UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 5-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 5 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 5 июня 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 5 June 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СТРАТЕГИЯСИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ, ахборот-коммуникация технологияларини модернизация қилиш орқали солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари режаси (кейинги ўринларда — чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар Стратегияни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

давлат солиқ хизмати органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида ўзаро алоқани масофавий тарзга ўтказиш, барча иштирокчилар ўртасидаги муносабатларни ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш орқали тўлиқ автоматлаштириш ва интерактив давлат хизматлари сонини кенгайтириш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимлари билан электрон ҳамкорлик орқали ахборот алмашинувини самарали ташкил этиш ҳамда бу борада мавжуд муаммоларни бартараф қилиш;

катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

«Онлайн назорат касса машиналари», «Электрон ҳисобварақ-фактуралар» ва бошқа марказлашган тизимларни кенг жорий этиш;

иқтисодиётда хуфиёна фаолиятни қисқартириш, шаффофлик даражасини ошириш ҳамда тадбиркорлик учун тенг рақобат муҳитини яратиш мақсадида солиқ органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда солиқ соҳасида илғор ва инновацион технологияларни эгаллаш ҳамда уларни амалиётда самарали татбиқ этиш кўникмаларини ривожлантириш механизмларини жорий қилиш;

солиқ назорати тизимини солиқ тўловчилар фаолиятига аралашишни, шунингдек, давлат солиқ хизмати органларида «инсон омили»ни ҳамда коррупция ҳолатларни камайтириш имконини берувчи масофавий таҳлил ишлари асосида ташкил этиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий серверларини Тошкент шаҳрида, захира серверларини Навоий вилоятидаги мавжуд биноларни мослаштирган ҳолда, халқаро стандартлар асосида жойлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан:

Жаҳон банки экспертлари билан биргаликда маълумотларни қайта ишлаш марказининг бугунги кундаги ҳолати аудитдан ўтказилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш учун Жаҳон банкининг имтиёзли кредитларини жалб этиш бўйича дастлабки келишувга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш лойиҳаси доирасида:

а) асосий ва захира серверларини, шунингдек, юридик шахсларнинг ягона маълумотлар базасини ташкил этилиши, Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизимлари комплексининг ягона платформаси яратилиши, солиқ органларининг электрон ҳисоблаш техникалари ва коммуникация ускуналари паркини янгиланиши кўзда тутилсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси — буюртмачи этиб белгилансин;

в) қуйидагилар лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Жаҳон банки томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитлар;

Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари;

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий- ахборот маркази» ва «Солиқ-сервис» давлат унитар корхоналари маблағлари.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

икки ой муддатда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Жаҳон банкига кредитларни жалб қилиш бўйича тегишли сўров жўнатиш учун лойиҳа паспортини ўрнатилган тартибда киритсин;

масъул вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг тўла ҳажмда ва ўрнатилган муддатларда бажарилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисига малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш, ягона платформа яратиш ва амалиётга жорий этиш бўйича шартнома асосида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган вақтинчалик меҳнат жамоасини шакллантириш ҳуқуқи берилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 июндаги 359-сон қарорига 1-ИЛОВА

Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш

1-боб. Умумий қоидалар

Солиқ маъмуриятчилигини таъминлаш бўйича давлат солиқ хизмати органларида замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини кенг жорий этиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Шу билан бирга, солиқ маъмуриятчилигини самарали амалга оширишга ҳамда солиқ органларига юклатилган вазифаларни тўлиқ бажаришга тўсқинлик қилаётган қуйидаги камчилик ва муаммолар мавжуд:

биринчидан, электрон давлат хизматлари ва ахборот тизимлари орқали маълумотлар базасига тушаётган мурожаатлар сони йилдан-йилга кескин ошиб бораётганлиги сабабли маълумотларни тезкорлик билан таҳлил қилиш имкониятини бермаяпти;

иккинчидан, Давлат солиқ қўмитасининг мавжуд сервер қурилмаларининг хотира ҳажми бугунги кунда 90 фоиз банд ва уларнинг ишлаш кафолатли муддати тугаган, Маълумотларни қайта ишлаш маркази қурилмалари эскирган;

учинчидан, мавжуд ахборот тизимлари турли хил дастурлаш тилида ва бир-бирига мураккаб интеграциялашган ҳолда фойдаланилмоқца ҳамда ягона платформа мавжуд эмас;

тўртинчидан, электрон ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн назорат касса машиналари ҳамда ташқи манбалар орқали шаклланган катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва тезкор таҳлил қилиш учун мавжуд серверлар қуввати етишмаслиги оқибатида тизимда тез-тез узилишлар вужудга келмокда;

бешинчидан, солиқ тўловчи билан солиқ органлари ўртасида маълумот алмашинувини таъминловчи ягона стандарт ва дастурий маҳсулотлар мавжуд эмас;

олтинчидан, солиқ базасини кенгайтириш учун идоралараро маълумотлар алмашиш даражаси паст;

еттинчидан, солиқ тўловчиларнинг хуқуқларини кафолатлаш учун кўриладиган таъсир чораларини автоматик сегментлаш ва солиқ тушумлари хавфини тўлиқ баҳолаш механизмлари мавжуд эмас;

саккизинчидан, ахборот-коммуникация технологиялари йўналишидаги юқори малакали кадрларни тайёрлашда тизимли камчиликлар мавжуд.

Ушбу камчилик ва муаммолар солиқ тизимини жадал ривожлантириш, солиқ маъмуриятчилигида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг талаб даражасида йиғилишига ва солиқ тўловчиларга сифатли электрон давлат хизматлари кўрсатишга тўсқинлик қилмоқда.

Шу муносабат билан аниқ мақсад, вазифа ва асосий йўналишларни назарда тутувчи Давлат солиқ қўмитасининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш алоҳида аҳамият касб этмокда.

2-боб. Стратегиянинг мақсад ва вазифалари

1. Стратегиянинг асосий мақсади — солиқ маъмуриятчилигига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этган ҳолда, солиқ тўловчиларга мажбуриятларини ихтиёрий бажаришга шароит яратиш ҳисобига солиқ йиғимларини ошириш, шунингдек, инсон аралашувини чеклаш, қарор қабул қилиш жараёнини автоматлаштириш ва ягона стандартларни жорий этиш ҳисобланади.

2. Қуйидагилар Стратегиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат солиқ хизмати органларининг маълумотларни қайта ишлаш марказини ва идоралараро маълумотларни узатиш тармогини модернизация қилиш;

солиқ маъмуриятчилигини автоматлаштиришда фойдаланиладиган ахборот тизимлари комплексининг ягона платформасини яратиш, маълумотларни визуализация қилиш тизимларини жорий этиш;

катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлашнинг самарали усулларини ва илгор бизнес-таҳлил (Business Intellegence, Big Data) технологияларини жорий этиш;

солиқ маъмуриятчилигига рақамли технологияларни жорий этиш орқали солиқ тўловчиларга контактсиз электрон хизматларни кўрсатишга босқичма-босқич ўтиш, солиқ тўловчи шахсий кабинетининг фойдаланиш доирасини кенгайтириш ҳамда электрон хизматларни кўрсатишнинг инновацион усулларини жорий қилиш;

«Онлайн назорат касса машиналари», «Электрон ҳисобварақ-фактуралар» ва бошқа марказлашган тизимлар орқали шаклланган маълумотларни қайта ишлаш натижасида бозор коньюнктурасини ўрганиш, қўшилган қиймат солиги занжирини назоратга олиш, товар ва хизматларнинг иқтисодиётда ҳаракатланишини мониторинг қилиш;

солиқ тўловчилар фаолиятига аралашишни, шунингдек, давлат солиқ хизмати органларида «инсон омили»ни ҳамда коррупция ҳолатларини камайтириш имконини берадиган солиқ назорати тизимини шакллантириш;

солиқ аудитининг ҳар бир қадамини автоматик тарзда қайд этиш, мониторинг қилиш, реал вақт режимида маълумот ва таҳлиллардан фойдаланиш орқали солиқ тизимини такомиллаштириш;

телекоммуникация тармоқлари, ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини ҳимоя қилиш учун замонавий технологияларни жорий этишни таъминлайдиган ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик таҳдидларининг олдини олиш, уларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга қарши туриш ва бу борада кадрлар малакасини ошириш;

солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг ҳисобини юритишда ягона идентификатор сифатида солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)дан фойдаланишдан жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланишга босқичма-босқич ўтиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига солиқ тушумларининг барқарорлигини таъминлашга эришиш.

