📅 2020-yil 25-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 25-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 25 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 марта 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 March 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
МЕЗОНЛАРИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
СХЕМАСИ
Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламларига кўмаклашиш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда манзиллилик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони билан айрим шахсларга, шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидиялар тўланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадали ва фоизларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;
якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича фоизларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;
уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар томонидан субсидия олиш учун ариза бериш, ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш;
туман (шаҳар)да уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш ва ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
сотиб олинадиган уй-жойларни аниқлаш, ажратиладиган ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш, ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидияларни тўлаб бериш тартиби.
3. Белгилансинки:
Давлат хизматлари марказлари ва ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар;
тегишли ташкилотлар томонидан уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлашда фойдаланиладиган маълумотлар (ҳужжатлар) истисно тариқасида тўловларсиз амалга оширилади;
ҳар йили давлат бюджетидан шаҳар ва қишлоқ жойларида қурилган кўп қаватли уйлардан бирламчи бозорда квартиралар сотиб олишда ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ажратиладиган субсидиялар тегишли молия йили учун тасдиқланган параметрлар доирасида амалга оширилади;
3 1. 2020 йилдаги субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари доирасида, истисно тариқасида, белгилансинки:
субсидия олиш учун ариза топшириш муддати 2020 йил 31 декабрга қадар ва субсидияларни тўлаш муддати 2021 йил 1 декабрга қадар узайтирилади;
агар субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига унинг хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) даромадлари қўшилгандан сўнг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу қарор билан тасдиқланган низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, бошқа жисмоний шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкин;
талабгор томонидан танланган уй-жойнинг қиймати хабарномада кўрсатилган сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қийматидан ошган тақдирда, ушбу уй-жойни сотиб олишга ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4701-сон қарорига мувофиқ белгиланади. Бунда сотиб олинадиган уй-жой қийматининг ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган қисми қарз олувчининг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан Тошкент шаҳри ва шаҳарларда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағлари ҳисобидан тўланади.
3 2 . Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони қабул қилингунига қадар субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларни олган шахсларга ипотека кредитлари ва субсидиялар ажратишда 2020 йилда амалда бўлган шартлар ва миқдорлар сақлаб қолинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони қабул қилинганидан сўнг субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиб ҳисобланаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3 3 . Янги тартиб доирасида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ажратилган ипотека кредитлари бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия якка тартибда қурилган (реконструкция қилинган) уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгунга қадар олинган ижобий субсидия хабарномалари бўйича тўлаб берилади.
3 4 . 2021 йилда ипотека кредитлари бўйича субсидия ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида:
а) сотиб олинадиган квартиранинг нархи хабарномада кўрсатилган уй-жойнинг юқори қийматидан ошиб кетган тақдирда, қолган қисми қарз олувчи томонидан шакллантириладиган бошланғич бадал суммасини ошириш орқали қопланади.
Бунда ипотека кредитининг суммаси хабарномада кўрсатилган ва сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қийматининг 85 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим;
б) сотиб олинадиган уй-жойнинг шартномадаги қиймати субсидия хабарномасида кўрсатилган ва сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қийматидан кам бўлган тақдирда, ипотека кредити шартномада кўрсатилган уй-жойнинг қийматининг 85 фоизи ҳамда бошланғич бадалнинг бир қисми учун субсидия шартномада кўрсатилган уй-жой қийматининг 10 фоизи миқдорида ҳисобланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК (кейинги ўринларда — Марказ) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 апрелга қадар:
давлат хизматлари марказларини, ариза берувчининг белгиланган ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолашга масъул бўлган ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимларини, субсидия тўланадиган талабгор шахсларни танлаб олиш бўйича доимий ишлайдиган ҳудудий комиссиянинг ЯИДХПга уланишини;
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматини кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ЯИДХПга электрон давлат хизматини жорий қилиш бўйича Регламент бир ҳафта муддатда Марказга киритилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 2020 йил 1 июнга қадар:
талабгорларнинг белгиланган ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолашга масъул бўлган ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимлари, субсидия тўланадиган талабгор шахсларни танлаб олиш бўйича доимий ишлайдиган ҳудудий комиссиянинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига уланишини;
Марказ билан биргаликда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими Ягона интерактив давлат хизматлари порталига уланишини таъминласин.
6 1 . Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ва «UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ билан ҳамкорликда ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромадлари тўғрисидаги маълумотларни олишни автоматлаштириш мақсадида 2022 йил 1 октябргача Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари базаси «my.gov.uz» платформасига интеграция қилинишини таъминласин.
6 2 . Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тегишли тижорат банклари билан биргаликда:
а) ажратилган ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидияни марказлаштирилган тартибда тўлаб берсин.
Бунда буюртманомалар тегишли тижорат банкларининг Бош офиси орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буюртманомалар бўйича тўловларни 5 иш куни ичида амалга оширсин.
б) 2022 йилнинг 1 октябргача қадар фоиз харажатлари учун субсидия тўлашнинг автоматлаштирилган тартибини жорий этсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги Марказ билан биргаликда 2020 йил 1 июлга қадар уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни баллар асосида баҳолаш дастурий таъминот (кейинги ўринларда — дастурий таъминот) тизими яратилишини ва ЯИДХПга интеграциялашувини таъминласинлар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги дастурий таъминотнинг оператори этиб белгилансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги дастурий таъминот тизими яратиш ҳамда зарур аппарат-дастурий комплекслар билан жиҳозлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни Давлат бюджетидан молиялаштириш чорасини кўрсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорига ИЛОВА
Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони билан жорий этилган Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар йили тасдиқланадиган тегишли Фармон ва қарорлари асосида ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш учун даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонларини, субсидияни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
баллар — уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлаш ва уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ижтимоий мезонлар бўйича баҳолар тўплами;
бошланғич бадал — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бирламчи уй-жой бозорида сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги маблағ. Шундан давлат бюджетидан тўлаб бериладиган қатъий белгиланган субсидия ва уй-жой қийматининг камида 5 фоизи қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан шакллантириладиган маблағ;
бошланғич бадал учун субсидия — талабгорга қуриб битказилган квартирани ипотека кредити асосида сотиб олишда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ҳар йили қатъий белгиланган миқдорда Давлат бюджетидан талабгор номига банкда очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказиладиган маблағ;
даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (кейинги ўринларда — МҲТЭКМ) 2,7 бараваридан 8 бараваригача;
Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача бўлган оилалар;
тўлиқсиз оила — никоҳи бекор қилинган оила, турмуш ўртоғи вафот этган, бедарак йўқолган ёки ёлғиз ўзи бўла туриб, никоҳдан ўтмасдан болали бўлган ёхуд бошқа сабабларга кўра ота-оналардан бирининг ёлғиз ўзи бир ёки бир нечта болани тарбиялаётган оила;
ипотека кредитининг энг кўп миқдори — ҳар йили келгуси йил учун талабгор томонидан бирламчи уй-жой бозоридан квартира сотиб олиш учун ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредитларининг энг кўп миқдори;
ижтимоий мезонлар — уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилани аниқлашда қўлланиладиган ва ушбу Низомга 1-иловада келтирилган асосий кўрсаткичлар;
иштирок этувчи тижорат банклари — фуқаролар томонидан бирламчи уй-жой бозорида танланган уй-жойларни сотиб олишга ипотека кредитини тақдим этувчи тижорат банклари;
комиссия — тегишли туман (шаҳар) ҳокими қарори билан тасдиқланган туман (шаҳар)да субсидия тўланишини мувофиқлаштириш бўйича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантириладиган комиссия;
субсидия — ипотека кредитлари асосида квартира сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказилган маблағ;
талабгор — ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани олган ариза берувчи;
уй-жой — пудрат ташкилотлари томонидан ўз маблағлари, банк кредити ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан янги қурилган (қурилиш ишлари якка тартибдаги уй-жой ёки бошқа турдаги нотурар бино ва иншоотларнинг кейинчалик реконструкция қилиш орқали мулкчилик тури кўп қаватли уй-жойларга ўзгартирилган қурилиш ва уй-жойлар объектлари бундан мустасно) бирламчи уй-жой бозоридаги квартиралар (4 ва ундан юқори қаватли);
фоиз учун субсидия — талабгорга қуриб битказилган квартирани сотиб олишда ипотека кредити фоизининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан талабгорнинг банкда очилган тегишли ҳисобварағига биринчи 5 йил давомида ўтказиладиган маблағ.
Бунда давлат бюджетидан тўлаб бериладиган фоиз қисми ҳисоби алоҳида ҳисобварақда юритилади;
хабарнома — комиссиянинг ушбу Низомга 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратиш ёки уни ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган ҳамда ариза берувчига туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориладиган қарори.
3. Ушбу Низом доирасида фуқарога ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида:
ҳудудларда бирламчи бозордаги квартираларни сотиб олиш;
якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш (мукаммал ва жорий таъмирлаш бундан мустасно) учун ажратилади.
5. Субсидия уни тўлашнинг мақсадли параметрларида белгиланган ҳудудда қурилган уй-жойлар учун йўналтирилади.
Бунда субсидия фуқаро рўйхатдан ўтган яшаш жойидаги ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) доирасида фуқароларнинг талабларидан келиб чиқиб ажратилади.
Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия дастури доирасида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олишга ҳақли.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудларда қурилиши режалаштирилаётган уй-жойлар сони, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш мезонлари, субсидия сони ва умумий ҳажми ҳамда бериш тартиби ва шартларини кўрсатган ҳолда, Интернет тармоқлари ва оммавий ахборот воситалари орқали белгиланган муддатда эълон беради.
7. Ариза берувчининг тақдим этилган аризаси асосида ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолаш қуйидаги масъул ташкилотлар (кейинги ўринларда — масъул ташкилотлар) томонидан амалга оширилади:
ўрганиб чиқиш жараёнида ўзларининг мавжуд электрон маълумотлар базаси билан интеграциялашган тизим орқали «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимида автомат тарзда иштирок этувчи ташкилотлар — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Солиқ қўмитаси ва иштирок этувчи тижорат банклари.
8. Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича тўланади.
2-боб. Субсидия олиш учун ариза бериш тартиби
9. Ҳудудларда қурилган бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича субсидия тўланадиган талабгорлар комиссия ва масъул ташкилотлар томонидан қонунийлик, шаффофлик, адолат ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида танланади.
10. Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради.
Айрим тоифадаги шахслар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва бошқа ҳарбий тузилмалар ходимлари (ҳарбий хизматчиларидан ташқари) ва давлат ҳисобидан уй-жойлар билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар томонидан ойлик даромадлари тўғрисидаги маълумотнома Давлат хизматлари марказига тақдим этилади.
Бунда ҳарбий тузилмалари ходимларининг даромадларини тасдиқловчи маълумотномага асосан Давлат хизматлари марказининг масъул ходими ушбу марказ электрон платформасига ҳарбий тузилма ходимларининг ойлик даромадларини ойлар кесимида киритади ҳамда мазкур маълумотномани «PDF» шаклда юклайди.
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни ҳамда анкета-аризада қайд этилган маълумотлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома асосида бериши мумкин.
Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ва марказ томонидан тегишли ташкилотларга сўров юбориш орқали маълумотларга аниқлик киритиш тўловларсиз (бепул) амалга оширилади.
11. Ариза берувчи томонидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза ҳар йили тасдиқланадиган давлат дастурларида белгиланган муддатларда топширилиши мумкин.
12. Ариза берувчи туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали анкета-аризада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
13. ЯИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда, ариза берувчи анкета-аризага асосан зарур бўлган маълумотларни ўзи киритади.
3-боб. Масъул ташкилотлар томонидан ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш тартиби
14. Давлат хизматлари маркази сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни «subsidiya.idm.uz» электрон платформасига юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда «subsidiya.idm.uz» электрон платформасига юборилади.
Ариза берувчининг аризаси ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масъул ташкилотларнинг маълумотлар базаси орқали ижтимоий мезонларга мувофиқлиги «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими орқали автомат равишда аниқланади.
Ариза баҳолаш жараёнидан ўтказилишидан олдин «ФҲДЁ ягона электрон архиви» маълумотлар базасидан ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи ўртасида никоҳ тузилгани ҳамда аризада кўрсатилган яқин қариндошларининг ариза берувчи билан қариндошлик даражасини аниқлаш учун Адлия вазирлигининг маълумотлар базасига юборилади.
Аризани масъул ташкилотлар томонидан ижтимоий мезонлар бўйича кўриб чиқиш фақат анкета-аризада кўрсатилган ҳолатлар бўйича тегишли масъул ташкилотларга юборилади.
15. Давлат хизматлари маркази, комиссия ҳамда масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Масъул ташкилот раҳбарлари томонидан «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимида ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларини кузатиб туриш учун масъул ходим ички буйруқ асосида бириктирилади.
Бириктириш тўғрисидаги маълумотлар тизим администраторига электрон шаклда юборилиши учун комиссия котибига тақдим этилади.
Ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини қуйидаги кетма-кетликда масъул ташкилотларнинг электрон маълумотлар базалари маълумотлари асосида интеграциялашган тизим орқали «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими аниқлайди ва ижтимоий мезонлар асосида баҳолайди:
а) Солиқ қўмитаси — ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлари аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадларини (аризада «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтганлиги кўрсатилган ариза берувчилар ҳамда ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари бундан мустасно). Бунда:
ариза берувчи, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг ойлик даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда, ариза бошқа масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмайди ва «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими томонидан автомат тарзда рад этилади;
ариза берувчи расмий даромад манбаига эга бўлмаган тақдирда, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг даромадлари инобатга олинмайди;
б) Кадастр агентлиги — ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
в) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги — ариза берувчининг «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётгани;
г) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — «UzASBO-2» ахборот тизими орқали ариза берувчининг олис ва чекка ҳудудда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими эканлиги, шунингдек, ариза берувчининг ёшлар тоифасига мансублиги (30 ёшдан ошмаган фуқаролар);
д) Адлия вазирлиги — ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар (бева, ажрашган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган аёл) тоифасига мансублигини;
е) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза» модулидан рўйхатдан ўтгани ёки ўтмагани;
ж) Иштирок этувчи тижорат банклари — ариза берувчининг кредит тарихи банк ички қоидаларига мувофиқлигини аниқлайди.
16. Агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига уларнинг яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.
Бунда сўнги бир йилдаги ўртача ойлик даромадлар миқдорини аниқлашда камида уч ойлик даромадларининг ўртача кўрсаткичлари инобатга олинади. Ушбу ҳолатда сўнги уч ойнинг камида бир ойида даромадга эга бўлиши талаб этилади.
17. Масъул ташкилотларнинг ахборот тизимлари маълумотлари асосида талабгорнинг ижтимоий мезонларга мувофиқлиги «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимида автоматлаштирилган тартибда баллар кўринишида баҳоланади.
Масъул ташкилотлар ўзларининг ахборот тизимлари орқали тақдим қилинган ҳар бир маълумотнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
18. ЯИДХПда масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижалари комиссия котибига юборилади.
19. Туман (шаҳар) ҳокимлари ва комиссия таркибига киритилган ҳар бир ташкилот ва идора раҳбарлари комиссиянинг самарали ва қонуний фаолият олиб бориши юзасидан шахсий жавобгар ҳисобланади.
Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмаган муддатда комиссия томонидан аризаларни кўриб чиқиш ҳолати бўйича туман (шаҳар) ҳокимларига тизимли равишда маълумот киритиб боради.
4-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
20. Комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар.
21.Комиссия ўз ваколатларига тегишли масалаларни комиссия раиси бошчилигида зарур ҳолларда ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.
Комиссия туман (шаҳар)да ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш истагида бўлган фуқароларга субсидия бўйича тушунтириш ва маслаҳатлар бериш билан шуғулланади, субсидия хабарномасини олган талабгорларга уй-жой топишда кўмаклашади, ажратилган субсидиялар ўзлаштирилиши юзасидан ҳар ойда мониторинг олиб боради, шунингдек, масъул ташкилотларнинг маълумотлар базасида вужудга келган техник муаммоларини бартараф этиш чораларини кўради.
22. Комиссия раиси:
комиссиянинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади;
комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;
комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади;
комиссия қарорларини тасдиқлайди.
23. Комиссия котиби:
комиссия раисининг топшириқларига асосан комиссия аъзоларини комиссия йиғилишининг ўтказиладиган жойи, вақти ва санаси тўғрисида хабардор қилади;
комиссия иш режаларини тайёрлайди;
комиссия баённомаларини юритади ва тасдиқланган баённомаларни комиссия аъзоларига юборади;
комиссия далолатномалари ва хулосаларини манзилларга етказади;
комиссия иш юритувини амалга оширади.
24. Комиссиянинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади ва қарор шаклида қабул қилинади.
25. Комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Комиссия мажлислари комиссия аъзоларининг рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади.
26. Комиссия йиғилишларида иштирок этадиган аъзоларининг учдан икки қисми ёқлаб овоз берган комиссия қарорлари қабул қилинган ҳисобланади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар йиғилиш котиби томонидан баённома билан расмийлаштирилади.
27. Комиссия қарорлари комиссия раиси томонидан имзоланади.
28. Комиссия ҳужжатлари туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимларида белгиланган муддатгача сақланади.
29. Комиссия ўзининг иш регламентини тасдиқлайди.
5-боб. Баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тартиби
30. Ариза берувчининг аризаси унинг қайд этилиш кетма-кетлигига мувофиқ ижтимоий мезонлар доирасида масъул ташкилотларнинг ахборот тизимлари томонидан ижтимоий мезонларга мувофиқ автомат равишда кўриб чиқилади ва натижаси бўйича маълумот берилади.
Масъул ташкилотлар томонидан электрон тизим орқали ижтимоий мезонлар юзасидан тақдим этилган маълумоти асосида «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими орқали субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида электрон QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарнома (талабгор ҳарбий хизматчи бўлган тақдирда) тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ва ЯИДХПга юборилади.
31. Кўриб чиқиш якунлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида электрон тасдиқланган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қарор тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига юборилади.
Ушбу хабарнома Давлат хизматлари маркази томонидан бир иш кунида ариза берувчига юборилади.
Бундан ташқари ЯИДХП орқали ариза берувчига «SMS» хабар юборилади.
ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат этилганда, комиссия томонидан субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома электрон шаклда ариза берувчига юборилади.
Аризада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
32. Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.
Ариза берувчининг кредит тарихи камида битта иштирок этувчи тижорат банкининг ички талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Бунда субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома олган талабгорнинг бошқа исталган иштирок этувчи тижорат банкидан ипотека кредитини олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
33. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномада талабгорга давлат бюджетидан ажратиладиган бошланғич бадал субсидиясининг қатъий белгиланган миқдори ва ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида дастлабки 5 йилда фоиз тўловларининг бир қисмини тўлаб бериш бўйича субсидия ажратилиши кўрсатилади ҳамда ипотека кредитини ажратиш тижорат банклари томонидан кўриб чиқилиши ва ушбу хабарнома кредит ажратилишини кафолатламаслиги қатъий белгилаб қўйилади.
34. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади:
а) тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
б) тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
Бунда ариза кўриб чиқиш жараёнига ўтказилмайди ва автомат равишда рад этилади.
в) масъул ташкилотлар хулосаларига асосан жами 30 дан паст балл тўплаганда;
г) илгари ипотека кредитлари бўйича субсидиядан фойдаланган (аввал олинган субсидияли ипотека кредитини сўндирган ва уй-жойни бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) ариза берувчи шу жумладан турмуш ўртоғи такрорий мурожаат қилганда;
д) жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;
Бунда тизим томонидан барча аризаларни кўриб чиқиш автомат равишда тўхтатилади ва рад этилади.
е) ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача ойлик даромади:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;
Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.
ж) аризани кўриб чиқишда ариза берувчининг турмуш ўртоғи томонидан аввал топширилган ва кўриб чиқиш жараёнида бўлган ариза аниқланганда.
з) ариза берувчининг кредит тарихи иштирок этувчи тижорат банкининг ички қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда.
35. Ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, автомат равишда рад этиш сабабларини ва қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда QR-код қўйилган хабарнома шакллантирилади ҳамда ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.
36. Субсидия ажратиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига ажратилган субсидия параметрларидан ошиб кетган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларни биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади.
37. Ушбу Низомга мувофиқ ажратиладиган субсидия бир оилага (эри ёки хотинига) фақат 1 (бир) марта берилади. Квартира сотиб олишга бериладиган ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома берилган вақтидан бошлаб қонунчилик хужжатларида белгиланган муддатлар давомида амал қилади.
Бунда талабгор фойдаланмаган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ўз хоҳишига кўра ЯИДХП орқали электрон ариза билан мурожаат қилган ҳолда комиссия раиси номига ёзма ариза билан мурожаат этиб рад этиши мумкин.
Талабгорнинг аризасида бекор қилиниши лозим бўлган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома реквизитлари кўрсатилади;
Талабгорнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани бекор қилиш ҳақидаги аризаси келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бекор қилинади.
Бунда хабарнома бекор қилинган тақдирда, ушбу ҳудуд учун белгиланган субсидия ажратиш параметрларида рад этилган субсидия сони қайта инобатга олинади.
Ушбу Низомга мувофиқ ажратиладиган субсидия айрим тоифадаги шахслар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари (ҳарбий хизматчиларидан ташқари)) ва давлат ҳисобидан уй-жойлар билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларига (эр ёки хотини) нисбатан ҳам татбиқ этилади.
38. Ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун белгиланган субсидия сони тугаганда, талабгорларга рад этиш тўғрисидаги хабарнома юборилади.
39. Субсидия тақдим этишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда такроран мурожаат қилишга ҳақли.
40. Жорий йил учун ҳудудга ажратилган субсидия сони тугаган тақдирда, дастурий таъминот тизимида аризалар қабул қилиниши автомат равишда тўхтатилади.
Аризани кўриб чиқиш даври якунлангунига қадар комиссия ва масъул ташкилотларнинг электрон маълумотлар базасида хатолик туфайли нотўғри хулоса шаклланган тақдирда комиссия раисининг дастурий таъминот тизимида яратилган ва ЭРИ билан тасдиқланган мурожаатига асосан дастурий таъминот тизим администратори томонидан маълумотларга тузатиш киритиш учун бир қадам ортга қайтарилади.
«Халқпарвар» комиссиялари ва суд қарорлари билан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномаларини дастурий таъминотдан тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш Комиссия раисининг дастурий таъминот тизимида яратилган ва ЭРИ билан тасдиқланган мурожаатига асосан тизим администратори томонидан амалга оширилади.
Комиссия ёки масъул ташкилот тузатиш киритиш учун қайтарилган маълумотларни тизимга қайта киритиш ҳуқуқига эга.
Тегишли ташкилотлар томонидан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномалар бекор қилинганда комиссия томонидан 3 иш кунида фуқаро ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкига хабарнома юборади.
Ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш адолатли ва ҳаққонийлиги учун тегишлилиги бўйича комиссия аъзолари ва ахборот базаларига масъул бўлган ташкилотнинг ходимлари шахсан жавобгардирлар.
6-боб. Ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш тартиби
41. Давлат хизматлари марказидан субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани олган талабгор уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади.
Бунда субсидия хабарномасини олгунга қадар қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган инвестиция шартномаси, улуш киритиш асосида тузилган шартномалар ҳам инобатга олинади.
Сотиб олинадиган уй-жой учун ажратиладиган ипотека кредити миқдори тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчининг (кафилнинг) тўлов қобилиятидан келиб чиқиб аниқланади.
Фоиз тўловларини ҳисоблаш ажратиладиган ипотека кредити қийматига мувофиқ ҳисобланади.
Бунда тижорат банки томонидан ажратиладиган ипотека кредити миқдори жорий йил учун белгилаган ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошиб кетмаслиги шарт.
42. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига:
уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган бирламчи шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги ёки пудрат ташкилотига тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
ипотека кредити бўйича биргаликда қарз олувчининг (кафилнинг) тегишли маълумотларини тақдим қилади.
43. Иштирок этувчи тижорат банки тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг уч иш кунида қарз олувчига кредит бериш масаласини ўрганиб чиқади ҳамда аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Бунда ариза қаноатлантирилган тақдирда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун субсидияли ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги кафолат хатини тақдим этади.
44. Субсидия:
а) бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлаш учун субсидия — ҳар йил учун қатъий белгиланган миқдорда;
б) ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия — кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади.
45. Квартираларни сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини биринчи 5 йил давомида қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори қуйидаги тартибда ҳисобланади:
ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси қуйидаги формула билан аниқланади:
С М = К С * (А Ф — Б Ф )
бунда:
С М — ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси;
К С — ипотека кредити бўйича асосий қарзнинг қолдиқ суммаси;
А Ф — ипотека кредити шартномасида тижорат банки ҳамда ариза берувчи келишувига асосан белгиланган фоиз ставкаси;
Б Ф — 10 фоизлик пункт.
Бунда якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича субсидия ушбу якка тартибдаги уй-жойлар қуриб битказилгандан ва/ёки реконструкция қилингандан сўнг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.
45 1 . Ариза берувчи ва (ёки) унинг турмуш ўртоғининг ҳамда кафил сифатида келтирилган яқин қариндошларининг ўртача даромадлари миқдори уларнинг ҳар бири бўйича қуйидаги формула асосида аниқланади:
Ўд = Дм / Oс
бунда:
Ўд — ўртача даромад миқдори;
Дм — ариза берувчининг охирги ўн икки ой давомидаги даромадлари миқдори;
Oс — охирги ўн икки ой давомида ҳақиқатда даромад ҳисобланган ойлар сони.
Бунда ҳар бир субъект бўйича ўртача даромад миқдори юқоридаги формула асосида аниқланади ва умумий ўртача даромад миқдори умумлаштирилган тарзда ҳисобланади.
46. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари мутаносиб равишда пасаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.
Тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари пасайганда, фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия миқдори ушбу санадан бошлаб мутаносиб равишда камаяди.
Асосий ставкага ўзгариш киритилмаган тақдирда, тижорат банклари томонидан Молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани олган фуқароларга амалда белгиланган фоиз ставкасидан юқори фоиз ставкада ипотека кредитлари ажратилиши мумкин эмас.
Бунда тижорат банки томонидан ўзининг расмий веб-сайтида ипотека кредити фоиз ставкасининг пасайтирилганлиги эълон қилинади ва қарз олувчи, биргаликда қарз олувчи билан тузилган кредит шартномаларига қўшимча келишувлар тузилмасдан, қарздорнинг шахсий кабинетига ўзаро тузилган кредит шартномасига киритилган ўзгартиришлар бўйича қўшимча келишув ҳамда янгидан тузилган тўловлар жадвали жойлаштирилади.
7-боб. Ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидия тўлаб бериш тартиби
47. Сотиб олинадиган квартира бўйича талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки талабгор билан бир иш кунида ипотека кредити шартномасини тузади.
48. Якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш бўйича талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки талабгор билан бир иш кунида ипотека кредити шартномасини расмийлаштиради.
Бунда ипотека кредити бўйича бошланғич бадал учун қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ва (ёки) бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг қиймати ҳисобга олиниши мумкин.
49. Талабгор томонидан сотиб олинадиган квартиранинг талабгор номига расмийлаштирилган кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг тижорат банки бир иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидияни тўлашга буюртманомани юборади.
Бунда «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали иштирок этувчи тижорат банки томонидан киритилган буюртманомалар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши бўйича Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ДМБАТ) автомат тарзда буюртманома шаклланади.
50. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тўрт иш куни мобайнида тижорат банки томонидан «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали киритилган буюртманомага асосан ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидияни тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.
Бунда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан талабгорга тижорат банкида очилган ҳисобвараққа ўтказиб берилган бошланғич бадал учун субсидия фақат бошланғич бадал сифатида шакллантирилади ва ипотека кредити маблағлари билан бир вақтда қурилиш (пудрат) ташкилотига ўтказиб берилади. Мазкур маблағни бошқа мақсадларга йўналтириш тақиқланади.
51. Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ўтказилган кундан бошлаб ундан ўттиз кун ичида фойдаланилмаган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банки субсидияни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтаради.
Бунда иштирок этувчи тижорат банки томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган муддат ўтгандан сўнг уч иш куни ичида ажратилган субсидия Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтарилмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун ушбу қайтарилмаган субсидиянинг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисобланади.
52. Талабгорга уй-жойларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилган кундан бошлаб иштирок этувчи тижорат банклари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга буюртманома юборилади.
53. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали:
бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни — тижорат банкининг буюртманомасига асосан ҳар бир фуқаро кесимида банкда фуқаронинг номига очилган ҳисобвараққа 4 иш кунида;
ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидияларни — ипотека кредитининг фоиз тўловларини амалга ошириш учун банкда ҳар бир фуқаро номига очилган ҳисобвараққа ҳар ойнинг бешинчи иш кунидан йигирма бешинчи кунига қадар ўтказиб берилади;
Тижорат банки томонидан ҳақиқатда ажратилган ипотека кредити санасидан бошлаб фоиз тўловлари учун субсидия тўлаб берилади.
Иштирок этувчи тижорат банклари томонидан Молия вазирлигига буюртманома беришда кредит тўловларини қайтариш графикларидаги ўзгаришлар инобатга олинмаслиги натижасида ортиқча тўланган субсидия тижорат банки ҳисобидан Давлат бюджетига тикланади;
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали фуқароларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан тўлаб берилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларига онлайн тарзда узатиб борилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
54. Ариза берувчи ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга, талабгор ва пудрат ташкилоти уй-жойнинг ҳақиқий қийматига, иштирок этувчи тижорат банки тақдим этилган ипотека кредити суммаси ва фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган субсидия тўғри ҳисобланишига жавоб беради.
55. Уй-жой сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити талабгор билан тузилган ипотека кредити шартномалари шартларига риоя этилиши иштирок этувчи тижорат банки томонидан назорат қилинади.
56. Иштирок этувчи тижорат банки ҳар чоракда Молия вазирлиги билан биргаликда талабгорнинг ипотека кредити бўйича тўловларни қайтариш графиги ва ажратилган фоиз учун субсидия суммаси асосида солиштирма далолатномани расмийлаштиради.
57. Иштирок этувчи тижорат банки қарз олувчи томонидан ипотека кредити бўйича асосий қарздорлик тўлиқ қопланганда ёки фоиз учун субсидия бўйича охирги тўлов амалга оширилганидан сўнг 10 кун ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ушбу субсидия тўлаб берилиши якунланган талабгорлар рўйхатини тақдим этади.
58. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан фоиз учун субсидия ортиқча тўланганда, кейинги ойда талабгорга субсидия аввал тўланган ортиқча тўловни ҳисобга олган ҳолда тўланади.
59. Иштирок этувчи тижорат банкининг ички сиёсатида белгиланган муддатларда ипотека кредитлари бўйича тўловларни сурункали равишда тўламаслик оқибатида бекор қилинган ипотека кредити шартномалари бўйича ундириладиган маблағлар (шу жумладан, гаровдаги уй-жойнинг сотилиши) ҳисобидан талабгорга бошланғич бадал ва фоиз учун ажратилган субсидия ипотека кредити бўйича гаровга қўйилган уй-жойнинг сотилган қийматидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ушбу банклар томондан тўлиқ миқдорда қайтарилади.
60. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратилиши, талабгорларга субсидия ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
61. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
62. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар».
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Субсидия ажратиладиган фуқароларни баҳолашнинг ижтимоий
Т/р Мезонлар Балл Масъул орган I. Ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи, шу жумладан, яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача ойлик даромади (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — МҲТЭКМ асосида) Ҳудудларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар) 1. МҲТЭКМнинг 2,7 бараварига тенг ва кўп бўлган, 7 бараварига тенг ва кам бўлган 10 Солиқ қўмитаси 2. МҲТЭКМнинг 7 бараваридан кўп бўлган, 8 бараварига тенг ва кам бўлган 5 Тошкент шаҳрида 1. МҲТЭКМнинг 2,7 бараварига тенг ва кўп бўлган, 8 бараварига тенг ва кам бўлган 10 Солиқ қўмитаси 2. МҲТЭКМнинг 8 бараваридан кўп бўлган, 9,2 бараварига тенг ва кам бўлган 5 II. Ҳозирги турар жой мақоми* 1. Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд эмаслиги 20 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастрлар палатаси III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар** 1. Ариза берувчининг «Labor-migration» дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти эканлиги 10 Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими 5 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари 3. Ариза берувчининг ёшлар тоифасига мансублиги (30 ёшдан ошмаган фуқаролар) 5 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 4. Ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ва/ёки ёлғиз оналар) тоифасига мансублиги 5 Адлия вазирлиги IV. Ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги** 1. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза» модулидан рўйхатдан ўтган шахслар 5 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги V. Ариза берувчининг кредит тарихи иштирок этувчи тижорат банкларининг ички қоидаларига мувофиқлиги*** 1. Ариза берувчининг кредит тарихи иштирок этувчи тижорат банкларининг ички қоидаларига мувофиқлиги — Иштирок этувчи тижорат банклари Жами балл: 35
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA AJRATISH TOG`RISIDA 000000-son XABARNOMA Ariza raqami: _________ Berilgan sanasi «___» _________ 20___ yil Amal qilish muddati «___» _________ 20___ yil Fuqaro ______________________________________________________________________________ (F.I.O.) Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʼlash tartibi toʼgʼrisidagi nizomga muvofiq __________________________________________________ deb topildi. (ijtimoiy mezonga muvofiqligi) Passport ma`lumotlari: seriyasi ___________ raqami_ ______________________ ______________________________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami (JSH SHIR)______________________________________________ Kim tomonidan berilgan ____________________________________ , berilgan sanasi _________________________ Doimiy roʻyxatdan oʻtgan manzili ___________________________________________________________________ Davlat budjeti hisobidan uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti boʻyicha subsidiyalar quyidagicha toʻlab beriladi: 1. Dastlabki badalning bir qismini qoplab berish uchun - 30 000 000 so'm; 2. Foiz toʻlovlarining bir qismini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun toʻlab beriladi. Bunda subsidiyalar bir qarz oluvchiga ajratiladigan ipoteka kreditining eng koʻp miqdoridan oshmagan ipoteka kreditlari boʼyicha toʻlab beriladi. Izoh. Mazkur xabarnoma fuqaroga ipoteka kreditini ajratilishini kafolatlamaydi. Ipoteka kreditini ajratish tijorat banklari tomonidan oʻrnatilgan tartibda koʻrib chiqiladi. Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shaxri)dan biriktirilgan hodim F.I.O va ishonch raqami QR-kod
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2а-ИЛОВА
UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA AJRATISHNI RAD ETISH TOG`RISIDA 000000-son XABARNOMA Berilgan sanasi «____» __________ 20___ yil Fuqaro __________________________________________________________________________________________________________ (F.I.O.) O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil 25 martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʼlash tartibi toʼgʼrisidagi nizom ga muvofiq _____________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________ ________________________sababli rad etishga asosli deb topildi. (Nizomning qaysi talablariga muvofiq emasligi koʼrsatilishi kerak) Passport ma`lumotlari: seriyasi __________ raqami ___________________ ____________________________________________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami (JSH SHIR)_______________________________________________________ Kim tomonidan berilgan __________________________________ , berilgan sanasi _____________________________________ Doimiy roʻyxatdan oʻtgan manzili _____________________________________________________________________________ QR-kod Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shaxri)dan biriktirilgan hodim FIO va ishonch raqami
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
______ тумани (шаҳри)да ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўланишини мувофиқлаштириш бўйича комиссиянинг
1. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи, Комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази раҳбари 3. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи 4. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) солиқ инспекцияси раҳбари 5. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи 6. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) кадастрлар палатаси бошлиғи 7. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими масъул ходими, Комиссия котиби
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия ажратиш ва тўлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Ариза берувчи субсидия олиш учун туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда исталган вақтида тўлдиради. Қонунчиликда белгиланган муддат давомида (ҳафтанинг душанба — жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача)* 2-босқич Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази 1. Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази томонидан қабул қилинади. 2. Айрим тоифадаги шахслар мурожаат этганда, уларнинг даромадларини тасдиқловчи маълумотномага асосан Давлат хизматлари марказининг масъул ходими ушбу марказ электрон платформасига ҳарбий тузилма ходимларининг ойлик даромадларини ойлар кесимида киритади ҳамда мазкур маълумотномани «PDF» шаклда юклайди. 3. Туман (шаҳар) давлат хизматлари аризалар қайд қилиниши навбатлигига кўра уларни ижтимоий мезонлар бўйича кўриб чиқиш учун «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимига юборади ва тизим орқали Солиқ қўмитасига, Кадастрлар палатасига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, Адлия вазирлигига, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ҳамда иштирок этувчи тижорат банкларига ҳамда электрон шаклда тақдим этилади. 1 иш куни ичида 3-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги («subsidiya.idm.uz» дастурий тизимида тегишли ташкилотларнинг электрон базасидан келиб тушган маълумотлар асосида автоматлаштирилган тарзда баҳоланади) 1. Солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бўйича ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлари аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадларини аниқлайди. 2. Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза» модулидан ногиронлик белгилангани ёки белгиланмаганини аниқлайди. 3. Ариза берувчининг фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган аёл, бева ва ажрашганлар тоифасига мансублигини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» маълумотлар базасидан аниқлайди. 4. Ариза берувчининг «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлигини аниқлайди. 5. Ариза берувчи 30 ёшдан ошмаган ёшлар тоифасига мансублигини аниқлайди. 6. Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. 7. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими эканлиги; Профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари тоифасига мансублигини аниқлайди. 2 иш куни мобайнида Иштирок этувчи тижорат банклари Ариза берувчининг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) орқали иштирок ариза берувчининг кредит тарихи банкнинг ички қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида маълумот тақдим этади. 2 иш куни мобайнида 4-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги («subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими) Танлов натижалари юзасидан «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими томонидан автоматик равишда субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган субсидия хабарномасини тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ва ЯИДХПга электрон тарзда юборади. 1 иш куни мобайнида 5-босқич Талабгор Ўзининг даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб мўлжаллаётган уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича хусусий қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади. Бунда субсидия хабарномасини олгунга қадар қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган инвестиция шартномаси, улуш киритиш асосидаги шартномалар ҳам инобатга олинади. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома олгунга қадар ёки субсидия хабарномасининг муддати доирасида Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган бирламчи шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги ёки қурилиш (пудрат) ташкилотига тўлаганлиги тўғрисидаги маълумотномани ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади. Хабарнома амал қилиш муддатининг охирги кунигача 6-босқич Иштирок этувчи тижорат банки 1. Талабгорнинг субсидия хабарномасини «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформасидан рўйхатдан ўтказади. 2. Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади. 3. Ипотека кредити ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги кафолат хатини тақдим этади. Бунда талабгорга ипотека кредитини ажратиш рад этилган тақдирда тижорат банки томонидан «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформасида яратилган буюртманомани бекор қилинади. 5 иш куни ичида 7-босқич Талабгор 1. Қурилиш (пудрат) ташкилоти билан квартирани олди-сотди шартномасини нотариат идорасида расмийлаштиради. 2. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр ҳужжатларини расмийлаштиради. 3. Расмийлаштирилган шартномани ва кадастр ҳужжатларини тижорат банкига етказади. Ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги кафолат хатида кўрсатилган муддат доирасида 8-босқич Иштирок этувчи тижорат банки 1. Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради. 2. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидияни тўлашга буюртманомани юборади. 1 иш куни ичида 9-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Сотиб олинаётган уй-жой (квартира) учун ажратилган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради. 5 иш куни ичида 10-босқич Иштирок этувчи тижорат банки Ажратилган ипотека кредити бўйича фоиз субсидиясини тўлаб бериш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали буюртманома юборади. Ипотека кредити тақдим этилгандан сўнг биринчи тўлов кунига қадар 11-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ипотека бўйича фоизларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали тўлаб беради. Ҳар ойнинг бешинчи иш кунидан 25-кунига қадар
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
АНКЕТА-АРИЗА
Ариза рақами _____________ Қабул қилиш санаси________ Қабул қилган шахс ________ 1. _____________________ (фамилияси) __________________________ (исми) ______________________ (отасининг исми) 2. Манзил :________________ (аҳоли пункти) ________________ (туман, шаҳар) _________________ (вилоят) 3. Туғилган санаси ___ /_____ / ______ 4. Жинси ____ аёл _____ эркак 5. Оилавий аҳволингиз: бўйдоқ / турмушга чиқмаган_____ уйланган / турмушга чиққан _____ ажрашган _____ ажрашган (фарзанди бор)_____ бева _____ бева (фарзанди бор) ёлғиз она ____ ___ 6. Паспорт ёки ID карта бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамингиз (ЖШ ШИР)*: ________________________ 7. Турмуш ўртоғининг паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ______________ (ЖШ ШИР) 8. Кафил сифатида иштирок этадиган яқин қариндошингизни _____________________ (ЖШ ШИР) _____________________ (ЖШ ШИР) 9. Сиз ва/ёки оила аъзоларингиз ногиронлиги ёки оғир турдаги касалликка чалинганлиги бўйича «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимидан рўйхатдан ўтганми? Агар рўйхатда бўлса, кимлигини кўрсатинг: 1) Ариза берувчининг ўзи (ҳа/йўқ)_______; 2) Турмуш ўртоғи ________________________ (ЖШ ШИР) 3) Фарзанди ________________________ (ЖШ ШИР) 10. Сиз билан боғланиш учун маълумотлар? эл.почта _______________ уй тел: ________________ иш тел: ________________ мобиль тел: _______________ 11. Сиз қуйидаги фуқаролар тоифаларига мансубмисиз? Агар мансуб бўлсангиз, қайсилигига кўрсатинг: «Labor migration» дастурида рўйхатдан ўтган (ҳа/йўқ)_______; Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар, (ажрашган, бева ва/ёки ёлғиз оналар) (ҳа/йўқ)_______; Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими сифатида фаолият юритасизми? (ҳа/йўқ)_______; Профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим устаси сифатида фаолият юритасизми? Агар фаолият юритсангиз қуйидагилардан бирини кўрсатинг: махсус фан ўқитувчи/мураббий/ишлаб чиқариш таълим устаси _______; 12. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:_______________________; Сиз, турмуш ўртоғингиз ёки фарзандларингиз ҳарбийлаштирилган органларга алоқаси борми? (ҳа/йўқ)_______, агар бор бўлса уларни белгиланг. 1) ариза берувчининг ўзи (ҳа/йўқ)_______; 2) турмуш ўртоғи ________________________ (ЖШ ШИР) 3) кафил сифатида келтирилган фарзанди ________________________ (ЖШ ШИР) Мен уй-жой олиш ҳамда уй-жой учун субсидия олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман ҳамда кредит ахбороти тўғрисидаги ва тегишли маълумотларнинг ошкор этилишига розилигимни билдираман. ____________ __________ ____________ _________ имзо кун ой йил
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 март,
182-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
MEZONLARI
NAMUNAVIY TARKIBI
SXEMASI
Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Aholini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash orqali daromadi yuqori boʻlmagan hamda uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan oilalar, ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlar, mamlakatimiz ijtimoiy hayotida faol ishtirok etayotgan yoshlar va shu toifadagi boshqa aholi qatlamlariga koʻmaklashish va uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj oilalarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashda manzillilik va shaffoflikni taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ipoteka krediti mexanizmlarini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 28-noyabrdagi PF-5886-son Farmoni bilan ayrim shaxslarga, shu jumladan, daromadi yuqori boʻlmagan va uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlganlarga ipoteka krediti boʻyicha dastlabki badal va foizlarning bir qismini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga subsidiyalar toʻlanishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisida nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
uy-joy sotib olishga ipoteka kreditining boshlangʻich badali va foizlarning bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplab berish;
yakka tartibdagi uy-joylarga ajratilgan ipoteka kreditlari boʻyicha foizlarning bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplab berish;
uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolar tomonidan subsidiya olish uchun ariza berish, ariza beruvchini ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholash;
tuman (shahar)da uy-joy sotib olish uchun subsidiya toʻlanadigan talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiyalar faoliyatini tashkil etish va ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholash natijalarini koʻrib chiqish;
sotib olinadigan uy-joylarni aniqlash, ajratiladigan ipoteka krediti boʻyicha subsidiyani hisoblash, ipoteka kreditini rasmiylashtirish va subsidiyalarni toʻlab berish tartibi.
