UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 22-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 22 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 мая 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 May 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЕЖА-ЖАДВАЛИ

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 августдаги ПҚ-4433-сон қарорига мувофиқ, ёшларни илмий фаолиятга янада кенгроқ жалб этиш, ёш истеъдод эгаларини тайёрлаб бориш ҳамда илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий йўналишларини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг республиканинг ҳар бир ҳудудида 1-иловага мувофиқ босқичма-босқич Ёшлар технопаркларини (кейинги ўринларда — Технопарклар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Технопарклар фаолиятининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясининг фаолиятини ривожлантириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ва Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари билан ҳамкорликда ёшларни интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш;

ҳудудларда ёшларнинг таҳлилий фикрлаш, уларни илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, иқтидорли, ташаббускор ёшларнинг ўз интеллектуал салоҳиятини намоён қилиши ва ижтимоий мослашуви учун зарур шароитлар яратиш;

ёшларнинг «стартап» лойиҳаларини ривожлантириш ва уларни амалга ошириш учун ягона майдон ташкил этиш орқали ҳудудларнинг инновацион салоҳиятини ошириш;

замонавий талабларга жавоб берадиган малакали кадрларни тайёрлаш, шунингдек, ҳудудларни сифатли, юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматлар билан таъминлаш мақсадида илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш;

иқтидорли ёшларни ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш ташкилотларида малака оширишларига кўмаклашиш;

етакчи компаниялар вакиллари, малакали мутахассислар ва экспертлар иштирокида тренинглар ва мастер-классларни, шунингдек, ёшларда амалий кўникмаларни шакллантириш ва ишлаб чиқарувчилар билан инновацион-корпоратив алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида илмий-техник конференция, семинар, ўқув курслари ва тренинглар ташкил этиш;

иқтидорли ёшлар томонидан таклиф этилган долзарб йўналишлар бўйича лойиҳаларни саралаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан мавзуга оид грантлар бериш юзасидан эълон қилиб бориладиган танловларга йўналтириш;

илмий-техник, инновацион ҳамда «стартап» лойиҳаларини амалиётга жорий этиш мақсадида олий таълим муассасаларининг илмий ходимлари, профессор-ўқитувчи ва талабаларини жалб қилиш;

ҳудудлардаги ёшларни инновацион фаолиятга кенг жалб қилиш ва уларнинг ғояларини такомиллаштириш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш мақсадида инкубация ва акселерация дастурларини ташкил этиш.

3. Белгилансинки:

Технопарклар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги тизимидаги давлат муассасаси ҳисобланади;

Технопарклар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади;

Технопаркларнинг экстерриториаллиги жойлашган ҳудуд доирасида назарда тутилади ва бунда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг илмий, технологик ва иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ҳисобга олиниб, уларнинг резидентлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда жойлаштирилади;

Технопарклар резиденти мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ва кейинчалик уларни рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан амалга оширилади.

4. Қуйидагилар:

2020 — 2024 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш режа-жадвали (кейинги ўринларда — режа-жадвал) 1-иловага мувофиқ;

Ёшлар технопаркининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари тегишлилиги бўйича Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, зарур моддий-техник база, асбоб-ускуна ва мебеллар билан жиҳозлаш ҳамда лойиҳа ишларини амалга оширсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари режа-жадвалда белгиланган муддатларда Технопаркларни тўлиқ фойдаланишга топширишга шахсан масъул этиб белгилансин.

5. Технопарк фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган маблағлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

6. Белгилаб қўйилсинки:

Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, қайта таъмирлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш харажатлари Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади;

Технопарк директори меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарори 5-иловаси билан тасдиқланган бўлим бошлиғи лавозимига тенглаштирилади;

Технопарк директори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимларининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Технопаркларда илмий, технологик ва иқтисодий жиҳатдан юқори деб топилган инновацион маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиққан тадбиркорлик субъектларига тегишлича «Яшнобод» инновация технопарки, «Хоразм» инновацион технопарки, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг резиденти мақомини бериш тартиби жорий этилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

а) икки ой муддатда:

Технопарклар уставларининг ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Технопарклар резидентларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланишини;

б) ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиришни таъминласин.

