UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 8-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 8 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 мая 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 May 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Республикамизда инвесторлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши учун самарасиз ишлаётган давлатга тегишли объектларни қулай шартларда тадбиркорлик субъектларига бериш, давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда давлат ташкилотларига тегишли бўлган объектлар ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг чет элда жойлашган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш ва уларни бошқариш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ва унинг ҳудудий бошқармаларининг давлат мулки объектлари, шунингдек, чет элда жойлашган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаганлик учун давлат ташкилотлари мансабдор шахсларига ҳамда давлат мулки объектларидан фойдаланиб келаётган юридик шахслар раҳбарларига нисбатан жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

бир ой муддатда фойдаланилмаётган давлат кўчмас мулкларидан самарали фойдаланиш бўйича намунавий «йўл-харитаси»нинг шаклини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда электрон тизимлар ўртасида давлат кўчмас мулклари ҳисобини юритиш ва улар тўғрисидаги онлайн маълумотлар алмашинувини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Давлат статистика қўмитаси, «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси» давлат корхонаси билан биргаликда давлат ташкилотлари, устав фондида (капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар, устав фондида (капиталида) 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни доимий янгилаб бориш бўйича онлайн маълумотлар алмашинувини таъминласин.

3. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар ишчи гуруҳ тузган ҳолда, давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари, давлат ташкилотлари хатловдан ўтказилишини ташкил қилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва уларнинг тизимидаги ташкилотлар томонидан ўзларига бириктирилган барча давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни бир ой муддатда Агентликнинг «property.davaktiv.uz» ахборот тизимига киритилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 273-сон қарорига 1-ИЛОВА

Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ҳисоб объекти — Ўзбекистон Республикасининг давлат кўчмас мулк (турар ва нотурар) объекти, моддий маданий мерос объекти, автомототранспорт воситаси, давлат иштирокидаги ташкилотлар ва ушбу ташкилотларнинг улуши мавжуд бўлган юридик шахслар (тегишли улуш (акция)), интеллектуал мулк объекти;

давлат мулки объектларининг ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) «property.davaktiv.uz» ахборот тизими орқали барча давлат мулки объектлари тўғрисидаги ахборотлар жамланадиган маълумотлар базаси;

тақдимнома — давлат ташкилотлари, шунингдек, давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган юридик шахслар ушбу Низом талабларини бажармаган тақдирда, Агентлик ва унинг тегишли ҳудудий бошқармалари томонидан ёзма равишда тақдим этиладиган ҳужжат.

2-боб. Давлат мулкининг ҳисобини юритиш

3. Ҳар чоракда бир маротаба, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай, ахборот тизимига онлайн маълумотлар асосида ҳисоб объектлари бўйича зарур маълумотлар — СТИР рақами, улуш (акция) миқдори ва қиймати, муассиси (иштирокчи, акциядор) ва уларнинг СТИР рақами киритилади.

Қуйидагилар ахборот тизимига онлайн маълумотлар асосида ҳисоб объектлари бўйича:

а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан:

давлат корхоналарининг рўйхати;

устав фондида (капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар, устав фондида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар рўйхати (акциядорлик жамиятлари бундан мустасно);

ягона давлат реестридан чиқарилган давлат корхоналари ҳамда давлат ташкилотлари иштирокидаги юридик шахсларнинг рўйхати;

б) Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан:

давлат ташкилотларининг рўйхати;

ягона давлат реестридан чиқарилган давлат ташкилотларининг (давлат муассасалари) рўйхати;

в) «Қимматли қоғозларларнинг марказий депозитарийси» давлат корхонаси (кейинги ўринларда — Депозитарий) томонидан:

устав фондида (капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари, давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятларининг улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари рўйхати, шу жумладан ушбу жамиятларнинг қимматли қоғозлари чиқарилишини ҳисобга қўйилиши ёки ҳисобдан чиқарилиши тўғрисидаги маълумотлар;

устав фондида (капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган масъулияти чекланган жамиятларининг улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари рўйхати шу жумладан ушбу жамиятларнинг қимматли қоғозлари чиқарилувини ҳисобга қўйилиши ёки ҳисобдан чиқарилиши тўғрисидаги маълумотлар;

устав фондида (капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари, қонунчилик ҳужжатларида ҳамда акциядорлик жамиятларининг бошқарув органлари қарорлари асосида давлат улуши вужудга келган акциядорлик жамиятлари, ушбу акциядорлик жамиятларининг улуши мавжуд бўлган акциядордик жамиятларининг рўйхати;

г) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат ташкилотларининг товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси, товар келиб чиққан жой номи ва уларнинг рўйхатдан ўтган рақами ва санаси ҳамда унинг амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотлар;

д) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги давлат ташкилотларига тегишли автомототранспорт воситаларининг рўйхатини (номи, русуми, давлат рақами, ишлаб чиқарилган йили билан биргаликда);

е) «Давергеодезкадастр» қўмитаси давлат кўчмас мулк объектларининг номи ва жойлашган ери (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган объектлар), кадастр рақами, кадастр қиймати, умумий ер майдони (кв.м.), қурилиш ости майдони (кв.м.), фойдали майдони (кв.м.), объектлар тегишли бўлган юридик шахслар (СТИР рақами), объектларга бўлган ҳуқуқ турлари ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг захира ер фондидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларининг манзили, контури, майдони тўғрисидаги маълумотларни;

ж) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бюджетдан молиялаштириладиган давлат ташкилотларининг молиявий кўрсаткичлари, жумладан, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумлар тўғрисидаги маълумотларни;

з) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси давлат ташкилотларининг молиявий кўрсаткичлари, жумладан, маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан олинган тушумлар тўғрисидаги маълумотларни киритади;

и) Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги давлат мулки бўлган моддий маданий мерос объектлари (объект номи ва даври, балансда сақловчи номи, СТИРи, манзили, майдони) тўғрисидаги маълумотларни;

к) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари тўғрисидаги маълумотларни;

л) Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга молик умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тўғрисидаги маълумотларни киритади.

4. Ахборот тизимига онлайн маълумотлари асосида ушбу Низомнинг 3-бандида қайд этилган ҳисоб объектларида ўзгариш бўлганидан сўнг беш иш куни ичида:

Адлия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси ҳамда Депозитарий томонидан қуйидаги ҳолларда тегишлилиги бўйича юридик шахс номи, СТИР рақами, улуш (акция) миқдори ва қиймати, муассиси (иштирокчи, акциядор), уларнинг СТИР рақами тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимига киритилади:

а) юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганда;

б) юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилганда (акциядорлик жамиятларида акциядор, акциялар сони ҳамда номинал қиймати ўзгарганда);

в) юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига юридик шахс тугатилганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш), юридик шахснинг фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилганда;

г) рўйхатдан ўтказувчи органдан юридик шахс томонидан молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаётганлиги ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда устав жамғармасининг шакллантирилмаганлиги, шунингдек, унинг ихтиёрий тугатиш жараёнидалиги ёки тугатиш жараёнининг тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар олинганда;

д) юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда;

е) юридик шахснинг идоравий мансублиги ўзгарганда.

«Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси объектнинг кадастр рақами, қиймати, умумий ер майдони (кв.м.), фойдали майдони (кв.м.), ҳуқуқ турлари ўзгарганда маълумотлар киритади.

5. Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

6. Ҳисоб давлат мулки маълумотлари базасини ўзида жамловчи амалий дастурий восита ёрдамида ахборот тизимида келтирилган тартиб ва шакллар асосида юритилади.

7. Давлат ташкилотлари томонидан ҳисоб объектларининг жорий ҳолати, шунингдек, молиявий кўрсаткичлари, жумладан, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумлар тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимига ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот давридан кейинги ойининг 25-санасига, йил якунлари бўйича эса кейинги молия йилининг 25 февралига қадар киритиб борилади.

Бунда давлат кўчмас мулк объекти ва бўш ер участкаларини давлат-хусусий шерикликка бериш тўғрисида битим тузилган тақдирда, битим тузилгандан сўнг ўн кун муддатда улар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.

3-боб. Ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш тартиби

8. Давлат ташкилотлари томонидан ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш вазифалари қуйидагича:

ҳар бир ҳисоб объектлари бўйича зарур ахборотни ахборот тизимига киритиш;

ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ ҳисоб объектлари ҳақидаги маълумотларни даврий равишда киритиб бориш.

