UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 11-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 11 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 марта 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 March 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикасида бадминтон спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Республикада бадминтон спорт турини янада кенг ривожлантириш, аҳоли кенг қатламларини, хусусан, ёшларни бадминтон спорт тури билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, юқори малакали тренер кадрларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш, мавжуд моддий-техника базадан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасида бадминтон спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

бадминтон спорт тури билан шуғулланувчилар учун шарт-шароитлар яратиш, ушбу спорт турининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш, ушбу йўналишда давлат-хусусий шериклик субъектларининг фаолиятини ривожлантириш;

бадминтон спорт тури бўйича кадрлар салоҳиятини янада ошириш, юқори малакали, чуқур касбий билимга ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган малакали тренерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларни илмий-методик жиҳатдан таъминлаш;

аҳолининг кенг қатламлари ўртасида бадминтон бўйича оммавий соғломлаштириш ишларини ривожлантириш, мусобақаларни ўтказиш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва мақсадли тайёрлаш;

Ўзбекистонда бадминтон спорт турини янада ривожлантириш мақсадида ушбу спорт тури бўйича юқори натижаларга эришган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, зарур ҳолларда хорижий тренерлар ва мутахассисларни жалб қилиш;

оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, электрон ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳоли ўртасида бадминтон спорт турининг соғлом турмуш тарзига ижобий таъсир этувчи восита эканлигини тарғиб қилиш ишларини ташкил этиш.

2. Дастурда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг шахсий масъулияти белгилаб қўйилсин.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон бадминтон федерацияси билан биргаликда икки ҳафта муддатда ҳудудларда бадминтон спорт турини янада ривожлантириш, шу жумладан тегишли туман (шаҳар)ларда бадминтон бўйича клубларни ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури намунасини ишлаб чиқсин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборсин.

3. Қуйидагилар Дастурнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг «Таълим» соҳасига ажратиладиган маблағлари;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маблағлари;

Ўзбекистон бадминтон федерацияси маблағлари;

имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

4. Республика ҳудудлари бўйича бадминтон спорт турига бириктирилаётган спорт объектлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Ўзбекистон бадминтон федерацияси билан биргаликда 2-илова билан бириктирилаётган спорт объектларида бадминтончилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, замонавий спорт асбоб-ускуналари, инвентарлари билан таъминлаш, бадминтон бўйича юқори даражада спорт мусобақаларни, ўқув-машқ йиғинларини ва бошқа спорт тадбирларини ўтказиш, бадминтон клубларини ташкил этиш вазифалари юклансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда самарали спорт инфратузилмасини яратиш мақсадида болалар майдончалари негизида тасдиқланган меъёр ва талаблар асосида бадминтон майдончаларини қуриш бўйича намунавий лойиҳа ишлаб чиқилишини ташкил этсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида 2020 йилдан бошлаб бадминтон спорт тури учун 3 ойлик қисқа муддатли қайта тайёрлаш ўқув курслари ташкил этсин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавриат таълим йўналишига 2020/2021 ўқув йили учун ажратилган қабул параметрларини йўналишлар бўйича тақсимлашда бадминтон спорт тури учун квоталарини оширишини таъминласин;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида бадминтон спорт тури учун кафедра ташкил қилсин ҳамда юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар бир Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида, спорт мактабларида, ихтисослаштирилган спорт мактабларида бадминтон бўлимларини очиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиласин.

7. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Ўзбекистон бадминтон федерациясининг Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Янгиариқ кўчасида жойлашган Хоразм теннис ва бадминтон марказини Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси балансига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Хоразм теннис ва бадминтон марказида бадминтончилар учун керакли шарт-шароитлар яратиш, бадминтон бўйича ўқув-машғулотлар, спорт мусобақалари, ўқув-машқ йиғинлари ва бошқа спорт тадбирларини ўтказишга ҳамда Ўзбекистон бадминтон федерацияси бадминтончилари ушбу марказдан текин фойдаланиши учун масъул ҳисобланади.

8. Қуйидагилар:

«Давр банк» ХАТБнинг (кейинги ўринларда банк деб аталади) Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Муқимий кўчаси, 7/3-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон бадминтон федерациясига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бўлган 0,3 га ер участкасида жойлашган маънан эскирган икки қаватли бинони банк томонидан бузган холда (литер 0002) банкнинг маблағлари ҳисобидан замонавий кўп қаватли биноларни (кейинги ўринларда бино деб аталади) 2023 йил якунига кадар банк мулки сифатида қуриш;

қуриб битказилган ва белгиланган тартибда фойдаланишга топширилгандан сўнг бинони бир қисмини (1100 кв.м) ҳомийлик кўринишида Ўзбекистон бадминтон федерацияси балансига беғараз асосда бадминтончилар учун ётоқхона сифатида ўтказиш;

«Капитал банк» АТБ ва «Давр банк» ХАТБни Ўзбекистон бадминтон федерациясига бош ҳомий сифатида бириктириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

8 1 . Белгилансинки, қарорнинг 8-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган бино фойдаланишга топширилгандан сўнг, банкка мулк ҳуқуқи, у жойлашган ер участкаси ижара ҳуқуқи асосида расмийлаштирилади, бинони бир қисми (1100 кв.м) бундан мустасно.

9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бинонинг лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва қурилиш-монтаж ишлари сифатли бажарилиши бўйича давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.

10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига бадминтон спорт турини ривожлантиришни ва мусобақаларни оммавий ахборот воситалари ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 143-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида бадминтон спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари

Т/р Тадбирлар номи Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар Амалга ошириш механизми I. Бадминтон спорт тури билан шуғулланувчилар учун шарт-шароитлар яратиш, ушбу спорт турининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш, ушбу йўналишда давлат-хусусий шериклик субъектларининг фаолиятини ривожлантириш 1. Республикадаги мавжуд барча очиқ ва ёпиқ турдаги спорт объектларини ва иншоотларини (давлат ва нодавлат) хатловдан ўтказиш. Хатлов натижаларига асосан фаолият юритмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган спорт иншоотларининг муносиб майдончаларида бадминтон спорт тури билан шуғулланиш учун зарур барча шарт-шароитларни яратиш бўйича манзилли рўйхат (дастур)ни шакллантириш. 2020 йил апрель Ижрочилар маблағлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Қурилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Республикадаги мавжуд барча очиқ ва ёпиқ турдаги спорт объектларини ва иншоотларини (давлат ва нодавлат) хатловдан ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. Ишчи гуруҳ томонидан жойига чиқиб ўрганиш. 3. Хатлов натижаларига асосан фаолият юритмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган спорт иншоотларининг муносиб майдончаларида бадминтон спорт тури билан шуғулланиш учун зарур барча шарт-шароитларни яратиш бўйича манзилли рўйхат (дастур)ни шакллантириш ва тасдиқлаш ҳамда шу рўйхат асосида уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш. 2. Республика ҳамда ҳудудий спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида бадминтон спорт тури учун назарда тутилган маблағлар миқдорини ошириш масаласини кўриб чиқиш. Аҳолининг барча қатламлари, жумладан, хотин-қизлар, ўқувчи ва талабалар ўртасида тизимли ўтказиладиган спорт мусобақаларига, шунингдек, спортчиларни республика ва ҳалқаро спорт тадбирларига юбориш мақсадида календарь режада назарда тутилган маблағлар ажратилишини таъминлаш. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тасдиқланган календарь режасига асосан Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси 1. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия ва спорт тадбирларининг республика календарь режасида бадминтон спорт тури учун назарда тутилган маблағлар миқдорини ошириш масаласини республика комиссиясида кўриб чиқишни ташкил этиш. 2. Аҳолининг барча қатламлари, жумладан, хотин-қизлар, ўқувчи ва талабалар ўртасида тизимли ўтказиладиган спорт мусобақаларига, шунингдек, спортчиларнинг республика ва халқаро спорт тадбирларида иштирокини таъминлаш. 3. Андижон, Гулистон, Термиз ва Фарғона шаҳарларида бадминтон марказларини ташкил этиш учун сендвич пенелли бадминтон залларини қуриш ва уларни анжом ва ускуналар билан жиҳозлаш. 2020-2021 йиллар Халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг имтиёзли кредит маблағларини (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сон Фармони доирасида) Андижон, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт азирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси 1. Андижон, Гулистон, Термиз ва Фарғона шаҳарларида сендвич пенелли бадминтон залларини қуриш ва уларда бадминтон марказларини ташкил этиш. 2. Андижон, Гулистон, Термиз ва Фарғона шаҳарларида ташкил этиладиган бадминтон марказларини жиҳозлаш. 4. Давлат таълим муассасаларининг спорт объектларида бадминтон спорт тури бўйича яроқлилик муддати ўтган спорт анжомларини янгилаш ва қайта жиҳозлаш ишларини амалга ошириш. 2020 йил II чорак Ижрочиларнинг ўз маблағлари, ҳомийлик хайриялари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон бадминтон федерацияси 1. Давлат таълим муассасаларининг спорт объектларида бадминтон спорт тури бўйича яроқлилик муддати ўтган спорт анжомлари рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган рўйхат асосида босқичма-босқич спорт анжомларини янгилаш ва қайта жиҳозлаш. 5. Аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, спорт билан шуғулланишига кенг имкониятлар яратиш учун маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида, аҳоли яшаш жойларида бадминтон спорт турлари бўйича майдончаларни ташкил этиш. 2020-2021 йиллар Инвесторларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси 1. Аҳолининг маданий ва жисмоний дам олишини яхшилаш, соғлиғини мустаҳкамлаш, спорт билан шуғулланишига кенг имкониятлар яратиш учун маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида, аҳоли яшаш жойларида бадминтон спорт турлари бўйича махсус майдончаларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш ва тасдиқлаш. 2. Мазкур тасдиқланган рўйхат асосида маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида, аҳоли яшаш жойларида бадминтон спорт турлари бўйича махсус майдончаларни ташкил этиш. 6. Ҳар бир маҳаллада намунавий лойиҳа асосида, болалар майдончалари негизида самарали спорт инфратузилмасини яратиш ҳамда бадминтон спорт турлари бўйича майдонларни қуриш. Бунда: болалар майдончалари мавжуд бўлмаган маҳаллалар ва кўп қаватли уйлар атрофида бадминтон спорт тури бўйича майдонларини қуриш; спорт мактаблари ва хусусий тадбиркорларнинг спорт майдончаларида ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар фарзандларини бадминтон спорт тури билан шуғулланишга беғараз жалб этиш; босқичма-босқич улар орасидан қобилиятли ва истеъдодли спортчиларни аниқлаш, тажрибаси ва спорт маҳоратини ошириш, миллий терма жамоа захирасини тайёрлаш учун кенг имкониятлар яратиш. 2020 — 2025 йиллар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари, Хусусий тадбиркорларнинг ўз маблағлари, ҳомийлик ҳайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республикаси кенгаши 1. Ҳар бир маҳаллада намунавий лойиҳа асосида, болалар майдончалари негизида самарали спорт инфратузилмасини яратиш ҳамда бадминтон спорт турлари бўйича майдонларни қуриш бўйича эҳтиёжни шакллантириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашига тақдим этиш. 2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан ҳар бир маҳаллада намунавий лойиҳа асосида, болалар майдончалари негизида самарали спорт инфратузилмасини яратиш ҳамда бадминтон спорт турлари бўйича майдонларни қуриш рўйхатини тасдиқлаш. 3. Тасдиқланган рўйхат асосида белгиланган муддатларда қурилиш ишларини олиб бориш. 7. Ўзбекистон бадминтон федерацияси ва ҳудудий бўлинмаларининг бино ва спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш мақсадида жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш бўйича пуллик хизматларни (сервис) кенгайтириш. Бунда уларнинг моддий-техника базаларининг аҳволини яхшилаш, аҳолига юқори сифатли хизмат кўрсатиш шарт-шароитларини яратиш. 2020 йил II чорак Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон бадминтон федерацияси 1. Ўзбекистон бадминтон федерацияси ва ҳудудий бўлинмаларининг бино ва спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш мақсадида жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш бўйича пуллик хизматларни (сервис) кенгайтириш бўйича рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган рўйхатга асосан жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш бўйича пуллик хизматларни ташкил этиш. 8. Барча таълим муассасалари спорт залларида бадминтон спорт турлари бўйича машғулотлар олиб бориш учун шарт-шароитлар яратиш. 2020-2021 йиллар Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Таълим муассасалари спорт залларида бадминтон спорт турлари бўйича машғулотлар олиб бориш учун зарур шарт-шароитлар яратиш. II. Бадминтон спорт тури бўйича кадрлар салоҳиятини янада ошириш, юқори малакали, чуқур касбий билимга ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган малакали тренерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларни илмий-методик жиҳатдан таъминлаш 9. Бадминтон спорт турини ривожлантиришда замонавий методларни қўллаш, жисмоний тарбия ўқитувчилари ва тренерларнинг билимини ошириш, шуғулланувчиларни соғломлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда яхшилаш мақсадида илмий, методик ва оммабоп адабиётларни чоп этиш. 2020 йил II чоракдан бошлаб ҳар йили Ҳомийлик хайриялари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси 1. Бадминтон спорт турини ривожлантиришда замонавий методларни қўллаш, жисмоний тарбия ўқитувчилари ва тренерларнинг билимини ошириш, шуғулланувчиларни соғломлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда яхшилаш мақсадида илмий, методик ва оммабоп адабиётларни яратиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. Илмий, методик ва оммабоп адабиётларни босқичма-босқич яратиш ва чоп этиш бўйича режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Яратилган илмий, методик ва оммабоп адабиётларни босқичма-босқич чоп этиш ва тасдиқланган режа бўйича жойларга етказиш. 10. Бадминтон спорт турини ривожлантиришнинг омиллари бўйича республика ва халқаро миқёсида илмий-амалий конференция ва семинарлар ўтказиш. 2020 йил IV чоракдан бошлаб ҳар йили Ижрочилар маблағлари Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси Бадминтон спорт турини ривожлантиришнинг омиллари бўйича республика ва халқаро миқёсда илмий-амалий конференция ва семинарлар ўтказиш. 11. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш учун истиқболли спортчилар, тренерлар ва ҳакамларни халқаро бадминтон спорт турлари мактаблари ва марказларида тажриба оширишга (стажировкага) юбориш ҳамда хориждан малакали мутахассис ва тренерларни таклиф этиш. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тасдиқланган календарь режасига асосан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида кўзда тутилган маблағлар, ижрочилар маблағлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси 1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш учун истиқболли спортчилар, тренерлар ва ҳакамларни халқаро бадминтон спорт турлари мактаблари ва марказларида тажриба оширишга (стажировкага) юбориш ҳамда хориждан малакали мутахассис ва тренерларни таклиф этиш рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган рўйхат асосида халқаро бадминтон спорт турлари мактаблари ва марказларида тажриба оширишга (стажировкага) юбориш ҳамда хориждан малакали мутахассис ва тренерларни таклиф этиш. 12. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида бадминтон спорт тури бўйича мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш. 2020 йилидан бошлаб Ижрочилар маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси 1. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида бадминтон спорт тури бўйича мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича эҳтиёжни шакллантириш ва тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган режа ва рўйхат асосида бадминтон спорт тури бўйича мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш. III. Аҳолининг кенг қатламлари орасида бадминтон бўйича оммавий соғломлаштириш ишларини ривожлантириш, мусобақаларни ўтказиш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва мақсадли тайёрлаш 13. Ўзбекистон бадминтон федерациясининг томонидан таълим муассасалари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш. Бунда, бадминтон спорт турини ривожлантириш, таълим муассасалари спорт залларидан самарали фойдаланиш, қўшимча секциялар ташкил қилиш орқали ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш бўйича ҳамкорлик меморандумларини (уч томонлама шартнома) тузиш. 2020-2021 йиллар Ҳомийлик хайриялари Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон бадминтон федерациясининг томонидан таълим муассасалари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича меморандумларни (уч томонлама шартнома) тузиш. 14. Миллий терма жамоа сафига иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция) ишларини кучайтириш учун бадминтон спорт тури бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатларини қуйидаги босқичларда ўтказишни жорий этиш: I- босқич — туман (шаҳар); II-босқич — вилоят; III-босқич — республика (финал). Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тасдиқланган календарь режасига асосан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида кўзда тутилган маблағлари, ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси 1. Миллий терма жамоа сафига иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция) ишларини кучайтириш учун бадминтон спорт тури бўйича 1, 2 ва 3-босқичда бўлиб ўтадиган чемпионатлар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган рўйхат асосида 1, 2 ва 3-босқич чемпионатларни юқори савияда ўтказиш. 15. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари ўртасида бадминтон спорт тури бўйича мусобақалар ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг йил давомида мунтазам равишда спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш. 2020 йил II чорак Ижрочилар маблағлари Мудофаа вазирлиги,Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республикаси кенгаши 1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари ўртасида бадминтон спорт тури мусобақаларини ташкил этиш бўйича рўйхатни тузиш ва тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган рўйхат асосида мусобақаларни ўтказиш ва йил давомида мунтазам равишда бадминтон спорт тури билан шуғулланишини ташкил этиш. IV. Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, электрон ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳоли ўртасида бадминтон спорт турининг соғлом турмуш тарзига ижобий таъсир этувчи восита эканлигини тарғиб қилиш ишларини ташкил этиш 16. Ўзбекистон бадминтон федерациясининг Интернет порталини яратиш ва республикада бадминтон спорт турини ривожлантириш, аҳолига бу соҳада хизмат кўрсатадиган интерактив хизматларни жорий этиш. Бунда веб-сайтларга спортчилар, тренерлар, раҳбарлар, спорт базалари бўйича тўлиқ маълумотлар киритиш ва ушбу базани доимий янгилаб бориш. 2020 йил II чорак Ижрочилар маблағлари Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 1. Ўзбекистон бадминтон федерациясининг Интернет порталини яратиш. 2. Яратилган порталда Республикада бадминтон спорт турини ривожлантириш, аҳолига бу соҳада хизмат кўрсатадиган интерактив хизматларни жорий этиш. 17. Босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали бадминтон спорт турини кенг тарғиб қилиш. 2020 йил II чорак Ижрочилар маблағлари ва ҳомийлик хайриялари Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон бадминтон федерациясининг мурожаатига асосан босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали бадминтон спорт турини кенг тарғиб қилиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 143-сон қарорига 2-ИЛОВА

