📅 2020-yil 25-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Qishloq xoʻjaligi vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 25-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Qishloq xoʻjaligi vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 25 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Қишлоқ хўжалиги вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 марта 2020 г. · Документы министерств и ведомств · Министр сельского хозяйства
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 March 2020 · Ministry and agency documents · Qishloq xoʻjaligi vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
Тутзорларни оилавий пудрат асосида аҳолига ажратиб бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги ПҚ-4567-сон «Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Тутзорларни оилавий пудрат асосида аҳолига ажратиб бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2020 йил 25 мартдаги 70-сон буйруғига ИЛОВА
Тутзорларни оилавий пудрат асосида аҳолига ажратиб бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги ПҚ-4567-сон «Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тутзорларни оилавий пудрат асосида аҳолига ажратиб бериш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом талаблари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳудудий «Агропилла» масъулияти чекланган жамиятларига (бундан буён матнда «Агропилла» МЧЖ деб юритилади) тегишли бўлган тутзорларга (бундан буён матнда тутзорлар деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.
2. Тутзорлар «Агропилла» МЧЖ томонидан аҳолига (оилага) оилавий пудрат асосида пилла етиштириш мавсуми бошланишидан олдин танлов асосида ажратиб берилади.
2-боб. Тутзорларни оилавий пудрат асосида аҳолига ажратиб бериш
3. «Агропилла» МЧЖ томонидан тутзорларни оилавий пудрат асосида аҳолига (оилага) ажратиш бўйича танлов (бундан буён матнда танлов деб юритилади) мавсум бошланишидан камида 1 ой олдин ўтказилиши ҳақида маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон берилади.
4. Тутзорларни оилавий пудрат асосида аҳолига (оилага) ажратиб бериш мақсадида «Агропилла» МЧЖ раҳбарининг қарори билан мазкур жамият ходимларидан 5 нафардан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда Тутзорларни оилавий пудрат асосида аҳолига ажратиб бериш бўйича танлов комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) ташкил этилади.
Комиссия таркибига киритилган шахслар оилавий пудратчи сифатида танловда иштирок этишлари тақиқланади.
5. Оила бошлиғи ёки оиланинг вояга етган бошқа аъзоси (бундан буён талабгор деб юритилади) оилавий пудрат асосида тутзорларни ажратиб бериш ҳақида танлов эълон қилингандан кейин бир ой ичида Комиссияга ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Аризада талабгорнинг меҳнатга лаёқатли доимий иш жойига эга бўлмаган оила аъзолари сони, тутзорларга ишлов бериш ва тут ипак қуртини парваришлаш учун зарур билим ва тажрибаси ҳамда талабгорда тут ипак қуртини парваришлаш учун зарур бино ва иншоотлар ҳамда шарт-шароитлар мавжудлиги ҳақида маълумотлар кўрсатилади.
6. Талабгорларнинг аризалари Комиссия томонидан 7 кун муддатда кўриб чиқилади, бунда Комиссия зарур ҳолларда аризада кўрсатилган маълумотларни манзил бўйича жойига бориб ўрганиши мумкин.
7. Талабгор қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
оиланинг меҳнатга лаёқатли доимий иш жойига эга бўлмаган аъзоларининг мавжудлиги ва уларнинг сони;
оила аъзоларининг тутзорларга ишлов бериш ва тут ипак қуртини парваришлаш учун зарур билим ва тажрибага эгалиги;
тут ипак қуртини парваришлаш учун зарур бино ва иншоотлар ҳамда шарт-шароитлар мавжудлиги.
8. Комиссия мазкур Низомнинг 7-бандида келтирилган мезонларга мувофиқ талабгорга тутзорларни оилавий пудрат асосида ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида хулоса қилади ва «Агропилла» МЧЖ раҳбарига тақдим этади.
9. «Агропилла» МЧЖ раҳбари Комиссия хулосасига мувофиқ тутзорларни оилавий пудрат асосида ажратиб бериш тўғрисида 3 кунлик муддатда қарор қабул қилади ва талабгорга бу ҳақда ёзма ёки электрон тарзда хабар беради.
«Агропилла» МЧЖ раҳбарининг қарорида оилавий пудрат асосида талабгорларга ажратиладиган тутзорларнинг ўлчами, уларнинг жойлашган манзили, талабгорнинг талаби қондирилмаган тақдирда эса, унинг асосланган сабаби кўрсатилади.
10. «Агропилла» МЧЖга тегишли бўлган тутзорлар оилавий пудратчиларга 1 гектардан 3 гектаргача ва 5 йил муддатга фойдаланиш учун ажратилади.
