📅 2020-yil 11-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 11-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 11 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 марта 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 March 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
ТУЗИЛМАСИ
Ўзбек тили ва адабиёти бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган ўзбек тилини тарғиб қилиш ҳамда ўзбек тилшунослиги соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти (кейинги ўринларда — Институт) тузилмасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча 5 та штат бирлигидан иборат Социолингвистика бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар Институтнинг социолингвистика соҳасидаги қўшимча вазифалари этиб белгилансин:
ўзбек тилининг ривожланиши билан боғлиқ фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни амалга ошириш ва кенгайтириш;
ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш борасидаги илмий изланишларни кучайтириш;
ўзбек тилининг ёзма матни меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш;
ўзбек тилининг изоҳли луғатлари, давлат тилида иш юритиш бўйича қўлланма ва адабиётлар тайёрлаш;
давлат тилини ривожлантиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг 2020 — 2022 йилларда ўзбек тили ва адабиётига доир фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш чора-тадбирлари режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг янгидан ташкил этилган илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 майдаги 292-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 20-сон, 371-модда) 9-илованинг матни 2-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси икки ой муддатда:
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда республика бўйлаб диалектологик ва фольклор экспедицияларини ташкил этиш режасини тасдиқласин;
Институтнинг янги таҳрирдаги устави ва Социолингвистика бўлими ходимларининг функционал мажбуриятларини тасдиқласин;
Институтнинг штат бирлигига янгидан киритилган лавозимларни юқори малакали илмий кадрлар ва истиқболли ёш мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
6. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти Б.С. Йўлдошев зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 139-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг 2020 — 2022 йилларда ўзбек тили ва адабиётига доир фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Молиялаштириш манбаи Ижро учун масъуллар 1. Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг тадқиқот мавзуларини қайта кўриб чиқиш. 1. Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг тадқиқот мавзуларини, уларнинг замонавий талабларга, жаҳон илмий ютуқларига мувофиқлигини танқидий таҳлил қилиш. 2020 йил март — Фанлар академияси 2. Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг тадқиқот мавзуларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. 2020 йил март 2. «Халқаро терминэлементларнинг изоҳли-кўргазмали луғати»ни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш. 1. Халқаро терминэлементларнинг изоҳли -кўргазмали луғатини нашрга тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. 2020 йил март Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Фанлар академияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 2. Халқаро терминэлементлар луғатини яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. 2020 йил апрель 3. Халқаро терминэлементларнинг изоҳли -кўргазмали луғатини нашрга тайёрлаш. 2020 йил июль 4. Нашрга тайёрланган луғатни 5 000 нусхада чоп этиш. 2020 йил сентябрь 3. Кирилл ва лотин ёзувларидаги такомиллаштирилган «Давлат тилида иш юритиш» амалий қўлланмасини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш. 1. Институтнинг илмий ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2020 йил февраль Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Фанлар академияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 2. «Давлат тилида иш юритиш» амалий қўлланмасини такомиллаштирган ҳолда нашрга тайёрлаш. 2020 йил август 3. «Давлат тилида иш юритиш» амалий қўлланмасини 15 000 нусхада чоп этиш. 2020 йил декабрь 4. «Ижтимоий-сиёсий терминларнинг изоҳли луғати»ни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш. 1. Институт тилшунос олимларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2020 йил март Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Фанлар академияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 2. Кенг қўлланадиган сўзларнинг ўзбек тилидаги изоҳли луғатини яратиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш. 2020 йил апрель 3. «Ижтимоий-сиёсий терминларнинг изоҳли луғати»ни нашрга тайёрлаш. 