📅 2020-yil 16-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 16-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 16 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 16 марта 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 16 March 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕЖА ГРАФИГИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида кўп қаватли уй-жойлар, мактаблар, болалар боғчалари, шифохоналар, спорт-соғломлаштириш мажмуалари, дам олиш масканлари ва бошқа ижтимоий инфратузилма, ишлаб чиқариш объектлари қурилиши бўйича кенг миқёсли ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, уй-жойлар қурилиши, автотранспорт воситалари сонининг кўпайиб бориши, автобус йўналишлари самарасизлиги ва бир-бирини такрорлаши шаҳар йўловчи ташиш транспортида юкламалар номутаносиблигини, аҳоли учун ноқулайликларни келтириб чиқармоқда.
Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларга транспортда сифатли хизматлар кўрсатиш, транспортга бўлган талабни ўсиб бориши натижасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва Тошкент шаҳри йўловчи транспорти тизимини ўзаро интеграциялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2020 йил I чорак якунига қадар Тошкент шаҳрида метронинг Юнусобод метро йўналишининг II босқичи (2,9 км), ер усти ҳалқа метро йўналишининг I босқичи (11,5 км) ҳамда 2020 йил якунига қадар Сергели йўналишининг I босқичи (5,8 км) фойдаланишга топширилиши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 ноябрдаги 948-сон қарорига мувофиқ умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира хақи тўлашнинг автоматлаштирилган тизими 2020 йил 1 январдан бошлаб жорий этилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2020 йилда Тошкент шаҳрида 152 та йўловчи ташиш транспорт йўналишларини қайта кўриб чиқиш натижасида 131 тасини оптималлаштириш, 14 тасини ёпиш ҳамда 7 та янги йўналишларни очиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
3. Белгилансинки:
ташиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар билан келишилган ҳолда тендер шартномаларига ўзгартириш киритиш асосида улар томонидан хизмат кўрсатилаётган шаҳар йўловчи ташиш йўналишларини мақбуллаштириш ва ёпиш амалга оширилади;
Тошкент шаҳар ҳокими, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарияти ва туман ҳокимлари транспорт-ўтказгич боғламаларини қуриш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга ҳамда шаҳар йўловчи ташиш йўналишларини ўзгариши бўйича аҳолини мунтазам равишда хабардор қилишга шахсан масъулдирлар.
4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Тошкент метрополитенининг қурилаётган янги йўналишлари ва шаҳар йўловчи транспортининг мақбуллаштирилган тармоғи имкониятлари ва афзалликлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
транспорт-ўтказгич боғламаларини қуриш ишлари якунлангандан сўнг ўрнатилган тартибда объектларни «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга ўтказилишини;
икки ҳафта муддатда қурилиши режалаштирилган транспорт-ўтказгич боғламалари жойлашадиган ҳудудда объектни фойдаланишга топшириш муддати, унга боғланадиган йўналишлар, иш вақти ҳамда бошқа кўрсаткичлар бўйича маълумотлар қайд этилган стендлар ўрнатилишини;
2020 йил 1 майга қадар барча турдаги шаҳар йўловчи транспортида фойдаланиладиган ягона йўл чиптасини жорий этишни таъминласин.
6. Қуйидагилар:
аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида шаҳар йўловчи транспорти турларини ўзаро боғлоқлигини таъминлашни назарда тутувчи 2020 йилда Тошкент шаҳрида транспорт-ўтказгич боғламаларини қуриш режа-графиги 1-иловага мувофиқ;
самарасиз ва бир-бирини такрорлайдиган автобус йўналишларини мақбуллаштириш, пойтахт аҳолисига ҳамда меҳмонларга йўловчи ташиш транспортида сифатли хизматлар кўрсатиш ва талабларни қондиришни назарда тутувчи Тошкент шаҳрининг жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ;
аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини оширишга қаратилган тадбирлар натижасида самарадорлик мезонларини белгилашни назарда тутувчи Тошкент шаҳри жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурининг мақсадли параметрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ билан биргаликда:
а) 2020 йил 1 октябрга қадар Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчасида тезкор автобус ҳаракати қатновини ташкил этиш мақсадида махсус қатнов йўлагини (BRT) тажриба лойиҳа тариқасида амалга ошириш учун энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан 20 та замонавий электробуслар ва қувватлаш ускуналарини харид қилишни;
б) 2020 йил 1 сентябрга қадар жамоат транспортида йўналишни режалаштирувчи «Менинг йўналишим» электрон тизимини жорий этишни;
в) 2020 йил 1 декабрга қадар:
шаҳар автобуслари (кейинги ўринларда — автобуслар) салонларида бекатларни автоматик равишда эълон қилиб бориш тизимини жорий этишни;
йирик автобус бекатларида йўналишлар ҳаракати жадвали ва автобуснинг етиб келиш вақтини кўрсатиб турувчи электрон-ахборот таблолар билан жиҳозлашни таъминласин.
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва «Тошкент метрополитени» УК билан биргаликда илғор халқаро тажриба асосида хорижий консультантларни жалб этган ҳолда 2021 йил якунига қадар 2020 — 2030 йилларда Тошкент шаҳрида транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош режасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин, бунда қуйидагилар назарда тутилсин:
йўловчи ташиш жараёнларини бошқаришда рақамли технологияларни қўллаган ҳолда Тошкент шаҳри транспорт тизимининг иқтисодий-математик моделини яратиш;
шахсий автотранспортдан фойдаланишга муқобил сифатида шаҳар йўловчи транспорти самарадорлигини ошириш;
автобус саройлари ҳаракат таркибини янгилашда электр қуввати билан ишлайдиган, тасарруф этишда самарали ва атроф-муҳитга зарари кам бўлган автобусларга босқичма-босқич ўтиш;
йўловчилар учун қулайликлар яратиш ва хизмат сифатини яхшилаш ҳамда шаҳар йўловчи транспорти қатнови ўртача ҳаракат тезлигини ошириш;
велосипед ва бошқа моторсиз транспорт турларини ривожлантириш, «Bike Sharing» велопрокат тизимини жорий этиш;
йўловчиларни ташишга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда транспорт воситаларининг тури, сони ва мақбул йўналишларини, мавсумийлик ҳамда иш ва дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда танлаш.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда 2020 — 2030 йилларда Тошкент шаҳрида транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош режасини ишлаб чиқиш бўйича тармоқ жадвали тасдиқлансин.
9. Молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
транспорт ўтказгич боғланмаларини қуриш, шунингдек, 2020 — 2030 йилларда Тошкент шаҳрида транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш транспорт бош режасини ишлаб чиқиш — Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари;
мазкур қарорнинг 7-бандида белгиланган шаҳар йўловчи транспорти тизимини рақамлаштириш бўйича тадбирлар — «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ўз маблағлари;
20 та замонавий электробус ва қувватлаш ускуналарини харид қилиш — Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатини тақдим этмасдан Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари кредитлари.
10. Белгилансинки:
20 та замонавий электробуслар ва қувватлаш ускуналарини харид қилиш орқали Фарғона йўли кўчасида тезкор автобус ҳаракати қатнови (BRT) тизимини ташкил этиш бўйича тажриба лойиҳасини жорий қилинишида техник-иқтисодий ҳисобларни ишлаб чиқилиши бир босқичда амалга оширилади;
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан жалб қилинаётган кредит маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бўйича масъул қарз олувчи ва ижро органи ҳисобланади;
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан жалб қилинаётган кредит маблағларини қоплаш, фоизлар, комиссиялар ва жалб қилинаётган кредитларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа харажатларни тўлаш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан жалб қилинаётган кредитлар ҳисобига харид қилинаётган 20 та замонавий электробуслар ва қувватлаш ускуналари кафиллик ҳисобида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мулки ҳисобланади.
11. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2020 йил 1 сентябрга қадар «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимидаги ташкилотлар ҳаракат таркибини 2021 — 2023 йилларда янгилаш дастури лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда илғор халқаро тажрибани ўрганиб, йўлкирани тўлашда автоматлаштирилган тизимини қўллаган ҳолда шаҳар йўловчи транспортида такомиллаштирилган тариф тизимини жорий этишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Э.М. Ганиев ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 157-сон қарорига 1-ИЛОВА
2020 йилда Тошкент шаҳрида транспорт-ўтказгич боғламаларини қуриш
Т/р Транспорт - ўтказгич боғламалари номлари Жойлашган манзили ва ҳудуд майдони Амалга ошириш механизми Амалга ошириш муддати Масъул ижрочилар 1. « Туркистон » Юнусобод тумани, Ахмад Дониш кўчаси, 13-мавзе, 0,50 га 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Қуриш . 3. Фойдаланишга топшириш . 2020 йил а прель 2020 йил м ай 2020 йил и юнь Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж . Артикходжаев ), Юнус о б о д тумани ҳокимлиги (Р. Усманов) , «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) 2. « Буюк Ипак йў ли » Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, «Буюк Ипак йўли» метро бекати, 0,26 га 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Қуриш . 3. Фойдаланишга топшириш . 2020 йил май 2020 йил август 2020 йил сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж . Артикходжаев ), М.Улуғбек тумани ҳокимлиги ( Ш . Иргашев ) , “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ (А. Джураев) 3. «Пахтакор» Шайхонтоҳур тумани, Олмазор кўчаси, «Пахтакор» метро бекати, 0,45 га 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Қуриш. 3. Фойдаланишга топшириш . 2020 йил май 2020 йил август 2020 йил сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж . Артикходжаев ), Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги ( А . Тўхтаев ) , «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) 4. «Чорсу» Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчаси, «Чорсу» бозори, 0,48 га 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Қуриш . 3. Фойдаланишга топшириш . 2020 йил май 2020 йил июнь 2020 йил июль Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж . Артикходжаев ), Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги ( А . Тўхтаев ) , «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) 5. «Беруний» Олмазор тумани, Беруний ва Университет кўчалари кесишмасида, 0,36 га 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Қуриш . 3. Фойдаланишга топшириш . 2020 йил июнь 2020 йил август 2020 йил сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж . Артикходжаев ), Олмазор тумани ҳокимлиги ( Б . Рахмонов ) , «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) 6. «Чилонзор» Чилонзор тумани, КАХЙ ва Бунёдкор кўчаси кесишмасида, 0,32 га 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Қуриш . 3. Фойдаланишга топшириш . 2020 йил май 2020 йил июль 2020 йил август Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж . Артикходжаев ), Чилонзор тумани ҳокимлиги ( С . Махаметов ) , «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) 7. «Олмазор» Чилонзор тумани, Гавҳар ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида, 0,65 га 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Қуриш . 3. Фойдаланишга топшириш . 2020 йил май 2020 йил июль 2020 йил август Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж . Артикходжаев ), Чилонзор тумани ҳокимлиги ( С . Махаметов ) , «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) 8. «Қўйлиқ бозори» Бектемир тумани, ТАХЙ ва Фарғон йўли кўчаси кесишмасида, 0,75 га 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Қуриш . 3. Фойдаланишга топшириш . 2020 йил май 2020 йил август 2020 йил сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж . Артикходжаев ), Бектемир тумани ҳокимлиги ( Ш . Мамаджанов ) , «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) 9. «Чоштепа» Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, «Чоштепа» метро бекати ёнида, 0,36 га 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Қуриш . 3. Фойдаланишга топшириш . 2020 йил май 2020 йил август 2020 йил сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж . Артикходжаев ), Сергели тумани ҳокимлиги ( Б . Шамуратов ) , «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) 10. «Қипчоқ» Сергели тумани, Қипчоқ ва Мирзо Турсунзода кўчалари кесишмасида, 0,6 га 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Қуриш . 3. Фойдаланишга топшириш . 2020 йил июнь 2020 йил август 2020 йил сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж . Артикходжаев ), Сергели туман ҳокимлиги ( Б . Шамуратов ) , «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) 11. «Сергели-7» Сергели тумани, 7-мавзе, Мирзо Турсунзода ва Меҳригиё кўчалари кесишмасида, 0,84 га 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Қуриш . 3. Фойдаланишга топшириш . 2020 йил июнь 2020 йил август 2020 йил сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж . Артикходжаев ), Сергели туман ҳокимлиги ( Б . Шамуратов ) , «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) 12. «Чилонзор буюм бозори» Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, «Чилонзор буюм бозори» АЖ автотураргоҳи, 0,46 га 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Қуриш . 3. Фойдаланишга топшириш . 2020 йил май 2020 йил июль 2020 йил август Тошкент шаҳар ҳокимлиги ( Ж . Артикходжаев ), Чилонзор туман ҳокимлиги ( С . Махаметов ) , «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 157-сон қарорига 2-ИЛОВА
Тошкент шаҳрининг жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш
Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш муддатлари Масъул ижрочилар I. Янги линиялар фойдаланишга топширилиши ҳисобга олиниб ер усти йўловчилар ташиш транспорти йўналишлари тармоғини метрополитен билан интеграциялаш 1. Метрополитеннинг Юнусобод йўналиши ҳаракатини такрорловчи йўналишлар тармоғини қайта кўриб чиқиш: Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев, Д. Дехканов), «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев), «Тошкент метрополитени» УК (О. Худойкулов), Юнусобод тумани ҳокимлиги (Р. Усманов), Бектемир тумани ҳокимлиги (Ш. Мамаджанов) 1.1.27 та автобус ва йўналишли таксийўналишларни оптималлаштириш, жумладан: 9 та (26, 50, 52, 82, 95, 140, 151, 152, 61м); 2020 йил 1 июлга қадар 10 та (97, 71, 101, 20м, 27м, 80м, 40и, 62м, 134м, 90м); 2020 йил 1 октябрга қадар 8 та (63, 72, 91, 93, 190, 77м, 167м, 192м). 2021 йил 1 январга қадар 1.2.4та такрорловчи автобус ва йўналишли таксийўналишларни ёпиш, жумладан: 1 та (83м); 2020 йил 1 июлга қадар 3 та (9, 60, 24). 2020 йил 1 октябрга қадар 1.3.4 та янги автобус йўналишларни очиш, жумладан: 2 та (“Юнусобод 9-мавзеси – Юнусобод 19-мавзеси”, “Юнусобод 6-мавзеси – Юнусобод 17-мавзеси”); 2020 йил 1 июлга қадар 2 та («Ҳасанбой маҳалласи — Юнусобод метро бекати», «Ғишткўприк чегара ўтказиш пункти — Юнусобод метро бекати»). 2020 йил 1 октябрга қадар 2. Метрополитеннинг ер усти ҳалқа йўли (Қўйлиқ) йўналиши ҳаракатини такрорловчи йўналишлар тармоғини қайта кўриб чиқиш. Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев, Д. Дехканов), «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев), «Тошкент метрополитени» УК (О. Худойкулов), Бектемир тумани ҳокимлиги (Ш. Мамаджанов), Яшнобод тумани ҳокимлиги (Х. Тиллашайхов) 2.1.24 та автобус ва йўналишли таксийўналишларни оптималлаштириш, жумладан: 14 та (23, 117, 155, 45, 110, 9и, 16м, 18м, 24м, 25м, 47м, 136м, 163м, 170м); 2020 йил 1 июлга қадар 9 та (119, 30, 55м, 61м, 88м, 99м, 111м, 137м, 190м); 2020 йил 1 октябрга қадар 1 та (23м). 2021 йил 1 январга қадар 2.2.2та такрорловчи автобус ва йўналишли таксийўналишларни ёпиш, жумладан: 1 та (72м); 2020 йил 1 июлга қадар 1 та (15). 2020 йил 1 октябрга қадар 2.3.1 та янги етказиб чиқувчи йўналиш очиш (Олтин топган маҳалласи — Қўйлиқ бозори). 