📅 2020-yil 8-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 8-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 8 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 июня 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 June 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
МИҚДОРЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ташкилотлари фаолияти ва илмий салоҳиятини танқидий таҳлил қилган ҳолда академик илм-фанни янада ривожлантириш, илм-фан, иқтисодиёт тармоқлари ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини мустаҳкамлаш, илмий ташкилотларнинг тадқиқотларни ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда бевосита иштирок этаётган илмий ташкилотлар раҳбар ва ёрдамчи ходимларнинг айрим тоифалари меҳнатини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2020 йил 1 январдан бошлаб Фанлар академияси илмий ташкилотларининг:
ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплашни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;
бошқарув ходимлари ва айрим ёрдамчи ходимларнинг иш ҳақи миқдорини уларнинг эгаллаб турган лавозими ва фаолият соҳасидан келиб чиқиб ўртача 130 фоизга табақалаштирилган миқдорда ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти, С.А. Азимов номидаги Физика-техника институти, Материалшунослик институти, О. Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Микробиология институти, Умумий ва ноорганик кимё институти, Санъатшунослик институти, Тарих институти, Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти ва Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти тузилмалари тегишлича 1 — 11-иловаларга мувофиқ;
Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти, С.А. Азимов номидаги Физика-техника институти, Материалшунослик институти, У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, Конструкторлик бюроси ва тажриба ишлаб чиқаришига эга бўлган илмий-техник марказ, О. Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти, Умумий ва ноорганик кимё институти, С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти, Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Ботаника институти, Зоология институти, Геномика ва биоинформатика маркази, Микробиология институти, Иммунология ва инсон геномикаси институти, Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, Хоразм Маъмун академиясининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини 2026 йил 1 январгача босқичма-босқич мақбуллаштириш жадваллари тегишлича 12 — 29-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларининг бошқарув ва айрим ёрдамчи ходимларининг базавий лавозим маоши миқдорлари 30-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига, зарурат бўлганда, илмий ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмаларига ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
илмий-тадқиқот ишларини бажаришдан тушадиган маблағлар;
халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари;
хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ташкилотларида давлат илмий дастурлари доирасидаги фундаментал тадқиқотларнинг амалга оширилиши тўхтатилади ва ундан бўшаган бюджет маблағлари илмий ташкилотларни сақлаш харажатларини молиялаштиришга йўналтирилади;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими институтларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган илмий лаборатория ускуналари рўйхати Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан тасдиқланади, сотиб олиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш «Ziyo Forum» фондининг маблағлари ҳисобига қопланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ҳамда Биоорганик кимё институтида фаолият юритаётган ноёб объектларнинг штат бирликларини мақбуллаштириш эвазига ушбу институтлар ҳузурида ҳар бири 8 та штат бирлигидан иборат юридик шахс мақомига эга бўлмаган Илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш марказлари ташкил қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва унинг «Тошкент музейи» филиали раҳбар ва илмий ходимларининг иш ҳақини Фанлар академияси илмий ташкилотлари раҳбар ва илмий ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 31-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Фанлар академиясининг президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институтининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси С.А. Азимов номидаги Физика-техника институтининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Материалшунослик институтининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси О. Содиқов номидаги Биоорганик кимё институтининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институтининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институтининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтининг
Илмий кенгаш Директор Ёш олимлар кенгаши Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари Директорнинг умумий ишлар бўйича ўринбосари Директор ўринбосари — Ҳарбий тарихни ўрганиш маркази раҳбари Илмий котиб Қадимги давр тарихи бўлими 10 Ёрдамчи ходимлар * 3 Ҳарбий тарихни ўрганиш маркази 9 Бош юрисконсульт 1 Ўрта асрлар тарихи бўлими 14 Халқаро муносабатлар ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими 2 Бухгалтерия 3 Янги давр тарихи бўлими 15 Кадрлар бўлими инспектори 2 « Ўзбекистон тарихи» журнали таҳририяти 1 Энг янги давр тарихи бўлими 7 Махсус қисм 1 Этнология ва антропология маркази 9 АКТ бўйича мутахассис 1 Тарихшунослик, архившунослик ва ҳужжатшунослик маркази 11
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 10-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институтининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 11-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 12-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институтининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш
Т/р Лаборатория номи Илмий ходимларнинг штат бирлигидаги сони 2020 ― 2022 йй. 2023 — 2025 йй. 1. Илғор астрофизик тадқиқотлар лабораторияси 15 10 2. Назарий астрофизика лабораторияси 13 13 3. Космик тадқиқотлар лабораторияси 5 3 4. Галактикадан ташқи астрономия лабораторияси 6 6 5. Галактика астрономияси лабораторияси 12 12 Жами 51 44
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 13-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси С.А. Азимов номидаги Физика-техника институтининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш
Т/р Лаборатория номи Илмий ходимларнинг штат бирлигидаги сони 2020 ― 2022 йй. 2023 — 2025 йй. 1. Юқори энергиялар физикаси лабораторияси 10 10 2. Қаттиқ жисмлар ва ярим ўтказгичлар физикаси назарияси лабораторияси 8 8 3. Қуёший иссиқлик ва энергетик қурилмалар лабораторияси 21 11 4. Ярим ўтказгичли кристалларни ўстириш лабораторияси 15 13 5. Юқори сезгирликли ярим ўтказгичли датчиклар лабораторияси 10 9 6. Фотоэлектроника лабораторияси 7 7 7. Электроника, оптоэлектроника ва фотоника соҳасидаги асбобсозлик лабораторияси 10 6 Жами 81 64
