UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 11-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Mudofaa vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 11 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Мудофаа вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 февраля 2020 г. · Документы министерств и ведомств · Министр обороны

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 February 2020 · Ministry and agency documents · Mudofaa vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

ЖУРНАЛИ

ҚАЙДНОМА

МЕТОДИКАСИ

ЖАДВАЛИ

КАРТАСИ

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2020 йил 11 февралдаги 130-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (бундан буён матнда Мудофаа вазирлиги деб юритилади) қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

контракт бўйича ҳарбий хизмат — Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрийлик асосида Мудофаа вазирлиги орқали давлат билан тузиладиган контрактга биноан кирган фуқаролар бажарадиган ҳарбий хизмат;

ҳарбий-касбий саралаш (бундан буён матнда саралаш деб юритилади) — фуқароларни (номзодларни) контракт бўйича ҳарбий хизматга қўйилган талабларга мос келишини аниқлашга қаратилган тадбирлар комплекси (интеллектуал ривожланганлик ва психоэмоционал барқарорлик даражасини психологик ўрганиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, жисмоний имкониятларни баҳолаш, шунингдек ҳарбий хизмат учун касбий жиҳатдан муҳим бўлган бошқа сифатлар);

номзод — контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ҳақидаги аризаси кўриб чиқиш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

2. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун саралаш тадбирлари ташкил қилинади.

3. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаш тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

а) дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш, суҳбат);

б) жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

в) психологик ўрганиш (номзодларнинг интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш);

г) тиббий кўрик;

д) мувофиқлаштиришдан ўтказиш ёки давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома (бундан буён матнда рухсатнома деб юритилади) расмийлаштириш (рухсатномага эга номзодлар бундан мустасно).

4. Мудофаа вазирлиги учун зарур ҳолларда илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган фан арбоблари, шунингдек маданият вакиллари, сўнгги уч йил давомида республика миқёсидаги спорт мусобақасининг ғолиби бўлган ёки халқаро миқёсдаги спорт мусобақасининг 1 — 3-ўринларидан бирини эгаллаган спортчилар ҳамда тор ихтисосликдаги юқори малакали мутахассислар истисно тариқасида саралашнинг фақатгина тиббий кўрик, мувофиқлаштиришдан ўтказиш ёки рухсатнома расмийлаштириш (рухсатномага эга номзодлар бундан мустасно) босқичларидан ўтадилар.

4 1 . Саралашда Ўзбекистон Республикасининг умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ёки олий маълумотга эга бўлган қуйидаги фуқаролари иштирок этиши мумкин:

ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган шахслар;

муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган қирқ ёшгача бўлган шахслар;

резервдаги ва захирадаги қирқ ёшгача бўлган офицерлар.

Бунда, эркак жинсидаги номзод Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (ўтаётган) ёки сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий таълим ташкилотлари ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўқишни тугатган бўлиши, шунингдек ҳарбий рўйхатда турган бўлиши керак.

5. Номзодлар Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши лозим.

6. Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда номзод бўйининг баландлиги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) белгиланган махсус талабларга жавоб бериши шарт. Махсус талаблар мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган шахсларга татбиқ этилмайди.

2-боб. Саралаш тадбирларини ташкил этиш

8. Номзодларни саралаш тадбирлари Мудофаа вазирлиги қўшинларида мавжуд бирламчи бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда ҳар йилда камида икки марта ўтказилади.

9. Саралаш тадбирлари ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида Мудофаа вазирининг буйруғи билан доимий фаолият юритадиган Ҳарбий-касбий саралаш комиссияси (бундан буён матнда Саралаш комиссияси деб юритилади) ташкил этилади.

10. Саралаш комиссиясининг таркиби Мудофаа вазирлиги марказий аппарати ҳамда Мудофаа вазирлигининг тегишли ҳарбий округлари, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари, Махсус операциялар кучлари қўмондонлигининг (бундан буён матнда ҳарбий округлар ва бирлашмалар деб юритилади) таркибий бўлинмалари мутахассислари орасидан шакллантирилади.

Мудофаа вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи — Саралаш комиссияси раиси, Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-касбий саралаш бошқармаси бошлиғи — Саралаш комиссияси раисининг ўринбосари, Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-касбий саралаш бошқармаси Рекрутинг бўлими бошлиғи эса — Саралаш комиссияси котиби ҳисобланади.

Мудофаа вазирининг буйруғига асосан Саралаш комиссиялари таркибига Мудофаа вазирлигининг бошқа мансабдор шахслари ёки мутахассислари ҳам киритилиши мумкин.

11. Саралаш комиссияси котиби томонидан саралаш тадбирларини ўтказиш бўйича режа-жадвал шакллантирилади ҳамда комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Режа-жадвалда саралаш тадбирларини ўтказиш жойи ва вақти кўрсатилиши керак.

12. Саралаш тадбирлари ҳарбий округлар ҳудудлари кесимида Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм ва муассасаларида қуйидагича ўтказилади:

Тошкент ҳарбий округи бўйича — Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида;

Марказий ҳарбий округи бўйича — Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятларида;

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи бўйича — Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида;

Шарқий ҳарбий округи бўйича — Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида;

Шимоли-ғарбий ҳарбий округи бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида.

13. Мудофаа вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси қўшинларни Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар билан бутлаш бошқармаси мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб мутахассисликлар бўйича бирламчи бўш лавозимлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар йилда камида икки марта Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-касбий саралаш бошқармасига (бундан буён матнда Саралаш бошқармаси деб юритилади) тақдим этади.

Саралаш бошқармаси томонидан саралаш тадбирлари ўтказилишидан олдин вазирликнинг расмий веб-сайтига (www.mudofaa.uz) мутахассисликлар бўйича бирламчи бўш лавозимлар, номзодларни саралаш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар, қабул кунлари ва жойи, тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати тўғрисида маълумотлар жойлаштирилиши таъминланади.

14. Номзодларга қулайлик яратиш мақсадида мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ҳудудига кириш жойларида номзодларни саралаш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар, қабул кунлари ва жойи, тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати ҳақидаги маълумотлар қайд этилган ахборот стендлари мажбурий тартибда жойлаштирилиши лозим.

15. Саралаш тадбирлари давомида ҳарбий округлар ва бирлашмаларнинг фахрийлар кенгашлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва номзодларнинг яқин қариндошлари (бундан буён матнда жамоатчилик вакиллари деб юритилади) иштирок этишлари мумкин. Бунда, жамоатчилик вакиллари ёки номзодлар саралаш тадбирларини ўтказиш жараёни ва унинг натижаларидан норози бўлган тақдирда тегишли Саралаш комиссияси раисига ёзма равишда мурожаат қилишлари ва ўз таклиф ҳамда эътирозларини билдиришлари мумкин. Жамоатчилик вакиллари ва номзодларнинг мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши лозим.

16. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар орасидан контракт бўйича хизматга номзодларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

3-боб. Номзодларни дастлабки ўрганиш

17. Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаро яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бошқармага мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади. Турган жойи бўйича таҳсил олаётган ёки расмий меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар ушбу ҳудуддаги мудофаа ишлари бўйича бошқармага мурожаат қилишлари мумкин.

18. Номзод муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган бўлса, аризада контракт бўйича ҳарбий хизматдан бўшатилиш сабабини кўрсатиши лозим.

19. Навбатдаги саралаш тадбирлари бошланишидан ўн кун олдин мудофаа ишлари бўйича бошқармалар томонидан номзодларга саралаш тадбирларининг бошланиш вақти ва жойи ҳақида хабар берилади.

20. Саралаш комиссиясининг навбатдаги қабул куни давомида номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш ва ўрганиш ҳамда суҳбат ўтказилади. Бунда, номзоднинг мутахассислиги мавжуд бўш лавозимларга мос келиши ҳамда тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва улардаги маълумотлар тўғрилиги ўрганилади.

21. Саралаш учун ҳозир бўлган номзод мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган талабга жавоб беришини аниқлаш мақсадида Саралаш комиссиясининг тегишли аъзоси томонидан унинг бўйи ўлчанади. Номзоднинг бўйи талабга жавоб бермаган ҳолларда, унга дастлабки ўрганиш тадбирларида иштирок этишга рухсат берилмайди.

22. Саралаш комиссиясининг масъул аъзоси котиби бўйга қўйилган талабларга мувофиқ келган номзоднинг ҳужжатларини комиссия кўриб чиқиши учун қабул қилади ҳамда тегишли маълумотларни мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Номзодларни рўйхатга олиш журналига қайд этади ва номзодга унинг идентификациялаш рақамини — хос рақамини маълум қилади.

23. Номзод Саралаш комиссиясининг масъул аъзосига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли;

ҳарбий гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

туғилганлик ҳақида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли;

номзод томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета-маълумотнома.

24. Номзод тақдим этган ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлиши зарур.

25. Ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлган ҳолларда номзод шу вақтнинг ўзида сухбатдан ўтказилади.

Ҳужжатларида камчилик аниқланган номзодга ушбу камчиликни бартараф этиши ва навбатдаги қабул кунида ҳозир бўлиши Саралаш комиссиясининг масъул аъзоси томонидан тушунтирилади.

26. Суҳбат Саралаш комиссиясининг суҳбат ўтказилишига масъул бўлган аъзоси (аъзолари) томонидан номзодга мазкур Низом талаблари, ҳарбий хизматчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ шартлар, чекловлар ва имтиёзлар, хизматнинг зарарли ва хавфли жиҳатлари ҳамда касб касаллигини орттириб олиш эҳтимолини тушунтириш ҳамда номзоднинг контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истаги бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

27. Саралаш комиссияси аъзолари томонидан номзодни дастлабки ўрганиш босқичида ўтказилган тадбирлар натижалари умумлаштирилиб, шу куннинг ўзида номзодни саралашнинг кейинги босқичига ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш ҳақида хулоса чиқарилади.

28. Саралаш комиссияси хулосаси асосида комиссия масъул аъзоси томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Номзодларни рўйхатга олиш журналига тегишли ёзув киритилади ва номзодга унинг имзоси қўйилган ҳолда таништирилади.

29. Саралаш комиссиясининг масъул аъзоси саралашнинг дастлабки ўрганиш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг ҳужжатлари ва дастлабки ўрганиш натижаларини ягона йиғма жилдда жамлайди.

4-боб. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

30. Саралашнинг дастлабки ўрганиш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида саралашнинг навбатдаги кунида номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбири ўтказилади.

31. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.

