📅 2020-yil 18-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 18-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 18 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 апреля 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 April 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
ДАСТУРИ
ТАРКИБИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5815-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4444-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;
2020 — 2022 йилларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни замонавий ускуналари, анжомлар, инвентарь ва бошқа воситалар билан жиҳозлаш дастури 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармасининг Васийлик кенгаши таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг Тошкент шаҳар, М. Улуғбек тумани, Дўрмон йўли кўчаси, 29-уй манзилида жойлашган маъмурий бино ва иншоотларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Агентликка текин бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Агентлик биносини қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилга мўлжалланган инвестиция дастурларида иқтисод қилинган марказлашган капитал қўйилмалар ҳисобидан белгиланган тартибда зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида келгуси йиллар Инвестиция дастурини шакллантиришда Агентлик биносида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун зарур капитал қўйилма маблағларини назарда тутсин.
4. Белгилансинки:
Агентлик тизимидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг кутубхона фондлари зарур умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул таъминланади;
Агентлик 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлигига умумтаълим фанларидан дарсликлар ҳамда ўқув-методик мажмуаларни шакллантириш учун буюртма беради;
Агентлик бўйсунувидаги мактаблар учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб бериш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Агентликнинг виза буюртманомаларига биноан, мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикасига кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Агентлик буюртманомалари бўйича жалб этиладиган хорижий ўқитувчилар ва мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш манзиллари бўйича вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори С.Н. Бабаходжаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 апрелдаги 240-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Агентлик унинг тизимидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда (кейинги ўринларда — Агентлик тизимидаги мактаблар) иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва самарали амалга ошириш учун масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
4. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча давлат идоралари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
5. Агентлик ва унинг тузилмасига кирадиган муассасалар юридик шахс ҳисобланади ва ўз уставига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, логотипига, штамп ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўладилар.
6. Агентликнинг расмий номи:
давлат тилида:
тўлиқ номи — «Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi» (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги);
инглиз тилида:
тўлиқ номи — Agency for the development of Presidential, creative and specialized schools under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan;
рус тилида:
тўлиқ номи — Агентство по развитию Президентских, творческих и специализированных школ при Кабинете Министров Республики Узбекистан.
7. Агентликнинг почта манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон йўли кўчаси, 29-уй.
2-боб. Агентликнинг тузилмаси
8. Агентликнинг тузилмаси қуйидагилардан иборат:
Агентликнинг марказий аппарати;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бўлимлари;
Президент мактаблари;
Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби;
Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби;
Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий номидаги ижод мактаби;
Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби;
Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби;
Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби;
Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби;
Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби;
Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби;
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб;
Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб;
Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лардаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар;
«Янги Ўзбекистон» университети;
Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази;
«Ренессанс» болалар соғломлаштириш оромгоҳи.
3-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Агентлик тизимидаги мактабларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни самарали амалга ошириш;
давлат таълим стандартларига мувофиқ Агентлик тизимидаги мактаблар фаолиятини ягона шаклда мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарликни амалга ошириш;
Агентлик тизимидаги мактабларнинг ўқув-тарбиявий жараёнига илғор таълим шакллари, педагогик технологиялар ва ахборот янгиликларини жорий этиш;
Агентлик тизимидаги мактаблар ўқувчиларида ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат, бағрикенглик туйғуларини, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга нисбатан ҳурматни шакллантириш, уларнинг маънавий, ахлоқий, интеллектуал ва жисмоний ривожланиши даражасини янада ошириш;
халқаро ташкилотлар ва экспертларни жалб қилган ҳолда Агентлик тизимидаги мактаблар педагогик кадрларини танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор ва шаффоф ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;
Агентлик тизимидаги мактабларни ривожлантириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва уйғунлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Агентлик тизимидаги мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ушбу муассасалардаги бино ва иншоотлардан фойдаланиш бўйича ишлар мониторингини олиб бориш ва мувофиқлаштириш.
11. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш, ёш истеъдодларни янада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, дарсликлар ва методик қўлланмаларни тайёрлаш ва нашр этишдаги муаммоларни бартараф қилиш ишларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, шунингдек, Агентлик тизимидаги мактаблар фаолиятини бошқариш ва ташкил этишнинг махсус тизимини яратиш бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни самарали амалга ошириш соҳасида:
Агентлик тизимидаги мактабларнинг фаолиятини ташкил этиш ва яхшилаш масалаларида давлат бошқарувини амалга оширади;
Агентлик тизимидаги мактабларни ривожлантириш истиқболларини прогнозлаштиради ва давлат дастурларини ишлаб чиқади;
Агентлик тизимидаги мактабларда Агентлик томонидан тасдиқланган давлат таълим стандартларининг сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасалар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Агентлик томонидан тасдиқланган давлат таълим стандартлари, Агентлик тизими мутахассисларига қўйиладиган малака талабларининг бажарилиши юзасидан идоравий назоратни ташкил этади;
Агентлик тизимидаги мактаблар битирувчиларининг республика ва хорижий олий таълим муассасаларида таълим олишни давом эттиришлари учун зарур шарт-шароитлар яратади;
Агентлик тизимидаги мактаблар томонидан бюджет қонунчилиги бузилишлари профилактикаси ва унинг олдини олишга қаратилган, шу жумладан, ахборот технологиялари ва эътироф этилган молиявий назоратнинг халқаро стандартларини жорий этиш орқали молиявий назоратни амалга оширади;
ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида мустақиллик ғояларига садоқат, миллий ифтихор, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдири учун дахлдорлик, фидойилик туйғуларини шакллантиради, уларни турли мафкуравий хатарлардан ҳимоя қилиш ишларини амалга оширади;
Агентлик тизимидаги мактаблар фаолиятининг таълим ва ижтимоий жиҳатдан самарадорлиги таҳлилини ўтказади, уни мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Агентлик тизими фаолиятига дахлдор журнал ва газеталар, бланкалар, ўқув-методик мажмуалар, бюллетенлар ҳамда ўқув қўлланмаларини нашр этади, шунингдек, Агентлик веб-сайти ишини ташкил қилади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қошидаги «Oʻqituvchi» илмий-услубий нашриёт маркази билан биргаликда Агентлик тизимидаги мактаблар учун мазмун ва сифат жиҳатидан халқаро ва миллий талабларга жавоб берадиган, янгиланган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув-методик қўлланма ва адабиётларнинг янги авлоди яратилиши ва нашр этилишини ташкил қилади;
ўз ваколатлари доирасида халқаро алоқаларни кенгайтиради ва унинг самарадорлигини оширишга кўмаклашади, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларни ва ҳамкорликни йўлга қўяди;
б) давлат таълим стандартларига мувофиқ Агентлик тизимидаги мактаблар фаолиятини ягона шаклда мувофиқлаштириш ва методик раҳбарлик қилиш соҳасида:
Агентлик тизимидаги мактаблар учун дарсликлар ва методик қўлланмаларни яратиш, тайёрлаш ва нашр этиш билан боғлиқ ишларни олиб боради;
илмий-техник ривожланишдан, жамият эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг ёш ва психофизиологик хусусиятларини, шунингдек, уларнинг ўзлаштириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда Агентлик тизимидаги мактабларда давлат таълим стандартларини, ўқув режаси, дастурлар ва дарсликларни тасдиқлайди ва узлуксиз равишда такомиллаштиради;
Агентлик тизимидаги мактабларда таълим сифатининг тизимли мониторингини олиб бориш учун илғор технологияларни қўллайди;
Агентлик тизимидаги мактабларда чет тилларини ўқитишнинг самарадорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
в) Агентлик тизимидаги мактабларнинг ўқув-тарбиявий жараёнига илғор таълим шакллари, педагогик технологиялар ва ахборот янгиликларини жорий этиш соҳасида:
Агентлик тизимидаги мактабларда миллий ва жаҳон адабиёти, мусиқа, кино, ҳайкалтарошлик, амалий санъат ва бошқа ижодий йўналишлардаги асарларга эга бўлган замонавий кутубхоналарни ташкил этади;
Агентлик тизимидаги мактабларда методик жараённи автоматлаштиришни ва замонавий ахборот технологиялари ва педагогик инновацияларни жорий этишни таъминлайди;
Президент мактаблари битирувчиларини етакчи хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёрлайди;
Агентлик тизимидаги мактаблар битирувчилари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, республика аҳамиятига эга бошқа ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, йирик компания ва бирлашмаларга ишга жойлашишлари учун шароит яратади;
Агентлик тизимидаги мактаблар ўқув жараёнига таълимнинг илғор шаклларини, педагогик технологиялар ва ахборот янгиликларини жорий этиш мақсадида хорижий таълим ташкилотлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўяди;
ўқувчиларнинг таълимда эришган ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда Агентлик тизимидаги мактабларнинг иштироки бўйича халқаро тажрибани ўрганади ва татбиқ этади;
Агентлик тизимидаги мактаблар ўқувчилари турли фанлардан халқаро олимпиадаларда иштирок этишини ҳамда уларнинг хорижий маданий-маърифий сафарларини ташкил этади;
ўқув-тарбиявий жараёнда илғор ва инновацион таълим шакл ва услубларини жорий қилган ҳолда талаб юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар сонини кўпайтиради;
г) Агентлик тизимидаги мактаблар ўқувчиларида ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат, бағрикенглик туйғуларини, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга нисбатан ҳурматни шакллантириш, уларнинг маънавий, ахлоқий, интеллектуал ва жисмоний ривожланиши даражасини янада ошириш соҳасида;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда ўқувчи ёшларга психологик ёрдам кўрсатиш бўйича Агентлик тизимидаги мактаблар фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлайди;
ўқувчи ёшларда ҳуқуқий, эстетик, экологик тарбияни ривожлантириш бўйича турли тадбирлар ташкил этади;
иқтидорли ўқувчи ёшларни аниқлаш ва ўқитиш бўйича психологик-педагогик ва ташкилий шарт-шароитлар яратади;
фуқаролик жамиятини қуриш ва демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида ёш педагог ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишни, ёшларни жисмоний соғлом, мустақил фикрлайдиган, Ватанга садоқатли ва қатъий ҳаётий позицияга эга бўлган инсон этиб тарбиялашни таъминлайди;
ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини тарғиб қилиш мақсадида китобхонлик маданиятини шакллантиради, ўқувчиларни ёт ғоялар ва зарарли одатларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича фаолиятни ташкил қилишни таъминлайди;
ўқувчиларнинг хоҳиш-истаклари ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилишга йўналтирилган тизимли фаолият бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
ўқувчилар давоматини назорат қилишни таъминлайди, ушбу йўналишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа жамоат ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
д) халқаро ташкилотлар ва экспертларни жалб қилган ҳолда Агентлик тизимидаги мактаблар педагогик кадрларини танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор ва шаффоф ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш соҳасида:
Агентлик тизимидаги мактабларга малакали ва тажрибали, чуқур билимли ва маҳоратга эга, давлат тилини ва чет тилларини, замонавий педагогик технологиялар ва ўқитишнинг инновацион усулларини мукаммал ўзлаштирган педагогларни жалб қилади;
Агентликнинг марказий аппарати ва идоравий мансуб ташкилотлари ва муассасаларнинг ходимларини ўқитиш ва малакасини оширишни ҳамда уларни хизмат сафарлари ва стажировкаларига, жумладан, хорижий илмий-текшириш, таълим муассасаларига ва бошқа муассасаларга юборишни ташкил этади;
идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарларини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишмасдан лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларининг ўринбосарларини лавозимга тайинлайди;
Агентлик бошқарув кадрлари малакасини ошириш учун назарда тутилган маблағлар доирасида Агентлик тизимидаги мактаблар раҳбарлари босқичма-босқич малакасини оширишдан ўтишларини таъминлайди;
педагогик кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди;
е) Агентлик тизимидаги мактабларни ривожлантириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва уйғунлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни, шу жумладан, ташаббус кўрсатилган лойиҳаларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади, зарур ҳолларда давлат бошқаруви органлари билан биргаликда қарорлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади;
ж) Агентлик тизимидаги мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ушбу муассасалардаги бино ва иншоотлардан фойдаланиш бўйича ишлар мониторингини олиб бориш ва мувофиқлаштириш соҳасида:
Агентлик тизимидаги мактабларни замонавий спорт зали, инвентарь, ускуна ва бошқа жиҳозлар билан таъминлайди;
Агентлик идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар, Агентлик тизимидаги мактаблар бино ва иншоотларидан тегишли тарзда, шу жумладан, куз-қиш даврида фойдаланиш бўйича ишлар мувофиқлаштирилиши ва мониторинг олиб борилишини таъминлайди;
электр энергияси, табиий газ, сувдан фойдаланишнинг белгиланган тартибига риоя қилишни тизимли таҳлил қилади, шунингдек, энергияни тежовчи ва инновацион воситалар ва технологияларни жорий этиш йўли билан улардан оқилона фойдаланиш бўйича таклифлар киритади;
харажатлар сметасини тузиш ва ижроси, иш хақининг ҳисобланиши ва тўланиши, товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш, Агентлик тизимидаги мактабларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби юритилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек, ўз фаолияти йўналиши бўйича хизматлар кўрсатишдан тушадиган даромадларни тасарруф этади;
ноқонуний сарф-харажатлар ва бюджет маблағларининг талон-тарож қилиниши ҳолатлари профилактикаси, олдини олиш ва аниқлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;
бино ва иншоотларнинг сақланишига доир белгиланган қоидаларга риоя қилмаган раҳбарлар ва ходимларни мукофотларнинг бир қисмидан ёки тўлиқ маҳрум қилиш тўғрисида таклифлар киритади;
инвестиция дастурларини амалга ошириш доирасида Президент, ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда қуриш, шу жумладан, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради ва мониторингини олиб боради.
4-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
12. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш;
ўз ваколатлари доирасида, шу жумладан, бошқа давлат органлари билан биргаликда, давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмаларидан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
мақсадли кўрсаткичларни ўз вақтида бажариш ва уларга эришиш бўйича манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли чоралар кўриш;
Агентликнинг идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар ва муассасаларни ташкил этиш ва уларни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Жамғарма маблағлари ҳисобига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, хорижий экспертларни ишга жалб қилиш;
Агентликнинг ташкилий тузилмаси ҳамда ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Агентликнинг марказий аппарати, Агентлик тизимидаги мактаблар, шунингдек, уларнинг ётоқхоналари харажатлари сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Агентликнинг идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек, уларнинг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сонини тасдиқлаш;
Агентлик тизимидаги мактаблар фаолиятини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни тасарруф этиш;
Агентлик тизимидаги мактабларни ривожлантириш учун зарур сарф-харажатлар бўйича таклифларни шакллантириш, шунингдек, зарурат бўлганда, хорижий кредитлар, грантлар ва бошқа маблағларни жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
Агентлик, унинг идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар ва муассасаларнинг кўчмас мулки ва бошқа турдаги мол-мулкини самарали бошқаришни ташкил этиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул олиш;
ўз ваколатлари доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган шу каби тадбирларда иштирок этиш;
Агентлик фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтлар, шунингдек, ижтимоий тармоқларда саҳифалар яратиш;
Агентлик тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича фаолиятни ташкил этиш;
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича методик материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.
13. Агентлик:
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;
Агентлик тизимидаги мактабларда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
Агентлик тизимидаги мактаблар учун қабул қилинган давлат таълим стандартлари, ўқув режаси ва дастурлари талабларига риоя этилиши юзасидан тизимли назорат юритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
тизимли мониторинг олиб борилишини таъминлаган ҳолда узоқ муддатли ва ҳар йилги ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш;
Агентлик фаолияти билан боғлиқ бўлган муҳим кўрсаткичларга эришиш соҳасидаги ишларни самарали ташкил этиш учун жавоб беради.
5-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
1-§. Агентлик раҳбарияти
14. Агентликка Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
15. Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган 3 нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.
16. Агентлик директори ўз мақомига кўра вазирга, директорнинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, директор ўринбосари эса — вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
17. Директор вақтинча бўлмаган даврда унинг ваколатларини вазифалар тақсимотига биноан директорнинг биринчи ўринбосари бажаради. Директорнинг биринчи ўринбосари вақтинча бўлмаган вақтда эса унинг вазифаларини директор буйруғига асосан директор ўринбосарларидан бири бажаради.
18. Директор Агентлик марказий аппарати ходимларини ва идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасаларнинг биринчи раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.
19. Директор Агентликнинг идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар ва муассасаларнинг низоми (устави) ва тузилмасини, шунингдек, уларнинг раҳбар ходимлари умумий чекланган сонини белгиланган тартибда тасдиқлайди.
2-§. Агентлик марказий аппаратининг идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби
20. Агентликнинг идоравий мансуб ташкилот ва муассасалар билан ўзаро ҳамкорлиги Агентлик раҳбарлари томонидан таъминланади.
21. Агентлик таркибий бўлинмалари Агентликнинг идоравий мансуб ташкилотлари ва муассасалари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:
топшириқларни идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасаларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасаларга таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
Агентликнинг идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасалари фаолиятини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
Агентликнинг идоравий мансуб ташкилотлари ва муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисобот, ахборот материаллари, статистик ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;
Агентликнинг идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасалари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;
Агентликнинг идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасаларидан тушган таклифларни кўриб чиқади.
3-§. Агентликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби
22. Агентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
23. Агентлик тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.
24. Агентлик фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан мутасаддилик қилинади.
6-боб. Агентлик раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари
25. Қуйидагилар директорнинг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Агентликнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Агентликка юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ҳамда тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ва муассасалари фаолияти билан боғлиқ муҳим кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари, шунингдек, Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;
ўз ўринбосарлари ваколатларини ҳамда Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Агентлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Агентлик ва ўз ўринбосарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришни ташкил этиш бўйича таъсирчан тизимни яратиш ва мониторинг олиб бориш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш;
Агентликка тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Агентлик ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Агентлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Агентликка ишга қабул қилинаётган кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
Агентликка тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкил этиш;
ўз ўринбосарлари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
марказий аппаратнинг тасдиқланган тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, бошқа идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасалар тузилмаси ва низом (устав)ларини тасдиқлаш, унда уларнинг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сонини назарда тутиш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
26. Қуйидагилар директор ўринбосарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш ҳамда Агентлик таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг ижросини таъминлаш, Агентлик директори томонидан белгиланган ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Агентлик директори қарорлари, буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун тегишли раҳбарга киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
ваколати доирасига кирадиган масалалар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик директорига киритиш;
Агентлик таркибий бўлинмаларига кадрларни танлаш ва тайинлашда Агентлик директорига таклифлар киритиш, ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларга ишга қабул қилинаётган кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
таркибий бўлинмаларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, улар Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш;
Агентликка тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколати доирасида тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш ва Агентлик директорига таклифлар киритиш;
Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкил этиш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Агентлик таркибий бўлинмалари ходимларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг ҳисоботларини йиғилишларда эшитиш, якунлари бўйича Агентлик директорига таклиф киритиш;
Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
27. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўз таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмалар ходимларига бевосита раҳбарлик қилиш, бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг ижросини таъминлаш, Агентлик раҳбарияти томонидан белгиланган ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, ходимларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Агентлик раҳбарияти қарорлари, буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларининг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун тегишли раҳбарга киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
ваколати доирасига кирадиган масалалар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;
Агентлик таркибий бўлинмаларига кадрларни танлаш ва тайинлашда раҳбариятга таклифлар киритиш, ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларига ишга қабул қилинаётган кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмада кадрлар захирасини шакллантириш;
таркибий бўлинмаларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, улар Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш;
Агентликка тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколати доирасида тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш ва раҳбариятга таклифлар киритиш;
ходимларнинг хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкил этиш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш;
таркибий бўлинма ходимларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, таркибий бўлинма ҳисоботларини раҳбариятга тақдим этиш ва раҳбарият кўрсатмаларига мувофиқ фаолиятни такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўриш;
таркибий бўлинма ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
7-боб. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги
28. Директор:
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
29. Директор ўринбосарлари ва таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари:
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши учун;
ушбу Низомнинг 26 ва 27-бандларида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
8-боб. Агентлик ва унинг ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
30. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланади.