Республика ҳудудлари бўйича бадминтон спорт турига бириктирилаётган спорт объектлари

Т/р Ҳудуд номи Объект номи Манзил 1. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус маиший хизмат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи спорт зали Нукус шаҳри, А. Утепов кўчаси, рақамсиз уй Нукус шаҳар 1-сонли касб-ҳунар мактаби Нукус шаҳар А.Утепов кўчаси Нукус шаҳар 2-сонли касб-ҳунар мактаби Нукус шаҳар А.Утепов кўчаси 2. Андижон вилояти Андижон шаҳри 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби теннис мажмуаси Андижон шаҳри, 1-кичик даха, 21б-уй Андижон шаҳри 32-умумтаълим мактаби спорт зали Андижон шаҳри, Салохият кўчаси, 110-уй Андижон машинасозлик академик лицейи спорт зали Андижон шаҳар А. Темур кўчаси 5 уй 3. Бухоро вилояти «Хумо» спорт мажмуаси бадминтон спорт зали Бухоро шаҳри, М. Иқбол кўчаси, 16-уй Бухоро нефть ва газ саноати коллежи спорт зали Бухоро шаҳар «Намозгоҳ» кўчаси 103-уй 4. Жиззах вилояти Жиззах Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази спорт зали (18х36) Жиззах шаҳри, Сайилжой маҳалласи, Истиклол кўчаси, 12-уй Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг Жиззах филиали спорт зали Жиззах шаҳри, Ш. Рашидов кўчаси, 259-уй Жиззах Тиббиёт коллежининг спорт зали Жиззах шаҳар Ш.Рашидов шоҳ кўчаси, Тошлоқ маҳалласи 212-уй Жиззах шаҳар 19-умумтаълим мактабнинг спорт зали Жиззах шаҳри, Заргарлик маҳалласи 5. Навоий вилояти Навоий ихтисослаштирилган маданият мактаби спорт зали Навоий шаҳри, Ғалаба шох кўчаси, 44-уй Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги академик лицейининг спорт зали Навоий шаҳри, Ғалабашох кўчаси 186-уй 6. Наманган вилояти Наманган вилояти юридик коллежи спорт зали Наманган шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 2-уй Наманган шаҳар 1-сон Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг спорт зали Наманган шаҳри, 5А-кичик туман теннис корти Наманган мухандислик-қурилиш институти қошидаги «Дўстлик» академик лицейининг спорт зали Наманган шаҳри, И.Каримов кўчаси 7. Самарқанд вилояти Самарқанд вилояти спортнинг уйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спорт зали Самарқанд шаҳри, Рудаки кўчаси, 243-уй. Пайариқ тумани 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабининг спорт зали Пайариқ тумани, Қумчиқ маҳалласи, Ўйингоҳ кўчаси 19-уй 8. Сирдарё вилояти «Алпомиш» спорт мажмуаси Гулистон шаҳри, Гулистон кўчаси Маданият саройи спорт зали Гулистон тумани, Туркистон кўчаси, 16-уй Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спорт зали Ховос туман, Ховос шахарчаси, «Бунёдкор» маҳалласи, Катта Ўзбек Тракти М-34, Самарқанд кўчаси Гулистон шаҳар 8-сонли умумтаълим мактабининг спорт зали Гулистон шаҳри, 3-мавзе «Обод юрт» маҳалласи Гулистон шаҳар Қурилиш техникумининг спорт зали Гулистон шаҳри, «Боғи шамол» маҳалласи 9. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Ихтисослаштирилган санъат мактаби спорт зали Термиз шаҳри, А.Навоий кўчаси, 699-уй Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети филиалининг спорт зали Термиз шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 288 б-уй Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг спорт зали Термиз шаҳри, И.Каримов кўчаси 63-уй 10. Фарғона вилояти Фарғона шаҳри 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қўп тармоқли спорт мажмуаси спорт зали Фарғона шаҳри, Охунбобоев кўчаси Қўқон шаҳар 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабининг спорт зали Қўқон шаҳри, Истиқлол кўчаси 77-уй Бешариқ тумани 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабининг филиали Бешариқ тумани, Рапқон қишлоғи 22А- уй 11. Хоразм вилояти Хоразм теннис ва бадминтон маркази Урганч шаҳри, Янгиариқ кўчаси Кўшкўпир ту?ани 2-сонли умумтаълим мактабининг спорт зали Кўшкўпир тумани, Маданият маҳалласи, Мустақиллик кўчаси 29-уй Боғот туман болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли филиалнинг спорт зали Боғот тумани, Олтин-Қум шаҳарчаси, Буюк мақсад 1-тор кўча 12. Қашқадарё вилояти Қарши мухандислик-иқтисодиёт институти қошидаги академик лицейи спорт зали Қарши шаҳри, А. Навоий кўчаси, 64-уй Шахрисабз шаҳар 14-умумтаълим мактаби спорт зали Шахрисабз шаҳри, С. Айний кўчаси, 56-уй Қарши Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази спорт ўйинлари зали — асосий бадминтон спорт базаси Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 13-уй Тошкент шаҳри 13. Бектемир тумани Бектемир тумани И.М. Губкин номли Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги академик лицейи спорт зали Бектемир тумани, Сувсоз қўчаси, 89-уй 14. Миробод тумани Миробод тумани 175-сонли умумтаълим мактаби спорт зали Миробод тумани, Саракулская кўчаси, 24-уй 15. Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек тумани 211-сонли умумтаълим мактаби спорт зали Мирзо Улуғбек тумани, Гулсанам кўчаси, 1-уй М.Улуғбек тумани 279-умумтаълим мактабининг спорт зали А.Югнакий мавзеси 16. Олмазор тумани Олмазор тумани 196-сонли умумтаълим мактаби спорт зали Олмазор тумани, Қора-Қамиш 2/1 мавзеси, 5а-уй Олмазор тумани 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабининг спорт зали Намуна кўчаси 54-уй 17. Сергели тумани Сергели тумани 300-сонли умумтаълим мактаби спорт зали Сергели тумани, 7 мавзеси, Жаҳонаро кўчаси Сергели тумани 68-умумтаълим мактабининг спорт зали Сергели-3 мавзеси 18. Учтепа тумани Тошкент Солиқ техникуми спорт зали Учтепа тумани, кичик халқа йўли, 3-уй Учтепа тумани 238-умумтаълим мактабининг спорт зали Учтепа тумани 21-мавзе Тошк?нт шаҳар Спорт ўйинларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали — асосий бадминтон спорт базаси Учтепа тумани, Журжоний маҳалласи, Ю.Саккокий кўч. 4б 19. Яшнобод тумани Яшнобод туманидаги Меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи спорт зали Яшнабод тумани, Таракиёт кучаси 2 проезд 1-уй 20. Чилонзор тумани Чилонзор Тиббиёт коллежи спорт зали Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 16-уй Чилонзор тумани 181-умумтаълим мактабининг спорт зали Чилонзор 10-мавзе 21. Шайхонтоҳур тумани Шайхонтоҳур тумани 254-сонли умумтаълим мактаби спорт зали Шайхонтохур тумани, Нувза МФЙ, Ок тепа дахаси, 12-уй Шайҳонтохур тумани 299-умумтаълим мактабининг спорт зали Жарариқ мавзеси 22. Юнусобод тумани Юнусобод тумани 271-сонли умумтаълим мактаби спорт зали Юнусобод тумани, Чимкент йўли кўчаси Юнусобод тумани 21-умумтаълим мактабининг спорт зали Юнусобод 6-мавзе 23. Яккасарой тумани Яккасарой туманидаги тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги академик лицейи спорт зали Яккасарой тумани, Шохжаҳон кўчаси 5/4 24. Янги ҳаёт тумани Янги ҳаёт тумани 231-умумтаълим мактабининг спорт зали 9-қурилиш ҳудуди Тошкент вилояти 24. Ангрен шаҳри Ангрен шаҳри Транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи спорт зали Ангрен шаҳри, Истиқбол МФЙ, Бунёдкор кўчаси, 5/1а-уй 25. Бекобод тумани Бекобод тумани 7-сонли умумтаълим мактаби спорт зали Зафар шаҳри, Гулистон МФЙ 26. Бекобод шаҳри Бекобод шаҳри 12-сонли умумтаълим мактаби спорт зали Бекобод шаҳри, «Қосим ота Фармонов» МФЙ Ўзбекистон метал заводининг теннис корти Ўзбекисто? кўчаси 27. Бўка тумани Бўка тумани Бўка Агросаноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи спорт зали Бўка тумани, А. Икромов кўчаси, 39-уй 28. Бўстонлиқ тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби «Абай» БСМ спорт зали Бўстонлиқ тумани, Қораманас қишлоғи, Бойтерак МФЙ, Ипак-йўли кўчаси 29. Зангиота тумани Зангиота тумани Болалар ўсмирлар спорт мактаби спорт зали Эшонгузар қўрғони, Х. Нўмон кўчаси 30. Қибрай тумани Қибрай тумани 8-сонли умумтаълим мактаби спорт зали Қибрай тумани, Қадирлик кўчаси 31. Нурафшон шаҳри Нурафшон шаҳри 1-сонли умумтаълим мактаби спорт зали Обод турмуш МФЙ, Шон шухрат кўчаси, 1-уй 32. Оққургон тумани Оққургон тумани 6-сонли умумтаълим мактаби спорт зали Оккургон тумани, Бирлик МФЙ 33. Олмалиқ шаҳри Олмалиқ шаҳри Болалар ўсмирлар спорт мактаби спорт зали Олмалиқ шаҳри, Улуғбек кўчаси, 59а-уй 34. Оҳангаронт умани Оҳангарон тумани 12-сонли умумтаьлим мактаби спорт зали Оҳангарон тумани, Қорохтой МФЙ 35. Паркент тумани Паркент тумани 45-сонли умумтаьлим мактаби спорт зали Паркент тумани, Сурхи МФЙ 36. Пскент тумани Пскент тумани 8-сонли умумтаьлим мактаби спорт зали Пскент тумани, Гулшан кўчаси, рақамсиз уй 37. Тошкент тумани Тошкент тумани Болалар ўсмирлар спорт мактаби Келес шаҳар, М.Қашқарий кўчаси, 1-уй Универсал спорт мажмуаси Келес йўли кўчаси 38. Ўрта Чирчиқ тумани Ўрта Чирчиқ Педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи спорт зали Ўрта Чирчиқ тумани, Кўтарма-2 МФЙ 39. Чиноз шаҳри Чиноз шахри 40-сонли умумтаълим мактаби спорт зали Чиноз шахри, Бешкапа МФЙ 40. Чирчиқ шаҳри Чирчиқ шаҳри 16-сонли умумтаълим мактаби спорт зали Чирчиқ шаҳри, 8-кичик нохия 41. Юқори Чирчиқ тумани Юқори Чирчиқ тумани 37-сонли умумтаълим мактаби зали спорт зали Юқори Чирчиқ тумани 42. Янгийўл тумани Янгийўл тумани Гулбахор саноат касб-ҳунар коллежи спорт зали Янгийўл тумани, Шароф Рашидов кўчаси, 6-уй