32. Номзодлар томонидан машқларни бажариш бошланишидан олдин уларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари Саралаш комиссиясининг номзодлар жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича масъул аъзолари томонидан тушунтирилади.

33. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.

34. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажарган номзодлар шу вақтнинг ўзида Саралаш комиссияси аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.

35. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва натижалар шу заҳоти номзодларга эълон қилинади.

Қайднома Саралаш комиссиясининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида комиссия масъул аъзосига топширилади.

36. Жисмоний тайёргарлик даражаси бўйича қониқарсиз баҳоланган номзодлар саралашнинг кейинги босқичига ўтказилмайди.

37. Қониқарсиз баҳоланган номзод жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба навбатдаги саралаш тадбирлари давомида қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.

5-боб. Номзодларни психологик ўрганиш

38. Саралашнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини аниқлаш мақсадида психологик ўрганиш ўтказилади.

39. Номзодларни психологик ўрганиш мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ методика ва баҳолаш мезонлари асосида психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.

40. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари ва жавоблар бланкалари қоида тариқасида ҳар уч йилда бир маротаба қайта ишлаб чиқилади ва Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланади.

41. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари ва жавоблар бланкалари Саралаш комиссияси котибида сақланади, котиб тестлар ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.

42. Психологик ўрганиш бошланишидан аввал номзодлар Саралаш комиссиясининг психологик ўрганиш ўтказиш бўйича масъул мутахассислари томонидан психологик ўрганишни ўтказиш тартиби, ҳар бир вазифа бўйича назарда тутилган баҳолаш мезонлари билан таништирилади ҳамда уларга тегишли тушунтиришлар берилади.

43. Психологик ўрганиш натижалари қониқарсиз бўлган номзод тест синовини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба навбатдаги саралаш тадбирлари давомида қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.

44. Тест синовининг натижалари бўйича, у ўтказилган кундан бошлаб 2 кун ичида Саралаш комиссиясининг психологик ўрганиш тадбирларида иштирок этган аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида комиссия масъул аъзосига топширилади.

Психологик ўрганиш натижалари қайднома расмийлаштирилган куннинг ўзида номзодларга эълон қилиниши лозим.

45. Саралаш комиссияси котиби томонидан номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш тадбирларида қайд этган натижалари умумлаштирилиб, мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда баённома расмийлаштирилади.

Баённомага номзодлар томонидан жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш тадбирларида қайд этилган натижалар турдош мутахассисликлар кесимида кўрсаткичларнинг пасайиб бориш тартибида киритилиши лозим.

Бунда, энг яхши кўрсаткичга эга бўлган, мавжуд бўш лавозимлар сонига мутаносиб сондаги номзодлар, шунингдек уларга қўшимча равишда кўрсаткичларнинг пасайиб бориш тартибида яна 20 фоиз номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишга тавсия этилади.

Агар икки ёки бир нечта номзодларнинг умумий тўплаган баллари тенг бўлиб қолса, уларнинг психологик ўрганиш тадбирида қайд этган натижаси инобатга олинган ҳолда энг яхши кўрсаткичга эга номзод танлаб олинади.

46. Баённома Саралаш комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланади ҳамда тасдиқлаш учун Мудофаа вазирига тақдим этилади.

47. Саралаш комиссияси котиби Мудофаа вазири томонидан тасдиқланган баённоманинг кўчирмаси (нусхаси), у тасдиқланган кундан бошлаб 5 кун ичида номзодларга таништирилишини таъминлаши лозим.

48. Саралаш комиссияси баённомаси тасдиқланган вақтдан бошлаб бир йил давомида ҳақиқий ҳисобланади.

49. Саралаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларга мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда саралаш картаси тўлдирилади.

6-боб. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш

50. Номзодлар соғлиғининг ҳолатига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташга яроқли ёки яроқсиз эканлигини аниқлаш мақсадида улар тиббий кўрикдан ўтказилади.

51. Номзодларга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланмалар Саралаш бошқармаси ва ҳарбий қисмлар томонидан берилади.

52. Саралашдан муваффақиятли ўтган номзодлар гарнизон (ҳудудий) ҳарбий-тиббий комиссияларига тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилади.

53. Тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) талабларига мувофиқ ўтказилади.

54. Тиббий кўрик натижаларига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз ёки кейинчалик қайта тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан даволанишга муҳтож деб топилган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинмайди.

7-боб. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш

55. Саралаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг ҳужжатларини мувофиқлаштиришдан ўтказиш ёки рухсатнома расмийлаштириш (рухсатномага эга номзодлар бундан мустасно) уларни гарнизон ҳарбий-тиббий комиссиясига тиббий кўрикдан ўтиш учун юбориш билан бир вақтда амалга оширилади.

Мувофиқлаштиришдан ўтказиш ёки рухсатнома расмийлаштиришнинг талаблари хизмат сири ҳисобланади ва ошкор қилиниши ман этилади.

56. Мувофиқлаштиришдан ўтказиш ва рухсатнома расмийлаштириш натижаларига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмас деб топилган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинмайди.

57. Саралашнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодларга Саралаш бошқармаси ва ҳарбий қисмлар томонидан белгиланган намунадаги шахсий йиғмажилд расмийлаштирилади.

58. Саралашдан ўтган номзоднинг шахсий йиғмажилди контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш тўғрисида якуний қарорни қабул қилиш учун бўйсунув бўйича юқори турувчи кадр органига тақдим қилинади. Бунда тиббий кўрик хулосасининг амал қилиш муддати инобатга олиниши лозим.

59. Саралаш якунига кўра энг юқори натижаларга эришган номзодлар бўш лавозимлар мавжуд бўлган тақдирда контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинади.

8-боб. Якуний қоида

60. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________га‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (ҳарбий унвони, Ф.И.О.) ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎А Р И З А ‎‎ ‎ ‎‎Мен____________________________________________________________________________________ (ҳарбий унвони, Ф.И.О) ________________________________________________________________________________‎‎ (туғилган йили, куни, ойи ва жойи) ‎‎ ________________________________________________________________________________‎‎ (яшаш ёки турган жойи манзили) ‎‎ ________________________________________________________________________________‎‎ (қайси мудофаа ишлари бўлимида ҳарбий ҳисобда туради) ‎‎ ________________________________________________________________________________‎‎ (маълумоти — қайси таълим ташкилотини қачон ва қандай мутахассислик бўйича тамомлаган) ‎‎ ________________________________________________________________________________‎‎ ________________________________________________________________________________‎‎ (муддатли ҳарбий хизматни қаерда ва қайси лавозимда ўтаган) ‎‎ ________________________________________________________________________________‎‎‎ (илгари контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаганлар қаерда ва қайси лавозимда контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаганлигини, қандай сабаблар ва асосларга кўра ҳарбий хизматдан Қуролли Кучлар резервига бўшатилганликларини қайд этишлари лозим) ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Менга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга ‎‎ номзодларни саралаш тадбирларида қатнашишга рухсат беришингизни сўрайман. ‎ ‎‎Хизматни ўташ талаблари ва шароитлари билан танишдим. Ўзбекистон Республикасининг исталган ҳудудида контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташга тайёрман. ‎ ‎‎Ҳарбий хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ‎‎ ваъда бераман. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Синовларни ____________ тилида топшираман. ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎сана ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ф.И.О. ‎

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Номзодларни рўйхатга олиш

Т/р Сана Ҳарбий унвони, Ф.И.О., туғилган вақти ва жойи, миллати, бўйи Маълумоти ва мутахассислиги, лавозими, ҳарбий хизматни ўтаган вақт ва жойи Яшаш манзили ва телефон рақами Дастлабки ўрганиш якуни бўйича хулоса Хулоса билан танишганлиги тўғрисида имзо 1. 2. 3. 4. 5. 6. ...

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси

1. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган машқларни бажаришларини текшириш орқали амалга оширилади.

2. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари бошланишидан олдин номзод комиссиянинг масъул аъзоларига ўзини таништиради, бунда номзод биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини ёки ҳарбий гувоҳномасини кўрсатиши лозим.

3. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини бажариш бошланишидан олдин номзодларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари комиссия аъзолари томонидан тушунтирилади.

4. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.

5. Номзодлар машқларни спорт кийимида бажаришлари тавсия этилади.

6. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда номзодлар қуйидаги ёш гуруҳларига бўлинади:

а) эркак жинсидаги номзодлар:

1-гуруҳ: 28 ёшгача;

2-гуруҳ: 29 ёшдан 33 ёшгача;

3-гуруҳ: 34 ёшдан 38 ёшгача;

4-гуруҳ: 39 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар;

б) аёл жинсидаги номзодлар:

1-гуруҳ: 25 ёшгача;

2-гуруҳ: 26 ёшдан 30 ёшгача;

3-гуруҳ: 31 ёшдан 35 ёшгача.

4-гуруҳ: 36 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар.

7. Қуйидагилар эркак жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

тезликка оид машқ — 100 метрга югуриш;

куч ишлатиш машқи — тўсинда (турникда) тортилиш;

чидамлиликка оид машқ — 3000 метрга югуриш.

8. Қуйидагилар аёл жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

тезликка оид машқ — 100 метрга югуриш;

куч ишлатиш машқи — куч ишлатиш машқлари комплекси;

чидамлиликка оид машқ — 1000 метрга югуриш.

Жисмоний тайёргарлик машқлари қуйидаги кетма-кетликда: биринчи навбатда — тезликка оид машқлар, иккинчи навбатда — куч ишлатиш машқлари, учинчи навбатда — чидамлиликка оид машқлар бажарилади.

9. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 20 дақиқа вақт берилади.

10. Жисмоний тайёргарлик машқларидан бири қониқарсиз баҳоланганда, номзодга навбатдаги машқларни бажаришга рухсат берилмайди.

Жисмоний тайёргарлик машқларини узрсиз сабабларга кўра бажармаган, шунингдек машқларни бажариши қониқарсиз баҳоланган номзодларга жисмоний тайёргарлик машқларини шу куннинг ўзида қайта топширишга рухсат берилмайди.

11. 100 метрга югуриш машқи стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламали текис жойларда юқори ёки қуйи стартдан қуйидагича амалга оширилади:

«Старт» командаси бўйича старт олиш чизиғига яқинлашиш;

«Диққат» командаси бўйича тананинг оғирлигини олдинда турган оёққа ўтказиш, гавда ва бошни олдинга эгиш, қўлларни тирсакка букиш;

«Олға» командаси бўйича югуришни бошлаш.

