UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 13-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 13 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 марта 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 March 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ресурсларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарори ижросини таъминлаш, сув хўжалиги соҳасида илмий ва илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Сув хўжалиги вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ҳар йилги Инвестиция дастурини шакллантириш жараёнида асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда, 2020 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида келгуси йилларда амалга ошириладиган сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш учун лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдорда қўшимча маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган маблағларнинг 50 фоизини лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни молиялаштиришга йўналтиришни, қолган 50 фоизи эса Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ўтказилишини ва улардан мақсадли фойдаланишни назорат қилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги 155-сон қарорига ИЛОВА

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

сув хўжалиги объекти — сув ресурсларини тўплаш, бошқариш, етказиб бериш, улардан фойдаланиш, уларни истеъмол қилиш, ажратиб бериш ва муҳофаза қилиш мақсадида сув хўжалиги фаолияти амалга ошириладиган сув объекти;

ирригация объектлари — сув ресурсларини бошқариш, тўплаш ва уларни сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларга етказиш, суғориладиган ерларни сув билан таъминлашга кўмаклашадиган, гидроузеллар, сув оқимини йўналтириш, дарёлар ва каналлар ўзанларини ҳимоя қилиш, сув омборлари, сел-сув омборлари, ирригация тизими каналлари ва суғориш тармоқлари иншоотлари билан, насос станциялари, суғориш вертикал қудуқлари, сув олиш, сув ташлаш, сув чиқариш ва бошқа иншоотларни ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари;

мелиорация объектлари — коллектор-дренаж ва ер усти ташлама сувларини тўплаш ҳамда уларни суғориладиган ерлардан ташқарига чиқариб ташлашга кўмаклашадиган, коллекторларни ва коллектор-дренаж тармоғини, вертикал дренаж қудуқларини, мелиорация насос станцияларини (агрегатларини) ва кузатув тармоғини ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари.

3. Сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича олиб бориладиган лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган ихтисослаштирилган лойиҳа гуруҳи (кейинги ўринларда Лойиҳа гуруҳи деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Лойиҳа гуруҳига фақат маҳаллий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, шунингдек, алоҳида олимлар жалб қилиниши мумкин.

4. Лойиҳа гуруҳи сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишда қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади:

ишлаб чиқилаётган лойиҳа топшириқлари ва лойиҳаолди ҳужжатлари сифатини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

қурилиш объектидаги мавжуд ҳолат тўғри баҳоланганлиги ва муаммолар тўғри аниқланганлигини ўрганиш;

лойиҳа бўйича амалга оширилган дала қидирув ишларининг сифати ва тўлиқлигини таҳлил қилиш;

геологик, гидрологик ва гидрогеологик маълумотларнинг сифатини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

муаммоларнинг ечими юзасидан қабул қилинган вариантлар тўғри танланганлигини, қабул қилинган якуний ечимнинг илмий-техник жиҳатдан асосланганлигини, замонавий қурилиш материаллари, ресурс тежамкор технологиялар ва техниканинг қўлланилганлигини таҳлил қилиш;

намунавий сув хўжалиги объектлари бўйича маълумотлар ва илғор хорижий тажрибадан фойдаланганлик даражасини ўрганиш;

сув хўжалиги объектининг ишончли ва хавфсиз ишлаши чоралари кўрилганлиги, шунингдек, атроф-муҳитга таъсирининг баҳоланганлиги, муҳофаза зоналари ва соҳилбўйи минтақаларнинг ажратилганлигини кўриб чиқиш;

лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатларини шакллантириш ва лойиҳа-қидирув ишлари жараёнида лозим ҳолларда объектга чиқиш ва ўрганиш, муаммоли лойиҳалар бўйича махсус илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш юзасидан «Сувқурилишинвест» давлат муассасаларига таклифлар киритиш;

илмий-техник жиҳатдан кузатиш натижалари бўйича асосланган хулоса ва таклифлар бериш.

Лойиҳа гуруҳи лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича танлов (тендер) асосида аниқланган бош лойиҳа ташкилоти (кейинги ўринларда бош лойиҳа ташкилоти деб аталади) билан шартномага асосан лойиҳаларни амалга оширишда илмий-техник кузатув ва бошқа ишларни ҳам амалга ошириши мумкин.

5. Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ҳамда молиялаштириш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

2-боб. Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш

6. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари:

келгуси йилда сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ирригация ва мелиорация тадбирлари дастурларини шакллантириш учун устувор лойиҳаларни танлашда жойлардаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилган ҳолда илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш талабини ҳар бир лойиҳа бўйича аниқлайди ва илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатини ҳар йили 25 мартга қадар шакллантириради. Ушбу рўйхатни шакллантиришда тегишли лойиҳа ташкилотлари ва Лойиҳа гуруҳини жалб қилиши мумкин;

ушбу рўйхатга алоҳида илмий-техник ечим ва асослаш талаб этиладиган (намунавий бўлмаган) гидроузеллар, сув омборлари, сел-сув омборлари, насос станциялари, ирригация тизими каналлари ва суғориш тармоқлари, гидротехника иншоотлари, вертикал суғориш қудуқлари, коллекторлар ва коллектор-дренаж тармоқлари, вертикал дренаж қудуқлари, мелиорация насос станциялари (агрегатлари) ва кузатув тармоғи ҳамда бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари киритилади;

илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатини асословчи маълумотлар билан биргаликда ҳар йили 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) тақдим қилади.

7. Вазирлик:

Лойиҳа гуруҳи билан биргаликда тақдим қилинган илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатини ва асословчи маълумотларни ҳар йили 15 апрелга қадар таҳлил қилади;

Вазирликнинг сув хўжалиги масалалари бўйича Тармоқ илмий-техник кенгаши (кейинги ўринларда Тармоқ илмий-техник кенгаши деб аталади)нинг йиғилишларида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳалар бўйича тақдимотларини ҳар йили 25 апрелга қадар ўтказади ва муҳокама қилади;

Тармоқ илмий-техник кенгашининг йиғилишларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда манфаатдор бошқа вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимларини таклиф этади;

лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш учун ажратиш талаб этиладиган маблағнинг дастлабки миқдорини белгилашда қуриладиган ва реконструкция қилинадиган сув хўжалиги объектнинг категорияси, жойлашган манзили, геологик, гидрогелогик, гидрологик ва бошқа тупроқ-иқлим шароити, объект муқобилининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, дастлабки умумий қиймати ва бошқа хусусиятларидан келиб чиқиб Лойиҳа гуруҳининг асосланган таклифларини эътиборга олади;

лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг якуний рўйхатини ишлаб чиқади ва лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматига қўшимча ажратиш талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки қийматини кўрсатган ҳолда ҳар йили 1 майга қадар Тармоқ илмий-техник кенгашининг тегишли қарори билан тасдиқлайди.