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 11 март,

143-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 19/20/143/0288-сон; 20.11.2020 й., 09/20/735/1580-сон; 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2022 й., 09/22/20/0014-сон; 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 31.12.2022 й., 09/22/731/1141-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasida badminton sport turini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Respublikada badminton sport turini yanada keng rivojlantirish, aholi keng qatlamlarini, xususan, yoshlarni badminton sport turi bilan muntazam shugʻullanishga jalb etish, ular orasidan iqtidorli sportchilarni saralab olish, yuqori malakali trener kadrlarni tayyorlash tizimini rivojlantirish, mavjud moddiy-texnika bazadan samarali foydalanish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasida badminton sport turini rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi (keyingi oʻrinlarda Dastur deb ataladi) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Quyidagilar Dasturning asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:

badminton sport turi bilan shugʻullanuvchilar uchun shart-sharoitlar yaratish, ushbu sport turining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, ularni zamonaviy sport anjomlari bilan taʼminlash, ushbu yoʻnalishda davlat-xususiy sheriklik subyektlarining faoliyatini rivojlantirish;

badminton sport turi boʻyicha kadrlar salohiyatini yanada oshirish, yuqori malakali, chuqur kasbiy bilimga va axloqiy fazilatlarga ega boʻlgan malakali trenerlarni tayyorlash, qayta tayyorlash, ularni ilmiy-metodik jihatdan taʼminlash;

aholining keng qatlamlari oʻrtasida badminton boʻyicha ommaviy sogʻlomlashtirish ishlarini rivojlantirish, musobaqalarni oʻtkazish, iqtidorli sportchilarni aniqlash, qoʻllab-quvvatlash va maqsadli tayyorlash;

Oʻzbekistonda badminton sport turini yanada rivojlantirish maqsadida ushbu sport turi boʻyicha yuqori natijalarga erishgan mamlakatlar tajribasini oʻrganish, zarur hollarda xorijiy trenerlar va mutaxassislarni jalb qilish;

ommaviy axborot vositalari, shu jumladan, elektron va Internet jahon axborot tarmogʻi orqali aholi oʻrtasida badminton sport turining sogʻlom turmush tarziga ijobiy taʼsir etuvchi vosita ekanligini targʻib qilish ishlarini tashkil etish.

2. Dasturda nazarda tutilgan tadbirlarni oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirishda tegishli vazirliklar va idoralar rahbarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining shaxsiy masʼuliyati belgilab qoʻyilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi Oʻzbekiston badminton federatsiyasi bilan birgalikda ikki hafta muddatda hududlarda badminton sport turini yanada rivojlantirish, shu jumladan tegishli tuman (shahar)larda badminton boʻyicha klublarni tashkil etish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturi namunasini ishlab chiqsin hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuborsin.

3. Quyidagilar Dasturning moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasida nazarda tutilgan mablagʻlar;

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining “Taʼlim” sohasiga ajratiladigan mablagʻlari;

Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi mablagʻlari;

Oʻzbekiston badminton federatsiyasi mablagʻlari;

imtiyozli xorijiy kreditlar va grantlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

4. Respublika hududlari boʻyicha badminton sport turiga biriktirilayotgan sport obyektlari roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligiga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari hamda Oʻzbekiston badminton federatsiyasi bilan birgalikda 2-ilova bilan biriktirilayotgan sport obyektlarida badmintonchilar uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, zamonaviy sport asbob-uskunalari, inventarlari bilan taʼminlash, badminton boʻyicha yuqori darajada sport musobaqalarni, oʻquv-mashq yigʻinlarini va boshqa sport tadbirlarini oʻtkazish, badminton klublarini tashkil etish vazifalari yuklansin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda samarali sport infratuzilmasini yaratish maqsadida bolalar maydonchalari negizida tasdiqlangan meʼyor va talablar asosida badminton maydonchalarini qurish boʻyicha namunaviy loyiha ishlab chiqilishini tashkil etsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi:

Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida 2020-yildan boshlab badminton sport turi uchun 3 oylik qisqa muddatli qayta tayyorlash oʻquv kurslari tashkil etsin.

Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan birgalikda Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universitetining bakalavriat taʼlim yoʻnalishiga 2020/2021 oʻquv yili uchun ajratilgan qabul parametrlarini yoʻnalishlar boʻyicha taqsimlashda badminton sport turi uchun kvotalarini oshirishini taʼminlasin;

2020/2021 oʻquv yilidan boshlab Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universitetida badminton sport turi uchun kafedra tashkil qilsin hamda yuqori malakali kadrlar bilan toʻldirilishini taʼminlasin;

2021/2022 oʻquv yilidan boshlab har bir Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlarida, sport maktablarida, ixtisoslashtirilgan sport maktablarida badminton boʻlimlarini ochish boʻyicha aniq chora-tadbirlar belgilasin.

7. Xorazm viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi hamda Oʻzbekiston badminton federatsiyasining Xorazm viloyati, Urganch shahri, Yangiariq koʻchasida joylashgan Xorazm tennis va badminton markazini Xorazm viloyati jismoniy tarbiya va sport boshqarmasi balansiga oʻtkazish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

Belgilansinki, Xorazm viloyati jismoniy tarbiya va sport boshqarmasi Xorazm tennis va badminton markazida badmintonchilar uchun kerakli shart-sharoitlar yaratish, badminton boʻyicha oʻquv-mashgʻulotlar, sport musobaqalari, oʻquv-mashq yigʻinlari va boshqa sport tadbirlarini oʻtkazishga hamda Oʻzbekiston badminton federatsiyasi badmintonchilari ushbu markazdan tekin foydalanishi uchun masʼul hisoblanadi.

8. Quyidagilar:

“Davr bank” XATBning (keyingi oʻrinlarda bank deb ataladi) Toshkent shahar, Yakkasaroy tumani, Muqimiy koʻchasi, 7/3-uy manzilida joylashgan Oʻzbekiston badminton federatsiyasiga operativ boshqaruv huquqi asosida tegishli boʻlgan 0,3 ga yer uchastkasida joylashgan maʼnan eskirgan ikki qavatli binoni bank tomonidan buzgan xolda (liter 0002) bankning mablagʻlari hisobidan zamonaviy koʻp qavatli binolarni (keyingi oʻrinlarda bino deb ataladi) 2023-yil yakuniga kadar bank mulki sifatida qurish;

qurib bitkazilgan va belgilangan tartibda foydalanishga topshirilgandan soʻng binoni bir qismini (1100 kv.m) homiylik koʻrinishida Oʻzbekiston badminton federatsiyasi balansiga begʻaraz asosda badmintonchilar uchun yotoqxona sifatida oʻtkazish;

“Kapital bank” ATB va “Davr bank” XATBni Oʻzbekiston badminton federatsiyasiga bosh homiy sifatida biriktirish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

8 1 . Belgilansinki, qarorning 8-bandi ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan bino foydalanishga topshirilgandan soʻng, bankka mulk huquqi, u joylashgan yer uchastkasi ijara huquqi asosida rasmiylashtiriladi, binoni bir qismi (1100 kv.m) bundan mustasno.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi binoning loyiha-smeta hujjatlari belgilangan tartibda davlat ekspertizasidan oʻtkazilishini taʼminlasin va qurilish-montaj ishlari sifatli bajarilishi boʻyicha davlat arxitektura-qurilish nazoratini oʻrnatsin.

10. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasiga badminton sport turini rivojlantirishni va musobaqalarni ommaviy axborot vositalari hamda Internet jahon axborot tarmogʻi orqali keng yoritish tavsiya etilsin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi A.A. Abduxakimov hamda Oʻzbekiston Respublikasi jismoniy tarbiya va sport vaziri D.X. Nabiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-martdagi 143-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida badminton sport turini rivojlantirish chora-tadbirlari