12. Қуйидагилар тўсинда (турникда) тортилиш машқига қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк тўсин (турник) поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этиши мумкин);

оёқларни 45° га кўтаришга рухсат этилади.

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

13. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламали текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.

Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.

Бунда, югуриш ҳудудидан чиқиб кетган ёки югуришдан юриш ҳолатига ўтган иштирокчи машқни бажармаган ҳисобланади.

14. Номзод томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда 1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилади.

Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади.

Биринчи машқни бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, номзод дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришади.

Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

чалқанча ётилади;

қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;

дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.

Қуйидагилар иккинчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.

15. Мазкур методикада назарда тутилган машқларни бажариш тартибини бузган номзодга шу машқ бўйича қониқарсиз баҳо қўйилади.

16. Номзоднинг жисмоний тайёргарлик даражасини якуний баҳолаш қуйидагича амалга оширилади:

«аъло» — учта машқдан «аъло» баҳоланган ёки иккита машқдан «аъло» қолган машқдан «яхши» баҳоланган бўлса;

«яхши» — учта машқдан «яхши» баҳодан паст бўлмаган ёки иккита машқдан «яхши» ёки аъло, қолган машқдан эса «қониқарли» баҳоланган бўлса;

«қониқарли» — агар баҳоларнинг иккитаси «қониқарли» бўлиб, қониқарсиз баҳо бўлмаса;

«қониқарсиз» — агар баҳолардан бири «қониқарсиз» бўлса ёки номзод, жисмоний тайёргарлик машқларнинг биттасини бажаришдан воз кечган бўлса.

17. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ амалга оширилади. Бунда, ҳар бир машқни бажарганлиги учун олган баҳолар балларга ўгирилиб, белгиланган чегаравий меъёрлардан юқори натижа кўрсатган номзодларга қўшимча рағбат баллари тақдим этилади. Умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл — 195 баллни ташкил этади.

18. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш учун натижалар баллар тизимида қуйидаги жадвалдаги мезонлар бўйича белгиланади:

Т/р Машқнинг номланиши Асосий баллар Қўшимча рағбат бали 5 баҳо 4 баҳо 3 баҳо 1. 100 метрга югуриш 50 40 30 Муддатидан олдин бажарилган ҳар 0,1 сония учун бир балл (макс. 20 балл) 2. Турникда тортилиш (куч ишлатиш машқлари комплекси) 50 40 30 Ҳар бир қўшимча тортилиш (машқ) учун бир балл (макс. 10 балл) 3. 3000 (1000) метрга югуриш 50 40 30 Муддатидан олдин бажарилган ҳар 10 сония учун бир балл (макс. 15 балл) Жами 150 120 90 45

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикасига ИЛОВА

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мезонлари

1. Эркак жинсидаги номзодлар учун * :

Т/р Машқнинг номи Ўлчов бирлиги Ёш гуруҳи Баҳолаш кўрсаткичлари Қўшимча рағбат балли аъло асосий балл яхши асосий балл қониқарли асосий балл 1. 100 метрга югуриш сония 1 14,0 50 14,4 40 15,2 30 Муддатидан олдин бажарилган ҳар 0,1 сония учун бир балл 2 14,2 50 14,6 40 15,4 30 3 14,8 50 15,4 40 16,0 30 4 15,4 50 16,0 40 16,6 30 2. Турникда тортилиш маротаба 1 14 50 12 40 10 30 Ҳар бир қўшимча тортилиш учун бир балл 2 13 50 11 40 9 30 3 10 50 8 40 6 30 4 8 50 6 40 4 30 3. 3000 метрга югуриш дақиқа, сония 1 12,40 50 13,00 40 13,35 30 Муддатидан олдин бажарилган ҳар 10 сония учун бир балл 2 12,50 50 13,10 40 13,45 30 3 14,20 50 14,50 40 15,30 30 4 15,00 50 15,50 40 16,40 30

2. Аёл жинсидаги номзодлар учун:

Т/р Машқнинг номи Ўлчов бирлиги Ёш гуруҳи Баҳолаш кўрсаткичлари Қўшимча рағбат балли аъло асосий балл яхши асосий балл қониқарли асосий балл 1. 100 метрга югуриш сония 1 16,8 50 17,4 40 18,0 30 Муддатидан олдин бажарилган ҳар 0,1 сония учун бир балл 2 17,4 50 18,0 40 18,6 30 3 18,0 50 18,6 40 19,2 30 4 18,6 50 19,6 40 20,6 30 2. Куч ишлатиш машқлари комплекси маротаба 1 32 50 29 40 26 30 Ҳар бир қўшимча машқ учун бир балл 2 30 50 27 40 24 30 3 28 50 25 40 22 30 4 25 50 22 40 19 30 3. 1000 метрга югуриш дақиқа, сония 1 4,25 50 4,40 40 5,00 30 Муддатидан олдин бажарилган ҳар 10 сония учун бир балл 2 4,35 50 4,50 40 5,20 30 3 4,50 50 5,05 40 5,40 30 4 5,10 50 5,30 40 6,00 30

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижалари бўйича

20__ йил «____» ____________. Т/р Номзоднинг Ф.И.О. хос рақами ёш гуруҳи 100 метрга югуриш турникда тортилиш (куч ишлатиш машқлари комплекси) 3000 (1000) метрга югуриш якуний баҳолаш натижа баҳо асосий балл қўшимча балл натижа баҳо асосий балл қўшимча балл натижа баҳо асосий балл қўшимча балл умумий баҳо асосий баллар йиғиндиси қўшимча баллар йиғиндиси якуний баллар йиғиндиси 1. 2. 3. 4. 5. ... Комиссия аъзолари: ___________________ _______________________ (имзо) (Ф.И.О.) ___________________ _______________________ (имзо) (Ф.И.О.) ___________________ _______________________ (имзо) (Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Номзодларни психологик ўрганишни ўтказиш

1. Номзодлар махсус хонага ўзининг биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини ёки ҳарбий гувоҳномасини кўрсатган ҳолда киритилади.

2. Тест синовлари ўтказилаётган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, калькулятор, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.

3. Тест синовларини ўтказишни бошлашдан аввал комиссия аъзолари номзодларга тест синовларини ўтказиш тартибини тушунтириши шарт.

4. Номзодлар барча ҳаракатларни комиссия аъзолари кўрсатмаларига мувофиқ бажаради. Мазкур кўрсатмаларга амал қилмаган номзод хонадан чиқариб юборилади ва психологик ўрганиш иштирокчилари рўйхатидан ўчирилади.

5. Номзод бериладиган саволларга жавобларни белгилаш ҳамда вазифаларни бажариш орқали тест синовларидан ўтади.

Номзодлар билан тест тадбирлари якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин. Тест гуруҳ таркибида ўтказилганда, хонада номзодлар сони 40 нафардан ошмаслиги зарур.

Тест бошлангунга қадар номзодлар соғлиғининг ҳолати суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар шу куни тест синовига қўйилмайди. Бундай ҳолларда номзодга бошқа куни қайта тест синовидан ўтиш учун рухсат берилиши лозим.

6. Психологик ўрганиш давомида номзодларга икки қисмдан иборат бўлган тест асосида вазифалар берилади. Бунда, биринчи қисмда (интеллектуал ривожланганлик даражасини ўрганиш) ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл бериладиган 80 та топшириқдан иборат бўлган 4 та вазифа, иккинчи қисмда (психоэмоционал барқарорлик даражасини ўрганиш) контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимлари учун номзодларга ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл бериладиган 99 та саволдан, офицерлар таркиби лавозими учун номзодларга эса ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл бериладиган 120 та саволдан, шунингдек, жавобларнинг самимий ёки носамимийлигини аниқлаш йўналиши бўйича бериладиган 19 та саволдан иборат сўровнома қўлланилади.

Номзодга берилган вазифаларни бажариш учун 80 дақиқа, шунингдек ҳар бир вазифа йўриқномасини ўқиб чиқиш учун қўшимча 3 дақиқадан вақт берилади.

7. Тест саволида машқнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб жавоб вариантлари берилиши мумкин. Номзодлар тест саволларига жавоб вариантларини белгилашда жавоблар варақасидаги вариантлардан фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.

8. Тест синовларини топшириш вақтида номзоднинг хонадан чиқиши тақиқланади, номзоднинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно. Тест синови тугагунга қадар хонани тарк этган номзод хонага такроран киритилмайди.

9. Тест синовларини ўтказиш вақтида синовлар ўтказилаётган хонада номзодлар ҳамда комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

10. Жавоблар тўғри белгиланиши учун номзод шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.

11. Номзоднинг психологик тест саволларига берган жавоблари 2 кун ичида мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ Психологик тест натижаларини ҳисоблаш жадвали асосида комиссия аъзолари томонидан ҳисоблаб чиқилади. Бунда, контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимлари учун умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл — 179 баллни, офицерлар таркиби лавозими учун умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл — 200 баллни ташкил этади.

Номзодларни психологик ўрганишни ўтказиш методикасига ИЛОВА

Контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимларига номзоднинг психологик тест натижаларини ҳисоблаш

Т/р Психологик ўрганиш йўналишлари Баҳо ва баллар 5 баҳо 4 баҳо 3 баҳо 2 баҳо 1. Интеллектуал ривожланганлик даражаси 80 — 62 балл 61 — 46 балл 45 — 31 балл 30 — 0 балл 2. Психоэмоционал барқарорлик даражаси 99 — 83 балл 82 — 67 балл 66 — 52 балл 51 — 0 балл 3. Номзод берган жавобларнинг самимийлиги самимий носамимий 0 — 9 10 — 19

Офицерлар таркиби лавозимига номзодларнинг психологик тест натижаларини ҳисоблаш

ЖАДВАЛИ

Т/р Психологик ўрганиш йўналишлари Баҳо ва баллар 5 баҳо 4 баҳо 3 баҳо 2 баҳо 1. Интеллектуал ривожланганлик даражаси 80 — 66 балл 65 — 50 балл 49 — 35 балл 34 — 0 балл 2. Психоэмоционал барқарорлик даражаси Асаб-руҳий барқарорлик шкаласи 100 — 88 балл 87 — 73 балл 72 — 58 балл 57 — 0 балл 3. Коммуникатив ва ташкилотчилик қобилиятлари шкаласи 20 — 18 балл 17 — 14 балл 13 — 10 балл 9 — 0 балл 4. Номзод берган жавобларнинг самимийлиги самимий носамимий 0 — 9 10 — 19

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимларига номзодларнинг психологик тест синовлари натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

20__ йил «____» ____________ Т/р Номзоднинг Ф.И.О. Интеллектуал ривожланганлик даражаси Психоэмоционал барқарорлик даражаси Самимийлик шкаласи Якуний натижа (баллар йиғиндиси) Умумий баҳо натижа (балл) баҳо натижа (балл) баҳо натижа хулоса 1. 2. 3. 4. 5. ... Комиссия аъзолари: ________________ ________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) ________________ ________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) ________________ ________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) .