31. Агентликнинг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланадиган Агентликнинг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
32. Агентлик иш самарадорлиги қуйидаги энг муҳим кўрсаткичлар асосида аниқланади:
Агентлик тизимидаги мактабларнинг ўқувчиларида, шу жумладан, ватанпарварлик, Ватанга беқиёс муҳаббат ва содиқлик туйғуларини, миллий ва умуминсоний қадриятларга нисбатан чуқур ҳурматни шакллантиришга йўналтирилган таълим-тарбия жараёни сифатини ошириш;
Агентлик тизимидаги мактаблар битирувчиларининг давлат тилини ва чет тилларини мукаммал билиши;
Агентлик тизимидаги мактабларга малакали ва тажрибали, чуқур билимларга эга, давлат ва чет тилларини, замонавий педагогик технологиялар ва ўқитишнинг инновацион усулларини биладиган педагогларни жалб қилиш;
Агентлик тизимидаги мактаблар битирувчиларининг олий таълим муассасаларида таълим олишни давом эттиришлари учун, шу жумладан ихтисослаштирилган олий таълим тизимининг фаолият юритиши орқали зарур шарт-шароитларни яратиш;
Президент мактаблари битирувчиларининг камида 20 фоизи халқаро тан олинган ташкилотлар рейтингида олий таълим муассасалари орасида дастлабки 1 000 та поғонани эгаллаган етакчи хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга кириши;
Агентлик тизимидаги мактаблар битирувчиларига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, республика аҳамиятига эга бошқа ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, йирик компания ва бирлашмаларга ишга жойлашишда кўмаклашиш;
ўқитишнинг инновацион шакл ва усулларини жорий қилган ҳолда талаб юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар сонини кўпайтириш;
Агентлик тизимидаги барча мактабларда миллий ва жаҳон адабиёти, мусиқа, кино, ҳайкалтарошлик, амалий санъат ва бошқа ижодий йўналишлардаги асарларга эга бўлган замонавий кутубхоналарнинг ишлаши;
Агентлик тизимидаги мактабларда ўқув-методик жараённи автоматлаштиришни таъминлаш ва уларни юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига улаш;
Агентлик тизимидаги мактаблар ўқув жараёнига таълимнинг илғор шаклларини, педагогик технологиялар ва ахборот янгиликларини жорий этиш мақсадида хорижий таълим ташкилотлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Агентлик тизимидаги мактабларни замонавий спорт зали, инвентарь, ускуна ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш.
33. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
9-боб. Агентликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
34. Агентлик ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасаларнинг моддий-техник таъминоти ва уларнинг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, Жамғарма маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
35. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.
36. Агентлик ходимларига ойлик устамалар ва моддий рағбатлантиришлар тарзидаги лавозим маошларига қўшимча тўловлар Агентлик директори томонидан ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланган Низомга мувофиқ тўланади.
10-боб. Агентлик ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбалари ва улардан фойдаланиш
37. Агентлик ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармаси Агентлик ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда шакллантирилади. Жамғарма маблағлари Агентлик томонидан алоҳида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида шахсий ғазна ҳисобварақларида, хорижий валютадаги маблағлари эса тижорат банклари ҳисобварақларида юритилади.
38. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмак кўрсатиш маблағлари;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини банк депозитлари шаклида ва бошқа шаклларда жойлаштиришдан тушган даромадлар;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар.
39. Жамғарма маблағларидан қуйидаги йўналишларда фойдаланилади:
Агентлик тизимидаги мактаблар биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шу жумладан, зарур ҳолларда уларни сотиб олиш, ижарага олиш хамда зарур ўқув устахоналари ва лабораториялари, спорт заллари, майдончалари ва бошқа инфратузилма объектларини ташкил этган ҳолда ўқув корпусларини кенгайтириш ишларини молиялаштириш;
Агентлик тизимидаги мактабларни замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ва тасдиқланган меъёрлардан келиб чиқиб, энг янги ўқув-лаборатория, илмий, ишлаб чиқариш ва спорт жиҳозлари, мусиқа асбоблари, компьютер техникаси, мебель ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), алоқа воситалари, дарсликлар, ўқув-методик мажмуалар ва бошқа адабиётларни харид қилишни молиялаштириш;
Агентлик тизимидаги мактабларда барча турдаги имтиҳонларни ўтказиш, ўқув-методик раҳбарликни таъминлаш, таълим жараёнини юритиш билан боғлиқ бўлган хизматларни маҳаллий ҳамда ихтисослашган хорижий ташкилотларга тўлаб бериш;
Агентлик тизимидаги мактаблар учун мазмун ва сифат жиҳатидан халқаро ва миллий талабларга жавоб берадиган, янгиланган ўқув режалари ва ўқув дастурларини яратиш, уларга мувофиқ ҳолда ўқув-методик қўлланма ва адабиётларнинг янги авлоди яратилиши ва нашр этилиши;
Агентликка юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан, хорижий экспертларни ва чет элда истиқомат қилаётган ватандошларимизни шартнома асосида ишлаши учун қўшимча транспорт, яшаш ва тиббий суғурта харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда жалб қилиш;
хорижий мутахассисларнинг иш ҳақини тўлаш, уларнинг оила аъзоларини (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари) турар жой билан таъминлаш, икки томонга авиачипталарни (иқтисодий класс) қоплаб бериш, хизмат вазифаси бўйича Ўзбекистон ҳудудида авиачипталарни, темир йул чипталарини, транспорт, меҳмонхона харажатларини, тиббий хизмат кўрсатиш (тиббий суғурта) ва зарурият бўлганда бошқа зарур харажатларни тўлаш;
Агентлик тизимидаги мактабларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш;
Агентликнинг ва Агентлик тизимидаги мактабларнинг бино ва иншоотларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва зарур анжомлар билан таъминлаш бўйича харажатларни молиялаштириш;
Агентлик тизимидаги мактаблар ўқувчиларининг турли фанлардан халқаро олимпиадаларда иштирок этиши харажатларини қоплаш;
Агентлик тизимидаги мактаблар ўқувчиларини хорижий давлатларга маданий-маърифий тадбирларда иштирок этиш учун сафарларга юбориш;
Агентлик тизимидаги мактабларни ўқитувчи ва ходимларини малака ошириш, маданий-маърифий тадбирларда иштирок этиш учун республика миқёсида ва чет эл сафарларига юбориш;
Агентлик ва Агентлик тизимидаги мактаблар ходимлари ҳамда ўқитувчиларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар, шунингдек, қўшимча моддий рағбатлантириш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларни молиялаштириш;
Агентлик ва Агентлик тизимидаги мактаблар ходимлари ҳамда ўқитувчиларини хорижий мамлакатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш ҳамда маҳаллий ва хорижий хизмат сафарлари харажатларини тўлаш;
Агентлик, унинг идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар ва муассасалар фаолиятида рақамлаштириш бошқарув тизими бўйича харажатларни қоплаш;
Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа чора-тадбирларни молиялаштириш.
Даромадлар ва харажатлар сметасида назарда тутилган бошқа харажатларни молиялаштириш.
40. Жамғарманинг Васийлик кенгаши жамғарма фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, даромадлар барқарор шакллантирилиши, ўз вақтида молиялаштирилиши ва маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.
Васийлик кенгаши Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасини тасдиқлайди. Бунда Жамғарма мабалағларини тасарруф этиш даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ Агентлик томонидан шахсий ғазна ҳисобварағи орқали бюджет тизими бюджетлари харажатлари таснифининг бошқа харажатлар моддасидан битта сатрда амалга оширилади. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилмайди.
Жамғарма маблағларидан тўғри, мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан жавобгарлик Агентликка юклатилади.
41. Агентлик белгиланган тартибда Васийлик кенгашига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма маблағларининг ишлатилиши тўғрисида ҳар ярим йилликда тегишли ҳисоботларни тақдим этиб боради.
42. Агентлик ҳузуридаги Жамғармани шакллантириш манбалари, улардан фойдаланиш ва ходимларни моддий рағбатлантириш тартиби Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.
11-боб. Агентликнинг ҳисобот бериши
43. Директор Агентликнинг фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чоракда ҳисобот тақдим этади.
44. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Агентликка юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши бўйича фаолиятни ҳар томонлама таҳлил қилади ҳамда шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқади. Бунда юкланган вазифаларни ҳал этишда унинг Агентлик фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
45. Фаолият мониторинги ва баҳолаш натижаси якунлари бўйича Агентликнинг мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш чоралари кўрилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарлик чоралари кўрилади.
12-боб. Якунловчи қоидалар
46. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
47. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 апрелдаги 240-сон қарорига 3-ИЛОВА
2020 — 2022 йилларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни замонавий ускуналар, анжомлар, инвентарь ва бошқа воситалар билан жиҳозлаш
Т/р Ҳудудлар жами Жиҳозланадиган мактаблар сони Шундан йиллар бўйича: 2020 йил 2021 йил 2022 йил 1. Президент мактаблари 14 5 5 4 Қорақалпоғистон Республикаси 1 1 Андижон вилояти 1 1 Бухоро вилояти 1 1 Жиззах вилояти 1 1 Қашқадарё вилояти 1 1 Навоий вилояти 1 1 Наманган вилояти 1 1 Самарқанд вилояти 1 1 Сурхондарё вилояти 1 1 Сирдарё вилояти 1 1 Тошкент вилояти 1 1 Фарғона вилояти 1 1 Хоразм вилояти 1 1 Тошкент шаҳри 1 1 2. Ижод мактаблари 9 2 3 4 шу жумладан: Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат 1 1 Эркин Воҳидов номидаги хорижий тилларни ўқитишга ҳамда она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат 1 1 Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий номидаги она тили ва адабиёт фанини ҳамда хорижий тилларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат (ижод мактаби) 1 1 Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат 1 1 Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат 1 1 Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби 1 1 Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб 1 1 Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ўзбек тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат 1 1 Ибройим Юсупов номидаги хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат 1 1 3. Ихтисослаштирилган мактаблар 3 1 1 1 шу жумладан: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб 1 1 Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати 1 1 Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати 1 1
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 апрелдаги 240-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармасининг Васийлик кенгаши
1. А.Н. Арипов — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Васийлий кенгаши раиси 2. Б.А. Мусаев — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари 3. Ш.М. Садиков — Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири 4. С.Н. Бабаходжаев — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва и хтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори 4. А.К. Мирсоатов — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси 6. М.Р. Абдуллаев — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси 7. Қ.С. Санақулов — «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директори 8. А.Х. Хурсанов — «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бошқаруви раиси 9. Н.А. Файзибаева — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва и хтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши котиби
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 18 апрель,
240-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
DASTURI
TARKIBI
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligining faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 9-sentabrdagi PF-5815-son Farmoni hamda “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 9-sentabrdagi PQ-4444-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi toʻgʻrisida nizom 2-ilovaga muvofiq;
2020 — 2022-yillarda Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni zamonaviy uskunalari, anjomlar, inventar va boshqa vositalar bilan jihozlash dasturi 3-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish jamgʻarmasining Vasiylik kengashi tarkibi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik), Toshkent shahar hokimligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligining Oʻzbekiston Respublikasi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasining Toshkent shahar, M. Ulugʻbek tumani, Doʻrmon yoʻli koʻchasi, 29-uy manzilida joylashgan maʼmuriy bino va inshootlarini operativ boshqaruv huquqi asosida Agentlikka tekin berish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Moliya vazirligi bilan birgalikda Agentlik binosini qurilish-taʼmirlash ishlari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yilga moʻljallangan investitsiya dasturlarida iqtisod qilingan markazlashgan kapital qoʻyilmalar hisobidan belgilangan tartibda zarur mablagʻlar ajratilishini taʼminlasin.
