📅 2020-yil 18-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 18-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 18 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 марта 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 March 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
режаси
Низом
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товар хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2019 йил 8 октябрдаги ПҚ-4484-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, товар хом ашё биржалари томонидан ташкил этилаётган биржа ва электрон савдоларда шаффофлик даражасини ошириш, шунингдек, электрон савдолар жараёнига аралашиш ва уларнинг натижаларини нотўғри кўрсатиш имкониятларига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон республика товар хом ашё биржаси» АЖ (кейинги ўринларда — «ЎзРТХБ» АЖ) акциядорларининг 2019 йил 19 ноябрдаги умумий йиғилиши қарорига мувофиқ илғор ахборот-технологияларини жорий этиш ва биржа фаолиятида электрон тижоратни изчил ривожлантириш, талаб ва таклиф ҳамда нархларни прогнозлаштириш учун товар бозорларини, шунингдек, товар бозорлари конъюнктурасига жиддий таъсир этувчи омилларни ҳар томонлама таҳлил қилиш бўйича долзарб вазифаларни ҳисобга олган ҳолда жамиятнинг янгиланган тузилмаси тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Биржа савдолари механизмларини такомиллаштириш ва «ЎзРТХБ» АЖ фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларини назарда тутувчи чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ўтказиладиган савдолар шаффофлигини таъминлайдиган, шунингдек, биржанинг барча платформаларида электрон савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларига аралашиш ҳамда уларнинг якунларини нотўғри кўрсатиш имкониятларига йўл қўймайдиган инновацион IT-технологияларни жорий этиш;
нархларни, талаб ва таклифни прогнозлаштириш мақсадида товар бозорларида конъюнктурани, жумладан, товар бозорларида конъюнктурага жиддий таъсир ўтказувчи омилларни самарали ва ҳар томонлама таҳлил этиш ишларини ташкил этиш;
биржа савдоларини ўтказиш шаклларини такомиллаштириш ва янги савдо воситаларини жорий этиш, шунингдек, электрон тижоратни жадал ривожлантириш;
халқаро стандартлар талабларига мувофиқ замонавий ва самарали молиявий ва HR-менежмент услубларни жорий этиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва «ЎзРТХБ» АЖнинг 2020 йил 1 июндан қуйидагиларни назарда тутувчи тартибни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
товар сегментлари бўйича биржа савдоларини маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб ва биржа аъзоларига фойдаланиш ҳуқуқини берган ҳолда алоҳида секцияларда ўтказиш;
маҳсулотни секция тамойили бўйича сотишни таъминлаш ва брокерлик ўринларини биржанинг расмий веб-сайти орқали тақдим этиш бўйича шаффоф механизмни инобатга олган ҳолда, юридик шахсларни биржа аъзолари сифатида аккредитациядан ўтказиш;
биржа савдоси қоидалари талабларига мувофиқлиги бўйича фаолият кўрсатувчи биржа аъзоларининг малака даражасини ҳар 3 йилда мунтазам аниқлаш.
4. Қуйидаги асосий тартиб-таомилларни назарда тутувчи Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
биржа савдолари орқали сотиладиган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар ҳажмини шакллантириш, уларнинг бошланғич нархларини ҳамда ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини белгилаш;
биржа савдоларида тузиладиган битимлар бўйича маҳсулотни бир ойдан ортиқ муддатга кечиктирган ҳолда етказиб бериш шарти билан сотишни назарда тутувчи «форвард» савдо турини жорий этиш;
юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали экспортга сотиш тартибини белгилаш;
ўртача биржа котировкаларини ҳисоблаш ҳамда маҳсулот нархларининг мониторингини юритиш.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарорига 1-ИЛОВА
Биржа савдолари механизмларини такомиллаштириш ва «ЎзРТХБ» АЖ фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар
Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш шакли Амалга ошириш муддатлари Масъул ижрочилар I. Ўтказиладиган савдолар шаффофлигини таъминлайдиган, шунингдек, барча биржа платформаларида электрон савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларига аралашиш ҳамда уларнинг якунларини нотўғри кўрсатиш имкониятларига йўл қўймайдиган инновацион IT-технологияларни жорий этиш 1. Биржа электрон савдо платформалари учун ягона клиринг тизимини яратиш. Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш 2020 йил июнь «ЎзРТХБ» АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Молия вазирлиги 2. Биржа савдосининг савдо тизимини модернизация қилиш, маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларини ва биржа аъзоларининг фойдаланиш ҳуқуқини ҳисобга олган ҳолда, товарлар сегментлари бўйича савдоларни алоҳида секцияларда ташкил этиш. Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш 2020 йил июнь «ЎзРТХБ» АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 3. Қуйидагилар бўйича савдоларни ташкил этишни назарда тутувчи янги савдо воситаларини жорий этиш: товарни 1 ойдан ортиқ бўлган муддатда етказиб бериш бўйича форвард битимлар; икки томонлама қарама-қарши аукцион савдолари. Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш 2020 йил май 2020 йил август «ЎзРТҲБ» АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 4. Чакана савдо корхоналарига «В2В», «В2С» ва «С2С» форматида электрон тижорат бозорига кириш учун соддалаштирилган ҳолда фойдаланиш учун электрон савдо тизимини (электрон гипермаркет) жорий қилиш. Савдо қоидаларини ишлаб чиқиш 2021 йил август «ЎзРТХБ» АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 5. Электрон тижорат ва логистика соҳасида тажрибага эга бўлган ҳамкорларни жалб қилган ҳолда, «UZEX innovation» МЧЖ негизида ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шу жумладан: биржада сотиладиган маҳсулотларни сақлаш ва логистика қилиш электрон дастурини ишлаб чиқиш; электрон харидлар тизимини янада такомиллаштириш; биржанинг барча савдо платформаларида ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақдан фойдаланишни жорий этиш; биржа савдоларининг электрон тизимини ягона клиринг тизимига интеграциялашган янги дастурий тизимини ишлаб чиқиш. «UZEX innovation» МЧЖнинг моддий-техник жиҳатдан барқарорлигини таъминлаш. Ҳамкорларни жалб қилиш, инновацион савдо платформаларини яратиш 2020 йил сентябрь «ЎзРТХБ» АЖ 6. Биржанинг ахборот тизимида аукцион ўтказиш орқалиистеъмолчиларга талаб этилган рақамлар комбинацияси билан мобил рақамларни шаффофлик ва рақобат асосида реализация қилиш механизмини жорий қилиш. Келишув имзолаш келишувга қараб «ЎзРТХБ» АЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, уяли алоқа операторлари 7. Биржанинг барча электрон савдо платформалари учун мобил дастурларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш . Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш 2020 йил апрель «ЎзРТХБ» АЖ 8. Биржа ва унинг аъзолари, шунингдек, мижозлар билан ўзаро муносабатларнинг интерфаол шаклига ўтиш учун электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш. Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш 2020 йил июнь «ЎзРТХБ» АЖ , Давлат солиқ қўмитаси, 9. Электрон савдолар натижаларининг ҳавфсиз сақланишини таъминлаш мақсадида маълумотларни қайта ишлаш бўйича маълумотлар маркази захирасини яратиш. Муҳандислик тузилмасини барпо этиш 2020-2022 йиллар «ЎзРТХБ» АЖ , Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 10. Интеллектуал мулк объектларидан қонунга хилоф фойдаланиш, аралашишдан техник ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш воситаларининг ахборот хавфсизлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ёки биржа ахборот тизимларини модификациялаштириш. Ташкилий-техник тадбирлар доимий равишда «ЎзРТХБ» АЖ , Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги , Адлия вазирлиги II. Нархларни, талаб ва таклифни прогнозлаштириш мақсадида товар бозорларида конъюнктурани, жумладан, товар бозорларида конъюнктурага жиддий таъсир ўтказувчи омилларни самарали ва ҳар томонлама таҳлил этиш ишларини ташкил қилиш 11. Нархларни, талаб ва таклифни прогнозлаштириш мақсадида товар бозорларини, жумладан, товар бозорларига жиддий таъсир ўтказувчи омилларни самарали ва ҳар томонлама таҳлил этиш ишларини ташкил қилиш. Чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш 2020 йил апрель «ЎзРТХБ» АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси 12. Ташқи ва ички товар бозорларининг ҳолати ва ривожлантириш тенденцияларини аниқлаш мақсадида вазирликлар, идоралар, илмий-текшириш марказлари, институтлар ва бошқа ташкилотлар маълумотлар базалари билан интеграциялашган маълумотлар ягона ахборот-таҳлил базасини яратиш. Дастурий модулни ишлаб чиқиш, идоралараро келишувларни тузиш 2020 йил апрель «ЎзРТХБ» АЖ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси 13. Биржанинг махсус электрон савдо майдончасидаги электрон савдолар натижаларига кўра тузилган битимлар бўйича юкларни автомобиль транспортида ташиш хизматларини харид қилиш ва кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2020 йил май «ЎзРТХБ» АЖ , Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги , Монополияга қарши курашиш қўмитаси 14. Халқаро ихтисослашган ташкилотлар доирасида биржалараро ҳамкорликни ривожлантириш ва фаолиятни фаоллаштириш. Ташкилий тадбирлар комплекси доимий равишда «ЎзРТХБ» АЖ 15. «ЎзРТХБ» АЖнинг электрон савдо тизимларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш . Ташкилий тадбирлар комплекси доимий равишда «ЎзРТХБ» АЖ , 16. «Товар бозорлари» тўғрисида электрон статистик-таҳлилий тўпламларини нашр эттириш. Электрон тўплам ҳар чоракда «ЎзРТХБ» АЖ , Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси 17. Товар бозорлари шарҳларига бағишланган корпоратив босма нашрлар чоп этиш ва телекўрсатувлар тайёрлаш. Ташкилий чора-тадбирлар доимий равишда «ЎзРТХБ» АЖ III. Биржа савдоларини ўтказиш шаклларини такомиллаштириш ва янги савдо воситаларини, ҳисоб-китобларни жорий этиш, шунингдек, электрон тижоратни жадал ривожлантириш 18. Биржа аъзолари рейтингини аниқлаш бўйича баҳолашнинг табақалашган мезонларини назарда тутувчи янги тизимни жорий этиш ва натижаларини биржанинг расмий веб-сайтида жойлаштириб бориш. «ЎзРТХБ» АЖ бошқарув қарори 2020 йил май «ЎзРТХБ» АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси 19. Маҳсулотни секция принципи бўйича сотиш ва брокерлик ўринларини биржанинг расмий веб-сайти орқали тақдим этиш бўйича шаффоф механизмни жорий этишни инобатга олган ҳолда юридик шахсларни биржа аъзолари сифатида аккредитациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш. «ЎзРТХБ» АЖ бошқарув қарори 2020 йил май «ЎзРТХБ» АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси 20. Кўргазма-ярмарка савдоларини қуйидагилар орқали модернизация қилиш ва электрон савдо услубларини кенгайтириш : харид учун электрон савдоларнинг янги усулларни жорий этиш (нарх шакллантириш, нарх сўраш ва бошқалар); экспорт-импорт амалиёти механизмини ва ҳисоб-китоб тартибини такомиллаштириш; тармоқлар электрон савдо майдончаларини ташкил этиш. Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш 2020 йил апрель «ЎзРТХБ» АЖ , Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 21. Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталини қуйидагилар орқали такомиллаштириш: танлов ва тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларига электрон тизимларни жорий этиш ; давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) ўртасида жадал кооперация муносабатларини ривожлантириш имконини берувчи замонавий савдо воситаларига асосланган электрон харид платформасини жорий қилиш; товарлар (ишлар, хизматлар) ягона классификаторининг электрон модулини ишлаб чиқиш. Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш 2020 йил июнь «ЎзРТХБ» АЖ, Молия вазирлиги 22. Товар-хом ашё биржаларида томонларнинг келишувига мувофиқ биржа савдолари қоидалари асосида чет эл валютасида импорт битимлари тузиш механизмини жорий этиш. Бунда: товар-хом ашё биржалари очиқ электрон савдоларида сотилган импорт маҳсулотларга тўловлар (закалатдан ташқари) учун чет эл валютаси биржада импорт битимитузилганлиги ҳамда уни Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилганлиги биржа томонидан мажбурий тарзда тасдиқлангандан сўнг савдолар қатнашчиси-резидентлар томонидан ваколатли банклар орқали сотиб олинади; сотиб олинган валюта маблағлари импорт биржа битимлари бўйича тўловларни амалга ошириш учун савдолар қатнашчиси-резидентнинг товар-хом ашё биржалари ҳисоб-клиринг палатасида очилган шахсий ҳисобрақамига ўтказилади; Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига импорт битимлари (умумий маълумотлар), шунингдек, маблағларнинг ҳаракати бўйича маълумотларни киритиш товар-хом ашё биржалари томонидан амалга оширилади. Ташкилий-техник чора-тадбирлар 2020 йил май «ЎзРТХБ» , Марказий банк, тижорат банклари IV. Халқаро стандартлар талабларига мувофиқ замонавий ва самарали молиявий ва HR-менеджмент услубларни жорий этиш 23. «ЎзРТХБ» АЖ раҳбарлари ва ходимлари фаолиятини интеграциялашган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш механизмини такомиллаштириш орқали замонавий молиявий менежментни жорий этиш. Фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш 2020 йил июнь «ЎзРТХБ» АЖ 24. Молиявий ҳисобот аудитига етакчи аудиторлик компанияларини жалб этиш. Аудиторлик текширувини ўтказиш 2020 йил бошидан «ЎзРТХБ» АЖ 25. ISO 9001 — 2015 халқаро стандарти бўйича СМКни қайта сертификатлаш орқали кўрсатилаётган хизматлар сифатини бошқариш тизимларини такомиллаштириш. Сертификация аудитини ўтказиш 2020 йил июнь «ЎзРТХБ» АЖ 26. Тегишли Халқаро коррупцияга қарши стандартга (ISO 37001 — 2016) мувофиқ сертификатлаш орқали коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш. Сертификация аудитини ўтказиш 2020 йил июнь «ЎзРТХБ» АЖ 27. «ЎзРТХБ» АЖнинг ташқи бозорларда ишончли ва барқарор имиджини шакллантириш мақсадида ребрендинг ва хорижий биржалар стандартларига мос бошқарув тизимини жорий қилиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил «ЎзРТХБ» АЖ 28. «ЎзРТХБ» АЖнинг: Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри Ўзбекистон шох кўчасида жойлашган бинонинг қурилишини якунлаб, белгиланган тартибда сотиш; Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил май «ЎзРТХБ» АЖ , Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Навоий кўчаси 205-уй манзилидаги бизнес-маркази биноси бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилганлигини инобатга олиб, бинога бўлган тасарруф этиш ҳуқуқини расмийлаштириш ва келгусида самарали фойдаланиш чораларини кўриш. Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил апрель Давлат активларини бошқариш агентлиги, «ЎзРТХБ» АЖ 29. Халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган самарали HR-менежмент тизимини яратиш. Чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш 2020 йил август «ЎзРТХБ» АЖ , Меҳнат вазирлиги 30. Биржа ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда юқори малакали, ташаббускор ва соф виждонли мутахассислар билан тўлдириш, уларни касбга узлуксиз ўқитиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил июль «ЎзРТХБ» АЖ 31. Мутахассисларнинг хорижга стажировкасини мунтазам равишда ташкил этиш орқали биржа ходимлари ва аъзоларининг малакасини ошириш. Хорижий сафарлар доимий равишда «ЎзРТХБ» АЖ , «Эл-юрт умиди» фонди 32. Олий ўқув юртларида «Биржа иши» йўналишида кадр тайёрлашни ташкил қилиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил июль «ЎзРТХБ» АЖ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарорига 2-ИЛОВА
Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом биржа савдоларида монополист корхоналар, устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ёки устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар ҳамда қонунчиликда юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа орқали сотиш назарда тутилган ташкилотлар томонидан ички бозорда ва экспортга бозор тамойиллари асосида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
аванс — сотувчи ва харидор томонидан киритиладиган, биржа воситачилик йиғимини ва томонларнинг закалатини ўз ичига оладиган сумма;
юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулот — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-торожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарорига иловадаги рўйхатга мувофиқ маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар;
биржа битими — биржа савдоларининг натижаси бўйича тузилган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган биржа товари олди-сотди шартномаси;
сотувчи — қонунчилик ҳужжатларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа орқали сотиши назарда тутилган ташкилотлар;
харидор — биржа савдолари орқали маҳсулот сотиб олувчи юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан норезидентлар;
биржа аъзолари — биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда дилерлар ва брокерлар сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар;
биржа савдоларининг электрон тизими (кейинги ўринларда — БСЭТ) — биржа аъзоларига аниқ вақт режимида биржа савдоларида иштирок этиш имкониятини берадиган, дастурий-аппарат воситалари мажмуини ўз ичига олган ахборот тизими.
