Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг
қарори
ЙЎРИҚНОМА
Ижтимоий ходимларнинг мақоми, вазифалари, функциялари ва малакавий талаблари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4185-сон «Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги қарор қилади:
1. Ижтимоий ходимларнинг мақоми, вазифалари, функциялари ва малакавий талаблари тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 15 майдаги 14-2020 қ/қ, 6-мҳ, 33-қ/қ, 16, 71, 8-сон қарорига ИЛОВА
Ижтимоий ходимларнинг мақоми, вазифалари, функциялари ва малакавий талаблари тўғрисидаги
Мазкур Йўриқнома ижтимоий ходимларнинг мақоми, вазифалари, функциялари ва уларга қўйиладиган малакавий талабларни белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ижтимоий ходим — ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкиллаштирадиган ёки бевосита ижтимоий хизматларни кўрсатувчи зарур касбий малакага эга бўлган шахс;
ижтимоий хизмат — шахснинг турмуши сифатини оширишга, унга жамият ҳаётида иштирок этишнинг бошқа фуқаролар билан тенг бўлган имкониятларини яратишга ва (ёки) ўзининг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган хизматларга муҳтож шахсга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳуқуқий, иқтисодий, психологик, таълимга оид, тиббий, реабилитация чора-тадбирлари ва бошқа чора-тадбирлар мажмуи;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий хизматларга муҳтож деб топилган шахслар, шу жумладан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар, муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар, ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар.
2. Ижтимоий ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар, шунингдек, мукофотлар ва бошқа барча турдаги тўловлар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилган локал ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
3. Ижтимоий ходимнинг қуйидаги лавозимлари мавжуд:
барча соҳаларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича мутахассис;
барча соҳаларда ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ижтимоий ходим;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексаларга, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ижтимоий ходим ассистенти.
4. Мазкур Йўриқноманинг 3-бандида кўрсатилган лавозимларнинг лавозим йўриқномалари қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ушбу Йўриқномага мувофиқ ишлаб чиқилади.
2-боб. Барча соҳаларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича мутахассиснинг вазифалари, функциялари ва малакавий талаблари
5. Барча соҳаларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича мутахассис қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар жараёнини бошқариш ҳамда ижтимоий вазиятлар бўйича ишларни юритиш;
турмуш шароитини комплекс баҳолаш, ижтимоий хизматлар режасини ишлаб чиқиш, кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни мувофиқлаштириш, мониторингини амалга ошириш ва натижасини баҳолаш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам беришнинг оптимал шаклларини аниқлаш ва қўллаш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини комплекс ижтимоий ҳимоя қилинишини ташкиллаштириш;
ўз иш фаолиятида аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг илмий асосли ёндашувларини қўллаш;
ногиронлиги бўлган шахсларга салбий таъсир кўрсатувчи шахсий, ижтимоий, ва маънавий характерга эга бўлган қийинчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишда кўмаклашиш;
ҳуқуқий, профилактик, реабилитацион ва терапевтик хусусиятга эга психоижтимоий хизматлар кўрсатиш орқали аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига оғир турмуш шароитидан чиқишга кўмаклашиш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига ўзларининг ҳаётий вазиятини яхшилаши учун шахсий имкониятларидан кенг фойдаланишига ёрдам бериш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилишда барча мавжуд воситалардан самарали фойдаланиш.
