UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 30-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 30 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 марта 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 March 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

«Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда гендер тенгликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларининг гендер-ҳуқуқий экспертизаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан фаолиятнинг тегишли йўналишлари бўйича ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларда гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича амалий семинарларни мунтазам ташкил этсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 мартдаги 192-сон қарорига ИЛОВА

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

гендер-ҳуқуқий экспертиза — норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда уларнинг лойиҳаларини хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил қилиш;

юридик хизмат — давлат органи ва ташкилоти фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган меъёр ва мезонларга мувофиқ мажбурий тартибда ташкил этиладиган ёки жорий қилинадиган мустақил таркибий тузилма ёхуд лавозим;

жинс бўйича бевосита камситиш — жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини тан олмасликка қаратилган ҳар қандай тарзда фарқлаш, истисно этиш ёки чеклаш, шу жумладан оилавий ҳолати, ҳомиладорлиги, оилавий мажбуриятлари туфайли камситиш, шунингдек, шаҳвоний шилқимлик қилиш, тенг меҳнат ва малака учун ҳар хил ҳақ тўлаш;

жинс бўйича билвосита камситиш — бир жинсдаги шахсларни бошқа жинсдаги шахсларга нисбатан ноқулайроқ ҳолатга тушириб қўядиган вазиятларни, ҳолатларни ёки мезонларни яратиш, шу жумладан гендер тенгсизликни оммавий ахборот воситалари, таълим, маданият орқали тарғиб этиш, муайян жинсдаги шахслар учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган шарт-шароитлар ёхуд талабларни белгилаш;

адлия органлари — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари.

3. Жинсий мансублигидан қатъи назар, шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, имкониятлари ва жавобгарликларини белгилашда юзага келиши мумкин бўлган номутаносибликларни бартараф этиш мақсадида жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳалари, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.

4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизаси:

жинс бўйича бевосита ва билвосита камситиш имконини яратадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ёки унинг лойиҳасини хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига (кейинги ўринларда — гендер тенглик принциплари) мувофиқ эмаслигини аниқлашга;

жинси бўйича бевосита ёки билвосита камситиш имконини яратадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш оқибатларини умумий баҳолашга;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ва камситиш хусусиятига эга хавфларни аниқлашга;

жинси бўйича бевосита ёки билвосита камситишга йўл қўядиган ва аниқланган нормаларни бартараф этишга йўналтирилган тавсияларни ишлаб чиқишга қаратилгандир.

5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизасининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

гендер соҳасидаги норматив-ҳуқуқий тартибга солиш билан боғлиқ ҳамда қабул қилинадиган қарорларнинг асослилигини ва ишончлилигини таъминловчи объектив фактларни белгилаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари қабул қилинишининг юзага келиши мумкин бўлган оқибатларини инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликка риоя этиш, шунингдек, амалда қўллаш механизмларини кафолатлаш ва таъминлаш нуқтаи назаридан таҳлил қилиш ва баҳолаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларидаги қоидаларнинг гендер тенглик принципларига салбий таъсирининг олдини олиш (огоҳлантириш);

гендер тенгликни таъминлаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;

гендер-ҳуқуқий экспертиза соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириш.

6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизаси қуйидаги асосий принципларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади:

гендер-ҳуқуқий экспертизани ўтказишнинг мажбурийлиги — жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини ҳеч қандай мустасносиз гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

қонунийлик — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормалари ва уларнинг лойиҳаларининг қоидаларини юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлигини таъминлаш;

мустақиллик — гендер-ҳуқуқий экспертизани лойиҳа ишлаб чиқувчи таркибий бўлинма бўйсунувида бўлмаган ва бевосита норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг ишлаб чиқилишида қатнашмаган экспертлар томонидан ўтказиш;

холислик — гендер-ҳуқуқий экспертизани холис, қонунчилик, назарий ва амалий асосга таяниб, тегишли мутахассислик доирасида ҳар томонлама ва тўлиқ ўтказиш;

комплекслик — эксперт томонидан гендер-ҳуқуқий экспертизани норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва унинг лойиҳасининг барча қисмларини ҳисобга олган ҳолда ўтказиш.

2-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг гендер-ҳуқуқий экспертизаси

7. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг гендер-ҳуқуқий экспертизаси давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — давлат органлари) таклифларига асосан ишлаб чиқиладиган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳар уч йилда бир маротаба йилнинг I чорагида тасдиқланадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг гендер-ҳуқуқий экспертизасини ўтказиш режасига (кейинги ўринларда — режа) мувофиқ давлат органлари томонидан улар фаолиятининг тегишли йўналишлари асосида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ўтказилади.

Давлат органлари томонидан улар фаолиятининг тегишли йўналишлари бўйича режага киритилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда гендер тенглик принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар аниқланган тақдирда, ушбу номувофиқлик бартараф этилиши учун гендер-ҳуқуқий экспертиза белгиланган тартибда ўтказилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги режа лойиҳасини шакллантириш мақсадида давлат органларига ўз таклифларини тақдим этишлари учун сўров юборади.

Давлат органлари сўровда кўрсатилган муддатларда гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ўз фаолиятининг тегишли йўналишлари бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) имзоси билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади.

9. Режа лойиҳасига давлат органларининг таклифлари билан биргаликда Адлия вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётининг таҳлили асосида ишлаб чиқилган таклифлари ҳам киритилиши мумкин.

Ишлаб чиқилган режа лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) билан келишилиши зарур.

10. Режани ишлаб чиқишда давлат органлари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидагилардан фойдаланиши мумкин:

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;

жамоатчилик назорати субъектларининг таклиф ва тавсиялари;

оммавий ахборот воситаларида чоп этилган нашрлар ва бошқа материалларни ўрганиш натижалари.

