UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 10-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 10 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 июня 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 June 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

МЕЗОНЛАРИ

ТАРКИБИ

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини самарали ташкил этиш, бу борадаги ишларга вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини фаол жалб этиш, шунингдек, ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий, маданий ва оммавий спорт тадбирларини ўтказишда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ҳарбий-маъмурий секторларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини баҳолаш бўйича танлов ўтказишнинг асосий мақсади ва вазифаларини, танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда танлов иштирокчиларини баҳолаш ва ғолибларни тақдирлаш тартибини назарда тутувчи Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича ташкилий ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича ташкилий ишчи гуруҳ (Б. Курбанов):

жойларда ҳарбий-маъмурий секторлар томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин;

зарур ҳолларда, ушбу ишчи гуруҳ фаолиятига бошқа вазирлик ва идораларнинг вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш чораларини кўрсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий органлари билан биргаликда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар сифатли ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июндаги 369-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танлов (кейинги ўринларда — танлов) ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Танлов Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳарбий-маъмурий секторлари (кейинги ўринларда — ҳарбий-маъмурий секторлар) ўртасида ҳар йили 1 январдан 20 декабргача ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ўтказилади.

3. Ҳарбий-маъмурий секторларнинг ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишлари — аввало, ёшларда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, уларни ўз фуқаролик бурчи ва конституциявий мажбуриятларини бажариш, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар этиб тарбиялашга йўналтирилган кўп босқичли, тизимли, мақсадли ва мувофиқлаштирилган фаолиятидир.

4. Ҳарбий-маъмурий секторлар томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисобот ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1 санасигача (декабрь ойи ҳисоботи 20 санасигача) электрон кўринишда ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарининг (ўринбосарининг) электрон рақамли имзоси билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тақдим этилади.

5. Ҳарбий-маъмурий секторлар ҳисоботларида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ўтказилган тадбирларнинг умумий сони, кўлами, аҳолининг қамраб олиниши ва натижадорлиги;

вилоят миқёсида ҳамда бевосита ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари ва аъзолари томонидан ўтказилган ҳар бир тадбирнинг шакли;

оммавий ахборот воситаларида ёритилган тадбирлар (оммавий ахборот воситаларда ёритилган куни, телекўрсатув, радиоэшиттириш номи, газета, журнал ва расмий сайтларда чоп этилган мақолаларнинг номи ва муаллифи);

мавсум давомида мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган тадбирларни ташкил этишда ташаббускорлик ва фаоллик кўрсатган туман ва шаҳар ҳокимлиги вакиллари, ҳарбий қисм ва муассасалар командир ҳамда бошлиқлари ва уларнинг эришган натижалари.

2-боб. Танлов ўтказишнинг асосий мақсади ва вазифалари

6. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимиз, анъаналаримизга содиқлик, ёшлар ўртасида Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, «оммавий маданият» кўринишидаги салбий иллатларни ёшларга тушунтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг замонавий шакл, усул ва воситаларини ҳаётга кенг татбиқ этиш танловни ўтказишнинг асосий мақсади ҳисобланади.

7. Қуйидагилар танловни ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, давлат органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда чақирув ёшидаги ёшларни ва ҳарбий хизматчиларни доимий асосда ахлоқий-руҳий, маънавий-маърифий тайёрлаш, шунингдек, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда юксак маънавий-ахлоқий сифатлари ва фаол ҳаётий позициясини шакллантириш, содир бўлаётган ҳодисаларга дахлдорлик ва Ватан тақдири учун уларда жавобгарлик туйғусини мустаҳкамлаш;

Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда фуқаролик жамиятининг барча институтлари, аҳолининг кенг қатламлари фаол иштирокида барча зарур шарт-шароитларни яратган ҳолда, ёшларнинг маънавий-маърифий, маданий, жисмоний даражаси ва билимларини оширишга қаратилган турли маданий-ҳордиқ ва оммавий-спорт тадбирларини ўтказиш;

ҳарбий хизматчилар ва чақирув ёшидаги ёшларни ахлоқий-руҳий жиҳатдан етук этиб тарбиялаш ишларини ташкил этиш, шунингдек, таълим муассасаларида бошланғич чақирувгача бўлган ёшларни тайёрлашни ташкил этиш жараёнини назорат қилиш, таълим муассасаларининг ўқув-моддий базасини такомиллаштириб бориш, ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ижтимоий фаоллигини ошириш;

ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, жисмонан соғлом ва баркамол авлод этиб тарбиялаш;

ёшларнинг интеллектуал ва маданий (бадиий-эстетик) савиясини ошириш мақсадида улар орасида китобхонликни тарғиб қилиш, жаҳон илм-фани, санъати намуналари билан мунтазам равишда таништириб бориш, шунингдек, замонавий фикрлайдиган, билим ва дунёқараши кенг, бугунги кун талабларига жавоб берадиган кадрларни тайёрлаш.

3-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

8. Танлов Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича ташкилий ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ташкилий ишчи гуруҳ) томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ташкилий ишчи гуруҳнинг ишчи органи ҳисобланади ва ҳар йили 1 январь куни танлов бошланганлиги юзасидан эълон беради.

Тегишли манфаатдор вазирлик ва идораларнинг масъул шахслари ишчи орган фаолиятида ўз таклифлари билан иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси ҳар ой ҳарбий-маъмурий секторлардан келиб тушган ҳисоботларни ўрганиб чиқади ҳамда балларни белгилаб беради, йил давомида ўсиб борувчи баллар жамламасини ҳисоблаб юритади.

