UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 19-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 19 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 марта 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 March 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Архив иши ва иш юритиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4463-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 26 августдаги 194-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 йил, 35-36-сон, 347-модда) 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директори У.М. Юсупов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 174-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ғазначилигида очилган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ва ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.

3. Жамғарма фаолияти ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш

4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалардан шакллантирилади:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви, вилоят, шаҳар, туман давлат архивлари ва уларнинг филиаллари томонидан пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадининг 20 фоизи миқдоридаги йиллик мажбурий ажратмалар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг хомийлик хайриялари;

халқаро ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Жамғармага мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ташкилотларнинг пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадининг мажбурий ажратмалари ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай туширилиши шарт.

6. Жамғармага давлат архивларининг пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадининг мажбурий ажратмалари ҳажмининг тўғри белгиланиши ҳамда белгиланган муддатда ўтказилиши юзасидан масъулият Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви раҳбарлари зиммасига юкланади.

7. Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағлари Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозит ҳисобварақларига жойлаштирилиши мумкин.

8. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари кейинги йилга ўтади.

3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш

9. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

а) давлат архивларининг бинолари ва сақловхоналарида қурилиш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини (лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш харажатларини инобатга олган ҳолда) амалга оширишга, уларнинг моддий ҳолатини яхшилаш, шу жумладан зарур замонавий ускуналар, мебель, инвентарлар билан жиҳозлаш, кузатув, назорат, ёнғин хавфсизлиги ва идентификация тизимлари, воситалари ва қурилмалари билан таъминлаш ва бошқа товар-моддий қимматликлар харид қилиш;

б) ахборот-коммуникация, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, техникалари, воситалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш, ахборот-таълим ресурсларини ишлаб чиқиш, иш жараёнини автоматлаштиришга хизмат қилувчи тизимларни яратиш, Агентлик, ҳудудий бошқармалар ва давлат архивлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини ташкил этиш, интерактив ресурслар ва маълумотлар базасини шакллантириш, уларни ишчи ҳолатда сақлаш ва хизмат кўрсатиш;

в) хорижий давлатлардан Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатлари ёки уларнинг нусхаларини қайтариш;

г) жисмоний ва юридик шахслардан архив ҳужжатларини сотиб олиш;

д) Агентлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш, шу жумладан:

Агентлик харажатларини, шунингдек, конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, тренинглар ва давра суҳбатларини ўтказиш харажатларини қоплаш, сувенирлар, маҳсулотлар, буклетлар ва ахборот-маърифий материалларни харид қилиш;

республикада ва хорижий мамлакатларда ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш ва уларни ўтказиш;

хорижий меҳмонларнинг ташрифи билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

е) Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш, мукофотлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, ўқитиш ва малакасини ошириш;

ж) Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

з) Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари ходимларини хорижий давлатларнинг архив, илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш, тажриба алмашиш;

и) Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари ходимларига мамлакатда ва хориждаги режадан ташқари хизмат сафарлари харажатларини қоплаш учун тўлаб бериш;

к) қонунчиликда тақиқланмаган Агентлик фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган бошқа тадбирлар.

10. Жамғарма маблағлари Агентлик марказий аппаратининг қуйидаги харажатларига йўналтирилиши мумкин:

Агентликнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан ахборот-коммуникация жиҳозлари, мебель, инвентарлар ва транспорт воситаларини харид қилиш, реконструкция, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ харажатлар;

ходимларнинг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар, мукофотлар бериш ва ижтимоий муҳофаза қилиш (йўлкира ва овқатланиш харажатлари учун қўшимча ҳақлар кўринишида) харажатларини амалга ошириш.

Агентлик марказий аппарати ходимларининг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар, мукофотлар, уларга моддий ёрдам бериш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш тартибига асосан амалга оширилади.

11. Жамғармадан маблағ ажратишга оид мурожаатлар Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон миллий архивлари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари томонидан ушбу харажатларни асословчи тегишли ҳужжатлар билан бирга Агентликка тақдим этилади.

Ҳужжатларнинг асосланганлиги ва сифати, келтирилган маълумотларнинг тўғрилиги юзасидан ҳудудий бошқарма бошлиқлари, Ўзбекистон миллий архивлари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари раҳбарлари жавобгардир.

12. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш унинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.

Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади, Агентлик директори томонидан тасдиқланади ва рўйхатдан ўтказилади.

13. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар фақат Агентлик директори ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, Ўзбекистон миллий архивлари директорларининг асосли ёзма мурожаати асосида Жамғармани бошқариш Кенгаши розилиги билан амалга киритилади.

4-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш

14. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун Жамғармани бошқариш Кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) ташкил этилади.

Кенгаш Агентлик, ҳудудий бошқармалар ва давлат архивларининг 21 — 23 нафар раҳбар ва масъул ходимларидан иборат таркибда шакллантирилади. Кенгашнинг шахсий таркиби, қоидага кўра, бир йилда бир марта Агентлик директори томонидан тасдиқланади.

Кенгаш аъзолари Кенгаш таркибида ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

Кенгаш иштирок этишнинг ихтиёрийлиги ва Кенгаш ваколатига тегишли масалаларни ҳал этишда унинг барча аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги тамойиллари асосида шакллантирилади.

Кенгаш, қоидага кўра, Кенгаш раиси, раис ўринбосари, котиб ва аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.

Агентлик директори лавозимига кўра Кенгаш раиси ҳисобланади.

15. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳисобот йили якуни бўйича Жамғарма маблағларининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш.

16. Кенгаш аъзоларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этиш;

архив иши ва иш юритиш тизимини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича Кенгашга таклифлар киритиш;

Кенгаш томонидан кўриб чиқиладиган масалалар бўйича овоз бериш.

Кенгаш аъзолари мажлисда шахсан қатнашади. Қатнашишнинг имкони бўлмаган тақдирда, Кенгаш аъзоси мажлиснинг кун тартиби бўйича ўз фикрини ёзма равишда тақдим этишга ҳақлидир.

17. Кенгаш раиси:

Кенгаш мажлиси кун тартибини белгилайди ва уни чақиради;

Кенгаш қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Кенгаш аъзоларига юкланган вазифалар бажарилиши юзасидан уларнинг ишини мувофиқлаштиради;

Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш учун бошқа ваколатларни амалга оширади.

18. Кенгаш котиби:

Кенгаш мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

мажлисни ўтказиш муддатлари ва жойини Кенгаш раиси билан келишади;

кун тартиби масалалари бўйича Кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил этади;

Кенгаш аъзолари ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг санаси, вақти, жойи ва кун тартиби лойиҳасидан хабардор қилади;

Кенгаш қарорлари бажарилиши мониторингини юритади;

Кенгаш баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни Кенгаш аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади.