3. Belgilansinki:
Davlat xizmatlari markazlari va yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali uy-joy sotib olish uchun subsidiya toʻlanadigan shaxslarni tanlash jarayonida koʻrsatiladigan xizmatlar;
tegishli tashkilotlar tomonidan uy-joy sotib olish uchun subsidiya toʻlanadigan shaxslarni tanlashda foydalaniladigan maʼlumotlar (hujjatlar) istisno tariqasida toʻlovlarsiz amalga oshiriladi;
har yili davlat budjetidan shahar va qishloq joylarida qurilgan koʻp qavatli uylardan birlamchi bozorda kvartiralar sotib olishda ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badal va (yoki) foiz xarajatlarining bir qismini qoplash maqsadida ajratiladigan subsidiyalar tegishli moliya yili uchun tasdiqlangan parametrlar doirasida amalga oshiriladi;
3 1. 2020-yildagi subsidiyalar toʻlashning maqsadli moʻljallari doirasida, istisno tariqasida, belgilansinki:
subsidiya olish uchun ariza topshirish muddati 2020-yil 31-dekabrga qadar va subsidiyalarni toʻlash muddati 2021-yil 1-dekabrga qadar uzaytiriladi;
agar subsidiya olish uchun murojaat qilgan ariza beruvchining daromadlariga uning xotini (eri), ular bilan bir uyda birgalikda yashovchi ota-onasi hamda farzandlarining (shu jumladan, asrab olingan farzandlari) daromadlari qoʻshilgandan soʻng oʻrtacha oylik daromadlari miqdori ushbu qaror bilan tasdiqlangan nizomning 2-bandida koʻrsatilgan meʼyorlardan kam boʻlsa, boshqa jismoniy shaxslar daromadlari ham kiritilishi mumkin;
talabgor tomonidan tanlangan uy-joyning qiymati xabarnomada koʻrsatilgan sotib olinishi mumkin boʻlgan uy-joyning yuqori qiymatidan oshgan taqdirda, ushbu uy-joyni sotib olishga ajratiladigan ipoteka kreditining eng koʻp miqdori Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 1-maydagi PQ-4701-son qaroriga muvofiq belgilanadi. Bunda sotib olinadigan uy-joy qiymatining ipoteka kreditining eng koʻp miqdoridan oshgan qismi qarz oluvchining oʻz mablagʻlari va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar, shu jumladan Toshkent shahri va shaharlarda boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun davlat budjetidan ajratiladigan subsidiya mablagʻlari hisobidan toʻlanadi.
3 2 . Belgilansinki, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bozor tamoyillariga asoslangan ipoteka kreditlarini ajratish orqali aholini uy-joy bilan taʼminlashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 11-martdagi PF-6186-son Farmoni qabul qilinguniga qadar subsidiya taqdim etish toʻgʻrisidagi xabarnomalarni olgan shaxslarga ipoteka kreditlari va subsidiyalar ajratishda 2020-yilda amalda boʻlgan shartlar va miqdorlar saqlab qolinadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 11-martdagi PF-6186-son Farmoni qabul qilinganidan soʻng subsidiya olish uchun murojaat qilgan ariza beruvchining daromadlariga u bilan birga yashamayotgan yaqin qarindoshlarining daromadlari ham kiritilib hisoblanayotganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
3 3 . Yangi tartib doirasida yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilishga ajratilgan ipoteka kreditlari boʻyicha foizlarning bir qismini qoplash uchun subsidiya yakka tartibda qurilgan (rekonstruksiya qilingan) uy-joyning kadastr hujjatlari rasmiylashtirilgunga qadar olingan ijobiy subsidiya xabarnomalari boʻyicha toʻlab beriladi.
3 4 . 2021-yilda ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya ajratishning maqsadli parametrlari doirasida:
a) sotib olinadigan kvartiraning narxi xabarnomada koʻrsatilgan uy-joyning yuqori qiymatidan oshib ketgan taqdirda, qolgan qismi qarz oluvchi tomonidan shakllantiriladigan boshlangʻich badal summasini oshirish orqali qoplanadi.
Bunda ipoteka kreditining summasi xabarnomada koʻrsatilgan va sotib olinishi mumkin boʻlgan uy-joyning yuqori qiymatining 85 foizidan oshib ketmasligi lozim;
b) sotib olinadigan uy-joyning shartnomadagi qiymati subsidiya xabarnomasida koʻrsatilgan va sotib olinishi mumkin boʻlgan uy-joyning yuqori qiymatidan kam boʻlgan taqdirda, ipoteka krediti shartnomada koʻrsatilgan uy-joyning qiymatining 85 foizi hamda boshlangʻich badalning bir qismi uchun subsidiya shartnomada koʻrsatilgan uy-joy qiymatining 10 foizi miqdorida hisoblanadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi qoshidagi “Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyot loyihalarini boshqarish markazi” DUK (keyingi oʻrinlarda — Markaz) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi bilan birgalikda 2020-yil 1-aprelga qadar:
davlat xizmatlari markazlarini, ariza beruvchining belgilangan ijtimoiy mezonlarga mos kelishini aniqlash va baholashga masʼul boʻlgan tashkilotlarning tuman (shahar) boʻlimlarini, subsidiya toʻlanadigan talabgor shaxslarni tanlab olish boʻyicha doimiy ishlaydigan hududiy komissiyaning YIDXPga ulanishini;
ushbu qaror bilan tasdiqlangan davlat xizmatini koʻrsatish YIDXP orqali joriy etilishini;
YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatishning har bir bosqichida murojaatlarning koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibi joriy etilishini taʼminlasinlar.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi YIDXPga elektron davlat xizmatini joriy qilish boʻyicha Reglament bir hafta muddatda Markazga kiritilishini taʼminlasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi 2020-yil 1-iyunga qadar:
talabgorlarning belgilangan ijtimoiy mezonlarga mos kelishini aniqlash va baholashga masʼul boʻlgan tashkilotlarning tuman (shahar) boʻlimlari, subsidiya toʻlanadigan talabgor shaxslarni tanlab olish boʻyicha doimiy ishlaydigan hududiy komissiyaning “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga ulanishini;
Markaz bilan birgalikda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portaliga ulanishini taʼminlasin.
6 1 . Davlat soliq qoʻmitasi Adliya vazirligi va “UZINFOCOM” davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator” MCHJ bilan hamkorlikda ariza beruvchi va birgalikda qarz oluvchilarning daromadlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olishni avtomatlashtirish maqsadida 2022-yil 1-oktabrgacha Davlat soliq qoʻmitasining axborot tizimlari bazasi “my.gov.uz” platformasiga integratsiya qilinishini taʼminlasin.
6 2 . Iqtisodiyot va moliya vazirligi tegishli tijorat banklari bilan birgalikda:
a) ajratilgan ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badal va foiz xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyani markazlashtirilgan tartibda toʻlab bersin.
Bunda buyurtmanomalar tegishli tijorat banklarining Bosh ofisi orqali Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etiladi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi buyurtmanomalar boʻyicha toʻlovlarni 5 ish kuni ichida amalga oshirsin.
b) 2022-yilning 1-oktabrgacha qadar foiz xarajatlari uchun subsidiya toʻlashning avtomatlashtirilgan tartibini joriy etsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi Markaz bilan birgalikda 2020-yil 1-iyulga qadar uy-joy sotib olish uchun subsidiya toʻlanadigan shaxslarni ballar asosida baholash dasturiy taʼminot (keyingi oʻrinlarda — dasturiy taʼminot) tizimi yaratilishini va YIDXPga integratsiyalashuvini taʼminlasinlar.
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi dasturiy taʼminotning operatori etib belgilansin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi dasturiy taʼminot tizimi yaratish hamda zarur apparat-dasturiy komplekslar bilan jihozlash bilan bogʻliq boʻlgan xarajatlarni Davlat budjetidan moliyalashtirish chorasini koʻrsin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-martdagi 182-son qaroriga ILOVA
Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ipoteka krediti mexanizmlarini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 28-noyabrdagi PF-5886-son Farmoni bilan joriy etilgan Bozor tamoyillariga asoslangan ipoteka kreditlari orqali aholini uy-joy bilan taʼminlashning yangi tartibi doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining har yili tasdiqlanadigan tegishli Farmon va qarorlari asosida ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badal va foiz xarajatlarining bir qismini Davlat budjetidan qoplab berish uchun daromadi yuqori boʻlmagan va uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarni aniqlash mezonlarini, subsidiyani hisoblash va toʻlash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ariza beruvchi — ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badal va foiz xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya olish maqsadida ariza bilan murojaat qiluvchi 18 yoshdan 60 yoshgacha boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi;
ballar — uy-joyga muhtoj fuqarolarni aniqlash va ularning ijtimoiy ustuvorligini belgilash uchun foydalaniladigan ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholar toʻplami;
boshlangʻich badal — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida birlamchi uy-joy bozorida sotib olinadigan kvartira qiymatining 15 foizidan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻ. Shundan davlat budjetidan toʻlab beriladigan qatʼiy belgilangan subsidiya va uy-joy qiymatining kamida 5 foizi qarz oluvchi tomonidan oʻz mablagʻlari hisobidan shakllantiriladigan mablagʻ;
boshlangʻich badal uchun subsidiya — talabgorga qurib bitkazilgan kvartirani ipoteka krediti asosida sotib olishda boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun har yili qatʼiy belgilangan miqdorda Davlat budjetidan talabgor nomiga bankda ochilgan tegishli hisobvaraqqa oʻtkaziladigan mablagʻ;
daromadi yuqori boʻlmagan fuqaro yoki oila — qonunchilik hujjatlariga muvofiq aniqlanishi mumkin boʻlgan oʻrtacha oylik daromadlar miqdori:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda belgilangan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining (keyingi oʻrinlarda — MHTEKM) 2,7 baravaridan 8 baravarigacha;
Toshkent shahrida belgilangan MHTEKMning 2,7 baravaridan 9,2 baravarigacha boʻlgan oilalar;
toʻliqsiz oila — nikohi bekor qilingan oila, turmush oʻrtogʻi vafot etgan, bedarak yoʻqolgan yoki yolgʻiz oʻzi boʻla turib, nikohdan oʻtmasdan bolali boʻlgan yoxud boshqa sabablarga koʻra ota-onalardan birining yolgʻiz oʻzi bir yoki bir nechta bolani tarbiyalayotgan oila;
ipoteka kreditining eng koʻp miqdori — har yili kelgusi yil uchun talabgor tomonidan birlamchi uy-joy bozoridan kvartira sotib olish uchun ajratilishi mumkin boʻlgan ipoteka kreditlarining eng koʻp miqdori;
ijtimoiy mezonlar — uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj boʻlgan oilani aniqlashda qoʻllaniladigan va ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan asosiy koʻrsatkichlar;
ishtirok etuvchi tijorat banklari — fuqarolar tomonidan birlamchi uy-joy bozorida tanlangan uy-joylarni sotib olishga ipoteka kreditini taqdim etuvchi tijorat banklari;
komissiya — tegishli tuman (shahar) hokimi qarori bilan tasdiqlangan tuman (shahar)da subsidiya toʻlanishini muvofiqlashtirish boʻyicha ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq namunaviy tarkibda shakllantiriladigan komissiya;
subsidiya — ipoteka kreditlari asosida kvartira sotib olish uchun boshlangʻich badal va kredit foizining bir qismini qoplash maqsadida Davlat budjetidan fuqaro uchun bankda uning nomiga ochilgan tegishli hisobvaraqqa oʻtkazilgan mablagʻ;
talabgor — ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya berish toʻgʻrisida ijobiy xabarnomani olgan ariza beruvchi;
uy-joy — pudrat tashkilotlari tomonidan oʻz mablagʻlari, bank krediti va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan yangi qurilgan (qurilish ishlari yakka tartibdagi uy-joy yoki boshqa turdagi noturar bino va inshootlarning keyinchalik rekonstruksiya qilish orqali mulkchilik turi koʻp qavatli uy-joylarga oʻzgartirilgan qurilish va uy-joylar obyektlari bundan mustasno) birlamchi uy-joy bozoridagi kvartiralar (4 va undan yuqori qavatli);
foiz uchun subsidiya — talabgorga qurib bitkazilgan kvartirani sotib olishda ipoteka krediti foizining bir qismini qoplash uchun Davlat budjetidan talabgorning bankda ochilgan tegishli hisobvaragʻiga birinchi 5 yil davomida oʻtkaziladigan mablagʻ.