2020 йил октябрь 4. «Ижтимоий-сиёсий терминларнинг изоҳли луғати»ни 5 000 нусхада чоп этиш. 2020 йил декабрь 5. Турли фан соҳаларига оид терминларнинг таржима луғатларини яратиш. 1. Институт тилшунос олимлари ва турдош олий таълим муассасаларининг тилшунос олимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш. 2020 йил апрель Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 2. Фан соҳалари бўйича терминларнинг таржима луғатларини яратиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш. 2020 йил июнь 3. Турли фан соҳаларига оид терминларнинг таржима луғатларини нашрга тайёрлаш. 2021 йил октябрь 4. Нашрга тайёрланган луғатларнинг ҳар бирини 5 000 нусхада чоп этиш. 2022 йил март 6. Уч жилдли «Алишер Навоий ҳаёти ва ижодининг мукаммал энциклопедияси»ни яратиш ва нашр этиш. 1. Энциклопедияни яратиш ва нашр этиш учун масъул ишчи гуруҳни тузиш. 2020 йил май Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 2. Энциклопедияни яратиш қоида ва принципларини ишлаб чиқиш. 2020 йил июнь 3. Жилдлар бўйича мақолалар рўйхатини тузиш. 2020 йил сентябрь 4. Э нциклопедияга кирадиган мақолаларни ёзиш учун муаллифлар жамоасини шакллантириш. 2020 йил октябрь 5. Чет эллардаги навоийшунослар мақолалари чоп этилишини ташкил қилиш. 2020 йил декабрь 6. Тайёр мақолаларни таҳрир қиладиган муаллифлар жамоасини шакллантириш. 2021 йил январь 7. Турли соҳалар мутахассислари билан энциклопедияга тегишли мақолаларни ёзиш бўйича алоқа ўрнатиш. 2021 йил июнь 8. Энциклопедияни босқичма-босқич нашрга тайёрлаш ва чоп этиш режасини ишлаб чиқиш. 2021 йил сентябрь 9. Тайёр жилдларни чоп этиш учун белгиланган нашриёт билан шартнома имзолаш. 2022 йил июль 10. «Алишер Навоий ҳаёти ва ижодининг мукаммал энциклопедияси» нинг ҳар бир жилдини 5 000 нусхада (жами 15 000) чоп этиш. 2022 йил декабрь 7. «Ўзбек тили синонимларининг катта изоҳли луғати»ни яратиш ва нашр этиш. 1. Институтнинг тилшунос олимларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2020 йил апрель Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Фанлар академияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 2. Луғатни яратиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш. 2021 йил май 3. «Ўзбек тили синонимларининг катта изоҳли луғати»ни нашрга тайёрлаш. 2021 йил сентябрь 4. «Ўзбек тили синонимларининг катта изоҳли луғати»ни 5 000 нусхада чоп этиш. 2021 йил декабрь 8. «Ўзбек тили фразеологизмларининг катта изоҳли луғати»ни яратиш ва нашр этиш. 1. Институт тилшунос олимларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2021 йил январь Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Фанлар академияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 2. Луғатни яратиш қоида ва принципларини ишлаб чиқиш. 2021 йил декабрь 3. «Ўзбек тили фразеологизмларининг катта изоҳли луғати»ни нашрга тайёрлаш. 2022 йил апрель 4. «Ўзбек тили фразеологизмларининг катта изоҳли луғати»ни 5 000 нусхада чоп этиш. 2022 йил декабрь 9. Беш жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»нинг тўлдирилган, кенгайтирилган янги нашрини тузиш, луғатнинг лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувидаги нашрини тайёрлаш ва чоп этиш. 1. Институт тилшунос олимларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2020 йил апрель Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Фанлар академияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 2. Беш жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»нинг тўлдирилган, кенгайтирилган янги нашрини тузиш ва луғатнинг лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувидаги нашрини тайёрлаш. 2021 йил январь 3. Беш жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»нинг тўлдирилган, кенгайтирилган янги нашрини лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувида ҳар бир жилдини 5 000 нусха (жами 25 000 нусха)да чоп этиш. 2022 йил декабрь 10. Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётининг энг сара намуналаридан иборат бўлган « Ўзбек адабиёти хазинасидан» деб номланган китоблар туркумини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш. 1. Туркум учун масъул ишчи гуруҳ тузиш. 