T/r Tadbirlar nomi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar Amalga oshirish mexanizmi I. Badminton sport turi bilan shugʻullanuvchilar uchun shart-sharoitlar yaratish, ushbu sport turining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, ularni zamonaviy sport anjomlari bilan taʼminlash, ushbu yoʻnalishda davlat-xususiy sheriklik subyektlarining faoliyatini rivojlantirish 1. Respublikadagi mavjud barcha ochiq va yopiq turdagi sport obyektlarini va inshootlarini (davlat va nodavlat) xatlovdan oʻtkazish. Xatlov natijalariga asosan faoliyat yuritmayotgan yoki samarasiz foydalanilayotgan sport inshootlarining munosib maydonchalarida badminton sport turi bilan shugʻullanish uchun zarur barcha shart-sharoitlarni yaratish boʻyicha manzilli roʻyxat (dastur)ni shakllantirish. 2020-yil aprel Ijrochilar mablagʻlari Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston badminton federatsiyasi, Qurilish vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 1. Respublikadagi mavjud barcha ochiq va yopiq turdagi sport obyektlarini va inshootlarini (davlat va nodavlat) xatlovdan oʻtkazish yuzasidan ishchi guruhni shakllantirish. 2. Ishchi guruh tomonidan joyiga chiqib oʻrganish. 3. Xatlov natijalariga asosan faoliyat yuritmayotgan yoki samarasiz foydalanilayotgan sport inshootlarining munosib maydonchalarida badminton sport turi bilan shugʻullanish uchun zarur barcha shart-sharoitlarni yaratish boʻyicha manzilli roʻyxat (dastur)ni shakllantirish va tasdiqlash hamda shu roʻyxat asosida ularning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash choralarini koʻrish. 2. Respublika hamda hududiy sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasida badminton sport turi uchun nazarda tutilgan mablagʻlar miqdorini oshirish masalasini koʻrib chiqish. Aholining barcha qatlamlari, jumladan, xotin-qizlar, oʻquvchi va talabalar oʻrtasida tizimli oʻtkaziladigan sport musobaqalariga, shuningdek, sportchilarni respublika va halqaro sport tadbirlariga yuborish maqsadida kalendar rejada nazarda tutilgan mablagʻlar ajratilishini taʼminlash. Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining tasdiqlangan kalendar rejasiga asosan Ijrochilar mablagʻlari, homiylik xayriyalari Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston badminton federatsiyasi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi 1. Sport va ommaviy jismoniy tarbiya va sport tadbirlarining respublika kalendar rejasida badminton sport turi uchun nazarda tutilgan mablagʻlar miqdorini oshirish masalasini respublika komissiyasida koʻrib chiqishni tashkil etish. 2. Aholining barcha qatlamlari, jumladan, xotin-qizlar, oʻquvchi va talabalar oʻrtasida tizimli oʻtkaziladigan sport musobaqalariga, shuningdek, sportchilarning respublika va xalqaro sport tadbirlarida ishtirokini taʼminlash. 3. Andijon, Guliston, Termiz va Fargʻona shaharlarida badminton markazlarini tashkil etish uchun sendvich penelli badminton zallarini qurish va ularni anjom va uskunalar bilan jihozlash. 2020-2021 yillar Xalqaro moliya institutlari va xorijiy banklarning imtiyozli kredit mablagʻlarini (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 24-yanvardagi PF-5924-son Farmoni doirasida) Andijon, Sirdaryo, Surxondaryo va Fargʻona viloyatlari hokimliklari, Jismoniy tarbiya va sport azirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Qurilish vazirligi, Oʻzbekiston badminton federatsiyasi 1. Andijon, Guliston, Termiz va Fargʻona shaharlarida sendvich penelli badminton zallarini qurish va ularda badminton markazlarini tashkil etish. 2. Andijon, Guliston, Termiz va Fargʻona shaharlarida tashkil etiladigan badminton markazlarini jihozlash. 4. Davlat taʼlim muassasalarining sport obyektlarida badminton sport turi boʻyicha yaroqlilik muddati oʻtgan sport anjomlarini yangilash va qayta jihozlash ishlarini amalga oshirish. 2020-yil II chorak Ijrochilarning oʻz mablagʻlari, homiylik xayriyalari Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston badminton federatsiyasi 1. Davlat taʼlim muassasalarining sport obyektlarida badminton sport turi boʻyicha yaroqlilik muddati oʻtgan sport anjomlari roʻyxatini shakllantirish va tasdiqlash. 2. Tasdiqlangan roʻyxat asosida bosqichma-bosqich sport anjomlarini yangilash va qayta jihozlash. 5. Aholining sogʻligʻini mustahkamlash, sport bilan shugʻullanishiga keng imkoniyatlar yaratish uchun madaniyat va istirohat bogʻlari hududida, aholi yashash joylarida badminton sport turlari boʻyicha maydonchalarni tashkil etish. 2020-2021 yillar Investorlarning mablagʻlari, homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston badminton federatsiyasi 1. Aholining madaniy va jismoniy dam olishini yaxshilash, sogʻligʻini mustahkamlash, sport bilan shugʻullanishiga keng imkoniyatlar yaratish uchun madaniyat va istirohat bogʻlari hududida, aholi yashash joylarida badminton sport turlari boʻyicha maxsus maydonchalarga boʻlgan ehtiyojni shakllantirish va tasdiqlash. 2. Mazkur tasdiqlangan roʻyxat asosida madaniyat va istirohat bogʻlari hududida, aholi yashash joylarida badminton sport turlari boʻyicha maxsus maydonchalarni tashkil etish. 6. Har bir mahallada namunaviy loyiha asosida, bolalar maydonchalari negizida samarali sport infratuzilmasini yaratish hamda badminton sport turlari boʻyicha maydonlarni qurish. Bunda: bolalar maydonchalari mavjud boʻlmagan mahallalar va koʻp qavatli uylar atrofida badminton sport turi boʻyicha maydonlarini qurish; sport maktablari va xususiy tadbirkorlarning sport maydonchalarida ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashga muhtoj oilalar farzandlarini badminton sport turi bilan shugʻullanishga begʻaraz jalb etish; bosqichma-bosqich ular orasidan qobiliyatli va isteʼdodli sportchilarni aniqlash, tajribasi va sport mahoratini oshirish, milliy terma jamoa zaxirasini tayyorlash uchun keng imkoniyatlar yaratish. 2020 — 2025 yillar Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi mablagʻlari, Xususiy tadbirkorlarning oʻz mablagʻlari, homiylik hayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublikasi kengashi 1. Har bir mahallada namunaviy loyiha asosida, bolalar maydonchalari negizida samarali sport infratuzilmasini yaratish hamda badminton sport turlari boʻyicha maydonlarni qurish boʻyicha ehtiyojni shakllantirish va Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy kengashiga taqdim etish. 2. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy kengashi tomonidan har bir mahallada namunaviy loyiha asosida, bolalar maydonchalari negizida samarali sport infratuzilmasini yaratish hamda badminton sport turlari boʻyicha maydonlarni qurish roʻyxatini tasdiqlash. 3. Tasdiqlangan roʻyxat asosida belgilangan muddatlarda qurilish ishlarini olib borish. 7. Oʻzbekiston badminton federatsiyasi va hududiy boʻlinmalarining bino va sport inshootlaridan samarali foydalanish maqsadida jismoniy tarbiya, sport va sogʻlomlashtirish boʻyicha pullik xizmatlarni (servis) kengaytirish. Bunda ularning moddiy-texnika bazalarining ahvolini yaxshilash, aholiga yuqori sifatli xizmat koʻrsatish shart-sharoitlarini yaratish. 2020-yil II chorak Ijrochilar mablagʻlari, homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston badminton federatsiyasi 1. Oʻzbekiston badminton federatsiyasi va hududiy boʻlinmalarining bino va sport inshootlaridan samarali foydalanish maqsadida jismoniy tarbiya, sport va sogʻlomlashtirish boʻyicha pullik xizmatlarni (servis) kengaytirish boʻyicha roʻyxatini tuzish va tasdiqlash. 2. Tasdiqlangan roʻyxatga asosan jismoniy tarbiya, sport va sogʻlomlashtirish boʻyicha pullik xizmatlarni tashkil etish. 8. Barcha taʼlim muassasalari sport zallarida badminton sport turlari boʻyicha mashgʻulotlar olib borish uchun shart-sharoitlar yaratish. 