9. Давлат ташкилотлари томонидан ахборот тизимига ўзига бириктирилган ҳисоб объектлари бўйича қуйидаги маълумотлар (ҳар бирини алоҳида шаклда) киритиб борилади:

а) давлат кўчмас мулки объектлари бўйича:

объектнинг номи ва жойлашган ери (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган объектлар ва автомобиль йўллари);

объектнинг кадастр рақами;

объект тегишли бўлган юридик шахс (СТИР рақами) ва уларнинг юқори ташкилоти (агар мавжуд бўлса);

объектнинг баланс (қолдиқ) қиймати;

объектнинг умумий ер майдони (кв.м.);

объектнинг қурилиш ости майдони (кв.м.);

объектнинг фойдали майдони (кв.м.);

объектга бўлган ҳуқуқ тури;

объектнинг жорий ҳолати (фойдаланишда, бўш, ижара) ва фотосуратлари;

объектнинг самарали фойдаланиш бўйича ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилганлиги (қарор рақами, санаси ва мазмуни);

давлат кўчмас мулк объекти ва бўш ер участкаларини негизида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси тўғрисидаги маълумотлар (битим);

б) автомототранспорт ва қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари воситалари бўйича:

транспорт воситаси номи;

транспорт воситаси давлат рақами;

транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили;

транспорт воситасининг жорий ҳолати, техник паспорт рақами ва фотосуратлари;

транспорт воситасининг баланс (қолдиқ) қиймати;

в) давлат иштирокидаги ташкилотлар бўйича:

давлат иштирокидаги ташкилотлар (давлат ташкилотлари, хўжалик жамиятлари, унитар корхоналар, шуъба корхоналари) номи ва унинг СТИР рақами;

давлат улуш (акция) миқдори ва қиймати (минг сўм);

устав фонди миқдори (минг сўм);

г) интеллектуал мулк объектлари:

давлат ташкилотларининг товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси, товар келиб чиққан жой номи ва уларнинг рўйхатдан ўтган санаси, рақами ва амал қилиш муддати;

д) молиявий ҳисоботлари:

молиявий кўрсаткичлари, жумладан, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумлар;

e) моддий маданий мерос объектлари:

объект номи;

объект даври;

объект манзили;

объектнинг умумий ер майдони (кв. м.);

объектнинг қурилиш ости майдони (кв. м.);

объектнинг жорий ҳолати (фойдаланишда, бўш, ижара) ва фотосуратлари;

10. Давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган юридик шахслар ушбу Низомнинг 7-бандда белгиланган муддатларда ҳамда 9-бандига мувофиқ уларга давлат мулки сифатида фойдаланиш учун бириктирилган ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиб боради.

11. Махфийликнинг алоҳида тартиби татбиқ этиладиган давлат мулкининг, шу жумладан, ҳарбий ва махсус мақсадлар учун мўлжалланган алоҳида тартибга бўйсунувчи, алоҳида муҳим ва муайян тартибга бўйсунувчи объектларнинг, шунингдек, гидротехника иншоотларининг ҳисобини юритиш қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.

12. Ахборот тизимига киритилаётган маълумотлар Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан даврий равишда кузатиб борилади.

13. Давлат ташкилоти, шунингдек, давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган юридик шахслар томонидан ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимига белгиланган муддатларда киритилмаганлиги ёки тўлиқ киритилмаганлиги аниқланган тақдирда, Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан икки кун ичида тегишли давлат ташкилоти шунингдек, давлат мулкидан фойдаланиб келаётган ташкилотларга ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш бўйича тақдимнома юборилади.

14. Давлат ташкилоти ёхуд давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган ташкилот тақдимнома келиб тушган санадан бошлаб беш кун муддатда мавжуд камчиликларни бартараф этган ҳолда, ахборот тизимидаги маълумотларнинг тўлиқлигини таъминлаши шарт.

4-боб. Давлат ташкилотларининг ўз фойдаланишида бўлган давлат мулкларининг ҳисобини юритиш бўйича масъулияти ва жавобгарлиги

15. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳеч қандай тўловларсиз электрон рақамли имзоси орқали ташкилотларга ахборот тизимидаги ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларни тўлдириш имкониятини яратади.

15 1 . Давлат мулки ўзига бириктирилган (шу жумладан, текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ёки бошқача тартибда бириктирилган) юридик шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу мулкнинг идоравий ҳисоби юритилиши, унинг инвентаризация қилиниши ҳамда қайта баҳоланишини таъминлайди. Бунда давлат мулкининг идоравий ҳисобини юритиш давлат мулкининг ҳақиқатда мавжудлигини ва ҳисобга олинмаган давлат мулкини аниқлашга ҳамда кейинчалик уни тегишли давлат мулкини бошқариш субъектига бириктиришга қаратилган бўлиши керак.

16. Ҳисоб объектлари ҳисобот даврида ҳисобдан чиқарилган тақдирда (сотиш, устав фондига бериш, давлат-хусусий шерикликка бериш, бошқа давлат ташкилотига бериш, бузиш ва бошқалар), тегишли давлат ташкилоти томонидан объект ҳақидаги маълумотлар асослари билан биргаликда ахборот тизимига киритилади.

17. Ахборот тизимига маълумотларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли тарзда киритилишига ҳамда ушбу Низом талабларига риоя қилиниши ҳамда давлат мулкларига зарар етказилганлиги, ноқонуний бегоналаштирилганлиги учун давлат ташкилоти раҳбарияти ҳамда уларнинг юқори турувчи органлари, шунингдек, давлат мулкидан фойдаланиб келаётган ташкилотларнинг мансабдор шахслари шахсан масъул ҳисобланадилар.

18. Агар Агентлик ва унинг тегишли ҳудудий бошқармаси тақдимнома юборгандан сўнг давлат ташкилоти, шунингдек, давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган ташкилотлар томонидан ахборот тизимидаги тегишли ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқлиги таъминланмаган тақдирда, ушбу давлат ташкилотилари мансабдор шахсларига, шунингдек, давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган юридик шахслар рахбарларига нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

5-боб. Давлат ташкилотлари томонидан киритилган маълумотларни кўриб чиқиш

19. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан жойига чиққан ҳолда, ҳисоб объектларининг ҳақиқатда тўғри киритилганини ўрганиши мумкин.

20. Ўрганиш жараёнида киритилган маълумотлар тўлиқ таҳлил қилинади ва аниқланган фойдаланилмасдан бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш юзасидан мазкур объект тегишли давлат ташкилотларидан таклифлар (сотиш, устав фондига бериш, давлат-хусусий шерикликка бериш, бузиш ва бошқалар) олинади.

21. Ишлаб чиқилган таклифлар белгиланган тартибда ҳисоб объектлари тегишли бўлган ташкилотнинг юқори турувчи ташкилотлари билан келишилади (агар мавжуд бўлса).

21 1 . Давлат мулки реестрининг маълумотларидан ваколатли давлат органлари томонидан давлат мулкини бошқариш ва унинг яхлитлигини ҳамда бут сақланишини таъминлаш билан боғлиқ қарорларни қабул қилишда фойдаланилади.

21 2 . Давлат мулки реестрини юритиш давлат мулкини ҳисобга олиш ва ахборотга оид мақсадлар учун мўлжалланган ҳамда ҳуқуқни белгиловчи ёки ҳуқуқни тасдиқловчи факт бўлиб ҳисобланмайди.

