UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 13-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 13 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 мая 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 May 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

РЎЙХАТИ

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг Миллий генбанкини яратиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш соҳасида кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш, шунингдек, ўсимликларнинг генетик ресурслари бўйича халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда маҳаллий ва хорижий қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларини генетик банкларда сақлаш ва муҳофаза қилиш технологиясини жорий қилиш учун Миллий генбанкни яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш хизматлари тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалиги экинлари, мевали ва манзарали кўчатларнинг (кейинги ўринларда — қишлоқ хўжалиги экинлари) навлари ва дурагайлари синовини халқаро стандартлар даражасига етказиш, қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг синови соҳасида кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш ишларига ресурс тежовчи ва инновацион технологияларни жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларига ажратилган ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари навлари сифат таҳлилларини ўтказувчи лабораториялар ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳага юқори малакали кадрларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

соҳага алоқадор халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) асосий вазифалари этиб белгилансин:

маҳаллий ва хорижий мамлакатларда яратилган қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайлари синовини амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари янги навлари бўйича селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрини юритиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари навлари синовини ўтказиш ишларини илмий-методик жиҳатдан ўтказилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг синовини ва селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказиш борасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари навлари синовини ва селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказиш тизимида кадрлар малакасини ошириш.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари, участкалари ва лабораторияларининг рўйхати ҳамда ходимларининг чекланган сони 1а-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш соҳасида кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг Миллий генбанкини яратиш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига бошқарув ходимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузуридаги Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институтининг негизида Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш;

Институтнинг ноёб илмий объекти «Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари генбанки»ни миллий аҳамиятга эга генбанк деб тан олиш ва унга «Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий генбанки» (кейинги ўринларда — Миллий генбанк) мақомини бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

5. Белгилансинки, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда барча районлаштирилган манзарали, доривор, техник ва озуқабоп ўсимликларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрида юритилади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг талабига асосан, қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий ва хорижий навлари фарқланиши, турдошлиги ҳамда генетик (нав) жиҳатдан софлиги бўйича синовлар ўтказилиши ва натижаси юзасидан Марказ томонидан хулосалар тақдим қилинади;

генетик модификация организмлари (ГМО) бўлган ёки ген муҳандислик йўли билан яратилган ўсимликлар навларининг тезкор таҳлилини ўтказиш ва рўйхатини шакллантириш, шунингдек, истеъмолчилар талаби асосида генетик модификация организмлари бўлган ёки ген муҳандислик йўли билан яратилган ўсимликлар навлари тўғрисида хабардор қилиш Марказ томонидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилган, патентланган ҳамда Марказ томонидан эталон ва андоза (стандарт) нав сифатида танланган навлар уруғларини Миллий генбанкка белгиланган миқдорда тақдим этиш қишлоқ хўжалиги экинлари навлари оригинаторлари, муаллифлари ва уларни импорт қилувчи субъектлар зиммасига юклатилади;

Институт республикада қишлоқ хўжалиги экинлари генофондини сақлаш, бойитиш, ўрганиш ва ундан самарали фойдаланиш соҳасидаги давлат илмий муассасаси ҳисобланади.

6. Институт:

Миллий генбанкдан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва селекциясида самарали фойдаланиш, уруғларни ўрта ва узоқ муддатга кафолатли сақланишини таъминлаш мақсадида Бирлашган Миллатларнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО) комиссияси томонидан ўсимликлар генетик ресурслари генбанклари учун ишлаб чиқилган халқаро стандартларга тўлиқ риоя қилинишини таъминласин;

қишлоқ хўжалиги экинлари генофондини бойитиш, экин турлари систематикаси (қардошлик муносабатлари) ва филогенияси (организмларнинг ривожланиш жараёни) бўйича илмий изланишларни олиб бориш ҳамда селекция учун бирламчи материалларни танлаб олиш самарадорлигини ошириш мақсадида республика ҳудудларига ва қўшни давлатларга илмий экспедициялар ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда институт ходимларининг чекланган сонини қайта тақсимлаш чораларини кўрсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент вилоят ҳокимлигининг Институт Миллий генбанк фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалиги экинларининг генетик ресурсларини сақлаш шароитларини яхшилаш учун янги замонавий ва халқаро талабларга жавоб берадиган бинони институт ҳудудида халқаро молия институтларининг имтиёзли ресурслари ва грант маблағларини жалб этиш ҳисобидан қуриш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари икки ой муддатда экин ер майдони мавжуд бўлмаган қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларига (кейинги ўринларда — нав синаш станциялари ва участкалари) тупроқ унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган суғориладиган ерлардан 3-иловага мувофиқ ер майдонлари ажратилишини таъминласин.

9. Белгилаб қўйилсинки:

нав синаш станциялари ва участкаларига ажратилган ер майдонлари мақбуллаштирилмайди, шунингдек, ушбу ер майдонларига қишлоқ хўжалиги экинлари Марказ томонидан тузилган тақсимотга асосан мустақил жойлаштирилади ва алмашлаб экиш тизими жорий қилинади;

Марказ директори қишлоқ хўжалиги экинларини синаш ишларини амалга оширишда фойдаланиладиган услубий-қўлланмаларни (жумладан, нав оригинатори ёки муаллифи томонидан етказиб бериладиган нав ва дурагайларнинг уруғлик материаллари миқдорини) тасдиқлайди;

нав синаш станциялари ва участкаларининг ер майдонларини солиқ солишдан озод этилган ер участкалари ҳисобланади.

10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларининг серҳосил, тез пишар, касаллик ва зараркунанда ҳашоратларга чидамли бўлган маҳаллий навларни яратиш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйиш, ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича давлат илмий дастурлари доирасида бажариладиган лойиҳаларга танлов асосида ҳар йили маблағлар ажратиб борилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги билан биргаликда 2020 йил 15 сентябрга қадар:

«Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро иттифоқ» (UPOV) услубий қўлланмасини давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ҳисобидан давлат тилига таржима қилсин ва нашрга тайёрласин;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига кирадиган илмий-тадқиқот муассасалари томонидан амалга оширилган илмий тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган янги инновацион ишланмалар бўйича маълумотлар базасини шакллантирсин ва тизимли равишда янгилаб борилишини таъминласин.

12. Марказ ва унинг тизимидаги нав синаш станциялари, участкалари ҳамда лабораторияларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соҳа ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланишига розилик берилсин:

қишлоқ хўжалиги экинлари янги навлари бўйича селекция ютуқларининг патент божлари ва тўловлари;

қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг синовини ўтказиш бўйича кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромадлар;

қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари учун белгиланган тартибда тўланадиган устама ҳақлардан олинадиган ўтказмалар;

Марказ таркибига кирувчи нав синаш станциялари ва участкалари тушумининг 5 фоизли ажратмалари;

қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича босма ахборот материалларини реализация қилишдан тушадиган тушумлар;

Марказнинг бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий ташкилотларнинг грантлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

13. Марказ:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилган навлари тўғрисидаги маълумотларни 2021 йил 1 февралдан бошлаб ўз веб-сайтида эълон қилиб борилишини таъминласин;

ривожланган хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда 2022 йил 1 мартдан бошлаб нав синаш станциялари ва участкаларида синалаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг навлари ва дурагайларини электрон кодлаштириш тизимини жорий этилишини таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан биргаликда мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган уруғлар ва кўчатларнинг импорти ва реализация қилиниши устидан назоратни кучайтирсин.

15. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 297-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорига мувофиқ олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан халқаро ташкилотлар грантлари доирасида четдан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникалари, агрегатлари, механизмлари, эҳтиёт қисмлари ва ўқув-лаборатория жиҳозлари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади.

16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

бир ой муддатда Марказга юкланган вазифалар тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида Марказнинг марказий аппаратини, қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари, участкалари ва лабораторияларни зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирсин;

икки ой муддатда Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг уставини;

уч ой муддатда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг синовини ўтказиш соҳасида Марказ томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар миқдорини тасдиқласин;

қишлоқ хўжалиги экинларининг навлари ва дурагайларини синовини амалга оширишда инновацион технологияларни жорий этиш, электрон кодлаштириш тизимини яратиш, давлат реестрини юритиш, қишлоқ хўжалиги экинлари навлари синовини ўтказиш ишларини илмий-методик жиҳатдан таъминлаш, республика ҳудудларига ва қўшни давлатларга илмий экспедициялар ташкил этиш учун халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг маблағлари ва грантларини жалб қилиш чораларини кўрсин;

масъул вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширсин.

17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 282-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 282-сон қарорига 1а-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари, участкалари ва лабораторияларининг рўйхати ҳамда ходимларининг чекланган сони

Т/р Нав синаш станциялари ва участкаларининг номланиши Ходимларнинг чекланган сони Қорақалпоғистон Республикаси 1. Хўжайли нав синаш станцияси 3 2. Элликқалъа нав синаш участкаси 2 3. Нукус нав синаш участкаси 3 4. Чимбой нав синаш участкаси 2 Андижон вилояти 5. Олтинкўл нав синаш станцияси 4 6. Андижон нав синаш участкаси 3 7. Қўрғонтепа нав синаш участкаси 2 8. Шаҳрихон нав синаш участкаси 2 9. Хўжаобод нав синаш участкаси 2 Бухоро вилояти 10. Бухоро нав синаш станцияси 3 11. Вобкент нав синаш участкаси 2 12. Қоракўл нав синаш участкаси 3 13. Ғиждувон нав синаш участкаси 3 Жиззах вилояти 14. Жиззах нав синаш станцияси 2 15. Ғаллаорол нав синаш участкаси 3 16. Зомин нав синаш участкаси 2 17. Пахтакор нав синаш участкаси 2 Қашқадарё вилояти 18. Шаҳрисабз нав синаш станцияси 4 19. Қарши нав синаш участкаси 2 20. Қамаши нав синаш участкаси 3 21. Миришкор нав синаш участкаси 3 Навоий вилояти 22. Хатирчи нав синаш станцияси 4 23. Қизилтепа нав синаш участкаси 2 24. Навбаҳор нав синаш участкаси 2 Наманган вилояти 25. Уйчи нав синаш станцияси 3 26. Мингбулоқ нав синаш участкаси 4 27. Наманган нав синаш участкаси 2 Самарқанд вилояти 28. Самарқанд нав синаш станцияси 4 29. Каттақўрғон нав синаш участкаси 3 30. Нуробод-чўл нав синаш участкаси 2 31. Нуробод нав синаш участкаси 2 32. Ургут нав синаш участкаси 2 Сурхондарё вилояти 33. Термиз нав синаш станцияси 3 34. Денов нав синаш участкаси 3 35. Денов-мўътадил нав синаш участкаси 3 36. Шеробод нав синаш участкаси 3 Сирдарё вилояти 37. Боёвут нав синаш станцияси 3 38. Оқолтин нав синаш участкаси 3 39. Сирдарё-дон нав синаш участкаси 2 Тошкент вилояти 40. Чиноз нав синаш станцияси 4 41. Қуйичирчиқ нав синаш участкаси 2 42. Пскент нав синаш участкаси 3 43. Ўртачирчиқ нав синаш участкаси 3 44. Юқоричирчиқ нав синаш участкаси 3 45. Оҳангарон нав синаш участкаси 2 46. Бўстонлиқ нав синаш участкаси 2 47. Тошкент нав синаш участкаси 4 Фарғона вилояти 48. Қўштепа нав синаш станцияси 3 49. Бешариқ нав синаш участкаси 2 50. Бағдод нав синаш участкаси 3 51. Фарғона нав синаш участкаси 2 52. Водил нав синаш участкаси 2 Хоразм вилояти 53. Хива нав синаш станцияси 4 54. Гурлан нав синаш участкаси 3 55. Урганч нав синаш участкаси 2 Тошкент шаҳар 56. Тошкент пахта толаси технология лабораторияси 15 57. Тошкент кимё технология лабораторияси 8 Жами: 172

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 282-сон қарорига 2-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш соҳасида кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг Миллий генбанкини яратиш бўйича

Т/р Тадбирнинг номланиши Амалга ошириш механизмлари Амалга ошириш муддатлари Масъул ижрочилар I. Қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайлари синови соҳасида кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш, синовларни хорижий андозалари даражасига кўтариш 1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрини юритиш тартибини белгилаш. Вазирлар Маҳкамаси қарори 2020 йил 20 ноябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги 2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига янги нав ва дурагайларни киритиш ва ундан чиқариш бўйича эксперт комиссияси фаолияти тартибини тасдиқлаш. Қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи 2020 йил 15 июнь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 3. Соҳа тармоқлари бўйича етакчи хорижий давлатларнинг марказлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш. Ташкилий чора-тадбирлар 2020 — 2030 йилларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 4. Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро иттифоқ (UPOV)нинг миллий семинарлари, шунингдек, МДҲ давлатларининг қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказлари иштирокида ўтказиладиган «далакунлари» халқаро кўргазмасида Ўзбекистон Республикасининг вакиллари иштирокини таъминлаш. Ташкилий чора-тадбирлар Доимий Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Интелектуал мулк агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 5. Ўсимликлар селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказиш бўйича халқаро иттифоқ (UPOV) қўлланмаси асосида қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш ишларини ташкил қилиш ҳамда илғор хорижий тажрибани татбиқ этиш. Ташкилий чора-тадбирлар Доимий Қишлоқ хўжалиги вазирлиги , Интелектуал мулк агентлиги , Ташқи ишлар вазирлиги 6. Қишлоқ хўжалиги экинлари янги навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини ишлаб чиқиш. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруғи 2020 йил 1 июль Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази тизимидаги нав синаш станциялари ва участкаларининг йўналишларини белгилаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил 15 июнь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 8. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилган янги нав ва дурагайларнинг кўргазмали ишлаб чиқариш синовларини ташкил этиш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш орқали фермер, деҳқон хўжаликлари ва агрокластерларда янги нав ва дурагайларни танлаб олиш имкониятини ошириш. Комплекс чора-тадбирлар Доимий Қишлоқ хўжалиги вазирлиги II. Қишлоқ хўжалиги экинлари селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказишни ривожантириш 9. Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро иттифоқ (UPOV)нинг бош қароргоҳидан мутахассислар жалб қилиш ва селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказиш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2022 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги , Интелектуал мулк агентлиги , Ташқи ишлар вазирлиги 10. Давлат дастуридаги грант маблағлари ҳисобига Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро иттифоқ (УПОВ)нинг қишлоқ хўжалиги экинлари навларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ўтказишга доир услубий қўлланмаларинидавлат тилига таржима қилиш ва чоп этишни ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2022 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Интелектуал мулк агентлиги , Фанлар академияси III. Қишлоқ хўжалиги экинлари навлари синовининг ресурстежамкор ва инновацион технологиялар асосида ўтказилишини босқичма-босқич жорий этиш 11. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларида конкурс ва ишлаб чиқариш синовларини ресурс тежамкор технологиялар асосида ўтказилишини ташкил этиш. Комплекс чора-тадбирлар Доимий Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 12. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш ишларини ёпиқ майдонларда амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда техник кўмак маблағларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 5 та минтақасида иссиқхоналар барпо этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 — 2023 йиллар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 13. Маҳаллий ва чет элдан келтирилган нав ва дурагайларнинг конкурс синовларини олиб бориш давомида қимматли хўжалик белги ва хусусиятларини илмий асослаган ҳолда босқичма-босқич бойитиб бориш чораларини кўриш. Комплекс чора-тадбирлар Доимий Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси IV. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларига ажратилган ерлардан самарали фойдаланиш 14. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларининг экин ерларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлиги ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш учун илмий асосланган алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш. Ташкилий чора-тадбирлар Доимий Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси 15. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларининг экин ер майдонларидан самарали фойдаланишни назорат қилиш. Ташкилий чора-тадбирлар Доимий Қишлоқ хўжалиги вазирлиги V. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш 16. Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантларини жалб этган ҳолда Марказ ва унинг тизимидаги қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкалари биноларини таъмирлаш ҳамда биноси мавжуд бўлмаган нав синаш станциялари ва участкалари учун бино қуриш ва жиҳозлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021-2022 йиллар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси 17. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларини қишлоқ хўжалиги техникалари, шунингдек, замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан таъминлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2020 — 2022 йиллар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги 18. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2020 — 2022 йиллар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги VI. Соҳани малакали кадрлар билан бутлаш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантиришни яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш 19. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази ҳамда унинг тизимидаги нав синаш станциялари ва участкаларини зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан бутлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил 15 июнь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 20. Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида ҳамда бошқа олий таълим муассасаларда уруғчилик ва уруғшунослик кафедраларида таҳсил олувчи иқтидорли талабаларни қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш соҳасига қизиқтириш, «устоз-шогирд» тизимини йўлга қўйиш ва уларни келгусида соҳага жалб этиш ишларини ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 ўқув йилидан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги 21. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази ходимларига арзон уй-жойлар қуриш учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони ҳамда тижорат банкларининг узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларини ажратиш чораларини кўриш. Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил 15 декабрь Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси, республика тижорат банклари VII. Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари соҳасида Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг илмий салоҳиятини янада ривожлантириш ҳамда унинг техник базасини мустаҳкамлаш 22. Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтнинг Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий генбанки фаолияти самарадорлигини ошириш ва генетик ресурсларни сақлаш шароитларини яхшилаш мақсадида халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда техник кўмак маблағларини жалб этган ҳолда янги замонавий ва халқаро талабларга жавоб берадиган бино ва махсус (фитопатология ва энтомология, қишлоқ хўжалиги экинлари коллекция намуналарига технологик баҳо бериш ҳамда микровиночилик) лабораторияларни лойиҳалаш, қуриш ва жиҳозлаш ишларини ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2020 — 2022 йиллар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги , Тошкент вилояти ҳокимлиги 23. Қишлоқ хўжалиги экинларининг жаҳон генофондидан фойдаланган ҳолда ўсимликларда ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига чидамлиликни шаклланиши қонуниятларини ўрганишга йўналтирилган фундаментал ва амалий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш. Ташкилий чора-тадбирлар Доимий Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси 24. Қишлоқ хўжалиги экинлари коллекция намуналарининг дала тажрибаларини ўтказиш учун институтнинг машина-трактор паркини янги қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021-2022 йиллар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги 25. Илғор хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан, долзарб илмий йўналишлар бўйича тадқиқотлар олиб бориш ҳамда соҳага доир илмий давра суҳбатлари, семинарлар ва конференцияларни ташкил этиш, ёш олимларни жалб этиш бўйича амалий чоралар кўриш. Ташкилий чора-тадбирлар Доимий Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 282-сон қарорига 3-ИЛОВА

Экин ер майдони мавжуд бўлмаган қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш участкаларига ажратиладиган ер майдонлари

Т/р Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш участкаларининг номланиши Талаб этиладиган ер майдони (гектар) Қорақалпоғистон Республикаси 1. Хўжайли нав синаш участкаси 10,0 Қашқадарё вилояти 2. Миришкор нав синаш участкаси 10,0 3. Қамаши нав синаш участкаси (лалми) 10,0 Тошкент вилояти 4. Юқоричирчиқ нав синаш участкаси 5,0 5. Тошкент нав синаш участкаси 5,0 Жами 40,0

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 13 май,

282-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2020 й., 09/20/282/0584-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон; 08.07.2025 й., 09/25/416/0588-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

ROʻYXATI

Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi faoliyatini takomillashtirish, qishloq xoʻjaligi oʻsimliklari turlarining Milliy genbankini yaratish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida yer va suv resurslaridan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-iyundagi PF-5742-son Farmoniga hamda “Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasida belgilangan vazifalarni 2020-yilda amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-yanvardagi PQ-4575-son qaroriga muvofiq qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash sohasida koʻrsatiladigan xizmatlarni takomillashtirish, shuningdek, oʻsimliklarning genetik resurslari boʻyicha xalqaro standartlarni inobatga olgan holda mahalliy va xorijiy qishloq xoʻjaligi oʻsimliklari turlarini genetik banklarda saqlash va muhofaza qilish texnologiyasini joriy qilish uchun Milliy genbankni yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash xizmatlari tizimini isloh qilishning asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:

qishloq xoʻjaligi ekinlari, mevali va manzarali koʻchatlarning (keyingi oʻrinlarda — qishloq xoʻjaligi ekinlari) navlari va duragaylari sinovini xalqaro standartlar darajasiga yetkazish, qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarining sinovi sohasida koʻrsatiladigan xizmatlarni takomillashtirish;

qishloq xoʻjaligi ekinlari seleksiya yutuqlarining patentga layoqatliligini ekspertizadan oʻtkazish;

qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash ishlariga resurs tejovchi va innovatsion texnologiyalarni joriy etish;

qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash stansiyalari va uchastkalariga ajratilgan yer resurslaridan foydalanish samaradorligini oshirish;

qishloq xoʻjaligi ekinlari navlari sifat tahlillarini oʻtkazuvchi laboratoriyalar hamda qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash stansiyalari va uchastkalarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, sohaga yuqori malakali kadrlarni jalb qilish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish;

sohaga aloqador xalqaro tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish.

2. Quyidagilar Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazining (keyingi oʻrinlarda — Markaz) asosiy vazifalari etib belgilansin:

mahalliy va xorijiy mamlakatlarda yaratilgan qishloq xoʻjaligi ekinlari navlari va duragaylari sinovini amalga oshirish;

qishloq xoʻjaligi ekinlari yangi navlari boʻyicha seleksiya yutuqlarining patentga layoqatliligini ekspertizadan oʻtkazish;

Oʻzbekiston Respublikasi hududida ekish uchun tavsiya qilingan qishloq xoʻjaligi ekinlarining davlat reyestrini yuritish;

qishloq xoʻjaligi ekinlari navlari sinovini oʻtkazish ishlarini ilmiy-metodik jihatdan oʻtkazilishini taʼminlash;

qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarining sinovini va seleksiya yutuqlarining patentga layoqatliligini ekspertizadan oʻtkazish borasida xalqaro hamkorlikni kengaytirish va oʻzaro tajriba almashishni yoʻlga qoʻyish;

qishloq xoʻjaligi ekinlari navlari sinovini va seleksiya yutuqlarining patentga layoqatliligini ekspertizadan oʻtkazish tizimida kadrlar malakasini oshirish.

3. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash stansiyalari, uchastkalari va laboratoriyalarining roʻyxati hamda xodimlarining cheklangan soni 1a-ilovaga muvofiq;

Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash sohasida koʻrsatiladigan xizmatlarni takomillashtirish va qishloq xoʻjaligi oʻsimliklari turlarining Milliy genbankini yaratish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziriga, zarur hollarda, Markaz tuzilmasiga boshqaruv xodimlarining cheklangan soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirish kiritish huquqi berilsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Innovatsion rivojlanish vazirligining:

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazi huzuridagi Oʻsimlikshunoslik ilmiy-tadqiqot institutining negizida Oʻsimliklar genetik resurslari ilmiy-tadqiqot institutini (keyingi oʻrinlarda — Institut) tashkil etish;

Institutning noyob ilmiy obyekti “Qishloq xoʻjaligi ekinlari genetik resurslari genbanki”ni milliy ahamiyatga ega genbank deb tan olish va unga “Qishloq xoʻjaligi ekinlari genetik resurslari Milliy genbanki” (keyingi oʻrinlarda — Milliy genbank) maqomini berish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

5. Belgilansinki, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi tomonidan mintaqalarning tuproq-iqlim sharoitlarini hisobga olgan holda barcha rayonlashtirilgan manzarali, dorivor, texnik va ozuqabop oʻsimliklarning roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi hududida ekishga tavsiya etilgan qishloq xoʻjaligi ekinlarining davlat reyestrida yuritiladi;

yuridik va jismoniy shaxslarning talabiga asosan, qishloq xoʻjaligi ekinlarining mahalliy va xorijiy navlari farqlanishi, turdoshligi hamda genetik (nav) jihatdan sofligi boʻyicha sinovlar oʻtkazilishi va natijasi yuzasidan Markaz tomonidan xulosalar taqdim qilinadi;

genetik modifikatsiya organizmlari (GMO) boʻlgan yoki gen muhandislik yoʻli bilan yaratilgan oʻsimliklar navlarining tezkor tahlilini oʻtkazish va roʻyxatini shakllantirish, shuningdek, isteʼmolchilar talabi asosida genetik modifikatsiya organizmlari boʻlgan yoki gen muhandislik yoʻli bilan yaratilgan oʻsimliklar navlari toʻgʻrisida xabardor qilish Markaz tomonidan amalga oshiriladi;

Oʻzbekiston Respublikasi hududida ekishga tavsiya etilgan qishloq xoʻjaligi ekinlarining davlat reyestriga kiritilgan, patentlangan hamda Markaz tomonidan etalon va andoza (standart) nav sifatida tanlangan navlar urugʻlarini Milliy genbankka belgilangan miqdorda taqdim etish qishloq xoʻjaligi ekinlari navlari originatorlari, mualliflari va ularni import qiluvchi subyektlar zimmasiga yuklatiladi;

Institut respublikada qishloq xoʻjaligi ekinlari genofondini saqlash, boyitish, oʻrganish va undan samarali foydalanish sohasidagi davlat ilmiy muassasasi hisoblanadi.

6. Institut:

Milliy genbankdan qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi va seleksiyasida samarali foydalanish, urugʻlarni oʻrta va uzoq muddatga kafolatli saqlanishini taʼminlash maqsadida Birlashgan Millatlarning Oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi sohasidagi tashkiloti (FAO) komissiyasi tomonidan oʻsimliklar genetik resurslari genbanklari uchun ishlab chiqilgan xalqaro standartlarga toʻliq rioya qilinishini taʼminlasin;

qishloq xoʻjaligi ekinlari genofondini boyitish, ekin turlari sistematikasi (qardoshlik munosabatlari) va filogeniyasi (organizmlarning rivojlanish jarayoni) boʻyicha ilmiy izlanishlarni olib borish hamda seleksiya uchun birlamchi materiallarni tanlab olish samaradorligini oshirish maqsadida respublika hududlariga va qoʻshni davlatlarga ilmiy ekspeditsiyalar tashkil etsin;

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan kelishgan holda institut xodimlarining cheklangan sonini qayta taqsimlash choralarini koʻrsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qurilish vazirligi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Moliya vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Toshkent viloyat hokimligining Institut Milliy genbank faoliyatining samaradorligini oshirish va qishloq xoʻjaligi ekinlarining genetik resurslarini saqlash sharoitlarini yaxshilash uchun yangi zamonaviy va xalqaro talablarga javob beradigan binoni institut hududida xalqaro moliya institutlarining imtiyozli resurslari va grant mablagʻlarini jalb etish hisobidan qurish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari ikki oy muddatda ekin yer maydoni mavjud boʻlmagan qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash stansiyalari va uchastkalariga (keyingi oʻrinlarda — nav sinash stansiyalari va uchastkalari) tuproq unumdorligi yuqori boʻlgan qishloq xoʻjaligi uchun moʻljallangan sugʻoriladigan yerlardan 3-ilovaga muvofiq yer maydonlari ajratilishini taʼminlasin.

9. Belgilab qoʻyilsinki:

nav sinash stansiyalari va uchastkalariga ajratilgan yer maydonlari maqbullashtirilmaydi, shuningdek, ushbu yer maydonlariga qishloq xoʻjaligi ekinlari Markaz tomonidan tuzilgan taqsimotga asosan mustaqil joylashtiriladi va almashlab ekish tizimi joriy qilinadi;

Markaz direktori qishloq xoʻjaligi ekinlarini sinash ishlarini amalga oshirishda foydalaniladigan uslubiy-qoʻllanmalarni (jumladan, nav originatori yoki muallifi tomonidan yetkazib beriladigan nav va duragaylarning urugʻlik materiallari miqdorini) tasdiqlaydi;

nav sinash stansiyalari va uchastkalarining yer maydonlarini soliq solishdan ozod etilgan yer uchastkalari hisoblanadi.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Innovatsion rivojlanish vazirligi bilan birgalikda qishloq xoʻjaligi ekinlarining serhosil, tez pishar, kasallik va zararkunanda hashoratlarga chidamli boʻlgan mahalliy navlarni yaratish, ularning urugʻchiligini yoʻlga qoʻyish, ishlab chiqarishga joriy qilish boʻyicha davlat ilmiy dasturlari doirasida bajariladigan loyihalarga tanlov asosida har yili mablagʻlar ajratib borilishini taʼminlasin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Innovatsion rivojlanish vazirligi va Intellektual mulk agentligi bilan birgalikda 2020-yil 15-sentabrga qadar:

“Oʻsimliklarning yangi navlarini muhofaza qilish boʻyicha xalqaro ittifoq” (UPOV) uslubiy qoʻllanmasini davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasidagi mablagʻlar hisobidan davlat tiliga tarjima qilsin va nashrga tayyorlasin;

Qishloq xoʻjaligi vazirligi tizimiga kiradigan ilmiy-tadqiqot muassasalari tomonidan amalga oshirilgan ilmiy tadqiqotlar asosida ishlab chiqilgan yangi innovatsion ishlanmalar boʻyicha maʼlumotlar bazasini shakllantirsin va tizimli ravishda yangilab borilishini taʼminlasin.

12. Markaz va uning tizimidagi nav sinash stansiyalari, uchastkalari hamda laboratoriyalarning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, soha xodimlarining malakasini oshirish va qayta tayyorlash, shuningdek, xodimlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash bilan bogʻliq xarajatlar quyidagi manbalar hisobidan qoplanishiga rozilik berilsin:

qishloq xoʻjaligi ekinlari yangi navlari boʻyicha seleksiya yutuqlarining patent bojlari va toʻlovlari;

qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarining sinovini oʻtkazish boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlardan olinadigan daromadlar;

qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻlari uchun belgilangan tartibda toʻlanadigan ustama haqlardan olinadigan oʻtkazmalar;

Markaz tarkibiga kiruvchi nav sinash stansiyalari va uchastkalari tushumining 5 foizli ajratmalari;

qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash boʻyicha bosma axborot materiallarini realizatsiya qilishdan tushadigan tushumlar;

Markazning boʻsh turgan mablagʻlarini tijorat banklari depozitlariga joylashtirishdan olinadigan daromadlar;

xalqaro tashkilotlar va moliya institutlari, xorijiy tashkilotlarning grantlari;

yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

13. Markaz:

Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda hisobiga Oʻzbekiston Respublikasi hududida ekish uchun tavsiya qilingan qishloq xoʻjaligi ekinlarining davlat reyestriga kiritilgan navlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni 2021-yil 1-fevraldan boshlab oʻz veb-saytida eʼlon qilib borilishini taʼminlasin;

rivojlangan xorijiy davlatlar tajribasidan kelib chiqqan holda 2022-yil 1-martdan boshlab nav sinash stansiyalari va uchastkalarida sinalayotgan qishloq xoʻjaligi ekinlarining navlari va duragaylarini elektron kodlashtirish tizimini joriy etilishini taʼminlasin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi, Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi bilan birgalikda muvofiqlik sertifikati mavjud boʻlmagan urugʻlar va koʻchatlarning importi va realizatsiya qilinishi ustidan nazoratni kuchaytirsin.

15. Belgilab qoʻyilsinki, Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 297-moddasiga hamda Vazirlar Mahkamasining “Investitsiya loyihalarini tasdiqlash va amalga oshirish monitoringi mexanizmlarini takomillashtirish, muruvvat yordami yuklarini va texnik koʻmaklashish mablagʻlarini hisobga olish va nazorat qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2005-yil 15-noyabrdagi 251-son qaroriga muvofiq oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalari tomonidan xalqaro tashkilotlar grantlari doirasida chetdan olib kelinadigan qishloq xoʻjaligi texnikalari, agregatlari, mexanizmlari, ehtiyot qismlari va oʻquv-laboratoriya jihozlari belgilangan tartibda shakllantiriladigan roʻyxat boʻyicha bojxona toʻlovlaridan (bojxona yigʻimlaridan tashqari) ozod etiladi.

16. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi:

bir oy muddatda Markazga yuklangan vazifalar toʻliq bajarilishini taʼminlash maqsadida Markazning markaziy apparatini, qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash stansiyalari, uchastkalari va laboratoriyalarni zarur nazariy bilim va amaliy koʻnikmalarga ega boʻlgan yuqori malakali mutaxassislar bilan toʻldirsin;

ikki oy muddatda Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazining ustavini;

uch oy muddatda Moliya vazirligi bilan kelishgan holda qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarining sinovini oʻtkazish sohasida Markaz tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlar uchun toʻlovlar miqdorini tasdiqlasin;

qishloq xoʻjaligi ekinlarining navlari va duragaylarini sinovini amalga oshirishda innovatsion texnologiyalarni joriy etish, elektron kodlashtirish tizimini yaratish, davlat reyestrini yuritish, qishloq xoʻjaligi ekinlari navlari sinovini oʻtkazish ishlarini ilmiy-metodik jihatdan taʼminlash, respublika hududlariga va qoʻshni davlatlarga ilmiy ekspeditsiyalar tashkil etish uchun xalqaro tashkilotlar va moliya institutlari, xorijiy hukumat tashkilotlarining mablagʻlari va grantlarini jalb qilish choralarini koʻrsin;

masʼul vazirliklar, idoralar va tashkilotlar bilan birgalikda mazkur qaror bilan tasdiqlangan chora-tadbirlar dasturida nazarda tutilgan tadbirlarni oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirsin.

17. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Oʻ.I. Barnoyev va Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-maydagi 282-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazining

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-maydagi 282-son qaroriga 1a-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash stansiyalari, uchastkalari va laboratoriyalarining roʻyxati hamda xodimlarining cheklangan soni

T/r Nav sinash stansiyalari va uchastkalarining nomlanishi Xodimlarning cheklangan soni Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1. Xoʻjayli nav sinash stansiyasi 3 2. Ellikqalʼa nav sinash uchastkasi 2 3. Nukus nav sinash uchastkasi 3 4. Chimboy nav sinash uchastkasi 2 Andijon viloyati 5. Oltinkoʻl nav sinash stansiyasi 4 6. Andijon nav sinash uchastkasi 3 7. Qoʻrgʻontepa nav sinash uchastkasi 2 8. Shahrixon nav sinash uchastkasi 2 9. Xoʻjaobod nav sinash uchastkasi 2 Buxoro viloyati 10. Buxoro nav sinash stansiyasi 3 11. Vobkent nav sinash uchastkasi 2 12. Qorakoʻl nav sinash uchastkasi 3 13. Gʻijduvon nav sinash uchastkasi 3 Jizzax viloyati 14. Jizzax nav sinash stansiyasi 2 15. Gʻallaorol nav sinash uchastkasi 3 16. Zomin nav sinash uchastkasi 2 17. Paxtakor nav sinash uchastkasi 2 Qashqadaryo viloyati 18. Shahrisabz nav sinash stansiyasi 4 19. Qarshi nav sinash uchastkasi 2 20. Qamashi nav sinash uchastkasi 3 21. Mirishkor nav sinash uchastkasi 3 Navoiy viloyati 22. Xatirchi nav sinash stansiyasi 4 23. Qiziltepa nav sinash uchastkasi 2 24. Navbahor nav sinash uchastkasi 2 Namangan viloyati 25. Uychi nav sinash stansiyasi 3 26. Mingbuloq nav sinash uchastkasi 4 27. Namangan nav sinash uchastkasi 2 Samarqand viloyati 28. Samarqand nav sinash stansiyasi 4 29. Kattaqoʻrgʻon nav sinash uchastkasi 3 30. Nurobod-choʻl nav sinash uchastkasi 2 31. Nurobod nav sinash uchastkasi 2 32. Urgut nav sinash uchastkasi 2 Surxondaryo viloyati 33. Termiz nav sinash stansiyasi 3 34. Denov nav sinash uchastkasi 3 35. Denov-moʻtadil nav sinash uchastkasi 3 36. Sherobod nav sinash uchastkasi 3 Sirdaryo viloyati 37. Boyovut nav sinash stansiyasi 3 38. Oqoltin nav sinash uchastkasi 3 39. Sirdaryo-don nav sinash uchastkasi 2 Toshkent viloyati 40. Chinoz nav sinash stansiyasi 4 41. Quyichirchiq nav sinash uchastkasi 2 42. Pskent nav sinash uchastkasi 3 43. Oʻrtachirchiq nav sinash uchastkasi 3 44. Yuqorichirchiq nav sinash uchastkasi 3 45. Ohangaron nav sinash uchastkasi 2 46. Boʻstonliq nav sinash uchastkasi 2 47. Toshkent nav sinash uchastkasi 4 Fargʻona viloyati 48. Qoʻshtepa nav sinash stansiyasi 3 49. Beshariq nav sinash uchastkasi 2 50. Bagʻdod nav sinash uchastkasi 3 51. Fargʻona nav sinash uchastkasi 2 52. Vodil nav sinash uchastkasi 2 Xorazm viloyati 53. Xiva nav sinash stansiyasi 4 54. Gurlan nav sinash uchastkasi 3 55. Urganch nav sinash uchastkasi 2 Toshkent shahar 56. Toshkent paxta tolasi texnologiya laboratoriyasi 15 57. Toshkent kimyo texnologiya laboratoriyasi 8 Jami: 172

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-maydagi 282-son qaroriga 2-ILOVA

Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash sohasida koʻrsatiladigan xizmatlarni takomillashtirish va qishloq xoʻjaligi oʻsimliklari turlarining Milliy genbankini yaratish boʻyicha

T/r Tadbirning nomlanishi Amalga oshirish mexanizmlari Amalga oshirish muddatlari Masʼul ijrochilar I. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlari va duragaylari sinovi sohasida koʻrsatiladigan xizmatlarni takomillashtirish, sinovlarni xorijiy andozalari darajasiga koʻtarish 1. Oʻzbekiston Respublikasi hududida ekishga tavsiya qilingan qishloq xoʻjaligi ekinlarining davlat reyestrini yuritish tartibini belgilash. Vazirlar Mahkamasi qarori 2020-yil 20-noyabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Adliya vazirligi 2. Oʻzbekiston Respublikasi hududida ekishga tavsiya etilgan qishloq xoʻjaligi ekinlarining davlat reyestriga yangi nav va duragaylarni kiritish va undan chiqarish boʻyicha ekspert komissiyasi faoliyati tartibini tasdiqlash. Qishloq xoʻjaligi vazirining buyrugʻi 2020-yil 15-iyun Qishloq xoʻjaligi vazirligi 3. Soha tarmoqlari boʻyicha yetakchi xorijiy davlatlarning markazlari bilan oʻzaro hamkorlik aloqalarini rivojlantirish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2020 — 2030-yillarda Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 4. Oʻsimliklarning yangi navlarini muhofaza qilish boʻyicha xalqaro ittifoq (UPOV)ning milliy seminarlari, shuningdek, MDH davlatlarining qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazlari ishtirokida oʻtkaziladigan “dalakunlari” xalqaro koʻrgazmasida Oʻzbekiston Respublikasining vakillari ishtirokini taʼminlash. Tashkiliy chora-tadbirlar Doimiy Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Intelektual mulk agentligi, Tashqi ishlar vazirligi 5. Oʻsimliklar seleksiya yutuqlarining patentga layoqatliligini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha xalqaro ittifoq (UPOV) qoʻllanmasi asosida qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash ishlarini tashkil qilish hamda ilgʻor xorijiy tajribani tatbiq etish. Tashkiliy chora-tadbirlar Doimiy Qishloq xoʻjaligi vazirligi , Intelektual mulk agentligi , Tashqi ishlar vazirligi 6. Qishloq xoʻjaligi ekinlari yangi navlarini sinash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini ishlab chiqish. Qishloq xoʻjaligi vazirligining buyrugʻi 2020-yil 1-iyul Qishloq xoʻjaligi vazirligi 7. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi tizimidagi nav sinash stansiyalari va uchastkalarining yoʻnalishlarini belgilash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil 15-iyun Qishloq xoʻjaligi vazirligi 8. Oʻzbekiston Respublikasi hududida ekishga tavsiya etilgan qishloq xoʻjaligi ekinlarining davlat reyestriga kiritilgan yangi nav va duragaylarning koʻrgazmali ishlab chiqarish sinovlarini tashkil etish hamda targʻibot-tashviqot ishlarini olib borish orqali fermer, dehqon xoʻjaliklari va agroklasterlarda yangi nav va duragaylarni tanlab olish imkoniyatini oshirish. Kompleks chora-tadbirlar Doimiy Qishloq xoʻjaligi vazirligi II. Qishloq xoʻjaligi ekinlari seleksiya yutuqlarining patentga layoqatliligini ekspertizadan oʻtkazishni rivojantirish 9. Oʻsimliklarning yangi navlarini muhofaza qilish boʻyicha xalqaro ittifoq (UPOV)ning bosh qarorgohidan mutaxassislar jalb qilish va seleksiya yutuqlarining patentga layoqatliligini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha oʻquv kurslarini tashkil qilish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2022-yil mart Qishloq xoʻjaligi vazirligi , Intelektual mulk agentligi , Tashqi ishlar vazirligi 10. Davlat dasturidagi grant mablagʻlari hisobiga Oʻsimliklarning yangi navlarini muhofaza qilish boʻyicha xalqaro ittifoq (UPOV)ning qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini huquqiy muhofaza qilish oʻtkazishga doir uslubiy qoʻllanmalarinidavlat tiliga tarjima qilish va chop etishni tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2022-yil mart Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Intelektual mulk agentligi , Fanlar akademiyasi III. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlari sinovining resurstejamkor va innovatsion texnologiyalar asosida oʻtkazilishini bosqichma-bosqich joriy etish 11. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash stansiyalari va uchastkalarida konkurs va ishlab chiqarish sinovlarini resurs tejamkor texnologiyalar asosida oʻtkazilishini tashkil etish. Kompleks chora-tadbirlar Doimiy Qishloq xoʻjaligi vazirligi 12. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash ishlarini yopiq maydonlarda amalga oshirish uchun xalqaro moliya institutlari va xorijiy tashkilotlarning grantlari hamda texnik koʻmak mablagʻlarini jalb etgan holda Oʻzbekiston Respublikasining 5 ta mintaqasida issiqxonalar barpo etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021 — 2023-yillar Qishloq xoʻjaligi vazirligi 13. Mahalliy va chet eldan keltirilgan nav va duragaylarning konkurs sinovlarini olib borish davomida qimmatli xoʻjalik belgi va xususiyatlarini ilmiy asoslagan holda bosqichma-bosqich boyitib borish choralarini koʻrish. Kompleks chora-tadbirlar Doimiy Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Fanlar akademiyasi IV. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash stansiyalari va uchastkalariga ajratilgan yerlardan samarali foydalanish 14. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash stansiyalari va uchastkalarining ekin yerlaridan samarali foydalanish, tuproq unumdorligi va qishloq xoʻjaligi ekinlari hosildorligini oshirish uchun ilmiy asoslangan almashlab ekish tizimini joriy qilish. Tashkiliy chora-tadbirlar Doimiy Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Davergeodezkadastr qoʻmitasi 15. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash stansiyalari va uchastkalarining ekin yer maydonlaridan samarali foydalanishni nazorat qilish. Tashkiliy chora-tadbirlar Doimiy Qishloq xoʻjaligi vazirligi V. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash laboratoriyalarini zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlash, qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash stansiyalari va uchastkalarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash 16. Xalqaro moliya institutlari va xorijiy tashkilotlarning grantlarini jalb etgan holda Markaz va uning tizimidagi qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash stansiyalari va uchastkalari binolarini taʼmirlash hamda binosi mavjud boʻlmagan nav sinash stansiyalari va uchastkalari uchun bino qurish va jihozlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-2022-yillar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Davergeodezkadastr qoʻmitasi 17. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash stansiyalari va uchastkalarini qishloq xoʻjaligi texnikalari, shuningdek, zamonaviy laboratoriya asbob-uskunalari bilan taʼminlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2020 — 2022-yillar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Moliya vazirligi 18. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash stansiyalari va uchastkalarida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2020 — 2022-yillar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi VI. Sohani malakali kadrlar bilan butlash hamda xodimlarni moddiy ragʻbatlantirishni yaxshilash uchun qulay shart-sharoitlar yaratish 19. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi hamda uning tizimidagi nav sinash stansiyalari va uchastkalarini zarur nazariy bilim va amaliy koʻnikmalarga ega boʻlgan yuqori malakali mutaxassislar bilan butlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil 15-iyun Qishloq xoʻjaligi vazirligi 20. Toshkent davlat agrar universiteti va uning filiallarida hamda boshqa oliy taʼlim muassasalarda urugʻchilik va urugʻshunoslik kafedralarida tahsil oluvchi iqtidorli talabalarni qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash sohasiga qiziqtirish, “ustoz-shogird” tizimini yoʻlga qoʻyish va ularni kelgusida sohaga jalb etish ishlarini tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021 oʻquv yilidan boshlab Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsustaʼlim vazirligi 21. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi xodimlariga arzon uy-joylar qurish uchun qishloq xoʻjaligida foydalanilmaydigan yer maydoni hamda tijorat banklarining uzoq muddatli imtiyozli ipoteka kreditlarini ajratish choralarini koʻrish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil 15-dekabr Toshkent viloyati hokimligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Davergeodezkadastr qoʻmitasi, respublika tijorat banklari VII. Qishloq xoʻjaligi ekinlari genetik resurslari sohasida Oʻsimliklar genetik resurslari ilmiy-tadqiqot institutining ilmiy salohiyatini yanada rivojlantirish hamda uning texnik bazasini mustahkamlash 22. Oʻsimliklar genetik resurslari ilmiy-tadqiqot institutning Qishloq xoʻjaligi ekinlari genetik resurslari Milliy genbanki faoliyati samaradorligini oshirish va genetik resurslarni saqlash sharoitlarini yaxshilash maqsadida xalqaro moliya institutlari va xorijiy tashkilotlarning grantlari hamda texnik koʻmak mablagʻlarini jalb etgan holda yangi zamonaviy va xalqaro talablarga javob beradigan bino va maxsus (fitopatologiya va entomologiya, qishloq xoʻjaligi ekinlari kolleksiya namunalariga texnologik baho berish hamda mikrovinochilik) laboratoriyalarni loyihalash, qurish va jihozlash ishlarini tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2020 — 2022-yillar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Moliya vazirligi, “Oʻzstandart” agentligi , Toshkent viloyati hokimligi 23. Qishloq xoʻjaligi ekinlarining jahon genofondidan foydalangan holda oʻsimliklarda tashqi muhitning noqulay omillariga chidamlilikni shakllanishi qonuniyatlarini oʻrganishga yoʻnaltirilgan fundamental va amaliy tadqiqotlar koʻlamini kengaytirish. Tashkiliy chora-tadbirlar Doimiy Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Fanlar akademiyasi 24. Qishloq xoʻjaligi ekinlari kolleksiya namunalarining dala tajribalarini oʻtkazish uchun institutning mashina-traktor parkini yangi qishloq xoʻjaligi texnikalari bilan taʼminlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-2022-yillar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Moliya vazirligi 25. Ilgʻor xorijiy oliy taʼlim va ilmiy tadqiqot muassasalari bilan oʻzaro hamkorlikni rivojlantirish, shu jumladan, dolzarb ilmiy yoʻnalishlar boʻyicha tadqiqotlar olib borish hamda sohaga doir ilmiy davra suhbatlari, seminarlar va konferensiyalarni tashkil etish, yosh olimlarni jalb etish boʻyicha amaliy choralar koʻrish. Tashkiliy chora-tadbirlar Doimiy Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-maydagi 282-son qaroriga 3-ILOVA

Ekin yer maydoni mavjud boʻlmagan qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash uchastkalariga ajratiladigan yer maydonlari

T/r Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash uchastkalarining nomlanishi Talab etiladigan yer maydoni (gektar) Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1. Xoʻjayli nav sinash uchastkasi 10,0 Qashqadaryo viloyati 2. Mirishkor nav sinash uchastkasi 10,0 3. Qamashi nav sinash uchastkasi (lalmi) 10,0 Toshkent viloyati 4. Yuqorichirchiq nav sinash uchastkasi 5,0 5. Toshkent nav sinash uchastkasi 5,0 Jami 40,0

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 13-may,

282-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 14.05.2020-y., 09/20/282/0584-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.08.2021-y., 09/21/545/0832-son, 16.12.2021-y., 09/21/752/1166-son, 29.12.2021-y., 09/21/786/1216-son, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 13.12.2023-y., 09/23/653/0931-son; 02.04.2025-y., 09/25/197/0299-son; 08.07.2025-y., 09/25/416/0588-son)

lex.uz