📅 2020-yil 19-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 19-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 19 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 мая 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 May 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
ТУЗИЛМАСИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар қудрати қобилиятини ошириш соҳасидаги давлат сиёсатининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
Шу билан бирга, армия спортидаги кўплаб ижобий натижаларга қарамай, қатор тизимли муаммолар мавжуд бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг спорт салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш имконини бермайди. Хусусан:
биринчи — армия спортининг аниқ йўлга қўйилган бошқарув тизими мавжуд эмас, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг айрим ҳарбий қисм ва муассасаларида спорт инфратузилмаси етарли даражада ривожлантирилмаган;
иккинчи — давлат-хусусий шериклик шартларида замонавий инфратузилмани яратиш бўйича нодавлат сектор билан ҳамкорлик механизмлари жорий этилмаган;
учинчи — жисмоний тарбия воситалари орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини (айниқса ёшларни) спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш тизими чуқур эътиборни талаб қилади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида янада ривожлантириш ва оммалаштириш, олий малакали спортчиларни олимпия, оммавий, миллий, ҳарбий-амалий ва техник спорт турлари бўйича талабга тўла жавоб берадиган даражада ва сифатли тайёргарлик кўришларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Спорт клубини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) айлантириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг таклифи маъқуллансин.
Белгилаб қўйилсинки, Марказ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг мустақил бошқармасига тенглаштирилган муассасаси ҳисобланади.
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
оммавийлаштирилаётган спорт турларини ривожлантириш, мамлакат ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари спорт терма жамоалари учун ҳарбий хизматчи, хизматчи ва ўқувчи спортчилар орасидан юқори тоифали спортчиларни тайёрлаш;
ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ишчи ва хизматчилар ҳамда ўқувчи ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш ишларини ташкил этиш;
Марказ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг халқаро алоқаларни ривожлантириш режалари бўйича тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари спорт терма жамоалари ва алоҳида спортчиларнинг иштирокини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари жисмоний тайёргарлик ва спорт соҳаси мутахассисларига амалий ёрдам кўрсатиш;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий спорт халқаро кенгаши, хорижий давлатлар армиялари спорт қўмиталари билан дўстона ўзаро муносабатларини ривожлантиришда иштирок этиш;
жисмоний тарбия ва спорт, шунингдек, армия спортчиларининг ютуқлари кенг тарғиб қилинишини таъминлаш.
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашига армия спортини ривожлантириш соҳасида:
спорт ташкилотлари (муассасалари, федерациялари, ассоциациялари ва бошкалар) билан ҳамкорликда истиқболли спортчиларни тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг самарали саралаб олиш тизимини яратиш, Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирок этишни таъминлаш учун улар орасидан сифатли спорт захираси ва мамлакат терма жамоалари таркибларини шакллантириш;
халқаро спорт алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашда, хорижий инвестиция ва грантларни жалб қилиш бўйича ишларни ташкил этиш;
жисмоний тарбия ва армия спортига бағишланган оммабоп армия спорт дастурларини ташкил қилиш, адабиётларни нашр этиш ҳамда мавзули видео- ва киноматериаллар яратиш борасида кўмаклашиш тавсия этилсин.
4. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини ташкил этиш тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Дастурга киритилган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажариш доирасида:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги хузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» ИК — буюртмачи;
ўтказилган танлов натижалари асосида аниқланган ташкилот — бош пудратчи этиб белгилансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги билан биргаликда 2020 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш доирасида Дастурга киритилган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун марказлаштирилган манбалар ҳисобига маблағлар ажратишни назарда тутсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда:
келгусида белгиланган тартибда ҳақиқий ҳарбий хизматга чақириш учун спорт секцияси ва мактаби даражасидан бошлаб мамлакат терма жамоасига қадар истиқболли ва қобилиятли спортчиларни саралаш, тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини жорий этсин;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг республика миқёсида ўтказиладиган талабаларнинг оммавий спорт тадбирлари (универсиадалари)да иштирок этишини таъминласин;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда спортчилар асосий таркибининг узлуксиз ўқув-машқ йиғинлари ўтказилишини ва уларнинг халқаро мусобақаларда мунтазам самарали иштирокини таъминласин;
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт имкониятлари ҳамда армия спортчиларининг халқаро мусобақалардаги иштироки тажрибасининг ҳар томонлама таҳлили асосида Марказда ривожлантириш учун қўшимча спорт турларини белгилансин, бунда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ходимларининг умумий белгиланган чекланган сони доирасида Марказнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига кирувчи контракт бўйича ҳарбий хизматчилар, хизматчилар, тренер-ўқитувчилар, спортчи ва хизмат кўрсатиш ходимларининг штат сонини кўпайтириш чораларини кўрсин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жойларда ҳарбий хизматчилар ва чақирувгача бўлган ёшларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги доирасида ўтказиладиган спорт тадбирлари учун мавжуд бўлган ҳудудий спорт объектларини бепул асосда тақдим этишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда Марказ фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ҳамда чақирувгача бўлган ёшлар ўртасида армия спортини фаол тарғиб қилиш ва оммалаштириш ишларини ташкил этсинлар;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Давлат актив бошқарув агентлиги билан биргаликда Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Авиасозлар кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Мудофаа вазирлигининг «Маънавият ва маърифат маркази» биносини Тошкент шаҳар ҳокимлигига оператив бошқарув ҳуқуқи билан белгиланган тартибда бепул берилишини таъминласин.
11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
икки ой муддатда «Маънавият ва маърифат маркази» биносини реконструкция қилиш учун салоҳиятли инвесторларни давлат-ҳусусий шериклик шартлари асосида музокаралар ўтказиш орқали танлаб олсин, бинони реконструкция қилиш лойиҳаси ва эскизларни тасдиқласин;
«Маънавият ва маърифат маркази» биносини реконструкция қилиш ишлари якунлангандан сўнг бинога давлат-ҳусусий шериклик шартлари асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг «Ўзбекистон бадиий филармонияси» жамоаларидан бирини жойлаштиришни таъминласин.
Белгилансинки, «Маънавият ва маърифат маркази» биносини давлат-ҳусусий шериклик шартлари асосида таъмирлаш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарорига мувофиқ белгиланади.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 292-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини ташкил этиш тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг комплекс тизимини ва армия спортини ташкиллаштириш, ҳарбий-касбий фаолиятга оид масалаларни самарали ҳал этишга қодир, соғлом, жисмонан ривожланган, руҳан барқарор ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш тартибини белгилайди.
2. Армия спортига Олимпия, оммавий, миллий, ҳарбий-амалий ҳамда техник ва амалий спорт турлари киради.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олимпия спорт турлари — Халқаро олимпия қўмитасининг қарори билан Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари;
оммавий спорт турлари — ташкил этилган ва мустақил машғулотларни, шунингдек, оммавий-жисмоний ва спорт тадбирларини ўтказиш орқали аҳолини жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилишга, ривожлантиришга, жисмоний жиҳатдан тарбиялашга, соғломлаштиришга қаратилган спорт турлари;
миллий спорт турлари — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ривожланаётган ва миллий, ижтимоий-маданий йўналишга эга спорт турлари;
ҳарбий амалий спорт турлари — ҳарбий-амалий аҳамиятга эга бўлган ҳамда «Жисмоний тайёргарлик ва спорт» фани бўйича таълим дастурига киритилган алоҳида спорт турларидан (енгил атлетика, сузиш, якка курашнинг турли кўринишлари ва бошқалар) олинган машқлар ва улар бирикмасининг умумлаштирилган номи;
техник ва амалий спорт турлари — спорт натижаларига эришиш учун спортчи томонидан умумий жисмоний машқлар мажмуасидан ташқари, спорт техникасидан, мосламаларидан ёки техникавий воситалардан фойдалана билиш ва уларни бошқариш соҳасидаги кўникмалар ва маҳорат қўлланиладиган, шунингдек, ҳар хил спорт турларидан олинган, амалий аҳамиятга эга бўлган машқлар бирикмасидан фойдаланиладиган спорт турлари;
ҳарбий спорт мусобақалари — ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлик дастурига киритилган ҳарбий-касбий усуллар, ҳаракатлар ва машқлардан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган мусобақалар;
оммавий спорт ишлари — ҳарбий хизматчиларнинг ҳар томонлама жисмоний тайёргарлигини ошириш, уларда зарур маънавий-руҳий сифатлар ва амалий кўникмаларни ҳосил қилиш ҳамда соғлиғини мустаҳкамлаш ва организмини чиниқтиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуаси;
таҳсил олаётган спортчилар — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази олий маҳорат спорт мактабининг спорт бўлинмаларига қабул қилинган, ёши ва жинси бўйича танлаган спорт тури билан шуғулланаётган ҳарбий бўлмаган фуқаро ҳамда спорт тадбирларида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги номидан иштирок этувчи спортчилар;
ҳарбий хизматчининг жисмоний тайёргарлиги — ҳарбий хизматчиларнинг зарур жисмоний тайёргарлик даражасини сақлаб туриш ва уларда жанговар топшириқларни бажариш учун юксак маънавий-руҳий сифатларни тарбиялашга қаратилган тадбирлар мажмуаси.
2-боб. Ваколатли органларнинг армия спортини ривожлантириш соҳасидаги асосий вазифалари
4. Армия спортини ривожлантириш соҳасида вазирликлар ва идораларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
а) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний такомиллашувини ишончли ва тезкор бошқаришни амалга ошириш ҳамда жисмоний тайёргарлик тизими фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлигини ошириш ва жанговар қобилиятини таъминлаш бўйича фаолиятда замонавий қарашлар, мақсадли кўрсатмалар, тамойиллардан келиб чиқиб, жанговар тайёргарликни такомиллаштириш концепциясини белгилаш;
ҳарбий хизматчиларни жисмоний тайёргарлик мобайнида ўргатиш ва тарбиялашнинг умумий тизими, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг давлат тизими, турли ижтимоий ҳолатларни бошқариш тамойилларини амалга ошириш, шунингдек, замонавий жанг ва ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ҳолатлар талабларига мос тарзда ўқув-машқ жараёнининг амалий, мажмуавий, тизимли ва оптимал бўлишини таъминлаш;
спорт индустрияси доирасида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг миллий стратегияси асосида чақириққа қадар бўлган ёшлар ўртасида армия спортини барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда ривожлантириш ва оммалаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳарбий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишда узлуксиз иш олиб бориш, ҳарбий қисм ва муассасаларни жисмоний тарбия ва спорт бўйича юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини белгиланган тартибда таъминлаш;
б) Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари кўламида жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, клублар, спорт қўмиталари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга ошириш;
ҳарбий қисм ва муассасаларнинг моддий-техник базаларини, жисмоний-соғломлаштириш ва спорт объектлари, иншоотлари мустаҳкамланишида ва ривожланишида, шунингдек, уларни замонавий спорт инвентарлари ва асбоб-ускуналар билан таъминлашда бевосита иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида профессионал ва оммавий спорт, шунингдек, ҳарбий-амалий ва техник спорт турларини ривожлантиришга ёрдам бериш ва рағбатлантириш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлик жараёнида замонавий технологияларни татбиқ этиш, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар дўстона армияларининг спорт кенгашлари ва халқаро ҳарбий спорт қўмитаси доирасида халқаро ва вилоятлараро мусобақаларни ташкил этиш бўйича тадбирларни ўтказиш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолиятни ҳамкорликда ташкил этиш тўғрисида идоралараро тасдиқланган меморандумлар бўйича иш олиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти базасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини тайёрлаш бўйича тадбирларни ўтказиш;
в) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
турли ҳарбий-ҳисоб ихтисосликларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда спорт-таълим муассасаларининг спорт тайёргарлиги бўйича ягона стандартларни ишлаб чиқиш ва фаолиятга татбиқ этиш;
ҳарбий-амалий йўналишга эга республика таълим муассасаларида клублар, тўгараклар ва секцияларни ташкил этиш;
турли куч тузилмалари мутахассисларини жалб қилган ҳолда спорт ва амалий йўналишга эга ҳарбий-ватанпарварлик тўгаракларини яратиш;
ўқувчилар ва чақирув ёшигача бўлган ёшлар ўртасида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари очиқ чемпионатларини (кубок, биринчиликлар) ташкил этишда бевосита иштирок этиш;
г) ҳудудларнинг ҳарбий-маъмурий секторлари:
армия тузилмаларининг ҳудудлар аҳолиси билан ўзаро ҳамжиҳатлигини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоатчиликни мазкур жараёнга жалб қилган ҳолда амалга ошириш;
гарнизон ва ҳарбий шаҳарчалар моддий-техник спорт базасининг яратилиши ва самарали ишлашида иштирок этиш;
ҳудудларнинг ҳарбий-спорт тадбирлари ва армия жисмоний ҳаракатини қўллаб-қувватлашни манзилли молиялаштириш учун маҳаллий бюджет маблағларини жалб қилиш;
ҳарбий қисм командирлари ва муассасалар бошлиқларининг буюртмаси бўйича ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлик машғулотлари ва спорт тадбирларини ўтказиш учун маҳаллий спорт иншоотларини бепул асосда тақдим этиш.