6-боб. Якунловчи қоидалар

22. Ушбу Низом қоидалари қўлланиши билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга ИЛОВА

Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш

Босқич Субъектлар Тадбирлар Муддат 1-босқич Адлия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, Депозитарий , Ички ишлар вазирлиги, «Давергеодезкадастр» қўмитаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг www.property.davaktiv.uz ахборот тизимига ҳисоб объектлари бўйича маълумотларни киритиш Ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-куни 2-босқич Давлат ташкилотлари Ўзларига бириктирилган ҳисоб объектларини хатловдан ўтказиш Доимий 3-босқич Давлат ташкилотлари Давлат активларини бошқариш агентлигининг www.property.davaktiv.uz ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритиш Ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-куни 4-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари Давлат ташкилотлари томонидан киритилган маълумотларни кўриб чиқиш Доимий 5-босқич Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари Маълумотлар киритилмаганлиги ва (ёки) тўлиқ киритилмаганлиги ҳолати юзасидан давлат ташкилотларига тақдимнома киритиш Ҳолат аниқланган кундан 2 кун ичида 6-босқич Давлат ташкилотлари Тақдимнома келиб тушгандан сўнг мавжуд камчиликларни бартараф этган ҳолда www.property.davaktiv.uz ахборот тизимидаги маълумотларнинг тўлиқлигини таъминлаш Тақдимнома келиб тушган кундан эътиборан 5 кун ичида 7-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари www.property.davaktiv.uz ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида давлат мулкидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш Доимий

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 273-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг чет элда жойлашган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш ва уларни бошқариш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг чет элда жойлашган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш ҳамда уларни бошқариш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

чет элда жойлашган давлат мулки объектлари — давлат ташкилотларига тегишли бўлган ва чет элда жойлашган мол-мулклар, акциялар (улушлар), номоддий бойликлар ва интелектуал мулклар;

давлат мулки объектлари баланс сақловчиси — чет элда мулки мавжуд бўлган давлат корхонаси ёки ташкилоти;

чет элдаги муассаса — Ўзбекистон Республикасининг чет элда жойлашган дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги миссиялари ва ваколатхоналари;

чет элда жойлашган давлат мулки объектлари реестри — чет элдаги давлат мулки объектларининг моддий, молиявий ва бошқа кўрсаткичлари ўз ичига олган маълумотлар базаси;

тақдимнома — давлат мулки объектлари баланс сақловчиси ушбу Низом талабларини бажармаган тақдирда, Агентлик томонидан ёзма равишда тақдим этиладиган ҳужжат.

2-боб. Ўзбекистон Республикасининг чет элда жойлашган давлат мулки объектлари ҳисобини юритиш тартиби

3. Давлат ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чет элда жойлашган мулк эгаси бўлиш ҳуқуқига эга.

Давлат ташкилотлари чет элда жойлашган объектга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан белгиланадиган шаклдаги маълумотларни 10 кун ичида Агентликка тақдим этишлари шарт.

4. Агентлик чет элда жойлашган давлат мулки объектларининг сақланиши юзасидан мониторинг олиб бориш ва самарали бошқарилишини таъминлаш мақсадида, электрон дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда уларнинг реестрини юритади.

Агентлик давлат мулки объектлари баланс сақловчиси билан электрон маълумот алмашиш, шунингдек, ваколатли давлат органлари электрон тизимлари билан интеграциялашиш бўйича тадбирларни амалга ошириш орқали реестрнинг тезкор ва доимий равишда янгилаб борилишини таъминлайди.

5. Чет элда жойлашган давлат мулки объектлари реестрига давлат мулки объектлари жойлашган давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилиб берилган тақдирда, мулк ҳуқуқи вужудга келган давлат мулки объектлари тўғрисида маълумотлар киритилади.

6. Чет элда жойлашган маданий мерос объектларининг ҳисобини юритиш ва улардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази томонидан амалга оширилади.

3-боб. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларини бошқариш ва мониторинг қилиш тартиби

7. Чет элда жойлашган давлат мулки объектининг балансда сақловчилар Агентликка у томонидан белгиланадиган шаклдаги маълумотларни қуйидаги муддатларда тақдим этади:

чет элда жойлашган давлат мулки объектининг моддий ва молиявий кўрсаткичлари ўзгарганлиги тўғрисида — шундай ўзгариш бўлган кундан бошлаб ўн кун ичида;

чет элда жойлашган давлат мулки объекти тўғрисида — ҳар йили, ҳисобот йили якуни бўйича кейинги ойнинг 25 кунидан кечиктирмасдан.

8. Агентлик зарур ҳолларда чет элдаги тегишли муассасадан чет элда жойлашган давлат мулки объекти тўғрисида маълумот сўраб олишга ҳақли.

Чет элдаги муассасалар зарур маълумотларнинг белгиланган муддатда тайёрланиши ва тақдим этилишини таъминлаши зарур.

9. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларнинг ҳисобини юритиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

10. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, уларни бошқариш мулк жойлашган давлат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

11. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларини сақлаш ва оператив бошқариш ушбу мулкнинг балансда сақловчиси томонидан амалга оширилади.

12. Давлат мулки объектининг балансда сақловчилари чет элда жойлашган давлат мулки объектларини ишончли бошқарувга, ижарага, бир давлат ташкилоти тасарруфидан бошқа иккинчи давлат ташкилоти тасарруфига беришни Агентлигининг розилиги билан давлат мулки объекти жойлашган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

13. Чет элда жойлашган давлат мулки объектининг мулк ҳуқуқи аниқланмаган ва бирор-бир давлат ташкилотига бириктириб берилмаган бўлса, чет элдаги муассаса Ўзбекистон Республикасининг мулк ҳуқуқини ҳар томонлама ҳимоя қилинишини таъминлаши шарт.

14. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида чет элда жойлашган корхоналарнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари, шунингдек, кўчмас мулк объектлари ва мулкий мажмуаларни сақлаб туришнинг якуний молиявий натижалари ўрганилади ва таҳлил қилинади:

давлат мулки объектининг балансда сақловчиси томонидан — доимий равишда;

Агентлик томонидан — ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ давлат мулки объектининг балансда сақловчиси томонидан маълумотлар тақдим этилгандан кейин.

15. Чет элда жойлашган давлат мулки объектининг моддий ва молиявий кўрсаткичлари барқарор бўлмаган ҳолларда, Агентлик чет элда жойлашган давлат мулки объектлари бўйича ушбу активлардан самарали фойдаланиш, шу жумладан сотиш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

16. Давлат мулки объектининг балансда сақловчи ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ маълумотларни тақдим қилмаган тақдирда, Агентлик томонидан икки кун ичида мазкур маълумотларни тақдим этиш бўйича тақдимнома юборилади.

17. Давлат мулки объектининг балансда сақловчи тақдимнома келиб тушган санадан бошлаб беш кун муддатда тегишли маълумотлар тўлиқ тақдим этишини таъминлаши шарт.

18. Агентлик томонидан тақдимнома юборгандан сўнг, давлат мулки объектининг балансда сақловчи томонидан тегишли муносабат билдирилмаган ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, давлат мулки объектининг балансда сақловчиси раҳбарига нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

4-боб. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларини самарали бошқариш бўйича қарорлар қабул қилиш

19. Чет элда жойлашган давлат мулки объектлари уларнинг балансда сақловчилари томонидан давлат мулки объектлари жойлашган давлат қонунчилигига мувофиқ юридик ва жисмоний шахсларга ижарага берилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Балансда сақловчи томонидан ижарага берилган давлат мулки объектлари тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10 кунигача тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Агентликка маълумот тақдим этади.

20. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларини ижарага беришдан тушадиган маблағлар тегишли давлат мулки объекти баланс сақловчиси ҳисобварағига йўналтирилади.

21. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларини тасарруф этиш, шу жумладан сотиш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

22. Чет элда жойлашган давлат мулки объектини сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, мазкур жараён ушбу мулк жойлашган давлатнинг қонунчилигига зид бўлмаган ҳолатда, шундай турдаги битимларни амалга оширишнинг халқаро амалиётига мувофиқ амалга оширилади.

23. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларни сотишда уларни сотиш билан боғлиқ барча тадбирлар профессионал ташкилотни жалб этган ҳолда амалга оширилади.

Хизматлар, шу жумладан сотилаётган чет элда жойлашган давлат мулки объектини баҳолаш жараёнлари мулк жойлашган давлатнинг қонунчилигига зид бўлмаган тақдирда, халқаро стандартларга мувофиқ амалга оширилади.

24. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Администрацияси розилигига асосан чет элда жойлашган давлат мулки объектларини сотиш учун жалб қилинадиган баҳоловчилар, инвестиция воситачилари, маслаҳатчилар ва бошқа ташкилотлар хизматларидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли билан фойдаланиши мумкин.

25. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларини сотишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумат ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, Агентлик томонидан умумий тартибда тақсимланади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

26. Чет элдаги муассасалар Ўзбекистон Республикаси мулкий манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва давлат мулки объектлари балансда сақловчиларига кўмаклашади.

27. Маълумотларнинг ўз вақтида ва ишончли тақдим этилиши, шунингдек, чет элда жойлашган давлат мулки объектларини самарали бошқариш, сақлаш ва мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат мулки объектлари балансда сақловчлари раҳбари зиммасига юкланади.