11. Режада қуйидагилар акс эттирилади:

гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар номи;

гендер-ҳуқуқий экспертизани ўтказиш учун масъул давлат органи;

гендер-ҳуқуқий экспертизани ўтказиш муддати.

12. Давлат органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг гендер-ҳуқуқий экспертизасини режада белгиланган муддатларда ва мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган талабларга мувофиқ ўтказади.

13. Гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг гендер тенглик принципларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан тайёрланган таҳлилий ахборот ва таклифларни ўз ичига олган хулоса давлат органлари томонидан режада белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилади.

14. Давлат органларининг гендер-ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича хулосасида норматив-ҳуқуқий ҳужжат нормалари айнан қайси қонунчилик ҳужжатларига ёки гендер тенглик принципларига номувофиқ эканлиги ва зарурат бўлганда, мисоллар ва тегишли соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таҳлили натижалари билан мустаҳкамланган ҳолда, бу номувофиқлик нимада ифодаланганлиги акс эттирилиши лозим.

15. Давлат органларининг гендер-ҳуқуқий экспертиза натижалари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги гендер-ҳуқуқий экспертиза хулосасида акс эттирилади ва тегишли биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланади.

Давлат органлари томонидан ўтказилган гендер-ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича қабул қилинган хулосанинг сифати учун уни ишлаб чиқувчи давлат органи жавобгар ҳисобланади.

Давлат органларининг гендер-ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича хулосасида келтирилган таклиф ва эътирозлар тавсиявий хусусиятга эга.

16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат органлари томонидан тақдим этилган хулосаларни бир ой муддатда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатда гендер тенглик принципларига номувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганади ва унинг натижаларига кўра хулосаларни мақсадга мувофиқ ёки мақсадга мувофиқ эмас деб топади.

17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги гендер тенглик принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар бўйича тайёрланган умумлаштирилган хулосаларни кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Комиссияга режада белгиланган муддатларда тақдим этади.

18. Тақдим этилган умумлаштирилган хулосаларнинг таҳлили асосида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатда гендер тенглик принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар мавжуд деб топилган ҳолларда, уларни бартараф этиш мақсадида Комиссия мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни бажариш ва уни қўллаш учун масъул бўлган давлат органларига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қайта кўриб чиқиш ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича аниқ муддатини кўрсатган ҳолда топшириқ бериш ҳуқуқига эга.

3-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг гендер-ҳуқуқий экспертизаси

19. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг (кейинги ўринларда — лойиҳа) гендер-ҳуқуқий экспертизаси ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича ишлаб чиқувчи ва ҳуқуқий экспертиза доирасида адлия органлари томонидан ўтказилади.

20. Ишлаб чиқувчи томонидан лойиҳанинг гендер-ҳуқуқий экспертизасини ўтказиш натижалари тегишли лойиҳа бўйича юридик хизматнинг ҳуқуқий хулосасида акс эттирилади.

Лойиҳа гендер тенглик принципларига номувофиқ бўлса, юридик хизмат лойиҳани тегишли эътирозлар билан қайта ишлаш учун лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича масъул бўлган ишлаб чиқувчининг таркибий бўлинмасига қайтаради.

21. Лойиҳа юридик хизмат томонидан гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганидан кейин биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланади ва белгиланган тартибда манфаатдор органлар ва ташкилотларга келишиш учун юборилади.

Келишиш жараёнида манфаатдор органлар ва ташкилотлар лойиҳани гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиши ва шу бўйича ўзларининг таклиф ва эътирозларини ишлаб чиқувчига билдириши мумкин.

22. Барча манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан келишилгандан сўнг ишлаб чиқувчи лойиҳани адлия органларига ҳуқуқий экспертизадан ва унинг доирасида гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юборади.

Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентлари ҳамда бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатларда ўтказилади.

23. Адлия органлари лойиҳанинг ҳуқуқий экспертизаси доирасида уни гендер тенглик принципларига мувофиқлиги ва жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситиш ҳолатлари вужудга келишига шарт-шароитлар яратадиган қоидалар ва нормаларни аниқлаш юзасидан ҳамда мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган талабларга мувофиқ гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.

24. Адлия органлари томонидан лойиҳани гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари ҳуқуқий экспертиза бўйича тегишли хулосада акс эттирилади, унда гендер тенглик принципларига мувофиқ бўлмаган нормаларнинг мавжудлиги тўғрисида асослантирилган маълумот берилади ва лойиҳани қайта ишлаш зарурлиги тўғрисида таклифлар ёки бундай нормалар йўқлиги кўрсатилади.

25. Лойиҳаларнинг гендер-ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича билдирилган эътирозлар мажбурий тусга эга ва бартараф этилиши лозим.

26. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда гендер тенглик принципларига мувофиқ бўлмаган қоидаларнинг аниқланиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

4-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг талаблари

27. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизадан қуйидаги талаблар асосида ўтказилади:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормалари ва қоидаларини ҳамда уларнинг лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси , «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , қонунда белгиланган тартибда кучга кирган халқаро шартномалар ҳамда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятларни таъминлаш масалаларини тартибга солувчи бошқа қонунчилик ҳужжатлари нормаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан гендер таҳлилдан ўтказиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормалари ва қоидалари ҳамда уларнинг лойиҳаларининг гендер тенглик принципларининг ҳар бир таркибий қисми (тенг ҳуқуқлар, тенг жавобгарлик, тенг имкониятлар, тенг мажбуриятлари) билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш. Бунда сиёсий, иқтисодий, меҳнат ва бошқа ижтимоий муносабатларда амалдаги тенгликка эришишга қаратилган, бироқ жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситиш ҳисобланмайдиган нормалар ва вақтинча махсус чораларни инобатга олиш лозим;

таҳлил қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларида қўлланиладиган атамаларнинг тўғри маънода ишлатилишини текшириш.

28. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер таҳлили қуйидагиларни ўз ичига олади:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари қабул қилиниши натижасида ҳар хил жинсдаги шахслар учун турли оқибатларни келтириб чиқарувчи қоидаларни аниқлаш ва тартибга солиш соҳасини олдиндан таҳлил қилиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини қабул қилиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган узоқ муддатли оқибатларни баҳолаш;

тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш.

29. Гендер таҳлил ўтказиш давомида тегишли ҳужжат билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар соҳасида камситилиш ҳолатидаги жинслардан бирини қўллаб-қувватлаш учун гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинча махсус чораларни белгиловчи нормаларни лойиҳаларга ҳамда тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритиш имкониятини аниқлаш зарур.

30. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларининг гендер тенгликка эришиш соҳасидаги давлат сиёсатига мослиги;

мамлакатдаги жорий гендер ҳолат, лойиҳа қоидаларининг хотин-қизлар ва эркакларнинг турли ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва ролига таъсири.

31. Гендер-ҳуқуқий экспертизани ўтказишда давлат органлари илмий-таълим муассасалари мутахассислари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини, шунингдек, фуқароларни шартнома асосида жалб қилишга ҳақли. Ушбу тадбирлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланадиган бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

5-боб. Гендер-ҳуқуқий экспертиза ўтказилаётганда қўлланиладиган ахборот

32. Гендер-ҳуқуқий экспертиза ўтказилаётганда ҳам расмий, ҳам норасмий ахборотдан фойдаланилади.

33. Расмий ахборотга қуйидагилар киради:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

халқаро шартномалар;

расмий нашрлар, жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғининг расмий ресурслари;

статистик маълумот ва ҳисоботлар;

суд амалиёти.

34. Норасмий ахборотга қуйидагилар киради:

оммавий ахборот воситаларининг хабарлари;

илмий нашрлар;

Интернет жаҳон ахборот тармоғининг норасмий ресурслари.

6-боб. Гендер-ҳуқуқий экспертизани ўтказувчи экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

35. Гендер-ҳуқуқий экспертизани ўтказадиган эксперт:

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари предметига тааллуқли бўлган ҳужжатлар билан танишиш;

гендер-ҳуқуқий экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш;

гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари нормаларини аниқлаштириш ва улар бўйича тегишли тушунтиришларни олиш ҳуқуқига эга.

Эксперт қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

36. Гендер-ҳуқуқий экспертизани ўтказадиган эксперт:

гендер-ҳуқуқий экспертизани ташкил этиш ва ўтказишнинг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган талабларига риоя қилиш;

ўзини ўзи рад этиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақда ўзининг раҳбарига дарҳол маълум қилиш;

гендер-ҳуқуқий экспертизани ўтказиш муносабати билан ўзига маълум бўлган маълумотларни ошкор қилмаслик;

тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлашга мажбур.

Эксперт қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.

7-боб. Якунловчи қоида

37. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартибининг

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Адлия вазирлиги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш режа (кейинги ўринларда — режа) лойиҳасини шакллантириш мақсадида давлат органларига ўз таклифларини тақдим этишлари учун сўров юборади. Режа лойиҳасини шакллантиришдан олдин 2-босқич Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар Давлат органлари гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ўз фаолиятининг тегишли йўналишлари бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) имзоси билан Адлия вазирлигига тақдим этади. Адлия вазирлиги сўровига асосан унда кўрсатилган муддатларда 3-босқич Адлия вазирлиги 1. Давлат органлари томонидан берилган таклифларни умумлаштиради. 2. Режа лойиҳасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини таҳлили асосида ишлаб чиқилган таклифларни киритиши мумкин. 3. Режа лойиҳасини тасдиқлашдан олдин Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш бўйича комиссиясига (кейинги ўринларда — Комиссия) келишиш учун тақдим этади. 4. Режани тасдиқлайди. Ҳар уч йилда бир маротаба йилнинг I чорагида 4-босқич Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар 1. Режада белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказади. 2. Гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг гендер тенглик принципларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан тайёрланган таҳлилий ахборот ва таклифларни ўз ичига олган хулосани Адлия вазирлигига тақдим этади. Режада белгиланган муддатларда 5-босқич Адлия вазирлиги 1. Давлат органлари томонидан тақдим этилган хулосаларни тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатда гендер тенглик принципларига номувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганади. 2. Ўрганиш натижаларига кўра, хулосаларни мақсадга мувофиқ ёки мақсадга мувофиқ эмас деб топади. Бир ой муддатда 6-босқич Адлия вазирлиги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги гендер тенглик принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар бўйича тайёрланган ва умумлаштирилган хулосаларни кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Комиссияга тақдим этади. Режада белгиланган муддатда 7-босқич Комиссия Умумлаштирилган хулосаларнинг таҳлили асосида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатда гендер тенглик принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар мавжуд деб топилган ҳолларда, уларни бартараф этиш мақсадида мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни бажариш ва қўллаш учун масъул бўлган давлат органларига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қайта кўриб чиқиш ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича аниқ муддатини кўрсатган ҳолда топшириқ бериш ҳуқуқига эга. Заруратга кўра