3-боб. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини ташкил этиш
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини ташкил этиш субъектлари қуйидагилар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби Жанговар тайёргарлик бош бошқармаси — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида ҳарбий-амалий ва техник спорт турларини ривожлантириш ва оммавий-спорт ишларини ташкил этиш соҳасида;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва чақирувга қадар ёшлар ўртасида юксак натижаларга эришиш мақсадида спортни ривожлантириш соҳасида;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги таркибий бўлинмалари.
6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини бошқаришни ташкил этиш ушбу Низомга иловага мувофиқ амалга оширилади.
4-боб. Армия спортини ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штабининг асосий вазифалари ва функциялари
7. Армия спортини ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штабининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида жисмоний тарбия ва спортни бошқаришни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида оммавий-спорт ишларини ташкил этиш ҳамда спортнинг ҳарбий-амалий ва техник турларини ривожлантириш;
ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, чақирувга қадар ёшлар ва чақирув ёшидаги ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, танлаган спорт тури билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш;
чақирувга қадар ёшлар ва чақирув ёшидаги ёшлар ўртасида ҳарбий хизматни оммалаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида жисмоний тайёргарлик ва спорт бўйича ўқув ва моддий-техник базани такомиллаштириш.
8. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида жисмоний тарбия ва спортни бошқариш тизимини ташкил этиш соҳасида:
жисмоний тарбия ва спорт масалаларига оид мажбуриятларнинг барча тоифадаги мансабдор шахслар томонидан самарали бажарилиши учун шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;
армия спортини ривожлантириш соҳасидаги масъулиятни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг турли даражадаги раҳбарлари ўртасида тақсимлайди;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида жисмоний тайёргарлик ва спортни ривожлантиришнинг асосий тамойиллари амалий жиҳатдан бажарилишига кўмаклашади;
б) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида оммавий-спорт ишларини самарали ташкил этиш ҳамда спортнинг ҳарбий-амалий ва техник турларини ривожлантириш соҳаларида:
барча тоифадаги командир ва бошлиқларнинг ҳарбий хизматчилар, ҳарбий бўлмаган ходимлар, уларнинг оила аъзолари ўртасида жисмоний тарбия ва армия спорти билан шуғулланишни оммалаштириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
ҳар йили армия спортининг ҳар хил турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари очиқ чемпионатларининг ўтказилишини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида спортнинг ҳарбий-амалий ва техник турлари фаол ривожланишига кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги шахсий таркибини Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Халқаро ҳарбий спорт кенгаши (CISM) ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар армияларининг спорт қўмиталари томонидан ўтказиладиган республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларга тайёрлашни ва улардаги иштирокини таъминлайди;
барча тоифадаги фуқаролар учун уларнинг ёши ва тайёргарлик даражасига мос келувчи ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилишини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги шахсий таркибининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги касбий тайёргарлигини, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;
ҳар бир ҳарбий қисмда жисмоний тайёргарлик тизими ишончли фаолият юритишини таъминлайди;
в) ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини, чақирув ёшига қадар ва чақирув ёшидаги ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, улар спортнинг танланган тури билан шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш соҳасида:
ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, чақирув ёшига қадар ва чақирув ёшидаги ёшларнинг армия спортининг танланган тури билан шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратишда кўмаклашади;
ҳарбий-амалий ва армия спортининг бошқа турлари бўйича спорт разрядлари ва унвонларини, мураббийлик ва ҳакамлик тоифаларини белгиланган тартибда беришни амалга оширади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги армия мутахассисларининг меҳнатини рағбатлантиришни таъминлайди;
г) чақирув ёшига қадар ва чақирув ёшидаги ёшлар ўртасида ҳарбий хизматни оммалаштириш соҳасида:
спорт секцияларининг иши ҳамда секция ва селекция ишларини ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича комплекс тадбирларни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш мавзулари, шу жумладан, юқори малакали спортчиларни мутахассис ва йўриқчилар сифатида жалб қилган ҳолда оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритилишини ташкил этади;
олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш, контракт бўйича хизматни ва махсус бўлинмалардаги хизматни ўташ учун энг яхши жисмоний тайёргарликка эга ёшларни танлаб олишда иштирок этади;
ватанпарварликка қаратилган спорт тадбирларини ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлайди;
д) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида жисмоний тайёргарлик ва спорт бўйича ўқув ва моддий-техник базани такомиллаштириш соҳасида:
республиканинг ҳарбий-маъмурий секторлари билан ҳамкорликда ҳарбий гарнизонларнинг спорт объектлари инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича узлуксиз ишлар амалга оширилишини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт объектлари спорт инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, уларнинг замонавий инвентарь ва қурилмалар билан жиҳозланишини таъминлайди.
5-боб. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби Жанговар тайёргарлик бош бошқармасининг асосий вазифалари
9. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби Жанговар тайёргарлик бош бошқармасининг армия спортини ривожлантириш соҳасидаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида ўтказилаётган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги барча бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
жисмоний тайёргарлик ва спорт мутахассисларининг фаолиятини жанговар тайёргарлик дастурининг вазифаларини бажаришга йўналтириш;
жисмоний тайёргарлик ва спорт бўйича ўқув, моддий-техник базанинг ҳолати, уни такомиллаштириш ва ундан самарали фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек, замонавий жиҳозлар ва инвентарь билан ўз вақтида ва сифатли таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида жисмоний тайёргарлик ва спортнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг тизимли мониторинги, таҳлил, умумлаштириш ва ҳисобга олишни ташкил этиш ҳамда ахборот материалларини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий бошқарув органлари, ҳарбий қисм ва муассасаларига юбориш;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги жисмоний тайёргарлик ва спорт мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
календарь йил учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигидаги спорт ва оммавий-жисмоний тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
оммавий-жисмоний ишлар кўрик танловларини, Бутун армия ўйинлари, Қуролли Кучлар чемпионатлари ва халқаро ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш;
жисмоний тайёргарлик ва спорт масалалари бўйича юқори турувчи қўмондонлик буйруқларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини ташкил этиш;
жисмоний тайёргарлик ва спорт бўйича ҳарбий мутахассис кадрлар таркибини танлаш ва жойлаштиришни амалга ошириш.
6-боб. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш марказининг асосий вазифалари ва функциялари
10. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) армия спортини ривожлантириш соҳасидаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Марказнинг олий маҳорат спорт мактабида оммалаштирилаётган спорт турларини ривожлантириш, ҳарбий хизматчи, хизматчи ва ўқувчи спортчилардан миллий спорт терма жамоалари ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг спорт терма жамоалари учун юқори тоифали спортчиларни тайёрлаш;
ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, ишчи ва хизматчилар, ўқувчи ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш бўйича ишларни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг спорт терма жамоалари ва алоҳида спортчиларининг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Спорт вазирлигининг халқаро алоқалар режалари бўйича ўтказиладиган тадбирларида иштирок этишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жисмоний тайёргарлик ва армия спорти бўйича мутахассисларига жисмоний тайёргарлик ва спортнинг барча шаклларини ташкил этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Халқаро ҳарбий спорт кенгаши билан спорт алоқаларини ривожлантиришда белгиланган тартибда иштирок этиш ҳамда ушбу ташкилотнинг қўмиталарида вакил бўлиш;
жисмоний тарбия ва спортни, шунингдек, армия спортчиларининг ютуқларини тарғиб қилиш.
11. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) Спорт мактабида оммалаштирилаётган спорт турларини ривожлантириш, ҳарбий хизматчи, хизматчи ва ўқувчи спортчилардан миллий спорт терма жамоалари ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг спорт терма жамоалари учун юқори тоифали спортчиларни тайёрлаш соҳасида:
ўзининг ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, жисмоний тарбия ва армия спорти соҳасидаги спорт нормативларини ишлаб чиқади;
жисмоний тарбия ва армия спортини ривожлантириш мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, Мудофаа вазирлиги тизимида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш бўйича таклифларни шакллантиради;
алоҳида спорт турларини оммалаштириш бўйича таклифларни киритади;
тегишли йил учун Марказнинг оммавий-спорт тадбирлари календарь режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги раҳбариятига киритади ҳамда ушбу тадбирларнинг ўтказилишини таъминлайди;
спорт индустрияси ва Марказ инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Марказнинг олий маҳорат спорт мактабидаги спортчилар таркиби бўйича таклифлар киритади;
б) ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, ишчи ва хизматчилар, ўқувчи ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш бўйича ишларни ташкил этиш соҳасида:
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда жисмоний тарбия ва армия спорти билан шуғулланишни оммалаштириш бўйича ишларни ташкил этади;
аҳолининг кенг қатламлари орасида спорт ва оммавий-жисмоний тарбиявий тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бўлинмаларида мунтазам равишда оммавий спорт ва жисмоний-соғломлаштириш тадбирларини, жумладан, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, ишчи ва хизматчилар, ўқувчи ёшлар ўртасида халқ ўйинлари ва миллий спорт турлари бўйича мусобақаларни ташкил этишга кўмаклашади;
Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантириш, шунингдек, миллий спорт турларини халқаро спорт майдонларида кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга ҳар томонлама ёрдам кўрсатади;
в) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг терма спорт жамоалари ва алоҳида спортчиларининг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Спорт вазирлигининг халқаро алоқалар режалари бўйича ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишини таъминлаш соҳасида:
Марказнинг спорт жамоалари таркибини тасдиқлайди, уларнинг тайёргарлиги ҳамда халқаро спорт мусобақалари ва оммавий-жисмоний тадбирларидаги иштирокини таъминлайди;
олий спорт натижаларини ривожлантиришда, спорт турлари бўйича республика терма жамоалари таркибига киритиш учун энг иқтидорли ва истиқболли спортчиларни саралаб олишда ҳамда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш доирасида ўқувчи спортчиларни тарбиялашда иштирок этади;
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар билан биргаликда келгусида армиянинг спорт захирасини шакллантириш учун иқтидорли ва истиқболли спортчиларни саралаб олиш, тайёрлаш ва малакасини оширишнинг узлуксиз тизимини амалга ошириш бўйича комплекс тадбирларни ташкил этади;
халқаро ва республика миқёсидаги спорт ва оммавий-жисмоний тарбиявий тадбирларнинг ўтказилишини, спортчи, мураббий ва бошқа мутахассисларнинг таъминотини, Ўзбекистон Республикасининг спортчилари ва спорт терма жамоаларини тайёрлашни ташкил этишни ҳамда уларнинг Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинларида, жаҳон, Осиё чемпионатлари, кубоклари ва биринчиликлари ҳамда бошқа халқаро спорт мусобақаларидаги иштирокини белгиланган тартибда таъминлайди;
г) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жисмоний тайёргарлик ва армия спорти бўйича мутахассисларига жисмоний тайёргарлик ва спортнинг барча шаклларини ташкил этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш соҳасида:
жисмоний тайёргарлик ва армия спорти мутахассисларини қайта тайёрлайди малакасини оширади, ва стажировкасида иштирок этади;
халқаро кўрик-танлов, фестиваль, спорт мусобақалари ва бошқа тадбирларда иштирок этиш учун идоравий бўйсунувидан қатъи назар спорт жамоалари, мутахассислари, арбоблари, шунингдек, спортчилар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг бошқа вакилларини тайёрлаш, юбориш ва қабул қилишни таъминлайди;
д) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Халқаро ҳарбий спорт кенгаши билан спорт алоқаларини ривожлантиришда иштирок этиш ҳамда ушбу ташкилотнинг қўмиталарида вакил бўлиш соҳасида:
армия спортини ривожлантириш бўйича ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, республика жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар, Халқаро ҳарбий спорт кенгаши ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар армияларининг спорт қўмиталари билан ҳамкорликда режалаштиради ва амалга оширади;
халқаро спорт алоқаларини ўрнатади ва ривожлантиради, Халқаро ҳарбий спорт кенгаши ва халқаро спорт ҳамжамияти билан ўзаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатларини ҳимоя қилади;
жисмоний тарбия ва армия спорти соҳасида ҳамкорлик ҳамда хорижий инвестиция ва грантларни жалб этишда иштирок этиш бўйича халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
армия спорти соҳасида иқтидорли ёшларни хорижда ўқиш ва стажировкага юборишга кўмаклашади;
конференция, кўргазма ва спорт мусобақаларини ўтказади, армия спортига хорижий инвестиция ва грантларни жалб қилиш бўйича ишларни ташкил этади;
е) жисмоний тарбия ва спортни, шунингдек, армия спортчиларининг ютуқларини тарғиб қилиш соҳасида:
жисмоний тарбия ва армия спорти бўйича илмий, ўқув, илмий-оммабоп ва оммавий адабиётларни, шунингдек, армия спортчиларининг ютуқлари акс этган фото-видеоматериалларни тайёрлашда иштирок этади;
ўқитиш ва маҳорат дарслари ўтказиш учун республика ва хорижий мамлакатларнинг машҳур спорт арбобларини, илғор педагог-мутахассисларни таклиф этади;
вазирликлар ва идоралар, республика жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, спорт турлари бўйича федерациялар билан армия спортчиларининг тажриба алмашиши, спорт маҳоратини ошириши, шунингдек, спорт турлари бўйича мураббийлар ва бошқа мутахассисларнинг малакасини ошириш, мамлакат ёшлари ўртасида жисмоний тарбия ва армия спортини, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантиради.