Кенгаш котиби Кенгаш аъзоси ҳисобланади.

19. Кенгаш ўз мажлисларини заруратга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказади.

20. Кенгаш мажлисини Кенгаш раиси, у бўлмаган тақдирда эса — Кенгаш раиси ўринбосари олиб боради.

21. Кенгаш мажлиси унда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда, ўтказилган ҳисобланади.

22. Мажлисни ўтказиш учун кворум ёхуд раис ёки унинг ўринбосари бўлмаганда, Кенгаш мажлисини ўтказишнинг янги санаси эълон қилинади.

23. Кенгаш мажлисида кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига кўра давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари, давлат архивларининг ходимлари таклиф этилиши мумкин.

24. Кенгаш қарори Кенгашнинг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг йиллик молиявий режасини, шунингдек, Кенгаш маблағларидан фойдаланилишини тасдиқлаш масалалари бўйича қарор Кенгашнинг мажлисда қатнашган аъзолари учдан икки қисмининг овози билан қабул қилинади.

Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ҳамда директор буйруғи асосида амалга оширилади.

25. Агентликнинг бухгалтерия бўлими Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.

26. Ишчи орган:

Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг йиллик молиявий режасини ишлаб чиқади;

даромадлар ва харажатлар сметаларини тайёрлайди, шунингдек, уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;

Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ҳудудий бошқарма бошлиқлари ва Ўзбекистон миллий архивлари раҳбарларининг Жамғармадан маблағ ажратишга оид мурожаатларини умумлаштиради ва Кенгашга кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлайди;

Жамғарманинг тушумлар манбалари бўйича даромадлари ҳамда асосий харажатлари йўналишлари бўйича ҳисобини юритади;

ҳар чорак якуни бўйича Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ҳамда Кенгашга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади.

27. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда жорий хизмат кўрсатиш ишлари Агентликнинг бухгалтерия бўлими томонидан амалга оширилади.

5-боб. Ҳисоб, ҳисобот ва назорат

28. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Агентликнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.

29. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот Кенгаш томонидан кўриб чиқилади ҳамда ҳар йили Агентлик ҳайъати йиғилишида 15 апрелгача тасдиқланади.

30. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек, товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш бўйича тузилган шартномалар рўйхатлари Агентликнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

31. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат молиявий назорати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда Агентлик буйруғи билан ташкил этилган тегишли ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

32. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

33. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш

Босқич Масъуллар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари I босқич Архив иши ҳудудий бошқармалари ва Ўзбекистон миллий архивлари Архив иши ҳудудий бошқармалари, давлат архивлари томонидан пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадларидан мажбурий ажратмалар тўланади. ҳар чоракда, кейинги ойнинг 25 санасигача II босқич Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Жамғармани бошқариш Кенгаши тузилади ва унинг шахсий таркиби тасдиқланади. ҳар йили III босқич Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилиб тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган муддатларда IV босқич Жамғармани бошқариш Кенгаши 1. Жамғармадан маблағ ажратиш масалалари Жамғармани бошқариш Кенгаши мажлисида муҳокама этилади, маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади. 2. Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги директори буйруғи асосида амалга оширилади. заруратга кўра (ҳар чоракда камида бир марта) V босқич Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот Жамғармани бошқариш Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ҳамда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги Ҳайъати йиғилишида тасдиқланади. ҳар йили 15 апрелга қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 174-сон қарорига 3-ИЛОВА

Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат бошқа ташкилотларида (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомнинг қоидалари тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) давлат ташкилотларида архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини (кейинги ўринларда — давлат назорати) амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

4. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар миқёсидаги давлат ташкилотларида давлат назорати тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича меъёрлар ва қоидаларнинг барча бузилишлари тўғрисида давлат назоратини амалга оширувчи органлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини хабардор қилади, шунингдек, кўрсатиб ўтилган бузилишларнинг олдини олиш бўйича уларнинг таклифларини ҳисобга олади.

Давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга оширилади.

5. Агентликнинг давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

архив иши ва иш юритиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш;

давлат ташкилотларида архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш ҳамда мазкур соҳадаги фаолиятни мувофиқлаштириш;

архив иши ва иш юритиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси назоратини, архивларга ҳужжатларни топширишнинг белгиланган тартибига ва уларни сақлаш режимига риоя этилишини таъминлаш;

идоравий сақлов ва архив сақлови босқичида архив фондлари ва архив ҳужжатлари сақловини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, архив ҳужжатларини сақлаш муддати тугамасдан туриб ноқонуний йўқ қилинишининг олдини олиш;

ахборот ташувчиларнинг туридан қатъи назар, архив ҳужжатлари ва ҳужжат айланиши билан ишлашни ташкил этиш, ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида ҳужжатларни тайёрлаш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва ижросини назорат қилиш, уларни жорий сақлашни ташкил этиш бўйича услубий ҳужжат ишлаб чиқиш ва тарқатиш;

давлат ташкилотларининг ҳудудий бошқармаларида иш юритишни таъминлаш ҳолати бўйича ташкилий-услубий раҳбарликни ва назоратни амалга ошириш;

архив иши ва иш юритишнинг самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида давлат ташкилотларини хабардор қилиш ва улар томонидан архив иши ва иш юритиш билан боғлиқ мажбуриятларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

тизимли асосда архив иши ва иш юритиш соҳасида ҳуқуқий саводхонликни ва қонунчиликни қўллаш маданиятини ошириш, ушбу соҳадаги қонунбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ахборот-тушунтириш ва маърифий-тарбиявий ишларни амалга ошириш.

6. Қуйидагилар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги асосий вазифалари ҳисобланади:

тегишли ҳудудларда жойлашган архив ва идоравий архивлардаги Миллий архив фонди таркибига киритилган архив ҳужжатларининг ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш;

идоравий сақлов ва архив сақлови босқичида архив ҳужжатларининг сақланишини, шунингдек, давлат ташкилотларнинг архив ҳужжатларини ноқонуний йўқ қилишга йўл қўйилмаслигини таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиш.

7. Давлат ташкилотларида, уларнинг идоравий архивларида ҳамда давлат архивларида сақланаётган архив ҳужжатлари давлат назоратининг объектлари ҳисобланади.

8. Давлат назоратининг шакллари қуйидагилардан иборат:

давлат ташкилотлари томонидан архив иши ва иш юритиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилинишини, давлат дастурлари ва соҳага оид бошқа дастурлар бажарилишини текшириш;

объектда архив ҳужжатларини сақлаш ҳолатини кўрикдан ўтказиш ва уларни қайд этиш;

сўровномалар йўллаш, зарур бўлган ахборот, ҳужжат ва материалларни олиш ва таҳлил қилиш;

архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича ҳужжат ва материалларни тафтиш қилиш.

