📅 2020-yil 14-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 14-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 14 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 апреля 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 April 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан оширишга, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига таъсирини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларни қабул қилиш жараёнларининг мураккаблиги, шаффофлиги таъминланмаганлиги ҳамда ушбу соҳага ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмаганлиги жойларда юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида ва самарали ҳал қилишга тўсқинлик қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ-4551-сон қарорида белгиланган вазифаларни бажариш ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли қарорлар қабул қилиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда — ҳокимликлар), Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — «Давергеодезкадастр» қўмитаси) ҳокимликлар томонидан «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни расман кучга кирган вақтдан эътиборан (1993 йил 18 сентябрдан) 2020 йил 1 мартга қадар қабул қилинган жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш тўғрисидаги ўз кучида бўлган қарорларни 2020 йил 1 сентябргача тўлиқ хатловдан ўтказиб, тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинишини таъминласинлар.
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутувчи маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизимини (кейинги ўринларда — «E-qaror» электрон тизими) 2021 йил 1 январга қадар синов тариқасида ишга туширилишини;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда эълон қилиш жараёнини бошқариш ва назорат қилиш, шу жумладан, зарурат туғилганда манфаатдор идоралар томонидан лойиҳаларга электрон кўринишдаги виза қўйилишини;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш бўйича идоралараро электрон ҳамкорликни, шунингдек, уларни ишлаб чиқиш жараёни мониторинг қилинишини таъминласин.
3. Ягона электрон тизимдан фойдаланишда қуйидагилар давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
а) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
«E-qaror» электрон тизимига эгалик қилиш ҳамда унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;
«E-qaror» электрон тизимининг функционал имкониятларини кенгайтириш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўриш, тизимдан фойдаланиш жараёнида техник ёрдам кўрсатиш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда «E-qaror» электрон тизимининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
тизимдан фойдаланувчилардан тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда «E-qaror» электрон тизимини мунтазам такомиллаштириш ва модернизация қилиш;
б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
қарорларни фақат «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда эълон қилиш жараёнининг доимий мониторингини олиб бориш;
«E-qaror» электрон тизимининг ишлаш тартиби ва механизмини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг «E-qaror» электрон тизимидан самарали фойдаланишларини таъминлаш, шунингдек, ундан фойдаланиш масаласига методик раҳбарлик қилиш;
в) давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнлари «E-qaror» электрон тизими орқали тўлиқ амалга оширилиши бўйича тезкор ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга ошириш;
қарорларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, махсус рақамлаш ва автоматик тарзда эълон қилиш жараёнида «E-qaror» электрон тизимидан мажбурий фойдаланиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларга қатъий риоя қилиш;
«E-qaror» электрон тизимини ишлаш тартиби ва механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
4. «E-qaror» электрон тизимини яратиш ва жорий этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Белгилансинки:
«E-qaror» электрон тизимининг узлуксиз фаолият кўрсатиши, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ҳисобига молиялаштирилади;
2021 йил январь — май ойларида Қашқадарё вилоятида «E-qaror» электрон тизимини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилади;
2021 йил 1 июлдан бошлаб ҳуқуқий эксперимент натижалари асосида «E-qaror» электрон тизими республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда эксперимент натижаларидан келиб чиқиб, заруратга кўра, 2021 йил 15 июнга қадар Вазирлар Маҳкамасига «E-qaror» электрон тизими фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорига 1-ИЛОВА
«E-qaror» электрон тизимини яратиш ва жорий этиш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Ижро учун масъуллар 1. «E-qaror» электрон тизимини яратиш. 1. «E-qaror» электрон тизимининг техник топшириғини ишлаб чиқиш. 2. «E-qaror» электрон тизимининг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш бўйича белгиланган тартибда танлов эълон қилиш. 3. «E-qaror» электрон тизимининг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш бўйича ғолиб ташкилот билан шартнома тузилишини таъминлаш. 4. «E-qaror» электрон тизимини ишлаб чиқиш. 2020 йил 1 июнь 2020 йил 15 июнь 2020 йил июль-август 2020 йил декабрь Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 2. «E-qaror» электрон тизимини Қашқадарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларида жорий этиш 1. Қуйидагиларни ўрганиш учун Қашқадарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларини хатловдан ўтказиш: уларни «E-qaror» электрон тизимга улаш; мазкур давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ижрочиларида электрон рақамли имзоларнинг мавжудлиги; «E-qaror» электрон тизимда ишлаш бўйича масъул ходимларни бириктириш. 