8. Вазирлик тасдиқланган Тармоқ илмий-техник кенгашининг қарорини уч кун мобайнида «Сувқурилишинвест» давлат муассасаларига улар томонидан келгуси йилда сув хўжалиги объектларида қурилиш ва реконструкция қилиш бўйича амалга ошириладиган ирригация ва мелиорация тадбирларининг лойиҳа-қидирув ишлари манзилли рўйхатлари (кейинги ўринларда — манзилли рўйхатлар)ни ишлаб чиқиш учун юборади.

9. «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари:

манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдори ҳисобига илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки қийматларини кўрсатади;

ишлаб чиқилган манзилли рўйхатларни ҳар йили 10 майга қадар Агентликка белгиланган тартибда келишиш учун тақдим қилади.

10. Вазирлик ҳар йили 15 майга қадар «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари томонидан тақдим қилинган манзилли рўйхатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиб, келишгандан сўнг тасдиқлаш учун Вазирликка тақдим қилади.

11. Вазирлик:

ҳар йили 25 майга қадар манзилли рўйхатларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритган ҳолда келишади ҳамда тасдиқлайди;

тасдиқланган манзилли рўйхатларни ижро учун Агентликка тақдим қилади.

12. Вазирлик тасдиқланган манзилли рўйхатларни ҳар йили 1 июнга қадар ижро учун «Сувқурилишинвест» давлат муассасаларига тақдим қилади.

3-боб. Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш бўйича шартномаларни расмийлаштириш ва молиялаштириш

13. «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари:

тасдиқланган манзилли рўйхатларга асосан ҳар бир лойиҳа бўйича лойиҳа-қидирув ишларини бажариш учун танлов (тендер) асосида бош лойиҳа ташкилотини аниқлайди ва у билан тегишли шартномани тузади;

шартномага лойиҳа-қидирув ишлари бўйича илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш учун лойиҳа-қидирув ишларини бажариш жараёнида тайёрланган материалларни асословчи ҳужжатлар ва ҳисоб-китоблар билан биргаликда Лойиҳа гуруҳига тақдим қилиб бориш жадвалини илова қилади;

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети билан ҳар бир лойиҳа-қидирув ишлари бўйича Лойиҳа гуруҳи томонидан илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш юзасидан шартнома тузади. Шартномага лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни амалга ошириш жадвалини илова қилади;

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетининг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига шартнома асосида олдиндан 15 фоиз бўнак маблағларини тўлайди;

шартнома бўйича қолган тўловларни Лойиҳа гуруҳининг «Сувқурилишинвест» давлат муассасаси ва бош лойиҳа ташкилотига тақдим қилинадиган хулоса ва таклифлар ҳамда расмийлаштирилган далолатнома ҳисоб-фактура асосида амалга ошириб боради;

14. «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича барча лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдорининг 50 фоизини шартнома асосида вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ўтказади. Бунда ушбу маблағлар фақат сув хўжалиги соҳасидаги долзарб муаммолар бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини молиялаштиришга ҳамда республика таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига грантлар ажратиш учун сарфланади.

4-боб. Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш

15. Бош лойиҳа ташкилоти лойиҳа-қидирув ишларини бажариш жараёнида тайёрланган материалларни асословчи ҳужжатлар ва ҳисоб-китоблар билан «Сувқурилишинвест» давлат муассасаси билан тузилган шартномага илова қилинган жадвал бўйича Лойиҳа гуруҳига илмий-техник жиҳатдан кузатиш учун тақдим қилиб боради.

Бунда тақдим этиладиган ҳужжатлар электрон шаклда Лойиҳа гуруҳининг электрон почта манзилига юборилади.

16. Лойиҳа гуруҳи:

«Сувқурилишинвест» давлат муассасалари билан тузилган шартномага асосан ҳар бир лойиҳа-қидирув ишини илмий-техник жиҳатдан кузатиш учун маҳаллий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, уларнинг соҳа бўйича профессор-ўқитувчилари, илмий ходимларини ҳамда юқори тажрибага эга бўлган алоҳида олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилади, иш режасини тузади ва тасдиқлайди;

бош лойиҳа ташкилоти томонидан тақдим қилинган лойиҳа-қидирув ишлар, материаллар ва ҳисоб-китобларни ҳамда қабул қилинаётган технологик ечимларни илмий-техник жиҳатдан асосланганлигини, замонавий қурилиш материаллари, ресурс тежамкор технологиялар ва техниканинг қўлланилишини таҳлил қилади, тегишли хулосалар ва таклифлар тайёрлайди;

зарур ҳолларда қурилиш объектини жойида қўшимча равишда ўрганади;

тақдим этилган ҳужжатларни шартномада белгиланган муддатларда кўриб чиқади. Ҳужжатларни ўрганиш учун қўшимча мутахассисларни жалб этиш, қўшимча илмий асосланган маълумотлар, алоҳида махсус илмий-тадқиқот ёки тажриба-синов ишларини ўтказиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш талаб этилганда ва бошқа ҳолларда «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари билан имзоланадиган қўшимча келишув шартномасига мувофиқ ўрганиш муддати узайтирилиши мумкин;

бош лойиҳа ташкилоти томонидан қабул қилинган технологик ечимлар етарлича илмий-техник жиҳатдан асосланмаган ва бу борада илмий асослар ва тажрибалар, жумладан, хорижий тажриба етарли бўлмаган ҳолларда бу борада алоҳида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш лозимлиги юзасидан «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетига таклифлар тайёрлайди;

тайёрланган хулосалар ва таклифларни «Сувқурилишинвест» давлат муассасаси ва бош лойиҳа ташкилотига белгиланган тартибда тақдим қилиб боради.

Лойиҳа гуруҳи илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини шартномаларда белгиланган муддатларда бажаришга ҳамда натижалари бўйича тайёрланган хулоса ва таклифларнинг асосланганлигига масъулдир.

17. Бош лойиҳа ташкилоти:

Лойиҳа гуруҳининг илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари натижаси бўйича берган хулосалари ва таклифларини биргаликда таҳлил қилади ҳамда хулоса ва таклифлар етарлича асосланган деб топилганда лойиҳа-қидирув ишларини такомиллаштириш учун қабул қилади;

илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари натижаси бўйича тақдим қилинган хулоса ва таклифлар етарлича асосланмаган тақдирда уни Лойиҳа гуруҳининг тегишли экспертлари билан муҳокама қилади ва тегишли қарор қабул қилади;

тегишли экспертлар томонидан илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари натижаси бўйича тақдим қилинган хулоса ва таклифлар маъқулланмаган тақдирда ушбу хулосани қайта кўриб чиқиш учун Лойиҳа гуруҳига юборади;

илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари якунланган лойиҳа-қидирув ишларини белгиланган тартибда «Сувқурилишинвест» давлат муассасасига тақдим қилади.