7-боб. Марказнинг Олий маҳорат спорт мактаби асосий вазифалари ва функциялари
12. Марказ Олий маҳорат спорт мактабининг армия спортини ривожлантириш соҳасидаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
жисмоний тарбия ва спорт бўйича машғулотлар ўтказиш, мамалакат ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг спорт терма жамоалари учун спорт турлари бўйича спорт захирасини ва юқори тоифали спортчиларни тайёрлашни ташкил этишнинг энг янги усулларини қўллаган ҳолда ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш учун малакали мураббийлар таркибини саралаб олиш;
спорт тайёргарлиги босқичларида барча ёш гуруҳларига мансуб спортчиларнинг ўқув-машқ жараёнидаги шакл ва усулларнинг авлоддан авлодга ўтишини таъминлаш;
спортчиларни тайёрлашнинг барча босқичларида ўқув-машқ жараёнини ишлаб чиқилган ўқув-машқ режалари ва дастурларга мувофиқ таъминлаш, ташкил этиш ва ўтказиш, унга илғор илмий технология ва методикаларни татбиқ этиш;
турли спорт ташкилотлари ва федерациялар билан спортчиларнинг тажриба алмашиши, спорт маҳоратини ошириш, шунингдек, спорт турлари бўйича мураббийлар ва бошқа мутахассисларнинг касбий малакасини ошириш, мамлакат ёшлари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш.
13. Марказнинг Олий маҳорат спорт мактаби ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) жисмоний тарбия ва спорт бўйича машғулотлар ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг спорт терма жамоалари учун спорт турлари бўйича спорт захирасини ва юқори тоифали спортчиларни тайёрлашни ташкил этишнинг энг янги усулларини қўллаган ҳолда ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш учун малакали мураббийлар таркибини саралаб олиш соҳасида:
республика спорт делегациялари ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-спорт делегациялари таркибида хорижга чиқиш учун номзодларни (спортчилар, мураббийлар, спорт мутахассислари) саралайди;
Мудофаа вазирлиги қўшинларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун спорт турлари бўйича етакчи мутахассисларни жалб қилишга оид кадрлар сиёсатини фаол олиб боради;
б) спорт тайёргарлиги босқичларида барча ёш гуруҳларига мансуб спортчиларнинг ўқув-машқ жараёнидаги шакл ва усулларнинг авлоддан-авлодга ўтишини таъминлаш соҳасида:
аҳолининг ёш ва жинс хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда спорт ва оммавий-спорт тадбирларини ташкил этади ва ўтказади;
спортчилар фаолияти, уларнинг спорт натижалари ва ютуқлари мониторингини олиб боради;
в) спортчиларни тайёрлашнинг барча босқичларида ўқув-машқ жараёнини ишлаб чиқилган ўқув-машқ режалари ва дастурларга мувофиқ таъминлаш, ташкил этиш ва ўтказиш, унга илғор илмий технология ва методикаларни татбиқ этиш соҳасида:
оммавийлаштирилаётган спорт турларининг рўйхатини ҳамда республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун спорт мактаби спортчилари таркибини ишлаб чиқади;
мураббийлар таркиби билан биргаликда спорт бўлинмаларининг ўқув соатлари ҳажмини белгилайди;
тайёргарликнинг замонавий спорт усуллари ва халқаро тажриба асосида ўқув-методик қўлланмаларни тайёрлайди ва нашр қилади;
Марказ спорт тадбирларининг календарь режасини ишлаб чиқади ва унинг бажарилишини таъминлайди;
г) турли спорт ташкилотлари, федерациялар ва ассоциациялар билан спортчиларнинг тажриба алмашиши, спорт маҳоратини ошириш, шунингдек, спорт турлари бўйича мураббийлар ва бошқа мутахассисларнинг касбий малакасини ошириш, мамлакат ёшлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:
турли спорт тадбирларини ўтказиш ва тажриба алмашиш масалаларида спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар мудофаа вазирликлари спорт қўмиталари ва Халқаро ҳарбий спорт кенгаши билан яқин ҳамкорликни амалга оширади;
мамлакат ёшлари ўртасида тизимли асосда маҳорат дарсларини ташкил этади ва ўтказади;
соғлом турмуш тарзи ва зарарли одатлардан воз кечишни тарғиб қилиш бўйича тадбирларни ўтказади.
8-боб. Марказ спорт объектларининг асосий вазифалари
14. Марказ спорт объектларининг (спорт комплекси, «Тошкент денгизи» эшкак эшиш базаси, спорт отиш майдони) армия спортини ривожлантириш соҳасидаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
оммавийлаштирилаётган спорт турлари ва спорт мусобақаларига тайёргарлик гуруҳларидаги ўқув-машқ жараёнининг юқори даражасини таъминлаш;
ҳарбий хизматчи, хизматчи, ўқувчи спортчилар ва мураббий ўқитувчиларга спорт турлари бўйича ўқув-машқ машғулотларини ўтказиш учун зарур шарт- шароитлар яратиш;
ўқув-машқ базасини сақлаш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, шунингдек, спорт тадбирларини тиббий жиҳатдан таъминлаш.
9-боб. Армия спортини илмий-методик ва тиббий жиҳатдан таъминлаш
15. Армия спортини илмий-методик ва тиббий жиҳатдан таъминлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
жинси ва ёшидан келиб чиққан ҳолда ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасига мақсадли дастурлар ва норматив талабларни ишлаб чиқиш;
армия спорти назарияси ва амалиётидаги ўта долзарб муаммолар юзасидан илмий, методик ва оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр этиш;
фаолиятнинг турли йўналишлари бўйича соҳага оид маълумотлар банкини яратган ҳолда армия спортини таъминлашнинг илмий-ахборот тизимини ташкил этиш;
ҳар йили ўтказиладиган диспансеризацияни амалиётга татбиқ этиш, ҳарбий хизматчилар барча ёш гуруҳларининг жисмоний ривожланиш даражаси текширувини ўтказиб, келгусида уларга соғлигини мустаҳкамлаш учун тавсиялар бериш;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги терма жамоаларини тайёрлаш жараёнида спортчиларнинг тиббий текширувини мунтазам равишда таъминлаш;
спортнинг барча тур йўналишлари бўйича шаклланган якка тартибдаги даволаш ва соғлиқни тиклаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш;
тиббий ва жисмоний диспансерлари ва врач назорати хоналари тармоғини кенгайтириш.
10-боб. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини ривожлантириш бўйича тадбирларни молиялаштириш
16. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон Олимпиадачиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
11-боб. Якунловчи қоида
17. Армия спортини сифатли ва тўлақонли ривожлантириш, жумладан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлик бўйича тадбирларни ўтказиш ва ташкил этиш учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг раҳбарияти зиммасига юкланади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини ташкил этиш тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини бошқариш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 292-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини такомиллаштириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар номи Молиялаштириш манбалари Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Армия спортчиларини тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш 1. Спортчилар ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари, шу жумладан, аҳолининг кенг қатламлари ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини жалб этган ҳолда республика ҳамда халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўришда иштирок этиш режасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. — Ҳар йили Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар 2. Халқаро тажрибани қўллаган ҳолда сифатли ўқув-машғулот жараёнини таъминлашга қодир малакали мураббий кадрларни саралаш. — Доимо Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3. Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) спорт активига киритиш учун ўқувчи ёшлар, муддатли ҳарбий хизматчилар, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари орасидан истиқболли спортчиларни тизимли саралаш ва селекция қилиш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш. — 2020 йил 1 августга қадар Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар 4. Ўқувчи ёшлар, муддатли ҳарбий хизматчилар, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари орасидан истиқболли спортчиларни саралаш ва Марказда оммавийлаштирилаётган спорт турлари бўйича спорт бўлинмаларини улар билан бутлаш. — Доимо Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 5. Юқори малакали спортчиларни тайёрлаш сифати ва самарадорлигини ошириш учун спорт турлари бўйича республика федерация (уюшма)лари ҳамда жисмоний тарбия ва спорт ҳудудий бошқармалари билан биргаликдаги ҳаракатлар ва ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. — Ҳар йили Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар 6. Мудофаа вазирлигининг спорт имкониятлари, халқаро мусобақаларда армия спортчилари иштирокининг тажрибасини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида Марказнинг олий маҳорат спорт мактабида қўшимча спорт турларини белгилаш. — Ҳар йили 1 декабрга қадар Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 7. Асосий спорт базаларида спортчиларни халқаро ва республика миқёсидаги мусобақаларга тайёрлашнинг узлуксиз ўқув-машғулотлар жараёнини ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. — Олимпиада цикли якунига қадар Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар 8. Марказ спортчиларининг ўқув-машғулотлар жараёнига спорт соҳасида катта ютуқларга эришган жаҳоннинг етакчи мамлакатларининг илғор тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш. — Доимо Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Мудофаа вазирлиги 9. Марказнинг олий маҳорат спорт мактаби фаолияти натижалари мониторингини олиб бориш ҳамда Бутунжаҳон армия ўйинлари дастурига киритилган Олимпия ва ҳарбий-амалий спорт турлари бўйича юқори малакали спортчиларни тайёрлаш борасида Марказ фаолияти даражасини ошириш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш. — Доимо Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 10. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг республика миқёсида ўтказиладиган талабаларнинг оммавий спорт тадбирлари (универсиадалари)да иштирок этишини таъминлаш. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари Доимо Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги 11. Ҳарбий хизматчи спортчилар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари хизматчиларининг турли даражадаги ўқув-машқ йиғинлари ва мусобақалардаги иштирокини таъминлаш. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерация (уюшма) лари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари Доимо Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар, Мудофаа вазирлиги 12. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги доирасида ўтказиладиган спорт тадбирлари учун мавжуд бўлган ҳудудий спорт объектларини Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларига тақдим этиш бўйича ҳар томонлама кўмаклашиш. — Доимо Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 13. Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг битирувчилари орасидан ҳарбий-спорт ўйинлари, «Шунқорлар» ва «Амир Темур авлодлари» мусобақалари республика босқичлари ғолибларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли асосда ўқишга қабул қилиш механизмини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. — 2020 йил 1 сентябрга қадар Мудофаа вазирлиги 14. Асосий ҳудудий спорт базаларида армия спортчиларини жалб этган ҳолда йил бўйи ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш йўли билан турли республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларга тайёргарликнинг узлуксиз жараёнини ташкил этиш. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерация (уюшма) лари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари Доимо Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар, Мудофаа вазирлиги 15. Республика, халқаро ва оммавий жисмоний тадбирларда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари спортчилари ва таҳсил олувчи спортчиларга энергетик сарфлар ва жисмоний ресурсларни компенсация қилиш механизмини ишлаб чиқиш ҳамда уларни замонавий тикловчи воситалар билан таъминлаш. — 2020 йил 1 августга қадар Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Спорт тури бўйича федерациялар (уюшмалар) II. Армия спортчиларини тайёрлаш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологиялар и ни жорий этиш 16. Спорт жамоаларини спорт турлари бўйича тайёрлаш жараёнига инновацион ёндашувни таъминлаш ва ишлаб чиқиш ҳамда ўқув-машғулот жараёнини такомиллаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш учун ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг етакчи мутахассисларидан иборат қўшма гуруҳлар ташкил этиш. — 2020 йил 1 июнга қадар Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Спорт тури бўйича федерациялар (уюшмалар) 17. Олий ҳарбий таълим муассасаларнинг «Жисмоний тарбия ва спорт» фани бўйича ўқув-тарбиявий жараёнга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш. — Доимо Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги III. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт объектларининг инфратузилмасини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини ривожлантириш 18. Ёпиқ спорт залини маъмурий хоналар, соғломлаштириш маркази (51/66-сонли бино), ечиниш хоналари ва душхоналар билан сузиш бассейнини (51/49, 51/67-сонли бино) капитал таъмирлаш. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар 2020 йил м обайнида Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги 19. Ёпиқ теннис кортини (51/64-сонли бино) капитал таъмирлаш. 20. Муҳандислик тармоқларини реконструкция қилиш. 21. Стадион, югуриш йўлакчалари ва томошабинлар трибунасини реконструкция қилиш. Марказлаштирилган капитал маблағлар лимитлари 2020 йил мобайнида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Мудофаа вазирлиги 22. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмлари ҳудудларида бадминтон ўйини учун спорт майдончаларини яратиш. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар 2020 — 2022 йиллар мобайнида Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги 23. Марказ объектларини замонавий спорт инвентарлари ва жиҳозлар билан таъминлаш. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар 2021 йил Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги 24. 2020 йилга ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган инвестиция дастурлари доирасида Марказнинг спорт объектларини капитал таъмирлаш ва қуриш бўйича таклифларни тайёрлаш. Марказлашган капитал маблағлар лимитлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар 2020 йил 1 августга қадар Мудофаа вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 25. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Маънавият ва маърифат маркази» биносини капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ҳамда замонавий жиҳозлар билан таъминлаш. Марказлашган капитал маблағлар лимитлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар 2020-2021 йиллар мобайнида Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 26. Марказда оммавийлаштирилаётган спорт турлари бўйича тиббий регламентни ишлаб чиқиш йўли билан ўқув-машқ ва мусобақалар жараёнининг тиббий-биологик ва спорт-психологик кузатилишини такомиллаштириш. — Доимо Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги 27. Аккредитациядан ўтган спорт марказлари негизида спортга ихтисослаштирилишни ҳисобга олган ҳолда ҳарбий врачларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Доимо Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги IV. Армия спортини ривожлантириш, тарғиб қилиш ва оммалаштириш бўйича тадбирлар 28. Республика академик лицейлари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида спортнинг ҳарбий-амалий турлари бўйича мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълими вазирлиги, «Ватанпарвар» МКТнинг бюджетдан ташқари маблағлари Календарь режасига мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълими вазирлиги, «Ватанпарвар» МКТ 29. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бўлинмалари; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари; чақирувгача бўлган ва чақирув ёшидаги ёшлар ўртасида бадминтон бўйича мусобақалар ва ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш ва ўтказиш. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар чоракда камида 1 марта бир йилда камида 2 марта бир йилда камида 2 марта Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 30. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари орасида профессионал спортчилар ва ҳаваскорлар ўртасида Миллий олимпия қўмитасининг «Армиядан Олимпиада сари» совринлари учун мусобақаларни ташкил этиш. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари бир йилда камида 2 марта Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси 31. Республика универсиада мусобақаларини ўтказиш дастурига киритиш учун амалий йўналтирилган спорт турларини аниқлаш. — 2020 йил 1 июлга қадар Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» МКТ 32. Армия спортини ривожлантириш ва оммалаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб бориш, унинг мазмун-моҳияти ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни тушунтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Ишлаб чиқиш — 2020 йилнинг I чораги амалга ошириш — мунтазам Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 33. Мамлакатимизда оммавий ва армия спортини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг таниқли спортчилари ва мутахассисларнинг тавсияларидан иборат бўлган материаллар мунтазам нашр этилишини таъминлаш ҳамда улар билан интервьюларни ташкил этиш. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Режа бўйича амалга ошириш Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 34. Мамлакатимизда армия спортини, айниқса чақирувгача бўлган ёшлар, муддатли ҳарбий хизматчилар, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари ўртасида, шу жумладан, армия спортчилари иштирокида турли учрашувлар, давра суҳбатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг спорт комплексларига ташрифларни ташкил этиш йўли билан тарғиб қилиш ва оммалаштириш. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Доимо Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ҳалқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, «Ватанпарвар» МКТ 35. Армия спортини ривожлантириш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида ўқув-машқ жараёни технологиясини такомиллаштириш масалалари бўйича илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерация (уюшма) ларнинг бюджетдан ташқари маблағлари Доимо Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар 36. Давлат байрамлари ва муҳим саналарни нишонлашга бағишланган спорт ва оммавий-спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳарбий-маъмурий секторни ривожлантириш жамғармаси маблағлари Календарь режага мувофиқ Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 37. Марказ хизматчиларини моддий рағбатлантиришни такомиллаштириш бўйича Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 918-сон қарорига ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш. — 2020 йил 1 августга қадар Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 19 май,
292-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
TUZILMASI
CHORA-TADBIRLAR DASTURI
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligida armiya sportini yanada rivojlantirish va ommalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish davlatning mudofaa qobiliyatini mustahkamlash, Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining jangovar qudrati qobiliyatini oshirish sohasidagi davlat siyosatining muhim tarkibiy qismi hisoblanadi.
Shu bilan birga, armiya sportidagi koʻplab ijobiy natijalarga qaramay, qator tizimli muammolar mavjud boʻlib, ular Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining sport salohiyatidan toʻliq foydalanish imkonini bermaydi. Xususan:
birinchi — armiya sportining aniq yoʻlga qoʻyilgan boshqaruv tizimi mavjud emas, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining ayrim harbiy qism va muassasalarida sport infratuzilmasi yetarli darajada rivojlantirilmagan;
ikkinchi — davlat-xususiy sheriklik shartlarida zamonaviy infratuzilmani yaratish boʻyicha nodavlat sektor bilan hamkorlik mexanizmlari joriy etilmagan;
uchinchi — jismoniy tarbiya vositalari orqali sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish hamda harbiy xizmatchilar va ularning oila aʼzolarini (ayniqsa yoshlarni) sport bilan muntazam shugʻullanishga jalb qilish tizimi chuqur eʼtiborni talab qiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligida armiya sportini aholining keng qatlamlari, ayniqsa yoshlar oʻrtasida yanada rivojlantirish va ommalashtirish, oliy malakali sportchilarni olimpiya, ommaviy, milliy, harbiy-amaliy va texnik sport turlari boʻyicha talabga toʻla javob beradigan darajada va sifatli tayyorgarlik koʻrishlarini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Sport klubini Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Oliy sport natijalarini rivojlantirish markaziga (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) aylantirish toʻgʻrisidagi Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining taklifi maʼqullansin.
Belgilab qoʻyilsinki, Markaz Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi markaziy apparatining mustaqil boshqarmasiga tenglashtirilgan muassasasi hisoblanadi.
2. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:
ommaviylashtirilayotgan sport turlarini rivojlantirish, mamlakat va Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlari sport terma jamoalari uchun harbiy xizmatchi, xizmatchi va oʻquvchi sportchilar orasidan yuqori toifali sportchilarni tayyorlash;
harbiy xizmatchilar va ularning oila aʼzolari, ishchi va xizmatchilar hamda oʻquvchi yoshlarni jismoniy tarbiya va sport bilan muntazam shugʻullanishga jalb qilish ishlarini tashkil etish;
Markaz hamda Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining xalqaro aloqalarni rivojlantirish rejalari boʻyicha tadbirlarda Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlari sport terma jamoalari va alohida sportchilarning ishtirokini taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlari jismoniy tayyorgarlik va sport sohasi mutaxassislariga amaliy yordam koʻrsatish;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining Harbiy sport xalqaro kengashi, xorijiy davlatlar armiyalari sport qoʻmitalari bilan doʻstona oʻzaro munosabatlarini rivojlantirishda ishtirok etish;
jismoniy tarbiya va sport, shuningdek, armiya sportchilarining yutuqlari keng targʻib qilinishini taʼminlash.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi Jamoatchilik kengashiga armiya sportini rivojlantirish sohasida:
sport tashkilotlari (muassasalari, federatsiyalari, assotsiatsiyalari va boshkalar) bilan hamkorlikda istiqbolli sportchilarni tayyorlash va mahoratini oshirishning samarali saralab olish tizimini yaratish, Olimpiya, Paralimpiya va Osiyo oʻyinlari, Jahon va Osiyo chempionatlari hamda boshqa xalqaro musobaqa va turnirlarda muvaffaqiyatli ishtirok etishni taʼminlash uchun ular orasidan sifatli sport zaxirasi va mamlakat terma jamoalari tarkiblarini shakllantirish;
xalqaro sport aloqalarini kengaytirish va mustahkamlashda, xorijiy investitsiya va grantlarni jalb qilish boʻyicha ishlarni tashkil etish;
jismoniy tarbiya va armiya sportiga bagʻishlangan ommabop armiya sport dasturlarini tashkil qilish, adabiyotlarni nashr etish hamda mavzuli video- va kinomateriallar yaratish borasida koʻmaklashish tavsiya etilsin.
4. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligida armiya sportini tashkil etish toʻgʻrisida nizom 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligida armiya sportini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda Dastur deb ataladi) 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Dasturga kiritilgan bino va inshootlarni rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash boʻyicha qurilish-montaj ishlarini bajarish doirasida:
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi xuzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” IK — buyurtmachi;
oʻtkazilgan tanlov natijalari asosida aniqlangan tashkilot — bosh pudratchi etib belgilansin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Moliya vazirligi, Mudofaa vazirligi bilan birgalikda 2020 — 2022-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish doirasida Dasturga kiritilgan bino va inshootlarni rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash uchun markazlashtirilgan manbalar hisobiga mablagʻlar ajratishni nazarda tutsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Sport vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan birgalikda:
kelgusida belgilangan tartibda haqiqiy harbiy xizmatga chaqirish uchun sport seksiyasi va maktabi darajasidan boshlab mamlakat terma jamoasiga qadar istiqbolli va qobiliyatli sportchilarni saralash, tayyorlash va mahoratini oshirishning uzluksiz tizimini joriy etsin;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi oliy harbiy taʼlim muassasalari kursantlarining respublika miqyosida oʻtkaziladigan talabalarning ommaviy sport tadbirlari (universiadalari)da ishtirok etishini taʼminlasin;
zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qoʻllagan holda sportchilar asosiy tarkibining uzluksiz oʻquv-mashq yigʻinlari oʻtkazilishini va ularning xalqaro musobaqalarda muntazam samarali ishtirokini taʼminlasin;
ikki oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligining sport imkoniyatlari hamda armiya sportchilarining xalqaro musobaqalardagi ishtiroki tajribasining har tomonlama tahlili asosida Markazda rivojlantirish uchun qoʻshimcha sport turlarini belgilansin, bunda Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi xodimlarining umumiy belgilangan cheklangan soni doirasida Markazning ofitser, serjant va oddiy askarlar tarkibiga kiruvchi kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilar, xizmatchilar, trener-oʻqituvchilar, sportchi va xizmat koʻrsatish xodimlarining shtat sonini koʻpaytirish choralarini koʻrsin.
