UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 16-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 16 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 марта 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 March 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ;

Нотариал округдаги нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини белгилаш тартиби тўғрисида низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:

74 фоизи — туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;

16 фоизи — бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга;

10 фоизи — хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг банкдаги ҳисобварағига ҳамда тегишлича адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида жамлаш йўли билан давлат нотариал идоралари ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивларни (кейинги ўринларда идоравий нотариал архивлар деб аталади) молиялаштиришга йўналтирилади.

Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармаларининг мурожаатларига кўра нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божининг туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига келиб тушадиган қисмини 10 фоизгача камайтириш орқали давлат божининг 20 фоизгача бўлган қисмини ўзини ўзи молиялаштириш имконияти мавжуд бўлмаган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар тасарруфида қолдириш ҳуқуқи берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига:

ушбу қарорнинг 2-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган маблағларни бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромад ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплаш учун йўналтириш;

нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларини Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқлаш;

давлат нотариал идоралари томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божларининг адлия органлари шахсий ғазна ҳисобварағига тушадиган маблағларнинг бир қисмини нотариал идоралар ва идоравий нотариал архивлар фаолиятини такомиллаштириш тадбирларини молиялаштиришга, шунингдек нотариал идоралар ва идоравий нотариал архивлар таъминоти учун айрим минтақалар ўз маблағларининг етишмаган қисмини қоплашга мақсадли йўналтирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида жамлаш ҳуқуқи берилсин.

4. Қуйидагилар:

а) давлат нотариал идоралари ва идоравий нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

нотариал ҳаракатларни амалга оширилганлик учун ундириладиган давлат божидан ажратмалар;

ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун олинадиган тўловлар;

идоравий нотариал архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатлар дубликатларини, реестрлардан кўчирмаларни, шунингдек маълумотномаларни ва архив ҳужжатларининг нусхаларини берганлик учун тўловлар;

герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг бир қисми;

бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар;

б) хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божи суммасининг хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларда қоладиган қисми;

ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларни амалга оширганлик, шунингдек, нотариатнинг фаол модели доирасида хизматларни кўрсатганлик учун олинадиган тўловлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Белгилансинки:

давлат нотариал идоралари нотариусларини танлов асосида тайинлаш тартиби сақлаб қолинади;

фаолият юритаётган давлат нотариал идоралари нотариусларига хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар фақатгина уларнинг аризасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан тўғридан-тўғри расмийлаштириб берилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат унитар корхонаси билан биргаликда ўн беш кун муддатда:

мазкур қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда ваколатли органнинг электрон шаклда офертани йўллаши ва ариза берувчи уни акцептлаши йўли билан лицензия шартномасини тузишнинг техник имкониятини яратсин;

ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларни кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат нотариал идораларини босқичма-босқич тугатилишини ҳамда улардан тегишли материаллар ва архивларни идоравий нотариал архивларга қабул қилиб олинишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат унитар корхонаси билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармаларининг ЯИДХПга уланишини таъминлансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарорига 1-ИЛОВА

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар (кейинги ўринларда нотариус деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Нотариус нотариал ҳаракатларни амалга оширишда жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари билан кафолатланган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлайди.

3. Нотариус фаолиятини лицензиялаш, нотариусни ҳисобга қўйиш ва уни ҳисобдан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия бошқармалари деб аталади) томонидан амалга оширилади.

4. Нотариус ҳисобга қўйилганидан сўнг адлия бошқармалари бу ҳақда шу куннинг эртасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг (кейинги ўринларда Нотариал палата деб аталади) тегишли ҳудудий бошқармасига хабарнома юборади. Хабарнома Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига тушган пайтдан эътиборан нотариус Нотариал палатанинг аъзоси бўлади ва нотариус мақомига эга бўлади.

5. Нотариус юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритади, банкда ҳисобварақ очади, ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни бекор қилади, иш фаолиятини ташкил этиш учун мутахассислар ёки юридик шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлади.

6. Нотариус ўзининг фаолиятини бошлашдан олдин ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилдириши шарт.

7. Нотариус фаолият юритадиган бино нотариал округи доирасида жойлашган бўлиши шарт.

8. Нотариуснинг номида «хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус» сўзлари бўлиши, тегишли туман, шаҳар кўрсатилиши лозим.

Мисол учун: «Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ашуров Дилшод Рустамович».

9. Нотариуснинг муҳри Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона намунага мувофиқ тайёрланади.

Нотариус ўз муҳрининг эскизини келишиш учун адлия бошқармаларига тақдим этади.

Нотариус муҳрининг эскизи Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 августдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрлар ва ҳужжатлар бланкаларини тайёрлаш, фойдаланиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартибига мувофиқ кўриб чиқилади ва натижаси ҳақда нотариусга хат берилади.

10. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда нотариуслар давлат нотариал идораси нотариуси билан тенг ҳуқуқларга эга бўлади ва бир хил мажбуриятларни зиммасига олади. Улар томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар бир хил юридик кучга эга.

2-боб. Нотариус ходимлари

11. Нотариус стажёр, ёрдамчи, котиб, шунингдек, нотариал фаолиятни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа ходимларга (таржимон, оператор, курьер ва бошқа) эга бўлиши мумкин.

Нотариус ўзининг ходимларини лавозимга тайинлашда ва лавозимдан озод қилишда мустақилдир, ушбу Низомнинг 12 ва 13-бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Нотариус ходимларнинг меҳнат фаолиятини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан ташкил этади.

Нотариус ходимлар ҳақидаги маълумотни уларни ишга қабул қилгандан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этиши лозим.

11 1 . Нотариус ўзининг иш ва дам олиш вақтини мустақил белгилайди.

Нотариус иш вақти ҳақида, шу жумладан иш вақти ўзгарган тақдирда ҳамда меҳнат таътилида бўлиш ёки ўз касбий малакасини ошириш муддатлари ҳақида «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Тизим) тегишли маълумотларни киритади.

Нотариус иш вақтида иш жойида бўлиши шарт, узрли сабабларга кўра бўлмаслик ҳолатлари бундан мустасно.

12. Нотариус стажёрини ишга қабул қилиш Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси тавсиясига асосан бириктирилган нотариус томонидан амалга оширилади. Нотариус томонидан нотариус стажёрини ишга қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан нотариус стажёрини ишга қабул қилишни рад этишга номзоднинг Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддасида белгиланган талабларга мос келмаслиги асос ҳисобланади.

Стажировка нотариал идорада ўталади. Нотариус стажёри ўз фаолиятини нотариус раҳбарлигида, унинг алоҳида топшириқларини бажарган ҳолда амалга оширади.

Стажёрга раҳбар этиб нотариуслик лавозимида камида уч йил ишлаган нотариус тайинланади. Бунда бир нотариусга навбат асосида ва қоида тариқасида битта стажёр бириктирилади.

Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Нотариал палата билан биргаликда белгиланади.

13. Нотариус ёрдамчисини ишга қабул қилиш Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси билан келишган ҳолда нотариус томонидан амалга оширилади.

Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан нотариус ёрдамчисини ишга қабул қилишни рад этишига номзоднинг Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддасида белгиланган талабларга мос келмаслиги асос ҳисобланади.

14. Нотариус Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси билан келишган ҳолда ходимларининг вазифалар тақсимотини белгилаб бериши мумкин.

3-боб. Нотариал фаолият ва уни молиялаштириш

15. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий ва техник тусдаги хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият нотариал фаолият ҳисобланади.

Нотариус нотариат соҳасида давлатнинг функциясини амалга оширувчи шахс сифатида оммавий-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси ҳисобланади.

16. Нотариал ҳаракатлар Тизим орқали амалга оширилади.

Нотариус Тизимдан фойдаланганлиги учун ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан тузилган шартнома асосида базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида тўлов тўлайди.

Нотариусларнинг Тизимдан фойдаланиш ҳамда унга уланиши учун қўйиладиган техник ва дастурий талаблар, шунингдек, ахборот хавфсизлиги сиёсати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

17. Нотариуслар Тизимдан фойдаланишда қуйидагиларга мажбур:

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахсларнинг шахсини аниқлашни замонавий усуллардан (бармоқ изларини сканер қилиш ва уларни паспортдаги (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатидаги) биометрик маълумотлар билан солиштириш) фойдаланган ҳолда амалга ошириш;

нотариал ҳаракатларни Тизимда мажбурий тўлиқ қайд этиш;

Тизимга нотўғри ва хато маълумотлар киритилишига йўл қўймаслик.

18. Нотариус ўз фаолиятини мустақил молиялаштиради.

19. Нотариуснинг нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нотариусларда қоладиган қисми ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги хизматлар кўрсатганлик учун ундириладиган пул маблағлари (кейинги ўринларда нотариус томонидан ундириладиган тушумлар деб аталади) унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

20. Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи белгиланган тартибда тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига кирим қилинади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда тақсимланади.