6. Барча соҳаларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича мутахассиснинг қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ижтимоий-ҳуқуқий йўналтирилган функцияларни амалга оширишда:
соғлиқни сақлаш, таълим, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларида шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилиш, улар билан белгиланган тартибда маълумотлар алмашиш;
давлат органлари ва ташкилотларига аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш;
жисмоний, жинсий зўравонлик ва мажбурлаш ҳолатлари бўйича аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишда кўмаклашиш;
муаммоли ва низоли оилаларни мониторинг қилиш, оиланинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш;
оиладаги муаммоли вазиятлар ёки низоларни бартараф этишда иштирок этиш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қонунда белгиланган имтиёзлар, пенсия ва нафақалар, шунингдек бошқа турдаги ижтимоий ёрдам турлари тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек пенсия ва нафақалар тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришда кўмаклашиш;
ижтимоий ҳимояга оид масалалар бўйича методик материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
гуруҳ ва индивидуал тарзда психотерапия ўтказиш ҳамда маслаҳат бериш;
давлат ва жамият учун хавфли бўлган ҳаракатлар, жумладан фавқулодда вазиятлар (табиий офатлар, эпидемия, ҳарбий ҳаракатлар) ва уларнинг оқибатларини олдини олишда давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
ижтимоий хизматлар соҳасида васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларга маслаҳат ёрдами бериш ҳамда уларни ижтимоий-ҳуқуқий, психологик-педагогик, тиббий жиҳатдан комплекс қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун маиший ва ижтимоий-реабилитацион хизматлар, шунингдек қулай инфратузилмалар яратилишига кўмаклашиш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига уй-жой шароитларини яхшилаш ва ижтимоий-маиший муаммоларини бартараф этишда кўмаклашиш;
ишсиз шахсларни ишга жойлаштириш, касбга ўқитиш ёки қайта ўқитишга кўмаклашиш;
коммуникатив, ҳаётий, ижтимоий ва ўз-ўзини руҳий бошқариш кўникмаларини ривожлантириш бўйича маслаҳатлар (тренинглар) ўтказиш;
б) тиббий-ижтимоий йўналтирилган функцияларни амалга оширишда:
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига саломатлик, яшаш шароитлари, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар тўғрисида маслаҳат бериш ва маълумот етказиш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг тиббий-ижтимоий хизматларга бўлган ҳуқуқлари ва муаммолари хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ушбу хизмат турларини кўрсатиш тартиби тўғрисида маълумот етказиш;
саломатлиги бўйича муаммолари бўлган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини парваришлаш ва уларга тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкиллаштириш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам беришни мувофиқлаштириш;
паллиатив (руҳий-ижтимоий ва маънавий қўллаб-қувватлаш орқали ҳаётига таҳдид солувчи касаллик муаммолари билан тўқнашган беморлар ва уларнинг оилаларини ҳаёт сифатини яхшилаш учун) ёрдамни ташкиллаштириш;
ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар (руҳий касалликлар, ОИВ/ОИТС, туберкулёз, онкологик, психофаол моддаларга қарам ва бошқа) билан касалланган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкиллаштириш;
в) интегратив функцияларни амалга оширишда:
индивидуал, гуруҳ ва ҳудудий даражадаги соматик, руҳий, репродуктив саломатликнинг ижтимоий аҳамиятга эга касалликларининг профилактик чораларини амалга оширишда ёрдам бериш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларида соғлом турмуш тарзига бўлган муносабатини шакллантириш;
оилани режалаштириш, ногиронликни олдини олиш масалаларини ёритиш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказилишини ташкиллаштириш;
ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитациясини ташкиллаштириш;
клиник тиббиётнинг психиатрия, наркология, онкология, гериатрия, жарроҳлик, акушер-гинекология ва бошқа соҳаларида ижтимоий хизматларни ташкиллаштириш;
ОИВ/ОИТС тарқалишининг олдини олиш, ушбу касалликка чалинганлар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш;