2020 йил июнь Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 2. Туркумни тайёрлаш ва нашр этиш принципларини ишлаб чиқиш. 2021 йил январь 3. Туркумга кирувчи асарлар рўйхатини тузиш. 2021 йил март 4. Туркумни нашрга тайёрлайдиган муаллифлар жамоасини шакллантириш. 2021 йил май 5. Туркумни босқичма-босқич нашрга тайёрлаш ва чоп этиш режасини ишлаб чиқиш . 2021 йил июнь 6. Таёр жилдларни чоп этиш учун белгиланган нашрёт билан шартнома имзолаш 2022 йил январь 7. Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётининг энг сара намуналаридан иборат бўлган «Ўзбек адабиёти хазинасидан» деб номланган китоблар туркумини чоп этиш. 2022 йил декабрь 11. Ўзбек тили бойлиги ҳисобланган халқ шевалари ва фольклори материалларини тўплаш мақсадида республика ҳудуди бўйлаб илмий экспедициялар ташкил этиш. Экспедиция давомида тўпланган халқ шевалари асосида «Ўзбек халқ шевалари» номли тўпламини нашрга тайёрлаш. 1. Фольклор ва диалектология экспедицияларининг илмий концепцияси, режаси ва машрутини ишлаб чиқиш. 2021 йил январь Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 2. Экспедиция ишида иштирок этувчи тажрибали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлар таркибини шакллантириш. 2021 йил май 3. Экспедиция давомида халқ оғзаки ижоди ва шеваларга оид материалларни ёзиб олиш. 2021 йил декабрь 4. Диалектологик экспедиция натижасида тўпланган лингвистик манбалар асосида «Ўзбек халқ шевалари» номли тўпламни нашрга тайёрлаб, чоп этиш. 2022 йил май 5. Фольклор экспедицияси давомида ёзиб олинган халқ оғзаки бадиий ижодига оид материалларни «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» 100 жилдлигига киритиш. 2021 йил декабрь
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 139-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 11 март,
139-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ChORA-TADBIRLARI REJASI
TUZILMASI
Oʻzbek tili va adabiyoti boʻyicha fundamental va amaliy tadqiqotlar samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbek tilining davlat tili sifatidagi nufuzi va mavqeyini tubdan oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 21-oktabrdagi PF-5850-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, xalqimizning koʻp asrlik madaniy, ilmiy-maʼrifiy va badiiy tafakkuri, intellektual salohiyatining yorqin va bebaho mahsuli boʻlgan oʻzbek tilini targʻib qilish hamda oʻzbek tilshunosligi sohasida fundamental va amaliy tadqiqotlarni rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) tuzilmasida Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan qoʻshimcha 5 ta shtat birligidan iborat Sotsiolingvistika boʻlimini tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
2. Quyidagilar Institutning sotsiolingvistika sohasidagi qoʻshimcha vazifalari etib belgilansin:
oʻzbek tilining rivojlanishi bilan bogʻliq fundamental, amaliy va innovatsion tadqiqotlarni amalga oshirish va kengaytirish;
oʻzbek tilining davlat tili sifatidagi nufuzi va mavqeyini tubdan oshirish borasidagi ilmiy izlanishlarni kuchaytirish;
oʻzbek tilining yozma matni meʼyor va qoidalarini ishlab chiqish;
oʻzbek tilining izohli lugʻatlari, davlat tilida ish yuritish boʻyicha qoʻllanma va adabiyotlar tayyorlash;
davlat tilini rivojlantirishga oid normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda faol ishtirok etish.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori institutining 2020 — 2022-yillarda oʻzbek tili va adabiyotiga doir fundamental va amaliy tadqiqotlarni amalga oshirish chora-tadbirlari rejasi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining yangidan tashkil etilgan ilmiy-tadqiqot muassasalari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 18-maydagi 292-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-yil, 20-son, 371-modda) 9-ilovaning matni 2-ilovaga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi ikki oy muddatda:
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda respublika boʻylab dialektologik va folklor ekspeditsiyalarini tashkil etish rejasini tasdiqlasin;
Institutning yangi tahrirdagi ustavi va Sotsiolingvistika boʻlimi xodimlarining funksional majburiyatlarini tasdiqlasin;
Institutning shtat birligiga yangidan kiritilgan lavozimlarni yuqori malakali ilmiy kadrlar va istiqbolli yosh mutaxassislar bilan toʻldirish choralarini koʻrsin.
