📅 2020-yil 26-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 26-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 26 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 мая 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 May 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
фармойиши
СТРАТЕГИЯСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлик I» кони негизида «Олмалиқ КМК» АЖ ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш тўғрисида» 2017 йил 1 мартдаги ПҚ-2807-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасининг амалга оширилишини жадаллаштириш мақсадида:
1. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — «Олмалиқ КМК» АЖ) томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш ва унинг жорий фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича доимий ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) фаолият юритаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Олмалиқ КМК» АЖнинг рақобатбардошлигини ва мавжуд ишлаб чиқариш ҳажмларни ошириш, янги қувватларни яратиш мақсадида қуйидаги устувор вазифаларни назарда тутадиган 2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегияси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
асосий кўрсаткичлар, босқичлар ва қуриладиган объектлар таркибини белгилаш;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш давомида юзага келадиган хавф-хатарларни баҳолаш ва уларни камайтириш;
ўзлаштириладиган маблағларнинг дастлабки қийматини ва молиялаштиришнинг прогноз манбаларини аниқлаш;
инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг аниқ механизмларини белгилаш;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш юзасидан тизимли равишда мониторинг олиб бориш ва назорат ўрнатилишининг таъсирчан механизмларини жорий этиш.
3. 2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегиясининг ижросини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси» ) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари зиммасига «Йўл харитаси»да белгиланган тегишли чора-тадбирларнинг тўла ҳажмда ва белгиланган муддатларда сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
5. Ишчи гуруҳ (Ишметов, Ортиқов) ва «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов):
масъул вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларнинг тўла ҳажмда ва белгиланган муддатларда бажарилишини;
заруратга кўра лойиҳа амалга оширилишининг барча босқичларида тегишли ҳужжатларни (техник регламентларни тайёрлаш, шартномалар тузиш, қурилиш, монтаж қилиш, ишга тушириш ҳужжатлари ва бошқалар) экспертизадан ўтказиш, лойиҳа бўйича хавф-хатарларни баҳолаш ҳамда уни кузатиб бориш мақсадида халқаро етакчи компаниялар белгиланган тартибда жалб қилинишини таъминласин.
6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва «Олмалиқ КМК» АЖ бошқаруви раиси А.Х. Хурсанов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 майдаги 267-Ф-сон фармойишига 1-ИЛОВА
2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш
Мамлакатимизда рангли ва нодир металларни ишлаб чиқарувчи асосий корхона сифатида ўзининг 70 йиллик тарихига эга бўлган «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — «Олмалиқ КМК» АЖ) рангли металлургия байроқдори ҳисобланади. «Олмалиқ КМК» АЖнинг ишлаб чиқариш қувватлари Тошкент, Сурхондарё, Наманган ва Жиззах вилоятларида жойлашган мис-молибден, қўрғошин-рух, олтин ва кумуш конларига асосланади.
Ҳозирда «Олмалиқ КМК» АЖда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш бўйича бир қатор йирик ишлар амалга оширилмоқда, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлик I» кони негизида «Олмалиқ КМК» АЖ ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш тўғрисида» 2017 йил 1 мартдаги ПҚ-2807-сон қарорига мувофиқ «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) амалга оширилмоқда.
Инвестиция лойиҳаси доирасида жалб қилиниши режалаштирилаётган Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри атрофидаги қазилма бойликларни пухта ўрганиб чиқиш мақсадида 2019 йилнинг июль ойида «SRK Consulting» халқаро ихтисослаштирилган компанияси томонидан олтин-мис конлари кон-геология захираларининг дастлабки техник-иқтисодий таҳлили ўтказилди.
Таҳлил натижаларига кўра қуйидаги хулосаларга келинди:
захиралар бўйича шу кунгача мавжуд бўлган тарихий маълумотлар тўғри ва Олмалиқ шаҳри атрофидаги фойдали қазилмалар захиралари дунёдаги энг йирик олтин-мис конгломератларидан бири (Мўғилистоннинг Оюу-Толгой конларидан кейин иккинчи) ҳисобланиши;
олтин-мис рудасининг умумий захираси ҳажми 17,0 млрд тоннадан, хусусан, тасдиқланган захиралари — 2,3 млрд тонна, тахминий захиралар — 14,7 млрд тоннадан кўпроқни ташкил этиши;
ўтказилган лаборатория таҳлилларига кўра тахминан 44 млн тонна мис, 5,7 минг тонна олтин, 36,5 минг тонна кумуш, бундан ташқари молибден — 832,5 минг тонна, шунингдек, рений ва бошқа нодир металлар мавжудлиги ўз тасдиғини топди.
«SRK Consulting» компанияси ўз хулосасида 2023 йилдан бошлаб Олмалиқ шаҳри атрофидаги рудали конларни йилига 100 млн тонна, хусусан «Ёшлик I» конида 60,0 млн тонна (кейинчалик 74,0 млн тоннага етказиш имконияти билан) ва Қалмоқир конида 40,0 млн тонна (ҳозирги кунда Қалмоқир конида йилига 34,0 млн тонна руда қазиб олинади) руда қазиб олиш орқали ўзлаштиришни тавсия этган.
Бугунги кунда инвестиция лойиҳаси доирасида 233,0 млн долларидан зиёд қийматдаги юқори унумли тоғ-кон техникаси харид қилинди. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 70,6 млрд сўмдан зиёд қийматдаги техникалар, 5,0 млрд сўмлик электр асбоб-ускуналари етказиб берилди.
Объектда қурилиш-монтаж, тоғ-кон ва қазиш ишлари олиб борилмоқда. Инвестиция лойиҳаси бошланганидан буён жами 41,4 млн куб метрдан зиёд ҳажмда қазиш ишлари бажарилди. Агар 2017 йилда 3,2 млн куб метр қазиш ишлари амалга оширилган бўлса, 2020 йилнинг январь-февраль ойларида 4,2 млн куб метрдан кўпроқ қазиш ишлари бажарилди (2020 йилда бажариладиган ишлар ҳажми 25 млн куб метрни ташкил этади).
2020 йил охирига қадар инвестиция лойиҳаси доирасида ўзлаштириладиган инвестицияларнинг умумий ҳажми 225,2 млн долларига тенг бўлиши кутилмоқда.
Инвестиция лойиҳаси доирасида қуйидаги объектлар қурилиши режалаштирилган:
а) йилига 74 млн тонна руда қазиб олиш қувватига эга бўлган «Ёшлик I» тоғ-кон комплекси;
б) йилига 60,0 млн тонна рудани қайта ишлаш имкониятига эга бўлган 3-сон мис бойитиш фабрикаси ва мис бойитиш жараёни қолдиқларини сақлаш объекти;
в) мис эритиш заводи объектлари:
соатига 55,0 минг куб метр техник кислород ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган кислород станцияси;
2-сон мис эритиш (Ванюков) печи;
конвертерлаш бўлими;
анодлаш бўлими;
йилига 275,0 минг тонна мис катоди ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган мис электролиз цехи;
йилига 1 200,0 минг тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш цехи;
г) кунига 1 000,0 тонна оҳак ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган Оҳак заводи;
д) ташқи электр тармоғи объектлари.
1-боб. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг устувор вазифалари ва асосий принциплари
1. 2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ КМК «АЖ томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегияси кейинги ўринларда — Стратегия) қуйидаги устувор вазифаларни белгилайди:
инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг асосий принциплари;
асосий кўрсаткичлар, босқичлар ва қуриладиган объектлар таркибини белгилаш;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш давомида юзага келадиган хавф-хатарларни баҳолаш ва уларни камайтириш;
ўзлаштириладиган маблағларнинг дастлабки қиймати ва молиялаштиришнинг прогноз манбаларини аниқлаш;
инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг аниқ механизмларини белгилаш;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш юзасидан тизимли равишда мониторинг олиб бориш ва назорат ўрнатишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш.
2. 2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегиясининг ташкилий схемаси ушбу Стратегияга 1-иловага мувофиқ амалга оширилади.
3. Қуйидагилар инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
қидирув натижалари, минерал ресурслар ва руда захиралари ҳисоботи Австралия кодекси (JORC Code) стандартларига мувофиқ захираларни ҳисоблаш.
қимматбаҳо, рангли ва нодир металларни қазиб олишни ошириш натижасида мис катоди, олтин, кумуш, рух ва нодир металларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш;
одамлар ва атроф-муҳитни ишлаб чиқаришда юзага келадиган заҳарли моддалар ва газларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш;
янги иш ўринлари яратиш орқали Олмалиқ шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолисининг бандлик даражасини ошириш.
2-боб. Асосий кўрсаткичлар, босқичлар ва қуриладиган объектлар таркибини белгилаш
4. Қуйидагилар 2020 — 2024 йилларда «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг асосий кўрсаткичлари ҳисобланади:
мис-молибден рудаларини қазиб олиш ва қайта ишлашни йиллик 35,0 млн тоннадан 100,0 млн тоннага;
маҳаллий хом ашё ҳисобидан ишлаб чиқариладиган мис катоди ҳажмини 108,0 минг тоннадан 265,0 минг тоннага;
олтин ишлаб чиқаришни 15,0 тоннадан 31,0 тоннага;
кумуш ишлаб чиқаришни 96,0 тоннадан 169,0 тоннага кўпайтириш.