Шахсий ғазна ҳисобварақларига кирим қилинган давлат божининг нотариусларга йўналтириладиган қисми Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли электрон тақсимлаш тўлов тизими орқали тақсимланади.

21. Шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш учун Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармаларига нотариуслар билан боғлиқ зарур маълумотлар (нотариуснинг тўлиқ номи, почта манзили, лицензияси ва банк реквизитлари)ни туман ва шаҳарлар бўйича тасдиқланган ҳолда тақдим этади. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божини автоматик равишда тақсимлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига нотариуслар учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларини тақдим этади.

Нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги хизматлар кўрсатганлик учун ундириладиган пул маблағлари тўғридан-тўғри уларнинг банкдаги ҳисоб варақларига туширилади.

22. Нотариус томонидан ундирилган тушумлар давлат бюджетига солиқлар ва йиғимлар тўланганидан сўнг нотариуснинг тасарруфига ўтади.

4-боб. Нотариусларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

23. Адлия бошқармалари заруратга қараб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нотариусларнинг фаолиятини ташкил этишда:

жисмоний ва юридик шахслар мурожаат қилишлари учун қулай бўлган жойлардан нотариусларга зарур бино ва иншоотлар, шунингдек, бундай бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкалари ажратилишига кўмаклашади;

нотариусларнинг Тизимга уланиши ва ундан фойдаланишини таъминлайди;

нотариусларнинг малакасини оширишга доир тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;

нотариусларнинг хорижий мамлакатларда тажриба алмашишига ёрдам беради.

5-боб. Нотариал округ

24. Нотариал округ — бу Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши ҳисобга олинган ҳолда ташкил этиладиган нотариал идоранинг ҳудуди.

25. Ҳар бир туман (шаҳар) ҳудуди битта нотариал округ ҳисобланади. Нотариал округ номи туман (шаҳар) номи билан аталади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар туман (шаҳар)лари ва Тошкент шаҳар туманлари ҳар бири алоҳида нотариал округ ҳисобланади.

26. Нотариуслар нотариал округ доирасида фаолият кўрсатиш ҳудудини эркин танлаш ҳуқуқига эга.

27. Жисмоний ва юридик шахс нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун хоҳлаган нотариусга мурожаат қилишга ҳақли, Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 37 , 51 , 52 , 59 , 63 , 74 , 82 ва 93-моддаларида назарда тутилган нотариал ҳаракатлар бундан мустасно.

Нотариус нотариал ҳаракатларни ўз иш жойидан бошқа жойда фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда амалга ошириши мумкин.

Нотариуснинг нотариал ҳаракатни белгиланган фаолият ҳудудидан ташқарида амалга ошириши бу ҳаракатни ҳақиқий эмас, деб топишга асос бўлмайди.

Нотариус мавжуд бўлмаган ҳудуддаги васият қилувчи оғир касал бўлган ҳолларда нотариус васиятномани ўзи хизмат кўрсатадиган ҳудуддан ташқарига чиқиб тасдиқлаши мумкин.

6-боб. Нотариус фаолият юритадиган бино

28. Нотариус фаолият юритадиган бино (кейинги ўринларда бино деб аталади) нотариусга мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши лозим.

Ушбу бинога эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асли (ёки уларнинг нусхаси) нотариусда сақланиши лозим.

Бино нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат этувчи шахсларнинг эркин киришини таъминлайдиган жойда жойлашиши керак.

29. Бинода фуқароларнинг нотариус ҳузурига кириши, нотариал ҳаракатлар махфийлиги, нотариал иш юритиш ҳужжатлари, материаллари ва нотариал архивнинг бут сақланиши, тўловларни қабул қилиш, аудио ва видеода қайд этиш учун шарт-шароитлар таъминланиши лозим.

30. Нотариус ўз фаолиятини фақат битта бинода амалга оширади.

Икки ёки ундан ортиқ нотариуслар ўз фаолиятини амалга ошириш учун битта бинода жойлашиши мумкин.

31. Қуйидагилар нотариус фаолиятини ташкил этиш учун минимал талаблар ҳисобланади:

бино нотариус иш фаолиятини амалга оширадиган нотариал округ ҳудудида жойлашган бўлиши;

бинода ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсқинликсиз кириши учун шароитлар (пандус, лифт) мавжуд бўлиши;

бино қўриқлаш (темир панжара ёки камера ва сигнализация ёхуд қўриқчи) ва ёнғин хавфсизлиги тизимига эга бўлиши;

санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиниши;

нотариал ҳаракатни амалга ошириш ва ҳужжатлар сақланиши учун махсус жиҳозланган алоҳида хона (архив) мавжуд бўлиши;

нотариуснинг муҳри, штамплари, қатъий ҳисобда турадиган гербли (махсус) бланкалар сақланадиган пўлат сейф ёки темир жавон мавжуд бўлиши;

нотариус ходимларининг фаолият юритиши учун зарур компьютер тўплами ва бошқа техник жиҳозлар (принтер, сканер, люверс, модем қурилмалари, бармоқ изини олиш ускунаси, аудио ва видеода қайд этиш воситалари)га эга бўлиши;

телефон ва интернет алоқаси билан таъминланган бўлиши;

нотариус лицензиясининг нусхаси, нотариал ҳаракатлар намуналари, талаб қилинадиган ҳужжатлар, нотариал ҳаракат учун тўловлар ва иш тартиби тўғрисида ахборотлар кўрсатилган пешлавҳалар ёки электрон ахборот берувчи воситалар мавжуд бўлиши;

нотариал ҳаракатларнинг махфийлигини таъминлаш мақсадида нотариус фуқароларни қабул қиладиган хона алоҳида бўлиши ҳамда у табиий ва (ёки) сунъий ёритиш тизимига эга бўлиши;

нотариус ҳамда унинг ходимлари хонаси видеокузатув камералари билан жиҳозланган бўлиши, бунда видеоёзувлар камида бир ой давомида сақланиши таъминланиши;

нотариус ҳузурида навбатда турган шахсларнинг кутиш хонаси зарур ёруғлик билан таъминланиши, етарли майдонга, ўриндиқ ва мебель жиҳозларига, шунингдек, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва фуқароларнинг кутиши учун зарур предметлар билан жихозланган бўлиши. Нотариус қабулини кутиш хонасида нотариал ҳаракатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш, ҳужжатлардан нусха олиш мосламаларини ўрнатиш, шунингдек, нотариал архивларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

32. Нотариал архив ҳужжатларини сақлаш учун махсус стеллажлар, жавонлар, сейфлар билан жиҳозланган алоҳида хоналар (архив) ажратилиши, белгиланган талабларга риоя этилиши ҳамда архив ҳужжатлари сақланиши тўғри ташкил этилиши, уларнинг йўқолиши ва ўғирланишини бартараф этиш чоралари кўрилиши лозим.

Нотариус томонидан архив ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаш мақсадида бегона шахсларнинг архивга кириб ҳужжатлар билан танишишига йўл қўйилмайди.

33. Бинонинг нотариус фаолиятини ташкил этишга оид минимал талабларга мувофиқлигини текшириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари томонидан нотариуснинг иш фаолияти юзасидан текширишлар ўтказиш вақтида амалга оширилади.

34. Нотариус жойлашган жой ўзгарганда, шу жумладан бинодан фойдаланиш ҳуқуқи муддатидан олдин бекор қилинганда, бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ва Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаларига уч кун ичида хабарнома берилиши лозим.

Хабарномада бино жойлашган жой ва иш тартиби тўғрисида маълумот кўрсатилиши шарт.

35. Нотариус жойлашган бинонинг ташқи томонидан, бинога кириш жойида шу нотариус тўғрисида жойлаштирилган ёки нотариал фаолият билан боғлиқ хизматлар ҳақида шу бино витринасидаги қоғоз ёки электрон ахборот (пешлавҳа) реклама ҳисобланмайди ва бунинг учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рухсатини олиш талаб этилмайди.

7-боб. Нотариал фаолият устидан назорат

36. Нотариуслар томонидан лицензия талаблари ва шартларига, нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, нотариал ҳаракатлар махфийлигига ва нотариус қасамёдига риоя қилиниши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда адлия бошқармалари амалга оширади.

37. Нотариуснинг касб этикаси қоидалари ва касб мажбуриятларига риоя этиши устидан назорат Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

38. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ҳамда Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармалари тегишли буйруққа асосан нотариусларни камерал, қисқа муддатли ва режали текшириши мумкин.

Нотариал фаолият устидан назорат нотариуснинг нотариал ҳаракатларни амалга ошириши билан боғлиқ, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг шикоятлари бўйича ўтказиладиган текширишлар жараёнида амалга оширилади.

39. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари, шунингдек, Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармалари Тизимдан фойдаланган ҳолда камерал назоратни қуйидаги чора-тадбирларни бажариш орқали амалга оширади:

нотариал ҳаракатлар устидан ахборот тизими орқали онлайн тарзда мониторинг олиб бориш;

тезкор хабар олинган тақдирда нотариал ҳаракатларни тўхтатиб қўйиш;

«СМС» хабарнома юбориш ҳамда идоралараро электрон ахборот алмашиш йўлга қўйилганлигини назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нотариал фаолият тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, уларни умумлаштириш жараёнларини комплекс автоматлаштириш ҳамда нотариал ҳаракатларни амалга оширишда тегишли давлат органлари билан ахборот ҳамкорлигининг барча турларини таъминлаш мақсадида Тизимни техник таъминлаш ва юритиш учун масъул орган ҳисобланади.

40. Қисқа муддатли текшириш рейди, «Сирли мижоз» тадбирлари ва хизмат текшируви ўтказиш тартибида амалга оширилади.

41. Нотариуслар иш фаолиятида режали текшириш уч йилда камида бир марта ўтказилади. Нотариус иш фаолиятини дастлабки текшириш у иш фаолиятини бошлаганидан бир йил ўтгандан сўнг амалга оширилади.

42. Нотариус фаолиятини текширишда ваколатли шахслар ваколатини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этгандан сўнг нотариус уларга тегишли ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

43. Нотариуснинг фаолиятини текширишга Нотариал палата ходими ёки унинг бошқарув аъзоларидан бири ёхуд нотариуслар жалб қилиниши мумкин.

44. Текшириш натижаларига кўра маълумотнома, хизмат текшируви ўтказилганда хулоса тузилади. Текшириш натижалари бўйича тузилган ҳужжатлар нотариусга таништирилади ва бир нусхаси тақдим этилади.

45. Нотариус лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилганда ёки тугатилганда ёхуд бошқа узрли сабабларга (нотариус меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ва (ёки) бола парваришлаш таътилларига чиққанда, ишдан ажралган ҳолда малака оширишга юборилганда ва бошқа ҳолларда) кўра адлия бошқармалари Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда ушбу нотариуснинг тугалланмаган нотариал ҳаракатларини амалга ошириш ҳамда аҳолига нотариал хизматлар кўрсатиш учун бошқа нотариусга ваколат беради ва бу ҳақда тегишли буйруқ расмийлаштирилади.

8-боб. Якунловчи қоидалар

46. Нотариус фаолияти ихтиёрий ёки суд тартибида тугатилади.

47. Фаолияти тугатилган нотариус нотариал фаолиятига оид ҳужжатларни муқоваланган, тикилган ва рақамланган ҳолда адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивга икки ҳафтада топшириши шарт.

Нотариус фаолияти тугатилганда унга тегишли муҳр, штамплар ва ишлатилмаган гербли (махсус) бланкалар шу куннинг эртасидан кечиктирмай адлия бошқармаларига топширилиши шарт.

48. Нотариус вафот этганда, суд томонидан муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганда нотариал фаолиятига оид ҳужжатларни идоравий нотариал архивга топшириш адлия бошқармалари томонидан тузилган махсус ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

49. Нотариуслар фаолиятини лицензиялаш, нотариусни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш, нотариуслар фаолиятини суғурта қилиш ва улар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

50. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарорига 3-ИЛОВА

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш (кейинги ўринларда рўйхатга олиш деб аталади) ва ҳисоб рўйхатидан чиқариш тартибини белгилайди.

2. Рўйхатга олиш хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ва унинг фаолият кўрсатиш манзили ҳақидаги маълумотларни шакллантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия органлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.

3. Рўйхатга олиш хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус жойлашган жойдаги адлия органи томонидан амалга оширилади.

2-боб. Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

4. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус нотариал идора ташкил этилган пайтдан эътиборан уч кун ичида адлия органларини бу ҳақда хабардор қилади.

5. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус унга лицензия расмийлаштирилгандан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмасдан адлия органлари томонидан автоматик тарзда рўйхатга олинади ва бу ҳақида нотариусни ҳамда Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасини хабардор қилади. Шундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нотариал палатанинг аъзоси бўлади ва нотариус мақомини олади.

Агар рўйхатга олинган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус белгиланган тартибда бошқа нотариал округга ўтса, мазкур нотариал округ бўйича рўйхатга олиш Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали тегишли адлия органига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда хабарнома беради.

5 1 . Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар шахсан ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда хабарнома электрон шаклда тўлдиради.

5 2 . Хабарнома тўлдирилганидан сўнг хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Mobile-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, хабарномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Тўлдирилган хабарнома автоматик тарзда тегишли адлия органига юборилади.

6. Рўйхатдан ўтказишда ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

3-боб. Рўйхатдан ўтказиш тартиби

7. Адлия органи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг белгиланган тартибда бошқа нотариал округга рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги хабарномаси келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида нотариусни рўйхатга олади ва бу ҳақида Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасини хабардор қилади.

Хабарномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши адлия органи томонидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Хабарномани бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

7 1 . Хабарноманинг адлия органи томонидан кўриб чиқилиши натижасида рўйхатга олинганлиги ёки рўйхатга олиш рад этилганлиги ҳақидаги маълумот Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

7 2 . Давлат хизматлари маркази маълумот келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

8. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг рўйхатга олинганлиги ва унинг фаолият кўрсатиш ҳудуди ҳақидаги маълумотлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги электрон реестрига (кейинги ўринларда электрон реестр деб аталади) киритилади.

9. Электрон реестр адлия органи томонидан юритилади.

10. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг лицензияси қайта расмийлаштирилганда адлия органи бу ҳақда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусдан маълумот келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмай электрон реестрга ўзгартириш киритади.

Адлия органи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусга илгари берилган муҳрни олиб қўяди ва йўқ қилади.

Бунда, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус янги муҳр тайёрлангандан сўнг нотариал фаолиятини давом эттиради.

11. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ўз фаолият кўрсатиш ҳудудида манзилини ўзгарганлиги бўйича адлия органига хабарнома бериши лозим.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фаолият кўрсатиш ҳудудида манзилининг ўзгарганлиги ҳақида Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали тегишли адлия органига мазкур Низомнинг 5 1 ва 5 2 -бандларида белгиланган тартибда хабарнома юборади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус манзилининг унинг фаолият кўрсатиш ҳудуди доирасида ўзгариши такроран рўйхатдан ўтказишни талаб этмайди.

Бунда, адлия органи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг янги жойлашган манзили бўйича электрон реестрга тегишли ўзгартириш киритади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус нотариал идора ташкил этган нотариал округда камида икки йил ишлаганидан кейин ўз хоҳишига кўра Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган нотариуслар лавозимларининг энг кам сонидан кўп бўлмаган бошқа нотариал округда фаолиятини давом эттириши мумкин.

4-боб. Рўйхатдан чиқариш тартиби

12. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нотариал палата аъзолигидан чиқиш ҳақида хабарнома берган кунидан бошлаб уч иш куни мобайнида Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси бу ҳақда адлия органини хабардор қилади.

13. Хабарнома келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кун ичида адлия органи Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси билан биргаликда қуйидаги тадбирларни амалга оширади:

охирги уч йил давомида амалга оширилган нотариал ҳаракатлар қонунийлигини текширади;

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг муҳрини олиб қўяди ва йўқ қилади;

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг ҳужжатларини идоравий нотариал архивга топшириш-қабул қилиш ишларини амалга оширади;

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни ҳисоб рўйхатидан чиқариш ҳақида хулоса расмийлаштиради.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни ҳисоб рўйхатидан чиқариш ҳақидаги хулоса асосида адлия органи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни рўйхатдан чиқаради ва бу ҳақда мазкур нотариусга хабарнома юборади.

14. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги маълумот электрон реестрга киритилади.

15. Адлия органлари хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус рўйхатга олинган ва рўйхатдан чиқарилган вақтдан бошлаб икки кун ичида бу ҳақда давлат статистика органларига ва давлат солиқ хизмати органларига хабар берадилар.

5-боб. Якунловчи қоида

16. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

________________________________________________________________________________________________ (Рўйхатга олишни амалга оширувчи адлия орган номи) ________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи ‎нотариусни ҳисоб рўйхатига олиш ҳақида ХАБАРНОМА ________________________________________________________________________________________________ (хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариуснинг тўлиқ номи) ________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ (фаолият кўрсатиш ҳудуди) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариусни ҳисоб рўйхатига олишингизни сўрайман. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Почта манзили: ___________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Почта индекси: _____________________________ ‎ ‎ Боғланиш телефони: ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ______________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (тўлдирилган санаси ва вақти) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

_________ (ҳудуд номи) _________ бўйича ҳисоб рўйхатига олинган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг ЭЛEКТРОН РEЕСТРИ Тартиб рақами Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариуснинг Ф.И.О. Паспорт серияси ва рақами Лицензиянинг рақами ва берилган санаси Нотариал палатага аъзо бўлган сана Ҳисоб рўйхатига олинган сана Фаолият юритиш ҳудуди* Бино жойлашган ҳудуд (почта манзили)* 1 2 3 4 5 6 7 8 - - - - - - - - давоми Нотариал палатанинг аъзолигидан чиқарилган сана Ҳисоб рўйхатидан чиқарилган сана Ёзув киритган шахснинг Ф.И.О. ва лавозими Нотариуснинг муҳри ва имзо намунаси 9 10 11 12 - - -

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарорига 4-ИЛОВА

Нотариал округдаги нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини белгилаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Нотариал округдаги нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини белгилаш билан боғлиқ муносабатларини тартибга солади.

2. Нотариал округда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сони тегишли нотариал округда нотариуслар лавозимларининг белгиланган энг кам сонидан кам бўлган тақдирда давлат нотариал идораси нотариуси лавозимлари таъсис этилади.

3. Нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

4. Ҳар бир округдаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сони ушбу нотариал округдаги нотариуслар лавозимлари энг кам сонининг уч бараваридан ошмаслиги лозим.

2-боб. Нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини белгилаш мезонлари

5. Ҳар бир нотариал округда камида битта нотариус фаолият юритиши шарт.

Нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони нотариал округ нотариуслари томонидан охирги уч йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг сонидан келиб чиқиб белгиланади, бунда нотариал ҳаракатларнинг ойлик ўртача сони бир нотариусга бир ойда 300 — 400 та нотариал ҳаракатлар доирасида ҳисобланади.

3-боб. Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш тартиби

6. Нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони белгилаш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари томонидан ушбу Низомнинг 5-банди талабларидан келиб чиқиб киритилади.

Таклифларга қуйидагилар илова қилинади:

охирги уч йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар сони;

аҳоли сони;

нотариал идораси таъминоти харажатларини қоплаш имконияти;

нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони тўғрисидаги таклифни асослайдиган бошқа маълумотлар.

7. Нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилади ва белгиланади.

4-боб. Давлат нотариал идораларида бошқа лавозимларни жорий этиш нормативлари

8. Давлат нотариал идораларида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қарори билан нотариуснинг ёрдамчиси, нотариуснинг стажёри, нотариуснинг котиби ва архивариус лавозимлари жорий этилиши мумкин.

Адлия вазири Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божидан ажратмалар ва нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар ҳисобидан давлат нотариал идораларида қўшимча таржимон, оператор, курьер ва аҳолига нотариал ва у билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш учун бошқа ишчилар штат бирлигини киритиши мумкин.

9. Ҳар бир давлат нотариал идораси нотариус лавозимига камида бир бирлик нотариус ёрдамчиси ва бир бирлик нотариус котиби лавозимлари жорий этилади.

10. Давлат нотариал идоралари стажёрлар ва архивариуслар сони ҳар бир лавозим бўйича республикадаги давлат нотариал идоралари нотариуслари умумий сонининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.

11. Ёрдамчи ходим лавозимлари сони (ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилганлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат бошқаруви органлари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.

5-боб. Якунловчи қоида

12. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 25-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни)» 2011 йил 23 февралдаги 46-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 14-модда) илованинг 4-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 100-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 23 декабрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 603-модда) 1-банднинг «а» кичик банди ва илованинг 2-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарори)» 2017 йил 24 октябрдаги 873-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 43-сон, 1094-модда) илованинг 5 ва 13-бандлари .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги 124-сон қарорига 2-илова .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори)» 2018 йил 9 августдаги 638-сон қарорига илованинг 8 ва 14-бандлари .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон қарори)» 2018 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарорига илованинг 5-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 16 март,

156-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2020 й., 09/20/156/0317-сон, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон, 08.07.2022 й., 09/22/369/0609-сон; 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон ; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

Nodavlat notarial faoliyatni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida notariat tizimini tubdan isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 9-sentabrdagi PF-5816-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslarni hisob roʻyxatiga olish tartibi toʻgʻrisida nizom 3-ilovaga muvofiq;

Notarial okrugdagi notariuslar lavozimlarining eng kam sonini belgilash tartibi toʻgʻrisida nizom 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilansinki, davlat notarial idoralari va xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar tomonidan notarial harakatlar amalga oshirilganligi uchun undiriladigan davlat boji quyidagi tartibda taqsimlanadi:

74 foizi — tumanlar va shaharlar budjetlari daromadiga;

16 foizi — budjetdan tashqari Adliya organlari va muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasini shakllantirishga;

10 foizi — xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslarning bankdagi hisobvaragʻiga hamda tegishlicha adliya organlarining shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida jamlash yoʻli bilan davlat notarial idoralari va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi va adliya boshqarmalari huzuridagi idoraviy notarial arxivlarni (keyingi oʻrinlarda idoraviy notarial arxivlar deb ataladi) moliyalashtirishga yoʻnaltiriladi.

Xalq deputatlari tuman va shahar kengashlariga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi va adliya boshqarmalarining murojaatlariga koʻra notarial harakatlar amalga oshirilganligi uchun undiriladigan davlat bojining tumanlar va shaharlar budjetlari daromadiga kelib tushadigan qismini 10 foizgacha kamaytirish orqali davlat bojining 20 foizgacha boʻlgan qismini oʻzini oʻzi moliyalashtirish imkoniyati mavjud boʻlmagan xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar tasarrufida qoldirish huquqi berilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziriga:

ushbu qarorning 2-bandi toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan mablagʻlarni budjetdan tashqari Adliya organlari va muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasining daromad va xarajatlari oʻrtasidagi salbiy tafovutni qoplash uchun yoʻnaltirish;

notariuslar tomonidan amalga oshiriladigan huquqiy va texnik tusdagi qoʻshimcha harakatlar uchun undiriladigan toʻlovlarning maksimal miqdorlarini Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi bilan kelishilgan holda tasdiqlash;

davlat notarial idoralari tomonidan notarial harakatlar amalga oshirilganligi uchun undiriladigan davlat bojlarining adliya organlari shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga tushadigan mablagʻlarning bir qismini notarial idoralar va idoraviy notarial arxivlar faoliyatini takomillashtirish tadbirlarini moliyalashtirishga, shuningdek notarial idoralar va idoraviy notarial arxivlar taʼminoti uchun ayrim mintaqalar oʻz mablagʻlarining yetishmagan qismini qoplashga maqsadli yoʻnaltirgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligida jamlash huquqi berilsin.

4. Quyidagilar:

a) davlat notarial idoralari va idoraviy notarial arxivlar faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

notarial harakatlarni amalga oshirilganlik uchun undiriladigan davlat bojidan ajratmalar;

huquqiy va texnik tusdagi qoʻshimcha harakatlar amalga oshirilganligi uchun olinadigan toʻlovlar;

idoraviy notarial arxivlar tomonidan yuridik va jismoniy shaxslarga notarial tasdiqlangan hujjatlar dublikatlarini, reyestrlardan koʻchirmalarni, shuningdek maʼlumotnomalarni va arxiv hujjatlarining nusxalarini berganlik uchun toʻlovlar;

gerb yigʻimidan tushadigan mablagʻlarning bir qismi;

budjetdan tashqari Adliya organlari va muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari;

qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa manbalar;

b) xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

notarial harakatlarni amalga oshirganlik uchun undiriladigan davlat boji summasining xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslarda qoladigan qismi;

huquqiy va texnik tusdagi qoʻshimcha harakatlarni amalga oshirganlik, shuningdek, notariatning faol modeli doirasida xizmatlarni koʻrsatganlik uchun olinadigan toʻlovlar;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

5. Belgilansinki:

davlat notarial idoralari notariuslarini tanlov asosida tayinlash tartibi saqlab qolinadi;

faoliyat yuritayotgan davlat notarial idoralari notariuslariga xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanish huquqini beruvchi litsenziyalar faqatgina ularning arizasiga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari tomonidan toʻgʻridan-toʻgʻri rasmiylashtirib beriladi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi qoshidagi “Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyot loyihalarini boshqarish markazi” davlat unitar korxonasi bilan birgalikda oʻn besh kun muddatda:

mazkur qaror bilan tasdiqlangan davlat xizmatlari koʻrsatish boʻyicha maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmatining Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda YIDXP deb ataladi) orqali joriy etilishini taʼminlasin;

YIDXPda vakolatli organning elektron shaklda ofertani yoʻllashi va ariza beruvchi uni akseptlashi yoʻli bilan litsenziya shartnomasini tuzishning texnik imkoniyatini yaratsin;

YIDXPda davlat xizmati koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlarni koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:

davlat notarial idoralarini bosqichma-bosqich tugatilishini hamda ulardan tegishli materiallar va arxivlarni idoraviy notarial arxivlarga qabul qilib olinishini taʼminlasin;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi qoshidagi “Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyot loyihalarini boshqarish markazi” davlat unitar korxonasi bilan birgalikda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi va adliya boshqarmalarining YIDXPga ulanishini taʼminlansin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 5-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va sanoat vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-martdagi 156-son qaroriga 1-ILOVA

Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida NIZOM

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar (keyingi oʻrinlarda notarius deb ataladi) faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Notarius notarial harakatlarni amalga oshirishda jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlari bilan kafolatlangan huquqlari va qonuniy manfaatlarining himoya qilinishini taʼminlaydi.

3. Notarius faoliyatini litsenziyalash, notariusni hisobga qoʻyish va uni hisobdan chiqarish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan tartibda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda adliya boshqarmalari deb ataladi) tomonidan amalga oshiriladi.

4. Notarius hisobga qoʻyilganidan soʻng adliya boshqarmalari bu haqda shu kunning ertasidan kechiktirmay Oʻzbekiston Respublikasi Notarial palatasining (keyingi oʻrinlarda Notarial palata deb ataladi) tegishli hududiy boshqarmasiga xabarnoma yuboradi. Xabarnoma Notarial palataning tegishli hududiy boshqarmasiga tushgan paytdan eʼtiboran notarius Notarial palataning aʼzosi boʻladi va notarius maqomiga ega boʻladi.

5. Notarius yuridik shaxs tashkil etmasdan faoliyat yuritadi, bankda hisobvaraq ochadi, xodimlar bilan mehnat shartnomalari tuzadi va ularni bekor qiladi, ish faoliyatini tashkil etish uchun mutaxassislar yoki yuridik shaxslar bilan fuqarolik-huquqiy shartnomalar tuzish huquqiga ega boʻladi.

6. Notarius oʻzining faoliyatini boshlashdan oldin oʻz fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qildirishi shart.

7. Notarius faoliyat yuritadigan bino notarial okrugi doirasida joylashgan boʻlishi shart.

8. Notariusning nomida “xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius” soʻzlari boʻlishi, tegishli tuman, shahar koʻrsatilishi lozim.

Misol uchun: “Samarqand viloyati Samarqand shahridagi xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius Ashurov Dilshod Rustamovich”.

9. Notariusning muhri Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan tasdiqlangan yagona namunaga muvofiq tayyorlanadi.

Notarius oʻz muhrining eskizini kelishish uchun adliya boshqarmalariga taqdim etadi.

Notarius muhrining eskizi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, adliya boshqarmalari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 1992-yil 28-avgustdagi 401-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasviri tushirilgan muhrlar va hujjatlar blankalarini tayyorlash, foydalanish, saqlash va yoʻq qilish tartibiga muvofiq koʻrib chiqiladi va natijasi haqda notariusga xat beriladi.

10. Notarial harakatlarni amalga oshirishda notariuslar davlat notarial idorasi notariusi bilan teng huquqlarga ega boʻladi va bir xil majburiyatlarni zimmasiga oladi. Ular tomonidan rasmiylashtirilgan hujjatlar bir xil yuridik kuchga ega.

2-bob. Notarius xodimlari

11. Notarius stajyor, yordamchi, kotib, shuningdek, notarial faoliyatni tashkil etish bilan bogʻliq boshqa xodimlarga (tarjimon, operator, kuryer va boshqa) ega boʻlishi mumkin.

Notarius oʻzining xodimlarini lavozimga tayinlashda va lavozimdan ozod qilishda mustaqildir, ushbu Nizomning 12 va 13-bandlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.

Notarius xodimlarning mehnat faoliyatini mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga asosan tashkil etadi.

Notarius xodimlar haqidagi maʼlumotni ularni ishga qabul qilgandan boshlab uch ish kunidan kechiktirmasdan davlat soliq xizmati organlari va Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlimlariga taqdim etishi lozim.

11 1 . Notarius oʻzining ish va dam olish vaqtini mustaqil belgilaydi.

Notarius ish vaqti haqida, shu jumladan ish vaqti oʻzgargan taqdirda hamda mehnat taʼtilida boʻlish yoki oʻz kasbiy malakasini oshirish muddatlari haqida “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — Tizim) tegishli maʼlumotlarni kiritadi.

Notarius ish vaqtida ish joyida boʻlishi shart, uzrli sabablarga koʻra boʻlmaslik holatlari bundan mustasno.

12. Notarius stajyorini ishga qabul qilish Notarial palataning tegishli hududiy boshqarmasi tavsiyasiga asosan biriktirilgan notarius tomonidan amalga oshiriladi. Notarius tomonidan notarius stajyorini ishga qabul qilishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Notarial palataning tegishli hududiy boshqarmasi tomonidan notarius stajyorini ishga qabul qilishni rad etishga nomzodning Oʻzbekiston Respublikasi “Notariat toʻgʻrisida”gi Qonunining 2-moddasida belgilangan talablarga mos kelmasligi asos hisoblanadi.

Stajirovka notarial idorada oʻtaladi. Notarius stajyori oʻz faoliyatini notarius rahbarligida, uning alohida topshiriqlarini bajargan holda amalga oshiradi.

Stajyorga rahbar etib notariuslik lavozimida kamida uch yil ishlagan notarius tayinlanadi. Bunda bir notariusga navbat asosida va qoida tariqasida bitta stajyor biriktiriladi.

Notarius stajyorining faoliyatini tashkil etish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan Notarial palata bilan birgalikda belgilanadi.

13. Notarius yordamchisini ishga qabul qilish Notarial palataning tegishli hududiy boshqarmasi bilan kelishgan holda notarius tomonidan amalga oshiriladi.

Notarial palataning tegishli hududiy boshqarmasi tomonidan notarius yordamchisini ishga qabul qilishni rad etishiga nomzodning Oʻzbekiston Respublikasi “Notariat toʻgʻrisida”gi Qonunining 2-moddasida belgilangan talablarga mos kelmasligi asos hisoblanadi.

14. Notarius Notarial palataning tegishli hududiy boshqarmasi bilan kelishgan holda xodimlarining vazifalar taqsimotini belgilab berishi mumkin.

3-bob. Notarial faoliyat va uni moliyalashtirish

15. Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan notarial harakatlarni amalga oshirish hamda jismoniy va yuridik shaxslarga huquqiy va texnik tusdagi xizmatlar koʻrsatish bilan bogʻliq faoliyat notarial faoliyat hisoblanadi.

Notarius notariat sohasida davlatning funksiyasini amalga oshiruvchi shaxs sifatida ommaviy-huquqiy munosabatlar ishtirokchisi hisoblanadi.

16. Notarial harakatlar Tizim orqali amalga oshiriladi.

Notarius Tizimdan foydalanganligi uchun har oyda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi bilan tuzilgan shartnoma asosida bazaviy hisoblash miqdorining 100 foizi miqdorida toʻlov toʻlaydi.

Notariuslarning Tizimdan foydalanish hamda unga ulanishi uchun qoʻyiladigan texnik va dasturiy talablar, shuningdek, axborot xavfsizligi siyosati Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

17. Notariuslar Tizimdan foydalanishda quyidagilarga majbur:

notarial harakatlarni amalga oshirish uchun murojaat qilgan shaxslarning shaxsini aniqlashni zamonaviy usullardan (barmoq izlarini skaner qilish va ularni pasportdagi (fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning biometrik harakatlanish hujjatidagi) biometrik maʼlumotlar bilan solishtirish) foydalangan holda amalga oshirish;

notarial harakatlarni Tizimda majburiy toʻliq qayd etish;

Tizimga notoʻgʻri va xato maʼlumotlar kiritilishiga yoʻl qoʻymaslik.

18. Notarius oʻz faoliyatini mustaqil moliyalashtiradi.

19. Notariusning notarial harakatlarni amalga oshirganlik uchun undiriladigan davlat bojining qonunchilik hujjatlariga muvofiq notariuslarda qoladigan qismi hamda huquqiy va texnik tusdagi xizmatlar koʻrsatganlik uchun undiriladigan pul mablagʻlari (keyingi oʻrinlarda notarius tomonidan undiriladigan tushumlar deb ataladi) uning faoliyatini moliyalashtirish manbalari hisoblanadi.

20. Notarial harakatlarni amalga oshirganlik uchun notariuslar tomonidan undiriladigan davlat boji belgilangan tartibda tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga kirim qilinadi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan miqdorlarda taqsimlanadi.

Shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga kirim qilingan davlat bojining notariuslarga yoʻnaltiriladigan qismi Moliya vazirligi Gʻaznachiligining tegishli elektron taqsimlash toʻlov tizimi orqali taqsimlanadi.

21. Shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarini ochish uchun Notarial palataning hududiy boshqarmalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari moliya bosh boshqarmalariga notariuslar bilan bogʻliq zarur maʼlumotlar (notariusning toʻliq nomi, pochta manzili, litsenziyasi va bank rekvizitlari)ni tuman va shaharlar boʻyicha tasdiqlangan holda taqdim etadi. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari moliya bosh boshqarmalari notarial harakatlar uchun undiriladigan davlat bojini avtomatik ravishda taqsimlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga notariuslar uchun ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarini taqdim etadi.

Notariuslar tomonidan huquqiy va texnik tusdagi xizmatlar koʻrsatganlik uchun undiriladigan pul mablagʻlari toʻgʻridan-toʻgʻri ularning bankdagi hisob varaqlariga tushiriladi.