9. Қуйидагилар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ташкил этиладиган ва ўтказиладиган тадбирларнинг асосий шакллари ҳисобланади:

оммавий-спорт ишлари, марафонлар, спортнинг ўйин турлари (футбол, волейбол, регби ва бошқалар), «Темурбеклар», «Ёш қутқарувчи» каби ҳарбий-спорт ўйинларини, «Ҳарбий китобхон» каби танловларни ташкил этиш ва ўтказиш;

ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан таништириш, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намуналари намойишларини ташкил этиш мақсадида ёшларнинг ҳарбий қисм ва муассасаларга ташрифини ташкил этиш;

ҳарбий-маъмурий сектор раҳбариятининг ёшлар билан тематик учрашувларини ташкил этиш;

вилоят, туман, шаҳар марказларида бадиий ҳаваскорлик гуруҳларининг чиқишлари, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиши, қўл жанги бўйича чиқишлар, ҳарбий оркестрларнинг мусиқали (дефиле) чиқишлари, фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари ва бошқаларни ўз ичига олувчи ҳарбий-ватанпарварлик фестивалларини ўтказиш;

ёшларнинг интеллектуал савияси ва маданиятини юксалтиришга қаратилган турли ижодий танловлар (бадиий, театрлаштирилган ва бошқалар) ўтказиш;

мактабгача таълим ташкилотларида болалар эрталикларини ўтказиш ҳамда Ватанга садоқат, авлодлар қаҳрамонлигини мадҳ қилишга қаратилган «Мен ҳам ҳарбий бўламан!» шиори остида турли эстафеталар ташкил этиш ва ўтказиш;

касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда ватанпарварлик руҳидаги «Мардлик ва жасорат», «Тинчлик», «Мустақиллик» каби жасорат дарсларини ташкил этиш ва ўтказиш;

муддатли ҳарбий хизматга тантанали кузатиш ва кутиб олиш, Ватанга қасамёд маросимларида, муддатли ҳарбий хизматчиларга имтиёзли тавсияномалар топшириш тадбирларида, курсантларнинг битирув кечаларида ёшларнинг иштирокини таъминлаш;

ёшлар иштирокида «Эъзоз», «Эҳтиром», «Авлодлар учрашуви» номли маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;

мактабгача таълим ташкилотлари билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш, тарбияланувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда уларнинг ўқув-моддий базасини такомиллаштириш;

ёшлар иштирокида ҳарбий-маъмурий секторлар ва ҳарбий қисм қўмондонлиги раҳбарлигида давлатимиз раҳбариятининг ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига кўрсатаётган ғамхўрлиги, уларга берилаётган имтиёзлар, жамиятимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари тўғрисидаги, шунингдек, ҳарбий хизматни ўташ ва Ватан ҳимояси ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлигини тарғиб қилувчи учрашувлар ва очиқ мулоқотлар ташкил этиш ва ўтказиш.

4-боб. Танлов иштирокчиларини баҳолаш ва ғолибларни тақдирлаш

10. Ҳарбий-маъмурий секторлар томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида амалга оширилган тадбирлар (ватанпарварлик, маданий-маърифий, оммавий-спорт, тарғибот-ташвиқот ва бошқалар) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ мезонлар асосида баҳоланади.

11. Танлов ғолиблари ўсиб борувчи баллар жамламаси асосида аниқланади.

Танлов натижаларига кўра баллар тенг бўлиб қолган тақдирда, ғолиблар Ташкилий ишчи гуруҳ аъзолари (котибдан ташқари) орасида яширин овоз бериш йўли билан аниқланади. Овозлар тенг бўлиб қолганда эса, Ташкилий ишчи гуруҳ раҳбарининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.

12. Июнь-июль ойларида ҳарбий маъмурий секторлар томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ўтказилаётган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ўтказилаётган ишларни баҳолаш бўйича ташкилий ишчи гуруҳ аъзоларидан бирининг раҳбарлигида оралиқ якун ясаш ўтказилади, бунда унинг давомида кўрик-танлов боришининг қисқа таҳлили, мавжуд камчиликлар ва ушбу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилади.

13. Танловнинг якуний натижалари ғолибларни кўрсатган ҳолда, Ташкилий ишчи гуруҳ баённомаси билан расмийлаштирилади ва ҳар йили декабрь ойининг 25 санасигача ҳарбий-маъмурий секторларга электрон шаклда тегишли ахборот тизими орқали юборилади.

14. Танлов натижалари ҳар йили январь ойида «Ватан ҳимоячилари куни» байрами арафасида ўтказиладиган тантанали тадбирда эълон қилинади ва ғолиблар тақдирланади.

15. Танлов ғолибларини тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ташкилий ишчи гуруҳ таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

16. Танлов натижаларидан норози бўлган ҳарбий-маъмурий секторлар Ташкилий ишчи гуруҳ раҳбарининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига (кейинги ўринларда — апелляция комиссияси) ҳар йили декабрь ойининг 25 санасидан бошлаб 3 кун давомида апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Апелляция 3 кун ичида кўриб чиқилиши лозим.