2-боб. Маҳсулотлар ҳажмини шакллантириш ва уларни биржа савдолари орқали сотиш тартиби
3. Маҳсулотларни биржа савдолари орқали ички бозорда ва экспортга сотиш мазкур Низомга 1 - ва 2-иловалардаги схемаларга асосан амалга оширилади.
4. Биржа савдоларига қўйиладиган маҳсулотлар ҳажмлари белгиланган тартибда тасдиқланадиган йириклаштирилган моддий баланслар ва прогнозлар кўрсаткичларига мувофиқ ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда сотувчи томонидан аниқланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда бошқа масъул вазирликлар йириклаштирилган моддий балансларни, шунингдек, уларнинг бажарилиши бўйича ойлик ва чораклик графиклардан кўчирмаларни улар тасдиқланган кундан бошлаб бир иш кунида монополияга қарши курашиш органига юборади.
Сотувчилар савдо кунлари бўйича тенг қўйишни ҳисобга олган ҳолда, юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига йириклаштирилган моддий баланслар ва прогнозлар асосида ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, қўйиш жадвалларини мустақил ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда уларни биржа расмий веб-сайтида келгуси ой бошланишидан уч кун олдин жойлаштиради, шунингдек, монополияга қарши курашиш органига тақдим этади ва ушбу маҳсулотларни мазкур жадвалларда белгиланган муддатлар ва ҳажмларда биржа савдоларига қўйиб боради.
Монополияга қарши курашиш органи сотувчиларга йириклаштирилган моддий баланслар ва прогнозлар кўрсаткичлари, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талаблардан келиб чиққан ҳолда, маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш жадваллари параметрларига тузатишлар киритиш ҳақида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беришга ҳақли.
Монополияга қарши курашиш органининг маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш жадваллари параметрларига тузатишлар киритиш ҳақидаги кўрсатмаларининг бажарилмаслиги ҳамда маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадвалларини белгиланган муддатда Қўмитага тақдим этмаслик қоидабузарликка, яъни маҳсулотларни биржа савдоларига тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда қўймаганликка тенглаштирилади.
Монополист ва давлат улуши мавжуд ташкилотлар ҳар ойлик юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни юклаш графигини кунларга тақсимлаган ҳолда, биржа расмий веб-сайтида келгуси ой бошланишидан уч кун олдин жойлаштиради, шунингдек, монополияга қарши курашиш органига тақдим этади.
6. Сотувчилар объектив ва уларга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли жадвалларда назарда тутилган ҳажмларни ва маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш муддатларини бажаришнинг имконияти бўлмаган ҳолатларда, бу ҳақда маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш санасидан ўн кун аввал, фавқулодда юзага келган вазиятларда эса шу куннинг ўзидаёқ аниқ сабабларни кўрсатиб ҳамда омбордаги мавжуд маҳсулот захираси тўғрисидаги асослантирилган маълумотларни тақдим этган ҳолда монополияга қарши курашиш органи ва биржани хабардор қилади.
Монополияга қарши курашиш органи, зарур бўлганда, мутасадди идоралар ва ташкилотлар мутахассисларини жалб қилган ҳолда, жойига чиқиб, мавжуд муаммоларни ўрганади.
7. Биржа савдоларида йириклаштирилган моддий баланслар ва прогнозларга асосан:
савдоларга қўйиладиган ва сотилмай қолган маҳсулотлар ҳажмлари кейинги биржа савдосига такроран қўйилиши;
биржа савдолари якуни бўйича битим тузилиб, кейинчалик харидор томонидан бекор қилинган, танланмаган ёки сотувчи томонидан етказиб берилмагани учун бекор қилинган битимлар ҳажмлари битим бекор бўлган кундан бошлаб бир иш куни ичида сотувчи томонидан биржа савдоларига такроран қўйилади.
Бунда мазкур ҳажмлар бўйича сотувчи маҳсулотнинг (халқаро биржалардаги нархларга боғланган маҳсулотлар бундан мустасно) бошланғич нархини қайта кўриб чиқиши, бошланғич нархдан паст нарх бериш бўйича буюртмаларни қабул қилиши ҳамда савдоларни икки томонлама аукцион тартиби орқали ўтказилиши бўйича товар-хом ашё биржаларига мурожаат қилиши мумкин.
7 1 . Сотувчи ва харидорларга маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш, сотиш, сотиб олиш, мажбуриятларни бажариш ва битимларни бекор қилишда мазкур Низом ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган монополияга қарши талаблар қўлланилади.
3-боб. Бошланғич нархларни, ўзаро ҳисоб-китоблар ва маҳсулотни юклаб жўнатиш механизмини белгилаш
8. Маҳсулотни биржа савдоларига қўйишнинг бошланғич нархи қуйидагича аниқланади:
қонунчиликда белгиланган тартибда давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар даражасида;
нархлар тартибга солинмаганда — сотувчи-корхона томонидан мустақил шакллантирилган нархда.
9. «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган:
мис катодини биржа савдоларига қўйишда унинг бошланғич нархини Лондон металл биржаси (кейинги ўринларда — ЛМБ) нархидан 2021 йил 1 апрелдан — 8 фоиз, 2022 йилда — 6 фоиз ва 2023 — 2030 йилларда 4 фоиз миқдорида чегирма билан ва унга солиқ ҳақидаги қонунлар асосида ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қўшган ҳолда;
мисдан ишлаб чиқарилган бошқа маҳсулотлар бошланғич нархлари ЛМБ нархидан 2021 йил 1 апрелдан — 8 фоиз, 2022 йилда — 6 фоиз ва 2023 — 2026 йилларда 4 фоиз миқдорида чегирма билан ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сарфланган қўшимча харажатларни ва солиқ ҳақидаги қонунлар асосида ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қўшган ҳолда;
металл рухини биржа савдоларига қўйишда унинг бошланғич нархи ЛМБ нархига қўшилган қиймат солиғини қўшган ҳолда, рухдан ишлаб чиқарилган бошқа маҳсулотлар бошланғич нархлари эса ЛМБ нархларига ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сарфланган қўшимча харажатларни ва умумий суммага қўшилган қиймат солиғини қўшган ҳолда аниқланади.
10. Биржа битимлари ижросини таъминлаш мақсадида тузилган битимлар бўйича ҳисоб-китоблар биржанинг ҳисоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда — ҲКП) орқали амалга оширилади.
11. Биржа битимлари биржа савдоларига қўйилган товар умумий қиймати ва мўлжалланаётган битим ҳажми бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган 10 фоизгача бўлган аванс сотувчи ва харидорлар томонидан киритилиб, ҳисоб-китоблар ҲКП орқали амалга оширилгандан сўнг тузилади.
12. Биржа аъзолари сотувчи ва харидорнинг топшириғига асосан БСЭТга аризалар тақдим этиш орқали биржа битимларини амалга оширадилар.
13. БСЭТ қарама-қарши буюртмаларни бирлаштириш натижасида тузилган битимларни рўйхатга олади ва сўнгра БСЭТ дастурий комплекси томонидан тузилган битимлар реестри шакллантирилади.
14. Биржа воситачилик йиғимлари битимнинг кейинчалик расмийлаштиришидан қатъий назар ундирилади.
15. Харидор биржа олди-сотди шартномасида кўрсатилган муддатларда тузилган биржа битимлари бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун маблағларни биржанинг талаб қилиб олинадиган иккиламчи депозит ҳисоб-рақамига ўтказиши шарт. Бунда мажбуриятни бажариш учун тўланган закалат пулидан фойдаланиш мумкин.
16. ҲКП харидорлар томонидан тўловлар амалга оширилган битимлар рўйхатини сотувчига юборади. Юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни юклаб жўнатиш куни шартномада белгиланган муддатлар доирасида амалга оширилган тўловларнинг тартибига кўра харидор томонидан шахсий кабинет орқали аниқланади.
17. Клирингни ўтказиш тартиби ва тузилган биржа битимлари ижросини таъминлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
4-боб. Битимлар бўйича маҳсулотни бир ойдан ортиқ муддатда кечиктирган ҳолда етказиб бериш шарти билан сотиш (форвардлар)
18. Битимлар бўйича маҳсулотни бир ойдан ортиқ муддатда кечиктирган ҳолда етказиб бериш шарти билан етказиб бериш муддати (кейинги ўринларда — форвард битимлари) намунавий форвард шартномасини очишда сотувчи томонидан белгиланади.
19. Намунавий форвард шартномаси тафсилотлари қуйидаги асосий шартларни ўз ичига олиши шарт:
шартнома номи;
ишлаб чиқарувчининг номи;
шартнома муддати;
шартнома бўйича юклаб жўнатиш даври (юклаб бериш ойи);
маҳсулот номи, нави ва маркаси;
лот ҳажми;
алоҳида шартлар;
маҳсулот етказиб бериш жойи (манзили).
20. Сотувчи ва харидорлар форвард битимлар бўйича савдоларда қатнашиш учун ҲКПдаги шахсий ҳисобварақларига мўлжалланаётган битим суммасининг 10 фоизгача бўлган миқдорида аванс киритади.
21. Битим тузилганидан сўнг харидор форвард шартномасида кўрсатилган муддат ичида сотувчи ҳисобрақамига қолган пул маблағларини тўғридан-тўғри тўлаб бериши шарт.
Бунда тўлов муддати 15 иш кунидан кам бўлмаслиги шарт.
Харидор томонидан тўлов белгиланган муддатдан олдин амалга оширилиши мумкин.
Сотувчи форвард шартномаси бўйича тўлиқ тўловни қабул қилгандан сўнг тўлов санаси ҳақида биржани бир иш куни ичида хабардор қилади.
21 1 . Сотувчи томонидан тузилган шартнома бўйича маҳсулотни юклаб бериш мажбурияти асоссиз бажарилмаганда, шартнома бўйича киритилган аванс суммасидан ташқари ҳар бир кечиктирилган кун учун шартнома қийматининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўланади.
Бунда пеня шартнома бўйича харидор томонидан тўлов мажбуриятлари тўлиқ бажарилган кундан бошлаб, сотувчи томонидан етказиб берилмаган маҳсулот тўлиқ ҳажмда етказиб берилгунга қадар ёки бунинг имконияти мавжуд бўлмаса, шартнома қиймати тўлиқ қайтариб берилгунига қадар ҳар бир кун учун ҳисобланади.
22. Сотувчи ва харидор форвард шартномасида назарда тутилган юклаш даври доирасида маҳсулотни юклаш муддатини келишади.
Сотувчи томонидан форвард шартномаси бўйича маҳсулот бир ойдан кам бўлмаган муддатда етказиб берилади.
Бунда сотувчи томонидан маҳсулотни тўлиқ юклаб жўнатишда расмийлаштирилган ҳисобварақ ва (ёки) юк хатининг санаси шартнома тузилган кундан бошлаб бир ойдан кам бўлмаслиги шарт.
23. Аванс ажратиш ва биржа битимини ёпиш клиринг ўтказиш тартиби ва тузилган битимларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бажарилишини таъминлашга мувофиқ амалга оширилади.
5-боб. Ўртача ҳисобланган биржа котировкаларини (нархларини) ҳисоблаш
24. Ўртача ҳисобланган биржа котировкалари (нарх) ҳар бир маҳсулот бўйича унинг нави, синфи, маркаси, типи, қадоғи ва бошқа хусусиятларига кўра савдо ҳафтаси мобайнида ўтказилган биржа савдолари натижаларига асосан ҳисобланади.
25. Савдо ҳафтаси учун ўртача ҳисобланган биржа котировкалари (нархлари) қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
N = (Q 1 +Q 2 +…+Q n )/(H 1 +H 2 +…+H n ),
бунда:
N — ўртача ҳисобланган котировка;
Q 1, 2...n — битим нархи;
H 1, 2...n — битим ҳажми.
Ўртача ҳисобланган биржа котировкаларини (нархларини) ҳисоблашда амалдаги Биржа савдолари қоидаларига мувофиқ рўйхатга олинган барча биржа битимлари ҳисобга олинади.
26. Савдо ҳафтаси мобайнида рўйхатга олинган битимлар бўйича ўртача ҳисобланган биржа котировкалари (нарх) ҳисоб-китоб қилинадиган ҳафтадан кейинги биринчи иш кунида ҳисобланади.
27. Биржалар ҳисоб-китоб қилинадиган ҳафтадан кейинги иккинчи иш куни ўртача ҳисобланган биржа котировкалари (нархлари) тўғрисидаги ахборотни ўзининг расмий веб-сайтларига ва бошқа нотижорат манбаларига жойлаштиради.
28. Товарлар сотилмаган тақдирда, биржалар томонидан якунлари бўйича ўртача ҳисобланган биржа котировкаси (нархи) ҳисоблаб чиқарилган савдо ҳафтасини акс эттирган ҳолда, аввалги ўртача ҳисобланган биржа котировкалари (нархлари) чоп этилади.
Бунда такроран чоп этиш уч мартадан ошмаслиги лозим.
6-боб. Маҳсулот нархларининг мониторинги
29. Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб боради.
30. Биржа нархларининг ўтган савдоларга нисбатан кескин ошиши, талаб ёки таклифнинг жиддий номутаносиблиги кузатилган тақдирда, монополияга қарши курашиш органи нархларнинг ошиш сабабларини ва ҳийла-найранг аломатлари мавжудлигини ўрганади.