2. Хатлов якунларига кўра Қашқадарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзо билан бепул таъминлаш. 3. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, масъул ижрочилар (ташкилот раҳбари томонидан аниқланади) «E-qaror» электрон тизимига уланишини таъминлаш. 2021 йил январь 2021 йил январь 2021 йил январь Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев) 3. Қашқадарё вилояти туман (шаҳар) ҳокимликларида «E-qaror» электрон тизимида ишлашнинг моҳияти ва тартибини тушунтириш. 1. Масъул шахслар контингенти билан белгилаган ҳолда семинарлар ўтказиш режасини тасдиқлаш ҳамда семинар ўтказувчи мутахассислар рўйхатини шакллантириш. 2. Семинар иштирокчилари учун тарқатма материаллар тайёрлаш. 3. Семинарларни режа-жадвал асосида самарали ташкил қилиш. 2021 йил январь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев) 4. Қашқадарё вилояти маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида қарорларни «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказиш. 1. Қарорлар «E-qaror» электрон тизими орқали фақат «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда эълон қилинишини таъминлаш. 2. Эксперимент натижалари юзасидан хулоса ва таклифлар тайёрлаш. 2021 йил январь — май Заруратга кўра Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) 5. «E-qaror» электрон тизимини республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этиш. 1. Қуйидагиларни ўрганиш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларини хатловдан ўтказиш: уларни «E-qaror» электрон тизимга улаш; мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ижрочиларида электрон рақамли имзоларнинг мавжудлиги; «E-qaror» электрон тизимда ишлаш бўйича масъул ходимларни бириктириш. 2. Хатлов якунларига кўра маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзо билан бепул таъминлаш. 3. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, масъул ижрочилар (ташкилот раҳбари томонидан аниқланади) «E-qaror» электрон тизимига уланишини таъминлаш. 2021 йил июль Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев) 6. «E-qaror» электрон тизимида ишлаш тартибини тушунтириш. 1. Масъул шахслар контингенти билан белгилаган ҳолда семинарлар ўтказиш режасини тасдиқлаш ҳамда семинар ўтказувчи мутахассислар рўйхатини шакллантириш. 2. Семинар иштирокчилари учун тарқатма материаллар тайёрлаш. 3. Семинарларни режа-жадвал асосида самарали ташкил қилиш. 2021 йил июнь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев) 7. «E-qaror» электрон тизимининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш. 1. «E-qaror» электрон тизимини техник қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни доимий равишда ўтказиб бориш. 2. «E-qaror» электрон тизимини мунтазам такомиллаштириб бориш ва модернизация қилиш. Тизим ишга туширилганидан сўнг доимий равишда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 14 апрель,
218-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
AMALIY ChORA-TADBIRLAR REJASI
Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan qabul qilinadigan qarorlarni ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Mamlakatimizda huquq ijodkorligi faoliyati sifatini tubdan oshirishga, qabul qilinayotgan qonun hujjatlarining amalga oshirilayotgan islohotlar jarayoniga taʼsirini kuchaytirishga qaratilgan keng koʻlamli ishlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarorlarni qabul qilish jarayonlarining murakkabligi, shaffofligi taʼminlanmaganligi hamda ushbu sohaga axborot-kommunikatsiya texnologiyalari joriy etilmaganligi joylarda yuzaga kelayotgan muammolarni oʻz vaqtida va samarali hal qilishga toʻsqinlik qilmoqda.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Konstitutsiya va qonun ustuvorligini taʼminlash, bu borada jamoatchilik nazoratini kuchaytirish hamda jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 13-dekabrdagi PQ-4551-son qarorida belgilangan vazifalarni bajarish hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan fuqarolar va tadbirkorlik faoliyatiga taalluqli qarorlar qabul qilish jarayonining shaffofligini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari (keyingi oʻrinlarda — hokimliklar), Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — “Davyergeodezkadastr” qoʻmitasi) hokimliklar tomonidan “Mahalliy davlat hokimiyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni rasman kuchga kirgan vaqtdan eʼtiboran (1993-yil 18-sentabrdan) 2020-yil 1-martga qadar qabul qilingan jismoniy va yuridik shaxslarga yer ajratish toʻgʻrisidagi oʻz kuchida boʻlgan qarorlarni 2020-yil 1-sentabrgacha toʻliq xatlovdan oʻtkazib, tegishli hokimliklarning rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinishini taʼminlasinlar.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi “Davyergeodezkadastr” qoʻmitasi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda quyidagilarni nazarda tutuvchi mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarorlarini ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron — “E-qaror” tizimini (keyingi oʻrinlarda — “E-qaror” elektron tizimi) 2021-yil 1-yanvarga qadar sinov tariqasida ishga tushirilishini;
mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarorlarini ishlab chiqish va qabul qilish, roʻyxatdan oʻtkazish, ularga takrorlanmaydigan maxsus raqam berish va avtomatik tarzda eʼlon qilish jarayonini boshqarish va nazorat qilish, shu jumladan, zarurat tugʻilganda manfaatdor idoralar tomonidan loyihalarga elektron koʻrinishdagi viza qoʻyilishini;
mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarorlari loyihalarini koʻrib chiqish va kelishish boʻyicha idoralararo elektron hamkorlikni, shuningdek, ularni ishlab chiqish jarayoni monitoring qilinishini taʼminlasin.
