📅 2020-yil 9-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 9-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 9 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 марта 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 March 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
НИЗОМ
НОРМАТИВЛАРИ
Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 8 декабрдаги 999-сон қарорига асосан 2018/2019 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида, Фарғона вилоятининг Фурқат тумани ва Қувасой шаҳрида ҳамда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Миробод, Бектемир, Учтепа, Яшнобод, Чилонзор, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларида болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлаш тизими тажриба-синов тариқасида муваффақиятли амалга оширилди.
Тажриба-синов доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида ташкил этилган болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳларининг (кейинги ўринларда — тайёрлов гуруҳлари) 494 та гуруҳида 11 103 нафар бола тайёрловдан ўтди.
Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлаш бўйича дастлабки лойиҳанинг ижобий тажрибасини бошқа ҳудудларда ҳам татбиқ этиш, мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, соғлом, фаол, баркамол, ижтимоий мослаштирилган болаларни тарбиялаш, келгусида муваффақиятли ўқув фаолияти учун шарт-шароитларни шакллантириш ва уларни бошланғич таълимга сифатли тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлаш тизимини тўлиқ жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлашни амалга ошириш борасидаги асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалар учун тайёрлов гуруҳларини шакллантириш;
тайёрлов гуруҳларининг ўқув-тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини жорий этиш;
тайёрлов гуруҳларини миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирадиган ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни оширадиган ўқув-методик, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйинлар ҳамда ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминлаш;
илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг давлат талабларига мувофиқ ҳар томонлама ақлий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш;
тайёрлов гуруҳларини ташкил этишда мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини кенг жорий этиш;
давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда мактабгача таълим соҳасида ҳам таълим хизматларини кўрсатувчи бошқа давлат ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.
3. Белгилансинки:
тайёрлов гуруҳларида ўқув йили жорий йилнинг 2 сентябридан кейинги йилнинг 31 майигача бўлган даврни, ёзги соғломлаштириш даври жорий йилнинг 1 июнидан 31 августигача бўлган даврни ўз ичига олади;
давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ҳамда улардан ташқари тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган кун (бир ҳафтада камида 15 соат таълим-тарбия жараёни ташкил этилган ҳолда) режимида ташкил этиладиган тайёрлов гуруҳлари тарбияланувчилари бошланғич таълимга тайёргарликдан ўтган деб ҳисобланади ва мажбурий бепул бир йиллик тайёрловдан озод этилади;
«Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими орқали давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари мактабга тайёрлов гуруҳларини тамомлаган болаларга бир йиллик мактабга тайёрловдан ўтганлик ҳақида давлат намунасидаги электрон сертификат берилади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари давлат мактабгача таълим ташкилотларида ҳамда бошқа давлат ташкилотларида тайёрлов гуруҳлари учун хоналарни тайёрлаш, зарур бўлганда, янги бинолар, хоналар қуриш ёки мавжудларини капитал таъмирлаш, сув ва электр энергияси ҳажмини ўлчайдиган ҳамда ҳисобга оладиган алоҳида мосламалар ўрнатиш чораларини кўрсин.
5. Қуйидагилар:
2020 — 2025 йилларда болаларни мажбурий мактабгача таълим билан қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳларини моддий-техник воситалар ва таълим-дидактик материаллар билан жиҳозлаш нормативлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:
а) тайёрлов гуруҳлари хоналарини ушбу қарорга 3-иловага мувофиқ мебель, анжомлар, ўқув-методик, дидактик материаллар, бадиий адабиётлар, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар билан таъминласин;
б) бир ой муддатда:
тайёрлов гуруҳларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тайёрлов гуруҳларидаги таълим-тарбия жараёнининг сифатини назорат қилсин ҳамда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан, шунингдек, бошқа ташкилотларда ташкил этиладиган тайёрлов гуруҳлари фаолиятини мониторинг қилиб борсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларини шакллантиришда ушбу қарор доирасидаги тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин;
заруратга қўра жорий этилаётган штат бирликларидан ва тайёрлов гуруҳларини жиҳозлашдан келиб чиққан ҳолда, «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 8 декабрдаги 999-сон қарорининг 5-банди ва ушбу қарорга 2 — 4 иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 132-сон қарорига 1-ИЛОВА
2020 — 2025 йилларда болаларни мажбурий мактабгача таълим билан қамраб олишнинг
Т/р Параметрлар шу жумладан ўқув йиллар бўйича: 2019/2020 2020/2021 2021/2022 2022/2023 2023/2024 2024/2025 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 1. Жами 6 ёшдаги болалар сони 630 281 658 799 691 621 709 318 726 926 744 532 2. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (сони) 341 816 494 069 567 129 638 386 690 580 744 532 3. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (%) 54,2 75 82 90 95 100 4. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг ўсиши суръати 91 243 152 253 73 060 71 257 52 194 53 952 шу жумладан қуйидагилар ҳисобига: 1. Тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари 266 263 128 127 94 98 2. Қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари 559 768 373 365 269 278 3. Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари 2 535 4 051 1 940 1 888 1 384 1 431 1. АНДИЖОН ВИЛОЯТИ 1. Жами 6 ёшдаги болалар сони 58 405 61 695 64 504 65 925 67 333 68 746 2. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (сони) 32 350 46 271 52 893 59 333 63 966 68 746 3. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (%) 55,4 75 82 90 95 100 4. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг ўсиши суръати 4 597 13 921 6 622 6 440 4 633 4 780 шу жумладан қуйидагилар ҳисобига: 1. Тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари 18 24 12 11 8 8 2. Қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари 31 70 34 33 24 24 3. Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари 132 371 175 171 123 128 2. БУХОРО ВИЛОЯТИ 1. Жами 6 ёшдаги болалар сони 33 853 36 032 37 280 38 192 39 142 40 086 2. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (сони) 21 480 27 024 30 570 34 373 37 185 40 086 3. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (%) 63,5 75 82 90 95 100 4. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг ўсиши суръати 4 327 5 544 3 546 3 803 2 812 2 901 шу жумладан қуйидагилар ҳисобига: 1. Тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари 14 10 6 7 5 5 2. Қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари 30 28 18 20 15 15 3. Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари 121 147 95 100 74 77 3. ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ 1. Жами 6 ёшдаги болалар сони 25 650 26 580 28 033 28 959 29 886 30 810 2. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (сони) 14 417 19 935 22 987 26 063 28 392 30 810 3. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (%) 56,2 75 82 90 95 100 4. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг ўсиши суръати 2 479 5 518 3 052 3 076 2 329 2 418 шу жумладан қуйидагилар ҳисобига: 1. Тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари 13 10 6 6 4 5 2. Қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари 20 28 16 16 12 13 3. Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари 72 146 80 81 62 63 4. ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 1. Жами 6 ёшдаги болалар сони 68 592 70 303 72 170 73 991 75 805 77 626 2. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (сони) 27 323 52 727 59 179 66 592 72 015 77 626 3. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (%) 39,8 75 82 90 95 100 4. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг ўсиши суръати 9 789 25 404 6 452 7 413 5 423 5 611 шу жумладан қуйидагилар ҳисобига: 1. Тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари 26 43 11 13 10 10 2. Қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари 57 128 33 38 28 29 3. Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари 270 676 172 197 143 149 5. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 1. Жами 6 ёшдаги болалар сони 38 426 37 643 38 778 39 461 40 143 40 826 2. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (сони) 24 659 28 232 31 798 35 515 38 136 40 826 3. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (%) 64,2 75 82 90 95 100 4. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг ўсиши суръати 6 619 3 573 3 566 3 717 2 621 2 690 шу жумладан қуйидагилар ҳисобига: 1. Тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари 20 6 6 7 5 5 2. Қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари 43 18 18 19 14 14 3. Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари 183 96 95 98 69 71 6. НАВОИЙ ВИЛОЯТИ 1. Жами 6 ёшдаги болалар сони 18 064 19 092 19 794 20 460 21 126 21 792 2. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (сони) 8 748 14 319 16 231 18 414 20 070 21 792 3. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (%) 48,4 75 82 90 95 100 4. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг ўсиши суръати 3 046 5 571 1 912 2 183 1 656 1 722 шу жумладан қуйидагилар ҳисобига: 1. Тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари 11 10 4 4 3 3 2. Қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари 20 28 10 11 9 9 3. Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари 86 148 50 58 44 46 7. НАМАНГАН ВИЛОЯТИ 1. Жами 6 ёшдаги болалар сони 50 003 55 942 61 170 63 355 65 494 67 637 2. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (сони) 29 612 41 957 50 159 57 020 62 219 67 637 3. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (%) 59,2 75 82 90 95 100 4. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг ўсиши суръати 5 494 12 345 8 202 6 861 5 199 5 418 шу жумладан қуйидагилар ҳисобига: 1. Тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари 16 21 14 12 9 10 2. Қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари 33 62 42 35 26 28 3. Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари 154 329 218 182 139 143 8. САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ 1. Жами 6 ёшдаги болалар сони 75 849 78 414 82 381 84 218 86 026 87 833 2. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (сони) 43 800 58 811 67 552 75 796 81 725 87 833 3. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (%) 57,7 75 82 90 95 100 4. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг ўсиши суръати 20 392 15 011 8 741 8 244 5 929 6 108 шу жумладан қуйидагилар ҳисобига: 1. Тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари 43 26 15 14 10 11 2. Қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари 111 76 44 42 30 31 3. Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари 552 399 233 219 158 162 9. СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ 1. Жами 6 ёшдаги болалар сони 15 700 16 368 17 018 17 370 17 724 18 075 2. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (сони) 10 244 12 276 13 955 15 633 16 838 18 075 3. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (%) 65,2 75 82 90 95 100 4. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг ўсиши суръати 1 839 2 032 1 679 1 678 1 205 1 237 шу жумладан қуйидагилар ҳисобига: 1. Тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари 11 4 3 3 3 3 2. Қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари 16 11 9 9 7 7 3. Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари 53 53 44 44 31 32 10. СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ 1. Жами 6 ёшдаги болалар сони 53 795 54 071 58 070 59 806 61 541 63 275 2. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (сони) 23 619 40 553 45 191 53 825 58 464 63 275 3. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (%) 43,9 75 78 90 95 100 4. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг ўсиши суръати 8 992 16 934 4 638 8 634 4 639 4 811 шу жумладан қуйидагилар ҳисобига: 1. Тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари 21 29 8 15 8 9 2. Қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари 52 85 24 44 24 25 3. Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари 247 451 123 229 123 127 11. ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ 1. Жами 6 ёшдаги болалар сони 66 537 72 095 74 904 76 719 78 536 80 347 2. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (сони) 34 816 54 071 60 421 69 047 74 609 80 347 3. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (%) 52,3 75 81 90 95 100 4. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг ўсиши суръати 6 086 19 255 6 350 8 626 5 562 5 738 шу жумладан қуйидагилар ҳисобига: 1. Тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари 20 33 11 15 10 10 2. Қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари 40 97 32 44 28 29 3. Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари 174 512 169 229 148 153 12. ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ 1. Жами 6 ёшдаги болалар сони 34 299 37 192 39 462 40 706 41 949 43 193 2. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (сони) 12 526 27 894 32 359 36 635 39 852 43 193 3. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (%) 36,5 75 82 90 95 100 4. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг ўсиши суръати 3 923 15 368 4 465 4 276 3 217 3 341 шу жумладан қуйидагилар ҳисобига: 1. Тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари 13 26 8 8 6 6 2. Қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари 25 77 23 22 17 17 3. Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари 109 410 118 113 85 89 13. ТОШКЕНТ ШАҲРИ 1. Жами 6 ёшдаги болалар сони 38 743 40 105 41 862 43 026 44 189 45 352 2. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (сони) 32 307 34 806 37 754 40 267 42 858 45 352 3. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (%) 83 86,8 90,2 93,6 97 100 4. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг ўсиши суръати 6 436 2 499 2 948 2 513 2 591 2 494 шу жумладан қуйидагилар ҳисобига: 1. Тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари 17 5 5 5 5 5 2. Қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари 37 13 15 13 13 13 3. Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари 178 66 79 66 69 66 14. ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ 1. Жами 6 ёшдаги болалар сони 52 365 53 267 56 195 57 130 58 032 58 934 2. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (сони) 25 915 35 193 46 080 49 873 54 251 58 934 3. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичи (%) 49,5 66,1 82 87,3 93 100 4. 6 ёшдаги болаларни қамраб олишнинг ўсиши суръати 7 224 9 278 10 887 3 793 4 378 4 683 шу жумладан қуйидагилар ҳисобига: 1. Тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари 23 16 19 7 8 8 2. Қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари 44 47 55 19 22 24 3. Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари 204 247 289 101 116 125
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 132-сон қарорига 2-ИЛОВА
Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари (кейинги ўринларда — тайёрлов гуруҳлари) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Тайёрлов гуруҳлари мактабгача таълим ташкилотлари билан қамраб олинмаган болаларга мактабгача таълим ва тарбия олишда ёрдам бериш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилади.
3. Тайёрлов гуруҳлари мактабгача таълим тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади ва қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
болаларни умумий ўрта таълим муассасаларида ўқишга тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикасидаги илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ва илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, болалар ҳар томонлама ақлий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш;
болаларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш;
болаларни миллий маданият ва умуминсоний қадриятлар билан таништириш;
ўқув-тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини жорий этиш;
бола шахсининг асосларини шакллантириш, унда билимга қизиқишни ривожлантириш.
2-боб. Тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш ва уларга болаларни қабул қилиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоят ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан ҳар йили май ва июнь ойларида ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинмаган болаларнинг мавжуд контингенти ўрганилади.
Бундай болалар контингенти аниқланган тақдирда, ҳудудий бошқармалар тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш тўғрисида асосланган таклиф билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига мурожаат қилади.
Мажбурий тайёрлов гуруҳи манзили ҳудуддаги мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартирилишига рухсат берилади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таклифни ўрганиб чиқиб, бир ой муддатда тайёрлов гуруҳларини ташкил этишга қўйилган талабларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудий бошқармаларга тегишли топшириқ беради.
5. Тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқ туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли топшириғи келиб тушган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда қабул қилинади.
6. Тайёрлов гуруҳларига келгуси йилда етти ёшга тўладиган, мактабгача таълим ташкилотларига бормаётган болалар уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (кейинги ўринларда — ота-оналар) аризаси ва бола соғлиғи ҳолати тўғрисидаги тиббий хулоса асосида қабул қилинади.
7. Тайёрлов гуруҳларига қабул қилинган болалар мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
8. Тайёрлов гуруҳлари мактабгача таълим ташкилотларида ташкил этилади.
Мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган ёки уларда тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш учун етарли шароит бўлмаган тақдирда тайёрлов гуруҳлари умумий ўрта таълим муассасалари, коллежлар, «Баркамол авлод» марказлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, маданият марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларида, шунингдек, бошқа мос бино ҳамда иншоотларда ташкил этилади.
9. Мактабгача таълим ташкилотларида тайёрлов гуруҳлари учун алоҳида хоналар ажратилади ва улардан фақат мақсадли фойдаланилади, зарур бўлса, уларга алоҳида эшикдан кириш ташкил этилади.
10. Тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш учун ажратилган хоналар белгиланган санитария-гигиена талабларига мувофиқ бўлиши керак.
3-боб. Тайёрлов гуруҳларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
11. Таълим-тарбия жараёни болаларнинг овқатланишини ташкил этиш шартисиз бир ҳафтада камида 15 соат (бир кунда 3-4 соат) ўқитишни назарда тутувчи мактабгача таълимнинг давлат таълим дастурига ҳамда илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган мактабгача таълим ташкилоти дастури асосида ташкил этилади.
12. Тайёрлов гуруҳларида болаларнинг бўлиш вақти 3-4 соатни ташкил этади ва таълим-тарбия жараёни бир ёки икки сменада ташкил этилади.
13. Битта тайёрлов гуруҳидаги болалар сони 30 нафардан ошмаслиги керак.
14. Мактабгача таълим ташкилотига бормайдиган ва ўзига хос эҳтиёжларга эга болалар тиббий монеликлар мавжуд бўлмаганда, тайёрлов гуруҳларида ўқиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тиббий монеликлар мавжуд бўлганда, ота-оналарнинг ҳозир бўлиши кўрсатилган ҳолда боланинг яшаш жойи бўйича даволаш-профилактика муассасаси томонидан тайёрлов гуруҳларига бориш учун рухсат бериш тўғрисида хулоса берилади.
15. Тайёрлов гуруҳларида таълим-тарбия жараёни болаларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилади.
16. Мактабгача таълим ташкилотларидан ташқарида ташкил этилган тайёрлов гуруҳлари энг яқин жойдаги мактабгача таълим ташкилотларининг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда барча ҳужжатларни расмийлаштириш мазкур мактабгача таълим ташкилоти раҳбари томонидан олиб борилади ва назорат қилинади.
17. Тайёрлов гуруҳларида педагог кадрлар меъёри ҳар бир гуруҳ учун тарбиячи — 0,5 штат бирлиги, тарбиячи ёрдамчиси — 0,5 штат бирлиги ҳамда мусиқа раҳбари — 0,25 штат бирлиги миқдорида белгиланади.
4-боб. Таълим-тарбия жараёни иштирокчилари
18. Тарбияланувчи, педагог ходим, ота-оналар тайёрлов гуруҳларида таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ҳисобланади.
19. Тайёрлов гуруҳлари тарбияланувчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат мактабгача таълим ташкилотларида бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан бепул ўтиш;
давлат томонидан кафолатланган ҳажм доирасида бепул тиббий ёрдам олиш;
соғлиқ учун хавфсиз бўлган шароитларда таълим олиш ва тарбияланиш;
соғлом турмуш тарзини олиб бориш, болаларни меҳнат қилишга мажбурлашнинг ҳар қандай шаклларидан, жисмоний ва руҳий зўравонликдан, ўз шаъни ва қадр-қиммати камситилишидан ҳимояланиш;
ўз соғлиғига зарар етказадиган ахборотдан ҳимояланиш.
Тайёрлов гуруҳлари тарбияларувчилари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
20. Тарбияланувчиларнинг ота-оналари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз боласининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
ўз боласи учун мактабгача таълим шаклини ва таълим олиш тилини танлаш;
мактабгача таълим ташкилотлари маъмуриятидан мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган зарур шарт-шароитлар таъминланишини талаб қилиш;
мактабгача бўлган ёшдаги болани ривожлантириш, унга мактабгача таълим ва тарбия бериш масалалари юзасидан давлат органларига мурожаат қилиш;
болага нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилиш;
таълим-тарбия жараёни ташкил этилишида иштирок этиш;
тайёрлов гуруҳларидаги таълим-тарбия жараёни билан танишиш.
Тарбияланувчиларнинг ота-оналари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
21. Тарбияланувчиларнинг ота-оналари:
боланинг жисмоний соғлиғи, руҳий ҳолати ҳақида қайғуриши, унинг қобилиятлари, иштиёқлари ва истеъдодларини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиши;
боланинг бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишини таъминлаши;
таълим-тарбия жараёни бошқа иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши;
оилада боланинг ҳар томонлама ривожланиши, таълим ва тарбия олиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши шарт.
Тарбияланувчилар ота-оналари зиммасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Болаларнинг умумий ўрта таълим муассасасига киргунига қадар бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёргарлик кўриши учун жавобгарлик уларнинг ота-оналари зиммасига юклатилади.
22. Тегишли касбий маълумотга, тайёргарликка, юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган ҳамда тиббий кўрикдан ўтган шахслар тайёрлов гуруҳларида педагогик ва тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир.
5-боб. Тайёрлов гуруҳлари мол-мулки ва молия-хўжалик фаолияти
23. Тайёрлов гуруҳлари фаолияти билан боғлиқ харажатлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.
24. Тайёрлов гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан белгиланган тартибда уларнинг банк ҳисобрақамларига ўтказиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан жиҳозланади.
25. Тайёрлов гуруҳларининг мол-мулки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мазкур гуруҳлар ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотининг балансига киритилади.