31. Монополияга қарши курашиш органи нархларнинг кескин ошиши сабабларини аниқлашда қуйидагиларни ўрганади:
корхоналар томонидан тасдиқланган жадвалларга мувофиқ маҳсулотни савдога қўйиш ҳажмларига риоя этиш;
маҳсулотнинг харидорлигини аниқлаш учун харидорлар буюртманомалари асосида маҳсулотнинг аниқ турига бўлган талабнинг ўзгариш данимикасини;
маҳсулот бошланғич нархининг, шу жумладан монопол корхоналар томонидан монопол юқори нархларни қўллаш бўйича ўзгариш динамикасини;
биржа савдоларида улушнинг сунъий равишда оширилишини аниқлаш мақсадида биржа савдолари иштирокчилари томонидан маҳсулотни харид қилиш ҳажмларини;
сотувчилар томонидан биржа савдолари иштирокчилари доирасини чегаралаш мақсадида асоссиз равишда ўрнатилган катта ҳажмдаги лотларни;
биржа савдоларидан четга олинган маҳсулот ҳажмларининг мавжудлигини;
рақобат тўғрисидаги қонунчиликка зид бўлган келишилган ҳаракатларнинг мавжудлигини;
савдо сессияси давомида биржа товарига буюртманома бериш орқали нархларнинг ошишини ва кейинчалик савдо сессияси якунига қадар ушбу буюртманомаларнинг ўчириб ташланишини;
биржа аъзоларининг биржа савдосида биржа товарининг нархини сунъий ошиши ёки пасайишига сабаб бўлувчи ҳаракатларини;
товарлар бўйича белгиланган аванс миқдорлари, тўлов ва етказиб бериш муддатларини.
Монополияга қарши курашиш органи маҳсулотлар бўйича белгиланган аванс миқдорлари, тўлов ва етказиб бериш муддатларига ўзгартириш киритиш ҳақида сотувчиларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беришга ҳақли.
31 1 . Биржа савдоларида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан, қуйидагилар тақиқланади:
савдоларни ўтказишнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш;
савдолар иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
савдоларга оид ҳужжатларга ва қоидаларга, шу жумладан, эълоннинг матнига иштирокчилар ўртасида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган талабларни киритиш;
савдоларнинг ўтказилиш жараёнига ва натижаларига таъсир кўрсатиш;
савдоларнинг операторлари ва (ёки) ташкилотчилари ва (ёки) буюртмачилари ва (ёки) савдолар иштирокчилари томонидан рақобатга қарши келишувларни ҳамда мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш;
савдоларда нархларнинг сунъий равишда шакллантирилишига олиб келадиган нарх алгоритмидан, яъни товарлар нархини олдиндан белгиланган параметрларга асосан мониторинг қилиш, ҳисоб-китоб қилиш, белгилаш ва назорат қилиш имкониятини берувчи дастурий таъминотдан фойдаланиш;
савдоларда савдо шартларини бир неча марта бажармаслик натижасида товар нархларини рақобат мавжуд бўлганда шаклланган нархлардан (талаб, таклиф ёки ишлар ҳажмидан) анча ошириш;
буюртмачининг ёки сотувчининг савдолар натижаларига кўра шартнома тузишдан асоссиз равишда бўйин товлаши;
биржа савдоларини ўтказиш жараёнига таъсир кўрсатадиган, шу жумладан, ҳийла-найранг ҳисобланадиган ҳаракатлар, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
биржада сотилаётган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотнинг нархига, талабига, таклифига ва уни етказиб бериш шартларига сунъий равишда таъсир этиш, шу жумладан, олдиндан келишиш ва тил бириктиришлар орқали асоссиз фойда олиш, савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда қатнашиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ахборотдан фойдаланиш орқали бошқа иштирокчиларга маҳсулотни сотиб олиш имкониятини чеклаш, биржа савдолари иштирокчиларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида жорий биржа нархларининг кескин кўтарилиши, қатъий белгиланишига олиб келадиган ҳаракатлар;
савдоларда талабнинг ўзгаришига, нархларнинг сунъий равишда оширилишига олиб келиши мумкин бўлган ёлғон, асоссиз маълумотларни тарқатиш;
биржа шартномаси бўйича барча харидорларга савдоларда тенг иштирок этиш имкониятини чеклайдиган лотларни белгилаш;
тўловнинг ва етказиб беришнинг асосланмаган муддатларини, шунингдек, ўхшаш маҳсулотни сотувчилар томонидан белгиланган шартлардан жиддий фарқ қилувчи алоҳида шартларни жорий этиш;
биржа шартномаларида иштирокчилар сонини чеклайдиган алоҳида шартларни кўрсатиш;
товарларни савдога қўйиш жадвалларини биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштирмаслик;
маҳсулотларни савдога қўйиш жадвалларида уларнинг ҳажмларини форвард ва спот шартномалари бўйича асоссиз равишда номувофиқ қўйиш;
форвард шартномаси бўйича маҳсулотни бир ойдан кам бўлган муддатда юклаб жўнатиш;
юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотни савдога қўйиш жадвалларида назарда тутилган муддатларда биржага қўймаслик ёки уни кам ҳажмда ёхуд мувофиқ бўлмаган ҳажмда қўйиш;
биржа савдолари давомида биржанинг муайян иштирокчиси томонидан бошқа иштирокчиларнинг буюртмаларига нисбатан нархи ноодатий тарзда катта фарқ қилувчи буюртмалар бериш, кейинчалик мазкур буюртмаларни савдолар тугагунига қадар олиб ташлаш ёки тузилган битимни жарима тўламасдан асоссиз равишда бекор қилиш;
нархи қонунчилик билан тартибга солинадиган маҳсулотнинг бошланғич нархини шакллантиришнинг белгиланган тартибига риоя этмаслик;
бошланғич нархларни асоссиз ошириш;
биржа шартномаси бўйича муайян харидор иштирокида бекор қилинган битимнинг баҳоси айни шу харидор билан мазкур биржа шартномаси бўйича кейинги икки савдода амалга оширилган битимнинг энг паст баҳосидан паст бўлишига олиб келувчи ҳаракатларни бажариш;
биржа савдоларида реализация қилинмаган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларнинг бир қисмини такроран савдоларга қўймаслик;
фақат биржа савдоларига қўйиш йўли билан сотилиши лозим бўлган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотлар ҳажмларини биржа савдоларига қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш;
маҳсулотни транспортнинг муқобил тури билан жўнатиш имкони бўлгани ҳолда, уни транспортнинг муайян тури билан асоссиз равишда жўнатишни назарда тутувчи шартномалар бўйича савдоларга қўйиш;
биржада тузилган битимлар ва шартномаларни жарима санкцияларисиз асоссиз равишда ёки мунтазам асосда бекор қилиш, бир тарафнинг енгиб бўлмас куч ҳолатлари муносабати билан мажбуриятларини бажариш имконияти йўқлиги исботланган ҳолатлар, яъни фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган (форс-мажор) ҳолатлар бундан мустасно;
товарни юклаб жўнатиш навбатининг изчиллигига риоя этмаслик;
биржа шартномаларида товарларнинг сифат кўрсаткичлари (тури, нави, маркаси ва бошқалар) тўғрисидаги етарлича ахборотни кўрсатмаслик ёки уларнинг кўрсаткичлари тўғрисидаги чалғитувчи ахборотни киритиш;
савдолар ташкилотчилари томонидан биржа савдоларининг иштирокчилари учун тенг бўлмаган шароитлар яратиш;
савдолар ташкилотчилари томонидан биржа савдоларининг натижаларини асоссиз равишда бекор қилиш;
сотувчи ва харидор ўртасида айни бир шахсий ҳисобварақда битим тузиш;
товарнинг нархи хусусида чалғитиш мақсадида баҳоси рақобат муҳитида таркиб топган даражадан жиддий фарқ қиладиган бир нечта битимни бир кунда бир иштирокчи томонидан ёки бир иштирокчининг манфаати учун тузиш.
32. Монополияга қарши курашиш органи ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича ҳийла-найранг ва нархларни асоссиз оширилган ҳолатлар аниқланганда, қонунчиликда белгиланган чораларни кўради.
32 1 . Биржа савдоларидан четлатилган ҳажмларда маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича биржа котировкалари (нарх)дан қимматроқ сотиш, шу жумладан, экспортга сотиш ҳолатлари аниқланганда, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилган ҳажмни сотиш нархи билан биржа савдоларида бир хил турдаги маҳсулот бўйича ўртача ҳисобланган биржа котировкалари (нарх) ўртасидаги фарққа кўпайтириш орқали ҳисобланган маблағлар олиб қўйилади.
Маҳсулотларни тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда қўйилмаган тақдирда сотувчидан маҳсулотни биржа савдосига қўйишнинг охирги санасида шаклланган биржа нархи билан унинг иштирокидаги олдинги савдолар биржа нархи ўртасидаги тафовут, сотувчи томонидан савдоларга қўйилмаган товарнинг ҳажмига кўпайтирилган маблағлар олиб қўйилади.
Биржа савдолари иштирокчилари томонидан рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар натижасида, мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно, жорий биржа нархларининг кескин кўтарилишига ёки қатъий белгиланишига олиб келадиган ҳаракатлар аниқланганда, олдинги биржа савдоларида шаклланган маҳсулотнинг ўртача сотилиш нархи билан рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар натижасида шаклланган маҳсулот сотилиш нархи ўртасидаги фарқ суммасини рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар содир этилган савдоларда сотилган маҳсулот ҳажмига кўпайтириш орқали ҳисобланган маблағ олиб қўйилади.
Қуйидагилар биржа савдоларига доир монополияга қарши талабларни бузилиши деб ҳисобланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади:
сотувчилар томонидан маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадвалларини белгиланган муддатда биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштирмаслик, шунингдек, монополияга қарши курашиш органига тақдим этмаслик;
биржа савдоларига қўйиладиган ва сотилмай қолган маҳсулотлар ҳажмлари, бекор қилинган битимлар ҳажмлари, харидор томонидан танланмаган ёки амалга оширилган битимлар бўйича сотувчи томонидан етказиб берилмаган ҳажмлар сотувчининг ўзи томонидан кейинги биржа савдоларига такроран қўйилмаслиги;
биржа савдоларига қўйилиши лозим бўлган, сотувчилар томонидан ички бозорда тўғридан-тўғри шартномалар орқали реализация қилинадиган маҳсулот сотувчилар томонидан мажбурий тартибда товар-хом ашё биржаларида ҳисобга қўйилмаслиги ва ушбу маълумотлар тегишинча шартнома тузилган ва мажбуриятлар бажарилган вақтдан бошлаб уч кун муддатда биржанинг расмий веб-сайтида жойлаштирилмаслиги;
форвард шартномалари бўйича маҳсулотларни бир ойдан кам бўлган муддатда юклаб жўнатилиши ҳамда маҳсулот юклаб жўнатиш навбати бўйича кетма-кетликка амал қилмаслик ҳолатлари аниқланганда тузилган форвард битимларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади ва сотувчига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилади.
Мазкур банднинг биринчи — учинчи хатбошиларида кўрсатилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига олиб қўйилади.
7-боб. Маҳсулотларни биржа савдолари орқали экспортга сотиш ва олиб чиқиб кетиш тартиби
33. Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан норезидентлар товарларни биржа савдоларида сотишлари ва харид қилишлари мумкин.
34. Контрактлар бўйича биржада харид қилинган товарлар учун ҳисоб-китоблар чет эл валютасида амалга оширилади.
35. Биржа савдолари натижаларига кўра тузилган экспорт контракти товар-хом ашё биржалари савдоларида тузиладиган контрактларга идентификация рақамлари беришнинг тасдиқланган тартибига мувофиқ биржада рўйхатдан ўтказилади ва расмийлаштирилади.
Экспорт контрактларининг тўғри расмийлаштирилиши учун брокерлар ва уларнинг мижозлари жавоб беради.
Экспорт контрактларининг биржада рўйхатдан ўтказилиши ҳамда ташқи савдо операцияларининг ягона автоматлаштирилган электрон тизимида ҳисобга қўйилиши учун биржа жавоб беради.
36. Контрактларга ўзгартириш ёки қўшимчалар биржа аъзоларининг ёзма аризасига биноан, ўзгартиришларни киритиш сабабларини кўрсатган ҳолда киритилади.
37. Товарларни олиб чиқишга контрактларни рўйхатдан ўтказишни амалга оширадиган биржалар харидор ва сотувчидан битимни расмийлаштиришга тааллуқли бўлмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмас.
38. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган, эркин алмаштириладиган валютада харид қилинган биржа товарларини олиб ўтиш ва декларациялаш тартиби божхона қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
39. Монопол ва давлат улуши мавжуд ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан белгиланадиган квоталар бўйича фақат биржа савдолари орқали экспорт қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
фақат биржа орқали экспорт қилинадиган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг йиллик экспорт прогноз ҳажмларидан келиб чиқиб ҳамда олий ва юқори даражадаги ташрифлар доирасида имзоланган шартномалардаги ва узоқ муддатли битимлардаги (off take contract) ҳажмлардан истисно ҳолда, биржа савдолари орқали экспорт қилинадиган ҳажмлар бўйича квоталарни белгилайди;
ташқи бозор коньюнктурасидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб, монопол ва давлат улуши мавжуд ташкилотларнинг асосланган таклифларига кўра, биржа савдоларида икки ой давомида экспорт қилинмаган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотишга рухсат беради.
8-боб. Якунловчи қоидалар
40. Томонлар ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, уларга нисбатан тузилган олди-сотди шартномаси ва Биржа савдолари қоидаларига мувофиқ тегишли чоралар қўлланилади.
41. Биржа савдоларини ташкил қилиш, шартномалар мажбуриятларини бажариш ва ҳисоб-китоб-клиринг хизматларини кўрсатиш жараёнида юзага келадиган баҳс ва келишмовчиликлар биржанинг арбитраж, интизом комиссиялари ёки судда кўрилишига тегишлилиги тўғрисидаги шартномага мувофиқ ҳакамлик судида ёҳуд суд томонидан ҳал этилади.
42. Сотувчилар ёки харидорлар тўловларни тўлаш ва маҳсулотни танлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, мажбуриятларни бажармаган томоннинг закалат пуллари жабрланувчи фойдасига жарима сифатида ушлаб қолинади.
Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни ички бозорга сотиш
Босқич Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Сотувчилар Юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларидан келиб чиқиб, биржа савдоларига қўйиладиган ҳажмлар тўғрисидаги таклифларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тақдим қилиш. 25 декабрга қадар 2-босқич Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Тегишли моддий балансларга ва прогнозларда биржа савдоларига қўйиладиган ҳажмларни шакллантириш. 1 январга қадар 3-босқич Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Монополияга қарши курашиш органига йириклаштирилган моддий балансларни, уларни бажариш бўйича ҳар ойлик ва чораклик жадваллардан кўчирмаларни юбориш. Тасдиқланишига қараб 4-босқич Сотувчилар 1. Моддий баланслар ва прогнозлар асосида ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларидан келиб чиқиб кунлар бўйича қўйиш жадвалларини ишлаб чиқиш. 2. Биржа жадвалларини монополияга қарши курашиш органига тақдим этиш. Ҳар ой бошланишидан 3 кун олдин 5-босқич Сотувчилар Тақдим этилган жадвалларни веб-сайтга жойлаштириш. Ҳар ой бошланишидан 3 кун олдин 6-босқич Сотувчилар Бошланғич нархни аниқлаш. Савдога қўйилишидан олдин 7-босқич Сотувчилар, харидорлар 10 фоизгача миқдордаги аванс тўловини ўтказиш. Савдодан олдин 8-босқич Биржа аъзолари Харидорларнинг топшириғи бўйича сотиш/сотиб олиш учун буюртманома бериш. Ҳар куни савдо сессиясидан олдин 9-босқич Биржа савдо электрон тизими (БСЭТ) Битимларни шакллантириш. Савдо сессиясидан кейин 10- босқич Сотувчи, харидор Тўловларни тўлаш ва етказиб бериш. Олди-сотди шартномасида назарда тутилган муддатларда 11-босқич Биржалар Ўртача ҳисобланган биржа котировкаларини (нархларини) ҳисоблаш ва уларни веб-сайтга жойлаштириш. Ҳар хафта 12-босқич Монополияга қарши курашиш қўмитаси 1. Биржа нархлари мониторинги. 2. Нархларнинг кескин ошишини ва савдога чиқариш жадвалларининг ижросини ўрганиш. 3. Қонунчиликка асосан чоралар кўриш. Доимий равишда
Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни экспортга сотиш
Босқич Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг йиллик экспорт прогноз ҳажмларидан келиб чиқиб ҳамда олий ва юқори даражадаги ташрифлар доирасида имзоланган шартномалардаги ва узоқ муддатли битимлардаги (off take contract) ҳажмлардан истисно ҳолда биржа савдолари орқали экспорт қилинадиган ҳажмлар бўйича квоталарни шакллантириш ҳамда сотувчилар ва Монополияга қарши курашиш органига юбориш. 1 январга қадар 2-босқич Сотувчилар 1. Биржа орқали экспортга сотиш прогнозлари асосида кунлар бўйича қўйиш жадвалларини ишлаб чиқиш. 2. Биржа жадвалларини монополияга қарши курашиш органига тақдим этиш. Ҳар ойнинг бошланишидан 3 кун олдин 3-босқич Сотувчилар Тақдим этилган жадвалларни веб-сайтга жойлаштириш. Ҳар ойнинг бошланишидан 3 кун олдин 4-босқич Сотувчилар Бошланғич нархни аниқлаш. Савдога қўйилишидан олдин 5-босқич Сотувчилар, харидорлар 10 фоизгача миқдордаги аванс тўловини ўтказиш Савдодан олдин 6-босқич Биржа аъзолари Харидорларнинг топшириғи бўйича сотиш/сотиб олиш учун буюртманома бериш Ҳар куни савдо сессиясидан олдин 7-босқич Биржа савдо электрон тизими (БСЭТ) Битимларни шакллантириш Савдо сессиясидан кейин 8- босқич Сотувчи, харидор Тўловларни тўлаш ва етказиб бериш. Олди-сотди шартномасида назарда тутилган муддатларда 9-босқич Биржалар 1. Экспорт контрактларининг биржада рўйхатдан ўтказиш ҳамда ташқи савдо операцияларининг ягона автоматлаштирилган электрон тизимида ҳисобга қўйиш. 2. Ўртача ҳисобланган биржа котировкаларини (нархларини) ҳисоблаш ва уларни веб-сайтга жойлаштириш. Ҳар хафта 10-босқич Сотувчилар Биржа савдоларида маҳсулот икки ой давомида реализация қилинмаган ҳолларда тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига мурожаат қилиш. Зарур ҳолларда 11-босқич Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 1. Биржа нархлари ва тузилган экспорт контрактлари мониторингини юритиш. 2. Маҳсулотларни икки ой давомида реализация қилинмаган ҳолларда сотувчилар мурожаатига мувофиқ сабабларини ўрганиш, зарур ҳолларда ташқи бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб тўғридан-тўғри шартномалар имзолашга рухсат бериш. Сотучилар мурожаатига мувофиқ
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида» 2005 йил 26 майдаги 132-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 28-модда) 2-илованинг 2-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисида» 2006 йил 28 июндаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 46-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 75-модда) илованинг 9 ва 14-бандлари .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илованинг 55-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2006 йил 25 ноябрдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 90-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2007 йил 23 октябрдаги 222-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 10-сон, 58-модда).
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 4 мартдаги 36-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-11-сон, 60-модда).
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть маҳсулотларини етказиб берилганлиги учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2008 йил 13 мартдаги 42-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 63-модда) илованинг 3-банди .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 17 февралдаги 23-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 9-модда) илованинг 1-банди .
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2010 йил 7 апрелдаги 66-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 16-модда) илованинг 2-банди .
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)ни тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 53-модда) 3-банди , шунингдек, қарорга 2-илова .
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2011 йил 18 февралдаги 42-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 13-модда) 1-илованинг 7-банди .
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларнинг монопол турларини товар-хом ашё биржаси орқали сотиш рўйхатини янада кенгайтириш ва ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 21 июндаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 56-модда).
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2012 йил 3 февралдаги 30-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 6-модда) илованинг 8-банди .
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2012 йил 23 майдаги 143-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 14 , 17 ва 21-бандлари .
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2013 йил 7 мартдаги 69-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 3-сон, 18-модда) илованинг 2-банди .
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2013 йил 31 майдаги 152-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 5-банди .
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликларига контрактация шартномасидан ортиқча топширилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 5 августдаги 218-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 52-модда).
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда) 1-илованинг 37 ва 58-бандлари .
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини такомиллаштириш ва истеъмол қилинаётган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 11-сон, 78-модда) 2-илованинг 1-банди .
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидалари тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2014 йил 6 октябрдаги 278-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда) илованинг 2-банди .
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада кўмир брикетлари ишлаб чиқариш ва сотишни комплекс ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 2 июлдаги 177-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 53-модда) 7-илованинг 1-банди .
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 110-модда) 1-илованинг 6 , 8 ва 18-бандлари .
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 27 февралдаги 57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 91-модда) илованинг 6-банди .
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 81-банди .
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Uz-Kor Gas Chemical» МЧЖ қўшма корхонасининг полимер маҳсулотларини ички бозорда сотишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 27 июндаги 216-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 317-модда) 4-банди.
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги 412-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 12-сон, 109-модда) 1-илованинг 5-банди .
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳолиси ва бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотлари етказиб бериш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 30 декабрдаги 422-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 15-модда) 6-илованинг 1-банди.
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 13 мартдаги 131-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 25-модда) 1-илованинг 4-банди .
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 28 июндаги 442-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 123-модда) илованинг 6-банди .
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 14 июлдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 146-модда) илованинг 22-банди .
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 177-модда) 1-илованинг 27 ва 41-бандлари .
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги 639-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 178-модда) 1-илованинг 1-банди .
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий-техника ресурсларининг стратегик турларини етказиб берилишида махсус тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида» 2017 йил 27 сентябрдаги 770-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 219-модда).
38. Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий-техника ресурсларининг стратегик турларини етказиб берилишида махсус тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимча киритиш ҳақида» 2017 йил 28 сентябрдаги 773-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 220-модда).
39. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 25 декабрдаги 1017-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 300-модда) илованинг 2-банди .
40. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 304-модда) илованинг 16-банди .
41. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 305-модда) илованинг 2-банди .
42. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги 121-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 38-модда) 1-илованинг 5 ва 11-бандлари .
43. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 3-модда) 2-илованинг 21-банди .
44. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 24 сентябрдаги 759-сон қарорига 1-илованинг 4-банди .
45. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 299-модда) 1-илованинг 47 ва 75-бандлари .
46. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 20 апрелдаги 341-сон қарорига илованинг 6-банди .
47. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 29 апрелдаги 367-сон қарорига 1-илованинг 1-банди .
48. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 19-банди .
49. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 17 майдаги 416-сон қарорига илованинг 1-банди .
50. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарорига 7-илованинг 3-банди .
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарори 8-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Белгилансинки, «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг биржа битишувларидан ундириладиган воситачилик йиғимларининг чекланган миқдорларини декларация қилиш чоғида «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси» АЖ учун фойда солиғини ҳисоблашда харажатлар билан чегириладиган монополист корхоналар ҳамда устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ёки устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан сотиладиган маҳаллий юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни сотиш бўйича «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ хизматларига 0,1% миқдордаги воситачилик йиғимлари ҳисобга олинади ва улар қуйидаги улушларда ўтказилади:»
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 августдаги 515-ф-сон фармойишининг рус тилидаги матни 1-бандидаги «(без права распоряжения)» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 18 март,
170-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
rejasi
Nizom
SXEMASI
SXEMASI
ROʻYXATI
Tovar xom ashyo birjalari faoliyatiga ilgʻor axborot texnologiyalarini keng joriy etish va elektron tijorat faoliyatini izchil rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tovar xom ashyo birjalari faoliyati samaradorligini oshirish va birja savdosi mexanizmlarini yanada takomillashtirish choralari toʻgʻrisida” 2019-yil 8-oktabrdagi PQ-4484-son qarorida belgilangan vazifalarni amalga oshirish, tovar xom ashyo birjalari tomonidan tashkil etilayotgan birja va elektron savdolarda shaffoflik darajasini oshirish, shuningdek, elektron savdolar jarayoniga aralashish va ularning natijalarini notoʻgʻri koʻrsatish imkoniyatlariga yoʻl qoʻymaslik maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. “Oʻzbekiston respublika tovar xom ashyo birjasi” AJ (keyingi oʻrinlarda — “OʻzRTXB” AJ) aksiyadorlarining 2019-yil 19-noyabrdagi umumiy yigʻilishi qaroriga muvofiq ilgʻor axborot-texnologiyalarini joriy etish va birja faoliyatida elektron tijoratni izchil rivojlantirish, talab va taklif hamda narxlarni prognozlashtirish uchun tovar bozorlarini, shuningdek, tovar bozorlari konyunkturasiga jiddiy taʼsir etuvchi omillarni har tomonlama tahlil qilish boʻyicha dolzarb vazifalarni hisobga olgan holda jamiyatning yangilangan tuzilmasi tasdiqlangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Birja savdolari mexanizmlarini takomillashtirish va “OʻzRTXB” AJ faoliyati samaradorligini oshirishning asosiy yoʻnalishlarini nazarda tutuvchi chora-tadbirlar rejasi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
oʻtkaziladigan savdolar shaffofligini taʼminlaydigan, shuningdek, birjaning barcha platformalarida elektron savdolarni tashkil etish va oʻtkazish jarayonlariga aralashish hamda ularning yakunlarini notoʻgʻri koʻrsatish imkoniyatlariga yoʻl qoʻymaydigan innovatsion IT-texnologiyalarni joriy etish;
narxlarni, talab va taklifni prognozlashtirish maqsadida tovar bozorlarida konyunkturani, jumladan, tovar bozorlarida konyunkturaga jiddiy taʼsir oʻtkazuvchi omillarni samarali va har tomonlama tahlil etish ishlarini tashkil etish;
birja savdolarini oʻtkazish shakllarini takomillashtirish va yangi savdo vositalarini joriy etish, shuningdek, elektron tijoratni jadal rivojlantirish;
xalqaro standartlar talablariga muvofiq zamonaviy va samarali moliyaviy va HR-menejment uslublarni joriy etish.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi va “OʻzRTXB” AJning 2020-yil 1-iyundan quyidagilarni nazarda tutuvchi tartibni joriy etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin:
tovar segmentlari boʻyicha birja savdolarini mahsulotning oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olib va birja aʼzolariga foydalanish huquqini bergan holda alohida seksiyalarda oʻtkazish;
mahsulotni seksiya tamoyili boʻyicha sotishni taʼminlash va brokerlik oʻrinlarini birjaning rasmiy veb-sayti orqali taqdim etish boʻyicha shaffof mexanizmni inobatga olgan holda, yuridik shaxslarni birja aʼzolari sifatida akkreditatsiyadan oʻtkazish;
birja savdosi qoidalari talablariga muvofiqligi boʻyicha faoliyat koʻrsatuvchi birja aʼzolarining malaka darajasini har 3 yilda muntazam aniqlash.
