UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 8-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 8 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 мая 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 May 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университетини ташкил этиш тўғрисида

Халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш, хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарар қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «British management university» масъулияти чекланган жамиятининг (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университетини (кейинги ўринларда Университет деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

Университетда Лондон университети, Рединг университети (Буюк Британия) ҳамда етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини жорий этиш, уларнинг малакали профессор-ўқитувчилари, олим ва мутахассисларини ўқув жараёнига жалб қилиш;

республика иқтисодиёти реал сектори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш;

ўқув режа ва дастурларни замонавий фанлар асосида такомиллаштириб бориш, инновацион технологияларни татбиқ қилиш;

хорижнинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик асосида тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш;

таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, шунингдек илм-фан ва техниканинг янги ютуқларини жорий этиш;

профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан нуфузли хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида уларнинг стажировкасини ташкил этиш;

лойиҳа бошқаруви, логистика, тадбиркорлик, инновациялар, электрон тижорат соҳалари бўйича ҳамда республика иқтисодиёти тармоқлари учун халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлаш;

республика иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий қилиш, илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб этиш;

республика олий таълим тизимига замонавий таълим технологияларига асосланган ўқув жараёнини ташкил қилиш бўйича илғор хорижий тажрибани татбиқ этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитини ривожлантиришга кўмаклашиш;

таълим ва илм-фаннинг узлуксизлиги ҳамда изчиллиги тамойили, шунингдек, жаҳон таълими ва илмий ҳамжамиятга уйғун интеграциялашуви асосида мутахассис ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш;

таълим ва илм-фан соҳасида хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

3. Белгилансинки:

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади;

Университетда ўқитиш Ўзбекистон Республикасида амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда инглиз тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

Университетда ўқитишнинг тўлов-контракт миқдори Муассис томонидан белгиланади;

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари республика меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда Университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда Университет томонидан белгиланади;

Университетда дастлабки босқичда «Лойиҳаларни бошқариш», «Логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш», «Тадбиркорлик ва инновациялар», «Халқаро электрон тижорат» ҳамда «Рақамли иқтисодиёт» бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабули амалга оширилади;

абитуриентларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари Университет томонидан белгиланади;

Университетда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади;

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади;

Университетга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лицензия олгандан сўнг таълим фаолияти билан шуғулланишига рухсат этилади.

4. Муассиснинг қуйидаги мажбуриятларни уз зиммасига олиши тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:

Университетнинг бино ва иншоатларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш;

Университетни замонавий лаборатория ускуналари, ўқув ва илмий адабиётлар, мебель, компьютер техникаси билан таъминлаш ҳамда ўқув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

Университетни танлов асосида малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан тўлдириш;

ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул (Университет гранти асосида) 20 нафардан кам бўлмаган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш.

5. Университетга ҳар йили янги ўқув йили бошлангунига қадар мавжуд талаб ва эҳтиёж ҳамда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларидан келиб чиқиб, меҳнат бозори конъюнктурасининг тез ўзгарувчан шароитида юқори малакали кадрларнинг амалий тайёргарлигини таъминлайдиган янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очишга рухсат берилсин.

6. Университет фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Муассис маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Университетни жойлаштириш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида белгиланган тартибда Тошкент шаҳридан ер участкаси ажратилишида Муассисга амалий ёрдам кўрсатсин,

8. Муассиснинг Университет фаолиятини 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйиш учун унинг бино ва иншоатларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлашда, ўқитувчи ва талабалар учун турар жой биносини қуришда, зарур ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва кутубхона фондлари билан таъминлашда Университет билан ўзаро ҳамкорлик қилиши инобатга олинсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Университетда таълим сифатини ва қонунчиликка риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 8 май,

272-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/272/0550-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Toshkent shahridagi Britaniya menejment universitetini tashkil etish toʻgʻrisida

Xalqaro talab va standartlarga muvofiq yuqori malakali kadrlar tayyorlashni yoʻlga qoʻyish, xorijiy mamlakatlarning yetakchi oliy taʼlim muassasalari bilan uzoq muddatli aloqalarni rivojlantirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim tizimini 2030-yilgacha rivojlantirish konsepsiyasida belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qarar qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda “British management university” masʼuliyati cheklangan jamiyatining (keyingi oʻrinlarda Muassis deb ataladi) nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchi Toshkent shahridagi Britaniya menejment universitetini (keyingi oʻrinlarda Universitet deb ataladi) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

2. Quyidagilar universitetning asosiy vazifalari va faoliyat yoʻnalishlari etib belgilansin:

Universitetda London universiteti, Reding universiteti (Buyuk Britaniya) hamda yetakchi xorijiy oliy taʼlim muassasalarining taʼlim dasturlarini joriy etish, ularning malakali professor-oʻqituvchilari, olim va mutaxassislarini oʻquv jarayoniga jalb qilish;

respublika iqtisodiyoti real sektori ehtiyojlarini hisobga olgan holda yuqori malakali oliy maʼlumotli mutaxassislarni tayyorlash;

oʻquv reja va dasturlarni zamonaviy fanlar asosida takomillashtirib borish, innovatsion texnologiyalarni tatbiq qilish;

xorijning yetakchi oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlik asosida tajriba almashish dasturlarini amalga oshirish;

taʼlim jarayoniga zamonaviy pedagogik va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini, shuningdek ilm-fan va texnikaning yangi yutuqlarini joriy etish;