26. Тайёрлов гуруҳларининг педагог ходимлари меҳнатига давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
6-боб. Якунловчи қоида
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 132-сон қарорига 3-ИЛОВА
Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳларини моддий-техник воситалар ва таълим-дидактик материаллар билан жиҳозлаш
Т/р Номи Ўлчов бирлиги Сони I . Мебель ва бошқа жиҳозлар 1 . Қаттиқ жинсли ёғочдан ёки қатлам-қатлам ёғочдан ясалган 4 ўринли болалар столи (10 мм дан 18 мм гача) дона 8 2 . Қаттиқ жинсли ёғочдан ёки қатлам-қатлам ёғочдан ясалган болалар стули (10 мм дан 18 мм гача) дона 30 3 . Тарбиячи учун бир тумбочкали стол дона 1 4 . Тарбиячи учун ярим юмшоқ стул дона 2 5 . Ўқув материаллари учун жавон дона 1 6 . Ўйинчоқлар учун жавон дона 4 7 . Яшил доска дона 1 8 . Гилам кв.м. 60 9 . Илгак дона 30 II . Ўйинчоқлар 10 . Ўғил бола қўғирчоқ дона 2 11 . Қиз бола қўғирчоқ дона 2 12 . Машиналар (ёнғин машинаси, тез ёрдам машинаси, милиция машинаси, юк машинаси, енгил машина, экскаватор, кўтариш крани) комплект 1 13 . Уй ҳайвонлари ва уларнинг болалари тўплам 2 14 . Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг болалари тўплам 2 15 . Болалар идишлари тўплами тўплам 4 16 . Конструктор тўплам 4 17 . Болалар лотоси тўплам 2 18 . « Дорихона » тўплами тўплам 2 19 . Қурилиш воситалари тўплами тўплам 2 20 . Топишмоқлар (пазллар) дона 20 21 . Терма нақш тўплам 4 22 . Қурилиш кубиклари тўплами тўплам 2 23 . Мевалар қолипи тўплам 2 24 . Сабзавотлар қолипи тўплам 2 25 . « Сартарошхона » тўплами тўплам 2 III . Машғулотларга доир дидактик материаллар 26 . Ҳисоб чўплари тўплам 30 27 . Геометрик шакллар тўплам 30 28 . Рақамлар тўплами тўплам 30 29 . Йил фасллари тасвири туширилган расмлар туркуми тўплам 30 30 . Уй ҳайвонлари ва уларнинг болалари тасвири туширилган карточкалар тўплам 4 31 . Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг болалари тасвири туширилган карточкалар тўплам 4 32 . Уй паррандалари тасвири туширилган карточкалар тўплам 4 33 . Қушлар тасвири туширилган карточкалар тўплам 4 34 . Сабзавотлар тасвири туширилган карточкалар тўплам 4 35 . Мева ва резавор мевалар тасвири туширилган карточкалар тўплам 4 36 . « Алифбо » юмшоқ ривожлантирувчи кубиклар тўплам 1 37 . « Ҳаёт хавфсизлиги асоси » карточкалари тўплам 1 38 . « Касблар » карточкалари тўплам 4 39 . « Ўзбекистон рамзлари » тўплами комплект 1 40 . Ўзбекистон мутафаккирлари ва атоқли шахслари портретлари тўплам 1 41 . « Идиш-товоқ » карточкалари тўплам 4 42 . « Мебель » карточкалари тўплам 4 43 . Соат дона 1 44 . Дидактик ўйинлар комплект 1 45 . Глобус дона 1 46 . Танграм тўплам 4 IV . Спорт инвентари 47 . Болалар арғамчилари дона 10 48 . Болалар боулинг-кегли тўплам 2 49 . Турли катталикдаги тўплар дона 6 50 . Турли ҳажмдаги чамбараклар дона 6 51 . Кольцеброс дона 2 V . Болалар адабиётлари 52 . Жаҳон халқлари эртаклари дона 10 53 . Ўзбек халқ эртаклари дона 10 54 . Шеърлар, топишмоқлар дона 10
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 9 март,
132-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAQSADLI KOʻRSATKICHLARI
NIZOM
NORMATIVLARI
Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bir yillik tayyorlash tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Vazirlar Mahkamasining “Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bir yillik tayyorlashga bosqichma-bosqich oʻtish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 8-dekabrdagi 999-son qaroriga asosan 2018/2019 oʻquv yilida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Toʻrtkoʻl tumanida, Fargʻona viloyatining Furqat tumani va Quvasoy shahrida hamda Toshkent shahrining Mirzo Ulugʻbek, Mirobod, Bektemir, Uchtepa, Yashnobod, Chilonzor, Yunusobod va Shayxontohur tumanlarida bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlash tizimi tajriba-sinov tariqasida muvaffaqiyatli amalga oshirildi.
Tajriba-sinov doirasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Fargʻona viloyati va Toshkent shahrida tashkil etilgan bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlarining (keyingi oʻrinlarda — tayyorlov guruhlari) 494 ta guruhida 11 103 nafar bola tayyorlovdan oʻtdi.
Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlash boʻyicha dastlabki loyihaning ijobiy tajribasini boshqa hududlarda ham tatbiq etish, maktabgacha taʼlim tizimini yanada takomillashtirish, sogʻlom, faol, barkamol, ijtimoiy moslashtirilgan bolalarni tarbiyalash, kelgusida muvaffaqiyatli oʻquv faoliyati uchun shart-sharoitlarni shakllantirish va ularni boshlangʻich taʼlimga sifatli tayyorlash hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Oliy Majlisga yoʻllagan Murojaatnomasi ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining 2019/2020 oʻquv yilidan boshlab Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlash tizimini toʻliq joriy etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlashni amalga oshirish borasidagi asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:
maktabgacha taʼlim bilan qamrab olinmagan bolalar uchun tayyorlov guruhlarini shakllantirish;
tayyorlov guruhlarining oʻquv-tarbiya jarayoniga zamonaviy innovatsion pedagogik texnologiyalarni, taʼlim va tarbiyaning samarali shakllari hamda usullarini joriy etish;
tayyorlov guruhlarini milliy madaniy-tarixiy qadriyatlarni aks ettiradigan va bolalikdan kitob oʻqishga qiziqishni oshiradigan oʻquv-metodik, didaktik materiallar, rivojlantiruvchi oʻyinlar hamda oʻyinchoqlar, badiiy adabiyotlar bilan taʼminlash;
ilgʻor xorijiy tajribani hisobga olgan holda, maktabgacha taʼlim bilan qamrab olinmagan bolalarning davlat talablariga muvofiq har tomonlama aqliy, axloqiy, estetik va jismoniy kamol topishi uchun shart-sharoitlar yaratish;
tayyorlov guruhlarini tashkil etishda maktabgacha taʼlimning muqobil shakllarini keng joriy etish;
davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari hamda maktabgacha taʼlim sohasida ham taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchi boshqa davlat tashkilotlarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash.