17. Апелляция комиссияси таркибига Ташкилий ишчи гуруҳ фаолиятида иштирок этмаган вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ўринбосарлари орасидан комиссия раиси ва тўққиз нафар аъзо киритилади.

18. Ҳарбий-маъмурий секторларнинг апелляциясини кўриб чиқишда уларнинг вакиллари иштирок этиши мумкин.

19. Апелляция комиссияси ҳарбий-маъмурий секторнинг апелляциясини кўриб чиқиб, унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилади.

20. Апелляция комиссияси тегишли қарорни тегишли ҳарбий-маъмурий секторга етказилишини таъминлайди.

21. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танлов ўтказиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддати 1-босқич Мудофаа вазирлиги Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танловни эълон қилади Ҳар йили 1 январь 2-босқич Ҳарбий-маъмурий секторлар Қуйидаги тадбирларни амалга оширади: оммавий-спорт ишлари, «Темурбеклар», «Ёш қутқарувчи» каби ҳарбий-спорт ўйинлари; ёшларнинг интеллектуал савияси ва маданиятини юксалтиришга қаратилган турли ижодий танловлар; ёшлар иштирокида «Эъзоз», «Эҳтиром», «Авлодлар учрашуви» номли маънавий-маърифий тадбирлар; касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда ватанпарварлик руҳидаги «Мардлик ва жасорат», «Тинчлик», «Мустақиллик» каби жасорат дарслари; мактабгача таълим ташкилотларида болалар эрталикларини ўтказиш ҳамда Ватанга содиқлик, авлодлар қаҳрамонлигини мадҳ қилишга қаратилган «Мен ҳам ҳарбий бўламан!» шиори остида турли эстафеталар. 1 январь — 20 декабрь 3-босқич Ҳарбий-маъмурий секторлар Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тақдим этади. Ҳар ойнинг 1 санасигача (декабрь ойида — 20 декабрь) 4-босқич Мудофаа вазирлиги 1. Ҳарбий-маъмурий секторлардан келиб тушган ҳисоботларни ўрганиб чиқади ҳамда балларни белгилаб беради. 2. Ўсиб борувчи баллар жамламасини ҳисоблаб боради. 1. Ҳар ойнинг 5 санасигача 2. Йил давомида 5-босқич Ташкилий ишчи гуруҳ 1. Танловнинг якуний натижалари ғолибларини баённома билан расмийлаштиради ва ҳарбий-маъмурий секторларга электрон шаклда тегишли ахборот тизими орқали юборади. 2. Танлов натижаларини ҳар йили январь ойида «Ватан ҳимоячилари куни» байрами арафасида ўтказиладиган тантанали тадбирда эълон қилади ва ғолибларни тақдирлайди. ҳар йили декабрь ойининг 25 санасигача ҳар йили январь ойининг 14 санасигача

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ҳарбий-маъмурий секторлар томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида амалга оширилган тадбирларни баҳолаш

Т/р Тадбир номи Балл I. Ватанпарварлик тарбияси бўйича 1. Тадбирлар сони 10 тадан 50 тагача бўлганда 3 2. Тадбирлар сони 51 тадан 100 тагача бўлганда 4 3. Тадбирлар сони 101 тадан 150 тагача бўлганда 5 Изоҳ. Мазкур ҳисоб куйидаги тарзда амалга оширилади: ой давомида ўтказилган тадбирлар сони вилоят ҳудудида жойлашган ҳарбий қисм (муассасалар) сонига бўлинади ва натижадаги сон инобатга олинади. II. Тадбирлар миқёси умумий тадбирлар сонига фоиз ҳисобида (қатнашувчилар сони: кичик миқёс — 100 нафаргача, ўрта миқёс — 1000 нафаргача, катта миқёс — 1000 нафардан кўп) 4. Катта ва ўрта миқёсдаги тадбирлар сони умумий тадбирлар сонининг 50 фоиздан кам бўлганда 1 5. Катта ва ўрта миқёсдаги тадбирлар сони умумий тадбирлар сонининг 51 фоиздан 74 фоизгача бўлганда 2 6. Катта ва ўрта миқёсдаги тадбирлар сони умумий тадбирлар сонининг 75 фоизидан кўп бўлганда 3 III. Тадбирлар даражаси 7. Туман (шаҳар) даражасидаги ҳар бир тадбир учун 1 8. Вилоят даражасидаги ҳар бир тадбир учун 3 9. Республика даражасидаги ҳар бир тадбир учун 4 IV. Тадбирнинг мавқеи 10. Тадбирда ҳарбий қисм қўмондонлиги қатнашганда 1 11. Тадбирда вилоят ИИБ, МГ, ФВВ, ДХХЧК раҳбарлари қатнашганда 2 12. Тадбирда ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарининг ўринбосарлари қатнашганда 3 13. Тадбирда ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари қатнашганда 5 V. Тадбирнинг ёритилиши 14. Туман (шаҳар) аҳамиятига эга бўлган оммавий ахборот воситаларда — ҳар бир ёритилган тадбир учун 0,1 15. Вилоят аҳамиятига эга бўлган оммавий ахборот воситаларда — ҳар бир ёритилган тадбир учун 0,2 16. Республика аҳамиятига эга бўлган оммавий ахборот воситаларда — ҳар бир ёритилган тадбир учун 0,3 VI. Ўтказилган тадбирларнинг натижадорлиги 17. Профилактик ҳисобдан чиқарилган ҳар бир ёш учун 1 18. Профилактик ҳисобга киритилган ҳар бир ёш учун минус 1 VII. Республика кўрик-танловларида ғолибликни қўлган киритилганлиги 19. Кўрик-танловда («Зулфия» мукофоти совриндорлари, фанлар бўйича олимпиада, тадбиркорлик, спорт ва бошқалар) биринчи ўринни эгаллаган ёшлар — ҳар бири учун 0,1 VIII. Ўтказилган тадбирларнинг самарадорлиги 20. Ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўтган даврга нисбатан 1% дан 15 % гача ўсганлиги учун минус 1 21. Ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўтган даврга нисбатан 16% дан 30 % гача ўсганлиги учун минус 3 22. Ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўтган даврга нисбатан 31 % дан кўп ўсганлиги учун минус 5 23. Ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўтган даврга нисбатан камайганлиги учун 10 IX. Вилоятда «Ватанпарварлар» боғининг фаолияти 24. Боғ мавжуд эмас минус 5 25. Боғда ой давомида ёшлар билан 1 тадан 10 гача тадбир ўтказилди 1 26. Боғда ой давомида ёшлар билан 11 тадан 15 гача тадбир ўтказилди 3 27. Боғда ой давомида ёшлар билан 16 тадан кўп тадбир ўтказилди 5 X. Ватанпарварлик тарбиясига оид тарғибот материалларини ишлаб чиқиш 28. Ҳар бир мавзуга оид янги видеоролик учун 0,1 29. Ҳар бир янги бадиий, ҳужжатли асарлар, услубий ишланмалар учун 0,2 XI. Тарғибот тадбирларида янгича ёндашувга эга бўлган инновацион ғоялардан фойдаланганлиги 30. Республикадаги нуфузли илмий ва маданий муассаса вакилларининг жалб этилганлиги, ёшлар эътиборини жалб қилувчи илмий ва амалий психологик усуллардан фойдаланган ҳолда ўтказилган ҳар бир тадбир учун 1