Бундан ташқари, металлургия соҳасидаги илм-фанни ривожлантириш, замонавий технологияларни татбиқ этиш ҳамда малакали кадрларни тайёрлаш орқали «Олмалиқ КМК «АЖнинг ишлаб чиқариш қувватларидан хавфсиз фойдаланиш инфратузилмасини яратишга эришилади.
5. Асосий кўрсаткичларга эришиш учун инвестиция лойиҳаси қуйидаги 2-босқичда амалга оширилади:
а) 1-босқич — 2020 — 2023 йилларда рудалар ва тоғ жинсларини ортиш, юклаш ва ташиш линиялари, махсус техника, темир йўл станциялари, электр таъминоти тармоқлари, ички йўллар тизими, таъмирлаш базалари, автоматлаштирилган бошқариш тизими ва бевосита қазиш майдонини ўз ичига олган йилига 74,0 млн тонна руда қазиб олиш қувватига эга бўлган «Ёшлик I» тоғ-кон комплекси барпо этилади;
рудани қазиб олиш очиқ усулда портлатиш ишларини олиб бориш орқали амалга оширилади;
кон ишларини лойиҳалаш давомида тоғ-кон ишларини режалаштириш бўйича замонавий ёндашув ҳамда циклик оқим технологиялари (ЦОТ-руда, ЦОТ-тоғ жисмлари) қўлланилади;
йилига 60,0 млн тонна рудани қайта ишлаш имкониятига эга бўлган 3-мис бойитиш фабрикаси ва мис бойитиш жараёнида ҳосил бўладиган қолдиқларни сақлаш объекти қурилади;
б) 2-босқич — 2022 — 2024 йилларда мис эритиш заводининг қуйидаги объектлари лойиҳалаштирилиб қурилади ва фойдаланишга топширилади:
275,0 минг тонна мис ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган мис электролизи цехи;
1 200,0 минг тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш цехи;
55,0 минг куб метр кислород ишлаб чиқариш қувватлари;
Бундан ташқари, янги 2-эритиш (Ванюков) печи қурилади, анод ва конвертор бўлимлари реконструкция қилиниб, кенгайтирилади.
3-боб. инвестиция лойиҳасини амалга ошириш давомида юзага келадиган хавф-хатарларни баҳолаш ва уларни камайтириш
6. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнида қуйидаги асосий хатарлар мавжуд:
а) макроиқтисодий хавф-хатарлар:
коронавирус COVID-19 пандемияси оқибатида юзага келган глобал инқироз асоратлари;
жаҳонда, шу жумладан инвестиция лойиҳасини амалга оширишни молиялаштиришда иштирок этаётган мамлакатларда иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви;
экспортга йўналтириладиган асосий товарларга жаҳондаги нархларининг кескин ва узоқ муддатли пасайиши эҳтимоли билан боғлиқ ҳолда иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви;
инвестиция лойиҳасини молиялаштиришга жалб қилинадиган тўғридан-тўғри хорижий кредит маблағларининг зарур ҳажмлари етарлича баҳоланмаганлиги;
б) ижтимоий хавф-хатарлар — мис бойитиш жараёнида ҳосил бўладиган қолдиқларни сақлаш ва «Ёшлик I» кони қурилиши майдонлари учун ерларни олиб қўйилиши ва уй-жойлари кўчирилиши назарда тутилган аҳоли билан ишлар етарли даражада ташкил қилинмаслиги натижасида ижтимоий таранглик юзага келиши туфайли инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатлари узайтирилиши ёки тўхтатиб турилиши;
в) операцион хатарлар:
қидирув ишлари давомида янги, аввал кутилмаган ман этувчи ёки хавфли, шу жумладан, экологик ва сувни муҳофаза қилиш билан боғлиқ омилларнинг аниқланиши сабабли танланган ер майдонини ўзгартириш зарурати туфайли кўзда тутилмаган харажатлар;
инвестиция лойиҳасининг референт объект сифатидаги оптимал қийматини таъминлайдиган қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланишининг кечиктирилиши сабабли инвестиция лойиҳаси объектларини қуриш қийматининг ошиши;
инвестиция лойиҳаси объектлари учун ускуналар етказиб бериш борасидаги жиддий қийинчиликлар;
г) сиёсий хавф-хатарлар — пудратчиларга, материаллар, асбоб-ускуналар етказиб берувчиларга, молия институтларига нисбатан халқаро санкциялар қўлланилиши.
7. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек, хавф-хавфларни бартараф этиш ва таъсирининг олдини олиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш инвестиция лойиҳаси иштирокчиларининг муваффақиятли ишлаши учун муҳим омилдир.
4-боб. Ўзлаштириладиган маблағларнинг дастлабки қийматини ва молиялаштиришнинг прогноз манбаларини аниқлаш
8. Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг ўз маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари, маҳаллий тижорат банкларининг кредитлари, шунингдек, халқаро молия институтлари ва чет эл банкларнинг Ҳукумат кафолатисиз тўғридан-тўғри жалб қилинадиган кредитлари ҳисобига молиялаштирилиши назарда тутилади.
Дастлабки тахминий ҳисоб-китобларга кўра инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати жами 4 502,0 млн долларни ташкил қилади.
Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши натижасида «Олмалиқ КМК» АЖнинг ишлаб чиқариш қувватлари мис эквивалентида 292 589,0 тоннага (157,0 минг тонна мис, 16,0 тонна олтин ва 73,0 тонна кумуш) ошиши кутилмоқда. Натижада 1,0 тонна мис эквивалентига сарфланадиган капитал қўйилмалар ҳажми 14 260,0 долларга тўғри келмоқда. Бугунги кунда амалга оширилаётган ва амалга оширилган 12 та йирик турдош лойиҳалар (хар бир тонна мис бирлигига ўртача капитал сарфи 17 400,0 доллар) билан солиштирилганда капитал қўйилмалар сарфи бўйича 6-ўринни (1-босқич 2-ўринни) эгалламоқда.
Инвестиция лойиҳаси доирасида 2020 йил 1 январга қадар 330,0 млн доллардан зиёд маблағлар ўзлаштирилган бўлса, келгуси даврларда 4 172,0 млн доллар маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилади. Шу жумладан, инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг:
1-босқичида — 3 371,0 млн доллар;
2-босқичида — 801,0 млн доллар маблағ ўзлаштирилади.
«Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган капитал қўйилмалар сарфи ва унинг таркиби ушбу Стратегияга 2-иловада келтирилган.
Инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари «Гипроцветмет» АЖ (Россия) томонидан тайёрланади, шу жумладан, 2020 йил 1 октябрга қадар лойиҳанинг I-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКдан экспертизадан ўтказилиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
5-боб. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг аниқ механизмларини белгилаш
1-§. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш инфратузилмасини ривожлантириш
9. Инвестиция лойиҳасини муваффақиятли амалга ошириш учун Лойиҳа офисини ташкил этиш орқали «Олмалиқ КМК «АЖнинг жорий ишлаб чиқариш фаолияти инвестиция лойиҳасини бошқариш функцияларидан ажратилади.
Инвестиция лойиҳасини бошқариш мақсадида Лойиҳа офиси ташкил этилади. Шу билан бирга Лойиҳа офисига юқори малакали ҳамда ўхшаш лойиҳаларда иш тажрибасига эга бўлган хорижий мутахассислар жалб этилади.
Лойиҳа офисига қуйидаги вазифалар юкланади:
инвестиция лойиҳаси бўйича барпо этилиши лозим бўлган барча объектлар бўйича тузиладиган шартномалар юзасидан Техник топшириқларни ишлаб чиқиш;
Техник топшириқларни эксплуатация хизмати билан келишиш;
танлов (тендер) савдоларини ўтказиш орқали шартномалар тузиш;
қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш ҳамда қабул қилиш ишларини амалга ошириш ва бошқа вазифалар.
«Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини бошқариш схемаси 3-иловада келтирилган.
10. Инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, умумий қиймати ва муддатларига таъсир ўтказиши мумкин бўлган келишув, битим ва ҳужжатларнинг келишилиши ҳамда тасдиқланиши таъминлаш мақсадида «Олмалиқ КМК» АЖнинг Кузатув кенгаши қошида Бошқарув қўмитаси ташкил этилади.
Бошқарув қўмитасига қуйидаги вазифалар юкланади:
инвестиция лойиҳасининг бюджети ва амалга ошириш муддатларини белгилаш;
шартномалар тузилиши, тендер ва танлов ўтказиш тартиби ва шартларини тасдиқлаш;
Лойиҳа офиси жавобгарлиги чегараларини белгилаш;
«Олмалиқ КМК» ва Лойиҳа офиси ҳамда Буюртмачи мухандислари ўртасида юзага келадиган келишмовчиликларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш;
давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва бошқалар.
