📅 2020-yil 28-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 28-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 28 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 мая 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 May 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАСТУРИ
Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ўзаро ҳамкорликда мамлакат бўйлаб кексаларнинг саёҳат қилишини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябргача «Кексалар учун туризм ойлиги»ни эълон қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
«Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида:
а) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:
ҳудудлардаги туризм инфратузилма объектлари (жойлаштириш воситалари, умумий овқатланиш шохобчалари) томонидан ихтиёрий тақдим қилинадиган чегирмалар ва акциялар тўғрисида ўз расмий веб-саҳифасида эълон қилиб борсин;
Транспорт вазирлиги, «Uzbekistan Airways» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда саёҳат қилувчилар учун вилоятлараро қатновчи автобус, авиа ва темир йўл чипталарига ихтиёрий чегирмаларни эълон қилиш ҳамда лицензияси бор тадбиркорлик субъектларининг ташиш хизматларига ихтиёрий чегирмалар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва эълон қилиш чораларини кўрсин;
Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Вақф» хайрия жамоат фонди билан биргаликда республикадаги маданий мерос объектларига кириш чипталарига чегирмалар эълон қилсин;
б) Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган саёҳат қилувчи кексалар рўйхатини ҳар йили 1 октябрга қадар шакллантирсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон ногиронлар жамияти «Саёҳат барча учун!» хайрия саёҳати лойиҳаси доирасида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар учун мамлакат бўйлаб йилига бир маротадан кўп бўлмаган саёҳатни ташкил қилиш чораларини кўрсин.
Бунда:
саёҳат давомида саёҳатчиларни жойлаштириш, овқатланиш ва транспорт хизматлари учун маблағларнинг 50 фоизи — «Саёҳат барча учун!» хайрия махсус ҳисобварағидан, 50 фоизи — Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси (кейинги ўринларда — «Нуроний» жамғармаси) маблағлари ҳисобидан қопланиши;
саёҳатларни ташкил этишда ички туризм фаолияти билан шуғулланувчи, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган кексаларга хизмат кўрсатиш учун мос транспортга ва саёҳат режасига эга туризм соҳаси субъектлари билан танлов асосида шартнома тузилиши инобатга олинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бир ой муддатда кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва уларга берилаётган ижтимоий, тиббий ва маиший хизматларнинг турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш мақсадида давлат хизматлари кўрсатишнинг энг қулай тизимини яратиш бўйича таклиф ишлаб чиқсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
а) «Нуроний» жамғармаси ва Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси билан биргаликда фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ёрдамчи ҳамда техник реабилитация воситалари билан таъминлаш чораларини кўрсин;
б) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши:
кексайишни секинлаштириш, кексаларнинг саломатлигини асрашга қаратилган махсус тиббий соҳа — геронтологияни ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва соҳага оид тузилмалар фаолиятини бир ой муддатда қайта кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва «Нуроний» жамғармаси 2020 йил 1 октябрга қадар дунё халқларининг кексалар ва нуронийлар турмуш тарзи ва ҳаёт йўллари, уларга берилаётган эътибор билан боғлиқ энг илғор тажрибаларни жамлаб, ягона тўплам ҳолида чоп этсин ва таълим муассасалари, маҳаллалар ҳамда «Нуронийлар масканлари» мажмуаларига етказиб беришни ташкил қилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси мамлакатимизнинг мудофаа қобилияти, маданий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамиятимизда тинчлик, тотувлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашга ҳисса қўшган, ёши улуғ авлод вакилларига муносиб эътибор қаратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни 2020 йил давомида тизимли асосда амалга оширсин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
ногиронлиги бўлган шахслар ва маҳаллаларда яшайдиган ёлғиз кексаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва уларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида биринчи навбатда, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматлари кўрсатувчи идоралар ва хизматлар фаолияти бўйича таъсирчан назорат ўрнатсин;
маҳаллий бюджет ва унинг орттириб бажарилган қисмидан ўзгалар парваришига муҳтож ва ёлғиз кексаларнинг турар жойларини таъмирлаш ишларини назарда тутсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари С. Турдиев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 340-сон қарорига ИЛОВА
Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар
Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддатлари Масъул ижрочилар I. Кексаларни қўллаб-қувватлаш ва соғломлаштириш тадбирлари 1. Фуқаролар йиғинларида кекса авлод вакилларига кўмак берувчи «Нуронийлар эъзозимизда» кўнгилли патронаж ёшлар гуруҳларини ташкил этиш. 1. Ёшлар гуруҳини шакллантириш. 2. Жойларда кексалар ва фахрийларни аниқлаш. 3. Ёшлар гуруҳи томонидан уларнинг холидан хабар олиш, уларга зарур ёрдамлар кўрсатиш. 2020 йил 1 июнга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Нуронийлар учун «Нуронийлар масканлари» мажмуаларида, маҳалла гузарларида ҳамда аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида, маданият уйларида ва истироҳат боғларида «Эҳтиром, эъзоз, эътибор» концерт дастурларини ташкил этиш. 1. Режа ишлаб чиқиш. 2020 йил июндан бошлаб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Режа асосида йил давомида маданий тадбирларни ташкил қилиш. режа асосида 3. Ҳар йили октябрь ойида «Кексалар ҳафталиги»ни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. 1. Чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. 2. Режа асосида амалга ошириш. 2020 йил октябрдан бошлаб ҳар йили Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар 4. Кексаларда сурункали, шу жумладан яширин кечувчи касалликларни эрта аниқлаш йўли билан касалликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида: 7 — 9 нафар тор мутахассислар (невролог, оториноларинголог, офтальмолог ва бошқалар), қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт шифокорларидан иборат гуруҳлар иштирокида кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш; чекка ҳудудларда жойлашган қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларга бириктирилган 150 минг нафар кексаларни республиканинг ихтисослаштирилган жойлардаги тиббиёт марказлари ва олий таълим тиббиёт муассасаларининг етакчи мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш; сурункали касалликка чалинган кексаларни даврий диспансер кўригидан (касаллик кечишига кўра ҳар йили 2 — 6 марта) ўтказиш. 1. Чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. 2. Жойларда кексалар ва фахрийларни аниқлаш. 3. Чекка ва бориш қийин бўлган қишлоқ туманларидаги кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўриклар билан тўлиқ қамраб олиш. 4. Уларни амбулатория ёки стационар шароитда соғломлаштириш. 2020 йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 5. Экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудлар, (Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари) шунингдек, олис ва чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни, шу жумладан кексаларни тиббий кўрикдан ўтказиб, соғломлаштириш мақсадида «Саломатлик» поездларини ташкил этиш. 1. Чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. 2. Кексалар ва ёлғиз қариялар рўйхатини ҳудудлар кесимида аниқлаш. 3. Режа асосида ҳудудларга «Саломатлик» поездларини ташкил этиш. 2020 йил июнь ойидан бошлаб, режа асосида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» фонди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 6. Кексаларнинг дам олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун: «Нуронийлар масканлари» мажмуаларида, маҳалла гузарларида ҳамда аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида махсус тўгараклар, шунингдек, улар учун оммабоп фильмлар намойишини ҳамда мумтоз мусиқа асарларини тинглаш имкониятига эга бўлган қизиқишлар бўйича мулоқот клубларини ташкил этиш; ҳар бир маҳалла фукаролар йиғинлари ҳузурида кексалар учун яқин атрофда жойлашган спорт иншоотлари, таълим муассасаларининг спорт заллари, оилавий поликлиникаларнинг даволаш-жисмоний тарбия кабинетлари негизида доимий ишлайдиган соғломлаштириш гуруҳларини ташкил этиш. 1. Бажарувчиларнинг тегишли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. 2. Дастур асосида кенг қамровли тадбирларни амалга ошириш. 3. Чекка ва бориш қийин бўлган қишлоқ туманларидаги кексаларни тўлиқ қамраб олиш ва уларга ҳар томонлама кўмак бериш. 2020 йил июнь ойидан бошлаб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги II. Кексалар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш юзасидан тадбирлар 7. Кекса ҳарбийлар билан мактаб ўкувчилари ўртасида «Менинг ҳаёт йўлим» мавзусида учрашувлар ташкил этиш. 1. Бажарувчиларнинг қўшма режасини ишлаб чиқиш. 2. Режа асосида тадбирларни ташкил қилиш. 2020 йил июнь ойидан бошлаб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 8. «Темурбеклар» мактаби тарбияланувчилари, ҳарбий хизматчилар ва кекса авлод вакиллари ўртасида «Уч авлод» учрашувини ташкил этиш. 1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Режа асосида учрашувларни ташкил қилиш. 3. Унда кекса авлод вакилларининг иштирокини таъминлаш. 2020 йил июнь ойидан бошлаб, режа асосида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 9. «Жамоатчилик назоратини самарали ташкил этишда кекса авлод вакилларининг ўрни» мавзусида ҳудудларда семинарлар ташкил этиш. 1. Ташкилий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Семинарни ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш. 3. Режа асосида ҳудудларда семинарлар ўтказиш. 2020 йил июль-август Маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 10. Кексаларнинг дам олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун: маҳалла гузарларида ҳамда аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида улар учун оммабоп фильмлар намойиш қилиш ҳамда мумтоз мусиқа асарларини тинглаш имкониятига эга бўлган қизиқишлар бўйича мулоқот клублари ташкил этиш; ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа тоифалари учун яқин атрофда жойлашган спорт иншоотлари, таълим муассасаларининг спорт заллари, оилавий поликлиникаларнинг даволаш-соғломлаштириш хоналари негизида доимий ишлайдиган соғломлаштириш гуруҳлари ташкил этиш. 1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Жойларда кексаларнинг дам олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш. 3. Кексаларнинг мунтазам равишда спорт билан шуғулланишини ташкил қилиш. 2020 йил давомида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 11. Маҳаллаларда кексалар ва фахрийлар ўртасида тонгги жисмоний тарбия машғулотларини мунтазам ташкил этиш, шунингдек, «Ҳар куни 5 минг қадам» шиори остида пиёда юриш тадбирларини уюштириш. 1. Маҳаллалар кесимида режа ишлаб чиқиш. 2. Маҳаллаларда машғулот ўтказадиган спорт мураббийларини аниқлаш. 3. Тадбирларни мунтазам равишда ташкил қилиш. 2020 йил давомида Маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари III. Кекса авлод вакиллари учун мамлакат бўйлаб зиёратларни (саёҳат) ташкил қилиш юзасидан тадбирлар 12. Мамлакат бўйлаб кекса авлод вакилларининг саёҳат қилишини рағбатлантириш мақсадида «Кексалар учун туризм ойлиги»ни ташкил қилиш. 1. Бажарувчиларнинг ташкилий чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. 2. Режа асосида республиканинг диққатга сазовор қадамжоларига ташрифини ташкил қилиш. 2020 йилдан ҳар йили ноябрь ойида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маҳалла ва оилаии кўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 13. Республика ҳудудларига ташриф буюрган кекса авлод вакилларининг саёҳати давомида жамоаларга йўналиш бўйлаб ҳар бир туристик ва маданий мерос объектлари ҳамда муқаддас қадамжолар ва уларнинг тарихи ҳақида сўзлаб бериш учун уларга ҳамроҳлик қилиш бўйича туризм соҳасидан яхши хабардор бўлган иқтидорли талабалар орасидан 50 нафардан кам бўлмаган кўнгилли ҳамроҳлар (волонтёрлар) рўйхатини шакллантириш ва уларни кекса авлод вакилларига бириктириш. 1. Муқаддас масканлар ва зиёратгоҳлар номларини аниқлаш. 2. Кўнгиллилар рўйхатини шакллантириш. 3. Кўнгиллилар асосида уларни танлаб олиш ва кекса авлод вакилларига бириктириш. 2020 йилдан режа асосида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 14. Кекса авлод вакиллари учун моддий маданий мерос объектлари, музей ва театрларга кириш ва қўшимча хизматлар кўрсатиш бўйича 50 фоизгача чегирмалар бериш чораларини кўриш. 1. Режа ишлаб чиқиш. 2. Кексалар учун белгиланган чегирмаларни жорий қилиш. 2020 йилдан режа асосида Маданият вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 май,
340-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
DASTURI
Keksalarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tizimini yanada takomillashtirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamiyatda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish, mahalla institutini yanada qoʻllab-quvvatlash hamda oila va xotin-qizlar bilan ishlash tizimini yangi darajaga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 18-fevraldagi PF-5938-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Keksalarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi hamda Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining oʻzaro hamkorlikda mamlakat boʻylab keksalarning sayohat qilishini ragʻbatlantirish maqsadida har yili 1-noyabrdan 30-noyabrgacha “Keksalar uchun turizm oyligi”ni eʼlon qilish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
“Keksalar uchun turizm oyligi” doirasida:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi:
hududlardagi turizm infratuzilma obyektlari (joylashtirish vositalari, umumiy ovqatlanish shoxobchalari) tomonidan ixtiyoriy taqdim qilinadigan chegirmalar va aksiyalar toʻgʻrisida oʻz rasmiy veb-sahifasida eʼlon qilib borsin;
Transport vazirligi, “Uzbekistan Airways” AJ va “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ bilan birgalikda sayohat qiluvchilar uchun viloyatlararo qatnovchi avtobus, avia va temir yoʻl chiptalariga ixtiyoriy chegirmalarni eʼlon qilish hamda litsenziyasi bor tadbirkorlik subyektlarining tashish xizmatlariga ixtiyoriy chegirmalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻish va eʼlon qilish choralarini koʻrsin;
Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, “Vaqf” xayriya jamoat fondi bilan birgalikda respublikadagi madaniy meros obyektlariga kirish chiptalariga chegirmalar eʼlon qilsin;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi birinchi guruh nogironligi boʻlgan sayohat qiluvchi keksalar roʻyxatini har yili 1-oktabrga qadar shakllantirsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi va Oʻzbekiston nogironlar jamiyati “Sayohat barcha uchun!” xayriya sayohati loyihasi doirasida birinchi guruh nogironligi boʻlgan keksalar uchun mamlakat boʻylab yiliga bir marotadan koʻp boʻlmagan sayohatni tashkil qilish choralarini koʻrsin.
Bunda:
sayohat davomida sayohatchilarni joylashtirish, ovqatlanish va transport xizmatlari uchun mablagʻlarning 50 foizi — “Sayohat barcha uchun!” xayriya maxsus hisobvaragʻidan, 50 foizi — Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — “Nuroniy” jamgʻarmasi) mablagʻlari hisobidan qoplanishi;
sayohatlarni tashkil etishda ichki turizm faoliyati bilan shugʻullanuvchi, birinchi guruh nogironligi boʻlgan keksalarga xizmat koʻrsatish uchun mos transportga va sayohat rejasiga ega turizm sohasi subyektlari bilan tanlov asosida shartnoma tuzilishi inobatga olinsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bir oy muddatda keksalarga gʻamxoʻrlik koʻrsatish va ularga berilayotgan ijtimoiy, tibbiy va maishiy xizmatlarning turlarini kengaytirish va sifatini oshirish maqsadida davlat xizmatlari koʻrsatishning eng qulay tizimini yaratish boʻyicha taklif ishlab chiqsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi:
a) “Nuroniy” jamgʻarmasi va Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi bilan birgalikda faxriylar va yoshi ulugʻ insonlarga tibbiy va ijtimoiy xizmat koʻrsatish darajasini oshirish, keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarni yordamchi hamda texnik reabilitatsiya vositalari bilan taʼminlash choralarini koʻrsin;
b) Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi hamda Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi kengashi:
keksayishni sekinlashtirish, keksalarning salomatligini asrashga qaratilgan maxsus tibbiy soha — gerontologiyani rivojlantirishning tashkiliy-huquqiy asoslari va sohaga oid tuzilmalar faoliyatini bir oy muddatda qayta koʻrib chiqsin va Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani koʻllab-quvvatlash vazirligi, Mudofaa vazirligi va “Nuroniy” jamgʻarmasi 2020-yil 1-oktabrga qadar dunyo xalqlarining keksalar va nuroniylar turmush tarzi va hayot yoʻllari, ularga berilayotgan eʼtibor bilan bogʻliq eng ilgʻor tajribalarni jamlab, yagona toʻplam holida chop etsin va taʼlim muassasalari, mahallalar hamda “Nuroniylar maskanlari” majmualariga yetkazib berishni tashkil qilsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, “Nuroniy” jamgʻarmasi mamlakatimizning mudofaa qobiliyati, madaniy va intellektual salohiyatini oshirish, jamiyatimizda tinchlik, totuvlik va barqarorlik muhitini mustahkamlashga hissa qoʻshgan, yoshi ulugʻ avlod vakillariga munosib eʼtibor qaratish va ularni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash boʻyicha keng koʻlamli chora-tadbirlarni 2020-yil davomida tizimli asosda amalga oshirsin.
8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari:
nogironligi boʻlgan shaxslar va mahallalarda yashaydigan yolgʻiz keksalarga moddiy yordam koʻrsatish va ularni manzilli ijtimoiy himoya qilish maqsadida birinchi navbatda, pensiya, ijtimoiy va tibbiy taʼminot xizmatlari koʻrsatuvchi idoralar va xizmatlar faoliyati boʻyicha taʼsirchan nazorat oʻrnatsin;
mahalliy budjet va uning orttirib bajarilgan qismidan oʻzgalar parvarishiga muhtoj va yolgʻiz keksalarning turar joylarini taʼmirlash ishlarini nazarda tutsin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari hamda Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirining birinchi oʻrinbosari S. Turdiyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 28-maydagi 340-son qaroriga ILOVA
Keksalarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar
T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddatlari Masʼul ijrochilar I. Keksalarni qoʻllab-quvvatlash va sogʻlomlashtirish tadbirlari 1. Fuqarolar yigʻinlarida keksa avlod vakillariga koʻmak beruvchi “Nuroniylar eʼzozimizda” koʻngilli patronaj yoshlar guruhlarini tashkil etish. 1. Yoshlar guruhini shakllantirish. 2. Joylarda keksalar va faxriylarni aniqlash. 3. Yoshlar guruhi tomonidan ularning xolidan xabar olish, ularga zarur yordamlar koʻrsatish. 2020-yil 1-iyunga qadar Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Nuroniylar uchun “Nuroniylar maskanlari” majmualarida, mahalla guzarlarida hamda aholining madaniyat va dam olish markazlarida, madaniyat uylarida va istirohat bogʻlarida “Ehtirom, eʼzoz, eʼtibor” konsert dasturlarini tashkil etish. 1. Reja ishlab chiqish. 2020-yil iyundan boshlab, Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Madaniyat vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Reja asosida yil davomida madaniy tadbirlarni tashkil qilish. reja asosida 3. Har yili oktabr oyida “Keksalar haftaligi”ni yuqori saviyada tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish. 1. Chora-tadbirlar ishlab chiqish. 