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 14-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Материалшунослик институтининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш
Т/р Лаборатория номи Илмий ходимларнинг штат бирлигидаги сони 2020 ― 2022 йй. 2023 — 2025 йй. 1. Катта қуёш қурилмалари лабораторияси 4 2 2. Кўп функцияли материаллар лабораторияси 5 2 3. Наноструктурали функционал керамика ва улар асосидаги қурилмалар лабораторияси 7 4 4. Иссиқлик изоляция қилувчи, сақловчи материаллар ва гелиотехнологиялар лабораторияси 11 5 5. Материалларни синтез қилиш ва қайта ишлаш лабораторияси 7 2 6. Композицион материаллар ва қопламалар лабораторияси 8 4 7. Гелиотехнологиялар ва наноструктурали функционал материаллар лабораторияси 5 5 Жами 47 24
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 15-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш
Т/р Лаборатория номи Илмий ходимларнинг штат бирлигидаги сони 2020 ― 2022 йй. 2023 — 2025 йй. 1. Нанотаркибий материалларда оптик ва электрон жараёнлар лабораторияси 4 4 2. Лазер нурланишнинг жисм билан ўзаро таьсири лабораторияси 18 14 3. Кўп фазали тизимларнинг иссиқлик физикаси лабораторияси 16 10 4. Ион-плазма технологиялари лабораторияси 25 15 5. Физика жараёнларини моделлаштириш лабораторияси 3 3 6. Оптика ва спектроскопия лабораторияси 7 7 7. Конденцияланган муҳит оптикаси лабораторияси 8 6 8. Адсорбцион ва эмиссион ҳодисалар лабораторияси 6 4 9. Илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш маркази 6 6 Жами 51 44
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 17-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Конструкторлик бюроси ва тажрибавий ишлаб чиқариш илмий-техник марказининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ва инженер-конструктор ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш
Т/р Лаборатория номи Илмий ходимларнинг штат бирлигидаги сони 2020 ― 2022 йй. 2023 — 2025 йй. 1. Вакуум-плазма технологиялари лабораторияси 5 4 2. Саноат ва медицина учун оптоэлектрон қурилмалар лабораторияси 6 4 3. Энергетик қурилмалар ва электрразряд технологиялари лабораторияси 5 4 4. Электрон автоматик тизимлар ва дастурий таъминот лабораторияси 5 4 5. Конструкторлик бюроси ва тажрибавий ишлаб чиқариш бўлими 5 4 Жами 26 20
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 18-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси О. Содиқов номидаги Биоорганик кимё институтининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш
Т/р Лаборатория номи Илмий ходимларнинг штат бирлигидаги сони 2020 ― 2022 йй. 2023 — 2025 йй. 1. Оқсиллар ва пептидлар кимёси лабораторияси 28 23 2. Ферментлар кимёси лабораторияси 8 5 3. Биологик фаол макромолекуляр системалар лабораторияси 26 18 4. Ўсимлик цитопротекторлари лабораторияси 5 4 5. Сабзавотлар ва ўсимликлар ҳужайра технологияси лабораторияси 3 2 6. Комплекс бирикмалар лабораторияси 7 7 7. Қуйимолекуляр биологик фаол бирикмалар лабораторияси 10 5 8. Экспериментал-тажриба лабораторияси 10 6 9. Биологик фаол бирикмалар фармакологияси ва скрининги лабораторияси 7 5 10. Илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш маркази 6 6 Жами 110 81
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 19-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институтининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш
Т/р Лаборатория номи Илмий ходимларнинг штат бирлигидаги сони 2020 ― 2022 йй. 2023 — 2025 йй. 1. Фосфорли ўғитлар лабораторияси 15 8 2. Азотли, комплекс ўғитлар ва стимуляторлар. Супрамолекуляр бирикмалар бўлими 14 6 3. Агрокимё лабораторияси 5 2 4. Металлургик жараёнлар ва техноген хом ашё лабораторияси 11 11 5. Коллоид кимё ва саноат экологияси лабораторияси 11 5 6. Нефтькимё лабораторияси 5 2 7. Силикатлар кимёси вакимёвий технологияси лабораторияси 7 4 8. Дефолиантлар лабораторияси 5 3 9. «СТРОМ» илмий лабораторияси ва синов маркази 12 6 10. Кимёвий технология жараёнлари ва аппаратлари лабораторияси 5 2 11. Кимёвий технология, газни қайта ишлаш ва СФБ лабораторияси 10 5 Жами 100 54
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 20-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси С. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш
Т/р Лаборатория номи Илмий ходимларнинг штат бирлигидаги сони 2020 ― 2022 йй. 2023 — 2025 йй. 1. Алкалоидлар кимёси лабораторияси 8 7 2. Липидлар кимёси лабораторияси 4 2 3. Гликозидлар кимёси лабораторияси 7 5 4. Кумаринлар ва терпеноидлар кимёси лабораторияси 12 8 5. Юқори молекуляр бирикмалар кимёси лабораторияси 12 9 6. Органик синтез ва ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш бўлими 11 9 7. Техник ва доривор ўсимликлар лабораторияси 3 2 8. Тадқиқотларнинг физик услублари лабораторияси 7 6 9. Молекуляр генетика лабораторияси 19 15 10. Фармакология ва токсикология бўлими 16 10 11. Экспериментал технология лабораторияси 8 4 12. Синтетик препаратлар технологияси лабораторияси 3 2 Жами 110 79
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 21-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар физикаси ва кимёси институтининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш
Т/р Лаборатория номи Илмий ходимларнинг штат бирлигидаги сони 2020 ― 2022 йй. 2023 — 2025 йй. 1. Истиқболли полимерлар синтези лабораторияси 15 9 2. Целлюлоза ва унинг ҳосилалари кимёси ва технологияси лабораторияси 19 7 3. Нанокомпозицион полимер материаллар лабораторияси 14 7 4. Полимерлар кимёси ва физикасининг назарий асослари лабораторияси 3 3 5. Тадқиқотнинг физик ва физик-кимёвий услублари лабораторияси 4 3 Жами 55 29
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 22-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш
Т/р Лаборатория номи Илмий ходимларнинг штат бирлигидаги сони 2020 ― 2022 йй. 2023 — 2025 йй. 1. Ғўза генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси 4 3 2. Уруғшунослик лабораторияси 4 3 3. Молекуляр ва биокимёвий генетика лабораторияси 7 6 4. Ғўзанинг экспериментал полиплоидияси ва филогенияси лабораторияси 10 8 5. Дуккакли, мойли ҳамда доривор ўсимликлар генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси 4 3 6. Экологик генетика ва ўсимликлар физиологияси лабораторияси 5 3 7. Биотехнология ва нанотехнология лабораторияси 4 2 8. Бошоқли экинлар генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси 8 7 9. Техник ўсимликлар толалари ва уруғлари биологияси ҳамда технологияси лабораторияси 7 4 Жами 53 39
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 23-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш
Т/р Лаборатория номи Илмий ходимларнинг штат бирликлар сони 2020 — 2022 йй. 2023 — 2025 йй. 1. Ўсимлик ресурслари лабораторияси 7 5 2. Ўзбекистон флораси лабораторияси 15 11 3. Камёб ўсимлик турлари кадастри ва мониторинги лабораторияси 7 5 4. Геоботаника ва экология лабораторияси 10 7 5. Микология ва альгология лабораторияси 7 5 6. Молекуляр филогения ва биогеография лабораторияси 8 6 Акад. Ф.Н. Русанов номидаги Ботаника боғи 1. Анатомия ва цитоэмбриология лабораторияси 6 2. Дарахтлар ва ўтсимон ўсимликлар интродукцияси лабораторияси 6 3. Доривор ўсимликлар интродукцияси лабораторияси 6 3 Жами 72 54
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 24-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институтининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш
Т/р Лаборатория номи Илмий ходимларнинг штат бирлигидаги сони 2020 ― 2022 йй. 2023 — 2025 йй. 1. Умумий паразитология лабораторияси 6 5 2. Энтомофаглар экологияси ва биоусулларнинг назарий асослари лабораторияси 5 4 3. Энтомология лабораторияси 6 6 4. Ихтиология ва гидробиология лабораторияси 4 4 5. Молекуляр зоология лабораторияси 4 4 6. Умуртқали ҳайвонлар лабораторияси 5 5 7. Камёб ҳайвон турлари ҳисоби ва кадастри лабораторияси 5 4 Жами 35 32
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 25-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика марказининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш
Т/р Лаборатория номи Илмий ходимларнинг штат бирлигидаги сони 2020 ― 2022 йй. 2023 — 2025 йй. 1. Структуравий ва функционал геномика лабораторияси 7 5 2. Трансгеномика ва тўқима культураси лабораторияси 6 4 3. Ўсимликлар чидамлилиги геномикаси лабораторияси 5 4 4. Ўсимликлар протеомикаси ва метаболомикаси лабораторияси 5 3 5. Биоинформатика лабораторияси 4 4 6. Маркерларга асосланган селекция лабораторияси 8 4 7. Генетик ўзгартирилган организмлар ва уларнинг маҳсулотлари таҳлили бўлими 2 1 8. Персоналлаштирилган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўлими 5 3 Жами 42 28
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 26-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институтининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш
Т/р Лаборатория номи Илмий ходимларнинг штат бирлигидаги сони 2020 ― 2022 йй. 2023 — 2025 йй. 1. Микроорганизмлар биохилма-хиллик лабораторияси 10 10 2. Техник микробиология лабораторияси 5 4 3. Энзимология лабораторияси 5 3 4. Молекуляр биология лабораторияси 7 4 5. Микробиология ва пробиотиклар биотехнологияси лабораторияси 6 4 6. Физиологик фаол бирикмалар биокимёси ва биотехнологияси лабораторияси 8 5 7. Табиатни муҳофаза қилиш биотехнологиялари лабораторияси 8 5 8. Тупроқ микробиологияси ва биотехнологияси лабораторияси 6 4 Жами 55 39
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 27-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институтининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш
Т/р Лаборатория номи Илмий ходимларнинг штат бирлигидаги сони 2020 ― 2022 йй. 2023 — 2025 йй. 1. Ҳужайра терапияси ва тўқималар номутаносиблигини енгиш бўлими 7 7 2. Иммунитет физиологияси лабораторияси 3 3 3. Аллерго ва иммунофармакология лабораторияси 4 3 4. Репродукция иммунологияси лабораторияси 4 3 5. Экспериментал иммунология лабораторияси 4 3 6. Фундаментал иммунология лабораторияси 7 6 7. Аутоиммун ҳолатлар лабораторияси 4 3 8. Иммунорегуляция лабораторияси 4 3 9. Геном-ҳужайра технологиялари лабораторияси 11 9 10. Филиаллар (Қашқадарё, Андижон ва Нукус) 11 6 Жами 59 46
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 28-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институтининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш
Т/р Лаборатория номи Илмий ходимларнинг штат бирлигидаги сони 2020 ― 2022 йй. 2023 — 2025 йй. 1. Геология лабораторияси 3 3 2. Қаттиқ жисмлар физикаси лабораторияси 4 3 3. Экологик жараёнларни моделлаштириш лабораторияси 4 3 4. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни моделлаштириш лабораторияси 4 3 5. Ҳайвонот дунёси экологияси лабораторияси 6 5 6. Ўсимликлар дунёси экологияси лабораторияси 6 5 7. Кимё лабораторияси 9 7 Жами 36 29
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 29-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш
Т/р Лаборатория номи Илмий ходимларнинг штат бирлигидаги сони 2020 ― 2022 йй. 2023 — 2025 йй. 1. Табиий фанлар бўлими 11 6 2. Аниқ фанлар бўлими 8 6 3. Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими 11 11 4. Жанубий Оролбўйи тарихий меъморий ёдгорликларининг қурилиш материалларини синаш ва таъмирлаш лабораторияси 3 3 5. Термитлар тарқалишининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш лабораторияси 3 3 Жами 36 29
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 30-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларининг бошқарув ва айрим ёрдамчи ходимларининг базавий лавозим маоши
Т/р Лавозим номи Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан коэффициентларда 1. Директорнинг умумий ишлар бўйича ўринбосари табиий-техника фанлари йўналиши бўйича 6,654 гуманитар фанлар йўналиши бўйича 5,988 2. Бош бухгалтер, молия-иқтисод бўлими бошлиғи 5,545 3. Бўлим бошлиқлари (илмий-тадқиқот бўлимдан ташқари) 4,99 4. Бош иқтисодчи, бош патентшунос, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассис ва ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахасси, бош маркетолог, хорижий алоқалар бўйича бош мутахассис 4,436 5. Етакчи бухгалтер, етакчи иқтисодчи, етакчи патентшунос, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассис ва ходимлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахасси, етакчи маркетолог, хорижий алоқалар бўйича етакчи мутахассис 3,881 6. Бухгалтер, иқтисодчи, патентшунос, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис, махсус бўлим мутахассиси, ходимлар билан ишлаш бўйича мутахассис (олий маълумотга ёки тегишли соҳада 5 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ўрта махсус маълумотга эга), маркетолог, хорижий алоқалар бўйича мутахассис 2 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган 3,56 2 йилгача иш стажига эга бўлган 2,994
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 31-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 июлдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 7-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 4 1 ва 4 2 -бандлар қўшилсин:
«4 1 . Археологик тадқиқотлар ўтказувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ташкилотларда дала устамаси археологик илмий-тадқиқот ишларини бажарадиган илмий ходимларга, эгаллаб турган лавозими ва ойлик маошидан қатъи назар, дала устамаси ҳисоблаб ёзиладиган санада Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан (коэффициентларда), бироқ ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,3 бараваридан ортиқ бўлмаган қуйидаги миқдорларда ҳақ тўланади:
а) кунига 0,08 — дала шароитларида бевосита дала ишлари амалга ошириладиган объектларда ишлаганда;
б) кунига 0,03 — базавий дала шаҳарчаларида ишлаганда.