28. Ушбу Низом қоидалари қўлланиши билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикасининг чет элда жойлашган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш ва уларни бошқариш тартиби тўғрисидаги Низомга ИЛОВА

Чет элда жойлашган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш

Босқич Субъектлар Тадбирлар Муддат 1-босқич Давлат мулки объектлари баланс сақловчиси Чет элда жойлашган давлат мулки объектларини хатловдан ўтказиш Доимий 2-босқич Давлат мулки объектлари баланс сақловчиси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан белгиланадиган шаклдаги маълумотларни киритиш Ҳар йили, ҳисобот йили якуни бўйича кейинги ойнинг 25-куни 3-босқич Давлат мулки объектлари баланс сақловчиси Давлат активларини бошқариш агентлигига чет элда жойлашган давлат мулки объектининг моддий ва молиявий кўрсаткичлари ўзгарганлиги тўғрисида маълумотларни киритиш Ўзгариш бўлган кундан бошлаб ўн кун ичида 4-босқич Давлат активларини бошқариш агентлиги Давлат мулки объектлари баланс сақловчиси томонидан киритилган маълумотларни кўриб чиқиш Доимий 5-босқич Давлат активларини бошқариш агентлиги Чет элдаги муассасадан чет элда жойлашган давлат мулки объекти тўғрисида маълумотларни сўраб олиш Заруратга кўра 6-босқич Давлат активларини бошқариш агентлиги Маълумотлар киритилмаганлиги ва (ёки) тўлиқ киритилмаганлиги ҳолати юзасидан давлат мулки объектлари баланс сақловчисига тақдимнома киритиш Ҳолат аниқланган кундан 2 кун ичида 7-босқич Давлат мулки объектлари баланс сақловчиси Тадимнома келиб тушгандан сўнг мавжуд камчиликларни бартараф этган ҳолда Давлат активларини бошқариш агентлигига маълумотларни такроран киритиш Тадимнома келиб тушган кундан эътиборан 5 кун ичида 8-босқич Давлат активларини бошқариш агентлиги Киритилган маълумотлар асосида давлат мулкидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш Доимий

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 273-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги низомнинг 17-бандида :

иккинчи хатбошидан «ёки гаровга» сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишинча учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Бюджет ташкилотларининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — Давлат активларини бошқариш агентлиги) томонидан хусусийлаштириш тартибида сотилади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Бюджет ташкилотларининг қолган асосий воситалари бюджет ташкилотлари томонидан юқори ташкилот билан келишган ҳолда, юқори ташкилот бўлмаган тақдирда — қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда сотилади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Бюджет ташкилотларининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари), автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда сотилиши керак.

Юқори ташкилотнинг (мавжуд бўлганда) талабига кўра ёки бюджет ташкилотларининг ўз ташаббуси билан асосий воситалар, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно, асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда сотилиши мумкин»;

б) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 8-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «оммавий савдоларда» деган сўзлари «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Давлат унитар корхоналарининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари) Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан хусусийлаштириш тартибида сотилади, ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Давлат унитар корхоналарининг қолган асосий воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ муассис билан келишган ҳолда, давлат унитар корхоналари томонидан мустақил равишда сотилади.

Давлат унитар корхоналарининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари), автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда сотилиши керак.

Муассиснинг талабига кўра ёки давлат унитар корхоналарининг ўз ташаббуси билан кўрсатиб ўтилган асосий воситалар, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно, қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда сотилиши мумкин»;

д) 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-иловадаги «III. Муассислар тўғрисидаги маълумотлар» позициясининг 3-2-қатори қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3-2. Муасссиснинг — юридик шахснинг номи:___________________

давлат иштироки мавжуд ____ ; давлат иштироки мавжуд эмас ____».

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 36-сон, 951-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан ташкил этилган аукционларда автомототранспорт воситаларига эга бўлишни тасдиқловчи аукцион натижалари тўғрисидаги баённома».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 8 май,

273-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/273/0552-сон, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 06/21/6258/0651-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон; 21.07.2023 й., 09/23/302/0508-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

Davlat mulki obyektlarining hisobini yuritish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Respublikamizda investorlar va tadbirkorlik subyektlari tomonidan yangi investitsiya loyihalari amalga oshirilishi uchun samarasiz ishlayotgan davlatga tegishli obyektlarni qulay shartlarda tadbirkorlik subyektlariga berish, davlat mulkidan foydalanish samaradorligini oshirish hamda davlat tashkilotlariga tegishli boʻlgan obyektlar hisobini yuritish tizimini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Davlat mulki obyektlarining hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasining chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarining hisobini yuritish va ularni boshqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi:

ikki oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) va uning hududiy boshqarmalarining davlat mulki obyektlari, shuningdek, chet elda joylashgan davlat mulki obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish haqidagi taqdimnomalarini bajarmaganlik uchun davlat tashkilotlari mansabdor shaxslariga hamda davlat mulki obyektlaridan foydalanib kelayotgan yuridik shaxslar rahbarlariga nisbatan javobgarlik belgilanishini nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin;

bir oy muddatda foydalanilmayotgan davlat koʻchmas mulklaridan samarali foydalanish boʻyicha namunaviy “yoʻl-xaritasi”ning shaklini ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

ikki oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi bilan birgalikda elektron tizimlar oʻrtasida davlat koʻchmas mulklari hisobini yuritish va ular toʻgʻrisidagi onlayn maʼlumotlar almashinuvini hamda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, Davlat statistika qoʻmitasi, “Qimmatli qogʻozlarning markaziy depozitariysi” davlat korxonasi bilan birgalikda davlat tashkilotlari, ustav fondida (kapitalida) davlat ulushi mavjud boʻlgan yuridik shaxslar, ustav fondida (kapitalida) 50 foiz va undan ortiq miqdorda davlat ulushiga ega yuridik shaxsga tegishli boʻlgan yuridik shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni doimiy yangilab borish boʻyicha onlayn maʼlumotlar almashinuvini taʼminlasin.

3. Agentlik Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar hokimliklari hamda manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda har yili 1-dekabrga qadar ishchi guruh tuzgan holda, davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari, davlat tashkilotlari xatlovdan oʻtkazilishini tashkil qilsin.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar hokimliklari, vazirliklar, idoralar va ularning tizimidagi tashkilotlar tomonidan oʻzlariga biriktirilgan barcha davlat mulki obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni bir oy muddatda Agentlikning “property.davaktiv.uz” axborot tizimiga kiritilishini taʼminlasin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori S.X. Bekenov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-maydagi 273-son qaroriga 1-ILOVA

Davlat mulki obyektlarining hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududida davlat mulki obyektlarining hisobini yuritish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

hisob obyekti — Oʻzbekiston Respublikasining davlat koʻchmas mulk (turar va noturar) obyekti, moddiy madaniy meros obyekti, avtomototransport vositasi, davlat ishtirokidagi tashkilotlar va ushbu tashkilotlarning ulushi mavjud boʻlgan yuridik shaxslar (tegishli ulush (aksiya)), intellektual mulk obyekti;

davlat mulki obyektlarining axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) “property.davaktiv.uz” axborot tizimi orqali barcha davlat mulki obyektlari toʻgʻrisidagi axborotlar jamlanadigan maʼlumotlar bazasi;

taqdimnoma — davlat tashkilotlari, shuningdek, davlat mulkidan tekin foydalanish huquqi asosida foydalanib kelayotgan yuridik shaxslar ushbu Nizom talablarini bajarmagan taqdirda, Agentlik va uning tegishli hududiy boshqarmalari tomonidan yozma ravishda taqdim etiladigan hujjat.

2-bob. Davlat mulkining hisobini yuritish

3. Har chorakda bir marotaba, hisobot davridan keyingi oyning 5-sanasidan kechiktirmay, axborot tizimiga onlayn maʼlumotlar asosida hisob obyektlari boʻyicha zarur maʼlumotlar — STIR raqami, ulush (aksiya) miqdori va qiymati, muassisi (ishtirokchi, aksiyador) va ularning STIR raqami kiritiladi.