11. Молиялаштиришни ташкил этиш мақсадида банклар ва халқаро экспорт-суғурта агентликлари талабларига тўлиқ жавоб берадиган молиялаштириш модели ишлаб чиқилади.
Инвестиция лойиҳасининг молиялаштириш моделини ишлаб чиқиш учун аудиторлик компаниялари «Катта тўртлиги»га кирувчи ҳамда аудиторлик ва консалтинг хизматлари кўрсатишга ихтисослашган «Делойт» компанияси жалб қилинади.
Инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши (ТИА) «Гипроцветмет» АЖ (Россия Федерацияси) томонидан ишлаб чиқилади. 1-босқичда Кондициялар ТИА ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасига тақдим қилинади. Натижада мавжуд захиралар тасдиқланиб, кондан фойдаланиш ва руда қазиб олиш учун лицензия олинади.
12. Қидирув натижалари, минерал ресурслар ва руда захиралари ҳисоботи Австралия кодекси (JORC Code) стандартларига мувофиқ захираларни ҳисоблаш ишлари халқаро нуфузга эга бўлган «SRK Konsulting» компанияси томонидан амалга оширилади.
13. Инвестиция лойиҳаси узлуксиз технологик экспертизадан ўтказилишини таъминлаш учун танлов асосида тегишли малака ва кўникмаларга эга бўлган мустақил компаниялар муҳандис-маслаҳатчилар сифатида жалб қилинади, жумладан, инвестиция лойиҳасини умумий кузатиш ва назорат қилиш учун бошқарув маслаҳатлари беришга ихтисослашган ҳамда ушбу соҳанинг «йирик учлиги»га кирувчи «Boston Consulting Group» компанияси жалб қилиниши назарда тутилади.
14. Мавжуд ва яратиладиган ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда технологик жараёнларнинг узвийлиги, шунингдек, уларнинг ўзаро мутаносиблигини аудитдан ўтказиш тоғ-кон ва металлургия саноати лойиҳалари қурилиши, технологиялари, ахборот тизимлари ва лойиҳалаш бўйича консалтинг хизматлари кўрсатишга эга бўлган «Hatch Ltd» компанияси томонидан амалга оширилади.
15. Малакали кадрлар билан таъминлаш борасида:
инвестиция лойиҳаси доирасида қуриладиган барча объектларда талаб этиладиган юқори билим ва тажрибага эга бўлган ходимларнинг умумий сони аниқланади;
ишга тушириладиган объектлар эҳтиёжларини қаноатлантириш учун уларга етарли даражада мутахассисларни жалб қилиш, ўқитиш ва таъминлаш дастури ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;
объектларни эксплуатация жараёнида техника хавфсизлиги бўйича фойдаланишга тайёрлаш билан боғлиқ эҳтиёжлар, шу жумладан, ўқитиш ва билимларни текшириш учун ресурслар билан таъминланади;
талабаларни хорижий олий таълим муассасаларида ўқитиш, шунингдек, мутахассисларни металлургия, геология, тоғ-кон ва турдош соҳаларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун хорижий мамлакатларга юбориш амалга оширилади.
2-§. Атроф муҳит муҳофазасини таъминлаш
16. Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши муносабати билан атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги тадбирлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро экология талабларига мувофиқ амалга оширилади.
6-боб. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш юзасидан тизимли равишда мониторинг олиб бориш ва назорат ўрнатилишининг таъсирчан механизмларини жорий этиш
17. Стратегияда назарда тутилган тадбирлар амалга оширилиши мониторингни олиб бориш ва назорат қилиш уч даражали назорат тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш орқали таъминланади, хусусан:
1-даража — Лойиҳа офиси, «Олмалиқ КМК» АЖ инвестиция департаменти ва капитал қурилиш бошқармасининг «Олмалиқ КМК» АЖ рахбариятига ҳар куни тезкор ҳисобот бериши;
2-даража — «Олмалиқ КМК» АЖ рахбариятининг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳар ҳафта ҳисобот бериши;
3-даража — «Олмалиқ КМК» АЖ рахбариятининг Ўзбекистон Республикаси Президентига инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг стратегик ва долзарб йўналишлари бўйича ҳар ойда ҳисобот бериши.
2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегиясига 1-ИЛОВА
2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегиясининг ташкилий
Л ОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ 1. Қидирув натижалари, минерал ресурслар ва руда захиралари ҳисоботи Австралия кодекси (JORC Code) стандартларига мувофиқ захираларни ҳисоблаш. 2. Қимматбаҳо, рангли ва нодир металларни қазиб олишни кўпайтириш натижасида мис катоди, олтин, кумуш, рух ва нодир металларни ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш. 3. Одамлар ва атроф муҳитни ишлаб чиқаришда юзага келадиган заҳарли моддалар ва газларнинг потенциал зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш. 4. Янги иш ўринлари яратиш орқали Олмалиқ шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолисининг бандлиги даражасини ошириш. ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ 1. Мис-молибден рудалари қазиб чиқариш ва қайта ишлашни йиллик 35,0 млн тоннадан 100,0 млн тоннага етказиш. 2. Мис катоди ишлаб чиқаришни 108,0 минг тоннадан 265,0 минг тоннага етказиш. 3. Олтин ишлаб чиқаришни 15,0 тоннадан 31,0 тоннага, кумуш ишлаб чиқаришни 96,0 тоннадан 169,0 тоннага етказиш. 4. Металлургия соҳаси илм-фани, замонавий технологиялар, малакали миллий кадрларни тайёрлаш орқали ишлаб чиқариш қувватларидан хавфсиз фойдаланиш инфратузилмасини таъминлаш. ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ 1. »Ёшлик I» конини, 3-мис бойитиш фабрикасини ҳамда мис эритиш заводи объектларини қуриш, шу жумладан, мис бойитиш фабрикаси ва мис бойитиш жараёнида ҳосил бўладиган қолдиқларни сақлаш объекти қурилиши учун майдонни танлаш, мазкур объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш. 2. Мис эритиш заводи қувватларидан фойдаланишда атроф муҳит муҳофазасини ва аҳолини ҳимоя қилишни таъминлаш. 3. Арзон ва иқтисодий самарали хом ашё циклини ташкил этиш, шу жумладан, узоқ муддатга таъминлаш, мис бойитиш жараёнида ҳосил бўладиган қолдиқларини сақлаш учун шароитлар яратишни ташкил этиш. 4. Металлургия соҳасини узоқ муддатли ривожлантиришни таъминлаш, шу жумладан, қимматбаҳо ва рангли металлар ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва ундан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш учун металлургия соҳаси илм-фани ва технологияларини ривожлантириш, маҳаллий ташкилотлар томонидан лойиҳавий, конструкторлик, экологик ва бошқа билимлар ҳамда тажрибани ўрганиш, бўлажак завод ва фабрикаларнинг референт технологияларини танлаш учун технологияларнинг ривожланиш йўналишларини ўрганиш. ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР а) Лойиҳани амалга ошириш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари: лойиҳа офисини ташкил этиш; «Олмалиқ КМК» АЖ Кузатув кенгаши қошида Бошқарув қўмитасини ташкил этиш; лойиҳа объектларининг эксплуатация фаолиятини таъминлаш; мустақил компанияларни муҳандис-маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш; малакали кадрлар билан таъминлаш; б) Лойиҳани амалга оширишнинг асосий босқичлари: «Ёшлик I» кони ва янги 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиши (I босқич); мис эритиш заводи ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш (II босқич); атроф муҳит муҳофазасини таъминлаш соҳасидаги тадбирлар. СТРАТЕГИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШ МОНИТОРИНГ И ВА НАЗОРАТИ 1-босқичда Лойиҳа офиси томонидан «Олмалиқ КМК» АЖ Бошқаруви олдида ҳар ҳафтада тезкор ҳисобот берилиши. 2-босқичда «Олмалиқ КМК» АЖ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ҳар ойда ҳисобот берилиши. 3-босқичда «Олмалиқ КМК» раҳбарияти томонидан лойиҳани амалга оширишнинг стратегик ва долзарб йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чоракда ҳисобот берилиши. Стратегияда назарда тутилган тадбирлар амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2019 йил 26 сентябрдаги 21979-хҳ-сон баённомасига мувофиқ «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш ва жорий фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича Доимий ишчи гуруҳ томонидан ҳам амалга оширилади. 2024 ЙИЛДА ЭРИШИЛАДИГАН МАҚСАДЛАР Қуйидаги янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади: 74,0 миллион тонна руда қазиб олиш қувватига эга бўлган кон; 60,0 миллион тонна рудани қайта ишлаш имкониятга эга бўлган янги 3-мис бойитиш фабрикаси; 275,0 минг тонна мис ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган мис электролизи цехи; республикага ҳар йили 265,0 минг тонна мис катоди, 31,0 тонна олтин ва 169,0 тонна кумуш етказиб бериш; 6000 тадан зиёд янги иш ўринларини яратиш.