Бош лойиҳа ташкилоти Лойиҳа гуруҳининг илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари натижаси бўйича асосланган хулосалар ва таклифлари бўйича лойиҳа-қидирув ишларининг сифатини яхшилашга масъулдир.

18. «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари:

бош лойиҳа ташкилотлари ҳамда «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети билан тузилган шартномалар ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб боради;

бош лойиҳа ташкилоти томонидан якунланган лойиҳа ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари бўйича хулосалар ва таклифлар билан биргаликда кўриб чиқади ҳамда идоравий ва давлат экспертизасидан ўтказади;

экспертиза хулосалари олинган лойиҳа ҳужжатларини Вазирликнинг Тармоқ илмий-техник кенгаши муҳокамасига киритиш учун Агентликка тақдим қилади.

«Сувқурилишинвест» давлат муассасалари бош лойиҳа ташкилотлари ҳамда «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети билан тузилган шартномаларга кўра бажарилган ишларни ўз вақтида молиялаштириб бориш ҳамда сифатли қабул қилишга масъулдир.

19. Вазирлик экспертиза хулосаси олинган лойиҳа-қидирув ишлари ҳужжатларини икки кун муддатда Тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш учун Вазирликка тақдим қилади.

20. Вазирлик:

экспертиза хулосалари олинган лойиҳа-қидирув ишлари ҳужжатларини икки кун мобайнида Лойиҳа гуруҳининг раҳбари ва тегишли экспертларини таклиф қилган ҳолда Тармоқ илмий-техник кенгашида муҳокама қилади;

Лойиҳа гуруҳи ва бош лойиҳа ташкилоти ўртасида лойиҳа-қидирув ишлари юзасидан юзага келган келишмовчиликларни кўриб чиқади ҳамда лойиҳани амалга ошириш юзасидан тегишли қарор қабул қилади.

Вазирлик илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари натижасини ва лойиҳа-қидирув ишларининг сифатини таҳлил қилиб бориш ҳамда ушбу тизимнинг самарадорлигини ошириш юзасидан масъул ҳисобланади.

21. Сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаолди ҳужжатларини (техник-иқтисодий асос ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ҳамда тасдиқлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

22. Сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари учун «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари томонидан Лойиҳа гуруҳига тўлаб берилган маблағларни ишлатиш, жалб қилинган маҳаллий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, уларнинг соҳа бўйича профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари ва юқори тажрибага эга бўлган мутахассислари билан шартнома асосида ҳисоб-китоб қилишни, хизмат сафарлари харажатларини қоплашни назарда тутувчи тартиб «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланади.

23. Лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари бўйича тузилган шартнома бўйича низолар томонларнинг ўзаро келишувига кўра, агар келишувга эришилмаса суд тартибида ҳал қилинади.

24. Сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.

25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари 1. Келгуси йилда сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ирригация ва мелиорация тадбирлари дастурларини шакллантириш учун устувор лойиҳаларни танлашда илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш талабини ҳар бир лойиҳа бўйича аниқлайди ва илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатинишакллантиради. Ҳар йили 25 мартга қадар 2. Илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатини асословчи маълумотлар билан биргаликда Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилади. Ҳар йили 1 апрелга қадар 2-босқич Сув хўжалиги вазирлиги 1. Лойиҳа гуруҳи билан тақдим қилинган илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатини ва асословчи маълумотларни таҳлил қилади. Ҳар йили 15 апрелга қадар 2. Тармоқ илмий-техник кенгашининг йиғилишларида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳалар бўйича тақдимотларини ўтказади ва муҳокама қилади. Ҳар йили 25 апрелга қадар 3. Лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг якуний рўйхатини ишлаб чиқади ва лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматига қўшимча равишда ажратиш талаб этиладиган маблағларнинг дастл?бки қийматини кўрсатган ҳолда Тармоқ илмий-техник кенгашининг тегишли қарори билан тасдиқлайди. Ҳар йили 1 майга қадар 4. Тасдиқланган Тармоқ илмий-техник кенгашининг қарорини Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги ва «Сувқурилишинвест» давлат муассасаларга келгуси йилда сув хўжалиги объектларида қурилиш ва реконструкция қилиш бўйича амалга ошириладиган ирригация ва мелиорация тадбирларининг лойиҳа-қидирув ишлари манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш учун юборади. Рўйхат тасдиқлангандан сўнг 3 кун мобайнида 3-босқич «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари 1. Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдори ҳисобига илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки қийматлариникўрсатади. 2. Ишлаб чиқилган манзилли рўйхатларни Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги белгиланган тартибда келишиш учун тақдим қилади. Ҳар йили 10 майга қадар 4-босқич Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари томонидан тақдим қилинган манзилли рўйхатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиб, келишгандан сўнг тасдиқлаш учун Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилади. Ҳар йили 15 майга қадар 5-босқич Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 1. Манзилли рўйхатларни Молия вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритган ҳолда келишади ҳамда тасдиқлайди. 2. Тасдиқланган манзилли рўйхатларни ижро учун Сув хўжалиги капитал қурилиш лойи?аларини амалга ошириш агентлигига тақдим қилади. Ҳар йили 25 майга қадар 6-босқич Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги Тасдиқланган манзилли рўйхатларни ижро учун «Сувқурилишинвест» давлат муассасаларига тақдим қилади. Ҳар йили 1 июнга қадар 7-босқич «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари 1. Тасдиқланган манзилли рўйхатларга асосан ҳар бир лойиҳа бўйича лойиҳа-қидирув ишларини бажариш учун бош лойиҳа ташкилоти билан тегишли шартномани тузади. 2. «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети билан ҳар бир лойиҳа-қидирув ишлари бўйича Лойиҳа гуруҳи томонидан илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш юзасидан шартнома тузади ҳамда белгиланган тартибда молиялаштиради. Шартномаларга илова қилинган жадвал бўйича 8-босқич Бош лойиҳа ташкилоти Лойиҳа-қидирув ишларини бажариш жараёнида тайёрланган материалларни асословчи ҳужжатлар ва ҳисоб-китоблар билан биргаликда Лойиҳа гуруҳига илмий-техник жиҳатдан кузатиш учун тақдим қилиб боради. Шартномаларга илова қилинган жадвал бўйича 9-босқич Лойиҳа гуруҳи 1. Ҳар бир лойиҳа-қидирув иши юзасидан илмий-техник жиҳатдан кузатув ишларини амалга ошириш учун маҳаллий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, уларнинг соҳа бўйича профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари ҳамда юқори тажрибага эга бўлган алоҳида олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилади. 2. Тақдим қилинган лойиҳа-қидирув ишлари, материаллар ва ҳисоб-китобларни ҳамда қабул қилинаётган технологик ечимлар илмий-техник жиҳатдан асосланганлигини, замонавий қурилиш материаллари, ресурс тежамкор технологиялар ва техниканинг ишлатилишини таҳлил қилади, тегишли хулосалар ва таклифлар тайёрлайди. 3. Тайёрланган хулосалар ва таклифларни «Сувқурилишинвест» давлат муассасаси, шунингдек, бош лойиҳа ташкилотига белгиланган тартибда тақдим қилиб боради. Шартномаларга илова қилинган жадвал бўйича 10-босқич Бош лойиҳа ташкилоти 1. Лойиҳа гуруҳига лойиҳа-қидирув ишлари, материаллар ва ҳисоб-китобларни белгиланган муддатларда тақдим қилиб боради. 2. Лойиҳа гуруҳининг илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари натижаси бўйича берган хулосалари ва таклифларини биргаликда таҳлил қилади ҳамда лойиҳа-қидирув ишларини такомиллаштириш учун қабул қилади. 3. Хулосалар ва таклиф етарлича асосланмаган тақдирда уларни Лойиҳа гуруҳининг тегишли экспертлари билан муҳокама қилади ва тегишли қарор қабул қилади. 4. Илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари якунланган лойиҳа-қидирув ишларини белгиланган тартибда «Сувқурилишинвест» давлат муассасасига тақдим қилади. Шартномаларга илова қилинган жадвал бўйича 11-босқич «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари 1. Бош лойиҳа ташкилотлари ҳамда «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети билан тузилган шартномалар ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб боради. Шартномаларга илова қилинган жадвал бўйича 2. Якунланган лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари бўйича таклифлар ва хулосалар билан биргаликда кўриб чиқади ҳамда идоравий ва давлат экспертизасидан ўтказади ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг Тармоқ илмий-техник кенгашида муҳокама қилиш учун Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлигига тақдим қилади. Лойиҳа-қидирув ишлари тақдим қилингандан сўнг бир ой мобайнида 12-босқич Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги Экспертиза хулосаси олинган лойиҳа-қидирув ишлари ҳужжатларини Тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш учун Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилади. Лойиҳа-қидирув ишлари тақдим қилингандан икки кун ичида 13-босқич Сув хўжалиги вазирлиги 1. Экспертиза хулосалари олинган лойиҳа-қидирув ишлари ҳужжатларини белгиланган тартибда Тармоқ илмий-техник кенгашида муҳокама қилади. 2. Лойиҳа гуруҳи ва бош лойиҳа ташкилоти ўртасида лойиҳа-қидирув ишлари юзасидан юзага келган келишмовчиликларни кўриб чиқади ҳамда лойиҳани амалга ошириш юзасидан тегишли қарор қабул қилади. Лойиҳа-қидирув ишлари тақдим қилингандан сўнг икки кун мобайнида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 13 март,