Quyidagilar axborot tizimiga onlayn maʼlumotlar asosida hisob obyektlari boʻyicha:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan:

davlat korxonalarining roʻyxati;

ustav fondida (kapitalida) davlat ulushi mavjud boʻlgan yuridik shaxslar, ustav fondida 50 foiz va undan ortiq miqdorda davlat ulushiga ega yuridik shaxsga tegishli boʻlgan yuridik shaxslar roʻyxati (aksiyadorlik jamiyatlari bundan mustasno);

yagona davlat reyestridan chiqarilgan davlat korxonalari hamda davlat tashkilotlari ishtirokidagi yuridik shaxslarning roʻyxati;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi tomonidan:

davlat tashkilotlarining roʻyxati;

yagona davlat reyestridan chiqarilgan davlat tashkilotlarining (davlat muassasalari) roʻyxati;

v) “Qimmatli qogʻozlarlarning markaziy depozitariysi” davlat korxonasi (keyingi oʻrinlarda — Depozitariy) tomonidan:

ustav fondida (kapitalida) davlat ulushi mavjud boʻlgan aksiyadorlik jamiyatlari, davlat ulushi mavjud aksiyadorlik jamiyatlarining ulushi mavjud boʻlgan aksiyadorlik jamiyatlari roʻyxati, shu jumladan ushbu jamiyatlarning qimmatli qogʻozlari chiqarilishini hisobga qoʻyilishi yoki hisobdan chiqarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

ustav fondida (kapitalida) davlat ulushi mavjud boʻlgan masʼuliyati cheklangan jamiyatlarining ulushi mavjud boʻlgan aksiyadorlik jamiyatlari roʻyxati shu jumladan ushbu jamiyatlarning qimmatli qogʻozlari chiqariluvini hisobga qoʻyilishi yoki hisobdan chiqarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

ustav fondida (kapitalida) davlat ulushi mavjud boʻlgan aksiyadorlik jamiyatlari, qonunchilik hujjatlarida hamda aksiyadorlik jamiyatlarining boshqaruv organlari qarorlari asosida davlat ulushi vujudga kelgan aksiyadorlik jamiyatlari, ushbu aksiyadorlik jamiyatlarining ulushi mavjud boʻlgan aksiyadordik jamiyatlarining roʻyxati;

g) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan davlat tashkilotlarining tovar belgisi, xizmat koʻrsatish belgisi, tovar kelib chiqqan joy nomi va ularning roʻyxatdan oʻtgan raqami va sanasi hamda uning amal qilish muddati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

d) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi davlat tashkilotlariga tegishli avtomototransport vositalarining roʻyxatini (nomi, rusumi, davlat raqami, ishlab chiqarilgan yili bilan birgalikda);

e) “Davergeodezkadastr” qoʻmitasi davlat koʻchmas mulk obyektlarining nomi va joylashgan yeri (shu jumladan, qurilishi tugallanmagan obyektlar), kadastr raqami, kadastr qiymati, umumiy yer maydoni (kv.m.), qurilish osti maydoni (kv.m.), foydali maydoni (kv.m.), obyektlar tegishli boʻlgan yuridik shaxslar (STIR raqami), obyektlarga boʻlgan huquq turlari hamda mahalliy ijroiya hokimiyati organlarining zaxira yer fondidagi qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarining manzili, konturi, maydoni toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;

j) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi budjetdan moliyalashtiriladigan davlat tashkilotlarining moliyaviy koʻrsatkichlari, jumladan, mahsulotlarni (ishlarni, xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan tushumlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;

z) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasi davlat tashkilotlarining moliyaviy koʻrsatkichlari, jumladan, mahsulotlar (ishlar, xizmatlar)ni realizatsiya qilishdan olingan tushumlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritadi;

i) Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi davlat mulki boʻlgan moddiy madaniy meros obyektlari (obyekt nomi va davri, balansda saqlovchi nomi, STIRi, manzili, maydoni) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;

k) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;

l) Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi xalqaro, davlat va mahalliy ahamiyatga molik umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritadi.

4. Axborot tizimiga onlayn maʼlumotlari asosida ushbu Nizomning 3-bandida qayd etilgan hisob obyektlarida oʻzgarish boʻlganidan soʻng besh ish kuni ichida:

Adliya vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi hamda Depozitariy tomonidan quyidagi hollarda tegishliligi boʻyicha yuridik shaxs nomi, STIR raqami, ulush (aksiya) miqdori va qiymati, muassisi (ishtirokchi, aksiyador), ularning STIR raqami toʻgʻrisidagi maʼlumotlar axborot tizimiga kiritiladi:

a) yuridik shaxs davlat roʻyxatidan oʻtkazilganda;

b) yuridik shaxsning taʼsis hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar davlat roʻyxatidan oʻtkazilganda (aksiyadorlik jamiyatlarida aksiyador, aksiyalar soni hamda nominal qiymati oʻzgarganda);

v) yuridik shaxslarning yagona davlat reyestriga yuridik shaxs tugatilganligi yoki qayta tashkil etilganligi (qoʻshib yuborish, qoʻshib olish, boʻlish, ajratib chiqarish), yuridik shaxsning faoliyati toʻxtatilganligi toʻgʻrisidagi yozuvlar kiritilganda;

g) roʻyxatdan oʻtkazuvchi organdan yuridik shaxs tomonidan moliya-xoʻjalik faoliyati amalga oshirilmayotganligi yoki qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda ustav jamgʻarmasining shakllantirilmaganligi, shuningdek, uning ixtiyoriy tugatish jarayonidaligi yoki tugatish jarayonining toʻxtatilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar olinganda;

d) yuridik shaxsning joylashgan yeri (pochta manzili) oʻzgarganda;

e) yuridik shaxsning idoraviy mansubligi oʻzgarganda.

“Davergeodezkadastr” davlat qoʻmitasi obyektning kadastr raqami, qiymati, umumiy yer maydoni (kv.m.), foydali maydoni (kv.m.), huquq turlari oʻzgarganda maʼlumotlar kiritadi.

5. Davlat mulki obyektlarining hisobini yuritish ushbu Nizomga ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

6. Hisob davlat mulki maʼlumotlari bazasini oʻzida jamlovchi amaliy dasturiy vosita yordamida axborot tizimida keltirilgan tartib va shakllar asosida yuritiladi.

7. Davlat tashkilotlari tomonidan hisob obyektlarining joriy holati, shuningdek, moliyaviy koʻrsatkichlari, jumladan, mahsulotlarni (ishlarni, xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan tushumlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar axborot tizimiga har chorak yakunlari boʻyicha hisobot davridan keyingi oyining 25-sanasiga, yil yakunlari boʻyicha esa keyingi moliya yilining 25-fevraliga qadar kiritib boriladi.

Bunda davlat koʻchmas mulk obyekti va boʻsh yer uchastkalarini davlat-xususiy sheriklikka berish toʻgʻrisida bitim tuzilgan taqdirda, bitim tuzilgandan soʻng oʻn kun muddatda ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritiladi.

3-bob. Hisob obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni axborot tizimiga kiritish tartibi

8. Davlat tashkilotlari tomonidan hisob obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish vazifalari quyidagicha:

har bir hisob obyektlari boʻyicha zarur axborotni axborot tizimiga kiritish;

ushbu Nizomning 7-bandiga muvofiq hisob obyektlari haqidagi maʼlumotlarni davriy ravishda kiritib borish.

9. Davlat tashkilotlari tomonidan axborot tizimiga oʻziga biriktirilgan hisob obyektlari boʻyicha quyidagi maʼlumotlar (har birini alohida shaklda) kiritib boriladi:

a) davlat koʻchmas mulki obyektlari boʻyicha:

obyektning nomi va joylashgan yeri (shu jumladan, qurilishi tugallanmagan obyektlar va avtomobil yoʻllari);

obyektning kadastr raqami;

obyekt tegishli boʻlgan yuridik shaxs (STIR raqami) va ularning yuqori tashkiloti (agar mavjud boʻlsa);

obyektning balans (qoldiq) qiymati;

obyektning umumiy yer maydoni (kv.m.);

obyektning qurilish osti maydoni (kv.m.);

obyektning foydali maydoni (kv.m.);

obyektga boʻlgan huquq turi;

obyektning joriy holati (foydalanishda, boʻsh, ijara) va fotosuratlari;

obyektning samarali foydalanish boʻyicha hududlarning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlariga kiritilganligi (qaror raqami, sanasi va mazmuni);

davlat koʻchmas mulk obyekti va boʻsh yer uchastkalarini negizida amalga oshiriladigan davlat-xususiy sheriklik loyihasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (bitim);

b) avtomototransport va qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalari vositalari boʻyicha:

transport vositasi nomi;

