UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 22-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 22 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 мая 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 May 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ТАСНИФИ

МУДДАТЛАРИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4634-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

бошоқли донни қабул қилиш ва сақлаш майдонлари, омборлари ҳамда бошқа сиғимларга бўлган талабларни, бошоқли дон партиясини қабул қилиш, шакллантириш ва жойлаштириш, нархлар барқарорлигини таъминлашда дон сифатини назорат қилиш тартибини, шунингдек, донни сақлаш жараёнида техника ва саноат хавфсизлиги, санитария талабларини назарда тутувчи Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

бошоқли донни қабул қилиш ва сақлаш майдонлари, омборлари ҳамда бошқа сиғимларга хулоса беришга тайёрлаш ва ўтказиш учун умумий талабларни, шунингдек, дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш тартибини назарда тутувчи Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳар йили 1 апрелга қадар ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида сотиб олинадиган ғалланинг туманлар кесимидаги тақсимоти ҳамда бошоқли дон сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари хулосасига эга бўлган дон корхоналари рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб боради;

ҳар йили 1 майга қадар туманлар кесимида қабул қилинадиган ғалланинг ҳажмлари ва уларни сақлайдиган дон корхоналари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи А.Д. Вахабов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 312-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бошоқли дон — озиқ-овқат, озуқа ем ва техник мақсадлар учун фойдаланиладиган бошоқли экинларнинг дони;

доннинг намлиги — дон тўқималари билан физик-кимёвий ва механик боғланган, стандарт шароитларда аниқланаётганда чиқиб кетадиган сувнинг миқдори;

доннинг сифати — мўлжалланишига мувофиқ белгиланган эҳтиёжларни қондириш учун яроқли эканлигини тасдиқловчи дон хоссаларининг мажмуи;

доннинг тўпи (партияси) — сифати бўйича бир хил, бир вақтда қабул қилишга, юклашга ёки сақлашга мўлжалланган, сифати тўғрисидаги битта ҳужжат билан расмийлаштирилган доннинг миқдори;

зараркунандалар билан зарарланган дон — ҳашоратлар ёки каналар билан ташқариси ёки ичи, куртак, қобиқлари ва эндоспермаси қисман ёки тўлиқ кемирилган дон;

ифлослантирувчи аралашмалар — дондан мақсадли фойдаланишда ажратиб олинадиган, истеъмолга яроқсиз бўлган органик ва ноорганик аралашмалар;

корхона — мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошоқли донни қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхона;

омбор — технологик, конструктив ва иқтисодий тавсифга эга бўлган, доннинг миқдор ва сифат жиҳатидан сақланишини, сақланадиган донга ер ости сувлари ва атмосфера ёғинлари тушмаслигини таъминлашга мўлжалланган иншоот;

сиғим — дон сақлашга мўлжалланган, аниқ ўлчамга эга бўлган ва махсус талабларга мос келадиган иншоот;

элеватор — махсус сиғимга эга бўлган, мукаммал ва тўлиқ механизациялаштирилган, донни сақлашга мўлжалланган омборхона.

3. Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Бошоқли донни қабул қилиш ва сақлаш майдонлари, омборлар ҳамда бошқа сиғимларга бўлган талаблар

4. Корхоналарга тегишли бўлган барча бино-иншоот, ускуна ва жиҳозлар билан бирга унинг ҳудуди ўралган бўлиши лозим ва донни сақловчи корхоналардаги техника хавфсизлиги ва санитария қоидаларига қатъий риоя қилиниши талаб этилади.

5. Корхона ҳудудидан атмосфера ва ер ости сувларининг қувурларга чиқиб кетишини таъминловчи тизими бўлиши лозим.

Ҳудуднинг транспорт юрадиган қисми, шунингдек, бошоқли дон билан боғлиқ ишлар амалга ошириладиган барча майдонлар ва жойлар асфальтланган, тунги вақтларда ёритилган бўлиши керак.

Дон омборлари ва бошқа сиғимларнинг периметри бўйлаб нишаби 10°C дан кам бўлмаган ва эни 1-2 метр (ер ости сув сатҳини инобатга олган ҳолда) йўлакчалар, шунингдек, сув оқиб кетадиган ариқлар мавжуд бўлиши талаб этилади.

6. Сақланаётган дон захиралари зараркунандалар билан зарарланишининг олдини олишни таъминловчи чора-тадбирлар, яъни корхоналарнинг моддий-техника базасини янги дон ҳосилини қабул қилишга тайёрлаш жараёнида объектларни комплекс дезинсекциялаш мажбурий ҳисобланади.

7. Дон омборлари ва бошқа сиғимларнинг техник ва санитария ҳолати бўйича қуйидагилар талаб этилади:

қуруқ, шу жумладан, ер ости ва оқова сувларнинг сизиб киришидан ҳимояланган бўлиши;

бошоқли донга хос бўлмаган ҳидга эга бўлмаслиги ҳамда заракунандалар билан зарарланмаган бўлиши;

омборларнинг ички ва ташқи деворлари сувалган, элеваторларда беркитилмаган горизонтал ва вертикал ёриқлар бўлмаслиги;

эшиклар зич ёпилиши, паст ва девор қисмлари силлиқ, тирқишларсиз бўлиши;

томларининг соз ҳолатда бўлиши, деразалар омборнинг ички тарафидан беркитилиши;

чироқларга махсус ҳимоя ғилофлари кийдирилган бўлиши;

шамоллатиш тизимлари доимий иш ҳолатида бўлиши лозим.

8. Ер ости сувларининг сатҳи паст бўлган ҳолларда, қадоқланган бошоқли донни бевосита (текис, соз ҳолдаги) асфальтланган юзада сақлашга рухсат этилади.

9. Тара ва брезентларни сақлаш, зарарсизлантириш мақсадида уларни тозалаш ва газация қилиш, дон сақлаш омборларидан ажратилган алоҳида хоналарда амалга оширилади.

Тара ва брезентларни ифлос, намлиги юқори, зараркунандалар билан зарарланган ҳолда сақлашга рухсат этилмайди.

10. Барча тоифадаги оралиқ маҳсулот ва чиқиндилар дон омборларидан ажратилган алоҳида сиғимларда сақланиши керак.

11. Дон билан ишлашда дон омборлари ва ҳудудни тозалашдан ҳосил бўлган ифлослантирувчи аралашмалар (қўшимчалар) ҳамда чанг уюмлари белгиланган тартибда корхона ҳудудидан ташқарига чиқариб ташланиши керак.

12. Дон уюми устидан юришда уюм устига солинган тахта траплар ёки тўшамалар устида пойабзал устидан кийиладиган бахилалар ёхуд матоли пайпоқларда юриш талаб этилади.

13. Дон омборлари ва маҳсулот омборларига фақат хизмат қилувчи ходимлар ва сақланаётган доннинг устидан назорат ва кузатишни амалга оширувчи шахслар киришига рухсат этилади.

14. Дон омборларидан фойдаланиш жараёнида чанг, ифлослантирувчи аралашмалар, бегона жисмлар тўпланишига йўл қўйилмайди. Омборхонани мунтазам тозалаб туриш ва ускуналарни озода сақлаш талаб этилади. Омборхоналарда фойдаланилмайдиган кўчма ва олиб юриладиган мосламаларни қолдириш тақиқланади.

15. Ҳар бир корхонанинг ички тартиб-қоидаларида омборлар, элеватор сиғимларини дон қолдиқлари ва чангдан тозалаш, зараркунандаларга қарши ишлов бериш жадвали назарда тутилган бўлиши керак.

3-боб. Бошоқли дон партияларини қабул қилиш, шакллантириш ва жойлаштириш

16. Янги ҳосилдан олинган бошоқли донни қабул қилиш ва жойлаштиришни тўғри ташкил этиш мақсадида харид қилиниши кутилаётган бошоқли дон миқдори, шартномалар (контрактация, фьючерс, форвард ва бошқа), бошқа корхоналардан қабул қилиниши ва жўнатилиши кутилаётган миқдор, ўтган йиллардаги бошоқли дон қолдиқлари, дастлабки йиллар маълумотлари бўйича кутилаётган сифат ҳамда қайси мақсадга мўлжалланганлигини ҳисобга олиш талаб этилади.

Ўрим-йиғим даврида донни узлуксиз қабул қилиш, тўғри жойлаштириш, унга вақтида ишлов бериш, дон сиғимлари, транспорт ва технологик ускуналардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида технологик карталарни тузиш тавсия этилади.

17. Бир турдаги дон партияларини шакллантириш ва уларни жойлаштириш норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ уларнинг технологик тавсияларини ифодаловчи сифат кўрсаткичлари, шунингдек, намлиги, ифлос ва донли аралашмаларнинг мавжудлик ҳолати бўйича амалга оширилади.

Доннинг намлик ва ифлосланганлик ҳолати таснифи ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.

18. Алоҳида ҳисобга олинадиган кўрсаткичлар бўйича — совуқ урган, қоракуя, фузариоз, тошбақасимон кана ва кана (клещ) билан зарарланган, бошоқли донга хос бўлмаган ҳидли, унган дон (5 фоиздан ортиқ), шунингдек, зарарли ва қийин ажралувчи аралашмалар (O`z Dst 880:2015 да назарда тутилган) билан ифлосланган, пестицидлар миқдори белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган дон алоҳида жойлаштирилади ва унга ишлов берилади. Қолдиқ пестицидлар миқдори дон етиштирувчи хўжалик ҳужжатларида кўрсатилади.

Таркибида 3 фоизгача унган дон бўлган партиялар алоҳида жойлаштирилади.

19. Тури жиҳатидан буғдой учун клейковина миқдори ва сифати, намлиги ва ифлосланганлик ҳолати ҳамда сифатнинг бошқа кўрсаткичлари бўйича бир хил бўлган дастлабки йиллар ҳосилининг дон партияларини бирлаштириш мумкин, давлат захирасига олиб қўйилган донлар бундан мустасно.

20. Фумигация қилиш талаб этиладиган дастлабки йиллар ҳосилининг донини янги ҳосил дони билан, шунингдек, «ўз-ўзидан қизиб кетувчи» донни «соғлом» дон билан бирлаштириш тақиқланади.

21. Янги йиғиб олинган дон стандарт талаблари бўйича белгиланган меъёрларга етказилгунга қадар қуритилиб, ғарамланади.

22. Қуруқ ва ўртача қуруқ дон уюмининг баландлиги дон омборининг техник ҳолати йўл қўйган даражадаги баландликда белгиланади.

23. Донни сақлаш, юклаш ҳамда шамоллатиш ишларини амалга ошириш мақсадида омборнинг 10 фоиз қисми, элеваторларда эса — ҳар бир транспортёр учун камида битта бўш сиғим бўлиши талаб этилади.