4 2 . Археологик тадқиқотлар ўтказувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ташкилотларда дала шароитларида мавсумий ёлланадиган «ер қазувчи» ишчиларнинг иш ҳақи миқдори Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан (коэффициентларда), бироқ ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,6 бараваридан ортиқ бўлмаган қуйидаги миқдорларда ҳақ тўланади:
а) кунига 0,12 — ҳафтада 5 кун ишлаганда;
б) кунига 0,1 — ҳафтада 6 кун ишлаганда».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг янгидан ташкил этилган илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 майдаги 292-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 20-сон, 371-модда) 1 ва 8-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 24-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«раҳбар ва илмий ходимларнинг иш ҳақи бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий ташкилотлар раҳбар ва илмий ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 8 июнь,
366-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
TUZILMASI
TUZILMASI
TUZILMASI
TUZILMASI
TUZILMASI
TUZILMASI
TUZILMASI
TUZILMASI
TUZILMASI
TUZILMASI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
JADVALI
MIQDORLARI
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi ilmiy tashkilotlarini moliyalashtirish tizimini takomillashtirish hamda samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining ilmiy tashkilotlari faoliyati va ilmiy salohiyatini tanqidiy tahlil qilgan holda akademik ilm-fanni yanada rivojlantirish, ilm-fan, iqtisodiyot tarmoqlari va ishlab chiqarishning integratsiyasini mustahkamlash, ilmiy tashkilotlarning tadqiqotlarni oʻtkazish tizimini tubdan takomillashtirish va ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirishda bevosita ishtirok etayotgan ilmiy tashkilotlar rahbar va yordamchi xodimlarning ayrim toifalari mehnatini ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Moliya vazirligining 2020-yil 1-yanvardan boshlab Fanlar akademiyasi ilmiy tashkilotlarining:
xodimlari mehnatiga haq toʻlash, bino va inshootlarini saqlash xarajatlarini moliyalashtirish, shuningdek, joriy xarajatlarini qoplashni Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshirish;
boshqaruv xodimlari va ayrim yordamchi xodimlarning ish haqi miqdorini ularning egallab turgan lavozimi va faoliyat sohasidan kelib chiqib oʻrtacha 130 foizga tabaqalashtirilgan miqdorda oshirish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Mirzo Ulugʻbek nomidagi Astronomiya instituti, S.A. Azimov nomidagi Fizika-texnika instituti, Materialshunoslik instituti, O. Sodiqov nomidagi Bioorganik kimyo instituti, Genetika va oʻsimliklar eksperimental biologiyasi instituti, Mikrobiologiya instituti, Umumiy va noorganik kimyo instituti, Sanʼatshunoslik instituti, Tarix instituti, Qoraqalpogʻiston boʻlimi Qoraqalpoq tabiiy fanlar ilmiy-tadqiqot instituti va Qoraqalpoq gumanitar fanlar ilmiy-tadqiqot instituti tuzilmalari tegishlicha 1 — 11-ilovalarga muvofiq;
Mirzo Ulugʻbek nomidagi Astronomiya instituti, S.A. Azimov nomidagi Fizika-texnika instituti, Materialshunoslik instituti, U.A. Arifov nomidagi Ion-plazma va lazer texnologiyalari instituti, Konstruktorlik byurosi va tajriba ishlab chiqarishiga ega boʻlgan ilmiy-texnik markaz, O. Sodiqov nomidagi Bioorganik kimyo instituti, Umumiy va noorganik kimyo instituti, S.Yu. Yunusov nomidagi Oʻsimlik moddalari kimyosi instituti, Polimerlar kimyosi va fizikasi instituti, Genetika va oʻsimliklar eksperimental biologiyasi instituti, Botanika instituti, Zoologiya instituti, Genomika va bioinformatika markazi, Mikrobiologiya instituti, Immunologiya va inson genomikasi instituti, Qoraqalpoq tabiiy fanlar ilmiy-tadqiqot instituti, Xorazm Maʼmun akademiyasining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini 2026-yil 1-yanvargacha bosqichma-bosqich maqbullashtirish jadvallari tegishlicha 12 — 29-ilovalarga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi ilmiy tashkilotlarining boshqaruv va ayrim yordamchi xodimlarining bazaviy lavozim maoshi miqdorlari 30-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi prezidentiga, zarurat boʻlganda, ilmiy tashkilotlarning tasdiqlangan tuzilmalariga xodimlarning umumiy cheklangan soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining ilmiy tashkilotlari faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib quyidagilar belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlov natijalari boʻyicha ajratiladigan grantlar;
ilmiy-tadqiqot ishlarini bajarishdan tushadigan mablagʻlar;
xalqaro moliya institutlari va boshqa institutlar, xorijiy tashkilotlarning grantlari;
xoʻjalik faoliyatidan tushadigan mablagʻlar;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
4. Belgilab qoʻyilsinki:
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining ilmiy tashkilotlarida davlat ilmiy dasturlari doirasidagi fundamental tadqiqotlarning amalga oshirilishi toʻxtatiladi va undan boʻshagan budjet mablagʻlari ilmiy tashkilotlarni saqlash xarajatlarini moliyalashtirishga yoʻnaltiriladi;