Офицерлар таркиби лавозимига номзодларнинг психологик тест синовлари натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

20__ йил «____» ____________ Т/р Номзоднинг Ф.И.О. Интеллектуал ривожланганлик даражаси Психоэмоционал барқарорлик даражаси Самимийлик шкаласи Якуний натижа (баллар йиғиндиси) Умумий баҳо Асаб-руҳий барқарорлик шкаласи Коммуникатив ва ташкилотчилик қобилиятлари шкаласи натижа (балл) баҳо натижа (балл) баҳо натижа (балл) баҳо натижа хулоса 1. 2. 3. 4. 5. ... Комиссия аъзолари: ________________ ________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) ________________ ________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) ________________ ________________________________ (имзо) (Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ________________ ______________________________ (имзо) (Ф.И.О.) 20 __ йил « ___ » ________________ Номзодларни ҳарбий-касбий саралаш бўйича комиссиянинг _____ -сон БАЁННОМАСИ Т/р Номзоднинг Ф.И.О., туғилган вақти ва жойи ҳамда бўйининг баландлиги Маълумоти ва мутахассислиги, лавозими, ҳарбий хизматни ўтаган вақт ва жойи Ҳарбий-касбий саралаш натижалари Комиссия хулосаси Жисмоний тайёргарлик даражаси Психологик ўрганиш натижаси Жами балл Ўрин (мутахассислик) умумий балл, баҳо умумий балл, баҳо 1. 2. 3. 4. 5. ... Комиссия раиси: ________________ ________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Комиссия раисининг ўринбосари: ________________ ________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Комиссия аъзолари: ________________ ________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Комиссия котиби: ________________ ________________________________ (имзо) (Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

Контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодни ҳарбий-касбий саралаш

Номзод __________________________________________________________________________________________________________________ (ҳарбий унвони, Ф.И.О.) Ҳарбий ҳисобдаги жойи _________________________________________________________________________________________________ (мудофаа ишлар бўйича бўлим номи) Маълумоти __________________________________________________________________________________________________________________ (таълим ташкилоти номи, тамомлаган йили, мутахассислиги) Ҳарбий хизмат ўтаган _________________________________________________________________________________________________ (қаерда, қачон ва қайси лавозимда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган) Ҳарбий-касбий саралаш натижалари Психологик ўрганиш натижаси: Интеллектуал ривожланганлик даражаси ________________________________________________________________ (балл, баҳо) Психоэмоционал барқарорлик даражаси ________________________________________________________________ (балл, баҳо) Психологик ўрганиш хулосаси ________________________________________________________________ (Якуний балл ва умумий баҳо) Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижаси: 100 метрга югуриш ________________________________________________________________ (натижа, баҳо ва балл) Турникда тортилиш (куч ишлатиш машқлари комплекси) ________________________________________________________________ (натижа, баҳо ва балл) 3000 (1000) метрга югуриш ________________________________________________________________ (натижа, баҳо ва балл) Жисмоний тайёргарликнинг умумий баҳоси ________________________________________________________________ (Умумий баҳо ва якуний балл) Рейтинг бали ва ўрни (мутахассислиги) Ҳарбий-касбий саралаш комиссиясининг хулосаси _______ -сон баённома 20 ___ йил «___» _________ Комиссия раиси: ________________ ________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Комиссия раисининг ўринбосари: ________________ ________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Комиссия котиби: ________________ ________________________________ (имзо) (Ф.И.О.)

Вазир Б. КУРБАНОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 11 февраль,

130-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2020 й., 10/20/3226/0313-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 28.02.2022 й., 10/22/3226-1/0164-сон; 06.09.2024 й., 10/24/3226-2/0685-сон; 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон; 02.10.2025 й., 10/25/3683/0891-сон; 22.10.2026 й., 10/26/3958/1065-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirining

buyrugʻi

NIZOM

JURNALI

QAYDNOMA

METODIKASI

JADVALI

KARTASI

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlariga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Umumiy harbiy majburiyat va harbiy xizmat toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 12-sentabrdagi PQ-4447-son “Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining harbiy xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlariga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vazirining 2020-yil 11-fevraldagi 130-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlariga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 12-sentabrdagi PQ-4447-son “Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining harbiy xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi (bundan buyon matnda Mudofaa vazirligi deb yuritiladi) qoʻshinlariga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

kontrakt boʻyicha harbiy xizmat — Qurolli Kuchlar safidagi haqiqiy harbiy xizmatga ixtiyoriylik asosida Mudofaa vazirligi orqali davlat bilan tuziladigan kontraktga binoan kirgan fuqarolar bajaradigan harbiy xizmat;

harbiy-kasbiy saralash (bundan buyon matnda saralash deb yuritiladi) — fuqarolarni (nomzodlarni) kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga qoʻyilgan talablarga mos kelishini aniqlashga qaratilgan tadbirlar kompleksi (intellektual rivojlanganlik va psixoemotsional barqarorlik darajasini psixologik oʻrganish, tibbiy koʻrikdan oʻtkazish, jismoniy imkoniyatlarni baholash, shuningdek harbiy xizmat uchun kasbiy jihatdan muhim boʻlgan boshqa sifatlar);

nomzod — kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga kirish haqidagi arizasi koʻrib chiqish uchun qabul qilingan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi.

2. Nomzodlarni kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga qabul qilish uchun saralash tadbirlari tashkil qilinadi.

3. Nomzodlarni kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga saralash tadbirlari quyidagi bosqichlarni oʻz ichiga oladi:

a) dastlabki oʻrganish (hujjatlarni yigʻish va oʻrganish, suhbat);

b) jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash;

v) psixologik oʻrganish (nomzodlarning intellektual rivojlanganlik darajasi va psixoemotsional barqarorligini baholash);

g) tibbiy koʻrik;

d) muvofiqlashtirishdan oʻtkazish yoki davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnoma (bundan buyon matnda ruxsatnoma deb yuritiladi) rasmiylashtirish (ruxsatnomaga ega nomzodlar bundan mustasno).

4. Mudofaa vazirligi uchun zarur hollarda ilmiy daraja yoki ilmiy unvonga ega boʻlgan fan arboblari, shuningdek madaniyat vakillari, soʻnggi uch yil davomida respublika miqyosidagi sport musobaqasining gʻolibi boʻlgan yoki xalqaro miqyosdagi sport musobaqasining 1 — 3-oʻrinlaridan birini egallagan sportchilar hamda tor ixtisoslikdagi yuqori malakali mutaxassislar istisno tariqasida saralashning faqatgina tibbiy koʻrik, muvofiqlashtirishdan oʻtkazish yoki ruxsatnoma rasmiylashtirish (ruxsatnomaga ega nomzodlar bundan mustasno) bosqichlaridan oʻtadilar.

4 1 . Saralashda Oʻzbekiston Respublikasining umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional yoki oliy maʼlumotga ega boʻlgan quyidagi fuqarolari ishtirok etishi mumkin:

oʻn sakkiz yoshdan oʻttiz yoshgacha boʻlgan shaxslar;

muqaddam kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni oʻtagan qirq yoshgacha boʻlgan shaxslar;

rezervdagi va zaxiradagi qirq yoshgacha boʻlgan ofitserlar.

Bunda, erkak jinsidagi nomzod Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni oʻtagan (oʻtayotgan) yoki safarbarlik chaqiruvi rezervida harbiy xizmatni oʻtagan yoxud oliy taʼlim tashkilotlari harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalarida oʻqishni tugatgan boʻlishi, shuningdek harbiy roʻyxatda turgan boʻlishi kerak.

5. Nomzodlar Oʻzbekiston Respublikasining “Umumiy harbiy majburiyat va harbiy xizmat toʻgʻrisida”gi Qonunida hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 12-sentabrdagi PQ-4447-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining harbiy xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan talablarga javob berishi lozim.

6. Kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga qabul qilishda nomzod boʻyining balandligi Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida tinchlik va urush davrida tibbiy koʻrikdan oʻtkazishni tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda (roʻyxat raqami 3147, 2019-yil 3-aprel) belgilangan maxsus talablarga javob berishi shart. Maxsus talablar mazkur Nizomning 4-bandida nazarda tutilgan shaxslarga tatbiq etilmaydi.

2-bob. Saralash tadbirlarini tashkil etish

8. Nomzodlarni saralash tadbirlari Mudofaa vazirligi qoʻshinlarida mavjud birlamchi boʻsh lavozimlardan kelib chiqqan holda har yilda kamida ikki marta oʻtkaziladi.

9. Saralash tadbirlari oʻz vaqtida va sifatli oʻtkazilishini taʼminlash maqsadida Mudofaa vazirining buyrugʻi bilan doimiy faoliyat yuritadigan Harbiy-kasbiy saralash komissiyasi (bundan buyon matnda Saralash komissiyasi deb yuritiladi) tashkil etiladi.

10. Saralash komissiyasining tarkibi Mudofaa vazirligi markaziy apparati hamda Mudofaa vazirligining tegishli harbiy okruglari, Toifalangan obyektlarni qoʻriqlash qoʻshinlari, Havo hujumidan mudofaa qoʻshinlari va Harbiy havo kuchlari, Maxsus operatsiyalar kuchlari qoʻmondonligining (bundan buyon matnda harbiy okruglar va birlashmalar deb yuritiladi) tarkibiy boʻlinmalari mutaxassislari orasidan shakllantiriladi.

Mudofaa vazirligi Kadrlar bosh boshqarmasi boshligʻi — Saralash komissiyasi raisi, Mudofaa vazirligi Harbiy-kasbiy saralash boshqarmasi boshligʻi — Saralash komissiyasi raisining oʻrinbosari, Mudofaa vazirligi Harbiy-kasbiy saralash boshqarmasi Rekruting boʻlimi boshligʻi esa — Saralash komissiyasi kotibi hisoblanadi.

Mudofaa vazirining buyrugʻiga asosan Saralash komissiyalari tarkibiga Mudofaa vazirligining boshqa mansabdor shaxslari yoki mutaxassislari ham kiritilishi mumkin.

