UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 27-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat soliq qoʻmitasi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 27 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Давлат солиқ қўмитаси

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 апреля 2020 г. · Документы министерств и ведомств · Государственного налогового комитета

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 April 2020 · Ministry and agency documents · Davlat soliq qoʻmitasi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг

Қарори

низом

Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларининг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 15 ва 132-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 27 апрелдаги 2020-06-сон қарорига ИЛОВА

Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом давлат солиқ хизмати органлари (бундан буён матнда солиқ органлари деб юритилади) томонидан солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

солиқ тўловчи — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) мувофиқ зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар;

солиқ тўловчи тўғрисида ҳисоб маълумотлари — солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган маълумотлар, шунингдек Солиқ кодексининг 133-моддасида назарда тутилган тартибда давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган маълумотлар;

учинчи шахс — ўз фаолиятида қонунчиликда тақиқланмаган мақсадларда фойдаланиш учун солиқ тўловчига доир маълумотларни тақдим этиш юзасидан солиқ органларига ёки «Ишончли ҳамкор» автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда «Ишончли ҳамкор» ААТ деб юритилади)» орқали мурожаат қилган шахс;

контрагент — солиқ тўловчи билан хўжалик муносабатларида шартнома тузувчи тараф;

маълумотларни трансчегаравий узатиш — солиқ тўловчи тўғрисида ҳисоб маълумотларни солиқ органлари томонидан республика ҳудудидан ташқарига Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда узатиш;

солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари — тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахслар, махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари, маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчилари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари, адвокатлик бюролари ва адвокатлар ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар;

«Ишончли ҳамкор» ААТ — солиқ тўловчилар тўғрисидаги солиқ сирини ташкил этмайдиган маълумотлар ва ҳисоб маълумотлар, ҳисобварақ-фактуралар ва чекларда кўрсатилган маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация кодларини, шунингдек, мажбурий маркировкаланган маҳсулотлар бўйича таҳлилий ва қайта ишланган маълумотларни учинчи шахсларга реал вақт режимида юбориш имкониятига эга автоматлаштирилган ахборот тизими.

2. Солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан, шунингдек давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган солиқ тўловчи тўғрисидаги қуйидаги ҳисоб маълумотлари солиқ сирини ташкил этади:

тадбиркорлик субъекти бўлган юридик ва жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлардан олинган юридик шахсларнинг давлат реестридан кўчирма, бундан солиқ сири ҳисобланмайдиган маълумотлар мустасно;

ички ишлар органларидан олинган паспорт ёки идентификация ID-карта маълумотлари, бундан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) мустасно;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлардан олинган тегишли ҳудудда жойлашган ер участкаси ва бошқа кўчмас мулк, унинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисидаги маълумотлар;

табиий ресурслардан фойдаланувчиларни ҳисобга олишни ва (ёки) уларни рўйхатдан ўтказишни, шунингдек табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни лицензиялашни амалга оширувчи органлардан олинган лицензия ва рухсатномалар тўғрисидаги маълумотлар;

сув ресурсларини ҳисобга олишни амалга оширувчи органлардан олинган ўлчов асбобларисиз фойдаланилган сув ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар;

лицензиялар ва (ёки) бошқа рухсат этувчи ҳужжатларни берадиган органлардан олинган шундай ҳужжатлар берилганлиги, бекор қилинганлиги, тўхтатиб турилганлиги ёки уларнинг амал қилиши тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказишни амалга оширувчи органлар ҳамда ташкилотлардан олинган чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари аккредитациядан ўтказилганлиги (аккредитациядан маҳрум этилганлиги) тўғрисидаги маълумотлар;

халқаро ташкилотларнинг ҳамда чет эл нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари реестрини юритиш ваколатига эга бўлган органдан олинган мазкур реестрга тегишли тарзда киритилганлик (реестрдаги ўзгартиришлар) тўғрисидаги маълумотлар;

васийлик ва ҳомийлик органларидан олинган мол-мулк мулкдорлари (эгалари) бўлган жисмоний шахсларга нисбатан васийлик, ҳомийлик ҳамда мол-мулк бошқаруви белгиланганлиги тўғрисида, шу жумладан мол-мулк мулкдори (эгаси) бўлган боланинг васий оилага топширилганлиги ҳақида, шу жумладан мазкур васийлик, ҳомийлик ва мол-мулк бошқаруви билан боғлиқ кейинги ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотлар;

нотариуслардан олинган кўчмас мулк олди-сотди шартномалари, мол-мулк ижараси шартномалари тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори, меросга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномалар берилганлиги ҳамда ҳадя этиш шартномалари нотариал тарзда тасдиқланганлиги ҳақидаги маълумотлар;

чет эллик фуқароларга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга ишлаш учун рухсатномалар ёки патентлар беришни амалга оширувчи органлардан олинган чет эллик фуқаролар ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахслар турган жойи бўйича миграция ҳисобига қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсидан олинган ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотлар;

божхона органларидан олинган импорт операциялари тўғрисидаги, товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганидан кейин экспорт операциялари бўйича, шунингдек, товарларни олиб ўтиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали электрон тижорат шаклида амалга оширилган товарларни олиб ўтиш ҳақидаги, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона омборларида товарлар сақланаётганлиги фактлари тўғрисидаги ахборотлар;

Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг домен номлари тизимини белгиловчи органдан олинган домен номларининг маъмурлари тўғрисидаги ахборотлар.

3. Солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан, шунингдек давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган солиқ тўловчи тўғрисидаги қуйидаги ҳисоб маълумотлари солиқ сири ҳисобланмайди:

ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган, шу жумладан эгасининг розилиги билан шундай фойдаланиш имкони яратилган маълумотлар;

юридик шахслар учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахслар учун — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) тўғрисидаги маълумотлар;

солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишлари ва бу қоидабузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар;

солиқ тўловчилар томонидан қўлланиладиган солиқ режимлари ва қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги маълумотлар;

тўланган солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари ҳақидаги маълумотлар;

юридик шахснинг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар;

ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар;

молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича даромадлар ва харажатлар суммалари тўғрисидаги маълумотлар;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган солиқ тўловчиларнинг очиқ турдаги маълумотлар таркибига киритилган ҳисоб маълумотлари.

4. Солиқ тўловчи бўйича солиқ сири ҳисобланадиган маълумотларни учинчи шахсларга бериш тақиқланади, бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

5. Муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари

6. Юридик шахс тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркибига қуйидагилар киради, хусусан:

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

тўлиқ ва қисқартирилган номи;

жойлашган ери (почта манзили);

ташкилий-ҳуқуқий шакли;

мулкчилик шакли;

иқтисодий фаолият тури;

давлат бошқарув идораларига тааллуқлилиги;

давлат рўйхатидан ўтказилган сана, жойи ва рақами, рўйхатдан ўтказувчи орган;

раҳбар маълумотлари;

устав фондининг (устав капиталининг) миқдори — тижорат ташкилотлари учун;

фаоллик ҳолати;

кичик тадбиркорлик субъектига тегишлилиги;

банк реквизитлари;

алоҳида бўлинмалар тўғрисидаги маълумотлар;

солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишлари ва бу қоидабузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар;

солиқ тўловчилар томонидан қўлланиладиган солиқ режимлари ва қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги маълумотлар;

тўланган солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари ҳақидаги маълумотлар;

ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар;

молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича даромадлар ва харажатлар суммалари тўғрисидаги маълумотлар;

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган иштирокчилар солиқ тўловчисининг идентификация рақами, чет эллик иштирокчининг мамлакати ҳамда ҳар бир муассиснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши кўрсатилган ҳолда иштирокчиларнинг тўлиқ таркиби — тижорат ташкилотлари учун.

7. Жисмоний шахслар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркибига уларнинг қуйидаги шахсий маълумотлари киритилади:

фамилияси, исми, отасининг исми;

фуқаролиги;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

паспортининг серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи ёки идентификация ID-карта маълумотлари;

яшаш жойи (манзили).

8. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳисоб маълумотлари таркибига мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган маълумотлардан ташқари, қуйидагилар ҳам киритилади:

давлат рўйхатидан ўтказилган сана, жойи ва рақами;

фаолият тури;

фаолият амалга ошириладиган жой.

9. Чет эл юридик шахсларининг ҳисоб маълумотлари таркибига қуйидагилар киради:

рўйхатдан ўтказилган мамлакатнинг рўйхатга олиш органи томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш рақами;

рўйхатга олинган мамлакатнинг солиқ органи томонидан берилган солиқ тўловчининг хос рақами;

юридик шахснинг тўлиқ номи;

рўйхатга олинган мамлакати;

ташкилий-ҳуқуқий шакли;

асосий фаолият тури;

жойлашган ери (почта манзили);

раҳбарининг (ваколатли шахснинг) фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-карта маълумотлари, электрон почта манзили ва телефон рақами;

алоҳида бўлинмалар тўғрисидаги маълумотлар — фаолиятини алоҳида бўлинмалар орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахслари учун.

10. Солиқ кодексининг 39-бобида назарда тутилган электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларининг ҳисоб маълумотлари таркибига ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган маълумотлардан ташқари, қуйидагилар ҳам киритилади:

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти ва хизмат кўрсатаётган веб-сайти;

электрон почта манзили;

савдо белгиси номи;

кўрсатаётган электрон хизмат тури;

электрон хизмат тақдим этаётган мобил илова номи.

10 1 . Солиқ тўловчи солиқ органларининг маълумотлар базасида мавжуд бўлган ўз ҳисоб маълумотларини солиқ органининг сўровига кўра солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тасдиқлаши керак.

3-боб. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини юритиш тартиби

11. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини юритиш юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахслар учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) асосида амалга оширилади.

12. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини юритиш маълумотларни киритишни ва ушбу маълумотларни ўзгартиришни ўз ичига олади.

13. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.

14. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларига ўзгартириш киритиш солиқ тўловчи томонидан солиқ органларига тақдим этилган маълумотлар ва (ёки) Солиқ кодексининг 133-моддасида назарда тутилган тартибда давлат органлари, муассасалари ва ташкилотларидан олинган маълумотлар асосида солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган ҳамда солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйилган солиқ органи томонидан амалга оширилади.

15. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган солиқ тўловчиларнинг ҳисоб маълумотларига ўзгартириш киритиш Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.

4-боб. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини учинчи шахсларга тақдим этиш тартиби

16. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини судларга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳамда республика давлат бошқаруви органларига тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси билан ўзаро электрон ахборот алмашиш бўйича тузилган битимлар асосида ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда электрон тарзда амалга оширилади.

Бунда, ўзаро электрон ахборот алмашиш тизими йўлга қўйилмаган ташкилотларга маълумотларни тақдим этиш, уларнинг сўрови асосида қоғоз шаклда амалга оширилади.

17. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлардан фақат улардан фойдаланишга рухсат берилган мансабдор шахслар томонидан фойдаланиш имконияти яратилади.

18. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддасига асосан судларга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга уларнинг сўровига асосан солиқ сирини ташкил этувчи маълумотлар тақдим этилиши мумкин.

19. Тижорат ташкилотларига солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда «Ишончли ҳамкор» ААТ орқали тақдим этилади.

Бунда, солиқ сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш солиқ тўловчининг розилиги билан амалга оширилади.

20. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини жисмоний шахсларга тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети (бундан буён матнда шахсий кабинет деб юритилади) орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

Бунда, жисмоний шахслар томонидан ёзма тарзда мурожаат қилинганда маълумотларни тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

21. Солиқ тўловчи контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ҳамда мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган маълумотларни олиши мумкин.

Солиқ тўловчига контрагент бўйича маълумотларни тақдим этиш шахсий кабинет ёки «Ишончли ҳамкор» ААТ орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

22. Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини трансчегаравий узатиш солиқ органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.

Бунда, бошқа давлатларнинг солиқ органларига ёки бошқа тегишли органларига солиқ тўловчи тўғрисида сўралган маълумотларни тақдим этиш солиқ сирини ошкор этиш сирасига кирмайди.

5-боб. Cолиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари

23. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахсларнинг маълумотлар таркиби қуйидагилар асосида шаклланади:

инвестициялар Ўзбекистон Республикасининг кафолатини тақдим этмасдан амалга оширилаётганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан олинган маълумотлар;

тўлиқ шакллантирилган устав капитали (фонди) ва корхонанинг устав капиталида (фондида) хорижий инвесторнинг улуши тўғрисида тегишли орган ва ташкилотлардан олинган маълумотлар.

24. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари бўйича маълумотлар таркибига махсус зоналар дирекциялари томонидан тақдим этилган махсус зоналарнинг иштирокчилари махсус зоналар иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги (иштирокчи мақомидан маҳрум этилгани) тўғрисидаги маълумотлар киритилади.

25. Маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчилари бўйича маълумотлар таркибига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган органдан олинган инвестор ёки юридик шахс мақомига эга бўлмаган юридик шахслар бирлашмаси инвестор сифатида иш юритаётган бўлса, бундай бирлашма иштирокчиларидан бирига берилган маҳсулот тақсимотига оид битимда кўрсатилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия тўғрисидаги (амал қилиш муддати ва бирлашманинг бошқа барча иштирокчилари тўғрисидаги) маълумотлар киритилади.

26. Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари бўйича маълумотлар таркиби адлия органларидан олинган қуйидаги маълумотлар асосида шаклланади:

адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензияларнинг давлат реестридаги маълумотлар;

адвокатлик тузилмалари реестридаги маълумотлар;

адвокатлик тузилмаларининг почта манзили ўзгарганда бу ўзгаришлар тўғрисида олинган маълумотлар.

27. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар бўйича маълумотлар таркиби адлия органларидан олинган қуйидаги маълумотлар асосида шаклланади:

хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар тўғрисидаги (амал қилиши тўхтатиб турилган, тугатилган ва бекор қилинган) маълумотлар;

хусусий нотариал амалиёт билан шуғулланиш учун берилган лицензияларнинг давлат реестридаги маълумотлар.

28. Cолиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркиби ушбу Низомнинг 23 — 27-бандларида назарда тутилган маълумотлардан ташқари тегишли орган ва ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида шакллантирилиши мумкин.

6-боб. Якуний қоидалар

29. Учинчи шахс томонидан солиқ органларидан олинган солиқ сири ҳисобланган маълумотлар ва ахборотлардан фақат хизмат доирасида фойдаланилади.

30. Маълумотлардан фойдаланувчи корхоналар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда фуқаролар солиқ органларидан олинган маълумотлар ва ахборотларнинг сир тутилишини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминлашлари шарт.

31. Солиқ органларидан олинган ахборотларни ўз ичига олган ҳужжатларнинг йўқотилиши ёки бундай маълумотларнинг ошкор этилиши қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.

32. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

33. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. МУСАЕВ

Молия вазири Т. ИШМЕТОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 27 апрель,

2020 йил 27 апрель

2020-06-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2020 й., 10/20/3237/0713-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/3237-1/0862-сон, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 31.10.2022 й., 10/22/3237-2/0978-сон; 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 04.04.2025 й., 10/25/3237-3/0303-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining

Qarori

nizom

Soliq toʻlovchilar toʻgʻrisida hisob maʼlumotlarini yuritish, bu maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga taqdim etish, shuningdek soliq toʻlovchilarining ayrim toifalari uchun maʼlumotlar tarkibini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 15 va 132-moddalariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi qaror qiladi:

1. Soliq toʻlovchilar toʻgʻrisida hisob maʼlumotlarini yuritish, bu maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga taqdim etish, shuningdek soliq toʻlovchilarning ayrim toifalari uchun maʼlumotlar tarkibini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining 2020-yil 27-apreldagi 2020-06-son qaroriga ILOVA

Soliq toʻlovchilar toʻgʻrisida hisob maʼlumotlarini yuritish, bu maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga taqdim etish, shuningdek soliq toʻlovchilarning ayrim toifalari uchun maʼlumotlar tarkibini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom davlat soliq xizmati organlari (bundan buyon matnda soliq organlari deb yuritiladi) tomonidan soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi hisob maʼlumotlarini yuritish, bu maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga taqdim etish, shuningdek soliq toʻlovchilarning ayrim toifalari uchun maʼlumotlar tarkibini shakllantirish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

soliq toʻlovchi — Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga (bundan buyon matnda Soliq kodeksi deb yuritiladi) muvofiq zimmasiga belgilangan soliqlar hamda yigʻimlarni toʻlash majburiyati yuklatilgan yuridik va jismoniy shaxslar;

soliq toʻlovchi toʻgʻrisida hisob maʼlumotlari — soliq organlariga soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar, shuningdek Soliq kodeksining 133-moddasida nazarda tutilgan tartibda davlat organlari, muassasalari va tashkilotlari tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar;

uchinchi shaxs — oʻz faoliyatida qonunchilikda taqiqlanmagan maqsadlarda foydalanish uchun soliq toʻlovchiga doir maʼlumotlarni taqdim etish yuzasidan soliq organlariga yoki “Ishonchli hamkor” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (bundan buyon matnda “Ishonchli hamkor” AAT deb yuritiladi)” orqali murojaat qilgan shaxs;

kontragent — soliq toʻlovchi bilan xoʻjalik munosabatlarida shartnoma tuzuvchi taraf;

maʼlumotlarni transchegaraviy uzatish — soliq toʻlovchi toʻgʻrisida hisob maʼlumotlarni soliq organlari tomonidan respublika hududidan tashqariga Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida nazarda tutilgan hollarda uzatish;

soliq toʻlovchilarning ayrim toifalari — toʻgʻridan-toʻgʻri xususiy chet el investitsiyalari ishtirokidagi yuridik shaxslar, maxsus iqtisodiy zonalarning ishtirokchilari, mahsulot taqsimotiga oid bitimlar ishtirokchilari, advokatlar hayʼatlari, advokatlik firmalari, advokatlik byurolari va advokatlar hamda xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar;

“Ishonchli hamkor” AAT — soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi soliq sirini tashkil etmaydigan maʼlumotlar va hisob maʼlumotlar, hisobvaraq-fakturalar va cheklarda koʻrsatilgan mahsulotlarning (tovar va xizmatlarning) yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodlarini, shuningdek, majburiy markirovkalangan mahsulotlar boʻyicha tahliliy va qayta ishlangan maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga real vaqt rejimida yuborish imkoniyatiga ega avtomatlashtirilgan axborot tizimi.

2. Soliq organlariga soliq toʻlovchi tomonidan, shuningdek davlat organlari, muassasalari va tashkilotlari tomonidan taqdim etilgan soliq toʻlovchi toʻgʻrisidagi quyidagi hisob maʼlumotlari soliq sirini tashkil etadi:

tadbirkorlik subyekti boʻlgan yuridik va jismoniy shaxslarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishni amalga oshiruvchi organlardan olingan yuridik shaxslarning davlat reyestridan koʻchirma, bundan soliq siri hisoblanmaydigan maʼlumotlar mustasno;

ichki ishlar organlaridan olingan pasport yoki identifikatsiya ID-karta maʼlumotlari, bundan jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) mustasno;

koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchi organlardan olingan tegishli hududda joylashgan yer uchastkasi va boshqa koʻchmas mulk, uning mulkdorlari (egalari) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

tabiiy resurslardan foydalanuvchilarni hisobga olishni va (yoki) ularni roʻyxatdan oʻtkazishni, shuningdek tabiiy resurslardan foydalanish bilan bogʻliq faoliyatni litsenziyalashni amalga oshiruvchi organlardan olingan litsenziya va ruxsatnomalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

suv resurslarini hisobga olishni amalga oshiruvchi organlardan olingan oʻlchov asboblarisiz foydalanilgan suv hajmlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

litsenziyalar va (yoki) boshqa ruxsat etuvchi hujjatlarni beradigan organlardan olingan shunday hujjatlar berilganligi, bekor qilinganligi, toʻxtatib turilganligi yoki ularning amal qilishi tugatilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

chet el yuridik shaxslarining vakolatxonalarini akkreditatsiyadan oʻtkazishni amalga oshiruvchi organlar hamda tashkilotlardan olingan chet el yuridik shaxslarining vakolatxonalari akkreditatsiyadan oʻtkazilganligi (akkreditatsiyadan mahrum etilganligi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

xalqaro tashkilotlarning hamda chet el notijorat tashkilotlarining vakolatxonalari reyestrini yuritish vakolatiga ega boʻlgan organdan olingan mazkur reyestrga tegishli tarzda kiritilganlik (reyestrdagi oʻzgartirishlar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

vasiylik va homiylik organlaridan olingan mol-mulk mulkdorlari (egalari) boʻlgan jismoniy shaxslarga nisbatan vasiylik, homiylik hamda mol-mulk boshqaruvi belgilanganligi toʻgʻrisida, shu jumladan mol-mulk mulkdori (egasi) boʻlgan bolaning vasiy oilaga topshirilganligi haqida, shu jumladan mazkur vasiylik, homiylik va mol-mulk boshqaruvi bilan bogʻliq keyingi oʻzgartirishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

notariuslardan olingan koʻchmas mulk oldi-sotdi shartnomalari, mol-mulk ijarasi shartnomalari tasdiqlanganligi va ijara haqi miqdori, merosga egalik qilish huquqi toʻgʻrisidagi guvohnomalar berilganligi hamda hadya etish shartnomalari notarial tarzda tasdiqlanganligi haqidagi maʼlumotlar;

chet ellik fuqarolarga yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga ishlash uchun ruxsatnomalar yoki patentlar berishni amalga oshiruvchi organlardan olingan chet ellik fuqarolar yoxud fuqaroligi boʻlmagan shaxslar turgan joyi boʻyicha migratsiya hisobiga qoʻyilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

qimmatli qogʻozlarning markaziy depozitariysidan olingan oʻzi va investitsiya vositachilari tomonidan roʻyxatga olingan aksiyalarga doir bitimlar toʻgʻrisidagi axborotlar;

bojxona organlaridan olingan import operatsiyalari toʻgʻrisidagi, tovarlar bojxona chegarasini kesib oʻtganidan keyin eksport operatsiyalari boʻyicha, shuningdek, tovarlarni olib oʻtish, shu jumladan Oʻzbekiston Respublikasining bojxona chegarasi orqali elektron tijorat shaklida amalga oshirilgan tovarlarni olib oʻtish haqidagi, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining bojxona omborlarida tovarlar saqlanayotganligi faktlari toʻgʻrisidagi axborotlar;

Internet jahon axborot tarmogʻi milliy segmentining domen nomlari tizimini belgilovchi organdan olingan domen nomlarining maʼmurlari toʻgʻrisidagi axborotlar.

3. Soliq organlariga soliq toʻlovchi tomonidan, shuningdek davlat organlari, muassasalari va tashkilotlari tomonidan taqdim etilgan soliq toʻlovchi toʻgʻrisidagi quyidagi hisob maʼlumotlari soliq siri hisoblanmaydi:

hamma foydalanishi mumkin boʻlgan, shu jumladan egasining roziligi bilan shunday foydalanish imkoni yaratilgan maʼlumotlar;

yuridik shaxslar uchun — soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), jismoniy shaxslar uchun — jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishlari va bu qoidabuzarliklar uchun javobgarlik choralari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

soliq toʻlovchilar tomonidan qoʻllaniladigan soliq rejimlari va qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlovchilar sifatida hisobga qoʻyilganlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

toʻlangan soliqlarning va soliq qarzining summalari haqidagi maʼlumotlar;

yuridik shaxsning ishtirokchilari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

xodimlarning roʻyxatdagi oʻrtacha soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

moliyaviy hisobot maʼlumotlari boʻyicha daromadlar va xarajatlar summalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 4-sentabrdagi 539-son qarori bilan tasdiqlangan Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizomda belgilangan soliq toʻlovchilarning ochiq turdagi maʼlumotlar tarkibiga kiritilgan hisob maʼlumotlari.

4. Soliq toʻlovchi boʻyicha soliq siri hisoblanadigan maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga berish taqiqlanadi, bundan qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar mustasno.

5. Muayyan jismoniy shaxsga taalluqli boʻlgan yoki uni identifikatsiya qilish imkonini beradigan shaxsga doir maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga taqdim etish Oʻzbekiston Respublikasining “Shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi hisob maʼlumotlari

6. Yuridik shaxs toʻgʻrisidagi hisob maʼlumotlari tarkibiga quyidagilar kiradi, xususan:

soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR);

toʻliq va qisqartirilgan nomi;

joylashgan yeri (pochta manzili);

tashkiliy-huquqiy shakli;

mulkchilik shakli;

iqtisodiy faoliyat turi;

davlat boshqaruv idoralariga taalluqliligi;

davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sana, joyi va raqami, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ;

rahbar maʼlumotlari;

ustav fondining (ustav kapitalining) miqdori — tijorat tashkilotlari uchun;

faollik holati;

kichik tadbirkorlik subyektiga tegishliligi;

bank rekvizitlari;

alohida boʻlinmalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishlari va bu qoidabuzarliklar uchun javobgarlik choralari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

soliq toʻlovchilar tomonidan qoʻllaniladigan soliq rejimlari va qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlovchilar sifatida hisobga qoʻyilganlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

toʻlangan soliqlarning va soliq qarzining summalari haqidagi maʼlumotlar;

xodimlarning roʻyxatdagi oʻrtacha soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

moliyaviy hisobot maʼlumotlari boʻyicha daromadlar va xarajatlar summalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

Oʻzbekiston Respublikasining rezidentlari boʻlgan ishtirokchilar soliq toʻlovchisining identifikatsiya raqami, chet ellik ishtirokchining mamlakati hamda har bir muassisning ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ulushi koʻrsatilgan holda ishtirokchilarning toʻliq tarkibi — tijorat tashkilotlari uchun.

7. Jismoniy shaxslar toʻgʻrisidagi hisob maʼlumotlari tarkibiga ularning quyidagi shaxsiy maʼlumotlari kiritiladi:

familiyasi, ismi, otasining ismi;

fuqaroligi;

jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami;

pasportining seriyasi va raqami, berilgan sanasi va joyi yoki identifikatsiya ID-karta maʼlumotlari;

yashash joyi (manzili).

8. Yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun hisob maʼlumotlari tarkibiga mazkur Nizomning 7-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlardan tashqari, quyidagilar ham kiritiladi:

davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sana, joyi va raqami;

faoliyat turi;

faoliyat amalga oshiriladigan joy.

9. Chet el yuridik shaxslarining hisob maʼlumotlari tarkibiga quyidagilar kiradi:

roʻyxatdan oʻtkazilgan mamlakatning roʻyxatga olish organi tomonidan berilgan roʻyxatdan oʻtkazish raqami;

roʻyxatga olingan mamlakatning soliq organi tomonidan berilgan soliq toʻlovchining xos raqami;

yuridik shaxsning toʻliq nomi;

roʻyxatga olingan mamlakati;

tashkiliy-huquqiy shakli;

asosiy faoliyat turi;

joylashgan yeri (pochta manzili);

rahbarining (vakolatli shaxsning) familiyasi, ismi, otasining ismi, pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-karta maʼlumotlari, elektron pochta manzili va telefon raqami;

alohida boʻlinmalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar — faoliyatini alohida boʻlinmalar orqali amalga oshiradigan chet el yuridik shaxslari uchun.

10. Soliq kodeksining 39-bobida nazarda tutilgan elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarining hisob maʼlumotlari tarkibiga ushbu Nizomning 9-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlardan tashqari, quyidagilar ham kiritiladi:

Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-sayti va xizmat koʻrsatayotgan veb-sayti;

elektron pochta manzili;

savdo belgisi nomi;

koʻrsatayotgan elektron xizmat turi;

elektron xizmat taqdim etayotgan mobil ilova nomi.

10 1 . Soliq toʻlovchi soliq organlarining maʼlumotlar bazasida mavjud boʻlgan oʻz hisob maʼlumotlarini soliq organining soʻroviga koʻra soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali tasdiqlashi kerak.

3-bob. Soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi hisob maʼlumotlarini yuritish tartibi

11. Soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi hisob maʼlumotlarini yuritish yuridik shaxslar uchun soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), jismoniy shaxslar uchun jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) asosida amalga oshiriladi.

12. Soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi hisob maʼlumotlarini yuritish maʼlumotlarni kiritishni va ushbu maʼlumotlarni oʻzgartirishni oʻz ichiga oladi.

13. Soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi hisob maʼlumotlari Oʻzbekiston Respublikasi soliq toʻlovchilarining yagona reyestriga kiritiladi.

14. Soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi hisob maʼlumotlariga oʻzgartirish kiritish soliq toʻlovchi tomonidan soliq organlariga taqdim etilgan maʼlumotlar va (yoki) Soliq kodeksining 133-moddasida nazarda tutilgan tartibda davlat organlari, muassasalari va tashkilotlaridan olingan maʼlumotlar asosida soliq toʻlovchi hisobga qoʻyilgan hamda soliq solish obyekti boʻyicha hisobga qoʻyilgan soliq organi tomonidan amalga oshiriladi.

15. Yirik soliq toʻlovchilar toifasiga kiritilgan soliq toʻlovchilarning hisob maʼlumotlariga oʻzgartirish kiritish Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi tomonidan mazkur Nizomga muvofiq amalga oshiriladi.

4-bob. Soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi hisob maʼlumotlarini uchinchi shaxslarga taqdim etish tartibi

16. Soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi hisob maʼlumotlarini sudlarga, huquqni muhofaza qiluvchi organlarga hamda respublika davlat boshqaruvi organlariga taqdim etish Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi bilan oʻzaro elektron axborot almashish boʻyicha tuzilgan bitimlar asosida axborot xavfsizligi talablariga rioya qilgan holda elektron tarzda amalga oshiriladi.

Bunda, oʻzaro elektron axborot almashish tizimi yoʻlga qoʻyilmagan tashkilotlarga maʼlumotlarni taqdim etish, ularning soʻrovi asosida qogʻoz shaklda amalga oshiriladi.

17. Soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan faqat ulardan foydalanishga ruxsat berilgan mansabdor shaxslar tomonidan foydalanish imkoniyati yaratiladi.

18. Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat-protsessual kodeksining 201-moddasiga asosan sudlarga hamda huquqni muhofaza qiluvchi organlarga ularning soʻroviga asosan soliq sirini tashkil etuvchi maʼlumotlar taqdim etilishi mumkin.

19. Tijorat tashkilotlariga soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi hisob maʼlumotlari axborot xavfsizligi talablariga rioya qilgan holda “Ishonchli hamkor” AAT orqali taqdim etiladi.

Bunda, soliq sirini tashkil etuvchi maʼlumotlarni taqdim etish soliq toʻlovchining roziligi bilan amalga oshiriladi.

20. Soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi hisob maʼlumotlarini jismoniy shaxslarga taqdim etish Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytidagi soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti (bundan buyon matnda shaxsiy kabinet deb yuritiladi) orqali real vaqt rejimida amalga oshiriladi.

Bunda, jismoniy shaxslar tomonidan yozma tarzda murojaat qilinganda maʼlumotlarni taqdim etish Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

21. Soliq toʻlovchi kontragentlarni tanlash chogʻida ularning soliq organlarida soliq toʻlovchi sifatida hisobga qoʻyilganligi toʻgʻrisidagi hamda mazkur Nizomning 3-bandida belgilangan maʼlumotlarni olishi mumkin.

Soliq toʻlovchiga kontragent boʻyicha maʼlumotlarni taqdim etish shaxsiy kabinet yoki “Ishonchli hamkor” AAT orqali real vaqt rejimida amalga oshiriladi.

22. Soliq toʻlovchilar toʻgʻrisida hisob maʼlumotlarini transchegaraviy uzatish soliq organlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida nazarda tutilgan hollarda amalga oshiriladi.

Bunda, boshqa davlatlarning soliq organlariga yoki boshqa tegishli organlariga soliq toʻlovchi toʻgʻrisida soʻralgan maʼlumotlarni taqdim etish soliq sirini oshkor etish sirasiga kirmaydi.

5-bob. Coliq toʻlovchilarning ayrim toifalari uchun maʼlumotlar tarkibini shakllantirishning oʻziga xos xususiyatlari

23. Toʻgʻridan-toʻgʻri xususiy chet el investitsiyalari ishtirokidagi yuridik shaxslarning maʼlumotlar tarkibi quyidagilar asosida shakllanadi:

investitsiyalar Oʻzbekiston Respublikasining kafolatini taqdim etmasdan amalga oshirilayotganligi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligidan olingan maʼlumotlar;

toʻliq shakllantirilgan ustav kapitali (fondi) va korxonaning ustav kapitalida (fondida) xorijiy investorning ulushi toʻgʻrisida tegishli organ va tashkilotlardan olingan maʼlumotlar.

24. Maxsus iqtisodiy zonalarning ishtirokchilari boʻyicha maʼlumotlar tarkibiga maxsus zonalar direksiyalari tomonidan taqdim etilgan maxsus zonalarning ishtirokchilari maxsus zonalar ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazilganligi (ishtirokchi maqomidan mahrum etilgani) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritiladi.

25. Mahsulot taqsimotiga oid bitimlar ishtirokchilari boʻyicha maʼlumotlar tarkibiga Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi yoki u vakolat bergan organdan olingan investor yoki yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan yuridik shaxslar birlashmasi investor sifatida ish yuritayotgan boʻlsa, bunday birlashma ishtirokchilaridan biriga berilgan mahsulot taqsimotiga oid bitimda koʻrsatilgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqini beruvchi litsenziya toʻgʻrisidagi (amal qilish muddati va birlashmaning boshqa barcha ishtirokchilari toʻgʻrisidagi) maʼlumotlar kiritiladi.

26. Advokatlar hayʼati, advokatlik firmalari va advokatlik byurolari boʻyicha maʼlumotlar tarkibi adliya organlaridan olingan quyidagi maʼlumotlar asosida shakllanadi:

advokatlik faoliyati bilan shugʻullanish uchun berilgan litsenziyalarning davlat reyestridagi maʼlumotlar;

advokatlik tuzilmalari reyestridagi maʼlumotlar;

advokatlik tuzilmalarining pochta manzili oʻzgarganda bu oʻzgarishlar toʻgʻrisida olingan maʼlumotlar.

27. Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar boʻyicha maʼlumotlar tarkibi adliya organlaridan olingan quyidagi maʼlumotlar asosida shakllanadi:

xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanish huquqi uchun berilgan litsenziyalar toʻgʻrisidagi (amal qilishi toʻxtatib turilgan, tugatilgan va bekor qilingan) maʼlumotlar;

xususiy notarial amaliyot bilan shugʻullanish uchun berilgan litsenziyalarning davlat reyestridagi maʼlumotlar.

28. Coliq toʻlovchilarning ayrim toifalari uchun maʼlumotlar tarkibi ushbu Nizomning 23 — 27-bandlarida nazarda tutilgan maʼlumotlardan tashqari tegishli organ va tashkilotlardan olingan maʼlumotlar asosida shakllantirilishi mumkin.

6-bob. Yakuniy qoidalar

29. Uchinchi shaxs tomonidan soliq organlaridan olingan soliq siri hisoblangan maʼlumotlar va axborotlardan faqat xizmat doirasida foydalaniladi.

30. Maʼlumotlardan foydalanuvchi korxonalar va tashkilotlarning mansabdor shaxslari hamda fuqarolar soliq organlaridan olingan maʼlumotlar va axborotlarning sir tutilishini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taʼminlashlari shart.

31. Soliq organlaridan olingan axborotlarni oʻz ichiga olgan hujjatlarning yoʻqotilishi yoki bunday maʼlumotlarning oshkor etilishi qonunda nazarda tutilgan javobgarlikka sabab boʻladi.

32. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladilar.

33. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan kelishilgan.

Davlat soliq qoʻmitasi raisi B. MUSAYEV

Moliya vaziri T. ISHMETOV

Toshkent sh.,

2020-yil 27-aprel,

2020-yil 27-aprel

2020-06-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.05.2020-y., 10/20/3237/0713-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.06.2021-y., 10/21/3237-1/0862-son, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 31.10.2022-y., 10/22/3237-2/0978-son; 01.08.2023-y., 10/23/3450/0546-son; 19.08.2024-y., 10/24/3552/0630-son; 04.04.2025-y., 10/25/3237-3/0303-son)

lex.uz