2021 йил 1 январга қадар 3. Метрополитеннинг Сергели йўналиши ҳаракатини такрорловчи автобус ва йўналишли такси йўналишлар тармоғини қайта кўриб чиқиш: Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев, Д. Дехканов), «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев), «Тошкент метрополитени» УК (О. Худойкулов), Сергели тумани ҳокимлиги (Б. Шамуратов), Учтепа тумани ҳокимлиги (Ф. Абдуллаев) 3.1.15 та йўналишларни оптималлаштириш, жумладан: 1 та (84); 2020 йил 1 октябрга қадар 14 та (132, 48, 75, 32, 74, 62, 86, 66, 126, 59, 130, 8,40, 26м). 2021 йил 1 январга қадар 3.2.4 та такрорловчи автобус йўналишларни ёпиш (105, 104, 113, 112). 2021 йил 1 апрелга қадар 3.3.1 та янги етказиб чиқувчи йўналиш очиш (Металлургия заводи — Сергели 7-мавзеси). 2020 йил 1 октябрга қадар II. Тошкент шаҳрида янги қурилаётган турар жой мавзелари ва ижтимоий ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини йўловчи транспорти йўналишлари билан таъминлаш 4. Ўзаро параллел ва бир-бирининг ҳаракатини такрорловчи йўналишлар тармоғиниқайта кўриб чиқиш: Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев, Д. Дехканов), «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев), Тошкент шаҳри туманлари ҳокимликлари 4.1.65 та автобус ва йўналишли такси йўналишларни оптималлаштириш, жумладан: 14 та (111, 123, 8Т, 33, 49, 53, 94, 103, 124, 1м, 6и, 93м, 135м, 169м); 2020 йил 1 июлга қадар 17 та (38, 65, 98, 141, 120, 29м, 52м, 28м, 95м, 100м, 162и,11м, 17м, 91м, 92м, 113м, 168м); 2020 йил 1 октябрга қадар 34 та (13, 34, 78, 148, 150, 188, 2, 21, 89, 55, 69, 77, 83,100, 134, 122, 17, 18, 56, 68, 88, 28, 31, 87, 76, 116,74м, 76м, 191м, 36м, 114м, 17и, 188м, 12и). 2021 йил 1 январга қадар 4.2.4 та такрорловчи автобус ва йўналишли таксийўналишларни ёпиш, жумладан: 1 та (173м); 2020 йил 1 июлга қадар 1 та (144); 2020 йил 1 октябрга қадар 2 та (96, 20). 2021 йил 1 январга қадар 4.3.1 та янги етказиб чиқувчи йўналиш очиш (Қорақамиш 2/4-мавзеси — Беруний метро бекати). 2021 йил 1 январга қадар III. Йўловчи ташиш транспорти тизимининг иқтисодий-математик моделини ишлаб чиқиш 5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Kalyon ulastirma muhendislik ve musavrilik A.S.» (Туркия) инжиниринг компанияси ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали «2020 — 2030 йилларда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш» бўйича транспорт бош режасини ишлаб чиқиш, бунда: Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев) Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев) шаҳар транспортининг иқтисодий-математик моделини ишлаб чиқиш; 2021 йил 1 апрелга қадар йўловчи ташувларини бошқаришга рақамли технологияларни жорий этиш; 2021 йил 1 декабрга қадар маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш. 2020-2021 йилларда IV. Имконияти чекланган фуқаролар учун тўсиқсиз муҳит яратиш, йўловчиларнинг бир транспорт туридан бошқасига ўтиш учун қулайликлар яратиш 6. Йўловчиларга бир транспортдан бошқасига қулай ўтиши учун шароитлар мавжудлиги юзасидан ер усти йўловчи транспорти йўналиши тармоғини метрополитен билан ўзаро боғлиқ ҳолда мақбуллаштириш, имконятлари чекланган фуқаролар учун хавфсиз ва тўсиқсиз муҳит таъминлашни инобатга олган ҳолда йирик бекатлар комплексларини хатловдан ўтказиш. 2020 йил май Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев, И. Махкамов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), «ТошкентбошпланЛИТИ» ГУП (Б. Адилходжаев), «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев), «Тошкент метрополитени» УК (О. Худайкулов), Тошкент шаҳри туманлари ҳокимликлари 7. Хатлов натижаларига кўра бекат комплексларини реконструкция қилиш бўйича намунавий лойиҳаларни назарда тутган ҳолда автобус бекат комплекслари ҳамда метрополитен бекатларига ўтиш жойларини реконструкция қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2020 йил 1 июлга қадар 8. Имконяти чекланганлар ҳаракатланиши учун тўсиқсиз муҳитни яратиш мақсадида шаҳар ва йўл-транспорт инфратузилмаси стандартларини жорий этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ва Тошкент шаҳрида халқаро тажрибани қўллаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар кўзда тутилган таклифларни киритиш: Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), ИИВ (П. Бобожонов) Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев, И. Махкамов), «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев), «Тошкент метрополитени» УК (О. Худайкулов) светофорларни овозли маёқлар, пиёдалар ўтиш жойларини махсус плитка билан жиҳозлаш ва бошқ.; 2020 йил 1 сентябрга қадар ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайликлар яратган ҳолда пандуслар, алоҳида жойлар, бекатлар ва йўналишни овозли тарзда эълон қилиш, электрон ахборот табло билан таъминлаш мақсадида жамоат транспортини махсус воситалар билан жиҳозлаш. 9. Шаҳарсозликни ривожлантиришни (саноат ва турар жой қурилиши дастурлари ва лойиҳалари) транспорт тизими қувватлари билан мажбурий уйғунлаштириш механизмини жорий этиш. 2020 йил 1 июлга қадар Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев) V. Йўлкира тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилиши муносабати билан шаҳар йўловчилар ташиш транспортининг тариф сиёсатини такомиллаштириш 10. Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда қайишқоқ тариф режалари ҳисоб-китоби методикасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда келишиш. 2020 йил 1 майга қадар Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев, И. Махкамов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), «Тошшахартрансхизмат» АЖ (А. Джураев), «Тошкент метрополитени» УК (О. Худайкулов), «АТТО» МЧЖ (Т.Азадов) 11. Қатнов масофаси, вақти ва бир транспортдан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган тўлов тизими қўлланилиши ҳисобга олинган шаҳар йўловчи ташиш транспортининг тариф сиёсатини такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2020 йил 1 июнга қадар 12. Тижорат банкларининг 1900 та ўзига ўзи хизмат кўрсатиш киоскалари орқали транспорт карталарини тўлдириш жараёнини ташкил этиш. 2020 йил 1 апрелга қадар «АТТО» МЧЖ (Т. Азадов), «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) 13. «Humo» ва «Uzcard» NFC (Near-Field Communication) банк карталари орқали шаҳар йўловчи ташиш тарнспортида йўлкира тўловини қабул қилиш жараёнини ташкил этиш. 2020 йил 1 майга қадар «АТТО» МЧЖ (Т. Азадов), «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) 14. Мобиль телефон кодининг NFC (Near-Field Communication) ва QR (Quick Response code) технологияси баённомаларидан фойдаланиб мобиль илова орқали тўлов жараёнини ташкил этиш. 2020 йил май «АТТО» МЧЖ (Т. Азадов), «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) 15. Шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўлкира тўлаш учун VISA, MASTERCARD, UNIONPAY, MIR халқаро тўлов тизимларининг банк карталарини қабул қилиш жараёнини ташкил этиш. 2020 йил июнь «АТТО» МЧЖ (Т. Азадов), «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) 16. Тошкент шаҳрида 15 та автоматлаштирилган транспорт карталарини сотиш учун ўзига ўзи хизмат кўрсатиш қурилмаларини ўрнатиш. 2020 йил июль «АТТО» МЧЖ (Т. Азадов), «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) 17. Контактсиз ахборот сақловчи воситалар (смарт соатлар, брелоклар, браслетлар ва бошқалар) орқали шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўлкирани қабул қилиш жараёнини ташкил этиш. 2020 йил июль «АТТО» МЧЖ (Т. Азадов), «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) VI. Шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимини рақамлаштириш 18. Автобуслар салонида бекатлар тўғрисида маълумот берувчи автоматлаштирилган тизимни жорий этиш. 2020 йил 1 декабрга қадар Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев, Д. Дехканов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), «Тошшахартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) 19. Оралиқ бекатларда автобусларнинг ҳаракатланиш жадвали ва бекатга етиб келиш вақтини кўрсатиб борувчи электрон таблолар ўрнатиш. 