155-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2020 й., 09/20/155/0316-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 18.07.2022 й., 09/22/388/0646-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Suv xoʻjaligi sohasidagi loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatishni tashkil etish va moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Suv resurslarni boshqarish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 9-oktabrdagi PQ-4486-son qarori ijrosini taʼminlash, suv xoʻjaligi sohasida ilmiy va ilmiy-texnik faoliyatni qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Suv xoʻjaligi sohasidagi loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatishni tashkil etish va moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Moliya vazirligi bilan birgalikda Suv xoʻjaligi vazirligining asoslangan hisob-kitoblariga koʻra har yilgi Investitsiya dasturini shakllantirish jarayonida asosiy koʻrsatkichlarni aniqlashtirib va yangilab borgan holda, 2020-yildan boshlab Davlat budjeti parametrlarida kelgusi yillarda amalga oshiriladigan suv xoʻjaligi obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatish uchun loyiha-qidiruv ishlari umumiy qiymatining 10 foizigacha miqdorda qoʻshimcha mablagʻlar ajratilishini nazarda tutsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Moliya vazirligi ushbu qarorning 2-bandida nazarda tutilgan mablagʻlarning 50 foizini loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatishni moliyalashtirishga yoʻnaltirishni, qolgan 50 foizi esa Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkazilishini va ulardan maqsadli foydalanishni nazorat qilsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Oʻ.I. Barnoyev va Oʻzbekiston Respublikasi suv xoʻjaligi vaziri Sh.R. Xamrayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 13-martdagi 155-son qaroriga ILOVA

Suv xoʻjaligi sohasidagi loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatishni tashkil etish va moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom suv xoʻjaligi sohasidagi loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatishni tashkil etish va moliyalashtirish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

suv xoʻjaligi obyekti — suv resurslarini toʻplash, boshqarish, yetkazib berish, ulardan foydalanish, ularni isteʼmol qilish, ajratib berish va muhofaza qilish maqsadida suv xoʻjaligi faoliyati amalga oshiriladigan suv obyekti;

irrigatsiya obyektlari — suv resurslarini boshqarish, toʻplash va ularni suvdan foydalanuvchilar va suv isteʼmolchilarga yetkazish, sugʻoriladigan yerlarni suv bilan taʼminlashga koʻmaklashadigan, gidrouzellar, suv oqimini yoʻnaltirish, daryolar va kanallar oʻzanlarini himoya qilish, suv omborlari, sel-suv omborlari, irrigatsiya tizimi kanallari va sugʻorish tarmoqlari inshootlari bilan, nasos stansiyalari, sugʻorish vertikal quduqlari, suv olish, suv tashlash, suv chiqarish va boshqa inshootlarni oʻz ichiga oladigan suv xoʻjaligi obyektlari;

melioratsiya obyektlari — kollektor-drenaj va yer usti tashlama suvlarini toʻplash hamda ularni sugʻoriladigan yerlardan tashqariga chiqarib tashlashga koʻmaklashadigan, kollektorlarni va kollektor-drenaj tarmogʻini, vertikal drenaj quduqlarini, melioratsiya nasos stansiyalarini (agregatlarini) va kuzatuv tarmogʻini oʻz ichiga oladigan suv xoʻjaligi obyektlari.

3. Suv xoʻjaligi obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha olib boriladigan loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatish “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti huzuridagi yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan ixtisoslashtirilgan loyiha guruhi (keyingi oʻrinlarda Loyiha guruhi deb ataladi) tomonidan amalga oshiriladi.

Loyiha guruhiga faqat mahalliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalari, shuningdek, alohida olimlar jalb qilinishi mumkin.