3-боб. Стратегиянинг асосий йўналишлари

3.1. Хизмат кўрсатишга йўналтирилган солиқ хизматларини ривожлантириш

1. Солиқ тўловчиларга шахсий кабинет орқали кўрсатиладиган хизматларни кенгайтириш.

2. Солиқ тўловчиларга кўрсатилаётган хизматларнинг мобиль иловалари сонини кўпайтириш.

3. Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш стандартлари ва методологиясини ишлаб чиқиш.

4. Тижорат банклари ва бошқа ташкилотлар орқали солиқ тўловчилар ҳақидаги ахборотларни жамлаган (скоринг) хизмат турларини жорий этиш.

3.2. Замонавий ахборот тизимларини жорий қилиш орқали давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари комплексининг ягона платформасини яратиш;

2. Солиқ хизмати органларида замонавий бизнес-таҳлил (Business Intellegence) тизимини жорий этиш.

3. Солиқ аудитини автомат тарзда назорат қиладиган (Case Management System, Case Assesment System) тизимни яратиш.

4. Идоралараро ҳамкорлик орқали ахборот алмашинувида мавжуд муаммоларни бартараф этиш.

5. Солиқ органларига юкланадиган вазифалар бўйича бизнес- процессларни ишлаб чиқиш ва уларни автоматлаштириш.

6. Солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг ҳисобини юритишда ягона идентификатор сифатида солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)дан фойдаланишдан жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланишга ўтиш.

7. Солиқ тўловчиларни сегментлаш, хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, инсон омилини тўлиқ бартараф этадиган солиқ назоратини амалга оширишни назарда тутувчи «Таҳлика-таҳлил» тизимини яратиш.

8. Маҳаллий бюджетлар даромадини оширишда маҳаллий солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш учун «сайт» тизимини кенг жорий этиш.

3.3. Маълумотларни қайта ишлаш марказининг моддий-техника базасини кенгайтириш

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш маркази серверлари, ҳисоблаш қурилмалари ва бошқа техник жиҳозларини модернизация қилиш.

2. Маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий ва захира биноларининг Муҳандислик инфратузилмасини модернизация қилиш.

3. Давлат солиқ хизмати органларининг телекоммуникация қурилмалари ва ахборот хавфсизлигини таъминловчи тизимларини модернизация қилиш.

4. Катта ҳажмдаги маълумотларни бошқариш ва таҳлил қилиш имконини берувчи «Big Data» технологиясини йўлга қўйиш.

5. Ахборот-коммуникация технологиялари паркини босқичма-босқич янгилаш.

4-боб. Кутилаётган натижалар

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасининг ҳажми 1 петабайтга ва маълумотларни қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилиш тезлиги 10 бараваргача ошади.

2. Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган электрон давлат хизматларининг сифати ошади ва солиқларни ихтиёрий тўлаш даражаси 90 фоизгача етказилади.

3. «Онлайн назорат касса машиналари», «Электрон ҳисобварақ-фактуралар» ва бошқа марказлашган тизимлар орқали шаклланган катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш натижасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қўшимча тушумлар жалб қилинади.

4. Солиқ органларига юкланадиган вазифалар бўйича бизнес-процесслар ишлаб чиқилиши, такрорланишлар ва техник ишлар қисқариши ҳисобига меҳнат унумдорлиги ортади.

5. Ягона платформани яратиш орқали маълумотларни киритиш, тўплаш, шакллантириш, таҳлил қилиш қулай ва соддалашуви натижасида солиқ ҳисоботларини топшириш жараёни 5 — 7 баробарга қисқаради.

6. Тизимга малакали кадрларни тайёрлаш учун масофавий таълим имкониятлари кенгаяди.