2020 йил 1 декабрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), «Тошшахартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) 20. Аҳолига шаҳар йўловчи ташиш транспортида юришни режалаштириш ва унинг иши тўғрисида бошқа фойдали маълумотларни олиш имконини берувчи «Менинг йўналишим» электрон тизимини жорий этиш. 2020 йил 1 октябрга қадар Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), «Тошшахартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) 21. Йўловчи ташиш жараёнини автоматлаштирилган бошқариш учун ситуацион марказни ташкил қилиш, бунда: йўловчи ташишни режалаштириш тизимини автоматлаштириш; йўловчи ташишнинг режалаштирилган вазифали бажарилишини назорат қилиш; йўловчи ташишнинг мунтазамлиги, тезлик меъёри ва ҳаракат жадвалига амал қилиниши устидан назорат тизими; ташиш жараёнини тезкор бошқариш (ҳаракат йўналишини ўзгартириш, эҳтиёж бўйича тиғиз йўналишларга транспортни қайта йўналтириш); йўловчилардан транспорт хизматлари сифати оширилиши юзасидан таклифлар олиш имконияти бўлган ахборот тизимини назарда тутиш. 2021 йил март Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), «Тошшахартрансхизмат» АЖ (А. Джураев) VII. Шаҳар йўловчи ташиш транспорти учун устуворликни таъминлаш йўли билан «Тезкор автобус қатнови тизими (BRT)» тажриба лойиҳасини амалга ошириш 22. А. Темур хиёбони — «Компасс» савдо комплекс маркази (Истиқбол, Фарғона йўли кўчалари орқали) йўналиши бўйича алохида йўлакли тезюрар «BRT» (Bus Real Tranzit) автобус йўналиши тажриба лойиҳасини амалга ошириш, алохида йўлак қуриш ва йўлнинг тегишли худудларини реконструкция қилиш . 2020 йил 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Транспорт вазирлиги (А. Абдувалиев), «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК (Б. Адилходжаев), Тошкент шаҳар Миробод ва Яшнобод туманлари ҳокимликлари VIII. Транспорт воситалари паркини замонавий, юқори самарали, қулай, хавфсиз ва экологик тоза техника билан янгилаш 23. Мавжуд автобус паркини босқичма-босқич юқори самарали ва атроф муҳитга зарари кам бўлган автобуслар ҳисобига янгилаш, шунингдек, имконияти чекланган фуқаролар учун қулай транспорт муҳити яратишни назарда тутувчи «2021 — 2023 йилларда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ корхоналари ҳаракатланадиган таркибини янгилаш дастури» лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2020 йил 1 сентябрга қадар Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), «Тошшахартрансхизмат» АЖ (А. Джураев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) 24. 2020 — 2024 йилларда метрополитеннинг янги линиялари фойдаланишга топширилиши ҳисобга олинган ҳолда янги вагонларни харид қилиш ва фойдаланилаётганларининг бир қисмини модернизация қилиш орқали метрополитеннинг ҳаракатланадиган таркибини янгилаш дастурини ишлаб чиқиш, бунда: 48 та янги метро таркибларини харид қилиш, жумладан: 2020 йилда — 10 та, 2021 йилда — 10 та, 2022 йилда — 10 та, 2023 йилда — 10 та, 2024 йилда — 8 та; 64 та метро вагонларини капитал тиклаш ишларини амалга ошириш учун техник ва молиявий талаблар бўйича чора-тадбирларни тасдиқлаш, жумладан: 2020 йилда — 20 та, 2021 йилда — 8 та, 2022 йилда — 12 та, 2023 йилда — 4 та, 2024 йилда — 20 та. 2020 йил 1 июлга қадар «Ўзбекистон темир йуллари» АЖ (Х. Хасилов), «Тошкент метрополитени» УК (О. Худайкулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), «Тошкент шаҳар йўловчи вагонларини таъмирлаш заводи» АЖ (Д. Дадаходжаев)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 157-сон қарорига 3-ИЛОВА
Тошкент шаҳри жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурининг
Т/р Мақсадли параметрлар Ўлчов бирлиги Ҳаммаси шу жумладан: Кутилаётган натижа 2020 йил 1 июлгача 2020 йил 1 октябргача 2021 йил 1 январгача 1. Шаҳар йўловчи ташиш транспорти й ўналишлар и ни оптималлаштириш ( йўналиш масофасини қисқартириш ёки узайтириш, трассасини ўзгартириш) дона 131 37 37 57 1. Йўналишларнинг ўртача масофасини 19,8 км дан 15 км гача қисқартириш. 2. Автобусларнинг ўртача ҳаракатланиш оралиқ вақтини 20 — 30 дақиқадан 10 — 12 дақиқагача камайтириш. 3. Ер усти жамоат транспортининг бир кунлик босиб ўтадиган масофасини 37,6 минг км га камайтириш. 4. Кунлик ёқилғи х аражатини 13 минг литрга камайтириш. 5. Атмосферага чиқариладиган зарарли чиқиндиларни кунига 2,5 тоннага камайтириш; 6. Ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари сарф-ҳаражатларини йилига 27,7 млрд сўм миқдорида тежаш. 7. Метрополитендаги кунлик йўловчилар оқимини 240 минг йўловчидан 500 минг йўловчигача кўпайтириш. 8. 75 минг нафар дан ортиқ аҳоли яшайдиган 6 та янги турар жой мавзе сини мунтазам автобус йўналишлари қатнови билан таъминлаш. 2. Шаҳар йўловчи ташиш транспортининг б ир-бирини такрорловчи ва самарасиз йўналишларни ёпиш дона 14 3 5 6 3. Шаҳар йўловчи ташиш транспорти нинг янги йўналишлар и ни очиш дона 7 2 3 2 4. Транспорт-ўтказгич боғламаларини қуриш дона 12 1 11 - 5. Кунлик ёқилғи ҳаражатларини қисқартириш минг литр 12,7 - - 13 6. Метрополитенда кунлик йўловчи айланмасини ошириш минг литр 470,5 - - 500
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 16 март,
157-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
REJA GRAFIGI
ChORA-TADBIRLARI DASTURI
MAQSADLI PARAMETRLARI
Toshkent shahar yoʻlovchi transporti tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Soʻnggi yillarda Toshkent shahrida koʻp qavatli uy-joylar, maktablar, bolalar bogʻchalari, shifoxonalar, sport-sogʻlomlashtirish majmualari, dam olish maskanlari va boshqa ijtimoiy infratuzilma, ishlab chiqarish obyektlari qurilishi boʻyicha keng miqyosli ishlar amalga oshirildi.
Shu bilan birga, uy-joylar qurilishi, avtotransport vositalari sonining koʻpayib borishi, avtobus yoʻnalishlari samarasizligi va bir-birini takrorlashi shahar yoʻlovchi tashish transportida yuklamalar nomutanosibligini, aholi uchun noqulayliklarni keltirib chiqarmoqda.
Toshkent shahri aholisi va mehmonlarga transportda sifatli xizmatlar koʻrsatish, transportga boʻlgan talabni oʻsib borishi natijasida harakat xavfsizligini taʼminlash va Toshkent shahri yoʻlovchi transporti tizimini oʻzaro integratsiyalash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. 2020-yil I chorak yakuniga qadar Toshkent shahrida metroning Yunusobod metro yoʻnalishining II bosqichi (2,9 km), yer usti halqa metro yoʻnalishining I bosqichi (11,5 km) hamda 2020-yil yakuniga qadar Sergeli yoʻnalishining I bosqichi (5,8 km) foydalanishga topshirilishi;
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 25-noyabrdagi 948-son qaroriga muvofiq umumiy foydalaniladigan transportda yoʻlovchi tashish uchun yoʻlkira xaqi toʻlashning avtomatlashtirilgan tizimi 2020-yil 1-yanvardan boshlab joriy etilayotganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi va Toshkent shahar hokimligining 2020-yilda Toshkent shahrida 152 ta yoʻlovchi tashish transport yoʻnalishlarini qayta koʻrib chiqish natijasida 131 tasini optimallashtirish, 14 tasini yopish hamda 7 ta yangi yoʻnalishlarni ochish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
3. Belgilansinki:
tashish faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar bilan kelishilgan holda tender shartnomalariga oʻzgartirish kiritish asosida ular tomonidan xizmat koʻrsatilayotgan shahar yoʻlovchi tashish yoʻnalishlarini maqbullashtirish va yopish amalga oshiriladi;
Toshkent shahar hokimi, “Toshshahartransxizmat” AJ rahbariyati va tuman hokimlari transport-oʻtkazgich bogʻlamalarini qurish ishlarini oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirishga hamda shahar yoʻlovchi tashish yoʻnalishlarini oʻzgarishi boʻyicha aholini muntazam ravishda xabardor qilishga shaxsan masʼuldirlar.
4. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi Toshkent metropolitenining qurilayotgan yangi yoʻnalishlari va shahar yoʻlovchi transportining maqbullashtirilgan tarmogʻi imkoniyatlari va afzalliklari ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin.