4. Loyiha guruhi suv xoʻjaligi sohasidagi loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatishda quyidagi asosiy vazifalarni amalga oshiradi:

ishlab chiqilayotgan loyiha topshiriqlari va loyihaoldi hujjatlari sifatini oʻrganish va tahlil qilish;

qurilish obyektidagi mavjud holat toʻgʻri baholanganligi va muammolar toʻgʻri aniqlanganligini oʻrganish;

loyiha boʻyicha amalga oshirilgan dala qidiruv ishlarining sifati va toʻliqligini tahlil qilish;

geologik, gidrologik va gidrogeologik maʼlumotlarning sifatini oʻrganish va tahlil qilish;

muammolarning yechimi yuzasidan qabul qilingan variantlar toʻgʻri tanlanganligini, qabul qilingan yakuniy yechimning ilmiy-texnik jihatdan asoslanganligini, zamonaviy qurilish materiallari, resurs tejamkor texnologiyalar va texnikaning qoʻllanilganligini tahlil qilish;

namunaviy suv xoʻjaligi obyektlari boʻyicha maʼlumotlar va ilgʻor xorijiy tajribadan foydalanganlik darajasini oʻrganish;

suv xoʻjaligi obyektining ishonchli va xavfsiz ishlashi choralari koʻrilganligi, shuningdek, atrof-muhitga taʼsirining baholanganligi, muhofaza zonalari va sohilboʻyi mintaqalarning ajratilganligini koʻrib chiqish;

loyihalarning dastlabki roʻyxatlarini shakllantirish va loyiha-qidiruv ishlari jarayonida lozim hollarda obyektga chiqish va oʻrganish, muammoli loyihalar boʻyicha maxsus ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish yuzasidan “Suvqurilishinvest” davlat muassasalariga takliflar kiritish;

ilmiy-texnik jihatdan kuzatish natijalari boʻyicha asoslangan xulosa va takliflar berish.

Loyiha guruhi loyiha hujjatlarini ishlab chiqish boʻyicha tanlov (tender) asosida aniqlangan bosh loyiha tashkiloti (keyingi oʻrinlarda bosh loyiha tashkiloti deb ataladi) bilan shartnomaga asosan loyihalarni amalga oshirishda ilmiy-texnik kuzatuv va boshqa ishlarni ham amalga oshirishi mumkin.

5. Suv xoʻjaligi sohasidagi loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatishni tashkil etish hamda moliyalashtirish ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

2-bob. Suv xoʻjaligi sohasidagi loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlari amalga oshiriladigan loyihalarning manzilli roʻyxatini shakllantirish

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi hamda irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalari:

kelgusi yilda suv xoʻjaligi obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha irrigatsiya va melioratsiya tadbirlari dasturlarini shakllantirish uchun ustuvor loyihalarni tanlashda joylardagi muammolarni har tomonlama tahlil qilgan holda ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlarini amalga oshirish talabini har bir loyiha boʻyicha aniqlaydi va ilmiy-texnik jihatdan kuzatish talab etiladigan loyihalarning dastlabki roʻyxatini har yili 25-martga qadar shakllantiriradi. Ushbu roʻyxatni shakllantirishda tegishli loyiha tashkilotlari va Loyiha guruhini jalb qilishi mumkin;

ushbu roʻyxatga alohida ilmiy-texnik yechim va asoslash talab etiladigan (namunaviy boʻlmagan) gidrouzellar, suv omborlari, sel-suv omborlari, nasos stansiyalari, irrigatsiya tizimi kanallari va sugʻorish tarmoqlari, gidrotexnika inshootlari, vertikal sugʻorish quduqlari, kollektorlar va kollektor-drenaj tarmoqlari, vertikal drenaj quduqlari, melioratsiya nasos stansiyalari (agregatlari) va kuzatuv tarmogʻi hamda boshqa suv xoʻjaligi obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish loyihalari kiritiladi;

ilmiy-texnik jihatdan kuzatish talab etiladigan loyihalarning dastlabki roʻyxatini asoslovchi maʼlumotlar bilan birgalikda har yili 1-aprelga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligiga (keyingi oʻrinlarda Vazirlik deb ataladi) taqdim qiladi.

7. Vazirlik:

Loyiha guruhi bilan birgalikda taqdim qilingan ilmiy-texnik jihatdan kuzatish talab etiladigan loyihalarning dastlabki roʻyxatini va asoslovchi maʼlumotlarni har yili 15-aprelga qadar tahlil qiladi;

Vazirlikning suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha Tarmoq ilmiy-texnik kengashi (keyingi oʻrinlarda Tarmoq ilmiy-texnik kengashi deb ataladi)ning yigʻilishlarida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalarining loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatish talab etiladigan loyihalar boʻyicha taqdimotlarini har yili 25-aprelga qadar oʻtkazadi va muhokama qiladi;

Tarmoq ilmiy-texnik kengashining yigʻilishlariga Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Qurilish vazirligi hamda manfaatdor boshqa vazirliklar va idoralarning masʼul xodimlarini taklif etadi;

loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatish uchun ajratish talab etiladigan mablagʻning dastlabki miqdorini belgilashda quriladigan va rekonstruksiya qilinadigan suv xoʻjaligi obyektning kategoriyasi, joylashgan manzili, geologik, gidrogelogik, gidrologik va boshqa tuproq-iqlim sharoiti, obyekt muqobilining mavjud yoki mavjud emasligi, dastlabki umumiy qiymati va boshqa xususiyatlaridan kelib chiqib Loyiha guruhining asoslangan takliflarini eʼtiborga oladi;

loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatish talab etiladigan loyihalarning yakuniy roʻyxatini ishlab chiqadi va loyiha-qidiruv ishlari umumiy qiymatiga qoʻshimcha ajratish talab etiladigan mablagʻlarning dastlabki qiymatini koʻrsatgan holda har yili 1-mayga qadar Tarmoq ilmiy-texnik kengashining tegishli qarori bilan tasdiqlaydi.

8. Vazirlik tasdiqlangan Tarmoq ilmiy-texnik kengashining qarorini uch kun mobaynida “Suvqurilishinvest” davlat muassasalariga ular tomonidan kelgusi yilda suv xoʻjaligi obyektlarida qurilish va rekonstruksiya qilish boʻyicha amalga oshiriladigan irrigatsiya va melioratsiya tadbirlarining loyiha-qidiruv ishlari manzilli roʻyxatlari (keyingi oʻrinlarda — manzilli roʻyxatlar)ni ishlab chiqish uchun yuboradi.