3. Yagona elektron tizimdan foydalanishda quyidagilar davlat organlari va tashkilotlari hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining asosiy vazifalari etib belgilansin:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi:
“E-qaror” elektron tizimiga egalik qilish hamda uning sifatli va uzluksiz faoliyat koʻrsatishini taʼminlash;
“E-qaror” elektron tizimining funksional imkoniyatlarini kengaytirish boʻyicha belgilangan tartibda choralar koʻrish, tizimdan foydalanish jarayonida texnik yordam koʻrsatish;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda “E-qaror” elektron tizimining axborot xavfsizligini taʼminlash;
tizimdan foydalanuvchilardan tushgan takliflarni hisobga olgan holda “E-qaror” elektron tizimini muntazam takomillashtirish va modernizatsiya qilish;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:
qarorlarni faqat “E-qaror” elektron tizimi orqali qabul qilish, roʻyxatdan oʻtkazish, ularga takrorlanmaydigan maxsus raqam berish va avtomatik tarzda eʼlon qilish jarayonining doimiy monitoringini olib borish;
“E-qaror” elektron tizimining ishlash tartibi va mexanizmini tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish yuzasidan takliflar tayyorlash;
mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa davlat organlari va tashkilotlarining “E-qaror” elektron tizimidan samarali foydalanishlarini taʼminlash, shuningdek, undan foydalanish masalasiga metodik rahbarlik qilish;
v) davlat organlari va tashkilotlari hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari:
qarorlar loyihalarini ishlab chiqish jarayonlari “E-qaror” elektron tizimi orqali toʻliq amalga oshirilishi boʻyicha tezkor tashkiliy va texnik chora-tadbirlarni amalga oshirish;
qarorlarni qabul qilish, roʻyxatdan oʻtkazish, maxsus raqamlash va avtomatik tarzda eʼlon qilish jarayonida “E-qaror” elektron tizimidan majburiy foydalanish hamda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartib va muddatlarga qatʼiy rioya qilish;
“E-qaror” elektron tizimini ishlash tartibi va mexanizmini takomillashtirish yuzasidan takliflar tayyorlash.
4. “E-qaror” elektron tizimini yaratish va joriy etish boʻyicha amaliy chora-tadbirlar rejasi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Belgilansinki:
“E-qaror” elektron tizimining uzluksiz faoliyat koʻrsatishi, texnik xizmat koʻrsatish va qoʻllab-quvvatlash, shuningdek uning funksional imkoniyatlarini yanada takomillashtirish bilan bogʻliq xarajatlar Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi hisobiga moliyalashtiriladi;
2021-yil yanvar — may oylarida Qashqadaryo viloyatida “E-qaror” elektron tizimini aprobatsiya qilish yuzasidan huquqiy eksperiment oʻtkaziladi;
2021-yil 1-iyuldan boshlab huquqiy eksperiment natijalari asosida “E-qaror” elektron tizimi respublikaning barcha darajadagi mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida joriy etiladi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda eksperiment natijalaridan kelib chiqib, zaruratga koʻra, 2021-yil 15-iyunga qadar Vazirlar Mahkamasiga “E-qaror” elektron tizimi faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha takliflar kiritsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-apreldagi 218-son qaroriga 1-ILOVA
“E-qaror” elektron tizimini yaratish va joriy etish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Ijro uchun masʼullar 1. “E-qaror” elektron tizimini yaratish. 1. “E-qaror” elektron tizimining texnik topshirigʻini ishlab chiqish. 2. “E-qaror” elektron tizimining dasturiy taʼminotini ishlab chiqish boʻyicha belgilangan tartibda tanlov eʼlon qilish. 3. “E-qaror” elektron tizimining dasturiy taʼminotini ishlab chiqish boʻyicha gʻolib tashkilot bilan shartnoma tuzilishini taʼminlash. 4. “E-qaror” elektron tizimini ishlab chiqish. 2020-yil 1-iyun 2020-yil 15-iyun 2020-yil iyul-avgust 2020-yil dekabr Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov) , Adliya vazirligi (R. Davletov) 2. “E-qaror” elektron tizimini Qashqadaryo viloyatidagi davlat organlari va tashkilotlarida joriy etish 1. Quyidagilarni oʻrganish uchun Qashqadaryo viloyatidagi davlat organlari va tashkilotlarini xatlovdan oʻtkazish: ularni “E-qaror” elektron tizimga ulash; mazkur davlat organlari va tashkilotlarning rahbarlari va masʼul ijrochilarida elektron raqamli imzolarning mavjudligi; “E-qaror” elektron tizimda ishlash boʻyicha masʼul xodimlarni biriktirish. 