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlari asosida kelgusi yillar Investitsiya dasturini shakllantirishda Agentlik binosida qurilish-taʼmirlash ishlarini amalga oshirish uchun zarur kapital qoʻyilma mablagʻlarini nazarda tutsin.
4. Belgilansinki:
Agentlik tizimidagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarning kutubxona fondlari zarur umumtaʼlim fanlaridan darsliklar va oʻquv-metodik majmualar bilan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan bepul taʼminlanadi;
Agentlik 2020/2021 oʻquv yilidan boshlab har yili Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlim vazirligiga umumtaʼlim fanlaridan darsliklar hamda oʻquv-metodik majmualarni shakllantirish uchun buyurtma beradi;
Agentlik boʻysunuvidagi maktablar uchun darsliklar va oʻquv-metodik majmualarni xarid qilish va yetkazib berish xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi Respublika maqsadli kitob jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Agentlikning viza buyurtmanomalariga binoan, mazkur qarorni amalga oshirish doirasida jalb qilinadigan xorijiy mutaxassislarga Oʻzbekiston Respublikasiga kirish vizalari konsullik yigʻimlari va haqiqiy xarajatlarning oʻrnini qoplash hisobidan yigʻimlar undirilmasdan belgilangan tartibda rasmiylashtirilishini taʼminlasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Agentlik buyurtmanomalari boʻyicha jalb etiladigan xorijiy oʻqituvchilar va mutaxassislarga, shuningdek, ularning oila aʼzolari uchun belgilangan tartibda koʻp martalik vizalar berilishi va uzaytirilishini, shuningdek, ularning yashash manzillari boʻyicha vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinishi hamda uning muddati uzaytirilishini taʼminlasin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi direktori S.N. Babaxodjayev zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Taʼlim va sogʻliqni saqlash masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-apreldagi 240-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) maqomi, asosiy vazifalari, funksiyalari, huquqlari, javobgarligini, faoliyatini tashkil etish tartibini, shuningdek, uning rahbarlarining funksional majburiyatlari va javobgarligini belgilaydi.
2. Agentlik uning tizimidagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarda (keyingi oʻrinlarda — Agentlik tizimidagi maktablar) iqtidorli yoshlarni aniqlash, tanlash, oʻqitish va tarbiyalash sohasida yagona davlat siyosatini ishlab chiqish va samarali amalga oshirish uchun masʼul davlat boshqaruvi organi hisoblanadi.
3. Agentlik oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Nizomga va boshqa qonun hujjatlariga amal qiladi.
4. Agentlikning oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan qarorlari barcha davlat idoralari hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa tashkilotlar va ularning mansabdor shaxslari, shuningdek, fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiydir.
5. Agentlik va uning tuzilmasiga kiradigan muassasalar yuridik shaxs hisoblanadi va oʻz ustaviga, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga, logotipiga, shtamp va blankalarga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Gʻaznachiligida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, xorijiy valyutadagi bank hisobvaraqlariga ega boʻladilar.
6. Agentlikning rasmiy nomi:
davlat tilida:
toʻliq nomi — “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi” (Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi);
ingliz tilida:
toʻliq nomi — Agency for the development of Presidential, creative and specialized schools under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan;
rus tilida:
toʻliq nomi — Agentstvo po razvitiyu Prezidentskix, tvorcheskix i spetsializirovannix shkol pri Kabinete Ministrov Respubliki Uzbekistan.
7. Agentlikning pochta manzili: Toshkent shahri, Mirzo Ulugʻbek tumani, Doʻrmon yoʻli koʻchasi, 29-uy.
2-bob. Agentlikning tuzilmasi
8. Agentlikning tuzilmasi quyidagilardan iborat:
Agentlikning markaziy apparati;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar hududiy boʻlimlari;
Prezident maktablari;
Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabi;
Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi;
Muhammad Rizo Erniyozbek oʻgʻli Ogahiy nomidagi ijod maktabi;
Isʼhoqxon Ibrat nomidagi ijod maktabi;
Halima Xudoyberdiyeva nomidagi ijod maktabi;
Abdulla Qodiriy nomidagi ijod maktabi;
Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabi;
Hamid Olimjon va Zulfiya nomidagi ijod maktabi;
Ibroyim Yusupov nomidagi ijod maktabi;
Muhammad al-Xorazmiy nomidagi ixtisoslashtirilgan maktab;
Mirzo Ulugʻbek nomidagi ixtisoslashtirilgan maktab;
Abu Ali ibn Sino nomidagi ixtisoslashtirilgan maktab;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri hamda tuman (shahar)lardagi ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar va ixtisoslashtirilgan maktablar;
“Yangi Oʻzbekiston” universiteti;
Pedagogik mahorat va xalqaro baholash ilmiy-amaliy markazi;
“Renessans” bolalar sogʻlomlashtirish oromgohi.
3-bob. Agentlikning asosiy vazifalari va funksiyalari
10. Quyidagilar Agentlikning asosiy vazifalari hisoblanadi:
Agentlik tizimidagi maktablarda iqtidorli yoshlarni aniqlash, tanlash, oʻqitish va tarbiyalash sohasida yagona davlat siyosatini ishlab chiqish va uni samarali amalga oshirish;
davlat taʼlim standartlariga muvofiq Agentlik tizimidagi maktablar faoliyatini yagona shaklda muvofiqlashtirish va uslubiy rahbarlikni amalga oshirish;
Agentlik tizimidagi maktablarning oʻquv-tarbiyaviy jarayoniga ilgʻor taʼlim shakllari, pedagogik texnologiyalar va axborot yangiliklarini joriy etish;
Agentlik tizimidagi maktablar oʻquvchilarida vatanparvarlik va Vatanga muhabbat, bagʻrikenglik tuygʻularini, qonunlarga, milliy va umuminsoniy qadriyatlarga nisbatan hurmatni shakllantirish, ularning maʼnaviy, axloqiy, intellektual va jismoniy rivojlanishi darajasini yanada oshirish;
xalqaro tashkilotlar va ekspertlarni jalb qilgan holda Agentlik tizimidagi maktablar pedagogik kadrlarini tanlash, tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirishning ilgʻor va shaffof tashkiliy-huquqiy mexanizmlarini joriy etish;
Agentlik tizimidagi maktablarni rivojlantirish sohasidagi normativ-huquqiy bazani takomillashtirish va uygʻunlashtirish boʻyicha takliflar tayyorlash;
Agentlik tizimidagi maktablarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, ushbu muassasalardagi bino va inshootlardan foydalanish boʻyicha ishlar monitoringini olib borish va muvofiqlashtirish.
11. Agentlik oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
a) iqtidorli yoshlarni aniqlash, tanlash, oʻqitish va tarbiyalash, yosh isteʼdodlarni yanada qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirish, darsliklar va metodik qoʻllanmalarni tayyorlash va nashr etishdagi muammolarni bartaraf qilish ishlarini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish, shuningdek, Agentlik tizimidagi maktablar faoliyatini boshqarish va tashkil etishning maxsus tizimini yaratish boʻyicha yagona davlat siyosatini ishlab chiqish va uni samarali amalga oshirish sohasida:
Agentlik tizimidagi maktablarning faoliyatini tashkil etish va yaxshilash masalalarida davlat boshqaruvini amalga oshiradi;
Agentlik tizimidagi maktablarni rivojlantirish istiqbollarini prognozlashtiradi va davlat dasturlarini ishlab chiqadi;
Agentlik tizimidagi maktablarda Agentlik tomonidan tasdiqlangan davlat taʼlim standartlarining sifatli bajarilishini taʼminlash maqsadida idoraviy mansub tashkilotlar va muassasalar faoliyatini muvofiqlashtiradi;
Agentlik tomonidan tasdiqlangan davlat taʼlim standartlari, Agentlik tizimi mutaxassislariga qoʻyiladigan malaka talablarining bajarilishi yuzasidan idoraviy nazoratni tashkil etadi;
Agentlik tizimidagi maktablar bitiruvchilarining respublika va xorijiy oliy taʼlim muassasalarida taʼlim olishni davom ettirishlari uchun zarur shart-sharoitlar yaratadi;
Agentlik tizimidagi maktablar tomonidan budjet qonunchiligi buzilishlari profilaktikasi va uning oldini olishga qaratilgan, shu jumladan, axborot texnologiyalari va eʼtirof etilgan moliyaviy nazoratning xalqaro standartlarini joriy etish orqali moliyaviy nazoratni amalga oshiradi;
oʻquvchilarni milliy va umuminsoniy qadriyatlarga hurmat ruhida tarbiyalash, ularning qalbida mustaqillik gʻoyalariga sadoqat, milliy iftixor, Vatanga muhabbat va uning taqdiri uchun daxldorlik, fidoyilik tuygʻularini shakllantiradi, ularni turli mafkuraviy xatarlardan himoya qilish ishlarini amalga oshiradi;
Agentlik tizimidagi maktablar faoliyatining taʼlim va ijtimoiy jihatdan samaradorligi tahlilini oʻtkazadi, uni maqbullashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