7. Ахборотлар махфийлигини таъминлаш ва ташқи хавфлардан ҳимоя қилиш ҳамда маълумотларни хавфсиз ва ишончли сақлаш имкониятлари 100 фоизгача етказилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 июндаги 359-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмуриятчилигида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Молиялаштириш манбаи Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Маълумотларни қайта ишлаш маркази инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда сервер, телекоммуникация ва дастурий таъминотларни харид қилиш 1. Маълумотларни қайта ишлаш маркази серверлари, ҳисоблаш қурилмалари ва бошқа техник жиҳозларини модернизация қилиш. 1.1. Жаҳон банки билан ҳамкорликда Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш маркази серверлари ва бошқа техник жиҳозларини модернизация қилиш бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларни (паспорт, концепция, техник топшириқ, техник-иқтисодий асослар) ишлаб чиқиш. Давлат бюджети, Жаҳон банкининг имтиёзли кредит маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар 2020 йил июль Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 1.2. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш. Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси) Давлат бюджети, Жаҳон банкининг имтиёзли кредит маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар 2020 йил сентябрь Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (кейинги ўринларда — Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги марказ), Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 1.3. Ўрнатилган тартибда тендер (танлов) савдоларини ўтказиш. 2020 йил декабрь 1.4. Маълумотларни қайта ишлаш маркази серверлари, ҳисоблаш қурилмалари ва бошқа техник жиҳозларини харид қилиш, ўрнатиш ва маълумотларни янги серверларга кўчириш (миграция). 2021 йил июль Давлат солиқ қўмитаси 2. Маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий ва захира биноларидаги муҳандислик инфратузилмасини модернизация қилиш. 2.1. Жаҳон банки билан ҳамкорликда Маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий ва захира биноларидаги мухандислик инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича лойиҳаолди ва лойиха ҳужжатларини (паспорт, концепция, техник топшириқ, техник-иқтисодий асослар) ишлаб чиқиш. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» давлат унитар корхонаси маблағлари 2020 йил июль Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2.2. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш. Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси 2020 йил сентябрь Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги марказ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2.3. Ўрнатилган тартибда тендер (конкурс) савдоларини ўтказиш. Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси 2020 йил декабрь Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги 2.4. Маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий ва захира биноларидаги мухандислик инфратузилмасини модернизация қилиш. Жаҳон банкининг имтиёзли кредит маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар 2021 йил май Давлат солиқ қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги II. Давлат солиқ хизмати органларининг коммуникация қурилмалари ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимларини модернизация қилиш 3. Давлат солиқ хизмати органларининг телекоммуникация қурилмалари ва ахборот хавфсизлигини таъминловчи тизимларини модернизация қилиш. 3.1. Жаҳон банки билан ҳамкорликда Давлат солиқ хизмати органларининг барча бўғинларидаги телекоммуникация тармоғини ва ахборотлар хавфсизлигини таъминловчи тизимларни замонавий талаблар асосида модернизация қилиш бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини (паспорт, концепция, техник топшириқ, техник-иқтисодий асослар) ишлаб чиқиш. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» давлат унитар корхонаси маблағлари 2020 йил июль Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 3.2. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш. Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси 2020 йил сентябрь Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги марказ, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекцияси, Киберхавфсизлик маркази 3.3. Ўрнатилган тартибда тендер (конкурс) савдоларини ўтказиш. Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси 2020 йил декабрь Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 3.4. Давлат солиқ хизмати органларининг барча бўғинларидаги телекоммуникация тармоғини ва ахборотлар хавфсизлигини таьминловчи тизимларни замонавий талаблар асосида модернизация қилиш. Давлат бюджети, Жаҳон банкининг имтиёзли кредит маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошка манбалар 2021 йил июнь III. Катта ҳажмдаги маълумотларни тезкор таҳлил қилиш технологияларини жорий этиш ва мавжуд инфраструктурани янгилаш 4. Катта ҳажмдаги маълумотларни бошқариш ва таҳлил қилиш имконини берувчи «Big Data» технологияларини йўлга қўйиш. 4.1. «Big Data» технологиясини жорий этиш ва ундан фойдаланиш бўйича ходимлар малакасини ошириш. Давлат бюджети, Жахон банкининг имтиёзли кредит маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар 2021 йил ноябрь Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 4.2. Жаҳон банки ва Россия Федерал солиқ хизмати билан ҳамкорликда «Big Data» технологиясини жорий этиш бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини (паспорт, концепция, техник топшириқ, техник-иқтисодий асослар) ишлаб чиқиш. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Солиқ-сервис» давлат унитар корхонаси маблағлари 2022 йил июнь Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 4.3. Лойиҳаолди ва лойиха ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш. Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси 2022 йил сентябрь Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги марказ 4.4. Ўрнатилган тартибда тендер (конкурс) савдоларини ўтказиш. Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси 2023 йил январь Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги 4.5. Сервер ва телекоммуникация қурилмаларини харид қилиш, «Big Data» технологиясини синовдан ўтказиш ва ишга тушириш. Давлат бюджети, Жаҳон банкининг имтиёзли кредит маблағлари, қонунчиликда такиқланмаган бошқа манбалар 2023 йил июнь Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги IV. Солиқ маъмуриятчилиги жараёнларини автоматлаштириш учун фойдаланиладиган ахборот тизимлари комплексининг ягона платформасини яратиш 5. Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари комплексининг ягона платформасини яратиш. 5.1. Давлат солиқ қўмитасининг мавжуд ахборот тизимларини ягона платформага ўтказиш бўйича ривожланган давлатлар тажрибаларини, шу жумладан хорижий давлатларга хизмат сафарларини ташкил қилган ҳолда ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш. Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси 2020 йил август Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 5.2. Таклифлар дан келиб чиққан ҳолда, Ягона платформани яратиш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар, хорижий ҳамкорлар ва солиқ органларининг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш ва уларга тегишли вазифаларни белгилаш. 2020 йил октябрь Давлат солиқ қўмитаси, Вазирлик ва идоралар 5.3. Давлат солиқ қўмитасининг мавжуд ахборот тизимларининг ягона платформасини яратиш бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини (паспорт, концепция, техник топшириқ, техник-иқтисодий асослар) ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун ваколатли идорага юбориш. Давлат бюджети, Жаҳон банкининг имтиёзли кредит маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошка манбалар 2021 йил июль Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 5.4. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш. 2021 йил октябрь Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги марказ 5.5. Давлат солиқ қўмитасининг мавжуд ахборот тизимларининг ягона платформасини яратиш. Мавжуд маълумотларни ягона платформага кўчириб ўтказиш (миграция), модернизация қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш. 2023 йил октябрь Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантири ш вазирлиги 6. Солиқ аудитининг ҳар бир қадамини автомат тарзда қайд этиб борадиган ва уни ижросини назорат қиладиган (Case Management System) (Case Assesment System) тизимларни (кейинги ўринларда — солиқ аудитининг назорат тизимлари) яратиш. 6.1. Солиқ аудитини назорат тизимларини яратиш учун ривожланган давлатлар тажрибаларини ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш. Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси 2020 йил октябрь Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 6.2. Таклифлар асосида тизимни яратиш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар, хорижий ҳамкорлар ва солиқ органларининг масъул ходимларидан таркиб топган ишчи гуруҳи тузган ҳолда унинг вазифаларини белгилаш. 2020 йил ноябрь Давлат солиқ қўмитаси 6.3. Ишчи гуруҳи томонидан Солиқ аудитининг назорат тизимлари яратиш концепцияси ва техник топшириғини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда комплекс эскпертизадан ўтказиш. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» давлат унитар корхонаси маблағлари 2021 йил март Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги марказ 6.4. Солиқ аудитининг назорат тизимларини яратиш чораларини кўриш. Давлат бюджети, Жаҳон банкининг имтиёзли кредит маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар 2022 йил май Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги V. Солиқ тўловчиларга реал вақт режимида кўрсатиладиган хизматларни кенгайтириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигини ривожлантиришда замонавий технологияларни жорий қилиш 7. Солиқ тўловчиларга шахсий кабинет орқали кўрсатиладиган хизматларни кенгайтириш ҳамда мобил иловалар сонини ошириш. Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетини такомиллаштириш ва шахсий кабинетдан мобил иловалар орқали фойдаланиш имкониятини яратиш. Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси 2020 йил октябрь Давлат солиқ қўмитаси 8. Идоралараро ҳамкорлик орқали ахборот алмашинувида мавжуд муаммоларни бартараф этиш. Идоралараро электрон ҳамкорлиги натижасида олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлашнинг мониторинг тизимини жорий этиш. Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси 2020 йил ноябрь Давлат солиқ қўмитаси 9. Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иқтисодиётда хуфиёна айланмалар даражасини қисқартириш. Россия Федерациясининг Федерал солиқ хизмати билан ҳамкорликда онлайн назорат касса машиналари ва Электрон ҳисобварақ-фактураларни таҳлил қилиш орқали хуфиёна фаолият юритаётган корхоналарни марказлашган ҳолда аниқлаш тизимини жорий этиш. Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси 2021 йил август Давлат солиқ қўмитаси 10. Янги таҳрирдати Солиқ кодексини амалиётга жорий этиш ҳисобига давлат солиқ хизмати органларига юклатилган вазифалар бўйича бизнес-процессларни ишлаб чиқиш ва оптималлаштириш. 10.1. Давлат солиқ хизмати органларига юклатилган ҳар бир вазифаларни амалга оширишда ҳар бир жараён кетма-кетлигини (занжирини) методикасини ишлаб чиқиш; Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси 2021 йил декабрь Давлат солиқ қўмитаси 10.2. Вазифаларни амалга ошириш босқичларини автоматлаштириш. 2021 йил май 11. Маҳаллий бюджетлар даромадини оширишда маҳаллий солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш учун «САЙТ» тизимини кенг жорий этиш чораларини кўриш. 11.1. Солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш бўйича таҳлилларни амалга ошириш. 11.2. «САЙТ» тизимини кенг жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 2020 йил август Давлат солиқ қўмитаси, вазирликлар ва идоралар 12. Солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг ҳисобини юритишда ягона идентификатор сифатида солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)дан фойдаланишд�н жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланишга босқичма-босқич ўтиш. 12.1. Давлат солиқ қўмитасига жисмоний шахсларнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда ЖШШИР тўғрисидаги ахборотларни реал вақт режимида электрон тарзда тақдим этиш. Ижрочилар маблағлари 2020 йил август Давлат персоналлаштириш маркази, Давлат солиқ қўмитаси 12.2. СТИРдан ЖШШИРга ўтиш бўйича Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасини инвентаризациядан ўтказиш. 2020 йил сентябрь Давлат солиқ қўмитаси 12.3. Вазирлик ва идораларнинг Давлат солиқ қўмитаси билан жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни СТИР орқали олиш йўлга қўйилган ахборот тизимларини қайта кўриб чиқиш ва тегишли ўзгартиришлар киритиш. Ижрочилар маблағлари 2020 йил октябрь Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 12.4. Жисмоний шахсларни солиқ тўловчи сифатида ҳисобга олишда СТИР бериш тартибини бекор қилиш юзасидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни кўриб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 2020 йил декабрь Давлат солиқ қўмитаси, вазирликлар ва идоралар 12.5. Жисмоний шахсларга ҳисобланган солиқлар ҳисобини юритиш, улар томонидан декларацияларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашни ЖШШИР орқали амалга оширишни йўлга қўйиш. 2021 йил январь Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, Молия вазирлиги Ғазначилиги, вазирликлар ва идоралар 13. Ахборот-коммуникация технологиялари паркини янгилаш. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 28 августдаги 677-сон қарори талаблари доирасида ташкилий тадбирларни амалга ошириш. Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси 2020-2021 Давлат солиқ қўмитаси 14. Солиқ тўловчиларни сегментлаш, хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, инсон омилини тўлиқ бартараф этадиган солиқ назоратини амалга оширишни назарда тутувчи «Таҳлика-таҳлил» дастурий маҳсулини яратиш. 13.1. «Таҳлика-тахлил» дастурий маҳсули лойихасини ишлаб чиқиш. Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси 2020 йил июль Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 13.2. «Таҳлика-таҳлил» дастурий маҳсулини Молия вазирлиги ва манфаатдор вазирликлар билан келишиш. 2020 йил август 13.3. «Таҳлика-таҳлил» дастурий маҳсулини амалиётга жорий қилиш. 2020 йил октябрь 15. «Ишончли ҳамкор» лойиҳаси доирасида тижорат банклари ва бошқа ташкилотлар орқали солиқ тўловчилар ҳақидаги ахборотларни жамлаган (скоринг) хизмат турларини жорий этиш. 14.1. Мавжуд хизмат турларини танқидий қайта кўриб чиқиш. 14.2. Янги хизмат турларини жорий этиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси 2020 йил октябрь Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк 16. Юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш. 16.1. Солиқ органларининг маълумотлар базаси негизида юридик шахслар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги ягона марказлаштирилган ахборот манбаини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси 2020 йил июль-август Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги марказ, Давлат хизматлари агентлиги 16.2. Қарор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2020 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 июндаги 359-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 28 августдаги 677-сон қарорига 3-илованинг 5-позицияси чиқариб ташлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 811-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомда :

а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «шу жумладан пенялардан ташқари» сўзлари «шу жумладан, пенялар» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 12-бандда :

«а» кичик банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида шахсий ҳиссасини қўшган, иш участкасининг мураккаблиги ва муҳимлиги ҳамда меҳнатда юқори натижаларга эришган, хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажараётган малакали, ташаббускор раҳбар ва ходимларга лавозим маошининг икки баробари миқдоригача шахсий устамалар бериш»;

«б» кичик бандда :

учинчи хатбошисидаги «базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдоригача ойлик йўл карточкалари бериш ёки» сўзлари «ҳар ойда жамоа шартномасига мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда овқатланиш харажатларини қоплаш учун жамоа шартномасига мувофиқ компенсация тўловларини тўлаш»;

ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«давлат солиқ хизмати органларида ишлаб пенсияга чиққан ходимларга байрамларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баравари миқдоригача ва соғлиғини тиклаш учун бир йилда бир маротаба меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг уч баравари миқдоригача моддий ёрдам бериш»;

«в» кичик банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«давлат солиқ хизмати органлари ходимлари учун кийим-бош (жумладан спорт кийимлари ва формалари) сотиб олиш»;

«е» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Давлат солиқ қўмитасининг Ҳайъати қарорига асосан қонунчиликда тақиқланмаган бошқа харажатлар учун»;

в) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«13. Мазкур Низомнинг 12-банди «а» кичик бандининг иккинчи, бешинчи ва олтинчи ҳамда «б» кичик бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги тўловларнинг аниқ миқдори ва мезонлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ёки жамоа шартномасида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.

Бунда, махсус унвон ва кўп йил хизмат қилганлик учун ҳар ойлик устамалар миқдорини белгилашда меҳнатга ҳақ тўлашга оид Ягона тариф сеткаси бўйича оширилган тариф коэффициентлари билан бир қаторда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан устамалар, шахсий устамаларни белгилашда эса уларнинг йиғиндиси миқдорлари қўшиб ҳисоб-китоб қилинади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 5 июнь,

359-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2020 й., 09/20/359/0726-сон; 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

STRATEGIYASI

CHORA-TADBIRLARI REJASI

Soliq maʼmuriyatchiligida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 2-martdagi PF-5953-son Farmoni bilan tasdiqlangan “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Ilm, maʼrifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturiga muvofiq, axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini modernizatsiya qilish orqali soliq maʼmuriyatchiligini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish strategiyasi (keyingi oʻrinlarda — Strategiya) 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish strategiyasini amalga oshirish chora-tadbirlari rejasi (keyingi oʻrinlarda — chora-tadbirlar rejasi) 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Quyidagilar Strategiyani amalga oshirishning ustuvor yoʻnalishlari etib belgilansin:

davlat soliq xizmati organlari va soliq toʻlovchilar oʻrtasida oʻzaro aloqani masofaviy tarzga oʻtkazish, barcha ishtirokchilar oʻrtasidagi munosabatlarni axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng qoʻllash orqali toʻliq avtomatlashtirish va interaktiv davlat xizmatlari sonini kengaytirish;

davlat organlari va boshqa tashkilotlar axborot tizimlari bilan elektron hamkorlik orqali axborot almashinuvini samarali tashkil etish hamda bu borada mavjud muammolarni bartaraf qilish;

katta hajmdagi maʼlumotlarni saqlash, qayta ishlash va ulardan samarali foydalanishni tashkil etish;

“Onlayn nazorat kassa mashinalari”, “Elektron hisobvaraq-fakturalar” va boshqa markazlashgan tizimlarni keng joriy etish;

iqtisodiyotda xufiyona faoliyatni qisqartirish, shaffoflik darajasini oshirish hamda tadbirkorlik uchun teng raqobat muhitini yaratish maqsadida soliq organlari faoliyatiga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish;

zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va masofadan oʻqitish usullaridan foydalangan holda soliq sohasida ilgʻor va innovatsion texnologiyalarni egallash hamda ularni amaliyotda samarali tatbiq etish koʻnikmalarini rivojlantirish mexanizmlarini joriy qilish;

soliq nazorati tizimini soliq toʻlovchilar faoliyatiga aralashishni, shuningdek, davlat soliq xizmati organlarida “inson omili”ni hamda korrupsiya holatlarni kamaytirish imkonini beruvchi masofaviy tahlil ishlari asosida tashkil etish.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi, Moliya vazirligi hamda Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligining:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining Maʼlumotlarni qayta ishlash markazini modernizatsiya qilish va soliq maʼmuriyatchiligida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish loyihasini (keyingi oʻrinlarda — loyiha) amalga oshirish;

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining Maʼlumotlarni qayta ishlash markazining asosiy serverlarini Toshkent shahrida, zaxira serverlarini Navoiy viloyatidagi mavjud binolarni moslashtirgan holda, xalqaro standartlar asosida joylashtirish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan:

Jahon banki ekspertlari bilan birgalikda maʼlumotlarni qayta ishlash markazining bugungi kundagi holati auditdan oʻtkazilganligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan birgalikda maʼlumotlarni qayta ishlash markazini modernizatsiya qilish uchun Jahon bankining imtiyozli kreditlarini jalb etish boʻyicha dastlabki kelishuvga erishilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining Maʼlumotlarni qayta ishlash markazini modernizatsiya qilish va soliq maʼmuriyatchiligida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish loyihasi doirasida:

a) asosiy va zaxira serverlarini, shuningdek, yuridik shaxslarning yagona maʼlumotlar bazasini tashkil etilishi, Davlat soliq qoʻmitasi axborot tizimlari kompleksining yagona platformasi yaratilishi, soliq organlarining elektron hisoblash texnikalari va kommunikatsiya uskunalari parkini yangilanishi koʻzda tutilsin;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi — buyurtmachi etib belgilansin;

v) quyidagilar loyihani moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

Jahon banki tomonidan ajratiladigan imtiyozli kreditlar;

Davlat soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi mablagʻlari;

Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi “Yangi texnologiyalar” ilmiy- axborot markazi” va “Soliq-servis” davlat unitar korxonalari mablagʻlari.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi:

ikki oy muddatda Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligiga Jahon bankiga kreditlarni jalb qilish boʻyicha tegishli soʻrov joʻnatish uchun loyiha pasportini oʻrnatilgan tartibda kiritsin;

masʼul vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralar bilan birgalikda chora-tadbirlar rejasida belgilangan vazifalarning toʻla hajmda va oʻrnatilgan muddatlarda bajarilishini taʼminlasin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisiga malakali mutaxassislarni jalb etgan holda Davlat soliq qoʻmitasining Maʼlumotlarni qayta ishlash markazini modernizatsiya qilish, yagona platforma yaratish va amaliyotga joriy etish boʻyicha shartnoma asosida budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladigan vaqtinchalik mehnat jamoasini shakllantirish huquqi berilsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 5-iyundagi 359-son qaroriga 1-ILOVA

Davlat soliq qoʻmitasining Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish

1-bob. Umumiy qoidalar

Soliq maʼmuriyatchiligini taʼminlash boʻyicha davlat soliq xizmati organlarida zamonaviy axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini keng joriy etish ishlari izchil davom ettirilmoqda.

Shu bilan birga, soliq maʼmuriyatchiligini samarali amalga oshirishga hamda soliq organlariga yuklatilgan vazifalarni toʻliq bajarishga toʻsqinlik qilayotgan quyidagi kamchilik va muammolar mavjud:

birinchidan, elektron davlat xizmatlari va axborot tizimlari orqali maʼlumotlar bazasiga tushayotgan murojaatlar soni yildan-yilga keskin oshib borayotganligi sababli maʼlumotlarni tezkorlik bilan tahlil qilish imkoniyatini bermayapti;

ikkinchidan, Davlat soliq qoʻmitasining mavjud server qurilmalarining xotira hajmi bugungi kunda 90 foiz band va ularning ishlash kafolatli muddati tugagan, Maʼlumotlarni qayta ishlash markazi qurilmalari eskirgan;

uchinchidan, mavjud axborot tizimlari turli xil dasturlash tilida va bir-biriga murakkab integratsiyalashgan holda foydalanilmoqsa hamda yagona platforma mavjud emas;

toʻrtinchidan, elektron hisobvaraq-fakturalar va onlayn nazorat kassa mashinalari hamda tashqi manbalar orqali shakllangan katta hajmdagi maʼlumotlarni qayta ishlash va tezkor tahlil qilish uchun mavjud serverlar quvvati yetishmasligi oqibatida tizimda tez-tez uzilishlar vujudga kelmokda;

beshinchidan, soliq toʻlovchi bilan soliq organlari oʻrtasida maʼlumot almashinuvini taʼminlovchi yagona standart va dasturiy mahsulotlar mavjud emas;

oltinchidan, soliq bazasini kengaytirish uchun idoralararo maʼlumotlar almashish darajasi past;

yettinchidan, soliq toʻlovchilarning xuquqlarini kafolatlash uchun koʻriladigan taʼsir choralarini avtomatik segmentlash va soliq tushumlari xavfini toʻliq baholash mexanizmlari mavjud emas;

sakkizinchidan, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari yoʻnalishidagi yuqori malakali kadrlarni tayyorlashda tizimli kamchiliklar mavjud.

Ushbu kamchilik va muammolar soliq tizimini jadal rivojlantirish, soliq maʼmuriyatchiligida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini yanada rivojlantirish, soliqlar va majburiy toʻlovlarning talab darajasida yigʻilishiga va soliq toʻlovchilarga sifatli elektron davlat xizmatlari koʻrsatishga toʻsqinlik qilmoqda.

Shu munosabat bilan aniq maqsad, vazifa va asosiy yoʻnalishlarni nazarda tutuvchi Davlat soliq qoʻmitasining axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish strategiyasini ishlab chiqish alohida ahamiyat kasb etmokda.

2-bob. Strategiyaning maqsad va vazifalari

1. Strategiyaning asosiy maqsadi — soliq maʼmuriyatchiligiga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etgan holda, soliq toʻlovchilarga majburiyatlarini ixtiyoriy bajarishga sharoit yaratish hisobiga soliq yigʻimlarini oshirish, shuningdek, inson aralashuvini cheklash, qaror qabul qilish jarayonini avtomatlashtirish va yagona standartlarni joriy etish hisoblanadi.

2. Quyidagilar Strategiyaning asosiy vazifalari hisoblanadi:

davlat soliq xizmati organlarining maʼlumotlarni qayta ishlash markazini va idoralararo maʼlumotlarni uzatish tarmogini modernizatsiya qilish;

soliq maʼmuriyatchiligini avtomatlashtirishda foydalaniladigan axborot tizimlari kompleksining yagona platformasini yaratish, maʼlumotlarni vizualizatsiya qilish tizimlarini joriy etish;

katta hajmdagi maʼlumotlar bilan ishlashning samarali usullarini va ilgor biznes-tahlil (Business Intellegence, Big Data) texnologiyalarini joriy etish;

soliq maʼmuriyatchiligiga raqamli texnologiyalarni joriy etish orqali soliq toʻlovchilarga kontaktsiz elektron xizmatlarni koʻrsatishga bosqichma-bosqich oʻtish, soliq toʻlovchi shaxsiy kabinetining foydalanish doirasini kengaytirish hamda elektron xizmatlarni koʻrsatishning innovatsion usullarini joriy qilish;

“Onlayn nazorat kassa mashinalari”, “Elektron hisobvaraq-fakturalar” va boshqa markazlashgan tizimlar orqali shakllangan maʼlumotlarni qayta ishlash natijasida bozor konyunkturasini oʻrganish, qoʻshilgan qiymat soligi zanjirini nazoratga olish, tovar va xizmatlarning iqtisodiyotda harakatlanishini monitoring qilish;

soliq toʻlovchilar faoliyatiga aralashishni, shuningdek, davlat soliq xizmati organlarida “inson omili”ni hamda korrupsiya holatlarini kamaytirish imkonini beradigan soliq nazorati tizimini shakllantirish;

soliq auditining har bir qadamini avtomatik tarzda qayd etish, monitoring qilish, real vaqt rejimida maʼlumot va tahlillardan foydalanish orqali soliq tizimini takomillashtirish;

telekommunikatsiya tarmoqlari, axborot tizimlari, resurslari va maʼlumotlar bazalarini himoya qilish uchun zamonaviy texnologiyalarni joriy etishni taʼminlaydigan axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlik tahdidlarining oldini olish, ularni oʻz vaqtida aniqlash va ularga qarshi turish va bu borada kadrlar malakasini oshirish;

soliq toʻlovchi jismoniy shaxslarning hisobini yuritishda yagona identifikator sifatida soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR)dan foydalanishdan jismoniy shaxslarning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR)dan foydalanishga bosqichma-bosqich oʻtish;

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga soliq tushumlarining barqarorligini taʼminlashga erishish.

3-bob. Strategiyaning asosiy yoʻnalishlari

3.1. Xizmat koʻrsatishga yoʻnaltirilgan soliq xizmatlarini rivojlantirish

1. Soliq toʻlovchilarga shaxsiy kabinet orqali koʻrsatiladigan xizmatlarni kengaytirish.

2. Soliq toʻlovchilarga koʻrsatilayotgan xizmatlarning mobil ilovalari sonini koʻpaytirish.

3. Soliq toʻlovchilarga xizmat koʻrsatish standartlari va metodologiyasini ishlab chiqish.

4. Tijorat banklari va boshqa tashkilotlar orqali soliq toʻlovchilar haqidagi axborotlarni jamlagan (skoring) xizmat turlarini joriy etish.