2. Xatlov yakunlariga koʻra Qashqadaryo viloyatidagi davlat organlari va tashkilotlarini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Yangi texnologiyalar ilmiy-axborot markazi tomonidan belgilangan tartibda beriladigan elektron raqamli imzo bilan bepul taʼminlash. 3. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari, shuningdek, masʼul ijrochilar (tashkilot rahbari tomonidan aniqlanadi) “E-qaror” elektron tizimiga ulanishini taʼminlash. 2021-yil yanvar 2021-yil yanvar 2021-yil yanvar Qashqadaryo viloyati hokimligi (Z. Mirzayev), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov) , Adliya vazirligi (R. Davletov), Davlat soliq qoʻmitasi (B. Musayev) 3. Qashqadaryo viloyati tuman (shahar) hokimliklarida “E-qaror” elektron tizimida ishlashning mohiyati va tartibini tushuntirish. 1. Masʼul shaxslar kontingenti bilan belgilagan holda seminarlar oʻtkazish rejasini tasdiqlash hamda seminar oʻtkazuvchi mutaxassislar roʻyxatini shakllantirish. 2. Seminar ishtirokchilari uchun tarqatma materiallar tayyorlash. 3. Seminarlarni reja-jadval asosida samarali tashkil qilish. 2021-yil yanvar Adliya vazirligi (R. Davletov), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov), Davlat soliq qoʻmitasi (B. Musayev) 4. Qashqadaryo viloyati mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida qarorlarni “E-qaror” elektron tizimi orqali qabul qilish boʻyicha eksperiment oʻtkazish. 1. Qarorlar “E-qaror” elektron tizimi orqali faqat “E-qaror” elektron tizimi orqali qabul qilish, roʻyxatdan oʻtkazish, ularga takrorlanmaydigan maxsus raqam berish va avtomatik tarzda eʼlon qilinishini taʼminlash. 2. Eksperiment natijalari yuzasidan xulosa va takliflar tayyorlash. 2021-yil yanvar — may Zaruratga koʻra Qashqadaryo viloyati hokimligi (Z. Mirzayev), Adliya vazirligi (R. Davletov), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov) 5. “E-qaror” elektron tizimini respublikaning barcha darajadagi mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida joriy etish. 1. Quyidagilarni oʻrganish uchun mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda hududiy davlat organlari va tashkilotlarini xatlovdan oʻtkazish: ularni “E-qaror” elektron tizimga ulash; mazkur tashkilotlarning rahbarlari va masʼul ijrochilarida elektron raqamli imzolarning mavjudligi; “E-qaror” elektron tizimda ishlash boʻyicha masʼul xodimlarni biriktirish. 2. Xatlov yakunlariga koʻra mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat organlari va tashkilotlarini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Yangi texnologiyalar ilmiy-axborot markazi tomonidan belgilangan tartibda beriladigan elektron raqamli imzo bilan bepul taʼminlash. 3. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari, shuningdek, masʼul ijrochilar (tashkilot rahbari tomonidan aniqlanadi) “E-qaror” elektron tizimiga ulanishini taʼminlash. 2021-yil iyul Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov), Adliya vazirligi (R. Davletov), Davlat soliq qoʻmitasi (B. Musayev) 6. “E-qaror” elektron tizimida ishlash tartibini tushuntirish. 1. Masʼul shaxslar kontingenti bilan belgilagan holda seminarlar oʻtkazish rejasini tasdiqlash hamda seminar oʻtkazuvchi mutaxassislar roʻyxatini shakllantirish. 2. Seminar ishtirokchilari uchun tarqatma materiallar tayyorlash. 3. Seminarlarni reja-jadval asosida samarali tashkil qilish. 2021-yil iyun Adliya vazirligi (R. Davletov), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaz�rligi (Sh. Sadikov), Davlat soliq qoʻmitasi (B. Musayev) 7. “E-qaror” elektron tizimining sifatli va uzluksiz faoliyat koʻrsatishini taʼminlash. 1. “E-qaror” elektron tizimini texnik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha ishlarni doimiy ravishda oʻtkazib borish. 2. “E-qaror” elektron tizimini muntazam takomillashtirib borish va modernizatsiya qilish. Tizim ishga tushirilganidan soʻng doimiy ravishda Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov), Adliya vazirligi (R. Davletov)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 14-aprel,
218-son