9. “Suvqurilishinvest” davlat muassasalari:

manzilli roʻyxatlarni ishlab chiqib, loyiha-qidiruv ishlari umumiy qiymatining 10 foizigacha miqdori hisobiga ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlarini amalga oshirish uchun talab etiladigan mablagʻlarning dastlabki qiymatlarini koʻrsatadi;

ishlab chiqilgan manzilli roʻyxatlarni har yili 10-mayga qadar Agentlikka belgilangan tartibda kelishish uchun taqdim qiladi.

10. Vazirlik har yili 15-mayga qadar “Suvqurilishinvest” davlat muassasalari tomonidan taqdim qilingan manzilli roʻyxatlarni belgilangan tartibda koʻrib chiqib, kelishgandan soʻng tasdiqlash uchun Vazirlikka taqdim qiladi.

11. Vazirlik:

har yili 25-mayga qadar manzilli roʻyxatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga hamda Iqtisodiyot va sanoat vazirligiga kiritgan holda kelishadi hamda tasdiqlaydi;

tasdiqlangan manzilli roʻyxatlarni ijro uchun Agentlikka taqdim qiladi.

12. Vazirlik tasdiqlangan manzilli roʻyxatlarni har yili 1-iyunga qadar ijro uchun “Suvqurilishinvest” davlat muassasalariga taqdim qiladi.

3-bob. Suv xoʻjaligi sohasidagi loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlarini amalga oshirish boʻyicha shartnomalarni rasmiylashtirish va moliyalashtirish

13. “Suvqurilishinvest” davlat muassasalari:

tasdiqlangan manzilli roʻyxatlarga asosan har bir loyiha boʻyicha loyiha-qidiruv ishlarini bajarish uchun tanlov (tender) asosida bosh loyiha tashkilotini aniqlaydi va u bilan tegishli shartnomani tuzadi;

shartnomaga loyiha-qidiruv ishlari boʻyicha ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlarini amalga oshirish uchun loyiha-qidiruv ishlarini bajarish jarayonida tayyorlangan materiallarni asoslovchi hujjatlar va hisob-kitoblar bilan birgalikda Loyiha guruhiga taqdim qilib borish jadvalini ilova qiladi;

“Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti bilan har bir loyiha-qidiruv ishlari boʻyicha Loyiha guruhi tomonidan ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlarini amalga oshirish yuzasidan shartnoma tuzadi. Shartnomaga loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatishni amalga oshirish jadvalini ilova qiladi;

“Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universitetining maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga shartnoma asosida oldindan 15 foiz boʻnak mablagʻlarini toʻlaydi;

shartnoma boʻyicha qolgan toʻlovlarni Loyiha guruhining “Suvqurilishinvest” davlat muassasasi va bosh loyiha tashkilotiga taqdim qilinadigan xulosa va takliflar hamda rasmiylashtirilgan dalolatnoma hisob-faktura asosida amalga oshirib boradi;

14. “Suvqurilishinvest” davlat muassasalari suv xoʻjaligi obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha barcha loyiha-qidiruv ishlari umumiy qiymatining 10 foizigacha miqdorining 50 foizini shartnoma asosida vazirlik huzuridagi Suv xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkazadi. Bunda ushbu mablagʻlar faqat suv xoʻjaligi sohasidagi dolzarb muammolar boʻyicha ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlanmalarini moliyalashtirishga hamda respublika taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalariga grantlar ajratish uchun sarflanadi.

4-bob. Suv xoʻjaligi sohasidagi loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlarini amalga oshirish

15. Bosh loyiha tashkiloti loyiha-qidiruv ishlarini bajarish jarayonida tayyorlangan materiallarni asoslovchi hujjatlar va hisob-kitoblar bilan “Suvqurilishinvest” davlat muassasasi bilan tuzilgan shartnomaga ilova qilingan jadval boʻyicha Loyiha guruhiga ilmiy-texnik jihatdan kuzatish uchun taqdim qilib boradi.

Bunda taqdim etiladigan hujjatlar elektron shaklda Loyiha guruhining elektron pochta manziliga yuboriladi.

16. Loyiha guruhi:

“Suvqurilishinvest” davlat muassasalari bilan tuzilgan shartnomaga asosan har bir loyiha-qidiruv ishini ilmiy-texnik jihatdan kuzatish uchun mahalliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalari, ularning soha boʻyicha professor-oʻqituvchilari, ilmiy xodimlarini hamda yuqori tajribaga ega boʻlgan alohida olimlar va mutaxassislarni shartnoma asosida jalb qiladi, ish rejasini tuzadi va tasdiqlaydi;

bosh loyiha tashkiloti tomonidan taqdim qilingan loyiha-qidiruv ishlar, materiallar va hisob-kitoblarni hamda qabul qilinayotgan texnologik yechimlarni ilmiy-texnik jihatdan asoslanganligini, zamonaviy qurilish materiallari, resurs tejamkor texnologiyalar va texnikaning qoʻllanilishini tahlil qiladi, tegishli xulosalar va takliflar tayyorlaydi;

zarur hollarda qurilish obyektini joyida qoʻshimcha ravishda oʻrganadi;

taqdim etilgan hujjatlarni shartnomada belgilangan muddatlarda koʻrib chiqadi. Hujjatlarni oʻrganish uchun qoʻshimcha mutaxassislarni jalb etish, qoʻshimcha ilmiy asoslangan maʼlumotlar, alohida maxsus ilmiy-tadqiqot yoki tajriba-sinov ishlarini oʻtkazish, ilgʻor xorijiy tajribalarni oʻrganish talab etilganda va boshqa hollarda “Suvqurilishinvest” davlat muassasalari bilan imzolanadigan qoʻshimcha kelishuv shartnomasiga muvofiq oʻrganish muddati uzaytirilishi mumkin;

bosh loyiha tashkiloti tomonidan qabul qilingan texnologik yechimlar yetarlicha ilmiy-texnik jihatdan asoslanmagan va bu borada ilmiy asoslar va tajribalar, jumladan, xorijiy tajriba yetarli boʻlmagan hollarda bu borada alohida ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish lozimligi yuzasidan “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universitetiga takliflar tayyorlaydi;

tayyorlangan xulosalar va takliflarni “Suvqurilishinvest” davlat muassasasi va bosh loyiha tashkilotiga belgilangan tartibda taqdim qilib boradi.

Loyiha guruhi ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlarini shartnomalarda belgilangan muddatlarda bajarishga hamda natijalari boʻyicha tayyorlangan xulosa va takliflarning asoslanganligiga masʼuldir.