8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari joylarda harbiy xizmatchilar va chaqiruvgacha boʻlgan yoshlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini oshirish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi doirasida oʻtkaziladigan sport tadbirlari uchun mavjud boʻlgan hududiy sport obyektlarini bepul asosda taqdim etishda har tomonlama koʻmaklashsinlar.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi:
Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi bilan birgalikda Markaz faoliyatini ommaviy axborot vositalarida keng yoritish hamda chaqiruvgacha boʻlgan yoshlar oʻrtasida armiya sportini faol targʻib qilish va ommalashtirish ishlarini tashkil etsinlar;
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Davlat aktiv boshqaruv agentligi bilan birgalikda Toshkent shahar, Yashnobod tumani, Aviasozlar koʻchasi, 1-uy manzilida joylashgan Mudofaa vazirligining “Maʼnaviyat va maʼrifat markazi” binosini Toshkent shahar hokimligiga operativ boshqaruv huquqi bilan belgilangan tartibda bepul berilishini taʼminlasin.
11. Toshkent shahar hokimligi:
ikki oy muddatda “Maʼnaviyat va maʼrifat markazi” binosini rekonstruksiya qilish uchun salohiyatli investorlarni davlat-hususiy sheriklik shartlari asosida muzokaralar oʻtkazish orqali tanlab olsin, binoni rekonstruksiya qilish loyihasi va eskizlarni tasdiqlasin;
“Maʼnaviyat va maʼrifat markazi” binosini rekonstruksiya qilish ishlari yakunlangandan soʻng binoga davlat-hususiy sheriklik shartlari asosida Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining “Oʻzbekiston badiiy filarmoniyasi” jamoalaridan birini joylashtirishni taʼminlasin.
Belgilansinki, “Maʼnaviyat va maʼrifat markazi” binosini davlat-hususiy sheriklik shartlari asosida taʼmirlash xalq deputatlari Toshkent shahar Kengashi qaroriga muvofiq belgilanadi.
12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi A.A. Abduxakimov, Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vaziri B.N. Kurbanov, Oʻzbekiston Respublikasi jismoniy tarbiya va sport vaziri D.X. Nabiyev va Toshkent shahar hokimi J.A. Artikxodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 19-maydagi 292-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligida armiya sportini tashkil etish toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligida jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanishning kompleks tizimini va armiya sportini tashkillashtirish, harbiy-kasbiy faoliyatga oid masalalarni samarali hal etishga qodir, sogʻlom, jismonan rivojlangan, ruhan barqaror harbiy xizmatchilarni tayyorlash tartibini belgilaydi.
2. Armiya sportiga Olimpiya, ommaviy, milliy, harbiy-amaliy hamda texnik va amaliy sport turlari kiradi.
3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
Olimpiya sport turlari — Xalqaro olimpiya qoʻmitasining qarori bilan Olimpiya oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari;
ommaviy sport turlari — tashkil etilgan va mustaqil mashgʻulotlarni, shuningdek, ommaviy-jismoniy va sport tadbirlarini oʻtkazish orqali aholini jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanishga jalb qilishga, rivojlantirishga, jismoniy jihatdan tarbiyalashga, sogʻlomlashtirishga qaratilgan sport turlari;
milliy sport turlari — Oʻzbekiston Respublikasi hududida rivojlanayotgan va milliy, ijtimoiy-madaniy yoʻnalishga ega sport turlari;
harbiy amaliy sport turlari — harbiy-amaliy ahamiyatga ega boʻlgan hamda “Jismoniy tayyorgarlik va sport” fani boʻyicha taʼlim dasturiga kiritilgan alohida sport turlaridan (yengil atletika, suzish, yakka kurashning turli koʻrinishlari va boshqalar) olingan mashqlar va ular birikmasining umumlashtirilgan nomi;
texnik va amaliy sport turlari — sport natijalariga erishish uchun sportchi tomonidan umumiy jismoniy mashqlar majmuasidan tashqari, sport texnikasidan, moslamalaridan yoki texnikaviy vositalardan foydalana bilish va ularni boshqarish sohasidagi koʻnikmalar va mahorat qoʻllaniladigan, shuningdek, har xil sport turlaridan olingan, amaliy ahamiyatga ega boʻlgan mashqlar birikmasidan foydalaniladigan sport turlari;
harbiy sport musobaqalari — harbiy xizmatchilarning jismoniy tayyorgarlik dasturiga kiritilgan harbiy-kasbiy usullar, harakatlar va mashqlardan foydalangan holda oʻtkaziladigan musobaqalar;
ommaviy sport ishlari — harbiy xizmatchilarning har tomonlama jismoniy tayyorgarligini oshirish, ularda zarur maʼnaviy-ruhiy sifatlar va amaliy koʻnikmalarni hosil qilish hamda sogʻligʻini mustahkamlash va organizmini chiniqtirishga qaratilgan chora-tadbirlar majmuasi;
tahsil olayotgan sportchilar — Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Oliy sport natijalarini rivojlantirish markazi oliy mahorat sport maktabining sport boʻlinmalariga qabul qilingan, yoshi va jinsi boʻyicha tanlagan sport turi bilan shugʻullanayotgan harbiy boʻlmagan fuqaro hamda sport tadbirlarida Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi nomidan ishtirok etuvchi sportchilar;
harbiy xizmatchining jismoniy tayyorgarligi — harbiy xizmatchilarning zarur jismoniy tayyorgarlik darajasini saqlab turish va ularda jangovar topshiriqlarni bajarish uchun yuksak maʼnaviy-ruhiy sifatlarni tarbiyalashga qaratilgan tadbirlar majmuasi.
2-bob. Vakolatli organlarning armiya sportini rivojlantirish sohasidagi asosiy vazifalari
4. Armiya sportini rivojlantirish sohasida vazirliklar va idoralarning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi:
harbiy xizmatchilarning jismoniy takomillashuvini ishonchli va tezkor boshqarishni amalga oshirish hamda jismoniy tayyorgarlik tizimi faoliyatining samaradorligini taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarining jangovar shayligini oshirish va jangovar qobiliyatini taʼminlash boʻyicha faoliyatda zamonaviy qarashlar, maqsadli koʻrsatmalar, tamoyillardan kelib chiqib, jangovar tayyorgarlikni takomillashtirish konsepsiyasini belgilash;
harbiy xizmatchilarni jismoniy tayyorgarlik mobaynida oʻrgatish va tarbiyalashning umumiy tizimi, jismoniy tarbiya va sport mashgʻulotlarining davlat tizimi, turli ijtimoiy holatlarni boshqarish tamoyillarini amalga oshirish, shuningdek, zamonaviy jang va harbiy xizmatchilarning jismoniy holatlar talablariga mos tarzda oʻquv-mashq jarayonining amaliy, majmuaviy, tizimli va optimal boʻlishini taʼminlash;
sport industriyasi doirasida yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashning milliy strategiyasi asosida chaqiriqqa qadar boʻlgan yoshlar oʻrtasida armiya sportini barcha imkoniyatlardan foydalangan holda rivojlantirish va ommalashtirish;
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi hamda Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi bilan hamkorlikda jismoniy tarbiya va sport sohasida harbiy kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirishni tashkil etishda uzluksiz ish olib borish, harbiy qism va muassasalarni jismoniy tarbiya va sport boʻyicha yuqori malakali mutaxassislar bilan taʼminlash;
jismoniy tarbiya va sport sohasida tasdiqlangan normativ-huquqiy hujjatlarning ijrosini belgilangan tartibda taʼminlash;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi hamda Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi:
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi bilan hamkorlikda Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari koʻlamida jismoniy tarbiya va sport jamiyatlari, klublar, sport qoʻmitalari faoliyatini muvofiqlashtirishni amalga oshirish;
harbiy qism va muassasalarning moddiy-texnik bazalarini, jismoniy-sogʻlomlashtirish va sport obyektlari, inshootlari mustahkamlanishida va rivojlanishida, shuningdek, ularni zamonaviy sport inventarlari va asbob-uskunalar bilan taʼminlashda bevosita ishtirok etish;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarida professional va ommaviy sport, shuningdek, harbiy-amaliy va texnik sport turlarini rivojlantirishga yordam berish va ragʻbatlantirish, harbiy xizmatchilarning jismoniy tayyorgarlik jarayonida zamonaviy texnologiyalarni tatbiq etish, Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligiga aʼzo davlatlar doʻstona armiyalarining sport kengashlari va xalqaro harbiy sport qoʻmitasi doirasida xalqaro va viloyatlararo musobaqalarni tashkil etish boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish;
jismoniy tarbiya va sport sohasidagi faoliyatni hamkorlikda tashkil etish toʻgʻrisida idoralararo tasdiqlangan memorandumlar boʻyicha ish olib borish;
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti bazasida Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari uchun jismoniy tarbiya va sport mutaxassislarini tayyorlash boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish;
v) Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi:
turli harbiy-hisob ixtisosliklarining talablarini hisobga olgan holda sport-taʼlim muassasalarining sport tayyorgarligi boʻyicha yagona standartlarni ishlab chiqish va faoliyatga tatbiq etish;
harbiy-amaliy yoʻnalishga ega respublika taʼlim muassasalarida klublar, toʻgaraklar va seksiyalarni tashkil etish;
turli kuch tuzilmalari mutaxassislarini jalb qilgan holda sport va amaliy yoʻnalishga ega harbiy-vatanparvarlik toʻgaraklarini yaratish;
oʻquvchilar va chaqiruv yoshigacha boʻlgan yoshlar oʻrtasida oʻtkaziladigan Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari ochiq chempionatlarini (kubok, birinchiliklar) tashkil etishda bevosita ishtirok etish;
g) hududlarning harbiy-maʼmuriy sektorlari:
armiya tuzilmalarining hududlar aholisi bilan oʻzaro hamjihatligini mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va jamoatchilikni mazkur jarayonga jalb qilgan holda amalga oshirish;
garnizon va harbiy shaharchalar moddiy-texnik sport bazasining yaratilishi va samarali ishlashida ishtirok etish;
hududlarning harbiy-sport tadbirlari va armiya jismoniy harakatini qoʻllab-quvvatlashni manzilli moliyalashtirish uchun mahalliy budjet mablagʻlarini jalb qilish;
harbiy qism komandirlari va muassasalar boshliqlarining buyurtmasi boʻyicha harbiy xizmatchilarning jismoniy tayyorgarlik mashgʻulotlari va sport tadbirlarini oʻtkazish uchun mahalliy sport inshootlarini bepul asosda taqdim etish.
3-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligida armiya sportini tashkil etish
5. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligida armiya sportini tashkil etish subyektlari quyidagilar hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari Bosh shtabi;
Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari Bosh shtabi Jangovar tayyorgarlik bosh boshqarmasi — Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarida harbiy-amaliy va texnik sport turlarini rivojlantirish va ommaviy-sport ishlarini tashkil etish sohasida;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Oliy sport natijalarini rivojlantirish markazi — Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi harbiy xizmatchilari va chaqiruvga qadar yoshlar oʻrtasida yuksak natijalarga erishish maqsadida sportni rivojlantirish sohasida;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi tarkibiy boʻlinmalari.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligida armiya sportini boshqarishni tashkil etish ushbu Nizomga ilovaga muvofiq amalga oshiriladi.