3. Belgilansinki:
tayyorlov guruhlarida oʻquv yili joriy yilning 2-sentabridan keyingi yilning 31-mayigacha boʻlgan davrni, yozgi sogʻlomlashtirish davri joriy yilning 1-iyunidan 31-avgustigacha boʻlgan davrni oʻz ichiga oladi;
davlat va nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari tomonidan hamda ulardan tashqari toʻliq yoki toʻliq boʻlmagan kun (bir haftada kamida 15 soat taʼlim-tarbiya jarayoni tashkil etilgan holda) rejimida tashkil etiladigan tayyorlov guruhlari tarbiyalanuvchilari boshlangʻich taʼlimga tayyorgarlikdan oʻtgan deb hisoblanadi va majburiy bepul bir yillik tayyorlovdan ozod etiladi;
“Bolalar bogʻchasi” maktabgacha taʼlimni boshqarish axborot tizimi orqali davlat va nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari maktabga tayyorlov guruhlarini tamomlagan bolalarga bir yillik maktabga tayyorlovdan oʻtganlik haqida davlat namunasidagi elektron sertifikat beriladi.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida hamda boshqa davlat tashkilotlarida tayyorlov guruhlari uchun xonalarni tayyorlash, zarur boʻlganda, yangi binolar, xonalar qurish yoki mavjudlarini kapital taʼmirlash, suv va elektr energiyasi hajmini oʻlchaydigan hamda hisobga oladigan alohida moslamalar oʻrnatish choralarini koʻrsin.
5. Quyidagilar:
2020 — 2025-yillarda bolalarni majburiy maktabgacha taʼlim bilan qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichlari 1-ilovaga muvofiq;
Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlarini moddiy-texnik vositalar va taʼlim-didaktik materiallar bilan jihozlash normativlari 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi:
a) tayyorlov guruhlari xonalarini ushbu qarorga 3-ilovaga muvofiq mebel, anjomlar, oʻquv-metodik, didaktik materiallar, badiiy adabiyotlar, rivojlantiruvchi oʻyinlar va oʻyinchoqlar bilan taʼminlasin;
b) bir oy muddatda:
tayyorlov guruhlarini malakali pedagog kadrlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin;
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tayyorlov guruhlaridagi taʼlim-tarbiya jarayonining sifatini nazorat qilsin hamda davlat va nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari tomonidan, shuningdek, boshqa tashkilotlarda tashkil etiladigan tayyorlov guruhlari faoliyatini monitoring qilib borsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi:
har yili Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti xarajatlarini shakllantirishda ushbu qaror doirasidagi tadbirlarni amalga oshirish uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutsin;
zaruratga qoʻra joriy etilayotgan shtat birliklaridan va tayyorlov guruhlarini jihozlashdan kelib chiqqan holda, “2020-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
11. Vazirlar Mahkamasining “Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bir yillik tayyorlashga bosqichma-bosqich oʻtish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 8-dekabrdagi 999-son qarorining 5-bandi va ushbu qarorga 2 — 4 ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim vaziri A.V. Shin zimmasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Taʼlim va sogʻliqni saqlash masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 9-martdagi 132-son qaroriga 1-ILOVA
2020 — 2025-yillarda bolalarni majburiy maktabgacha taʼlim bilan qamrab olishning
T/r Parametrlar shu jumladan oʻquv yillar boʻyicha: 2019/2020 2020/2021 2021/2022 2022/2023 2023/2024 2024/2025 OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI 1. Jami 6 yoshdagi bolalar soni 630 281 658 799 691 621 709 318 726 926 744 532 2. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (soni) 341 816 494 069 567 129 638 386 690 580 744 532 3. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (%) 54,2 75 82 90 95 100 4. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning oʻsishi surʼati 91 243 152 253 73 060 71 257 52 194 53 952 shu jumladan quyidagilar hisobiga: 1. Toʻliq kunlik tayyorlov guruhlari 266 263 128 127 94 98 2. Qisqa muddatli tayyorlov guruhlari 559 768 373 365 269 278 3. Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari 2 535 4 051 1 940 1 888 1 384 1 431 1. ANDIJON VILOYATI 1. Jami 6 yoshdagi bolalar soni 58 405 61 695 64 504 65 925 67 333 68 746 2. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (soni) 32 350 46 271 52 893 59 333 63 966 68 746 3. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (%) 55,4 75 82 90 95 100 4. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning oʻsishi surʼati 4 597 13 921 6 622 6 440 4 633 4 780 shu jumladan quyidagilar hisobiga: 1. Toʻliq kunlik tayyorlov guruhlari 18 24 12 11 8 8 2. Qisqa muddatli tayyorlov guruhlari 31 70 34 33 24 24 3. Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari 132 371 175 171 123 128 2. BUXORO VILOYATI 1. Jami 6 yoshdagi bolalar soni 33 853 36 032 37 280 38 192 39 142 40 086 2. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (soni) 21 480 27 024 30 570 34 373 37 185 40 086 3. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (%) 63,5 75 82 90 95 100 4. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning oʻsishi surʼati 4 327 5 544 3 546 3 803 2 812 2 901 shu jumladan quyidagilar hisobiga: 1. Toʻliq kunlik tayyorlov guruhlari 14 10 6 7 5 5 2. Qisqa muddatli tayyorlov guruhlari 30 28 18 20 15 15 3. Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari 121 147 95 100 74 77 3. JIZZAX VILOYATI 1. Jami 6 yoshdagi bolalar soni 25 650 26 580 28 033 28 959 29 886 30 810 2. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (soni) 14 417 19 935 22 987 26 063 28 392 30 810 3. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (%) 56,2 75 82 90 95 100 4. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning oʻsishi surʼati 2 479 5 518 3 052 3 076 2 329 2 418 shu jumladan quyidagilar hisobiga: 1. Toʻliq kunlik tayyorlov guruhlari 13 10 6 6 4 5 2. Qisqa muddatli tayyorlov guruhlari 20 28 16 16 12 13 3. Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari 72 146 80 81 62 63 4. QASHQADARYO VILOYATI 1. Jami 6 yoshdagi bolalar soni 68 592 70 303 72 170 73 991 75 805 77 626 2. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (soni) 27 323 52 727 59 179 66 592 72 015 77 626 3. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (%) 39,8 75 82 90 95 100 4. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning oʻsishi surʼati 9 789 25 404 6 452 7 413 5 423 5 611 shu jumladan quyidagilar hisobiga: 1. Toʻliq kunlik tayyorlov guruhlari 26 43 11 13 10 10 2. Qisqa muddatli tayyorlov guruhlari 57 128 33 38 28 29 3. Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari 270 676 172 197 143 149 5. QORAQALPOGʻISTON RESPUBLIKASI 1. Jami 6 yoshdagi bolalar soni 38 426 37 643 38 778 39 461 40 143 40 826 2. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (soni) 24 659 28 232 31 798 35 515 38 136 40 826 3. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (%) 64,2 75 82 90 95 100 4. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning oʻsishi surʼati 6 619 3 573 3 566 3 717 2 621 2 690 shu jumladan quyidagilar hisobiga: 1. Toʻliq kunlik tayyorlov guruhlari 20 6 6 7 5 5 2. Qisqa muddatli tayyorlov guruhlari 43 18 18 19 14 14 3. Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari 183 96 95 98 69 71 6. NAVOIY VILOYATI 1. Jami 6 yoshdagi bolalar soni 18 064 19 092 19 794 20 460 21 126 21 792 2. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (soni) 8 748 14 319 16 231 18 414 20 070 21 792 3. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (%) 48,4 75 82 90 95 100 4. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning oʻsishi surʼati 3 046 5 571 1 912 2 183 1 656 1 722 shu jumladan quyidagilar hisobiga: 1. Toʻliq kunlik tayyorlov guruhlari 11 10 4 4 3 3 2. Qisqa muddatli tayyorlov guruhlari 20 28 10 11 9 9 3. Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari 86 148 50 58 44 46 7. NAMANGAN VILOYATI 1. Jami 6 yoshdagi bolalar soni 50 003 55 942 61 170 63 355 65 494 67 637 2. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (soni) 29 612 41 957 50 159 57 020 62 219 67 637 3. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (%) 59,2 75 82 90 95 100 4. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning oʻsishi surʼati 5 494 12 345 8 202 6 861 5 199 5 418 shu jumladan quyidagilar hisobiga: 1. Toʻliq kunlik tayyorlov guruhlari 16 21 14 12 9 10 2. Qisqa muddatli tayyorlov guruhlari 33 62 42 35 26 28 3. Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari 154 329 218 182 139 143 8. SAMARQAND VILOYATI 1. Jami 6 yoshdagi bolalar soni 75 849 78 414 82 381 84 218 86 026 87 833 2. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (soni) 43 800 58 811 67 552 75 796 81 725 87 833 3. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (%) 57,7 75 82 90 95 100 4. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning oʻsishi surʼati 20 392 15 011 8 741 8 244 5 929 6 108 shu jumladan quyidagilar hisobiga: 1. Toʻliq kunlik tayyorlov guruhlari 43 26 15 14 10 11 2. Qisqa muddatli tayyorlov guruhlari 111 76 44 42 30 31 3. Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari 552 399 233 219 158 162 9. SIRDARYO VILOYATI 1. Jami 6 yoshdagi bolalar soni 15 700 16 368 17 018 17 370 17 724 18 075 2. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (soni) 10 244 12 276 13 955 15 633 16 838 18 075 3. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (%) 65,2 75 82 90 95 100 4. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning oʻsishi surʼati 1 839 2 032 1 679 1 678 1 205 1 237 shu jumladan quyidagilar hisobiga: 1. Toʻliq kunlik tayyorlov guruhlari 11 4 3 3 3 3 2. Qisqa muddatli tayyorlov guruhlari 16 11 9 9 7 7 3. Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari 53 53 44 44 31 32 10. SURXONDARYO VILOYATI 1. Jami 6 yoshdagi bolalar soni 53 795 54 071 58 070 59 806 61 541 63 275 2. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (soni) 23 619 40 553 45 191 53 825 58 464 63 275 3. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (%) 43,9 75 78 90 95 100 4. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning oʻsishi surʼati 8 992 16 934 4 638 8 634 4 639 4 811 shu jumladan quyidagilar hisobiga: 1. Toʻliq kunlik tayyorlov guruhlari 21 29 8 15 8 9 2. Qisqa muddatli tayyorlov guruhlari 52 85 24 44 24 25 3. Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari 247 451 123 229 123 127 11. FARGʻONA VILOYATI 1. Jami 6 yoshdagi bolalar soni 66 537 72 095 74 904 76 719 78 536 80 347 2. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (soni) 34 816 54 071 60 421 69 047 74 609 80 347 3. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (%) 52,3 75 81 90 95 100 4. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning oʻsishi surʼati 6 086 19 255 6 350 8 626 5 562 5 738 shu jumladan quyidagilar hisobiga: 1. Toʻliq kunlik tayyorlov guruhlari 20 33 11 15 10 10 2. Qisqa muddatli tayyorlov guruhlari 40 97 32 44 28 29 3. Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari 174 512 169 229 148 153 12. XORAZM VILOYATI 1. Jami 6 yoshdagi bolalar soni 34 299 37 192 39 462 40 706 41 949 43 193 2. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (soni) 12 526 27 894 32 359 36 635 39 852 43 193 3. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (%) 36,5 75 82 90 95 100 4. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning oʻsishi surʼati 3 923 15 368 4 465 4 276 3 217 3 341 shu jumladan quyidagilar hisobiga: 1. Toʻliq kunlik tayyorlov guruhlari 13 26 8 8 6 6 2. Qisqa muddatli tayyorlov guruhlari 25 77 23 22 17 17 3. Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari 109 410 118 113 85 89 13. TOSHKENT SHAHRI 1. Jami 6 yoshdagi bolalar soni 38 743 40 105 41 862 43 026 44 189 45 352 2. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (soni) 32 307 34 806 37 754 40 267 42 858 45 352 3. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (%) 83 86,8 90,2 93,6 97 100 4. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning oʻsishi surʼati 6 436 2 499 2 948 2 513 2 591 2 494 shu jumladan quyidagilar hisobiga: 1. Toʻliq kunlik tayyorlov guruhlari 17 5 5 5 5 5 2. Qisqa muddatli tayyorlov guruhlari 37 13 15 13 13 13 3. Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari 178 66 79 66 69 66 14. TOSHKENT VILOYATI 1. Jami 6 yoshdagi bolalar soni 52 365 53 267 56 195 57 130 58 032 58 934 2. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (soni) 25 915 35 193 46 080 49 873 54 251 58 934 3. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichi (%) 49,5 66,1 82 87,3 93 100 4. 6 yoshdagi bolalarni qamrab olishning oʻsishi surʼati 7 224 9 278 10 887 3 793 4 378 4 683 shu jumladan quyidagilar hisobiga: 1. Toʻliq kunlik tayyorlov guruhlari 23 16 19 7 8 8 2. Qisqa muddatli tayyorlov guruhlari 44 47 55 19 22 24 3. Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari 204 247 289 101 116 125
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 9-martdagi 132-son qaroriga 2-ILOVA
Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari (keyingi oʻrinlarda — tayyorlov guruhlari) faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Tayyorlov guruhlari maktabgacha taʼlim tashkilotlari bilan qamrab olinmagan bolalarga maktabgacha taʼlim va tarbiya olishda yordam berish, buning uchun zarur shart-sharoitlar yaratish maqsadida tashkil etiladi.
