UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 12-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 12 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 12 июня 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 12 June 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

2021 — 2024 йилларда республикадаги кўп квартирали уйларнинг лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Аҳолининг кўп квартирали уйларда яшаши учун қулай ва хавфсиз шарт-шароитлар яратиш, лифтларнинг техник ҳолатини тубдан яхшилаш, авария ҳолатларининг олдини олиш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2021 — 2024 йилларда кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Дастурнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Дастур доирасида қуйидагиларнинг амалга оширилишини таъминласин:

Дастурнинг мақсадли параметрлари ўз вақтида амалга оширилиши бўйича олиб борилаётган ишларни мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириб бориш;

кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарига хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг замонавий услубларини жорий қилиш;

кўп квартирали уйларда жой мулкдорларининг қулай ва хавфсиз яшашини, фавқулодда вазиятларнинг олди олинишини ва сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;

лифт ускуналарининг техник ва авария ҳолатларини реал вақт режимида қайд этувчи замонавий рақамли электрон дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Дастур доирасида янгиланган (таъмирланган) лифт ускуналарини диспетчерлик хизматларига улангандан сўнг фойдаланишга қабул қилиш;

ҳар йили февраль ойига қадар йиллик манзилли дастурларни ишлаб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда тасдиқлаш.

3. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асослантирилган таклифларига мувофиқ Дастур параметрларига, заруратга кўра, ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Дастурни амалга ошириш доирасида:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича инжиниринг компанияси давлат муассасалари буюртмачи этиб белгилаш;

бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотларни белгиланган тартибда тендер ёки танлов савдолари асосида аниқлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Молия вазирлиги билан биргаликда:

кўп квартирали уйларнинг лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари билан белгиланган тартибда келишилган ҳолда ҳар йили 1 ноябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари параметрларини шакллантиришда ҳар йили тасдиқланган Дастур асосида кўп квартирали уйларнинг лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш тадбирлари учун талаб қилинадиган маблағларни назарда тутсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар лифт ускуналарининг техник ҳолатини мониторинг қилиш, авария ҳолатларини реал вақт режимида қайд этувчи замонавий рақамли электрон дастурнинг ишлаб чиқилишини ва жорий этилишини таъминласин.

7. Кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналаридан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича қуйидагилар:

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига:

кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан лифт ускуналарининг Лифтлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига ҳамда бошқа техник ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ сақланишини, шунингдек, лифт паспортига асосан уларнинг белгиланган муддатларда техник текширувдан ўтказилганлигини назорат қилиш;

кўп квартирали уйларга ўрнатилаётган лифт ускуналарининг халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган ва давлат экспертизасидан ўтказилган ҳолда ўрнатилишини назорат қилиш ва янги лифтларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;

лифт ускуналаридан фойдаланишда юзага келган инсон ҳаёти учун хавф солувчи ҳолатлар бартараф этилгунга қадар лифт ускуналаридан фойдаланишни тақиқлаш чораларини кўриш ҳамда Лифтлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, лифт ускуналарига хизмат кўрсатувчи ташкилотларга камчиликларни бартараф қилиш юзасидан ёзма кўрсатмалар киритилишини таъминлаш.

8. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги икки ой муддатда:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, республикадаги соҳага оид мавжуд ўрта-махсус таълим бўғинида фаолият юритувчи коллежларда лифт ускуналарига хизмат кўрсатувчи малакали мутахассислар тайёрлаш юзасидан тегишли таълим йўналишларининг ташкил этилишини;

«Таъмирлаш-тиклаш хизмати» давлат унитар корхоналарининг лифт ускуналарига хизмат кўрсатишга мўлжалланган моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чоралари кўрилишини, шунингдек, уларни тегишли мутахассисликка эга малакали мутахассислар билан тўлдириш, ўқитиш ва қайта тайёрлашни таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси:

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, маҳаллий лифт ускуналари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар билан биргаликда уч ой муддатда лифт қурилмаларига қўйилган хавфсизлик талабларининг халқаро талабларга мувофиқлаштирилишини;

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси билан биргаликда лифт қурилмаларининг хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича синовларни ўтказишни таъминлайдиган махсус идоравий лабораторияни ташкил этиш юзасидан тегишли таклифларнинг бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 июндаги 376-сон қарорига 1-ИЛОВА