2020-2021 yillar Ijrochilar mablagʻlari, homiylik xayriyalari Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxus taʼlim vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston badminton federatsiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Taʼlim muassasalari sport zallarida badminton sport turlari boʻyicha mashgʻulotlar olib borish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish. II. Badminton sport turi boʻyicha kadrlar salohiyatini yanada oshirish, yuqori malakali, chuqur kasbiy bilimga va axloqiy fazilatlarga ega boʻlgan malakali trenerlarni tayyorlash, qayta tayyorlash, ularni ilmiy-metodik jihatdan taʼminlash 9. Badminton sport turini rivojlantirishda zamonaviy metodlarni qoʻllash, jismoniy tarbiya oʻqituvchilari va trenerlarning bilimini oshirish, shugʻullanuvchilarni sogʻlomlashtirish ishlarini tizimli tashkil etish hamda yaxshilash maqsadida ilmiy, metodik va ommabop adabiyotlarni chop etish. 2020-yil II chorakdan boshlab har yili Homiylik xayriyalari Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston badminton federatsiyasi 1. Badminton sport turini rivojlantirishda zamonaviy metodlarni qoʻllash, jismoniy tarbiya oʻqituvchilari va trenerlarning bilimini oshirish, shugʻullanuvchilarni sogʻlomlashtirish ishlarini tizimli tashkil etish hamda yaxshilash maqsadida ilmiy, metodik va ommabop adabiyotlarni yaratish boʻyicha ishchi guruhni shakllantirish. 2. Ilmiy, metodik va ommabop adabiyotlarni bosqichma-bosqich yaratish va chop etish boʻyicha reja ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Yaratilgan ilmiy, metodik va ommabop adabiyotlarni bosqichma-bosqich chop etish va tasdiqlangan reja boʻyicha joylarga yetkazish. 10. Badminton sport turini rivojlantirishning omillari boʻyicha respublika va xalqaro miqyosida ilmiy-amaliy konferensiya va seminarlar oʻtkazish. 2020-yil IV chorakdan boshlab har yili Ijrochilar mablagʻlari Oʻzbekiston badminton federatsiyasi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi Badminton sport turini rivojlantirishning omillari boʻyicha respublika va xalqaro miqyosda ilmiy-amaliy konferensiya va seminarlar oʻtkazish. 11. Ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish uchun istiqbolli sportchilar, trenerlar va hakamlarni xalqaro badminton sport turlari maktablari va markazlarida tajriba oshirishga (stajirovkaga) yuborish hamda xorijdan malakali mutaxassis va trenerlarni taklif etish. Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining tasdiqlangan kalendar rejasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligining sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasida koʻzda tutilgan mablagʻlar, ijrochilar mablagʻlari Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston badminton federatsiyasi 1. Ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish uchun istiqbolli sportchilar, trenerlar va hakamlarni xalqaro badminton sport turlari maktablari va markazlarida tajriba oshirishga (stajirovkaga) yuborish hamda xorijdan malakali mutaxassis va trenerlarni taklif etish roʻyxatini tuzish va tasdiqlash. 2. Tasdiqlangan roʻyxat asosida xalqaro badminton sport turlari maktablari va markazlarida tajriba oshirishga (stajirovkaga) yuborish hamda xorijdan malakali mutaxassis va trenerlarni taklif etish. 12. Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni ilmiy-metodik taʼminlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish markazida badminton sport turi boʻyicha mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish. 2020-yilidan boshlab Ijrochilar mablagʻlari, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, homiylik xayriyalari Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston badminton federatsiyasi 1. Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni ilmiy-metodik taʼminlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish markazida badminton sport turi boʻyicha mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish boʻyicha ehtiyojni shakllantirish va tasdiqlash. 2. Tasdiqlangan reja va roʻyxat asosida badminton sport turi boʻyicha mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish. III. Aholining keng qatlamlari orasida badminton boʻyicha ommaviy sogʻlomlashtirish ishlarini rivojlantirish, musobaqalarni oʻtkazish, iqtidorli sportchilarni aniqlash, qoʻllab-quvvatlash va maqsadli tayyorlash 13. Oʻzbekiston badminton federatsiyasining tomonidan taʼlim muassasalari bilan hamkorligini yoʻlga qoʻyish. Bunda, badminton sport turini rivojlantirish, taʼlim muassasalari sport zallaridan samarali foydalanish, qoʻshimcha seksiyalar tashkil qilish orqali yoshlarni sport bilan muntazam shugʻullanishga jalb etish boʻyicha hamkorlik memorandumlarini (uch tomonlama shartnoma) tuzish. 2020-2021 yillar Homiylik xayriyalari Oʻzbekiston badminton federatsiyasi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Oʻzbekiston badminton federatsiyasining tomonidan taʼlim muassasalari bilan hamkorligini yoʻlga qoʻyish boʻyicha memorandumlarni (uch tomonlama shartnoma) tuzish. 14. Milliy terma jamoa safiga iqtidorli sportchilarni tanlab olish (seleksiya) ishlarini kuchaytirish uchun badminton sport turi boʻyicha oʻtkaziladigan Oʻzbekiston chempionatlarini quyidagi bosqichlarda oʻtkazishni joriy etish: I- bosqich — tuman (shahar); II-bosqich — viloyat; III-bosqich — respublika (final). Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining tasdiqlangan kalendar rejasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligining sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasida koʻzda tutilgan mablagʻlari, ijrochilar mablagʻlari, homiylik xayriyalari Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston badminton federatsiyasi 1. Milliy terma jamoa safiga iqtidorli sportchilarni tanlab olish (seleksiya) ishlarini kuchaytirish uchun badminton sport turi boʻyicha 1, 2 va 3-bosqichda boʻlib oʻtadigan chempionatlar roʻyxatini tuzish va tasdiqlash. 2. Tasdiqlangan roʻyxat asosida 1, 2 va 3-bosqich chempionatlarni yuqori saviyada oʻtkazish. 15. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining harbiy xizmatchilari oʻrtasida badminton sport turi boʻyicha musobaqalar tashkil etish orqali sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish, ularning yil davomida muntazam ravishda sport bilan shugʻullanishlarini tashkil etish. 2020-yil II chorak Ijrochilar mablagʻlari Mudofaa vazirligi,Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston badminton federatsiyasi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublikasi kengashi 1. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining harbiy xizmatchilari oʻrtasida badminton sport turi musobaqalarini tashkil etish boʻyicha roʻyxatni tuzish va tasdiqlash. 2. Tasdiqlangan roʻyxat asosida musobaqalarni oʻtkazish va yil davomida muntazam ravishda badminton sport turi bilan shugʻullanishini tashkil etish. IV. Ommaviy axborot vositalari, shu jumladan, elektron va Internet jahon axborot tarmogʻi orqali aholi oʻrtasida badminton sport turining sogʻlom turmush tarziga ijobiy taʼsir etuvchi vosita ekanligini targʻib qilish ishlarini tashkil etish 16. Oʻzbekiston badminton federatsiyasining Internet portalini yaratish va respublikada badminton sport turini rivojlantirish, aholiga bu sohada xizmat koʻrsatadigan interaktiv xizmatlarni joriy etish. Bunda veb-saytlarga sportchilar, trenerlar, rahbarlar, sport bazalari boʻyicha toʻliq maʼlumotlar kiritish va ushbu bazani doimiy yangilab borish. 2020-yil II chorak Ijrochilar mablagʻlari Oʻzbekiston badminton federatsiyasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 1. Oʻzbekiston badminton federatsiyasining Internet portalini yaratish. 2. Yaratilgan portalda Respublikada badminton sport turini rivojlantirish, aholiga bu sohada xizmat koʻrsatadigan interaktiv xizmatlarni joriy etish. 17. Bosma va elektron ommaviy axborot vositalari hamda Internet jahon axborot tarmogʻi orqali badminton sport turini keng targʻib qilish. 2020-yil II chorak Ijrochilar mablagʻlari va homiylik xayriyalari Oʻzbekiston badminton federatsiyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotsiatsiyasi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi Oʻzbekiston badminton federatsiyasining murojaatiga asosan bosma va elektron ommaviy axborot vositalari hamda Internet jahon axborot tarmogʻi orqali badminton sport turini keng targʻib qilish.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-martdagi 143-son qaroriga 2-ILOVA