реабилитацион, психологик-педагогик, ижтимоий-ҳуқуқий турдаги ўз-ўзига ва ўзаро кўмаклашувчи терапевтик жамоаларни шакллантириш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун тиббий-ижтимоий комплекс дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг ижтимоий муаммоларини бартараф этишда муқобил касбдаги мутахассисларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг ижтимоий муаммолари сабабини аниқлаб, шахс ва оилаларни тегишли ташкилотларга йўналтириш ҳамда зарур ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатилишида ҳамкорлик қилиш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар режасини тузиш ва уларнинг сифатини мониторинг қилиш;
ногиронлиги бўлган ва психожисмоний ривожланишида муаммолари бўлган фарзандлари бор оилалар, қочоқлар ва кўчишга мажбур бўлган оилалар, байналмилал бурчини ўтаган шахслар ва тинч даврда ҳарбий ҳаракатлар иштирокчиларининг оилалари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тарбияланаётган оилаларга, шунингдек, ёлғиз кексалар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий патронажни амалга ошириш;
даволаш-соғломлаштириш, таълим-тарбия, ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларига йўлланма бериш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа шахсларни давлат ижтимоий муассасаларига жойлаштиришда кўмаклашиш;
ногиронлиги бўлган ёки ҳаракатланишида муаммолари бўлган шахсларга реабилитация техник воситаларини олиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш;
ижтимоий хизматлар кўрсатишда кўп болали оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, меҳнатга лаёқатсиз шахсларга ёрдам берувчи турли давлат, нодавлат, жамоат ташкилотлари ва муассасалар фаолиятига кўмаклашиш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига қисқа ёки узоқ муддатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш, шифохонага жойлаштириш, шунингдек васийлик ва ҳомийликни белгилаш учун ҳужжатларни тайёрлашда ва расмийлаштиришда кўмаклашиш;
тиббий-ижтимоий патронажга муҳтож шахсларни аниқлаш, кўрсатилаётган хизмат турларининг сифати ва динамикасини таҳлил қилиш;
ижтимоий хизматлар дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
ижтимоий масалалар бўйича семинарлар ташкиллаштириш ва уларни ўтказишда иштирок этиш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига ижтимоий масалалар бўйича маслаҳат бериш;
иш фаолиятига оид зарур ҳужжатларни юритиш.
7. Барча соҳаларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича мутахассис лавозимига қуйидаги малакавий талаблар қўйилади:
олий тоифа — ижтимоий хизмат ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) соҳада олий (бакалавриат, магистратура ёки олий таълимдан кейинги таълим) маълумотга, ижтимоий хизмат бўйича қайта тайёргарлик тўғрисидаги диплом ва ижтимоий соҳада беш йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши;
биринчи тоифа — ижтимоий хизмат ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) соҳада олий (бакалавриат, магистратура ёки олий таълимдан кейинги таълим) маълумотга, ижтимоий хизмат бўйича қайта тайёргарлик тўғрисидаги диплом ва ижтимоий соҳада уч йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши;
иккинчи тоифа — ижтимоий хизмат ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) соҳада олий (бакалавриат) маълумот, ижтимоий хизмат бўйича қайта тайёргарлик тўғрисидаги диплом ва ижтимоий соҳада бир йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши;
тоифасиз — ижтимоий хизмат ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) олий (бакалавриат) маълумотга эга бўлиши, меҳнат стажи талаб этилмайди.
3-боб. Барча соҳаларда ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ижтимоий ходимнинг вазифалари, функциялари ва малакавий талаблари
8. Барча соҳаларда ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ижтимоий ходим иш берувчи ташкилотда ташкил этилган штат бирлигига асосан қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
ижтимоий хизматлар соҳасидаги органлар ва ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни амалга ошириш;
ижтимоий хизматларга бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини комплекс ижтимоий ҳимоясини таъминлаш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлиш хавфида бўлган болалар, зўравонликдан жабр кўрган, психожисмоний ривожланишида нуқсони ва (ёки) ногиронлиги бўлган ва бошқа ҳимояга муҳтож болаларни ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг шахсий, мулкий ва номулкий ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
давлат таълим-тарбия, даволаш-соғломлаштириш, ижтимоий ҳимоя муассасаларини битираётган болалар, шунингдек уюшмаган ёшларнинг мустақил ҳаётга ижтимоий мослашувлари давомида юзага келувчи муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш.