transport vositasi davlat raqami;

transport vositasining ishlab chiqarilgan yili;

transport vositasining joriy holati, texnik pasport raqami va fotosuratlari;

transport vositasining balans (qoldiq) qiymati;

v) davlat ishtirokidagi tashkilotlar boʻyicha:

davlat ishtirokidagi tashkilotlar (davlat tashkilotlari, xoʻjalik jamiyatlari, unitar korxonalar, shuʼba korxonalari) nomi va uning STIR raqami;

davlat ulush (aksiya) miqdori va qiymati (ming soʻm);

ustav fondi miqdori (ming soʻm);

g) intellektual mulk obyektlari:

davlat tashkilotlarining tovar belgisi, xizmat koʻrsatish belgisi, tovar kelib chiqqan joy nomi va ularning roʻyxatdan oʻtgan sanasi, raqami va amal qilish muddati;

d) moliyaviy hisobotlari:

moliyaviy koʻrsatkichlari, jumladan, mahsulotlarni (ishlarni, xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan tushumlar;

e) moddiy madaniy meros obyektlari:

obyekt nomi;

obyekt davri;

obyekt manzili;

obyektning umumiy yer maydoni (kv. m.);

obyektning qurilish osti maydoni (kv. m.);

obyektning joriy holati (foydalanishda, boʻsh, ijara) va fotosuratlari;

10. Davlat mulkidan tekin foydalanish huquqi asosida foydalanib kelayotgan yuridik shaxslar ushbu Nizomning 7-bandda belgilangan muddatlarda hamda 9-bandiga muvofiq ularga davlat mulki sifatida foydalanish uchun biriktirilgan hisob obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni axborot tizimiga kiritib boradi.

11. Maxfiylikning alohida tartibi tatbiq etiladigan davlat mulkining, shu jumladan, harbiy va maxsus maqsadlar uchun moʻljallangan alohida tartibga boʻysunuvchi, alohida muhim va muayyan tartibga boʻysunuvchi obyektlarning, shuningdek, gidrotexnika inshootlarining hisobini yuritish qonunchilikda belgilangan tartibda tegishli vakolatli davlat organlari tomonidan amalga oshiriladi.

12. Axborot tizimiga kiritilayotgan maʼlumotlar Agentlikning hududiy boshqarmalari tomonidan davriy ravishda kuzatib boriladi.

13. Davlat tashkiloti, shuningdek, davlat mulkidan tekin foydalanish huquqi asosida foydalanib kelayotgan yuridik shaxslar tomonidan hisob obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar axborot tizimiga belgilangan muddatlarda kiritilmaganligi yoki toʻliq kiritilmaganligi aniqlangan taqdirda, Agentlik va uning hududiy boshqarmalari tomonidan ikki kun ichida tegishli davlat tashkiloti shuningdek, davlat mulkidan foydalanib kelayotgan tashkilotlarga hisob obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni axborot tizimiga kiritish boʻyicha taqdimnoma yuboriladi.

14. Davlat tashkiloti yoxud davlat mulkidan tekin foydalanish huquqi asosida foydalanib kelayotgan tashkilot taqdimnoma kelib tushgan sanadan boshlab besh kun muddatda mavjud kamchiliklarni bartaraf etgan holda, axborot tizimidagi maʼlumotlarning toʻliqligini taʼminlashi shart.

4-bob. Davlat tashkilotlarining oʻz foydalanishida boʻlgan davlat mulklarining hisobini yuritish boʻyicha masʼuliyati va javobgarligi

15. Agentlik va uning hududiy boshqarmalari hech qanday toʻlovlarsiz elektron raqamli imzosi orqali tashkilotlarga axborot tizimidagi hisob obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻldirish imkoniyatini yaratadi.

15 1 . Davlat mulki oʻziga biriktirilgan (shu jumladan, tekin foydalanish huquqi asosida yoki boshqacha tartibda biriktirilgan) yuridik shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda ushbu mulkning idoraviy hisobi yuritilishi, uning inventarizatsiya qilinishi hamda qayta baholanishini taʼminlaydi. Bunda davlat mulkining idoraviy hisobini yuritish davlat mulkining haqiqatda mavjudligini va hisobga olinmagan davlat mulkini aniqlashga hamda keyinchalik uni tegishli davlat mulkini boshqarish subyektiga biriktirishga qaratilgan boʻlishi kerak.

16. Hisob obyektlari hisobot davrida hisobdan chiqarilgan taqdirda (sotish, ustav fondiga berish, davlat-xususiy sheriklikka berish, boshqa davlat tashkilotiga berish, buzish va boshqalar), tegishli davlat tashkiloti tomonidan obyekt haqidagi maʼlumotlar asoslari bilan birgalikda axborot tizimiga kiritiladi.

17. Axborot tizimiga maʼlumotlarning oʻz vaqtida, toʻliq va ishonchli tarzda kiritilishiga hamda ushbu Nizom talablariga rioya qilinishi hamda davlat mulklariga zarar yetkazilganligi, noqonuniy begonalashtirilganligi uchun davlat tashkiloti rahbariyati hamda ularning yuqori turuvchi organlari, shuningdek, davlat mulkidan foydalanib kelayotgan tashkilotlarning mansabdor shaxslari shaxsan masʼul hisoblanadilar.

18. Agar Agentlik va uning tegishli hududiy boshqarmasi taqdimnoma yuborgandan soʻng davlat tashkiloti, shuningdek, davlat mulkidan tekin foydalanish huquqi asosida foydalanib kelayotgan tashkilotlar tomonidan axborot tizimidagi tegishli hisob obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning toʻliqligi taʼminlanmagan taqdirda, ushbu davlat tashkilotilari mansabdor shaxslariga, shuningdek, davlat mulkidan tekin foydalanish huquqi asosida foydalanib kelayotgan yuridik shaxslar raxbarlariga nisbatan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda choralar koʻriladi.

5-bob. Davlat tashkilotlari tomonidan kiritilgan maʼlumotlarni koʻrib chiqish

19. Agentlikning hududiy boshqarmalari tomonidan joyiga chiqqan holda, hisob obyektlarining haqiqatda toʻgʻri kiritilganini oʻrganishi mumkin.

20. Oʻrganish jarayonida kiritilgan maʼlumotlar toʻliq tahlil qilinadi va aniqlangan foydalanilmasdan boʻsh turgan obyektlardan samarali foydalanish yuzasidan mazkur obyekt tegishli davlat tashkilotlaridan takliflar (sotish, ustav fondiga berish, davlat-xususiy sheriklikka berish, buzish va boshqalar) olinadi.

21. Ishlab chiqilgan takliflar belgilangan tartibda hisob obyektlari tegishli boʻlgan tashkilotning yuqori turuvchi tashkilotlari bilan kelishiladi (agar mavjud boʻlsa).

21 1 . Davlat mulki reyestrining maʼlumotlaridan vakolatli davlat organlari tomonidan davlat mulkini boshqarish va uning yaxlitligini hamda but saqlanishini taʼminlash bilan bogʻliq qarorlarni qabul qilishda foydalaniladi.

21 2 . Davlat mulki reyestrini yuritish davlat mulkini hisobga olish va axborotga oid maqsadlar uchun moʻljallangan hamda huquqni belgilovchi yoki huquqni tasdiqlovchi fakt boʻlib hisoblanmaydi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

22. Ushbu Nizom qoidalari qoʻllanishi bilan bogʻliq nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

23. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Davlat mulki obyektlarining hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi Nizomga ILOVA

Davlat mulki obyektlarining hisobini yuritish

Bosqich Subyektlar Tadbirlar Muddat 1-bosqich Adliya vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi, Depozitariy , Ichki ishlar vazirligi, “Davergeodezkadastr” qoʻmitasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining www.property.davaktiv.uz axborot tizimiga hisob obyektlari boʻyicha maʼlumotlarni kiritish Har chorakda, hisobot davridan keyingi oyning 5-kuni 2-bosqich Davlat tashkilotlari Oʻzlariga biriktirilgan hisob obyektlarini xatlovdan oʻtkazish Doimiy 3-bosqich Davlat tashkilotlari Davlat aktivlarini boshqarish agentligining www.property.davaktiv.uz axborot tizimiga tegishli maʼlumotlarni kiritish Har chorakda, hisobot davridan keyingi oyning 15-kuni 4-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmalari Davlat tashkilotlari tomonidan kiritilgan maʼlumotlarni koʻrib chiqish Doimiy 5-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va uning hududiy boshqarmalari Maʼlumotlar kiritilmaganligi va (yoki) toʻliq kiritilmaganligi holati yuzasidan davlat tashkilotlariga taqdimnoma kiritish Holat aniqlangan kundan 2 kun ichida 6-bosqich Davlat tashkilotlari Taqdimnoma kelib tushgandan soʻng mavjud kamchiliklarni bartaraf etgan holda www.property.davaktiv.uz axborot tizimidagi maʼlumotlarning toʻliqligini taʼminlash Taqdimnoma kelib tushgan kundan eʼtiboran 5 kun ichida 7-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmalari www.property.davaktiv.uz axborot tizimiga kiritilgan maʼlumotlar asosida davlat mulkidan samarali foydalanish boʻyicha takliflar tayyorlash Doimiy