Respublika hududlari boʻyicha badminton sport turiga biriktirilayotgan sport obyektlari

T/r Hudud nomi Obyekt nomi Manzil 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Nukus maishiy xizmat va iqtisodiyot kasb-hunar kolleji sport zali Nukus shahri, A. Utepov koʻchasi, raqamsiz uy Nukus shahar 1-sonli kasb-hunar maktabi Nukus shahar A.Utepov koʻchasi Nukus shahar 2-sonli kasb-hunar maktabi Nukus shahar A.Utepov koʻchasi 2. Andijon viloyati Andijon shahri 2-bolalar va oʻsmirlar sport maktabi tennis majmuasi Andijon shahri, 1-kichik daxa, 21b-uy Andijon shahri 32-umumtaʼlim maktabi sport zali Andijon shahri, Saloxiyat koʻchasi, 110-uy Andijon mashinasozlik akademik litseyi sport zali Andijon shahar A. Temur koʻchasi 5 uy 3. Buxoro viloyati “Xumo” sport majmuasi badminton sport zali Buxoro shahri, M. Iqbol koʻchasi, 16-uy Buxoro neft va gaz sanoati kolleji sport zali Buxoro shahar “Namozgoh” koʻchasi 103-uy 4. Jizzax viloyati Jizzax Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi sport zali (18x36) Jizzax shahri, Sayiljoy mahallasi, Istiklol koʻchasi, 12-uy Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston milliy universitetining Jizzax filiali sport zali Jizzax shahri, Sh. Rashidov koʻchasi, 259-uy Jizzax Tibbiyot kollejining sport zali Jizzax shahar Sh.Rashidov shoh koʻchasi, Toshloq mahallasi 212-uy Jizzax shahar 19-umumtaʼlim maktabning sport zali Jizzax shahri, Zargarlik mahallasi 5. Navoiy viloyati Navoiy ixtisoslashtirilgan madaniyat maktabi sport zali Navoiy shahri, Gʻalaba shox koʻchasi, 44-uy Navoiy davlat konchilik va texnologiyalar universiteti huzuridagi akademik litseyining sport zali Navoiy shahri, Gʻalabashox koʻchasi 186-uy 6. Namangan viloyati Namangan viloyati yuridik kolleji sport zali Namangan shahri, Islom Karimov koʻchasi, 2-uy Namangan shahar 1-son Bolalar-oʻsmirlar sport maktabining sport zali Namangan shahri, 5A-kichik tuman tennis korti Namangan muxandislik-qurilish instituti qoshidagi “Doʻstlik” akademik litseyining sport zali Namangan shahri, I.Karimov koʻchasi 7. Samarqand viloyati Samarqand viloyati sportning uyin turlari va yengil atletika boʻyicha ixtisoslashtirilgan bolalar va oʻsmirlar sport maktabi sport zali Samarqand shahri, Rudaki koʻchasi, 243-uy. Payariq tumani 1-son bolalar-oʻsmirlar sport maktabining sport zali Payariq tumani, Qumchiq mahallasi, Oʻyingoh koʻchasi 19-uy 8. Sirdaryo viloyati “Alpomish” sport majmuasi Guliston shahri, Guliston koʻchasi Madaniyat saroyi sport zali Guliston tumani, Turkiston koʻchasi, 16-uy Bolalar va oʻsmirlar sport maktabi sport zali Xovos tuman, Xovos shaxarchasi, “Bunyodkor” mahallasi, Katta Oʻzbek Trakti M-34, Samarqand koʻchasi Guliston shahar 8-sonli umumtaʼlim maktabining sport zali Guliston shahri, 3-mavze “Obod yurt” mahallasi Guliston shahar Qurilish texnikumining sport zali Guliston shahri, “Bogʻi shamol” mahallasi 9. Surxondaryo viloyati Termiz shahri Ixtisoslashtirilgan sanʼat maktabi sport zali Termiz shahri, A.Navoiy koʻchasi, 699-uy Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti filialining sport zali Termiz shahri, Islom Karimov koʻchasi, 288 b-uy Toshkent tibbiyot akademiyasi Termiz filialining sport zali Termiz shahri, I.Karimov koʻchasi 63-uy 10. Fargʻona viloyati Fargʻona shahri 1-bolalar va oʻsmirlar sport maktabi qoʻp tarmoqli sport majmuasi sport zali Fargʻona shahri, Oxunboboyev koʻchasi Qoʻqon shahar 2-son bolalar-oʻsmirlar sport maktabining sport zali Qoʻqon shahri, Istiqlol koʻchasi 77-uy Beshariq tumani 2-son bolalar-oʻsmirlar sport maktabining filiali Beshariq tumani, Rapqon qishlogʻi 22A- uy 11. Xorazm viloyati Xorazm tennis va badminton markazi Urganch shahri, Yangiariq koʻchasi Koʻshkoʻpir tu?ani 2-sonli umumtaʼlim maktabining sport zali Koʻshkoʻpir tumani, Madaniyat mahallasi, Mustaqillik koʻchasi 29-uy Bogʻot tuman bolalar-oʻsmirlar sport maktabiga qarashli filialning sport zali Bogʻot tumani, Oltin-Qum shaharchasi, Buyuk maqsad 1-tor koʻcha 12. Qashqadaryo viloyati Qarshi muxandislik-iqtisodiyot instituti qoshidagi akademik litseyi sport zali Qarshi shahri, A. Navoiy koʻchasi, 64-uy Shaxrisabz shahar 14-umumtaʼlim maktabi sport zali Shaxrisabz shahri, S. Ayniy koʻchasi, 56-uy Qarshi Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi sport oʻyinlari zali — asosiy badminton sport bazasi Qarshi shahar, Mustaqillik koʻchasi, 13-uy Toshkent shahri 13. Bektemir tumani Bektemir tumani I.M. Gubkin nomli Rossiya davlat neft va gaz universitetining Toshkent shahridagi akademik litseyi sport zali Bektemir tumani, Suvsoz qoʻchasi, 89-uy 14. Mirobod tumani Mirobod tumani 175-sonli umumtaʼlim maktabi sport zali Mirobod tumani, Sarakulskaya koʻchasi, 24-uy 15. Mirzo Ulugʻbek tumani Mirzo Ulugʻbek tumani 211-sonli umumtaʼlim maktabi sport zali Mirzo Ulugʻbek tumani, Gulsanam koʻchasi, 1-uy M.Ulugʻbek tumani 279-umumtaʼlim maktabining sport zali A.Yugnakiy mavzesi 16. Olmazor tumani Olmazor tumani 196-sonli umumtaʼlim maktabi sport zali Olmazor tumani, Qora-Qamish 2/1 mavzesi, 5a-uy Olmazor tumani 1-son bolalar-oʻsmirlar sport maktabining sport zali Namuna koʻchasi 54-uy 17. Sergeli tumani Sergeli tumani 300-sonli umumtaʼlim maktabi sport zali Sergeli tumani, 7 mavzesi, Jahonaro koʻchasi Sergeli tumani 68-umumtaʼlim maktabining sport zali Sergeli-3 mavzesi 18. Uchtepa tumani Toshkent Soliq texnikumi sport zali Uchtepa tumani, kichik xalqa yoʻli, 3-uy Uchtepa tumani 238-umumtaʼlim maktabining sport zali Uchtepa tumani 21-mavze Toshk?nt shahar Sport oʻyinlariga ixtisoslashtirilgan bolalar-oʻsmirlar sport maktabi filiali — asosiy badminton sport bazasi Uchtepa tumani, Jurjoniy mahallasi, Y.Sakkokiy koʻch. 4b 19. Yashnobod tumani Yashnobod tumanidagi Mehmonxona xoʻjaligi kasb-hunar kolleji sport zali Yashnabod tumani, Tarakiyot kuchasi 2 proyezd 1-uy 20. Chilonzor tumani Chilonzor Tibbiyot kolleji sport zali Chilonzor tumani, Nurxon koʻchasi, 16-uy Chilonzor tumani 181-umumtaʼlim maktabining sport zali Chilonzor 10-mavze 21. Shayxontohur tumani Shayxontohur tumani 254-sonli umumtaʼlim maktabi sport zali Shayxontoxur tumani, Nuvza MFY, Ok tepa daxasi, 12-uy Shayhontoxur tumani 299-umumtaʼlim maktabining sport zali Jarariq mavzesi 22. Yunusobod tumani Yunusobod tumani 271-sonli umumtaʼlim maktabi sport zali Yunusobod tumani, Chimkent yoʻli koʻchasi Yunusobod tumani 21-umumtaʼlim maktabining sport zali Yunusobod 6-mavze 23. Yakkasaroy tumani Yakkasaroy tumanidagi toʻqimachilik va yengil sanoat instituti qoshidagi akademik litseyi sport zali Yakkasaroy tumani, Shoxjahon koʻchasi 5/4 24. Yangi hayot tumani Yangi hayot tumani 231-umumtaʼlim maktabining sport zali 9-qurilish hududi Toshkent viloyati 24. Angren shahri Angren shahri Transport va xizmat koʻrsatish kasb-hunar kolleji sport zali Angren shahri, Istiqbol MFY, Bunyodkor koʻchasi, 5/1a-uy 25. Bekobod tumani Bekobod tumani 7-sonli umumtaʼlim maktabi sport zali Zafar shahri, Guliston MFY 26. Bekobod shahri Bekobod shahri 12-sonli umumtaʼlim maktabi sport zali Bekobod shahri, “Qosim ota Farmonov” MFY Oʻzbekiston metal zavodining tennis korti Oʻzbekisto? koʻchasi 27. Boʻka tumani Boʻka tumani Boʻka Agrosanoat va transport kasb-hunar kolleji sport zali Boʻka tumani, A. Ikromov koʻchasi, 39-uy 28. Boʻstonliq tumani Bolalar-oʻsmirlar sport maktabi “Abay” BSM sport zali Boʻstonliq tumani, Qoramanas qishlogʻi, Boyterak MFY, Ipak-yoʻli koʻchasi 29. Zangiota tumani Zangiota tumani Bolalar oʻsmirlar sport maktabi sport zali Eshonguzar qoʻrgʻoni, X. Noʻmon koʻchasi 30. Qibray tumani Qibray tumani 8-sonli umumtaʼlim maktabi sport zali Qibray tumani, Qadirlik koʻchasi 31. Nurafshon shahri Nurafshon shahri 1-sonli umumtaʼlim maktabi sport zali Obod turmush MFY, Shon shuxrat koʻchasi, 1-uy 32. Oqqurgon tumani Oqqurgon tumani 6-sonli umumtaʼlim maktabi sport zali Okkurgon tumani, Birlik MFY 33. Olmaliq shahri Olmaliq shahri Bolalar oʻsmirlar sport maktabi sport zali Olmaliq shahri, Ulugʻbek koʻchasi, 59a-uy 34. Ohangaront umani Ohangaron tumani 12-sonli umumtalim maktabi sport zali Ohangaron tumani, Qoroxtoy MFY 35. Parkent tumani Parkent tumani 45-sonli umumtalim maktabi sport zali Parkent tumani, Surxi MFY 36. Pskent tumani Pskent tumani 8-sonli umumtalim maktabi sport zali Pskent tumani, Gulshan koʻchasi, raqamsiz uy 37. Toshkent tumani Toshkent tumani Bolalar oʻsmirlar sport maktabi Keles shahar, M.Qashqariy koʻchasi, 1-uy Universal sport majmuasi Keles yoʻli koʻchasi 38. Oʻrta Chirchiq tumani Oʻrta Chirchiq Pedagogika va xizmat koʻrsatish kasb-hunar kolleji sport zali Oʻrta Chirchiq tumani, Koʻtarma-2 MFY 39. Chinoz shahri Chinoz shaxri 40-sonli umumtaʼlim maktabi sport zali Chinoz shaxri, Beshkapa MFY 40. Chirchiq shahri Chirchiq shahri 16-sonli umumtaʼlim maktabi sport zali Chirchiq shahri, 8-kichik noxiya 41. Yuqori Chirchiq tumani Yuqori Chirchiq tumani 37-sonli umumtaʼlim maktabi zali sport zali Yuqori Chirchiq tumani 42. Yangiyoʻl tumani Yangiyoʻl tumani Gulbaxor sanoat kasb-hunar kolleji sport zali Yangiyoʻl tumani, Sharof Rashidov koʻchasi, 6-uy

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 11-mart,

143-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 12.03.2020-y., 19/20/143/0288-son; 20.11.2020-y., 09/20/735/1580-son; 08.01.2021-y., 09/21/1/0002-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.01.2022-y., 09/22/20/0014-son; 01.04.2022-y., 06/22/94/0256-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son; 31.12.2022-y., 09/22/731/1141-son; 10.05.2024-y., 09/24/272/0337-son)

lex.uz