4-bob. Armiya sportini rivojlantirish sohasida Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari Bosh shtabining asosiy vazifalari va funksiyalari
7. Armiya sportini rivojlantirish sohasida Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari Bosh shtabining asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarida jismoniy tarbiya va sportni boshqarishni tashkil etish;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarida ommaviy-sport ishlarini tashkil etish hamda sportning harbiy-amaliy va texnik turlarini rivojlantirish;
harbiy xizmatchilar, ularning oila aʼzolari, chaqiruvga qadar yoshlar va chaqiruv yoshidagi yoshlarni jismoniy tarbiya va sport bilan muntazam shugʻullanishga jalb etish, tanlagan sport turi bilan shugʻullanish uchun shart-sharoitlar yaratish;
chaqiruvga qadar yoshlar va chaqiruv yoshidagi yoshlar oʻrtasida harbiy xizmatni ommalashtirish;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarida jismoniy tayyorgarlik va sport boʻyicha oʻquv va moddiy-texnik bazani takomillashtirish.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari Bosh shtabi oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarida jismoniy tarbiya va sportni boshqarish tizimini tashkil etish sohasida:
jismoniy tarbiya va sport masalalariga oid majburiyatlarning barcha toifadagi mansabdor shaxslar tomonidan samarali bajarilishi uchun shart-sharoitlar yaratilishini taʼminlaydi;
armiya sportini rivojlantirish sohasidagi masʼuliyatni Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining turli darajadagi rahbarlari oʻrtasida taqsimlaydi;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarida jismoniy tayyorgarlik va sportni rivojlantirishning asosiy tamoyillari amaliy jihatdan bajarilishiga koʻmaklashadi;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarida ommaviy-sport ishlarini samarali tashkil etish hamda sportning harbiy-amaliy va texnik turlarini rivojlantirish sohalarida:
barcha toifadagi komandir va boshliqlarning harbiy xizmatchilar, harbiy boʻlmagan xodimlar, ularning oila aʼzolari oʻrtasida jismoniy tarbiya va armiya sporti bilan shugʻullanishni ommalashtirish sohasidagi faoliyatini muvofiqlashtiradi;
har yili armiya sportining har xil turlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari ochiq chempionatlarining oʻtkazilishini tashkil etadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarida sportning harbiy-amaliy va texnik turlari faol rivojlanishiga koʻmaklashadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi shaxsiy tarkibini Sport vazirligi, Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Xalqaro harbiy sport kengashi (CISM) hamda Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligiga aʼzo davlatlar armiyalarining sport qoʻmitalari tomonidan oʻtkaziladigan respublika va xalqaro miqyosdagi musobaqalarga tayyorlashni va ulardagi ishtirokini taʼminlaydi;
barcha toifadagi fuqarolar uchun ularning yoshi va tayyorgarlik darajasiga mos keluvchi harbiy-sport musobaqalari oʻtkazilishini tashkil etadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi shaxsiy tarkibining jismoniy tarbiya va sport sohasidagi kasbiy tayyorgarligini, qayta tayyorlash va malakasini oshirishni tashkil etadi;
har bir harbiy qismda jismoniy tayyorgarlik tizimi ishonchli faoliyat yuritishini taʼminlaydi;
v) harbiy xizmatchilar va ularning oila aʼzolarini, chaqiruv yoshiga qadar va chaqiruv yoshidagi yoshlarni jismoniy tarbiya va sport bilan muntazam shugʻullanishga jalb etish, ular sportning tanlangan turi bilan shugʻullanishi uchun shart-sharoitlar yaratish sohasida:
harbiy xizmatchilar, ularning oila aʼzolari, chaqiruv yoshiga qadar va chaqiruv yoshidagi yoshlarning armiya sportining tanlangan turi bilan shugʻullanishi uchun shart-sharoitlar yaratishda koʻmaklashadi;
harbiy-amaliy va armiya sportining boshqa turlari boʻyicha sport razryadlari va unvonlarini, murabbiylik va hakamlik toifalarini belgilangan tartibda berishni amalga oshiradi;
jismoniy tarbiya va sport sohasidagi armiya mutaxassislarining mehnatini ragʻbatlantirishni taʼminlaydi;
g) chaqiruv yoshiga qadar va chaqiruv yoshidagi yoshlar oʻrtasida harbiy xizmatni ommalashtirish sohasida:
sport seksiyalarining ishi hamda seksiya va seleksiya ishlarini oʻtkazish uchun shart-sharoitlar yaratish boʻyicha kompleks tadbirlarni amalga oshiradi;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarida jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish mavzulari, shu jumladan, yuqori malakali sportchilarni mutaxassis va yoʻriqchilar sifatida jalb qilgan holda ommaviy axborot vositalarida muntazam yoritilishini tashkil etadi;
oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqishni davom ettirish, kontrakt boʻyicha xizmatni va maxsus boʻlinmalardagi xizmatni oʻtash uchun eng yaxshi jismoniy tayyorgarlikka ega yoshlarni tanlab olishda ishtirok etadi;
vatanparvarlikka qaratilgan sport tadbirlarini tashkil etilishi va oʻtkazilishini taʼminlaydi;
d) Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarida jismoniy tayyorgarlik va sport boʻyicha oʻquv va moddiy-texnik bazani takomillashtirish sohasida:
respublikaning harbiy-maʼmuriy sektorlari bilan hamkorlikda harbiy garnizonlarning sport obyektlari infratuzilmasini takomillashtirish boʻyicha uzluksiz ishlar amalga oshirilishini tashkil etadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi sport obyektlari sport infratuzilmasini takomillashtirish boʻyicha kompleks tadbirlarni ishlab chiqadi va amalga oshiradi, ularning zamonaviy inventar va qurilmalar bilan jihozlanishini taʼminlaydi.
5-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari Bosh shtabi Jangovar tayyorgarlik bosh boshqarmasining asosiy vazifalari
9. Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari Bosh shtabi Jangovar tayyorgarlik bosh boshqarmasining armiya sportini rivojlantirish sohasidagi asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarida oʻtkazilayotgan sport va ommaviy-jismoniy tarbiya tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazishga jalb qilingan Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi barcha boʻlinmalarining faoliyatini muvofiqlashtirish;
jismoniy tayyorgarlik va sport mutaxassislarining faoliyatini jangovar tayyorgarlik dasturining vazifalarini bajarishga yoʻnaltirish;
jismoniy tayyorgarlik va sport boʻyicha oʻquv, moddiy-texnik bazaning holati, uni takomillashtirish va undan samarali foydalanish ustidan nazoratni amalga oshirish, shuningdek, zamonaviy jihozlar va inventar bilan oʻz vaqtida va sifatli taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarida jismoniy tayyorgarlik va sportning holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning tizimli monitoringi, tahlil, umumlashtirish va hisobga olishni tashkil etish hamda axborot materiallarini Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi harbiy boshqaruv organlari, harbiy qism va muassasalariga yuborish;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlaridagi jismoniy tayyorgarlik va sport mutaxassislarini tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirishni tashkil etish;
kalendar yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligidagi sport va ommaviy-jismoniy tadbirlar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash;
ommaviy-jismoniy ishlar koʻrik tanlovlarini, Butun armiya oʻyinlari, Qurolli Kuchlar chempionatlari va xalqaro harbiy-sport musobaqalarini tashkil etish va oʻtkazish;
jismoniy tayyorgarlik va sport masalalari boʻyicha yuqori turuvchi qoʻmondonlik buyruqlarining loyihalarini ishlab chiqish va ularning ijrosini tashkil etish;
jismoniy tayyorgarlik va sport boʻyicha harbiy mutaxassis kadrlar tarkibini tanlash va joylashtirishni amalga oshirish.
6-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Oliy sport natijalarini rivojlantirish markazining asosiy vazifalari va funksiyalari
10. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Oliy sport natijalarini rivojlantirish markazining (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) armiya sportini rivojlantirish sohasidagi asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
Markazning oliy mahorat sport maktabida ommalashtirilayotgan sport turlarini rivojlantirish, harbiy xizmatchi, xizmatchi va oʻquvchi sportchilardan milliy sport terma jamoalari va Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarining sport terma jamoalari uchun yuqori toifali sportchilarni tayyorlash;
harbiy xizmatchilar, ularning oila aʼzolari, ishchi va xizmatchilar, oʻquvchi yoshlarni jismoniy tarbiya va sport bilan muntazam shugʻullanishga jalb qilish boʻyicha ishlarni tashkil etish;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarining sport terma jamoalari va alohida sportchilarining Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi hamda Sport vazirligining xalqaro aloqalar rejalari boʻyicha oʻtkaziladigan tadbirlarida ishtirok etishini taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarining jismoniy tayyorgarlik va armiya sporti boʻyicha mutaxassislariga jismoniy tayyorgarlik va sportning barcha shakllarini tashkil etish boʻyicha amaliy yordam koʻrsatish;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining Xalqaro harbiy sport kengashi bilan sport aloqalarini rivojlantirishda belgilangan tartibda ishtirok etish hamda ushbu tashkilotning qoʻmitalarida vakil boʻlish;
jismoniy tarbiya va sportni, shuningdek, armiya sportchilarining yutuqlarini targʻib qilish.
11. Markaz oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
a) Sport maktabida ommalashtirilayotgan sport turlarini rivojlantirish, harbiy xizmatchi, xizmatchi va oʻquvchi sportchilardan milliy sport terma jamoalari va Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarining sport terma jamoalari uchun yuqori toifali sportchilarni tayyorlash sohasida:
oʻzining vakolatlari doirasida normativ-huquqiy hujjatlar, shuningdek, jismoniy tarbiya va armiya sporti sohasidagi sport normativlarini ishlab chiqadi;
jismoniy tarbiya va armiya sportini rivojlantirish monitoringini olib borish va tahlil qilish, Mudofaa vazirligi tizimida jismoniy tarbiya va sportni yanada rivojlantirish boʻyicha takliflarni shakllantiradi;
alohida sport turlarini ommalashtirish boʻyicha takliflarni kiritadi;
tegishli yil uchun Markazning ommaviy-sport tadbirlari kalendar rejasini ishlab chiqadi va tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi rahbariyatiga kiritadi hamda ushbu tadbirlarning oʻtkazilishini taʼminlaydi;
sport industriyasi va Markaz infratuzilmasini rivojlantirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqadi;
Markazning oliy mahorat sport maktabidagi sportchilar tarkibi boʻyicha takliflar kiritadi;
b) harbiy xizmatchilar, ularning oila aʼzolari, ishchi va xizmatchilar, oʻquvchi yoshlarni jismoniy tarbiya va sport bilan muntazam shugʻullanishga jalb qilish boʻyicha ishlarni tashkil etish sohasida:
davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijroiya hokimiyati organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, jismoniy tarbiya va sport tashkilotlari, ommaviy axborot vositalari bilan birgalikda jismoniy tarbiya va armiya sporti bilan shugʻullanishni ommalashtirish boʻyicha ishlarni tashkil etadi;
aholining keng qatlamlari orasida sport va ommaviy-jismoniy tarbiyaviy tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazishga koʻmaklashadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi boʻlinmalarida muntazam ravishda ommaviy sport va jismoniy-sogʻlomlashtirish tadbirlarini, jumladan, harbiy xizmatchilarning oila aʼzolari, ishchi va xizmatchilar, oʻquvchi yoshlar oʻrtasida xalq oʻyinlari va milliy sport turlari boʻyicha musobaqalarni tashkil etishga koʻmaklashadi;
Oʻzbekistonning milliy sport turlari va xalq oʻyinlarini rivojlantirish, shuningdek, milliy sport turlarini xalqaro sport maydonlarida keng targʻib qilish va rivojlantirishga har tomonlama yordam koʻrsatadi;
v) Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarining terma sport jamoalari va alohida sportchilarining Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi hamda Sport vazirligining xalqaro aloqalar rejalari boʻyicha oʻtkaziladigan tadbirlarda ishtirok etishini taʼminlash sohasida:
Markazning sport jamoalari tarkibini tasdiqlaydi, ularning tayyorgarligi hamda xalqaro sport musobaqalari va ommaviy-jismoniy tadbirlaridagi ishtirokini taʼminlaydi;
oliy sport natijalarini rivojlantirishda, sport turlari boʻyicha respublika terma jamoalari tarkibiga kiritish uchun eng iqtidorli va istiqbolli sportchilarni saralab olishda hamda sogʻlom turmush tarzini ommalashtirish doirasida oʻquvchi sportchilarni tarbiyalashda ishtirok etadi;
Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, sport turlari boʻyicha federatsiya va assotsiatsiyalar bilan birgalikda kelgusida armiyaning sport zaxirasini shakllantirish uchun iqtidorli va istiqbolli sportchilarni saralab olish, tayyorlash va malakasini oshirishning uzluksiz tizimini amalga oshirish boʻyicha kompleks tadbirlarni tashkil etadi;
xalqaro va respublika miqyosidagi sport va ommaviy-jismoniy tarbiyaviy tadbirlarning oʻtkazilishini, sportchi, murabbiy va boshqa mutaxassislarning taʼminotini, Oʻzbekiston Respublikasining sportchilari va sport terma jamoalarini tayyorlashni tashkil etishni hamda ularning Olimpiya, Paralimpiya va Osiyo oʻyinlarida, jahon, Osiyo chempionatlari, kuboklari va birinchiliklari hamda boshqa xalqaro sport musobaqalaridagi ishtirokini belgilangan tartibda taʼminlaydi;
g) Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarining jismoniy tayyorgarlik va armiya sporti boʻyicha mutaxassislariga jismoniy tayyorgarlik va sportning barcha shakllarini tashkil etish boʻyicha amaliy yordam koʻrsatish sohasida:
jismoniy tayyorgarlik va armiya sporti mutaxassislarini qayta tayyorlaydi malakasini oshiradi, va stajirovkasida ishtirok etadi;
xalqaro koʻrik-tanlov, festival, sport musobaqalari va boshqa tadbirlarda ishtirok etish uchun idoraviy boʻysunuvidan qatʼi nazar sport jamoalari, mutaxassislari, arboblari, shuningdek, sportchilar hamda jismoniy tarbiya va sport sohasining boshqa vakillarini tayyorlash, yuborish va qabul qilishni taʼminlaydi;
d) Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining Xalqaro harbiy sport kengashi bilan sport aloqalarini rivojlantirishda ishtirok etish hamda ushbu tashkilotning qoʻmitalarida vakil boʻlish sohasida:
armiya sportini rivojlantirish boʻyicha oʻz ishlarini Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, respublika jismoniy tarbiya va sport tashkilotlari, sport turlari boʻyicha federatsiya va assotsiatsiyalar, Xalqaro harbiy sport kengashi va Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligiga aʼzo davlatlar armiyalarining sport qoʻmitalari bilan hamkorlikda rejalashtiradi va amalga oshiradi;
xalqaro sport aloqalarini oʻrnatadi va rivojlantiradi, Xalqaro harbiy sport kengashi va xalqaro sport hamjamiyati bilan oʻzaro munosabatlarda Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi manfaatlarini himoya qiladi;
jismoniy tarbiya va armiya sporti sohasida hamkorlik hamda xorijiy investitsiya va grantlarni jalb etishda ishtirok etish boʻyicha xalqaro loyihalarni ishlab chiqishda ishtirok etadi;
armiya sporti sohasida iqtidorli yoshlarni xorijda oʻqish va stajirovkaga yuborishga koʻmaklashadi;
konferensiya, koʻrgazma va sport musobaqalarini oʻtkazadi, armiya sportiga xorijiy investitsiya va grantlarni jalb qilish boʻyicha ishlarni tashkil etadi;
e) jismoniy tarbiya va sportni, shuningdek, armiya sportchilarining yutuqlarini targʻib qilish sohasida:
jismoniy tarbiya va armiya sporti boʻyicha ilmiy, oʻquv, ilmiy-ommabop va ommaviy adabiyotlarni, shuningdek, armiya sportchilarining yutuqlari aks etgan foto-videomateriallarni tayyorlashda ishtirok etadi;
oʻqitish va mahorat darslari oʻtkazish uchun respublika va xorijiy mamlakatlarning mashhur sport arboblarini, ilgʻor pedagog-mutaxassislarni taklif etadi;
vazirliklar va idoralar, respublika jismoniy tarbiya va sport tashkilotlari, sport turlari boʻyicha federatsiyalar bilan armiya sportchilarining tajriba almashishi, sport mahoratini oshirishi, shuningdek, sport turlari boʻyicha murabbiylar va boshqa mutaxassislarning malakasini oshirish, mamlakat yoshlari oʻrtasida jismoniy tarbiya va armiya sportini, sogʻlom turmush tarzini ommalashtirish masalalari boʻyicha hamkorlikni rivojlantiradi.