4. Quyidagi asosiy tartib-taomillarni nazarda tutuvchi Birja savdolarida yuqori likvidli va monopol turdagi mahsulotlarni sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
birja savdolari orqali sotiladigan yuqori likvidli va monopol turdagi mahsulotlar hajmini shakllantirish, ularning boshlangʻich narxlarini hamda oʻzaro hisob-kitoblar mexanizmini belgilash;
birja savdolarida tuziladigan bitimlar boʻyicha mahsulotni bir oydan ortiq muddatga kechiktirgan holda yetkazib berish sharti bilan sotishni nazarda tutuvchi “forvard” savdo turini joriy etish;
yuqori likvidli va monopol turdagi mahsulotlarni birja savdolari orqali eksportga sotish tartibini belgilash;
oʻrtacha birja kotirovkalarini hisoblash hamda mahsulot narxlarining monitoringini yuritish.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim hujjatlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritilsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiyot va sanoat vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-martdagi 170-son qaroriga 1-ILOVA
Birja savdolari mexanizmlarini takomillashtirish va “OʻzRTXB” AJ faoliyatining samaradorligini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar
T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish shakli Amalga oshirish muddatlari Masʼul ijrochilar I. Oʻtkaziladigan savdolar shaffofligini taʼminlaydigan, shuningdek, barcha birja platformalarida elektron savdolarni tashkil etish va oʻtkazish jarayonlariga aralashish hamda ularning yakunlarini notoʻgʻri koʻrsatish imkoniyatlariga yoʻl qoʻymaydigan innovatsion IT-texnologiyalarni joriy etish 1. Birja elektron savdo platformalari uchun yagona kliring tizimini yaratish. Dasturiy taʼminot ishlab chiqish va joriy etish 2020-yil iyun “OʻzRTXB” AJ, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi, Moliya vazirligi 2. Birja savdosining savdo tizimini modernizatsiya qilish, mahsulotning oʻziga xos xususiyatlarini va birja aʼzolarining foydalanish huquqini hisobga olgan holda, tovarlar segmentlari boʻyicha savdolarni alohida seksiyalarda tashkil etish. Dasturiy taʼminot ishlab chiqish va joriy etish 2020-yil iyun “OʻzRTXB” AJ, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi 3. Quyidagilar boʻyicha savdolarni tashkil etishni nazarda tutuvchi yangi savdo vositalarini joriy etish: tovarni 1 oydan ortiq boʻlgan muddatda yetkazib berish boʻyicha forvard bitimlar; ikki tomonlama qarama-qarshi auksion savdolari. Dasturiy taʼminot ishlab chiqish va joriy etish 2020-yil may 2020-yil avgust “OʻzRTHB” AJ, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi 4. Chakana savdo korxonalariga “V2V”, “V2S” va “S2S” formatida elektron tijorat bozoriga kirish uchun soddalashtirilgan holda foydalanish uchun elektron savdo tizimini (elektron gipermarket) joriy qilish. Savdo qoidalarini ishlab chiqish 2021-yil avgust “OʻzRTXB” AJ, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi 5. Elektron tijorat va logistika sohasida tajribaga ega boʻlgan hamkorlarni jalb qilgan holda, “UZEX innovation” MCHJ negizida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini ishlab chiqish va joriy etish, shu jumladan: birjada sotiladigan mahsulotlarni saqlash va logistika qilish elektron dasturini ishlab chiqish; elektron xaridlar tizimini yanada takomillashtirish; birjaning barcha savdo platformalarida oʻzaro hisob-kitoblar tizimida elektron shakldagi hisobvaraqdan foydalanishni joriy etish; birja savdolarining elektron tizimini yagona kliring tizimiga integratsiyalashgan yangi dasturiy tizimini ishlab chiqish. “UZEX innovation” MCHJning moddiy-texnik jihatdan barqarorligini taʼminlash. Hamkorlarni jalb qilish, innovatsion savdo platformalarini yaratish 2020-yil sentabr “OʻzRTXB” AJ 6. Birjaning axborot tizimida auksion oʻtkazish orqaliisteʼmolchilarga talab etilgan raqamlar kombinatsiyasi bilan mobil raqamlarni shaffoflik va raqobat asosida realizatsiya qilish mexanizmini joriy qilish. Kelishuv imzolash kelishuvga qarab “OʻzRTXB” AJ, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, uyali aloqa operatorlari 7. Birjaning barcha elektron savdo platformalari uchun mobil dasturlarni ishlab chiqish va joriy etish . Dasturiy taʼminot ishlab chiqish va joriy etish 2020-yil aprel “OʻzRTXB” AJ 8. Birja va uning aʼzolari, shuningdek, mijozlar bilan oʻzaro munosabatlarning interfaol shakliga oʻtish uchun elektron hujjat aylanish tizimini joriy etish. Dasturiy taʼminot ishlab chiqish va joriy etish 2020-yil iyun “OʻzRTXB” AJ , Davlat soliq qoʻmitasi, 9. Elektron savdolar natijalarining havfsiz saqlanishini taʼminlash maqsadida maʼlumotlarni qayta ishlash boʻyicha maʼlumotlar markazi zaxirasini yaratish. Muhandislik tuzilmasini barpo etish 2020-2022-yillar “OʻzRTXB” AJ , Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 10. Intellektual mulk obyektlaridan qonunga xilof foydalanish, aralashishdan texnik va huquqiy himoya qilish vositalarining axborot xavfsizligi taʼminlanishini hisobga olgan holda, ilgʻor axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy qilish yoki birja axborot tizimlarini modifikatsiyalashtirish. Tashkiliy-texnik tadbirlar doimiy ravishda “OʻzRTXB” AJ , Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi , Adliya vazirligi II. Narxlarni, talab va taklifni prognozlashtirish maqsadida tovar bozorlarida konyunkturani, jumladan, tovar bozorlarida konyunkturaga jiddiy taʼsir oʻtkazuvchi omillarni samarali va har tomonlama tahlil etish ishlarini tashkil qilish 11. Narxlarni, talab va taklifni prognozlashtirish maqsadida tovar bozorlarini, jumladan, tovar bozorlariga jiddiy taʼsir oʻtkazuvchi omillarni samarali va har tomonlama tahlil etish ishlarini tashkil qilish. Chora-tadbirlar kompleksini ishlab chiqish 2020-yil aprel “OʻzRTXB” AJ, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi 12. Tashqi va ichki tovar bozorlarining holati va rivojlantirish tendensiyalarini aniqlash maqsadida vazirliklar, idoralar, ilmiy-tekshirish markazlari, institutlar va boshqa tashkilotlar maʼlumotlar bazalari bilan integratsiyalashgan maʼlumotlar yagona axborot-tahlil bazasini yaratish. Dasturiy modulni ishlab chiqish, idoralararo kelishuvlarni tuzish 2020-yil aprel “OʻzRTXB” AJ, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Moliya vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi 13. Birjaning maxsus elektron savdo maydonchasidagi elektron savdolar natijalariga koʻra tuzilgan bitimlar boʻyicha yuklarni avtomobil transportida tashish xizmatlarini xarid qilish va koʻrsatish tartibini ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2020-yil may “OʻzRTXB” AJ , Transport vazirligi, Moliya vazirligi , Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi 14. Xalqaro ixtisoslashgan tashkilotlar doirasida birjalararo hamkorlikni rivojlantirish va faoliyatni faollashtirish. Tashkiliy tadbirlar kompleksi doimiy ravishda “OʻzRTXB” AJ 15. “OʻzRTXB” AJning elektron savdo tizimlarini ommaviy axborot vositalarida keng yoritib borish . Tashkiliy tadbirlar kompleksi doimiy ravishda “OʻzRTXB” AJ , 16. “Tovar bozorlari” toʻgʻrisida elektron statistik-tahliliy toʻplamlarini nashr ettirish. Elektron toʻplam har chorakda “OʻzRTXB” AJ , Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi 17. Tovar bozorlari sharhlariga bagʻishlangan korporativ bosma nashrlar chop etish va telekoʻrsatuvlar tayyorlash. Tashkiliy chora-tadbirlar doimiy ravishda “OʻzRTXB” AJ III. Birja savdolarini oʻtkazish shakllarini takomillashtirish va yangi savdo vositalarini, hisob-kitoblarni joriy etish, shuningdek, elektron tijoratni jadal rivojlantirish 18. Birja aʼzolari reytingini aniqlash boʻyicha baholashning tabaqalashgan mezonlarini nazarda tutuvchi yangi tizimni joriy etish va natijalarini birjaning rasmiy veb-saytida joylashtirib borish. “OʻzRTXB” AJ boshqaruv qarori 2020-yil may “OʻzRTXB” AJ, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi 19. Mahsulotni seksiya prinsipi boʻyicha sotish va brokerlik oʻrinlarini birjaning rasmiy veb-sayti orqali taqdim etish boʻyicha shaffof mexanizmni joriy etishni inobatga olgan holda yuridik shaxslarni birja aʼzolari sifatida akkreditatsiyadan oʻtkazish tartibini ishlab chiqish. “OʻzRTXB” AJ boshqaruv qarori 2020-yil may “OʻzRTXB” AJ, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi 20. Koʻrgazma-yarmarka savdolarini quyidagilar orqali modernizatsiya qilish va elektron savdo uslublarini kengaytirish : xarid uchun elektron savdolarning yangi usullarni joriy etish (narx shakllantirish, narx soʻrash va boshqalar); eksport-import amaliyoti mexanizmini va hisob-kitob tartibini takomillashtirish; tarmoqlar elektron savdo maydonchalarini tashkil etish. Dasturiy taʼminot ishlab chiqish va joriy etish 2020-yil aprel “OʻzRTXB” AJ , Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 21. Davlat xaridlari boʻyicha maxsus axborot portalini quyidagilar orqali takomillashtirish: tanlov va tender savdolarini tashkil etish va oʻtkazish jarayonlariga elektron tizimlarni joriy etish ; davlat buyurtmachilari tomonidan davlat xaridlarini mahalliy ishlab chiqaruvchilar (ish bajaruvchilar, xizmat koʻrsatuvchilar) oʻrtasida jadal kooperatsiya munosabatlarini rivojlantirish imkonini beruvchi zamonaviy savdo vositalariga asoslangan elektron xarid platformasini joriy qilish; tovarlar (ishlar, xizmatlar) yagona klassifikatorining elektron modulini ishlab chiqish. Dasturiy taʼminot ishlab chiqish va joriy etish 2020-yil iyun “OʻzRTXB” AJ, Moliya vazirligi 22. Tovar-xom ashyo birjalarida tomonlarning kelishuviga muvofiq birja savdolari qoidalari asosida chet el valyutasida import bitimlari tuzish mexanizmini joriy etish. Bunda: tovar-xom ashyo birjalari ochiq elektron savdolarida sotilgan import mahsulotlarga toʻlovlar (zakalatdan tashqari) uchun chet el valyutasi birjada import bitimituzilganligi hamda uni Tashqi savdo operatsiyalari yagona elektron axborot tizimida roʻyxatdan oʻtkazilganligi birja tomonidan majburiy tarzda tasdiqlangandan soʻng savdolar qatnashchisi-rezidentlar tomonidan vakolatli banklar orqali sotib olinadi; sotib olingan valyuta mablagʻlari import birja bitimlari boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish uchun savdolar qatnashchisi-rezidentning tovar-xom ashyo birjalari hisob-kliring palatasida ochilgan shaxsiy hisobraqamiga oʻtkaziladi; Tashqi savdo operatsiyalari yagona elektron axborot tizimiga import bitimlari (umumiy maʼlumotlar), shuningdek, mablagʻlarning harakati boʻyicha maʼlumotlarni kiritish tovar-xom ashyo birjalari tomonidan amalga oshiriladi. Tashkiliy-texnik chora-tadbirlar 2020-yil may “OʻzRTXB” , Markaziy bank, tijorat banklari IV. Xalqaro standartlar talablariga muvofiq zamonaviy va samarali moliyaviy va HR-menedjment uslublarni joriy etish 23. “OʻzRTXB” AJ rahbarlari va xodimlari faoliyatini integratsiyalashgan eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) asosida baholash mexanizmini takomillashtirish orqali zamonaviy moliyaviy menejmentni joriy etish. Faoliyat samaradorligini baholash mezonlarini ishlab chiqish va tasdiqlash 2020-yil iyun “OʻzRTXB” AJ 24. Moliyaviy hisobot auditiga yetakchi auditorlik kompaniyalarini jalb etish. Auditorlik tekshiruvini oʻtkazish 2020-yil boshidan “OʻzRTXB” AJ 25. ISO 9001 — 2015 xalqaro standarti boʻyicha SMKni qayta sertifikatlash orqali koʻrsatilayotgan xizmatlar sifatini boshqarish tizimlarini takomillashtirish. Sertifikatsiya auditini oʻtkazish 2020-yil iyun “OʻzRTXB” AJ 26. Tegishli Xalqaro korrupsiyaga qarshi standartga (ISO 37001 — 2016) muvofiq sertifikatlash orqali korrupsiyaga qarshi kurashish choralarini kuchaytirish. Sertifikatsiya auditini oʻtkazish 2020-yil iyun “OʻzRTXB” AJ 27. “OʻzRTXB” AJning tashqi bozorlarda ishonchli va barqaror imidjini shakllantirish maqsadida rebrending va xorijiy birjalar standartlariga mos boshqaruv tizimini joriy qilish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil “OʻzRTXB” AJ 28. “OʻzRTXB” AJning: Sirdaryo viloyati, Guliston shahri Oʻzbekiston shox koʻchasida joylashgan binoning qurilishini yakunlab, belgilangan tartibda sotish; Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil may “OʻzRTXB” AJ , Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Fargʻona viloyati, Qoʻqon shahri, Navoiy koʻchasi 205-uy manzilidagi biznes-markazi binosi boʻyicha investitsiya majburiyatlari bajarilganligini inobatga olib, binoga boʻlgan tasarruf etish huquqini rasmiylashtirish va kelgusida samarali foydalanish choralarini koʻrish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil aprel Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, “OʻzRTXB” AJ 29. Xalqaro standartlar talablariga javob beradigan samarali HR-menejment tizimini yaratish. Chora-tadbirlar kompleksini ishlab chiqish 2020-yil avgust “OʻzRTXB” AJ , Mehnat vazirligi 30. Birja xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazish hamda yuqori malakali, tashabbuskor va sof vijdonli mutaxassislar bilan toʻldirish, ularni kasbga uzluksiz oʻqitish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil iyul “OʻzRTXB” AJ 31. Mutaxassislarning xorijga stajirovkasini muntazam ravishda tashkil etish orqali birja xodimlari va aʼzolarining malakasini oshirish. Xorijiy safarlar doimiy ravishda “OʻzRTXB” AJ , “El-yurt umidi” fondi 32. Oliy oʻquv yurtlarida “Birja ishi” yoʻnalishida kadr tayyorlashni tashkil qilish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil iyul “OʻzRTXB” AJ, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-martdagi 170-son qaroriga 2-ILOVA
Birja savdolarida yuqori likvidli va (yoki) monopol turdagi mahsulotlarni sotish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom birja savdolarida monopolist korxonalar, ustav fondida (kapitalida) davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan yuridik shaxslar yoki ustav fondining (kapitalining) 50 foizi va undan ortigʻi 50 foiz va undan ortiq miqdorda davlat ulushiga ega yuridik shaxsga tegishli boʻlgan yuridik shaxslar hamda qonunchilikda yuqori likvidli va (yoki) monopol turdagi mahsulotlarni birja orqali sotish nazarda tutilgan tashkilotlar tomonidan ichki bozorda va eksportga bozor tamoyillari asosida yuqori likvidli va (yoki) monopol turdagi mahsulotlarni sotish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
avans — sotuvchi va xaridor tomonidan kiritiladigan, birja vositachilik yigʻimini va tomonlarning zakalatini oʻz ichiga oladigan summa;
yuqori likvidli va (yoki) monopol turdagi mahsulot — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoqilgʻi-energetika resurslari hamda boshqa yuqori likvidli mahsulotlar bilan taʼminlash borasida raqobat muhitini takomillashtirish, suiisteʼmolchiliklar va talon-torojliklar sharoitini tugatish, toʻlov intizomini mustahkamlash, debitorlik va kreditorlik qarzlarini kamaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 14-noyabrdagi PQ-3386-son qaroriga ilovadagi roʻyxatga muvofiq mahsulotlar, xom ashyo va materiallar;
birja bitimi — birja savdolarining natijasi boʻyicha tuzilgan va belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilgan birja tovari oldi-sotdi shartnomasi;
sotuvchi — qonunchilik hujjatlarida yuqori likvidli va (yoki) monopol turdagi mahsulotlarni birja orqali sotishi nazarda tutilgan tashkilotlar;
xaridor — birja savdolari orqali mahsulot sotib oluvchi yuridik va jismoniy shaxslar, shu jumladan norezidentlar;
birja aʼzolari — birja tomonidan belgilangan tartibda birja savdolarida ishtirok etish hamda dilerlar va brokerlar sifatida birja bitimlarini tuzish huquqiga ega boʻlgan yuridik shaxslar;
birja savdolarining elektron tizimi (keyingi oʻrinlarda — BSET) — birja aʼzolariga aniq vaqt rejimida birja savdolarida ishtirok etish imkoniyatini beradigan, dasturiy-apparat vositalari majmuini oʻz ichiga olgan axborot tizimi.
2-bob. Mahsulotlar hajmini shakllantirish va ularni birja savdolari orqali sotish tartibi
3. Mahsulotlarni birja savdolari orqali ichki bozorda va eksportga sotish mazkur Nizomga 1 - va 2-ilovalardagi sxemalarga asosan amalga oshiriladi.
4. Birja savdolariga qoʻyiladigan mahsulotlar hajmlari belgilangan tartibda tasdiqlanadigan yiriklashtirilgan moddiy balanslar va prognozlar koʻrsatkichlariga muvofiq hamda ishlab chiqarish hajmlaridan kelib chiqqan holda sotuvchi tomonidan aniqlanadi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda boshqa masʼul vazirliklar yiriklashtirilgan moddiy balanslarni, shuningdek, ularning bajarilishi boʻyicha oylik va choraklik grafiklardan koʻchirmalarni ular tasdiqlangan kundan boshlab bir ish kunida monopoliyaga qarshi kurashish organiga yuboradi.
Sotuvchilar savdo kunlari boʻyicha teng qoʻyishni hisobga olgan holda, yuqori likvidli va (yoki) monopol turdagi mahsulotlarni birja savdolariga yiriklashtirilgan moddiy balanslar va prognozlar asosida hamda ishlab chiqarish hajmlaridan kelib chiqqan holda, qoʻyish jadvallarini mustaqil ishlab chiqadi va tasdiqlaydi hamda ularni birja rasmiy veb-saytida kelgusi oy boshlanishidan uch kun oldin joylashtiradi, shuningdek, monopoliyaga qarshi kurashish organiga taqdim etadi va ushbu mahsulotlarni mazkur jadvallarda belgilangan muddatlar va hajmlarda birja savdolariga qoʻyib boradi.