3.2. Zamonaviy axborot tizimlarini joriy qilish orqali davlat soliq xizmati organlari faoliyatini yanada takomillashtirish

1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining axborot tizimlari kompleksining yagona platformasini yaratish;

2. Soliq xizmati organlarida zamonaviy biznes-tahlil (Business Intellegence) tizimini joriy etish.

3. Soliq auditini avtomat tarzda nazorat qiladigan (Case Management System, Case Assesment System) tizimni yaratish.

4. Idoralararo hamkorlik orqali axborot almashinuvida mavjud muammolarni bartaraf etish.

5. Soliq organlariga yuklanadigan vazifalar boʻyicha biznes- protsesslarni ishlab chiqish va ularni avtomatlashtirish.

6. Soliq toʻlovchi jismoniy shaxslarning hisobini yuritishda yagona identifikator sifatida soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR)dan foydalanishdan jismoniy shaxslarning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR)dan foydalanishga oʻtish.

7. Soliq toʻlovchilarni segmentlash, xavflilik darajasidan kelib chiqib, inson omilini toʻliq bartaraf etadigan soliq nazoratini amalga oshirishni nazarda tutuvchi “Tahlika-tahlil” tizimini yaratish.

8. Mahalliy budjetlar daromadini oshirishda mahalliy soliqlarning yigʻiluvchanligini oshirish uchun “sayt” tizimini keng joriy etish.

3.3. Maʼlumotlarni qayta ishlash markazining moddiy-texnika bazasini kengaytirish

1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining Maʼlumotlarni qayta ishlash markazi serverlari, hisoblash qurilmalari va boshqa texnik jihozlarini modernizatsiya qilish.

2. Maʼlumotlarni qayta ishlash markazining asosiy va zaxira binolarining Muhandislik infratuzilmasini modernizatsiya qilish.

3. Davlat soliq xizmati organlarining telekommunikatsiya qurilmalari va axborot xavfsizligini taʼminlovchi tizimlarini modernizatsiya qilish.

4. Katta hajmdagi maʼlumotlarni boshqarish va tahlil qilish imkonini beruvchi “Big Data” texnologiyasini yoʻlga qoʻyish.

5. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari parkini bosqichma-bosqich yangilash.

4-bob. Kutilayotgan natijalar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi maʼlumotlar bazasining hajmi 1 petabaytga va maʼlumotlarni qayta ishlash hamda tahlil qilish tezligi 10 baravargacha oshadi.

2. Soliq toʻlovchilarga koʻrsatiladigan elektron davlat xizmatlarining sifati oshadi va soliqlarni ixtiyoriy toʻlash darajasi 90 foizgacha yetkaziladi.

3. “Onlayn nazorat kassa mashinalari”, “Elektron hisobvaraq-fakturalar” va boshqa markazlashgan tizimlar orqali shakllangan katta hajmdagi maʼlumotlarni qayta ishlash natijasida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga qoʻshimcha tushumlar jalb qilinadi.

4. Soliq organlariga yuklanadigan vazifalar boʻyicha biznes-protsesslar ishlab chiqilishi, takrorlanishlar va texnik ishlar qisqarishi hisobiga mehnat unumdorligi ortadi.

5. Yagona platformani yaratish orqali maʼlumotlarni kiritish, toʻplash, shakllantirish, tahlil qilish qulay va soddalashuvi natijasida soliq hisobotlarini topshirish jarayoni 5 — 7 barobarga qisqaradi.

6. Tizimga malakali kadrlarni tayyorlash uchun masofaviy taʼlim imkoniyatlari kengayadi.

7. Axborotlar maxfiyligini taʼminlash va tashqi xavflardan himoya qilish hamda maʼlumotlarni xavfsiz va ishonchli saqlash imkoniyatlari 100 foizgacha yetkaziladi.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 5-iyundagi 359-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining Maʼlumotlarni qayta ishlash markazini modernizatsiya qilish va soliq maʼmuriyatchiligida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish strategiyasini amalga oshirish