24. Дон топширувчилардан қабул қилинаётган донни корхоналар омборларига жойлаштириш ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.

4-боб. Доннинг сифатли сақланишини таъминлаш

25. Корхонага келаётган донга унинг сифатли сақланишини таъминловчи муддатларда ишлов (тозалаш, қуритиш, совутиш, зарарсизлантириш ва бошқалар) берилиши керак.

26. Бир йилгача сақлашга мўлжалланган ва сиғимларга жойлаштирилаётган доннинг намлик даражаси 14,5 фоиздан ошмаслиги лозим.

27. Кузги салқин тушиши билан олдиндан ишлаб чиқилган режага асосан корхонанинг барча техник воситаларини қўллаш орқали корхоналарда донни қишки шароитда сақлашга ўтказиш борасида ишлар амалга оширилади. Дон партияларини совутиш навбати уларнинг намлиги, ҳарорати, зарарланганлигига қараб белгиланади.

28. Дон массасининг ҳарорати +10°C дан 0°C гача бўлган дон партиялари биринчи даражагача, дон массасининг барча қатламларининг ҳарорати 0°C дан пастгача совутилган дон партиялари иккинчи даражагача совутилган ҳисобланади.

29. Баҳорда кунлар исиши билан донда паст ҳароратни имкон қадар узоқ сақлаш учун қуйидагиларни бажариш лозим:

омборларнинг эшик ва деразаларини, элеваторларнинг силос усти ва силос ости қаватларини ёпиб қўйиш;

сақланаётган дон ҳароратини тонгги соатларда текшириб туриш;

дон омборларини фақат қуруқ ва салқин об-ҳавода шамоллатиш.

30. Ўз-ўзидан қизиши мумкинлигидан далолат берувчи сақланаётган дон ҳароратининг кўтарилишида, уни зудлик билан совутиш ва қуритиш чоралари кўрилади. Бунда тозалаш, қуритиш ва шамоллатиш бўйича мавжуд бўлган барча воситалар, шунингдек, ҳавонинг пасайган ва тунги ҳароратидан фойдаланилади.

Қизиётган дон метереологик шароитлардан қатъи назар, ташқи ҳаво ҳароратига яқин келгунича совутилади.

31. Ўз-ўзидан қизиган дон биринчи навбатда сотилади.

32. Сақланаётган донда моғор ҳиди пайдо бўлганда (дон ҳарорати ошмаса) шамоллатилади.

5-боб. Нархлар барқарорлигини таъминлашда дон сифатини назорат қилиш

33. Нархлар барқарорлигини таъминлашда доннинг сифати устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгилаган тартибда амалга оширилади. Назорат қуйидагилар устидан амалга оширилади:

донни қабул қилиш, сақлаш, юклаш, ташиш жараёнларида табиий камайиш миқдорларининг асосланганлиги ва ҳаққонийлиги;

ҳисоботларнинг тўғри юритилиши;

режасиз қарама-қарши ташишларга йўл қўйилмаслиги;

дон партияларининг асоссиз хатловдан ўтказилишига йўл қўймаслик;

дон партияларининг айланма ҳаракати сунъий оширилишига йўл қўймаслик;

зараркунандалар билан зарарланишнинг олдини олиш бўйича тадбирлар ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши (зарарсизлантириш ишлари олиб борилганлигининг асосланганлиги ўрганилади).

34. Дон корхонага келиб тушган вақтдан бошлаб ҳар бир партиянинг сифати ва ҳолати бўйича белгиланган режа-жадваллар асосида мунтазам назорат ташкил этилади.

Бунда доннинг намлиги, ҳарорати, дон захираларининг зараркунандалар билан зарарланганлиги, ҳиди, ранги ва амалдаги норматив-техник ҳужжатлар билан меъёрланадиган сифатнинг бошқа кўрсаткичлари устидан назорат амалга оширилади.

35. Дон ҳароратини элеваторларда ўлчаш учун ҳароратни масофадан назорат қилишнинг электротермометрик ускуналари қўлланилади.

Дон ҳароратини омборларда ўлчаш учун техник термометрли термошуплар, ҳарорат индикаторларидан фойдаланилади.

36. Донни жойлаштириш, ишлов беришдан олдин ва кейин намликни тезкор аниқлаш учун намлик ўлчагичларни қўллашга рухсат этилади.

37. Дон ҳароратини омборларда кузатиб туриш учун унинг юзаси шартли равишда ҳар бири тахминан 200 м 2 дан бўлган қисмларга бўлинади. Ҳар бир қисм рақамланиб, омборга кириб келишда кўринадиган ўлчамда йирик рақамлар билан ёзиб қўйилади.

38. Омборлардаги уюм баландлиги 1,5 метрдан ортиқ бўлганда, ҳар бир қисмда турли сатҳда (юқорига, ўртага, пастга) учта термоштанга ўрнатилади. Уюм баландлиги 1,5 метрдан паст бўлганда, ҳарорат иккита қатламда — юқориги ва пастки қатламда ўлчанади.

Дон ҳарорати ҳар сафар ўлчанганидан сўнг термоштангалар олдинги қисм доирасида ўлчанган жойдан 2 метр масофага шахмат тартибда, тушириш чуқурлигини ўзгартирган ҳолда кўчирилади.

39. Масофадан назорат қилиш мосламалари билан жиҳозланмаган элеватор сиғимларида ҳарорат 0,5, 1,5 ва 3 метр чуқурликда термоштанга ёрдамида ўлчанади.

Дон сифати ва ҳолатини назорат қилиш учун зарур ҳолларда, у бўш сиғимларга кўчирилади, бўш идиш бўлмаган ҳолларда эса, сиғимдан доннинг 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорини чиқариб туриш мумкин ва бу дон шу сиғимга яна қайта солинади. Кўчириш вақтида доннинг ҳарорати, намлиги, ҳиди, ранги ва зараркунандалар билан зарарланганлиги текширилади.

40. Дон ҳарорати ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган муддатларда лаборатория ходимлари ва моддий жавобгар шахслар томонидан текшириб турилади.

41. Металл сиғимларда қуруқ доннинг ҳароратини назорат қилиш 10°C дан ортиқ бўлганда 3 кунда бир марта, 10°C ва ундан паст бўлганда эса — 7 кунда бир марта назорат қилинади.

42. Текшириш муддатлари дон уюмининг алоҳида қатламларидан аниқланган энг юқори ҳароратга қараб белгиланади, ҳарорат масъул шахслар ва лаборатория ходимлари томонидан назорат қилинади.

43. Бошоқли донни сақлаш учун жойлаштиришда, шунингдек, тозалаш, қуритиш, шамоллатишдан сўнг ва жўнатишдан аввал унинг тўлиқ техник таҳлили ўтказилади.

Сақлаш даврида тўлиқ техник таҳлил бир турдаги партиядан олинган ўртача намуна бўйича бир ойда бир марта ўтказилади.

Дон зараркунандалар билан зарарланганлигини текшириш дон ҳарорати 5°C ва ундан паст бўлганда бир ойда бир марта, 5°C дан юқори бўлганда эса — бир ойда 2 марта ўтказилади.

44. Металл сиғимлардан намуналар уюмнинг юқори қатламидан (устки қопқоқ ва ички нарвон мавжуд бўлганда, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда), шунингдек, пастки қопқоқ орқали доннинг бир қисмини бўш сиғимга ўтказиш йўли билан олинади.

45. Барча таҳлил ва кузатишлар натижалари лаборатория журналида қайд қилинади. Бир турдаги доннинг ҳар бир партиясига лаборатория ходимлари доннинг сифати тўғрисидаги бирламчи лаборатория ҳужжатларини тўлдириш ва юритиш тартиби ҳақидаги кўрсатмаларга мувофиқ белгиланган шаклда штабель ва элеватор сиғим ёрлиқларини ёзади ва юритади.

46. Ҳар бир элеваторда сиғимларнинг схемаси акс эттирилган «сиғим пештахтаси» бўлиши лозим. Бунда элеватор сиғими, «юлдузча» («звездочка») ва бункер белгиланган тартибда рақамланади, уларга элеватор сиғим ёрлиғи тузилади. Элеватор сиғим ёрлиғида дон тури, сақланаётган дон партиясининг массаси, жойлаштирилган санаси, сифат кўрсаткичлари акс эттирилади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

47. Донни сақлаш жараёни техника ва саноат хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиенаси ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

48. Сотиб олинган ғалла сақланаётган омборларда ғалланинг сифати ва миқдори тўғри сақланишини таъминлаш ғалла сақланаётган корхоналар масъуллари зиммасига, улар устидан ойлик назорат ўрнатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига юкланади.

49. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, «Ўзстандарт» агентлиги, дон корхоналари Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча дон қабул қилиш васақлаш корхоналарида давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинган ғалла сақланаётган ом борларда бошоқли доннинг сифати ва миқдори бўйича тўғри сақланишини назорат қилиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлай ди. Ҳисобот йилининг 15 мартига қадар 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳар йили 1 апрелга қадар ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида сотиб олинадиган ғалланинг туманлар кесимидаги тақсимоти ҳамда бошоқли дон сақлаш учун Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари хулосасига эга бўлган дон корхоналари рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб боради. Ҳар йили 1 апрелга қадар 3-босқич Вазирлар Маҳкамаси Туманлар кесимида ғалланинг ҳажмлари ва уларни сақлайдиган дон корхоналари рўйхатини тасдиқлайди. Ҳар йили 1 майга қадар 4-босқич «Ўзстандарт» агентлиги, дон корхоналари Мулкчилик шаклидан қатъи назар, дон сақлашга талабгор бўлган барча дон корхоналарининг лаборато риялари ва тарозиларини хатлов ҳамда қиёсловдан ўтказади ва уларнинг амалдаги талабларга мослиги тўғрисида хулоса беради. Ҳисобот йилининг 1 майига қадар 5-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Дон сақлашга рухсат этилган корхоналар рўйхати ҳамда уларнинг дон сақлаш қувватлари тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади. Ҳисобот йилининг 10 майига қадар 6-босқич Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси , дон корхоналари Давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинган донни қабул қилиш, сақлаш, ташиш жараёнларида миқдор-сифат ҳисоботларининг тўғри юритилиши, табиий камайиш миқдорларининг ҳаққонийлиги ҳамда асоссиз йўқотишларнинг олдини олиш устидан ойлик назорат олиб боради. Тасдиқланган жадвалга асосан 7-босқич Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, дон корхоналари Давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинган доннинг сифати ва миқдори ҳамда доннинг сақланиш ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради. Тасдиқланган жадвалга асосан 8-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,дон корхоналари, фермер хўжаликлари Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари ихтиёрида қоладиган донни шартнома асосида дон корхоналари томонидан ижарага олиб сақланиши мумкин ва талабдан келиб чиқиб, келишилган ҳолда фермер хўжаликларидан сотиб олинади ва истеъмолчиларга етказиб берилади. Ғалла тайёрлаш мавсуми даврида

Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Доннинг намлик ва ифлосланганлик ҳолати

Доннинг ҳолати Буғдой учун меъёр (фоизда) кузги баҳорги Намлиги бўйича Қуруқ 14,0 дан ошмаган 14,0 дан ошмаган Ўртача қуруқ 14,1 — 15,5 14,1 — 15,5 Нам 15,6 — 17,0 15,6 — 17,0 Хом 17,1 ва ундан юқори 17,1 ва ундан юқори Ифлослантирувчи аралашмалар бўйича: Тоза 1,0 дан ошмаган 1,0 дан ошмаган Ўртача тоза 1,1 — 3,0 1,1 — 3,0 Ифлос 3,1 ва ундан юқори 3,1 ва ундан юқори Донли аралашмалар бўйича: Тоза 2,0 дан ошмаган 1,0 дан ошмаган Ўртача тоза 2,1 — 7,0 1,1 — 5,0 Ифлос 7,1 ва ундан юқори 5,1 ва ундан юқори

Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган доннинг ҳароратини текшириб туриш

Доннинг намлиги бўйича ҳолати Янги йиғиб олинган дон (қабул қилинган вақтдан бошлаб уч ой давомида) Ҳарорати қуйидагича бўлган бошқа донлар 10°C дан юқори 10 °C д ан 0°C гача 0°C ва ундан паст Қуруқ ва ўртача қуруқ 15 кунда бир марта 15 кунда бир марта 15 кунда бир марта 15 кунда бир марта Нам ҳар куни 2 кунда бир марта 5 кунда бир марта 15 кунда бир марта Хом ҳар куни - - -

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 312-сон қарорига 2-ИЛОВА

Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан республика ҳудудида жойлашган бошоқли донни қабул қилиш ва сақлаш майдонлари, омборлари ҳамда бошқа сиғимларга (кейинги ўринларда — дон сақлаш сиғимлари) хулоса беришга тайёрлаш ва ўтказиш учун умумий талабларни белгилайди.

2. Хулоса беришда дон сақлаш сиғимларининг мувофиқлигига бўлган талаблар рўйхати, текшириш ва баҳолаш ишларини ўтказиш муддатлари, хулоса бериладиган дон сақлаш сиғимларининг Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга мослиги тасдиқланади.

3. Хулоса бериш ишларига ҳақ тўлаш, буюртмачи томонидан баҳолаш ишлари натижаларидан қатъи назар, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома талабларига мувофиқ тасдиқланган калькуляция асосида тўланади. Бунда хулоса бериш ишлари тўлов амалга оширилгандан сўнг бажарилади.

4. Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш

5. Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш (кейинги ўринларда — хулоса бериш) қуйидагиларни ўз ичига олади:

Марказга хулоса бериш юзасидан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича буюртма бериш ва уни кўриб чиқиш;

буюртмага илова қилинган бошқа ҳужжатларни таҳлил қилиш;

буюртма бўйича қарор қабул қилиш;

баҳолаш дастурини тайёрлаш ва тасдиқлаш;

баҳолаш комиссияси таркибини шакллантириш;

баҳолаш комиссияси томонидан жойларга чиқиб, дон сақлаш сиғимларининг ҳолатини, шароитларини ўрганиш ва баҳолаш;

дон сақлаш корхоналаридаги мавжуд ускуна ва жиҳозлар ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш;

ўрганиш ва баҳолаш натижалари бўйича дастлабки далолатномаларни расмийлаштириш;

олинган натижаларни таҳлил қилиш, хулоса бериш ёки хулоса беришни рад этиш;

расмийлаштирилган хулосани рўйхатга олиш.

6. Дон сақлаш сиғимларига хулоса беришда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

буюртмачининг юридик ҳужжатлари нусхаси (корхона гувоҳномаси, реквизитлари);

дон сақлаш сиғимлари жойлашган майдон, бино ва иншоотлар тўғрисидаги ҳужжат нусхаси (кадастр, бино паспорти ҳужжатлари мавжуд бўлса);

дон сақлаш корхоналаридаги мавжуд ўлчов воситалари, ускуналар ва жиҳозлар рўйхати;

дон қабул қилиш ва сақлашда фойдаланиладиган ўлчов воситалари қиёсловдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумот (қиёслов гувоҳномалари нусхаси);

донни сақловчи корхоналарда ёнғин хавфсизлиги ва санитария-эпидемиология тартибига қатъий риоя этилганлиги тўғрисидаги хулосалар нусхаси;

зараркунандалар билан зарарланишнинг олдини олишни таъминловчи чора-тадбирлар ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси.

Агар буюртмачи айни вақтда санитария-эпидемиология, ёнғин хавфсизлиги хулосаларини ва дон сақлаш сиғимларига хулоса олишга буюртма берган бўлса, бундай ҳолда санитария-эпидемиология ва ёнғин хавфсизлиги хулосасининг нусхаси белгиланган тартибда расмийлаштиргандан кейин хулоса берилади.

7. Марказ буюртмачининг талабига мувофиқ унга хулоса бериш ишлари учун ҳақ тўлаш прейскуранти (тарифлари)ни тайёрлайди ва тақдим этади.

8. Буюртма берилгандан сўнг Марказ уни кўриб чиқиб, тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва буюртмани олган кундан бошлаб икки кун ичида буюртмачига дон сақлаш сиғимларига хулоса беришнинг белгиланган тартибига асосланадиган хулоса беришнинг барча шартлари, уни амалга ошириш учун ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган шакл бўйича қабул қилинган қарорни маълум қилади.

Дон сақлаш сиғимларига санитария-эпидемиология ва ёнғин хавфсизлиги нормалари ва талаблари мавжудлиги сабабли қарорда санитария-эпидемиология ва ёнғин хавфсизлиги хулосаларини олиш зарурлиги ҳам кўрсатилади.

9. Буюртма асосида қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки кундан кечиктирмай баҳолаш комиссияси тузилади ҳамда буюртмачи тасдиқланган баҳолаш комиссияси аъзолари билан таништирилади.

Агар буюртмачида баҳолаш комиссияси аъзоларига асосли эътирозлар мавжуд бўлса, комиссия аъзолари алмаштирилади.

10. Баҳолаш комиссияси ўн кундан ошмаган муддатда жойларга чиқиб дон сақлаш сиғимларининг ҳолатини ва шароитларини, шунингдек, дон сақлаш корхоналаридаги мавжуд ускуна ва жиҳозлар ҳолатини ўрганиши, баҳолаш ишларини амалга ошириши лозим.

11. Баҳолаш комиссияси томонидан барча ўрганиш ва баҳолаш ишлари натижалари бўйича бир иш куни ичида икки нусхада дастлабки далолатнома расмийлаштирилиб, унинг бир нусхаси буюртмачига берилади.

12. Баҳолаш комиссияси барча зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб (ўрганиш ва баҳолаш натижалари бўйича дастлабки далолатнома, зараркунандалар билан зарарланишнинг олдини олишни таъминловчи чора-тадбирлар ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома, санитария-эпидемиология ва ёнғин хавфсизлиги хулосаларини) уч иш кунидан ошмаган муддатда дон сақлаш сиғимларига хулоса беришни расмийлаштирилади ҳамда беради.

13. Буюртмачи ўз хоҳишига кўра, хулоса бериладиган дон сақлаш сиғимларининг техник тавсифларини тақдим этиши мумкин.

14. Буюртмачи ёки унинг вакилига уларнинг сўровига асосан ўрганиш ва баҳолаш ўтказиш жараёни билан танишиш имконияти яратиб берилиши лозим.

15. Ўрганиш ва баҳолаш натижаларининг ҳаққонийлиги, шунингдек, дастлабки далолатномаларнинг сақланиши учун Марказ масъул ҳисобланади. Дастлабки далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва Марказга тақдим этилади.

16. Ўрганиш ва баҳолаш якунлари бўйича баҳолаш комиссиясининг салбий хулосаси мавжуд бўлганда, шунингдек, буюртмачи томонидан ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилмаганда Марказ буюртмачини қонунчилик ҳужжатларининг нормаларга ҳаволаларни ҳамда рад этиш сабабларини аниқ кўрсатган ҳолда хулоса бериш рад этилганлиги тўғрисида уч кун ичида ҳабардор қилади.

17. Сақлаш сиғимлари шароитларини ўрганиш ва баҳолаш якунлари бўйича маълумотлар хулосада кўрсатилади.

18. Марказ баҳолаш натижаларини ҳамда буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб хулоса бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

19. Хулоса бланкаси рақамланган, ҳимоя қилиш даражасига эга, қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказда сақланади.

Хулоса бланкаси ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда тайёрланади.

20. Расмийлаштирилган хулоса махсус дафтарларда рўйхатга олинади, хулоса рўйхат рақами мавжуд бўлгандагина ҳақиқий ҳисобланади.

21. Хулоса:

дон сақлаш омборлари, айвонларига — 1 йил муддатга;

элеватор, темир сиғимлар ва бошқа махсус сиғимларга — 2 йил муддатга берилади.

Хулосада буюртма берувчининг тўлиқ номи, дон сақлаш умумий ҳажми ва жойлашган манзили кўрсатилади.

22. Низоли масалаларни ҳал этиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Ўзагроинспекция) томонидан Марказ фаолиятини назорат қилиш мақсадлари учун ўрганиш ва баҳолаш натижалари бўйича дастлабки далолатномалар, санитария-эпидемиология ва ёнғин хавфсизлиги хулосалари, дон сақлаш сиғимларига олинган хулосанинг амал қилиш муддати давомида ёки камида бир йил давомида сақланиши лозим.

23. Дон сақлаш сиғимларига берилган хулосанинг амал қилиш муддати тугашидан камида бир ой олдин, заруратга кўра, буюртмачи дон сақлаш сиғимларига қайта хулоса олиш мақсадида Марказга буюртма бериш ҳуқуқига эга.

24. Дон сақлаш омборлари ва бошқа сиғимларнинг конструкцияси (бинолари)га ўзгартиришлар киритиш режалаштирилганда бу тўғрисида тегишли қарор қабул қилиш учун Марказни хабардор қилиш лозим.