9. Агентлик ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари ўз ваколатларини амалга оширишда фуқароларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, давлат ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ва бошқа ахборотни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор этмасликлари шарт.

10. Давлат ташкилотлари Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларига иш учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратади, тегишли ҳужжатларни тақдим этади ҳамда Агентлик ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тушунтиришлар беради.

2-боб. Давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари

11. Давлат назорати Агентликнинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.

Агентлик номидан:

«Ўзархив» агентлигининг Архив иши ва иш юритиш бўйича давлат назорати бўлими бошлиғи;

«Ўзархив» агентлиги Архив иши ва иш юритиш бўйича давлат назорати бўлими бош мутахассиси;

ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва бош мутахассислари Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ҳисобланади.

12. Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар:

давлат ташкилотларидан архив иши ва иш юритишга оид зарур маълумот, ахборот, тушунтириш ва ҳужжатларни сўраш ҳамда бепул олиш;

давлат назоратини амалга ошириш давомида зарур ҳужжатларни ўрганиш, архив сақловхоналарини фото, видеотасвирга тушириш;

архив ҳужжатларига зарар етказган, қонунчилик ҳужжатларини бузган ва бошқа шахслардан ёзма равишда тушунтириш олиш;

давлат ташкилотларининг бино ва иншоотларига архив иши ва иш юритиш соҳасидаги фаолияти бўйича давлат назоратини амалга ошириш учун мазкур бино ва иншоотларда бўлиш қоидаларига риоя қилган ҳолда кириш ва кўздан кечириш;

архив иши ва иш юритиш қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш сабаблари ҳамда архив ҳужжатларининг сақлов шароитларини аниқлаш;

архив иши ва иш юритиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлигини бартараф қилиш ҳақида давлат ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

давлат назорати натижалари бўйича маълумотнома, далолатнома, хулоса, ҳисоботлар тузиш ва тасдиқлаш;

архив иши ва иш юритиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги материалларни тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юбориш;

қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган бошқа ҳуқуқларга эга.

13. Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар:

давлат ташкилотларига давлат назоратини ўтказиш тўғрисидаги назорат қилувчи орган раҳбарининг буйруғи нусхаси, хизмат гувоҳномасини кўрсатишга;

давлат ташкилоти фаолиятига тўсқинлик қилмасликка;

давлат сири, тижорат ёки бошқа сирлар сақланишини таъминлашга;

давлат назорати натижасини далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштиришга, унинг бир нусхаси давлат назорати тамом бўлган кунда давлат назоратидан ўтган давлат ташкилотига тақдим этишга;

ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда унга таъсир кўрсатишнинг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган чораларини кўришга мажбур.

3-боб. Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини ташкил этиш

14. Давлат назорати ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ қуйидаги тартибда ўтказилади:

республика аҳамиятига молик давлат ташкилотларида, шунингдек, Ўзбекистон миллий архивларида — Агентликнинг тегишли мансабдор шахслари (республика даражасида);

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бошқармалари ва вилоят аҳамиятига молик давлат ташкилотлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви ва вилоят давлат архивларида — тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда ҳудудий бошқармаларнинг мансабдор шахслари (ҳудудий даражада);

туман ва шаҳар аҳамиятига молик давлат ташкилотлари, шунингдек шаҳар ва туманлар давлат архивларида — тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда ҳудудий бошқармаларнинг мансабдор шахслари (туман (шаҳар) даражасида).

15. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда давлат ташкилотлари фаолиятида архив иши ва иш юритиш соҳасидаги қонун бузилишларининг профилактикаси ва олдини олиш мақсадида режали тартибда ишчи ва ўқув семинарларда ахборот-тушунтириш ишлари амалга оширилади.

16. Давлат назорати календарь йил учун 15 январдан кечиктирмасдан, йилнинг бошида тасдиқланадиган давлат назорати режасига мувофиқ икки йилда камида бир марта амалга оширилади.

Давлат назорати режаси:

республика даражасидаги режа — Агентлик директори томонидан тасдиқланади;

вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги режа — тегишли ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан тасдиқланади;

барча даражадаги давлат назорати режаларини ўз ичига олган давлат назоратининг умумий режаси тасдиқлангандан сўнг бир ҳафта муддатда Агентлик веб-сайтининг тегишли бўлимида жойлаштирилади.

17. Давлат назоратини амалга ошириш режалаштирилган давлат ташкилотига расмий (ёзма) билдиришнома унинг олганлигини тасдиқлашни сўраган ҳолда:

ушбу давлат ташкилотини давлат назорати режасига киритиш тўғрисида жорий йил учун режа тасдиқланганидан кейин — бир ҳафта ичида, бироқ ташкилотда давлат назорати ўтказилишидан ўн кун олдин;

давлат назоратини ўтказиш бўйича — давлат назорати ўтказилишидан бир ҳафта олдин юборилади.

Давлат ташкилоти ўз вақтида хабардор қилинмаган тақдирда, режага мувофиқ ташкилотда давлат назоратини ўтказиш муддати ушбу ташкилотни бевосита хабардор қилиш орқали кейинги ойга қолдирилади.

18. Давлат назорати ўн беш кундан кўп бўлмаган муддат давомида амалга оширилади.

19. Давлат назорати натижалари бўйича архив иши ва иш юритиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиш ҳолати ва аниқланган қонун бузилиши тўғрисида давлат ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан далолатнома (маълумотнома) тузилади.

Хулосага асосан Агентлик томонидан давлат ташкилотларига ва (ёки) уларнинг юқори турувчи ташкилотларига архив иши ва иш юритиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши, уларни юзага келтириб чиқараётган шарт-шароитларни бартараф этиш, илмий-тарихий ва амалий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларнинг йўқолиши ёки ноқонуний йўқ қилинишининг олдини олиш бўйича ташкилотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш тўғрисидаги таклифлар билан тақдимнома киритилади.

Архив ҳужжатларини топшириш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг, шунингдек, архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизмат кўрсатишнинг белгиланган тартибини бузганлик ҳолатлари аниқланганда, Агентлик органларининг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида мазкур ҳолатлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларни тузади ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборади.

20. Республика даражасидаги давлат назоратини ташкил этишда Ўзбекистон миллий архивларининг тажрибали ходимлари жалб этилади.