22. Notarius tomonidan undirilgan tushumlar davlat budjetiga soliqlar va yigʻimlar toʻlanganidan soʻng notariusning tasarrufiga oʻtadi.

4-bob. Notariuslarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash

23. Adliya boshqarmalari zaruratga qarab Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi notariuslarning faoliyatini tashkil etishda:

jismoniy va yuridik shaxslar murojaat qilishlari uchun qulay boʻlgan joylardan notariuslarga zarur bino va inshootlar, shuningdek, bunday bino va inshootlarni qurish uchun yer uchastkalari ajratilishiga koʻmaklashadi;

notariuslarning Tizimga ulanishi va undan foydalanishini taʼminlaydi;

notariuslarning malakasini oshirishga doir tadbirlarni amalga oshirishga koʻmaklashadi;

notariuslarning xorijiy mamlakatlarda tajriba almashishiga yordam beradi.

5-bob. Notarial okrug

24. Notarial okrug — bu Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi hisobga olingan holda tashkil etiladigan notarial idoraning hududi.

25. Har bir tuman (shahar) hududi bitta notarial okrug hisoblanadi. Notarial okrug nomi tuman (shahar) nomi bilan ataladi. Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar tuman (shahar)lari va Toshkent shahar tumanlari har biri alohida notarial okrug hisoblanadi.

26. Notariuslar notarial okrug doirasida faoliyat koʻrsatish hududini erkin tanlash huquqiga ega.

27. Jismoniy va yuridik shaxs notarial harakatni amalga oshirish uchun xohlagan notariusga murojaat qilishga haqli, Oʻzbekiston Respublikasi “Notariat toʻgʻrisida”gi Qonunining 37 , 51 , 52 , 59 , 63 , 74 , 82 va 93-moddalarida nazarda tutilgan notarial harakatlar bundan mustasno.

Notarius notarial harakatlarni oʻz ish joyidan boshqa joyda faqat qonunda nazarda tutilgan hollarda amalga oshirishi mumkin.

Notariusning notarial harakatni belgilangan faoliyat hududidan tashqarida amalga oshirishi bu harakatni haqiqiy emas, deb topishga asos boʻlmaydi.

Notarius mavjud boʻlmagan hududdagi vasiyat qiluvchi ogʻir kasal boʻlgan hollarda notarius vasiyatnomani oʻzi xizmat koʻrsatadigan hududdan tashqariga chiqib tasdiqlashi mumkin.

6-bob. Notarius faoliyat yuritadigan bino

28. Notarius faoliyat yuritadigan bino (keyingi oʻrinlarda bino deb ataladi) notariusga mol-mulkka egalik qilish, undan foydalanish va (yoki) uni tasarruf etish huquqi asosida tegishli boʻlishi lozim.

Ushbu binoga egalik huquqini tasdiqlovchi hujjatlarning asli (yoki ularning nusxasi) notariusda saqlanishi lozim.

Bino notarial harakatlarni amalga oshirish uchun murojaat etuvchi shaxslarning erkin kirishini taʼminlaydigan joyda joylashishi kerak.

29. Binoda fuqarolarning notarius huzuriga kirishi, notarial harakatlar maxfiyligi, notarial ish yuritish hujjatlari, materiallari va notarial arxivning but saqlanishi, toʻlovlarni qabul qilish, audio va videoda qayd etish uchun shart-sharoitlar taʼminlanishi lozim.

30. Notarius oʻz faoliyatini faqat bitta binoda amalga oshiradi.

Ikki yoki undan ortiq notariuslar oʻz faoliyatini amalga oshirish uchun bitta binoda joylashishi mumkin.

31. Quyidagilar notarius faoliyatini tashkil etish uchun minimal talablar hisoblanadi:

bino notarius ish faoliyatini amalga oshiradigan notarial okrug hududida joylashgan boʻlishi;

binoda nogironligi boʻlgan shaxslarning toʻsqinliksiz kirishi uchun sharoitlar (pandus, lift) mavjud boʻlishi;

bino qoʻriqlash (temir panjara yoki kamera va signalizatsiya yoxud qoʻriqchi) va yongʻin xavfsizligi tizimiga ega boʻlishi;

sanitariya-gigiyena qoidalariga rioya qilinishi;

notarial harakatni amalga oshirish va hujjatlar saqlanishi uchun maxsus jihozlangan alohida xona (arxiv) mavjud boʻlishi;

notariusning muhri, shtamplari, qatʼiy hisobda turadigan gerbli (maxsus) blankalar saqlanadigan poʻlat seyf yoki temir javon mavjud boʻlishi;

notarius xodimlarining faoliyat yuritishi uchun zarur kompyuter toʻplami va boshqa texnik jihozlar (printer, skaner, lyuvers, modem qurilmalari, barmoq izini olish uskunasi, audio va videoda qayd etish vositalari)ga ega boʻlishi;

telefon va internet aloqasi bilan taʼminlangan boʻlishi;

notarius litsenziyasining nusxasi, notarial harakatlar namunalari, talab qilinadigan hujjatlar, notarial harakat uchun toʻlovlar va ish tartibi toʻgʻrisida axborotlar koʻrsatilgan peshlavhalar yoki elektron axborot beruvchi vositalar mavjud boʻlishi;

notarial harakatlarning maxfiyligini taʼminlash maqsadida notarius fuqarolarni qabul qiladigan xona alohida boʻlishi hamda u tabiiy va (yoki) sunʼiy yoritish tizimiga ega boʻlishi;

notarius hamda uning xodimlari xonasi videokuzatuv kameralari bilan jihozlangan boʻlishi, bunda videoyozuvlar kamida bir oy davomida saqlanishi taʼminlanishi;

notarius huzurida navbatda turgan shaxslarning kutish xonasi zarur yorugʻlik bilan taʼminlanishi, yetarli maydonga, oʻrindiq va mebel jihozlariga, shuningdek, aholiga sifatli xizmat koʻrsatish va fuqarolarning kutishi uchun zarur predmetlar bilan jixozlangan boʻlishi. Notarius qabulini kutish xonasida notarial harakatlarning loyihalarini tayyorlash, hujjatlardan nusxa olish moslamalarini oʻrnatish, shuningdek, notarial arxivlarni joylashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

32. Notarial arxiv hujjatlarini saqlash uchun maxsus stellajlar, javonlar, seyflar bilan jihozlangan alohida xonalar (arxiv) ajratilishi, belgilangan talablarga rioya etilishi hamda arxiv hujjatlari saqlanishi toʻgʻri tashkil etilishi, ularning yoʻqolishi va oʻgʻirlanishini bartaraf etish choralari koʻrilishi lozim.

Notarius tomonidan arxiv hujjatlarining but saqlanishini taʼminlash maqsadida begona shaxslarning arxivga kirib hujjatlar bilan tanishishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

33. Binoning notarius faoliyatini tashkil etishga oid minimal talablarga muvofiqligini tekshirish Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, adliya boshqarmalari tomonidan notariusning ish faoliyati yuzasidan tekshirishlar oʻtkazish vaqtida amalga oshiriladi.

34. Notarius joylashgan joy oʻzgarganda, shu jumladan binodan foydalanish huquqi muddatidan oldin bekor qilinganda, bu haqda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, adliya boshqarmalari va Notarial palataning tegishli hududiy boshqarmalariga uch kun ichida xabarnoma berilishi lozim.

Xabarnomada bino joylashgan joy va ish tartibi toʻgʻrisida maʼlumot koʻrsatilishi shart.

35. Notarius joylashgan binoning tashqi tomonidan, binoga kirish joyida shu notarius toʻgʻrisida joylashtirilgan yoki notarial faoliyat bilan bogʻliq xizmatlar haqida shu bino vitrinasidagi qogʻoz yoki elektron axborot (peshlavha) reklama hisoblanmaydi va buning uchun mahalliy davlat hokimiyati organlarining ruxsatini olish talab etilmaydi.

7-bob. Notarial faoliyat ustidan nazorat

36. Notariuslar tomonidan litsenziya talablari va shartlariga, notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga, notarial harakatlar maxfiyligiga va notarius qasamyodiga rioya qilinishi ustidan nazoratni Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi hamda adliya boshqarmalari amalga oshiradi.

37. Notariusning kasb etikasi qoidalari va kasb majburiyatlariga rioya etishi ustidan nazorat Notarial palata va uning hududiy boshqarmalari tomonidan amalga oshiriladi.

38. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, adliya boshqarmalari hamda Notarial palata va uning hududiy boshqarmalari tegishli buyruqqa asosan notariuslarni kameral, qisqa muddatli va rejali tekshirishi mumkin.

Notarial faoliyat ustidan nazorat notariusning notarial harakatlarni amalga oshirishi bilan bogʻliq, shuningdek, jismoniy va yuridik shaxslarning shikoyatlari boʻyicha oʻtkaziladigan tekshirishlar jarayonida amalga oshiriladi.

39. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, adliya boshqarmalari, shuningdek, Notarial palata va uning hududiy boshqarmalari Tizimdan foydalangan holda kameral nazoratni quyidagi chora-tadbirlarni bajarish orqali amalga oshiradi:

notarial harakatlar ustidan axborot tizimi orqali onlayn tarzda monitoring olib borish;

tezkor xabar olingan taqdirda notarial harakatlarni toʻxtatib qoʻyish;

“SMS” xabarnoma yuborish hamda idoralararo elektron axborot almashish yoʻlga qoʻyilganligini nazorat qilish.

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi notarial faoliyat toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻish, ularni umumlashtirish jarayonlarini kompleks avtomatlashtirish hamda notarial harakatlarni amalga oshirishda tegishli davlat organlari bilan axborot hamkorligining barcha turlarini taʼminlash maqsadida Tizimni texnik taʼminlash va yuritish uchun masʼul organ hisoblanadi.

40. Qisqa muddatli tekshirish reydi, “Sirli mijoz” tadbirlari va xizmat tekshiruvi oʻtkazish tartibida amalga oshiriladi.

41. Notariuslar ish faoliyatida rejali tekshirish uch yilda kamida bir marta oʻtkaziladi. Notarius ish faoliyatini dastlabki tekshirish u ish faoliyatini boshlaganidan bir yil oʻtgandan soʻng amalga oshiriladi.

42. Notarius faoliyatini tekshirishda vakolatli shaxslar vakolatini tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim etgandan soʻng notarius ularga tegishli hujjatlarni taqdim etishi shart.

43. Notariusning faoliyatini tekshirishga Notarial palata xodimi yoki uning boshqaruv aʼzolaridan biri yoxud notariuslar jalb qilinishi mumkin.

44. Tekshirish natijalariga koʻra maʼlumotnoma, xizmat tekshiruvi oʻtkazilganda xulosa tuziladi. Tekshirish natijalari boʻyicha tuzilgan hujjatlar notariusga tanishtiriladi va bir nusxasi taqdim etiladi.

45. Notarius litsenziyasining amal qilishi toʻxtatib turilganda yoki tugatilganda yoxud boshqa uzrli sabablarga (notarius mehnatga layoqatsizlik, homiladorlik, tugʻish va (yoki) bola parvarishlash taʼtillariga chiqqanda, ishdan ajralgan holda malaka oshirishga yuborilganda va boshqa hollarda) koʻra adliya boshqarmalari Notarial palataning hududiy boshqarmalari bilan kelishgan holda ushbu notariusning tugallanmagan notarial harakatlarini amalga oshirish hamda aholiga notarial xizmatlar koʻrsatish uchun boshqa notariusga vakolat beradi va bu haqda tegishli buyruq rasmiylashtiriladi.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

46. Notarius faoliyati ixtiyoriy yoki sud tartibida tugatiladi.

47. Faoliyati tugatilgan notarius notarial faoliyatiga oid hujjatlarni muqovalangan, tikilgan va raqamlangan holda adliya boshqarmalari huzuridagi idoraviy notarial arxivga ikki haftada topshirishi shart.

Notarius faoliyati tugatilganda unga tegishli muhr, shtamplar va ishlatilmagan gerbli (maxsus) blankalar shu kunning ertasidan kechiktirmay adliya boshqarmalariga topshirilishi shart.

48. Notarius vafot etganda, sud tomonidan muomalaga layoqatsiz, bedarak yoʻqolgan yoki vafot etgan deb topilganda notarial faoliyatiga oid hujjatlarni idoraviy notarial arxivga topshirish adliya boshqarmalari tomonidan tuzilgan maxsus ishchi guruh tomonidan amalga oshiriladi.

49. Notariuslar faoliyatini litsenziyalash, notariusni hisobga olish va hisobdan chiqarish, notariuslar faoliyatini sugʻurta qilish va ular faoliyatini moliyalashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

50. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-martdagi 156-son qaroriga 3-ILOVA

Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslarni hisob roʻyxatiga olish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslarni hisob roʻyxatiga olish (keyingi oʻrinlarda roʻyxatga olish deb ataladi) va hisob roʻyxatidan chiqarish tartibini belgilaydi.

2. Roʻyxatga olish xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius va uning faoliyat koʻrsatish manzili haqidagi maʼlumotlarni shakllantirish maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi va adliya boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda adliya organlari deb ataladi) tomonidan amalga oshiriladi.

3. Roʻyxatga olish xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius joylashgan joydagi adliya organi tomonidan amalga oshiriladi.

2-bob. Roʻyxatdan oʻtkazish uchun taqdim etiladigan hujjatlar

4. Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius notarial idora tashkil etilgan paytdan eʼtiboran uch kun ichida adliya organlarini bu haqda xabardor qiladi.

5. Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius unga litsenziya rasmiylashtirilgandan boshlab keyingi ish kunidan kechiktirmasdan adliya organlari tomonidan avtomatik tarzda roʻyxatga olinadi va bu haqida notariusni hamda Notarial palataning tegishli hududiy boshqarmasini xabardor qiladi. Shunday xabarnoma olingan paytdan eʼtiboran xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius Notarial palataning aʼzosi boʻladi va notarius maqomini oladi.

Agar roʻyxatga olingan xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius belgilangan tartibda boshqa notarial okrugga oʻtsa, mazkur notarial okrug boʻyicha roʻyxatga olish Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali tegishli adliya organiga ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shaklda xabarnoma beradi.

5 1 . Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar shaxsan oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda xabarnoma elektron shaklda toʻldiradi.

5 2 . Xabarnoma toʻldirilganidan soʻng xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron raqamli imzo, Mobile-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, xabarnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

Toʻldirilgan xabarnoma avtomatik tarzda tegishli adliya organiga yuboriladi.

6. Roʻyxatdan oʻtkazishda ushbu Nizomda nazarda tutilmagan boshqa hujjatlarni taqdim etishni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

3-bob. Roʻyxatdan oʻtkazish tartibi

7. Adliya organi xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariusning belgilangan tartibda boshqa notarial okrugga roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi xabarnomasi kelib tushgan kundan boshlab ikki ish kuni mobaynida notariusni roʻyxatga oladi va bu haqida Notarial palataning tegishli hududiy boshqarmasini xabardor qiladi.

Xabarnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi adliya organi tomonidan xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariusni roʻyxatga olishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Xabarnomani boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

7 1 . Xabarnomaning adliya organi tomonidan koʻrib chiqilishi natijasida roʻyxatga olinganligi yoki roʻyxatga olish rad etilganligi haqidagi maʼlumot Davlat xizmatlari markaziga (shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi.

7 2 . Davlat xizmatlari markazi maʼlumot kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.

8. Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariusning roʻyxatga olinganligi va uning faoliyat koʻrsatish hududi haqidagi maʼlumotlar ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha Notariatning yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimidagi elektron reyestriga (keyingi oʻrinlarda elektron reyestr deb ataladi) kiritiladi.

9. Elektron reyestr adliya organi tomonidan yuritiladi.

10. Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariusning litsenziyasi qayta rasmiylashtirilganda adliya organi bu haqda xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariusdan maʼlumot kelib tushgan kunning ertasidan kechiktirmay elektron reyestrga oʻzgartirish kiritadi.

Adliya organi xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariusga ilgari berilgan muhrni olib qoʻyadi va yoʻq qiladi.

Bunda, xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius yangi muhr tayyorlangandan soʻng notarial faoliyatini davom ettiradi.

11. Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius oʻz faoliyat koʻrsatish hududida manzilini oʻzgarganligi boʻyicha adliya organiga xabarnoma berishi lozim.

Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius faoliyat koʻrsatish hududida manzilining oʻzgarganligi haqida Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda yoki YIDXP orqali tegishli adliya organiga mazkur Nizomning 5 1 va 5 2 -bandlarida belgilangan tartibda xabarnoma yuboradi.

Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius manzilining uning faoliyat koʻrsatish hududi doirasida oʻzgarishi takroran roʻyxatdan oʻtkazishni talab etmaydi.

Bunda, adliya organi xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariusning yangi joylashgan manzili boʻyicha elektron reyestrga tegishli oʻzgartirish kiritadi.

Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius notarial idora tashkil etgan notarial okrugda kamida ikki yil ishlaganidan keyin oʻz xohishiga koʻra Adliya vazirligi tomonidan belgilanadigan notariuslar lavozimlarining eng kam sonidan koʻp boʻlmagan boshqa notarial okrugda faoliyatini davom ettirishi mumkin.

4-bob. Roʻyxatdan chiqarish tartibi

12. Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius Notarial palata aʼzoligidan chiqish haqida xabarnoma bergan kunidan boshlab uch ish kuni mobaynida Notarial palataning hududiy boshqarmasi bu haqda adliya organini xabardor qiladi.