5. Toshkent shahar hokimligi:
transport-oʻtkazgich bogʻlamalarini qurish ishlari yakunlangandan soʻng oʻrnatilgan tartibda obyektlarni “Toshshahartransxizmat” AJga oʻtkazilishini;
ikki hafta muddatda qurilishi rejalashtirilgan transport-oʻtkazgich bogʻlamalari joylashadigan hududda obyektni foydalanishga topshirish muddati, unga bogʻlanadigan yoʻnalishlar, ish vaqti hamda boshqa koʻrsatkichlar boʻyicha maʼlumotlar qayd etilgan stendlar oʻrnatilishini;
2020-yil 1-mayga qadar barcha turdagi shahar yoʻlovchi transportida foydalaniladigan yagona yoʻl chiptasini joriy etishni taʼminlasin.
6. Quyidagilar:
aholiga koʻrsatilayotgan transport xizmatlari sifatini oshirish maqsadida shahar yoʻlovchi transporti turlarini oʻzaro bogʻloqligini taʼminlashni nazarda tutuvchi 2020-yilda Toshkent shahrida transport-oʻtkazgich bogʻlamalarini qurish reja-grafigi 1-ilovaga muvofiq;
samarasiz va bir-birini takrorlaydigan avtobus yoʻnalishlarini maqbullashtirish, poytaxt aholisiga hamda mehmonlarga yoʻlovchi tashish transportida sifatli xizmatlar koʻrsatish va talablarni qondirishni nazarda tutuvchi Toshkent shahrining jamoat transporti tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari dasturi 2-ilovaga muvofiq;
aholiga koʻrsatilayotgan transport xizmatlari sifatini oshirishga qaratilgan tadbirlar natijasida samaradorlik mezonlarini belgilashni nazarda tutuvchi Toshkent shahri jamoat transporti tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari dasturining maqsadli parametrlari 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
7. Toshkent shahar hokimligi “Toshshahartransxizmat” AJ bilan birgalikda:
a) 2020-yil 1-oktabrga qadar Toshkent shahrining Fargʻona yoʻli koʻchasida tezkor avtobus harakati qatnovini tashkil etish maqsadida maxsus qatnov yoʻlagini (BRT) tajriba loyiha tariqasida amalga oshirish uchun eng yaxshi takliflarni tanlab olish yoʻli bilan 20 ta zamonaviy elektrobuslar va quvvatlash uskunalarini xarid qilishni;
b) 2020-yil 1-sentabrga qadar jamoat transportida yoʻnalishni rejalashtiruvchi “Mening yoʻnalishim” elektron tizimini joriy etishni;
v) 2020-yil 1-dekabrga qadar:
shahar avtobuslari (keyingi oʻrinlarda — avtobuslar) salonlarida bekatlarni avtomatik ravishda eʼlon qilib borish tizimini joriy etishni;
yirik avtobus bekatlarida yoʻnalishlar harakati jadvali va avtobusning yetib kelish vaqtini koʻrsatib turuvchi elektron-axborot tablolar bilan jihozlashni taʼminlasin.
8. Toshkent shahar hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarni rivojlantirish vazirligi, “Toshshahartransxizmat” AJ va “Toshkent metropoliteni” UK bilan birgalikda ilgʻor xalqaro tajriba asosida xorijiy konsultantlarni jalb etgan holda 2021-yil yakuniga qadar 2020 — 2030-yillarda Toshkent shahrida transport va yoʻl-transport infratuzilmasini rivojlantirish bosh rejasini ishlab chiqish bilan bogʻliq chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqsin, bunda quyidagilar nazarda tutilsin:
yoʻlovchi tashish jarayonlarini boshqarishda raqamli texnologiyalarni qoʻllagan holda Toshkent shahri transport tizimining iqtisodiy-matematik modelini yaratish;
shaxsiy avtotransportdan foydalanishga muqobil sifatida shahar yoʻlovchi transporti samaradorligini oshirish;
avtobus saroylari harakat tarkibini yangilashda elektr quvvati bilan ishlaydigan, tasarruf etishda samarali va atrof-muhitga zarari kam boʻlgan avtobuslarga bosqichma-bosqich oʻtish;
yoʻlovchilar uchun qulayliklar yaratish va xizmat sifatini yaxshilash hamda shahar yoʻlovchi transporti qatnovi oʻrtacha harakat tezligini oshirish;
velosiped va boshqa motorsiz transport turlarini rivojlantirish, “Bike Sharing” veloprokat tizimini joriy etish;
yoʻlovchilarni tashishga boʻlgan ehtiyojdan kelib chiqqan holda transport vositalarining turi, soni va maqbul yoʻnalishlarini, mavsumiylik hamda ish va dam olish kunlarini hisobga olgan holda tanlash.
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda ikki hafta muddatda 2020 — 2030-yillarda Toshkent shahrida transport va yoʻl-transport infratuzilmasini rivojlantirish bosh rejasini ishlab chiqish boʻyicha tarmoq jadvali tasdiqlansin.
9. Moliyalashtirish manbalari etib quyidagilar belgilansin:
transport oʻtkazgich bogʻlanmalarini qurish, shuningdek, 2020 — 2030-yillarda Toshkent shahrida transport va yoʻl-transport infratuzilmasini rivojlantirish transport bosh rejasini ishlab chiqish — Toshkent shahar mahalliy budjeti mablagʻlari;
mazkur qarorning 7-bandida belgilangan shahar yoʻlovchi transporti tizimini raqamlashtirish boʻyicha tadbirlar — “Toshshahartransxizmat” AJ oʻz mablagʻlari;
20 ta zamonaviy elektrobus va quvvatlash uskunalarini xarid qilish — Oʻzbekiston Respublikasi davlat kafolatini taqdim etmasdan Oʻzbekiston Respublikasi tijorat banklari kreditlari.
10. Belgilansinki:
20 ta zamonaviy elektrobuslar va quvvatlash uskunalarini xarid qilish orqali Fargʻona yoʻli koʻchasida tezkor avtobus harakati qatnovi (BRT) tizimini tashkil etish boʻyicha tajriba loyihasini joriy qilinishida texnik-iqtisodiy hisoblarni ishlab chiqilishi bir bosqichda amalga oshiriladi;
“Toshshahartransxizmat” AJ tomonidan jalb qilinayotgan kredit mablagʻlaridan samarali va maqsadli foydalanish boʻyicha masʼul qarz oluvchi va ijro organi hisoblanadi;
“Toshshahartransxizmat” AJ tomonidan jalb qilinayotgan kredit mablagʻlarini qoplash, foizlar, komissiyalar va jalb qilinayotgan kreditlarga xizmat koʻrsatish bilan bogʻliq boshqa xarajatlarni toʻlash Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi;
“Toshshahartransxizmat” AJ tomonidan jalb qilinayotgan kreditlar hisobiga xarid qilinayotgan 20 ta zamonaviy elektrobuslar va quvvatlash uskunalari kafillik hisobida “Toshshahartransxizmat” AJ mulki hisoblanadi.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda 2020-yil 1-sentabrga qadar “Toshshahartransxizmat” AJ tizimidagi tashkilotlar harakat tarkibini 2021 — 2023-yillarda yangilash dasturi loyihasini Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritsin.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi Moliya vazirligi va Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda uch oy muddatda ilgʻor xalqaro tajribani oʻrganib, yoʻlkirani toʻlashda avtomatlashtirilgan tizimini qoʻllagan holda shahar yoʻlovchi transportida takomillashtirilgan tarif tizimini joriy etishni nazarda tutuvchi qaror loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov, Oʻzbekiston Respublikasi transport vaziri E.M. Ganiyev va Toshkent shahar hokimi J.A. Artikxodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-martdagi 157-son qaroriga 1-ILOVA
2020-yilda Toshkent shahrida transport-oʻtkazgich bogʻlamalarini qurish