professor-oʻqituvchilar malakasini oshirish va qayta tayyorlash, shu jumladan nufuzli xorijiy oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalarida ularning stajirovkasini tashkil etish;

loyiha boshqaruvi, logistika, tadbirkorlik, innovatsiyalar, elektron tijorat sohalari boʻyicha hamda respublika iqtisodiyoti tarmoqlari uchun xalqaro standartlar darajasida yuqori malakali mutaxassislar tayyorlashni taʼminlash;

respublika iqtisodiyot tarmoqlariga innovatsiyalarni joriy qilish, ilmiy tadqiqotlar natijalarini tijoratlashtirish imkoniyatlarini kengaytirish, taʼlim oluvchilarning innovatsion gʻoyalarini amalga oshirish uchun investitsiyalarni jalb etish;

respublika oliy taʼlim tizimiga zamonaviy taʼlim texnologiyalariga asoslangan oʻquv jarayonini tashkil qilish boʻyicha ilgʻor xorijiy tajribani tatbiq etish, ochiq axborot-taʼlim muhitini rivojlantirishga koʻmaklashish;

taʼlim va ilm-fanning uzluksizligi hamda izchilligi tamoyili, shuningdek, jahon taʼlimi va ilmiy hamjamiyatga uygʻun integratsiyalashuvi asosida mutaxassis va ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlash tizimini rivojlantirish;

taʼlim va ilm-fan sohasida xorijiy mamlakatlarning yetakchi oliy taʼlim muassasalari, ilmiy-tadqiqot markazlari bilan uzoq muddatli aloqalarni rivojlantirish va mustahkamlash.

3. Belgilansinki:

Universitet nodavlat oliy taʼlim tashkiloti hisoblanadi;

Universitetda oʻqitish Oʻzbekiston Respublikasida amalda mavjud taʼlim shakllari hamda ingliz tilida toʻlov-kontrakt asosida amalga oshiriladi;

Universitetda oʻqitishning toʻlov-kontrakt miqdori Muassis tomonidan belgilanadi;

bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklariga qabul parametrlari respublika mehnat bozori ehtiyojlari hamda Universitetning moddiy-texnik imkoniyatidan kelib chiqqan holda Universitet tomonidan belgilanadi;

Universitetda dastlabki bosqichda “Loyihalarni boshqarish”, “Logistika va yetkazib berish zanjirlarini boshqarish”, “Tadbirkorlik va innovatsiyalar”, “Xalqaro elektron tijorat” hamda “Raqamli iqtisodiyot” bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha talabalar qabuli amalga oshiriladi;

abituriyentlarni qabul qilish tartibi va qoidalari Universitet tomonidan belgilanadi;

Universitetda taʼlim faoliyati 2020/2021 oʻquv yilidan boshlanadi;

Universitet bitiruvchilariga Oʻzbekiston Respublikasida oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat sifatida eʼtirof etiladigan belgilangan namunadagi diplom beriladi;

Universitetga belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasidan litsenziya olgandan soʻng taʼlim faoliyati bilan shugʻullanishiga ruxsat etiladi.

4. Muassisning quyidagi majburiyatlarni uz zimmasiga olishi toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin:

Universitetning bino va inshoatlarini qurish, rekonstruksiya qilish, kapital taʼmirlash hamda jihozlash;

Universitetni zamonaviy laboratoriya uskunalari, oʻquv va ilmiy adabiyotlar, mebel, kompyuter texnikasi bilan taʼminlash hamda oʻquv jarayoniga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish;

Universitetni tanlov asosida malakali professor-oʻqituvchilar tarkibi bilan toʻldirish;

har yili ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarning qobiliyatli, iqtidorli hamda oʻzlashtirish koʻrsatkichlari yuqori boʻlgan farzandlari orasidan tanlov asosida bepul (Universitet granti asosida) 20 nafardan kam boʻlmagan abituriyentlarni oʻqishga qabul qilish.

5. Universitetga har yili yangi oʻquv yili boshlanguniga qadar mavjud talab va ehtiyoj hamda respublikani ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish istiqbollaridan kelib chiqib, mehnat bozori konyunkturasining tez oʻzgaruvchan sharoitida yuqori malakali kadrlarning amaliy tayyorgarligini taʼminlaydigan yangi bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarini ochishga ruxsat berilsin.

6. Universitet faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib quyidagilar belgilansin:

Muassis mablagʻlari;

toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar;

xoʻjalik faoliyatidan va shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan tushumlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

xalqaro moliya tashkilotlarining grantlari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

7. Toshkent shahar hokimligi Universitetni joylashtirish uchun doimiy foydalanish huquqi asosida belgilangan tartibda Toshkent shahridan yer uchastkasi ajratilishida Muassisga amaliy yordam koʻrsatsin,

8. Muassisning Universitet faoliyatini 2020/2021 oʻquv yilidan boshlab yoʻlga qoʻyish uchun uning bino va inshoatlarini qurish, rekonstruksiya qilish hamda kapital taʼmirlashda, oʻqituvchi va talabalar uchun turar joy binosini qurishda, zarur oʻquv-laboratoriya uskunalari, kompyuter texnikasi va kutubxona fondlari bilan taʼminlashda Universitet bilan oʻzaro hamkorlik qilishi inobatga olinsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi Universitetda taʼlim sifatini va qonunchilikka rioya etilishini belgilangan tartibda nazorat qilsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi U.N. Tashkenbayev zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Taʼlim va sogʻliqni saqlash masalalari kotibiyatiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 8-may,

272-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 08.05.2020-y., 09/20/272/0550-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz