UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 23-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 23 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 мая 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 May 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Ўзбекистон Республикасида музей ва театрларнинг маркетинг фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида

Жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистон Республикасининг ижобий имиджини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, республиканинг музей тўпламларидаги бой тарихий ва маданий меросини кенг тарғиб қилиш, театр санъатини оммалаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1 .Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг қуйидагиларни назарда тутувчи «Жонли музей» ва «Муҳташам театр» лойиҳаларини амалга ошириш таклифига розилик берилсин:

музейлар ва театрларда, шунингдек. уларга туташ ҳудудда интерфаол зоналарни яратиш;

музейларда хорижий тилларни мукаммал биладиган гид (гид-таржимон), музей брендини тарғиб қилиш бўйича маркетолог ва унинг хизматларини монетизация қилиш бўйича мутахассис лавозимларини жорий қилиш;

актёрларнинг нутқини бир вақтнинг ўзида таржима қилиш имкониятига эга бўлган қулоқчинлар ва (ёки) матнли монитор-табло ўрнатиш орқали хорижий томошабинлар учун театр чиқишларини синхрон таржима қилиш имкониятларини ташкил этиш;

ташриф буюрувчилар ва туризм соҳасининг субъектлари орасида сўровнома олиб бориш, маркетинг тадқиқотлари ва жамоатчилик билан ўзаро алоқа қилишнинг стратегиясини автоматлаштиришга мўлжалланган кенг қамровли ахборот тизими ва маълумотлар базасини (CRM) музейлар фаолиятида жорий этиш:

замон талабларига жавоб берадиган музейлар, театрлар инфратузилмасини ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш мақсадида дунёнинг етакчи музейлари ва театрларидан хорижий мутахассисларни жалб қилиш;

музей ва театрларда «Фахрий меҳмон» мақомини жорий қилиш;

музей ичида ҳунармандлар устахонасини ва савдо шохобчаларини ташкил этиш ҳамда уларда музей ашёлари ва коллекциялари нусхалари. миллий сувенир маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш;

музейда ахборот ва виртуал ҳақиқат технологиялардан фойдаланган ҳолда сенсорли экранларда интерфаол кўргазмалар ўтказиш;

музейлар, галереялар ва маданият объектларида бошқа музей ашёлари ва коллекцияларининг кўргазмаларини ташкил этиш;

музейлар ичида фотосурат ва видеотасвирга олиш тартибини соддалаштириш;

санъат йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун музейларга имтиёзли тартибда киришлари учун шароит яратиш;

«Маданият объектларининг дўстлари клуби»ни ташкил этиш. хайрия маблағлари, меценатлик кўмаги, шунингдек маданият соҳасидаги васийлик кенгашлари маблағлари ҳисобидан ҳар йили камида иккита музейларнинг, шу жумладан битта ҳудудий музейнинг брендини яратиш ва хорижий оммавий ахборот воситаларида тарғибот қилишни ташкил этиш;

музейлар ва театрларнинг туризм соҳасидаги иштирок этиши юзасидан баҳолаш рейтингини олиб бориш;

музей ашёларини чет эл кўргазмаларига вақтинча олиб чиқилганда уларнинг бутлигини сақлашга қаратилган суғурта қилиш таомилларини ишлаб чиқиш.

2. Музей ва театрларнинг маркетинг фаолияти ва хизматлар монетизациясини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Билет операцияларининг ягона электрон тизимини яратиш ва жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги 18-сонли қарорига мувофиқ маданият ва санъат муассасаларида блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда Билет операциялари ягона электрон тизимини (кейинги ўринларда БОЯЭТ деб аталади) ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4. Белгилансинки:

2020 йил 1 августдан бошлаб Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, Ўзбекистон миллий академик драма театри, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва «Бухоро» давлат музей-қўриқхонасида чипталарни сотиш БОЯЭТ орқали амалга оширилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари биринчи навбатда маданият объектларига олиб борадиган йўлларда туристик ахборот-ишора белгиларини ўрнатилишини таъминлайди;

маданият объектларнинг маъмурияти объект ҳудудида жойлашган санитария-гигиена шоҳобчаларининг бепул фаолият кўрсатишини ва уларга олиб борадиган белгилар ўрнатилишини таъминлайди.