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Qoraqalpogʻiston boʻlimi institutlarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash uchun zarur boʻlgan ilmiy laboratoriya uskunalari roʻyxati Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi tomonidan tasdiqlanadi, sotib olish xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasi Ilm-fan va taʼlim-tarbiyani rivojlantirish “Ziyo Forum” fondining mablagʻlari hisobiga qoplanadi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Ion-plazma va lazer texnologiyalari instituti hamda Bioorganik kimyo institutida faoliyat yuritayotgan noyob obyektlarning shtat birliklarini maqbullashtirish evaziga ushbu institutlar huzurida har biri 8 ta shtat birligidan iborat yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan Ilmiy asbob-uskunalardan jamoaviy foydalanish markazlari tashkil qilinganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi 2020-yil 1-sentabrdan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Oʻzbekiston tarixi davlat muzeyi va uning “Toshkent muzeyi” filiali rahbar va ilmiy xodimlarining ish haqini Fanlar akademiyasi ilmiy tashkilotlari rahbar va ilmiy xodimlarining bazaviy lavozim maoshlariga tenglashtirsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 31-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
8. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov hamda Fanlar akademiyasining prezidenti B.S. Yuldashev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Mirzo Ulugʻbek nomidagi Astronomiya institutining
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi S.A. Azimov nomidagi Fizika-texnika institutining
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Materialshunoslik institutining
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi O. Sodiqov nomidagi Bioorganik kimyo institutining
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Genetika va oʻsimliklar eksperimental biologiyasi institutining
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 6-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Mikrobiologiya institutining
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 7-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Umumiy va noorganik kimyo institutining
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 8-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Sanʼatshunoslik institutining
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 9-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Tarix institutining
Ilmiy kengash Direktor Yosh olimlar kengashi Direktorning ilmiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari Direktorning umumiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari Direktor oʻrinbosari — Harbiy tarixni oʻrganish markazi rahbari Ilmiy kotib Qadimgi davr tarixi boʻlimi 10 Yordamchi xodimlar * 3 Harbiy tarixni oʻrganish markazi 9 Bosh yuriskonsult 1 Oʻrta asrlar tarixi boʻlimi 14 Xalqaro munosabatlar va jamoatchilik bilan aloqalar boʻlimi 2 Buxgalteriya 3 Yangi davr tarixi boʻlimi 15 Kadrlar boʻlimi inspektori 2 “ Oʻzbekiston tarixi” jurnali tahririyati 1 Eng yangi davr tarixi boʻlimi 7 Maxsus qism 1 Etnologiya va antropologiya markazi 9 AKT boʻyicha mutaxassis 1 Tarixshunoslik, arxivshunoslik va hujjatshunoslik markazi 11
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 10-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Qoraqalpogʻiston boʻlimining Qoraqalpoq tabiiy fanlar ilmiy-tadqiqot institutining
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 11-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Qoraqalpogʻiston boʻlimi Qoraqalpoq gumanitar fanlar ilmiy-tadqiqot institutining
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 12-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Mirzo Ulugʻbek nomidagi Astronomiya institutining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini bosqichma-bosqich maqbullashtirish
T/r Laboratoriya nomi Ilmiy xodimlarning shtat birligidagi soni 2020 ― 2022 yy. 2023 — 2025 yy. 1. Ilgʻor astrofizik tadqiqotlar laboratoriyasi 15 10 2. Nazariy astrofizika laboratoriyasi 13 13 3. Kosmik tadqiqotlar laboratoriyasi 5 3 4. Galaktikadan tashqi astronomiya laboratoriyasi 6 6 5. Galaktika astronomiyasi laboratoriyasi 12 12 Jami 51 44
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 13-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi S.A. Azimov nomidagi Fizika-texnika institutining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini bosqichma-bosqich maqbullashtirish
T/r Laboratoriya nomi Ilmiy xodimlarning shtat birligidagi soni 2020 ― 2022 yy. 2023 — 2025 yy. 1. Yuqori energiyalar fizikasi laboratoriyasi 10 10 2. Qattiq jismlar va yarim oʻtkazgichlar fizikasi nazariyasi laboratoriyasi 8 8 3. Quyoshiy issiqlik va energetik qurilmalar laboratoriyasi 21 11 4. Yarim oʻtkazgichli kristallarni oʻstirish laboratoriyasi 15 13 5. Yuqori sezgirlikli yarim oʻtkazgichli datchiklar laboratoriyasi 10 9 6. Fotoelektronika laboratoriyasi 7 7 7. Elektronika, optoelektronika va fotonika sohasidagi asbobsozlik laboratoriyasi 10 6 Jami 81 64
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 14-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Materialshunoslik institutining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini bosqichma-bosqich maqbullashtirish