T/r Transport - oʻtkazgich bogʻlamalari nomlari Joylashgan manzili va hudud maydoni Amalga oshirish mexanizmi Amalga oshirish muddati Masʼul ijrochilar 1. “ Turkiston ” Yunusobod tumani, Axmad Donish koʻchasi, 13-mavze, 0,50 ga 1.Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Qurish . 3. Foydalanishga topshirish . 2020-yil a prel 2020-yil m ay 2020-yil i yun Toshkent shahar hokimligi ( J . Artikxodjayev ), Yunus o b o d tumani hokimligi (R.Usmanov) , “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev) 2. “ Buyuk Ipak yoʻ li ” Mirzo Ulugʻ�ek tumani, Buyuk Ipak yoʻli koʻchasi, “Buyuk Ipak yoʻli” metro bekati, 0,26 ga 1.Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Qurish . 3. Foydalanishga topshirish . 2020-yil may 2020-yil avgust 2020-yil sentyabr Toshkent shahar hokimligi ( J . Artikxodjayev ), M.Ulugʻbek tumani hokimligi ( Sh . Irgashev ) , “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev) 3. “Paxtakor” Shayxontohur tumani, Olmazor koʻchasi, “Paxtakor” metro bekati, 0,45 ga 1.Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Qurish. 3. Foydalanishga topshirish . 2020-yil may 2020-yil avgust 2020-yil sentyabr Toshkent shahar hokimligi ( J . Artikxodjayev ), Shayxontohur tumani hokimligi ( A . Toʻxtayev ) , “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev) 4. “Chorsu” Shayxontohur tumani, Zarqaynar koʻchasi, “Chorsu” bozori, 0,48 ga 1.Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Qurish . 3. Foydalanishga topshirish . 2020-yil may 2020-yil iyun 2020-yil iyul Toshkent shahar hokimligi ( J . Artikxodjayev ), Shayxontohur tumani hokimligi ( A . Toʻxtayev ) , “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev) 5. “Beruniy” Olmazor tumani, Beruniy va Universitet koʻchalari kesishmasida, 0,36 ga 1.Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Qurish . 3. Foydalanishga topshirish . 2020-yil iyun 2020-yil avgust 2020-yil sentyabr Toshkent shahar hokimligi ( J . Artikxodjayev ), Olmazor tumani hokimligi ( B . Raxmonov ) , “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev) 6. “Chilonzor” Chilonzor tumani, KAXY va Bunyodkor koʻchasi kesishmasida, 0,32 ga 1.Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Qurish . 3. Foydalanishga topshirish . 2020-yil may 2020-yil iyul 2020-yil avgust Toshkent shahar hokimligi ( J . Artikxodjayev ), Chilonzor tumani hokimligi ( S . Maxametov ) , “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev) 7. “Olmazor” Chilonzor tumani, Gavhar va Bunyodkor koʻchalari kesishmasida, 0,65 ga 1.Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Qurish . 3. Foydalanishga topshirish . 2020-yil may 2020-yil iyul 2020-yil avgust Toshkent shahar hokimligi ( J . Artikxodjayev ), Chilonzor tumani hokimligi ( S . Maxametov ) , “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev) 8. “Qoʻyliq bozori” Bektemir tumani, TAXY va Fargʻon yoʻli koʻchasi kesishmasida, 0,75 ga 1.Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Qurish . 3. Foydalanishga topshirish . 2020-yil may 2020-yil avgust 2020-yil sentyabr Toshkent shahar hokimligi ( J . Artikxodjayev ), Bektemir tumani hokimligi ( Sh . Mamadjanov ) , “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev) 9. “Choshtepa” Sergeli tumani, Choshtepa koʻchasi, “Choshtepa” metro bekati yonida, 0,36 ga 1.Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Qurish . 3. Foydalanishga topshirish . 2020-yil may 2020-yil avgust 2020-yil sentyabr Toshkent shahar hokimligi ( J . Artikxodjayev ), Sergeli tumani hokimligi ( B . Shamuratov ) , “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev) 10. “Qipchoq” Sergeli tumani, Qipchoq va Mirzo Tursunzoda koʻchalari kesishmasida, 0,6 ga 1.Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Qurish . 3. Foydalanishga topshirish . 2020-yil iyun 2020-yil avgust 2020-yil sentyabr Toshkent shahar hokimligi ( J . Artikxodjayev ), Sergeli tuman hokimligi ( B . Shamuratov ) , “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev) 11. “Sergeli-7” Sergeli tumani, 7-mavze, Mirzo Tursunzoda va Mehrigiyo koʻchalari kesishmasida, 0,84 ga 1.Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Qurish . 3. Foydalanishga topshirish . 2020-yil iyun 2020-yil avgust 2020-yil sentyabr Toshkent shahar hokimligi ( J . Artikxodjayev ), Sergeli tuman hokimligi ( B . Shamuratov ) , “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev) 12. “Chilonzor buyum bozori” Chilonzor tumani, Bunyodkor shox koʻchasi, “Chilonzor buyum bozori” AJ avtoturargohi, 0,46 ga 1.Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Qurish . 3. Foydalanishga topshirish . 2020-yil may 2020-yil iyul 2020-yil avgust Toshkent shahar hokimligi ( J . Artikxodjayev ), Chilonzor tuman hokimligi ( S . Maxametov ) , “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev)
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-martdagi 157-son qaroriga 2-ILOVA
Toshkent shahrining jamoat transporti tizimini takomillashtirish
T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish muddatlari Masʼul ijrochilar I. Yangi liniyalar foydalanishga topshirilishi hisobga olinib yer usti yoʻlovchilar tashish transporti yoʻnalishlari tarmogʻini metropoliten bilan integratsiyalash 1. Metropolitenning Yunusobod yoʻnalishi harakatini takrorlovchi yoʻnalishlar tarmogʻini qayta koʻrib chiqish: Transport vazirligi (E. Ganiyev, D. Dexkanov), “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev), “Toshkent metropoliteni” UK (O. Xudoykulov), Yunusobod tumani hokimligi (R. Usmanov), Bektemir tumani hokimligi (Sh. Mamadjanov) 1.1.27 ta avtobus va yoʻnalishli taksiyoʻnalishlarni optimallashtirish, jumladan: 9 ta (26, 50, 52, 82, 95, 140, 151, 152, 61m); 2020-yil 1-iyulga qadar 10 ta (97, 71, 101, 20m, 27m, 80m, 40i, 62m, 134m, 90m); 2020-yil 1-oktabrga qadar 8 ta (63, 72, 91, 93, 190, 77m, 167m, 192m). 2021-yil 1-yanvarga qadar 1.2.4ta takrorlovchi avtobus va yoʻnalishli taksiyoʻnalishlarni yopish, jumladan: 1 ta (83m); 2020-yil 1-iyulga qadar 3 ta (9, 60, 24). 2020-yil 1-oktabrga qadar 1.3.4 ta yangi avtobus yoʻnalishlarni ochish, jumladan: 2 ta (“Yunusobod 9-mavzesi – Yunusobod 19-mavzesi”, “Yunusobod 6-mavzesi – Yunusobod 17-mavzesi”); 2020-yil 1-iyulga qadar 2 ta (“Hasanboy mahallasi — Yunusobod metro bekati”, “Gʻishtkoʻprik chegara oʻtkazish punkti — Yunusobod metro bekati”). 2020-yil 1-oktabrga qadar 2. Metropolitenning yer usti halqa yoʻli (Qoʻyliq) yoʻnalishi harakatini takrorlovchi yoʻnalishlar tarmogʻini qayta koʻrib chiqish. Transport vazirligi (E. Ganiyev, D. Dexkanov), “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev), “Toshkent metropoliteni” UK (O. Xudoykulov), Bektemir tumani hokimligi (Sh. Mamadjanov), Yashnobod tumani hokimligi (X. Tillashayxov) 2.1.24 ta avtobus va yoʻnalishli taksiyoʻnalishlarni optimallashtirish, jumladan: 14 ta (23, 117, 155, 45, 110, 9i, 16m, 18m, 24m, 25m, 47m, 136m, 163m, 170m); 2020-yil 1-iyulga qadar 9 ta (119, 30, 55m, 61m, 88m, 99m, 111m, 137m, 190m); 2020-yil 1-oktabrga qadar 1 ta (23m). 