Agentlik tizimi faoliyatiga daxldor jurnal va gazetalar, blankalar, oʻquv-metodik majmualar, byulletenlar hamda oʻquv qoʻllanmalarini nashr etadi, shuningdek, Agentlik veb-sayti ishini tashkil qiladi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi qoshidagi “Oʻqituvchi” ilmiy-uslubiy nashriyot markazi bilan birgalikda Agentlik tizimidagi maktablar uchun mazmun va sifat jihatidan xalqaro va milliy talablarga javob beradigan, yangilangan oʻquv rejalari va dasturlariga muvofiq ishlab chiqilgan oʻquv-metodik qoʻllanma va adabiyotlarning yangi avlodi yaratilishi va nashr etilishini tashkil qiladi;
oʻz vakolatlari doirasida xalqaro aloqalarni kengaytiradi va uning samaradorligini oshirishga koʻmaklashadi, xorijiy va xalqaro tashkilotlar bilan aloqalarni va hamkorlikni yoʻlga qoʻyadi;
b) davlat taʼlim standartlariga muvofiq Agentlik tizimidagi maktablar faoliyatini yagona shaklda muvofiqlashtirish va metodik rahbarlik qilish sohasida:
Agentlik tizimidagi maktablar uchun darsliklar va metodik qoʻllanmalarni yaratish, tayyorlash va nashr etish bilan bogʻliq ishlarni olib boradi;
ilmiy-texnik rivojlanishdan, jamiyat ehtiyojlaridan kelib chiqib, oʻquvchilarning yosh va psixofiziologik xususiyatlarini, shuningdek, ularning oʻzlashtirish imkoniyatlarini hisobga olgan holda Agentlik tizimidagi maktablarda davlat taʼlim standartlarini, oʻquv rejasi, dasturlar va darsliklarni tasdiqlaydi va uzluksiz ravishda takomillashtiradi;
Agentlik tizimidagi maktablarda taʼlim sifatining tizimli monitoringini olib borish uchun ilgʻor texnologiyalarni qoʻllaydi;
Agentlik tizimidagi maktablarda chet tillarini oʻqitishning samaradorligini taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshiradi;
v) Agentlik tizimidagi maktablarning oʻquv-tarbiyaviy jarayoniga ilgʻor taʼlim shakllari, pedagogik texnologiyalar va axborot yangiliklarini joriy etish sohasida:
Agentlik tizimidagi maktablarda milliy va jahon adabiyoti, musiqa, kino, haykaltaroshlik, amaliy sanʼat va boshqa ijodiy yoʻnalishlardagi asarlarga ega boʻlgan zamonaviy kutubxonalarni tashkil etadi;
Agentlik tizimidagi maktablarda metodik jarayonni avtomatlashtirishni va zamonaviy axborot texnologiyalari va pedagogik innovatsiyalarni joriy etishni taʼminlaydi;
Prezident maktablari bitiruvchilarini yetakchi xorijiy oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishga tayyorlaydi;
Agentlik tizimidagi maktablar bitiruvchilari davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, respublika ahamiyatiga ega boshqa tashkilotlar, diplomatik vakolatxonalar, yirik kompaniya va birlashmalarga ishga joylashishlari uchun sharoit yaratadi;
Agentlik tizimidagi maktablar oʻquv jarayoniga taʼlimning ilgʻor shakllarini, pedagogik texnologiyalar va axborot yangiliklarini joriy etish maqsadida xorijiy taʼlim tashkilotlari bilan yaqin hamkorlikni yoʻlga qoʻyadi;
oʻquvchilarning taʼlimda erishgan yutuqlarini baholash boʻyicha xalqaro dasturlar va tadqiqotlarda Agentlik tizimidagi maktablarning ishtiroki boʻyicha xalqaro tajribani oʻrganadi va tatbiq etadi;
Agentlik tizimidagi maktablar oʻquvchilari turli fanlardan xalqaro olimpiadalarda ishtirok etishini hamda ularning xorijiy madaniy-maʼrifiy safarlarini tashkil etadi;
oʻquv-tarbiyaviy jarayonda ilgʻor va innovatsion taʼlim shakl va uslublarini joriy qilgan holda talab yuqori boʻlgan taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha ijod maktablari va ixtisoslashtirilgan maktablar sonini koʻpaytiradi;
g) Agentlik tizimidagi maktablar oʻquvchilarida vatanparvarlik va Vatanga muhabbat, bagʻrikenglik tuygʻularini, qonunlarga, milliy va umuminsoniy qadriyatlarga nisbatan hurmatni shakllantirish, ularning maʼnaviy, axloqiy, intellektual va jismoniy rivojlanishi darajasini yanada oshirish sohasida;
mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va nodavlat notijorat tashkilotlar bilan birgalikda oʻquvchi yoshlarga psixologik yordam koʻrsatish boʻyicha Agentlik tizimidagi maktablar faoliyati muvofiqlashtirilishini taʼminlaydi;
oʻquvchi yoshlarda huquqiy, estetik, ekologik tarbiyani rivojlantirish boʻyicha turli tadbirlar tashkil etadi;
iqtidorli oʻquvchi yoshlarni aniqlash va oʻqitish boʻyicha psixologik-pedagogik va tashkiliy shart-sharoitlar yaratadi;
fuqarolik jamiyatini qurish va demokratik islohotlarni chuqurlashtirish jarayonida yosh pedagog va oʻquvchilarning ijtimoiy faolligini oshirishni, yoshlarni jismoniy sogʻlom, mustaqil fikrlaydigan, Vatanga sadoqatli va qatʼiy hayotiy pozitsiyaga ega boʻlgan inson etib tarbiyalashni taʼminlaydi;
yoshlarning maʼnaviy dunyosini boyitish, milliy va jahon adabiyotining eng sara namunalarini targʻib qilish maqsadida kitobxonlik madaniyatini shakllantiradi, oʻquvchilarni yot gʻoyalar va zararli odatlarning salbiy taʼsiridan himoya qilish boʻyicha faoliyatni tashkil qilishni taʼminlaydi;
oʻquvchilarning xohish-istaklari va takliflaridan kelib chiqqan holda ularning boʻsh vaqtlarini mazmunli tashkil qilishga yoʻnaltirilgan tizimli faoliyat boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni ishlab chiqadi;
oʻquvchilar davomatini nazorat qilishni taʼminlaydi, ushbu yoʻnalishda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, boshqa jamoat tashkilotlari va huquqni muhofaza qilish organlarining hamkorlikdagi faoliyatini muvofiqlashtiradi;
d) xalqaro tashkilotlar va ekspertlarni jalb qilgan holda Agentlik tizimidagi maktablar pedagogik kadrlarini tanlash, tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirishning ilgʻor va shaffof tashkiliy-huquqiy mexanizmlarini joriy etish sohasida:
Agentlik tizimidagi maktablarga malakali va tajribali, chuqur bilimli va mahoratga ega, davlat tilini va chet tillarini, zamonaviy pedagogik texnologiyalar va oʻqitishning innovatsion usullarini mukammal oʻzlashtirgan pedagoglarni jalb qiladi;
Agentlikning markaziy apparati va idoraviy mansub tashkilotlari va muassasalarning xodimlarini oʻqitish va malakasini oshirishni hamda ularni xizmat safarlari va stajirovkalariga, jumladan, xorijiy ilmiy-tekshirish, taʼlim muassasalariga va boshqa muassasalarga yuborishni tashkil etadi;
idoraviy mansub tashkilotlar va muassasalarning rahbarlarini mahalliy davlat hokimiyati organlari bilan kelishmasdan lavozimga tayinlaydi va lavozimdan ozod etadi;
idoraviy mansub tashkilotlar va muassasalar rahbarlarining oʻrinbosarlarini lavozimga tayinlaydi;
Agentlik boshqaruv kadrlari malakasini oshirish uchun nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida Agentlik tizimidagi maktablar rahbarlari bosqichma-bosqich malakasini oshirishdan oʻtishlarini taʼminlaydi;
pedagogik kadrlarni tanlash, tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tartibini belgilaydi;
e) Agentlik tizimidagi maktablarni rivojlantirish sohasidagi normativ-huquqiy bazani takomillashtirish va uygʻunlashtirish boʻyicha takliflar tayyorlash sohasida:
normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini, shuningdek, Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq boshqa hujjatlarni, shu jumladan, tashabbus koʻrsatilgan loyihalarni belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritadi;
oʻz vakolatlari doirasida normativ-huquqiy hujjatlarni qabul qiladi, zarur hollarda davlat boshqaruvi organlari bilan birgalikda qarorlar va boshqa hujjatlarni qabul qiladi;
j) Agentlik tizimidagi maktablarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, ushbu muassasalardagi bino va inshootlardan foydalanish boʻyicha ishlar monitoringini olib borish va muvofiqlashtirish sohasida:
Agentlik tizimidagi maktablarni zamonaviy sport zali, inventar, uskuna va boshqa jihozlar bilan taʼminlaydi;
Agentlik idoraviy boʻysunuvidagi tashkilotlar, Agentlik tizimidagi maktablar bino va inshootlaridan tegishli tarzda, shu jumladan, kuz-qish davrida foydalanish boʻyicha ishlar muvofiqlashtirilishi va monitoring olib borilishini taʼminlaydi;
elektr energiyasi, tabiiy gaz, suvdan foydalanishning belgilangan tartibiga rioya qilishni tizimli tahlil qiladi, shuningdek, energiyani tejovchi va innovatsion vositalar va texnologiyalarni joriy etish yoʻli bilan ulardan oqilona foydalanish boʻyicha takliflar kiritadi;
xarajatlar smetasini tuzish va ijrosi, ish xaqining hisoblanishi va toʻlanishi, tovarlar, ishlar va xizmatlarni xarid qilish, Agentlik tizimidagi maktablarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari hisobi yuritilishi monitoringini olib borish, shuningdek, oʻz faoliyati yoʻnalishi boʻyicha xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan daromadlarni tasarruf etadi;
noqonuniy sarf-xarajatlar va budjet mablagʻlarining talon-taroj qilinishi holatlari profilaktikasi, oldini olish va aniqlash boʻyicha faoliyatni muvofiqlashtiradi;
bino va inshootlarning saqlanishiga doir belgilangan qoidalarga rioya qilmagan rahbarlar va xodimlarni mukofotlarning bir qismidan yoki toʻliq mahrum qilish toʻgʻrisida takliflar kiritadi;
investitsiya dasturlarini amalga oshirish doirasida Prezident, ijod maktablari va ixtisoslashtirilgan maktablar bino va inshootlarini rekonstruksiya qilish hamda qurish, shu jumladan, mukammal va joriy taʼmirlash boʻyicha ishlarni muvofiqlashtiradi va monitoringini olib boradi.