T/r Laboratoriya nomi Ilmiy xodimlarning shtat birligidagi soni 2020 ― 2022 yy. 2023 — 2025 yy. 1. Katta quyosh qurilmalari laboratoriyasi 4 2 2. Koʻp funksiyali materiallar laboratoriyasi 5 2 3. Nanostrukturali funksional keramika va ular asosidagi qurilmalar laboratoriyasi 7 4 4. Issiqlik izolyatsiya qiluvchi, saqlovchi materiallar va geliotexnologiyalar laboratoriyasi 11 5 5. Materiallarni sintez qilish va qayta ishlash laboratoriyasi 7 2 6. Kompozitsion materiallar va qoplamalar laboratoriyasi 8 4 7. Geliotexnologiyalar va nanostrukturali funksional materiallar laboratoriyasi 5 5 Jami 47 24
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 15-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi U.A. Arifov nomidagi Ion-plazma va lazer texnologiyalari institutining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini bosqichma-bosqich maqbullashtirish
T/r Laboratoriya nomi Ilmiy xodimlarning shtat birligidagi soni 2020 ― 2022 yy. 2023 — 2025 yy. 1. Nanotarkibiy materiallarda optik va elektron jarayonlar laboratoriyasi 4 4 2. Lazer nurlanishning jism bilan oʻzaro tasiri laboratoriyasi 18 14 3. Koʻp fazali tizimlarning issiqlik fizikasi laboratoriyasi 16 10 4. Ion-plazma texnologiyalari laboratoriyasi 25 15 5. Fizika jarayonlarini modellashtirish laboratoriyasi 3 3 6. Optika va spektroskopiya laboratoriyasi 7 7 7. Kondensiyalangan muhit optikasi laboratoriyasi 8 6 8. Adsorbsion va emission hodisalar laboratoriyasi 6 4 9. Ilmiy asbob-uskunalardan jamoaviy foydalanish markazi 6 6 Jami 51 44
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 17-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Konstruktorlik byurosi va tajribaviy ishlab chiqarish ilmiy-texnik markazining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy va injener-konstruktor xodimlari sonini bosqichma-bosqich maqbullashtirish
T/r Laboratoriya nomi Ilmiy xodimlarning shtat birligidagi soni 2020 ― 2022 yy. 2023 — 2025 yy. 1. Vakuum-plazma texnologiyalari laboratoriyasi 5 4 2. Sanoat va meditsina uchun optoelektron qurilmalar laboratoriyasi 6 4 3. Energetik qurilmalar va elektrrazryad texnologiyalari laboratoriyasi 5 4 4. Elektron avtomatik tizimlar va dasturiy taʼminot laboratoriyasi 5 4 5. Konstruktorlik byurosi va tajribaviy ishlab chiqarish boʻlimi 5 4 Jami 26 20
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 18-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi O. Sodiqov nomidagi Bioorganik kimyo institutining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini bosqichma-bosqich maqbullashtirish
T/r Laboratoriya nomi Ilmiy xodimlarning shtat birligidagi soni 2020 ― 2022 yy. 2023 — 2025 yy. 1. Oqsillar va peptidlar kimyosi laboratoriyasi 28 23 2. Fermentlar kimyosi laboratoriyasi 8 5 3. Biologik faol makromolekulyar sistemalar laboratoriyasi 26 18 4. Oʻsimlik sitoprotektorlari laboratoriyasi 5 4 5. Sabzavotlar va oʻsimliklar hujayra texnologiyasi laboratoriyasi 3 2 6. Kompleks birikmalar laboratoriyasi 7 7 7. Quyimolekulyar biologik faol birikmalar laboratoriyasi 10 5 8. Eksperimental-tajriba laboratoriyasi 10 6 9. Biologik faol birikmalar farmakologiyasi va skriningi laboratoriyasi 7 5 10. Ilmiy asbob-uskunalardan jamoaviy foydalanish markazi 6 6 Jami 110 81
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 19-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Umumiy va noorganik kimyo institutining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini bosqichma-bosqich maqbullashtirish
T/r Laboratoriya nomi Ilmiy xodimlarning shtat birligidagi soni 2020 ― 2022 yy. 2023 — 2025 yy. 1. Fosforli oʻgʻitlar laboratoriyasi 15 8 2. Azotli, kompleks oʻgʻitlar va stimulyatorlar. Supramolekulyar birikmalar boʻlimi 14 6 3. Agrokimyo laboratoriyasi 5 2 4. Metallurgik jarayonlar va texnogen xom ashyo laboratoriyasi 11 11 5. Kolloid kimyo va sanoat ekologiyasi laboratoriyasi 11 5 6. Neftkimyo laboratoriyasi 5 2 7. Silikatlar kimyosi vakimyoviy texnologiyasi laboratoriyasi 7 4 8. Defoliantlar laboratoriyasi 5 3 9. “STROM” ilmiy laboratoriyasi va sinov markazi 12 6 10. Kimyoviy texnologiya jarayonlari va apparatlari laboratoriyasi 5 2 11. Kimyoviy texnologiya, gazni qayta ishlash va SFB laboratoriyasi 10 5 Jami 100 54
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 20-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi S. Yunusov nomidagi Oʻsimlik moddalari kimyosi institutining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini bosqichma-bosqich maqbullashtirish
T/r Laboratoriya nomi Ilmiy xodimlarning shtat birligidagi soni 2020 ― 2022 yy. 2023 — 2025 yy. 1. Alkaloidlar kimyosi laboratoriyasi 8 7 2. Lipidlar kimyosi laboratoriyasi 4 2 3. Glikozidlar kimyosi laboratoriyasi 7 5 4. Kumarinlar va terpenoidlar kimyosi laboratoriyasi 12 8 5. Yuqori molekulyar birikmalar kimyosi laboratoriyasi 12 9 6. Organik sintez va oʻsimliklarni kimyoviy himoyalash boʻlimi 11 9 7. Texnik va dorivor oʻsimliklar laboratoriyasi 3 2 8. Tadqiqotlarning fizik uslublari laboratoriyasi 7 6 9. Molekulyar genetika laboratoriyasi 19 15 10. Farmakologiya va toksikologiya boʻlimi 16 10 11. Eksperimental texnologiya laboratoriyasi 8 4 12. Sintetik preparatlar texnologiyasi laboratoriyasi 3 2 Jami 110 79
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 21-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Polimerlar fizikasi va kimyosi institutining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini bosqichma-bosqich maqbullashtirish