9. Ўзбекистон ёшлар иттифоқига мунтазам равишда барча ҳудудий кенгашлари орқали Технопарклар фаолиятига иқтидорли ёшларни мақсадли жалб этиш, резидентларнинг ишланмаларини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш, зарур ҳолларда, медиа маҳсулотлар ишлаб чиқиш чора-тадбирларини амалга ошириш тавсия этилсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори Ш.Р. Ражаббаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 313-сон қарорига 1-ИЛОВА

2020 — 2024 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш

Т/р Ҳудуд номи Жойлашиш жойи Амалга ошириш муддати 1. Андижон вилояти Андижон шаҳар 2021 йил 2. Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар 3. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар 2022 йил 4. Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар 5. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар 6. Навоий вилояти Навоий шаҳар 2023 йил 7. Бухоро вилояти Бухоро шаҳар 2024 йил 8. Наманган вилояти Наманган шаҳар 9. Фарғона вилояти Фарғона шаҳар 10. Хоразм вилояти Урганч шаҳар 11. Жиззах вилояти Жиззах шаҳар 12. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар 13. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 313-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ёшлар технопаркининг

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 22 май,

313-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/313/0641-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон; 21.08.2024 й., 09/24/522/0634-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

REJA-JADVALI

NAMUNAVIY TUZILMASI

Respublika hududlarida Yoshlar texnoparklarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarni ilm-fan sohasiga jalb etish va ularning tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 30-avgustdagi PQ-4433-son qaroriga muvofiq, yoshlarni ilmiy faoliyatga yanada kengroq jalb etish, yosh isteʼdod egalarini tayyorlab borish hamda ilm-fan va ilmiy faoliyat sohasining asosiy yoʻnalishlarini yanada rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining respublikaning har bir hududida 1-ilovaga muvofiq bosqichma-bosqich Yoshlar texnoparklarini (keyingi oʻrinlarda — Texnoparklar) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

2. Texnoparklar faoliyatining asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:

hududlarda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Yoshlar akademiyasining faoliyatini rivojlantirish, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, taʼlim muassasalari, ilmiy tashkilotlar va Texnologiyalar va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash markazlari bilan hamkorlikda yoshlarni intellektual, ilmiy, ijodiy salohiyatini oshirish;

hududlarda yoshlarning tahliliy fikrlash, ularni ilmiy-tadqiqot va innovatsion faoliyatga keng jalb etish, iqtidorli, tashabbuskor yoshlarning oʻz intellektual salohiyatini namoyon qilishi va ijtimoiy moslashuvi uchun zarur sharoitlar yaratish;

yoshlarning “startap” loyihalarini rivojlantirish va ularni amalga oshirish uchun yagona maydon tashkil etish orqali hududlarning innovatsion salohiyatini oshirish;

zamonaviy talablarga javob beradigan malakali kadrlarni tayyorlash, shuningdek, hududlarni sifatli, yuqori texnologiyali mahsulotlar va xizmatlar bilan taʼminlash maqsadida ilm-fan, taʼlim va ishlab chiqarish integratsiyasini chuqurlashtirish;

iqtidorli yoshlarni rivojlangan xorijiy mamlakatlarning nufuzli ilmiy markazlari, universitetlari, texnoparklari va ishlab chiqarish tashkilotlarida malaka oshirishlariga koʻmaklashish;

yetakchi kompaniyalar vakillari, malakali mutaxassislar va ekspertlar ishtirokida treninglar va master-klasslarni, shuningdek, yoshlarda amaliy koʻnikmalarni shakllantirish va ishlab chiqaruvchilar bilan innovatsion-korporativ aloqalarni yoʻlga qoʻyish maqsadida ilmiy-texnik konferensiya, seminar, oʻquv kurslari va treninglar tashkil etish;

iqtidorli yoshlar tomonidan taklif etilgan dolzarb yoʻnalishlar boʻyicha loyihalarni saralash hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi tomonidan mavzuga oid grantlar berish yuzasidan eʼlon qilib boriladigan tanlovlarga yoʻnaltirish;

ilmiy-texnik, innovatsion hamda “startap” loyihalarini amaliyotga joriy etish maqsadida oliy taʼlim muassasalarining ilmiy xodimlari, professor-oʻqituvchi va talabalarini jalb qilish;

hududlardagi yoshlarni innovatsion faoliyatga keng jalb qilish va ularning gʻoyalarini takomillashtirish hamda yangi bosqichga olib chiqish maqsadida inkubatsiya va akseleratsiya dasturlarini tashkil etish.

3. Belgilansinki:

Texnoparklar Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi tizimidagi davlat muassasasi hisoblanadi;

Texnoparklar faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi tomonidan muvofiqlashtiriladi;

Texnoparklarning eksterritorialligi joylashgan hudud doirasida nazarda tutiladi va bunda amalga oshiriladigan loyihalarning ilmiy, texnologik va iqtisodiy maqsadga muvofiqligi hisobga olinib, ularning rezidentlari tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi hamda viloyatlarda joylashtiriladi;

Texnoparklar rezidenti maqomini berish toʻgʻrisida qaror qabul qilish va keyinchalik ularni roʻyxatdan oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi tomonidan amalga oshiriladi.