5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

а) икки ой муддатда:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва маданият объектлари маъмуриятлари билан биргаликда меҳнат қонунчилиги доирасида маданият объектларнинг иш вақтини ўзгартириш (узайтириш)ни назарда тутувчи тегишли меъёрий ҳужжатлар қабул қилинишини таъминласин;

Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда гид (гид-таржимон) лавозими ҳамда музей ва театр брендини тарғиб қилиш ва хизматларни монетизация қилиш бўлимини ташкил этишни назарда тутувчи 10 тадан музей ва театрларнинг намунавий штатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритсин. Бунда, гид (гид-таржимон) лавозими, музей ва театрлар брендини тарғиб қилиш ҳамда хизматларни монетизация қилиш бўлими фаолияти йўлга қўйиладиган музей ва театрлар рўйхати Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда шакллантирилади;

б) уч ой муддатда «Маданият объектларининг дўстлари клуби»нинг таркибини такомиллаштириш, маданият объектларининг муаммоларини ҳал қилишда ва муҳим маданий лойиҳаларни амалга оширишда маслаҳат, молиявий, ташкилий кўмак кўрсатадиган таниқли олимлар, ҳомийлар, маданият арбоблари ва санъатшунослардан иборат янги васийлик кенгашини шакллантириш ва амалдаги кенгашлар таркибини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

в) 2020 йил 1 июлга қадар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, Ўзбекистон миллий академик драма театри, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва Бухоро давлат музей-қўриқхонасини БОЯЭТ тизимига уланишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари Туризм соҳасини меҳнат-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тажриба тариқасида 2023 йил 1 январгача Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, Ўзбекистон миллий академик драма театри, «Мингўрик» шаҳарчаси, Ўзбекистон Бадиий академиясининг «Хамар халқаро алоқалар маркази» давлат корхонасининг хизматларини монетизация қилиш ва брендини тарғиб қилишга қаратилган чораларни амалга оширсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Маданият вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ташриф буюрувчилар билан ўзаро мулоқотда бўладиган маданият ходимлари учун бепул «Smile Culture» курсларини ташкил этсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институтининг марказини Ўзбекистон Республикасида ташкил этиш ҳамда Халқаро музейлар кенгаши билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

9. Туризм соҳасининг субектларига турли мавзулар бўйича туризм маҳсулотларни шакллантиришда, музейлар ва театрларнинг туризм салоҳиятидан фойдаланиш, шунингдек, картография маҳсулотларини чоп эттиришда уларнинг жойлашуви тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш ҳамда жойлаштириш ва қабул қилиш хизмати бўйича масъул бўлган ходимларига маданият ва туризм намойиш объектлари тўғрисидаги билимларини ошириб бориш тавсия этилсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов ва Маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклатилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 325-сон қарорига ИЛОВА

Музей ва театрларнинг маркетинг фаолияти ва хизматлар монетизациясини комплекс ривожлантириш

Т/р Тадбирлар Бажариш муддати Молиялаштириш манбалари Ижро учун масъуллар 1. Музей ва театрларнинг жойлашган жой манзили, унга етиб бориш усули ва масофаси тўғрисидаги маълумотларни аэропорт, темир йўл ва авто вокзаллар, жамоат жойлари ва жойлаштириш воситалари, шунингдек реклама объекти ва киоскаларда тарқатиш. 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб, доимий равишда республика ва маҳаллий бюджет, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Uzbekistan Airways» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Транспорт вазирлиги 2. Авиа ва темир йўл компанияларнинг борт журналларида, музей ашёлари ва коллекциялари, театрларнинг спектакль, томошалар намойиши, гастроль фаолияти тўғрисидаги реклама материалларини доимий равишда жойлаштириш. 2020 йилнинг май ойидан бошлаб, ҳар чоракда ижрочилар маблағлари «Uzbekistan Airways» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 3. Хорижий аудиторияни театрларга жалб қилиш мақсадида: Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Қўқон шаҳарларидаги театрларда саҳнадаги актёрларнинг чиқишлари матнини инглиз тилида кўрсатиб берувчи таблоларни жорий қилиш; Тошкент шаҳридаги битта театрда синов тариқасида хорижий томошабинлар учун инглиз тилидаги матнларни кўрсатиб берувчи табло мониторлар ва (ёки) актёрлар сўзларини инглиз тилига синхрон таржима қилиш учун қулоқчинлар жорий қилиш. 2020 — 2022 йиллар 2020 йил сентябрь республика ва маҳаллий бюджет, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари, инвестор ва хорижий донорлар маблағлари Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 4. Радиогид хизматини ташкил қилиш орқали музей ва моддий маданий мерос объектларида ташриф буюрувчилар учун қулай экскурсияларни ташкил қилиш. 2021 йил июль республика ва маҳаллий бюджет, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари, инвестор ва хорижий донорлар маблағлари Маданият вазирлиги. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 5. Музейлар ашёлари ва коллекциялари ҳақидаги сўнгги маълумотларни рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларда электрон қўлланмаларга киритиш. Музейларни глобал интерактив карталар («GoogleMaps», «YandexKarta», «MapsMe» ва бошқа электрон навигатор ва карталар)га жойлаб бориш тизимини йўлга қуйиш. 2020 йилнинг сентябрдан бошлаб, доимий ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 6. Турли тоифадаги томошабинлар учун мўлжалланган театр ва музейларнинг махсус электрон мобиль иловаси «UzMuseums»ни яратиш ва уни «AppStore», «Google Play Market» каби иловаларга жойлаштириш. 2020 йил август Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, ижрочилар, тадбиркорлик субъектлари маблағлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ахборот технологиялар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари 7. Музейларнинг интерактив сайтларини такомиллаштириш мақсадида республикадаги 10 та музейларнинг ҳар бир ашёлари ва коллекциялари учун QR-код тизимини жорий қилиш ва унинг қисқача таърифини берувчи жамланмалар яратиш. Бунда, QR-код тизимини жорий қилиш учун маблағларнинг 50 фоизи Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва 50 фоизи Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. 2020 йил август Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахбороттехнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 8. Ижобий синовдан ўтган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда маданият объектлари жозибадорлигини ошириш бўйича қўлланма ишлаб чиқиш 2020 йил июль Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 9. Хорижий мамлакатларнинг ижобий тажрибасини ўрганган ҳолда маданият соҳасида таълим жараёнига маданият объектлари жозибадорлигини оширишга қаратилган фанларни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2020 йил июль Маданият вазирлиги, Ўзбекистон бадиий академияси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 10. Ҳар бир музей бўйича илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш бўйича Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2020 йил август Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон Фанлар Академияси 11. Маҳаллий музей ва театрларнинг чет эл ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш бўйича Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2020 йил сентябрь Маданият вазирлиги, Ташки ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон Фанлар Академияси 12. Музей ва театрлар фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ўз ичига олган сенсор маълумот киоскларини жойлаштириш учун туристик намойиш объектлари атрофида, жамоат жойларида Тошкент шаҳрида (20 та), Республика бўйсунувидаги ҳудудларнинг маъмурий марказларида (5 тадан), шаҳарлар ва туман марказларида (1 тадан) тайёр конструкцияли ер майдонларини ажратиш. 2020 йил сентябрь ижрочилар маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ваТошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги 13. Ажратилган майдончаларда тажрибали дизайнерларни жалб қилган ҳолда сифатли маълумотларни тайёрлаш ва жойлаштириш, шунингдек Интернет тармоғида музей ва театрларга ташриф буюришга чорловчи материалларни жойлаш ва режалаштирилаётган тадбир?ар тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда янгилаб бориш. 2020 йил сентябрь ижрочилар ва буюртмачилар маблағлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги 14. Музей ва театрлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳалар бўйича грант танловини ташкил қилиш ва ўтказиш. 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб ҳар йили Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ижрочилар ҳамда ҳомийлик маблағлари Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 15. Музей ва театрлар бўйича «Йил меценати» республика даражасидаги акцияни ўтказиш. 2020 йил сентябрдан бошлаб ҳар йили Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ижрочилар ҳамда ҳомийлик маблағлари Маданият вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 16. Музейлар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида жамоатчиликнинг музей хизматларига бўлган эҳтиёжини ҳар йиллик социологик ўрганишлар орқали ташкил этиш. 2020 йил ноябрдан бошлаб, ҳар йили ижрочилар ва буюртмачилар маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 17. Ташриф буюрувчилар ва сайёҳлик ташкилотлари билан ўзаро муносабатларини, шунингдек, ташриф буюрувчилар орасида сўровнома олиб бориш, маркетинг тадқиқотлари ва жамоатчилик билан ўзаро алоқалар қилишнинг стратегиясини автоматлаштиришга мўлжалланган кенг қамровли ахборот тизими ва маълумотлар базасини (CRM) музейлар фаолиятида жорий этиш. 2020 йил декабрь Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ижрочилар ҳамда ҳомийлик маблағлари Маданият вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 18. Музей ашёлари ва коллекцияларининг электрон ва қоғозли каталогларини яратиш ҳамда уларни китоб дўконларида сотувини йўлга қўйиш. 2020 йил июндан бошлаб, бир йилда камида икки марта ижрочилар ва буюртмачилар маблағлари Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 19. Мамлакатдаги музей ва театрларни таништиришга қаратилган телевизион кўрсатувлар ва реклама роликларини тайёрлаш, шунингдек, уларни текинга республикадаги барча каналларда намойишини таъминлаш. 2020 йил декабрдан бошлаб доимий ижрочилар ва буюртмачилар маблағлари Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, МТРК, ЎЭОАВА 20. «Маданий объектларнинг дўстлари клуби» хайрия маблағлари, меценатлик кўмаги, шунингдек маданият соҳасидаги васийлик кенгашлари маблағлари ҳисобидан ҳар йили иккита музейларнинг брендини, шу жумладан вилоятлардан бирини хорижий ОАВда реклама қилишни ташкил этиш. 2020 йил сентябрдан бошлаб, доимий ижрочилар ва буюртмачилар маблағлари Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ЎЭОАВА 21. Қуйидагиларни ташкил қилишни назарда тутувчи 2020 йилда Ўзбекистон Республикасида маданий тадбирлар календарини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш: театрлар, мусиқий гуруҳлар бирлашмаси ва музейлар ўртасида ташкил этиладиган махсус тадбирлар; хорижий мамлакатлар маданиятига оид тадбирлар; бутунжаҳон даражасидаги музей ашёлари ва коллекциялари кўргазмаси ҳамда театрларнинг ижодий гуруҳлари кўргазма ва чиқишлар ва бошқалар. 2020 йил декабрь Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 22. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Музей ва (ёки) театрнинг фахрий ташриф буюрувчиси мақомини бериш тўғрисида»ги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш: мақомни бериш асоси ва талаблари; маълум даврда музей ва театрларга бепул асосда кириш (1, 3 ва 5 йилгача); мақомни бериш тўғрисида ташриф буюрувчини CMC орқали ҳамда кўргазма ва дастурлар тўғрисида олдиндан электрон почта манзили орқали хабардор қилиш тартиби ва бошқалар. 2020 йил июль Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 23. Хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда ЮНЕСКО ҳузурида Халқаро театр институти марказини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш. 2020 йил август Маданият вазирлиги. Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 23 май,