T/r Laboratoriya nomi Ilmiy xodimlarning shtat birligidagi soni 2020 ― 2022 yy. 2023 — 2025 yy. 1. Istiqbolli polimerlar sintezi laboratoriyasi 15 9 2. Sellyuloza va uning hosilalari kimyosi va texnologiyasi laboratoriyasi 19 7 3. Nanokompozitsion polimer materiallar laboratoriyasi 14 7 4. Polimerlar kimyosi va fizikasining nazariy asoslari laboratoriyasi 3 3 5. Tadqiqotning fizik va fizik-kimyoviy uslublari laboratoriyasi 4 3 Jami 55 29
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 22-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Genetika va oʻsimliklar eksperimental biologiyasi institutning Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini bosqichma-bosqich maqbullashtirish
T/r Laboratoriya nomi Ilmiy xodimlarning shtat birligidagi soni 2020 ― 2022 yy. 2023 — 2025 yy. 1. Gʻoʻza genetikasi, seleksiyasi va urugʻchiligi laboratoriyasi 4 3 2. Urugʻshunoslik laboratoriyasi 4 3 3. Molekulyar va biokimyoviy genetika laboratoriyasi 7 6 4. Gʻoʻzaning eksperimental poliploidiyasi va filogeniyasi laboratoriyasi 10 8 5. Dukkakli, moyli hamda dorivor oʻsimliklar genetikasi, seleksiyasi va urugʻchiligi laboratoriyasi 4 3 6. Ekologik genetika va oʻsimliklar fiziologiyasi laboratoriyasi 5 3 7. Biotexnologiya va nanotexnologiya laboratoriyasi 4 2 8. Boshoqli ekinlar genetikasi, seleksiyasi va urugʻchiligi laboratoriyasi 8 7 9. Texnik oʻsimliklar tolalari va urugʻlari biologiyasi hamda texnologiyasi laboratoriyasi 7 4 Jami 53 39
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 23-ILOVA
“Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Botanika instituti davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini bosqichma-bosqich maqbullashtirish
T/r Laboratoriya nomi Ilmiy xodimlarning shtat birliklar soni 2020 — 2022 yy. 2023 — 2025 yy. 1. Oʻsimlik resurslari laboratoriyasi 7 5 2. Oʻzbekiston florasi laboratoriyasi 15 11 3. Kamyob oʻsimlik turlari kadastri va monitoringi laboratoriyasi 7 5 4. Geobotanika va ekologiya laboratoriyasi 10 7 5. Mikologiya va algologiya laboratoriyasi 7 5 6. Molekulyar filogeniya va biogeografiya laboratoriyasi 8 6 Akad. F.N. Rusanov nomidagi Botanika bogʻi 1. Anatomiya va sitoembriologiya laboratoriyasi 6 2. Daraxtlar va oʻtsimon oʻsimliklar introduksiyasi laboratoriyasi 6 3. Dorivor oʻsimliklar introduksiyasi laboratoriyasi 6 3 Jami 72 54
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 24-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Zoologiya institutining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini bosqichma-bosqich maqbullashtirish
T/r Laboratoriya nomi Ilmiy xodimlarning shtat birligidagi soni 2020 ― 2022 yy. 2023 — 2025 yy. 1. Umumiy parazitologiya laboratoriyasi 6 5 2. Entomofaglar ekologiyasi va biousullarning nazariy asoslari laboratoriyasi 5 4 3. Entomologiya laboratoriyasi 6 6 4. Ixtiologiya va gidrobiologiya laboratoriyasi 4 4 5. Molekulyar zoologiya laboratoriyasi 4 4 6. Umurtqali hayvonlar laboratoriyasi 5 5 7. Kamyob hayvon turlari hisobi va kadastri laboratoriyasi 5 4 Jami 35 32
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 25-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Genomika va bioinformatika markazining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini bosqichma-bosqich maqbullashtirish
T/r Laboratoriya nomi Ilmiy xodimlarning shtat birligidagi soni 2020 ― 2022 yy. 2023 — 2025 yy. 1. Strukturaviy va funksional genomika laboratoriyasi 7 5 2. Transgenomika va toʻqima kulturasi laboratoriyasi 6 4 3. Oʻsimliklar chidamliligi genomikasi laboratoriyasi 5 4 4. Oʻsimliklar proteomikasi va metabolomikasi laboratoriyasi 5 3 5. Bioinformatika laboratoriyasi 4 4 6. Markerlarga asoslangan seleksiya laboratoriyasi 8 4 7. Genetik oʻzgartirilgan organizmlar va ularning mahsulotlari tahlili boʻlimi 2 1 8. Personallashtirilgan qishloq xoʻjaligini rivojlantirish boʻlimi 5 3 Jami 42 28
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 26-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Mikrobiologiya institutining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini bosqichma-bosqich maqbullashtirish
T/r Laboratoriya nomi Ilmiy xodimlarning shtat birligidagi soni 2020 ― 2022 yy. 2023 — 2025 yy. 1. Mikroorganizmlar bioxilma-xillik laboratoriyasi 10 10 2. Texnik mikrobiologiya laboratoriyasi 5 4 3. Enzimologiya laboratoriyasi 5 3 4. Molekulyar biologiya laboratoriyasi 7 4 5. Mikrobiologiya va probiotiklar biotexnologiyasi laboratoriyasi 6 4 6. Fiziologik faol birikmalar biokimyosi va biotexnologiyasi laboratoriyasi 8 5 7. Tabiatni muhofaza qilish biotexnologiyalari laboratoriyasi 8 5 8. Tuproq mikrobiologiyasi va biotexnologiyasi laboratoriyasi 6 4 Jami 55 39
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 27-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Immunologiya va inson genomikasi institutining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini bosqichma-bosqich maqbullashtirish
T/r Laboratoriya nomi Ilmiy xodimlarning shtat birligidagi soni 2020 ― 2022 yy. 2023 — 2025 yy. 1. Hujayra terapiyasi va toʻqimalar nomutanosibligini yengish boʻlimi 7 7 2. Immunitet fiziologiyasi laboratoriyasi 3 3 3. Allergo va immunofarmakologiya laboratoriyasi 4 3 4. Reproduksiya immunologiyasi laboratoriyasi 4 3 5. Eksperimental immunologiya laboratoriyasi 4 3 6. Fundamental immunologiya laboratoriyasi 7 6 7. Autoimmun holatlar laboratoriyasi 4 3 8. Immunoregulyatsiya laboratoriyasi 4 3 9. Genom-hujayra texnologiyalari laboratoriyasi 11 9 10. Filiallar (Qashqadaryo, Andijon va Nukus) 11 6 Jami 59 46