Bunda davlat budjetidan toʻlab beriladigan foiz qismi hisobi alohida hisobvaraqda yuritiladi;
xabarnoma — komissiyaning ushbu Nizomga 2 va 2a-ilovalarga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiya ajratish yoki uni ajratishni rad etish toʻgʻrisida QR-kod qoʻyilgan hamda ariza beruvchiga tuman (shahar) Davlat xizmatlari markazi yoxud Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali yuboriladigan qarori.
3. Ushbu Nizom doirasida fuqaroga ipoteka kreditlari bozor shartlari asosida belgilanadigan foiz stavkalarida:
hududlarda birlamchi bozordagi kvartiralarni sotib olish;
yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish (mukammal va joriy taʼmirlash bundan mustasno) uchun ajratiladi.
5. Subsidiya uni toʻlashning maqsadli parametrlarida belgilangan hududda qurilgan uy-joylar uchun yoʻnaltiriladi.
Bunda subsidiya fuqaro roʻyxatdan oʻtgan yashash joyidagi hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar) doirasida fuqarolarning talablaridan kelib chiqib ajratiladi.
Toshkent shahrida doimiy roʻyxatga olingan fuqaro subsidiya dasturi doirasida Toshkent viloyatida qurilgan uy-joylarni ipoteka krediti asosida sotib olishga haqli.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda hududlarda qurilishi rejalashtirilayotgan uy-joylar soni, subsidiya toʻlanadigan fuqarolarni tanlab olish mezonlari, subsidiya soni va umumiy hajmi hamda berish tartibi va shartlarini koʻrsatgan holda, Internet tarmoqlari va ommaviy axborot vositalari orqali belgilangan muddatda eʼlon beradi.
7. Ariza beruvchining taqdim etilgan arizasi asosida ijtimoiy mezonlarga mos kelishini aniqlash va baholash quyidagi masʼul tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — masʼul tashkilotlar) tomonidan amalga oshiriladi:
oʻrganib chiqish jarayonida oʻzlarining mavjud elektron maʼlumotlar bazasi bilan integratsiyalashgan tizim orqali “subsidiya.idm.uz” dasturiy taʼminot tizimida avtomat tarzda ishtirok etuvchi tashkilotlar — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Adliya vazirligi, Kadastr agentligi, Soliq qoʻmitasi va ishtirok etuvchi tijorat banklari.
8. Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha toʻlanadi.
2-bob. Subsidiya olish uchun ariza berish tartibi
9. Hududlarda qurilgan birlamchi uy-joy bozoridagi kvartiralarni sotib olishga yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilishga ajratiladigan ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya toʻlanadigan talabgorlar komissiya va masʼul tashkilotlar tomonidan qonuniylik, shaffoflik, adolat va haqqoniylik tamoyillari asosida tanlanadi.
10. Ariza beruvchi ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya olish uchun istalgan tuman (shahar) davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.
Oʻzi kelib murojaat etganda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq davlat xizmatidan foydalanish uchun anketa-arizani elektron tarzda toʻldiradi.
Ayrim toifadagi shaxslar (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizlik xizmati, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya va boshqa harbiy tuzilmalar xodimlari (harbiy xizmatchilaridan tashqari) va davlat hisobidan uy-joylar bilan taʼminlanmagan nafaqadagi harbiy xizmatchilar tomonidan oylik daromadlari toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma Davlat xizmatlari markaziga taqdim etiladi.
Bunda harbiy tuzilmalari xodimlarining daromadlarini tasdiqlovchi maʼlumotnomaga asosan Davlat xizmatlari markazining masʼul xodimi ushbu markaz elektron platformasiga harbiy tuzilma xodimlarining oylik daromadlarini oylar kesimida kiritadi hamda mazkur maʼlumotnomani “PDF” shaklda yuklaydi.
Ariza beruvchidan ushbu bandda koʻrsatilmagan maʼlumot va hujjatlarni hamda anketa-arizada qayd etilgan maʼlumotlardan tashqari boshqa hujjatlarni talab qilish qatʼiyan taqiqlanadi.
Mehnat migrantlari nomidan ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya olish toʻgʻrisidagi arizani uning oila aʼzolari notarial tartibda tasdiqlangan ishonchnoma asosida berishi mumkin.
Davlat xizmatlari markazi va YIDXP orqali koʻrsatiladigan xizmatlar va markaz tomonidan tegishli tashkilotlarga soʻrov yuborish orqali maʼlumotlarga aniqlik kiritish toʻlovlarsiz (bepul) amalga oshiriladi.
11. Ariza beruvchi tomonidan ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya olish uchun ariza har yili tasdiqlanadigan davlat dasturlarida belgilangan muddatlarda topshirilishi mumkin.
12. Ariza beruvchi tuman (shahar) Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali anketa-arizada koʻrsatilgan maʼlumotlarning ishonchliligi va haqqoniyligi uchun javob beradi.
13. YIDXP orqali murojaat etilgan taqdirda, ariza beruvchi anketa-arizaga asosan zarur boʻlgan maʼlumotlarni oʻzi kiritadi.
3-bob. Masʼul tashkilotlar tomonidan ariza beruvchini ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholash tartibi
14. Davlat xizmatlari markazi soʻrovnoma toʻldirilgan vaqtdan boshlab bir soat mobaynida uni “subsidiya.idm.uz” elektron platformasiga yuboradi.
YIDXP orqali murojaat qilinganda, soʻrovnoma avtomatik tarzda “subsidiya.idm.uz” elektron platformasiga yuboriladi.
Ariza beruvchining arizasi ushbu Nizomning 7-bandida nazarda tutilgan masʼul tashkilotlarning maʼlumotlar bazasi orqali ijtimoiy mezonlarga muvofiqligi “subsidiya.idm.uz” dasturiy taʼminot tizimi orqali avtomat ravishda aniqlanadi.
Ariza baholash jarayonidan oʻtkazilishidan oldin “FHDY yagona elektron arxivi” maʼlumotlar bazasidan ariza beruvchi va uning turmush oʻrtogʻi oʻrtasida nikoh tuzilgani hamda arizada koʻrsatilgan yaqin qarindoshlarining ariza beruvchi bilan qarindoshlik darajasini aniqlash uchun Adliya vazirligining maʼlumotlar bazasiga yuboriladi.
Arizani masʼul tashkilotlar tomonidan ijtimoiy mezonlar boʻyicha koʻrib chiqish faqat anketa-arizada koʻrsatilgan holatlar boʻyicha tegishli masʼul tashkilotlarga yuboriladi.
15. Davlat xizmatlari markazi, komissiya hamda masʼul tashkilotlar oʻrtasida axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo oʻzaro elektron bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.
Masʼul tashkilot rahbarlari tomonidan “subsidiya.idm.uz” dasturiy taʼminot tizimida ariza beruvchini ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholash natijalarini kuzatib turish uchun masʼul xodim ichki buyruq asosida biriktiriladi.
Biriktirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tizim administratoriga elektron shaklda yuborilishi uchun komissiya kotibiga taqdim etiladi.
Ariza beruvchining ijtimoiy mezonlarga muvofiqligini quyidagi ketma-ketlikda masʼul tashkilotlarning elektron maʼlumotlar bazalari maʼlumotlari asosida integratsiyalashgan tizim orqali “subsidiya.idm.uz” dasturiy taʼminot tizimi aniqlaydi va ijtimoiy mezonlar asosida baholaydi:
a) Soliq qoʻmitasi — ariza beruvchi, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻi va yaqin qarindoshlarining (bunda yaqin qarindoshlari arizada koʻrsatilgan holatlarda) daromadlarini (arizada “Xorijda ish” mehnat migratsiyasi elektron dasturiy majmuasida roʻyxatdan oʻtganligi koʻrsatilgan ariza beruvchilar hamda harbiy tuzilmalarning xodimlari bundan mustasno). Bunda:
ariza beruvchi, uning turmush oʻrtogʻi va yaqin qarindoshlarining oylik daromadlari boʻyicha ball berilmagan taqdirda, ariza boshqa masʼul tashkilotlar tomonidan koʻrib chiqilmaydi va “subsidiya.idm.uz” dasturiy taʼminot tizimi tomonidan avtomat tarzda rad etiladi;
ariza beruvchi rasmiy daromad manbaiga ega boʻlmagan taqdirda, uning turmush oʻrtogʻi va yaqin qarindoshlarining daromadlari inobatga olinmaydi;
b) Kadastr agentligi — ariza beruvchi, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻining nomida respublikaning barcha hududlari miqyosida mulk huquqi bilan turar joyning mavjud yoki mavjud emasligi;
v) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi — ariza beruvchining “Xorijda ish” mehnat migratsiyasi elektron dasturiy majmuasida roʻyxatdan oʻtganligi, xorijda vaqtincha mehnat faoliyatini amalga oshirayotgani;
g) Iqtisodiyot va moliya vazirligi — “UzASBO-2” axborot tizimi orqali ariza beruvchining olis va chekka hududda joylashgan budjet tashkilotlariga boshqa hududlardan mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun kelgan oliy maʼlumotli mutaxassis va (yoki) tibbiyot xodimi ekanligi, shuningdek, ariza beruvchining yoshlar toifasiga mansubligi (30 yoshdan oshmagan fuqarolar);
d) Adliya vazirligi — ariza beruvchining ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlar (beva, ajrashgan, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan ayol) toifasiga mansubligini;
e) Ijtimoiy himoya milliy agentligi — ariza beruvchi yoki uning oila aʼzolari “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” modulidan roʻyxatdan oʻtgani yoki oʻtmagani;
j) Ishtirok etuvchi tijorat banklari — ariza beruvchining kredit tarixi bank ichki qoidalariga muvofiqligini aniqlaydi.
16. Agar ariza beruvchining va uning turmush oʻrtogʻining oʻrtacha oylik daromadlari miqdori ushbu Nizomning 2-bandida koʻrsatilgan meʼyorlardan kam boʻlsa, uning daromadlari hisob-kitobiga ularning yaqin qarindoshlarining daromadlari ham kiritilishi mumkin.
Bunda soʻngi bir yildagi oʻrtacha oylik daromadlar miqdorini aniqlashda kamida uch oylik daromadlarining oʻrtacha koʻrsatkichlari inobatga olinadi. Ushbu holatda soʻngi uch oyning kamida bir oyida daromadga ega boʻlishi talab etiladi.
17. Masʼul tashkilotlarning axborot tizimlari maʼlumotlari asosida talabgorning ijtimoiy mezonlarga muvofiqligi “subsidiya.idm.uz” dasturiy taʼminot tizimida avtomatlashtirilgan tartibda ballar koʻrinishida baholanadi.
Masʼul tashkilotlar oʻzlarining axborot tizimlari orqali taqdim qilingan har bir maʼlumotning haqqoniyligi uchun javobgar hisoblanadi.
18. YIDXPda masʼul tashkilotlarning baholash natijalari komissiya kotibiga yuboriladi.
19. Tuman (shahar) hokimlari va komissiya tarkibiga kiritilgan har bir tashkilot va idora rahbarlari komissiyaning samarali va qonuniy faoliyat olib borishi yuzasidan shaxsiy javobgar hisoblanadi.
Davlat xizmatlari agentligining hududiy boshqarmalari hisobot oyidan keyingi oyning 5-kunidan kechiktirmagan muddatda komissiya tomonidan arizalarni koʻrib chiqish holati boʻyicha tuman (shahar) hokimlariga tizimli ravishda maʼlumot kiritib boradi.
4-bob. Komissiya faoliyatini tashkil etish
20. Komissiya aʼzolari jamoatchilik asosida ishlaydilar.
21.Komissiya oʻz vakolatlariga tegishli masalalarni komissiya raisi boshchiligida zarur hollarda oʻtkaziladigan yigʻilishlarda koʻrib chiqadi.
