📅 2020-yil 23-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 23-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 23 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 мая 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 May 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон фармонига мувофиқ ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилиши ҳамда тасдиқланишини, Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2020 йил 1 июнга қадар:
ушбу қарор билан тасдиқланаётган маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа ва дафн маросими учун бериладиган нафақаларни тайинлаш юзасидан мурожаатлар бўйича давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилишини таъминлаш мақсадида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг маълумотлар базаси «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин;
фуқароларнинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида ва пенсионерларнинг пенсия ва нафақа миқдори тўғрисидаги маълумотномаларни бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
ушбу қарор билан тасдиқланаётган маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг белгиланган тартибини амалга ошириш юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламент талаблари бузилганлиги учун давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этувчи ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чораларини белгиланган тартибда қўлласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 327-сон қарорига 1-ИЛОВА
Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент туғилган боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) Давлат хизматлари марказлари орқали бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини (кейинги ўринларда — нафақа) тайинлаш юзасидан мурожаат қилиш бўйича давлат хизматлари (кейинги ўринларда — давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади ва нафақа пули нафақа етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот томонидан тўланади.
3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги идоралараро электрон ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
4. Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
8. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
9. Ариза берувчилар томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлаш рад этилиши давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
10. Ариза берувчилар давлат хизматлардан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.
11. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
12. Ваколатли орган томонидан сўровнома олинганидан сўнг 5 дақиқа мобайнида нафақа пули тайинланади ёки рад этилади ҳамда бу ҳақидаги маълумот тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда маълумотда рад этиш сабаблари кўрсатилади.
13. Ваколатли орган нафақа пулини тайинлаган тақдирда тўлов қайдномаларини шакллантиради ва нафақани қачон ва қаердан олиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотни (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) Давлат хизматлари марказига ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади. Шакллантирилган тўлов қайдномалари ҳар ой ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи кунигача сўровномада келтирилган нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга юборилади.
14. Давлат хизматлари маркази маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа мобайнида ариза берувчини хабардор қилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
17. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
18. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Фарзанд тугилганда бериладиган нафақани тайинлаш юзасидан мурожаат қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ариза берувчи 1. Фарзанд туғилганда бериладиган нафақани тайинлаш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат қилади. 2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади ва сўровнома шаклини тўлдиради. Бола туғилгандан бошлаб олти ой муддатда 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг беш дақиқада 2. ЯИДХП 2. Сўровномани Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига юборади. 2. Автоматик тарзда 3-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 1. Фарзанд тугилганда нафақа тайинлаш ёки рад этиш ҳақида тегишли қарор қабул қилади. 2. Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлар марказига ёки ЯИДХПга электрон шаклда юборади. Сўровнома олинганидан сўнг беш дақиқада 3. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли Давлат хизматлар марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади. 4. Ҳар ойнинг бошида ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни АТ «Халқ банки» филиалининг ҳисобварағи орқали молиялаштиради. Ҳар ойнинг 5 кунигача 4-босқич Давлат хизматлари маркази 1. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади. 2. Нафақа пули тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш мумкинлиги тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади. Бола туғилгандан бошлаб 6 ой муддатда
Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
______________________ ( сана ) ______________________ ( ра қами ) Фарзанд туғилганда бериладиган нафақани олиш учун СЎРОВНОМА I . Ариза берувчи тўғрисида ги маълумотлар: 1 . Фамилияси: 2 . Исми: 3 . Отасининг исми: 4. Туғилган санаси: 5. Паспорт серияси ва рақами: 6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами: 7. Нафақа ни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот: 8. Боланинг туғилган санаси : 9. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами : 10. Далолатнома ёзуви қайд рақами : 11. Болага алоқадорлиги : 1 2 . Телефон рақами : 13. Электрон почта манзили :
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 23 май,
327-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
Aholini ijtimoiy himoya qilish sohasida davlat xizmatlari koʻrsatishning ayrim maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatish milliy tizimini jadal rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 31-yanvardagi PF-5930-son farmoniga muvofiq hamda aholini ijtimoiy himoya qilish sohasida davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqani tayinlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi davlat xizmatlari koʻrsatish uchun zarur hujjatlar va boshqa hujjatlarning namunaviy shakllari, blankalari ishlab chiqilishi hamda tasdiqlanishini, Davlat xizmatlari markazlarining xodimlari ishtirokida ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentlarni amalda qoʻllashning samaradorligi va natijadorligi darajasini oshirishga yoʻnaltirilgan oʻquv seminarlari tashkil etilishi va oʻtkazilishini taʼminlasin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda 2020-yil 1-iyunga qadar:
ushbu qaror bilan tasdiqlanayotgan maʼmuriy reglamentlar boʻyicha davlat xizmatlari Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali joriy etilishini taʼminlasin;
YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin;
farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqa va dafn marosimi uchun beriladigan nafaqalarni tayinlash yuzasidan murojaatlar boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish jarayoni toʻliq avtomatlashtirilishini taʼminlash maqsadida budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining maʼlumotlar bazasi “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin;
fuqarolarning pensiya va nafaqa oluvchilar roʻyxatida mavjudligi haqida va pensionerlarning pensiya va nafaqa miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotnomalarni berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish jarayoni toʻliq avtomatlashtirilishini taʼminlasin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi:
ushbu qaror bilan tasdiqlanayotgan maʼmuriy reglamentlar boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning belgilangan tartibini amalga oshirish yuzasidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin;
ushbu qaror bilan tasdiqlangan Maʼmuriy reglament talablari buzilganligi uchun davlat xizmatlari koʻrsatishda ishtirok etuvchi tashkilotlarning mansabdor shaxslariga nisbatan maʼmuriy jazo choralarini belgilangan tartibda qoʻllasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 23-maydagi 327-son qaroriga 1-ILOVA
Farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqani tayinlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament tugʻilgan bolaning ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchilar) Davlat xizmatlari markazlari orqali bola tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqa pulini (keyingi oʻrinlarda — nafaqa) tayinlash yuzasidan murojaat qilish boʻyicha davlat xizmatlari (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmatlari) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Davlat xizmatlari Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali bola tugʻilgan kundan boshlab 6 oy muddat ichida murojaat qilingan taqdirda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladi va nafaqa puli nafaqa yetkazib berish (topshirish) yuklangan tashkilot tomonidan toʻlanadi.
3. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻrtasidagi idoralararo elektron axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo oʻzaro elektron bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.
4. Farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqani tayinlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Davlat xizmatlari koʻrsatish tartibi
5. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat qiladi yoki davlat xizmatlaridan elektron tarzda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
6. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchining nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.
7. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (ERI, daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
8. Davlat xizmatlari koʻrsatilgani uchun yigʻim undirilmaydi.
9. Ariza beruvchilar tomonidan soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlarning koʻrsatilishi yoki uni tasdiqlash rad etilishi davlat xizmatlari koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Davlat xizmatlari koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
10. Ariza beruvchilar davlat xizmatlardan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda uning soʻrovnomasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi.
11. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etgan taqdirda uning soʻrovnomasi Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng 5 daqiqa mobaynida, YIDXP orqali murojaat qilinganda avtomatik tarzda vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi.
12. Vakolatli organ tomonidan soʻrovnoma olinganidan soʻng 5 daqiqa mobaynida nafaqa puli tayinlanadi yoki rad etiladi hamda bu haqidagi maʼlumot tegishli Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXPga elektron tarzda yuboriladi. Nafaqa tayinlash rad etilgan taqdirda maʼlumotda rad etish sabablari koʻrsatiladi.
13. Vakolatli organ nafaqa pulini tayinlagan taqdirda toʻlov qaydnomalarini shakllantiradi va nafaqani qachon va qayerdan olishi mumkinligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) Davlat xizmatlari markaziga yoki (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) ariza beruvchiga YIDXP orqali elektron tarzda yuboradi. Shakllantirilgan toʻlov qaydnomalari har oy hisobot oyidan keyingi oyning beshinchi kunigacha soʻrovnomada keltirilgan nafaqani yetkazib berish (topshirish) yuklangan tashkilotga yuboriladi.
14. Davlat xizmatlari markazi maʼlumot olinganidan soʻng 5 daqiqa mobaynida ariza beruvchini xabardor qiladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
15. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
16. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, uning hududiy boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyatini doimiy nazorat qiladi va monitoring olib boradi.
17. Ariza beruvchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
18. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqani tayinlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning Maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Farzand tugilganda beriladigan nafaqani tayinlash yuzasidan murojaat qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Farzand tugʻilganda beriladigan nafaqani tayinlash uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda murojaat qiladi. 2. Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi va soʻrovnoma shaklini toʻldiradi. Bola tugʻilgandan boshlab olti oy muddatda 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Soʻrovnomani toʻldirib, elektron shaklda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng besh daqiqada 2. YIDXP 2. Soʻrovnomani Ijtimoiy himoya milliy agentligiga yuboradi. 2. Avtomatik tarzda 3-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligi 1. Farzand tugilganda nafaqa tayinlash yoki rad etish haqida tegishli qaror qabul qiladi. 2. Nafaqa tayinlangan taqdirda, nafaqani qachon va qayerdan olish toʻgʻrisidagi maʼlumotni tegishli Davlat xizmatlar markaziga yoki YIDXPga elektron shaklda yuboradi. Soʻrovnoma olinganidan soʻng besh daqiqada 3. Nafaqa tayinlash rad etilgan taqdirda rad etish sabablari koʻrsatilgan maʼlumotni tegishli Davlat xizmatlar markaziga yoki YIDXPga elektron tarzda yuboradi. 4. Har oyning boshida oʻtgan oyda ushbu hududda toʻlangan farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqalarning umumiy summasidan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻlarni AT “Xalq banki” filialining hisobvaragʻi orqali moliyalashtiradi. Har oyning 5 kunigacha 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi 1. Nafaqa tayinlash rad etilgan taqdirda, rad etish sabablari toʻgʻrisida ariza beruvchini xabardor qiladi. 2. Nafaqa puli tayinlangan taqdirda, nafaqani qachon va qayerdan olish mumkinligi toʻgʻrisida ariza beruvchini xabardor qiladi. Bola tugʻilgandan boshlab 6 oy muddatda
Farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqani tayinlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning Maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
______________________ ( sana ) ______________________ ( ra qami ) Farzand tugʻilganda beriladigan nafaqani olish uchun SOʻROVNOMA I . Ariza beruvchi toʻgʻrisida gi maʼlumotlar: 1 . Familiyasi: 2 . Ismi: 3 . Otasining ismi: 4. Tugʻilgan sanasi: 5. Pasport seriyasi va raqami: 6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 7. Nafaqa ni yetkazib berish (topshirish) yuklangan tashkilot: 8. Bolaning tugʻilgan sanasi : 9. Tugʻilganlik haqidagi guvohnomaning seriyasi va raqami : 10. Dalolatnoma yozuvi qayd raqami : 11. Bolaga aloqadorligi : 1 2 . Telefon raqami : 13. Elektron pochta manzili :
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 23-may,
327-son