2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегиясига 2-ИЛОВА
«Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган капитал қўйилмалар сарфи ва унинг таркиби
млн доллар Капитал қўйилмалар 2017 — 2019 йй. сарфланган маблағ Прогноз Жами I босқич (2020 — 2023 йй.) II босқич (2022 — 2024 йй.) жами * (2020 — 2024 йй.) Тоғ-кон — транспорт комплекси 330 ,0 1 022 ,0 - 1 022 ,0 1352 ,0 «Ёшлик I» кони ишлаб чиқариш майдони (автобаза, омборлар, автомобиль йўллари ва бошқалар қурилиши) - 20 ,0 - 20 ,0 20 ,0 Тоғ-кон техникаси (тупроқ ва қазиш ишлари учун тоғ-кон техникаси сотиб олиш) 220 ,0 396 ,0 - 396 ,0 616 ,0 Тоғ-кон ишлари (тупроқ ишлари ва руда қазиб олишга тайёрлаш) 56 ,0 168 ,0 - 168 ,0 224 ,0 ЦОТ (циклик-оқим технологияси: руда ва тоғ жинслари учун майдалаш ва конвейер ускуналари) - 322 ,0 - 322 ,0 322 ,0 Портловчи моддалар заводи (ускуналар сотиб олиш ва қурилиш-монтаж ишлари) - 10 ,0 - 10 ,0 10 ,0 Темир йўл цехи объектлари (темир йўллар, станциялар ва тегишли инфратузилмасини кўчириш, янгидан қуриш) 54 ,0 70 ,0 - 70 ,0 124 ,0 Энергия таъминоти (электр узатиш тармоқлари ва ускуналари) - 36 ,0 - 36 ,0 36 ,0 3-сон Мис бойитиш фабрикаси , шу жумладан: - 2064 ,0 - 2064 ,0 2064 ,0 инфратузилма ва қолдиқларни сақлаш объекти - 534 ,0 - 534 ,0 5 3 4 ,0 Мис эритиш заводи - - 79 5 ,0 79 5 ,0 79 5 ,0 Инфратузилма объектлари (электр узатиш тармоғи ва 500 кВ нимстанция, янги оҳак заводи, сув таъминоти қурилиши) - 220 ,0 - 220 ,0 220 ,0 Бошқа харажатлар - 65 ,0 6 ,0 71 ,0 71 ,0 Лойиҳалаш ва қидирув ишлари - 50 ,0 - 50 ,0 50 ,0 Буюртмачи хизмати - 15 ,0 6 ,0 21 ,0 21 ,0 Жами: 330,0 3371,0 801,0 4172,0 4502,0
2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегиясига 3-ИЛОВА
«Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини бошқариш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 майдаги 267-Ф-сон фармойишига 2-ИЛОВА
2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегиясининг ижросини таъминлаш бўйича
Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш муддатлари Масъул ижрочилар « Ёшлик I » конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегиясининг I-босқичи 1. Лойиҳа офиси ва Бошқарув қўмитаси фаолиятини ташкил этиш. 2020 йил 1 июлга қадар «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 2. Лойиҳа офиси ва Бошқарув қўмитаси тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2020 йил 15 июлга қадар «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 3. Лойиҳанинг I-босқичида амалга ошириладиган қурилиш ишларини бажариш бўйича, шу жумладан, фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида «Ёшлик I» кони ва инфратузилма объектлари бўйича шартномалар тузиш. 2020 йил 21 сентябрга қадар «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (Аллабергенов) 4. Лойиҳанинг I-босқичи бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш. 2020 йил 9 октябрга қадар «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 5. Лойиҳанинг I-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини Тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш ва келишиш. 2020 йил 30 октябрга қадар «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 6. Лойиҳанинг I-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини Иқтисодий тараққиёт ва камбағилликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК экспертизадан ўтказиш. 2020 йил 10 ноябрга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (Аллабергенов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 7. Лойиҳанинг I-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2020 йил 1 декабрга қадар «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 8. Асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш. 2023 йил 20 сентябрга қадар «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), Қурилиш вазирлиги (Зокиров) 9. Лойиҳанинг I-босқичи доирасида белгиланган объектларни фойдаланишга топшириш. 2023 йил 25 декабрь «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегиясининг II-босқичи 10. Қурилиш ишларини бажариш, шу жумладан фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида Мис эритиш заводи объектларини қурилиши бўйича шартномлар тузиш. 2021 йил 1 майга қадар «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағилликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (Аллабергенов) 11. Лойиҳанинг II-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш. 2021 йил 4 июнга қадар «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 12. Лойиҳанинг II-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини Тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш ва келишиш. 2021 йил 17 июнга қадар «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 13. Лойиҳанинг II-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини Иқтисодий тараққиёт ва камбағилликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш. 2021 йил 10 августга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағилликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (Аллабергенов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 14. Лойиҳанинг II-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2021 йил 1 октябрга қадар «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), Ишчи гуруҳ (Ишметов) 15. Асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш. 2024 йил 20 августга қадар «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), Қурилиш вазирлиги (Зокиров) 16. Лойиҳанинг II-босқичини фойдаланишга топшириш. 2024 йил 1 декабрга қадар «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 26 май,
267-Ф-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
farmoyishi
STRATEGIYASI
SXEMASI
SXEMASI
“YOʻL XARITASI”
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlik I” koni negizida “Olmaliq KMK” AJ ishlab chiqarish quvvatlarini kengaytirish toʻgʻrisida” 2017-yil 1-martdagi PQ-2807-son qarori ijrosini taʼminlash hamda “Yoshlik I” konini oʻzlashtirish” investitsiya loyihasining amalga oshirilishini jadallashtirish maqsadida:
1. “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” aksiyadorlik jamiyati (keyingi oʻrinlarda — “Olmaliq KMK” AJ) tomonidan amalga oshirilayotgan investitsiya loyihalarini jadallashtirish va uning joriy faoliyatini samarali tashkil etish boʻyicha doimiy ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruh) faoliyat yuritayotganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. “Olmaliq KMK” AJning raqobatbardoshligini va mavjud ishlab chiqarish hajmlarni oshirish, yangi quvvatlarni yaratish maqsadida quyidagi ustuvor vazifalarni nazarda tutadigan 2020 — 2024-yillarda “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” aksiyadorlik jamiyati tomonidan “Yoshlik I” konini oʻzlashtirish” investitsiya loyihasini amalga oshirish strategiyasi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
asosiy koʻrsatkichlar, bosqichlar va quriladigan obyektlar tarkibini belgilash;
investitsiya loyihasini amalga oshirish davomida yuzaga keladigan xavf-xatarlarni baholash va ularni kamaytirish;
oʻzlashtiriladigan mablagʻlarning dastlabki qiymatini va moliyalashtirishning prognoz manbalarini aniqlash;
investitsiya loyihasini amalga oshirishning aniq mexanizmlarini belgilash;
investitsiya loyihasini amalga oshirish yuzasidan tizimli ravishda monitoring olib borish va nazorat oʻrnatilishining taʼsirchan mexanizmlarini joriy etish.
3. 2020 — 2024-yillarda “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” aksiyadorlik jamiyati tomonidan “Yoshlik I” konini oʻzlashtirish” investitsiya loyihasini amalga oshirish strategiyasining ijrosini taʼminlash boʻyicha “Yoʻl xaritasi” (keyingi oʻrinlarda — “Yoʻl xaritasi” ) 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralar rahbarlari zimmasiga “Yoʻl xaritasi”da belgilangan tegishli chora-tadbirlarning toʻla hajmda va belgilangan muddatlarda sifatli amalga oshirilishi yuzasidan shaxsiy javobgarlik yuklansin.
5. Ishchi guruh (Ishmetov, Ortiqov) va “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov):
masʼul vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralar bilan birgalikda “Yoʻl xaritasi”da belgilangan chora-tadbirlarning toʻla hajmda va belgilangan muddatlarda bajarilishini;
zaruratga koʻra loyiha amalga oshirilishining barcha bosqichlarida tegishli hujjatlarni (texnik reglamentlarni tayyorlash, shartnomalar tuzish, qurilish, montaj qilish, ishga tushirish hujjatlari va boshqalar) ekspertizadan oʻtkazish, loyiha boʻyicha xavf-xatarlarni baholash hamda uni kuzatib borish maqsadida xalqaro yetakchi kompaniyalar belgilangan tartibda jalb qilinishini taʼminlasin.
6. Mazkur farmoyishning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va “Olmaliq KMK” AJ boshqaruvi raisi A.X. Xursanov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 26-maydagi 267-F-son farmoyishiga 1-ILOVA
2020 — 2024-yillarda “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” aksiyadorlik jamiyati tomonidan “Yoshlik I” konini oʻzlashtirish” investitsiya loyihasini amalga oshirish
Mamlakatimizda rangli va nodir metallarni ishlab chiqaruvchi asosiy korxona sifatida oʻzining 70 yillik tarixiga ega boʻlgan “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” aksiyadorlik jamiyati (keyingi oʻrinlarda — “Olmaliq KMK” AJ) rangli metallurgiya bayroqdori hisoblanadi. “Olmaliq KMK” AJning ishlab chiqarish quvvatlari Toshkent, Surxondaryo, Namangan va Jizzax viloyatlarida joylashgan mis-molibden, qoʻrgʻoshin-rux, oltin va kumush konlariga asoslanadi.