25. Хулоса берилган дон сақлаш корхоналари томонидан ўзбошимчалик билан Марказни хабардор қилмасдан, омборлар конструкциясига ўзгартиришлар киритиш ҳолатлари аниқланганда, хулоса бекор қилинади.

3-боб. Низоларни ҳал этиш

26. Манфаатдор томонлар хулоса бериш натижаларидан норози бўлганда, Ўзагроинспекцияга ёки судга мурожаат қилишга ҳақли.

27. Ўзагроинспекция Марказнинг қарорлари устидан шикоятларни кўриб чиқади.

28. Ўзагроинспекция қарори устидан қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

4-боб. Якунловчи қоидалар

29. Марказ йиллик иш ҳажмидан келиб чиқиб дон сақлаш сиғимларини баҳолаш хулосаси бланкалари (S3) билан узлуксиз таъминлаш мақсадида махсус босмахоналарга буюртма бериш ишларини ташкил этади.

30. Марказ расмийлаштирилган, бекор қилинган хулосаларни, шунингдек, хулоса бериш рад этилган ҳолатлар ҳисобини юритади ҳамда улар тўғрисидаги ва хулоса бериш фаолияти тўғрисидаги ахборотни Марказ директорига тақдим этади, шунингдек, манфаатдор ташкилотларни ўз фаолияти тўғрисида хабардор қилади.

31. Марказнинг расмий веб-сайтига дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш натижалари бўйича қуйидаги ахборот жойлаштирилади:

хулоса берилган (буюртмачи) корхоналар рўйхати, дон сақлаш ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;

дон сақлаш сиғимлари Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига жавоб бермаган корхоналарга рад этилганлиги тўғрисида маълумотлар.

32. Марказ расмийлаштирилган, бекор қилинган хулосалар, шунингдек, хулоса бериш рад этилган ҳолатларнинг ҳисобини юритади, улар тўғрисида ҳар ойда Ўзагроинспекцияга маълумот тақдим этади.

33. Ўзагроинспекция, зарур ҳолларда, Марказдан хулоса бериш материалларини (ҳужжатларни) сўраб олиши мумкин.

34. Хулосада кўрсатилган маълумотлар ҳаққонийлиги, шунингдек, хулоса бериш муддатлари ва тартибининг бузилганлиги учун жавобгарлик Марказга юкланади.

35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш тартибини амалга ошириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг худудий бошқармалари ва уларнинг қошидаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси, мулкчилик шаклидан қатъи назар, дон сақлашга талабгор бўлган барча дон корхоналари Мулкчилик шаклидан қатъи назар, дон сақлашга талабгор бўлган барча дон қабул қилиш корхоналаридан буюртмалар қабул қилинади. Қабул қилинган буюртмалар асосида махсус комиссия тузилади ва буюртмачини баҳолаш комиссияси билан таништирилади, шунингдек, баҳолаш дастури тайёрланиб тасдиқланади. Ҳар йилнинг 15 мартига қадар Буюртмани олган кунидан бошлаб 4 кун ичида 2-босқич Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг худудий бошқармалари ва уларнинг қошидаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси, мулкчилик шаклидан қатъи назар, дон сақлашга талабгор бўлган барча дон корхоналари Тасдиқланган комиссия томонидан жойларга чиқилиб, дон сақлаш сиғимларини ҳолатини, шароитларини ўрганиш ишлари амалга оширилади ҳамда баҳолаш натижалари бўйича дастлабки далолатномалар расмийлаштиради. Буюртмани олган кунидан бошлаб 15 кун ичида 3-босқич Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг худудий бошқармалари ва уларнинг қошидаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси Барча баҳолаш натижалари ва буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилиб хулоса тақдим этилади ёки баҳолашда натижалари салбий бўлган буюртмачига қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда хулоса бериш рад этилганлиги тўғрисида маълумот берилади. Далолатнома тузилган кунидан бошлаб 3 кун ичида 4-босқич Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг худудий бошқармалари ва уларнинг қошидаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси Хулоса берилган (буюртмачи) корхоналар рўйхати, дон сақлаш ҳажми тўғрисидаги маълумотлар, дон сақлаш сиғимлари белгиланган талабларга жавоб бермаган корхоналарга хулоса бериш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар сайтда эълон қилиб борилади. Ҳисобот йилининг 10 майига қадар 5-босқич Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг қошидаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш бўйича маълумотлар умумлаштирилиб амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилади. Ҳисобот йилининг 25 майига қадар

Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎_________________________________________ ‎ (Марказ ёки ҳудудий филиалнинг номи) __________________________________________ ‎ (раҳбарнинг фамилияси, исми, отасининг исми) __________________________________________ ‎ (Марказ ёки ҳудудий филиалнинг манзили) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Дон сақлаш сиғимларини баҳолаш хулосани бериш тўғрисида ‎БУЮРТМА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎ (буюртмачининг номи ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми) __________________________________________________________________________________________ (буюртмачининг манзили) ‎буюртмачи ____________________________ номидан ______________________________________________ ‎‎(раҳбарнинг фамилияси, исми, отасининг исми) ‎‎(дон сақлаш сиғими тури, сони, қуввати) ‎‎________________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________ талабларига мувофиқ ‎‎(норматив ҳужжатларнинг номланиши ва рақамланиши) ‎ ‎‎Дон сақлаш сиғимларини баҳолаш хулосасини расмийлаштириб беришингизни сўраймиз. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Илова: _____________________________________________________________________________ ‎(илова қилинаётган ҳужжатлар номи ва варағи кўрсатилади) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Буюртмачи‎ ___________________‎‎ ‎‎____________________________ ‎‎(имзо) ‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми ) Сана‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси «Тасдиқлайман» ‎Дон йўналиши бўйича лаборатория ‎бошлиғи ‎________________________________________ ‎ (фамилияси, исми, отасининг исми) ‎20____ й. «_____» __________-______ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ М.Ў.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш ишларини амалга ошириш тўғрисида ‎ҚАРОР ‎ ‎ 20___ й. _________ «____» ________________________________ ‎_________________________________________________________ келиб тушган буюртмасини кўриб чиқиб ‎‎(буюртмачининг номи) ‎ ‎ ‎ ‎‎___________________________________________________________________________________________ ‎ (сиғим турлари ва ҳажми тоннада) ‎1. Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш учун ____________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(комиссия аъзоларининг лавозими, ‎‎______________________________________________________ таркибида баҳолаш комиссияси тасдиқлансин. ‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми) ‎ ‎ ‎ ‎‎2. Баҳолаш комиссияси жойларга чиқиб ўрганиш ва баҳолаш ишларини амалга оширсин. ‎3. Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш ишлари ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида амалга оширилсин. ‎4. Дон сақлаш корхоналаридаги мавжуд ускуна ва жиҳозлар ҳолати ўрганилсин ҳамда баҳолансин. ‎5. Хулоса бериш ишлари учун тўлов шартнома асосида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилсин. ‎6. Дон сақлаш сиғимларига хулоса беришда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим: ‎ ‎1. ___________________________________________________________; ‎2. ___________________________________________________________; ‎3. ___________________________________________________________.

Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ‎Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги ‎Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси‎ ‎ ‎‎ДОН САҚЛАШ СИҒИМЛАРИНИ БАҲОЛАШ ‎ ХУЛОСАСИ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ S3- рақами‎ ‎ ‎‎Берилди 20__ й. «___»__________ ‎‎Амал қилиш муддати 20 __ йил «___»_________гача. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Дон сақлаш сиғимлари тури ____________________________________________________________________. ‎ ‎ ‎Дон сақлаш сиғимлари ҳажми __________________________________________________________________. ‎ ‎‎Корхона номи _______________________________________________________________________________. ‎ ‎ ‎Манзили ___________________________________________________________________________________. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎Хулоса қуйидагиларга асосан берилди: ‎а) ҳужжатлар___________________________________________________ ‎б) ўрганиш ва баҳолаш далолатномаси_______________________________ ‎в) хулосалар____________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Алоҳида ёзувлар: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Масъул ходим ________________________________ ‎______ ________________‎ ‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми) ‎ (имзо)‎

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 22 май,

312-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/312/0640-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

TASNIFI

MUDDATLARI

NIZOM

SXEMASI

Gʻalla yetishtiruvchi xoʻjaliklar va korxonalardan sotib olinadigan donni saqlash sohasidagi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Gʻalla yetishtirish, xarid qilish va sotishga bozor tamoyillarini keng joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 6-martdagi PQ-4634-son qaroriga muvofiq, shuningdek, ichki bozorda don va non mahsulotlari narxlari barqarorligini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

boshoqli donni qabul qilish va saqlash maydonlari, omborlari hamda boshqa sigʻimlarga boʻlgan talablarni, boshoqli don partiyasini qabul qilish, shakllantirish va joylashtirish, narxlar barqarorligini taʼminlashda don sifatini nazorat qilish tartibini, shuningdek, donni saqlash jarayonida texnika va sanoat xavfsizligi, sanitariya talablarini nazarda tutuvchi Gʻalla yetishtiruvchi xoʻjaliklar va korxonalardan sotib olinadigan donni saqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

boshoqli donni qabul qilish va saqlash maydonlari, omborlari hamda boshqa sigʻimlarga xulosa berishga tayyorlash va oʻtkazish uchun umumiy talablarni, shuningdek, don saqlash sigʻimlariga xulosa berish tartibini nazarda tutuvchi Don saqlash sigʻimlariga xulosa berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilab qoʻyilsinki:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari har yili 1-aprelga qadar ichki bozorda don va non mahsulotlari narxlarining barqarorligini taʼminlash maqsadida sotib olinadigan gʻallaning tumanlar kesimidagi taqsimoti hamda boshoqli don saqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining hududiy boshqarmalari xulosasiga ega boʻlgan don korxonalari roʻyxatini Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga taqdim etib boradi;

har yili 1-mayga qadar tumanlar kesimida qabul qilinadigan gʻallaning hajmlari va ularni saqlaydigan don korxonalari roʻyxati Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Oʻ.I. Barnoyev va Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi A.D. Vaxabov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 22-maydagi 312-son qaroriga 1-ILOVA

Gʻalla yetishtiruvchi xoʻjaliklar va korxonalardan sotib olinadigan donni saqlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) tomonidan gʻalla yetishtiruvchi xoʻjaliklar va korxonalardan sotib olinadigan donni saqlash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

boshoqli don — oziq-ovqat, ozuqa yem va texnik maqsadlar uchun foydalaniladigan boshoqli ekinlarning doni;

donning namligi — don toʻqimalari bilan fizik-kimyoviy va mexanik bogʻlangan, standart sharoitlarda aniqlanayotganda chiqib ketadigan suvning miqdori;

donning sifati — moʻljallanishiga muvofiq belgilangan ehtiyojlarni qondirish uchun yaroqli ekanligini tasdiqlovchi don xossalarining majmui;

donning toʻpi (partiyasi) — sifati boʻyicha bir xil, bir vaqtda qabul qilishga, yuklashga yoki saqlashga moʻljallangan, sifati toʻgʻrisidagi bitta hujjat bilan rasmiylashtirilgan donning miqdori;

zararkunandalar bilan zararlangan don — hashoratlar yoki kanalar bilan tashqarisi yoki ichi, kurtak, qobiqlari va endospermasi qisman yoki toʻliq kemirilgan don;

ifloslantiruvchi aralashmalar — dondan maqsadli foydalanishda ajratib olinadigan, isteʼmolga yaroqsiz boʻlgan organik va noorganik aralashmalar;

korxona — mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, boshoqli donni qabul qilish, saqlash va qayta ishlash bilan shugʻullanuvchi korxona;

ombor — texnologik, konstruktiv va iqtisodiy tavsifga ega boʻlgan, donning miqdor va sifat jihatidan saqlanishini, saqlanadigan donga yer osti suvlari va atmosfera yogʻinlari tushmasligini taʼminlashga moʻljallangan inshoot;

sigʻim — don saqlashga moʻljallangan, aniq oʻlchamga ega boʻlgan va maxsus talablarga mos keladigan inshoot;

elevator — maxsus sigʻimga ega boʻlgan, mukammal va toʻliq mexanizatsiyalashtirilgan, donni saqlashga moʻljallangan omborxona.

