UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 23-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 23 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 мая 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 May 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

низом

АРИЗА

АРИЗА

КЎЧИРМА

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Белгилансинки:

бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармаларининг чет эл валютасидаги операциялари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан ғазна ижроси йўли билан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармалари учун чет эл валютасида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади;

бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармалари томонидан тижорат банкларида чет эл валютасидаги банк ҳисобварақлари очилиши тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларида назарда тутилган, шунингдек, давлат сири бўлган маълумотлар ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.

2. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги қуйидагиларни назарда тутувчи низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги операцияларини ғазна ижроси орқали амалга ошириш тартибини белгилаш;

бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш;

давлат молиясини бошқариш ахборот тизими орқали бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги операциялари бўйича ахборотларни жамлаш, ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;

замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга ошириш.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д.А. Кучкаров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 329-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетлари (кейинги ўринларда — бюджет тизими бюджетлари) чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда куйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

буюртмачи — бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет маблағлари олувчилар;

ахборот тизими — бюджет тизими бюджетларининг бюджет жараёнини комплекс автоматлаштириш, шу жумладан, бюджет тизими бюджетлари ижроси билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот тизими;

«UzASBO» ДМ — бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботининг юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуа.

чет эл валютасидаги Ягона ғазна ҳисобварағи (кейинги ўринларда — ЯВҒҲ) — бюджет тизими бюджетларининг валюта операцияларини ғазна ижроси йўли билан амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги (кейинги ўринларда — Ғазначилик) томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очиладиган махсус банк ҳисобварағи;

чет эл валютасидаги операциялар тизими — бюджет тизими бюджетлари ЯВҒХдан фойдаланган ҳолда ахборот тизими орқали амалга ошириладиган операциялар тизими;

Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операциялари-ташқи карзни қайтариш ҳамда давлат кафолатлари бўйича тўловларни амалга ошириш, халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш, чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш, чет эл валютасидаги маблағларни бошқариш ва депозитларга жойлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ бюджет ссудаларини ва субсидияларини ажратиш ҳамда кредит линияларини очиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишларига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағларини ажратиш билан боғлик операциялар.

3. Ушбу Низомнинг амал қилиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бюджетнинг ғазна ижроси билан қамраб олинган бюджет тизими бюджетларига татбиқ этилади.

4. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган, шунингдек, давлат сири бўлган маълумотлар ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар билан боғлиқ алоҳида операцияларга татбиқ этилмайди ва ушбу операциялар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

5. Ҳар бир чет эл валютаси бўйича алоҳида ЯВҒҲ очилади.

6. Бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларига Ғазначилик томонидан ЯВҒҲдан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш чет эл валютасидаги маблағларни кирим қилиш, тўловларни амалга ошириш, ҳисобини юритиш (кейинги ўринларда — валюта операциялари) орқали амалга оширилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Молия вазирлиги) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги ўринларда — Марказий банк) ахборот тизимлари ўртасида электрон рақамли имзо қўлланилган ҳолда ахборот алмашилади.

8. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бюджет тизими бюджетларига ўтказилиши лозим бўлган чет эл валютасида тўланадиган тўловларни қабул қилиш учун белгиланган тартибда тушумлар бўйича чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларини (кейинги ўринларда — ШҒҲ) очиш ва ёпиш Ғазначилик томонидан амалга оширилади.

9. Буюртмачиларнинг чет эл валютасидаги тушумлари (маблағлари) ЯВҒҲга кирим қилинади ҳамда уларнинг ШҒҲда акс эттирилади.

10. Буюртмачиларнинг чет эл валютасидаги харажатлари (тўловлари) ШҒҲ қолдиқлари доирасида ЯВҒҲдан Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ахборот тизимида амалга оширилади.

Буюртмачилар ШҒҲдаги маблағлар улар томонидан товарлар ва хизматлар импорти учун тузилган шартномаларга мувофиқ сарфланади.

2-боб. Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операцияларини амалга ошириш тартиби

11. Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операцияларининг ҳисоби валюта турлари бўйича Ғазначилик томонидан очиладиган алоҳида ШҒҲда юритилади.

12. Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операциялари Ғазначилик томонидан амалга оширилади.

13. Молия вазирлигининг чет эл валютаси ёки миллий валютадаги маблағларини миллий валютага ёки аксинча чет эл валютасига конвертация қилиш ҳамда тўловларни амалга ошириш Ғазначилик томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган буюртмалар ва тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади.

14. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида халқаро молия институтлари ҳамда чет эл ҳукуматлари молия ташкилотларининг қарз ва кредитларини жалб қилган ташкилотлар жалб қилинган маблағлар бўйича тўловларни қайтариш жадвали асосида Ғазначиликнинг тегишли ЯВҒҲга ўтказиб беради.

15. Ўзбекистон Республикаси томонидан берилган Ҳукумат кафолатлари бажарилишини таъминлаш мақсадида халқаро молия институтлари ҳамда чет эл ҳукуматлари молия ташкилотларидан жалб қилинган қарз ва кредитларнинг қайтарилиши бўйича тўловлар Ғазначилик томонидан ЯВҒҲдаги маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

16. Молия вазирлигининг ШҒҲдаги бўш турган маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида чет эл валюта маблағлари Ғазначилик томонидан Марказий банк депозитига жойлаштирилиши мумкин.

17. Марказий банк томонидан депозитга қабул қилинган Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги маблағлари ва уларнинг қолдиқлари бўйича тўлиқ маълумот Молия вазирлигининг ёзма мурожаатига асосан тақдим этилади.

18. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан халқаро молия институтлари ҳамда чет эл ҳукуматлари молия ташкилотларидан жалб қилинган чет эл валютадаги қарзлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ Ғазначилик томонидан:

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини молиялаштиришга;

Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини молиялаштиришга;

тармоқларни, иқтисодиёт соҳаларини ва минтақаларни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш бўйича тадбирларни молиялаштириш учун кредитларни (қарзларни) қайтадан кредитлашга йўналтирилади.

3-боб. Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш тартиби

19. Бюджет тизими бюджетларининг ЯВҒҲни юритиш учун тегишли валюта турлари бўйича ахборот тизимида Ғазначилик томонидан:

чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи (лари)ни очиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги аризага;

чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи (лари)ни ёпиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризага асосан амалга оширилади.

Буюртмачилар ШҒҲни очиш ёки ёпиш учун тақдим қилинган аризалар, тақдим этилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида ижро этилади.

Буюртмачилар томонидан ШҒҲни очиш ёки ёпиш учун тақдим қилинган аризалар нотўғри расмийлаштирилган ёки тўлиқ тўлдирилмаган ҳолларда, тақдим этилган аризалар, улардаги камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта киритиш учун бир иш куни мобайнида қайтарилади ва бу ҳақда буюртмачи хабардор қилинади.