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июндаги 369-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича ташкилий ишчи гуруҳи

1. Б.Н. Курбанов — Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, ташкилий ишчи гуруҳ раҳбари 1 1. С.Ғ. Ашуров — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари 2. А.М. Жумабоев — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, ташкилий ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари 3. Р.А. Хатамов — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари 4. С.Д. Мамаюсупов — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари 5. К.Х. Абдижалилов — Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари 6. (Келишув асосида) — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари 7. Д.М. Кенжаев — Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари 8. М.А. Юлдашев — Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг ўринбосари 9. Х.А. Каршиев — Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари 10. М.Я. Мухитдинов — Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари 11. М.Ҳ. Умаров — Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти раисининг ўринбосари 12. А.К. Ортиков — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси бошлиғи, ташкилий ишчи гуруҳ котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 10 июнь,

369-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2020 й., 09/20/369/0743-сон; 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

MEZONLARI

TARKIBI

Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlari samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlarini samarali tashkil etish, bu boradagi ishlarga vazirliklar, idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarini faol jalb etish, shuningdek, harbiy-vatanparvarlik, maʼnaviy-maʼrifiy, madaniy va ommaviy sport tadbirlarini oʻtkazishda sogʻlom raqobat muhitini yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Harbiy-maʼmuriy sektorlarda yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlarini baholash boʻyicha tanlov oʻtkazishning asosiy maqsadi va vazifalarini, tanlovni tashkil etish va oʻtkazish hamda tanlov ishtirokchilarini baholash va gʻoliblarni taqdirlash tartibini nazarda tutuvchi Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash borasida amalga oshirilayotgan ishlarni baholash boʻyicha tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash borasida amalga oshirilayotgan ishlarni baholash boʻyicha tashkiliy ishchi guruh tarkibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash borasida amalga oshirilayotgan ishlarni baholash boʻyicha tashkiliy ishchi guruh (B. Kurbanov):

joylarda harbiy-maʼmuriy sektorlar tomonidan yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash borasida amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidan tizimli monitoring oʻrnatsin;

zarur hollarda, ushbu ishchi guruh faoliyatiga boshqa vazirlik va idoralarning vakillarini belgilangan tartibda jalb etish choralarini koʻrsin.

3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari manfaatdor vazirliklar va idoralar hamda ularning hududiy organlari bilan birgalikda yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash borasidagi ishlar sifatli tashkil etilishi va oʻtkazilishini taʼminlasin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vaziri B.N. Kurbanov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-iyundagi 369-son qaroriga 1-ILOVA

Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash borasida amalga oshirilayotgan ishlarni baholash boʻyicha tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash borasida amalga oshirilayotgan ishlarni baholash boʻyicha tanlov (keyingi oʻrinlarda — tanlov) oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Tanlov Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar harbiy-maʼmuriy sektorlari (keyingi oʻrinlarda — harbiy-maʼmuriy sektorlar) oʻrtasida har yili 1-yanvardan 20-dekabrgacha ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida oʻtkaziladi.

3. Harbiy-maʼmuriy sektorlarning yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash borasidagi ishlari — avvalo, yoshlarda Vatanga sadoqat tuygʻusini shakllantirish, ularni oʻz fuqarolik burchi va konstitutsiyaviy majburiyatlarini bajarish, jamiyat va davlat manfaatlarini himoya qilishga qodir shaxslar etib tarbiyalashga yoʻnaltirilgan koʻp bosqichli, tizimli, maqsadli va muvofiqlashtirilgan faoliyatidir.

4. Harbiy-maʼmuriy sektorlar tomonidan yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash borasida amalga oshirilayotgan ishlar toʻgʻrisidagi hisobot hisobot oyidan keyingi oyning 1 sanasigacha (dekabr oyi hisoboti 20 sanasigacha) elektron koʻrinishda harbiy-maʼmuriy sektor rahbarining (oʻrinbosarining) elektron raqamli imzosi bilan Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligiga taqdim etiladi.

5. Harbiy-maʼmuriy sektorlar hisobotlarida quyidagilar koʻrsatilishi lozim:

yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash boʻyicha oʻtkazilgan tadbirlarning umumiy soni, koʻlami, aholining qamrab olinishi va natijadorligi;

viloyat miqyosida hamda bevosita harbiy-maʼmuriy sektor rahbari va aʼzolari tomonidan oʻtkazilgan har bir tadbirning shakli;

ommaviy axborot vositalarida yoritilgan tadbirlar (ommaviy axborot vositalarda yoritilgan kuni, telekoʻrsatuv, radioeshittirish nomi, gazeta, jurnal va rasmiy saytlarda chop etilgan maqolalarning nomi va muallifi);

mavsum davomida mazkur Nizomning 9-bandida nazarda tutilgan tadbirlarni tashkil etishda tashabbuskorlik va faollik koʻrsatgan tuman va shahar hokimligi vakillari, harbiy qism va muassasalar komandir hamda boshliqlari va ularning erishgan natijalari.

2-bob. Tanlov oʻtkazishning asosiy maqsadi va vazifalari

6. Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, milliy qadriyatlarimiz, anʼanalarimizga sodiqlik, yoshlar oʻrtasida Vatanga sadoqat tuygʻusini shakllantirish, “ommaviy madaniyat” koʻrinishidagi salbiy illatlarni yoshlarga tushuntirish, yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalashning zamonaviy shakl, usul va vositalarini hayotga keng tatbiq etish tanlovni oʻtkazishning asosiy maqsadi hisoblanadi.

7. Quyidagilar tanlovni oʻtkazishning asosiy vazifalari hisoblanadi:

harbiy okrug qoʻshinlari qoʻmondonligi, davlat organlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan hamkorlikda chaqiruv yoshidagi yoshlarni va harbiy xizmatchilarni doimiy asosda axloqiy-ruhiy, maʼnaviy-maʼrifiy tayyorlash, shuningdek, ularni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, ularda yuksak maʼnaviy-axloqiy sifatlari va faol hayotiy pozitsiyasini shakllantirish, sodir boʻlayotgan hodisalarga daxldorlik va Vatan taqdiri uchun ularda javobgarlik tuygʻusini mustahkamlash;

Qurolli Kuchlar harbiy xizmatchilari bilan hamkorlikda fuqarolik jamiyatining barcha institutlari, aholining keng qatlamlari faol ishtirokida barcha zarur shart-sharoitlarni yaratgan holda, yoshlarning maʼnaviy-maʼrifiy, madaniy, jismoniy darajasi va bilimlarini oshirishga qaratilgan turli madaniy-hordiq va ommaviy-sport tadbirlarini oʻtkazish;

harbiy xizmatchilar va chaqiruv yoshidagi yoshlarni axloqiy-ruhiy jihatdan yetuk etib tarbiyalash ishlarini tashkil etish, shuningdek, taʼlim muassasalarida boshlangʻich chaqiruvgacha boʻlgan yoshlarni tayyorlashni tashkil etish jarayonini nazorat qilish, taʼlim muassasalarining oʻquv-moddiy bazasini takomillashtirib borish, yosh avlodning huquqiy savodxonligi va ijtimoiy faolligini oshirish;

yoshlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, sport bilan muntazam shugʻullanishga keng jalb etish, jismonan sogʻlom va barkamol avlod etib tarbiyalash;

yoshlarning intellektual va madaniy (badiiy-estetik) saviyasini oshirish maqsadida ular orasida kitobxonlikni targʻib qilish, jahon ilm-fani, sanʼati namunalari bilan muntazam ravishda tanishtirib borish, shuningdek, zamonaviy fikrlaydigan, bilim va dunyoqarashi keng, bugungi kun talablariga javob beradigan kadrlarni tayyorlash.

3-bob. Tanlovni tashkil etish va oʻtkazish tartibi

8. Tanlov Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash borasida amalga oshirilayotgan ishlarni baholash boʻyicha tashkiliy ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Tashkiliy ishchi guruh) tomonidan tashkil etiladi va oʻtkaziladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Tashkiliy ishchi guruhning ishchi organi hisoblanadi va har yili 1-yanvar kuni tanlov boshlanganligi yuzasidan eʼlon beradi.

Tegishli manfaatdor vazirlik va idoralarning masʼul shaxslari ishchi organ faoliyatida oʻz takliflari bilan ishtirok etish huquqiga ega.

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Tarbiyaviy va mafkuraviy ishlar bosh boshqarmasi har oy harbiy-maʼmuriy sektorlardan kelib tushgan hisobotlarni oʻrganib chiqadi hamda ballarni belgilab beradi, yil davomida oʻsib boruvchi ballar jamlamasini hisoblab yuritadi.