Ҳудудий ва туман (шаҳар) даражаларидаги давлат назоратини самарали ташкил этиш учун вилоят, шаҳар ва туман давлат архивларининг тажрибали ходимлари жалб этилган ҳолда ҳудудий комиссиялар ташкил этилади.

21. Ҳудудий комиссиялар қуйидаги таркибда тузилади:

тегишли ҳудудий бошқарманинг бош мутахассиси;

Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви ва тегишли вилоятлар давлат архивлари ходимлари;

тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари вакили.

22. Архивларда (Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари, вилоятлар давлат архивлари) давлат назоратини ўтказишда текширилаётган архив асосий иш жойи бўлган архив ходимини, шунингдек, ўриндошлик асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи архив ходимлари комиссия таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.

23. Ҳудудий комиссия ўз фаолиятида Агентликка ҳисобдордир.

4-боб. Якунловчи қоидалар

24. Назорат қилувчи орган мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан бевосита судга ёки бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиниши мумкин.

25. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

26. Ушбу Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 19 март,

174-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 09/20/174/0343-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

Arxiv ishi va ish yuritish sohasidagi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 20-sentabrdagi PQ-4463-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi huzuridagi Arxiv ishini rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Arxiv ishi va ish yuritish holati boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida arxiv ishini yanada rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2008-yil 26-avgustdagi 194-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2008-yil, 35-36-son, 347-modda) 7-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi direktori U.M. Yusupov zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Telekommunikatsiyalar, IT-texnologiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish, axborot xavfsizligini taʼminlash masalalari kotibiyatiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 19-martdagi 174-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi huzuridagi Arxiv ishini rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi huzuridagi Arxiv ishini rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.

2. Jamgʻarma yuridik shaxs hisoblanmaydi va uning mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining Gʻaznachiligida ochilgan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida jamlanadi va ushbu Nizomda belgilangan maqsadlarga sarflanadi.

3. Jamgʻarma faoliyati ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq tashkil etiladi.

2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish

4. Jamgʻarma mablagʻlari quyidagi manbalardan shakllantiriladi:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar arxiv ishi hududiy boshqarmalari, Oʻzbekiston Milliy arxivi, Oʻzbekiston Ilmiy-texnika va tibbiyot hujjatlari milliy arxivi, Oʻzbekiston Kinofotofono hujjatlari milliy arxivi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi markaziy davlat arxivi, Toshkent shahar markaziy davlat arxivi, viloyat, shahar, tuman davlat arxivlari va ularning filiallari tomonidan pulli xizmat koʻrsatishdan olingan daromadining 20 foizi miqdoridagi yillik majburiy ajratmalar;

yuridik va jismoniy shaxslarning xomiylik xayriyalari;

xalqaro tashkilotlarning grantlari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

5. Jamgʻarmaga mazkur Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan tashkilotlarning pulli xizmat koʻrsatishdan olingan daromadining majburiy ajratmalari har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 25 sanasidan kechiktirmay tushirilishi shart.

6. Jamgʻarmaga davlat arxivlarining pulli xizmat koʻrsatishdan olingan daromadining majburiy ajratmalari hajmining toʻgʻri belgilanishi hamda belgilangan muddatda oʻtkazilishi yuzasidan masʼuliyat Qoraqolpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar arxiv ishi hududiy boshqarmalari boshliqlari, Oʻzbekiston Milliy arxivi, Oʻzbekiston Ilmiy-texnika va tibbiyot hujjatlari milliy arxivi, Oʻzbekiston Kinofotofono hujjatlari milliy arxivi rahbarlari zimmasiga yuklanadi.

7. Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlari Agentlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi tijorat banklarining depozit hisobvaraqlariga joylashtirilishi mumkin.

8. Jamgʻarmaning joriy yilda foydalanilmagan mablagʻlari keyingi yilga oʻtadi.

3-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish

9. Jamgʻarma mablagʻlaridan quyidagi maqsadlarda foydalaniladi:

a) davlat arxivlarining binolari va saqlovxonalarida qurilish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash ishlarini (loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish xarajatlarini inobatga olgan holda) amalga oshirishga, ularning moddiy holatini yaxshilash, shu jumladan zarur zamonaviy uskunalar, mebel, inventarlar bilan jihozlash, kuzatuv, nazorat, yongʻin xavfsizligi va identifikatsiya tizimlari, vositalari va qurilmalari bilan taʼminlash va boshqa tovar-moddiy qimmatliklar xarid qilish;

b) axborot-kommunikatsiya, multimedia va tarmoq qurilmalari, texnikalari, vositalari hamda dasturiy taʼminotlarni xarid qilish, zamonaviy texnologiyalarni joriy etish, axborot-taʼlim resurslarini ishlab chiqish, ish jarayonini avtomatlashtirishga xizmat qiluvchi tizimlarni yaratish, Agentlik, hududiy boshqarmalar va davlat arxivlari oʻrtasida elektron axborot almashinuvini tashkil etish, interaktiv resurslar va maʼlumotlar bazasini shakllantirish, ularni ishchi holatda saqlash va xizmat koʻrsatish;

v) xorijiy davlatlardan Oʻzbekiston tarixiga oid arxiv hujjatlari yoki ularning nusxalarini qaytarish;

g) jismoniy va yuridik shaxslardan arxiv hujjatlarini sotib olish;

d) Agentlik faoliyati bilan bogʻliq masalalar boʻyicha xorijiy davlatlar, xalqaro tashkilotlar delegatsiyalarining Oʻzbekiston Respublikasiga tashriflarini tashkil etish, shu jumladan:

Agentlik xarajatlarini, shuningdek, konferensiyalar, simpoziumlar, seminarlar, treninglar va davra suhbatlarini oʻtkazish xarajatlarini qoplash, suvenirlar, mahsulotlar, bukletlar va axborot-maʼrifiy materiallarni xarid qilish;

respublikada va xorijiy mamlakatlarda oʻtkaziladigan konferensiyalar, seminarlar va boshqa tadbirlarda ishtirok etish va ularni oʻtkazish;

xorijiy mehmonlarning tashrifi bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash;

e) Agentlik xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish, mukofotlash, ijtimoiy himoya qilish, oʻqitish va malakasini oshirish;

j) Agentlik, uning hududiy boshqarmalari va idoraviy boʻysunuvidagi tashkilotlari moddiy-texnik bazasini mustahkamlash;

z) Agentlik, uning hududiy boshqarmalari va idoraviy boʻysunuvidagi tashkilotlari xodimlarini xorijiy davlatlarning arxiv, ilmiy-tadqiqot, taʼlim va boshqa muassasalarida oʻqitish, malakasini oshirish va stajirovkadan oʻtkazish, tajriba almashish;

i) Agentlik, uning hududiy boshqarmalari va idoraviy boʻysunuvidagi tashkilotlari xodimlariga mamlakatda va xorijdagi rejadan tashqari xizmat safarlari xarajatlarini qoplash uchun toʻlab berish;

k) qonunchilikda taqiqlanmagan Agentlik faoliyatini rivojlantirishga yoʻnaltirilgan boshqa tadbirlar.