4-боб. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси

20. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси буюртмачилар томонидан, дастлаб уларга ШҒҲ очилганида ҳамда кейинчалик доимий равишда молия йили бошланишидан камида беш иш куни олдин ҳар молия йили учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда иккита асл нусхада тузилади. Карточканинг битта асл нусхаси Ғазначилик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига тақдим қилинади ва иккинчиси буюртмачининг ўзида қолади.

Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси буюртмачиларнинг юқори турувчи ташкилотлари томонидан тасдиқланади.

Агар буюртмачиларнинг юқори турувчи ташкилоти бўлмаса, унда имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси ушбу буюртмачиларнинг раҳбари томонидан тасдиқланади.

21. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасининг орқа томонида буюртмачиларнинг ШҒҲ рақамлари ва номлари кўрсатилади.

22. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасига буюртмачиларнинг раҳбари, бош бухгалтери ва унинг ўринбосари, шунингдек, юрисконсульт ёки раҳбар томонидан ваколат берилган шахсларнинг имзолари намуналари киритилади ва буюртмачиларнинг муҳр изи билан тасдиқланади. Агар буюртмачиларда юрисконсульт штати мавжуд бўлмаса, унинг имзоси бўлиши талаб қилинмайди.

23. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасидаги имзолар намуналари тегишли ходимларнинг ўз қўллари билан қўйилган бўлиши лозим. Имзолар намуналари факсимиле орқали қўйилишига йўл қўйилмайди.

24. Биринчи имзо ҳуқуқи бош бухгалтерга ёки иккинчи имзо ҳуқуқига эга бошқа шахсларга берилиши мумкин эмас.

Буюртмачиларда бухгалтер лавозими бўлмаганда имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасининг иккинчи имзо қаторида «назарда тутилмаган» ёзуви кўрсатилади.

25. Шахсларга вақтинчалик биринчи ёки иккинчи имзо ҳуқуқи берилганда, шунингдек, раҳбар томонидан ваколат берилган шахслардан бири вақтинчалик алмаштирилганда вақтинча ваколатга эга бўлган шахснинг имзо намунаси бўлган карточка, амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда иккита асл нусхада тузилади ва Ғазначилик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига битта асл нусхаси тақдим қилинади, иккинчи асл нусхаси буюртмачининг ўзида қолади.

26. Буюртмачининг имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасида акс эттирилган муҳр ўзгарганда, имзолардан бири алмашганда ёки тўлдирилганда, ушбу буюртмачи тасдиқланган янги имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасини тақдим этади. Амал қилиш муддати тугаган имзолар намуналари ва муҳр изи карточкалари Ғазначилик ёки унинг ҳудудий бошқармаларида сақланади.

27. Ғазначилик ёки унинг ҳудудий бошқармалари имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасидан буюртмачиларнинг молиявий мажбуриятларини рўйхатдан ўтказишда ва ҳисобга олишда, шунингдек, тўловларни амалга оширишда улардаги имзолар ва муҳр изини имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасида кўрсатилган имзолар ва муҳр изи намуналарига солиштиришда фойдаланади.

Бунда буюртмачиларнинг Ғазначилик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига тақдим қилинган юридик ва молиявий мажбуриятларини тасдиқловчи ҳужжатлардаги имзолар ва муҳр изининг ҳақиқийлигига буюртмачилар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари жавобгардир.

5-боб. Чет эл валютасидаги Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни конвертация қилиш тартиби

28. Буюртмачи чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш учун ушбу Низомга 4 ва 5-иловаларга мувофиқ шаклларда Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига буюртманомалар тақдим этади.

28 1 . Буюртмачи томонидан тақдим этилган буюртманомаларда кўрсатилган чет эл валютасини харид қилишда чет эл банкларининг воситачилик ҳақлари ҳисобга олинган бўлиши лозим.

28 2 . Буюртмачининг чет эл валютасидаги харажатларининг тўловлари бошқа бирликдаги чет эл валютасида амалга оширилиши натижасида «кросс курс» ҳисобига ҳосил бўлган курс тафовути миқдоридаги маблағ уч иш кунида буюртмачи томонидан ўзининг тегишли ШҒҲга ўтказилиши шарт.

29. Буюртмачи томонидан тақдим этилган буюртманомалар Ғазначилик ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бир иш куни мобайнида буюртманомаларда кўрсатилган чет эл валютасини харид қилиш харажатларини қоплашга буюртмачи ШҒХда етарли маблағлар мавжудлиги, шунингдек, чет эл валютасини харид қилиш учун асословчи ҳужжатлар (хорижий ҳамкор билан тузилган шартнома, битим ва бошқалар) ҳамда буюртмачи ваколатли шахсларининг имзолари ва муҳр изини буюртмачи томонидан тақдим қилинган имзо намуналари ва муҳр изи карточкасига мувофиқлиги текширилади ҳамда хатоликлар аниқланмаганда, электрон шаклдаги буюртманома Ғазначилик томонидан шакллантирилади.

Бунда Ғазначилик чет эл валютасини харид қилиш учун буюртманомани электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда бир иш кунида Марказий банк томонидан тасдиқланган шакл бўйича Марказий банкка юборади.

30. Ғазначилик томонидан юборилган буюртманома Марказий банк учун банклараро савдо сессиясида чет эл валютасини харид қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади.

31. Буюртманома ижро қилинганидан сўнг Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари унинг бир нусхасини ШҒҲдан ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича кўчирма билан бирга буюртмачига тақдим этади.

32. Ғазначилик Марказий банк томонидан қайтарилган буюртманомаларда хатоликлар аниқлаган ҳолларда, хатоликлар аниқланган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан, электрон шаклда юборилган ҳолларда эса шу куннинг ўзида камчиликларни асосланган ҳолда тўғрилаш учун буюртманомаларни унга илова қилинган кўчирма нусхаси билан бирга буюртмачига қайтаради.

33. Ғазначилик томонидан Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операцияларини амалга оширишда чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш учун электрон шаклдаги буюртманома шакллантирилади ва электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Марказий банкка юборилади,

33 1 . Жорий молия йилида бюджет маблағлари ҳисобидан конвертация қилинган, лекин фойдаланилмаган чет эл валютасидаги маблағлар молия йили якунига қадар миллий валютага конвертация қилинган ҳолда тегишли буюртмачининг ШҒҲдаги касса харажатини камайтириш йўли билан бюджетга тикланади (аккредитив ҳисоб-китоблар ва чет эл банклари томонидан ундирилган воситачилик ҳақлари бундан мустасно).

6-боб. Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларидан тўловларни амалга ошириш тартиби

34. Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларидан тўловларни амалга ошириш учун буюртмачи Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда иккита нусхада тўлов топшириқномасини тақдим этади.