9. Quyidagilar yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash boʻyicha tashkil etiladigan va oʻtkaziladigan tadbirlarning asosiy shakllari hisoblanadi:

ommaviy-sport ishlari, marafonlar, sportning oʻyin turlari (futbol, voleybol, regbi va boshqalar), “Temurbeklar”, “Yosh qutqaruvchi” kabi harbiy-sport oʻyinlarini, “Harbiy kitobxon” kabi tanlovlarni tashkil etish va oʻtkazish;

harbiy xizmatchilar uchun yaratilgan shart-sharoitlar bilan tanishtirish, harbiy texnika va qurol-aslahalar namunalari namoyishlarini tashkil etish maqsadida yoshlarning harbiy qism va muassasalarga tashrifini tashkil etish;

harbiy-maʼmuriy sektor rahbariyatining yoshlar bilan tematik uchrashuvlarini tashkil etish;

viloyat, tuman, shahar markazlarida badiiy havaskorlik guruhlarining chiqishlari, harbiy texnika va qurol-aslahalar namoyishi, qoʻl jangi boʻyicha chiqishlar, harbiy orkestrlarning musiqali (defile) chiqishlari, faxriy qorovulning koʻrgazmali chiqishlari va boshqalarni oʻz ichiga oluvchi harbiy-vatanparvarlik festivallarini oʻtkazish;

yoshlarning intellektual saviyasi va madaniyatini yuksaltirishga qaratilgan turli ijodiy tanlovlar (badiiy, teatrlashtirilgan va boshqalar) oʻtkazish;

maktabgacha taʼlim tashkilotlarida bolalar ertaliklarini oʻtkazish hamda Vatanga sadoqat, avlodlar qahramonligini madh qilishga qaratilgan “Men ham harbiy boʻlaman!” shiori ostida turli estafetalar tashkil etish va oʻtkazish;

kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlarda vatanparvarlik ruhidagi “Mardlik va jasorat”, “Tinchlik”, “Mustaqillik” kabi jasorat darslarini tashkil etish va oʻtkazish;

muddatli harbiy xizmatga tantanali kuzatish va kutib olish, Vatanga qasamyod marosimlarida, muddatli harbiy xizmatchilarga imtiyozli tavsiyanomalar topshirish tadbirlarida, kursantlarning bitiruv kechalarida yoshlarning ishtirokini taʼminlash;

yoshlar ishtirokida “Eʼzoz”, “Ehtirom”, “Avlodlar uchrashuvi” nomli maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish;

maktabgacha taʼlim tashkilotlari bilan tizimli hamkorlikni yoʻlga qoʻyish, tarbiyalanuvchilarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashda ularning oʻquv-moddiy bazasini takomillashtirish;

yoshlar ishtirokida harbiy-maʼmuriy sektorlar va harbiy qism qoʻmondonligi rahbarligida davlatimiz rahbariyatining harbiy xizmatchilar va ularning oila aʼzolariga koʻrsatayotgan gʻamxoʻrligi, ularga berilayotgan imtiyozlar, jamiyatimizda olib borilayotgan bunyodkorlik ishlari toʻgʻrisidagi, shuningdek, harbiy xizmatni oʻtash va Vatan himoyasi har bir fuqaroning muqaddas burchi ekanligini targʻib qiluvchi uchrashuvlar va ochiq muloqotlar tashkil etish va oʻtkazish.

4-bob. Tanlov ishtirokchilarini baholash va gʻoliblarni taqdirlash

10. Harbiy-maʼmuriy sektorlar tomonidan yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash yoʻnalishida amalga oshirilgan tadbirlar (vatanparvarlik, madaniy-maʼrifiy, ommaviy-sport, targʻibot-tashviqot va boshqalar) ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq mezonlar asosida baholanadi.

11. Tanlov gʻoliblari oʻsib boruvchi ballar jamlamasi asosida aniqlanadi.

Tanlov natijalariga koʻra ballar teng boʻlib qolgan taqdirda, gʻoliblar Tashkiliy ishchi guruh aʼzolari (kotibdan tashqari) orasida yashirin ovoz berish yoʻli bilan aniqlanadi. Ovozlar teng boʻlib qolganda esa, Tashkiliy ishchi guruh rahbarining ovozi hal etuvchi hisoblanadi.

12. Iyun-iyul oylarida harbiy maʼmuriy sektorlar tomonidan yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash boʻyicha oʻtkazilayotgan tadbirlarning samaradorligini oshirish maqsadida yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalashga doir oʻtkazilayotgan ishlarni baholash boʻyicha tashkiliy ishchi guruh aʼzolaridan birining rahbarligida oraliq yakun yasash oʻtkaziladi, bunda uning davomida koʻrik-tanlov borishining qisqa tahlili, mavjud kamchiliklar va ushbu yoʻnalishdagi ishlarni takomillashtirish boʻyicha tavsiyalar beriladi.

13. Tanlovning yakuniy natijalari gʻoliblarni koʻrsatgan holda, Tashkiliy ishchi guruh bayonnomasi bilan rasmiylashtiriladi va har yili dekabr oyining 25 sanasigacha harbiy-maʼmuriy sektorlarga elektron shaklda tegishli axborot tizimi orqali yuboriladi.

14. Tanlov natijalari har yili yanvar oyida “Vatan himoyachilari kuni” bayrami arafasida oʻtkaziladigan tantanali tadbirda eʼlon qilinadi va gʻoliblar taqdirlanadi.