325-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/325/0659-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ChORA-TADBIRLARI

Oʻzbekiston Respublikasida muzey va teatrlarning marketing faoliyati samaradorligini oshirish toʻgʻrisida

Jahon hamjamiyatida Oʻzbekiston Respublikasining ijobiy imidjini shakllantirish va mustahkamlash, respublikaning muzey toʻplamlaridagi boy tarixiy va madaniy merosini keng targʻib qilish, teatr sanʼatini ommalashtirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida turizm sohasini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 13-avgustdagi PF-5781-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1 .Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi va Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasining quyidagilarni nazarda tutuvchi “Jonli muzey” va “Muhtasham teatr” loyihalarini amalga oshirish taklifiga rozilik berilsin:

muzeylar va teatrlarda, shuningdek. ularga tutash hududda interfaol zonalarni yaratish;

muzeylarda xorijiy tillarni mukammal biladigan gid (gid-tarjimon), muzey brendini targʻib qilish boʻyicha marketolog va uning xizmatlarini monetizatsiya qilish boʻyicha mutaxassis lavozimlarini joriy qilish;

aktyorlarning nutqini bir vaqtning oʻzida tarjima qilish imkoniyatiga ega boʻlgan quloqchinlar va (yoki) matnli monitor-tablo oʻrnatish orqali xorijiy tomoshabinlar uchun teatr chiqishlarini sinxron tarjima qilish imkoniyatlarini tashkil etish;