Hozirda “Olmaliq KMK” AJda ishlab chiqarishni modernizatsiya qilish boʻyicha bir qator yirik ishlar amalga oshirilmoqda, xususan, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlik I” koni negizida “Olmaliq KMK” AJ ishlab chiqarish quvvatlarini kengaytirish toʻgʻrisida” 2017-yil 1-martdagi PQ-2807-son qaroriga muvofiq “Olmaliq KMK” AJ tomonidan “Yoshlik I” konini oʻzlashtirish” investitsiya loyihasi (keyingi oʻrinlarda — investitsiya loyihasi) amalga oshirilmoqda.
Investitsiya loyihasi doirasida jalb qilinishi rejalashtirilayotgan Toshkent viloyati, Olmaliq shahri atrofidagi qazilma boyliklarni puxta oʻrganib chiqish maqsadida 2019-yilning iyul oyida “SRK Consulting” xalqaro ixtisoslashtirilgan kompaniyasi tomonidan oltin-mis konlari kon-geologiya zaxiralarining dastlabki texnik-iqtisodiy tahlili oʻtkazildi.
Tahlil natijalariga koʻra quyidagi xulosalarga kelindi:
zaxiralar boʻyicha shu kungacha mavjud boʻlgan tarixiy maʼlumotlar toʻgʻri va Olmaliq shahri atrofidagi foydali qazilmalar zaxiralari dunyodagi eng yirik oltin-mis konglomeratlaridan biri (Moʻgʻilistonning Oyuu-Tolgoy konlaridan keyin ikkinchi) hisoblanishi;
oltin-mis rudasining umumiy zaxirasi hajmi 17,0 mlrd tonnadan, xususan, tasdiqlangan zaxiralari — 2,3 mlrd tonna, taxminiy zaxiralar — 14,7 mlrd tonnadan koʻproqni tashkil etishi;
oʻtkazilgan laboratoriya tahlillariga koʻra taxminan 44 mln tonna mis, 5,7 ming tonna oltin, 36,5 ming tonna kumush, bundan tashqari molibden — 832,5 ming tonna, shuningdek, reniy va boshqa nodir metallar mavjudligi oʻz tasdigʻini topdi.
“SRK Consulting” kompaniyasi oʻz xulosasida 2023-yildan boshlab Olmaliq shahri atrofidagi rudali konlarni yiliga 100 mln tonna, xususan “Yoshlik I” konida 60,0 mln tonna (keyinchalik 74,0 mln tonnaga yetkazish imkoniyati bilan) va Qalmoqir konida 40,0 mln tonna (hozirgi kunda Qalmoqir konida yiliga 34,0 mln tonna ruda qazib olinadi) ruda qazib olish orqali oʻzlashtirishni tavsiya etgan.
Bugungi kunda investitsiya loyihasi doirasida 233,0 mln dollaridan ziyod qiymatdagi yuqori unumli togʻ-kon texnikasi xarid qilindi. Mamlakatimizda ishlab chiqarilgan 70,6 mlrd soʻmdan ziyod qiymatdagi texnikalar, 5,0 mlrd soʻmlik elektr asbob-uskunalari yetkazib berildi.
Obyektda qurilish-montaj, togʻ-kon va qazish ishlari olib borilmoqda. Investitsiya loyihasi boshlanganidan buyon jami 41,4 mln kub metrdan ziyod hajmda qazish ishlari bajarildi. Agar 2017-yilda 3,2 mln kub metr qazish ishlari amalga oshirilgan boʻlsa, 2020-yilning yanvar-fevral oylarida 4,2 mln kub metrdan koʻproq qazish ishlari bajarildi (2020-yilda bajariladigan ishlar hajmi 25 mln kub metrni tashkil etadi).
2020-yil oxiriga qadar investitsiya loyihasi doirasida oʻzlashtiriladigan investitsiyalarning umumiy hajmi 225,2 mln dollariga teng boʻlishi kutilmoqda.
Investitsiya loyihasi doirasida quyidagi obyektlar qurilishi rejalashtirilgan:
a) yiliga 74 mln tonna ruda qazib olish quvvatiga ega boʻlgan “Yoshlik I” togʻ-kon kompleksi;
b) yiliga 60,0 mln tonna rudani qayta ishlash imkoniyatiga ega boʻlgan 3-son mis boyitish fabrikasi va mis boyitish jarayoni qoldiqlarini saqlash obyekti;
v) mis eritish zavodi obyektlari:
soatiga 55,0 ming kub metr texnik kislorod ishlab chiqarish quvvatiga ega boʻlgan kislorod stansiyasi;
2-son mis eritish (Vanyukov) pechi;
konverterlash boʻlimi;
anodlash boʻlimi;
yiliga 275,0 ming tonna mis katodi ishlab chiqarish quvvatiga ega boʻlgan mis elektroliz sexi;
yiliga 1 200,0 ming tonna sulfat kislotasi ishlab chiqarish sexi;
g) kuniga 1 000,0 tonna ohak ishlab chiqarish quvvatiga ega boʻlgan Ohak zavodi;
d) tashqi elektr tarmogʻi obyektlari.
1-bob. Investitsiya loyihasini amalga oshirishning ustuvor vazifalari va asosiy prinsiplari
1. 2020 — 2024-yillarda “Olmaliq KMK “AJ tomonidan “Yoshlik I” konini oʻzlashtirish” investitsiya loyihasini amalga oshirish strategiyasi keyingi oʻrinlarda — Strategiya) quyidagi ustuvor vazifalarni belgilaydi:
investitsiya loyihasini amalga oshirishning asosiy prinsiplari;
asosiy koʻrsatkichlar, bosqichlar va quriladigan obyektlar tarkibini belgilash;
investitsiya loyihasini amalga oshirish davomida yuzaga keladigan xavf-xatarlarni baholash va ularni kamaytirish;
oʻzlashtiriladigan mablagʻlarning dastlabki qiymati va moliyalashtirishning prognoz manbalarini aniqlash;
investitsiya loyihasini amalga oshirishning aniq mexanizmlarini belgilash;
investitsiya loyihasini amalga oshirish yuzasidan tizimli ravishda monitoring olib borish va nazorat oʻrnatishning taʼsirchan mexanizmlarini joriy etish.
2. 2020 — 2024-yillarda “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ tomonidan “Yoshlik I” konini oʻzlashtirish” investitsiya loyihasini amalga oshirish strategiyasining tashkiliy sxemasi ushbu Strategiyaga 1-ilovaga muvofiq amalga oshiriladi.
3. Quyidagilar investitsiya loyihasini amalga oshirishning asosiy prinsiplari hisoblanadi:
qidiruv natijalari, mineral resurslar va ruda zaxiralari hisoboti Avstraliya kodeksi (JORC Code) standartlariga muvofiq zaxiralarni hisoblash.
qimmatbaho, rangli va nodir metallarni qazib olishni oshirish natijasida mis katodi, oltin, kumush, rux va nodir metallarni ishlab chiqarish hajmlarini koʻpaytirish;
odamlar va atrof-muhitni ishlab chiqarishda yuzaga keladigan zaharli moddalar va gazlarning zararli taʼsiridan himoya qilish;
yangi ish oʻrinlari yaratish orqali Olmaliq shahri va Toshkent viloyati aholisining bandlik darajasini oshirish.
2-bob. Asosiy koʻrsatkichlar, bosqichlar va quriladigan obyektlar tarkibini belgilash
4. Quyidagilar 2020 — 2024-yillarda “Yoshlik I” konini oʻzlashtirish” investitsiya loyihasini amalga oshirishning asosiy koʻrsatkichlari hisoblanadi:
mis-molibden rudalarini qazib olish va qayta ishlashni yillik 35,0 mln tonnadan 100,0 mln tonnaga;
mahalliy xomashyo hisobidan ishlab chiqariladigan mis katodi hajmini 108,0 ming tonnadan 265,0 ming tonnaga;
oltin ishlab chiqarishni 15,0 tonnadan 31,0 tonnaga;
kumush ishlab chiqarishni 96,0 tonnadan 169,0 tonnaga koʻpaytirish.
Bundan tashqari, metallurgiya sohasidagi ilm-fanni rivojlantirish, zamonaviy texnologiyalarni tatbiq etish hamda malakali kadrlarni tayyorlash orqali “Olmaliq KMK “AJning ishlab chiqarish quvvatlaridan xavfsiz foydalanish infratuzilmasini yaratishga erishiladi.
5. Asosiy koʻrsatkichlarga erishish uchun investitsiya loyihasi quyidagi 2-bosqichda amalga oshiriladi:
a) 1-bosqich — 2020 — 2023-yillarda rudalar va togʻ jinslarini ortish, yuklash va tashish liniyalari, maxsus texnika, temir yoʻl stansiyalari, elektr taʼminoti tarmoqlari, ichki yoʻllar tizimi, taʼmirlash bazalari, avtomatlashtirilgan boshqarish tizimi va bevosita qazish maydonini oʻz ichiga olgan yiliga 74,0 mln tonna ruda qazib olish quvvatiga ega boʻlgan “Yoshlik I” togʻ-kon kompleksi barpo etiladi;
rudani qazib olish ochiq usulda portlatish ishlarini olib borish orqali amalga oshiriladi;
kon ishlarini loyihalash davomida togʻ-kon ishlarini rejalashtirish boʻyicha zamonaviy yondashuv hamda siklik oqim texnologiyalari (SOT-ruda, SOT-togʻ jismlari) qoʻllaniladi;
yiliga 60,0 mln tonna rudani qayta ishlash imkoniyatiga ega boʻlgan 3-mis boyitish fabrikasi va mis boyitish jarayonida hosil boʻladigan qoldiqlarni saqlash obyekti quriladi;
b) 2-bosqich — 2022 — 2024-yillarda mis eritish zavodining quyidagi obyektlari loyihalashtirilib quriladi va foydalanishga topshiriladi:
275,0 ming tonna mis ishlab chiqarish quvvatiga ega boʻlgan mis elektrolizi sexi;
1 200,0 ming tonna sulfat kislotasi ishlab chiqarish sexi;
55,0 ming kub metr kislorod ishlab chiqarish quvvatlari;
Bundan tashqari, yangi 2-eritish (Vanyukov) pechi quriladi, anod va konvertor boʻlimlari rekonstruksiya qilinib, kengaytiriladi.
3-bob. investitsiya loyihasini amalga oshirish davomida yuzaga keladigan xavf-xatarlarni baholash va ularni kamaytirish
6. Investitsiya loyihasini amalga oshirish jarayonida quyidagi asosiy xatarlar mavjud:
a) makroiqtisodiy xavf-xatarlar:
koronavirus COVID-19 pandemiyasi oqibatida yuzaga kelgan global inqiroz asoratlari;
jahonda, shu jumladan investitsiya loyihasini amalga oshirishni moliyalashtirishda ishtirok etayotgan mamlakatlarda iqtisodiy vaziyatning yomonlashuvi;
eksportga yoʻnaltiriladigan asosiy tovarlarga jahondagi narxlarining keskin va uzoq muddatli pasayishi ehtimoli bilan bogʻliq holda iqtisodiy vaziyatning yomonlashuvi;
investitsiya loyihasini moliyalashtirishga jalb qilinadigan toʻgʻridan toʻgʻri xorijiy kredit mablagʻlarining zarur hajmlari yetarlicha baholanmaganligi;
b) ijtimoiy xavf-xatarlar — mis boyitish jarayonida hosil boʻladigan qoldiqlarni saqlash va “Yoshlik I” koni qurilishi maydonlari uchun yerlarni olib qoʻyilishi va uy-joylari koʻchirilishi nazarda tutilgan aholi bilan ishlar yetarli darajada tashkil qilinmasligi natijasida ijtimoiy taranglik yuzaga kelishi tufayli investitsiya loyihasini amalga oshirish muddatlari uzaytirilishi yoki toʻxtatib turilishi;
v) operatsion xatarlar:
qidiruv ishlari davomida yangi, avval kutilmagan man etuvchi yoki xavfli, shu jumladan, ekologik va suvni muhofaza qilish bilan bogʻliq omillarning aniqlanishi sababli tanlangan yer maydonini oʻzgartirish zarurati tufayli koʻzda tutilmagan xarajatlar;
investitsiya loyihasining referent obyekt sifatidagi optimal qiymatini taʼminlaydigan qonun hujjatlari va normativ-huquqiy hujjatlar tayyorlanishining kechiktirilishi sababli investitsiya loyihasi obyektlarini qurish qiymatining oshishi;
investitsiya loyihasi obyektlari uchun uskunalar yetkazib berish borasidagi jiddiy qiyinchiliklar;
g) siyosiy xavf-xatarlar — pudratchilarga, materiallar, asbob-uskunalar yetkazib beruvchilarga, moliya institutlariga nisbatan xalqaro sanksiyalar qoʻllanilishi.
7. Investitsiya loyihasini amalga oshirish boʻyicha xavf-xatarlarni aniqlash va baholash, shuningdek, xavf-xavflarni bartaraf etish va taʼsirining oldini olish boʻyicha tadbirlarni ishlab chiqish investitsiya loyihasi ishtirokchilarining muvaffaqiyatli ishlashi uchun muhim omildir.
4-bob. Oʻzlashtiriladigan mablagʻlarning dastlabki qiymatini va moliyalashtirishning prognoz manbalarini aniqlash
8. Investitsiya loyihasi amalga oshirilishi “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJning oʻz mablagʻlari, Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasining mablagʻlari, mahalliy tijorat banklarining kreditlari, shuningdek, xalqaro moliya institutlari va chet el banklarning Hukumat kafolatisiz toʻgʻridan toʻgʻri jalb qilinadigan kreditlari hisobiga moliyalashtirilishi nazarda tutiladi.
Dastlabki taxminiy hisob-kitoblarga koʻra investitsiya loyihasining umumiy qiymati jami 4 502,0 mln dollarni tashkil qiladi.
Investitsiya loyihasi amalga oshirilishi natijasida “Olmaliq KMK” AJning ishlab chiqarish quvvatlari mis ekvivalentida 292 589,0 tonnaga (157,0 ming tonna mis, 16,0 tonna oltin va 73,0 tonna kumush) oshishi kutilmoqda. Natijada 1,0 tonna mis ekvivalentiga sarflanadigan kapital qoʻyilmalar hajmi 14 260,0 dollarga toʻgʻri kelmoqda. Bugungi kunda amalga oshirilayotgan va amalga oshirilgan 12 ta yirik turdosh loyihalar (xar bir tonna mis birligiga oʻrtacha kapital sarfi 17 400,0 dollar) bilan solishtirilganda kapital qoʻyilmalar sarfi boʻyicha 6-oʻrinni (1-bosqich 2-oʻrinni) egallamoqda.
Investitsiya loyihasi doirasida 2020-yil 1-yanvarga qadar 330,0 mln dollardan ziyod mablagʻlar oʻzlashtirilgan boʻlsa, kelgusi davrlarda 4 172,0 mln dollar mablagʻ oʻzlashtirilishi rejalashtiriladi. Shu jumladan, investitsiya loyihasini amalga oshirishning:
1-bosqichida — 3 371,0 mln dollar;
2-bosqichida — 801,0 mln dollar mablagʻ oʻzlashtiriladi.
“Yoshlik I” konini oʻzlashtirish” investitsiya loyihasi doirasida amalga oshiriladigan kapital qoʻyilmalar sarfi va uning tarkibi ushbu Strategiyaga 2-ilovada keltirilgan.
Investitsiya loyihasining texnik-iqtisodiy asoslari “Giprotsvetmet” AJ (Rossiya) tomonidan tayyorlanadi, shu jumladan, 2020-yil 1-oktabrga qadar loyihaning I-bosqichi texnik-iqtisodiy hisob-kitoblarini Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUKdan ekspertizadan oʻtkazilib, tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritiladi.
5-bob. Investitsiya loyihasini amalga oshirishning aniq mexanizmlarini belgilash
1-§. Investitsiya loyihasini amalga oshirish infratuzilmasini rivojlantirish
9. Investitsiya loyihasini muvaffaqiyatli amalga oshirish uchun Loyiha ofisini tashkil etish orqali “Olmaliq KMK “AJning joriy ishlab chiqarish faoliyati investitsiya loyihasini boshqarish funksiyalaridan ajratiladi.
Investitsiya loyihasini boshqarish maqsadida Loyiha ofisi tashkil etiladi. Shu bilan birga Loyiha ofisiga yuqori malakali hamda oʻxshash loyihalarda ish tajribasiga ega boʻlgan xorijiy mutaxassislar jalb etiladi.
Loyiha ofisiga quyidagi vazifalar yuklanadi:
investitsiya loyihasi boʻyicha barpo etilishi lozim boʻlgan barcha obyektlar boʻyicha tuziladigan shartnomalar yuzasidan Texnik topshiriqlarni ishlab chiqish;
Texnik topshiriqlarni ekspluatatsiya xizmati bilan kelishish;
tanlov (tender) savdolarini oʻtkazish orqali shartnomalar tuzish;
qurilish-montaj ishlarini nazorat qilish hamda qabul qilish ishlarini amalga oshirish va boshqa vazifalar.
“Yoshlik I” konini oʻzlashtirish” investitsiya loyihasini boshqarish sxemasi 3-ilovada keltirilgan.
10. Investitsiya loyihasining amalga oshirilishi, umumiy qiymati va muddatlariga taʼsir oʻtkazishi mumkin boʻlgan kelishuv, bitim va hujjatlarning kelishilishi hamda tasdiqlanishi taʼminlash maqsadida “Olmaliq KMK” AJning Kuzatuv kengashi qoshida Boshqaruv qoʻmitasi tashkil etiladi.