6. Manfaatdor vazirlik va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Prezidenti B.S. Yoʻldoshev zimmasiga va Vazirlar Mahkamasining Maʼnaviyat va davlat tilini rivojlantirish masalalari departamentiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-martdagi 139-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori institutining 2020 — 2022-yillarda oʻzbek tili va adabiyotiga doir fundamental va amaliy tadqiqotlarni amalga oshirish
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbai Ijro uchun masʼullar 1. Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori institutining tadqiqot mavzularini qayta koʻrib chiqish. 1. Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori institutining tadqiqot mavzularini, ularning zamonaviy talablarga, jahon ilmiy yutuqlariga muvofiqligini tanqidiy tahlil qilish. 2020-yil mart — Fanlar akademiyasi 2. Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori institutining tadqiqot mavzularini qayta koʻrib chiqish va tasdiqlash. 2020-yil mart 2. “Xalqaro terminelementlarning izohli-koʻrgazmali lugʻati”ni nashrga tayyorlash va chop etish. 1. Xalqaro terminelementlarning izohli -koʻrgazmali lugʻatini nashrga tayyorlash boʻyicha ishchi guruh tuzish. 2020-yil mart Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbek tilini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Fanlar akademiyasi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 2. Xalqaro terminelementlar lugʻatini yaratish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish. 2020-yil aprel 3. Xalqaro terminelementlarning izohli -koʻrgazmali lugʻatini nashrga tayyorlash. 2020-yil iyul 4. Nashrga tayyorlangan lugʻatni 5 000 nusxada chop etish. 2020-yil sentyabr 3. Kirill va lotin yozuvlaridagi takomillashtirilgan “Davlat tilida ish yuritish” amaliy qoʻllanmasini nashrga tayyorlash va chop etish. 1. Institutning ilmiy xodimlaridan iborat ishchi guruh tuzish. 2020-yil fevral Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbek tilini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Fanlar akademiyasi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 2. “Davlat tilida ish yuritish” amaliy qoʻllanmasini takomillashtirgan holda nashrga tayyorlash. 2020-yil avgust 3. “Davlat tilida ish yuritish” amaliy qoʻllanmasini 15 000 nusxada chop etish. 2020-yil dekabr 4. “Ijtimoiy-siyosiy terminlarning izohli lugʻati”ni nashrga tayyorlash va chop etish. 1. Institut tilshunos olimlaridan iborat ishchi guruh tuzish. 2020-yil mart Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbek tilini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Fanlar akademiyasi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 2. Keng qoʻllanadigan soʻzlarning oʻzbek tilidagi izohli lugʻatini yaratish boʻyicha aniq takliflarni ishlab chiqish. 2020-yil aprel 3. “Ijtimoiy-siyosiy terminlarning izohli lugʻati”ni nashrga tayyorlash. 2020-yil oktyabr 4. “Ijtimoiy-siyosiy terminlarning izohli lugʻati”ni 5 000 nusxada chop etish. 2020-yil dekabr 5. Turli fan sohalariga oid terminlarning tarjima lugʻatlarini yaratish. 1. Institut tilshunos olimlari va turdosh oliy taʼlim muassasalarining tilshunos olimlaridan iborat ishchi guruh tashkil etish. 2020-yil aprel Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbek tilini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Fanlar akademiyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 2. Fan sohalari boʻyicha terminlarning tarjima lugʻatlarini yaratish boʻyicha aniq takliflarni ishlab chiqish. 2020-yil iyun 3. Turli fan sohalariga oid terminlarning tarjima lugʻatlarini nashrga tayyorlash. 2021-yil oktyabr 4. Nashrga tayyorlangan lugʻatlarning har birini 5 000 nusxada chop etish. 2022-yil mart 6. Uch jildli “Alisher Navoiy hayoti va ijodining mukammal ensiklopediyasi”ni yaratish va nashr etish. 1. Ensiklopediyani yaratish va nashr etish uchun masʼul ishchi guruhni tuzish. 2020-yil may Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbek tilini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Fanlar akademiyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 2. Ensiklopediyani yaratish qoida va prinsiplarini ishlab chiqish. 2020-yil iyun 3. Jildlar boʻyicha maqolalar roʻyxatini tuzish. 2020-yil sentyabr 4. E nsiklopediyaga kiradigan maqolalarni yozish uchun mualliflar jamoasini shakllantirish. 2020-yil oktyabr 5. Chet ellardagi navoiyshunoslar maqolalari chop etilishini tashkil qilish. 2020-yil dekabr 6. Tayyor maqolalarni tahrir qiladigan mualliflar jamoasini shakllantirish. 2021-yil yanvar 7. Turli sohalar mutaxassislari bilan ensiklopediyaga tegishli maqolalarni yozish boʻyicha aloqa oʻrnatish. 2021-yil iyun 8. Ensiklopediyani bosqichma-bosqich nashrga tayyorlash va chop etish rejasini ishlab chiqish. 