11. Saralash komissiyasi kotibi tomonidan saralash tadbirlarini oʻtkazish boʻyicha reja-jadval shakllantiriladi hamda komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi. Reja-jadvalda saralash tadbirlarini oʻtkazish joyi va vaqti koʻrsatilishi kerak.

12. Saralash tadbirlari harbiy okruglar hududlari kesimida Mudofaa vazirligining harbiy qism va muassasalarida quyidagicha oʻtkaziladi:

Toshkent harbiy okrugi boʻyicha — Toshkent shahri, Toshkent va Sirdaryo viloyatlarida;

Markaziy harbiy okrugi boʻyicha — Jizzax, Samarqand va Navoiy viloyatlarida;

Janubi-gʻarbiy maxsus harbiy okrugi boʻyicha — Buxoro, Surxondaryo va Qashqadaryo viloyatlarida;

Sharqiy harbiy okrugi boʻyicha — Fargʻona, Andijon va Namangan viloyatlarida;

Shimoli-gʻarbiy harbiy okrugi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Xorazm viloyatida.

13. Mudofaa vazirligi Kadrlar bosh boshqarmasi qoʻshinlarni Kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilar bilan butlash boshqarmasi mavjud ehtiyojlardan kelib chiqib mutaxassisliklar boʻyicha birlamchi boʻsh lavozimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni har yilda kamida ikki marta Mudofaa vazirligi Harbiy-kasbiy saralash boshqarmasiga (bundan buyon matnda Saralash boshqarmasi deb yuritiladi) taqdim etadi.

Saralash boshqarmasi tomonidan saralash tadbirlari oʻtkazilishidan oldin vazirlikning rasmiy veb-saytiga (www.mudofaa.uz) mutaxassisliklar boʻyicha birlamchi boʻsh lavozimlar, nomzodlarni saralash tartibi, ularga qoʻyiladigan talablar, qabul kunlari va joyi, taqdim etilishi lozim boʻlgan hujjatlar roʻyxati toʻgʻrisida maʼlumotlar joylashtirilishi taʼminlanadi.

14. Nomzodlarga qulaylik yaratish maqsadida mudofaa ishlari boʻyicha boʻlimlar hududiga kirish joylarida nomzodlarni saralash tartibi, ularga qoʻyiladigan talablar, qabul kunlari va joyi, taqdim etilishi lozim boʻlgan hujjatlar roʻyxati haqidagi maʼlumotlar qayd etilgan axborot stendlari majburiy tartibda joylashtirilishi lozim.

15. Saralash tadbirlari davomida harbiy okruglar va birlashmalarning faxriylar kengashlari, jamoat tashkilotlari vakillari va nomzodlarning yaqin qarindoshlari (bundan buyon matnda jamoatchilik vakillari deb yuritiladi) ishtirok etishlari mumkin. Bunda, jamoatchilik vakillari yoki nomzodlar saralash tadbirlarini oʻtkazish jarayoni va uning natijalaridan norozi boʻlgan taqdirda tegishli Saralash komissiyasi raisiga yozma ravishda murojaat qilishlari va oʻz taklif hamda eʼtirozlarini bildirishlari mumkin. Jamoatchilik vakillari va nomzodlarning murojaatlari Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan tartibda koʻrib chiqilishi lozim.

16. Muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilar orasidan kontrakt boʻyicha xizmatga nomzodlarni koʻrib chiqish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 12-sentabrdagi PQ-4447-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining harbiy xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

3-bob. Nomzodlarni dastlabki oʻrganish

17. Kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga kirish istagini bildirgan fuqaro yashash joyidagi mudofaa ishlari boʻyicha boshqarmaga mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shakldagi ariza bilan murojaat qiladi. Turgan joyi boʻyicha tahsil olayotgan yoki rasmiy mehnat faoliyati bilan shugʻullanayotgan fuqarolar ushbu hududdagi mudofaa ishlari boʻyicha boshqarmaga murojaat qilishlari mumkin.

18. Nomzod muqaddam kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni oʻtagan boʻlsa, arizada kontrakt boʻyicha harbiy xizmatdan boʻshatilish sababini koʻrsatishi lozim.

19. Navbatdagi saralash tadbirlari boshlanishidan oʻn kun oldin mudofaa ishlari boʻyicha boshqarmalar tomonidan nomzodlarga saralash tadbirlarining boshlanish vaqti va joyi haqida xabar beriladi.

20. Saralash komissiyasining navbatdagi qabul kuni davomida nomzodlar hujjatlarini qabul qilish va oʻrganish hamda suhbat oʻtkaziladi. Bunda, nomzodning mutaxassisligi mavjud boʻsh lavozimlarga mos kelishi hamda taqdim etilgan hujjatlarning toʻliqligi va ulardagi maʼlumotlar toʻgʻriligi oʻrganiladi.

21. Saralash uchun hozir boʻlgan nomzod mazkur Nizomning 6-bandida nazarda tutilgan talabga javob berishini aniqlash maqsadida Saralash komissiyasining tegishli aʼzosi tomonidan uning boʻyi oʻlchanadi. Nomzodning boʻyi talabga javob bermagan hollarda, unga dastlabki oʻrganish tadbirlarida ishtirok etishga ruxsat berilmaydi.

22. Saralash komissiyasining masʼul aʼzosi kotibi boʻyga qoʻyilgan talablarga muvofiq kelgan nomzodning hujjatlarini komissiya koʻrib chiqishi uchun qabul qiladi hamda tegishli maʼlumotlarni mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi Nomzodlarni roʻyxatga olish jurnaliga qayd etadi va nomzodga uning identifikatsiyalash raqamini — xos raqamini maʼlum qiladi.

23. Nomzod Saralash komissiyasining masʼul aʼzosiga quyidagi hujjatlarni taqdim etishi lozim:

biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi (nusxasi olinib, asli qaytariladi) yoxud mazkur hujjatlardan birining Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli;

harbiy guvohnoma (nusxasi olinib, asli qaytariladi);

tugʻilganlik haqida guvohnoma (nusxasi olinib, asli qaytariladi) yoki uning Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli;

nomzod tomonidan qoʻlda yoki kompyuterda yozilgan tarjimai hol;

anketa-maʼlumotnoma.

24. Nomzod taqdim etgan hujjatlar toʻliq va ulardagi maʼlumotlar toʻgʻri boʻlishi zarur.

25. Hujjatlar toʻliq va ulardagi maʼlumotlar toʻgʻri boʻlgan hollarda nomzod shu vaqtning oʻzida suxbatdan oʻtkaziladi.

Hujjatlarida kamchilik aniqlangan nomzodga ushbu kamchilikni bartaraf etishi va navbatdagi qabul kunida hozir boʻlishi Saralash komissiyasining masʼul aʼzosi tomonidan tushuntiriladi.

26. Suhbat Saralash komissiyasining suhbat oʻtkazilishiga masʼul boʻlgan aʼzosi (aʼzolari) tomonidan nomzodga mazkur Nizom talablari, harbiy xizmatchining huquq va majburiyatlari, harbiy xizmatni oʻtash bilan bogʻliq shartlar, cheklovlar va imtiyozlar, xizmatning zararli va xavfli jihatlari hamda kasb kasalligini orttirib olish ehtimolini tushuntirish hamda nomzodning kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga kirish istagi bor yoki yoʻqligini aniqlash maqsadida oʻtkaziladi.

27. Saralash komissiyasi aʼzolari tomonidan nomzodni dastlabki oʻrganish bosqichida oʻtkazilgan tadbirlar natijalari umumlashtirilib, shu kunning oʻzida nomzodni saralashning keyingi bosqichiga oʻtkazish yoki oʻtkazishni rad etish haqida xulosa chiqariladi.

28. Saralash komissiyasi xulosasi asosida komissiya masʼul aʼzosi tomonidan mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi Nomzodlarni roʻyxatga olish jurnaliga tegishli yozuv kiritiladi va nomzodga uning imzosi qoʻyilgan holda tanishtiriladi.

29. Saralash komissiyasining masʼul aʼzosi saralashning dastlabki oʻrganish bosqichidan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarning hujjatlari va dastlabki oʻrganish natijalarini yagona yigʻma jildda jamlaydi.

4-bob. Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash

30. Saralashning dastlabki oʻrganish bosqichidan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash maqsadida saralashning navbatdagi kunida nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbiri oʻtkaziladi.

31. Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish metodikasi va baholash mezonlari asosida amalga oshiriladi.

32. Nomzodlar tomonidan mashqlarni bajarish boshlanishidan oldin ularga mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar, mashqlarni bajarish tartibi hamda baholash mezonlari Saralash komissiyasining nomzodlar jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha masʼul aʼzolari tomonidan tushuntiriladi.

33. Nomzodlar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari va ularni bajarishga qoʻyiladigan talablar erkak va ayol jinsidagi nomzodlar uchun alohida belgilanadi.

34. Jismoniy tayyorgarlik mashqlarini bajargan nomzodlar shu vaqtning oʻzida Saralash komissiyasi aʼzolari tomonidan mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish metodikasi va baholash mezonlari asosida baholanadi.

35. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlari natijalari boʻyicha shu kunning oʻzida mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi va natijalar shu zahoti nomzodlarga eʼlon qilinadi.

Qaydnoma Saralash komissiyasining jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha tadbirda ishtirok etgan aʼzolari tomonidan imzolanadi hamda shu kunning oʻzida komissiya masʼul aʼzosiga topshiriladi.

36. Jismoniy tayyorgarlik darajasi boʻyicha qoniqarsiz baholangan nomzodlar saralashning keyingi bosqichiga oʻtkazilmaydi.

37. Qoniqarsiz baholangan nomzod jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mashqlarini u baholangan kundan boshlab 1 yil davomida 2 marotaba navbatdagi saralash tadbirlari davomida qayta topshirishi mumkin, biroq shu kunning oʻzida qayta topshirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

5-bob. Nomzodlarni psixologik oʻrganish

38. Saralashning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash bosqichidan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarning intellektual rivojlanganlik darajasi va psixoemotsional barqarorligini aniqlash maqsadida psixologik oʻrganish oʻtkaziladi.

39. Nomzodlarni psixologik oʻrganish mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq metodika va baholash mezonlari asosida psixologik test sinovidan oʻtkazish orqali amalga oshiriladi.

40. Psixologik testlar, ularning javoblari va javoblar blankalari qoida tariqasida har uch yilda bir marotaba qayta ishlab chiqiladi va Mudofaa vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.