3. Tayyorlov guruhlari maktabgacha taʼlim tizimining ajralmas qismi hisoblanadi va quyidagilar ularning asosiy vazifalari hisoblanadi:
bolalarni umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida oʻqishga tayyorlash;
Oʻzbekiston Respublikasidagi ilk va maktabgacha yoshdagi bolalar rivojlanishiga qoʻyiladigan davlat talablariga muvofiq va ilgʻor xorijiy tajribani hisobga olgan holda, bolalar har tomonlama aqliy, axloqiy, estetik va jismoniy kamol topishi uchun shart-sharoitlar yaratish;
bolalarning sogʻligʻini muhofaza qilish va mustahkamlash;
bolalarni milliy madaniyat va umuminsoniy qadriyatlar bilan tanishtirish;
oʻquv-tarbiya jarayoniga zamonaviy innovatsion pedagogik texnologiyalarni, taʼlim va tarbiyaning samarali shakllari hamda usullarini joriy etish;
bola shaxsining asoslarini shakllantirish, unda bilimga qiziqishni rivojlantirish.
2-bob. Tayyorlov guruhlarini tashkil etish va ularga bolalarni qabul qilish
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyat hamda Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) tomonidan har yili may va iyun oylarida hududdagi maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qamrab olinmagan bolalarning mavjud kontingenti oʻrganiladi.
Bunday bolalar kontingenti aniqlangan taqdirda, hududiy boshqarmalar tayyorlov guruhlarini tashkil etish toʻgʻrisida asoslangan taklif bilan Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga murojaat qiladi.
Majburiy tayyorlov guruhi manzili hududdagi mavjud ehtiyojdan kelib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan kelishilgan holda oʻzgartirilishiga ruxsat beriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi taklifni oʻrganib chiqib, bir oy muddatda tayyorlov guruhlarini tashkil etishga qoʻyilgan talablarni hisobga olgan holda hududiy boshqarmalarga tegishli topshiriq beradi.
5. Tayyorlov guruhlarini tashkil etish toʻgʻrisidagi buyruq tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining tegishli topshirigʻi kelib tushgan kundan boshlab ikki hafta muddatda qabul qilinadi.
6. Tayyorlov guruhlariga kelgusi yilda yetti yoshga toʻladigan, maktabgacha taʼlim tashkilotlariga bormayotgan bolalar ularning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning (keyingi oʻrinlarda — ota-onalar) arizasi va bola sogʻligʻi holati toʻgʻrisidagi tibbiy xulosa asosida qabul qilinadi.
7. Tayyorlov guruhlariga qabul qilingan bolalar maktabgacha taʼlim tashkiloti rahbarlarining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.
8. Tayyorlov guruhlari maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tashkil etiladi.
Maktabgacha taʼlim tashkilotlari mavjud boʻlmagan yoki ularda tayyorlov guruhlarini tashkil etish uchun yetarli sharoit boʻlmagan taqdirda tayyorlov guruhlari umumiy oʻrta taʼlim muassasalari, kollejlar, “Barkamol avlod” markazlari, mahalla fuqarolar yigʻinlari, madaniyat markazlari, bolalar musiqa va sanʼat maktablarida, shuningdek, boshqa mos bino hamda inshootlarda tashkil etiladi.
9. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tayyorlov guruhlari uchun alohida xonalar ajratiladi va ulardan faqat maqsadli foydalaniladi, zarur boʻlsa, ularga alohida eshikdan kirish tashkil etiladi.
10. Tayyorlov guruhlarini tashkil etish uchun ajratilgan xonalar belgilangan sanitariya-gigiyena talablariga muvofiq boʻlishi kerak.
3-bob. Tayyorlov guruhlarida oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish
11. Taʼlim-tarbiya jarayoni bolalarning ovqatlanishini tashkil etish shartisiz bir haftada kamida 15 soat (bir kunda 3-4 soat) oʻqitishni nazarda tutuvchi maktabgacha taʼlimning davlat taʼlim dasturiga hamda ilk va maktabgacha yoshdagi bolalar rivojlanishiga qoʻyiladigan davlat talablariga muvofiq ishlab chiqilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti dasturi asosida tashkil etiladi.
12. Tayyorlov guruhlarida bolalarning boʻlish vaqti 3-4 soatni tashkil etadi va taʼlim-tarbiya jarayoni bir yoki ikki smenada tashkil etiladi.
13. Bitta tayyorlov guruhidagi bolalar soni 30 nafardan oshmasligi kerak.
14. Maktabgacha taʼlim tashkilotiga bormaydigan va oʻziga xos ehtiyojlarga ega bolalar tibbiy moneliklar mavjud boʻlmaganda, tayyorlov guruhlarida oʻqishi mumkin.
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan tibbiy moneliklar mavjud boʻlganda, ota-onalarning hozir boʻlishi koʻrsatilgan holda bolaning yashash joyi boʻyicha davolash-profilaktika muassasasi tomonidan tayyorlov guruhlariga borish uchun ruxsat berish toʻgʻrisida xulosa beriladi.
15. Tayyorlov guruhlarida taʼlim-tarbiya jarayoni bolalarning oʻziga xos xususiyatlari hisobga olingan holda tashkil etiladi.
16. Maktabgacha taʼlim tashkilotlaridan tashqarida tashkil etilgan tayyorlov guruhlari eng yaqin joydagi maktabgacha taʼlim tashkilotlarining tarkibiy qismi hisoblanadi hamda barcha hujjatlarni rasmiylashtirish mazkur maktabgacha taʼlim tashkiloti rahbari tomonidan olib boriladi va nazorat qilinadi.
17. Tayyorlov guruhlarida pedagog kadrlar meʼyori har bir guruh uchun tarbiyachi — 0,5 shtat birligi, tarbiyachi yordamchisi — 0,5 shtat birligi hamda musiqa rahbari — 0,25 shtat birligi miqdorida belgilanadi.
4-bob. Taʼlim-tarbiya jarayoni ishtirokchilari
18. Tarbiyalanuvchi, pedagog xodim, ota-onalar tayyorlov guruhlarida taʼlim-tarbiya jarayoni ishtirokchilari hisoblanadi.
19. Tayyorlov guruhlari tarbiyalanuvchilari quyidagi huquqlarga ega:
davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida boshlangʻich taʼlimga majburiy bir yillik tayyorgarlikdan bepul oʻtish;
davlat tomonidan kafolatlangan hajm doirasida bepul tibbiy yordam olish;
sogʻliq uchun xavfsiz boʻlgan sharoitlarda taʼlim olish va tarbiyalanish;
sogʻlom turmush tarzini olib borish, bolalarni mehnat qilishga majburlashning har qanday shakllaridan, jismoniy va ruhiy zoʻravonlikdan, oʻz shaʼni va qadr-qimmati kamsitilishidan himoyalanish;
oʻz sogʻligʻiga zarar yetkazadigan axborotdan himoyalanish.
Tayyorlov guruhlari tarbiyalaruvchilari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
20. Tarbiyalanuvchilarning ota-onalari quyidagi huquqlarga ega:
oʻz bolasining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish;
oʻz bolasi uchun maktabgacha taʼlim shaklini va taʼlim olish tilini tanlash;
maktabgacha taʼlim tashkilotlari maʼmuriyatidan maktabgacha taʼlim va tarbiya toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan zarur shart-sharoitlar taʼminlanishini talab qilish;
maktabgacha boʻlgan yoshdagi bolani rivojlantirish, unga maktabgacha taʼlim va tarbiya berish masalalari yuzasidan davlat organlariga murojaat qilish;
bolaga nisbatan hurmat bilan munosabatda boʻlishni talab qilish;
taʼlim-tarbiya jarayoni tashkil etilishida ishtirok etish;
tayyorlov guruhlaridagi taʼlim-tarbiya jarayoni bilan tanishish.