9. Барча соҳаларда ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ижтимоий ходим қуйидаги функцияларни амалга оширади:
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган шахсларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига қисқа ёки узоқ муддатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш, шифохонага жойлаштириш, шунингдек васийлик ва ҳомийликни белгилашда кўмаклашиш;
вояга етмаганларнинг, жумладан Болалар уйи, «Меҳрибонлик» уйи, «Болалар шаҳарчаси», «SOS — болалар маҳаллалари», оилавий болалар уйи, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчиларининг мулкий ҳуқуқларини (алимент, боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия ёки нафақа ва қонун билан белгиланган бошқа имтиёзлар) ҳимоя қилиш ҳамда тегишли ҳужжатларини расмийлаштиришда кўмаклашиш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини олинишини таъминлаш, доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш масалаларини амалга оширишда кўмаклашиш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан, шунингдек судда алимент ундириш, ота-оналарни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки тиклаш тўғрисидаги даъво аризалари юзасидан ҳуқуқшуносга асослантирилган материал тайёрлашга кўмаклашиш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги ёки уларга нисбатан ёмон муносабатда бўлганлик ҳолатлари тўғрисида маълумот келиб тушган ҳолларда, уларнинг ҳаётий вазиятини баҳолаш, ҳимоя ва реабилитация қилиш чораларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш;
ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчилари билан ишлаш вазифалари, шакллари ва услубларини, замонавий технологиялар, шу жумладан ахборот технологиялари, рақамли таълим ресурсларидан фойдаланган ҳолда шахсий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш усулларини белгилаш;
болалар ва ёшларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларини, қийинчиликлари ва муаммоларини, зиддиятли вазиятларини, уларнинг хулқ-атворидаги қийинчиликларни аниқлаш, ўз вақтида бола, ёшлар ва уларнинг оиласига руҳий-ижтимоий кўмак бериш ҳамда қўллаб қувватлаш;
ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчилари ва ходимларининг ижтимоий кўникмалари ва ташаббусларини ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни, ижтимоий лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш ҳамда уларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
васийлик ва ҳомийлик ҳамда болаларни оилаларга тарбияга беришни (патронат) расмийлаштиришда болалар ва оилаларга тааллуқли ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этиш;
ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчилари ҳамда оилаларга тарбияга берилган (патронат) болалар ва ёшлар учун ёзги соғломлаштириш ва дам олишини таъминлаш чораларини ташкил этиш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга давлат ҳамда ҳомийлар томонидан берилган кийим-бош, пойабзал ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланишини назорат қилиш;
ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчиларини касбга йўналтиришга оид ишларни амалга оширишда иштирок этиш;
ҳисоботлар, статистик маълумотлар, ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчиларининг батафсил рўйхатларини шакллантириш, ота-она қарамоғисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида маълумотлар базасига киритиш;
соғломлаштириш, тарбиялаш ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш, ота-оналар, шу жумладан тутинган ота-оналарга услубий ва маслаҳат ёрдами беришни ташкил этиш.
10. Барча соҳаларда ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ижтимоий ходим лавозимига қуйидаги малакавий талаблар қўйилади:
олий тоифа — ижтимоий хизмат ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) соҳада олий (бакалавриат, магистратура ёки олий таълимдан кейинги таълим) маълумот, ижтимоий хизмат бўйича қайта тайёргарлик тўғрисидаги диплом ва ижтимоий соҳада беш йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши;
биринчи тоифа — ижтимоий хизмат ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) соҳада олий (бакалавриат, магистратура ёки олий таълимдан кейинги таълим) маълумот, ижтимоий хизмат бўйича қайта тайёргарлик тўғрисидаги диплом ва ижтимоий соҳада уч йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши;
иккинчи тоифа — ижтимоий хизмат ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) соҳада олий (бакалавриат) маълумот, ижтимоий хизмат бўйича қайта тайёргарлик тўғрисидаги диплом ва ижтимоий соҳада бир йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши;
тоифасиз — ижтимоий хизмат ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) олий (бакалавриат) маълумотга эга бўлиши, иш стажи талаб этилмайди.
4-боб. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ижтимоий ходим ассистентининг вазифалари, функциялари ва малакавий талаблари
11. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ижтимоий ходим ассистенти (бундан буён матнда ассистент деб юритилади) қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиш мақсадида уларнинг илгари ишлаган меҳнат жамоалари, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан алоқаларини олиб бориш;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексаларни интернат-уйларига жойлаштириш учун кўмаклашиш;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур озиқ-овқат, саноат маҳсулотлари ва дори-дармонларни уйга етказиб бериш;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг уй-жой ашёлари ва кийим-кечакларни ювиш, кимёвий тозалашга топшириш, таъмирлаш ва уларни етказиб бериш;
зарур тиббий ёрдам кўрсатилишида кўмаклашиш, тиббий кўрсатмаларга кўра протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш ишларида, уй-жойни тозалашда, хонадон ичидаги сантехник жиҳозларни таъмирлашда кўмаклашиш;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг қариндош ва дўстлар билан ёзишмалар олиб боришларига кўмаклашиш.
12. Ассистент ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш бўйича қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга комплекс ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишни амалга ошириш;
ўзига бириктирилган ҳудуддаги ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга маиший масалаларни ҳал этишда ёрдам бериш;
ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация хизматлари кўрсатилишида, шунингдек протез-ортопедия буюмларини ва реабилитация техник воситаларини олишда кўмаклашиш.
13. Ассистент лавозимига қуйидаги малакавий талаблар қўйилади:
биринчи тоифа — ўрта махсус, касб-ҳунар, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал маълумоти (ижтимоий, педагогик, тиббий) ёки умумий ўрта таълим ва касбий таълим ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат ва иккинчи тоифали ассистент лавозимида бир йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши;
иккинчи тоифа — ўрта махсус, касб-ҳунар, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал маълумоти (ижтимоий, педагогик, тиббий) ёки умумий ўрта таълим ва касбий таълим ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат, тоифасиз ассистент лавозимида бир йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши;
тоифасиз — ўрта махсус, касб-ҳунар, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал маълумот ёки умумий ўрта таълим ва касбий таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлиши, меҳнат стажи талаб этилмайди.
5-боб. Якуний қоида
14. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Мактабгача таълим вазири А. ШИН
Тошкент ш.,
2020 йил 15 май,
Тошкент ш.,
2020 йил 15 май,
Тошкент ш.,
2020 йил 15 май,
Тошкент ш.,
2020 йил 15 май,
Тошкент ш.,
2020 йил 15 май,
Тошкент ш.,
2020 йил 15 май,
14-2020 қ/қ-сон
6-мҳ-сон
33-қ/қ-сон
16-сон
71-сон
8-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/3240/0761; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон ; 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
lex.uz
Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligining
qarori
YOʻRIQNOMA
Ijtimoiy xodimlarning maqomi, vazifalari, funksiyalari va malakaviy talablari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 11-fevraldagi PQ-4185-son “Yetim bolalar va ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni ijtimoiy himoya qilishni kuchaytirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Moliya vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi va Maktabgacha taʼlim vazirligi qaror qiladi:
1. Ijtimoiy xodimlarning maqomi, vazifalari, funksiyalari va malakaviy talablari toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Moliya vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligining 2020-yil 15-maydagi 14-2020 q/q, 6-mh, 33-q/q, 16, 71, 8-son qaroriga ILOVA
Ijtimoiy xodimlarning maqomi, vazifalari, funksiyalari va malakaviy talablari toʻgʻrisidagi
Mazkur Yoʻriqnoma ijtimoiy xodimlarning maqomi, vazifalari, funksiyalari va ularga qoʻyiladigan malakaviy talablarni belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ijtimoiy xodim — ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishni tashkillashtiradigan yoki bevosita ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi zarur kasbiy malakaga ega boʻlgan shaxs;
ijtimoiy xizmat — shaxsning turmushi sifatini oshirishga, unga jamiyat hayotida ishtirok etishning boshqa fuqarolar bilan teng boʻlgan imkoniyatlarini yaratishga va (yoki) oʻzining asosiy hayotiy ehtiyojlarini mustaqil ravishda taʼminlash imkoniyatlarini kengaytirishga qaratilgan xizmatlarga muhtoj shaxsga yordam koʻrsatish boʻyicha huquqiy, iqtisodiy, psixologik, taʼlimga oid, tibbiy, reabilitatsiya chora-tadbirlari va boshqa chora-tadbirlar majmui;
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalari — qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ijtimoiy xizmatlarga muhtoj deb topilgan shaxslar, shu jumladan oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz yashovchi keksalar, I va II guruh nogironlari, nogiron bolalar, muomalaga layoqatsiz va muomala layoqati cheklangan fuqarolar, ijtimoiy ahamiyatga molik kasalliklarga chalingan shaxslar.