10. Jamgʻarma mablagʻlari Agentlik markaziy apparatining quyidagi xarajatlariga yoʻnaltirilishi mumkin:

Agentlikning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, shu jumladan axborot-kommunikatsiya jihozlari, mebel, inventarlar va transport vositalarini xarid qilish, rekonstruksiya, taʼmirlash va obodonlashtirish ishlari bilan bogʻliq xarajatlar;

xodimlarning lavozim maoshiga har oylik ustamalar, mukofotlar berish va ijtimoiy muhofaza qilish (yoʻlkira va ovqatlanish xarajatlari uchun qoʻshimcha haqlar koʻrinishida) xarajatlarini amalga oshirish.

Agentlik markaziy apparati xodimlarining lavozim maoshiga har oylik ustamalar, mukofotlar, ularga moddiy yordam berish va ularni ijtimoiy muhofaza qilish Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tartibiga asosan amalga oshiriladi.

11. Jamgʻarmadan mablagʻ ajratishga oid murojaatlar Agentlikning hududiy boshqarmalari, Oʻzbekiston milliy arxivlari va idoraviy boʻysunuvidagi tashkilotlari tomonidan ushbu xarajatlarni asoslovchi tegishli hujjatlar bilan birga Agentlikka taqdim etiladi.

Hujjatlarning asoslanganligi va sifati, keltirilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi yuzasidan hududiy boshqarma boshliqlari, Oʻzbekiston milliy arxivlari va idoraviy boʻysunuvidagi tashkilotlari rahbarlari javobgardir.

12. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish uning tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar smetasi asosida amalga oshiriladi.

Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasi budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tuziladi, Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadi va roʻyxatdan oʻtkaziladi.

13. Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasiga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar faqat Agentlik direktori oʻrinbosarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar arxiv ishi hududiy boshqarmalari boshliqlari, Oʻzbekiston milliy arxivlari direktorlarining asosli yozma murojaati asosida Jamgʻarmani boshqarish Kengashi roziligi bilan amalga kiritiladi.

4-bob. Jamgʻarma faoliyatini boshqarish

14. Jamgʻarma faoliyatini boshqarish va uning mablagʻlarini taqsimlash uchun Jamgʻarmani boshqarish Kengashi (keyingi oʻrinlarda — Kengash) tashkil etiladi.

Kengash Agentlik, hududiy boshqarmalar va davlat arxivlarining 21 — 23 nafar rahbar va masʼul xodimlaridan iborat tarkibda shakllantiriladi. Kengashning shaxsiy tarkibi, qoidaga koʻra, bir yilda bir marta Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadi.

Kengash aʼzolari Kengash tarkibida oʻz faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradi.

Kengash ishtirok etishning ixtiyoriyligi va Kengash vakolatiga tegishli masalalarni hal etishda uning barcha aʼzolarining teng huquqliligi tamoyillari asosida shakllantiriladi.

Kengash, qoidaga koʻra, Kengash raisi, rais oʻrinbosari, kotib va aʼzolaridan iborat tarkibda shakllantiriladi.

Agentlik direktori lavozimiga koʻra Kengash raisi hisoblanadi.

15. Quyidagilar Kengashning asosiy vazifalari hisoblanadi:

hisobot yili yakuni boʻyicha Jamgʻarma mablagʻlarining daromadlari va xarajatlari toʻgʻrisidagi hisobotlarni koʻrib chiqish va tasdiqlash;

Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanilishini nazorat qilish.

16. Kengash aʼzolarining vazifalari quyidagilardan iborat:

Kengash majlislarida koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama qilish va hal etishda ishtirok etish;

arxiv ishi va ish yuritish tizimini rivojlantirishning dolzarb masalalari boʻyicha Kengashga takliflar kiritish;

Kengash tomonidan koʻrib chiqiladigan masalalar boʻyicha ovoz berish.

Kengash aʼzolari majlisda shaxsan qatnashadi. Qatnashishning imkoni boʻlmagan taqdirda, Kengash aʼzosi majlisning kun tartibi boʻyicha oʻz fikrini yozma ravishda taqdim etishga haqlidir.

17. Kengash raisi:

Kengash majlisi kun tartibini belgilaydi va uni chaqiradi;

Kengash qarorlarini tasdiqlaydi va ularning bajarilishini nazorat qiladi;

Kengash aʼzolariga yuklangan vazifalar bajarilishi yuzasidan ularning ishini muvofiqlashtiradi;

Kengashning samarali ishlashini taʼminlash uchun boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.

18. Kengash kotibi:

Kengash majlisiga barcha zarur hujjatlarning oʻz vaqtida tayyorlanishini taʼminlaydi;

majlisni oʻtkazish muddatlari va joyini Kengash raisi bilan kelishadi;

kun tartibi masalalari boʻyicha Kengash majlislari oʻtkazilishini tashkil etadi;

Kengash aʼzolari va taklif etilgan shaxslarni majlisning sanasi, vaqti, joyi va kun tartibi loyihasidan xabardor qiladi;

Kengash qarorlari bajarilishi monitoringini yuritadi;

Kengash bayonnomalarini rasmiylashtiradi va tasdiqlangan bayonnomalarni Kengash aʼzolariga va boshqa manfaatdor tashkilotlarga yuboradi.

Kengash kotibi Kengash aʼzosi hisoblanadi.

19. Kengash oʻz majlislarini zaruratga koʻra, biroq har chorakda kamida bir marta oʻtkazadi.

20. Kengash majlisini Kengash raisi, u boʻlmagan taqdirda esa — Kengash raisi oʻrinbosari olib boradi.

21. Kengash majlisi unda Kengash aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi qatnashgan taqdirda, oʻtkazilgan hisoblanadi.

22. Majlisni oʻtkazish uchun kvorum yoxud rais yoki uning oʻrinbosari boʻlmaganda, Kengash majlisini oʻtkazishning yangi sanasi eʼlon qilinadi.

23. Kengash majlisida koʻrib chiqiladigan masalalarning xususiyatiga koʻra davlat organlari va boshqa tashkilotlarning rahbarlari va mutaxassislari, davlat arxivlarining xodimlari taklif etilishi mumkin.

24. Kengash qarori Kengashning majlisda qatnashgan aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, Kengash raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.

Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlarining yillik moliyaviy rejasini, shuningdek, Kengash mablagʻlaridan foydalanilishini tasdiqlash masalalari boʻyicha qaror Kengashning majlisda qatnashgan aʼzolari uchdan ikki qismining ovozi bilan qabul qilinadi.

Kengash qarorlari Kengash majlisining bayonnomasi bilan rasmiylashtiriladi. Kengash majlisining bayonnomasi Kengash raisi tomonidan tasdiqlanadi hamda direktor buyrugʻi asosida amalga oshiriladi.

25. Agentlikning buxgalteriya boʻlimi Jamgʻarmaning ishchi organi hisoblanadi.

26. Ishchi organ:

Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlarining yillik moliyaviy rejasini ishlab chiqadi;

daromadlar va xarajatlar smetalarini tayyorlaydi, shuningdek, ularga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻzgartirishlar kiritadi;

Jamgʻarma tushumlarini koʻpaytirish va uning mablagʻlaridan samarali foydalanish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

hududiy boshqarma boshliqlari va Oʻzbekiston milliy arxivlari rahbarlarining Jamgʻarmadan mablagʻ ajratishga oid murojaatlarini umumlashtiradi va Kengashga koʻrib chiqish uchun materiallar tayyorlaydi;

Jamgʻarmaning tushumlar manbalari boʻyicha daromadlari hamda asosiy xarajatlari yoʻnalishlari boʻyicha hisobini yuritadi;

har chorak yakuni boʻyicha Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanilishi toʻgʻrisida hisobot tayyorlaydi hamda Kengashga koʻrib chiqish va tasdiqlash uchun taqdim etadi.

27. Jamgʻarma mablagʻlarining hisobi va hisobotini yuritish hamda joriy xizmat koʻrsatish ishlari Agentlikning buxgalteriya boʻlimi tomonidan amalga oshiriladi.

5-bob. Hisob, hisobot va nazorat

28. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish boʻyicha hisob va hisobotlar Agentlikning budjetdan tashqari boshqa mablagʻlaridan alohida yuritiladi.

29. Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobot Kengash tomonidan koʻrib chiqiladi hamda har yili Agentlik hayʼati yigʻilishida 15-aprelgacha tasdiqlanadi.

30. Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasi hamda uning ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlar, shuningdek, tovarlar (ishlar, xizmatlar)ni xarid qilish boʻyicha tuzilgan shartnomalar roʻyxatlari Agentlikning rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinadi.

31. Jamgʻarma mablagʻlaridan oqilona va maqsadli foydalanilishi yuzasidan davlat moliyaviy nazorati qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi hamda Agentlik buyrugʻi bilan tashkil etilgan tegishli ishchi guruhlar tomonidan amalga oshiriladi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

32. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

33. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi huzuridagi Arxiv ishini rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi huzuridagi Arxiv ishini rivojlantirish jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish

Bosqich Masʼullar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari I bosqich Arxiv ishi hududiy boshqarmalari va Oʻzbekiston milliy arxivlari Arxiv ishi hududiy boshqarmalari, davlat arxivlari tomonidan pulli xizmat koʻrsatishdan olingan daromadlaridan majburiy ajratmalar toʻlanadi. har chorakda, keyingi oyning 25 sanasigacha II bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi Jamgʻarma faoliyatini boshqarish va uning mablagʻlarini taqsimlash uchun jamoatchilik asosida faoliyat yurituvchi Jamgʻarmani boshqarish Kengashi tuziladi va uning shaxsiy tarkibi tasdiqlanadi. har yili III bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasi budjet tashkilotlari uchun budjetdan tashqari mablagʻlar boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tuzilib tasdiqlanadi va Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligida roʻyxatdan oʻtkaziladi. Oʻzbekiston Respublikasi Budjet kodeksida belgilangan muddatlarda IV bosqich Jamgʻarmani boshqarish Kengashi 1. Jamgʻarmadan mablagʻ ajratish masalalari Jamgʻarmani boshqarish Kengashi majlisida muhokama etiladi, mablagʻ ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi. 2. Kengash qarorlari Kengash majlisining bayonnomasi bilan rasmiylashtiriladi. Kengash majlisining bayonnomasi Kengash raisi tomonidan tasdiqlanadi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi direktori buyrugʻi asosida amalga oshiriladi. zaruratga koʻra (har chorakda kamida bir marta) V bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobot Jamgʻarmani boshqarish Kengashi tomonidan koʻrib chiqiladi hamda har yili Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi Hayʼati yigʻilishida tasdiqlanadi. har yili 15-aprelga qadar

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 19-martdagi 174-son qaroriga 3-ILOVA

Arxiv ishi va ish yuritish holati boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va davlat boshqa tashkilotlarida (keyingi oʻrinlarda — davlat tashkilotlari) arxiv ishi va ish yuritish holati boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomning qoidalari tadbirkorlik subyektlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) davlat tashkilotlarida arxiv ishi va ish yuritish holati boʻyicha davlat nazoratini (keyingi oʻrinlarda — davlat nazorati) amalga oshirish uchun masʼul hisoblanadi.

4. Viloyatlar, tumanlar va shaharlar miqyosidagi davlat tashkilotlarida davlat nazorati tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar arxiv ishi hududiy boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) tomonidan tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan hamkorlikda amalga oshiriladi.

Arxiv ishi va ish yuritish holati boʻyicha meʼyorlar va qoidalarning barcha buzilishlari toʻgʻrisida davlat nazoratini amalga oshiruvchi organlar mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarini xabardor qiladi, shuningdek, koʻrsatib oʻtilgan buzilishlarning oldini olish boʻyicha ularning takliflarini hisobga oladi.

Davlat nazorati Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlari, ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlari asosida amalga oshiriladi.

5. Agentlikning davlat nazoratini amalga oshirish sohasidagi asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

arxiv ishi va ish yuritish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablari buzilishining oldini olish, uni aniqlash va unga chek qoʻyish;

davlat tashkilotlarida arxiv ishi va ish yuritish holati boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish hamda mazkur sohadagi faoliyatni muvofiqlashtirish;

arxiv ishi va ish yuritish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar ijrosi nazoratini, arxivlarga hujjatlarni topshirishning belgilangan tartibiga va ularni saqlash rejimiga rioya etilishini taʼminlash;

idoraviy saqlov va arxiv saqlovi bosqichida arxiv fondlari va arxiv hujjatlari saqlovini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish, shuningdek, arxiv hujjatlarini saqlash muddati tugamasdan turib noqonuniy yoʻq qilinishining oldini olish;