3. Gʻalla yetishtiruvchi xoʻjaliklar va korxonalardan sotib olinadigan donni saqlash ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Boshoqli donni qabul qilish va saqlash maydonlari, omborlar hamda boshqa sigʻimlarga boʻlgan talablar

4. Korxonalarga tegishli boʻlgan barcha bino-inshoot, uskuna va jihozlar bilan birga uning hududi oʻralgan boʻlishi lozim va donni saqlovchi korxonalardagi texnika xavfsizligi va sanitariya qoidalariga qatʼiy rioya qilinishi talab etiladi.

5. Korxona hududidan atmosfera va yer osti suvlarining quvurlarga chiqib ketishini taʼminlovchi tizimi boʻlishi lozim.

Hududning transport yuradigan qismi, shuningdek, boshoqli don bilan bogʻliq ishlar amalga oshiriladigan barcha maydonlar va joylar asfaltlangan, tungi vaqtlarda yoritilgan boʻlishi kerak.

Don omborlari va boshqa sigʻimlarning perimetri boʻylab nishabi 10°C dan kam boʻlmagan va eni 1-2 metr (yer osti suv sathini inobatga olgan holda) yoʻlakchalar, shuningdek, suv oqib ketadigan ariqlar mavjud boʻlishi talab etiladi.

6. Saqlanayotgan don zaxiralari zararkunandalar bilan zararlanishining oldini olishni taʼminlovchi chora-tadbirlar, yaʼni korxonalarning moddiy-texnika bazasini yangi don hosilini qabul qilishga tayyorlash jarayonida obyektlarni kompleks dezinseksiyalash majburiy hisoblanadi.

7. Don omborlari va boshqa sigʻimlarning texnik va sanitariya holati boʻyicha quyidagilar talab etiladi:

quruq, shu jumladan, yer osti va oqova suvlarning sizib kirishidan himoyalangan boʻlishi;

boshoqli donga xos boʻlmagan hidga ega boʻlmasligi hamda zarakunandalar bilan zararlanmagan boʻlishi;

omborlarning ichki va tashqi devorlari suvalgan, elevatorlarda berkitilmagan gorizontal va vertikal yoriqlar boʻlmasligi;

eshiklar zich yopilishi, past va devor qismlari silliq, tirqishlarsiz boʻlishi;

tomlarining soz holatda boʻlishi, derazalar omborning ichki tarafidan berkitilishi;

chiroqlarga maxsus himoya gʻiloflari kiydirilgan boʻlishi;

shamollatish tizimlari doimiy ish holatida boʻlishi lozim.

8. Yer osti suvlarining sathi past boʻlgan hollarda, qadoqlangan boshoqli donni bevosita (tekis, soz holdagi) asfaltlangan yuzada saqlashga ruxsat etiladi.

9. Tara va brezentlarni saqlash, zararsizlantirish maqsadida ularni tozalash va gazatsiya qilish, don saqlash omborlaridan ajratilgan alohida xonalarda amalga oshiriladi.

Tara va brezentlarni iflos, namligi yuqori, zararkunandalar bilan zararlangan holda saqlashga ruxsat etilmaydi.

10. Barcha toifadagi oraliq mahsulot va chiqindilar don omborlaridan ajratilgan alohida sigʻimlarda saqlanishi kerak.

11. Don bilan ishlashda don omborlari va hududni tozalashdan hosil boʻlgan ifloslantiruvchi aralashmalar (qoʻshimchalar) hamda chang uyumlari belgilangan tartibda korxona hududidan tashqariga chiqarib tashlanishi kerak.

12. Don uyumi ustidan yurishda uyum ustiga solingan taxta traplar yoki toʻshamalar ustida poyabzal ustidan kiyiladigan baxilalar yoxud matoli paypoqlarda yurish talab etiladi.

13. Don omborlari va mahsulot omborlariga faqat xizmat qiluvchi xodimlar va saqlanayotgan donning ustidan nazorat va kuzatishni amalga oshiruvchi shaxslar kirishiga ruxsat etiladi.

14. Don omborlaridan foydalanish jarayonida chang, ifloslantiruvchi aralashmalar, begona jismlar toʻplanishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Omborxonani muntazam tozalab turish va uskunalarni ozoda saqlash talab etiladi. Omborxonalarda foydalanilmaydigan koʻchma va olib yuriladigan moslamalarni qoldirish taqiqlanadi.

15. Har bir korxonaning ichki tartib-qoidalarida omborlar, elevator sigʻimlarini don qoldiqlari va changdan tozalash, zararkunandalarga qarshi ishlov berish jadvali nazarda tutilgan boʻlishi kerak.

3-bob. Boshoqli don partiyalarini qabul qilish, shakllantirish va joylashtirish

16. Yangi hosildan olingan boshoqli donni qabul qilish va joylashtirishni toʻgʻri tashkil etish maqsadida xarid qilinishi kutilayotgan boshoqli don miqdori, shartnomalar (kontraktatsiya, fyuchers, forvard va boshqa), boshqa korxonalardan qabul qilinishi va joʻnatilishi kutilayotgan miqdor, oʻtgan yillardagi boshoqli don qoldiqlari, dastlabki yillar maʼlumotlari boʻyicha kutilayotgan sifat hamda qaysi maqsadga moʻljallanganligini hisobga olish talab etiladi.

Oʻrim-yigʻim davrida donni uzluksiz qabul qilish, toʻgʻri joylashtirish, unga vaqtida ishlov berish, don sigʻimlari, transport va texnologik uskunalardan samarali foydalanishni taʼminlash maqsadida texnologik kartalarni tuzish tavsiya etiladi.

17. Bir turdagi don partiyalarini shakllantirish va ularni joylashtirish normativ-texnik hujjatlarga muvofiq ularning texnologik tavsiyalarini ifodalovchi sifat koʻrsatkichlari, shuningdek, namligi, iflos va donli aralashmalarning mavjudlik holati boʻyicha amalga oshiriladi.

Donning namlik va ifloslanganlik holati tasnifi ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq belgilanadi.

18. Alohida hisobga olinadigan koʻrsatkichlar boʻyicha — sovuq urgan, qorakuya, fuzarioz, toshbaqasimon kana va kana (klesh) bilan zararlangan, boshoqli donga xos boʻlmagan hidli, ungan don (5 foizdan ortiq), shuningdek, zararli va qiyin ajraluvchi aralashmalar (O`z Dst 880:2015 da nazarda tutilgan) bilan ifloslangan, pestitsidlar miqdori belgilangan meʼyordan ortiq boʻlgan don alohida joylashtiriladi va unga ishlov beriladi. Qoldiq pestitsidlar miqdori don yetishtiruvchi xoʻjalik hujjatlarida koʻrsatiladi.

Tarkibida 3 foizgacha ungan don boʻlgan partiyalar alohida joylashtiriladi.

19. Turi jihatidan bugʻdoy uchun kleykovina miqdori va sifati, namligi va ifloslanganlik holati hamda sifatning boshqa koʻrsatkichlari boʻyicha bir xil boʻlgan dastlabki yillar hosilining don partiyalarini birlashtirish mumkin, davlat zaxirasiga olib qoʻyilgan donlar bundan mustasno.

20. Fumigatsiya qilish talab etiladigan dastlabki yillar hosilining donini yangi hosil doni bilan, shuningdek, “oʻz-oʻzidan qizib ketuvchi” donni “sogʻlom” don bilan birlashtirish taqiqlanadi.

21. Yangi yigʻib olingan don standart talablari boʻyicha belgilangan meʼyorlarga yetkazilgunga qadar quritilib, gʻaramlanadi.

22. Quruq va oʻrtacha quruq don uyumining balandligi don omborining texnik holati yoʻl qoʻygan darajadagi balandlikda belgilanadi.

23. Donni saqlash, yuklash hamda shamollatish ishlarini amalga oshirish maqsadida omborning 10 foiz qismi, elevatorlarda esa — har bir transportyor uchun kamida bitta boʻsh sigʻim boʻlishi talab etiladi.

24. Don topshiruvchilardan qabul qilinayotgan donni korxonalar omborlariga joylashtirish ushbu Nizom talablariga muvofiq amalga oshiriladi.

4-bob. Donning sifatli saqlanishini taʼminlash

25. Korxonaga kelayotgan donga uning sifatli saqlanishini taʼminlovchi muddatlarda ishlov (tozalash, quritish, sovutish, zararsizlantirish va boshqalar) berilishi kerak.

26. Bir yilgacha saqlashga moʻljallangan va sigʻimlarga joylashtirilayotgan donning namlik darajasi 14,5 foizdan oshmasligi lozim.

27. Kuzgi salqin tushishi bilan oldindan ishlab chiqilgan rejaga asosan korxonaning barcha texnik vositalarini qoʻllash orqali korxonalarda donni qishki sharoitda saqlashga oʻtkazish borasida ishlar amalga oshiriladi. Don partiyalarini sovutish navbati ularning namligi, harorati, zararlanganligiga qarab belgilanadi.

28. Don massasining harorati +10°C dan 0°C gacha boʻlgan don partiyalari birinchi darajagacha, don massasining barcha qatlamlarining harorati 0°C dan pastgacha sovutilgan don partiyalari ikkinchi darajagacha sovutilgan hisoblanadi.