11. Тутзорларни ажратиб бериш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг «Агропилла» МЧЖ раҳбари ва талабгор ўртасида тутзорларни ипак қурти боқиш ва пилла маҳсулоти етиштириш учун оилавий пудрат асосида ажратиб бериш бўйича 5 йил муддатга шартнома (бундан буён матнда оилавий пудрат шартномаси деб юритилади) тузилади.
12. Оилавий пудрат шартномаси «Агропилла» МЧЖ раҳбари ва талабгор томонидан имзоланади.
13. Оилавий пудрат шартномасида қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
шартнома тузилган сана ва жой;
шартнома предмети;
томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
тутзорлардан фойдаланиш шартлари, томонларнинг алмашлаб экиш схемасига мувофиқ тут дарахтларининг барг ҳосилдорлиги, ерни мелиоратив ҳолати, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар;
етиштириладиган тирик пилла маҳсулотининг миқдори ва сифати;
етиштирилган пилла маҳсулотининг баҳоси, унга ҳақ тўлаш ва уни сотиш шартлари;
тутзорларни суғориш учун сув ва моддий-техника ресурслари билан оилавий пудратчини таъминлаш;
томонларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарлиги ва уларнинг келишувига кўра бошқа шартлар.
14. Шартнома икки нусхада тузилади ва имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Шартноманинг бир нусхаси «Агропилла» МЧЖда, иккинчи нусхаси танлов натижасида ғолиб деб топилган талабгорда (бундан буён матнда оилавий пудратчи деб юритилади) сақланади.
15. Тутзорларни оилавий пудратчига топширишда далолатнома расмийлаштирилади.
Далолатнома тутзорларнинг ўлчами, уларнинг жойлашган манзили, ҳолати ва тутзорлардаги мавжуд кўп йиллик дарахтлар сони кўрсатилган ҳолда икки нусхада тузилади ҳамда «Агропилла» МЧЖ вакили ва оилавий пудратчи томонидан имзоланади. Далолатноманинг битта нусхаси «Агропилла» МЧЖда, иккинчи нусхаси оилавий пудратчида сақланади.
16. Оилавий пудратчиларга берилган тутзорларда «Агропилла» МЧЖ раҳбарининг ёзма розилиги билан вақтинчалик қурилма ва бошқа иншоотлар қурилиши мумкин.
3-боб. Оилавий пудрат асосида ажратилган тутзорлардан фойдаланиш
17. Оилавий пудратчи тутзорлардан тут барги етиштириш ва тут ипак қурти парваришлаш мақсадида фойдаланилганда:
тутзорларни орасига тут кўчатларини экиш мумкин, бунда уларнинг 95 фоизидан ортиқ кўкарувчанлигини таъминлайди ва асраб қолиш чораларини кўради;
тутзорларнинг тут барги ҳосилдорлигини ошириш мақсадида ўз вақтида баҳорги, ёзги ва кузги агротехник ишловлар бериш (ўғитлаш, тагини юмшатиш, қатор ораларини ҳайдаш ва қондириб суғориш) ишларини ташкил қилади;
тутзорлар ер майдонининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини ошириш ва тутзорларнинг барг ҳосилдорлигини кўпайтириш чораларини кўради;
тутзорларни асраш ҳамда уларнинг пайхон қилиниши ва ноқонуний кесиб кетилишининг олдини олиш чораларини кўради;
тутзорлардан олинган тут баргидан пилла етиштириш учун фойдаланади, бунда тут ипак қурти парваришлаш ҳажми тут баргининг миқдорига қараб белгиланади;
етиштирилган тирик пиллани шартнома асосида тўлиқ пиллани қайта ишлаш корхонасига топширади.
18. Оилавий пудратчилар тутзорлардаги тутлар оралиқларидан уларнинг тут барги ҳосилдорлигини камайтирмаган ҳолда мустақил равишда бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экишда фойдаланиши мумкин.
Бунда, оилавий пудратчи томонидан етиштирилган пилла ҳосилини сотишдан ташқари тутзорлар орасига қўшимча экинлар экиш орқали олинадиган даромадлар оилавий пудратчининг ўзида қолади.
19. «Агропилла» МЧЖ пиллани қайта ишлаш корхоналари томонидан оилавий пудратчиларга тутзорларни янгилаш учун тут кўчатлари, шунингдек пилла мавсумларида ипак қурти уруғи ҳамда томонлар келишувига кўра бўнак (аванс) маблағлари берилишини таъминлайди. Бунда оилавий пудратчиларга тутзорларни янгилаш учун тут кўчатлари ва пилла мавсумларида ипак қурти уруғи бепул етказиб берилади.