41. Psixologik testlar, ularning javoblari va javoblar blankalari Saralash komissiyasi kotibida saqlanadi, kotib testlar va ularning javoblari oshkor qilinmasligi uchun masʼul hisoblanadi.

42. Psixologik oʻrganish boshlanishidan avval nomzodlar Saralash komissiyasining psixologik oʻrganish oʻtkazish boʻyicha masʼul mutaxassislari tomonidan psixologik oʻrganishni oʻtkazish tartibi, har bir vazifa boʻyicha nazarda tutilgan baholash mezonlari bilan tanishtiriladi hamda ularga tegishli tushuntirishlar beriladi.

43. Psixologik oʻrganish natijalari qoniqarsiz boʻlgan nomzod test sinovini u baholangan kundan boshlab 1 yil davomida 2 marotaba navbatdagi saralash tadbirlari davomida qayta topshirishi mumkin, biroq shu kunning oʻzida qayta topshirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

44. Test sinovining natijalari boʻyicha, u oʻtkazilgan kundan boshlab 2 kun ichida Saralash komissiyasining psixologik oʻrganish tadbirlarida ishtirok etgan aʼzolari tomonidan mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi va imzolanadi hamda shu kunning oʻzida komissiya masʼul aʼzosiga topshiriladi.

Psixologik oʻrganish natijalari qaydnoma rasmiylashtirilgan kunning oʻzida nomzodlarga eʼlon qilinishi lozim.

45. Saralash komissiyasi kotibi tomonidan nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash va psixologik oʻrganish tadbirlarida qayd etgan natijalari umumlashtirilib, mazkur Nizomning 7-ilovasiga muvofiq shaklda bayonnoma rasmiylashtiriladi.

Bayonnomaga nomzodlar tomonidan jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash va psixologik oʻrganish tadbirlarida qayd etilgan natijalar turdosh mutaxassisliklar kesimida koʻrsatkichlarning pasayib borish tartibida kiritilishi lozim.

Bunda, eng yaxshi koʻrsatkichga ega boʻlgan, mavjud boʻsh lavozimlar soniga mutanosib sondagi nomzodlar, shuningdek ularga qoʻshimcha ravishda koʻrsatkichlarning pasayib borish tartibida yana 20 foiz nomzodlar kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga qabul qilishga tavsiya etiladi.

Agar ikki yoki bir nechta nomzodlarning umumiy toʻplagan ballari teng boʻlib qolsa, ularning psixologik oʻrganish tadbirida qayd etgan natijasi inobatga olingan holda eng yaxshi koʻrsatkichga ega nomzod tanlab olinadi.

46. Bayonnoma Saralash komissiyasining har bir aʼzosi tomonidan imzolanadi hamda tasdiqlash uchun Mudofaa vaziriga taqdim etiladi.

47. Saralash komissiyasi kotibi Mudofaa vaziri tomonidan tasdiqlangan bayonnomaning koʻchirmasi (nusxasi), u tasdiqlangan kundan boshlab 5 kun ichida nomzodlarga tanishtirilishini taʼminlashi lozim.

48. Saralash komissiyasi bayonnomasi tasdiqlangan vaqtdan boshlab bir yil davomida haqiqiy hisoblanadi.

49. Saralash tadbirlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarga mazkur Nizomning 8-ilovasiga muvofiq shaklda saralash kartasi toʻldiriladi.

6-bob. Nomzodlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish

50. Nomzodlar sogʻligʻining holatiga koʻra kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni oʻtashga yaroqli yoki yaroqsiz ekanligini aniqlash maqsadida ular tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi.

51. Nomzodlarga tibbiy koʻrikdan oʻtish uchun yoʻllanmalar Saralash boshqarmasi va harbiy qismlar tomonidan beriladi.

52. Saralashdan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlar garnizon (hududiy) harbiy-tibbiy komissiyalariga tibbiy koʻrikdan oʻtish uchun yuboriladi.

53. Tibbiy koʻrik Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 25-dekabrdagi PQ-4076-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida tinchlik va urush davrida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizom hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida tinchlik va urush davrida tibbiy koʻrikdan oʻtkazishni tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 3147, 2019-yil 3-aprel) talablariga muvofiq oʻtkaziladi.

54. Tibbiy koʻrik natijalariga koʻra harbiy xizmatga yaroqsiz yoki keyinchalik qayta tibbiy koʻrikdan oʻtkazish sharti bilan davolanishga muhtoj deb topilgan nomzodlar kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga qabul qilinmaydi.

7-bob. Nomzodlarni kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga qabul qilish

55. Saralash tadbirlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarning hujjatlarini muvofiqlashtirishdan oʻtkazish yoki ruxsatnoma rasmiylashtirish (ruxsatnomaga ega nomzodlar bundan mustasno) ularni garnizon harbiy-tibbiy komissiyasiga tibbiy koʻrikdan oʻtish uchun yuborish bilan bir vaqtda amalga oshiriladi.

Muvofiqlashtirishdan oʻtkazish yoki ruxsatnoma rasmiylashtirishning talablari xizmat siri hisoblanadi va oshkor qilinishi man etiladi.

56. Muvofiqlashtirishdan oʻtkazish va ruxsatnoma rasmiylashtirish natijalariga koʻra kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga qabul qilinishi maqsadga muvofiq emas deb topilgan nomzodlar kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga qabul qilinmaydi.

57. Saralashning barcha bosqichlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarga Saralash boshqarmasi va harbiy qismlar tomonidan belgilangan namunadagi shaxsiy yigʻmajild rasmiylashtiriladi.

58. Saralashdan oʻtgan nomzodning shaxsiy yigʻmajildi kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga qabul qilish va lavozimga tayinlash toʻgʻrisida yakuniy qarorni qabul qilish uchun boʻysunuv boʻyicha yuqori turuvchi kadr organiga taqdim qilinadi. Bunda tibbiy koʻrik xulosasining amal qilish muddati inobatga olinishi lozim.

59. Saralash yakuniga koʻra eng yuqori natijalarga erishgan nomzodlar boʻsh lavozimlar mavjud boʻlgan taqdirda kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga qabul qilinadi.

8-bob. Yakuniy qoida

60. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlariga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________ga‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (harbiy unvoni, F.I.O.) ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎A R I Z A ‎‎ ‎ ‎‎Men____________________________________________________________________________________ (harbiy unvoni, F.I.O) ________________________________________________________________________________‎‎ (tugʻilgan yili, kuni, oyi va joyi) ‎‎ ________________________________________________________________________________‎‎ (yashash yoki turgan joyi manzili) ‎‎ ________________________________________________________________________________‎‎ (qaysi mudofaa ishlari boʻlimida harbiy hisobda turadi) ‎‎ ________________________________________________________________________________‎‎ (maʼlumoti — qaysi taʼlim tashkilotini qachon va qanday mutaxassislik boʻyicha tamomlagan) ‎‎ ________________________________________________________________________________‎‎ ________________________________________________________________________________‎‎ (muddatli harbiy xizmatni qayerda va qaysi lavozimda oʻtagan) ‎‎ ________________________________________________________________________________‎‎‎ (ilgari kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni oʻtaganlar qayerda va qaysi lavozimda kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni oʻtaganligini, qanday sabablar va asoslarga koʻra harbiy xizmatdan Qurolli Kuchlar rezerviga boʻshatilganliklarini qayd etishlari lozim) ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Menga Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlariga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga ‎‎ nomzodlarni saralash tadbirlarida qatnashishga ruxsat berishingizni soʻrayman. ‎ ‎‎Xizmatni oʻtash talablari va sharoitlari bilan tanishdim. Oʻzbekiston Respublikasining istalgan hududida kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni oʻtashga tayyorman. ‎ ‎‎Harbiy xizmat boʻyicha menga maʼlum boʻlgan davlat, harbiy va xizmatga oid maʼlumotlarni sir saqlashga ‎‎ vaʼda beraman. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Sinovlarni ____________ tilida topshiraman. ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎sana ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎F.I.O. ‎

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlariga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Nomzodlarni roʻyxatga olish

T/r Sana Harbiy unvoni, F.I.O., tugʻilgan vaqti va joyi, millati, boʻyi Maʼlumoti va mutaxassisligi, lavozimi, harbiy xizmatni oʻtagan vaqt va joyi Yashash manzili va telefon raqami Dastlabki oʻrganish yakuni boʻyicha xulosa Xulosa bilan tanishganligi toʻgʻrisida imzo 1. 2. 3. 4. 5. 6. ...

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlariga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish metodikasi

1. Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash ularning mazkur Metodikada nazarda tutilgan mashqlarni bajarishlarini tekshirish orqali amalga oshiriladi.

2. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlari boshlanishidan oldin nomzod komissiyaning masʼul aʼzolariga oʻzini tanishtiradi, bunda nomzod biometrik pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud mazkur hujjatlardan birining Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shaklini yoki harbiy guvohnomasini koʻrsatishi lozim.

3. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mashqlarini bajarish boshlanishidan oldin nomzodlarga mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar, mashqlarni bajarish tartibi hamda baholash mezonlari komissiya aʼzolari tomonidan tushuntiriladi.

4. Nomzodlar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari va ularni bajarishga qoʻyiladigan talablar erkak va ayol jinsidagi nomzodlar uchun alohida belgilanadi.

5. Nomzodlar mashqlarni sport kiyimida bajarishlari tavsiya etiladi.

6. Jismoniy tayyorgarlik mashqlarini bajarishda nomzodlar quyidagi yosh guruhlariga boʻlinadi:

a) erkak jinsidagi nomzodlar:

1-guruh: 28 yoshgacha;

2-guruh: 29 yoshdan 33 yoshgacha;

3-guruh: 34 yoshdan 38 yoshgacha;

4-guruh: 39 yoshdan 40 yoshgacha boʻlganlar;

b) ayol jinsidagi nomzodlar:

1-guruh: 25 yoshgacha;

2-guruh: 26 yoshdan 30 yoshgacha;

3-guruh: 31 yoshdan 35 yoshgacha.

4-guruh: 36 yoshdan 40 yoshgacha boʻlganlar.

7. Quyidagilar erkak jinsidagi nomzodlar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari hisoblanadi:

tezlikka oid mashq — 100 metrga yugurish;

kuch ishlatish mashqi — toʻsinda (turnikda) tortilish;

chidamlilikka oid mashq — 3000 metrga yugurish.