Boshqaruv qoʻmitasiga quyidagi vazifalar yuklanadi:
investitsiya loyihasining budjeti va amalga oshirish muddatlarini belgilash;
shartnomalar tuzilishi, tender va tanlov oʻtkazish tartibi va shartlarini tasdiqlash;
Loyiha ofisi javobgarligi chegaralarini belgilash;
“Olmaliq KMK” va Loyiha ofisi hamda Buyurtmachi muxandislari oʻrtasida yuzaga keladigan kelishmovchiliklarni koʻrib chiqish va hal etish;
davlat organlari va tashkilotlari bilan hamkorlik qilish va boshqalar.
11. Moliyalashtirishni tashkil etish maqsadida banklar va xalqaro eksport-sugʻurta agentliklari talablariga toʻliq javob beradigan moliyalashtirish modeli ishlab chiqiladi.
Investitsiya loyihasining moliyalashtirish modelini ishlab chiqish uchun auditorlik kompaniyalari “Katta toʻrtligi”ga kiruvchi hamda auditorlik va konsalting xizmatlari koʻrsatishga ixtisoslashgan “Deloyt” kompaniyasi jalb qilinadi.
Investitsiya loyihasining texnik-iqtisodiy asoslanishi (TIA) “Giprotsvetmet” AJ (Rossiya Federatsiyasi) tomonidan ishlab chiqiladi. 1-bosqichda Konditsiyalar TIA ishlab chiqiladi va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat geologiya qoʻmitasiga taqdim qilinadi. Natijada mavjud zaxiralar tasdiqlanib, kondan foydalanish va ruda qazib olish uchun litsenziya olinadi.
12. Qidiruv natijalari, mineral resurslar va ruda zaxiralari hisoboti Avstraliya kodeksi (JORC Code) standartlariga muvofiq zaxiralarni hisoblash ishlari xalqaro nufuzga ega boʻlgan “SRK Konsulting” kompaniyasi tomonidan amalga oshiriladi.
13. Investitsiya loyihasi uzluksiz texnologik ekspertizadan oʻtkazilishini taʼminlash uchun tanlov asosida tegishli malaka va koʻnikmalarga ega boʻlgan mustaqil kompaniyalar muhandis-maslahatchilar sifatida jalb qilinadi, jumladan, investitsiya loyihasini umumiy kuzatish va nazorat qilish uchun boshqaruv maslahatlari berishga ixtisoslashgan hamda ushbu sohaning “yirik uchligi”ga kiruvchi “Boston Consulting Group” kompaniyasi jalb qilinishi nazarda tutiladi.
14. Mavjud va yaratiladigan ishlab chiqarish quvvatlari hamda texnologik jarayonlarning uzviyligi, shuningdek, ularning oʻzaro mutanosibligini auditdan oʻtkazish togʻ-kon va metallurgiya sanoati loyihalari qurilishi, texnologiyalari, axborot tizimlari va loyihalash boʻyicha konsalting xizmatlari koʻrsatishga ega boʻlgan “Hatch Ltd” kompaniyasi tomonidan amalga oshiriladi.
15. Malakali kadrlar bilan taʼminlash borasida:
investitsiya loyihasi doirasida quriladigan barcha obyektlarda talab etiladigan yuqori bilim va tajribaga ega boʻlgan xodimlarning umumiy soni aniqlanadi;
ishga tushiriladigan obyektlar ehtiyojlarini qanoatlantirish uchun ularga yetarli darajada mutaxassislarni jalb qilish, oʻqitish va taʼminlash dasturi ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi;
obyektlarni ekspluatatsiya jarayonida texnika xavfsizligi boʻyicha foydalanishga tayyorlash bilan bogʻliq ehtiyojlar, shu jumladan, oʻqitish va bilimlarni tekshirish uchun resurslar bilan taʼminlanadi;
talabalarni xorijiy oliy taʼlim muassasalarida oʻqitish, shuningdek, mutaxassislarni metallurgiya, geologiya, togʻ-kon va turdosh sohalarda tayyorlash, qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish uchun xorijiy mamlakatlarga yuborish amalga oshiriladi.
2-§. Atrof muhit muhofazasini taʼminlash
16. Investitsiya loyihasi amalga oshirilishi munosabati bilan atrof-muhit muhofazasi sohasidagi tadbirlar Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlariga va xalqaro ekologiya talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
6-bob. Investitsiya loyihasini amalga oshirish yuzasidan tizimli ravishda monitoring olib borish va nazorat oʻrnatilishining taʼsirchan mexanizmlarini joriy etish
17. Strategiyada nazarda tutilgan tadbirlar amalga oshirilishi monitoringni olib borish va nazorat qilish uch darajali nazorat tizimini ishlab chiqish hamda joriy etish orqali taʼminlanadi, xususan:
1-daraja — Loyiha ofisi, “Olmaliq KMK” AJ investitsiya departamenti va kapital qurilish boshqarmasining “Olmaliq KMK” AJ raxbariyatiga har kuni tezkor hisobot berishi;
2-daraja — “Olmaliq KMK” AJ raxbariyatining Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziriga har hafta hisobot berishi;
3-daraja — “Olmaliq KMK” AJ raxbariyatining Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentiga investitsiya loyihasini amalga oshirishning strategik va dolzarb yoʻnalishlari boʻyicha har oyda hisobot berishi.
2020 — 2024-yillarda “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” aksiyadorlik jamiyati tomonidan “Yoshlik I” konini oʻzlashtirish” investitsiya loyihasini amalga oshirish strategiyasiga 1-ILOVA
2020 — 2024-yillarda “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ tomonidan “Yoshlik I” konini oʻzlashtirish” investitsiya loyihasini amalga oshirish strategiyasining tashkiliy
L OYIHANI AMALGA OShIRIShNING ASOSIY PRINSIPLARI 1. Qidiruv natijalari, mineral resurslar va ruda zaxiralari hisoboti Avstraliya kodeksi (JORC Code) standartlariga muvofiq zaxiralarni hisoblash. 2. Qimmatbaho, rangli va nodir metallarni qazib olishni koʻpaytirish natijasida mis katodi, oltin, kumush, rux va nodir metallarni ishlab chiqarish hajmlarini oshirish. 3. Odamlar va atrof muhitni ishlab chiqarishda yuzaga keladigan zaharli moddalar va gazlarning potensial zararli taʼsiridan himoya qilish. 4. Yangi ish oʻrinlari yaratish orqali Olmaliq shahri va Toshkent viloyati aholisining bandligi darajasini oshirish. LOYIHANI AMALGA OShIRIShNING KOʻRSATKIChLARI 1. Mis-molibden rudalari qazib chiqarish va qayta ishlashni yillik 35,0 mln tonnadan 100,0 mln tonnaga yetkazish. 2. Mis katodi ishlab chiqarishni 108,0 ming tonnadan 265,0 ming tonnaga yetkazish. 3. Oltin ishlab chiqarishni 15,0 tonnadan 31,0 tonnaga, kumush ishlab chiqarishni 96,0 tonnadan 169,0 tonnaga yetkazish. 4. Metallurgiya sohasi ilm-fani, zamonaviy texnologiyalar, malakali milliy kadrlarni tayyorlash orqali ishlab chiqarish quvvatlaridan xavfsiz foydalanish infratuzilmasini taʼminlash. LOYIHANI AMALGA OShIRIShNING USTUVOR YOʻNALIShLARI 1. ”Yoshlik I” konini, 3-mis boyitish fabrikasini hamda mis eritish zavodi obyektlarini qurish, shu jumladan, mis boyitish fabrikasi va mis boyitish jarayonida hosil boʻladigan qoldiqlarni saqlash obyekti qurilishi uchun maydonni tanlash, mazkur obyektlarni loyihalashtirish, qurish va foydalanishga topshirish. 2. Mis eritish zavodi quvvatlaridan foydalanishda atrof muhit muhofazasini va aholini himoya qilishni taʼminlash. 3. Arzon va iqtisodiy samarali xomashyo siklini tashkil etish, shu jumladan, uzoq muddatga taʼminlash, mis boyitish jarayonida hosil boʻladigan qoldiqlarini saqlash uchun sharoitlar yaratishni tashkil etish. 4. Metallurgiya sohasini uzoq muddatli rivojlantirishni taʼminlash, shu jumladan, qimmatbaho va rangli metallar ishlab chiqarish obyektlarini qurish va undan foydalanishni qoʻllab-quvvatlash uchun metallurgiya sohasi ilm-fani va texnologiyalarini rivojlantirish, mahalliy tashkilotlar tomonidan loyihaviy, konstruktorlik, ekologik va boshqa bilimlar hamda tajribani oʻrganish, boʻlajak zavod va fabrikalarning referent texnologiyalarini tanlash uchun texnologiyalarning rivojlanish yoʻnalishlarini oʻrganish. LOYIHANI AMALGA OShIRIShNING ASOSIY USTUVOR YOʻNALIShLARINI AMALGA OShIRISh BOʻYIChA ChORA-TADBIRLAR a) Loyihani amalga oshirish infratuzilmasini rivojlantirishning asosiy yoʻnalishlari: loyiha ofisini tashkil etish; “Olmaliq KMK” AJ Kuzatuv kengashi qoshida Boshqaruv qoʻmitasini tashkil etish; loyiha obyektlarining ekspluatatsiya faoliyatini taʼminlash; mustaqil kompaniyalarni muhandis-maslahatchilar sifatida jalb qilish; malakali kadrlar bilan taʼminlash; b) Loyihani amalga oshirishning asosiy bosqichlari: “Yoshlik I” koni va yangi 3-mis boyitish fabrikasi qurilishi (I bosqich); mis eritish zavodi ishlab chiqarish quvvatlarini kengaytirish va rekonstruksiya qilish (II bosqich); atrof muhit muhofazasini taʼminlash sohasidagi tadbirlar. STRATEGIYANI AMALGA OShIRISh MONITORING I VA NAZORATI 1-bosqichda Loyiha ofisi tomonidan “Olmaliq KMK” AJ Boshqaruvi oldida har haftada tezkor hisobot berilishi. 2-bosqichda “Olmaliq KMK” AJ rahbariyati tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziriga har oyda hisobot berilishi. 3-bosqichda “Olmaliq KMK” rahbariyati tomonidan loyihani amalga oshirishning strategik va dolzarb yoʻnalishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentiga har chorakda hisobot berilishi. Strategiyada nazarda tutilgan tadbirlar amalga oshirilishi monitoringini olib borish va nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi rahbarining 2019-yil 26-sentabrdagi 21979-xh-son bayonnomasiga muvofiq “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ tomonidan amalga oshirilayotgan investitsiya loyihalarini jadallashtirish va joriy faoliyatini samarali tashkil etish boʻyicha Doimiy ishchi guruh tomonidan ham amalga oshiriladi. 2024 YILDA ERIShILADIGAN MAQSADLAR Quyidagi yangi ishlab chiqarish quvvatlari ishga tushiriladi: 74,0 million tonna ruda qazib olish quvvatiga ega boʻlgan kon; 60,0 million tonna rudani qayta ishlash imkoniyatga ega boʻlgan yangi 3-mis boyitish fabrikasi; 275,0 ming tonna mis ishlab chiqarish quvvatiga ega boʻlgan mis elektrolizi sexi; respublikaga har yili 265,0 ming tonna mis katodi, 31,0 tonna oltin va 169,0 tonna kumush yetkazib berish; 6000 tadan ziyod yangi ish oʻrinlarini yaratish.