Тутзорларга ишлов бериш учун уларни етарли миқдорда минерал ўғитлар билан таъминлаш ўзаро келишув асосида қайта ишлаш корхоналари ёки оилавий пудратчи томонидан амалга оширилади.
20. Туман «Агропилла» МЧЖ тавсиясига асосан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматлари тут дарахтларининг ўта хавфли зараркунандаси (тут парвонаси)га ва касалликларига қарши курашиш тадбирларини амалга оширади.
21. Туман «Агропилла» МЧЖ пиллани қайта ишлаш корхоналари билан биргаликда оилавий пудрат асосида ажратилган тутзорлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни мониторинг қилади.
22. Ҳар йили декабрь ойида оилавий пудратчиларга ажратилган тутзорлар «Агропилла» МЧЖ томонидан хатловдан ўтказилади.
Хатлов натижалари бўйича тут дарахтларининг камайиши, ҳосилдорликни пасайиши ва пайхон қилиниши аниқланган ҳолатларда оилавий пудрат шартномасига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади.
23. Шартнома шартларини бажариш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар шартномага мувофиқ ҳал қилинади. Ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда, низолар суд тартибида ҳал этилади.
4-боб. Якуний қоидалар
24. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
25. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.
Вазир Ж. ХОДЖАЕВ
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А. АБДУЛЛАЕВ
Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. ХАИТОВ
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси Б. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 март,
2020 йил 25 март
2020 йил 25 март
2020 йил 25 март
70-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirining
buyrugʻi
NIZOM
Tutzorlarni oilaviy pudrat asosida aholiga ajratib berish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 17-yanvardagi PQ-4567-son “Pillachilik tarmogʻida ipak qurti ozuqa bazasini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Tutzorlarni oilaviy pudrat asosida aholiga ajratib berish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining 2020-yil 25-martdagi 70-son buyrugʻiga ILOVA
Tutzorlarni oilaviy pudrat asosida aholiga ajratib berish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 17-yanvardagi PQ-4567-son “Pillachilik tarmogʻida ipak qurti ozuqa bazasini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq tutzorlarni oilaviy pudrat asosida aholiga ajratib berish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom talablari “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi hududiy “Agropilla” masʼuliyati cheklangan jamiyatlariga (bundan buyon matnda “Agropilla” MCHJ deb yuritiladi) tegishli boʻlgan tutzorlarga (bundan buyon matnda tutzorlar deb yuritiladi) nisbatan tatbiq etiladi.
2. Tutzorlar “Agropilla” MCHJ tomonidan aholiga (oilaga) oilaviy pudrat asosida pilla yetishtirish mavsumi boshlanishidan oldin tanlov asosida ajratib beriladi.
2-bob. Tutzorlarni oilaviy pudrat asosida aholiga ajratib berish
3. “Agropilla” MCHJ tomonidan tutzorlarni oilaviy pudrat asosida aholiga (oilaga) ajratish boʻyicha tanlov (bundan buyon matnda tanlov deb yuritiladi) mavsum boshlanishidan kamida 1 oy oldin oʻtkazilishi haqida mahalliy ommaviy axborot vositalarida eʼlon beriladi.
4. Tutzorlarni oilaviy pudrat asosida aholiga (oilaga) ajratib berish maqsadida “Agropilla” MCHJ rahbarining qarori bilan mazkur jamiyat xodimlaridan 5 nafardan kam boʻlmagan toq sondan iborat tarkibda Tutzorlarni oilaviy pudrat asosida aholiga ajratib berish boʻyicha tanlov komissiyasi (bundan buyon matnda Komissiya deb yuritiladi) tashkil etiladi.
Komissiya tarkibiga kiritilgan shaxslar oilaviy pudratchi sifatida tanlovda ishtirok etishlari taqiqlanadi.
5. Oila boshligʻi yoki oilaning voyaga yetgan boshqa aʼzosi (bundan buyon talabgor deb yuritiladi) oilaviy pudrat asosida tutzorlarni ajratib berish haqida tanlov eʼlon qilingandan keyin bir oy ichida Komissiyaga yozma yoki elektron shaklda ariza bilan murojaat qilishi mumkin.
Arizada talabgorning mehnatga layoqatli doimiy ish joyiga ega boʻlmagan oila aʼzolari soni, tutzorlarga ishlov berish va tut ipak qurtini parvarishlash uchun zarur bilim va tajribasi hamda talabgorda tut ipak qurtini parvarishlash uchun zarur bino va inshootlar hamda shart-sharoitlar mavjudligi haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi.