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 28-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Qoraqalpogʻiston boʻlimi Qoraqalpoq tabiiy fanlar ilmiy-tadqiqot institutining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini bosqichma-bosqich maqbullashtirish
T/r Laboratoriya nomi Ilmiy xodimlarning shtat birligidagi soni 2020 ― 2022 yy. 2023 — 2025 yy. 1. Geologiya laboratoriyasi 3 3 2. Qattiq jismlar fizikasi laboratoriyasi 4 3 3. Ekologik jarayonlarni modellashtirish laboratoriyasi 4 3 4. Ijtimoiy-iqtisodiy jarayonlarni modellashtirish laboratoriyasi 4 3 5. Hayvonot dunyosi ekologiyasi laboratoriyasi 6 5 6. Oʻsimliklar dunyosi ekologiyasi laboratoriyasi 6 5 7. Kimyo laboratoriyasi 9 7 Jami 36 29
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 29-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Xorazm Maʼmun akademiyasining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini bosqichma-bosqich maqbullashtirish
T/r Laboratoriya nomi Ilmiy xodimlarning shtat birligidagi soni 2020 ― 2022 yy. 2023 — 2025 yy. 1. Tabiiy fanlar boʻlimi 11 6 2. Aniq fanlar boʻlimi 8 6 3. Ijtimoiy-gumanitar fanlar boʻlimi 11 11 4. Janubiy Orolboʻyi tarixiy meʼmoriy yodgorliklarining qurilish materiallarini sinash va taʼmirlash laboratoriyasi 3 3 5. Termitlar tarqalishining oldini olish va ularga qarshi kurashish laboratoriyasi 3 3 Jami 36 29
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 30-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi ilmiy tashkilotlarining boshqaruv va ayrim yordamchi xodimlarining bazaviy lavozim maoshi
T/r Lavozim nomi Mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoriga nisbatan koeffitsiyentlarda 1. Direktorning umumiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari tabiiy-texnika fanlari yoʻnalishi boʻyicha 6,654 gumanitar fanlar yoʻnalishi boʻyicha 5,988 2. Bosh buxgalter, moliya-iqtisod boʻlimi boshligʻi 5,545 3. Boʻlim boshliqlari (ilmiy-tadqiqot boʻlimdan tashqari) 4,99 4. Bosh iqtisodchi, bosh patentshunos, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bosh mutaxassis va xodimlar bilan ishlash boʻyicha bosh mutaxassi, bosh marketolog, xorijiy aloqalar boʻyicha bosh mutaxassis 4,436 5. Yetakchi buxgalter, yetakchi iqtisodchi, yetakchi patentshunos, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha yetakchi mutaxassis va xodimlar bilan ishlash boʻyicha yetakchi mutaxassi, yetakchi marketolog, xorijiy aloqalar boʻyicha yetakchi mutaxassis 3,881 6. Buxgalter, iqtisodchi, patentshunos, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha mutaxassis, maxsus boʻlim mutaxassisi, xodimlar bilan ishlash boʻyicha mutaxassis (oliy maʼlumotga yoki tegishli sohada 5 yildan ortiq ish stajiga ega boʻlgan oʻrta maxsus maʼlumotga ega), marketolog, xorijiy aloqalar boʻyicha mutaxassis 2 yildan ortiq ish stajiga ega boʻlgan 3,56 2 yilgacha ish stajiga ega boʻlgan 2,994
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 31-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 2-iyuldagi 190-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2012-yil, 7-son, 48-modda) bilan tasdiqlangan Dala sharoitlaridagi ishlarda band boʻlgan xodimlarga dala ustamasi toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga quyidagi mazmundagi 4 1 va 4 2 -bandlar qoʻshilsin:
“4 1 . Arxeologik tadqiqotlar oʻtkazuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy tashkilotlarda dala ustamasi arxeologik ilmiy-tadqiqot ishlarini bajaradigan ilmiy xodimlarga, egallab turgan lavozimi va oylik maoshidan qatʼi nazar, dala ustamasi hisoblab yoziladigan sanada Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan (koeffitsiyentlarda), biroq har oyda bazaviy hisoblash miqdorining 2,3 baravaridan ortiq boʻlmagan quyidagi miqdorlarda haq toʻlanadi:
a) kuniga 0,08 — dala sharoitlarida bevosita dala ishlari amalga oshiriladigan obyektlarda ishlaganda;
b) kuniga 0,03 — bazaviy dala shaharchalarida ishlaganda.
4 2 . Arxeologik tadqiqotlar oʻtkazuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy tashkilotlarda dala sharoitlarida mavsumiy yollanadigan “yer qazuvchi” ishchilarning ish haqi miqdori Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan (koeffitsiyentlarda), biroq har oyda bazaviy hisoblash miqdorining 2,6 baravaridan ortiq boʻlmagan quyidagi miqdorlarda haq toʻlanadi:
a) kuniga 0,12 — haftada 5 kun ishlaganda;
b) kuniga 0,1 — haftada 6 kun ishlaganda”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining yangidan tashkil etilgan ilmiy-tadqiqot muassasalari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 18-maydagi 292-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-yil, 20-son, 371-modda) 1 va 8-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Ilmiy-innovatsion ishlanma va texnologiyalarni ishlab chiqarishga tatbiq etishning samarali mexanizmlarini yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 12-yanvardagi 24-son qarori 2-bandining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“rahbar va ilmiy xodimlarning ish haqi budjet mablagʻlari hisobiga fundamental, amaliy tadqiqotlar va innovatsion ishlarning ilmiy-texnika dasturlarini amalga oshirishda qatnashuvchi ilmiy tashkilotlar rahbar va ilmiy xodimlarining bazaviy lavozim maoshlariga tenglashtiriladi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 8-iyun,
366-son