7-bob. Markazning Oliy mahorat sport maktabi asosiy vazifalari va funksiyalari
12. Markaz Oliy mahorat sport maktabining armiya sportini rivojlantirish sohasidagi asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mashgʻulotlar oʻtkazish, mamalakat va Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarining sport terma jamoalari uchun sport turlari boʻyicha sport zaxirasini va yuqori toifali sportchilarni tayyorlashni tashkil etishning eng yangi usullarini qoʻllagan holda oʻquv-mashq jarayonini tashkil etish uchun malakali murabbiylar tarkibini saralab olish;
sport tayyorgarligi bosqichlarida barcha yosh guruhlariga mansub sportchilarning oʻquv-mashq jarayonidagi shakl va usullarning avloddan avlodga oʻtishini taʼminlash;
sportchilarni tayyorlashning barcha bosqichlarida oʻquv-mashq jarayonini ishlab chiqilgan oʻquv-mashq rejalari va dasturlarga muvofiq taʼminlash, tashkil etish va oʻtkazish, unga ilgʻor ilmiy texnologiya va metodikalarni tatbiq etish;
turli sport tashkilotlari va federatsiyalar bilan sportchilarning tajriba almashishi, sport mahoratini oshirish, shuningdek, sport turlari boʻyicha murabbiylar va boshqa mutaxassislarning kasbiy malakasini oshirish, mamlakat yoshlari oʻrtasida jismoniy tarbiya va sport, sogʻlom turmush tarzini ommalashtirish masalalari boʻyicha hamkorlikni rivojlantirish.
13. Markazning Oliy mahorat sport maktabi oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
a) jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mashgʻulotlar oʻtkazish, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarining sport terma jamoalari uchun sport turlari boʻyicha sport zaxirasini va yuqori toifali sportchilarni tayyorlashni tashkil etishning eng yangi usullarini qoʻllagan holda oʻquv-mashq jarayonini tashkil etish uchun malakali murabbiylar tarkibini saralab olish sohasida:
respublika sport delegatsiyalari va Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining harbiy-sport delegatsiyalari tarkibida xorijga chiqish uchun nomzodlarni (sportchilar, murabbiylar, sport mutaxassislari) saralaydi;
Mudofaa vazirligi qoʻshinlarida mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun sport turlari boʻyicha yetakchi mutaxassislarni jalb qilishga oid kadrlar siyosatini faol olib boradi;
b) sport tayyorgarligi bosqichlarida barcha yosh guruhlariga mansub sportchilarning oʻquv-mashq jarayonidagi shakl va usullarning avloddan-avlodga oʻtishini taʼminlash sohasida:
aholining yosh va jins xususiyatlarini hisobga olgan holda sport va ommaviy-sport tadbirlarini tashkil etadi va oʻtkazadi;
sportchilar faoliyati, ularning sport natijalari va yutuqlari monitoringini olib boradi;
v) sportchilarni tayyorlashning barcha bosqichlarida oʻquv-mashq jarayonini ishlab chiqilgan oʻquv-mashq rejalari va dasturlarga muvofiq taʼminlash, tashkil etish va oʻtkazish, unga ilgʻor ilmiy texnologiya va metodikalarni tatbiq etish sohasida:
ommaviylashtirilayotgan sport turlarining roʻyxatini hamda respublika va xalqaro musobaqalarda ishtirok etish uchun sport maktabi sportchilari tarkibini ishlab chiqadi;
murabbiylar tarkibi bilan birgalikda sport boʻlinmalarining oʻquv soatlari hajmini belgilaydi;
tayyorgarlikning zamonaviy sport usullari va xalqaro tajriba asosida oʻquv-metodik qoʻllanmalarni tayyorlaydi va nashr qiladi;
Markaz sport tadbirlarining kalendar rejasini ishlab chiqadi va uning bajarilishini taʼminlaydi;
g) turli sport tashkilotlari, federatsiyalar va assotsiatsiyalar bilan sportchilarning tajriba almashishi, sport mahoratini oshirish, shuningdek, sport turlari boʻyicha murabbiylar va boshqa mutaxassislarning kasbiy malakasini oshirish, mamlakat yoshlari oʻrtasida jismoniy tarbiya va sportni, sogʻlom turmush tarzini ommalashtirish masalalari boʻyicha hamkorlikni rivojlantirish sohasida:
turli sport tadbirlarini oʻtkazish va tajriba almashish masalalarida sport turlari boʻyicha federatsiya va assotsiatsiyalar, Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligiga aʼzo davlatlar mudofaa vazirliklari sport qoʻmitalari va Xalqaro harbiy sport kengashi bilan yaqin hamkorlikni amalga oshiradi;
mamlakat yoshlari oʻrtasida tizimli asosda mahorat darslarini tashkil etadi va oʻtkazadi;
sogʻlom turmush tarzi va zararli odatlardan voz kechishni targʻib qilish boʻyicha tadbirlarni oʻtkazadi.
8-bob. Markaz sport obyektlarining asosiy vazifalari
14. Markaz sport obyektlarining (sport kompleksi, “Toshkent dengizi” eshkak eshish bazasi, sport otish maydoni) armiya sportini rivojlantirish sohasidagi asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
ommaviylashtirilayotgan sport turlari va sport musobaqalariga tayyorgarlik guruhlaridagi oʻquv-mashq jarayonining yuqori darajasini taʼminlash;
harbiy xizmatchi, xizmatchi, oʻquvchi sportchilar va murabbiy oʻqituvchilarga sport turlari boʻyicha oʻquv-mashq mashgʻulotlarini oʻtkazish uchun zarur shart- sharoitlar yaratish;
oʻquv-mashq bazasini saqlash, xizmat koʻrsatish va taʼmirlash, shuningdek, sport tadbirlarini tibbiy jihatdan taʼminlash.
9-bob. Armiya sportini ilmiy-metodik va tibbiy jihatdan taʼminlash
15. Armiya sportini ilmiy-metodik va tibbiy jihatdan taʼminlash quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
jinsi va yoshidan kelib chiqqan holda harbiy xizmatchilarning jismoniy tayyorgarlik darajasiga maqsadli dasturlar va normativ talablarni ishlab chiqish;
armiya sporti nazariyasi va amaliyotidagi oʻta dolzarb muammolar yuzasidan ilmiy, metodik va ommabop adabiyotlarni tayyorlash va nashr etish;
faoliyatning turli yoʻnalishlari boʻyicha sohaga oid maʼlumotlar bankini yaratgan holda armiya sportini taʼminlashning ilmiy-axborot tizimini tashkil etish;
har yili oʻtkaziladigan dispanserizatsiyani amaliyotga tatbiq etish, harbiy xizmatchilar barcha yosh guruhlarining jismoniy rivojlanish darajasi tekshiruvini oʻtkazib, kelgusida ularga sogʻligini mustahkamlash uchun tavsiyalar berish;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi terma jamoalarini tayyorlash jarayonida sportchilarning tibbiy tekshiruvini muntazam ravishda taʼminlash;
sportning barcha tur yoʻnalishlari boʻyicha shakllangan yakka tartibdagi davolash va sogʻliqni tiklash boʻyicha tavsiyalarni ishlab chiqish;
tibbiy va jismoniy dispanserlari va vrach nazorati xonalari tarmogʻini kengaytirish.
10-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligida armiya sportini rivojlantirish boʻyicha tadbirlarni moliyalashtirish
16. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligida armiya sportini rivojlantirish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, Mudofaa vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari, Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi huzuridagi Oʻzbekiston Olimpiadachilarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga amalga oshiriladi.