tashrif buyuruvchilar va turizm sohasining subyektlari orasida soʻrovnoma olib borish, marketing tadqiqotlari va jamoatchilik bilan oʻzaro aloqa qilishning strategiyasini avtomatlashtirishga moʻljallangan keng qamrovli axborot tizimi va maʼlumotlar bazasini (CRM) muzeylar faoliyatida joriy etish:

zamon talablariga javob beradigan muzeylar, teatrlar infratuzilmasini rivojlantirish va qiyofasini oʻzgartirish maqsadida dunyoning yetakchi muzeylari va teatrlaridan xorijiy mutaxassislarni jalb qilish;

muzey va teatrlarda “Faxriy mehmon” maqomini joriy qilish;

muzey ichida hunarmandlar ustaxonasini va savdo shoxobchalarini tashkil etish hamda ularda muzey ashyolari va kolleksiyalari nusxalari. milliy suvenir mahsulotlari savdosini yoʻlga qoʻyish;

muzeyda axborot va virtual haqiqat texnologiyalardan foydalangan holda sensorli ekranlarda interfaol koʻrgazmalar oʻtkazish;

muzeylar, galereyalar va madaniyat obyektlarida boshqa muzey ashyolari va kolleksiyalarining koʻrgazmalarini tashkil etish;

muzeylar ichida fotosurat va videotasvirga olish tartibini soddalashtirish;

sanʼat yoʻnalishida tahsil olayotgan talabalar uchun muzeylarga imtiyozli tartibda kirishlari uchun sharoit yaratish;

“Madaniyat obyektlarining doʻstlari klubi”ni tashkil etish. xayriya mablagʻlari, metsenatlik koʻmagi, shuningdek madaniyat sohasidagi vasiylik kengashlari mablagʻlari hisobidan har yili kamida ikkita muzeylarning, shu jumladan bitta hududiy muzeyning brendini yaratish va xorijiy ommaviy axborot vositalarida targʻibot qilishni tashkil etish;

muzeylar va teatrlarning turizm sohasidagi ishtirok etishi yuzasidan baholash reytingini olib borish;

muzey ashyolarini chet el koʻrgazmalariga vaqtincha olib chiqilganda ularning butligini saqlashga qaratilgan sugʻurta qilish taomillarini ishlab chiqish.

2. Muzey va teatrlarning marketing faoliyati va xizmatlar monetizatsiyasini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Bilet operatsiyalarining yagona elektron tizimini yaratish va joriy qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 10-yanvardagi 18-sonli qaroriga muvofiq madaniyat va sanʼat muassasalarida blokcheyn texnologiyasidan foydalangan holda Bilet operatsiyalari yagona elektron tizimini (keyingi oʻrinlarda BOYAET deb ataladi) ishlab chiqilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

4. Belgilansinki:

2020-yil 1-avgustdan boshlab Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston davlat akademik katta teatri, Oʻzbekiston milliy akademik drama teatri, Muqimiy nomidagi Oʻzbekiston davlat musiqali teatri va “Buxoro” davlat muzey-qoʻriqxonasida chiptalarni sotish BOYAET orqali amalga oshiriladi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari birinchi navbatda madaniyat obyektlariga olib boradigan yoʻllarda turistik axborot-ishora belgilarini oʻrnatilishini taʼminlaydi;

madaniyat obyektlarning maʼmuriyati obyekt hududida joylashgan sanitariya-gigiyena shohobchalarining bepul faoliyat koʻrsatishini va ularga olib boradigan belgilar oʻrnatilishini taʼminlaydi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi:

a) ikki oy muddatda:

Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi va madaniyat obyektlari maʼmuriyatlari bilan birgalikda mehnat qonunchiligi doirasida madaniyat obyektlarning ish vaqtini oʻzgartirish (uzaytirish)ni nazarda tutuvchi tegishli meʼyoriy hujjatlar qabul qilinishini taʼminlasin;