29. Bahorda kunlar isishi bilan donda past haroratni imkon qadar uzoq saqlash uchun quyidagilarni bajarish lozim:

omborlarning eshik va derazalarini, elevatorlarning silos usti va silos osti qavatlarini yopib qoʻyish;

saqlanayotgan don haroratini tonggi soatlarda tekshirib turish;

don omborlarini faqat quruq va salqin ob-havoda shamollatish.

30. Oʻz-oʻzidan qizishi mumkinligidan dalolat beruvchi saqlanayotgan don haroratining koʻtarilishida, uni zudlik bilan sovutish va quritish choralari koʻriladi. Bunda tozalash, quritish va shamollatish boʻyicha mavjud boʻlgan barcha vositalar, shuningdek, havoning pasaygan va tungi haroratidan foydalaniladi.

Qiziyotgan don metereologik sharoitlardan qatʼi nazar, tashqi havo haroratiga yaqin kelgunicha sovutiladi.

31. Oʻz-oʻzidan qizigan don birinchi navbatda sotiladi.

32. Saqlanayotgan donda mogʻor hidi paydo boʻlganda (don harorati oshmasa) shamollatiladi.

5-bob. Narxlar barqarorligini taʼminlashda don sifatini nazorat qilish

33. Narxlar barqarorligini taʼminlashda donning sifati ustidan nazorat Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilagan tartibda amalga oshiriladi. Nazorat quyidagilar ustidan amalga oshiriladi:

donni qabul qilish, saqlash, yuklash, tashish jarayonlarida tabiiy kamayish miqdorlarining asoslanganligi va haqqoniyligi;

hisobotlarning toʻgʻri yuritilishi;

rejasiz qarama-qarshi tashishlarga yoʻl qoʻyilmasligi;

don partiyalarining asossiz xatlovdan oʻtkazilishiga yoʻl qoʻymaslik;

don partiyalarining aylanma harakati sunʼiy oshirilishiga yoʻl qoʻymaslik;

zararkunandalar bilan zararlanishning oldini olish boʻyicha tadbirlar oʻz vaqtida va samarali amalga oshirilishi (zararsizlantirish ishlari olib borilganligining asoslanganligi oʻrganiladi).

34. Don korxonaga kelib tushgan vaqtdan boshlab har bir partiyaning sifati va holati boʻyicha belgilangan reja-jadvallar asosida muntazam nazorat tashkil etiladi.

Bunda donning namligi, harorati, don zaxiralarining zararkunandalar bilan zararlanganligi, hidi, rangi va amaldagi normativ-texnik hujjatlar bilan meʼyorlanadigan sifatning boshqa koʻrsatkichlari ustidan nazorat amalga oshiriladi.

35. Don haroratini elevatorlarda oʻlchash uchun haroratni masofadan nazorat qilishning elektrotermometrik uskunalari qoʻllaniladi.

Don haroratini omborlarda oʻlchash uchun texnik termometrli termoshuplar, harorat indikatorlaridan foydalaniladi.

36. Donni joylashtirish, ishlov berishdan oldin va keyin namlikni tezkor aniqlash uchun namlik oʻlchagichlarni qoʻllashga ruxsat etiladi.

37. Don haroratini omborlarda kuzatib turish uchun uning yuzasi shartli ravishda har biri taxminan 200 m 2 dan boʻlgan qismlarga boʻlinadi. Har bir qism raqamlanib, omborga kirib kelishda koʻrinadigan oʻlchamda yirik raqamlar bilan yozib qoʻyiladi.

38. Omborlardagi uyum balandligi 1,5 metrdan ortiq boʻlganda, har bir qismda turli sathda (yuqoriga, oʻrtaga, pastga) uchta termoshtanga oʻrnatiladi. Uyum balandligi 1,5 metrdan past boʻlganda, harorat ikkita qatlamda — yuqorigi va pastki qatlamda oʻlchanadi.

Don harorati har safar oʻlchanganidan soʻng termoshtangalar oldingi qism doirasida oʻlchangan joydan 2 metr masofaga shaxmat tartibda, tushirish chuqurligini oʻzgartirgan holda koʻchiriladi.

39. Masofadan nazorat qilish moslamalari bilan jihozlanmagan elevator sigʻimlarida harorat 0,5, 1,5 va 3 metr chuqurlikda termoshtanga yordamida oʻlchanadi.

Don sifati va holatini nazorat qilish uchun zarur hollarda, u boʻsh sigʻimlarga koʻchiriladi, boʻsh idish boʻlmagan hollarda esa, sigʻimdan donning 10 foizdan ortiq boʻlmagan miqdorini chiqarib turish mumkin va bu don shu sigʻimga yana qayta solinadi. Koʻchirish vaqtida donning harorati, namligi, hidi, rangi va zararkunandalar bilan zararlanganligi tekshiriladi.

40. Don harorati ushbu Nizomga 3-ilovada koʻrsatilgan muddatlarda laboratoriya xodimlari va moddiy javobgar shaxslar tomonidan tekshirib turiladi.

41. Metall sigʻimlarda quruq donning haroratini nazorat qilish 10°C dan ortiq boʻlganda 3 kunda bir marta, 10°C va undan past boʻlganda esa — 7 kunda bir marta nazorat qilinadi.

42. Tekshirish muddatlari don uyumining alohida qatlamlaridan aniqlangan eng yuqori haroratga qarab belgilanadi, harorat masʼul shaxslar va laboratoriya xodimlari tomonidan nazorat qilinadi.

43. Boshoqli donni saqlash uchun joylashtirishda, shuningdek, tozalash, quritish, shamollatishdan soʻng va joʻnatishdan avval uning toʻliq texnik tahlili oʻtkaziladi.

Saqlash davrida toʻliq texnik tahlil bir turdagi partiyadan olingan oʻrtacha namuna boʻyicha bir oyda bir marta oʻtkaziladi.

Don zararkunandalar bilan zararlanganligini tekshirish don harorati 5°C va undan past boʻlganda bir oyda bir marta, 5°C dan yuqori boʻlganda esa — bir oyda 2-marta oʻtkaziladi.

44. Metall sigʻimlardan namunalar uyumning yuqori qatlamidan (ustki qopqoq va ichki narvon mavjud boʻlganda, texnika xavfsizligi qoidalariga rioya qilgan holda), shuningdek, pastki qopqoq orqali donning bir qismini boʻsh sigʻimga oʻtkazish yoʻli bilan olinadi.

45. Barcha tahlil va kuzatishlar natijalari laboratoriya jurnalida qayd qilinadi. Bir turdagi donning har bir partiyasiga laboratoriya xodimlari donning sifati toʻgʻrisidagi birlamchi laboratoriya hujjatlarini toʻldirish va yuritish tartibi haqidagi koʻrsatmalarga muvofiq belgilangan shaklda shtabel va elevator sigʻim yorliqlarini yozadi va yuritadi.

46. Har bir elevatorda sigʻimlarning sxemasi aks ettirilgan “sigʻim peshtaxtasi” boʻlishi lozim. Bunda elevator sigʻimi, “yulduzcha” (“zvezdochka”) va bunker belgilangan tartibda raqamlanadi, ularga elevator sigʻim yorligʻi tuziladi. Elevator sigʻim yorligʻida don turi, saqlanayotgan don partiyasining massasi, joylashtirilgan sanasi, sifat koʻrsatkichlari aks ettiriladi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

47. Donni saqlash jarayoni texnika va sanoat xavfsizligi, ishlab chiqarish sanitariyasi va gigiyenasi hamda atrof-muhitni muhofaza qilish boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiq amalga oshiriladi.

48. Sotib olingan gʻalla saqlanayotgan omborlarda gʻallaning sifati va miqdori toʻgʻri saqlanishini taʼminlash gʻalla saqlanayotgan korxonalar masʼullari zimmasiga, ular ustidan oylik nazorat oʻrnatish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasiga yuklanadi.

49. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Gʻalla yetishtiruvchi xoʻjaliklar va korxonalardan sotib olinadigan donni saqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Gʻalla yetishtiruvchi xoʻjaliklar va korxonalardan sotib olinadigan donni saqlash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi, “Oʻzstandart” agentligi, don korxonalari Mulkchilik shaklidan qatʼi nazar barcha don qabul qilish vasaqlash korxonalarida davlat ehtiyojlari uchun sotib olingan gʻalla saqlanayotgan om borlarda boshoqli donning sifati va miqdori boʻyicha toʻgʻri saqlanishini nazorat qilish yuzasidan amalga oshiriladigan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va tasdiqlay di. Hisobot yilining 15-martiga qadar 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari har yili 1-aprelga qadar ichki bozorda don va non mahsulotlari narxlari barqarorligini taʼminlash maqsadida sotib olinadigan gʻallaning tumanlar kesimidagi taqsimoti hamda boshoqli don saqlash uchun Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining hududiy boshqarmalari xulosasiga ega boʻlgan don korxonalari roʻyxatini Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga taqdim etib boradi. Har yili 1-aprelga qadar 3-bosqich Vazirlar Mahkamasi Tumanlar kesimida gʻallaning hajmlari va ularni saqlaydigan don korxonalari roʻyxatini tasdiqlaydi. Har yili 1-mayga qadar 4-bosqich “Oʻzstandart” agentligi, don korxonalari Mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, don saqlashga talabgor boʻlgan barcha don korxonalarining laborato riyalari va tarozilarini xatlov hamda qiyoslovdan oʻtkazadi va ularning amaldagi talablarga mosligi toʻgʻrisida xulosa beradi. Hisobot yilining 1-mayiga qadar 5-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi, Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi Don saqlashga ruxsat etilgan korxonalar roʻyxati hamda ularning don saqlash quvvatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ommaviy axborot vositalarida eʼlon qiladi. Hisobot yilining 10-mayiga qadar 6-bosqich Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi, Moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi , don korxonalari Davlat ehtiyojlari uchun sotib olingan donni qabul qilish, saqlash, tashish jarayonlarida miqdor-sifat hisobotlarining toʻgʻri yuritilishi, tabiiy kamayish miqdorlarining haqqoniyligi hamda asossiz yoʻqotishlarning oldini olish ustidan oylik nazorat olib boradi. Tasdiqlangan jadvalga asosan 7-bosqich Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi, don korxonalari Davlat ehtiyojlari uchun sotib olingan donning sifati va miqdori hamda donning saqlanish holati yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib boradi. Tasdiqlangan jadvalga asosan 8-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi,don korxonalari, fermer xoʻjaliklari Gʻalla yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklari ixtiyorida qoladigan donni shartnoma asosida don korxonalari tomonidan ijaraga olib saqlanishi mumkin va talabdan kelib chiqib, kelishilgan holda fermer xoʻjaliklaridan sotib olinadi va isteʼmolchilarga yetkazib beriladi. Gʻalla tayyorlash mavsumi davrida