2021 — 2024 йилларда кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш

(млн сўм) Т/р Ҳудудлар номи Лифт ускуналари мавжуд кўп квартирали уйлар сони Лифт ускуналари сони Жами талаб этиладиган маблағ * шундан, иш ҳажмлари кесимида лифтларни таъмирлаш янгисига алмаштириш Жами Таъмирга ва алмаштиришга муҳтож лифтлар сони сони талаб этиладиган маблағ сони талаб этиладиган маблағ Жами 2021 — 2024-йиллар 2 102 6 170 2 208 407 760,0 84 4 200,0 2 124 403 560,0 1. Қорақалпоғистон Республикаси 2 8 8 400,0 8 400,0 2. Андижон вилояти 31 92 30 3 320,0 17 850,0 13 2 470,0 3. Бухоро вилояти 31 60 10 1 620,0 2 100,0 8 1 520,0 4. Жиззах вилояти 9 14 6 300,0 6 300,0 5. Қашқадарё вилояти 26 55 6 300,0 6 300,0 6. Навоий вилояти 139 252 134 25 460,0 134 25 460,0 7. Наманган вилояти 41 87 4 200,0 4 200,0 8. Самарқанд вилояти 125 322 157 29 830,0 157 29 830,0 9. Тошкент вилояти 87 183 5 250,0 5 250,0 10. Фарғона вилояти 22 50 28 1 960,0 24 1 200,0 4 760,0 11. Хоразм вилояти 25 46 12 600,0 12 600,0 12. Тошкент шаҳри 1 564 5 001 1 808 343 520,0 1 808 343 520,0 2021 йил 2 102 6 170 591 104 450,0 56 2 800,0 535 101 650,0 1. Қорақалпоғистон Республикаси 2 8 4 200,0 4 200,0 2. Андижон вилояти 31 92 13 1 210,0 9 450,0 4 760,0 3. Бухоро вилояти 31 60 4 480,0 2 100,0 2 380,0 4. Жиззах вилояти 9 14 6 300,0 6 300,0 5. Қашқадарё вилояти 26 55 6 300,0 6 300,0 6. Навоий вилояти 139 252 35 6 650,0 35 6 650,0 7. Наманган вилояти 41 87 4 200,0 4 200,0 8. Самарқанд вилояти 125 322 40 7 600,0 40 7 600,0 9. Тошкент вилояти 87 183 5 250,0 5 250,0 10. Фарғона вилояти 22 50 14 980,0 12 600,0 2 380,0 11. Хоразм вилояти 25 46 8 400,0 8 400,0 12. Тошкент шаҳри 1 564 5 001 452 85 880,0 452 85 880,0 2022 йил 2 102 6 170 562 102 860,0 28 1 400,0 534 101 460,0 1. Қорақалпоғистон Республикаси 2 8 4 200,0 4 200,0 2. Андижон вилояти 31 92 11 970,0 8 400,0 3 570,0 3. Бухоро вилояти 31 60 2 380,0 2 380,0 4. Жиззах вилояти 9 14 5. Қашқадарё вилояти 26 55 6. Навоий вилояти 139 252 35 6 650,0 35 6 650,0 7. Наманган вилояти 41 87 8. Самарқанд вилояти 125 322 40 7 600,0 40 7 600,0 9. Тошкент вилояти 87 183 10. Фарғона вилояти 22 50 14 980,0 12 600,0 2 380,0 11. Хоразм вилояти 25 46 4 200,0 4 200,0 12. Тошкент шаҳри 1 564 5 001 452 85 880,0 452 85 880,0 2023 йил 2 102 6 170 532 101 080,0 0 0,0 532 101 080,0 1. Қорақалпоғистон Республикаси 2 8 2. Андижон вилояти 31 92 3 570,0 3 570,0 3. Бухоро вилояти 31 60 2 380,0 2 380,0 4. Жиззах вилояти 9 14 5. Қашқадарё вилояти 26 55 6. Навоий вилояти 139 252 35 6 650,0 35 6 650,0 7. Наманган вилояти 41 87 8. Самарқанд вилояти 125 322 40 7 600,0 40 7 600,0 9. Тошкент вилояти 87 183 10. Фарғона вилояти 22 50 11. Хоразм вилояти 25 46 12. Тошкент шаҳри 1 564 5 001 452 85 880,0 452 85 880,0 2024 йил 2 102 6 170 523 99 370,0 523 99 370,0 1. Қорақалпоғистон Республикаси 2 8 2. Андижон вилояти 31 92 3 570,0 3 570,0 3. Бухоро вилояти 31 60 2 380,0 2 380,0 4. Жиззах вилояти 9 14 5. Қашқадарё вилояти 26 55 6. Навоий вилояти 139 252 29 5 510,0 29 5 510,0 7. Наманган вилояти 41 87 8. Самарқанд вилояти 125 322 37 7 030,0 37 7 030,0 9. Тошкент вилояти 87 183 10. Фарғона вилояти 22 50 11. Хоразм вилояти 25 46 12. Тошкент шаҳри 1 564 5 001 452 85 880,0 452 85 880,0

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 июндаги 376-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари рўйхати

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика уй-жой фондининг кўп квартирали уйларида лифт асбоб-ускуналарини янгилаш ва таъмирлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 29 августдаги 191-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика уй-жой фондининг кўп квартирали уйларида лифт асбоб-ускуналарини янгилаш ва таъмирлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 29 августдаги 191-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2013 йил 16 декабрдаги 330-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармони)» 2019 йил 21 октябрдаги 886-сон қарорига илованинг 4-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарори)» 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорининг 27-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 12 июнь,

376-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2020 й., 09/20/376/0753-сон; 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон; 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

2021 — 2024-yillarda respublikadagi koʻp kvartirali uylarning lift uskunalarini taʼmirlash va yangilashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Aholining koʻp kvartirali uylarda yashashi uchun qulay va xavfsiz shart-sharoitlar yaratish, liftlarning texnik holatini tubdan yaxshilash, avariya holatlarining oldini olish va aholiga sifatli xizmat koʻrsatilishini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. 2021 — 2024-yillarda koʻp kvartirali uylardagi lift uskunalarini taʼmirlash va yangilash dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari Dasturning oʻz muddatida va sifatli bajarilishi uchun shaxsan javobgar ekanliklari belgilab qoʻyilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi Dastur doirasida quyidagilarning amalga oshirilishini taʼminlasin:

Dasturning maqsadli parametrlari oʻz vaqtida amalga oshirilishi boʻyicha olib borilayotgan ishlarni monitoring qilish va muvofiqlashtirib borish;

koʻp kvartirali uylardagi lift uskunalariga xizmat koʻrsatish tizimini takomillashtirishning zamonaviy uslublarini joriy qilish;

koʻp kvartirali uylarda joy mulkdorlarining qulay va xavfsiz yashashini, favqulodda vaziyatlarning oldi olinishini va sifatli xizmat koʻrsatilishini taʼminlashga qaratilgan tadbirlarni amalga oshirish;

lift uskunalarining texnik va avariya holatlarini real vaqt rejimida qayd etuvchi zamonaviy raqamli elektron dasturni ishlab chiqish va amalga oshirish.

Dastur doirasida yangilangan (taʼmirlangan) lift uskunalarini dispetcherlik xizmatlariga ulangandan soʻng foydalanishga qabul qilish;

har yili fevral oyiga qadar yillik manzilli dasturlarni ishlab chiqib, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan kelishgan holda tasdiqlash.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligiga Vazirlar Mahkamasi bilan kelishgan holda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining asoslantirilgan takliflariga muvofiq Dastur parametrlariga, zaruratga koʻra, oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining Dasturni amalga oshirish doirasida:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Koʻp kvartirali uylarni taʼmirlash boʻyicha injiniring kompaniyasi davlat muassasalari buyurtmachi etib belgilash;

bosh loyihachi va bosh pudratchi tashkilotlarni belgilangan tartibda tender yoki tanlov savdolari asosida aniqlash toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Moliya vazirligi bilan birgalikda:

koʻp kvartirali uylarning lift uskunalarini taʼmirlash va yangilash boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari bilan belgilangan tartibda kelishilgan holda har yili 1-noyabrga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalari hisobidan moliyalashtirilishini taʼminlasin;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari parametrlarini shakllantirishda har yili tasdiqlangan Dastur asosida koʻp kvartirali uylarning lift uskunalarini taʼmirlash va yangilash tadbirlari uchun talab qilinadigan mablagʻlarni nazarda tutsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda 2020-yil 1-dekabrga qadar lift uskunalarining texnik holatini monitoring qilish, avariya holatlarini real vaqt rejimida qayd etuvchi zamonaviy raqamli elektron dasturning ishlab chiqilishini va joriy etilishini taʼminlasin.