2021-yil 1-yanvarga qadar 2.2.2ta takrorlovchi avtobus va yoʻnalishli taksiyoʻnalishlarni yopish, jumladan: 1 ta (72m); 2020-yil 1-iyulga qadar 1 ta (15). 2020-yil 1-oktabrga qadar 2.3.1 ta yangi yetkazib chiquvchi yoʻnalish ochish (Oltin topgan mahallasi — Qoʻyliq bozori). 2021yil 1-yanvarga qadar 3. Metropolitenning Sergeli yoʻnalishi harakatini takrorlovchi avtobus va yoʻnalishli taksi yoʻnalishlar tarmogʻini qayta koʻrib chiqish: Transport vazirligi (E. Ganiyev, D. Dexkanov), “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev), “Toshkent metropoliteni” UK (O. Xudoykulov), Sergeli tumani hokimligi (B. Shamuratov), Uchtepa tumani hokimligi (F. Abdullayev) 3.1.15 ta yoʻnalishlarni optimallashtirish, jumladan: 1 ta (84); 2020-yil 1-oktabrga qadar 14 ta (132, 48, 75, 32, 74, 62, 86, 66, 126, 59, 130, 8,40, 26m). 2021-yil 1-yanvarga qadar 3.2.4 ta takrorlovchi avtobus yoʻnalishlarni yopish (105, 104, 113, 112). 2021-yil 1-aprelga qadar 3.3.1 ta yangi yetkazib chiquvchi yoʻnalish ochish (Metallurgiya zavodi — Sergeli 7-mavzesi). 2020-yil 1-oktabrga qadar II. Toshkent shahrida yangi qurilayotgan turar joy mavzelari va ijtimoiy hamda ishlab chiqarish infratuzilma obyektlarini yoʻlovchi transporti yoʻnalishlari bilan taʼminlash 4. Oʻzaro parallel va bir-birining harakatini takrorlovchi yoʻnalishlar tarmogʻiniqayta koʻrib chiqish: Transport vazirligi (E. Ganiyev, D. Dexkanov), “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev), Toshkent shahri tumanlari hokimliklari 4.1.65 ta avtobus va yoʻnalishli taksi yoʻnalishlarni optimallashtirish, jumladan: 14 ta (111, 123, 8T, 33, 49, 53, 94, 103, 124, 1m, 6i, 93m, 135m, 169m); 2020-yil 1-iyulga qadar 17 ta (38, 65, 98, 141, 120, 29m, 52m, 28m, 95m, 100m, 162i,11m, 17m, 91m, 92m, 113m, 168m); 2020-yil 1-oktabrga qadar 34 ta (13, 34, 78, 148, 150, 188, 2, 21, 89, 55, 69, 77, 83,100, 134, 122, 17, 18, 56, 68, 88, 28, 31, 87, 76, 116,74m, 76m, 191m, 36m, 114m, 17i, 188m, 12i). 2021-yil 1-yanvarga qadar 4.2.4 ta takrorlovchi avtobus va yoʻnalishli taksiyoʻnalishlarni yopish, jumladan: 1 ta (173m); 2020-yil 1-iyulga qadar 1 ta (144); 2020-yil 1-oktabrga qadar 2 ta (96, 20). 2021-yil 1-yanvarga qadar 4.3.1 ta yangi yetkazib chiquvchi yoʻnalish ochish (Qoraqamish 2/4-mavzesi — Ber�niy metro bekati). 2021-yil 1-yanvarga qadar III. Yoʻlovchi tashish transporti tizimining iqtisodiy-matematik modelini ishlab chiqish 5. Toshkent shahar hokimligi va “Kalyon ulastirma muhendislik ve musavrilik A.S.” (Turkiya) injiniring kompaniyasi oʻrtasida toʻgʻridan toʻgʻri shartnoma tuzish orqali “2020 — 2030-yillarda Toshkent shahar transport va yoʻl-transport infratuzilmasini rivojlantirish” boʻyicha transport bosh rejasini ishlab chiqish, bunda: Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev) Transport vazirligi (E. Ganiyev) shahar transportining iqtisodiy-matematik modelini ishlab chiqish; 2021-yil 1-aprelga qadar yoʻlovchi tashuvlarini boshqarishga raqamli texnologiyalarni joriy etish; 2021-yil 1-dekabrga qadar mahalliy mutaxassislarni tayyorlash. 2020-2021-yillarda IV. Imkoniyati cheklangan fuqarolar uchun toʻsiqsiz muhit yaratish, yoʻlovchilarning bir transport turidan boshqasiga oʻtish uchun qulayliklar yaratish 6. Yoʻlovchilarga bir transportdan boshqasiga qulay oʻtishi uchun sharoitlar mavjudligi yuzasidan yer usti yoʻlovchi transporti yoʻnalishi tarmogʻini metropoliten bilan oʻzaro bogʻliq holda maqbullashtirish, imkonyatlari cheklangan fuqarolar uchun xavfsiz va toʻsiqsiz muhit taʼminlashni inobatga olgan holda yirik bekatlar komplekslarini xatlovdan oʻtkazish. 2020-yil may Transport vazirligi (E. Ganiyev, I. Maxkamov), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), “ToshkentboshplanLITI” GUP (B. Adilxodjayev), “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev), “Toshkent metropoliteni” UK (O. Xudaykulov), Toshkent shahri tumanlari hokimliklari 7. Xatlov natijalariga koʻra bekat komplekslarini rekonstruksiya qilish boʻyicha namunaviy loyihalarni nazarda tutgan holda avtobus bekat komplekslari hamda metropoliten bekatlariga oʻtish joylarini rekonstruksiya qilish dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2020-yil 1-iyulga qadar 8. Imkonyati cheklanganlar harakatlanishi uchun toʻsiqsiz muhitni yaratish maqsadida shahar va yoʻl-transport infratuzilmasi standartlarini joriy etish boʻyicha xalqaro tajribani oʻrganish va Toshkent shahrida xalqaro tajribani qoʻllash boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga quyidagilar koʻzda tutilgan takliflarni kiritish: Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), Qurilish vazirligi (B. Zakirov), IIV (P. Bobojonov) Transp�rt vazirligi (E. Ganiyev, I. Maxkamov), “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev), “Toshkent metropoliteni” UK (O. Xudaykulov) svetoforlarni ovozli mayoqlar, piyodalar oʻtish joylarini maxsus plitka bilan jihozlash va boshq.; 2020-yil 1-sentabrga qadar nogironligi boʻlgan shaxslar uchun qulayliklar yaratgan holda panduslar, alohida joylar, bekatlar va yoʻnalishni ovozli tarzda eʼlon qilish, elektron axborot tablo bilan taʼminlash maqsadida jamoat transportini maxsus vositalar bilan jihozlash. 9. Shaharsozlikni rivojlantirishni (sanoat va turar joy qurilishi dasturlari va loyihalari) transport tizimi quvvatlari bilan majburiy uygʻunlashtirish mexanizmini joriy etish. 2020-yil 1-iyulga qadar Qurilish vazirligi (B. Zakirov), Transport vazirligi (E. Ganiyev), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev) V. Yoʻlkira toʻlashning avtomatlashtirilgan tizimi joriy etilishi munosabati bilan shahar yoʻlovchilar tashish transportining tarif siyosatini takomillashtirish 10. Xalqaro tajribani hisobga olgan holda qayishqoq tarif rejalari hisob-kitobi metodikasini ishlab chiqish va belgilangan tartibda kelishish. 2020yil 1-mayga qadar Transport vazirligi (E. Ganiyev, I. Maxkamov), Moliya vazirligi (T. Ishmetov), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), “Toshshaxartransxizmat” AJ (A. Djurayev), “Toshkent metropoliteni” UK (O. Xudaykulov), “ATTO” MChJ (T.Azadov) 11. Qatnov masofasi, vaqti va bir transportdan boshqasiga oʻtish sonidan kelib chiqqan holda tabaqalashtirilgan toʻlov tizimi �oʻllanilishi hisobga olingan shahar yoʻlovchi tashish transportining tarif siyosatini takomillashtirish boʻyicha Hukumat qarori loyihasini ishlab chiqish va belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2020-yil 1-iyunga qadar 12. Tijorat banklarining 1900 ta oʻziga oʻzi xizmat koʻrsatish kioskalari orqali transport kartalarini toʻldirish jarayonini tashkil etish. 2020-yil 1-aprelga qadar “ATTO” MChJ (T. Azadov), “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev) 13. “Humo” va “Uzcard” NFC (Near-Field Communication) bank kartalari orqali shahar yoʻlovchi tashish tarnsportida yoʻlkira toʻlovini qabul qilish jarayonini tashkil etish. 