4-bob. Agentlikning huquqlari va javobgarligi
12. Agentlik oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:
normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini, shuningdek, Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa hujjatlarni belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritish;
oʻz vakolatlari doirasida, shu jumladan, boshqa davlat organlari bilan birgalikda, davlat organlari va tashkilotlari, jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan bajarilishi majburiy boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlarni qabul qilish;
Agentlik vakolatiga kiradigan masalalarni hal etish uchun davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalaridan zarur axborotni belgilangan tartibda soʻrash va olish;
maqsadli koʻrsatkichlarni oʻz vaqtida bajarish va ularga erishish boʻyicha manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda tegishli choralar koʻrish;
Agentlikning idoraviy boʻysunuvidagi tashkilotlar va muassasalarni tashkil etish va ularni tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilish;
Jamgʻarma mablagʻlari hisobiga davlat organlari va boshqa tashkilotlar, ilmiy va taʼlim muassasalari, xalqaro tashkilotlarning yuqori malakali mutaxassislarini, shuningdek, xorijiy ekspertlarni ishga jalb qilish;
Agentlikning tashkiliy tuzilmasi hamda xodimlarining belgilangan umumiy cheklangan soni doirasida oʻzgartirishlar kiritish;
Agentlikning markaziy apparati, Agentlik tizimidagi maktablar, shuningdek, ularning yotoqxonalari xarajatlari smetasi va shtat jadvalini belgilangan tartibda tasdiqlash;
Agentlikning idoraviy boʻysunuvidagi tashkilotlar va muassasalar, shuningdek, ularning boshqaruv xodimlarining umumiy cheklangan sonini tasdiqlash;
Agentlik tizimidagi maktablar faoliyatini moliyalashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlarni tasarruf etish;
Agentlik tizimidagi maktablarni rivojlantirish uchun zarur sarf-xarajatlar boʻyicha takliflarni shakllantirish, shuningdek, zarurat boʻlganda, xorijiy kreditlar, grantlar va boshqa mablagʻlarni jalb qilish boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish;
Agentlik, uning idoraviy boʻysunuvidagi tashkilotlar va muassasalarning koʻchmas mulki va boshqa turdagi mol-mulkini samarali boshqarishni tashkil etish;
Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha zarur statistik axborotni davlat statistika organlaridan bepul olish;
oʻz vakolatlari doirasida xalqaro va xorijiy tashkilotlar bilan hamkorlik qilish, konferensiyalar, seminarlar, simpoziumlar, koʻrgazmalar, yarmarkalar oʻtkazish, shuningdek, boshqa tashkilotlar tomonidan tashkil etilgan shu kabi tadbirlarda ishtirok etish;
Agentlik faoliyatini keng yoritish maqsadida rasmiy veb-saytlar, shuningdek, ijtimoiy tarmoqlarda sahifalar yaratish;
Agentlik tizimiga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va dasturiy mahsulotlarni joriy etish boʻyicha faoliyatni tashkil etish;
oʻz vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha metodik materiallar va tavsiyalar ishlab chiqish.
Agentlik qonun hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ega boʻlishi mumkin.
13. Agentlik:
oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni samarali bajarish;
Agentlik tizimidagi maktablarda oʻquvchilarning sifatli taʼlim olishi uchun zarur shart-sharoitlarni yaratish;
Agentlik tizimidagi maktablar uchun qabul qilingan davlat taʼlim standartlari, oʻquv rejasi va dasturlari talablariga rioya etilishi yuzasidan tizimli nazorat yuritish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumati topshiriqlarini oʻz vaqtida va sifatli bajarish;
tizimli monitoring olib borilishini taʼminlagan holda uzoq muddatli va har yilgi rivojlanish dasturlarini ishlab chiqish;
Agentlik faoliyati bilan bogʻliq boʻlgan muhim koʻrsatkichlarga erishish sohasidagi ishlarni samarali tashkil etish uchun javob beradi.
5-bob. Agentlik faoliyatini tashkil etish
1-§. Agentlik rahbariyati
14. Agentlikka Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri taqdimnomasiga binoan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan direktor rahbarlik qiladi.
15. Agentlik direktori Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan 3 nafar oʻrinbosarga, shu jumladan, bir nafar birinchi oʻrinbosarga ega boʻladi.
16. Agentlik direktori oʻz maqomiga koʻra vazirga, direktorning birinchi oʻrinbosari — vazirning birinchi oʻrinbosariga, direktor oʻrinbosari esa — vazir oʻrinbosariga tenglashtiriladi.
17. Direktor vaqtincha boʻlmagan davrda uning vakolatlarini vazifalar taqsimotiga binoan direktorning birinchi oʻrinbosari bajaradi. Direktorning birinchi oʻrinbosari vaqtincha boʻlmagan vaqtda esa uning vazifalarini direktor buyrugʻiga asosan direktor oʻrinbosarlaridan biri bajaradi.
18. Direktor Agentlik markaziy apparati xodimlarini va idoraviy mansub tashkilotlar va muassasalarning birinchi rahbarlarini belgilangan tartibda lavozimga tayinlaydi va lavozimdan ozod etadi.
19. Direktor Agentlikning idoraviy boʻysunuvidagi tashkilotlar va muassasalarning nizomi (ustavi) va tuzilmasini, shuningdek, ularning rahbar xodimlari umumiy cheklangan sonini belgilangan tartibda tasdiqlaydi.
2-§. Agentlik markaziy apparatining idoraviy mansub tashkilotlar va muassasalar bilan oʻzaro hamkorlik qilishi tartibi
20. Agentlikning idoraviy mansub tashkilot va muassasalar bilan oʻzaro hamkorligi Agentlik rahbarlari tomonidan taʼminlanadi.
21. Agentlik tarkibiy boʻlinmalari Agentlikning idoraviy mansub tashkilotlari va muassasalari bilan oʻz faoliyati yoʻnalishlari boʻyicha hamkorlik qilib:
topshiriqlarni idoraviy mansub tashkilotlar va muassasalarga yetkazadi hamda ularning bajarilishini nazorat qiladi;
idoraviy mansub tashkilotlar va muassasalarga tarkibiy boʻlinmalarning bevosita faoliyati masalalari boʻyicha soʻrovlar yuboradi hamda ularning ijro etilishini nazorat qiladi;
Agentlikning idoraviy mansub tashkilotlar va muassasalari faoliyatini tekshiradi va oʻrganadi, umumlashtiradi, uni takomillashtirishga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va qabul qiladi;
Agentlikning idoraviy mansub tashkilotlari va muassasalari faoliyatini tashkil etish va faoliyati natijalari toʻgʻrisidagi hisobot, axborot materiallari, statistik va boshqa maʼlumotlar oʻrganilishini tashkil etadi;
Agentlikning idoraviy mansub tashkilotlar va muassasalari ish rejalarini tahlil qiladi, ularning faoliyatini rejalashtirishni takomillashtirishga doir chora-tadbirlar koʻradi;
Agentlikning idoraviy mansub tashkilotlar va muassasalaridan tushgan takliflarni koʻrib chiqadi.
3-§. Agentlikning boshqa davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlik qilishi tartibi
22. Agentlik oʻz vazifalari va funksiyalarini amalga oshirishda davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi.
23. Agentlik tegishli hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha “yoʻl xaritalari”ni ishlab chiqishda va amalga oshirishda kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar bilan oʻzaro yaqin hamkorlik qiladi.
24. Agentlik faoliyatiga Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining tegishli oʻrinbosari, Vazirlar Mahkamasining Taʼlim va sogʻliqni saqlash masalalari kotibiyati hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti maslahatchisining tegishli tarkibiy boʻlinmasi tomonidan mutasaddilik qilinadi.
6-bob. Agentlik rahbarlarining asosiy funksional majburiyatlari
25. Quyidagilar direktorning asosiy funksional majburiyatlari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga rioya etish;
Agentlikning faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va boshqa qonun hujjatlari bilan Agentlikka yuklatilgan vazifalar va funksiyalarning bajarilishini tashkil etish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tasdiqlangan Agentlik faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha kompleks dasturlar hamda tadbirlar ijrosini tanqidiy va chuqur tahlil qilish;
Agentlik va uning idoraviy mansub tashkilotlari va muassasalari faoliyati bilan bogʻliq muhim koʻrsatkichlarga erishishni soʻzsiz taʼminlash boʻyicha amaliy chora-tadbirlarni ishlab chiqish va tasdiqlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasi tarkibiy boʻlinmalari, shuningdek, Agentlik vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha tegishli vazirliklar va idoralar bilan hamkorlik qilish, Vazirlar Mahkamasi va uning Rayosati majlislarida masalalarni koʻrib chiqishda ishtirok etish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri va uning oʻrinbosarlari topshiriqlarini bajarish;
oʻz oʻrinbosarlari vakolatlarini hamda Agentlikning boshqa mansabdor shaxslari vakolatlarini belgilash, ular oʻrtasida vazifalarni taqsimlash;
Agentlik faoliyati rejalashtirilishini tashkil etish, Agentlik va oʻz oʻrinbosarlarining ish rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi yuzasidan nazoratni taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari va topshiriqlarini bajarishni tashkil etish boʻyicha taʼsirchan tizimni yaratish va monitoring olib borish, shuningdek, ijro intizomini mustahkamlash uchun kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish;
Agentlikka taalluqli boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining sifatli ishlab chiqilishini tashkil etish;
Agentlik xodimlarini tizimli qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni tashkil etish;
Agentlik tizimida kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning samarali faoliyati uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, Agentlikning kadrlar zaxirasini shakllantirish;
Agentlikka ishga qabul qilinayotgan kadrlarning professional, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak darajada ishlash xususiyatlariga va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash;
Agentlikka taqdim etilgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining toʻliq va oʻz vaqtida koʻrib chiqilishini taʼminlash, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti va Vazirlar Mahkamasining Reglamentida belgilangan muddatlarda kelishish (viza qoʻyish);
Agentlik rahbarlari va xodimlarining xizmat safarlarini qonun hujjatlari talablariga muvofiq tashkil etish;
oʻz oʻrinbosarlari, shuningdek, idoraviy mansub tashkilotlar va muassasalar rahbarlari faoliyati samaradorligini va natijadorligini muntazam tanqidiy tahlil qilish, ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, ularning yakunlari boʻyicha zarur chora-tadbirlar koʻrish;
Agentlik xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qilish, oʻz oʻrinbosarlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish toʻgʻrisida takliflar kiritish;
Agentlik xodimlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 2-martdagi 62-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlarining odob-axloq namunaviy qoidalari asosida tasdiqlangan Agentlik xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etilishini taʼminlash;
“Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni talablariga muvofiq Agentlik tizimida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyotini va qonun hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqishga doir samarali ishlarni tashkil etish, aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunida belgilangan muddatlarda va tartibda jismoniy shaxslarni va yuridik shaxslar vakillarini muntazam ravishda shaxsan qabul qilish, shu jumladan, joylarga borib qabul qilish;
markaziy apparatning tasdiqlangan tuzilmasiga boshqaruv xodimlarining belgilangan umumiy cheklangan soni doirasida oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, boshqa idoraviy mansub tashkilotlar va muassasalar tuzilmasi va nizom (ustav)larini tasdiqlash, unda ularning boshqaruv xodimlarining umumiy cheklangan sonini nazarda tutish;
davlat siriga kiritilgan maʼlumotlar va maxfiy axborot bilan ishlashda qonun hujjatlari talablariga rioya qilish.