Gʻalla yetishtiruvchi xoʻjaliklar va korxonalardan sotib olinadigan donni saqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Donning namlik va ifloslanganlik holati

Donning holati Bugʻdoy uchun meʼyor (foizda) kuzgi bahorgi Namligi boʻyicha Quruq 14,0 dan oshmagan 14,0 dan oshmagan Oʻrtacha quruq 14,1 — 15,5 14,1 — 15,5 Nam 15,6 — 17,0 15,6 — 17,0 Xom 17,1 va undan yuqori 17,1 va undan yuqori Ifloslantiruvchi aralashmalar boʻyicha: Toza 1,0 dan oshmagan 1,0 dan oshmagan Oʻrtacha toza 1,1 — 3,0 1,1 — 3,0 Iflos 3,1 va undan yuqori 3,1 va undan yuqori Donli aralashmalar boʻyicha: Toza 2,0 dan oshmagan 1,0 dan oshmagan Oʻrtacha toza 2,1 — 7,0 1,1 — 5,0 Iflos 7,1 va undan yuqori 5,1 va undan yuqori

Gʻalla yetishtiruvchi xoʻjaliklar va korxonalardan sotib olinadigan donni saqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Gʻalla yetishtiruvchi xoʻjaliklar va korxonalardan sotib olinadigan donning haroratini tekshirib turish

Donning namligi boʻyicha holati Yangi yigʻib olingan don (qabul qilingan vaqtdan boshlab uch oy davomida) Harorati quyidagicha boʻlgan boshqa donlar 10°C dan yuqori 10 °C d an 0°C gacha 0°C va undan past Quruq va oʻrtacha quruq 15 kunda bir marta 15 kunda bir marta 15 kunda bir marta 15 kunda bir marta Nam har kuni 2 kunda bir marta 5 kunda bir marta 15 kunda bir marta Xom har kuni - - -

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 22-maydagi 312-son qaroriga 2-ILOVA

Don saqlash sigʻimlariga xulosa berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi huzuridagi “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari sifatini baholash markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tomonidan respublika hududida joylashgan boshoqli donni qabul qilish va saqlash maydonlari, omborlari hamda boshqa sigʻimlarga (keyingi oʻrinlarda — don saqlash sigʻimlari) xulosa berishga tayyorlash va oʻtkazish uchun umumiy talablarni belgilaydi.

2. Xulosa berishda don saqlash sigʻimlarining muvofiqligiga boʻlgan talablar roʻyxati, tekshirish va baholash ishlarini oʻtkazish muddatlari, xulosa beriladigan don saqlash sigʻimlarining Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 25-maydagi 95-son qarori bilan tasdiqlangan Don va don mahsulotlarini qabul qilish, saqlash, ichki tashish, qayta ishlash va sotishning dastlabki hisobini yuritish va rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan talablarga mosligi tasdiqlanadi.

3. Xulosa berish ishlariga haq toʻlash, buyurtmachi tomonidan baholash ishlari natijalaridan qatʼi nazar, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shartnoma talablariga muvofiq tasdiqlangan kalkulyatsiya asosida toʻlanadi. Bunda xulosa berish ishlari toʻlov amalga oshirilgandan soʻng bajariladi.

4. Don saqlash sigʻimlariga xulosa berish tartibi ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Don saqlash sigʻimlariga xulosa berish

5. Don saqlash sigʻimlariga xulosa berish (keyingi oʻrinlarda — xulosa berish) quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

Markazga xulosa berish yuzasidan mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha buyurtma berish va uni koʻrib chiqish;

buyurtmaga ilova qilingan boshqa hujjatlarni tahlil qilish;

buyurtma boʻyicha qaror qabul qilish;

baholash dasturini tayyorlash va tasdiqlash;

baholash komissiyasi tarkibini shakllantirish;

baholash komissiyasi tomonidan joylarga chiqib, don saqlash sigʻimlarining holatini, sharoitlarini oʻrganish va baholash;

don saqlash korxonalaridagi mavjud uskuna va jihozlar holatini oʻrganish va baholash;

oʻrganish va baholash natijalari boʻyicha dastlabki dalolatnomalarni rasmiylashtirish;

olingan natijalarni tahlil qilish, xulosa berish yoki xulosa berishni rad etish;

rasmiylashtirilgan xulosani roʻyxatga olish.

6. Don saqlash sigʻimlariga xulosa berishda quyidagi hujjatlar taqdim etilishi lozim:

buyurtmachining yuridik hujjatlari nusxasi (korxona guvohnomasi, rekvizitlari);

don saqlash sigʻimlari joylashgan maydon, bino va inshootlar toʻgʻrisidagi hujjat nusxasi (kadastr, bino pasporti hujjatlari mavjud boʻlsa);

don saqlash korxonalaridagi mavjud oʻlchov vositalari, uskunalar va jihozlar roʻyxati;

don qabul qilish va saqlashda foydalaniladigan oʻlchov vositalari qiyoslovdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida maʼlumot (qiyoslov guvohnomalari nusxasi);

donni saqlovchi korxonalarda yongʻin xavfsizligi va sanitariya-epidemiologiya tartibiga qatʼiy rioya etilganligi toʻgʻrisidagi xulosalar nusxasi;

zararkunandalar bilan zararlanishning oldini olishni taʼminlovchi chora-tadbirlar oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi dalolatnoma nusxasi.

Agar buyurtmachi ayni vaqtda sanitariya-epidemiologiya, yongʻin xavfsizligi xulosalarini va don saqlash sigʻimlariga xulosa olishga buyurtma bergan boʻlsa, bunday holda sanitariya-epidemiologiya va yongʻin xavfsizligi xulosasining nusxasi belgilangan tartibda rasmiylashtirgandan keyin xulosa beriladi.

7. Markaz buyurtmachining talabiga muvofiq unga xulosa berish ishlari uchun haq toʻlash preyskuranti (tariflari)ni tayyorlaydi va taqdim etadi.

8. Buyurtma berilgandan soʻng Markaz uni koʻrib chiqib, taqdim etilgan hujjatlarni tahlil qiladi va buyurtmani olgan kundan boshlab ikki kun ichida buyurtmachiga don saqlash sigʻimlariga xulosa berishning belgilangan tartibiga asoslanadigan xulosa berishning barcha shartlari, uni amalga oshirish uchun ushbu Nizomga 3-ilovada nazarda tutilgan shakl boʻyicha qabul qilingan qarorni maʼlum qiladi.

Don saqlash sigʻimlariga sanitariya-epidemiologiya va yongʻin xavfsizligi normalari va talablari mavjudligi sababli qarorda sanitariya-epidemiologiya va yongʻin xavfsizligi xulosalarini olish zarurligi ham koʻrsatiladi.

9. Buyurtma asosida qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran ikki kundan kechiktirmay baholash komissiyasi tuziladi hamda buyurtmachi tasdiqlangan baholash komissiyasi aʼzolari bilan tanishtiriladi.

Agar buyurtmachida baholash komissiyasi aʼzolariga asosli eʼtirozlar mavjud boʻlsa, komissiya aʼzolari almashtiriladi.

10. Baholash komissiyasi oʻn kundan oshmagan muddatda joylarga chiqib don saqlash sigʻimlarining holatini va sharoitlarini, shuningdek, don saqlash korxonalaridagi mavjud uskuna va jihozlar holatini oʻrganishi, baholash ishlarini amalga oshirishi lozim.

11. Baholash komissiyasi tomonidan barcha oʻrganish va baholash ishlari natijalari boʻyicha bir ish kuni ichida ikki nusxada dastlabki dalolatnoma rasmiylashtirilib, uning bir nusxasi buyurtmachiga beriladi.

12. Baholash komissiyasi barcha zarur boʻlgan hujjatlar taqdim etilgan kundan boshlab (oʻrganish va baholash natijalari boʻyicha dastlabki dalolatnoma, zararkunandalar bilan zararlanishning oldini olishni taʼminlovchi chora-tadbirlar oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi dalolatnoma, sanitariya-epidemiologiya va yongʻin xavfsizligi xulosalarini) uch ish kunidan oshmagan muddatda don saqlash sigʻimlariga xulosa berishni rasmiylashtiriladi hamda beradi.

13. Buyurtmachi oʻz xohishiga koʻra, xulosa beriladigan don saqlash sigʻimlarining texnik tavsiflarini taqdim etishi mumkin.

14. Buyurtmachi yoki uning vakiliga ularning soʻroviga asosan oʻrganish va baholash oʻtkazish jarayoni bilan tanishish imkoniyati yaratib berilishi lozim.

15. Oʻrganish va baholash natijalarining haqqoniyligi, shuningdek, dastlabki dalolatnomalarning saqlanishi uchun Markaz masʼul hisoblanadi. Dastlabki dalolatnoma komissiya aʼzolari tomonidan imzolanadi va Markazga taqdim etiladi.

16. Oʻrganish va baholash yakunlari boʻyicha baholash komissiyasining salbiy xulosasi mavjud boʻlganda, shuningdek, buyurtmachi tomonidan hujjatlar toʻplami toʻliq taqdim etilmaganda Markaz buyurtmachini qonunchilik hujjatlarining normalarga havolalarni hamda rad etish sabablarini aniq koʻrsatgan holda xulosa berish rad etilganligi toʻgʻrisida uch kun ichida habardor qiladi.

17. Saqlash sigʻimlari sharoitlarini oʻrganish va baholash yakunlari boʻyicha maʼlumotlar xulosada koʻrsatiladi.

18. Markaz baholash natijalarini hamda buyurtmachi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqib xulosa berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

19. Xulosa blankasi raqamlangan, himoya qilish darajasiga ega, qatʼiy hisobot beriladigan hujjat hisoblanadi va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Markazda saqlanadi.

Xulosa blankasi ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda tayyorlanadi.

20. Rasmiylashtirilgan xulosa maxsus daftarlarda roʻyxatga olinadi, xulosa roʻyxat raqami mavjud boʻlgandagina haqiqiy hisoblanadi.

21. Xulosa:

don saqlash omborlari, ayvonlariga — 1 yil muddatga;

elevator, temir sigʻimlar va boshqa maxsus sigʻimlarga — 2 yil muddatga beriladi.

Xulosada buyurtma beruvchining toʻliq nomi, don saqlash umumiy hajmi va joylashgan manzili koʻrsatiladi.