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ГЕНДЕР-ҲУҚУҚИЙ ‎ЭКСПЕРТИЗАСИ ‎ ХУЛОСАСИ ‎ ‎ ____________-сон ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури. ‎___________________________________________________________________________________________ ‎2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи ва реквизитлари. ‎___________________________________________________________________________________________ ‎3. Гендер-ҳуқуқий экспертизани ўтказувчи давлат органи. ‎___________________________________________________________________________________________ ‎4. Гендер-ҳуқуқий экспертизани ўтказиш учун асос. ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда аниқланган гендер тенглик принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар ва уларни бартараф этиш учун тайёрланган таклифлар. * ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Раҳбар‎ ‎ ‎ ‎ ________________ ‎ 20___ йил «_____» _______________‎‎ ‎ ‎ ( имзо )‎

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар (ишлаб чиқувчи) 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари тегишли лойиҳа бўйича юридик хизматнинг ҳуқуқий хулосасида акс эттирилади. 2. Лойиҳа гендер тенглик принципларига номувофиқ бўлса, юридик хизмат лойиҳани тегишли эътирозлар билан қайта ишлаш учун масъул бўлган тегишли таркибий бўлинмага қайтаради. Заруратга кўра 2-босқич Ишлаб чиқувчи Лойиҳа юридик хизмат томонидан гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганидан кейин биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланади ва белгиланган тартибда манфаатдор органлар ва ташкилотларга келишиш учун юборилади. Лойиҳа бўйича юридик хизматнинг ҳуқуқий хулосаси олингандан кейин 3-босқич Манфаатдор органлар ва ташкилотлар Келишиш жараёнида лойиҳани гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиши ва шу бўйича ўзларининг таклиф ва эътирозларини ишлаб чиқувчига билдиришлари мумкин. Заруратга кўра 4-босқич Ишлаб чиқувчи Адлия органларига ҳуқуқий экспертизадан ва унинг доирасида гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юборади. Манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан келишилгандан сўнг 5-босқич Адлия органлари 1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертиза доирасида унинг гендер тенглиги принципларига мувофиқлиги ва жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситиш ҳолатлари вужудга келишига шарт-шароитлар яратадиган қоидалар ва нормаларни аниқлаш юзасидан гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказади. 2. Лойиҳани гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари ҳуқуқий экспертиза бўйича тегишли хулосада акс эттирилади, унда гендер тенглик принципларига мувофиқ бўлмаган нормаларнинг мавжудлиги тўғрисида асослантирилган маълумот берилади ва лойиҳани қайта ишлаш зарурлиги тўғрисида таклифлар ёки бундай нормалар йўқлиги кўрсатилади. Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентларида ҳамда бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатларда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 30 март,

192-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 09/20/192/0386-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

“Xotin-qizlar va erkaklar uchun teng huquq hamda imkoniyatlar kafolatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq normativ-huquqiy hujjatlarda gender tenglikni taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. “Xotin-qizlar va erkaklar uchun teng huquq hamda imkoniyatlar kafolatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarining gender-huquqiy ekspertizasi davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan faoliyatning tegishli yoʻnalishlari boʻyicha oʻtkazilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:

Inson huquqlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy markazi bilan birgalikda normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazadigan davlat organlari va boshqa tashkilotlarda gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha amaliy seminarlarni muntazam tashkil etsin;

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-martdagi 192-son qaroriga ILOVA

Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

gender-huquqiy ekspertiza — normativ-huquqiy hujjatlarni hamda ularning loyihalarini xotin-qizlar va erkaklar uchun teng huquq hamda imkoniyatlar kafolatlarini taʼminlash prinsiplariga muvofiqligi yuzasidan tahlil qilish;

yuridik xizmat — davlat organi va tashkiloti faoliyatini huquqiy taʼminlash maqsadida qonunchilikda belgilangan meʼyor va mezonlarga muvofiq majburiy tartibda tashkil etiladigan yoki joriy qilinadigan mustaqil tarkibiy tuzilma yoxud lavozim;

jins boʻyicha bevosita kamsitish — jamiyat hayoti va faoliyatining barcha sohalarida xotin-qizlar va erkaklarning huquqlari hamda erkinliklarini tan olmaslikka qaratilgan har qanday tarzda farqlash, istisno etish yoki cheklash, shu jumladan oilaviy holati, homiladorligi, oilaviy majburiyatlari tufayli kamsitish, shuningdek, shahvoniy shilqimlik qilish, teng mehnat va malaka uchun har xil haq toʻlash;

jins boʻyicha bilvosita kamsitish — bir jinsdagi shaxslarni boshqa jinsdagi shaxslarga nisbatan noqulayroq holatga tushirib qoʻyadigan vaziyatlarni, holatlarni yoki mezonlarni yaratish, shu jumladan gender tengsizlikni ommaviy axborot vositalari, taʼlim, madaniyat orqali targʻib etish, muayyan jinsdagi shaxslar uchun salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin boʻlgan shart-sharoitlar yoxud talablarni belgilash;

adliya organlari — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari, tuman (shahar) adliya boʻlimlari.

3. Jinsiy mansubligidan qatʼi nazar, shaxslarning huquqlari, majburiyatlari, imkoniyatlari va javobgarliklarini belgilashda yuzaga kelishi mumkin boʻlgan nomutanosibliklarni bartaraf etish maqsadida jamiyat hayoti va faoliyatining barcha sohalari, shu jumladan siyosat, iqtisodiyot, huquq, mafkura va madaniyat, taʼlim hamda ilm-fan sohalarini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalari gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkaziladi.

4. Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini gender-huquqiy ekspertizasi:

jins boʻyicha bevosita va bilvosita kamsitish imkonini yaratadigan normativ-huquqiy hujjatni yoki uning loyihasini xotin-qizlar va erkaklar uchun teng huquq hamda imkoniyatlar kafolatlarini taʼminlash prinsiplariga (keyingi oʻrinlarda — gender tenglik prinsiplari) muvofiq emasligini aniqlashga;

jinsi boʻyicha bevosita yoki bilvosita kamsitish imkonini yaratadigan normativ-huquqiy hujjat loyihasini qabul qilish oqibatlarini umumiy baholashga;

normativ-huquqiy hujjatlarni qoʻllash jarayonida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan va kamsitish xususiyatiga ega xavflarni aniqlashga;

jinsi boʻyicha bevosita yoki bilvosita kamsitishga yoʻl qoʻyadigan va aniqlangan normalarni bartaraf etishga yoʻnaltirilgan tavsiyalarni ishlab chiqishga qaratilgandir.

5. Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalari gender-huquqiy ekspertizasining vazifalari quyidagilardan iborat:

gender sohasidagi normativ-huquqiy tartibga solish bilan bogʻliq hamda qabul qilinadigan qarorlarning asosliligini va ishonchliligini taʼminlovchi obyektiv faktlarni belgilash;

normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari qabul qilinishining yuzaga kelishi mumkin boʻlgan oqibatlarini inson huquqlari va gender tenglikka rioya etish, shuningdek, amalda qoʻllash mexanizmlarini kafolatlash va taʼminlash nuqtai nazaridan tahlil qilish va baholash;

normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalaridagi qoidalarning gender tenglik prinsiplariga salbiy taʼsirining oldini olish (ogohlantirish);

gender tenglikni taʼminlash sohasidagi qonunchilikni takomillashtirishga qaratilgan takliflar ishlab chiqish;

gender-huquqiy ekspertiza sohasida maxsus bilimlarni talab qiladigan masalalarni tushuntirish.

6. Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini gender-huquqiy ekspertizasi quyidagi asosiy prinsiplarni hisobga olgan holda oʻtkaziladi:

gender-huquqiy ekspertizani oʻtkazishning majburiyligi — jamiyat hayoti va faoliyatining barcha sohalarini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini hech qanday mustasnosiz gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazish;

qonuniylik — normativ-huquqiy hujjatlar normalari va ularning loyihalarining qoidalarini yuqori yuridik kuchga ega boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiqligini taʼminlash;

mustaqillik — gender-huquqiy ekspertizani loyiha ishlab chiquvchi tarkibiy boʻlinma boʻysunuvida boʻlmagan va bevosita normativ-huquqiy hujjat loyihasining ishlab chiqilishida qatnashmagan ekspertlar tomonidan oʻtkazish;

xolislik — gender-huquqiy ekspertizani xolis, qonunchilik, nazariy va amaliy asosga tayanib, tegishli mutaxassislik doirasida har tomonlama va toʻliq oʻtkazish;

komplekslik — ekspert tomonidan gender-huquqiy ekspertizani normativ-huquqiy hujjat va uning loyihasining barcha qismlarini hisobga olgan holda oʻtkazish.

2-bob. Normativ-huquqiy hujjatlarning gender-huquqiy ekspertizasi

7. Normativ-huquqiy hujjatlarning gender-huquqiy ekspertizasi davlat organlari va boshqa tashkilotlarning (keyingi oʻrinlarda — davlat organlari) takliflariga asosan ishlab chiqiladigan va Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan har uch yilda bir marotaba yilning I choragida tasdiqlanadigan normativ-huquqiy hujjatlarning gender-huquqiy ekspertizasini oʻtkazish rejasiga (keyingi oʻrinlarda — reja) muvofiq davlat organlari tomonidan ular faoliyatining tegishli yoʻnalishlari asosida ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha oʻtkaziladi.

Davlat organlari tomonidan ular faoliyatining tegishli yoʻnalishlari boʻyicha rejaga kiritilmagan normativ-huquqiy hujjatlarda gender tenglik prinsiplariga muvofiq boʻlmagan qoidalar aniqlangan taqdirda, ushbu nomuvofiqlik bartaraf etilishi uchun gender-huquqiy ekspertiza belgilangan tartibda oʻtkaziladi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi reja loyihasini shakllantirish maqsadida davlat organlariga oʻz takliflarini taqdim etishlari uchun soʻrov yuboradi.

Davlat organlari soʻrovda koʻrsatilgan muddatlarda gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazish uchun oʻz faoliyatining tegishli yoʻnalishlari boʻyicha qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlar roʻyxatini birinchi rahbar (istisno hollarda — uning birinchi oʻrinbosari) imzosi bilan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga taqdim etadi.

9. Reja loyihasiga davlat organlarining takliflari bilan birgalikda Adliya vazirligining normativ-huquqiy hujjatlarni qoʻllash amaliyotining tahlili asosida ishlab chiqilgan takliflari ham kiritilishi mumkin.

Ishlab chiqilgan reja loyihasi Adliya vazirligi tomonidan tasdiqlanishidan oldin Oʻzbekiston Respublikasi Gender tenglikni taʼminlash masalalari boʻyicha komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) bilan kelishilishi zarur.

10. Rejani ishlab chiqishda davlat organlari va Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi quyidagilardan foydalanishi mumkin:

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari;

jamoatchilik nazorati subyektlarining taklif va tavsiyalari;

ommaviy axborot vositalarida chop etilgan nashrlar va boshqa materiallarni oʻrganish natijalari.

11. Rejada quyidagilar aks ettiriladi:

gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazilishi lozim boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlar nomi;

gender-huquqiy ekspertizani oʻtkazish uchun masʼul davlat organi;

gender-huquqiy ekspertizani oʻtkazish muddati.

12. Davlat organlari normativ-huquqiy hujjatlarning gender-huquqiy ekspertizasini rejada belgilangan muddatlarda va mazkur Nizomning 4-bobida belgilangan talablarga muvofiq oʻtkazadi.

13. Gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazilayotgan normativ-huquqiy hujjatlarning gender tenglik prinsiplariga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi yuzasidan tayyorlangan tahliliy axborot va takliflarni oʻz ichiga olgan xulosa davlat organlari tomonidan rejada belgilangan muddatlarda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga taqdim etiladi.