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Moliyalashtirish manbai Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Maʼlumotlarni qayta ishlash markazi infratuzilmasini takomillashtirish hamda server, telekommunikatsiya va dasturiy taʼminotlarni xarid qilish 1. Maʼlumotlarni qayta ishlash markazi serverlari, hisoblash qurilmalari va boshqa texnik jihozlarini modernizatsiya qilish. 1.1. Jahon banki bilan hamkorlikda Davlat soliq qoʻmitasining Maʼlumotlarni qayta ishlash markazi serverlari va boshqa texnik jihozlarini modernizatsiya qilish boʻyicha loyihaoldi va loyiha hujjatlarni (pasport, konsepsiya, texnik topshiriq, texnik-iqtisodiy asoslar) ishlab chiqish. Davlat budjeti, Jahon bankining imtiyozli kredit mablagʻlari, qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar 2020-yil iyul Davlat soliq qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 1.2. Loyihaoldi va loyiha hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish. Davlat soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat soliq qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi) Davlat budjeti, Jahon bankining imtiyozli kredit mablagʻlari, qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar 2020-yil sentabr Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK (keyingi oʻrinlarda — Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi huzuridagi markaz), Davlat soliq qoʻmitasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 1.3. Oʻrnatilgan tartibda tender (tanlov) savdolarini oʻtkazish. 2020-yil dekabr 1.4. Maʼlumotlarni qayta ishlash markazi serverlari, hisoblash qurilmalari va boshqa texnik jihozlarini xarid qilish, oʻrnatish va maʼlumotlarni yangi serverlarga koʻchirish (migratsiya). 2021-yil iyul Davlat soliq qoʻmitasi 2. Maʼlumotlarni qayta ishlash markazining asosiy va zaxira binolaridagi muhandislik infratuzilmasini modernizatsiya qilish. 2.1. Jahon banki bilan hamkorlikda Maʼlumotlarni qayta ishlash markazining asosiy va zaxira binolaridagi muxandislik infratuzilmasini modernizatsiya qilish boʻyicha loyihaoldi va loyixa hujjatlarini (pasport, konsepsiya, texnik topshiriq, texnik-iqtisodiy asoslar) ishlab chiqish. Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi “Yangi texnologiyalar” ilmiy-axborot markazi” davlat unitar korxonasi mablagʻlari 2020-yil iyul Davlat soliq qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Qurilish vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 2.2. Loyihaoldi va loyiha hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish. Davlat soliq qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi 2020-yil sentabr Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi huzuridagi markaz, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 2.3. Oʻrnatilgan tartibda tender (konkurs) savdolarini oʻtkazish. Davlat soliq qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi 2020-yil dekabr Davlat soliq qoʻmitasi, Moliya vazirligi 2.4. Maʼlumotlarni qayta ishlash markazining asosiy va zaxira binolaridagi muxandislik infratuzilmasini modernizatsiya qilish. Jahon bankining imtiyozli kredit mablagʻlari, qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar 2021-yil may Davlat soliq qoʻmitasi, Qurilish vazirligi, Moliya vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi II. Davlat soliq xizmati organlarining kommunikatsiya qurilmalari va axborot xavfsizligini taʼminlash tizimlarini modernizatsiya qilish 3. Davlat soliq xizmati organlarining telekommunikatsiya qurilmalari va axborot xavfsizligini taʼminlovchi tizimlarini modernizatsiya qilish. 3.1. Jahon banki bilan hamkorlikda Davlat soliq xizmati organlarining barcha boʻgʻinlaridagi telekommunikatsiya tarmogʻini va axborotlar xavfsizligini taʼminlovchi tizimlarni zamonaviy talablar asosida modernizatsiya qilish boʻyicha loyihaoldi va loyiha hujjatlarini (pasport, konsepsiya, texnik topshiriq, texnik-iqtisodiy asoslar) ishlab chiqish. Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi “Yangi texnologiyalar” ilmiy-axborot markazi” davlat unitar korxonasi mablagʻlari 2020-yil iyul Davlat soliq qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 3.2. Loyihaoldi va loyiha hujjatlarini kompleks ekspertizadan oʻtkazish. Davlat soliq qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi 2020-yil sentabr Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi huzuridagi markaz, Davlat soliq qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida nazorat boʻyicha inspeksiyasi, Kiberxavfsizlik markazi 3.3. Oʻrnatilgan tartibda tender (konkurs) savdolarini oʻtkazish. Davlat soliq qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi 2020-yil dekabr Davlat soliq qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 3.4. Davlat soliq xizmati organlarining barcha boʻgʻinlaridagi telekommunikatsiya tarmogʻini va axborotlar xavfsizligini taminlovchi tizimlarni zamonaviy talablar asosida modernizatsiya qilish. Davlat budjeti, Jahon bankining imtiyozli kredit mablagʻlari, qonunchilikda taqiqlanmagan boshka manbalar 2021-yil iyun III. Katta hajmdagi maʼlumotlarni tezkor tahlil qilish texnologiyalarini joriy etish va mavjud infrastrukturani yangilash 4. Katta hajmdagi maʼlumotlarni boshqarish va tahlil qilish imkonini beruvchi “Big Data” texnologiyalarini yoʻlga qoʻyish. 4.1. “Big Data” texnologiyasini joriy etish va undan foydalanish boʻyicha xodimlar malakasini oshirish. Davlat budjeti, Jaxon bankining imtiyozli kredit mablagʻlari, qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar 2021-yil noyabr Davlat soliq qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 4.2. Jahon banki va Rossiya Federal soliq xizmati bilan hamkorlikda “Big Data” texnologiyasini joriy etish boʻyicha loyihaoldi va loyiha hujjatlarini (pasport, konsepsiya, texnik topshiriq, texnik-iqtisodiy asoslar) ishlab chiqish. Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi “Soliq-servis” davlat unitar korxonasi mablagʻlari 2022-yil iyun Davlat soliq qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 4.3. Loyihaoldi va loyixa hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish. Davlat soliq qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi 2022-yil sentabr Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi huzuridagi markaz 4.4. Oʻrnatilgan tartibda tender (konkurs) savdolarini oʻtkazish. Davlat soliq qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi 2023-yil yanvar Davlat soliq qoʻmitasi, Moliya vazirligi 4.5. Server va telekommunikatsiya qurilmalarini xarid qilish, “Big Data” texnologiyasini sinovdan oʻtkazish va ishga tushirish. Davlat budjeti, Jahon bankining imtiyozli kredit mablagʻlari, qonunchilikda takiqlanmagan boshqa manbalar 2023-yil iyun Davlat soliq qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi IV. Soliq maʼmuriyatchiligi jarayonlarini avtomatlashtirish uchun foydalaniladigan axborot tizimlari kompleksining yagona platformasini yaratish 5. Davlat soliq qoʻmitasining axborot tizimlari kompleksining yagona platformasini yaratish. 5.1. Davlat soliq qoʻmitasining mavjud axborot tizimlarini yagona platformaga oʻtkazish boʻyicha rivojlangan davlatlar tajribalarini, shu jumladan xorijiy davlatlarga xizmat safarlarini tashkil qilgan holda oʻrganish va takliflar tayyorlash. Davlat soliq qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi 2020-yil avgust Davlat soliq qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 5.2. Takliflar dan kelib chiqqan holda, Yagona platformani yaratish boʻyicha manfaatdor vazirlik va idoralar, xorijiy hamkorlar va soliq organlarining masʼul xodimlaridan iborat ishchi guruhi tuzish va ularga tegishli vazifalarni belgilash. 2020-yil oktabr Davlat soliq qoʻmitasi, Vazirlik va idoralar 5.3. Davlat soliq qoʻmitasining mavjud axborot tizimlarining yagona platformasini yaratish boʻyicha loyihaoldi va loyiha hujjatlarini (pasport, konsepsiya, texnik topshiriq, texnik-iqtisodiy asoslar) ishlab chiqish va ekspertizadan oʻtkazish uchun vakolatli idoraga yuborish. Davlat budjeti, Jahon bankining imtiyozli kredit mablagʻlari, qonunchilikda taqiqlanmagan boshka manbalar 2021-yil iyul Davlat soliq qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 5.4. Loyihaoldi va loyiha hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish. 2021-yil oktabr Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi huzuridagi markaz 5.5. Davlat soliq qoʻmitasining mavjud axborot tizimlarining yagona platformasini yaratish. Mavjud maʼlumotlarni yagona platformaga koʻchirib oʻtkazish (migratsiya), modernizatsiya qilish, axborot xavfsizligini taʼminlash. 2023-yil oktabr Davlat soliq qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantiri sh vazirligi 6. Soliq auditining har bir qadamini avtomat tarzda qayd etib boradigan va uni ijrosini nazorat qiladigan (Case Management System) (Case Assesment System) tizimlarni (keyingi oʻrinlarda — soliq auditining nazorat tizimlari) yaratish. 6.1. Soliq auditini nazorat tizimlarini yaratish uchun rivojlangan davlatlar tajribalarini oʻrganish va takliflar tayyorlash. Davlat soliq qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi 2020-yil oktabr Davlat soliq qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 6.2. Takliflar asosida tizimni yaratish boʻyicha manfaatdor vazirlik va idoralar, xorijiy hamkorlar va soliq organlarining masʼul xodimlaridan tarkib topgan ishchi guruhi tuzgan holda uning vazifalarini belgilash. 2020-yil noyabr Davlat soliq qoʻmitasi 6.3. Ishchi guruhi tomonidan Soliq auditining nazorat tizimlari yaratish konsepsiyasi va texnik topshirigʻini ishlab chiqish hamda belgilangan tartibda kompleks eskpertizadan oʻtkazish. Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi “Yangi texnologiyalar” ilmiy-axborot markazi” davlat unitar korxonasi mablagʻlari 2021-yil mart Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi huzuridagi markaz 6.4. Soliq auditining nazorat tizimlarini yaratish choralarini koʻrish. Davlat budjeti, Jahon bankining imtiyozli kredit mablagʻlari, qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar 2022-yil may Davlat soliq qoʻmitasi, Moliya vazirligi V. Soliq toʻlovchilarga real vaqt rejimida koʻrsatiladigan xizmatlarni kengaytirish hamda soliq maʼmuriyatchiligini rivojlantirishda zamonaviy texnologiyalarni joriy qilish 7. Soliq toʻlovchilarga shaxsiy kabinet orqali koʻrsatiladigan xizmatlarni kengaytirish hamda mobil ilovalar sonini oshirish. Soliq toʻlovchilarning shaxsiy kabinetini takomillashtirish va shaxsiy kabinetdan mobil ilovalar orqali foydalanish imkoniyatini yaratish. Davlat soliq qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi 2020-yil oktabr Davlat soliq qoʻmitasi 8. Idoralararo hamkorlik orqali axborot almashinuvida mavjud muammolarni bartaraf etish. Idoralararo elektron hamkorligi natijasida olingan maʼlumotlarni tahlil qilish va qayta ishlashning monitoring tizimini joriy etish. Davlat soliq qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi 2020-yil noyabr Davlat soliq qoʻmitasi 9. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda iqtisodiyotda xufiyona aylanmalar darajasini qisqartirish. Rossiya Federatsiyasining Federal soliq xizmati bilan hamkorlikda onlayn nazorat kassa mashinalari va Elektron hisobvaraq-fakturalarni tahlil qilish orqali xufiyona faoliyat yuritayotgan korxonalarni markazlashgan holda aniqlash tizimini joriy etish. Davlat soliq qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi 2021-yil avgust Davlat soliq qoʻmitasi 10. Yangi tahrirdati Soliq kodeksini amaliyotga joriy etish hisobiga davlat soliq xizmati organlariga yuklatilgan vazifalar boʻyicha biznes-protsesslarni ishlab chiqish va optimallashtirish. 10.1. Davlat soliq xizmati organlariga yuklatilgan har bir vazifalarni amalga oshirishda har bir jarayon ketma-ketligini (zanjirini) metodikasini ishlab chiqish; Davlat soliq qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi 2021-yil dekabr Davlat soliq qoʻmitasi 10.2. Vazifalarni amalga oshirish bosqichlarini avtomatlashtirish. 2021-yil may 11. Mahalliy budjetlar daromadini oshirishda mahalliy soliqlarning yigʻiluvchanligini oshirish uchun “SAYT” tizimini keng joriy etish choralarini koʻrish. 11.1. Soliqlarning yigʻiluvchanligini oshirish boʻyicha tahlillarni amalga oshirish. 11.2. “SAYT” tizimini keng joriy etish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 2020-yil avgust Davlat soliq qoʻmitasi, vazirliklar va idoralar 12. Soliq toʻlovchi jismoniy shaxslarning hisobini yuritishda yagona identifikator sifatida soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR)dan foydalanishd�n jismoniy shaxslarning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR)dan foydalanishga bosqichma-bosqich oʻtish. 12.1. Davlat soliq qoʻmitasiga jismoniy shaxslarning pasport seriyasi va raqami hamda JSHSHIR toʻgʻrisidagi axborotlarni real vaqt rejimida elektron tarzda taqdim etish. Ijrochilar mablagʻlari 2020-yil avgust Davlat personallashtirish markazi, Davlat soliq qoʻmitasi 12.2. STIRdan JSHSHIRga oʻtish boʻyicha Davlat soliq qoʻmitasining maʼlumotlar bazasini inventarizatsiyadan oʻtkazish. 2020-yil sentabr Davlat soliq qoʻmitasi 12.3. Vazirlik va idoralarning Davlat soliq qoʻmitasi bilan jismoniy shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni STIR orqali olish yoʻlga qoʻyilgan axborot tizimlarini qayta koʻrib chiqish va tegishli oʻzgartirishlar kiritish. Ijrochilar mablagʻlari 2020-yil oktabr Davlat soliq qoʻmitasi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 12.4. Jismoniy shaxslarni soliq toʻlovchi sifatida hisobga olishda STIR berish tartibini bekor qilish yuzasidan meʼyoriy-huquqiy hujjatlarni koʻrib chiqib Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 2020-yil dekabr Davlat soliq qoʻmitasi, vazirliklar va idoralar 12.5. Jismoniy shaxslarga hisoblangan soliqlar hisobini yuritish, ular tomonidan deklaratsiyalarni taqdim etish va soliqlarni toʻlashni JSHSHIR orqali amalga oshirishni yoʻlga qoʻyish. 2021-yil yanvar Davlat soliq qoʻmitasi, Markaziy bank, Moliya vazirligi Gʻaznachiligi, vazirliklar va idoralar 13. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari parkini yangilash. Vazirlar Mahkamasining “Davlat soliq xizmati organlari faoliyatini huquqiy tartibga solishni yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2017-yil 28-avgustdagi 677-son qarori talablari doirasida tashkiliy tadbirlarni amalga oshirish. Davlat soliq qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi 2020-2021 Davlat soliq qoʻmitasi 14. Soliq toʻlovchilarni segmentlash, xavflilik darajasidan kelib chiqib, inson omilini toʻliq bartaraf etadigan soliq nazoratini amalga oshirishni nazarda tutuvchi “Tahlika-tahlil” dasturiy mahsulini yaratish. 13.1. “Tahlika-taxlil” dasturiy mahsuli loyixasini ishlab chiqish. Davlat soliq qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi 2020-yil iyul Davlat soliq qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 13.2. “Tahlika-tahlil” dasturiy mahsulini Moliya vazirligi va manfaatdor vazirliklar bilan kelishish. 2020-yil avgust 13.3. “Tahlika-tahlil” dasturiy mahsulini amaliyotga joriy qilish. 2020-yil oktabr 15. “Ishonchli hamkor” loyihasi doirasida tijorat banklari va boshqa tashkilotlar orqali soliq toʻlovchilar haqidagi axborotlarni jamlagan (skoring) xizmat turlarini joriy etish. 14.1. Mavjud xizmat turlarini tanqidiy qayta koʻrib chiqish. 14.2. Yangi xizmat turlarini joriy etish yuzasidan normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. Davlat soliq qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi 2020-yil oktabr Davlat soliq qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Markaziy bank 16. Yuridik shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻish, qayta ishlash va saqlash mexanizmlarini yanada takomillashtirish. 16.1. Soliq organlarining maʼlumotlar bazasi negizida yuridik shaxslar, shu jumladan tadbirkorlik subyektlari toʻgʻrisidagi yagona markazlashtirilgan axborot manbaini yaratish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarori loyihasini ishlab chiqish. Davlat soliq qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi 2020-yil iyul-avgust Davlat soliq qoʻmitasi, Davlat statistika qoʻmitasi, Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi huzuridagi markaz, Davlat xizmatlari agentligi 16.2. Qaror loyihasini tegishli vazirlik va idoralar bilan kelishgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2020-yil sentabr