2. Reja asosida amalga oshirish. 2020-yil oktabrdan boshlab har yili Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi kengashi, manfaatdor vazirlik va idoralar 4. Keksalarda surunkali, shu jumladan yashirin kechuvchi kasalliklarni erta aniqlash yoʻli bilan kasalliklar profilaktikasini kuchaytirish maqsadida: 7 — 9 nafar tor mutaxassislar (nevrolog, otorinolaringolog, oftalmolog va boshqalar), qishloq vrachlik punktlari va oilaviy poliklinikalarning umumiy amaliyot shifokorlaridan iborat guruhlar ishtirokida keksalarni chuqurlashtirilgan tibbiy koʻriklardan oʻtkazish; chekka hududlarda joylashgan qishloq vrachlik punktlari va oilaviy poliklinikalarga biriktirilgan 150 ming nafar keksalarni respublikaning ixtisoslashtirilgan joylardagi tibbiyot markazlari va oliy taʼlim tibbiyot muassasalarining yetakchi mutaxassislari ishtirokida chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish; surunkali kasallikka chalingan keksalarni davriy dispanser koʻrigidan (kasallik kechishiga koʻra har yili 2 — 6-marta) oʻtkazish. 1. Chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqish. 2. Joylarda keksalar va faxriylarni aniqlash. 3. Chekka va borish qiyin boʻlgan qishloq tumanlaridagi keksalarni chuqurlashtirilgan tibbiy koʻriklar bilan toʻliq qamrab olish. 4. Ularni ambulatoriya yoki statsionar sharoitda sogʻlomlashtirish. 2020-yil davomida Sogʻliqni saqlash vazirligi, Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 5. Ekologik jihatdan noqulay hududlar, (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Qashqadaryo, Surxondaryo va Xorazm viloyatlari) shuningdek, olis va chekka qishloqlarda istiqomat qilayotgan ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarni, shu jumladan keksalarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazib, sogʻlomlashtirish maqsadida “Salomatlik” poyezdlarini tashkil etish. 1. Chora-tadbirlar ishlab chiqish. 2. Keksalar va yolgʻiz qariyalar roʻyxatini hududlar kesimida aniqlash. 3. Reja asosida hududlarga “Salomatlik” poyezdlarini tashkil etish. 2020-yil iyun oyidan boshlab, reja asosida Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, “Sogʻlom avlod uchun” fondi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 6. Keksalarning dam olishi, jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanishlari uchun: “Nuroniylar maskanlari” majmualarida, mahalla guzarlarida hamda aholining madaniyat va dam olish markazlarida maxsus toʻgaraklar, shuningdek, ular uchun ommabop filmlar namoyishini hamda mumtoz musiqa asarlarini tinglash imkoniyatiga ega boʻlgan qiziqishlar boʻyicha muloqot klublarini tashkil etish; har bir mahalla fukarolar yigʻinlari huzurida keksalar uchun yaqin atrofda joylashgan sport inshootlari, taʼlim muassasalarining sport zallari, oilaviy poliklinikalarning davolash-jismoniy tarbiya kabinetlari negizida doimiy ishlaydigan sogʻlomlashtirish guruhlarini tashkil etish. 1. Bajaruvchilarning tegishli chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqish. 2. Dastur asosida keng qamrovli tadbirlarni amalga oshirish. 3. Chekka va borish qiyin boʻlgan qishloq tumanlaridagi keksalarni toʻliq qamrab olish va ularga har tomonlama koʻmak berish. 2020-yil iyun oyidan boshlab Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Madaniyat vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi II. Keksalar va faxriylarning ijtimoiy faolligini oshirish yuzasidan tadbirlar 7. Keksa harbiylar bilan maktab oʻkuvchilari oʻrtasida “Mening hayot yoʻlim” mavzusida uchrashuvlar tashkil etish. 1. Bajaruvchilarning qoʻshma rejasini ishlab chiqish. 2. Reja asosida tadbirlarni tashkil qilish. 2020-yil iyun oyidan boshlab Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Mudofaa vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi 8. “Temurbeklar” maktabi tarbiyalanuvchilari, harbiy xizmatchilar va keksa avlod vakillari oʻrtasida “Uch avlod” uchrashuvini tashkil etish. 1. Tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2. Reja asosida uchrashuvlarni tashkil qilish. 3. Unda keksa avlod vakillarining ishtirokini taʼminlash. 2020-yil iyun oyidan boshlab, reja asosida Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi 9. “Jamoatchilik nazoratini samarali tashkil etishda keksa avlod vakillarining oʻrni” mavzusida hududlarda seminarlar tashkil etish. 1. Tashkiliy chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2. Seminarni oʻtkazish tartibini ishlab chiqish. 3. Reja asosida hududlarda seminarlar oʻtkazish. 2020-yil iyul-avgust Mahalla va oilani koʻllab-quvvatlash vazirligi, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 10. Keksalarning dam olishi, jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanishlari uchun: mahalla guzarlarida hamda aholining madaniyat va dam olish markazlarida ular uchun ommabop filmlar namoyish qilish hamda mumtoz musiqa asarlarini tinglash imkoniyatiga ega boʻlgan qiziqishlar boʻyicha muloqot klublari tashkil etish; har bir mahalla fuqarolar yigʻinlarida keksalar, nogironlar va aholining boshqa toifalari uchun yaqin atrofda joylashgan sport inshootlari, taʼlim muassasalarining sport zallari, oilaviy poliklinikalarning davolash-sogʻlomlashtirish xonalari negizida doimiy ishlaydigan sogʻlomlashtirish guruhlari tashkil etish. 1. Chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2. Joylarda keksalarning dam olishi, jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanishlari uchun qulay shart-sharoitlar yaratish. 3. Keksalarning muntazam ravishda sport bilan shugʻullanishini tashkil qilish. 2020-yil davomida Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 11. Mahallalarda keksalar va faxriylar oʻrtasida tonggi jismoniy tarbiya mashgʻulotlarini muntazam tashkil etish, shuningdek, “Har kuni 5 ming qadam” shiori ostida piyoda yurish tadbirlarini uyushtirish. 1. Mahallalar kesimida reja ishlab chiqish. 2. Mahallalarda mashgʻulot oʻtkazadigan sport murabbiylarini aniqlash. 3. Tadbirlarni muntazam ravishda tashkil qilish. 2020-yil davomida Mahalla va oilani koʻllab-quvvatlash vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari III. Keksa avlod vakillari uchun mamlakat boʻylab ziyoratlarni (sayohat) tashkil qilish yuzasidan tadbirlar 12. Mamlakat boʻylab keksa avlod vakillarining sayohat qilishini ragʻbatlantirish maqsadida “Keksalar uchun turizm oyligi”ni tashkil qilish. 1. Bajaruvchilarning tashkiliy chora-tadbirlarini ishlab chiqish. 2. Reja asosida respublikaning diqqatga sazovor qadamjolariga tashrifini tashkil qilish. 2020-yildan har yili noyabr oyida Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Mahalla va oilaii koʻllab-quvvatlash vazirligi, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 13. Respublika hududlariga tashrif buyurgan keksa avlod vakillarining sayohati davomida jamoalarga yoʻnalish boʻylab har bir turistik va madaniy meros obyektlari hamda muqaddas qadamjolar va ularning tarixi haqida soʻzlab berish uchun ularga hamrohlik qilish boʻyicha turizm sohasidan yaxshi xabardor boʻlgan iqtidorli talabalar orasidan 50 nafardan kam boʻlmagan koʻngilli hamrohlar (volontyorlar) roʻyxatini shakllantirish va ularni keksa avlod vakillariga biriktirish. 1. Muqaddas maskanlar va ziyoratgohlar nomlarini aniqlash. 2. Koʻngillilar roʻyxatini shakllantirish. 3. Koʻngillilar asosida ularni tanlab olish va keksa avlod vakillariga biriktirish. 2020 yildan reja asosida Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 14. Keksa avlod vakillari uchun moddiy madaniy meros obyektlari, muzey va teatrlarga kirish va qoʻshimcha xizmatlar koʻrsatish boʻyicha 50 foizgacha chegirmalar berish choralarini koʻrish. 1. Reja ishlab chiqish. 2. Keksalar uchun belgilangan chegirmalarni joriy qilish. 2020 yildan reja asosida Madaniyat vazirligi, Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 28-may,
340-son