26. Quyidagilar direktor oʻrinbosarlarining asosiy funksional majburiyatlari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga rioya qilish hamda Agentlik tarkibiy boʻlinmalari xodimlari tomonidan rioya etilishini taʼminlash;
tarkibiy boʻlinmalar faoliyatiga bevosita rahbarlik qilish, ushbu boʻlinmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishini tashkil etish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi hujjatlari va topshiriqlarining ijrosini taʼminlash, Agentlik direktori tomonidan belgilangan ijro intizomini mustahkamlash uchun kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, xodimlarining qonun hujjatlarida belgilangan topshiriqlarni oʻz vaqtida va sifatli bajarish yuzasidan shaxsiy javobgarligini oshirish choralarini koʻrish;
Agentlik direktori qarorlari, buyruqlari va topshiriqlarining oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;
oʻzi mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalarning ish rejalari ishlab chiqilishini taʼminlash, ularni tasdiqlash uchun tegishli rahbarga kiritish, ularda koʻrsatilgan vazifalar va tadbirlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;
tarkibiy boʻlinmalarga yuklangan vazifalarning bajarilishini nazorat qilish va muvofiqlashtirish;
vakolati doirasiga kiradigan masalalar boʻyicha qonunchilikni takomillashtirish yuzasidan takliflar ishlab chiqish va ularni koʻrib chiqish uchun Agentlik direktoriga kiritish;
Agentlik tarkibiy boʻlinmalariga kadrlarni tanlash va tayinlashda Agentlik direktoriga takliflar kiritish, oʻzi mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalarga ishga qabul qilinayotgan kadrlarning professionalligi, oʻz ishini bilishi, amaliy ish tajribasi, yuqori ishchanlik darajasi va maʼnaviy-axloqiy sifatlari kafolatlanganligini taʼminlash, ularning kasbiy malakasini oshirish choralarini koʻrish, tarkibiy boʻlinmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish;
tarkibiy boʻlinmalarda normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining sifatli ishlab chiqilishini tashkil etish, ular Vazirlar Mahkamasi Reglamenti va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Reglamenti talablariga qatʼiy muvofiq ravishda oʻz vaqtida Vazirlar Mahkamasiga kiritilishini taʼminlash;
Agentlikka taqdim etilgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini oʻz vakolati doirasida toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqish va Agentlik direktoriga takliflar kiritish;
Agentlik rahbarlari va xodimlarining xizmat safarlarini qonun hujjatlari talablariga muvofiq tashkil etish;
“Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunida belgilangan muddatlarda va tartibda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha samarali ishlarni tashkil etish, aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, jismoniy va yuridik shaxslar vakillarini muntazam ravishda shaxsan qabul qilish, shu jumladan, joylarga borib qabul qilish;
Agentlik tarkibiy boʻlinmalari xodimlarining faoliyati samaradorligi va natijadorligini tizimli ravishda tanqidiy tahlil qilish, ularning hisobotlarini yigʻilishlarda eshitish, yakunlari boʻyicha Agentlik direktoriga taklif kiritish;
Agentlik xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya qilishini, mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarining ushbu qoidalarga rioya etishini taʼminlash;
davlat siriga kiritilgan maʼlumotlar va maxfiy axborot bilan ishlashda qonun hujjatlari talablariga rioya qilish.
27. Agentlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari rahbarlarining asosiy funksional majburiyatlari quyidagilar hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga oʻz tarkibiy boʻlinmalari xodimlari tomonidan rioya etilishini taʼminlash;
tarkibiy boʻlinmalar xodimlariga bevosita rahbarlik qilish, boʻlinmaga yuklangan vazifalar va funksiyalarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini tashkil etish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi hujjatlari va topshiriqlarining ijrosini taʼminlash, Agentlik rahbariyati tomonidan belgilangan ijro intizomini mustahkamlash uchun kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, xodimlarning qonun hujjatlarida belgilangan topshiriqlarni oʻz vaqtida va sifatli bajarish yuzasidan shaxsiy javobgarligini oshirish choralarini koʻrish;
Agentlik rahbariyati qarorlari, buyruqlari va topshiriqlarining oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;
oʻzi mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalarining ish rejalari ishlab chiqilishini taʼminlash, ularni tasdiqlash uchun tegishli rahbarga kiritish, ularda koʻrsatilgan vazifalar va tadbirlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;
vakolati doirasiga kiradigan masalalar boʻyicha qonunchilikni takomillashtirish yuzasidan takliflar ishlab chiqish va ularni koʻrib chiqish uchun Agentlik rahbariyatiga kiritish;
Agentlik tarkibiy boʻlinmalariga kadrlarni tanlash va tayinlashda rahbariyatga takliflar kiritish, oʻzi mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalariga ishga qabul qilinayotgan kadrlarning professionalligi, oʻz ishini bilishi, amaliy ish tajribasi, yuqori ishchanlik darajasi va maʼnaviy-axloqiy sifatlari kafolatlanganligini taʼminlash, ularning kasbiy malakasini oshirish choralarini koʻrish, tarkibiy boʻlinmada kadrlar zaxirasini shakllantirish;
tarkibiy boʻlinmalarda normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining sifatli ishlab chiqilishini tashkil etish, ular Vazirlar Mahkamasi Reglamenti va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Reglamenti talablariga qatʼiy muvofiq ravishda oʻz vaqtida Vazirlar Mahkamasiga kiritilishini taʼminlash;
Agentlikka taqdim etilgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini oʻz vakolati doirasida toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqish va rahbariyatga takliflar kiritish;
xodimlarning xizmat safarlarini qonun hujjatlari talablariga muvofiq tashkil etish;
“Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunida belgilangan muddatlarda va tartibda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha samarali ishlarni tashkil etish;
tarkibiy boʻlinma xodimlarining faoliyati samaradorligi va natijadorligini tizimli ravishda tanqidiy tahlil qilish, tarkibiy boʻlinma hisobotlarini rahbariyatga taqdim etish va rahbariyat koʻrsatmalariga muvofiq faoliyatni takomillashtirish boʻyicha zarur choralar koʻrish;
tarkibiy boʻlinma xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya qilishini taʼminlash;
davlat siriga kiritilgan maʼlumotlar va maxfiy axborot bilan ishlashda qonun hujjatlari talablariga rioya qilish.
7-bob. Agentlik rahbarlarining javobgarligi
28. Direktor:
Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;
ushbu Nizomning 25-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional majburiyatlarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.
29. Direktor oʻrinbosarlari va tarkibiy boʻlinmalarining rahbarlari:
tegishli tarkibiy boʻlinmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalarning amalga oshirilishi uchun;
ushbu Nizomning 26 va 27-bandlarida koʻrsatilgan oʻz funksional majburiyatlarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradilar.
8-bob. Agentlik va uning xodimlari faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlari
30. Agentlik faoliyatining samaradorligi va natijadorligi muntazam baholanadi.
31. Agentlikning faoliyati samaradorligi va natijadorligiga berilgan baholar Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining tegishli oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadigan Agentlikning faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlariga asoslanadi.
32. Agentlik ish samaradorligi quyidagi eng muhim koʻrsatkichlar asosida aniqlanadi:
Agentlik tizimidagi maktablarning oʻquvchilarida, shu jumladan, vatanparvarlik, Vatanga beqiyos muhabbat va sodiqlik tuygʻularini, milliy va umuminsoniy qadriyatlarga nisbatan chuqur hurmatni shakllantirishga yoʻnaltirilgan taʼlim-tarbiya jarayoni sifatini oshirish;
Agentlik tizimidagi maktablar bitiruvchilarining davlat tilini va chet tillarini mukammal bilishi;
Agentlik tizimidagi maktablarga malakali va tajribali, chuqur bilimlarga ega, davlat va chet tillarini, zamonaviy pedagogik texnologiyalar va oʻqitishning innovatsion usullarini biladigan pedagoglarni jalb qilish;
Agentlik tizimidagi maktablar bitiruvchilarining oliy taʼlim muassasalarida taʼlim olishni davom ettirishlari uchun, shu jumladan ixtisoslashtirilgan oliy taʼlim tizimining faoliyat yuritishi orqali zarur shart-sharoitlarni yaratish;
Prezident maktablari bitiruvchilarining kamida 20 foizi xalqaro tan olingan tashkilotlar reytingida oliy taʼlim muassasalari orasida dastlabki 1 000 ta pogʻonani egallagan yetakchi xorijiy oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi;
Agentlik tizimidagi maktablar bitiruvchilariga davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, respublika ahamiyatiga ega boshqa tashkilotlar, diplomatik vakolatxonalar, yirik kompaniya va birlashmalarga ishga joylashishda koʻmaklashish;
oʻqitishning innovatsion shakl va usullarini joriy qilgan holda talab yuqori boʻlgan taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha ijod maktablari va ixtisoslashtirilgan maktablar sonini koʻpaytirish;
Agentlik tizimidagi barcha maktablarda milliy va jahon adabiyoti, musiqa, kino, haykaltaroshlik, amaliy sanʼat va boshqa ijodiy yoʻnalishlardagi asarlarga ega boʻlgan zamonaviy kutubxonalarning ishlashi;
Agentlik tizimidagi maktablarda oʻquv-metodik jarayonni avtomatlashtirishni taʼminlash va ularni yuqori tezlikdagi Internet jahon axborot tarmogʻiga ulash;
Agentlik tizimidagi maktablar oʻquv jarayoniga taʼlimning ilgʻor shakllarini, pedagogik texnologiyalar va axborot yangiliklarini joriy etish maqsadida xorijiy taʼlim tashkilotlari bilan yaqin hamkorlikni yoʻlga qoʻyish;
Agentlik tizimidagi maktablarni zamonaviy sport zali, inventar, uskuna va boshqa jihozlar bilan taʼminlash.
33. Agentlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash tartibi va metodikasi qonun hujjatlari bilan belgilanadi.
9-bob. Agentlikni moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash, uning xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish
34. Agentlik hamda idoraviy mansub tashkilotlar va muassasalarning moddiy-texnik taʼminoti va ularning xodimlar mehnatiga haq toʻlash Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, shuningdek, Jamgʻarma mablagʻlari va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.
35. Agentlik xodimlarining ish haqi lavozim maoshi, mukofotlar, qoʻshimcha haqlar, ustamalardan va qonun hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlardan iborat boʻladi.
36. Agentlik xodimlariga oylik ustamalar va moddiy ragʻbatlantirishlar tarzidagi lavozim maoshlariga qoʻshimcha toʻlovlar Agentlik direktori tomonidan hamda boshqa normativ-huquqiy hujjatlar bilan tasdiqlangan Nizomga muvofiq toʻlanadi.
10-bob. Agentlik huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish jamgʻarmasini shakllantirish manbalari va ulardan foydalanish
37. Agentlik huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish jamgʻarmasi Agentlik huzurida yuridik shaxs tashkil etmagan holda shakllantiriladi. Jamgʻarma mablagʻlari Agentlik tomonidan alohida Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida, xorijiy valyutadagi mablagʻlari esa tijorat banklari hisobvaraqlarida yuritiladi.