axborot tashuvchilarning turidan qatʼi nazar, arxiv hujjatlari va hujjat aylanishi bilan ishlashni tashkil etish, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari yordamida hujjatlarni tayyorlash, roʻyxatdan oʻtkazish, hisobga olish va ijrosini nazorat qilish, ularni joriy saqlashni tashkil etish boʻyicha uslubiy hujjat ishlab chiqish va tarqatish;

davlat tashkilotlarining hududiy boshqarmalarida ish yuritishni taʼminlash holati boʻyicha tashkiliy-uslubiy rahbarlikni va nazoratni amalga oshirish;

arxiv ishi va ish yuritishning samaradorligini oshirish boʻyicha koʻrilayotgan tegishli chora-tadbirlar toʻgʻrisida davlat tashkilotlarini xabardor qilish va ular tomonidan arxiv ishi va ish yuritish bilan bogʻliq majburiyatlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

tizimli asosda arxiv ishi va ish yuritish sohasida huquqiy savodxonlikni va qonunchilikni qoʻllash madaniyatini oshirish, ushbu sohadagi qonunbuzarliklarning oldini olishga qaratilgan axborot-tushuntirish va maʼrifiy-tarbiyaviy ishlarni amalga oshirish.

6. Quyidagilar mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining davlat nazoratini amalga oshirish sohasidagi asosiy vazifalari hisoblanadi:

tegishli hududlarda joylashgan arxiv va idoraviy arxivlardagi Milliy arxiv fondi tarkibiga kiritilgan arxiv hujjatlarining holati boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish;

idoraviy saqlov va arxiv saqlovi bosqichida arxiv hujjatlarining saqlanishini, shuningdek, davlat tashkilotlarning arxiv hujjatlarini noqonuniy yoʻq qilishga yoʻl qoʻyilmasligini taʼminlashni takomillashtirish chora-tadbirlarini amalga oshirishga koʻmaklashish.

7. Davlat tashkilotlarida, ularning idoraviy arxivlarida hamda davlat arxivlarida saqlanayotgan arxiv hujjatlari davlat nazoratining obyektlari hisoblanadi.

8. Davlat nazoratining shakllari quyidagilardan iborat:

davlat tashkilotlari tomonidan arxiv ishi va ish yuritish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga amal qilinishini, davlat dasturlari va sohaga oid boshqa dasturlar bajarilishini tekshirish;

obyektda arxiv hujjatlarini saqlash holatini koʻrikdan oʻtkazish va ularni qayd etish;

soʻrovnomalar yoʻllash, zarur boʻlgan axborot, hujjat va materiallarni olish va tahlil qilish;

arxiv hujjatlarini jamlash, hisobga olish, saqlash va ulardan foydalanish boʻyicha hujjat va materiallarni taftish qilish.

9. Agentlik va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining davlat nazoratini amalga oshiruvchi mansabdor shaxslari oʻz vakolatlarini amalga oshirishda fuqarolarning shaxsiy hayoti toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, shuningdek, davlat yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni va boshqa axborotni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oshkor etmasliklari shart.

10. Davlat tashkilotlari Agentlik va uning hududiy boshqarmalari, shuningdek, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining davlat nazoratini amalga oshiruvchi mansabdor shaxslariga ish uchun zarur boʻlgan shart-sharoitlar yaratadi, tegishli hujjatlarni taqdim etadi hamda Agentlik vakolatiga kiruvchi masalalar yuzasidan tushuntirishlar beradi.

2-bob. Davlat nazoratini amalga oshiruvchi davlat organlari va ularning mansabdor shaxslari

11. Davlat nazorati Agentlikning mansabdor shaxslari tomonidan amalga oshiriladi.

Agentlik nomidan:

“Oʻzarxiv” agentligining Arxiv ishi va ish yuritish boʻyicha davlat nazorati boʻlimi boshligʻi;

“Oʻzarxiv” agentligi Arxiv ishi va ish yuritish boʻyicha davlat nazorati boʻlimi bosh mutaxassisi;

hududiy boshqarmalar boshliqlari va bosh mutaxassislari Arxiv ishi va ish yuritish holati boʻyicha davlat nazoratini amalga oshiruvchi mansabdor shaxslar hisoblanadi.

12. Davlat nazoratini amalga oshiruvchi mansabdor shaxslar:

davlat tashkilotlaridan arxiv ishi va ish yuritishga oid zarur maʼlumot, axborot, tushuntirish va hujjatlarni soʻrash hamda bepul olish;

davlat nazoratini amalga oshirish davomida zarur hujjatlarni oʻrganish, arxiv saqlovxonalarini foto, videotasvirga tushirish;

arxiv hujjatlariga zarar yetkazgan, qonunchilik hujjatlarini buzgan va boshqa shaxslardan yozma ravishda tushuntirish olish;

davlat tashkilotlarining bino va inshootlariga arxiv ishi va ish yuritish sohasidagi faoliyati boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish uchun mazkur bino va inshootlarda boʻlish qoidalariga rioya qilgan holda kirish va koʻzdan kechirish;

arxiv ishi va ish yuritish qonunchilik hujjatlarining buzilish sabablari hamda arxiv hujjatlarining saqlov sharoitlarini aniqlash;

arxiv ishi va ish yuritish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablari buzilganligini bartaraf qilish haqida davlat tashkilotlariga koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taqdimnomalar kiritish;

davlat nazorati natijalari boʻyicha maʼlumotnoma, dalolatnoma, xulosa, hisobotlar tuzish va tasdiqlash;

arxiv ishi va ish yuritish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarini buzgan shaxslarni javobgarlikka tortish toʻgʻrisidagi materiallarni tegishli huquqni muhofaza qiluvchi organga yuborish;

qonunchilik hujjatlarida koʻrsatilgan boshqa huquqlarga ega.

13. Davlat nazoratini amalga oshiruvchi mansabdor shaxslar:

davlat tashkilotlariga davlat nazoratini oʻtkazish toʻgʻrisidagi nazorat qiluvchi organ rahbarining buyrugʻi nusxasi, xizmat guvohnomasini koʻrsatishga;

davlat tashkiloti faoliyatiga toʻsqinlik qilmaslikka;

davlat siri, tijorat yoki boshqa sirlar saqlanishini taʼminlashga;

davlat nazorati natijasini dalolatnoma (maʼlumotnoma) bilan rasmiylashtirishga, uning bir nusxasi davlat nazorati tamom boʻlgan kunda davlat nazoratidan oʻtgan davlat tashkilotiga taqdim etishga;

huquqbuzarlik holatlari aniqlanganda unga taʼsir koʻrsatishning qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan choralarini koʻrishga majbur.