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-maydagi 273-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarining hisobini yuritish va ularni boshqarish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarining hisobini yuritish hamda ularni boshqarish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

chet elda joylashgan davlat mulki obyektlari — davlat tashkilotlariga tegishli boʻlgan va chet elda joylashgan mol-mulklar, aksiyalar (ulushlar), nomoddiy boyliklar va intelektual mulklar;

davlat mulki obyektlari balans saqlovchisi — chet elda mulki mavjud boʻlgan davlat korxonasi yoki tashkiloti;

chet eldagi muassasa — Oʻzbekiston Respublikasining chet elda joylashgan diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro tashkilotlar huzuridagi missiyalari va vakolatxonalari;

chet elda joylashgan davlat mulki obyektlari reyestri — chet eldagi davlat mulki obyektlarining moddiy, moliyaviy va boshqa koʻrsatkichlari oʻz ichiga olgan maʼlumotlar bazasi;

taqdimnoma — davlat mulki obyektlari balans saqlovchisi ushbu Nizom talablarini bajarmagan taqdirda, Agentlik tomonidan yozma ravishda taqdim etiladigan hujjat.

2-bob. Oʻzbekiston Respublikasining chet elda joylashgan davlat mulki obyektlari hisobini yuritish tartibi

3. Davlat tashkilotlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda chet elda joylashgan mulk egasi boʻlish huquqiga ega.

Davlat tashkilotlari chet elda joylashgan obyektga nisbatan mulk huquqi vujudga kelgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan belgilanadigan shakldagi maʼlumotlarni 10 kun ichida Agentlikka taqdim etishlari shart.

4. Agentlik chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarining saqlanishi yuzasidan monitoring olib borish va samarali boshqarilishini taʼminlash maqsadida, elektron dasturiy taʼminotdan foydalangan holda ularning reyestrini yuritadi.

Agentlik davlat mulki obyektlari balans saqlovchisi bilan elektron maʼlumot almashish, shuningdek, vakolatli davlat organlari elektron tizimlari bilan integratsiyalashish boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish orqali reyestrning tezkor va doimiy ravishda yangilab borilishini taʼminlaydi.

5. Chet elda joylashgan davlat mulki obyektlari reyestriga davlat mulki obyektlari joylashgan davlatning qonunchilik hujjatlariga muvofiq rasmiylashtirilib berilgan taqdirda, mulk huquqi vujudga kelgan davlat mulki obyektlari toʻgʻrisida maʼlumotlar kiritiladi.

6. Chet elda joylashgan madaniy meros obyektlarining hisobini yuritish va ulardan oqilona foydalanishni tashkil etish Madaniyat vazirligi huzuridagi Oʻzbekistonga oid xorijdagi madaniy boyliklarni tadqiq etish markazi tomonidan amalga oshiriladi.

3-bob. Chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarini boshqarish va monitoring qilish tartibi

7. Chet elda joylashgan davlat mulki obyektining balansda saqlovchilar Agentlikka u tomonidan belgilanadigan shakldagi maʼlumotlarni quyidagi muddatlarda taqdim etadi:

chet elda joylashgan davlat mulki obyektining moddiy va moliyaviy koʻrsatkichlari oʻzgarganligi toʻgʻrisida — shunday oʻzgarish boʻlgan kundan boshlab oʻn kun ichida;

chet elda joylashgan davlat mulki obyekti toʻgʻrisida — har yili, hisobot yili yakuni boʻyicha keyingi oyning 25 kunidan kechiktirmasdan.

8. Agentlik zarur hollarda chet eldagi tegishli muassasadan chet elda joylashgan davlat mulki obyekti toʻgʻrisida maʼlumot soʻrab olishga haqli.

Chet eldagi muassasalar zarur maʼlumotlarning belgilangan muddatda tayyorlanishi va taqdim etilishini taʼminlashi zarur.

9. Chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarning hisobini yuritish ushbu Nizomga ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

10. Chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarini roʻyxatdan oʻtkazish, shuningdek, ularni boshqarish mulk joylashgan davlat qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

11. Chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarini saqlash va operativ boshqarish ushbu mulkning balansda saqlovchisi tomonidan amalga oshiriladi.

12. Davlat mulki obyektining balansda saqlovchilari chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarini ishonchli boshqaruvga, ijaraga, bir davlat tashkiloti tasarrufidan boshqa ikkinchi davlat tashkiloti tasarrufiga berishni Agentligining roziligi bilan davlat mulki obyekti joylashgan davlatning qonunchiligiga muvofiq amalga oshiriladi.

13. Chet elda joylashgan davlat mulki obyektining mulk huquqi aniqlanmagan va biror-bir davlat tashkilotiga biriktirib berilmagan boʻlsa, chet eldagi muassasa Oʻzbekiston Respublikasining mulk huquqini har tomonlama himoya qilinishini taʼminlashi shart.

14. Chet elda joylashgan davlat mulki obyektlaridan foydalanish samaradorligini oshirish maqsadida chet elda joylashgan korxonalarning moliyaviy-iqtisodiy koʻrsatkichlari, shuningdek, koʻchmas mulk obyektlari va mulkiy majmualarni saqlab turishning yakuniy moliyaviy natijalari oʻrganiladi va tahlil qilinadi:

davlat mulki obyektining balansda saqlovchisi tomonidan — doimiy ravishda;

Agentlik tomonidan — ushbu Nizomning 7-bandiga muvofiq davlat mulki obyektining balansda saqlovchisi tomonidan maʼlumotlar taqdim etilgandan keyin.

15. Chet elda joylashgan davlat mulki obyektining moddiy va moliyaviy koʻrsatkichlari barqaror boʻlmagan hollarda, Agentlik chet elda joylashgan davlat mulki obyektlari boʻyicha ushbu aktivlardan samarali foydalanish, shu jumladan sotish boʻyicha takliflar kiritish huquqiga ega.

16. Davlat mulki obyektining balansda saqlovchi ushbu Nizomning 7-bandiga muvofiq maʼlumotlarni taqdim qilmagan taqdirda, Agentlik tomonidan ikki kun ichida mazkur maʼlumotlarni taqdim etish boʻyicha taqdimnoma yuboriladi.

17. Davlat mulki obyektining balansda saqlovchi taqdimnoma kelib tushgan sanadan boshlab besh kun muddatda tegishli maʼlumotlar toʻliq taqdim etishini taʼminlashi shart.

18. Agentlik tomonidan taqdimnoma yuborgandan soʻng, davlat mulki obyektining balansda saqlovchi tomonidan tegishli munosabat bildirilmagan yoki maʼlumotlar toʻliq taqdim etilmagan taqdirda, davlat mulki obyektining balansda saqlovchisi rahbariga nisbatan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda choralar koʻriladi.

4-bob. Chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarini samarali boshqarish boʻyicha qarorlar qabul qilish

19. Chet elda joylashgan davlat mulki obyektlari ularning balansda saqlovchilari tomonidan davlat mulki obyektlari joylashgan davlat qonunchiligiga muvofiq yuridik va jismoniy shaxslarga ijaraga beriladi, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.

Balansda saqlovchi tomonidan ijaraga berilgan davlat mulki obyektlari toʻgʻrisida har chorakda hisobot choragidan keyingi oyning 10 kunigacha tegishli ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga hamda Agentlikka maʼlumot taqdim etadi.

20. Chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarini ijaraga berishdan tushadigan mablagʻlar tegishli davlat mulki obyekti balans saqlovchisi hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi.

21. Chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarini tasarruf etish, shu jumladan sotish toʻgʻrisidagi qarorlar Vazirlar Mahkamasi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti bilan kelishilgan holda qabul qilinadi.