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 5-iyundagi 359-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining “Davlat soliq xizmati organlari faoliyatini huquqiy tartibga solishni yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2017-yil 28-avgustdagi 677-son qaroriga 3-ilovaning 5-pozitsiyasi chiqarib tashlansin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 9-oktabrdagi 811-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “shu jumladan penyalardan tashqari” soʻzlari “shu jumladan, penyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 12-bandda :

“a” kichik bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“mamlakat iqtisodiy manfaatlarini himoya qilish borasida shaxsiy hissasini qoʻshgan, ish uchastkasining murakkabligi va muhimligi hamda mehnatda yuqori natijalarga erishgan, xizmat vazifalarini sidqidildan va samarali bajarayotgan malakali, tashabbuskor rahbar va xodimlarga lavozim maoshining ikki barobari miqdorigacha shaxsiy ustamalar berish”;

“b” kichik bandda :

uchinchi xatboshisidagi “bazaviy hisoblash miqdorining bir barobari miqdorigacha oylik yoʻl kartochkalari berish yoki” soʻzlari “har oyda jamoa shartnomasiga muvofiq” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“xodimlarni ijtimoiy muhofaza qilish va ularning mehnati samaradorligini oshirish maqsadida har oyda ovqatlanish xarajatlarini qoplash uchun jamoa shartnomasiga muvofiq kompensatsiya toʻlovlarini toʻlash”;

oʻninchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“davlat soliq xizmati organlarida ishlab pensiyaga chiqqan xodimlarga bayramlarda mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining bir baravari miqdorigacha va sogʻligʻini tiklash uchun bir yilda bir marotaba mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining uch baravari miqdorigacha moddiy yordam berish”;

“v” kichik bandning yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“davlat soliq xizmati organlari xodimlari uchun kiyim-bosh (jumladan sport kiyimlari va formalari) sotib olish”;

“e” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Davlat soliq qoʻmitasining Hayʼati qaroriga asosan qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa xarajatlar uchun”;

v) 13-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“13. Mazkur Nizomning 12-bandi “a” kichik bandining ikkinchi, beshinchi va oltinchi hamda “b” kichik bandining uchinchi va toʻrtinchi xatboshilardagi toʻlovlarning aniq miqdori va mezonlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan belgilangan yoki jamoa shartnomasida koʻrsatilgan tartibda amalga oshiriladi.

Bunda, maxsus unvon va koʻp yil xizmat qilganlik uchun har oylik ustamalar miqdorini belgilashda mehnatga haq toʻlashga oid Yagona tarif setkasi boʻyicha oshirilgan tarif koeffitsiyentlari bilan bir qatorda budjet muassasalari va tashkilotlari xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish maxsus jamgʻarmasidan ustamalar, shaxsiy ustamalarni belgilashda esa ularning yigʻindisi miqdorlari qoʻshib hisob-kitob qilinadi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 5-iyun,

359-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 06.06.2020-y., 09/20/359/0726-son; 30.04.2021-y., 09/21/258/0400-son)

lex.uz