4. Quyidagilar:

2020 — 2024-yillarda respublika hududlarida Yoshlar texnoparklarini bosqichma-bosqich tashkil etish reja-jadvali (keyingi oʻrinlarda — reja-jadval) 1-ilovaga muvofiq;

Yoshlar texnoparkining namunaviy tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklarining “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyalari tegishliligi boʻyicha Texnoparklar bino va inshootlarini qurish, zarur moddiy-texnik baza, asbob-uskuna va mebellar bilan jihozlash hamda loyiha ishlarini amalga oshirsin.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar hokimlari reja-jadvalda belgilangan muddatlarda Texnoparklarni toʻliq foydalanishga topshirishga shaxsan masʼul etib belgilansin.

5. Texnopark faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib quyidagilar belgilansin:

xoʻjalik va tadbirkorlik faoliyatidan tushadigan mablagʻlar;

xalqaro moliya institutlari, xorijiy va donor tashkilotlarning grantlari;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligining budjetdan tashqari mablagʻlari;

Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi;

jismoniy va yuridik shaxslar, shu jumladan Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

6. Belgilab qoʻyilsinki:

Texnoparklar bino va inshootlarini qurish, qayta taʼmirlash va ularning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, shuningdek, zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlash xarajatlari Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan amalga oshiriladi;

Texnopark direktori mehnatga haq toʻlash shartlari boʻyicha Vazirlar Mahkamasining “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, sud organlari va notarial idoralar xodimlari mehnatiga haq toʻlashning tarif setkasini joriy etish toʻgʻrisida” 1996-yil 12-apreldagi 147-son qarori 5-ilovasi bilan tasdiqlangan boʻlim boshligʻi lavozimiga tenglashtiriladi;

Texnopark direktori tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar hokimlarining tavsiyasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi;

Texnoparklarda ilmiy, texnologik va iqtisodiy jihatdan yuqori deb topilgan innovatsion mahsulotlar va xizmatlar ishlab chiqqan tadbirkorlik subyektlariga tegishlicha “Yashnobod” innovatsiya texnoparki, “Xorazm” innovatsion texnoparki, Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi huzuridagi Ilgʻor texnologiyalar markazining rezidenti maqomini berish tartibi joriy etiladi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda:

a) ikki oy muddatda:

Texnoparklar ustavlarining ishlab chiqilishini va belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini;

Texnoparklar rezidentlarini roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom tasdiqlanishini;

b) oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirishni taʼminlasin.

9. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqiga muntazam ravishda barcha hududiy kengashlari orqali Texnoparklar faoliyatiga iqtidorli yoshlarni maqsadli jalb etish, rezidentlarning ishlanmalarini keng jamoatchilikka targʻib qilish, zarur hollarda, media mahsulotlar ishlab chiqish chora-tadbirlarini amalga oshirish tavsiya etilsin.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi direktori Sh.R. Rajabbayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 22-maydagi 313-son qaroriga 1-ILOVA

2020 — 2024-yillarda respublika hududlarida Yoshlar texnoparklarini bosqichma-bosqich tashkil etish

T/r Hudud nomi Joylashish joyi Amalga oshirish muddati 1. Andijon viloyati Andijon shahar 2021-yil 2. Toshkent viloyati Ohangaron shahar 3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Nukus shahar 2022-yil 4. Samarqand viloyati Samarqand shahar 5. Sirdaryo viloyati Guliston shahar 6. Navoiy viloyati Navoiy shahar 2023-yil 7. Buxoro viloyati Buxoro shahar 2024-yil 8. Namangan viloyati Namangan shahar 9. Fargʻona viloyati Fargʻona shahar 10. Xorazm viloyati Urganch shahar 11. Jizzax viloyati Jizzax shahar 12. Surxondaryo viloyati Termiz shahar 13. Qashqadaryo viloyati Qarshi shahar

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 22-maydagi 313-son qaroriga 2-ILOVA

Yoshlar texnoparkining

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 22-may,

313-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 23.05.2020-y., 09/20/313/0641-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.08.2021-y., 09/21/545/0832-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son, 08.07.2022-y., 09/22/375/0618-son, 01.01.2023-y., 07/23/471/0001-son; 04.04.2023-y., 09/23/139/0190-son; 21.08.2024-y., 09/24/522/0634-son )

lex.uz