35. Тўлов топшириқномаси қабул қилинганидан сўнг Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бир иш куни мобайнида:

тўлов топшириқномасидаги имзолар ва муҳрнинг имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасидаги имзолар ва муҳрларга мослиги;

тўлов топшириқномасининг тўғри тўлдирилганлиги ва кўрсатилган ШКХДУ етарли маблағлар мавжудлиги текширилади.

Буюртмачиларнинг ташқи савдо амалиётлари мониторингини амалга ошириш мақсадида ғазначилик бўлинмалари тўловларни амалга оширишда ёки аккредитив очишда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ)даги маълумотларни шартнома шартлари билан солиштиришни амалга оширади.

Буюртмачилар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган такдирда, ғазначилик бўлинмалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу шартнома бўйича операцияларни амалга оширади.

36. Тўлов топшириқномаси Ғазначилик томонидан текширилади ҳамда камчиликлар бўлмаганида тўловни амалга ошириш учун электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Марказий банкка юборилади.

37. Тўлов топшириқномаси ушбу Низомнинг 35-банди талабларига мувофиқ бўлмаганда Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тўлов топшириқномасининг орқа томонида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда бир иш кунидан кечиктирмасдан буюртмачи масъул ходимига қайтарилади.

38. Ғазначилик томонидан тўлов топшириқномасининг асл нусхаси Марказий банкка тақдим этилмайди.

Ғазначилик томонидан тақдим этилган электрон тўлов топшириқномалари тўловни амалга ошириш учун асос бўлиб ҳисобланади.

Бунда тўлов топшириқномасининг асл нусхаси Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларида сақланади.

39. Бир ШҒҲдан бошқа ШҒҲга маблағ ўтказиш буюртмачи томонидан Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига ғазначилик мемориал ордерини тақдим этиш орқали амалга оширилади.

40. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан буюртмачининг тўлов топшириқномалари ва ғазначилик мемориал ордерларини ижро қилиш улар тақдим этилган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан амалга оширилади.

41. Буюртмачилар электрон тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига дастурий таъминот орқали шакллантирган ҳолда, электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда юбориши мумкин.

42. Ғазначилик томонидан Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операцияларини амалга оширишда тўловларни амалга ошириш учун электрон шаклдаги тўлов топшириқномаси шакллантирилади ва электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Марказий банкка юборилади.

7-боб. Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларидан тўловларни амалга оширишда аккредитив бўйича ҳисоб-китоблар

43. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган шартномада аккредитив тўлов шакли назарда тутилган бўлса, буюртмачи ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига тегишли шартноманинг нусхасини илова қилган ҳолда ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклда икки нусхада аккредитивни очиш учун ариза тақдим этади.

44. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан буюртмачи тақдим қилган аккредитив очиш учун ариза ва унга тегишли шартномадаги маълумотларнинг бир-бирига мувофиқлиги бир банк иш кунида текширилади.

Маълумотлар тўғри бўлганида, бир иш куни ичида ахборот тизимида аккредитив очиш бўйича электрон ҳужжат шакллантирилади.

Электрон ҳужжат шакллантирилганидан сўнг электрон рақамли имзодан фойдаланилган ҳолда Ғазначилик томонидан бир иш куни ичида Марказий банкка юборилади.

45. Ғазначилик томонидан аккредитивни очиш учун тақдим этилган ариза (электрон ҳужжат) асосида Марказий банк бутунжахон банклараро молиявий телекоммуникациялар ҳамжамияти (кейинги ўринларда — SWIFT) тизими орқали аккредитив очиш учун тегишли тижорат банкига белгиланган тартибда ижро этиш учун аризани юборади.

Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан аккредитивни очиш учун тақдим этилган электрон ҳужжат Марказий банк учун аккредитив очиш учун асос бўлиб ҳисобланади.

46. Ахборот тизими орқали аккредитив очиш учун тақдим этилган электрон ҳужжатларнинг асл нусхалари Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларида сақланади.

47. Аккредитив очилганлиги тўғрисидаги маълумот ахборот тизимига тушганидан сўнг аризада кўрсатилган маблағлар ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бир иш куни буюртмачининг ШҒҲдан аккредитив ҳисобварағига ўтказилади ҳамда аризанинг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган шартнома нусхаси Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан буюртмачиларга қайтарилади, асл нусхаси Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ШҒҲ бўйича юритиладиган йиғма жилдга тикилади.

48. Ғазначилик Марказий банк ва тижорат банклари томонидан аккредитивни очиш учун аризани расмийлаштиришда хатоликлар аниқланган ҳолларда, хатоликлар аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан, электрон шаклда юборилган ҳолларда эса шу куннинг ўзида хатоликларни асосланган ҳолда тўғрилаш учун аризани унга илова қилинган шартнома нусхаси билан бирга буюртмачига қайтаради (юборади).

49. Буюртмачиларнинг тузилган ташқи савдо шартномалари бўйича тўловларини амалга ошириш ва мониторингини олиб бориш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Буюртмачиларнинг ташқи савдо шартномалари бўйича маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги тегишли маълумот Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан киритилади.

50. Буюртмачиларнинг ташқи савдо амалиётлари мониторингини амалга ошириш мақсадида Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари тўловларни амалга оширишда ёки аккредитив очишда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидаги маълумотларни шартнома шартлари билан солиштиришни амалга оширади.

51. Буюртмачилар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу шартнома бўйича операцияларни амалга оширади.

Буюртмачиларнинг ташқи савдо шартномалари ҳамда бошқа ҳар қандай чет эл валютасидаги тўловларини амалга оширишда тижорат банклари ва чет эл банклари томонидан ундириладиган воситачилик ҳақларига тўловлар шартнома асосида Ғазначилик томонидан буюртмачиларнинг ШҒҲдан амалга оширилади.

Бунда буюртмачиларнинг ШҒҲда тегишли маблағ мавжуд бўлмаган ҳолларда ушбу харажатлар ахборот тизимининг аниқланмаган харажатлари сифатида акс эттирилади ва тегишлилиги бўйича буюртмачи томонидан қоплаб берилади.

8-боб. Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағлар доирасида нақд пул маблағларини олиш тартиби

52. Нақд пул маблағларини олиш учун Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тижорат банкларида тегишли чет эл валюта турлари бўйича мос равишда 23212 — «Молия вазирлиги Ғазначилиги маблағлари» ва 23214 — «Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмалари маблағлари» ҳисобварақлари очилади,

53. Буюртмачининг ШҒҲдан нақд пул маблағлари олиш ва уларни қайтариш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

54. ШҒҲдан нақд пул маблағларини олиш учун буюртмачи Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига моддий жавобгар шахсга берилган ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги ишончномани ҳамда ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ шаклдаги нақд чет эл валюта маблағларини олиш учун буюртманома билан бирга тақдим этади.

55. Ғазначилик томонидан тўловни амалга ошириш учун Марказий банкка юборилган электрон тўлов топшириқномасини Марказий банк SWIFT тизими орқали бир иш куни мобайнида тегишли тижорат банкига ижро учун юборади.

56. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ахборот тизимида қабул қилинган тўлов топшириқномаси асосида ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ шаклдаги пул буюртманомаси шакллантирилади ва у қоғозга чиқарилган ҳолда тўлдирилади.

57. Марказий банкдаги ЯВҒҲдан нақд чет эл валюта маблағларини олиш учун буюртманома Ғазначилик томонидан муҳр билан тасдиқланади ҳамда буюртмачига тақдим этилади.

Ғазначилик ҳудудий бошқармаларининг тижорат банкидаги транзит ҳисобварағидан нақд чет эл валюта пул маблағларини олиш учун буюртманома Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан муҳр билан тасдиқланади ҳамда буюртмачига тақдим этилади.

58. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан буюртмачиларнинг нақд чет эл валютасидаги маблағларини олиш учун буюртманомалар тақдим этилган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида амалга оширилади.

59. Буюртмачига нақд чет эл валютаси бериш буюртманома асосида Марказий банк томонидан Ғазначиликнинг ЯВҒҲдан, тижорат банки томонидан Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармаларининг транзит ҳисобварағидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда нотўғри расмийлаштирилган буюртманомалар тақдим қилинган кунидан кейин бир иш кунидан кечиктирмасдан қайтарилади. Қайтарилган буюртманомалар бир иш куни мобайнида камчиликлар бартараф қилиниб, қайта расмийлаштирилади ва банкка тақдим қилинади.

9-боб. Якунловчи қоидалар

60. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этилган тегишли ҳужжатлар ва ушбу Низомга мувофиқ расмийлаштирилган тегишли ҳужжатлардаги маълумотларнинг асослилигига, ҳаққонийлигига ва тўғри расмийлаштирилганлигига шахсан буюртмачи жавоб беради.

61. Ғазначилик томонидан Марказий банкка юборилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг асослилигига ва ҳаққонийлигига Ғазначилик жавобгар ҳисобланади.

62. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Чет эл валютасидагн шахсий ғазна ҳисобварағи (лари)ни очиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи (лари)нн ёпиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Чет эл валютасини сотиб олиш учун буюртманома

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Чет эл валютасини сотиш учун буюртманома

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Буюртмачиларнинг чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағидан

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисоб варақларидан тўловларни амалга ошириш учун тўлов топшириқномаси

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўгрисидаги низомга 8-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА

Нақд чет эл валютаси маблағларини олиш учун буюртманома

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА

Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан нақд чет эл валютаси маблағларини олиш учун буюртманома

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 23 май,

329-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2020 й., 09/20/329/0653-сон, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

nizom

ARIZA

ARIZA

KOʻCHIRMA

Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining chet el valyutasidagi mablagʻlarini samarali boshqarish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari tizimini yanada takomillashtirish va davlat xaridlari jarayoniga tadbirkorlik subyektlarini keng jalb qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 5-dekabrdagi PQ-4544-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining chet el valyutasidagi mablagʻlarini samarali boshqarishni taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Belgilansinki:

budjet tashkilotlari va davlat maqsadli jamgʻarmalarining chet el valyutasidagi operatsiyalari Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligi tomonidan gʻazna ijrosi yoʻli bilan amalga oshiriladi;

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligi tomonidan budjet tashkilotlari va davlat maqsadli jamgʻarmalari uchun chet el valyutasida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari ochiladi;

budjet tashkilotlari va davlat maqsadli jamgʻarmalari tomonidan tijorat banklarida chet el valyutasidagi bank hisobvaraqlari ochilishi taqiqlanadi. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasi qarorlarida nazarda tutilgan, shuningdek, davlat siri boʻlgan maʼlumotlar yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirlar bilan bogʻliq holatlar bundan mustasno.

2. Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlari chet el valyutasidagi mablagʻlarining gʻazna ijrosi tartibi toʻgʻrisidagi quyidagilarni nazarda tutuvchi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

budjet tizimi budjetlarining chet el valyutasidagi operatsiyalarini gʻazna ijrosi orqali amalga oshirish tartibini belgilash;

budjet tizimi budjetlarining chet el valyutasidagi mablagʻlarini samarali boshqarish;

davlat moliyasini boshqarish axborot tizimi orqali budjet tizimi budjetlarining chet el valyutasidagi operatsiyalari boʻyicha axborotlarni jamlash, hisobi va hisobotini yuritish;

zamonaviy axborot texnologiyalaridan foydalangan holda budjet tizimi budjetlarining chet el valyutasidagi mablagʻlarining maqsadli sarflanishi ustidan nazoratni amalga oshirish.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri D.A. Kuchkarov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 23-maydagi 329-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlari chet el valyutasidagi mablagʻlarining gʻazna ijrosi tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining budjet tizimi budjetlari (keyingi oʻrinlarda — budjet tizimi budjetlari) chet el valyutasidagi mablagʻlarining gʻazna ijrosi tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda kuyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

buyurtmachi — budjet tashkilotlari, davlat maqsadli jamgʻarmalari va budjet mablagʻlari oluvchilar;

axborot tizimi — budjet tizimi budjetlarining budjet jarayonini kompleks avtomatlashtirish, shu jumladan, budjet tizimi budjetlari ijrosi bilan bogʻliq operatsiyalarni aks ettirish uchun moʻljallangan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi axborot tizimi;

“UzASBO” DM — budjet tashkilotlari tomonidan budjet hisobi va hisobotining yuritilishini kompleks avtomatlashtirish uchun moʻljallangan dasturiy majmua.

chet el valyutasidagi Yagona gʻazna hisobvaragʻi (keyingi oʻrinlarda — YAVGʻH) — budjet tizimi budjetlarining valyuta operatsiyalarini gʻazna ijrosi yoʻli bilan amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligi (keyingi oʻrinlarda — Gʻaznachilik) tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankida ochiladigan maxsus bank hisobvaragʻi;

chet el valyutasidagi operatsiyalar tizimi — budjet tizimi budjetlari YAVGʻXdan foydalangan holda axborot tizimi orqali amalga oshiriladigan operatsiyalar tizimi;

Moliya vazirligining chet el valyutasidagi operatsiyalari-tashqi karzni qaytarish hamda davlat kafolatlari boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish, xalqaro tashkilotlarga aʼzolik badallarini toʻlash, chet el valyutasini sotish va sotib olish, chet el valyutasidagi mablagʻlarni boshqarish va depozitlarga joylashtirish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlariga muvofiq budjet ssudalarini va subsidiyalarini ajratish hamda kredit liniyalarini ochish, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining farmoyishlariga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi mablagʻlarini ajratish bilan bogʻlik operatsiyalar.

3. Ushbu Nizomning amal qilishi qonunchilik hujjatlariga muvofiq budjetning gʻazna ijrosi bilan qamrab olingan budjet tizimi budjetlariga tatbiq etiladi.

4. Ushbu Nizomning amal qilishi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlarida nazarda tutilgan, shuningdek, davlat siri boʻlgan maʼlumotlar yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirlar bilan bogʻliq alohida operatsiyalarga tatbiq etilmaydi va ushbu operatsiyalar qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan tartibda amalga oshiriladi.

5. Har bir chet el valyutasi boʻyicha alohida YAVGʻH ochiladi.

6. Budjet tizimi budjetlarining chet el valyutasidagi mablagʻlariga Gʻaznachilik tomonidan YAVGʻHdan foydalangan holda xizmat koʻrsatish chet el valyutasidagi mablagʻlarni kirim qilish, toʻlovlarni amalga oshirish, hisobini yuritish (keyingi oʻrinlarda — valyuta operatsiyalari) orqali amalga oshiriladi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Moliya vazirligi) va Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki (keyingi oʻrinlarda — Markaziy bank) axborot tizimlari oʻrtasida elektron raqamli imzo qoʻllanilgan holda axborot almashiladi.

8. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq budjet tizimi budjetlariga oʻtkazilishi lozim boʻlgan chet el valyutasida toʻlanadigan toʻlovlarni qabul qilish uchun belgilangan tartibda tushumlar boʻyicha chet el valyutasidagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarini (keyingi oʻrinlarda — SHGʻH) ochish va yopish Gʻaznachilik tomonidan amalga oshiriladi.

9. Buyurtmachilarning chet el valyutasidagi tushumlari (mablagʻlari) YAVGʻHga kirim qilinadi hamda ularning SHGʻHda aks ettiriladi.

10. Buyurtmachilarning chet el valyutasidagi xarajatlari (toʻlovlari) SHGʻH qoldiqlari doirasida YAVGʻHdan Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalari tomonidan axborot tizimida amalga oshiriladi.

Buyurtmachilar SHGʻHdagi mablagʻlar ular tomonidan tovarlar va xizmatlar importi uchun tuzilgan shartnomalarga muvofiq sarflanadi.

2-bob. Moliya vazirligining chet el valyutasidagi operatsiyalarini amalga oshirish tartibi

11. Moliya vazirligining chet el valyutasidagi operatsiyalarining hisobi valyuta turlari boʻyicha Gʻaznachilik tomonidan ochiladigan alohida SHGʻHda yuritiladi.

12. Moliya vazirligining chet el valyutasidagi operatsiyalari Gʻaznachilik tomonidan amalga oshiriladi.

13. Moliya vazirligining chet el valyutasi yoki milliy valyutadagi mablagʻlarini milliy valyutaga yoki aksincha chet el valyutasiga konvertatsiya qilish hamda toʻlovlarni amalga oshirish Gʻaznachilik tomonidan Markaziy bankka taqdim etiladigan buyurtmalar va toʻlov topshiriqnomalari asosida amalga oshiriladi.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati kafolati ostida xalqaro moliya institutlari hamda chet el hukumatlari moliya tashkilotlarining qarz va kreditlarini jalb qilgan tashkilotlar jalb qilingan mablagʻlar boʻyicha toʻlovlarni qaytarish jadvali asosida Gʻaznachilikning tegishli YAVGʻHga oʻtkazib beradi.

15. Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan berilgan Hukumat kafolatlari bajarilishini taʼminlash maqsadida xalqaro moliya institutlari hamda chet el hukumatlari moliya tashkilotlaridan jalb qilingan qarz va kreditlarning qaytarilishi boʻyicha toʻlovlar Gʻaznachilik tomonidan YAVGʻHdagi mablagʻlar hisobiga amalga oshiriladi.

16. Moliya vazirligining SHGʻHdagi boʻsh turgan mablagʻlaridan samarali foydalanish maqsadida chet el valyuta mablagʻlari Gʻaznachilik tomonidan Markaziy bank depozitiga joylashtirilishi mumkin.

17. Markaziy bank tomonidan depozitga qabul qilingan Moliya vazirligining chet el valyutasidagi mablagʻlari va ularning qoldiqlari boʻyicha toʻliq maʼlumot Moliya vazirligining yozma murojaatiga asosan taqdim etiladi.

18. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati nomidan xalqaro moliya institutlari hamda chet el hukumatlari moliya tashkilotlaridan jalb qilingan chet el valyutadagi qarzlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlariga muvofiq Gʻaznachilik tomonidan:

Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturini moliyalashtirishga;

Oʻzbekiston Respublikasining Investitsiya dasturini moliyalashtirishga;

tarmoqlarni, iqtisodiyot sohalarini va mintaqalarni rivojlantirish dasturlarini amalga oshirish boʻyicha tadbirlarni moliyalashtirish uchun kreditlarni (qarzlarni) qaytadan kreditlashga yoʻnaltiriladi.

3-bob. Chet el valyutasidagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarini ochish va yopish tartibi

19. Budjet tizimi budjetlarining YAVGʻHni yuritish uchun tegishli valyuta turlari boʻyicha axborot tizimida Gʻaznachilik tomonidan:

chet el valyutasidagi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi (lari)ni ochish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shakldagi arizaga;

chet el valyutasidagi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi (lari)ni yopish ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi arizaga asosan amalga oshiriladi.

Buyurtmachilar SHGʻHni ochish yoki yopish uchun taqdim qilingan arizalar, taqdim etilgan kundan boshlab bir ish kuni mobaynida ijro etiladi.

Buyurtmachilar tomonidan SHGʻHni ochish yoki yopish uchun taqdim qilingan arizalar notoʻgʻri rasmiylashtirilgan yoki toʻliq toʻldirilmagan hollarda, taqdim etilgan arizalar, ulardagi kamchiliklarni bartaraf etgan holda qayta kiritish uchun bir ish kuni mobaynida qaytariladi va bu haqda buyurtmachi xabardor qilinadi.

4-bob. Imzolar namunalari va muhr izi kartochkasi

20. Imzolar namunalari va muhr izi kartochkasi buyurtmachilar tomonidan, dastlab ularga SHGʻH ochilganida hamda keyinchalik doimiy ravishda moliya yili boshlanishidan kamida besh ish kuni oldin har moliya yili uchun ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda ikkita asl nusxada tuziladi. Kartochkaning bitta asl nusxasi Gʻaznachilik yoki uning hududiy boshqarmalariga taqdim qilinadi va ikkinchisi buyurtmachining oʻzida qoladi.

Imzolar namunalari va muhr izi kartochkasi buyurtmachilarning yuqori turuvchi tashkilotlari tomonidan tasdiqlanadi.

Agar buyurtmachilarning yuqori turuvchi tashkiloti boʻlmasa, unda imzolar namunalari va muhr izi kartochkasi ushbu buyurtmachilarning rahbari tomonidan tasdiqlanadi.

21. Imzolar namunalari va muhr izi kartochkasining orqa tomonida buyurtmachilarning SHGʻH raqamlari va nomlari koʻrsatiladi.

22. Imzolar namunalari va muhr izi kartochkasiga buyurtmachilarning rahbari, bosh buxgalteri va uning oʻrinbosari, shuningdek, yuriskonsult yoki rahbar tomonidan vakolat berilgan shaxslarning imzolari namunalari kiritiladi va buyurtmachilarning muhr izi bilan tasdiqlanadi. Agar buyurtmachilarda yuriskonsult shtati mavjud boʻlmasa, uning imzosi boʻlishi talab qilinmaydi.

23. Imzolar namunalari va muhr izi kartochkasidagi imzolar namunalari tegishli xodimlarning oʻz qoʻllari bilan qoʻyilgan boʻlishi lozim. Imzolar namunalari faksimile orqali qoʻyilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

24. Birinchi imzo huquqi bosh buxgalterga yoki ikkinchi imzo huquqiga ega boshqa shaxslarga berilishi mumkin emas.

Buyurtmachilarda buxgalter lavozimi boʻlmaganda imzolar namunalari va muhr izi kartochkasining ikkinchi imzo qatorida “nazarda tutilmagan” yozuvi koʻrsatiladi.

25. Shaxslarga vaqtinchalik birinchi yoki ikkinchi imzo huquqi berilganda, shuningdek, rahbar tomonidan vakolat berilgan shaxslardan biri vaqtinchalik almashtirilganda vaqtincha vakolatga ega boʻlgan shaxsning imzo namunasi boʻlgan kartochka, amal qilish muddati koʻrsatilgan holda ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda ikkita asl nusxada tuziladi va Gʻaznachilik yoki uning hududiy boshqarmalariga bitta asl nusxasi taqdim qilinadi, ikkinchi asl nusxasi buyurtmachining oʻzida qoladi.

26. Buyurtmachining imzolar namunalari va muhr izi kartochkasida aks ettirilgan muhr oʻzgarganda, imzolardan biri almashganda yoki toʻldirilganda, ushbu buyurtmachi tasdiqlangan yangi imzolar namunalari va muhr izi kartochkasini taqdim etadi. Amal qilish muddati tugagan imzolar namunalari va muhr izi kartochkalari Gʻaznachilik yoki uning hududiy boshqarmalarida saqlanadi.

27. Gʻaznachilik yoki uning hududiy boshqarmalari imzolar namunalari va muhr izi kartochkasidan buyurtmachilarning moliyaviy majburiyatlarini roʻyxatdan oʻtkazishda va hisobga olishda, shuningdek, toʻlovlarni amalga oshirishda ulardagi imzolar va muhr izini imzolar namunalari va muhr izi kartochkasida koʻrsatilgan imzolar va muhr izi namunalariga solishtirishda foydalanadi.

Bunda buyurtmachilarning Gʻaznachilik yoki uning hududiy boshqarmalariga taqdim qilingan yuridik va moliyaviy majburiyatlarini tasdiqlovchi hujjatlardagi imzolar va muhr izining haqiqiyligiga buyurtmachilar rahbarlari va bosh buxgalterlari javobgardir.

5-bob. Chet el valyutasidagi Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi mablagʻlarni konvertatsiya qilish tartibi

28. Buyurtmachi chet el valyutasini sotib olish va sotish uchun ushbu Nizomga 4 va 5-ilovalarga muvofiq shakllarda Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalariga buyurtmanomalar taqdim etadi.

28 1 . Buyurtmachi tomonidan taqdim etilgan buyurtmanomalarda koʻrsatilgan chet el valyutasini xarid qilishda chet el banklarining vositachilik haqlari hisobga olingan boʻlishi lozim.

28 2 . Buyurtmachining chet el valyutasidagi xarajatlarining toʻlovlari boshqa birlikdagi chet el valyutasida amalga oshirilishi natijasida “kross kurs” hisobiga hosil boʻlgan kurs tafovuti miqdoridagi mablagʻ uch ish kunida buyurtmachi tomonidan oʻzining tegishli SHGʻHga oʻtkazilishi shart.

29. Buyurtmachi tomonidan taqdim etilgan buyurtmanomalar Gʻaznachilik yoki uning hududiy boshqarmalari tomonidan bir ish kuni mobaynida buyurtmanomalarda koʻrsatilgan chet el valyutasini xarid qilish xarajatlarini qoplashga buyurtmachi SHGʻXda yetarli mablagʻlar mavjudligi, shuningdek, chet el valyutasini xarid qilish uchun asoslovchi hujjatlar (xorijiy hamkor bilan tuzilgan shartnoma, bitim va boshqalar) hamda buyurtmachi vakolatli shaxslarining imzolari va muhr izini buyurtmachi tomonidan taqdim qilingan imzo namunalari va muhr izi kartochkasiga muvofiqligi tekshiriladi hamda xatoliklar aniqlanmaganda, elektron shakldagi buyurtmanoma Gʻaznachilik tomonidan shakllantiriladi.

Bunda Gʻaznachilik chet el valyutasini xarid qilish uchun buyurtmanomani elektron raqamli imzodan foydalangan holda bir ish kunida Markaziy bank tomonidan tasdiqlangan shakl boʻyicha Markaziy bankka yuboradi.

30. Gʻaznachilik tomonidan yuborilgan buyurtmanoma Markaziy bank uchun banklararo savdo sessiyasida chet el valyutasini xarid qilish uchun asos boʻlib hisoblanadi.

31. Buyurtmanoma ijro qilinganidan soʻng Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalari uning bir nusxasini SHGʻHdan ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha koʻchirma bilan birga buyurtmachiga taqdim etadi.

32. Gʻaznachilik Markaziy bank tomonidan qaytarilgan buyurtmanomalarda xatoliklar aniqlagan hollarda, xatoliklar aniqlangan kundan keyingi bank ish kunidan kechiktirmasdan, elektron shaklda yuborilgan hollarda esa shu kunning oʻzida kamchiliklarni asoslangan holda toʻgʻrilash uchun buyurtmanomalarni unga ilova qilingan koʻchirma nusxasi bilan birga buyurtmachiga qaytaradi.

33. Gʻaznachilik tomonidan Moliya vazirligining chet el valyutasidagi operatsiyalarini amalga oshirishda chet el valyutasini sotib olish va sotish uchun elektron shakldagi buyurtmanoma shakllantiriladi va elektron raqamli imzodan foydalangan holda Markaziy bankka yuboriladi,

33 1 . Joriy moliya yilida budjet mablagʻlari hisobidan konvertatsiya qilingan, lekin foydalanilmagan chet el valyutasidagi mablagʻlar moliya yili yakuniga qadar milliy valyutaga konvertatsiya qilingan holda tegishli buyurtmachining SHGʻHdagi kassa xarajatini kamaytirish yoʻli bilan budjetga tiklanadi (akkreditiv hisob-kitoblar va chet el banklari tomonidan undirilgan vositachilik haqlari bundan mustasno).

6-bob. Chet el valyutasidagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan toʻlovlarni amalga oshirish tartibi

34. Chet el valyutasidagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan toʻlovlarni amalga oshirish uchun buyurtmachi Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalariga ushbu Nizomga 7-ilovaga muvofiq shaklda ikkita nusxada toʻlov topshiriqnomasini taqdim etadi.

35. Toʻlov topshiriqnomasi qabul qilinganidan soʻng Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalari tomonidan bir ish kuni mobaynida:

toʻlov topshiriqnomasidagi imzolar va muhrning imzolar namunalari va muhr izi kartochkasidagi imzolar va muhrlarga mosligi;

toʻlov topshiriqnomasining toʻgʻri toʻldirilganligi va koʻrsatilgan SHKXDU yetarli mablagʻlar mavjudligi tekshiriladi.

Buyurtmachilarning tashqi savdo amaliyotlari monitoringini amalga oshirish maqsadida gʻaznachilik boʻlinmalari toʻlovlarni amalga oshirishda yoki akkreditiv ochishda Tashqi savdo operatsiyalarining yagona elektron axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — TSOYAEAT)dagi maʼlumotlarni shartnoma shartlari bilan solishtirishni amalga oshiradi.

Buyurtmachilar tomonidan TSOYAEATga kiritilgan maʼlumotlar oʻrtasida farqlar mavjud boʻlmagan takdirda, gʻaznachilik boʻlinmalari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ushbu shartnoma boʻyicha operatsiyalarni amalga oshiradi.

36. Toʻlov topshiriqnomasi Gʻaznachilik tomonidan tekshiriladi hamda kamchiliklar boʻlmaganida toʻlovni amalga oshirish uchun elektron raqamli imzodan foydalangan holda Markaziy bankka yuboriladi.

37. Toʻlov topshiriqnomasi ushbu Nizomning 35-bandi talablariga muvofiq boʻlmaganda Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalari tomonidan toʻlov topshiriqnomasining orqa tomonida qaytarish sabablarini koʻrsatgan holda bir ish kunidan kechiktirmasdan buyurtmachi masʼul xodimiga qaytariladi.

38. Gʻaznachilik tomonidan toʻlov topshiriqnomasining asl nusxasi Markaziy bankka taqdim etilmaydi.

Gʻaznachilik tomonidan taqdim etilgan elektron toʻlov topshiriqnomalari toʻlovni amalga oshirish uchun asos boʻlib hisoblanadi.

Bunda toʻlov topshiriqnomasining asl nusxasi Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalarida saqlanadi.

39. Bir SHGʻHdan boshqa SHGʻHga mablagʻ oʻtkazish buyurtmachi tomonidan Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalariga gʻaznachilik memorial orderini taqdim etish orqali amalga oshiriladi.

40. Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalari tomonidan buyurtmachining toʻlov topshiriqnomalari va gʻaznachilik memorial orderlarini ijro qilish ular taqdim etilgan kundan keyingi bank ish kunidan kechiktirmasdan amalga oshiriladi.

41. Buyurtmachilar elektron toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlarini Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalariga dasturiy taʼminot orqali shakllantirgan holda, elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda yuborishi mumkin.

42. Gʻaznachilik tomonidan Moliya vazirligining chet el valyutasidagi operatsiyalarini amalga oshirishda toʻlovlarni amalga oshirish uchun elektron shakldagi toʻlov topshiriqnomasi shakllantiriladi va elektron raqamli imzodan foydalangan holda Markaziy bankka yuboriladi.

7-bob. Chet el valyutasidagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan toʻlovlarni amalga oshirishda akkreditiv boʻyicha hisob-kitoblar

43. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan shartnomada akkreditiv toʻlov shakli nazarda tutilgan boʻlsa, buyurtmachi gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalariga tegishli shartnomaning nusxasini ilova qilgan holda ushbu Nizomga 8-ilovaga muvofiq shaklda ikki nusxada akkreditivni ochish uchun ariza taqdim etadi.

44. Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalari tomonidan buyurtmachi taqdim qilgan akkreditiv ochish uchun ariza va unga tegishli shartnomadagi maʼlumotlarning bir-biriga muvofiqligi bir bank ish kunida tekshiriladi.

Maʼlumotlar toʻgʻri boʻlganida, bir ish kuni ichida axborot tizimida akkreditiv ochish boʻyicha elektron hujjat shakllantiriladi.

Elektron hujjat shakllantirilganidan soʻng elektron raqamli imzodan foydalanilgan holda Gʻaznachilik tomonidan bir ish kuni ichida Markaziy bankka yuboriladi.

45. Gʻaznachilik tomonidan akkreditivni ochish uchun taqdim etilgan ariza (elektron hujjat) asosida Markaziy bank butunjaxon banklararo moliyaviy telekommunikatsiyalar hamjamiyati (keyingi oʻrinlarda — SWIFT) tizimi orqali akkreditiv ochish uchun tegishli tijorat bankiga belgilangan tartibda ijro etish uchun arizani yuboradi.

Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalari tomonidan akkreditivni ochish uchun taqdim etilgan elektron hujjat Markaziy bank uchun akkreditiv ochish uchun asos boʻlib hisoblanadi.

46. Axborot tizimi orqali akkreditiv ochish uchun taqdim etilgan elektron hujjatlarning asl nusxalari Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalarida saqlanadi.

47. Akkreditiv ochilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot axborot tizimiga tushganidan soʻng arizada koʻrsatilgan mablagʻlar gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalari tomonidan bir ish kuni buyurtmachining SHGʻHdan akkreditiv hisobvaragʻiga oʻtkaziladi hamda arizaning koʻchirma nusxasi va unga ilova qilingan shartnoma nusxasi Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalari tomonidan buyurtmachilarga qaytariladi, asl nusxasi Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalari tomonidan SHGʻH boʻyicha yuritiladigan yigʻma jildga tikiladi.

48. Gʻaznachilik Markaziy bank va tijorat banklari tomonidan akkreditivni ochish uchun arizani rasmiylashtirishda xatoliklar aniqlangan hollarda, xatoliklar aniqlangan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmasdan, elektron shaklda yuborilgan hollarda esa shu kunning oʻzida xatoliklarni asoslangan holda toʻgʻrilash uchun arizani unga ilova qilingan shartnoma nusxasi bilan birga buyurtmachiga qaytaradi (yuboradi).

49. Buyurtmachilarning tuzilgan tashqi savdo shartnomalari boʻyicha toʻlovlarini amalga oshirish va monitoringini olib borish belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Buyurtmachilarning tashqi savdo shartnomalari boʻyicha mablagʻlarning harakati toʻgʻrisidagi tegishli maʼlumot Tashqi savdo operatsiyalarining yagona elektron axborot tizimiga Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalari tomonidan kiritiladi.