Monopoliyaga qarshi kurashish organi sotuvchilarga yiriklashtirilgan moddiy balanslar va prognozlar koʻrsatkichlari, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan talablardan kelib chiqqan holda, mahsulotni birja savdolariga qoʻyish jadvallari parametrlariga tuzatishlar kiritish haqida bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar berishga haqli.
Monopoliyaga qarshi kurashish organining mahsulotni birja savdolariga qoʻyish jadvallari parametrlariga tuzatishlar kiritish haqidagi koʻrsatmalarining bajarilmasligi hamda mahsulotlarni birja savdolariga qoʻyish jadvallarini belgilangan muddatda Qoʻmitaga taqdim etmaslik qoidabuzarlikka, yaʼni mahsulotlarni birja savdolariga tegishli jadvallarda nazarda tutilgan muddatlar va hajmlarda qoʻymaganlikka tenglashtiriladi.
Monopolist va davlat ulushi mavjud tashkilotlar har oylik yuqori likvidli va monopol turdagi mahsulotlarni yuklash grafigini kunlarga taqsimlagan holda, birja rasmiy veb-saytida kelgusi oy boshlanishidan uch kun oldin joylashtiradi, shuningdek, monopoliyaga qarshi kurashish organiga taqdim etadi.
6. Sotuvchilar obyektiv va ularga bogʻliq boʻlmagan sabablar tufayli jadvallarda nazarda tutilgan hajmlarni va mahsulotni birja savdolariga qoʻyish muddatlarini bajarishning imkoniyati boʻlmagan holatlarda, bu haqda mahsulotni birja savdolariga qoʻyish sanasidan oʻn kun avval, favqulodda yuzaga kelgan vaziyatlarda esa shu kunning oʻzidayoq aniq sabablarni koʻrsatib hamda ombordagi mavjud mahsulot zaxirasi toʻgʻrisidagi asoslantirilgan maʼlumotlarni taqdim etgan holda monopoliyaga qarshi kurashish organi va birjani xabardor qiladi.
Monopoliyaga qarshi kurashish organi, zarur boʻlganda, mutasaddi idoralar va tashkilotlar mutaxassislarini jalb qilgan holda, joyiga chiqib, mavjud muammolarni oʻrganadi.
7. Birja savdolarida yiriklashtirilgan moddiy balanslar va prognozlarga asosan:
savdolarga qoʻyiladigan va sotilmay qolgan mahsulotlar hajmlari keyingi birja savdosiga takroran qoʻyilishi;
birja savdolari yakuni boʻyicha bitim tuzilib, keyinchalik xaridor tomonidan bekor qilingan, tanlanmagan yoki sotuvchi tomonidan yetkazib berilmagani uchun bekor qilingan bitimlar hajmlari bitim bekor boʻlgan kundan boshlab bir ish kuni ichida sotuvchi tomonidan birja savdolariga takroran qoʻyiladi.
Bunda mazkur hajmlar boʻyicha sotuvchi mahsulotning (xalqaro birjalardagi narxlarga bogʻlangan mahsulotlar bundan mustasno) boshlangʻich narxini qayta koʻrib chiqishi, boshlangʻich narxdan past narx berish boʻyicha buyurtmalarni qabul qilishi hamda savdolarni ikki tomonlama auksion tartibi orqali oʻtkazilishi boʻyicha tovar-xom ashyo birjalariga murojaat qilishi mumkin.
7 1 . Sotuvchi va xaridorlarga mahsulotlarni birja savdolariga qoʻyish, sotish, sotib olish, majburiyatlarni bajarish va bitimlarni bekor qilishda mazkur Nizom hamda raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan monopoliyaga qarshi talablar qoʻllaniladi.
3-bob. Boshlangʻich narxlarni, oʻzaro hisob-kitoblar va mahsulotni yuklab joʻnatish mexanizmini belgilash
8. Mahsulotni birja savdolariga qoʻyishning boshlangʻich narxi quyidagicha aniqlanadi:
qonunchilikda belgilangan tartibda davlat tomonidan tartibga solinadigan narxlar darajasida;
narxlar tartibga solinmaganda — sotuvchi-korxona tomonidan mustaqil shakllantirilgan narxda.
9. “Olmaliq KMK” AJ tomonidan ishlab chiqarilgan:
mis katodini birja savdolariga qoʻyishda uning boshlangʻich narxini London metall birjasi (keyingi oʻrinlarda — LMB) narxidan 2021-yil 1-apreldan — 8 foiz, 2022-yilda — 6 foiz va 2023 — 2030-yillarda 4 foiz miqdorida chegirma bilan va unga soliq haqidagi qonunlar asosida hisoblangan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasini qoʻshgan holda;
misdan ishlab chiqarilgan boshqa mahsulotlar boshlangʻich narxlari LMB narxidan 2021-yil 1-apreldan — 8 foiz, 2022-yilda — 6 foiz va 2023 — 2026-yillarda 4 foiz miqdorida chegirma bilan ushbu mahsulotlarni ishlab chiqarishga sarflangan qoʻshimcha xarajatlarni va soliq haqidagi qonunlar asosida hisoblangan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasini qoʻshgan holda;
metall ruxini birja savdolariga qoʻyishda uning boshlangʻich narxi LMB narxiga qoʻshilgan qiymat soligʻini qoʻshgan holda, ruxdan ishlab chiqarilgan boshqa mahsulotlar boshlangʻich narxlari esa LMB narxlariga ushbu mahsulotlarni ishlab chiqarishga sarflangan qoʻshimcha xarajatlarni va umumiy summaga qoʻshilgan qiymat soligʻini qoʻshgan holda aniqlanadi.
10. Birja bitimlari ijrosini taʼminlash maqsadida tuzilgan bitimlar boʻyicha hisob-kitoblar birjaning hisob-kliring palatasi (keyingi oʻrinlarda — HKP) orqali amalga oshiriladi.
11. Birja bitimlari birja savdolariga qoʻyilgan tovar umumiy qiymati va moʻljallanayotgan bitim hajmi boʻyicha sotuvchi tomonidan belgilanadigan 10 foizgacha boʻlgan avans sotuvchi va xaridorlar tomonidan kiritilib, hisob-kitoblar HKP orqali amalga oshirilgandan soʻng tuziladi.
12. Birja aʼzolari sotuvchi va xaridorning topshirigʻiga asosan BSETga arizalar taqdim etish orqali birja bitimlarini amalga oshiradilar.
13. BSET qarama-qarshi buyurtmalarni birlashtirish natijasida tuzilgan bitimlarni roʻyxatga oladi va soʻngra BSET dasturiy kompleksi tomonidan tuzilgan bitimlar reyestri shakllantiriladi.
14. Birja vositachilik yigʻimlari bitimning keyinchalik rasmiylashtirishidan qatʼiy nazar undiriladi.
15. Xaridor birja oldi-sotdi shartnomasida koʻrsatilgan muddatlarda tuzilgan birja bitimlari boʻyicha moliyaviy majburiyatlarni toʻliq qoplash uchun mablagʻlarni birjaning talab qilib olinadigan ikkilamchi depozit hisob-raqamiga oʻtkazishi shart. Bunda majburiyatni bajarish uchun toʻlangan zakalat pulidan foydalanish mumkin.
16. HKP xaridorlar tomonidan toʻlovlar amalga oshirilgan bitimlar roʻyxatini sotuvchiga yuboradi. Yuqori likvidli va (yoki) monopol turdagi mahsulotlarni yuklab joʻnatish kuni shartnomada belgilangan muddatlar doirasida amalga oshirilgan toʻlovlarning tartibiga koʻra xaridor tomonidan shaxsiy kabinet orqali aniqlanadi.
17. Kliringni oʻtkazish tartibi va tuzilgan birja bitimlari ijrosini taʼminlash qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
4-bob. Bitimlar boʻyicha mahsulotni bir oydan ortiq muddatda kechiktirgan holda yetkazib berish sharti bilan sotish (forvardlar)
18. Bitimlar boʻyicha mahsulotni bir oydan ortiq muddatda kechiktirgan holda yetkazib berish sharti bilan yetkazib berish muddati (keyingi oʻrinlarda — forvard bitimlari) namunaviy forvard shartnomasini ochishda sotuvchi tomonidan belgilanadi.
19. Namunaviy forvard shartnomasi tafsilotlari quyidagi asosiy shartlarni oʻz ichiga olishi shart:
shartnoma nomi;
ishlab chiqaruvchining nomi;
shartnoma muddati;
shartnoma boʻyicha yuklab joʻnatish davri (yuklab berish oyi);
mahsulot nomi, navi va markasi;
lot hajmi;
alohida shartlar;
mahsulot yetkazib berish joyi (manzili).
20. Sotuvchi va xaridorlar forvard bitimlar boʻyicha savdolarda qatnashish uchun HKPdagi shaxsiy hisobvaraqlariga moʻljallanayotgan bitim summasining 10 foizgacha boʻlgan miqdorida avans kiritadi.
21. Bitim tuzilganidan soʻng xaridor forvard shartnomasida koʻrsatilgan muddat ichida sotuvchi hisobraqamiga qolgan pul mablagʻlarini toʻgʻridan-toʻgʻri toʻlab berishi shart.
Bunda toʻlov muddati 15 ish kunidan kam boʻlmasligi shart.
Xaridor tomonidan toʻlov belgilangan muddatdan oldin amalga oshirilishi mumkin.
Sotuvchi forvard shartnomasi boʻyicha toʻliq toʻlovni qabul qilgandan soʻng toʻlov sanasi haqida birjani bir ish kuni ichida xabardor qiladi.
21 1 . Sotuvchi tomonidan tuzilgan shartnoma boʻyicha mahsulotni yuklab berish majburiyati asossiz bajarilmaganda, shartnoma boʻyicha kiritilgan avans summasidan tashqari har bir kechiktirilgan kun uchun shartnoma qiymatining 0,1 foizi miqdorida penya toʻlanadi.
Bunda penya shartnoma boʻyicha xaridor tomonidan toʻlov majburiyatlari toʻliq bajarilgan kundan boshlab, sotuvchi tomonidan yetkazib berilmagan mahsulot toʻliq hajmda yetkazib berilgunga qadar yoki buning imkoniyati mavjud boʻlmasa, shartnoma qiymati toʻliq qaytarib berilguniga qadar har bir kun uchun hisoblanadi.
22. Sotuvchi va xaridor forvard shartnomasida nazarda tutilgan yuklash davri doirasida mahsulotni yuklash muddatini kelishadi.
Sotuvchi tomonidan forvard shartnomasi boʻyicha mahsulot bir oydan kam boʻlmagan muddatda yetkazib beriladi.
Bunda sotuvchi tomonidan mahsulotni toʻliq yuklab joʻnatishda rasmiylashtirilgan hisobvaraq va (yoki) yuk xatining sanasi shartnoma tuzilgan kundan boshlab bir oydan kam boʻlmasligi shart.
23. Avans ajratish va birja bitimini yopish kliring oʻtkazish tartibi va tuzilgan bitimlarning qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bajarilishini taʼminlashga muvofiq amalga oshiriladi.
5-bob. Oʻrtacha hisoblangan birja kotirovkalarini (narxlarini) hisoblash
24. Oʻrtacha hisoblangan birja kotirovkalari (narx) har bir mahsulot boʻyicha uning navi, sinfi, markasi, tipi, qadogʻi va boshqa xususiyatlariga koʻra savdo haftasi mobaynida oʻtkazilgan birja savdolari natijalariga asosan hisoblanadi.
25. Savdo haftasi uchun oʻrtacha hisoblangan birja kotirovkalari (narxlari) quyidagi formula asosida hisoblanadi:
N = (Q 1 +Q 2 +…+Q n )/(H 1 +H 2 +…+H n ),
bunda:
N — oʻrtacha hisoblangan kotirovka;
Q 1, 2...n — bitim narxi;
H 1, 2...n — bitim hajmi.
Oʻrtacha hisoblangan birja kotirovkalarini (narxlarini) hisoblashda amaldagi Birja savdolari qoidalariga muvofiq roʻyxatga olingan barcha birja bitimlari hisobga olinadi.
26. Savdo haftasi mobaynida roʻyxatga olingan bitimlar boʻyicha oʻrtacha hisoblangan birja kotirovkalari (narx) hisob-kitob qilinadigan haftadan keyingi birinchi ish kunida hisoblanadi.
27. Birjalar hisob-kitob qilinadigan haftadan keyingi ikkinchi ish kuni oʻrtacha hisoblangan birja kotirovkalari (narxlari) toʻgʻrisidagi axborotni oʻzining rasmiy veb-saytlariga va boshqa notijorat manbalariga joylashtiradi.
28. Tovarlar sotilmagan taqdirda, birjalar tomonidan yakunlari boʻyicha oʻrtacha hisoblangan birja kotirovkasi (narxi) hisoblab chiqarilgan savdo haftasini aks ettirgan holda, avvalgi oʻrtacha hisoblangan birja kotirovkalari (narxlari) chop etiladi.
Bunda takroran chop etish uch martadan oshmasligi lozim.
6-bob. Mahsulot narxlarining monitoringi
29. Monopoliyaga qarshi kurashish organi doimiy ravishda birja narxlari monitoringini oʻtkazib boradi.
30. Birja narxlarining oʻtgan savdolarga nisbatan keskin oshishi, talab yoki taklifning jiddiy nomutanosibligi kuzatilgan taqdirda, monopoliyaga qarshi kurashish organi narxlarning oshish sabablarini va hiyla-nayrang alomatlari mavjudligini oʻrganadi.
31. Monopoliyaga qarshi kurashish organi narxlarning keskin oshishi sabablarini aniqlashda quyidagilarni oʻrganadi:
korxonalar tomonidan tasdiqlangan jadvallarga muvofiq mahsulotni savdoga qoʻyish hajmlariga rioya etish;
mahsulotning xaridorligini aniqlash uchun xaridorlar buyurtmanomalari asosida mahsulotning aniq turiga boʻlgan talabning oʻzgarish danimikasini;
mahsulot boshlangʻich narxining, shu jumladan monopol korxonalar tomonidan monopol yuqori narxlarni qoʻllash boʻyicha oʻzgarish dinamikasini;
birja savdolarida ulushning sunʼiy ravishda oshirilishini aniqlash maqsadida birja savdolari ishtirokchilari tomonidan mahsulotni xarid qilish hajmlarini;
sotuvchilar tomonidan birja savdolari ishtirokchilari doirasini chegaralash maqsadida asossiz ravishda oʻrnatilgan katta hajmdagi lotlarni;
birja savdolaridan chetga olingan mahsulot hajmlarining mavjudligini;
raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilikka zid boʻlgan kelishilgan harakatlarning mavjudligini;
savdo sessiyasi davomida birja tovariga buyurtmanoma berish orqali narxlarning oshishini va keyinchalik savdo sessiyasi yakuniga qadar ushbu buyurtmanomalarning oʻchirib tashlanishini;
birja aʼzolarining birja savdosida birja tovarining narxini sunʼiy oshishi yoki pasayishiga sabab boʻluvchi harakatlarini;
tovarlar boʻyicha belgilangan avans miqdorlari, toʻlov va yetkazib berish muddatlarini.
Monopoliyaga qarshi kurashish organi mahsulotlar boʻyicha belgilangan avans miqdorlari, toʻlov va yetkazib berish muddatlariga oʻzgartirish kiritish haqida sotuvchilarga bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar berishga haqli.