7. Koʻp kvartirali uylardagi lift uskunalaridan samarali foydalanishni taʼminlash boʻyicha quyidagilar:

b) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga:

koʻp kvartirali uylardagi lift uskunalariga xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar tomonidan lift uskunalarining Liftlar xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglament talablariga hamda boshqa texnik va loyiha hujjatlariga muvofiq saqlanishini, shuningdek, lift pasportiga asosan ularning belgilangan muddatlarda texnik tekshiruvdan oʻtkazilganligini nazorat qilish;

koʻp kvartirali uylarga oʻrnatilayotgan lift uskunalarining xalqaro standartlar talablariga javob beradigan va davlat ekspertizasidan oʻtkazilgan holda oʻrnatilishini nazorat qilish va yangi liftlarni belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazish;

lift uskunalaridan foydalanishda yuzaga kelgan inson hayoti uchun xavf soluvchi holatlar bartaraf etilgunga qadar lift uskunalaridan foydalanishni taqiqlash choralarini koʻrish hamda Liftlar xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglament va boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablarini buzish holatlari aniqlangan taqdirda, lift uskunalariga xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarga kamchiliklarni bartaraf qilish yuzasidan yozma koʻrsatmalar kiritilishini taʼminlash.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi ikki oy muddatda:

Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan birgalikda 2020/2021 oʻquv yilidan boshlab, respublikadagi sohaga oid mavjud oʻrta-maxsus taʼlim boʻgʻinida faoliyat yurituvchi kollejlarda lift uskunalariga xizmat koʻrsatuvchi malakali mutaxassislar tayyorlash yuzasidan tegishli taʼlim yoʻnalishlarining tashkil etilishini;

“Taʼmirlash-tiklash xizmati” davlat unitar korxonalarining lift uskunalariga xizmat koʻrsatishga moʻljallangan moddiy-texnika bazasini yanada mustahkamlash choralari koʻrilishini, shuningdek, ularni tegishli mutaxassislikka ega malakali mutaxassislar bilan toʻldirish, oʻqitish va qayta tayyorlashni taʼminlasin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi:

Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, “Oʻzstandart” agentligi, “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi, mahalliy lift uskunalari ishlab chiqaruvchi tashkilotlar bilan birgalikda uch oy muddatda lift qurilmalariga qoʻyilgan xavfsizlik talablarining xalqaro talablarga muvofiqlashtirilishini;

“Oʻzeltexsanoat” uyushmasi bilan birgalikda lift qurilmalarining xavfsizlik koʻrsatkichlari boʻyicha sinovlarni oʻtkazishni taʼminlaydigan maxsus idoraviy laboratoriyani tashkil etish yuzasidan tegishli takliflarning bir oy muddatda Vazirlar Mahkamasiga kiritilishini taʼminlasin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 12-iyundagi 376-son qaroriga 1-ILOVA

2021 — 2024-yillarda koʻp kvartirali uylardagi lift uskunalarini taʼmirlash va yangilash

(mln soʻm) T/r Hududlar nomi Lift uskunalari mavjud koʻp kvartirali uylar soni Lift uskunalari soni Jami talab etiladigan mablagʻ * shundan, ish hajmlari kesimida liftlarni taʼmirlash yangisiga almashtirish Jami Taʼmirga va almashtirishga muhtoj liftlar soni soni talab etiladigan mablagʻ soni talab etiladigan mablagʻ Jami 2021 — 2024-yillar 2 102 6 170 2 208 407 760,0 84 4 200,0 2 124 403 560,0 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 2 8 8 400,0 8 400,0 2. Andijon viloyati 31 92 30 3 320,0 17 850,0 13 2 470,0 3. Buxoro viloyati 31 60 10 1 620,0 2 100,0 8 1 520,0 4. Jizzax viloyati 9 14 6 300,0 6 300,0 5. Qashqadaryo viloyati 26 55 6 300,0 6 300,0 6. Navoiy viloyati 139 252 134 25 460,0 134 25 460,0 7. Namangan viloyati 41 87 4 200,0 4 200,0 8. Samarqand viloyati 125 322 157 29 830,0 157 29 830,0 9. Toshkent viloyati 87 183 5 250,0 5 250,0 10. Fargʻona viloyati 22 50 28 1 960,0 24 1 200,0 4 760,0 11. Xorazm viloyati 25 46 12 600,0 12 600,0 12. Toshkent shahri 1 564 5 001 1 808 343 520,0 1 808 343 520,0 2021-yil 2 102 6 170 591 104 450,0 56 2 800,0 535 101 650,0 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 2 8 4 200,0 4 200,0 2. Andijon viloyati 31 92 13 1 210,0 9 450,0 4 760,0 3. Buxoro viloyati 31 60 4 480,0 2 100,0 2 380,0 4. Jizzax viloyati 9 14 6 300,0 6 300,0 5. Qashqadaryo viloyati 26 55 6 300,0 6 300,0 6. Navoiy viloyati 139 252 35 6 650,0 35 6 650,0 7. Namangan viloyati 41 87 4 200,0 4 200,0 8. Samarqand viloyati 125 322 40 7 600,0 40 7 600,0 9. Toshkent viloyati 87 183 5 250,0 5 250,0 10. Fargʻona viloyati 22 50 14 980,0 12 600,0 2 380,0 11. Xorazm viloyati 25 46 8 400,0 8 400,0 12. Toshkent shahri 1 564 5 001 452 85 880,0 452 85 880,0 2022-yil 2 102 6 170 562 102 860,0 28 1 400,0 534 101 460,0 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 2 8 4 200,0 4 200,0 2. Andijon viloyati 31 92 11 970,0 8 400,0 3 570,0 3. Buxoro viloyati 31 60 2 380,0 2 380,0 4. Jizzax viloyati 9 14 5. Qashqadaryo viloyati 26 55 6. Navoiy viloyati 139 252 35 6 650,0 35 6 650,0 7. Namangan viloyati 41 87 8. Samarqand viloyati 125 322 40 7 600,0 40 7 600,0 9. Toshkent viloyati 87 183 10. Fargʻona viloyati 22 50 14 980,0 12 600,0 2 380,0 11. Xorazm viloyati 25 46 4 200,0 4 200,0 12. Toshkent shahri 1 564 5 001 452 85 880,0 452 85 880,0 2023-yil 2 102 6 170 532 101 080,0 0 0,0 532 101 080,0 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 2 8 2. Andijon viloyati 31 92 3 570,0 3 570,0 3. Buxoro viloyati 31 60 2 380,0 2 380,0 4. Jizzax viloyati 9 14 5. Qashqadaryo viloyati 26 55 6. Navoiy viloyati 139 252 35 6 650,0 35 6 650,0 7. Namangan viloyati 41 87 8. Samarqand viloyati 125 322 40 7 600,0 40 7 600,0 9. Toshkent viloyati 87 183 10. Fargʻona viloyati 22 50 11. Xorazm viloyati 25 46 12. Toshkent shahri 1 564 5 001 452 85 880,0 452 85 880,0 2024-yil 2 102 6 170 523 99 370,0 523 99 370,0 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 2 8 2. Andijon viloyati 31 92 3 570,0 3 570,0 3. Buxoro viloyati 31 60 2 380,0 2 380,0 4. Jizzax viloyati 9 14 5. Qashqadaryo viloyati 26 55 6. Navoiy viloyati 139 252 29 5 510,0 29 5 510,0 7. Namangan viloyati 41 87 8. Samarqand viloyati 125 322 37 7 030,0 37 7 030,0 9. Toshkent viloyati 87 183 10. Fargʻona viloyati 22 50 11. Xorazm viloyati 25 46 12. Toshkent shahri 1 564 5 001 452 85 880,0 452 85 880,0

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 12-iyundagi 376-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan ayrim qarorlari roʻyxati

1. Vazirlar Mahkamasining “Respublika uy-joy fondining koʻp kvartirali uylarida lift asbob-uskunalarini yangilash va taʼmirlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2010-yil 29-avgustdagi 191-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Respublika uy-joy fondining koʻp kvartirali uylarida lift asbob-uskunalarini yangilash va taʼmirlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2010-yil 29-avgustdagi 191-son qaroriga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida” 2013-yil 16-dekabrdagi 330-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash haqida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik faoliyatini himoya qilish tizimini tubdan takomillashtirish va prokuratura organlari faoliyatini optimallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 15-martdagi PF-5690-son Farmoni)” 2019-yil 21-oktabrdagi 886-son qaroriga ilovaning 4-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 24-yanvardagi PQ-4126-son qarori)” 2019-yil 19-dekabrdagi 1014-son qarorining 27-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 12-iyun,

376-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.06.2020-y., 09/20/376/0753-son; 05.05.2025-y., 09/25/289/0406-son; 22.09.2025-y., 09/25/602/0862-son)

lex.uz