14. Davlat organlarining gender-huquqiy ekspertiza natijalari boʻyicha xulosasida normativ-huquqiy hujjat normalari aynan qaysi qonunchilik hujjatlariga yoki gender tenglik prinsiplariga nomuvofiq ekanligi va zarurat boʻlganda, misollar va tegishli sohada huquqni qoʻllash amaliyotining tahlili natijalari bilan mustahkamlangan holda, bu nomuvofiqlik nimada ifodalanganligi aks ettirilishi lozim.

15. Davlat organlarining gender-huquqiy ekspertiza natijalari ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi gender-huquqiy ekspertiza xulosasida aks ettiriladi va tegishli birinchi rahbar (istisno hollarda — uning birinchi oʻrinbosari) tomonidan imzolanadi.

Davlat organlari tomonidan oʻtkazilgan gender-huquqiy ekspertiza natijalari boʻyicha qabul qilingan xulosaning sifati uchun uni ishlab chiquvchi davlat organi javobgar hisoblanadi.

Davlat organlarining gender-huquqiy ekspertiza natijalari boʻyicha xulosasida keltirilgan taklif va eʼtirozlar tavsiyaviy xususiyatga ega.

16. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi davlat organlari tomonidan taqdim etilgan xulosalarni bir oy muddatda tegishli normativ-huquqiy hujjatda gender tenglik prinsiplariga nomuvofiqligi nuqtai nazaridan oʻrganadi va uning natijalariga koʻra xulosalarni maqsadga muvofiq yoki maqsadga muvofiq emas deb topadi.

17. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi normativ-huquqiy hujjatlardagi gender tenglik prinsiplariga muvofiq boʻlmagan qoidalar boʻyicha tayyorlangan umumlashtirilgan xulosalarni koʻrib chiqish va tegishli qaror qabul qilish uchun Komissiyaga rejada belgilangan muddatlarda taqdim etadi.

18. Taqdim etilgan umumlashtirilgan xulosalarning tahlili asosida tegishli normativ-huquqiy hujjatda gender tenglik prinsiplariga muvofiq boʻlmagan qoidalar mavjud deb topilgan hollarda, ularni bartaraf etish maqsadida Komissiya mazkur normativ-huquqiy hujjatni bajarish va uni qoʻllash uchun masʼul boʻlgan davlat organlariga tegishli normativ-huquqiy hujjatni qayta koʻrib chiqish hamda unga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha aniq muddatini koʻrsatgan holda topshiriq berish huquqiga ega.

3-bob. Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining gender-huquqiy ekspertizasi

19. Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining (keyingi oʻrinlarda — loyiha) gender-huquqiy ekspertizasi ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha ishlab chiquvchi va huquqiy ekspertiza doirasida adliya organlari tomonidan oʻtkaziladi.

20. Ishlab chiquvchi tomonidan loyihaning gender-huquqiy ekspertizasini oʻtkazish natijalari tegishli loyiha boʻyicha yuridik xizmatning huquqiy xulosasida aks ettiriladi.

Loyiha gender tenglik prinsiplariga nomuvofiq boʻlsa, yuridik xizmat loyihani tegishli eʼtirozlar bilan qayta ishlash uchun loyihani ishlab chiqish boʻyicha masʼul boʻlgan ishlab chiquvchining tarkibiy boʻlinmasiga qaytaradi.

21. Loyiha yuridik xizmat tomonidan gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazilganidan keyin birinchi rahbar (istisno hollarda — uning birinchi oʻrinbosari) tomonidan imzolanadi va belgilangan tartibda manfaatdor organlar va tashkilotlarga kelishish uchun yuboriladi.

Kelishish jarayonida manfaatdor organlar va tashkilotlar loyihani gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazishi va shu boʻyicha oʻzlarining taklif va eʼtirozlarini ishlab chiquvchiga bildirishi mumkin.

22. Barcha manfaatdor organlar va tashkilotlar bilan kelishilgandan soʻng ishlab chiquvchi loyihani adliya organlariga huquqiy ekspertizadan va uning doirasida gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazish uchun yuboradi.

Loyihani huquqiy ekspertizadan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Vazirlar Mahkamasining Reglamentlari hamda boshqa tegishli normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan muddatlarda oʻtkaziladi.

23. Adliya organlari loyihaning huquqiy ekspertizasi doirasida uni gender tenglik prinsiplariga muvofiqligi va jins boʻyicha bevosita yoki bilvosita kamsitish holatlari vujudga kelishiga shart-sharoitlar yaratadigan qoidalar va normalarni aniqlash yuzasidan hamda mazkur Nizomning 4-bobida belgilangan talablarga muvofiq gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazadi.

24. Adliya organlari tomonidan loyihani gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazish natijalari huquqiy ekspertiza boʻyicha tegishli xulosada aks ettiriladi, unda gender tenglik prinsiplariga muvofiq boʻlmagan normalarning mavjudligi toʻgʻrisida asoslantirilgan maʼlumot beriladi va loyihani qayta ishlash zarurligi toʻgʻrisida takliflar yoki bunday normalar yoʻqligi koʻrsatiladi.

25. Loyihalarning gender-huquqiy ekspertizasi natijalari boʻyicha bildirilgan eʼtirozlar majburiy tusga ega va bartaraf etilishi lozim.

26. Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarda gender tenglik prinsiplariga muvofiq boʻlmagan qoidalarning aniqlanishi qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat roʻyxatidan oʻtkazishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

4-bob. Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazishning talablari

27. Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalari gender-huquqiy ekspertizadan quyidagi talablar asosida oʻtkaziladi:

normativ-huquqiy hujjatlar normalari va qoidalarini hamda ularning loyihalarini Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi , “Xotin-qizlar va erkaklar uchun teng huquq hamda imkoniyatlar kafolatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , qonunda belgilangan tartibda kuchga kirgan xalqaro shartnomalar hamda xotin-qizlar va erkaklar uchun teng huquqlar hamda imkoniyatlarni taʼminlash masalalarini tartibga soluvchi boshqa qonunchilik hujjatlari normalariga muvofiqligi nuqtai nazaridan gender tahlildan oʻtkazish;

normativ-huquqiy hujjatlar normalari va qoidalari hamda ularning loyihalarining gender tenglik prinsiplarining har bir tarkibiy qismi (teng huquqlar, teng javobgarlik, teng imkoniyatlar, teng majburiyatlari) bilan oʻzaro muvofiqligini taʼminlash. Bunda siyosiy, iqtisodiy, mehnat va boshqa ijtimoiy munosabatlarda amaldagi tenglikka erishishga qaratilgan, biroq jins boʻyicha bevosita yoki bilvosita kamsitish hisoblanmaydigan normalar va vaqtincha maxsus choralarni inobatga olish lozim;

tahlil qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarida qoʻllaniladigan atamalarning toʻgʻri maʼnoda ishlatilishini tekshirish.

28. Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini gender tahlili quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalari qabul qilinishi natijasida har xil jinsdagi shaxslar uchun turli oqibatlarni keltirib chiqaruvchi qoidalarni aniqlash va tartibga solish sohasini oldindan tahlil qilish;

normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini qabul qilish natijasida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan uzoq muddatli oqibatlarni baholash;

tegishli tavsiyalarni ishlab chiqish.

29. Gender tahlil oʻtkazish davomida tegishli hujjat bilan tartibga solinadigan ijtimoiy munosabatlar sohasida kamsitilish holatidagi jinslardan birini qoʻllab-quvvatlash uchun gender siyosati amalga oshirilishini taʼminlashga doir vaqtincha maxsus choralarni belgilovchi normalarni loyihalarga hamda tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalarni amaldagi normativ-huquqiy hujjatlarga kiritish imkoniyatini aniqlash zarur.

30. Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazishda quyidagilarga eʼtibor qaratish lozim:

normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarining gender tenglikka erishish sohasidagi davlat siyosatiga mosligi;

mamlakatdagi joriy gender holat, loyiha qoidalarining xotin-qizlar va erkaklarning turli ijtimoiy-iqtisodiy holati va roliga taʼsiri.

31. Gender-huquqiy ekspertizani oʻtkazishda davlat organlari ilmiy-taʼlim muassasalari mutaxassislari, nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari vakillarini, shuningdek, fuqarolarni shartnoma asosida jalb qilishga haqli. Ushbu tadbirlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tasdiqlanadigan budjetdan tashqari jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.

5-bob. Gender-huquqiy ekspertiza oʻtkazilayotganda qoʻllaniladigan axborot

32. Gender-huquqiy ekspertiza oʻtkazilayotganda ham rasmiy, ham norasmiy axborotdan foydalaniladi.

33. Rasmiy axborotga quyidagilar kiradi:

normativ-huquqiy hujjatlar;

xalqaro shartnomalar;

rasmiy nashrlar, jumladan, Internet jahon axborot tarmogʻining rasmiy resurslari;

statistik maʼlumot va hisobotlar;

sud amaliyoti.

34. Norasmiy axborotga quyidagilar kiradi:

ommaviy axborot vositalarining xabarlari;

ilmiy nashrlar;

Internet jahon axborot tarmogʻining norasmiy resurslari.

6-bob. Gender-huquqiy ekspertizani oʻtkazuvchi ekspertning huquq va majburiyatlari

35. Gender-huquqiy ekspertizani oʻtkazadigan ekspert:

qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazadigan normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalari predmetiga taalluqli boʻlgan hujjatlar bilan tanishish;

gender-huquqiy ekspertizani oʻtkazish uchun zarur boʻlgan qoʻshimcha hujjatlarni soʻrab olish;

gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkaziladigan normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalari normalarini aniqlashtirish va ular boʻyicha tegishli tushuntirishlarni olish huquqiga ega.

Ekspert qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

36. Gender-huquqiy ekspertizani oʻtkazadigan ekspert:

gender-huquqiy ekspertizani tashkil etish va oʻtkazishning qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan talablariga rioya qilish;

oʻzini oʻzi rad etish uchun asoslar mavjud boʻlgan taqdirda, bu haqda oʻzining rahbariga darhol maʼlum qilish;

gender-huquqiy ekspertizani oʻtkazish munosabati bilan oʻziga maʼlum boʻlgan maʼlumotlarni oshkor qilmaslik;

taqdim etilgan hujjatlarning saqlanishini taʼminlashga majbur.

Ekspert qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarni ham olishi mumkin.

7-bob. Yakunlovchi qoida

37. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Normativ-huquqiy hujjatlarni gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazish tartibining