Moliya vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda gid (gid-tarjimon) lavozimi hamda muzey va teatr brendini targʻib qilish va xizmatlarni monetizatsiya qilish boʻlimini tashkil etishni nazarda tutuvchi 10 tadan muzey va teatrlarning namunaviy shtatlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritsin. Bunda, gid (gid-tarjimon) lavozimi, muzey va teatrlar brendini targʻib qilish hamda xizmatlarni monetizatsiya qilish boʻlimi faoliyati yoʻlga qoʻyiladigan muzey va teatrlar roʻyxati Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi bilan kelishgan holda shakllantiriladi;

b) uch oy muddatda “Madaniyat obyektlarining doʻstlari klubi”ning tarkibini takomillashtirish, madaniyat obyektlarining muammolarini hal qilishda va muhim madaniy loyihalarni amalga oshirishda maslahat, moliyaviy, tashkiliy koʻmak koʻrsatadigan taniqli olimlar, homiylar, madaniyat arboblari va sanʼatshunoslardan iborat yangi vasiylik kengashini shakllantirish va amaldagi kengashlar tarkibini qayta koʻrib chiqish boʻyicha takliflarni ishlab chiqsin va Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;

v) 2020-yil 1-iyulga qadar Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston davlat akademik katta teatri, Oʻzbekiston milliy akademik drama teatri, Muqimiy nomidagi Oʻzbekiston davlat musiqali teatri va Buxoro davlat muzey-qoʻriqxonasini BOYAET tizimiga ulanishini taʼminlasin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasining budjetdan tashqari Turizm sohasini mehnat-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan tajriba tariqasida 2023-yil 1-yanvargacha Temuriylar tarixi davlat muzeyi, Oʻzbekiston tarixi davlat muzeyi, Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston davlat akademik katta teatri, Oʻzbekiston milliy akademik drama teatri, “Mingoʻrik” shaharchasi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining “Xamar xalqaro aloqalar markazi” davlat korxonasining xizmatlarini monetizatsiya qilish va brendini targʻib qilishga qaratilgan choralarni amalga oshirsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Madaniyat vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda tashrif buyuruvchilar bilan oʻzaro muloqotda boʻladigan madaniyat xodimlari uchun bepul “Smile Culture” kurslarini tashkil etsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Tashqi ishlar vazirligi va Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi bilan birgalikda ikki oy muddatda YUNESKO huzuridagi Xalqaro teatr institutining markazini Oʻzbekiston Respublikasida tashkil etish hamda Xalqaro muzeylar kengashi bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

9. Turizm sohasining subektlariga turli mavzular boʻyicha turizm mahsulotlarni shakllantirishda, muzeylar va teatrlarning turizm salohiyatidan foydalanish, shuningdek, kartografiya mahsulotlarini chop ettirishda ularning joylashuvi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aks ettirish hamda joylashtirish va qabul qilish xizmati boʻyicha masʼul boʻlgan xodimlariga madaniyat va turizm namoyish obyektlari toʻgʻrisidagi bilimlarini oshirib borish tavsiya etilsin.

10. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Bosh vazir oʻrinbosari — Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi A.A. Abduxakimov va Madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov zimmasiga yuklatilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 23-maydagi 325-son qaroriga ILOVA

Muzey va teatrlarning marketing faoliyati va xizmatlar monetizatsiyasini kompleks rivojlantirish