2020 — 2024-yillarda “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” aksiyadorlik jamiyati tomonidan “Yoshlik I” konini oʻzlashtirish” investitsiya loyihasini amalga oshirish strategiyasiga 2-ILOVA
“Yoshlik I” konini oʻzlashtirish” investitsiya loyihasi doirasida amalga oshiriladigan kapital qoʻyilmalar sarfi va uning tarkibi
mln dollar Kapital qoʻyilmalar 2017 — 2019-yy. sarflangan mablagʻ Prognoz Jami I bosqich (2020 — 2023-yy.) II bosqich (2022 — 2024-yy.) jami * (2020 — 2024-yy.) Togʻ-kon — transport kompleksi 330 ,0 1 022 ,0 - 1 022 ,0 1352 ,0 “Yoshlik I” koni ishlab chiqarish maydoni (avtobaza, omborlar, avtomobil yoʻllari va boshqalar qurilishi) - 20 ,0 - 20 ,0 20 ,0 Togʻ-kon texnikasi (tuproq va qazish ishlari uchun togʻ-kon texnikasi sotib olish) 220 ,0 396 ,0 - 396 ,0 616 ,0 Togʻ-kon ishlari (tuproq ishlari va ruda qazib olishga tayyorlash) 56 ,0 168 ,0 - 168 ,0 224 ,0 SOT (siklik-oqim texnologiyasi: ruda va togʻ jinslari uchun maydalash va konveyer uskunalari) - 322 ,0 - 322 ,0 322 ,0 Portlovchi moddalar zavodi (uskunalar sotib olish va qurilish-montaj ishlari) - 10 ,0 - 10 ,0 10 ,0 Temir yoʻl sexi obyektlari (temir yoʻllar, stansiyalar va tegishli infratuzilmasini koʻchirish, yangidan qurish) 54 ,0 70 ,0 - 70 ,0 124 ,0 Energiya taʼminoti (elektr uzatish tarmoqlari va uskunalari) - 36 ,0 - 36 ,0 36 ,0 3-son Mis boyitish fabrikasi , shu jumladan: - 2064 ,0 - 2064 ,0 2064 ,0 infratuzilma va qoldiqlarni saqlash obyekti - 534 ,0 - 534 ,0 5 3 4 ,0 Mis eritish zavodi - - 79 5 ,0 79 5 ,0 79 5 ,0 Infratuzilma obyektlari (elektr uzatish tarmogʻi va 500 kV nimstansiya, yangi ohak zavodi, suv taʼminoti qurilishi) - 220 ,0 - 220 ,0 220 ,0 Boshqa xarajatlar - 65 ,0 6 ,0 71 ,0 71 ,0 Loyihalash va qidiruv ishlari - 50 ,0 - 50 ,0 50 ,0 Buyurtmachi xizmati - 15 ,0 6 ,0 21 ,0 21 ,0 Jami: 330,0 3371,0 801,0 4172,0 4502,0
2020 — 2024-yillarda “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” aksiyadorlik jamiyati tomonidan “Yoshlik I” konini oʻzlashtirish” investitsiya loyihasini amalga oshirish strategiyasiga 3-ILOVA
“Yoshlik I” konini oʻzlashtirish” investitsiya loyihasini boshqarish
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 26-maydagi 267-F-son farmoyishiga 2-ILOVA
2020 — 2024-yillarda “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” aksiyadorlik jamiyati tomonidan “Yoshlik I” konini oʻzlashtirish” investitsiya loyihasini amalga oshirish strategiyasining ijrosini taʼminlash boʻyicha
T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish muddatlari Masʼul ijrochilar “ Yoshlik I ” konini oʻzlashtirish” investitsiya loyihasini amalga oshirish strategiyasining I-bosqichi 1. Loyiha ofisi va Boshqaruv qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish. 2020-yil 1-iyulga qad�r “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 2. Loyiha ofisi va Boshqaruv qoʻmitasi toʻgʻrisidagi nizomlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2020-yil 15-iyulga qadar “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 3. Loyihaning I-bosqichida amalga oshiriladigan qurilish ishlarini bajarish boʻyicha, shu jumladan, foydalanishga tayyor holda topshirish shartlarida “Yoshlik I” koni va infratuzilma obyektlari boʻyicha shartnomalar tuzish. 2020-yil 21-sentabrga qadar “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK (Allabergenov) 4. Loyihaning I-bosqichi boʻyicha texnik-iqtisodiy hisob-kitoblarni ishlab chiqish. 2020-yil 9-oktabrga qadar “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 5. Loyihaning I-bosqichi texnik-iqtisodiy hisob-kitoblarini Tarmoq ilmiy-texnik kengashida koʻrib chiqish va kelishish. 2020-yil 30-oktabrga qadar “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 6. Loyihaning I-bosqichi texnik-iqtisodiy hisob-kitoblarini Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻillikni qisqartirish vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK ekspertizadan oʻtkazish. 2020-yil 10-noyabrga qadar Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK (Allabergenov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 7. Loyihaning I-bosqichi texnik-iqtisodiy hisob-kitoblarini tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2020-yil 1 dekabrga qadar “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 8. Asbob-uskunalarni yetkazib berish va qurilish-montaj ishlarini bajarish. 2023-yil 20-sentabrga qadar “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), Qurilish vazirligi (Zokirov) 9. Loyihaning I-bosqichi doirasida belgilangan obyektlarni foydalanishga topshirish. 2023-yil 25-dekabr “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) “Yoshlik I” konini oʻzlashtirish” investitsiya loyihasini amalga oshirish strategiyasining II-bosqichi 10. Qurilish ishlarini bajarish, shu jumladan foydalanishga tayyor holda topshirish shartlarida Mis eritish zavodi obyektlarini qurilishi boʻyicha shartnomlar tuzish. 2021-yil 1-mayga qadar “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻillikni qisqartirish vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK (Allabergenov) 11. Loyihaning II-bosqichi texnik-iqtisodiy hisob-kitoblarni ishlab chiqish. 2021-yil 4-iyunga qadar “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 12. Loyihaning II-bosqichi texnik-iqtisodiy hisob-kitoblarini Tarmoq ilmiy-texnik kengashida koʻrib chiqish va kelishish. 2021-yil 17-iyunga qadar “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 13. Loyihaning II-bosqichi texnik-iqtisodiy hisob-kitoblarini Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻillikni qisqartirish vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUKda ekspertizadan oʻtkazilishini taʼminlash. 2021-yil 10-avgustga qadar Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻillikni qisqartirish vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK (Allabergenov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 14. Loyihaning II-bosqichi texnik-iqtisodiy hisob-kitoblarini tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2021-yil 1-oktabrga qadar “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), Ishchi guruh (Ishmetov) 15. Asbob-uskunalarni yetkazib berish va qurilish-montaj ishlarini bajarish. 2024-yil 20-avgustga qadar “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), Qurilish vazirligi (Zokirov) 16. Loyihaning II-bosqichini foydalanishga topshirish. 2024-yil 1-dekabrga qadar “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 26-may,
267-F-son