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Adliya vazirligi Normativ-huquqiy hujjatlarning gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazish reja (keyingi oʻrinlarda — reja) loyihasini shakllantirish maqsadida davlat organlariga oʻz takliflarini taqdim etishlari uchun soʻrov yuboradi. Reja loyihasini shakllantirishdan oldin 2-bosqich Davlat organlari va boshqa tashkilotlar Davlat organlari gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazish uchun oʻz faoliyatining tegishli yoʻnalishlari boʻyicha qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlar roʻyxatini birinchi rahbar (istisno hollarda — uning birinchi oʻrinbosari) imzosi bilan Adliya vazirligiga taqdim etadi. Adliya vazirligi soʻroviga asosan unda koʻrsatilgan muddatlarda 3-bosqich Adliya vazirligi 1. Davlat organlari tomonidan berilgan takliflarni umumlashtiradi. 2. Reja loyihasiga normativ-huquqiy hujjatlarni qoʻllash amaliyotini tahlili asosida ishlab chiqilgan takliflarni kiritishi mumkin. 3. Reja loyihasini tasdiqlashdan oldin Oʻzbekiston Respublikasi Gender tenglikni taʼminlash boʻyicha komissiyasiga (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) kelishish uchun taqdim etadi. 4. Rejani tasdiqlaydi. Har uch yilda bir marotaba yilning I choragida 4-bosqich Davlat organlari va boshqa tashkilotlar 1. Rejada belgilangan normativ-huquqiy hujjatlarni gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazadi. 2. Gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkaziladigan normativ-huquqiy hujjatlarning gender tenglik prinsiplariga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi yuzasidan tayyorlangan tahliliy axborot va takliflarni oʻz ichiga olgan xulosani Adliya vazirligiga taqdim etadi. Rejada belgilangan muddatlarda 5-bosqich Adliya vazirligi 1. Davlat organlari tomonidan taqdim etilgan xulosalarni tegishli normativ-huquqiy hujjatda gender tenglik prinsiplariga nomuvofiqligi nuqtai nazaridan oʻrganadi. 2. Oʻrganish natijalariga koʻra, xulosalarni maqsadga muvofiq yoki maqsadga muvofiq emas deb topadi. Bir oy muddatda 6-bosqich Adliya vazirligi Normativ-huquqiy hujjatlardagi gender tenglik prinsiplariga muvofiq boʻlmagan qoidalar boʻyicha tayyorlangan va umumlashtirilgan xulosalarni koʻrib chiqish va tegishli qaror qabul qilish uchun Komissiyaga taqdim etadi. Rejada belgilangan muddatda 7-bosqich Komissiya Umumlashtirilgan xulosalarning tahlili asosida tegishli normativ-huquqiy hujjatda gender tenglik prinsiplariga muvofiq boʻlmagan qoidalar mavjud deb topilgan hollarda, ularni bartaraf etish maqsadida mazkur normativ-huquqiy hujjatni bajarish va qoʻllash uchun masʼul boʻlgan davlat organlariga tegishli normativ-huquqiy hujjatni qayta koʻrib chiqish hamda unga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha aniq muddatini koʻrsatgan holda topshiriq berish huquqiga ega. Zaruratga koʻra

Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

NORMATIV-HUQUQIY HUJJATLARNING GENDER-HUQUQIY ‎EKSPERTIZASI ‎ XULOSASI ‎ ‎ ____________-son ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎1. Normativ-huquqiy hujjat turi. ‎___________________________________________________________________________________________ ‎2. Normativ-huquqiy hujjat nomi va rekvizitlari. ‎___________________________________________________________________________________________ ‎3. Gender-huquqiy ekspertizani oʻtkazuvchi davlat organi. ‎___________________________________________________________________________________________ ‎4. Gender-huquqiy ekspertizani oʻtkazish uchun asos. ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎5. Normativ-huquqiy hujjatda aniqlangan gender tenglik prinsiplariga muvofiq boʻlmagan qoidalar va ularni bartaraf etish uchun tayyorlangan takliflar. * ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Rahbar‎ ‎ ‎ ‎ ________________ ‎ 20___ yil “_____” _______________‎‎ ‎ ‎ ( imzo )‎

Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Davlat organlari va boshqa tashkilotlar (ishlab chiquvchi) 1. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini (keyingi oʻrinlarda — loyiha) gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazish natijalari tegishli loyiha boʻyicha yuridik xizmatning huquqiy xulosasida aks ettiriladi. 2. Loyiha gender tenglik prinsiplariga nomuvofiq boʻlsa, yuridik xizmat loyihani tegishli eʼtirozlar bilan qayta ishlash uchun masʼul boʻlgan tegishli tarkibiy boʻlinmaga qaytaradi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Ishlab chiquvchi Loyiha yuridik xizmat tomonidan gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazilganidan keyin birinchi rahbar (istisno hollarda — uning birinchi oʻrinbosari) tomonidan imzolanadi va belgilangan tartibda manfaatdor organlar va tashkilotlarga kelishish uchun yuboriladi. Loyiha boʻyicha yuridik xizmatning huquqiy xulosasi olingandan keyin 3-bosqich Manfaatdor organlar va tashkilotlar Kelishish jarayonida loyihani gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazishi va shu boʻyicha oʻzlarining taklif va eʼtirozlarini ishlab chiquvchiga bildirishlari mumkin. Zaruratga koʻra 4-bosqich Ishlab chiquvchi Adliya organlariga huquqiy ekspertizadan va uning doirasida gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazish uchun yuboradi. Manfaatdor organlar va tashkilotlar bilan kelishilgandan soʻng 5-bosqich Adliya organlari 1. Loyihani huquqiy ekspertiza doirasida uning gender tengligi prinsiplariga muvofiqligi va jins boʻyicha bevosita yoki bilvosita kamsitish holatlari vujudga kelishiga shart-sharoitlar yaratadigan qoidalar va normalarni aniqlash yuzasidan gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazadi. 2. Loyihani gender-huquqiy ekspertizadan oʻtkazish natijalari huquqiy ekspertiza boʻyicha tegishli xulosada aks ettiriladi, unda gender tenglik prinsiplariga muvofiq boʻlmagan normalarning mavjudligi toʻgʻrisida asoslantirilgan maʼlumot beriladi va loyihani qayta ishlash zarurligi toʻgʻrisida takliflar yoki bunday normalar yoʻqligi koʻrsatiladi. Prezident Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasining reglamentlarida hamda boshqa tegishli normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan muddatlarda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 30-mart,

192-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 31.03.2020-y., 09/20/192/0386-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz