📅 2020-yil 2-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 2-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 2 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 мая 2020 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 May 2020 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 январдаги ЎРҚ-602-сон «Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 1-2-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 2 майдаги 103-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддимадаги «давлат нотариал идоралари нотариуслари (бундан буён матнда нотариуслар деб юритилади)» деган сўзлар «нотариуслар» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 1-бандда :
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«медиатор вазифасини бажаради;»;
еттинчи — йигирма бешинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«далилларни таъминлайди;»;
ўн бешинчи — йигирма олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўн олтинчи — йигирма еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;
электрон ҳужжатнинг қоғоз шаклидаги ҳужжат билан бир хил юридик кучга эга эканлигини тасдиқлайди;»;
ўн саккизинчи — йигирма еттинчи хатбошилар тегишли равишда йигирманчи — йигирма тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 20-банднинг биринчи хатбошисидаги , 135-банднинг биринчи хатбошисидаги , 175-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 198-банддаги «давлат нотариал идорасида» деган сўзлар «нотариал идорада» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 6-бандда :
биринчи хатбошидаги «давлат нотариал идораларининг» деган сўзлар «нотариал идораларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «давлат нотариал идораси» деган сўзлар «нотариал идора» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 18-бандда :
биринчи хатбошидаги «давлат нотариал идораларига» деган сўзлар «нотариусларга» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «унинг» деган сўз «уларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
6. 23 1 -банднинг тўртинчи хатбошисидаги «давлат нотариал идорасининг» деган сўзлар «нотариал идоранинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 27-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулк билан боғлиқ битимларни (мол-мулкни ижарага бериш ва ундан текин фойдаланиш шартномаларини бекор қилиш ҳақидаги битимлар, кўчмас мулкдан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳақидаги ҳамда транспорт воситасидан фойдаланиш ва уни бошқариш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно) тасдиқлашда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлиги Тизим орқали текширилади. Бунда, мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади.»;
учинчи хатбошидаги «шартномаларни (келишувларни)» деган сўзлар «битимларни» деган сўз билан алмаштирилсин.
8. 45-бандда :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи — олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбошидаги «учинчи ва тўртинчи» деган сўзлар «иккинчи ва учинчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 48-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда объектнинг қолдиқ қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг (бюджет ташкилоти томонидан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда) юз бараваридан ортиқ бўлмаган тақдирда шартнома нотариал тартибда тасдиқланади.».
10. 50-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«50. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган битимлар ва кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш шартномалари қуйидаги ҳолларда нотариал тасдиқланади, агар сотиб олувчи томон:
Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлса;
Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқданган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг иловасидаги Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) 2, 3, 6 ва 7-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса ҳамда ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг (бундан буён матнда МваФРБ деб юритилади) доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
Бунда нотариус:
Рўйхатнинг 2 ва 3-бандлари асосида доимий прописка қилинган шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилганлигига уч йил тўлганлигини;
Рўйхатнинг 6-банди асосида доимий прописка қилинган шахс томонидан камида уч йил лавозимда бўлганлиги муносабати билан кўчмас мулк сотиб олинаётган бўлса, ушбу шахснинг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг 1-иловасида кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларининг маълумотномалари асосида Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил лавозимда бўлганлигини текширади.».
11. 51-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«51. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Тошкент вилоятида жойлашган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган битимлар ва кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш шартномалари қуйидаги ҳолларда нотариал тасдиқланади, агар сотиб олувчи томон:
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлса;
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Рўйхатнинг 2, 3, 6 ва 7-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса ва МваФРБнинг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
Бунда нотариус:
Рўйхатнинг 2 ва 3-бандлари асосида доимий прописка қилинган шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилганлигига уч йил тўлганлигини;
Рўйхатнинг 6-банди асосида доимий прописка қилинган шахс томонидан камида уч йил лавозимда бўлганлиги муносабати билан кўчмас мулк сотиб олинаётган бўлса, ушбу шахснинг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг 1-иловасида кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларининг маълумотномалари асосида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил лавозимда бўлганлигини текширади.».
12. 52-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
13. 53-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«53. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган кўчмас мулкни сотиб олиш битимларини нотариал тасдиқлаш ушбу шахслар томонидан янги қурилган нархи шартнома тузилган санадаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 300 бараваридан кам бўлмаган кўчмас мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда амалга оширилади.
Бунда янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда, мулк-ҳуқуқи (туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори ёки қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси асосида) вужудга келган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган кўп қаватли турар жой бинолари, қурилиш дастурлари доирасида намунавий лойиҳалар бўйича қурилган якка тартибдаги уй-жойлар (жисмоний шахслар томонидан қурилган якка тартибдаги уй-жой мақомидаги уйлар бундан мустасно) тушунилади.».
14. 54-банднинг учинчи хатбошисидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 56-банднинг биринчи хатбошисидаги «бошқаларга» деган сўз «бошқа шахсга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 73-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирлда баён этилсин:
«хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан) олинган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома.».
17. 74-бандда :
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
саккизинчи — ўнинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
18. 92-банднинг биринчи хатбошисидаги «давлат нотариал идорасига» ҳамда «Нотариус» деган сўзлар тегишли равишда «идоравий нотариал архивга» ҳамда «Идоравий нотариал архив ходими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 110-банддаги «давлат нотариал идорасининг» деган сўзлар «нотариуснинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
20. 111-банднинг учинчи хатбошисидаги «Энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «Базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
21. 125 ва 128-бандларнинг биринчи хатбошисидаги «давлат нотариал идорасига» деган сўзлар «нотариусга» деган сўз билан алмаштирилсин.
22. 130-банднинг олтинчи хатбошисидаги «давлат нотариал идорасига» деган сўзлар «нотариал идорага» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
23. 131-банддаги «Давлат нотариал идорасига» деган сўзлар «Нотариусга» деган сўз билан алмаштирилсин.
24. 136-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «давлат нотариал идорага» деган сўзлар «нотариал идорага» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
25. 137-банддаги «ички ишлар органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари (ички ишлар органлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
26. Қуйидаги мазмундаги 14 1 -§ билан тўлдирилсин:
«14 1 -§. Медиатор вазифасини бажариш
145 1 . Нотариус фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар, шу жумладан мулкий ва мерос масалалари бўйича ўзаро мақбул қарор қабул қилиш учун тарафларнинг ихтиёрий розилиги асосида низода медиатор сифатида иш юритади.
Нотариус фақат нотариуслар томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар юзасидан келиб чиққан низолар бўйича медиатор вазифасини бажаради.
145 2 . Тарафлар ва медиатор медиация иштирокчиларидир. Жисмоний шахслар ҳам, юридик шахслар ҳам медиация тарафлари бўлиши мумкин.
Тарафлар медиацияда шахсан ёки ўз вакили орқали қонун ҳужжатларига мувофиқ иштирок этади.
145 3 . Нотариус қуйидаги низолар бўйича медиатив келишувни тасдиқлайди:
оилавий низолар (эр-хотиннинг мол-мулкини бўлиш);
мерос билан боғлиқ низолар (мерос мол-мулкини тақсимлаш, меросхўрлар ўртасида улушларни бўлиш ва бошқалар);
бошқа низолар (пул мажбуриятлари, мулкни топшириш мажбуриятлари, қарз мажбуриятлари, гаров муносабатлари бўйича мажбуриятлар).
145 4 . Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш учун тарафлар ўзаро келишувга кўра нотариал ҳаракатни амалга оширган нотариусга ёки бошқа нотариусга мурожаат қилиши мумкин.
Манфаатдор тараф низонинг иккинчи тарафига нисбатан қўйилаётган талаблар мазмунини изоҳлаган холда нотариусга келишув тартиб-таомилини қўллаш ҳақида ариза билан мурожаат этади. Нотариус қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда аризани ўрганиб чиқиб, тарафлар, низо предмети, ўтказилиш жойи ва вақти кўрсатилган низони медиация йўли билан ҳал этиш ҳақида тарафларга хат юборади.
Агар тарафлар нотариусга низолашаётган масала бўйича медиацияни қўллаш ҳақида биргаликда мурожаат этса, нотариус улардан ушбу масала бўйича медиация тартиб-таомилини амалга оширишга розилиги ҳақидаги оддий ёзма шаклдаги келишувни тақдим этишни сўрайди.
145 5 . Тарафлар мулкий ёки мерос масаласи бўйича юзага келган низони нотариус орқали ҳал этишда нотариусга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини, низо келиб чиқишига сабаб бўлган нотариал ҳаракат асли ёки нусхаси, ушбу низони ҳал этиш учун медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги оддий ёзма шаклда тузилган келишувни тақдим этади.
145 6 . Медиация тартиб-таомили медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида тарафлар томонидан келишув тузилган кундан эътиборан бошланади.
145 7 . Медиация тартиб-таомили амалга оширилаётганда нотаруис тарафларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклашга, уларнинг у ёки бу қарорни қабул қилишда босим ўтказишга ҳақли эмас.
Нотариус медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида бир вақтнинг ўзида ҳам тарафларнинг барчаси билан, ҳам тарафларнинг ҳар бири билан алоҳида-алоҳида учрашувлар ўтказади, уларга низони ҳал этишга доир оғзаки ва ёзма тавсиялар беради, медиация бошлангунига қадар медиация тарафларига медиациянинг мақсадини, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, тарафларнинг ўзаро фикр ва таклифларини алмашишларини таъминлайди, тарафлар томонидан низони тартибга солиш турини таклиф қилади.
Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишувда:
тарафлар ҳақидаги;
низо предмети тўғрисидаги;
медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби, медиатор, тарафлар томонидан келишилган мажбуриятлар, уларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги;
медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган тил, жой ва сана тўғрисидаги;
медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган муддат ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.
145 8 . Медиацияни амалга ошириш муддати медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишувда тарафлар томонидан ихтиёрий белгиланади. Бунда муддат ўттиз кундан ошмаслиги лозим. Зарур ҳолларда тарафларнинг ўзаро розилиги билан ушбу муддат ўттиз кунгача узайтирилиши мумкин.
145 9 . Нотариус томонидан қуйидаги ҳолларда медиацияни қўллаш тугатилади:
тарафлар томонидан медиатив келишув тузилганда;
низо хусусида ўзаро мақбул бўлган қарорга эришиш имконияти бўлмаганда;
мавжуд низо бўйича келишувга эришмай туриб медиацияни тугатиш тўғрисида тарафларнинг келишуви тузилганда (медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида ёзма келишув мавжуд бўлган тақдирда);
бирор-бир тараф медиацияни давом эттиришдан воз кечишини маълум қилганда;
медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддатлари ўтганда.
145 10 . Тарафлар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижаларидан келиб чиқадиган низони ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, нотариус тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни тасдиқлайди.
Медиатив келишувда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
тузилган жойи ва санаси;
тарафлар ҳақидаги маълумотлар;
низо предмети;
медиация тартиб-таомилини амалга оширилганлиги, медиатор, тарафлар томонидан келишилган мажбуриятлар, уларни бажариш шартлари ва муддатлари;
медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган тил, жой ва сана;
ўзаро мақбул қарорга эришилганлиги;
медиатив келишувни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга эканлиги;
медиатив келишувда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилиши;
медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари;
медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли эканлиги.
145 11 . Медиатив келишув нотариусга камида уч нусхада тақдим этилади ва нотариал тартибда тасдиқланади, улардан биттаси нотариал идорада сақланади.».
27. Қуйидаги мазмундаги 19 1 -§ билан тўлдирилсин:
«19 1 -§. Далилларни таъминлаш
164 1 . Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда манфаатдор шахсларнинг илтимосига биноан нотариус судда ёки маъмурий органда иш юзага келган тақдирда, агар тақдим этиш кейинчалик мумкин бўлмай қолади ёки қийин бўлади деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлса, далилларни таъминлайди.
Нотариус далилларни нусха олиш, ёзиб олиш, тўплаш ва ўзида сақлаш орқали таъминлайди.
164 2 . Нотариус Қонунда белгиланган тартибда далилларни таъминлаши мумкин.
Нотариус томонидан далилларни таъминлаш суддан олдин ҳам, суд жараёни мобайнида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Бунда ариза берувчи нотариусга далилларни таъминлаши учун бу ҳақида ариза билан мурожаат қилади. Ариза умумий тартибда, далилларни таъминлаш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзилади.
Мазкур ариза нотариусга далиллардан нусха олиш, уларни ёзиб олиш, тўплаш ва сақлаш учун асос бўлади.
Нотариус далилларни таъминлаш ҳақида аризани қабул қилганидан сўнг, мазкур масалага алоқадор барча тарафларни далилларни таъминлаш жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилиши шарт.
164 3 . Далилларни таъминлаш нотариус томонидан баённома тузиш орқали расмийлаштирилади. Баённомада қайси ҳолат бўйича далил таъминланаётганлиги, исботлаш предмети ва унинг мазмуни, аризачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилиши лозим.
Далилларни таъминлаш учун нотариус гувоҳларнинг кўрсатувларини ёзиб олади, ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечиради ва гувоҳлантиради, экспертиза тайинлайди, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги фактларни тасдиқлайди.
Далилларни таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган ҳар бир ҳаракат баённомада акс эттирилиши ва уларда камида иккита холис иштирок этиши лозим.
164 4 . Гувоҳларни сўров қилиш ва уларнинг кўрсатувларини ёзиб олиш, агар бу гувоҳлар келгусида ўтказиладиган суд жараёнида қатнаша олмаса, улар саломатлигининг аҳволи оғир бўлса ва ўз ихтиёрига кўра нотариус томонидан сўроқ қилинишига рози бўлса амалга оширилади. Гувоҳларнинг кўрсатувлари уларни сўроқ қилиш баённомасида қайд этилади. Ушбу баённома гувоҳ, гувоҳни сўроқ қилишда иштирок этган шахслар ва нотариус томонидан имзоланиши шарт.
164 5 . Нотариус томонидан ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечириш ёки гувоҳлантириш, улар тақдим этилган тақдирда нотариал идора биносида, акс ҳолда, жойига чиқиб амалга оширилади ҳамда далилларнинг тавсифи ва ҳолатнинг мазмуни баённомада акс эттирилади.
164 6 . Нотариус далилларни таъминлаш учун маълум бир соҳа мутахассисларининг хулосаси зарур деб ҳисобласа, у ҳолда экспертиза тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Мазкур қарор нотариус томонидан бир иш кунидан кечиктирмай экспертизани амалга оширувчи тегишли ташкилот, корхона, муассаса ёки мансабдор шахсга юборилади.
164 7 . Нотариус баённомада гувоҳларни ва экспертларни ёлғон маълумот ёки ёлғон гувоҳлик берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантириши шарт.
164 8 . Нотариус қуйидаги ҳолларда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги фактларни тасдиқлашни амалга оширади:
тегишли домен ўғирланганда;
муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган контент (матн, аудио ва видео материаллар) ўғирланганда;
товар ёки хизмат кўрсатиш белгиларидан ноқонуний фойдаланилганда;
реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда реклама жойлаштирилганда;
жисмоний ёки юридик шахсларнинг ишчанлик обрўси, шаъни ва қадр-қимматини камситувчи туҳмат ёки ҳақоратли маълумотлар жойлаштирилганда.
Манфаатдор шахс нотариусга Интернет жаҳон ахборот тармоғида далилларни таъминлашни сўраб аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда мурожаат қилиши лозим. Бунда ариза берувчи аризада веб-портал ёки веб-сайт ёхуд веб-саҳифани аниқ кўрсатиши шарт.
Нотариус мазкур ариза кўрсатилган тегишли веб-портал ёки веб-сайт ёхуд веб-саҳифа бўйича фактларни кўздан кечиради.
Нотариус веб-портал ёки веб-сайт ёхуд веб-саҳифани кўздан кечираётган вақтда кўрсатилган манзилдаги маълумотлар ҳақиқатдан ҳам ариза берувчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зид эканлигига ишонч ҳосил қилиши шарт.
Нотариус тегишли веб-портал ёки веб-сайт ёхуд веб-саҳифани кўздан кечириб бўлганидан сўнг, ундаги фактларни қоғозда чоп этади ва аниқ манзилни кўрсатган ҳолда уларни тасдиқлайди.
Нотариус фактларни тасдиқлаш учун амалга оширган ҳаракатлар рўйхатини, кўрилган саҳифалар сонини, далилларнинг таркибини, веб-портал ёки веб-сайт ёхуд веб-саҳифа кўздан кечирилган сана ва жойни, манфаатдор шахслар тўғрисидаги ва нотариал идора тўғрисидаги маълумотларни баённомада қайд этади ҳамда тасдиқланган далилларни баённомага илова қилади.».
28. Қуйидаги мазмундаги 22 1 ва 22 2 -§ билан тўлдирилсин:
«22 1 -§. Муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни тасдиқлаш
172 1 . Нотариус муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни тасдиқлайди.
Муаллиф ёки бошқа турдош ҳуқуқ эгаси муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектини нашриётга, оммавий ахборот воситаларига ёки учинчи шахсларга топширишдан олдин келгусида ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни тасдиқлатиши мумкин. Бунинг учун у исталган нотариусга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
172 2 . Муаллиф ёки турдош ҳуқуқ эгаси нотариусга ўз ҳуқуқларини келажакда ҳимоя қилиши лозим бўлган асарининг бирламчи манбасини тақдим этади.
Нотариус ушбу ҳужжатларни шахсан ўзи кўздан кечиради, уларда тузатиш йўқлигини текширади. Агар ҳужжатда тузатиш аниқланса, нотариус томонидан бу ҳақда ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувида кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатлар матни аниқ ва тушунарли, қалам билан ёзилмаган бўлиши лозим.
172 3 . Муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни нотариус томонидан тасдиқлаш икки нусхада амалга оширилади. Бунда ҳужжатнинг ҳар бир нусхасига тасдиқловчи ёзув киритилади.
Ушбу тасдиқловчи ёзувда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
нотариуснинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
нотариал идоранинг тўлиқ номи;
муаллифлик ва (ёки) турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақт ва сана;
муаллиф ёки турдош ҳуқуқ эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг яшаш манзили.
Муаллиф ёки турдош ҳуқуқ эгаси томонидан бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳужжатлар тақдим этилганда, уларнинг ҳар бирига алоҳида тасдиқловчи ёзув киритилади. Бунда тасдиқланган ҳужжатларнинг бир нусхаси муаллиф ёки турдош ҳуқуқ эгасига берилади, иккинчи нусхаси нотариусда қолади.
172 4 . Муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни тасдиқлаш муаллифлик ва турдош ҳуқуқнинг юзага келиши учун асос бўлмайди.
22 2 -§. Электрон ҳужжатнинг қоғоз шаклидаги ҳужжат билан бир хил юридик кучга эга эканлигини тасдиқлаш
172 5 . Нотариус мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракатларни амалга оширишда нотариал тартибда тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномаларнинг электрон шакли қоғоз шаклда тақдим этилган ҳужжатга мувофиқлигини тасдиқлайди.
Электрон ҳужжатнинг қоғоз шаклидаги ҳужжат билан бир хил юридик кучга эга эканлигини тасдиқлаш 2020 йил 1 январдан бошлаб республика ҳудудида нотариуслар томонидан тасдиқлаб келинаётган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар учун амал қилади.
Бунда нотариус аризалар, ижара шартномалари ва ишончномаларни унинг номидан тасдиқланган ёки унда тараф сифатида иштирок этган шахснинг мурожаатига асосан бошқа нотариус томонидан тасдиқланган ҳужжатларнинг файл кўринишини унинг ноёб рақами ёки бошқа шу каби маълумотлари орқали Тизимдан электрон файл кўринишига ўтказиб олади.
Шундан сўнг, нотариус томонидан ҳужжатлар электрон файл кўринишидан қоғозга чиқариб олинади ва ушбу ҳужжатлар уларнинг асл нусхаси билан бир хил юридик кучга эга эканлиги тўғрисида тасдиқловчи ёзув ёзиб қўйилади. Бунда ҳужжатлар икки ёки ундан ортиқ варақдан иборат бўлса битта йиғмажилд шаклига келтирилади, махсус тешик очгич (люверс) ёрдамида тешган ҳолда ип ўтказиб тикилади, рақамланади, ҳужжатнинг охирги варағи ёрлиқ билан елимланган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланиб, муҳр босилади ва ушбу ҳужжатлар уларнинг асл нусхаси билан бир хил юридик кучга эга эканлиги тўғрисида тасдиқловчи ёзув ёзиб қўйилади.
Ҳужжатларнинг бир нусхаси мурожаат қилувчига берилади, иккинчи нусхаси нотариал идорада қолдирилади.
Ушбу ҳужжатларнинг тасдиқланган электрон шакли қоғоздаги ҳужжат билан бир хил юридик кучга эгадир.
172 6 . Оддий ёзма шаклда тузилган аризалар ва битимларнинг, шунингдек шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон шаклини қоғоздаги ҳужжат билан тенг юридик кучга эгалигини тасдиқлашга йўл қўйилмайди.».
29. 179-банд қуйидаги таҳрир баён этилсин:
«179. Давлат нотариал идоралари нотариуслари пул суммалари ва қимматли қоғозларни ҳудудий адлия органи томонидан тегишли банкларда очилган депозитга қабул қилади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар пул суммалари ва қимматли қоғозларни тегишли банкларда очилган ўзларининг депозитига қабул қилади.».
30. 187-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«187. Давлат нотариал идораси нотариуси кредитор ёки унинг вакилининг ёзма аризасига асосланиб, ҳудудий адлия органига кредиторларнинг рўйхатини илова қилган ҳолда пул суммалари ва қимматли қоғозларни топшириш ҳақида хат юборади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус кредитор ёки унинг вакилининг ёзма аризасига асосан банкка кредиторларнинг рўйхатини илова қилган ҳолда пул суммалари ва қимматли қоғозларни топшириш ҳақида хат ва тўлов топшириқномасини юборади.».
31. 188-банддаги «нотариуснинг» деган сўз «давлат нотариал идораси нотариусининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
32. 190-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«190. Депозитда сақланаётган пул суммалари ва қимматли қоғозлар ҳудудий адлия органларининг ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг мулки ҳисобланмайди.».
33. 209-банддаги «уни» деган сўз «уларни» деган сўз билан алмаштирилсин.
34. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси билан келишилган.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Нотариал палата раиси Д. АШУРОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 2 май,
2020 йил 30 апрель
103-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining
buyrugʻi
Notariuslar tomonidan notarial harakatlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 14-yanvardagi OʻRQ-602-son “Notariat tizimi tubdan isloh qilinishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 2-martdagi PF-5953-son “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Ilm, maʼrifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida”gi Farmoni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarori va Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 28-dekabrdagi 1049-son “Oʻzbekiston Respublikasida doimiy va vaqtincha propiska qilish tartibini yanada soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2019-yil 4-yanvardagi 2-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3113, 2019-yil 4-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2019-y., 1-2-son, 18-modda) bilan tasdiqlangan Notariuslar tomonidan notarial harakatlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq davlat roʻyxatidan oʻtkazilsin va bu haqda Hukumat bayonnoma qarorlari va idoraviy normativ hujjatlarni huquqiy ekspertizadan oʻtkazish boshqarmasi Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestriga tegishli yozuv kiritsin.
3. Qonun hujjatlarini tahlil qilish va turkumlash boshqarmasi ushbu idoraviy normativ-huquqiy hujjatni “Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami” — “Sobraniye zakonodatelstva Respubliki Uzbekistan”da hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasida eʼlon qilinishini taʼminlasin.
4. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
5. Mazkur buyruq ijrosini nazorat qilish vazir oʻrinbosari A. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2020-yil 2-maydagi 103-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Notariuslar tomonidan notarial harakatlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Muqaddimadagi “davlat notarial idoralari notariuslari (bundan buyon matnda notariuslar deb yuritiladi)” degan soʻzlar “notariuslar” degan soʻz bilan almashtirilsin.
2. 1-bandda :
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“mediator vazifasini bajaradi;”;
yettinchi — yigirma beshinchi xatboshilar tegishli ravishda sakkizinchi — yigirma oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi oʻn beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“dalillarni taʼminlaydi;”;
oʻn beshinchi — yigirma oltinchi xatboshilar tegishli ravishda oʻn oltinchi — yigirma yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi oʻn sakkizinchi va oʻn toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“mualliflik va turdosh huquq obyekti taqdim etilgan vaqtni tasdiqlaydi;
elektron hujjatning qogʻoz shaklidagi hujjat bilan bir xil yuridik kuchga ega ekanligini tasdiqlaydi;”;
oʻn sakkizinchi — yigirma yettinchi xatboshilar tegishli ravishda yigirmanchi — yigirma toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin.
3. 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 20-bandning birinchi xatboshisidagi , 135-bandning birinchi xatboshisidagi , 175-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 198-banddagi “davlat notarial idorasida” degan soʻzlar “notarial idorada” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
4. 6-bandda :
birinchi xatboshidagi “davlat notarial idoralarining” degan soʻzlar “notarial idoralarning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “davlat notarial idorasi” degan soʻzlar “notarial idora” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
5. 18-bandda :
birinchi xatboshidagi “davlat notarial idoralariga” degan soʻzlar “notariuslarga” degan soʻz bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “uning” degan soʻz “ularning” degan soʻz bilan almashtirilsin.
6. 23 1 -bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “davlat notarial idorasining” degan soʻzlar “notarial idoraning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
7. 27-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“27. Davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi lozim boʻlgan mol-mulk bilan bogʻliq bitimlarni (mol-mulkni ijaraga berish va undan tekin foydalanish shartnomalarini bekor qilish haqidagi bitimlar, koʻchmas mulkdan foydalanish va uni tasarruf etish haqidagi hamda transport vositasidan foydalanish va uni boshqarish haqidagi ishonchnomalar bundan mustasno) tasdiqlashda mol-mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish taqiqlanmaganligi va (yoki) xatlanmaganligi Tizim orqali tekshiriladi. Bunda, mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish taqiqlanmaganligi yoki xatlanmaganligi haqidagi maʼlumotnoma chop etiladi va tegishli hujjatlar yigʻmajildi bilan birga tikiladi.”;
uchinchi xatboshidagi “shartnomalarni (kelishuvlarni)” degan soʻzlar “bitimlarni” degan soʻz bilan almashtirilsin.
8. 45-bandda :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi — yettinchi xatboshilar tegishli ravishda ikkinchi — oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
oltinchi xatboshidagi “uchinchi va toʻrtinchi” degan soʻzlar “ikkinchi va uchinchi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
9. 48-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda obyektning qoldiq qiymati Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining (budjet tashkiloti tomonidan sotish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan paytda) yuz baravaridan ortiq boʻlmagan taqdirda shartnoma notarial tartibda tasdiqlanadi.”.
10. 50-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“50. Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga ega boʻlgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga nisbatan Toshkent shahrida joylashgan koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish bilan bogʻliq boʻlgan bitimlar va koʻchmas mulkni garovga (ipotekaga) qoʻyish shartnomalari quyidagi hollarda notarial tasdiqlanadi, agar sotib oluvchi tomon:
Toshkent shahrida doimiy propiskaga ega boʻlsa;
Toshkent shahri hududida kamida uch yil doimiy yashab turgan (lavozimda boʻlgan) va Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 28-dekabrdagi 1049-son qarori bilan tasdiqdangan Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy propiska qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning ilovasidagi Toshkent shahrida va Toshkent viloyatida doimiy propiska qilinish huquqiga ega boʻlgan shaxslar — chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar toifalari roʻyxatining (bundan buyon matnda Roʻyxat deb yuritiladi) 2, 3, 6 va 7-bandlariga muvofiq Toshkent shahrida doimiy propiska qilingan chet el fuqarolari yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs hisoblansa hamda ichki ishlar organlarining migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalarining (bundan buyon matnda MvaFRB deb yuritiladi) doimiy propiskasi borligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasini taqdim etsa.
Bunda notarius:
Roʻyxatning 2 va 3-bandlari asosida doimiy propiska qilingan shaxsning pasportiga doimiy propiska shtampi qoʻyilganligiga uch yil toʻlganligini;
Roʻyxatning 6-bandi asosida doimiy propiska qilingan shaxs tomonidan kamida uch yil lavozimda boʻlganligi munosabati bilan koʻchmas mulk sotib olinayotgan boʻlsa, ushbu shaxsning Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 7-oktabrdagi 336-son qarorining 1-ilovasida koʻrsatilgan davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, respublika ahamiyatiga molik boshqa davlat tashkilotlarining maʼlumotnomalari asosida Toshkent shahri hududida kamida uch yil lavozimda boʻlganligini tekshiradi.”.
11. 51-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“51. Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga ega boʻlgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga nisbatan Toshkent viloyatida joylashgan koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish bilan bogʻliq boʻlgan bitimlar va koʻchmas mulkni garovga (ipotekaga) qoʻyish shartnomalari quyidagi hollarda notarial tasdiqlanadi, agar sotib oluvchi tomon:
Toshkent shahri yoki Toshkent viloyatida doimiy propiskaga ega boʻlsa;
Toshkent shahri yoki Toshkent viloyati hududida kamida uch yil doimiy yashab turgan (lavozimda boʻlgan) va Roʻyxatning 2, 3, 6 va 7-bandlariga muvofiq Toshkent shahri va viloyatida doimiy propiska qilingan chet el fuqarolari yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs hisoblansa va MvaFRBning doimiy propiskasi borligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasini taqdim etsa.
Bunda notarius:
Roʻyxatning 2 va 3-bandlari asosida doimiy propiska qilingan shaxsning pasportiga doimiy propiska shtampi qoʻyilganligiga uch yil toʻlganligini;
Roʻyxatning 6-bandi asosida doimiy propiska qilingan shaxs tomonidan kamida uch yil lavozimda boʻlganligi munosabati bilan koʻchmas mulk sotib olinayotgan boʻlsa, ushbu shaxsning Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 7-oktabrdagi 336-son qarorining 1-ilovasida koʻrsatilgan davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, respublika ahamiyatiga molik boshqa davlat tashkilotlarining maʼlumotnomalari asosida Toshkent shahri yoki Toshkent viloyati hududida kamida uch yil lavozimda boʻlganligini tekshiradi.”.
12. 52-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
13. 53-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“53. Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga ega boʻlgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga nisbatan Toshkent shahri va Toshkent viloyatida joylashgan koʻchmas mulkni sotib olish bitimlarini notarial tasdiqlash ushbu shaxslar tomonidan yangi qurilgan narxi shartnoma tuzilgan sanadagi bazaviy hisoblash miqdorining 3 300 baravaridan kam boʻlmagan koʻchmas mulkni hisob-kitobni bank hisobvaraqlari orqali amalga oshirgan holda sotib olganda amalga oshiriladi.
Bunda yangi qurilgan koʻchmas mol-mulk deganda, mulk-huquqi (tuman (shahar) hokimining qurilishi tugallangan binoni va inshootni foydalanishga qabul qilish toʻgʻrisidagi komissiya dalolatnomasini tasdiqlash haqidagi qarori yoki qurilishi (rekonstruksiyasi) tugallangan binolar va inshootlarni foydalanishga qabul qilish dalolatnomasi asosida) vujudga kelgan paytdan eʼtiboran uch yil oʻtmagan koʻp qavatli turar joy binolari, qurilish dasturlari doirasida namunaviy loyihalar boʻyicha qurilgan yakka tartibdagi uy-joylar (jismoniy shaxslar tomonidan qurilgan yakka tartibdagi uy-joy maqomidagi uylar bundan mustasno) tushuniladi.”.
14. 54-bandning uchinchi xatboshisidagi “eng kam oylik ish haqining” degan soʻzlar “bazaviy hisoblash miqdorining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
15. 56-bandning birinchi xatboshisidagi “boshqalarga” degan soʻz “boshqa shaxsga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
16. 73-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirlda bayon etilsin:
“xususiylashtirilgan uy, kvartira, uyning yoki kvartiraning bir qismi boʻlganda, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy organlaridan (Toshkent shahrida — “Toshkent shahar uy-joylarga davlat orderlari va maʼlumotnomalar berish markazi” davlat unitar korxonasidan) olingan uy, kvartira, uyning yoki kvartiraning bir qismini xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar toʻgʻrisida maʼlumotnoma.”.
17. 74-bandda :
yettinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
sakkizinchi — oʻninchi xatboshilar tegishli ravishda yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin.
18. 92-bandning birinchi xatboshisidagi “davlat notarial idorasiga” hamda “Notarius” degan soʻzlar tegishli ravishda “idoraviy notarial arxivga” hamda “Idoraviy notarial arxiv xodimi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
19. 110-banddagi “davlat notarial idorasining” degan soʻzlar “notariusning” degan soʻz bilan almashtirilsin.
20. 111-bandning uchinchi xatboshisidagi “Eng kam ish haqining” degan soʻzlar “Bazaviy hisoblash miqdorining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
21. 125 va 128-bandlarning birinchi xatboshisidagi “davlat notarial idorasiga” degan soʻzlar “notariusga” degan soʻz bilan almashtirilsin.
22. 130-bandning oltinchi xatboshisidagi “davlat notarial idorasiga” degan soʻzlar “notarial idoraga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
23. 131-banddagi “Davlat notarial idorasiga” degan soʻzlar “Notariusga” degan soʻz bilan almashtirilsin.
24. 136-bandning sakkizinchi xatboshisidagi “davlat notarial idoraga” degan soʻzlar “notarial idoraga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
25. 137-banddagi “ichki ishlar organlari” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi organlari (ichki ishlar organlari)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
26. Quyidagi mazmundagi 14 1 -§ bilan toʻldirilsin:
“14 1 -§. Mediator vazifasini bajarish
145 1 . Notarius fuqarolik-huquqiy munosabatlar, shu jumladan mulkiy va meros masalalari boʻyicha oʻzaro maqbul qaror qabul qilish uchun taraflarning ixtiyoriy roziligi asosida nizoda mediator sifatida ish yuritadi.
Notarius faqat notariuslar tomonidan amalga oshirilgan notarial harakatlar yuzasidan kelib chiqqan nizolar boʻyicha mediator vazifasini bajaradi.
145 2 . Taraflar va mediator mediatsiya ishtirokchilaridir. Jismoniy shaxslar ham, yuridik shaxslar ham mediatsiya taraflari boʻlishi mumkin.
Taraflar mediatsiyada shaxsan yoki oʻz vakili orqali qonun hujjatlariga muvofiq ishtirok etadi.
145 3 . Notarius quyidagi nizolar boʻyicha mediativ kelishuvni tasdiqlaydi:
oilaviy nizolar (er-xotinning mol-mulkini boʻlish);
meros bilan bogʻliq nizolar (meros mol-mulkini taqsimlash, merosxoʻrlar oʻrtasida ulushlarni boʻlish va boshqalar);
boshqa nizolar (pul majburiyatlari, mulkni topshirish majburiyatlari, qarz majburiyatlari, garov munosabatlari boʻyicha majburiyatlar).
145 4 . Mediatsiya tartib-taomilini amalga oshirish uchun taraflar oʻzaro kelishuvga koʻra notarial harakatni amalga oshirgan notariusga yoki boshqa notariusga murojaat qilishi mumkin.
Manfaatdor taraf nizoning ikkinchi tarafiga nisbatan qoʻyilayotgan talablar mazmunini izohlagan xolda notariusga kelishuv tartib-taomilini qoʻllash haqida ariza bilan murojaat etadi. Notarius qonun hujjatlarida belgilangan muddatda arizani oʻrganib chiqib, taraflar, nizo predmeti, oʻtkazilish joyi va vaqti koʻrsatilgan nizoni mediatsiya yoʻli bilan hal etish haqida taraflarga xat yuboradi.
Agar taraflar notariusga nizolashayotgan masala boʻyicha mediatsiyani qoʻllash haqida birgalikda murojaat etsa, notarius ulardan ushbu masala boʻyicha mediatsiya tartib-taomilini amalga oshirishga roziligi haqidagi oddiy yozma shakldagi kelishuvni taqdim etishni soʻraydi.
145 5 . Taraflar mulkiy yoki meros masalasi boʻyicha yuzaga kelgan nizoni notarius orqali hal etishda notariusga shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarini, nizo kelib chiqishiga sabab boʻlgan notarial harakat asli yoki nusxasi, ushbu nizoni hal etish uchun mediatsiya tartib-taomilini amalga oshirish toʻgʻrisidagi oddiy yozma shaklda tuzilgan kelishuvni taqdim etadi.
145 6 . Mediatsiya tartib-taomili mediatsiya tartib-taomilini amalga oshirish toʻgʻrisida taraflar tomonidan kelishuv tuzilgan kundan eʼtiboran boshlanadi.
145 7 . Mediatsiya tartib-taomili amalga oshirilayotganda notaruis taraflarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini cheklashga, ularning u yoki bu qarorni qabul qilishda bosim oʻtkazishga haqli emas.
Notarius mediatsiya tartib-taomilini amalga oshirish chogʻida bir vaqtning oʻzida ham taraflarning barchasi bilan, ham taraflarning har biri bilan alohida-alohida uchrashuvlar oʻtkazadi, ularga nizoni hal etishga doir ogʻzaki va yozma tavsiyalar beradi, mediatsiya boshlanguniga qadar mediatsiya taraflariga mediatsiyaning maqsadini, shuningdek ularning huquq va majburiyatlarini tushuntiradi, taraflarning oʻzaro fikr va takliflarini almashishlarini taʼminlaydi, taraflar tomonidan nizoni tartibga solish turini taklif qiladi.
Mediatsiya tartib-taomilini amalga oshirish toʻgʻrisidagi kelishuvda:
taraflar haqidagi;
nizo predmeti toʻgʻrisidagi;
mediatsiya tartib-taomilini amalga oshirish tartibi, mediator, taraflar tomonidan kelishilgan majburiyatlar, ularni bajarish shartlari va muddatlari haqidagi;
mediatsiya tartib-taomili amalga oshiriladigan til, joy va sana toʻgʻrisidagi;
mediatsiya tartib-taomili amalga oshiriladigan muddat haqidagi maʼlumotlar boʻlishi kerak.
145 8 . Mediatsiyani amalga oshirish muddati mediatsiya tartib-taomilini amalga oshirish toʻgʻrisidagi kelishuvda taraflar tomonidan ixtiyoriy belgilanadi. Bunda muddat oʻttiz kundan oshmasligi lozim. Zarur hollarda taraflarning oʻzaro roziligi bilan ushbu muddat oʻttiz kungacha uzaytirilishi mumkin.
145 9 . Notarius tomonidan quyidagi hollarda mediatsiyani qoʻllash tugatiladi:
taraflar tomonidan mediativ kelishuv tuzilganda;
nizo xususida oʻzaro maqbul boʻlgan qarorga erishish imkoniyati boʻlmaganda;
mavjud nizo boʻyicha kelishuvga erishmay turib mediatsiyani tugatish toʻgʻrisida taraflarning kelishuvi tuzilganda (mediatsiya tartib-taomilini amalga oshirish toʻgʻrisida yozma kelishuv mavjud boʻlgan taqdirda);
biror-bir taraf mediatsiyani davom ettirishdan voz kechishini maʼlum qilganda;
mediatsiya tartib-taomilini amalga oshirish muddatlari oʻtganda.
145 10 . Taraflar mediatsiya tartib-taomilini amalga oshirish natijalaridan kelib chiqadigan nizoni yoxud majburiyatlarni bajarish shartlari va muddatlari xususida oʻzaro maqbul qarorga erishgan taqdirda, notarius taraflar oʻrtasida tuzilgan mediativ kelishuvni tasdiqlaydi.
Mediativ kelishuvda quyidagilar koʻrsatilishi kerak:
tuzilgan joyi va sanasi;
taraflar haqidagi maʼlumotlar;
nizo predmeti;
mediatsiya tartib-taomilini amalga oshirilganligi, mediator, taraflar tomonidan kelishilgan majburiyatlar, ularni bajarish shartlari va muddatlari;
mediatsiya tartib-taomili amalga oshiriladigan til, joy va sana;
oʻzaro maqbul qarorga erishilganligi;
mediativ kelishuvni tuzgan taraflar uchun majburiy kuchga ega ekanligi;
mediativ kelishuvda nazarda tutilgan tartibda hamda muddatlarda taraflar tomonidan ixtiyoriy ravishda bajarilishi;
mediativ kelishuv bajarilmasligining oqibatlari;
mediativ kelishuv bajarilmagan taqdirda taraflar oʻz huquqlari himoya qilinishini soʻrab sudga murojaat etishga haqli ekanligi.
145 11 . Mediativ kelishuv notariusga kamida uch nusxada taqdim etiladi va notarial tartibda tasdiqlanadi, ulardan bittasi notarial idorada saqlanadi.”.
27. Quyidagi mazmundagi 19 1 -§ bilan toʻldirilsin:
“19 1 -§. Dalillarni taʼminlash
164 1 . Fuqarolik-huquqiy munosabatlarda manfaatdor shaxslarning iltimosiga binoan notarius sudda yoki maʼmuriy organda ish yuzaga kelgan taqdirda, agar taqdim etish keyinchalik mumkin boʻlmay qoladi yoki qiyin boʻladi deb taxmin qilish uchun asoslar mavjud boʻlsa, dalillarni taʼminlaydi.
Notarius dalillarni nusxa olish, yozib olish, toʻplash va oʻzida saqlash orqali taʼminlaydi.
164 2 . Notarius Qonunda belgilangan tartibda dalillarni taʼminlashi mumkin.
Notarius tomonidan dalillarni taʼminlash suddan oldin ham, sud jarayoni mobaynida ham amalga oshirilishi mumkin.
Bunda ariza beruvchi notariusga dalillarni taʼminlashi uchun bu haqida ariza bilan murojaat qiladi. Ariza umumiy tartibda, dalillarni taʼminlash sabablari koʻrsatilgan holda yoziladi.
Mazkur ariza notariusga dalillardan nusxa olish, ularni yozib olish, toʻplash va saqlash uchun asos boʻladi.
Notarius dalillarni taʼminlash haqida arizani qabul qilganidan soʻng, mazkur masalaga aloqador barcha taraflarni dalillarni taʼminlash joyi va vaqti toʻgʻrisida xabardor qilishi shart.
164 3 . Dalillarni taʼminlash notarius tomonidan bayonnoma tuzish orqali rasmiylashtiriladi. Bayonnomada qaysi holat boʻyicha dalil taʼminlanayotganligi, isbotlash predmeti va uning mazmuni, arizachining huquq va majburiyatlari koʻrsatilishi lozim.
Dalillarni taʼminlash uchun notarius guvohlarning koʻrsatuvlarini yozib oladi, yozma va ashyoviy dalillarni koʻzdan kechiradi va guvohlantiradi, ekspertiza tayinlaydi, Internet jahon axborot tarmogʻidagi faktlarni tasdiqlaydi.
Dalillarni taʼminlash maqsadida amalga oshiriladigan har bir harakat bayonnomada aks ettirilishi va ularda kamida ikkita xolis ishtirok etishi lozim.
164 4 . Guvohlarni soʻrov qilish va ularning koʻrsatuvlarini yozib olish, agar bu guvohlar kelgusida oʻtkaziladigan sud jarayonida qatnasha olmasa, ular salomatligining ahvoli ogʻir boʻlsa va oʻz ixtiyoriga koʻra notarius tomonidan soʻroq qilinishiga rozi boʻlsa amalga oshiriladi. Guvohlarning koʻrsatuvlari ularni soʻroq qilish bayonnomasida qayd etiladi. Ushbu bayonnoma guvoh, guvohni soʻroq qilishda ishtirok etgan shaxslar va notarius tomonidan imzolanishi shart.
164 5 . Notarius tomonidan yozma va ashyoviy dalillarni koʻzdan kechirish yoki guvohlantirish, ular taqdim etilgan taqdirda notarial idora binosida, aks holda, joyiga chiqib amalga oshiriladi hamda dalillarning tavsifi va holatning mazmuni bayonnomada aks ettiriladi.
164 6 . Notarius dalillarni taʼminlash uchun maʼlum bir soha mutaxassislarining xulosasi zarur deb hisoblasa, u holda ekspertiza tayinlash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Mazkur qaror notarius tomonidan bir ish kunidan kechiktirmay ekspertizani amalga oshiruvchi tegishli tashkilot, korxona, muassasa yoki mansabdor shaxsga yuboriladi.
164 7 . Notarius bayonnomada guvohlarni va ekspertlarni yolgʻon maʼlumot yoki yolgʻon guvohlik berganlik uchun jinoiy javobgarlikka tortilishi haqida ogohlantirishi shart.
164 8 . Notarius quyidagi hollarda Internet jahon axborot tarmogʻidagi faktlarni tasdiqlashni amalga oshiradi:
tegishli domen oʻgʻirlanganda;
mualliflik huquqi bilan himoyalangan kontent (matn, audio va video materiallar) oʻgʻirlanganda;
tovar yoki xizmat koʻrsatish belgilaridan noqonuniy foydalanilganda;
reklama toʻgʻrisidagi qonun hujjatlari talablariga zid ravishda reklama joylashtirilganda;
jismoniy yoki yuridik shaxslarning ishchanlik obroʻsi, shaʼni va qadr-qimmatini kamsituvchi tuhmat yoki haqoratli maʼlumotlar joylashtirilganda.
Manfaatdor shaxs notariusga Internet jahon axborot tarmogʻida dalillarni taʼminlashni soʻrab aniq sabablarni koʻrsatgan holda murojaat qilishi lozim. Bunda ariza beruvchi arizada veb-portal yoki veb-sayt yoxud veb-sahifani aniq koʻrsatishi shart.
Notarius mazkur ariza koʻrsatilgan tegishli veb-portal yoki veb-sayt yoxud veb-sahifa boʻyicha faktlarni koʻzdan kechiradi.
Notarius veb-portal yoki veb-sayt yoxud veb-sahifani koʻzdan kechirayotgan vaqtda koʻrsatilgan manzildagi maʼlumotlar haqiqatdan ham ariza beruvchining huquqlari va qonuniy manfaatlariga zid ekanligiga ishonch hosil qilishi shart.
Notarius tegishli veb-portal yoki veb-sayt yoxud veb-sahifani koʻzdan kechirib boʻlganidan soʻng, undagi faktlarni qogʻozda chop etadi va aniq manzilni koʻrsatgan holda ularni tasdiqlaydi.
Notarius faktlarni tasdiqlash uchun amalga oshirgan harakatlar roʻyxatini, koʻrilgan sahifalar sonini, dalillarning tarkibini, veb-portal yoki veb-sayt yoxud veb-sahifa koʻzdan kechirilgan sana va joyni, manfaatdor shaxslar toʻgʻrisidagi va notarial idora toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni bayonnomada qayd etadi hamda tasdiqlangan dalillarni bayonnomaga ilova qiladi.”.
28. Quyidagi mazmundagi 22 1 va 22 2 -§ bilan toʻldirilsin:
“22 1 -§. Mualliflik va turdosh huquq obyekti taqdim etilgan vaqtni tasdiqlash
172 1 . Notarius mualliflik va turdosh huquq obyekti taqdim etilgan vaqtni tasdiqlaydi.
Muallif yoki boshqa turdosh huquq egasi mualliflik va turdosh huquq obyektini nashriyotga, ommaviy axborot vositalariga yoki uchinchi shaxslarga topshirishdan oldin kelgusida oʻzining huquqlarini himoya qilish maqsadida mualliflik va turdosh huquq obyekti taqdim etilgan vaqtni tasdiqlatishi mumkin. Buning uchun u istalgan notariusga murojaat qilish huquqiga ega.
172 2 . Muallif yoki turdosh huquq egasi notariusga oʻz huquqlarini kelajakda himoya qilishi lozim boʻlgan asarining birlamchi manbasini taqdim etadi.
Notarius ushbu hujjatlarni shaxsan oʻzi koʻzdan kechiradi, ularda tuzatish yoʻqligini tekshiradi. Agar hujjatda tuzatish aniqlansa, notarius tomonidan bu haqda hujjatning tasdiqlovchi yozuvida koʻrsatilishi shart.
Hujjatlar matni aniq va tushunarli, qalam bilan yozilmagan boʻlishi lozim.
172 3 . Mualliflik va turdosh huquq obyekti taqdim etilgan vaqtni notarius tomonidan tasdiqlash ikki nusxada amalga oshiriladi. Bunda hujjatning har bir nusxasiga tasdiqlovchi yozuv kiritiladi.
Ushbu tasdiqlovchi yozuvda quyidagilar koʻrsatilishi lozim:
notariusning familiyasi, ismi va otasining ismi;
notarial idoraning toʻliq nomi;
mualliflik va (yoki) turdosh huquq obyekti taqdim etilgan vaqt va sana;
muallif yoki turdosh huquq egasining familiyasi, ismi va otasining ismi, uning yashash manzili.
Muallif yoki turdosh huquq egasi tomonidan bir vaqtning oʻzida bir nechta hujjatlar taqdim etilganda, ularning har biriga alohida tasdiqlovchi yozuv kiritiladi. Bunda tasdiqlangan hujjatlarning bir nusxasi muallif yoki turdosh huquq egasiga beriladi, ikkinchi nusxasi notariusda qoladi.
172 4 . Mualliflik va turdosh huquq obyekti taqdim etilgan vaqtni tasdiqlash mualliflik va turdosh huquqning yuzaga kelishi uchun asos boʻlmaydi.
22 2 -§. Elektron hujjatning qogʻoz shaklidagi hujjat bilan bir xil yuridik kuchga ega ekanligini tasdiqlash
172 5 . Notarius mol-mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish bilan bogʻliq boʻlmagan harakatlarni amalga oshirishda notarial tartibda tasdiqlangan arizalar, ijara shartnomalari va ishonchnomalarning elektron shakli qogʻoz shaklda taqdim etilgan hujjatga muvofiqligini tasdiqlaydi.
Elektron hujjatning qogʻoz shaklidagi hujjat bilan bir xil yuridik kuchga ega ekanligini tasdiqlash 2020-yil 1-yanvardan boshlab respublika hududida notariuslar tomonidan tasdiqlab kelinayotgan arizalar, ijara shartnomalari va ishonchnomalar uchun amal qiladi.
Bunda notarius arizalar, ijara shartnomalari va ishonchnomalarni uning nomidan tasdiqlangan yoki unda taraf sifatida ishtirok etgan shaxsning murojaatiga asosan boshqa notarius tomonidan tasdiqlangan hujjatlarning fayl koʻrinishini uning noyob raqami yoki boshqa shu kabi maʼlumotlari orqali Tizimdan elektron fayl koʻrinishiga oʻtkazib oladi.
Shundan soʻng, notarius tomonidan hujjatlar elektron fayl koʻrinishidan qogʻozga chiqarib olinadi va ushbu hujjatlar ularning asl nusxasi bilan bir xil yuridik kuchga ega ekanligi toʻgʻrisida tasdiqlovchi yozuv yozib qoʻyiladi. Bunda hujjatlar ikki yoki undan ortiq varaqdan iborat boʻlsa bitta yigʻmajild shakliga keltiriladi, maxsus teshik ochgich (lyuvers) yordamida teshgan holda ip oʻtkazib tikiladi, raqamlanadi, hujjatning oxirgi varagʻi yorliq bilan yelimlangan holda notariusning imzosi bilan tasdiqlanib, muhr bosiladi va ushbu hujjatlar ularning asl nusxasi bilan bir xil yuridik kuchga ega ekanligi toʻgʻrisida tasdiqlovchi yozuv yozib qoʻyiladi.
Hujjatlarning bir nusxasi murojaat qiluvchiga beriladi, ikkinchi nusxasi notarial idorada qoldiriladi.
Ushbu hujjatlarning tasdiqlangan elektron shakli qogʻozdagi hujjat bilan bir xil yuridik kuchga egadir.
172 6 . Oddiy yozma shaklda tuzilgan arizalar va bitimlarning, shuningdek shaxsni tasdiqlovchi hujjatlarning elektron shaklini qogʻozdagi hujjat bilan teng yuridik kuchga egaligini tasdiqlashga yoʻl qoʻyilmaydi.”.
29. 179-band quyidagi tahrir bayon etilsin:
“179. Davlat notarial idoralari notariuslari pul summalari va qimmatli qogʻozlarni hududiy adliya organi tomonidan tegishli banklarda ochilgan depozitga qabul qiladi.
Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar pul summalari va qimmatli qogʻozlarni tegishli banklarda ochilgan oʻzlarining depozitiga qabul qiladi.”.
30. 187-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“187. Davlat notarial idorasi notariusi kreditor yoki uning vakilining yozma arizasiga asoslanib, hududiy adliya organiga kreditorlarning roʻyxatini ilova qilgan holda pul summalari va qimmatli qogʻozlarni topshirish haqida xat yuboradi.
Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius kreditor yoki uning vakilining yozma arizasiga asosan bankka kreditorlarning roʻyxatini ilova qilgan holda pul summalari va qimmatli qogʻozlarni topshirish haqida xat va toʻlov topshiriqnomasini yuboradi.”.
31. 188-banddagi “notariusning” degan soʻz “davlat notarial idorasi notariusining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
32. 190-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“190. Depozitda saqlanayotgan pul summalari va qimmatli qogʻozlar hududiy adliya organlarining yoki xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariusning mulki hisoblanmaydi.”.
33. 209-banddagi “uni” degan soʻz “ularni” degan soʻz bilan almashtirilsin.
34. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalar Oʻzbekiston Respublikasi Notarial palatasi bilan kelishilgan.
Vazir R. DAVLETOV
Notarial palata raisi D. AShUROV
Toshkent sh.,
2020-yil 2-may,
2020-yil 30-aprel
103-mh-son