6. Talabgorlarning arizalari Komissiya tomonidan 7 kun muddatda koʻrib chiqiladi, bunda Komissiya zarur hollarda arizada koʻrsatilgan maʼlumotlarni manzil boʻyicha joyiga borib oʻrganishi mumkin.
7. Talabgor quyidagi mezonlar asosida baholanadi:
oilaning mehnatga layoqatli doimiy ish joyiga ega boʻlmagan aʼzolarining mavjudligi va ularning soni;
oila aʼzolarining tutzorlarga ishlov berish va tut ipak qurtini parvarishlash uchun zarur bilim va tajribaga egaligi;
tut ipak qurtini parvarishlash uchun zarur bino va inshootlar hamda shart-sharoitlar mavjudligi.
8. Komissiya mazkur Nizomning 7-bandida keltirilgan mezonlarga muvofiq talabgorga tutzorlarni oilaviy pudrat asosida ajratishning maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi haqida xulosa qiladi va “Agropilla” MCHJ rahbariga taqdim etadi.
9. “Agropilla” MCHJ rahbari Komissiya xulosasiga muvofiq tutzorlarni oilaviy pudrat asosida ajratib berish toʻgʻrisida 3 kunlik muddatda qaror qabul qiladi va talabgorga bu haqda yozma yoki elektron tarzda xabar beradi.
“Agropilla” MCHJ rahbarining qarorida oilaviy pudrat asosida talabgorlarga ajratiladigan tutzorlarning oʻlchami, ularning joylashgan manzili, talabgorning talabi qondirilmagan taqdirda esa, uning asoslangan sababi koʻrsatiladi.
10. “Agropilla” MCHJga tegishli boʻlgan tutzorlar oilaviy pudratchilarga 1 gektardan 3 gektargacha va 5 yil muddatga foydalanish uchun ajratiladi.
11. Tutzorlarni ajratib berish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganidan soʻng “Agropilla” MCHJ rahbari va talabgor oʻrtasida tutzorlarni ipak qurti boqish va pilla mahsuloti yetishtirish uchun oilaviy pudrat asosida ajratib berish boʻyicha 5 yil muddatga shartnoma (bundan buyon matnda oilaviy pudrat shartnomasi deb yuritiladi) tuziladi.
12. Oilaviy pudrat shartnomasi “Agropilla” MCHJ rahbari va talabgor tomonidan imzolanadi.
13. Oilaviy pudrat shartnomasida quyidagilar nazarda tutilishi lozim:
shartnoma tuzilgan sana va joy;
shartnoma predmeti;
tomonlarning huquq va majburiyatlari;
tutzorlardan foydalanish shartlari, tomonlarning almashlab ekish sxemasiga muvofiq tut daraxtlarining barg hosildorligi, yerni meliorativ holati, tuproq unumdorligini saqlash va oshirish boʻyicha amalga oshiriladigan tadbirlar;
yetishtiriladigan tirik pilla mahsulotining miqdori va sifati;
yetishtirilgan pilla mahsulotining bahosi, unga haq toʻlash va uni sotish shartlari;
tutzorlarni sugʻorish uchun suv va moddiy-texnika resurslari bilan oilaviy pudratchini taʼminlash;
tomonlarning shartnoma majburiyatlarini bajarmaganlik uchun javobgarligi va ularning kelishuviga koʻra boshqa shartlar.
14. Shartnoma ikki nusxada tuziladi va imzolangan paytdan boshlab kuchga kiradi. Shartnomaning bir nusxasi “Agropilla” MCHJda, ikkinchi nusxasi tanlov natijasida gʻolib deb topilgan talabgorda (bundan buyon matnda oilaviy pudratchi deb yuritiladi) saqlanadi.
15. Tutzorlarni oilaviy pudratchiga topshirishda dalolatnoma rasmiylashtiriladi.
Dalolatnoma tutzorlarning oʻlchami, ularning joylashgan manzili, holati va tutzorlardagi mavjud koʻp yillik daraxtlar soni koʻrsatilgan holda ikki nusxada tuziladi hamda “Agropilla” MCHJ vakili va oilaviy pudratchi tomonidan imzolanadi. Dalolatnomaning bitta nusxasi “Agropilla” MCHJda, ikkinchi nusxasi oilaviy pudratchida saqlanadi.