38. Quyidagilar Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari hisoblanadi:
jismoniy va yuridik shaxslarning, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining homiylik xayriyalari;
xalqaro moliya tashkilotlari va xorijiy davlatlarning grantlari va texnik koʻmak koʻrsatish mablagʻlari;
Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh mablagʻlarini bank depozitlari shaklida va boshqa shakllarda joylashtirishdan tushgan daromadlar;
qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa tushumlar.
39. Jamgʻarma mablagʻlaridan quyidagi yoʻnalishlarda foydalaniladi:
Agentlik tizimidagi maktablar binolarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash, shu jumladan, zarur hollarda ularni sotib olish, ijaraga olish xamda zarur oʻquv ustaxonalari va laboratoriyalari, sport zallari, maydonchalari va boshqa infratuzilma obyektlarini tashkil etgan holda oʻquv korpuslarini kengaytirish ishlarini moliyalashtirish;
Agentlik tizimidagi maktablarni zamonaviy talablarni hisobga olgan holda va tasdiqlangan meʼyorlardan kelib chiqib, eng yangi oʻquv-laboratoriya, ilmiy, ishlab chiqarish va sport jihozlari, musiqa asboblari, kompyuter texnikasi, mebel va asbob-uskunalar bilan jihozlash (qoʻshimcha jihozlash), aloqa vositalari, darsliklar, oʻquv-metodik majmualar va boshqa adabiyotlarni xarid qilishni moliyalashtirish;
Agentlik tizimidagi maktablarda barcha turdagi imtihonlarni oʻtkazish, oʻquv-metodik rahbarlikni taʼminlash, taʼlim jarayonini yuritish bilan bogʻliq boʻlgan xizmatlarni mahalliy hamda ixtisoslashgan xorijiy tashkilotlarga toʻlab berish;
Agentlik tizimidagi maktablar uchun mazmun va sifat jihatidan xalqaro va milliy talablarga javob beradigan, yangilangan oʻquv rejalari va oʻquv dasturlarini yaratish, ularga muvofiq holda oʻquv-metodik qoʻllanma va adabiyotlarning yangi avlodi yaratilishi va nashr etilishi;
Agentlikka yuqori malakali mutaxassislarni, shu jumladan, xorijiy ekspertlarni va chet elda istiqomat qilayotgan vatandoshlarimizni shartnoma asosida ishlashi uchun qoʻshimcha transport, yashash va tibbiy sugʻurta xarajatlarini qoplashni hisobga olgan holda jalb qilish;
xorijiy mutaxassislarning ish haqini toʻlash, ularning oila aʼzolarini (turmush oʻrtogʻi va voyaga yetmagan farzandlari) turar joy bilan taʼminlash, ikki tomonga aviachiptalarni (iqtisodiy klass) qoplab berish, xizmat vazifasi boʻyicha Oʻzbekiston hududida aviachiptalarni, temir yul chiptalarini, transport, mehmonxona xarajatlarini, tibbiy xizmat koʻrsatish (tibbiy sugʻurta) va zaruriyat boʻlganda boshqa zarur xarajatlarni toʻlash;
Agentlik tizimidagi maktablarda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini va dasturiy mahsulotlarni joriy etish;
Agentlikning va Agentlik tizimidagi maktablarning bino va inshootlarini saqlash, ulardan foydalanish va zarur anjomlar bilan taʼminlash boʻyicha xarajatlarni moliyalashtirish;
Agentlik tizimidagi maktablar oʻquvchilarining turli fanlardan xalqaro olimpiadalarda ishtirok etishi xarajatlarini qoplash;
Agentlik tizimidagi maktablar oʻquvchilarini xorijiy davlatlarga madaniy-maʼrifiy tadbirlarda ishtirok etish uchun safarlarga yuborish;
Agentlik tizimidagi maktablarni oʻqituvchi va xodimlarini malaka oshirish, madaniy-maʼrifiy tadbirlarda ishtirok etish uchun respublika miqyosida va chet el safarlariga yuborish;
Agentlik va Agentlik tizimidagi maktablar xodimlari hamda oʻqituvchilarining ish haqi lavozim maoshi, mukofotlar, qoʻshimcha haqlar, ustamalar, ragʻbatlantiruvchi toʻlovlar, shuningdek, qoʻshimcha moddiy ragʻbatlantirish va qonun hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlarni moliyalashtirish;
Agentlik va Agentlik tizimidagi maktablar xodimlari hamda oʻqituvchilarini xorijiy mamlakatlarning ilmiy-tadqiqot, taʼlim va boshqa muassasalarida oʻqitish, malakasini oshirish va stajirovkadan oʻtkazish hamda mahalliy va xorijiy xizmat safarlari xarajatlarini toʻlash;
Agentlik, uning idoraviy boʻysunuvidagi tashkilotlar va muassasalar faoliyatida raqamlashtirish boshqaruv tizimi boʻyicha xarajatlarni qoplash;
Agentlik faoliyatini takomillashtirishga qaratilgan boshqa chora-tadbirlarni moliyalashtirish.
Daromadlar va xarajatlar smetasida nazarda tutilgan boshqa xarajatlarni moliyalashtirish.
40. Jamgʻarmaning Vasiylik kengashi jamgʻarma faoliyatiga umumiy rahbarlikni amalga oshiradi, daromadlar barqaror shakllantirilishi, oʻz vaqtida moliyalashtirilishi va mablagʻlardan maqsadli foydalanilishini nazorat qiladi.
Vasiylik kengashi Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlari smetasini tasdiqlaydi. Bunda Jamgʻarma mabalagʻlarini tasarruf etish daromadlar va xarajatlar smetasiga muvofiq Agentlik tomonidan shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi orqali budjet tizimi budjetlari xarajatlari tasnifining boshqa xarajatlar moddasidan bitta satrda amalga oshiriladi. Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlari smetasi Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligida roʻyxatdan oʻtkazilmaydi.
Jamgʻarma mablagʻlaridan toʻgʻri, maqsadli va samarali foydalanish yuzasidan javobgarlik Agentlikka yuklatiladi.
41. Agentlik belgilangan tartibda Vasiylik kengashiga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga Jamgʻarma mablagʻlarining ishlatilishi toʻgʻrisida har yarim yillikda tegishli hisobotlarni taqdim etib boradi.
42. Agentlik huzuridagi Jamgʻarmani shakllantirish manbalari, ulardan foydalanish va xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish tartibi Vasiylik kengashi tomonidan tasdiqlanadi.
11-bob. Agentlikning hisobot berishi
43. Direktor Agentlikning faoliyati toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentiga har chorakda hisobot taqdim etadi.
44. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Agentlikka yuklangan vazifalarning samarali bajarilishi boʻyicha faoliyatni har tomonlama tahlil qiladi hamda shu asosda strategik va ustuvor vazifalarni amalga oshirish yuzasidan kompleks takliflarni ishlab chiqadi. Bunda yuklangan vazifalarni hal etishda uning Agentlik faoliyatiga aralashishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
45. Faoliyat monitoringi va baholash natijasi yakunlari boʻyicha Agentlikning mansabdor shaxslari va xodimlarini ragʻbatlantirish choralari koʻriladi yoxud yoʻl qoʻyilgan jiddiy kamchiliklar uchun egallab turgan lavozimidan ozod etishgacha boʻlgan javobgarlik choralari koʻriladi.
12-bob. Yakunlovchi qoidalar
46. Agentlikni qayta tashkil etish va tugatish qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
47. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-apreldagi 240-son qaroriga 3-ILOVA
2020 — 2022-yillarda Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni zamonaviy uskunalar, anjomlar, inventar va boshqa vositalar bilan jihozlash
T/r Hududlar jami Jihozlanadigan maktablar soni Shundan yillar boʻyicha: 2020-yil 2021-yil 2022-yil 1. Prezident maktablari 14 5 5 4 Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1 1 Andijon viloyati 1 1 Buxoro viloyati 1 1 Jizzax viloyati 1 1 Qashqadaryo viloyati 1 1 Navoiy viloyati 1 1 Namangan viloyati 1 1 Samarqand viloyati 1 1 Surxondaryo viloyati 1 1 Sirdaryo viloyati 1 1 Toshkent viloyati 1 1 Fargʻona viloyati 1 1 Xorazm viloyati 1 1 Toshkent shahri 1 1 2. Ijod maktablari 9 2 3 4 shu jumladan: Abdulla Oripov nomidagi ona tili va adabiyoti fanini chuqurlashtirib oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktab-internat 1 1 Erkin Vohidov nomidagi xorijiy tillarni oʻqitishga hamda ona tili va adabiyoti fanini chuqurlashtirib oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktab-internat 1 1 Muhammad Rizo Erniyozbek oʻgʻli Ogahiy nomidagi ona tili va adabiyot fanini hamda xorijiy tillarni chuqurlashtirib oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktab-internat (ijod maktabi) 1 1 Isʼhoqxon Ibrat nomidagi xorijiy tillarni oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktab-internat 1 1 Halima Xudoyberdiyeva nomidagi ona tili va adabiyoti fanini chuqurlashtirib oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktab-internat 1 1 Abdulla Qodiriy nomidagi ijod maktabi 1 1 Muhammad Yusuf nomidagi ona tili va adabiyoti fanini chuqurlashtirib oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktab 1 1 Hamid Olimjon va Zulfiya nomidagi oʻzbek tili va adabiyoti fanini chuqurlashtirib oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktab-internat 1 1 Ibroyim Yusupov nomidagi xorijiy tillarni oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktab-internat 1 1 3. Ixtisoslashtirilgan maktablar 3 1 1 1 shu jumladan: Muhammad al-Xorazmiy nomidagi axborot-kommunikatsiya texnologiyalari yoʻnalishiga oid fanlarni chuqurlashtirib oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktab 1 1 Mirzo Ulugʻbek nomidagi ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati 1 1 Abu Ali ibn Sino nomidagi yosh biologlar va kimyogarlar ixtisoslashtirilgan maktab-internati 1 1
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-apreldagi 240-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish jamgʻarmasining Vasiylik kengashi
1. A.N. Aripov — Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, Vasiyliy kengashi raisi 2. B.A. Musayev — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari 3. Sh.M. Sadikov — Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri 4. S.N. Babaxodjayev — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va i xtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi direktori 4. A.K. Mirsoatov — Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy banki boshqaruvi raisi 6. M.R. Abdullayev — “Oʻzbekneftgaz” AJ boshqaruvi raisi 7. Q.S. Sanaqulov — “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” davlat korxonasi bosh direktori 8. A.X. Xursanov — “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ boshqaruvi raisi 9. N.A. Fayzibayeva — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va i xtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi direktorining birinchi oʻrinbosari, Vasiylik kengashi kotibi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 18-aprel,
240-son