8. Quyidagilar ayol jinsidagi nomzodlar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari hisoblanadi:

tezlikka oid mashq — 100 metrga yugurish;

kuch ishlatish mashqi — kuch ishlatish mashqlari kompleksi;

chidamlilikka oid mashq — 1000 metrga yugurish.

Jismoniy tayyorgarlik mashqlari quyidagi ketma-ketlikda: birinchi navbatda — tezlikka oid mashqlar, ikkinchi navbatda — kuch ishlatish mashqlari, uchinchi navbatda — chidamlilikka oid mashqlar bajariladi.

9. Jismoniy tayyorgarlik mashqlarini bajarish oraligʻida nomzodlarga dam olish uchun kamida 20 daqiqa vaqt beriladi.

10. Jismoniy tayyorgarlik mashqlaridan biri qoniqarsiz baholanganda, nomzodga navbatdagi mashqlarni bajarishga ruxsat berilmaydi.

Jismoniy tayyorgarlik mashqlarini uzrsiz sabablarga koʻra bajarmagan, shuningdek mashqlarni bajarishi qoniqarsiz baholangan nomzodlarga jismoniy tayyorgarlik mashqlarini shu kunning oʻzida qayta topshirishga ruxsat berilmaydi.

11. 100 metrga yugurish mashqi stadionning yugurish yoʻlakchasida yoki qattiq qoplamali tekis joylarda yuqori yoki quyi startdan quyidagicha amalga oshiriladi:

“Start” komandasi boʻyicha start olish chizigʻiga yaqinlashish;

“Diqqat” komandasi boʻyicha tananing ogʻirligini oldinda turgan oyoqqa oʻtkazish, gavda va boshni oldinga egish, qoʻllarni tirsakka bukish;

“Olgʻa” komandasi boʻyicha yugurishni boshlash.

12. Quyidagilar toʻsinda (turnikda) tortilish mashqiga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:

bosh barmoq poya ichkarisidan ushlanadi, tana biroz rostlanadi, tizza boʻgʻimi toʻgʻirlanadi, oyoq uchlari choʻziladi, tovonlar birlashtiriladi;

iyak toʻsin (turnik) poyasidan oʻtgunga qadar qoʻllar bukiladi;

harakat toʻliq amalga oshirilishi bilan dastlabki holatga qaytiladi (osilish holati 1-2 soniya davom etishi mumkin);

oyoqlarni 45° ga koʻtarishga ruxsat etiladi.

Ushbu mashqni bajarishda oyoqlarni bukish va kerish, tanani harakatsiz holatda egish hamda oyoqlar bilan siltanma harakatlar qilish taqiqlanadi.

13. 3000 va 1000 metrga yugurish mashqlari stadionning yugurish yoʻlakchasida yoki qattiq qoplamali tekis joylarda, umumiy yoki alohida start berilgan holda oʻtkaziladi.

Start va marra chiziqlari bir joyda belgilanishi mumkin.

Bunda, yugurish hududidan chiqib ketgan yoki yugurishdan yurish holatiga oʻtgan ishtirokchi mashqni bajarmagan hisoblanadi.

14. Nomzod tomonidan kuch ishlatish mashqlari kompleksini bajarishda 1 daqiqa ichida 2 ta mashq uzluksiz bajariladi.

Har bir mashqni bajarish uchun 30 soniyadan vaqt ajratiladi.

Birinchi mashqni bajarish uchun ajratilgan 30 soniya vaqt tugaganligi eʼlon qilinganda, nomzod darhol ikkinchi mashqni bajarishga kirishadi.

Quyidagilar birinchi mashqni bajarishga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:

chalqancha yotiladi;

qoʻllar belda, tizzalar bukilmagan holda oyoqlar toʻpiq qismidan boshqa odam yordamida ushlanadi;

dastlabki holatdan gavda oldinga koʻtarilib, qoʻllar oyoq uchiga tekkandan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.

Ushbu mashqni bajarish vaqtida tizzalarni bukish va sherik tomonidan oyoqlarni qoʻyib yuborish taqiqlanadi.

Quyidagilar ikkinchi mashqni bajarishga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:

tayanib yotiladi, qoʻllar yelka kengligida tizzalar bukilmagan holatda boʻladi;

qoʻllar bukilib yoziladi (bunda bel hamda yelka qismlari birgalikda va tekis tushib chiqishi shart);

qoʻllar bukilib tana yerga nisbatan parallel holatga keltirilgandan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.

Ushbu mashqni bajarish vaqtida qoʻllar chala bukilib yozilishi, bel va yelkalar har xil tushib chiqishi, tizzalarning yerga tegishi taqiqlanadi.

15. Mazkur metodikada nazarda tutilgan mashqlarni bajarish tartibini buzgan nomzodga shu mashq boʻyicha qoniqarsiz baho qoʻyiladi.

16. Nomzodning jismoniy tayyorgarlik darajasini yakuniy baholash quyidagicha amalga oshiriladi:

“aʼlo” — uchta mashqdan “aʼlo” baholangan yoki ikkita mashqdan “aʼlo” qolgan mashqdan “yaxshi” baholangan boʻlsa;

“yaxshi” — uchta mashqdan “yaxshi” bahodan past boʻlmagan yoki ikkita mashqdan “yaxshi” yoki aʼlo, qolgan mashqdan esa “qoniqarli” baholangan boʻlsa;

“qoniqarli” — agar baholarning ikkitasi “qoniqarli” boʻlib, qoniqarsiz baho boʻlmasa;

“qoniqarsiz” — agar baholardan biri “qoniqarsiz” boʻlsa yoki nomzod, jismoniy tayyorgarlik mashqlarning bittasini bajarishdan voz kechgan boʻlsa.

17. Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq amalga oshiriladi. Bunda, har bir mashqni bajarganligi uchun olgan baholar ballarga oʻgirilib, belgilangan chegaraviy meʼyorlardan yuqori natija koʻrsatgan nomzodlarga qoʻshimcha ragʻbat ballari taqdim etiladi. Umumiy toʻplanishi mumkin boʻlgan maksimal ball — 195 ballni tashkil etadi.

18. Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash uchun natijalar ballar tizimida quyidagi jadvaldagi mezonlar boʻyicha belgilanadi:

T/r Mashqning nomlanishi Asosiy ballar Qoʻshimcha ragʻbat bali 5 baho 4 baho 3 baho 1. 100 metrga yugurish 50 40 30 Muddatidan oldin bajarilgan har 0,1 soniya uchun bir ball (maks. 20 ball) 2. Turnikda tortilish (kuch ishlatish mashqlari kompleksi) 50 40 30 Har bir qoʻshimcha tortilish (mashq) uchun bir ball (maks. 10 ball) 3. 3000 (1000) metrga yugurish 50 40 30 Muddatidan oldin bajarilgan har 10 soniya uchun bir ball (maks. 15 ball) Jami 150 120 90 45

Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish metodikasiga ILOVA

Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mezonlari

1. Erkak jinsidagi nomzodlar uchun * :

T/r Mashqning nomi Oʻlchov birligi Yosh guruhi Baholash koʻrsatkichlari Qoʻshimcha ragʻbat balli aʼlo asosiy ball yaxshi asosiy ball qoniqarli asosiy ball 1. 100 metrga yugurish soniya 1 14,0 50 14,4 40 15,2 30 Muddatidan oldin bajarilgan har 0,1 soniya uchun bir ball 2 14,2 50 14,6 40 15,4 30 3 14,8 50 15,4 40 16,0 30 4 15,4 50 16,0 40 16,6 30 2. Turnikda tortilish marotaba 1 14 50 12 40 10 30 Har bir qoʻshimcha tortilish uchun bir ball 2 13 50 11 40 9 30 3 10 50 8 40 6 30 4 8 50 6 40 4 30 3. 3000 metrga yugurish daqiqa, soniya 1 12,40 50 13,00 40 13,35 30 Muddatidan oldin bajarilgan har 10 soniya uchun bir ball 2 12,50 50 13,10 40 13,45 30 3 14,20 50 14,50 40 15,30 30 4 15,00 50 15,50 40 16,40 30

2. Ayol jinsidagi nomzodlar uchun:

T/r Mashqning nomi Oʻlchov birligi Yosh guruhi Baholash koʻrsatkichlari Qoʻshimcha ragʻbat balli aʼlo asosiy ball yaxshi asosiy ball qoniqarli asosiy ball 1. 100 metrga yugurish soniya 1 16,8 50 17,4 40 18,0 30 Muddatidan oldin bajarilgan har 0,1 soniya uchun bir ball 2 17,4 50 18,0 40 18,6 30 3 18,0 50 18,6 40 19,2 30 4 18,6 50 19,6 40 20,6 30 2. Kuch ishlatish mashqlari kompleksi marotaba 1 32 50 29 40 26 30 Har bir qoʻshimcha mashq uchun bir ball 2 30 50 27 40 24 30 3 28 50 25 40 22 30 4 25 50 22 40 19 30 3. 1000 metrga yugurish daqiqa, soniya 1 4,25 50 4,40 40 5,00 30 Muddatidan oldin bajarilgan har 10 soniya uchun bir ball 2 4,35 50 4,50 40 5,20 30 3 4,50 50 5,05 40 5,40 30 4 5,10 50 5,30 40 6,00 30

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlariga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash natijalari boʻyicha

20__ yil “____” ____________. T/r Nomzodning F.I.O. xos raqami yosh guruhi 100 metrga yugurish turnikda tortilish (kuch ishlatish mashqlari kompleksi) 3000 (1000) metrga yugurish yakuniy baholash natija baho asosiy ball qoʻshimcha ball natija baho asosiy ball qoʻshimcha ball natija baho asosiy ball qoʻshimcha ball umumiy baho asosiy ballar yigʻindisi qoʻshimcha ballar yigʻindisi yakuniy ballar yigʻindisi 1. 2. 3. 4. 5. ... Komissiya aʼzolari: ___________________ _______________________ (imzo) (F.I.O.) ___________________ _______________________ (imzo) (F.I.O.) ___________________ _______________________ (imzo) (F.I.O.)

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlariga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Nomzodlarni psixologik oʻrganishni oʻtkazish

1. Nomzodlar maxsus xonaga oʻzining biometrik pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud mazkur hujjatlardan birining Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shaklini yoki harbiy guvohnomasini koʻrsatgan holda kiritiladi.

2. Test sinovlari oʻtkazilayotgan xonaga jadval, kitob, uyali telefon, kompyuter, kalkulyator, telekommunikatsiya vositalari va shpargalkalar olib kirish taqiqlanadi.