T/r Tadbirlar Bajarish muddati Moliyalashtirish manbalari Ijro uchun masʼullar 1. Muzey va teatrlarning joylashgan joy manzili, unga yetib borish usuli va masofasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aeroport, temir yoʻl va avto vokzallar, jamoat joylari va joylashtirish vositalari, shuningdek reklama obyekti va kioskalarda tarqatish. 2020-yil 1-sentabrdan boshlab, doimiy ravishda respublika va mahalliy budjet, ijrochilar va homiylik mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, “Uzbekistan Airways” AJ, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, Transport vazirligi 2. Avia va temir yoʻl kompaniyalarning bort jurnallarida, muzey ashyolari va kolleksiyalari, teatrlarning spektakl, tomoshalar namoyishi, gastrol faoliyati toʻgʻrisidagi reklama materiallarini doimiy ravishda joylashtirish. 2020-yilning may oyidan boshlab, har chorakda ijrochilar mablagʻlari “Uzbekistan Airways” AJ, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 3. Xorijiy auditoriyani teatrlarga jalb qilish maqsadida: Toshkent, Samarqand, Buxoro, Xiva va Qoʻqon shaharlaridagi teatrlarda sahnadagi aktyorlarning chiqishlari matnini ingliz tilida koʻrsatib beruvchi tablolarni joriy qilish; Toshkent shahridagi bitta teatrda sinov tariqasida xorijiy tomoshabinlar uchun ingliz tilidagi matnlarni koʻrsatib beruvchi tablo monitorlar va (yoki) aktyorlar soʻzlarini ingliz tiliga sinxron tarjima qilish uchun quloqchinlar joriy qilish. 2020 — 2022 yillar 2020-yil sentyabr respublika va mahalliy budjet, ijrochilar va homiylik mablagʻlari, investor va xorijiy donorlar mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Samarqand, Buxoro, Xorazm, Fargʻona viloyatlari va Toshkent shahar hokimliklari 4. Radiogid xizmatini tashkil qilish orqali muzey va moddiy madaniy meros obyektlarida tashrif buyuruvchilar uchun qulay ekskursiyalarni tashkil qilish. 2021-yil iyul respublika va mahalliy budjet, ijrochilar va homiylik mablagʻlari, investor va xorijiy donorlar mablagʻlari Madaniyat vazirligi. Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 5. Muzeylar ashyolari va kolleksiyalari haqidagi soʻnggi maʼlumotlarni rus, ingliz va boshqa xorijiy tillarda elektron qoʻllanmalarga kiritish. Muzeylarni global interaktiv kartalar (“GoogleMaps”, “YandexKarta”, “MapsMe” va boshqa elektron navigator va kartalar)ga joylab borish tizimini yoʻlga quyish. 2020-yilning sentyabrdan boshlab, doimiy ijrochilar va homiylik mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 6. Turli toifadagi tomoshabinlar uchun moʻljallangan teatr va muzeylarning maxsus elektron mobil ilovasi “UzMuseums”ni yaratish va uni “AppStore”, “Google Play Market” kabi ilovala�ga joylashtirish. 2020-yil avgust Turizm sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari, ijrochilar, tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Madaniyat vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, axborot texnologiyalar sohasidagi tadbirkorlik subyektlari 7. Muzeylarning interaktiv saytlarini takomillashtirish maqsadida respublikadagi 10 ta muzeylarning har bir ashyolari va kolleksiyalari uchun QR-kod tizimini joriy qilish va uning qisqacha taʼrifini beruvchi jamlanmalar yaratish. Bunda, QR-kod tizimini joriy qilish uchun mablagʻlarning 50 foizi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi va 50 foizi Turizm sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanadi. 2020-yil avgust Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi va Turizm sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Axborottexnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 8. Ijobiy sinovdan oʻtgan xorijiy mamlakatlar tajribasini oʻrgangan holda madaniyat obyektlari jozibadorligini oshirish boʻyicha qoʻllanma ishlab chiqish 2020-yil iyul Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 9. Xorijiy mamlakatlarning ijobiy tajribasini oʻrgangan holda madaniyat sohasida taʼlim jarayoniga madaniyat obyektlari jozibadorligini oshirishga qaratilgan fanlarni kiritish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 2020-yil iyul Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston badiiy akademiyasi, Oliy va oʻrta-maxsus taʼlim vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 10. Har bir muzey boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini kuchaytirish boʻyicha Harakatlar rejasini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2020-yil avgust Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Badiiy Akademiyasi, Oʻzbekiston Fanlar Akademiyasi 11. Mahalliy muzey va teatrlarning chet el tashkilotlari bilan oʻzaro manfaatli hamkorligini yoʻlga qoʻyish va mustahkamlash boʻyicha Chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2020-yil sentyabr Madaniyat vazirligi, Tashki ishlar vazirligi, Oʻzbekiston Badiiy Akademiyasi, Oʻzbekiston Fanlar Akademiyasi 12. Muzey va teatrlar faoliyati bilan bogʻliq maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan sensor maʼlumot kiosklarini joylashtirish uchun turistik namoyish obyektlari atrofida, jamoat joylarida Toshkent shahrida (20 ta), Respublika boʻysunuvidagi hududlarning maʼmuriy markazlarida (5 tadan), shaharlar va tuman markazlarida (1 tadan) tayyor konstruksiyali yer maydonlarini ajratish. 