31 1 . Birja savdolarida raqobatni cheklaydigan yoki cheklashga olib kelishi mumkin boʻlgan harakatlar, shu jumladan, quyidagilar taqiqlanadi:
savdolarni oʻtkazishning qonunchilikda belgilangan tartibini buzish;
savdolar ishtirokchilarining faoliyatini muvofiqlashtirish;
savdolarga oid hujjatlarga va qoidalarga, shu jumladan, eʼlonning matniga ishtirokchilar oʻrtasida raqobatni cheklaydigan yoki cheklashga olib kelishi mumkin boʻlgan talablarni kiritish;
savdolarning oʻtkazilish jarayoniga va natijalariga taʼsir koʻrsatish;
savdolarning operatorlari va (yoki) tashkilotchilari va (yoki) buyurtmachilari va (yoki) savdolar ishtirokchilari tomonidan raqobatga qarshi kelishuvlarni hamda muvofiqlashtirilgan harakatlarni amalga oshirish;
savdolarda narxlarning sunʼiy ravishda shakllantirilishiga olib keladigan narx algoritmidan, yaʼni tovarlar narxini oldindan belgilangan parametrlarga asosan monitoring qilish, hisob-kitob qilish, belgilash va nazorat qilish imkoniyatini beruvchi dasturiy taʼminotdan foydalanish;
savdolarda savdo shartlarini bir necha marta bajarmaslik natijasida tovar narxlarini raqobat mavjud boʻlganda shakllangan narxlardan (talab, taklif yoki ishlar hajmidan) ancha oshirish;
buyurtmachining yoki sotuvchining savdolar natijalariga koʻra shartnoma tuzishdan asossiz ravishda boʻyin tovlashi;
birja savdolarini oʻtkazish jarayoniga taʼsir koʻrsatadigan, shu jumladan, hiyla-nayrang hisoblanadigan harakatlar, qonunchilikda nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno;
birjada sotilayotgan yuqori likvidli va (yoki) monopol mahsulotning narxiga, talabiga, taklifiga va uni yetkazib berish shartlariga sunʼiy ravishda taʼsir etish, shu jumladan, oldindan kelishish va til biriktirishlar orqali asossiz foyda olish, savdolarning bitta yoki bir nechta ishtirokchisiga savdolarda qatnashish uchun imtiyozli shart-sharoitlar yaratish, shuningdek, axborotdan foydalanish orqali boshqa ishtirokchilarga mahsulotni sotib olish imkoniyatini cheklash, birja savdolari ishtirokchilarining muvofiqlashtirilgan harakatlari natijasida joriy birja narxlarining keskin koʻtarilishi, qatʼiy belgilanishiga olib keladigan harakatlar;
savdolarda talabning oʻzgarishiga, narxlarning sunʼiy ravishda oshirilishiga olib kelishi mumkin boʻlgan yolgʻon, asossiz maʼlumotlarni tarqatish;
birja shartnomasi boʻyicha barcha xaridorlarga savdolarda teng ishtirok etish imkoniyatini cheklaydigan lotlarni belgilash;
toʻlovning va yetkazib berishning asoslanmagan muddatlarini, shuningdek, oʻxshash mahsulotni sotuvchilar tomonidan belgilangan shartlardan jiddiy farq qiluvchi alohida shartlarni joriy etish;
birja shartnomalarida ishtirokchilar sonini cheklaydigan alohida shartlarni koʻrsatish;
tovarlarni savdoga qoʻyish jadvallarini birjaning rasmiy veb-saytiga joylashtirmaslik;
mahsulotlarni savdoga qoʻyish jadvallarida ularning hajmlarini forvard va spot shartnomalari boʻyicha asossiz ravishda nomuvofiq qoʻyish;
forvard shartnomasi boʻyicha mahsulotni bir oydan kam boʻlgan muddatda yuklab joʻnatish;
yuqori likvidli va (yoki) monopol mahsulotni savdoga qoʻyish jadvallarida nazarda tutilgan muddatlarda birjaga qoʻymaslik yoki uni kam hajmda yoxud muvofiq boʻlmagan hajmda qoʻyish;
birja savdolari davomida birjaning muayyan ishtirokchisi tomonidan boshqa ishtirokchilarning buyurtmalariga nisbatan narxi noodatiy tarzda katta farq qiluvchi buyurtmalar berish, keyinchalik mazkur buyurtmalarni savdolar tugaguniga qadar olib tashlash yoki tuzilgan bitimni jarima toʻlamasdan asossiz ravishda bekor qilish;
narxi qonunchilik bilan tartibga solinadigan mahsulotning boshlangʻich narxini shakllantirishning belgilangan tartibiga rioya etmaslik;
boshlangʻich narxlarni asossiz oshirish;
birja shartnomasi boʻyicha muayyan xaridor ishtirokida bekor qilingan bitimning bahosi ayni shu xaridor bilan mazkur birja shartnomasi boʻyicha keyingi ikki savdoda amalga oshirilgan bitimning eng past bahosidan past boʻlishiga olib keluvchi harakatlarni bajarish;
birja savdolarida realizatsiya qilinmagan yuqori likvidli va (yoki) monopol mahsulotlarning bir qismini takroran savdolarga qoʻymaslik;
faqat birja savdolariga qoʻyish yoʻli bilan sotilishi lozim boʻlgan yuqori likvidli va (yoki) monopol mahsulotlar hajmlarini birja savdolariga qoʻymasdan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar boʻyicha sotish;
mahsulotni transportning muqobil turi bilan joʻnatish imkoni boʻlgani holda, uni transportning muayyan turi bilan asossiz ravishda joʻnatishni nazarda tutuvchi shartnomalar boʻyicha savdolarga qoʻyish;
birjada tuzilgan bitimlar va shartnomalarni jarima sanksiyalarisiz asossiz ravishda yoki muntazam asosda bekor qilish, bir tarafning yengib boʻlmas kuch holatlari munosabati bilan majburiyatlarini bajarish imkoniyati yoʻqligi isbotlangan holatlar, yaʼni favqulodda va oldini olib boʻlmaydigan (fors-major) holatlar bundan mustasno;
tovarni yuklab joʻnatish navbatining izchilligiga rioya etmaslik;
birja shartnomalarida tovarlarning sifat koʻrsatkichlari (turi, navi, markasi va boshqalar) toʻgʻrisidagi yetarlicha axborotni koʻrsatmaslik yoki ularning koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi chalgʻituvchi axborotni kiritish;
savdolar tashkilotchilari tomonidan birja savdolarining ishtirokchilari uchun teng boʻlmagan sharoitlar yaratish;
savdolar tashkilotchilari tomonidan birja savdolarining natijalarini asossiz ravishda bekor qilish;
sotuvchi va xaridor oʻrtasida ayni bir shaxsiy hisobvaraqda bitim tuzish;
tovarning narxi xususida chalgʻitish maqsadida bahosi raqobat muhitida tarkib topgan darajadan jiddiy farq qiladigan bir nechta bitimni bir kunda bir ishtirokchi tomonidan yoki bir ishtirokchining manfaati uchun tuzish.
32. Monopoliyaga qarshi kurashish organi oʻtkazilgan oʻrganish natijalari boʻyicha hiyla-nayrang va narxlarni asossiz oshirilgan holatlar aniqlanganda, qonunchilikda belgilangan choralarni koʻradi.
32 1 . Birja savdolaridan chetlatilgan hajmlarda mahsulotlarni toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar boʻyicha birja kotirovkalari (narx)dan qimmatroq sotish, shu jumladan, eksportga sotish holatlari aniqlanganda, toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar boʻyicha sotilgan hajmni sotish narxi bilan birja savdolarida bir xil turdagi mahsulot boʻyicha oʻrtacha hisoblangan birja kotirovkalari (narx) oʻrtasidagi farqqa koʻpaytirish orqali hisoblangan mablagʻlar olib qoʻyiladi.
Mahsulotlarni tegishli jadvallarda nazarda tutilgan muddatlar va hajmlarda qoʻyilmagan taqdirda sotuvchidan mahsulotni birja savdosiga qoʻyishning oxirgi sanasida shakllangan birja narxi bilan uning ishtirokidagi oldingi savdolar birja narxi oʻrtasidagi tafovut, sotuvchi tomonidan savdolarga qoʻyilmagan tovarning hajmiga koʻpaytirilgan mablagʻlar olib qoʻyiladi.
Birja savdolari ishtirokchilari tomonidan raqobatni cheklaydigan yoki cheklashga olib kelishi mumkin boʻlgan harakatlar natijasida, mazkur bandning birinchi va ikkinchi xatboshilarida koʻrsatilgan holatlar bundan mustasno, joriy birja narxlarining keskin koʻtarilishiga yoki qatʼiy belgilanishiga olib keladigan harakatlar aniqlanganda, oldingi birja savdolarida shakllangan mahsulotning oʻrtacha sotilish narxi bilan raqobatni cheklaydigan yoki cheklashga olib kelishi mumkin boʻlgan harakatlar natijasida shakllangan mahsulot sotilish narxi oʻrtasidagi farq summasini raqobatni cheklaydigan yoki cheklashga olib kelishi mumkin boʻlgan harakatlar sodir etilgan savdolarda sotilgan mahsulot hajmiga koʻpaytirish orqali hisoblangan mablagʻ olib qoʻyiladi.
Quyidagilar birja savdolariga doir monopoliyaga qarshi talablarni buzilishi deb hisoblanadi va qonunchilikda belgilangan tartibda choralar koʻriladi:
sotuvchilar tomonidan mahsulotlarni birja savdolariga qoʻyish jadvallarini belgilangan muddatda birjaning rasmiy veb-saytiga joylashtirmaslik, shuningdek, monopoliyaga qarshi kurashish organiga taqdim etmaslik;
birja savdolariga qoʻyiladigan va sotilmay qolgan mahsulotlar hajmlari, bekor qilingan bitimlar hajmlari, xaridor tomonidan tanlanmagan yoki amalga oshirilgan bitimlar boʻyicha sotuvchi tomonidan yetkazib berilmagan hajmlar sotuvchining oʻzi tomonidan keyingi birja savdolariga takroran qoʻyilmasligi;
birja savdolariga qoʻyilishi lozim boʻlgan, sotuvchilar tomonidan ichki bozorda toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar orqali realizatsiya qilinadigan mahsulot sotuvchilar tomonidan majburiy tartibda tovar-xom ashyo birjalarida hisobga qoʻyilmasligi va ushbu maʼlumotlar tegishincha shartnoma tuzilgan va majburiyatlar bajarilgan vaqtdan boshlab uch kun muddatda birjaning rasmiy veb-saytida joylashtirilmasligi;
forvard shartnomalari boʻyicha mahsulotlarni bir oydan kam boʻlgan muddatda yuklab joʻnatilishi hamda mahsulot yuklab joʻnatish navbati boʻyicha ketma-ketlikka amal qilmaslik holatlari aniqlanganda tuzilgan forvard bitimlarni haqiqiy emas deb topish uchun asos boʻladi va sotuvchiga nisbatan qonunchilikda belgilangan tartibda chora koʻriladi.
Mazkur bandning birinchi — uchinchi xatboshilarida koʻrsatilgan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi huzuridagi budjetdan tashqari Raqobatni rivojlantirishga koʻmaklashish jamgʻarmasiga olib qoʻyiladi.
7-bob. Mahsulotlarni birja savdolari orqali eksportga sotish va olib chiqib ketish tartibi
33. Yuridik va jismoniy shaxslar, shu jumladan norezidentlar tovarlarni birja savdolarida sotishlari va xarid qilishlari mumkin.
34. Kontraktlar boʻyicha birjada xarid qilingan tovarlar uchun hisob-kitoblar chet el valyutasida amalga oshiriladi.
35. Birja savdolari natijalariga koʻra tuzilgan eksport kontrakti tovar-xom ashyo birjalari savdolarida tuziladigan kontraktlarga identifikatsiya raqamlari berishning tasdiqlangan tartibiga muvofiq birjada roʻyxatdan oʻtkaziladi va rasmiylashtiriladi.
Eksport kontraktlarining toʻgʻri rasmiylashtirilishi uchun brokerlar va ularning mijozlari javob beradi.
Eksport kontraktlarining birjada roʻyxatdan oʻtkazilishi hamda tashqi savdo operatsiyalarining yagona avtomatlashtirilgan elektron tizimida hisobga qoʻyilishi uchun birja javob beradi.
36. Kontraktlarga oʻzgartirish yoki qoʻshimchalar birja aʼzolarining yozma arizasiga binoan, oʻzgartirishlarni kiritish sabablarini koʻrsatgan holda kiritiladi.
37. Tovarlarni olib chiqishga kontraktlarni roʻyxatdan oʻtkazishni amalga oshiradigan birjalar xaridor va sotuvchidan bitimni rasmiylashtirishga taalluqli boʻlmagan boshqa hujjatlarni talab qilishga haqli emas.
38. Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali olib oʻtiladigan, erkin almashtiriladigan valyutada xarid qilingan birja tovarlarini olib oʻtish va deklaratsiyalash tartibi bojxona qonunchilik hujjatlari bilan tartibga solinadi.
39. Monopol va davlat ulushi mavjud tashkilotlar tomonidan ishlab chiqariladigan yuqori likvidli va monopol mahsulotlar Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi tomonidan belgilanadigan kvotalar boʻyicha faqat birja savdolari orqali eksport qilinadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi:
faqat birja orqali eksport qilinadigan yuqori likvidli va monopol mahsulotlarning yillik eksport prognoz hajmlaridan kelib chiqib hamda oliy va yuqori darajadagi tashriflar doirasida imzolangan shartnomalardagi va uzoq muddatli bitimlardagi (off take contract) hajmlardan istisno holda, birja savdolari orqali eksport qilinadigan hajmlar boʻyicha kvotalarni belgilaydi;
tashqi bozor konyunkturasidagi oʻzgarishlardan kelib chiqib, monopol va davlat ulushi mavjud tashkilotlarning asoslangan takliflariga koʻra, birja savdolarida ikki oy davomida eksport qilinmagan yuqori likvidli va monopol mahsulotlarni toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar orqali sotishga ruxsat beradi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
40. Tomonlar oʻz majburiyatlarini bajarmagan taqdirda, ularga nisbatan tuzilgan oldi-sotdi shartnomasi va Birja savdolari qoidalariga muvofiq tegishli choralar qoʻllaniladi.
41. Birja savdolarini tashkil qilish, shartnomalar majburiyatlarini bajarish va hisob-kitob-kliring xizmatlarini koʻrsatish jarayonida yuzaga keladigan bahs va kelishmovchiliklar birjaning arbitraj, intizom komissiyalari yoki sudda koʻrilishiga tegishliligi toʻgʻrisidagi shartnomaga muvofiq hakamlik sudida yohud sud tomonidan hal etiladi.
42. Sotuvchilar yoki xaridorlar toʻlovlarni toʻlash va mahsulotni tanlash boʻyicha oʻz majburiyatlarini bajarmagan taqdirda, majburiyatlarni bajarmagan tomonning zakalat pullari jabrlanuvchi foydasiga jarima sifatida ushlab qolinadi.