11-bob. Yakunlovchi qoida
17. Armiya sportini sifatli va toʻlaqonli rivojlantirish, jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligida harbiy xizmatchilarning jismoniy tayyorgarlik boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish va tashkil etish uchun javobgarlik Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi boʻlinmalarining rahbariyati zimmasiga yuklanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligida armiya sportini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligida armiya sportini boshqarish
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 19-maydagi 292-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligida armiya sportini takomillashtirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar nomi Moliyalashtirish manbalari Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Armiya sportchilarini tayyorlash va mahoratini oshirishning uzluksiz tizimini takomillashtirish 1. Sportchilar va Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlari, shu jumladan, aholining keng qatlamlari va harbiy xizmatchilarning oila aʼzolarini jalb etgan holda respublika hamda xalqaro musobaqalarga tayyorgarlik koʻrishda ishtirok etish rejasini ishlab chiqish hamda tasdiqlash. — Har yili Mudofaa vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, sport turlari boʻyicha federatsiya (uyushma)lar 2. Xalqaro tajribani qoʻllagan holda sifatli oʻquv-mashgʻulot jarayonini taʼminlashga qodir malakali murabbiy kadrlarni saralash. — Doimo Mudofaa vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 3. Mudofaa vazirligi Oliy sport natijalarini rivojlantirish markazining (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) sport aktiviga kiritish uchun oʻquvchi yoshlar, muddatli harbiy xizmatchilar, safarbarlik chaqiruvi rezervi xizmatchilari orasidan istiqbolli sportchilarni tizimli saralash va seleksiya qilish boʻyicha metodik tavsiyalarni ishlab chiqish. — 2020-yil 1-avgustga qadar Mudofaa vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, sport turlari boʻyicha federatsiya (uyushma)lar 4. Oʻquvchi yoshlar, muddatli harbiy xizmatchilar, safarbarlik chaqiruvi rezervi xizmatchilari orasidan istiqbolli sportchilarni saralash va Markazda ommaviylashtirilayotgan sport turlari boʻyicha sport boʻlinmalarini ular bilan butlash. — Doimo Mudofaa vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 5. Yuqori malakali sportchilarni tayyorlash sifati va samaradorligini oshirish uchun sport turlari boʻyicha respublika federatsiya (uyushma)lari hamda jismoniy tarbiya va sport hududiy boshqarmalari bilan birgalikdagi harakatlar va hamkorlik rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. — Har yili Mudofaa vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, sport turlari boʻyicha federatsiya (uyushma)lar 6. Mudofaa vazirligining sport imkoniyatlari, xalqaro musobaqalarda armiya sportchilari ishtirokining tajribasini har tomonlama tahlil qilish asosida Markazning oliy mahorat sport maktabida qoʻshimcha sport turlarini belgilash. — Har yili 1-dekabrga qadar Mudofaa vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi 7. Asosiy sport bazalarida sportchilarni xalqaro va respublika miqyosidagi musobaqalarga tayyorlashning uzluksiz oʻquv-mashgʻulotlar jarayonini tashkil etish rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. — Olimpiada sikli yakuniga qadar Mudofaa vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, sport turlari boʻyicha federatsiya (uyushma)lar 8. Markaz sportchilarining oʻquv-mashgʻulotlar jarayoniga sport sohasida katta yutuqlarga erishgan jahonning yetakchi mamlakatlarining ilgʻor tajribasini oʻrganish va joriy etish. — Doimo Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, Mudofaa vazirligi 9. Markazning oliy mahorat sport maktabi faoliyati natijalari monitoringini olib borish hamda Butunjahon armiya oʻyinlari dasturiga kiritilgan Olimpiya va harbiy-amaliy sport turlari boʻyicha yuqori malakali sportchilarni tayyorlash borasida Markaz faoliyati darajasini oshirish boʻyicha ilmiy asoslangan takliflarni ishlab chiqish. — Doimo Mudofaa vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi 10. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi oliy harbiy taʼlim muassasalari kursantlarining respublika miqyosida oʻtkaziladigan talabalarning ommaviy sport tadbirlari (universiadalari)da ishtirok etishini taʼminlash. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, Jismoniy tarbiya va sport vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari Doimo Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Mudofaa vazirligi 11. Harbiy xizmatchi sportchilar va Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari xizmatchilarining turli darajadagi oʻquv-mashq yigʻinlari va musobaqalardagi ishtirokini taʼminlash. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, sport turlari boʻyicha federatsiya (uyushma) lari, Mudofaa vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari Doimo Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, sport turlari boʻyicha federatsiya (uyushma)lar, Mudofaa vazirligi 12. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi doirasida oʻtkaziladigan sport tadbirlari uchun mavjud boʻlgan hududiy sport obyektlarini Mudofaa vazirligi harbiy qism va muassasalariga taqdim etish boʻyicha har tomonlama koʻmaklashish. — Doimo Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 13. Umumtaʼlim maktablari, kasb-hunar kollejlari va akademik litseylarning bitiruvchilari orasidan harbiy-sport oʻyinlari, “Shunqorlar” va “Amir Temur avlodlari” musobaqalari respublika bosqichlari gʻoliblarini Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari Akademiyasi va Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi oliy harbiy taʼlim muassasalariga imtiyozli asosda oʻqishga qabul qilish mexanizmini joriy etish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish. — 2020-yil 1-sentabrga qadar Mudofaa vazirligi 14. Asosiy hududiy sport bazalarida armiya sportchilarini jalb etgan holda yil boʻyi oʻquv-mashq yigʻinlarini oʻtkazish yoʻli bilan turli respublika va xalqaro miqyosdagi musobaqalarga tayyorgarlikning uzluksiz jarayonini tashkil etish. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, sport turlari boʻyicha federatsiya (uyushma) lari, Mudofaa vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari Doimo Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, sport turlari boʻyicha federatsiya (uyushma)lar, Mudofaa vazirligi 15. Respublika, xalqaro va ommaviy jismoniy tadbirlarda ishtirok etayotgan Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlari sportchilari va tahsil oluvchi sportchilarga energetik sarflar va jismoniy resurslarni kompensatsiya qilish mexanizmini ishlab chiqish hamda ularni zamonaviy tiklovchi vositalar bilan taʼminlash. — 2020-yil 1-avgustga qadar Mudofaa vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, Sport turi boʻyicha federatsiyalar (uyushmalar) II. Armiya sportchilarini tayyorlash jarayonida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalar i ni joriy etish 16. Sport jamoalarini sport turlari boʻyicha tayyorlash jarayoniga innovatsion yondashuvni taʼminlash va ishlab chiqish hamda oʻquv-mashgʻulot jarayonini takomillashtirish boʻyicha tavsiyalarni ishlab chiqish uchun axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasining yetakchi mutaxassislaridan iborat qoʻshma guruhlar tashkil etish. — 2020-yil 1-iyunga qadar Mudofaa vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, Sport turi boʻyicha federatsiyalar (uyushmalar) 17. Oliy harbiy taʼlim muassasalarning “Jismoniy tarbiya va sport” fani boʻyicha oʻquv-tarbiyaviy jarayonga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish. — Doimo Mudofaa vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi III. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi sport obyektlarining infratuzilmasini takomillashtirish va moddiy-texnik bazasini rivojlantirish 18. Yopiq sport zalini maʼmuriy xonalar, sogʻlomlashtirish markazi (51/66-sonli bino), yechinish xonalari va dushxonalar bilan suzish basseynini (51/49, 51/67-sonli bino) kapital taʼmirlash. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, Mudofaa vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar 2020-yil m obaynida Mudofaa vazirligi, Moliya vazirligi 19. Yopiq tennis kortini (51/64-sonli bino) kapital taʼmirlash. 20. Muhandislik tarmoqlarini rekonstruksiya qilish. 21. Stadion, yugurish yoʻlakchalari va tomoshabinlar tribunasini rekonstruksiya qilish. Markazlashtirilgan kapital mablagʻlar limitlari 2020-yil mobaynida Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Mudofaa vazirligi 22. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi harbiy qismlari hududlarida badminton oʻyini uchun sport maydonchalarini yaratish. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, Mudofaa vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar 2020 — 2022-yillar mobaynida Mudofaa vazirligi, Moliya vazirligi 23. Markaz obyektlarini zamonaviy sport inventarlari va jihozlar bilan taʼminlash. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, Mudofaa vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar 2021-yil Mudofaa vazirligi, Moliya vazirligi 24. 2020-yilga va undan keyingi yillarga moʻljallangan investitsiya dasturlari doirasida Markazning sport obyektlarini kapital taʼmirlash va qurish boʻyicha takliflarni tayyorlash. Markazlashgan kapital mablagʻlar limitlari, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, Mudofaa vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar 2020-yil 1-avgustga qadar Mudofaa vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi 25. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining “Maʼnaviyat va maʼrifat markazi” binosini kapital taʼmirlash, rekonstruksiya qilish hamda zamonaviy jihozlar bilan taʼminlash. Markazlashgan kapital mablagʻlar limitlari, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, Mudofaa vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar 2020-2021-yillar mobaynida Mudofaa vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi 26. Markazda ommaviylashtirilayotgan sport turlari boʻyicha tibbiy reglamentni ishlab chiqish yoʻli bilan oʻquv-mashq va musobaqalar jarayonining tibbiy-biologik va sport-psixologik kuzatilishini takomillashtirish. — Doimo Sogʻliqni saqlash vazirligi, Mudofaa vazirligi 27. Akkreditatsiyadan oʻtgan sport markazlari negizida sportga ixtisoslashtirilishni hisobga olgan holda harbiy vrachlarning malakasini oshirish tizimini tashkil etish. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari Doimo Mudofaa vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi IV. Armiya sportini rivojlantirish, targʻib qilish va ommalashtirish boʻyicha tadbirlar 28. Respublika akademik litseylari, kasb-hunar kollejlari oʻquvchilari hamda oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻrtasida sportning harbiy-amaliy turlari boʻyicha musobaqalarni tashkil etish va oʻtkazish. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Xalq taʼlimi vazirligi, “Vatanparvar” MKTning budjetdan tashqari mablagʻlari Kalendar rejasiga muvofiq Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Xalq taʼlimi vazirligi, “Vatanparvar” MKT 29. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi boʻlinmalari; Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari; chaqiruvgacha boʻlgan va chaqiruv yoshidagi yoshlar oʻrtasida badminton boʻyicha musobaqalar va oʻrtoqlik uchrashuvlarini tashkil etish va oʻtkazish. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, Mudofaa vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar chorakda kamida 1-marta bir yilda kamida 2-marta bir yilda kamida 2-marta Mudofaa vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 30. Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari harbiy xizmatchilari va xizmatchilari orasida professional sportchilar va havaskorlar oʻrtasida Milliy olimpiya qoʻmitasining “Armiyadan Olimpiada sari” sovrinlari uchun musobaqalarni tashkil etish. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari bir yilda kamida 2-marta Mudofaa vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi 31. Respublika universiada musobaqalarini oʻtkazish dasturiga kiritish uchun amaliy yoʻnaltirilgan sport turlarini aniqlash. — 2020-yil 1-iyulga qadar Mudofaa vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Mudofaaga koʻmaklashuvchi “Vatanparvar” MKT 32. Armiya sportini rivojlantirish va ommalashtirish borasida keng koʻlamli ishlar olib borish, uning mazmun-mohiyati hamda ushbu yoʻnalishda amalga oshirilayotgan saʼy-harakatlarni tushuntirish chora-tadbirlarini ishlab chiqish va amalga oshirish. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari Ishlab chiqish — 2020-yilning I choragi amalga oshirish — muntazam Mudofaa vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi 33. Mamlakatimizda ommaviy va armiya sportini rivojlantirishga oʻz hissasini qoʻshgan Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining taniqli sportchilari va mutaxassislarning tavsiyalaridan iborat boʻlgan materiallar muntazam nashr etilishini taʼminlash hamda ular bilan intervyularni tashkil etish. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari Reja boʻyicha amalga oshirish Mudofaa vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi 34. Mamlakatimizda armiya sportini, ayniqsa chaqiruvgacha boʻlgan yoshlar, muddatli harbiy xizmatchilar, safarbarlik chaqiruvi rezervi xizmatchilari oʻrtasida, shu jumladan, armiya sportchilari ishtirokida turli uchrashuvlar, davra suhbatlari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining sport komplekslariga tashriflarni tashkil etish yoʻli bilan targʻib qilish va ommalashtirish. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari Doimo Mudofaa vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Halq taʼlimi vazirligi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, “Vatanparvar” MKT 35. Armiya sportini rivojlantirish hamda ilgʻor xorijiy tajriba asosida oʻquv-mashq jarayoni texnologiyasini takomillashtirish masalalari boʻyicha ilmiy-metodik adabiyotlarni ishlab chiqish va nashr etish. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, sport turlari boʻyicha federatsiya (uyushma) larning budjetdan tashqari mablagʻlari Doimo Mudofaa vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, sport turlari boʻyicha federatsiya (uyushma)lar 36. Davlat bayramlari va muhim sanalarni nishonlashga bagʻishlangan sport va ommaviy-sport tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, Mudofaa vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari, harbiy-maʼmuriy sektorni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Kalendar rejaga muvofiq Mudofaa vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 37. Markaz xizmatchilarini moddiy ragʻbatlantirishni takomillashtirish boʻyicha Vazirlar Maxkamasining 2019-yil 19-noyabrdagi 918-son qaroriga oʻzgartirish kiritish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish va kiritish. — 2020-yil 1-avgustga qadar Mudofaa vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Moliya vazirligi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 19-may,
292-son