3-bob. Arxiv ishi va ish yuritish holati boʻyicha davlat nazoratini tashkil etish

14. Davlat nazorati ushbu Nizomga ilovadagi sxemaga muvofiq quyidagi tartibda oʻtkaziladi:

respublika ahamiyatiga molik davlat tashkilotlarida, shuningdek, Oʻzbekiston milliy arxivlarida — Agentlikning tegishli mansabdor shaxslari (respublika darajasida);

mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, davlat boshqaruvi organlarining tegishli hududiy boshqarmalari va viloyat ahamiyatiga molik davlat tashkilotlari, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar markaziy davlat arxivi va viloyat davlat arxivlarida — tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan hamkorlikda hududiy boshqarmalarning mansabdor shaxslari (hududiy darajada);

tuman va shahar ahamiyatiga molik davlat tashkilotlari, shuningdek shahar va tumanlar davlat arxivlarida — tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan hamkorlikda hududiy boshqarmalarning mansabdor shaxslari (tuman (shahar) darajasida).

15. Agentlik va uning hududiy boshqarmalari tomonidan mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan hamkorlikda davlat tashkilotlari faoliyatida arxiv ishi va ish yuritish sohasidagi qonun buzilishlarining profilaktikasi va oldini olish maqsadida rejali tartibda ishchi va oʻquv seminarlarda axborot-tushuntirish ishlari amalga oshiriladi.

16. Davlat nazorati kalendar yil uchun 15-yanvardan kechiktirmasdan, yilning boshida tasdiqlanadigan davlat nazorati rejasiga muvofiq ikki yilda kamida bir marta amalga oshiriladi.

Davlat nazorati rejasi:

respublika darajasidagi reja — Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadi;

viloyat va tuman (shahar) darajasidagi reja — tegishli hududiy boshqarmalar boshliqlari tomonidan tasdiqlanadi;

barcha darajadagi davlat nazorati rejalarini oʻz ichiga olgan davlat nazoratining umumiy rejasi tasdiqlangandan soʻng bir hafta muddatda Agentlik veb-saytining tegishli boʻlimida joylashtiriladi.

17. Davlat nazoratini amalga oshirish rejalashtirilgan davlat tashkilotiga rasmiy (yozma) bildirishnoma uning olganligini tasdiqlashni soʻragan holda:

ushbu davlat tashkilotini davlat nazorati rejasiga kiritish toʻgʻrisida joriy yil uchun reja tasdiqlanganidan keyin — bir hafta ichida, biroq tashkilotda davlat nazorati oʻtkazilishidan oʻn kun oldin;

davlat nazoratini oʻtkazish boʻyicha — davlat nazorati oʻtkazilishidan bir hafta oldin yuboriladi.

Davlat tashkiloti oʻz vaqtida xabardor qilinmagan taqdirda, rejaga muvofiq tashkilotda davlat nazoratini oʻtkazish muddati ushbu tashkilotni bevosita xabardor qilish orqali keyingi oyga qoldiriladi.

18. Davlat nazorati oʻn besh kundan koʻp boʻlmagan muddat davomida amalga oshiriladi.

19. Davlat nazorati natijalari boʻyicha arxiv ishi va ish yuritish sohasidagi qonunchilik hujjatlarining bajarilish holati va aniqlangan qonun buzilishi toʻgʻrisida davlat tashkilotlari va ularning mansabdor shaxslari tomonidan dalolatnoma (maʼlumotnoma) tuziladi.

Xulosaga asosan Agentlik tomonidan davlat tashkilotlariga va (yoki) ularning yuqori turuvchi tashkilotlariga arxiv ishi va ish yuritish sohasidagi qonunchilik hujjatlari buzilishi, ularni yuzaga keltirib chiqarayotgan shart-sharoitlarni bartaraf etish, ilmiy-tarixiy va amaliy ahamiyatga ega boʻlgan hujjatlarning yoʻqolishi yoki noqonuniy yoʻq qilinishining oldini olish boʻyicha tashkilotlarga nisbatan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda choralar koʻrish toʻgʻrisidagi takliflar bilan taqdimnoma kiritiladi.

Arxiv hujjatlarini topshirish, saqlash va ulardan foydalanishning, shuningdek, arxivlar va idoraviy arxivlar tomonidan xizmat koʻrsatishning belgilangan tartibini buzganlik holatlari aniqlanganda, Agentlik organlarining mansabdor shaxslari oʻz vakolatlari doirasida mazkur holatlar boʻyicha maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi bayonnomalarni tuzadi va aybdor shaxslarni javobgarlikka tortish masalasini koʻrib chiqish uchun belgilangan tartibda sud yoki huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuboradi.

20. Respublika darajasidagi davlat nazoratini tashkil etishda Oʻzbekiston milliy arxivlarining tajribali xodimlari jalb etiladi.

Hududiy va tuman (shahar) darajalaridagi davlat nazoratini samarali tashkil etish uchun viloyat, shahar va tuman davlat arxivlarining tajribali xodimlari jalb etilgan holda hududiy komissiyalar tashkil etiladi.

21. Hududiy komissiyalar quyidagi tarkibda tuziladi:

tegishli hududiy boshqarmaning bosh mutaxassisi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi markaziy davlat arxivi, Toshkent shahar markaziy davlat arxivi va tegishli viloyatlar davlat arxivlari xodimlari;

tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari vakili.

22. Arxivlarda (Oʻzbekiston Milliy arxivi, Oʻzbekiston Kinofotofono hujjatlari milliy arxivi, Oʻzbekiston Ilmiy-texnika va tibbiyot hujjatlari milliy arxivi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Toshkent shahar markaziy davlat arxivlari, viloyatlar davlat arxivlari) davlat nazoratini oʻtkazishda tekshirilayotgan arxiv asosiy ish joyi boʻlgan arxiv xodimini, shuningdek, oʻrindoshlik asosida mehnat faoliyatini amalga oshiruvchi arxiv xodimlari komissiya tarkibiga kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

23. Hududiy komissiya oʻz faoliyatida Agentlikka hisobdordir.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

24. Nazorat qiluvchi organ mansabdor shaxslarining hatti-harakatlari va qarorlari yuzasidan bevosita sudga yoki boʻysunish tartibida yuqori turuvchi organga yoxud mansabdor shaxsga shikoyat qilinishi mumkin.

25. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

26. Ushbu Nizom talablarini buzgan aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

Arxiv ishi va ish yuritish holati boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Arxiv ishi va ish yuritish holati boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 19-mart,

174-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 20.03.2020-y., 09/20/174/0343-son; Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 04.06.2021-y., 09/21/345/0522-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 06.08.2022-y., 09/22/431/0716-son; 03.03.2025-y., 09/25/135/0208-son; 19.03.2025-y., 09/25/171/0258-son; 21.07.2026-y., 09/26/393/0764-son)

lex.uz