2020-yil sentyabr ijrochilar mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar vaToshkent shahar hokimliklari, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Madaniyat vazirligi 13. Ajratilgan maydonchalarda tajribali dizaynyerlarni jalb qilgan holda sifatli maʼlumotlarni tayyorlash va joylashtirish, shuningdek Internet tarmogʻida muzey va teatrlarga tashrif buyurishga chorlovchi materiallarni joylash va rejalashtirilayotgan tadbir?ar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni doimiy ravishda yangilab borish. 2020-yil sentyabr ijrochilar va buyurtmachilar mablagʻlari Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Madaniyat vazirligi 14. Muzey va teatrlar faoliyatini takomillashtirishga qaratilgan loyihalar boʻyicha grant tanlovini tashkil qilish va oʻtkazish. 2020-yil sentyabr oyidan boshlab har yili Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, ijrochilar hamda homiylik mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 15. Muzey va teatrlar boʻyicha “Yil metsenati” respublika darajasidagi aksiyani oʻtkazish. 2020-yil sentyabrdan boshlab har yili Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, ijrochilar hamda homiylik mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyat va Toshkent shahar hokimliklari 16. Muzeylar faoliyati samaradorligini oshirish maqsadida jamoatchilikning muzey xizmatlariga boʻlgan ehtiyojini har yillik sotsiologik oʻrganishlar orqali tashkil etish. 2020-yil noyabrdan boshlab, har yili ijrochilar va buyurtmachilar mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyat va Toshkent shahar hokimliklari 17. Tashrif buyuruvchilar va sayyohlik tashkilotlari bilan oʻzaro munosabatlarini, shuningdek, tashrif buyuruvchilar orasida soʻrovnoma olib borish, marketing tadqiqotlari va jamoatchilik bilan oʻzaro aloqalar qilishning strategiyasini avtomatlashtirishga moʻljallangan keng qamrovli axborot tizimi va maʼlumotlar bazasini (CRM) muzeylar faoliyatida joriy etish. 2020-yil dekabr Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, ijrochilar hamda homiylik mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 18. Muzey ashyolari va kolleksiyalarining elektron va qogʻozli kataloglarini yaratish hamda ularni kitob doʻkonlarida sotuvini yoʻlga qoʻyish. 2020-yil iyundan boshlab, bir yilda kamida ikki marta ijrochilar va buyurtmachilar mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 19. Mamlakatdagi muzey va teatrlarni tanishtirishga qaratilgan televizion koʻrsatuvlar va reklama roliklarini tayyorlash, shuningdek, ularni tekinga respublikadagi barcha kanallarda namoyishini taʼminlash. 2020-yil dekabrdan boshlab doimiy ijrochilar va buyurtmachilar mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, MTRK, OʻEOAVA 20. “Madaniy obyektlarning doʻstlari klubi” xayriya mablagʻlari, metsenatlik koʻmagi, shuningdek madaniyat sohasidagi vasiylik kengashlari mablagʻlari hisobidan har yili ikkita muzeylarning brendini, shu jumladan viloyatlardan birini xorijiy OAVda reklama qilishni tashkil etish. 2020-yil sentyabrdan boshlab, doimiy ijrochilar va buyurtmachilar mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, OʻEOAVA 21. Quyidagilarni tashkil qilishni nazarda tutuvchi 2020-yilda Oʻzbekiston Respublikasida madaniy tadbirlar kalendarini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish: teatrlar, musiqiy guruhlar birlashmasi va muzeylar oʻrtasida tashkil etiladigan maxsus tadbirlar; xorijiy mamlakatlar madaniyatiga oid tadbirlar; butunjahon darajasidagi muzey ashyolari va kolleksiyalari koʻrgazmasi hamda teatrlarning ijodiy guruhlari koʻrgazma va chiqishlar va boshqalar. 2020-yil dekabr Madaniyat vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 22. Quyidagilarni nazarda tutuvchi “Muzey va (yoki) teatrning faxriy tashrif buyuruvchisi maqomini berish toʻgʻrisida”gi Nizom loyihasini ishlab chiqish: maqomni berish asosi va talablari; maʼlum davrda muzey va teatrlarga bepul asosda kirish (1, 3 va 5 yilgacha); maqomni berish toʻgʻrisida tashrif buyuruvchini CMC orqali hamda koʻrgazma va dasturlar toʻgʻrisida oldindan elektron pochta manzili orqali xabardor qilish tartibi va boshqalar. 2020-yil iyul Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 23. Xorijiy tajribani chuqur oʻrgangan holda YUNESKO huzurida Xalqaro teatr instituti markazini tashkil etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish va kiritish. 2020-yil avgust Madaniyat vazirligi. Tashqi ishlar vazirligi, YUNESKO ishlari boʻyicha milliy komissiya, Moliya vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 23-may,

325-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 23.05.2020-y., 09/20/325/0659-son)

lex.uz