50. Buyurtmachilarning tashqi savdo amaliyotlari monitoringini amalga oshirish maqsadida Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalari toʻlovlarni amalga oshirishda yoki akkreditiv ochishda Tashqi savdo operatsiyalarining yagona elektron axborot tizimidagi maʼlumotlarni shartnoma shartlari bilan solishtirishni amalga oshiradi.

51. Buyurtmachilar tomonidan Tashqi savdo operatsiyalarining yagona elektron axborot tizimiga kiritilgan maʼlumotlar oʻrtasida farqlar mavjud boʻlmagan taqdirda, Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ushbu shartnoma boʻyicha operatsiyalarni amalga oshiradi.

Buyurtmachilarning tashqi savdo shartnomalari hamda boshqa har qanday chet el valyutasidagi toʻlovlarini amalga oshirishda tijorat banklari va chet el banklari tomonidan undiriladigan vositachilik haqlariga toʻlovlar shartnoma asosida Gʻaznachilik tomonidan buyurtmachilarning SHGʻHdan amalga oshiriladi.

Bunda buyurtmachilarning SHGʻHda tegishli mablagʻ mavjud boʻlmagan hollarda ushbu xarajatlar axborot tizimining aniqlanmagan xarajatlari sifatida aks ettiriladi va tegishliligi boʻyicha buyurtmachi tomonidan qoplab beriladi.

8-bob. Chet el valyutasidagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridagi mablagʻlar doirasida naqd pul mablagʻlarini olish tartibi

52. Naqd pul mablagʻlarini olish uchun Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalari tomonidan tijorat banklarida tegishli chet el valyuta turlari boʻyicha mos ravishda 23212 — “Moliya vazirligi Gʻaznachiligi mablagʻlari” va 23214 — “Moliya vazirligi Gʻaznachiligining hududiy boʻlinmalari mablagʻlari” hisobvaraqlari ochiladi,

53. Buyurtmachining SHGʻHdan naqd pul mablagʻlari olish va ularni qaytarish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

54. SHGʻHdan naqd pul mablagʻlarini olish uchun buyurtmachi Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalariga moddiy javobgar shaxsga berilgan ushbu Nizomga 9-ilovaga muvofiq shakldagi ishonchnomani hamda ushbu Nizomga 10-ilovaga muvofiq shakldagi naqd chet el valyuta mablagʻlarini olish uchun buyurtmanoma bilan birga taqdim etadi.

55. Gʻaznachilik tomonidan toʻlovni amalga oshirish uchun Markaziy bankka yuborilgan elektron toʻlov topshiriqnomasini Markaziy bank SWIFT tizimi orqali bir ish kuni mobaynida tegishli tijorat bankiga ijro uchun yuboradi.

56. Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalari tomonidan axborot tizimida qabul qilingan toʻlov topshiriqnomasi asosida ushbu Nizomga 11-ilovaga muvofiq shakldagi pul buyurtmanomasi shakllantiriladi va u qogʻozga chiqarilgan holda toʻldiriladi.

57. Markaziy bankdagi YAVGʻHdan naqd chet el valyuta mablagʻlarini olish uchun buyurtmanoma Gʻaznachilik tomonidan muhr bilan tasdiqlanadi hamda buyurtmachiga taqdim etiladi.

Gʻaznachilik hududiy boshqarmalarining tijorat bankidagi tranzit hisobvaragʻidan naqd chet el valyuta pul mablagʻlarini olish uchun buyurtmanoma Gʻaznachilikning hududiy boshqarmalari tomonidan muhr bilan tasdiqlanadi hamda buyurtmachiga taqdim etiladi.

58. Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalari tomonidan buyurtmachilarning naqd chet el valyutasidagi mablagʻlarini olish uchun buyurtmanomalar taqdim etilgan kundan boshlab ikki ish kuni mobaynida amalga oshiriladi.

59. Buyurtmachiga naqd chet el valyutasi berish buyurtmanoma asosida Markaziy bank tomonidan Gʻaznachilikning YAVGʻHdan, tijorat banki tomonidan Gʻaznachilikning hududiy boshqarmalarining tranzit hisobvaragʻidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Bunda notoʻgʻri rasmiylashtirilgan buyurtmanomalar taqdim qilingan kunidan keyin bir ish kunidan kechiktirmasdan qaytariladi. Qaytarilgan buyurtmanomalar bir ish kuni mobaynida kamchiliklar bartaraf qilinib, qayta rasmiylashtiriladi va bankka taqdim qilinadi.

9-bob. Yakunlovchi qoidalar

60. Gʻaznachilik va uning hududiy boshqarmalariga taqdim etilgan tegishli hujjatlar va ushbu Nizomga muvofiq rasmiylashtirilgan tegishli hujjatlardagi maʼlumotlarning asosliligiga, haqqoniyligiga va toʻgʻri rasmiylashtirilganligiga shaxsan buyurtmachi javob beradi.

61. Gʻaznachilik tomonidan Markaziy bankka yuborilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning asosliligiga va haqqoniyligiga Gʻaznachilik javobgar hisoblanadi.

62. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlari chet el valyutasidagi mablagʻlarining gʻazna ijrosi tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Chet el valyutasidagn shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi (lari)ni ochish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlari chet el valyutasidagi mablagʻlarining gʻazna ijrosi tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Chet el valyutasidagi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi (lari)nn yopish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlari chet el valyutasidagi mablagʻlarining gʻazna ijrosi tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlari chet el valyutasidagi mablagʻlarining gʻazna ijrosi tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Chet el valyutasini sotib olish uchun buyurtmanoma

Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlari chet el valyutasidagi mablagʻlarining gʻazna ijrosi tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Chet el valyutasini sotish uchun buyurtmanoma

Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlari chet el valyutasidagi mablagʻlarining gʻazna ijrosi tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Buyurtmachilarning chet el valyutasidagi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan

Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlari chet el valyutasidagi mablagʻlarining gʻazna ijrosi tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Chet el valyutasidagi shaxsiy gʻazna hisob varaqlaridan toʻlovlarni amalga oshirish uchun toʻlov topshiriqnomasi

Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlari chet el valyutasidagi mablagʻlarining gʻazna ijrosi tartibi toʻgrisidagi nizomga 8-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlari chet el valyutasidagi mablagʻlarining gʻazna ijrosi tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlari chet el valyutasidagi mablagʻlarining gʻazna ijrosi tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA

Naqd chet el valyutasi mablagʻlarini olish uchun buyurtmanoma

Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlari chet el valyutasidagi mablagʻlarining gʻazna ijrosi tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA

Moliya vazirligi Gʻaznachiligi tomonidan naqd chet el valyutasi mablagʻlarini olish uchun buyurtmanoma

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 23-may,

329-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.05.2020-y., 09/20/329/0653-son, 11.08.2020-y., 09/20/472/1155-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 30.12.2024-y., 07/24/455/1092-son)

lex.uz