22. Chet elda joylashgan davlat mulki obyektini sotish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, mazkur jarayon ushbu mulk joylashgan davlatning qonunchiligiga zid boʻlmagan holatda, shunday turdagi bitimlarni amalga oshirishning xalqaro amaliyotiga muvofiq amalga oshiriladi.

23. Chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarni sotishda ularni sotish bilan bogʻliq barcha tadbirlar professional tashkilotni jalb etgan holda amalga oshiriladi.

Xizmatlar, shu jumladan sotilayotgan chet elda joylashgan davlat mulki obyektini baholash jarayonlari mulk joylashgan davlatning qonunchiligiga zid boʻlmagan taqdirda, xalqaro standartlarga muvofiq amalga oshiriladi.

24. Agentlik Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Oʻzbekiston Respublikasi Administratsiyasi roziligiga asosan chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarini sotish uchun jalb qilinadigan baholovchilar, investitsiya vositachilari, maslahatchilar va boshqa tashkilotlar xizmatlaridan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzish yoʻli bilan foydalanishi mumkin.

25. Chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarini sotishdan tushgan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Hukumat hujjatlarida boshqacha tartib belgilangan boʻlmasa, Agentlik tomonidan umumiy tartibda taqsimlanadi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

26. Chet eldagi muassasalar Oʻzbekiston Respublikasi mulkiy manfaatlarining huquqiy himoyasini taʼminlashda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va davlat mulki obyektlari balansda saqlovchilariga koʻmaklashadi.

27. Maʼlumotlarning oʻz vaqtida va ishonchli taqdim etilishi, shuningdek, chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarini samarali boshqarish, saqlash va maqsadli foydalanish uchun javobgarlik qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat mulki obyektlari balansda saqlovchlari rahbari zimmasiga yuklanadi.

28. Ushbu Nizom qoidalari qoʻllanishi bilan bogʻliq nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

29. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasining chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarining hisobini yuritish va ularni boshqarish tartibi toʻgʻrisidagi Nizomga ILOVA

Chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarining hisobini yuritish

Bosqich Subyektlar Tadbirlar Muddat 1-bosqich Davlat mulki obyektlari balans saqlovchisi Chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarini xatlovdan oʻtkazish Doimiy 2-bosqich Davlat mulki obyektlari balans saqlovchisi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan belgilanadigan shakldagi maʼlumotlarni kiritish Har yili, hisobot yili yakuni boʻyicha keyingi oyning 25-kuni 3-bosqich Davlat mulki obyektlari balans saqlovchisi Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga chet elda joylashgan davlat mulki obyektining moddiy va moliyaviy koʻrsatkichlari oʻzgarganligi toʻgʻrisida maʼlumotlarni kiritish Oʻzgarish boʻlgan kundan boshlab oʻn kun ichida 4-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Davlat mulki obyektlari balans saqlovchisi tomonidan kiritilgan maʼlumotlarni koʻrib chiqish Doimiy 5-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Chet eldagi muassasadan chet elda joylashgan davlat mulki obyekti toʻgʻrisida maʼlumotlarni soʻrab olish Zaruratga koʻra 6-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Maʼlumotlar kiritilmaganligi va (yoki) toʻliq kiritilmaganligi holati yuzasidan davlat mulki obyektlari balans saqlovchisiga taqdimnoma kiritish Holat aniqlangan kundan 2 kun ichida 7-bosqich Davlat mulki obyektlari balans saqlovchisi Tadimnoma kelib tushgandan soʻng mavjud kamchiliklarni bartaraf etgan holda Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga maʼlumotlarni takroran kiritish Tadimnoma kelib tushgan kundan eʼtiboran 5 kun ichida 8-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Kiritilgan maʼlumotlar asosida davlat mulkidan samarali foydalanish boʻyicha takliflar tayyorlash Doimiy

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-maydagi 273-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 16-oktabrdagi 215-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2006-y., 10-son, 77-modda) bilan tasdiqlangan Davlat korxonalari toʻgʻrisidagi nizomning 17-bandida :

ikkinchi xatboshidan “yoki garovga” soʻzlari chiqarib tashlansin;

uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar tegishincha uchinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 31-dekabrdagi 343-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2009-y., 12-son, 84-modda) bilan tasdiqlangan Budjet tashkilotlari va davlat unitar korxonalarining asosiy vositalarini hamda qurilishi tugallanmagan obyektlarini sotish, shuningdek ularni sotishdan tushgan pul mablagʻlarini taqsimlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Budjet tashkilotlarining binolari va inshootlari (shu jumladan qurilishi tugallanmagan binolari va inshootlari) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi yoki uning hududiy boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — Davlat aktivlarini boshqarish agentligi) tomonidan xususiylashtirish tartibida sotiladi, ushbu Nizomning 6-bandida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.

Budjet tashkilotlarining qolgan asosiy vositalari budjet tashkilotlari tomonidan yuqori tashkilot bilan kelishgan holda, yuqori tashkilot boʻlmagan taqdirda — qonun hujjatlariga muvofiq mustaqil ravishda sotiladi, ushbu Nizomning 6-bandida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.

Budjet tashkilotlarining binolari va inshootlari (shu jumladan qurilishi tugallanmagan binolari va inshootlari), avtomototransport vositalari hamda boshqa asosiy vositalar qiymati baholash tashkilotlari tomonidan baholangandan keyin “E-IJRO AUKSION” yagona elektron savdo maydonchasida auksion savdolarda sotilishi kerak.

Yuqori tashkilotning (mavjud boʻlganda) talabiga koʻra yoki budjet tashkilotlarining oʻz tashabbusi bilan asosiy vositalar, ushbu bandning birinchi xatboshida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno, asosiy vositalar qiymati baholash tashkilotlari tomonidan baholangandan keyin “E-IJRO AUKSION” yagona elektron savdo maydonchasida auksion savdolarda sotilishi mumkin”;

b) 6-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 8-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “ommaviy savdolarda” degan soʻzlari “E-IJRO AUKSION” yagona elektron savdo maydonchasida auksion savdolarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Davlat unitar korxonalarining binolari va inshootlari (shu jumladan qurilishi tugallanmagan binolari va inshootlari) Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan xususiylashtirish tartibida sotiladi, ushbu Nizomning 13-bandida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.

Davlat unitar korxonalarining qolgan asosiy vositalari qonun hujjatlariga muvofiq muassis bilan kelishgan holda, davlat unitar korxonalari tomonidan mustaqil ravishda sotiladi.

Davlat unitar korxonalarining binolari va inshootlari (shu jumladan qurilishi tugallanmagan binolari va inshootlari), avtomototransport vositalari hamda boshqa asosiy vositalar qiymati baholash tashkilotlari tomonidan baholangandan keyin “E-IJRO AUKSION” yagona elektron savdo maydonchasida auksion savdolarda sotilishi kerak.

Muassisning talabiga koʻra yoki davlat unitar korxonalarining oʻz tashabbusi bilan koʻrsatib oʻtilgan asosiy vositalar, ushbu bandning birinchi xatboshida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno, qiymati baholash tashkilotlari tomonidan baholangandan keyin “E-IJRO AUKSION” yagona elektron savdo maydonchasida auksion savdolarda sotilishi mumkin”;

d) 13-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 2-son, 5-modda) bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ilovadagi “III. Muassislar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar” pozitsiyasining 3-2-qatori quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3-2. Muasssisning — yuridik shaxsning nomi:___________________

davlat ishtiroki mavjud ____ ; davlat ishtiroki mavjud emas ____”.

4. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 31-avgustdagi 683-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 36-son, 951-modda) bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 18-bandi yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi “Elektron onlayn auksionlarni tashkil etish markazi” davlat unitar korxonasi tomonidan tashkil etilgan auksionlarda avtomototransport vositalariga ega boʻlishni tasdiqlovchi auksion natijalari toʻgʻrisidagi bayonnoma”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 8-may,

273-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 08.05.2020-y., 09/20/273/0552-son, 09.01.2021-y., 09/21/7/0005-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.07.2021-y., 06/21/6258/0651-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son, 10.06.2022-y., 09/22/324/0510-son; 21.07.2023-y., 09/23/302/0508-son; 15.05.2024-y., 09/24/282/0347-son; 02.04.2025-y., 09/25/197/0299-son; 07.10.2025-y., 09/25/627/0901-son)

lex.uz