3. Test sinovlarini oʻtkazishni boshlashdan avval komissiya aʼzolari nomzodlarga test sinovlarini oʻtkazish tartibini tushuntirishi shart.

4. Nomzodlar barcha harakatlarni komissiya aʼzolari koʻrsatmalariga muvofiq bajaradi. Mazkur koʻrsatmalarga amal qilmagan nomzod xonadan chiqarib yuboriladi va psixologik oʻrganish ishtirokchilari roʻyxatidan oʻchiriladi.

5. Nomzod beriladigan savollarga javoblarni belgilash hamda vazifalarni bajarish orqali test sinovlaridan oʻtadi.

Nomzodlar bilan test tadbirlari yakka tartibda yoki guruh boʻlib oʻtkazilishi mumkin. Test guruh tarkibida oʻtkazilganda, xonada nomzodlar soni 40 nafardan oshmasligi zarur.

Test boshlangunga qadar nomzodlar sogʻligʻining holati surishtiriladi. Oʻzini yomon his qilayotganidan shikoyat qilgan nomzodlar shu kuni test sinoviga qoʻyilmaydi. Bunday hollarda nomzodga boshqa kuni qayta test sinovidan oʻtish uchun ruxsat berilishi lozim.

6. Psixologik oʻrganish davomida nomzodlarga ikki qismdan iborat boʻlgan test asosida vazifalar beriladi. Bunda, birinchi qismda (intellektual rivojlanganlik darajasini oʻrganish) har bir toʻgʻri javob uchun 1 ball beriladigan 80 ta topshiriqdan iborat boʻlgan 4 ta vazifa, ikkinchi qismda (psixoemotsional barqarorlik darajasini oʻrganish) kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchi oddiy askar va serjantlar tarkibi lavozimlari uchun nomzodlarga har bir toʻgʻri javob uchun 1 ball beriladigan 99 ta savoldan, ofitserlar tarkibi lavozimi uchun nomzodlarga esa har bir toʻgʻri javob uchun 1 ball beriladigan 120 ta savoldan, shuningdek, javoblarning samimiy yoki nosamimiyligini aniqlash yoʻnalishi boʻyicha beriladigan 19 ta savoldan iborat soʻrovnoma qoʻllaniladi.

Nomzodga berilgan vazifalarni bajarish uchun 80 daqiqa, shuningdek har bir vazifa yoʻriqnomasini oʻqib chiqish uchun qoʻshimcha 3 daqiqadan vaqt beriladi.

7. Test savolida mashqning oʻziga xosligidan kelib chiqib javob variantlari berilishi mumkin. Nomzodlar test savollariga javob variantlarini belgilashda javoblar varaqasidagi variantlardan faqat bitta toʻgʻri javobni belgilashi lozim.

8. Test sinovlarini topshirish vaqtida nomzodning xonadan chiqishi taqiqlanadi, nomzodning sogʻligʻi yomonlashgan holatlar bundan mustasno. Test sinovi tugagunga qadar xonani tark etgan nomzod xonaga takroran kiritilmaydi.

9. Test sinovlarini oʻtkazish vaqtida sinovlar oʻtkazilayotgan xonada nomzodlar hamda komissiya aʼzolaridan tashqari boshqa shaxslarning boʻlishi taqiqlanadi.

10. Javoblar toʻgʻri belgilanishi uchun nomzod shaxsan javobgardir. Javoblarni notoʻgʻri belgilagan nomzodlarning eʼtirozi koʻrib chiqilmaydi.

11. Nomzodning psixologik test savollariga bergan javoblari 2 kun ichida mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq Psixologik test natijalarini hisoblash jadvali asosida komissiya aʼzolari tomonidan hisoblab chiqiladi. Bunda, kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchi oddiy askar va serjantlar tarkibi lavozimlari uchun umumiy toʻplanishi mumkin boʻlgan maksimal ball — 179 ballni, ofitserlar tarkibi lavozimi uchun umumiy toʻplanishi mumkin boʻlgan maksimal ball — 200 ballni tashkil etadi.

Nomzodlarni psixologik oʻrganishni oʻtkazish metodikasiga ILOVA

Kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchi oddiy askar va serjantlar tarkibi lavozimlariga nomzodning psixologik test natijalarini hisoblash

T/r Psixologik oʻrganish yoʻnalishlari Baho va ballar 5 baho 4 baho 3 baho 2 baho 1. Intellektual rivojlanganlik darajasi 80 — 62 ball 61 — 46 ball 45 — 31 ball 30 — 0 ball 2. Psixoemotsional barqarorlik darajasi 99 — 83 ball 82 — 67 ball 66 — 52 ball 51 — 0 ball 3. Nomzod bergan javoblarning samimiyligi samimiy nosamimiy 0 — 9 10 — 19

Ofitserlar tarkibi lavozimiga nomzodlarning psixologik test natijalarini hisoblash

JADVALI

T/r Psixologik oʻrganish yoʻnalishlari Baho va ballar 5 baho 4 baho 3 baho 2 baho 1. Intellektual rivojlanganlik darajasi 80 — 66 ball 65 — 50 ball 49 — 35 ball 34 — 0 ball 2. Psixoemotsional barqarorlik darajasi Asab-ruhiy barqarorlik shkalasi 100 — 88 ball 87 — 73 ball 72 — 58 ball 57 — 0 ball 3. Kommunikativ va tashkilotchilik qobiliyatlari shkalasi 20 — 18 ball 17 — 14 ball 13 — 10 ball 9 — 0 ball 4. Nomzod bergan javoblarning samimiyligi samimiy nosamimiy 0 — 9 10 — 19

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlariga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchi oddiy askar va serjantlar tarkibi lavozimlariga nomzodlarning psixologik test sinovlari natijalari boʻyicha

QAYDNOMA

20__ yil “____” ____________ T/r Nomzodning F.I.O. Intellektual rivojlanganlik darajasi Psixoemotsional barqarorlik darajasi Samimiylik shkalasi Yakuniy natija (ballar yigʻindisi) Umumiy baho natija (ball) baho natija (ball) baho natija xulosa 1. 2. 3. 4. 5. ... Komissiya aʼzolari: ________________ ________________________________ (imzo) (F.I.O.) ________________ ________________________________ (imzo) (F.I.O.) ________________ ________________________________ (imzo) (F.I.O.) .

Ofitserlar tarkibi lavozimiga nomzodlarning psixologik test sinovlari natijalari boʻyicha

QAYDNOMA

20__ yil “____” ____________ T/r Nomzodning F.I.O. Intellektual rivojlanganlik darajasi Psixoemotsional barqarorlik darajasi Samimiylik shkalasi Yakuniy natija (ballar yigʻindisi) Umumiy baho Asab-ruhiy barqarorlik shkalasi Kommunikativ va tashkilotchilik qobiliyatlari shkalasi natija (ball) baho natija (ball) baho natija (ball) baho natija xulosa 1. 2. 3. 4. 5. ... Komissiya aʼzolari: ________________ ________________________________ (imzo) (F.I.O.) ________________ ________________________________ (imzo) (F.I.O.) ________________ ________________________________ (imzo) (F.I.O.)

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlariga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

“TASDIQLAYMAN” Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vaziri ________________ ______________________________ (imzo) (F.I.O.) 20 __ yil “ ___ ” ________________ Nomzodlarni harbiy-kasbiy saralash boʻyicha komissiyaning _____ -son BAYONNOMASI T/r Nomzodning F.I.O., tugʻilgan vaqti va joyi hamda boʻyining balandligi Maʼlumoti va mutaxassisligi, lavozimi, harbiy xizmatni oʻtagan vaqt va joyi Harbiy-kasbiy saralash natijalari Komissiya xulosasi Jismoniy tayyorgarlik darajasi Psixologik oʻrganish natijasi Jami ball Oʻrin (mutaxassislik) umumiy ball, baho umumiy ball, baho 1. 2. 3. 4. 5. ... Komissiya raisi: ________________ ________________________________ (imzo) (F.I.O.) Komissiya raisining oʻrinbosari: ________________ ________________________________ (imzo) (F.I.O.) Komissiya aʼzolari: ________________ ________________________________ (imzo) (F.I.O.) Komissiya kotibi: ________________ ________________________________ (imzo) (F.I.O.)

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlariga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

Kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodni harbiy-kasbiy saralash

Nomzod __________________________________________________________________________________________________________________ (harbiy unvoni, F.I.O.) Harbiy hisobdagi joyi _________________________________________________________________________________________________ (mudofaa ishlar boʻyicha boʻlim nomi) Maʼlumoti __________________________________________________________________________________________________________________ (taʼlim tashkiloti nomi, tamomlagan yili, mutaxassisligi) Harbiy xizmat oʻtagan _________________________________________________________________________________________________ (qayerda, qachon va qaysi lavozimda muddatli harbiy xizmatni oʻtagan) Harbiy-kasbiy saralash natijalari Psixologik oʻrganish natijasi: Intellektual rivojlanganlik darajasi ________________________________________________________________ (ball, baho) Psixoemotsional barqarorlik darajasi ________________________________________________________________ (ball, baho) Psixologik oʻrganish xulosasi ________________________________________________________________ (Yakuniy ball va umumiy baho) Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash natijasi: 100 metrga yugurish ________________________________________________________________ (natija, baho va ball) Turnikda tortilish (kuch ishlatish mashqlari kompleksi) ________________________________________________________________ (natija, baho va ball) 3000 (1000) metrga yugurish ________________________________________________________________ (natija, baho va ball) Jismoniy tayyorgarlikning umumiy bahosi ________________________________________________________________ (Umumiy baho va yakuniy ball) Reyting bali va oʻrni (mutaxassisligi) Harbiy-kasbiy saralash komissiyasining xulosasi _______ -son bayonnoma 20 ___ yil “___” _________ Komissiya raisi: ________________ ________________________________ (imzo) (F.I.O.) Komissiya raisining oʻrinbosari: ________________ ________________________________ (imzo) (F.I.O.) Komissiya kotibi: ________________ ________________________________ (imzo) (F.I.O.)

Vazir B. KURBANOV

Toshkent sh.,

2020-yil 11-fevral,

130-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 16.03.2020-y., 10/20/3226/0313-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 28.02.2022-y., 10/22/3226-1/0164-son; 06.09.2024-y., 10/24/3226-2/0685-son; 18.06.2025-y., 10/25/3226-3/0511-son; 02.10.2025-y., 10/25/3683/0891-son; 22.10.2026-y., 10/26/3958/1065-son)

lex.uz