Tarbiyalanuvchilarning ota-onalari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
21. Tarbiyalanuvchilarning ota-onalari:
bolaning jismoniy sogʻligʻi, ruhiy holati haqida qaygʻurishi, uning qobiliyatlari, ishtiyoqlari va isteʼdodlarini rivojlantirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratishi;
bolaning boshlangʻich taʼlimga majburiy bir yillik tayyorgarlikdan oʻtishini taʼminlashi;
taʼlim-tarbiya jarayoni boshqa ishtirokchilarining shaʼni, qadr-qimmati va ishchanlik obroʻsini hurmat qilishi;
oilada bolaning har tomonlama rivojlanishi, taʼlim va tarbiya olishi uchun zarur shart-sharoitlarni taʼminlashi shart.
Tarbiyalanuvchilar ota-onalari zimmasida qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham boʻlishi mumkin.
Bolalarning umumiy oʻrta taʼlim muassasasiga kirguniga qadar boshlangʻich taʼlimga bir yillik majburiy tayyorgarlik koʻrishi uchun javobgarlik ularning ota-onalari zimmasiga yuklatiladi.
22. Tegishli kasbiy maʼlumotga, tayyorgarlikka, yuksak axloqiy sifatlarga ega boʻlgan hamda tibbiy koʻrikdan oʻtgan shaxslar tayyorlov guruhlarida pedagogik va tibbiy faoliyat bilan shugʻullanish huquqiga egadir.
5-bob. Tayyorlov guruhlari mol-mulki va moliya-xoʻjalik faoliyati
23. Tayyorlov guruhlari faoliyati bilan bogʻliq xarajatlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan moliyalashtiriladi.
24. Tayyorlov guruhlari Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda hududiy boshqarmalar tomonidan belgilangan tartibda ularning bank hisobraqamlariga oʻtkaziladigan Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan jihozlanadi.
25. Tayyorlov guruhlarining mol-mulki qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda mazkur guruhlar tashkil etilgan maktabgacha taʼlim tashkilotining balansiga kiritiladi.
26. Tayyorlov guruhlarining pedagog xodimlari mehnatiga davlat maktabgacha taʼlim muassasalari uchun belgilangan tartibda haq toʻlanadi.
6-bob. Yakunlovchi qoida
27. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 9-martdagi 132-son qaroriga 3-ILOVA
Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlarini moddiy-texnik vositalar va taʼlim-didaktik materiallar bilan jihozlash
T/r Nomi Oʻlchov birligi Soni I . Mebel va boshqa jihozlar 1 . Qattiq jinsli yogʻochdan yoki qatlam-qatlam yogʻochdan yasalgan 4 oʻrinli bolalar stoli (10 mm dan 18 mm gacha) dona 8 2 . Qattiq jinsli yogʻochdan yoki qatlam-qatlam yogʻochdan yasalgan bolalar stuli (10 mm dan 18 mm gacha) dona 30 3 . Tarbiyachi uchun bir tumbochkali stol dona 1 4 . Tarbiyachi uchun yarim yumshoq stul dona 2 5 . Oʻquv materiallari uchun javon dona 1 6 . Oʻyinchoqlar uchun javon dona 4 7 . Yashil doska dona 1 8 . Gilam kv.m. 60 9 . Ilgak dona 30 II . Oʻyinchoqlar 10 . Oʻgʻil bola qoʻgʻirchoq dona 2 11 . Qiz bola qoʻgʻirchoq dona 2 12 . Mashinalar (yongʻin mashinasi, tez yordam mashinasi, militsiya mashinasi, yuk mashinasi, yengil mashina, ekskavator, koʻtarish krani) komplekt 1 13 . Uy hayvonlari va ularning bolalari toʻplam 2 14 . Yovvoyi hayvonlar va ularning bolalari toʻplam 2 15 . Bolalar idishlari toʻplami toʻplam 4 16 . Konstruktor toʻplam 4 17 . Bolalar lotosi toʻplam 2 18 . “ Dorixona ” toʻplami toʻplam 2 19 . Qurilish vositalari toʻplami toʻplam 2 20 . Topishmoqlar (pazllar) dona 20 21 . Terma naqsh toʻplam 4 22 . Qurilish kubiklari toʻplami toʻplam 2 23 . Mevalar qolipi toʻplam 2 24 . Sabzavotlar qolipi toʻplam 2 25 . “ Sartaroshxona ” toʻplami toʻplam 2 III . Mashgʻulotlarga doir didaktik materiallar 26 . Hisob choʻplari toʻplam 30 27 . Geometrik shakllar toʻplam 30 28 . Raqamlar toʻplami toʻplam 30 29 . Yil fasllari tasviri tushirilgan rasmlar turkumi toʻplam 30 30 . Uy hayvonlari va ularning bolalari tasviri tushirilgan kartochkalar toʻplam 4 31 . Yovvoyi hayvonlar va ularning bolalari tasviri tushirilgan kartochkalar toʻplam 4 32 . Uy parrandalari tasviri tushirilgan kartochkalar toʻplam 4 33 . Qushlar tasviri tushirilgan kartochkalar toʻplam 4 34 . Sabzavotlar tasviri tushirilgan kartochkalar toʻplam 4 35 . Meva va rezavor mevalar tasviri tushirilgan kartochkalar toʻplam 4 36 . “ Alifbo ” yumshoq rivojlantiruvchi kubiklar toʻplam 1 37 . “ Hayot xavfsizligi asosi ” kartochkalari toʻplam 1 38 . “ Kasblar ” kartochkalari toʻplam 4 39 . “ Oʻzbekiston ramzlari ” toʻplami komplekt 1 40 . Oʻzbekiston mutafakkirlari va atoqli shaxslari portretlari toʻplam 1 41 . “ Idish-tovoq ” kartochkalari toʻplam 4 42 . “ Mebel ” kartochkalari toʻplam 4 43 . Soat dona 1 44 . Didaktik oʻyinlar komplekt 1 45 . Globus dona 1 46 . Tangram toʻplam 4 IV . Sport inventari 47 . Bolalar argʻamchilari dona 10 48 . Bolalar bouling-kegli toʻplam 2 49 . Turli kattalikdagi toʻplar dona 6 50 . Turli hajmdagi chambaraklar dona 6 51 . Kolsebros dona 2 V . Bolalar adabiyotlari 52 . Jahon xalqlari ertaklari dona 10 53 . Oʻzbek xalq ertaklari dona 10 54 . Sheʼrlar, topishmoqlar dona 10
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 9-mart,
132-son