Birja savdolarida yuqori likvidli va monopol turdagi mahsulotlarni sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Birja savdolarida yuqori likvidli va (yoki) monopol turdagi mahsulotlarni ichki bozorga sotish
Bosqich Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Sotuvchilar Yuqori likvidli va (yoki) monopol turdagi mahsulotlarning yillik ishlab chiqarish hajmlaridan kelib chiqib, birja savdolariga qoʻyiladigan hajmlar toʻgʻrisidagi takliflarni Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi taqdim qilish. 25-dekabrga qadar 2-bosqich Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Tegishli moddiy balanslarga va prognozlarda birja savdolariga qoʻyiladigan hajmlarni shakllantirish. 1-yanvarga qadar 3-bosqich Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Monopoliyaga qarshi kurashish organiga yiriklashtirilgan moddiy balanslarni, ularni bajarish boʻyicha har oylik va choraklik jadvallardan koʻchirmalarni yuborish. Tasdiqlanishiga qarab 4-bosqich Sotuvchilar 1. Moddiy balanslar va prognozlar asosida hamda ishlab chiqarish hajmlaridan kelib chiqib kunlar boʻyicha qoʻyish jadvallarini ishlab chiqish. 2. Birja jadvallarini monopoliyaga qarshi kurashish organiga taqdim etish. Har oy boshlanishidan 3 kun oldin 5-bosqich Sotuvchilar Taqdim etilgan jadvallarni veb-saytga joylashtirish. Har oy boshlanishidan 3 kun oldin 6-bosqich Sotuvchilar Boshlangʻich narxni aniqlash. Savdoga qoʻyilishidan oldin 7-bosqich Sotuvchilar, xaridorlar 10 foizgacha miqdordagi avans toʻlovini oʻtkazish. Savdodan oldin 8-bosqich Birja aʼzolari Xaridorlarning topshirigʻi boʻyicha sotish/sotib olish uchun buyurtmanoma berish. Har kuni savdo sessiyasidan oldin 9-bosqich Birja savdo elektron tizimi (BSET) Bitimlarni shakllantirish. Savdo sessiyasidan keyin 10- bosqich Sotuvchi, xaridor Toʻlovlarni toʻlash va yetkazib berish. Oldi-sotdi shartnomasida nazarda tutilgan muddatlarda 11-bosqich Birjalar Oʻrtacha hisoblangan birja kotirovkalarini (narxlarini) hisoblash va ularni veb-saytga joylashtirish. Har xafta 12-bosqich Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi 1. Birja narxlari monitoringi. 2. Narxlarning keskin oshishini va savdoga chiqarish jadvallarining ijrosini oʻrganish. 3. Qonunchilikka asosan choralar koʻrish. Doimiy ravishda
Birja savdolarida yuqori likvidli va monopol turdagi mahsulotlarni sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Birja savdolarida yuqori likvidli va monopol turdagi mahsulotlarni eksportga sotish
Bosqich Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Yuqori likvidli va monopol mahsulotlarning yillik eksport prognoz hajmlaridan kelib chiqib hamda oliy va yuqori darajadagi tashriflar doirasida imzolangan shartnomalardagi va uzoq muddatli bitimlardagi (off take contract) hajmlardan istisno holda birja savdolari orqali eksport qilinadigan hajmlar boʻyicha kvotalarni shakllantirish hamda sotuvchilar va Monopoliyaga qarshi kurashish organiga yuborish. 1-yanvarga qadar 2-bosqich Sotuvchilar 1. Birja orqali eksportga sotish prognozlari asosida kunlar boʻyicha qoʻyish jadvallarini ishlab chiqish. 2. Birja jadvallarini monopoliyaga qarshi kurashish organiga taqdim etish. Har oyning boshlanishidan 3 kun oldin 3-bosqich Sotuvchilar Taqdim etilgan jadvallarni veb-saytga joylashtirish. Har oyning boshlanishidan 3 kun oldin 4-bosqich Sotuvchilar Boshlangʻich narxni aniqlash. Savdoga qoʻyilishidan oldin 5-bosqich Sotuvchilar, xaridorlar 10 foizgacha miqdordagi avans toʻlovini oʻtkazish Savdodan oldin 6-bosqich Birja aʼzolari Xaridorlarning topshirigʻi boʻyicha sotish/sotib olish uchun buyurtmanoma berish Har kuni savdo sessiyasidan oldin 7-bosqich Birja savdo elektron tizimi (BSET) Bitimlarni shakllantirish Savdo sessiyasidan keyin 8- bosqich Sotuvchi, xaridor Toʻlovlarni toʻlash va yetkazib berish. Oldi-sotdi shartnomasida nazarda tutilgan muddatlarda 9-bosqich Birjalar 1. Eksport kontraktlarining birjada roʻyxatdan oʻtkazish hamda tashqi savdo operatsiyalarining yagona avtomatlashtirilgan elektron tizimida hisobga qoʻyish. 2. Oʻrtacha hisoblangan birja kotirovkalarini (narxlarini) hisoblash va ularni veb-saytga joylashtirish. Har xafta 10-bosqich Sotuvchilar Birja savdolarida mahsulot ikki oy davomida realizatsiya qilinmagan hollarda toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar orqali sotish uchun Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligiga murojaat qilish. Zarur hollarda 11-bosqich Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi 1. Birja narxlari va tuzilgan eksport kontraktlari monitoringini yuritish. 2. Mahsulotlarni ikki oy davomida realizatsiya qilinmagan hollarda sotuvchilar murojaatiga muvofiq sabablarini oʻrganish, zarur hollarda tashqi bozor konyunkturasidan kelib chiqib toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar imzolashga ruxsat berish. Sotuchilar murojaatiga muvofiq
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-martdagi 170-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Mahsulotlar, xom ashyo va materiallarning yuqori likvidli turlarini sotishning bozor mexanizmlarini joriy etishni davom ettirish toʻgʻrisida” 2004-yil 5-fevraldagi 57-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2004-y., 2-son, 10-modda).
2. Vazirlar Mahkamasining “Tabiiy gaz isteʼmolchilari va gaz bilan taʼminlovchi tashkilotlar oʻrtasidagi oʻzaro hisob-kitoblar tartibi toʻgʻrisida” 2005-yil 26-maydagi 132-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2005-y., 5-son, 28-modda) 2-ilovaning 2-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Moddiy balanslarni ishlab chiqish va tasdiqlash uchun kiritish tartibi toʻgʻrisida” 2006-yil 28-iyundagi 124-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2006-y., 6-son, 46-modda).
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2006-yil 9-oktabrdagi 213-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2006-y., 10-son, 75-modda) ilovaning 9 va 14-bandlari .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2006-yil 10-noyabrdagi 235-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2006-y., 11-son, 86-modda) 1-ilovaning 55-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Mahsulotlar, xom ashyo va materiallarning yuqori likvidli turlarini sotishning bozor mexanizmlarini joriy etishni davom ettirish toʻgʻrisida” 2004-yil 5-fevraldagi 57-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2006-yil 25-noyabrdagi 244-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2006-y., 11-son, 90-modda).
8. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Mahsulotlar, xom ashyo va materiallarning yuqori likvidli turlarini sotishning bozor mexanizmlarini joriy etishni davom ettirish toʻgʻrisida” 2004-yil 5-fevraldagi 57-son qaroriga oʻzgartirish kiritish haqida” 2007-yil 23-oktabrdagi 222-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2007-y., 10-son, 58-modda).
9. Vazirlar Mahkamasining “Mahsulotlarning monopol turlarini mavsumiy talabni hisobga olgan holda birja savdolariga qoʻyish mexanizmini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2008-yil 4-martdagi 36-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2008-y., 10-11-son, 60-modda).
10. Vazirlar Mahkamasining “Neft mahsulotlarini yetkazib berilganligi uchun hisob-kitob qilish tizimini takomillashtirish munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2008-yil 13-martdagi 42-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2008-y., 10-11-son, 63-modda) ilovaning 3-bandi .
11. Vazirlar Mahkamasining “Elektr energetikasi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2010-yil 17-fevraldagi 23-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2010-y., 2-son, 9-modda) ilovaning 1-bandi .
12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2010-yil 7-apreldagi 66-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2010-y., 4-son, 16-modda) ilovaning 2-bandi .
13. Vazirlar Mahkamasining “Tovarlar (ishlar, xizmatlar)ni tartibga solinadigan narxlar (tariflar)ni deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2010-yil 28-oktabrdagi 239-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2010-y., 10-son, 53-modda) 3-bandi , shuningdek, qarorga 2-ilova .
14. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2011-yil 18-fevraldagi 42-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 2-son, 13-modda) 1-ilovaning 7-bandi .
15. Vazirlar Mahkamasining “Mahsulotlarning monopol turlarini tovar-xom ashyo birjasi orqali sotish roʻyxatini yanada kengaytirish va hajmlarini koʻpaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 21-iyundagi 185-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 6-son, 56-modda).
16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2012-yil 3-fevraldagi 30-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2012-y., 2-son, 6-modda) ilovaning 8-bandi .
17. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2012-yil 23-maydagi 143-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2012-y., 5-son, 34-modda) ilovaning 14 , 17 va 21-bandlari .
18. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2013-yil 7-martdagi 69-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 3-son, 18-modda) ilovaning 2-bandi .
19. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2013-yil 31-maydagi 152-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 5-son, 34-modda) ilovaning 5-bandi .
20. Vazirlar Mahkamasining “Davlat ehtiyojlari uchun paxta xom ashyosini yetkazib berish boʻyicha shartnoma majburiyatlarini bajargan fermer xoʻjaliklariga kontraktatsiya shartnomasidan ortiqcha topshirilgan paxta xom ashyosini qayta ishlashdan olingan paxta shroti (kunjarasi) va paxta chigiti sheluxasini sotish tartibi toʻgʻrisidagi Nizomni tasdiqlash haqida” 2013-yil 5-avgustdagi 218-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 8-son, 52-modda).
21. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2013-yil 9-sentabrdagi 244-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 9-son, 64-modda) 1-ilovaning 37 va 58-bandlari .
22. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekenergo” davlat-aksiyadorlik kompaniyasi faoliyatini takomillashtirish va isteʼmol qilinayotgan elektr energiyasi uchun hisob-kitoblar intizomini mustahkamlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2013-yil 1-noyabrdagi 295-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 11-son, 78-modda) 2-ilovaning 1-bandi .
23. Vazirlar Mahkamasining “Iqtisodiyot tarmoqlarida gazdan foydalanish qoidalari tasdiqlanganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2014-yil 6-oktabrdagi 278-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2014-y., 41-son, 505-modda) ilovaning 2-bandi .
24. Vazirlar Mahkamasining “Respublikada koʻmir briketlari ishlab chiqarish va sotishni kompleks tashkil etishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2015-yil 2-iyuldagi 177-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2015-y., 7-son, 53-modda) 7-ilovaning 1-bandi .
25. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2015-yil 25-dekabrdagi 372-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2015-y., 12-son, 110-modda) 1-ilovaning 6 , 8 va 18-bandlari .
26. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2016-yil 27-fevraldagi 57-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2016-y., 9-son, 91-modda) ilovaning 6-bandi .
28. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2016-yil 26-apreldagi 122-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 4-son, 28-modda) 1-ilovaning 81-bandi .
29. Vazirlar Mahkamasining “Uz-Kor Gas Chemical” MCHJ qoʻshma korxonasining polimer mahsulotlarini ichki bozorda sotishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2016-yil 27-iyundagi 216-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2016-y., 26-son, 317-modda) 4-bandi.
30. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzi qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2016-yil 22-dekabrdagi 412-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 12-son, 109-modda) 1-ilovaning 5-bandi .
31. Vazirlar Mahkamasining “Respublika aholisi va budjet tashkilotlariga koʻmir mahsulotlari yetkazib berish mexanizmini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2016-yil 30-dekabrdagi 422-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-y., 1-son, 15-modda) 6-ilovaning 1-bandi.
32. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 13-martdagi 131-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 3-son, 25-modda) 1-ilovaning 4-bandi .
33. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 28-iyundagi 442-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 6-son, 123-modda) ilovaning 6-bandi .
34. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 14-iyuldagi 499-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 7-son, 146-modda) ilovaning 22-bandi .
35. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 16-avgustdagi 638-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 8-son, 177-modda) 1-ilovaning 27 va 41-bandlari .
36. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 16-avgustdagi 639-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 8-son, 178-modda) 1-ilovaning 1-bandi .
37. Vazirlar Mahkamasining “Moddiy-texnika resurslarining strategik turlarini yetkazib berilishida maxsus tartibi toʻgʻrisidagi Nizomga oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritish haqida” 2017-yil 27-sentabrdagi 770-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 9-son, 219-modda).
38. Vazirlar Mahkamasining “Moddiy-texnika resurslarining strategik turlarini yetkazib berilishida maxsus tartibi toʻgʻrisidagi Nizomga qoʻshimcha kiritish haqida” 2017-yil 28-sentabrdagi 773-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 9-son, 220-modda).
39. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 25-dekabrdagi 1017-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 12-son, 300-modda) ilovaning 2-bandi .
40. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 26-dekabrdagi 1021-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 12-son, 304-modda) ilovaning 16-bandi .
41. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 26-dekabrdagi 1023-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 12-son, 305-modda) ilovaning 2-bandi .
42. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzi qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2018-yil 15-fevraldagi 121-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 2-son, 38-modda) 1-ilovaning 5 va 11-bandlari .
43. Vazirlar Mahkamasining “Tovar bozorlarida monopoliyaga qarshi tartibga solishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 30-martdagi 249-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 3-son, 3-modda) 2-ilovaning 21-bandi .
44. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzi qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2018-yil 24-sentabrdagi 759-son qaroriga 1-ilovaning 4-bandi .
45. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 7-dekabrdagi 995-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 12-son, 299-modda) 1-ilovaning 47 va 75-bandlari .
46. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 20-apreldagi 341-son qaroriga ilovaning 6-bandi .
47. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 29-apreldagi 367-son qaroriga 1-ilovaning 1-bandi .
48. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 13-maydagi 397-son qaroriga ilovaning 19-bandi .
49. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 17-maydagi 416-son qaroriga ilovaning 1-bandi .
50. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 12-iyuldagi 575-son qaroriga 7-ilovaning 3-bandi .
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-martdagi 170-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Tovar xom ashyo birjalari faoliyatini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2004-yil 31-maydagi 251-son qarori 8-bandining toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Belgilansinki, “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJning birja bitishuvlaridan undiriladigan vositachilik yigʻimlarining cheklangan miqdorlarini deklaratsiya qilish chogʻida “Oʻzbekiston Respublikasi tovar-xom ashyo birjasi” AJ uchun foyda soligʻini hisoblashda xarajatlar bilan chegiriladigan monopolist korxonalar hamda ustav fondida (kapitalida) davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan yuridik shaxslar yoki ustav fondining (kapitalining) 50 foizi va undan ortigʻi 50 foiz va undan ortiq miqdorda davlat ulushiga ega yuridik shaxsga tegishli boʻlgan yuridik shaxslar tomonidan sotiladigan mahalliy yuqori likvidli va monopol turdagi mahsulotlar, xom ashyo va materiallarni sotish boʻyicha “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ xizmatlariga 0,1% miqdordagi vositachilik yigʻimlari hisobga olinadi va ular quyidagi ulushlarda oʻtkaziladi:”
2. Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 3-avgustdagi 515-f-son farmoyishining rus tilidagi matni 1-bandidagi “(bez prava rasporyajeniya)” soʻzlari chiqarib tashlansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 18-mart,
170-son