13. Xabarnoma kelib tushgan kundan boshlab oʻn besh kun ichida adliya organi Notarial palataning hududiy boshqarmasi bilan birgalikda quyidagi tadbirlarni amalga oshiradi:

oxirgi uch yil davomida amalga oshirilgan notarial harakatlar qonuniyligini tekshiradi;

xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariusning muhrini olib qoʻyadi va yoʻq qiladi;

xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariusning hujjatlarini idoraviy notarial arxivga topshirish-qabul qilish ishlarini amalga oshiradi;

xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariusni hisob roʻyxatidan chiqarish haqida xulosa rasmiylashtiradi.

Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariusni hisob roʻyxatidan chiqarish haqidagi xulosa asosida adliya organi xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariusni roʻyxatdan chiqaradi va bu haqda mazkur notariusga xabarnoma yuboradi.

14. Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariusni roʻyxatdan chiqarish haqidagi maʼlumot elektron reyestrga kiritiladi.

15. Adliya organlari xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius roʻyxatga olingan va roʻyxatdan chiqarilgan vaqtdan boshlab ikki kun ichida bu haqda davlat statistika organlariga va davlat soliq xizmati organlariga xabar beradilar.

5-bob. Yakunlovchi qoida

16. Ushbu Nizomning buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanuvchi notariuslarni hisob roʻyxatiga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

________________________________________________________________________________________________ (Roʻyxatga olishni amalga oshiruvchi adliya organ nomi) ________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanuvchi ‎notariusni hisob roʻyxatiga olish haqida XABARNOMA ________________________________________________________________________________________________ (xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanuvchi notariusning toʻliq nomi) ________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ (faoliyat koʻrsatish hududi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanuvchi notariusni hisob roʻyxatiga olishingizni soʻrayman. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Pochta manzili: ___________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Pochta indeksi: _____________________________ ‎ ‎ Bogʻlanish telefoni: ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ______________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (toʻldirilgan sanasi va vaqti) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanuvchi notariuslarni hisob roʻyxatiga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

_________ (hudud nomi) _________ boʻyicha hisob roʻyxatiga olingan xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslarning ELEKTRON REESTRI Tartib raqami Xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanuvchi notariusning F.I.O. Pasport seriyasi va raqami Litsenziyaning raqami va berilgan sanasi Notarial palataga aʼzo boʻlgan sana Hisob roʻyxatiga olingan sana Faoliyat yuritish hududi* Bino joylashgan hudud (pochta manzili)* 1 2 3 4 5 6 7 8 - - - - - - - - davomi Notarial palataning aʼzoligidan chiqarilgan sana Hisob roʻyxatidan chiqarilgan sana Yozuv kiritgan shaxsning F.I.O. va lavozimi Notariusning muhri va imzo namunasi 9 10 11 12 - - -

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-martdagi 156-son qaroriga 4-ILOVA

Notarial okrugdagi notariuslar lavozimlarining eng kam sonini belgilash tartibi toʻgʻrisida NIZOM

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Notarial okrugdagi notariuslar lavozimlarining eng kam sonini belgilash bilan bogʻliq munosabatlarini tartibga soladi.

2. Notarial okrugda xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar soni tegishli notarial okrugda notariuslar lavozimlarining belgilangan eng kam sonidan kam boʻlgan taqdirda davlat notarial idorasi notariusi lavozimlari taʼsis etiladi.

3. Notarial okrugda notariuslar lavozimlarining eng kam soni Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan belgilanadi.

4. Har bir okrugdagi xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar soni ushbu notarial okrugdagi notariuslar lavozimlari eng kam sonining uch baravaridan oshmasligi lozim.

2-bob. Notarial okrugda notariuslar lavozimlarining eng kam sonini belgilash mezonlari

5. Har bir notarial okrugda kamida bitta notarius faoliyat yuritishi shart.

Notarial okrugda notariuslar lavozimlarining eng kam soni notarial okrug notariuslari tomonidan oxirgi uch yilda amalga oshirilgan notarial harakatlarning sonidan kelib chiqib belgilanadi, bunda notarial harakatlarning oylik oʻrtacha soni bir notariusga bir oyda 300 — 400 ta notarial harakatlar doirasida hisoblanadi.

3-bob. Notarial okrugda notariuslar lavozimlari soni toʻgʻrisidagi takliflarni koʻrib chiqish tartibi

6. Notarial okrugda notariuslar lavozimlarining eng kam soni belgilash toʻgʻrisidagi takliflar Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi va adliya boshqarmalari tomonidan ushbu Nizomning 5-bandi talablaridan kelib chiqib kiritiladi.

Takliflarga quyidagilar ilova qilinadi:

oxirgi uch yilda amalga oshirilgan notarial harakatlar soni;

aholi soni;

notarial idorasi taʼminoti xarajatlarini qoplash imkoniyati;

notarial okrugda notariuslar lavozimlarining eng kam soni toʻgʻrisidagi taklifni asoslaydigan boshqa maʼlumotlar.

7. Notarial okrugda notariuslar lavozimlarining eng kam soni toʻgʻrisidagi takliflar Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan koʻrib chiqiladi va belgilanadi.

4-bob. Davlat notarial idoralarida boshqa lavozimlarni joriy etish normativlari

8. Davlat notarial idoralarida Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi qarori bilan notariusning yordamchisi, notariusning stajyori, notariusning kotibi va arxivarius lavozimlari joriy etilishi mumkin.

Adliya vaziri Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan kelishgan holda notarial harakatlarni amalga oshirganlik uchun notariuslar tomonidan undiriladigan davlat bojidan ajratmalar va notariuslar tomonidan amalga oshiriladigan huquqiy va texnik tusdagi qoʻshimcha harakatlar uchun tushumlar hisobidan davlat notarial idoralarida qoʻshimcha tarjimon, operator, kuryer va aholiga notarial va u bilan bogʻliq kompleks xizmatlarni koʻrsatish uchun boshqa ishchilar shtat birligini kiritishi mumkin.

9. Har bir davlat notarial idorasi notarius lavozimiga kamida bir birlik notarius yordamchisi va bir birlik notarius kotibi lavozimlari joriy etiladi.

10. Davlat notarial idoralari stajyorlar va arxivariuslar soni har bir lavozim boʻyicha respublikadagi davlat notarial idoralari notariuslari umumiy sonining 25 foizidan oshmasligi kerak.

11. Yordamchi xodim lavozimlari soni (ushbu Nizomning 9-bandida koʻrsatilganlardan tashqari) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan davlat boshqaruvi organlari uchun belgilangan normativlarga muvofiq belgilanadi.

5-bob. Yakunlovchi qoida

12. Ushbu Nizomning buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-martdagi 156-son qaroriga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari ROʻYXATI

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida notariat institutini yanada takomillashtirish choralari toʻgʻrisida” 2010-yil 5-maydagi PF-4216-son Farmonini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2010-yil 2-iyundagi 104-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2010-y., 6-son, 25-modda).

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Adliya organlari va muassasalari faoliyati takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2010-yil 14-sentabrdagi OʻRQ-255-sonli Qonuni)” 2011-yil 23-fevraldagi 46-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 2-son, 14-modda) ilovaning 4-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2013-yil 26-dekabrdagi OʻRQ-360-son hamda “Soliq va budjet siyosatining 2016-yilga moʻljallangan asosiy yoʻnalishlari qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2015-yil 31-dekabrdagi OʻRQ-398-son qonunlari)” 2016-yil 26-apreldagi 122-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 4-son, 28-modda) 1-ilovaning 100-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Adliya organlari va muassasalarining budjetdan tashqari jamgʻarmalariga mablagʻlar ajratishni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 23-dekabrdagi 413-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2016-y., 52-son, 603-modda) 1-bandning “a” kichik bandi va ilovaning 2-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sudlar va adliya organlari faoliyatini moddiy-texnik va moliyaviy taʼminlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2017-yil 23-avgustdagi PQ-3240-son qarori)” 2017-yil 24-oktabrdagi 873-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-y., 43-son, 1094-modda) ilovaning 5 va 13-bandlari .

7. Vazirlar Mahkamasining “Adliya organlari va muassasalarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 15-fevraldagi 124-son qaroriga 2-ilova .

8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash haqida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat huquqiy siyosatini amalga oshirishda adliya organlari va muassasalari faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 13-apreldagi PF-5415-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son qarori)” 2018-yil 9-avgustdagi 638-son qaroriga ilovaning 8 va 14-bandlari .

9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 12-iyundagi PQ-3785-son qarori)” 2018-yil 26-sentabrdagi 767-son qaroriga ilovaning 5-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 16-mart,

156-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 16.03.2020-y., 09/20/156/0317-son, 14.12.2020-y., 09/20/777/1620-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.07.2021-y., 09/21/464/0710-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son, 13.05.2022-y., 09/22/255/0412-son, 08.07.2022-y., 09/22/369/0609-son; 12.09.2024-y., 09/24/553/0704-son; 22.05.2025-y., 09/25/325/0460-son ; 25.08.2026-y., 09/26/456/0870-son)

lex.uz