2021-yil sentyabr 9. Tayyor jildlarni chop etish uchun belgilangan nashriyot bilan shartnoma imzolash. 2022-yil iyul 10. “Alisher Navoiy hayoti va ijodining mukammal ensiklopediyasi” ning har bir jildini 5 000 nusxada (jami 15 000) chop etish. 2022-yil dekabr 7. “Oʻzbek tili sinonimlarining katta izohli lugʻati”ni yaratish va nashr etish. 1. Institutning tilshunos olimlaridan iborat ishchi guruh tuzish. 2020-yil aprel Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbek tilini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Fanlar akademiyasi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 2. Lugʻatni yaratish boʻyicha aniq takliflarni ishlab chiqish. 2021-yil may 3. “Oʻzbek tili sinonimlarining katta izohli lugʻati”ni nashrga tayyorlash. 2021-yil sentyabr 4. “Oʻzbek tili sinonimlarining katta izohli lugʻati”ni 5 000 nusxada chop etish. 2021-yil dekabr 8. “Oʻzbek tili frazeologizmlarining katta izohli lugʻati”ni yaratish va nashr etish. 1. Institut tilshunos olimlaridan iborat ishchi guruh tuzish. 2021-yil yanvar Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbek tilini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Fanlar akademiyasi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 2. Lugʻatni yaratish qoida va prinsiplarini ishlab chiqish. 2021-yil dekabr 3. “Oʻzbek tili frazeologizmlarining katta izohli lugʻati”ni nashrga tayyorlash. 2022-yil aprel 4. “Oʻzbek tili frazeologizmlarining katta izohli lugʻati”ni 5 000 nusxada chop etish. 2022-yil dekabr 9. Besh jildli “Oʻzbek tilining izohli lugʻati”ning toʻldirilgan, kengaytirilgan yangi nashrini tuzish, lugʻatning lotin alifbosiga asoslangan oʻzbek yozuvidagi nashrini tayyorlash va chop etish. 1. Institut tilshunos olimlaridan iborat ishchi guruh tuzish. 2020-yil aprel Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbek tilini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Fanlar akademiyasi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 2. Besh jildli “Oʻzbek tilining izohli lugʻati”ning toʻldirilgan, kengaytirilgan yangi nashrini tuzish va lugʻatning lotin alifbosiga asoslangan oʻzbek yozuvidagi nashrini tayyorlash. 2021-yil yanvar 3. Besh jildli “Oʻzbek tilining izohli lugʻati”ning toʻldirilgan, kengaytirilgan yangi nashrini lotin alifbosiga asoslangan oʻzbek yozuvida har bir jildini 5 000 nusxa (jami 25 000 nusxa)da chop etish. 2022-yil dekabr 10. Oʻzbek mumtoz va zamonaviy adabiyotining eng sara namunalaridan iborat boʻlgan “ Oʻzbek adabiyoti xazinasidan” deb nomlangan kitoblar turkumini nashrga tayyorlash va chop etish. 1. Turkum uchun masʼul ishchi guruh tuzish. 2020-yil iyun Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbek tilini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Fanlar akademiyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 2. Turkumni tayyorlash va nashr etish prinsiplarini ishlab chiqish. 2021-yil yanvar 3. Turkumga kiruvchi asarlar roʻyxatini tuzish. 2021-yil mart 4. Turkumni nashrga tayyorlaydigan mualliflar jamoasini shakllantirish. 2021-yil may 5. Turkumni bosqichma-bosqich nashrga tayyorlash va chop etish rejasini ishlab chiqish . 2021-yil iyun 6. Tayor jildlarni chop etish uchun belgilangan nashryot bilan shartnoma imzolash 2022-yil yanvar 7. Oʻzbek mumtoz va zamonaviy adabiyotining eng sara namunalaridan iborat boʻlgan “Oʻzbek adabiyoti xazinasidan” deb nomlangan kitoblar turkumini chop etish. 2022-yil dekabr 11. Oʻzbek tili boyligi hisoblangan xalq shevalari va folklori materiallarini toʻplash maqsadida respublika hududi boʻylab ilmiy ekspeditsiyalar tashkil etish. Ekspeditsiya davomida toʻplangan xalq shevalari asosida “Oʻzbek xalq shevalari” nomli toʻplamini nashrga tayyorlash. 1. Folklor va dialektologiya ekspeditsiyalarining ilmiy konsepsiyasi, rejasi va mashrutini ishlab chiqish. 2021-yil yanvar Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbek tilini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Fanlar akademiyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 2. Ekspeditsiya ishida ishtirok etuvchi tajribali mutaxassislardan iborat ishchi guruhlar tarkibini shakllantirish. 2021-yil may 3. Ekspeditsiya davomida xalq ogʻzaki ijodi va shevalarga oid materiallarni yozib olish. 2021-yil dekabr 4. Dialektologik ekspeditsiya natijasida toʻplangan lingvistik manbalar asosida “Oʻzbek xalq shevalari” nomli toʻplamni nashrga tayyorlab, chop etish. 2022-yil may 5. Folklor ekspeditsiyasi davomida yozib olingan xalq ogʻzaki badiiy ijodiga oid materiallarni “Oʻzbek xalq ijodi yodgorliklari” 100 jildligiga kiritish. 2021-yil dekabr
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-martdagi 139-son qaroriga 2-ILOVA
“Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori institutining
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 11-mart,
139-son