2020-yil 1-mayga qadar “ATTO” MChJ (T. Azadov), “Toshshahar�ransxizmat” AJ (A. Djurayev) 14. Mobil telefon kodining NFC (Near-Field Communication) va QR (Quick Response code) texnologiyasi bayonnomalaridan foydalanib mobil ilova orqali toʻlov jarayonini tashkil etish. 2020-yil may “ATTO” MChJ (T. Azadov), “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev) 15. Shahar yoʻlovchi tashish transportida yoʻlkira toʻlash uchun VISA, MASTERCARD, UNIONPAY, MIR xalqaro toʻlov tizimlarining bank kartalarini qabul qilish jarayonini tashkil etish. 2020-yil iyun “ATTO” MChJ (T. Azadov), “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev) 16. Toshkent shahrida 15 ta avtomatlashtirilgan transport kartalarini sotish uchun oʻziga oʻzi xizmat koʻrsatish qurilmalarini oʻrnatish. 2020-yil iyul “ATTO” MChJ (T. Azadov), “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev) 17. Kontaktsiz axborot saqlovchi vositalar (smart soatlar, breloklar, brasletlar va boshqalar) orqali shahar yoʻlovchi tashish transportida yoʻlkirani qabul qilish jarayonini tashkil etish. 2020-yil iyul “ATTO” MChJ (T. Azadov), “Toshshahartransxizmat” AJ (A. Djurayev) VI. Shahar yoʻlovchi tashish transporti tizimini raqamlashtirish 18. Avtobuslar salonida bekatla� toʻgʻrisida maʼlumot beruvchi avtomatlashtirilgan tizimni joriy etish. 2020-yil 1-dekabrga qadar Transport vazirligi (E. Ganiyev, D. Dexkanov), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), “Toshshaxartransxizmat” AJ (A. Djurayev) 19. Oraliq bekatlarda avtobuslarning harakatlanish jadvali va bekatga yetib kelish vaqtini koʻrsatib boruvchi elektron tablolar oʻrnatish. 2020-yil 1-dekabr Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), “Toshshaxartransxizmat” AJ (A. Djurayev) 20. Aholiga shahar yoʻlovchi tashish t�ansportida yurishni rejalashtirish va uning ishi toʻgʻrisida boshqa foydali maʼlumotlarni olish imkonini beruvchi “Mening yoʻnalishim” elektron tizimini joriy etish. 2020-yil 1-oktabrga qadar Transport vazirligi (E. Ganiyev), “Toshshaxartransxizmat” AJ (A. Djurayev) 21. Yoʻlovchi tashish jarayonini avtomatlashtirilgan boshqarish uchun situatsion markazni tashkil qilish, bunda: yoʻlovchi tashishni rejalashtirish tizimini avtomatlashtirish; yoʻlovchi tashishning rejalashtirilgan vazifali bajarilishini nazorat qilish; yoʻlovchi tashishning muntazamligi, tezlik meʼyori va harakat jadvaliga amal qilinishi ustidan nazorat tizimi; tashish jarayonini tezkor boshqarish (harakat yoʻnalishini oʻzgartirish, ehtiyoj boʻyicha tigʻiz yoʻnalishlarga transportni qayta yoʻnaltirish); yoʻlovchilardan transport xizmatlari sifati oshirilishi yuzasidan takliflar olish imkoniyati boʻlgan axborot tizimini nazarda tutish. 2021-yil mart Transport vazirligi (E. Ganiyev), “Toshshaxartransxizmat” AJ (A. Djurayev) VII. Shahar yoʻlovchi tashish transporti uchun ustuvorlikni taʼminlash yoʻli bilan “Tezkor avtobus qatnovi tizimi (BRT)” tajriba loyihasini amalga oshirish 22. A. Temur xiyoboni — “Kompass” savdo kompleks markazi (Istiqbol, Fargʻona yoʻli koʻchalari orqali) yoʻnalishi boʻyicha aloxida yoʻlakli tezyurar “BRT” (Bus Real Tranzit) avtobus yoʻnalishi tajriba loyihasini amalga oshirish, aloxida yoʻlak qurish va yoʻlning tegishli xududlarini rekonstruksiya qilish . 2020-yil 1-noyabrga qadar Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), Transport vazirligi (A. Abduvaliyev), “ToshkentboshplanLITI” DUK (B. Adilxodjayev), Toshkent shahar Mirobod va Yashnobod tumanlari hokimliklari VIII. Transport vositalari parkini zamonaviy, yuqori samarali, qulay, xavfsiz va ekologik toza texnika bilan yangilash 23. Mavjud avtobus parkini bosqichma-bosqich yuqori samarali va atrof muhitga zarari kam boʻlgan avtobuslar hisobiga yangilash, shuningdek, imkoniyati cheklangan fuqarolar uchun qulay transport muhiti yaratishni nazarda tutuvchi “2021 — 2023-yillarda “Toshshahartransxizmat” AJ korxonalari harakatlanadigan tarkibini yangilash dasturi” loyihasini ishlab chiqish. 2020-yil 1-sentabrga qadar Transport vazirligi (E. Ganiyev), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), “Toshshaxartransxizmat” AJ (A. Djurayev), Moliya vazirligi (T. Ishmetov) 24. 2020 — 2024-yillarda metropolitenning yangi liniyalari foydalanishga topshirilishi hisobga olingan holda yangi vagonlarni xarid qilish va foydalanilayotganlarining bir qismini modernizatsiya qilish orqali metropolitenning harakatlanadigan tarkibini yangilash dasturini ishlab chiqish, bunda: 48 ta yangi metro tarkiblarini xarid qilish, jumladan: 2020-yilda — 10 ta, 2021-yilda — 10 ta, 2022-yilda — 10 ta, 2023-yilda — 10 ta, 2024-yilda — 8 ta; 64 ta metro vago�larini kapital tiklash ishlarini amalga oshirish uchun texnik va moliyaviy talablar boʻyicha chora-tadbirlarni tasdiqlash, jumladan: 2020-yilda — 20 ta, 2021-yilda — 8 ta, 2022-yilda — 12 ta, 2023-yilda — 4 ta, 2024-yilda — 20 ta. 2020-yil 1-iyulga qadar “Oʻzbekiston temir yullari” AJ (X. Xasilov), “Toshkent metropoliteni” UK (O. Xudaykulov), Moliya vazirligi (T. Ishmetov), “Toshkent shahar yoʻlovchi vagonlarini taʼmirlash zavodi” AJ (D. Dadaxodjayev)
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-martdagi 157-son qaroriga 3-ILOVA
Toshkent shahri jamoat transporti tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari dasturining
T/r Maqsadli parametrlar Oʻlchov birligi Hammasi shu jumladan: Kutilayotgan natija 2020-yil 1-iyulgacha 2020-yil 1-oktabrgacha 2021-yil 1-yanvargacha 1. Shahar yoʻlovchi tashish transporti y oʻnalishlar i ni optimallashtirish ( yoʻnalish masofasini qisqartirish yoki uzaytirish, trassasini oʻzgartirish) dona 131 37 37 57 1. Yoʻnalishlarning oʻrtacha masofasini 19,8 km dan 15 km gacha qisqartirish. 2. Avtobuslarning oʻrtacha harakatlanish oraliq vaqtini 20 — 30 daqiqadan 10 — 12 daqiqagacha kamaytirish. 3. Yer usti jamoat transportining bir kunlik bosib oʻtadigan masofasini 37,6 ming km ga kamaytirish. 4. Kunlik yoqilgʻi x arajatini 13 ming litrga kamaytirish. 5. Atmosferaga chiqariladigan zararli chiqindilarni kuniga 2,5 tonnaga kamaytirish; 6. Yoqilgʻi-moylash mahsulotlari sarf-harajatlarini yiliga 27,7 mlrd soʻm miqdorida tejash. 7. Metropolitendagi kunlik yoʻlovchilar oqimini 240 ming yoʻlovchidan 500 ming yoʻlovchigacha koʻpaytirish. 8. 75 ming nafar dan ortiq aholi yashaydigan 6 ta yangi turar joy mavze sini muntazam avtobus yoʻnalishlari qatnovi bilan taʼminlash. 2. Shahar yoʻlovchi tashish transportining b ir-birini takrorlovchi va samarasiz yoʻnali�larni yopish dona 14 3 5 6 3. Shahar yoʻlovchi tashish transporti ning yangi yoʻnalishlar i ni ochish dona 7 2 3 2 4. Transport-oʻtkazgich bogʻlamalarini qurish dona 12 1 11 - 5. Kunlik yoqilgʻi harajatlarini qisqartirish ming litr 12,7 - - 13 6. Metropolitenda kunlik yoʻlovchi aylanmasini oshirish ming litr 470,5 - - 500
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 16-mart,
157-son