Komissiya tuman (shahar)da ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya olish istagida boʻlgan fuqarolarga subsidiya boʻyicha tushuntirish va maslahatlar berish bilan shugʻullanadi, subsidiya xabarnomasini olgan talabgorlarga uy-joy topishda koʻmaklashadi, ajratilgan subsidiyalar oʻzlashtirilishi yuzasidan har oyda monitoring olib boradi, shuningdek, masʼul tashkilotlarning maʼlumotlar bazasida vujudga kelgan texnik muammolarini bartaraf etish choralarini koʻradi.
22. Komissiya raisi:
komissiyaning umumiy faoliyatiga rahbarlik qiladi, uning ish rejasi bajarilishi yuzasidan doimiy nazoratni amalga oshiradi;
komissiyaning yigʻilishlarini chaqiradi va ularda raislik qiladi;
komissiya vakolatiga tegishli boʻlgan masalalarni uning yigʻilishlarida koʻrib chiqish uchun kiritadi;
komissiya qarorlarini tasdiqlaydi.
23. Komissiya kotibi:
komissiya raisining topshiriqlariga asosan komissiya aʼzolarini komissiya yigʻilishining oʻtkaziladigan joyi, vaqti va sanasi toʻgʻrisida xabardor qiladi;
komissiya ish rejalarini tayyorlaydi;
komissiya bayonnomalarini yuritadi va tasdiqlangan bayonnomalarni komissiya aʼzolariga yuboradi;
komissiya dalolatnomalari va xulosalarini manzillarga yetkazadi;
komissiya ish yurituvini amalga oshiradi.
24. Komissiyaning barcha yigʻilishlari bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi va qaror shaklida qabul qilinadi.
25. Komissiya ishining tashkiliy shakli yigʻilish hisoblanadi. Komissiya majlislari komissiya aʼzolarining roʻyxatdagi tarkibining kamida uchdan ikki qismi qatnashgan taqdirda oʻtkaziladi.
26. Komissiya yigʻilishlarida ishtirok etadigan aʼzolarining uchdan ikki qismi yoqlab ovoz bergan komissiya qarorlari qabul qilingan hisoblanadi va ushbu yigʻilishlarda qabul qilingan qarorlar yigʻilish kotibi tomonidan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
27. Komissiya qarorlari komissiya raisi tomonidan imzolanadi.
28. Komissiya hujjatlari tuman (shahar) iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimlarida belgilangan muddatgacha saqlanadi.
29. Komissiya oʻzining ish reglamentini tasdiqlaydi.
5-bob. Baholash natijalarini koʻrib chiqish tartibi
30. Ariza beruvchining arizasi uning qayd etilish ketma-ketligiga muvofiq ijtimoiy mezonlar doirasida masʼul tashkilotlarning axborot tizimlari tomonidan ijtimoiy mezonlarga muvofiq avtomat ravishda koʻrib chiqiladi va natijasi boʻyicha maʼlumot beriladi.
Masʼul tashkilotlar tomonidan elektron tizim orqali ijtimoiy mezonlar yuzasidan taqdim etilgan maʼlumoti asosida “subsidiya.idm.uz” dasturiy taʼminot tizimi orqali subsidiya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida elektron QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xabarnoma (talabgor harbiy xizmatchi boʻlgan taqdirda) tegishli tuman (shahar) davlat xizmatlari markaziga va YIDXPga yuboriladi.
31. Koʻrib chiqish yakunlari boʻyicha subsidiya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida elektron tasdiqlangan QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan qaror tegishli tuman (shahar) Davlat xizmatlari markaziga yuboriladi.
Ushbu xabarnoma Davlat xizmatlari markazi tomonidan bir ish kunida ariza beruvchiga yuboriladi.
Bundan tashqari YIDXP orqali ariza beruvchiga “SMS” xabar yuboriladi.
YIDXP orqali elektron shaklda murojaat etilganda, komissiya tomonidan subsidiya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnoma elektron shaklda ariza beruvchiga yuboriladi.
Arizada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi.
32. Ijtimoiy mezonlar asosida baholangan ariza beruvchi 30 va undan yuqori ball toʻplagan taqdirda, talabgor sifatida tan olinib, kvartira sotib olish uchun ipoteka krediti boʻyicha subsidiya olishga haqli deb hisoblanadi.
Ariza beruvchining kredit tarixi kamida bitta ishtirok etuvchi tijorat bankining ichki talablariga muvofiq boʻlishi lozim. Bunda subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnoma olgan talabgorning boshqa istalgan ishtirok etuvchi tijorat bankidan ipoteka kreditini olish huquqi saqlab qolinadi.
33. Subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomada talabgorga davlat budjetidan ajratiladigan boshlangʻich badal subsidiyasining qatʼiy belgilangan miqdori va ipoteka kreditining eng koʻp miqdori doirasida dastlabki 5 yilda foiz toʻlovlarining bir qismini toʻlab berish boʻyicha subsidiya ajratilishi koʻrsatiladi hamda ipoteka kreditini ajratish tijorat banklari tomonidan koʻrib chiqilishi va ushbu xabarnoma kredit ajratilishini kafolatlamasligi qatʼiy belgilab qoʻyiladi.
34. Quyidagi hollarda ariza beruvchiga subsidiya ajratish rad etiladi:
a) taqdim etilgan arizada koʻrsatilgan maʼlumotlar ijtimoiy mezonlarga mos kelmaganda;
b) taqdim etilgan maʼlumotlar notoʻgʻri yoki soxta boʻlganda;
Bunda ariza koʻrib chiqish jarayoniga oʻtkazilmaydi va avtomat ravishda rad etiladi.
v) masʼul tashkilotlar xulosalariga asosan jami 30 dan past ball toʻplaganda;
g) ilgari ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiyadan foydalangan (avval olingan subsidiyali ipoteka kreditini soʻndirgan va uy-joyni boshqa shaxsga begonalashtirib yuborilgan taqdirda ham) ariza beruvchi shu jumladan turmush oʻrtogʻi takroriy murojaat qilganda;
d) joriy yilda hudud uchun ajratiladigan subsidiya soni tugaganda;
Bunda tizim tomonidan barcha arizalarni koʻrib chiqish avtomat ravishda toʻxtatiladi va rad etiladi.
e) ariza beruvchi, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻi va yaqin qarindoshlarining (bunda yaqin qarindoshlar arizada koʻrsatilgan hollarda) oʻrtacha oylik daromadi:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda — MHTEKMning 2,7 baravaridan kam va 8,0 baravaridan yuqori;
Toshkent shahrida — MHTEKMning 2,7 baravardan kam va 9,2 baravaridan yuqori boʻlganda.
j) arizani koʻrib chiqishda ariza beruvchining turmush oʻrtogʻi tomonidan avval topshirilgan va koʻrib chiqish jarayonida boʻlgan ariza aniqlanganda.
z) ariza beruvchining kredit tarixi ishtirok etuvchi tijorat bankining ichki qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq boʻlmaganda.
35. Ushbu Nizomning 34-bandida koʻrsatilmagan boshqa asoslar boʻyicha subsidiya ajratish rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Subsidiya ajratish rad etilgan taqdirda, avtomat ravishda rad etish sabablarini va qonunchilik hujjatlarining aniq normalarini koʻrsatgan holda QR-kod qoʻyilgan xabarnoma shakllantiriladi hamda YIDXPga elektron tarzda yuboriladi.
36. Subsidiya ajratiladigan talabgorlar soni Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahriga ajratilgan subsidiya parametrlaridan oshib ketgan taqdirda, kalendar tartibga koʻra hujjatlarni birinchi boʻlib topshirgan ariza beruvchi talabgor sifatida tan olinadi.
37. Ushbu Nizomga muvofiq ajratiladigan subsidiya bir oilaga (eri yoki xotiniga) faqat 1 (bir) marta beriladi. Kvartira sotib olishga beriladigan ipoteka krediti boʻyicha subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnoma berilgan vaqtidan boshlab qonunchilik xujjatlarida belgilangan muddatlar davomida amal qiladi.
Bunda talabgor foydalanmagan subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani oʻz xohishiga koʻra YIDXP orqali elektron ariza bilan murojaat qilgan holda komissiya raisi nomiga yozma ariza bilan murojaat etib rad etishi mumkin.
Talabgorning arizasida bekor qilinishi lozim boʻlgan subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnoma rekvizitlari koʻrsatiladi;
Talabgorning subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani bekor qilish haqidagi arizasi kelib tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan bekor qilinadi.
Bunda xabarnoma bekor qilingan taqdirda, ushbu hudud uchun belgilangan subsidiya ajratish parametrlarida rad etilgan subsidiya soni qayta inobatga olinadi.
Ushbu Nizomga muvofiq ajratiladigan subsidiya ayrim toifadagi shaxslar (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizlik xizmati, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiyasi va boshqa harbiy tuzilmalarning xodimlari (harbiy xizmatchilaridan tashqari)) va davlat hisobidan uy-joylar bilan taʼminlanmagan nafaqadagi harbiy xizmatchilar, ularning oila aʼzolariga (er yoki xotini) nisbatan ham tatbiq etiladi.
38. Ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholash natijalariga koʻra 30 va undan yuqori ball toʻplagan, lekin joriy yil uchun belgilangan subsidiya soni tugaganda, talabgorlarga rad etish toʻgʻrisidagi xabarnoma yuboriladi.
39. Subsidiya taqdim etishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomani olgan ariza beruvchi ushbu Nizomda belgilangan umumiy tartibda takroran murojaat qilishga haqli.
40. Joriy yil uchun hududga ajratilgan subsidiya soni tugagan taqdirda, dasturiy taʼminot tizimida arizalar qabul qilinishi avtomat ravishda toʻxtatiladi.
Arizani koʻrib chiqish davri yakunlanguniga qadar komissiya va masʼul tashkilotlarning elektron maʼlumotlar bazasida xatolik tufayli notoʻgʻri xulosa shakllangan taqdirda komissiya raisining dasturiy taʼminot tizimida yaratilgan va ERI bilan tasdiqlangan murojaatiga asosan dasturiy taʼminot tizim administratori tomonidan maʼlumotlarga tuzatish kiritish uchun bir qadam ortga qaytariladi.
“Xalqparvar” komissiyalari va sud qarorlari bilan xato ajratilgan deb topilgan subsidiya xabarnomalarini dasturiy taʼminotdan toʻgʻridan-toʻgʻri bekor qilish va toʻlovlarni toʻxtatish Komissiya raisining dasturiy taʼminot tizimida yaratilgan va ERI bilan tasdiqlangan murojaatiga asosan tizim administratori tomonidan amalga oshiriladi.
Komissiya yoki masʼul tashkilot tuzatish kiritish uchun qaytarilgan maʼlumotlarni tizimga qayta kiritish huquqiga ega.
Tegishli tashkilotlar tomonidan xato ajratilgan deb topilgan subsidiya xabarnomalar bekor qilinganda komissiya tomonidan 3 ish kunida fuqaro va xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankiga xabarnoma yuboradi.
Ariza beruvchini ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholash adolatli va haqqoniyligi uchun tegishliligi boʻyicha komissiya aʼzolari va axborot bazalariga masʼul boʻlgan tashkilotning xodimlari shaxsan javobgardirlar.
6-bob. Ipoteka krediti boʻyicha subsidiyani hisoblash tartibi
41. Davlat xizmatlari markazidan subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani olgan talabgor uy-joyni ipoteka krediti orqali sotib olish boʻyicha qurilish (pudrat) tashkiloti bilan birlamchi shartnoma tuzadi.
Bunda subsidiya xabarnomasini olgunga qadar qurilish (pudrat) tashkiloti bilan tuzilgan investitsiya shartnomasi, ulush kiritish asosida tuzilgan shartnomalar ham inobatga olinadi.
Sotib olinadigan uy-joy uchun ajratiladigan ipoteka krediti miqdori tijorat banklari tomonidan belgilangan tartibda ariza beruvchi va birgalikda qarz oluvchining (kafilning) toʻlov qobiliyatidan kelib chiqib aniqlanadi.
Foiz toʻlovlarini hisoblash ajratiladigan ipoteka krediti qiymatiga muvofiq hisoblanadi.
Bunda tijorat banki tomonidan ajratiladigan ipoteka krediti miqdori joriy yil uchun belgilagan ipoteka kreditining eng koʻp miqdoridan oshib ketmasligi shart.
42. Ipoteka kreditini belgilangan tartibda rasmiylashtirish uchun talabgor istalgan ishtirok etuvchi tijorat bankiga:
uy-joy sotib olish uchun subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani va uy-joyni ipoteka shartlari asosida sotib olish boʻyicha qurilish tashkiloti bilan tuzilgan birlamchi shartnomani hamda fuqaro oʻziga tegishli boʻlgan badal mablagʻlarini bankdagi hisobvaragʻiga joylashtirganligi yoki pudrat tashkilotiga toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat;
ipoteka krediti boʻyicha birgalikda qarz oluvchining (kafilning) tegishli maʼlumotlarini taqdim qiladi.
43. Ishtirok etuvchi tijorat banki tegishli hujjatlar toʻliq taqdim qilingandan soʻng uch ish kunida qarz oluvchiga kredit berish masalasini oʻrganib chiqadi hamda arizani qanoatlantirish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Bunda ariza qanoatlantirilgan taqdirda notarial harakatlarni amalga oshirish uchun subsidiyali ipoteka krediti ajratish toʻgʻrisidagi kafolat xatini taqdim etadi.
44. Subsidiya:
a) boshlangʻich badalning bir qismini toʻlash uchun subsidiya — har yil uchun qatʼiy belgilangan miqdorda;
b) ipoteka kreditlari boʻyicha hisoblangan foiz toʻlovlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya — kredit muddatining birinchi besh yili davomida 12 foizdan oshgan qismiga, 2025-yil va undan keyingi yillar Dasturlari doirasidagi kreditlar boʻyicha esa Markaziy bankning asosiy stavkasidan oshgan qismiga toʻlanadi.
45. Kvartiralarni sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun ajratiladigan ipoteka krediti boʻyicha foiz xarajatlarining bir qismini birinchi 5 yil davomida qoplash maqsadida Davlat budjetidan ajratiladigan subsidiya miqdori quyidagi tartibda hisoblanadi:
ipoteka krediti boʻyicha foiz xarajatlarining bir qismini qoplash uchun toʻlanadigan subsidiya summasi quyidagi formula bilan aniqlanadi:
S M = K S * (A F — B F )
bunda:
S M — ipoteka krediti boʻyicha foiz xarajatlarining bir qismini qoplash uchun toʻlanadigan subsidiya summasi;
K S — ipoteka krediti boʻyicha asosiy qarzning qoldiq summasi;
A F — ipoteka krediti shartnomasida tijorat banki hamda ariza beruvchi kelishuviga asosan belgilangan foiz stavkasi;
B F — 10 foizlik punkt.
Bunda yakka tartibdagi uy-joyni qurish va rekonstruksiya qilish uchun ajratilgan ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya ushbu yakka tartibdagi uy-joylar qurib bitkazilgandan va/yoki rekonstruksiya qilingandan soʻng kadastr hujjatlari rasmiylashtirilgan oydan keyingi oydan boshlab toʻlanadi.
45 1 . Ariza beruvchi va (yoki) uning turmush oʻrtogʻining hamda kafil sifatida keltirilgan yaqin qarindoshlarining oʻrtacha daromadlari miqdori ularning har biri boʻyicha quyidagi formula asosida aniqlanadi:
Oʻd = Dm / Os
bunda:
Oʻd — oʻrtacha daromad miqdori;
Dm — ariza beruvchining oxirgi oʻn ikki oy davomidagi daromadlari miqdori;
Os — oxirgi oʻn ikki oy davomida haqiqatda daromad hisoblangan oylar soni.
Bunda har bir subyekt boʻyicha oʻrtacha daromad miqdori yuqoridagi formula asosida aniqlanadi va umumiy oʻrtacha daromad miqdori umumlashtirilgan tarzda hisoblanadi.
46. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasi pasaytirilgan taqdirda, tijorat banklarining ipoteka kreditlari boʻyicha foiz stavkalari mutanosib ravishda pasayadi, oshirilgan taqdirda esa oʻzgarishsiz qoladi.
Tijorat banklarining ipoteka kreditlari boʻyicha foiz stavkalari pasayganda, foiz xarajatlarining bir qismini qoplash uchun toʻlanadigan subsidiya miqdori ushbu sanadan boshlab mutanosib ravishda kamayadi.
Asosiy stavkaga oʻzgarish kiritilmagan taqdirda, tijorat banklari tomonidan Moliya vazirligi resurslari hisobidan subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani olgan fuqarolarga amalda belgilangan foiz stavkasidan yuqori foiz stavkada ipoteka kreditlari ajratilishi mumkin emas.
Bunda tijorat banki tomonidan oʻzining rasmiy veb-saytida ipoteka krediti foiz stavkasining pasaytirilganligi eʼlon qilinadi va qarz oluvchi, birgalikda qarz oluvchi bilan tuzilgan kredit shartnomalariga qoʻshimcha kelishuvlar tuzilmasdan, qarzdorning shaxsiy kabinetiga oʻzaro tuzilgan kredit shartnomasiga kiritilgan oʻzgartirishlar boʻyicha qoʻshimcha kelishuv hamda yangidan tuzilgan toʻlovlar jadvali joylashtiriladi.
7-bob. Ipoteka kreditini rasmiylashtirish va subsidiya toʻlab berish tartibi
47. Sotib olinadigan kvartira boʻyicha talabgor tomonidan toʻlanishi lozim boʻlgan boshlangʻich badal toʻliq shakllantirilgandan soʻng ishtirok etuvchi tijorat banki talabgor bilan bir ish kunida ipoteka krediti shartnomasini tuzadi.
48. Yakka tartibdagi uy-joylar qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha talabgor tomonidan toʻlanishi lozim boʻlgan boshlangʻich badal toʻliq shakllantirilgandan soʻng ishtirok etuvchi tijorat banki talabgor bilan bir ish kunida ipoteka krediti shartnomasini rasmiylashtiradi.
Bunda ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badal uchun qarz oluvchi tomonidan sotib olingan qurilish materiallari va (yoki) bajarilgan qurilish-montaj ishlarining qiymati hisobga olinishi mumkin.
49. Talabgor tomonidan sotib olinadigan kvartiraning talabgor nomiga rasmiylashtirilgan kadastr hujjatlari taqdim etilgandan soʻng tijorat banki bir ish kuni ichida Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidyplatform.mf.uz” toʻlov platformasi orqali boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun kadastr hujjatlarini ilova qilgan holda subsidiyani toʻlashga buyurtmanomani yuboradi.
Bunda “subsidyplatform.mf.uz” platformasi orqali ishtirok etuvchi tijorat banki tomonidan kiritilgan buyurtmanomalar Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari hisobidan toʻlab berilishi boʻyicha Davlat moliyasini boshqarishning axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — DMBAT) avtomat tarzda buyurtmanoma shakllanadi.
50. Iqtisodiyot va moliya vazirligi toʻrt ish kuni mobaynida tijorat banki tomonidan “subsidyplatform.mf.uz” platformasi orqali kiritilgan buyurtmanomaga asosan ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun subsidiyani tijorat banki tomonidan koʻrsatilgan hisobvaraqqa oʻtkazib beradi.
Bunda Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan talabgorga tijorat bankida ochilgan hisobvaraqqa oʻtkazib berilgan boshlangʻich badal uchun subsidiya faqat boshlangʻich badal sifatida shakllantiriladi va ipoteka krediti mablagʻlari bilan bir vaqtda qurilish (pudrat) tashkilotiga oʻtkazib beriladi. Mazkur mablagʻni boshqa maqsadlarga yoʻnaltirish taqiqlanadi.
51. Boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun subsidiya oʻtkazilgan kundan boshlab undan oʻttiz kun ichida foydalanilmagan taqdirda, ishtirok etuvchi tijorat banki subsidiyani Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga qaytaradi.
Bunda ishtirok etuvchi tijorat banki tomonidan ushbu bandning birinchi xatboshida nazarda tutilgan muddat oʻtgandan soʻng uch ish kuni ichida ajratilgan subsidiya Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga qaytarilmagan taqdirda, har bir kechiktirilgan kun uchun ushbu qaytarilmagan subsidiyaning 0,033 foizi miqdorida penya hisoblanadi.
52. Talabgorga uy-joylarni sotib olish uchun ipoteka kreditlari ajratilgan kundan boshlab ishtirok etuvchi tijorat banklari tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligiga “subsidyplatform.mf.uz” platformasi orqali foiz xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya toʻlashga buyurtmanoma yuboriladi.
53. Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidyplatform.mf.uz” platformasi orqali:
boshlangʻich badalning bir qismini qoplab berish uchun subsidiyalarni — tijorat bankining buyurtmanomasiga asosan har bir fuqaro kesimida bankda fuqaroning nomiga ochilgan hisobvaraqqa 4 ish kunida;
ipoteka kreditlari boʻyicha hisoblangan foiz toʻlovlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyalarni — ipoteka kreditining foiz toʻlovlarini amalga oshirish uchun bankda har bir fuqaro nomiga ochilgan hisobvaraqqa har oyning beshinchi ish kunidan yigirma beshinchi kuniga qadar oʻtkazib beriladi;
Tijorat banki tomonidan haqiqatda ajratilgan ipoteka krediti sanasidan boshlab foiz toʻlovlari uchun subsidiya toʻlab beriladi.
Ishtirok etuvchi tijorat banklari tomonidan Moliya vazirligiga buyurtmanoma berishda kredit toʻlovlarini qaytarish grafiklaridagi oʻzgarishlar inobatga olinmasligi natijasida ortiqcha toʻlangan subsidiya tijorat banki hisobidan Davlat budjetiga tiklanadi;
Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidyplatform.mf.uz” platformasi orqali fuqarolarga ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badal va foiz toʻlovlarining bir qismini qoplash uchun Davlat budjetidan toʻlab berilgan subsidiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Soliq qoʻmitasining axborot tizimlariga onlayn tarzda uzatib boriladi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
54. Ariza beruvchi ariza va unga ilova qilingan hujjatlarda koʻrsatilgan maʼlumotlarga, talabgor va pudrat tashkiloti uy-joyning haqiqiy qiymatiga, ishtirok etuvchi tijorat banki taqdim etilgan ipoteka krediti summasi va foiz stavkasining bir qismini qoplash uchun ajratilgan subsidiya toʻgʻri hisoblanishiga javob beradi.
55. Uy-joy sotib olishga yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun ajratiladigan ipoteka krediti talabgor bilan tuzilgan ipoteka krediti shartnomalari shartlariga rioya etilishi ishtirok etuvchi tijorat banki tomonidan nazorat qilinadi.
56. Ishtirok etuvchi tijorat banki har chorakda Moliya vazirligi bilan birgalikda talabgorning ipoteka krediti boʻyicha toʻlovlarni qaytarish grafigi va ajratilgan foiz uchun subsidiya summasi asosida solishtirma dalolatnomani rasmiylashtiradi.
57. Ishtirok etuvchi tijorat banki qarz oluvchi tomonidan ipoteka krediti boʻyicha asosiy qarzdorlik toʻliq qoplanganda yoki foiz uchun subsidiya boʻyicha oxirgi toʻlov amalga oshirilganidan soʻng 10 kun ichida Iqtisodiyot va moliya vazirligiga ushbu subsidiya toʻlab berilishi yakunlangan talabgorlar roʻyxatini taqdim etadi.
58. Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan foiz uchun subsidiya ortiqcha toʻlanganda, keyingi oyda talabgorga subsidiya avval toʻlangan ortiqcha toʻlovni hisobga olgan holda toʻlanadi.
59. Ishtirok etuvchi tijorat bankining ichki siyosatida belgilangan muddatlarda ipoteka kreditlari boʻyicha toʻlovlarni surunkali ravishda toʻlamaslik oqibatida bekor qilingan ipoteka krediti shartnomalari boʻyicha undiriladigan mablagʻlar (shu jumladan, garovdagi uy-joyning sotilishi) hisobidan talabgorga boshlangʻich badal va foiz uchun ajratilgan subsidiya ipoteka krediti boʻyicha garovga qoʻyilgan uy-joyning sotilgan qiymatidan belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga ushbu banklar tomondan toʻliq miqdorda qaytariladi.
60. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiya ajratilishi, talabgorlarga subsidiya hisoblanishi va toʻlanishi yuzasidan nazorat Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti huzurida Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
61. Ariza beruvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
62. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar”.
Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Subsidiya ajratiladigan fuqarolarni baholashning ijtimoiy
T/r Mezonlar Ball Masʼul organ I. Ariza beruvchi va uning turmush oʻrtogʻi, shu jumladan, yaqin qarindoshlarining (bunda yaqin qarindoshlar arizada koʻrsatilgan hollarda) oʻrtacha oylik daromadi (mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdori — MHTEKM asosida) Hududlarda (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar) 1. MHTEKMning 2,7 baravariga teng va koʻp boʻlgan, 7 baravariga teng va kam boʻlgan 10 Soliq qoʻmitasi 2. MHTEKMning 7 baravaridan koʻp boʻlgan, 8 baravariga teng va kam boʻlgan 5 Toshkent shahrida 1. MHTEKMning 2,7 baravariga teng va koʻp boʻlgan, 8 baravariga teng va kam boʻlgan 10 Soliq qoʻmitasi 2. MHTEKMning 8 baravaridan koʻp boʻlgan, 9,2 baravariga teng va kam boʻlgan 5 II. Hozirgi turar joy maqomi* 1. Ariza beruvchida, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻining nomida respublikaning barcha hududlari miqyosida mulk huquqi bilan turar joyning mavjud emasligi 20 Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastrlar palatasi III. Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslar** 1. Ariza beruvchining “Labor-migration” dasturida roʻyxatdan oʻtgan mehnat migranti ekanligi 10 Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 2. Olis va chekka hududlarda joylashgan budjet tashkilotlariga boshqa hududlardan mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun kelgan oliy maʼlumotli mutaxassis va (yoki) tibbiyot xodimi 5 Iqtisodiyot va moliya vazirligi Professional taʼlim tashkilotlarining muhandislik, ishlov berish va qurilish sohalaridagi maxsus fanlar boʻyicha dars berayotgan yoki oʻquv amaliyotini oʻtkazayotgan oʻqituvchilari va ishlab chiqarish taʼlim ustalari 3. Ariza beruvchining yoshlar toifasiga mansubligi (30 yoshdan oshmagan fuqarolar) 5 Iqtisodiyot va moliya vazirligi 4. Ariza beruvchining ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan ayollar (ajrashgan, beva va/yoki yolgʻiz onalar) toifasiga mansubligi 5 Adliya vazirligi IV. Ariza beruvchi va uning oilasidagi shaxslarning quyidagi toifaga mansubligi** 1. “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” modulidan roʻyxatdan oʻtgan shaxslar 5 Ijtimoiy himoya milliy agentligi V. Ariza beruvchining kredit tarixi ishtirok etuvchi tijorat banklarining ichki qoidalariga muvofiqligi*** 1. Ariza beruvchining kredit tarixi ishtirok etuvchi tijorat banklarining ichki qoidalariga muvofiqligi — Ishtirok etuvchi tijorat banklari Jami ball: 35
Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA AJRATISH TOG`RISIDA 000000-son XABARNOMA Ariza raqami: _________ Berilgan sanasi “___” _________ 20___ yil Amal qilish muddati “___” _________ 20___ yil Fuqaro ______________________________________________________________________________ (F.I.O.) Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʼlash tartibi toʼgʼrisidagi nizomga muvofiq __________________________________________________ deb topildi. (ijtimoiy mezonga muvofiqligi) Passport ma`lumotlari: seriyasi ___________ raqami_ ______________________ ______________________________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami (JSH SHIR)______________________________________________ Kim tomonidan berilgan ____________________________________ , berilgan sanasi _________________________ Doimiy roʻyxatdan oʻtgan manzili ___________________________________________________________________ Davlat budjeti hisobidan uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti boʻyicha subsidiyalar quyidagicha toʻlab beriladi: 1. Dastlabki badalning bir qismini qoplab berish uchun - 30 000 000 so'm; 2. Foiz toʻlovlarining bir qismini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun toʻlab beriladi. Bunda subsidiyalar bir qarz oluvchiga ajratiladigan ipoteka kreditining eng koʻp miqdoridan oshmagan ipoteka kreditlari boʼyicha toʻlab beriladi. Izoh. Mazkur xabarnoma fuqaroga ipoteka kreditini ajratilishini kafolatlamaydi. Ipoteka kreditini ajratish tijorat banklari tomonidan oʻrnatilgan tartibda koʻrib chiqiladi. Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shaxri)dan biriktirilgan hodim F.I.O va ishonch raqami QR-kod
Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2a-ILOVA
UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA AJRATISHNI RAD ETISH TOG`RISIDA 000000-son XABARNOMA Berilgan sanasi “____” __________ 20___ yil Fuqaro __________________________________________________________________________________________________________ (F.I.O.) O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil 25 martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʼlash tartibi toʼgʼrisidagi nizom ga muvofiq _____________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________ ________________________sababli rad etishga asosli deb topildi. (Nizomning qaysi talablariga muvofiq emasligi koʼrsatilishi kerak) Passport ma`lumotlari: seriyasi __________ raqami ___________________ ____________________________________________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami (JSH SHIR)_______________________________________________________ Kim tomonidan berilgan __________________________________ , berilgan sanasi _____________________________________ Doimiy roʻyxatdan oʻtgan manzili _____________________________________________________________________________ QR-kod Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shaxri)dan biriktirilgan hodim FIO va ishonch raqami
Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
______ tumani (shahri)da ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiyalar toʻlanishini muvofiqlashtirish boʻyicha komissiyaning
1. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari — tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi boshligʻi, Komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi rahbari 3. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari — tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi 4. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) soliq inspeksiyasi rahbari 5. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) adliya boʻlimi boshligʻi 6. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) kadastrlar palatasi boshligʻi 7. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi masʼul xodimi, Komissiya kotibi
Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya ajratish va toʻlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Ariza beruvchi subsidiya olish uchun tuman (shahar) davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali mustaqil ravishda anketa-arizani elektron tarzda istalgan vaqtida toʻldiradi. Qonunchilikda belgilangan muddat davomida (haftaning dushanba — juma kunlari soat 9.00 dan 18.00 gacha)* 2-bosqich Tuman (shahar) davlat xizmatlari markazi 1. Anketa-ariza va unga ilova qilingan hujjatlar tuman (shahar) davlat xizmatlari markazi tomonidan qabul qilinadi. 2. Ayrim toifadagi shaxslar murojaat etganda, ularning daromadlarini tasdiqlovchi maʼlumotnomaga asosan Davlat xizmatlari markazining masʼul xodimi ushbu markaz elektron platformasiga harbiy tuzilma xodimlarining oylik daromadlarini oylar kesimida kiritadi hamda mazkur maʼlumotnomani “PDF” shaklda yuklaydi. 3. Tuman (shahar) davlat xizmatlari arizalar qayd qilinishi navbatligiga koʻra ularni ijtimoiy mezonlar boʻyicha koʻrib chiqish uchun “subsidiya.idm.uz” dasturiy taʼminot tizimiga yuboradi va tizim orqali Soliq qoʻmitasiga, Kadastrlar palatasiga, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligiga, Iqtisodiyot va moliya vazirligiga, Adliya vazirligiga, Ijtimoiy himoya milliy agentligiga hamda ishtirok etuvchi tijorat banklariga hamda elektron shaklda taqdim etiladi. 1 ish kuni ichida 3-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi (“subsidiya.idm.uz” dasturiy tizimida tegishli tashkilotlarning elektron bazasidan kelib tushgan maʼlumotlar asosida avtomatlashtirilgan tarzda baholanadi) 1. Soliq toʻlovchining jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSH SHIR) boʻyicha ariza beruvchi, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻi va yaqin qarindoshlarining (bunda yaqin qarindoshlari arizada koʻrsatilgan holatlarda) daromadlarini aniqlaydi. 2. Ariza beruvchi va uning oila aʼzolari orasida “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” modulidan nogironlik belgilangani yoki belgilanmaganini aniqlaydi. 3. Ariza beruvchining farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan ayol, beva va ajrashganlar toifasiga mansubligini “FHDYning yagona elektron arxivi” maʼlumotlar bazasidan aniqlaydi. 4. Ariza beruvchining “Xorijda ish” mehnat migratsiyasi elektron dasturiy majmuasida roʻyxatdan oʻtganligi, xorijda vaqtincha mehnat faoliyatini amalga oshirayotganligini aniqlaydi. 5. Ariza beruvchi 30 yoshdan oshmagan yoshlar toifasiga mansubligini aniqlaydi. 6. Ariza beruvchida, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻining nomida respublikaning barcha hududlari miqyosida mulk huquqi bilan turar joyning mavjud yoki mavjud emasligini aniqlaydi. 7. Olis va chekka hududlarda joylashgan budjet tashkilotlariga boshqa hududlardan mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun kelgan oliy maʼlumotli mutaxassis va (yoki) tibbiyot xodimi ekanligi; Professional taʼlim tashkilotlarining muhandislik, ishlov berish va qurilish sohalaridagi maxsus fanlar boʻyicha dars berayotgan yoki oʻquv amaliyotini oʻtkazayotgan oʻqituvchilari va ishlab chiqarish taʼlim ustalari toifasiga mansubligini aniqlaydi. 2 ish kuni mobaynida Ishtirok etuvchi tijorat banklari Ariza beruvchining shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) orqali ishtirok ariza beruvchining kredit tarixi bankning ichki qoidalarida belgilangan talablarga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi toʻgʻrisida maʼlumot taqdim etadi. 2 ish kuni mobaynida 4-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi (“subsidiya.idm.uz” dasturiy taʼminot tizimi) Tanlov natijalari yuzasidan “subsidiya.idm.uz” dasturiy taʼminot tizimi tomonidan avtomatik ravishda subsidiya ajratish yoki ajratishni rad etish toʻgʻrisida QR-kod qoʻyilgan subsidiya xabarnomasini tegishli tuman (shahar) davlat xizmatlari markaziga va YIDXPga elektron tarzda yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 5-bosqich Talabgor Oʻzining daromadi va imkoniyatlaridan kelib chiqib moʻljallayotgan uy-joyni ipoteka krediti orqali sotib olish boʻyicha xususiy qurilish (pudrat) tashkiloti bilan birlamchi shartnoma tuzadi. Bunda subsidiya xabarnomasini olgunga qadar qurilish (pudrat) tashkiloti bilan tuzilgan investitsiya shartnomasi, ulush kiritish asosidagi shartnomalar ham inobatga olinadi. Subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnoma olgunga qadar yoki subsidiya xabarnomasining muddati doirasida Ipoteka kreditini belgilangan tartibda rasmiylashtirish uchun talabgor istalgan ishtirok etuvchi tijorat bankiga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani va uy-joyni ipoteka shartlari asosida sotib olish boʻyicha qurilish (pudrat) tashkiloti bilan tuzilgan birlamchi shartnomani hamda fuqaro oʻziga tegishli boʻlgan badal mablagʻlarini bankdagi hisobvaragʻiga joylashtirganligi yoki qurilish (pudrat) tashkilotiga toʻlaganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani hamda bank tomonidan belgilangan boshqa hujjatlarni taqdim qiladi. Xabarnoma amal qilish muddatining oxirgi kunigacha 6-bosqich Ishtirok etuvchi tijorat banki 1. Talabgorning subsidiya xabarnomasini “subsidyplatform.mf.uz” toʻlov platformasidan roʻyxatdan oʻtkazadi. 2. Ishtirok etuvchi tijorat banki talabgorning hujjatlarini oʻrganib chiqadi. 3. Ipoteka krediti ajratish boʻyicha ijobiy qaror qabul qilingan taqdirda, talabgorga notarial harakatlarni amalga oshirish uchun ipoteka krediti ajratish toʻgʻrisidagi kafolat xatini taqdim etadi. Bunda talabgorga ipoteka kreditini ajratish rad etilgan taqdirda tijorat banki tomonidan “subsidyplatform.mf.uz” toʻlov platformasida yaratilgan buyurtmanomani bekor qilinadi. 5 ish kuni ichida 7-bosqich Talabgor 1. Qurilish (pudrat) tashkiloti bilan kvartirani oldi-sotdi shartnomasini notariat idorasida rasmiylashtiradi. 2. Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun kadastr hujjatlarini rasmiylashtiradi. 3. Rasmiylashtirilgan shartnomani va kadastr hujjatlarini tijorat bankiga yetkazadi. Ipoteka krediti ajratish toʻgʻrisidagi kafolat xatida koʻrsatilgan muddat doirasida 8-bosqich Ishtirok etuvchi tijorat banki 1. Talabgor bilan ipoteka kreditini ajratish toʻgʻrisida shartnoma imzolaydi hamda ipoteka kreditini rasmiylashtiradi. 2. Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidyplatform.mf.uz” toʻlov platformasi orqali boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun kadastr hujjatlarini ilova qilgan holda subsidiyani toʻlashga buyurtmanomani yuboradi. 1 ish kuni ichida 9-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Sotib olinayotgan uy-joy (kvartira) uchun ajratilgan ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun subsidiya summasini tijorat banki tomonidan koʻrsatilgan hisobvaraqqa oʻtkazib beradi. 5 ish kuni ichida 10-bosqich Ishtirok etuvchi tijorat banki Ajratilgan ipoteka krediti boʻyicha foiz subsidiyasini toʻlab berish boʻyicha Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidyplatform.mf.uz” toʻlov platformasi orqali buyurtmanoma yuboradi. Ipoteka krediti taqdim etilgandan soʻng birinchi toʻlov kuniga qadar 11-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Ipoteka boʻyicha foizlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidyplatform.mf.uz” platformasi orqali toʻlab beradi. Har oyning beshinchi ish kunidan 25-kuniga qadar
Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
ANKETA-ARIZA
Ariza raqami _____________ Qabul qilish sanasi________ Qabul qilgan shaxs ________ 1. _____________________ (familiyasi) __________________________ (ismi) ______________________ (otasining ismi) 2. Manzil :________________ (aholi punkti) ________________ (tuman, shahar) _________________ (viloyat) 3. Tugʻilgan sanasi ___ /_____ / ______ 4. Jinsi ____ ayol _____ erkak 5. Oilaviy ahvolingiz: boʻydoq / turmushga chiqmagan_____ uylangan / turmushga chiqqan _____ ajrashgan _____ ajrashgan (farzandi bor)_____ beva _____ beva (farzandi bor) yolgʻiz ona ____ ___ 6. Pasport yoki ID karta boʻyicha jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamingiz (JSH SHIR)*: ________________________ 7. Turmush oʻrtogʻining pasport boʻyicha jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami ______________ (JSH SHIR) 8. Kafil sifatida ishtirok etadigan yaqin qarindoshingizni _____________________ (JSH SHIR) _____________________ (JSH SHIR) 9. Siz va/yoki oila aʼzolaringiz nogironligi yoki ogʻir turdagi kasallikka chalinganligi boʻyicha “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimidan roʻyxatdan oʻtganmi? Agar roʻyxatda boʻlsa, kimligini koʻrsating: 1) Ariza beruvchining oʻzi (ha/yoʻq)_______; 2) Turmush oʻrtogʻi ________________________ (JSH SHIR) 3) Farzandi ________________________ (JSH SHIR) 10. Siz bilan bogʻlanish uchun maʼlumotlar? el.pochta _______________ uy tel: ________________ ish tel: ________________ mobil tel: _______________ 11. Siz quyidagi fuqarolar toifalariga mansubmisiz? Agar mansub boʻlsangiz, qaysiligiga koʻrsating: “Labor migration” dasturida roʻyxatdan oʻtgan (ha/yoʻq)_______; Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan ayollar, (ajrashgan, beva va/yoki yolgʻiz onalar) (ha/yoʻq)_______; Olis va chekka hududlarda joylashgan budjet tashkilotlariga boshqa hududlardan mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun kelgan oliy maʼlumotli mutaxassis va (yoki) tibbiyot xodimi sifatida faoliyat yuritasizmi? (ha/yoʻq)_______; Professional taʼlim tashkilotlarining muhandislik, ishlov berish va qurilish sohalaridagi maxsus fanlar boʻyicha dars berayotgan yoki oʻquv amaliyotini oʻtkazayotgan oʻqituvchilari va ishlab chiqarish taʼlim ustasi sifatida faoliyat yuritasizmi? Agar faoliyat yuritsangiz quyidagilardan birini koʻrsating: maxsus fan oʻqituvchi/murabbiy/ishlab chiqarish taʼlim ustasi _______; 12. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari:_______________________; Siz, turmush oʻrtogʻingiz yoki farzandlaringiz harbiylashtirilgan organlarga aloqasi bormi? (ha/yoʻq)_______, agar bor boʻlsa ularni belgilang. 1) ariza beruvchining oʻzi (ha/yoʻq)_______; 2) turmush oʻrtogʻi ________________________ (JSH SHIR) 3) kafil sifatida keltirilgan farzandi ________________________ (JSH SHIR) Men uy-joy olish hamda uy-joy uchun subsidiya olishdan manfaatdorligimni bildiraman va yuqorida koʻrsatilgan maʼlumotlarning haqiqiyligini tasdiqlayman hamda kredit axboroti toʻgʻrisidagi va tegishli maʼlumotlarning oshkor etilishiga roziligimni bildiraman. ____________ __________ ____________ _________ imzo kun oy yil
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 25-mart,
182-son