17. Bosh loyiha tashkiloti:

Loyiha guruhining ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlari natijasi boʻyicha bergan xulosalari va takliflarini birgalikda tahlil qiladi hamda xulosa va takliflar yetarlicha asoslangan deb topilganda loyiha-qidiruv ishlarini takomillashtirish uchun qabul qiladi;

ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlari natijasi boʻyicha taqdim qilingan xulosa va takliflar yetarlicha asoslanmagan taqdirda uni Loyiha guruhining tegishli ekspertlari bilan muhokama qiladi va tegishli qaror qabul qiladi;

tegishli ekspertlar tomonidan ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlari natijasi boʻyicha taqdim qilingan xulosa va takliflar maʼqullanmagan taqdirda ushbu xulosani qayta koʻrib chiqish uchun Loyiha guruhiga yuboradi;

ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlari yakunlangan loyiha-qidiruv ishlarini belgilangan tartibda “Suvqurilishinvest” davlat muassasasiga taqdim qiladi.

Bosh loyiha tashkiloti Loyiha guruhining ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlari natijasi boʻyicha asoslangan xulosalar va takliflari boʻyicha loyiha-qidiruv ishlarining sifatini yaxshilashga masʼuldir.

18. “Suvqurilishinvest” davlat muassasalari:

bosh loyiha tashkilotlari hamda “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti bilan tuzilgan shartnomalar ijrosi yuzasidan tizimli monitoring olib boradi;

bosh loyiha tashkiloti tomonidan yakunlangan loyiha ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlari boʻyicha xulosalar va takliflar bilan birgalikda koʻrib chiqadi hamda idoraviy va davlat ekspertizasidan oʻtkazadi;

ekspertiza xulosalari olingan loyiha hujjatlarini Vazirlikning Tarmoq ilmiy-texnik kengashi muhokamasiga kiritish uchun Agentlikka taqdim qiladi.

“Suvqurilishinvest” davlat muassasalari bosh loyiha tashkilotlari hamda “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti bilan tuzilgan shartnomalarga koʻra bajarilgan ishlarni oʻz vaqtida moliyalashtirib borish hamda sifatli qabul qilishga masʼuldir.

19. Vazirlik ekspertiza xulosasi olingan loyiha-qidiruv ishlari hujjatlarini ikki kun muddatda Tarmoq ilmiy-texnik kengashida koʻrib chiqish uchun Vazirlikka taqdim qiladi.

20. Vazirlik:

ekspertiza xulosalari olingan loyiha-qidiruv ishlari hujjatlarini ikki kun mobaynida Loyiha guruhining rahbari va tegishli ekspertlarini taklif qilgan holda Tarmoq ilmiy-texnik kengashida muhokama qiladi;

Loyiha guruhi va bosh loyiha tashkiloti oʻrtasida loyiha-qidiruv ishlari yuzasidan yuzaga kelgan kelishmovchiliklarni koʻrib chiqadi hamda loyihani amalga oshirish yuzasidan tegishli qaror qabul qiladi.

Vazirlik ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlari natijasini va loyiha-qidiruv ishlarining sifatini tahlil qilib borish hamda ushbu tizimning samaradorligini oshirish yuzasidan masʼul hisoblanadi.

21. Suv xoʻjaligi obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha loyihaoldi hujjatlarini (texnik-iqtisodiy asos yoki texnik-iqtisodiy hisob-kitob) ishlab chiqish, ekspertizadan oʻtkazish hamda tasdiqlash qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

22. Suv xoʻjaligi obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlari uchun “Suvqurilishinvest” davlat muassasalari tomonidan Loyiha guruhiga toʻlab berilgan mablagʻlarni ishlatish, jalb qilingan mahalliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalari, ularning soha boʻyicha professor-oʻqituvchilari, ilmiy xodimlari va yuqori tajribaga ega boʻlgan mutaxassislari bilan shartnoma asosida hisob-kitob qilishni, xizmat safarlari xarajatlarini qoplashni nazarda tutuvchi tartib “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti tomonidan ishlab chiqiladi va Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan kelishgan holda Vazirlik tomonidan tasdiqlanadi.

23. Loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlari boʻyicha tuzilgan shartnoma boʻyicha nizolar tomonlarning oʻzaro kelishuviga koʻra, agar kelishuvga erishilmasa sud tartibida hal qilinadi.

24. Suv xoʻjaligi obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatishni moliyalashtirish uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli foydalanish ustidan nazorat qilish Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi.

25. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Suv xoʻjaligi sohasidagi loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatishni tashkil etish va moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Suv xoʻjaligi sohasidagi loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatishni tashkil etish va moliyalashtirish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalari 1. Kelgusi yilda suv xoʻjaligi obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha irrigatsiya va melioratsiya tadbirlari dasturlarini shakllantirish uchun ustuvor loyihalarni tanlashda ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlarini amalga oshirish talabini har bir loyiha boʻyicha aniqlaydi va ilmiy-texnik jihatdan kuzatish talab etiladigan loyihalarning dastlabki roʻyxatinishakllantiradi. Har yili 25-martga qadar 2. Ilmiy-texnik jihatdan kuzatish talab etiladigan loyihalarning dastlabki roʻyxatini asoslovchi maʼlumotlar bilan birgalikda Suv xoʻjaligi vazirligiga taqdim qiladi. Har yili 1-aprelga qadar 2-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi 1. Loyiha guruhi bilan taqdim qilingan ilmiy-texnik jihatdan kuzatish talab etiladigan loyihalarning dastlabki roʻyxatini va asoslovchi maʼlumotlarni tahlil qiladi. Har yili 15-aprelga qadar 2. Tarmoq ilmiy-texnik kengashining yigʻilishlarida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalarining loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatish talab etiladigan loyihalar boʻyicha taqdimotlarini oʻtkazadi va muhokama qiladi. Har yili 25-aprelga qadar 3. Loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatish talab etiladigan loyihalarning yakuniy roʻyxatini ishlab chiqadi va loyiha-qidiruv ishlari umumiy qiymatiga qoʻshimcha ravishda ajratish talab etiladigan mablagʻlarning dastl?bki qiymatini koʻrsatgan holda Tarmoq ilmiy-texnik kengashining tegishli qarori bilan tasdiqlaydi. Har yili 1-mayga qadar 4. Tasdiqlangan Tarmoq ilmiy-texnik kengashining qarorini Suv xoʻjaligi kapital qurilish loyihalarini amalga oshirish agentligi va “Suvqurilishinvest” davlat muassasalarga kelgusi yilda suv xoʻjaligi obyektlarida qurilish va rekonstruksiya qilish boʻyicha amalga oshiriladigan irrigatsiya va melioratsiya tadbirlarining loyiha-qidiruv ishlari manzilli roʻyxatlarini ishlab chiqish uchun yuboradi. Roʻyxat tasdiqlangandan soʻng 3 kun mobaynida 3-bosqich “Suvqurilishinvest” davlat muassasalari 1. Manzilli roʻyxatlarni ishlab chiqib, loyiha-qidiruv ishlari umumiy qiymatining 10 foizigacha miqdori hisobiga ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlarini amalga oshirish uchun talab etiladigan mablagʻlarning dastlabki qiymatlarinikoʻrsatadi. 2. Ishlab chiqilgan manzilli roʻyxatlarni Suv xoʻjaligi kapital qurilish loyihalarini amalga oshirish agentligi belgilangan tartibda kelishish uchun taqdim qiladi. Har yili 10-mayga qadar 4-bosqich Suv xoʻjaligi kapital qurilish loyihalarini amalga oshirish agentligi “Suvqurilishinvest” davlat muassasalari tomonidan taqdim qilingan manzilli roʻyxatlarni belgilangan tartibda koʻrib chiqib, kelishgandan soʻng tasdiqlash uchun Suv xoʻjaligi vazirligiga taqdim qiladi. Har yili 15-mayga qadar 5-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi 1. Manzilli roʻyxatlarni Moliya vazirligiga hamda Iqtisodiyot va sanoat vazirligiga kiritgan holda kelishadi hamda tasdiqlaydi. 2. Tasdiqlangan manzilli roʻyxatlarni ijro uchun Suv xoʻjaligi kapital qurilish loyi?alarini amalga oshirish agentligiga taqdim qiladi. Har yili 25-mayga qadar 6-bosqich Suv xoʻjaligi kapital qurilish loyihalarini amalga oshirish agentligi Tasdiqlangan manzilli roʻyxatlarni ijro uchun “Suvqurilishinvest” davlat muassasalariga taqdim qiladi. Har yili 1-iyunga qadar 7-bosqich “Suvqurilishinvest” davlat muassasalari 1. Tasdiqlangan manzilli roʻyxatlarga asosan har bir loyiha boʻyicha loyiha-qidiruv ishlarini bajarish uchun bosh loyiha tashkiloti bilan tegishli shartnomani tuzadi. 2. “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti bilan har bir loyiha-qidiruv ishlari boʻyicha Loyiha guruhi tomonidan ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlarini amalga oshirish yuzasidan shartnoma tuzadi hamda belgilangan tartibda moliyalashtiradi. Shartnomalarga ilova qilingan jadval boʻyicha 8-bosqich Bosh loyiha tashkiloti Loyiha-qidiruv ishlarini bajarish jarayonida tayyorlangan materiallarni asoslovchi hujjatlar va hisob-kitoblar bilan birgalikda Loyiha guruhiga ilmiy-texnik jihatdan kuzatish uchun taqdim qilib boradi. Shartnomalarga ilova qilingan jadval boʻyicha 9-bosqich Loyiha guruhi 1. Har bir loyiha-qidiruv ishi yuzasidan ilmiy-texnik jihatdan kuzatuv ishlarini amalga oshirish uchun mahalliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalari, ularning soha boʻyicha professor-oʻqituvchilari, ilmiy xodimlari hamda yuqori tajribaga ega boʻlgan alohida olimlar va mutaxassislarni shartnoma asosida jalb qiladi. 2. Taqdim qilingan loyiha-qidiruv ishlari, materiallar va hisob-kitoblarni hamda qabul qilinayotgan texnologik yechimlar ilmiy-texnik jihatdan asoslanganligini, zamonaviy qurilish materiallari, resurs tejamkor texnologiyalar va texnikaning ishlatilishini tahlil qiladi, tegishli xulosalar va takliflar tayyorlaydi. 3. Tayyorlangan xulosalar va takliflarni “Suvqurilishinvest” davlat muassasasi, shuningdek, bosh loyiha tashkilotiga belgilangan tartibda taqdim qilib boradi. Shartnomalarga ilova qilingan jadval boʻyicha 10-bosqich Bosh loyiha tashkiloti 1. Loyiha guruhiga loyiha-qidiruv ishlari, materiallar va hisob-kitoblarni belgilangan muddatlarda taqdim qilib boradi. 2. Loyiha guruhining ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlari natijasi boʻyicha bergan xulosalari va takliflarini birgalikda tahlil qiladi hamda loyiha-qidiruv ishlarini takomillashtirish uchun qabul qiladi. 3. Xulosalar va taklif yetarlicha asoslanmagan taqdirda ularni Loyiha guruhining tegishli ekspertlari bilan muhokama qiladi va tegishli qaror qabul qiladi. 4. Ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlari yakunlangan loyiha-qidiruv ishlarini belgilangan tartibda “Suvqurilishinvest” davlat muassasasiga taqdim qiladi. Shartnomalarga ilova qilingan jadval boʻyicha 11-bosqich “Suvqurilishinvest” davlat muassasalari 1. Bosh loyiha tashkilotlari hamda “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti bilan tuzilgan shartnomalar ijrosi yuzasidan tizimli monitoring olib boradi. Shartnomalarga ilova qilingan jadval boʻyicha 2. Yakunlangan loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatish ishlari boʻyicha takliflar va xulosalar bilan birgalikda koʻrib chiqadi hamda idoraviy va davlat ekspertizasidan oʻtkazadi hamda Suv xoʻjaligi vazirligining Tarmoq ilmiy-texnik kengashida muhokama qilish uchun Suv xoʻjaligi kapital qurilish loyihalarini amalga oshirish agentligiga taqdim qiladi. Loyiha-qidiruv ishlari taqdim qilingandan soʻng bir oy mobaynida 12-bosqich Suv xoʻjaligi kapital qurilish loyihalarini amalga oshirish agentligi Ekspertiza xulosasi olingan loyiha-qidiruv ishlari hujjatlarini Tarmoq ilmiy-texnik kengashida koʻrib chiqish uchun Suv xoʻjaligi vazirligiga taqdim qiladi. Loyiha-qidiruv ishlari taqdim qilingandan ikki kun ichida 13-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi 1. Ekspertiza xulosalari olingan loyiha-qidiruv ishlari hujjatlarini belgilangan tartibda Tarmoq ilmiy-texnik kengashida muhokama qiladi. 2. Loyiha guruhi va bosh loyiha tashkiloti oʻrtasida loyiha-qidiruv ishlari yuzasidan yuzaga kelgan kelishmovchiliklarni koʻrib chiqadi hamda loyihani amalga oshirish yuzasidan tegishli qaror qabul qiladi. Loyiha-qidiruv ishlari taqdim qilingandan soʻng ikki kun mobaynida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 13-mart,

155-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 14.03.2020-y., 09/20/155/0316-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 18.09.2021-y., 09/21/573/0880-son, 29.12.2021-y., 09/21/786/1216-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son, 18.07.2022-y., 09/22/388/0646-son; 06.08.2022-y., 09/22/431/0716-son; 28.09.2023-y., 09/23/500/0732-son; 03.03.2025-y., 09/25/135/0208-son)

lex.uz