15. Tanlov gʻoliblarini taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlar Tashkiliy ishchi guruh tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralarning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan teng ulushlarda qoplanadi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

16. Tanlov natijalaridan norozi boʻlgan harbiy-maʼmuriy sektorlar Tashkiliy ishchi guruh rahbarining buyrugʻi bilan tuziladigan apellyatsiya komissiyasiga (keyingi oʻrinlarda — apellyatsiya komissiyasi) har yili dekabr oyining 25 sanasidan boshlab 3 kun davomida apellyatsiya berish huquqiga ega.

Apellyatsiya 3 kun ichida koʻrib chiqilishi lozim.

17. Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga Tashkiliy ishchi guruh faoliyatida ishtirok etmagan vazirlik va idoralar rahbarlarining oʻrinbosarlari orasidan komissiya raisi va toʻqqiz nafar aʼzo kiritiladi.

18. Harbiy-maʼmuriy sektorlarning apellyatsiyasini koʻrib chiqishda ularning vakillari ishtirok etishi mumkin.

19. Apellyatsiya komissiyasi harbiy-maʼmuriy sektorning apellyatsiyasini koʻrib chiqib, uning natijasi boʻyicha tegishli qaror qabul qiladi.

20. Apellyatsiya komissiyasi tegishli qarorni tegishli harbiy-maʼmuriy sektorga yetkazilishini taʼminlaydi.

21. Tanlovni tashkil etish va oʻtkazish jarayonlarida kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash borasida amalga oshirilayotgan ishlarni baholash boʻyicha tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash borasida amalga oshirilayotgan ishlarni baholash boʻyicha tanlov oʻtkazish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddati 1-bosqich Mudofaa vazirligi Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash borasida amalga oshirilayotgan ishlarni baholash boʻyicha tanlovni eʼlon qiladi Har yili 1-yanvar 2-bosqich Harbiy-maʼmuriy sektorlar Quyidagi tadbirlarni amalga oshiradi: ommaviy-sport ishlari, “Temurbeklar”, “Yosh qutqaruvchi” kabi harbiy-sport oʻyinlari; yoshlarning intellektual saviyasi va madaniyatini yuksaltirishga qaratilgan turli ijodiy tanlovlar; yoshlar ishtirokida “Eʼzoz”, “Ehtirom”, “Avlodlar uchrashuvi” nomli maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlar; kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlarda vatanparvarlik ruhidagi “Mardlik va jasorat”, “Tinchlik”, “Mustaqillik” kabi jasorat darslari; maktabgacha taʼlim tashkilotlarida bolalar ertaliklarini oʻtkazish hamda Vatanga sodiqlik, avlodlar qahramonligini madh qilishga qaratilgan “Men ham harbiy boʻlaman!” shiori ostida turli estafetalar. 1-yanvar — 20-dekabr 3-bosqich Harbiy-maʼmuriy sektorlar Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash borasida amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisidagi hisobotni Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligiga taqdim etadi. Har oyning 1 sanasigacha (dekabr oyida — 20-dekabr) 4-bosqich Mudofaa vazirligi 1. Harbiy-maʼmuriy sektorlardan kelib tushgan hisobotlarni oʻrganib chiqadi hamda ballarni belgilab beradi. 2. Oʻsib boruvchi ballar jamlamasini hisoblab boradi. 1. Har oyning 5 sanasigacha 2. Yil davomida 5-bosqich Tashkiliy ishchi guruh 1. Tanlovning yakuniy natijalari gʻoliblarini bayonnoma bilan rasmiylashtiradi va harbiy-maʼmuriy sektorlarga elektron shaklda tegishli axborot tizimi orqali yuboradi. 2. Tanlov natijalarini har yili yanvar oyida “Vatan himoyachilari kuni” bayrami arafasida oʻtkaziladigan tantanali tadbirda eʼlon qiladi va gʻoliblarni taqdirlaydi. har yili dekabr oyining 25 sanasigacha har yili yanvar oyining 14 sanasigacha

Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash borasida amalga oshirilayotgan ishlarni baholash boʻyicha tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Harbiy-maʼmuriy sektorlar tomonidan yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash yoʻnalishida amalga oshirilgan tadbirlarni baholash