16. Oilaviy pudratchilarga berilgan tutzorlarda “Agropilla” MCHJ rahbarining yozma roziligi bilan vaqtinchalik qurilma va boshqa inshootlar qurilishi mumkin.
3-bob. Oilaviy pudrat asosida ajratilgan tutzorlardan foydalanish
17. Oilaviy pudratchi tutzorlardan tut bargi yetishtirish va tut ipak qurti parvarishlash maqsadida foydalanilganda:
tutzorlarni orasiga tut koʻchatlarini ekish mumkin, bunda ularning 95 foizidan ortiq koʻkaruvchanligini taʼminlaydi va asrab qolish choralarini koʻradi;
tutzorlarning tut bargi hosildorligini oshirish maqsadida oʻz vaqtida bahorgi, yozgi va kuzgi agrotexnik ishlovlar berish (oʻgʻitlash, tagini yumshatish, qator oralarini haydash va qondirib sugʻorish) ishlarini tashkil qiladi;
tutzorlar yer maydonining meliorativ holatini yaxshilash, tuproq unumdorligini oshirish va tutzorlarning barg hosildorligini koʻpaytirish choralarini koʻradi;
tutzorlarni asrash hamda ularning payxon qilinishi va noqonuniy kesib ketilishining oldini olish choralarini koʻradi;
tutzorlardan olingan tut bargidan pilla yetishtirish uchun foydalanadi, bunda tut ipak qurti parvarishlash hajmi tut bargining miqdoriga qarab belgilanadi;
yetishtirilgan tirik pillani shartnoma asosida toʻliq pillani qayta ishlash korxonasiga topshiradi.
18. Oilaviy pudratchilar tutzorlardagi tutlar oraliqlaridan ularning tut bargi hosildorligini kamaytirmagan holda mustaqil ravishda boshqa qishloq xoʻjaligi ekinlari ekishda foydalanishi mumkin.
Bunda, oilaviy pudratchi tomonidan yetishtirilgan pilla hosilini sotishdan tashqari tutzorlar orasiga qoʻshimcha ekinlar ekish orqali olinadigan daromadlar oilaviy pudratchining oʻzida qoladi.
19. “Agropilla” MCHJ pillani qayta ishlash korxonalari tomonidan oilaviy pudratchilarga tutzorlarni yangilash uchun tut koʻchatlari, shuningdek pilla mavsumlarida ipak qurti urugʻi hamda tomonlar kelishuviga koʻra boʻnak (avans) mablagʻlari berilishini taʼminlaydi. Bunda oilaviy pudratchilarga tutzorlarni yangilash uchun tut koʻchatlari va pilla mavsumlarida ipak qurti urugʻi bepul yetkazib beriladi.
Tutzorlarga ishlov berish uchun ularni yetarli miqdorda mineral oʻgʻitlar bilan taʼminlash oʻzaro kelishuv asosida qayta ishlash korxonalari yoki oilaviy pudratchi tomonidan amalga oshiriladi.
20. Tuman “Agropilla” MCHJ tavsiyasiga asosan Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi chigirtka va tut parvonasiga qarshi kurash xizmatlari tut daraxtlarining oʻta xavfli zararkunandasi (tut parvonasi)ga va kasalliklariga qarshi kurashish tadbirlarini amalga oshiradi.
21. Tuman “Agropilla” MCHJ pillani qayta ishlash korxonalari bilan birgalikda oilaviy pudrat asosida ajratilgan tutzorlardan maqsadli va samarali foydalanishni monitoring qiladi.
22. Har yili dekabr oyida oilaviy pudratchilarga ajratilgan tutzorlar “Agropilla” MCHJ tomonidan xatlovdan oʻtkaziladi.
Xatlov natijalari boʻyicha tut daraxtlarining kamayishi, hosildorlikni pasayishi va payxon qilinishi aniqlangan holatlarda oilaviy pudrat shartnomasiga muvofiq javobgarlik choralari qoʻllaniladi.
23. Shartnoma shartlarini bajarish, oʻzgartirish yoki bekor qilish vaqtida taraflar oʻrtasida kelib chiqadigan nizolar shartnomaga muvofiq hal qilinadi. Oʻzaro kelishuvga erishilmagan taqdirda, nizolar sud tartibida hal etiladi.
4-bob. Yakuniy qoidalar
24. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
25. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi bilan kelishilgan.
Vazir J. XODJAYEV
Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi raisi A. ABDULLAYEV
Oʻzbekiston Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi A. XAITOV
“Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi raisi B. SHARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 25-mart,
2020-yil 25-mart
2020-yil 25-mart
2020-yil 25-mart
70-son