22. Nizoli masalalarni hal etish, shuningdek, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Oʻzagroinspeksiya) tomonidan Markaz faoliyatini nazorat qilish maqsadlari uchun oʻrganish va baholash natijalari boʻyicha dastlabki dalolatnomalar, sanitariya-epidemiologiya va yongʻin xavfsizligi xulosalari, don saqlash sigʻimlariga olingan xulosaning amal qilish muddati davomida yoki kamida bir yil davomida saqlanishi lozim.

23. Don saqlash sigʻimlariga berilgan xulosaning amal qilish muddati tugashidan kamida bir oy oldin, zaruratga koʻra, buyurtmachi don saqlash sigʻimlariga qayta xulosa olish maqsadida Markazga buyurtma berish huquqiga ega.

24. Don saqlash omborlari va boshqa sigʻimlarning konstruksiyasi (binolari)ga oʻzgartirishlar kiritish rejalashtirilganda bu toʻgʻrisida tegishli qaror qabul qilish uchun Markazni xabardor qilish lozim.

25. Xulosa berilgan don saqlash korxonalari tomonidan oʻzboshimchalik bilan Markazni xabardor qilmasdan, omborlar konstruksiyasiga oʻzgartirishlar kiritish holatlari aniqlanganda, xulosa bekor qilinadi.

3-bob. Nizolarni hal etish

26. Manfaatdor tomonlar xulosa berish natijalaridan norozi boʻlganda, Oʻzagroinspeksiyaga yoki sudga murojaat qilishga haqli.

27. Oʻzagroinspeksiya Markazning qarorlari ustidan shikoyatlarni koʻrib chiqadi.

28. Oʻzagroinspeksiya qarori ustidan qonunda belgilangan tartibda sudga shikoyat qilinishi mumkin.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

29. Markaz yillik ish hajmidan kelib chiqib don saqlash sigʻimlarini baholash xulosasi blankalari (S3) bilan uzluksiz taʼminlash maqsadida maxsus bosmaxonalarga buyurtma berish ishlarini tashkil etadi.

30. Markaz rasmiylashtirilgan, bekor qilingan xulosalarni, shuningdek, xulosa berish rad etilgan holatlar hisobini yuritadi hamda ular toʻgʻrisidagi va xulosa berish faoliyati toʻgʻrisidagi axborotni Markaz direktoriga taqdim etadi, shuningdek, manfaatdor tashkilotlarni oʻz faoliyati toʻgʻrisida xabardor qiladi.

31. Markazning rasmiy veb-saytiga don saqlash sigʻimlariga xulosa berish natijalari boʻyicha quyidagi axborot joylashtiriladi:

xulosa berilgan (buyurtmachi) korxonalar roʻyxati, don saqlash hajmi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

don saqlash sigʻimlari Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 25-maydagi 95-son qarori bilan tasdiqlangan Don va don mahsulotlarini qabul qilish, saqlash, ichki tashish, qayta ishlash va sotishning dastlabki hisobini yuritish va rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga javob bermagan korxonalarga rad etilganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar.

32. Markaz rasmiylashtirilgan, bekor qilingan xulosalar, shuningdek, xulosa berish rad etilgan holatlarning hisobini yuritadi, ular toʻgʻrisida har oyda Oʻzagroinspeksiyaga maʼlumot taqdim etadi.

33. Oʻzagroinspeksiya, zarur hollarda, Markazdan xulosa berish materiallarini (hujjatlarni) soʻrab olishi mumkin.

34. Xulosada koʻrsatilgan maʼlumotlar haqqoniyligi, shuningdek, xulosa berish muddatlari va tartibining buzilganligi uchun javobgarlik Markazga yuklanadi.

35. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Don saqlash sigʻimlariga xulosa berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Don saqlash sigʻimlariga xulosa berish tartibini amalga oshirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining xududiy boshqarmalari va ularning qoshidagi “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari sifatini baholash markazi” davlat muassasasi, mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, don saqlashga talabgor boʻlgan barcha don korxonalari Mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, don saqlashga talabgor boʻlgan barcha don qabul qilish korxonalaridan buyurtmalar qabul qilinadi. Qabul qilingan buyurtmalar asosida maxsus komissiya tuziladi va buyurtmachini baholash komissiyasi bilan tanishtiriladi, shuningdek, baholash dasturi tayyorlanib tasdiqlanadi. Har yilning 15-martiga qadar Buyurtmani olgan kunidan boshlab 4 kun ichida 2-bosqich Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining xududiy boshqarmalari va ularning qoshidagi “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari sifatini baholash markazi” davlat muassasasi, mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, don saqlashga talabgor boʻlgan barcha don korxonalari Tasdiqlangan komissiya tomonidan joylarga chiqilib, don saqlash sigʻimlarini holatini, sharoitlarini oʻrganish ishlari amalga oshiriladi hamda baholash natijalari boʻyicha dastlabki dalolatnomalar rasmiylashtiradi. Buyurtmani olgan kunidan boshlab 15 kun ichida 3-bosqich Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining xududiy boshqarmalari va ularning qoshidagi “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari sifatini baholash markazi” davlat muassasasi Barcha baholash natijalari va buyurtmachi tomonidan taqdim etilgan hujjatlar koʻrib chiqilib xulosa taqdim etiladi yoki baholashda natijalari salbiy boʻlgan buyurtmachiga qonunchilikning aniq normalari koʻrsatilgan holda xulosa berish rad etilganligi toʻgʻrisida maʼlumot beriladi. Dalolatnoma tuzilgan kunidan boshlab 3 kun ichida 4-bosqich Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining xududiy boshqarmalari va ularning qoshidagi “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari sifatini baholash markazi” davlat muassasasi Xulosa berilgan (buyurtmachi) korxonalar roʻyxati, don saqlash hajmi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, don saqlash sigʻimlari belgilangan talablarga javob bermagan korxonalarga xulosa berish rad etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar saytda eʼlon qilib boriladi. Hisobot yilining 10-mayiga qadar 5-bosqich Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi va uning qoshidagi “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari sifatini baholash markazi” davlat muassasasi Don saqlash sigʻimlariga xulosa berish boʻyicha maʼlumotlar umumlashtirilib amalga oshirilgan ishlar yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritiladi. Hisobot yilining 25-mayiga qadar

Don saqlash sigʻimlariga xulosa berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎_________________________________________ ‎ (Markaz yoki hududiy filialning nomi) __________________________________________ ‎ (rahbarning familiyasi, ismi, otasining ismi) __________________________________________ ‎ (Markaz yoki hududiy filialning manzili) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Don saqlash sigʻimlarini baholash xulosani berish toʻgʻrisida ‎BUYURTMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎ (buyurtmachining nomi yoki yakka tartibdagi tadbirkorning familiyasi, ismi, otasining ismi) __________________________________________________________________________________________ (buyurtmachining manzili) ‎buyurtmachi ____________________________ nomidan ______________________________________________ ‎‎(rahbarning familiyasi, ismi, otasining ismi) ‎‎(don saqlash sigʻimi turi, soni, quvvati) ‎‎________________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________ talablariga muvofiq ‎‎(normativ hujjatlarning nomlanishi va raqamlanishi) ‎ ‎‎Don saqlash sigʻimlarini baholash xulosasini rasmiylashtirib berishingizni soʻraymiz. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ilova: _____________________________________________________________________________ ‎(ilova qilinayotgan hujjatlar nomi va varagʻi koʻrsatiladi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Buyurtmachi‎ ___________________‎‎ ‎‎____________________________ ‎‎(imzo) ‎‎(familiyasi, ismi, otasining ismi ) Sana‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Don saqlash sigʻimlariga xulosa berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari sifatini baholash markazi” davlat muassasasi “Tasdiqlayman” ‎Don yoʻnalishi boʻyicha laboratoriya ‎boshligʻi ‎________________________________________ ‎ (familiyasi, ismi, otasining ismi) ‎20____ y. “_____” __________-______ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ M.Oʻ.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Don saqlash sigʻimlariga xulosa berish ishlarini amalga oshirish toʻgʻrisida ‎QAROR ‎ ‎ 20___ y. _________ “____” ________________________________ ‎_________________________________________________________ kelib tushgan buyurtmasini koʻrib chiqib ‎‎(buyurtmachining nomi) ‎ ‎ ‎ ‎‎___________________________________________________________________________________________ ‎ (sigʻim turlari va hajmi tonnada) ‎1. Don saqlash sigʻimlariga xulosa berish uchun ____________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(komissiya aʼzolarining lavozimi, ‎‎______________________________________________________ tarkibida baholash komissiyasi tasdiqlansin. ‎‎(familiyasi, ismi, otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎‎2. Baholash komissiyasi joylarga chiqib oʻrganish va baholash ishlarini amalga oshirsin. ‎3. Don saqlash sigʻimlariga xulosa berish ishlari gʻalla yetishtiruvchi xoʻjaliklar va korxonalardan sotib olinadigan donni saqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablari asosida amalga oshirilsin. ‎4. Don saqlash korxonalaridagi mavjud uskuna va jihozlar holati oʻrganilsin hamda baholansin. ‎5. Xulosa berish ishlari uchun toʻlov shartnoma asosida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshirilsin. ‎6. Don saqlash sigʻimlariga xulosa berishda quyidagi hujjatlar taqdim etilishi lozim: ‎ ‎1. ___________________________________________________________; ‎2. ___________________________________________________________; ‎3. ___________________________________________________________.

Don saqlash sigʻimlariga xulosa berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi ‎Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi huzuridagi ‎Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari sifatini baholash markazi” davlat muassasasi‎ ‎ ‎‎DON SAQLASH SIGʻIMLARINI BAHOLASH ‎ XULOSASI ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ S3- raqami‎ ‎ ‎‎Berildi 20__ y. “___”__________ ‎‎Amal qilish muddati 20 __ yil “___”_________gacha. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Don saqlash sigʻimlari turi ____________________________________________________________________. ‎ ‎ ‎Don saqlash sigʻimlari hajmi __________________________________________________________________. ‎ ‎‎Korxona nomi _______________________________________________________________________________. ‎ ‎ ‎Manzili ___________________________________________________________________________________. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎Xulosa quyidagilarga asosan berildi: ‎a) hujjatlar___________________________________________________ ‎b) oʻrganish va baholash dalolatnomasi_______________________________ ‎v) xulosalar____________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Alohida yozuvlar: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Masʼul xodim ________________________________ ‎______ ________________‎ ‎‎(familiyasi, ismi, otasining ismi) ‎ (imzo)‎

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 22-may,

312-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 23.05.2020-y., 09/20/312/0640-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 13.12.2023-y., 09/23/653/0931-son; 02.04.2025-y., 09/25/197/0299-son; 07.10.2025-y., 09/25/627/0901-son)

lex.uz