T/r Tadbir nomi Ball I. Vatanparvarlik tarbiyasi boʻyicha 1. Tadbirlar soni 10 tadan 50 tagacha boʻlganda 3 2. Tadbirlar soni 51 tadan 100 tagacha boʻlganda 4 3. Tadbirlar soni 101 tadan 150 tagacha boʻlganda 5 Izoh. Mazkur hisob kuyidagi tarzda amalga oshiriladi: oy davomida oʻtkazilgan tadbirlar soni viloyat hududida joylashgan harbiy qism (muassasalar) soniga boʻlinadi va natijadagi son inobatga olinadi. II. Tadbirlar miqyosi umumiy tadbirlar soniga foiz hisobida (qatnashuvchilar soni: kichik miqyos — 100 nafargacha, oʻrta miqyos — 1000 nafargacha, katta miqyos — 1000 nafardan koʻp) 4. Katta va oʻrta miqyosdagi tadbirlar soni umumiy tadbirlar sonining 50 foizdan kam boʻlganda 1 5. Katta va oʻrta miqyosdagi tadbirlar soni umumiy tadbirlar sonining 51 foizdan 74 foizgacha boʻlganda 2 6. Katta va oʻrta miqyosdagi tadbirlar soni umumiy tadbirlar sonining 75 foizidan koʻp boʻlganda 3 III. Tadbirlar darajasi 7. Tuman (shahar) darajasidagi har bir tadbir uchun 1 8. Viloyat darajasidagi har bir tadbir uchun 3 9. Respublika darajasidagi har bir tadbir uchun 4 IV. Tadbirning mavqeyi 10. Tadbirda harbiy qism qoʻmondonligi qatnashganda 1 11. Tadbirda viloyat IIB, MG, FVV, DXXCHK rahbarlari qatnashganda 2 12. Tadbirda harbiy-maʼmuriy sektor rahbarining oʻrinbosarlari qatnashganda 3 13. Tadbirda harbiy-maʼmuriy sektor rahbari qatnashganda 5 V. Tadbirning yoritilishi 14. Tuman (shahar) ahamiyatiga ega boʻlgan ommaviy axborot vositalarda — har bir yoritilgan tadbir uchun 0,1 15. Viloyat ahamiyatiga ega boʻlgan ommaviy axborot vositalarda — har bir yoritilgan tadbir uchun 0,2 16. Respublika ahamiyatiga ega boʻlgan ommaviy axborot vositalarda — har bir yoritilgan tadbir uchun 0,3 VI. Oʻtkazilgan tadbirlarning natijadorligi 17. Profilaktik hisobdan chiqarilgan har bir yosh uchun 1 18. Profilaktik hisobga kiritilgan har bir yosh uchun minus 1 VII. Respublika koʻrik-tanlovlarida gʻoliblikni qoʻlgan kiritilganligi 19. Koʻrik-tanlovda (“Zulfiya” mukofoti sovrindorlari, fanlar boʻyicha olimpiada, tadbirkorlik, sport va boshqalar) birinchi oʻrinni egallagan yoshlar — har biri uchun 0,1 VIII. Oʻtkazilgan tadbirlarning samaradorligi 20. Yoshlar tomonidan sodir etilgan jinoyatlar soni oʻtgan davrga nisbatan 1% dan 15 % gacha oʻsganligi uchun minus 1 21. Yoshlar tomonidan sodir etilgan jinoyatlar soni oʻtgan davrga nisbatan 16% dan 30 % gacha oʻsganligi uchun minus 3 22. Yoshlar tomonidan sodir etilgan jinoyatlar soni oʻtgan davrga nisbatan 31 % dan koʻp oʻsganligi uchun minus 5 23. Yoshlar tomonidan sodir etilgan jinoyatlar soni oʻtgan davrga nisbatan kamayganligi uchun 10 IX. Viloyatda “Vatanparvarlar” bogʻining faoliyati 24. Bogʻ mavjud emas minus 5 25. Bogʻda oy davomida yoshlar bilan 1 tadan 10 gacha tadbir oʻtkazildi 1 26. Bogʻda oy davomida yoshlar bilan 11 tadan 15 gacha tadbir oʻtkazildi 3 27. Bogʻda oy davomida yoshlar bilan 16 tadan koʻp tadbir oʻtkazildi 5 X. Vatanparvarlik tarbiyasiga oid targʻibot materiallarini ishlab chiqish 28. Har bir mavzuga oid yangi videorolik uchun 0,1 29. Har bir yangi badiiy, hujjatli asarlar, uslubiy ishlanmalar uchun 0,2 XI. Targʻibot tadbirlarida yangicha yondashuvga ega boʻlgan innovatsion gʻoyalardan foydalanganligi 30. Respublikadagi nufuzli ilmiy va madaniy muassasa vakillarining jalb etilganligi, yoshlar eʼtiborini jalb qiluvchi ilmiy va amaliy psixologik usullardan foydalangan holda oʻtkazilgan har bir tadbir uchun 1

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-iyundagi 369-son qaroriga 2-ILOVA

Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash borasida amalga oshirilayotgan ishlarni baholash boʻyicha tashkiliy ishchi guruhi

1. B.N. Kurbanov — Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vaziri, tashkiliy ishchi guruh rahbari 1 1. S.Gʻ. Ashurov — Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi direktorining birinchi oʻrinbosari 2. A.M. Jumaboyev — Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi raisining birinchi oʻrinbosari, tashkiliy ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari 3. R.A. Xatamov — Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining oʻrinbosari 4. S.D. Mamayusupov — Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondoni oʻrinbosari 5. K.X. Abdijalilov — Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vazirining oʻrinbosari 6. (Kelishuv asosida) — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari qoʻmondoni oʻrinbosari 7. D.M. Kenjayev — Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vazirining oʻrinbosari 8. M.A. Yuldashev — Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim vazirining oʻrinbosari 9. X.A. Karshiyev — Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vazirining oʻrinbosari 10. M.Ya. Muxitdinov — Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirining oʻrinbosari 11. M.H. Umarov — Oʻzbekiston mudofaasiga koʻmaklashuvchi “Vatanparvar” tashkiloti raisining oʻrinbosari 12. A.K. Ortikov — Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi tarbiyaviy va mafkuraviy ishlar bosh boshqarmasi boshligʻi, tashkiliy ishchi guruh kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 10-iyun,

369-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 11.06.2020-y., 09/20/369/0743-son; 12.03.2021-y., 09/21/132/0202-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son)

lex.uz