2. Ijtimoiy xodimlarning mehnatiga haq toʻlash, lavozim maoshlariga qoʻshimchalar va ustamalar, shuningdek, mukofotlar va boshqa barcha turdagi toʻlovlar ish beruvchi tomonidan kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishib qabul qilgan lokal hujjatlarga muvofiq amalga oshiriladi.
3. Ijtimoiy xodimning quyidagi lavozimlari mavjud:
barcha sohalarda ijtimoiy xizmatlarni tashkil etish boʻyicha mutaxassis;
barcha sohalarda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi ijtimoiy xodim;
oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz yashovchi keksalarga, shuningdek nogironligi boʻlgan shaxslarga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi ijtimoiy xodim assistenti.
4. Mazkur Yoʻriqnomaning 3-bandida koʻrsatilgan lavozimlarning lavozim yoʻriqnomalari qonunchilik hujjatlariga hamda ushbu Yoʻriqnomaga muvofiq ishlab chiqiladi.
2-bob. Barcha sohalarda ijtimoiy xizmatlarni tashkil etish boʻyicha mutaxassisning vazifalari, funksiyalari va malakaviy talablari
5. Barcha sohalarda ijtimoiy xizmatlarni tashkil etish boʻyicha mutaxassis quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:
davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlar jarayonini boshqarish hamda ijtimoiy vaziyatlar boʻyicha ishlarni yuritish;
turmush sharoitini kompleks baholash, ijtimoiy xizmatlar rejasini ishlab chiqish, koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlarni muvofiqlashtirish, monitoringini amalga oshirish va natijasini baholash;
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalarini ijtimoiy himoya qilish hamda ularga ijtimoiy yordam berishning optimal shakllarini aniqlash va qoʻllash;
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalarini kompleks ijtimoiy himoya qilinishini tashkillashtirish;
oʻz ish faoliyatida aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalariga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishning ilmiy asosli yondashuvlarini qoʻllash;
nogironligi boʻlgan shaxslarga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi shaxsiy, ijtimoiy, va maʼnaviy xarakterga ega boʻlgan qiyinchiliklarni aniqlash hamda ularni bartaraf etishda koʻmaklashish;
huquqiy, profilaktik, reabilitatsion va terapevtik xususiyatga ega psixoijtimoiy xizmatlar koʻrsatish orqali aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalariga ogʻir turmush sharoitidan chiqishga koʻmaklashish;
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalariga oʻzlarining hayotiy vaziyatini yaxshilashi uchun shaxsiy imkoniyatlaridan keng foydalanishiga yordam berish;
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalarini ijtimoiy himoya qilishda barcha mavjud vositalardan samarali foydalanish.
6. Barcha sohalarda ijtimoiy xizmatlarni tashkil etish boʻyicha mutaxassisning quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
a) ijtimoiy-huquqiy yoʻnaltirilgan funksiyalarni amalga oshirishda:
sogʻliqni saqlash, taʼlim, huquqiy va ijtimoiy himoya qilish masalalarida shaxslarning manfaatlarini himoya qilish boʻyicha davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari, ijtimoiy xizmatlar koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlari bilan hamkorlik qilish, ular bilan belgilangan tartibda maʼlumotlar almashish;
davlat organlari va tashkilotlariga aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalarining manfaatlarini himoya qilish yuzasidan zarur boʻlgan hujjatlarni taqdim etish;
jismoniy, jinsiy zoʻravonlik va majburlash holatlari boʻyicha aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalari huquq va qonuniy manfaatlarini himoya qilish maqsadida sud va huquqni muhofaza qiluvchi organlarga murojaat etishda koʻmaklashish;
muammoli va nizoli oilalarni monitoring qilish, oilaning ijtimoiy-iqtisodiy, maʼnaviy holatini oʻrganish va baholash;
oiladagi muammoli vaziyatlar yoki nizolarni bartaraf etishda ishtirok etish;
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalarini qonunda belgilangan imtiyozlar, pensiya va nafaqalar, shuningdek boshqa turdagi ijtimoiy yordam turlari toʻgʻrisida xabardor qilish, shuningdek pensiya va nafaqalar tayinlash uchun zarur boʻlgan hujjatlarni yigʻish va rasmiylashtirishda koʻmaklashish;
ijtimoiy himoyaga oid masalalar boʻyicha metodik materiallar va tavsiyalar ishlab chiqish;
guruh va individual tarzda psixoterapiya oʻtkazish hamda maslahat berish;
davlat va jamiyat uchun xavfli boʻlgan harakatlar, jumladan favqulodda vaziyatlar (tabiiy ofatlar, epidemiya, harbiy harakatlar) va ularning oqibatlarini oldini olishda davlat organlari va tashkilotlari bilan hamkorlik qilish;
ijtimoiy xizmatlar sohasida vasiylik yoki homiylik belgilanishiga muhtoj boʻlgan shaxslarga maslahat yordami berish hamda ularni ijtimoiy-huquqiy, psixologik-pedagogik, tibbiy jihatdan kompleks qoʻllab-quvvatlashni taʼminlash;
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalari uchun maishiy va ijtimoiy-reabilitatsion xizmatlar, shuningdek qulay infratuzilmalar yaratilishiga koʻmaklashish;
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalariga uy-joy sharoitlarini yaxshilash va ijtimoiy-maishiy muammolarini bartaraf etishda koʻmaklashish;
ishsiz shaxslarni ishga joylashtirish, kasbga oʻqitish yoki qayta oʻqitishga koʻmaklashish;
kommunikativ, hayotiy, ijtimoiy va oʻz-oʻzini ruhiy boshqarish koʻnikmalarini rivojlantirish boʻyicha maslahatlar (treninglar) oʻtkazish;
b) tibbiy-ijtimoiy yoʻnaltirilgan funksiyalarni amalga oshirishda:
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalariga salomatlik, yashash sharoitlari, oziq-ovqat va boshqa mahsulotlar toʻgʻrisida maslahat berish va maʼlumot yetkazish;
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalarining tibbiy-ijtimoiy xizmatlarga boʻlgan huquqlari va muammolari xususiyatidan kelib chiqqan holda ushbu xizmat turlarini koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida maʼlumot yetkazish;
salomatligi boʻyicha muammolari boʻlgan aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalarini parvarishlash va ularga tibbiy-ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishni tashkillashtirish;
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalariga tibbiy-ijtimoiy yordam berishni muvofiqlashtirish;
palliativ (ruhiy-ijtimoiy va maʼnaviy qoʻllab-quvvatlash orqali hayotiga tahdid soluvchi kasallik muammolari bilan toʻqnashgan bemorlar va ularning oilalarini hayot sifatini yaxshilash uchun) yordamni tashkillashtirish;
ijtimoiy ahamiyatga ega kasalliklar (ruhiy kasalliklar, OIV/OITS, tuberkulyoz, onkologik, psixofaol moddalarga qaram va boshqa) bilan kasallangan shaxslarga tibbiy-ijtimoiy yordamni tashkillashtirish;
v) integrativ funksiyalarni amalga oshirishda:
individual, guruh va hududiy darajadagi somatik, ruhiy, reproduktiv salomatlikning ijtimoiy ahamiyatga ega kasalliklarining profilaktik choralarini amalga oshirishda yordam berish;
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalarida sogʻlom turmush tarziga boʻlgan munosabatini shakllantirish;
oilani rejalashtirish, nogironlikni oldini olish masalalarini yoritish;
nogironligi boʻlgan shaxslarning tibbiy-ijtimoiy ekspertizadan oʻtkazilishini tashkillashtirish;
nogironligi boʻlgan shaxslarni tibbiy, ijtimoiy va kasbiy reabilitatsiyasini tashkillashtirish;
klinik tibbiyotning psixiatriya, narkologiya, onkologiya, geriatriya, jarrohlik, akusher-ginekologiya va boshqa sohalarida ijtimoiy xizmatlarni tashkillashtirish;
OIV/OITS tarqalishining oldini olish, ushbu kasallikka chalinganlar va ularning oila aʼzolarining ijtimoiy himoyasini taʼminlash;
reabilitatsion, psixologik-pedagogik, ijtimoiy-huquqiy turdagi oʻz-oʻziga va oʻzaro koʻmaklashuvchi terapevtik jamoalarni shakllantirish;
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalari uchun tibbiy-ijtimoiy kompleks dasturlarni ishlab chiqishda ishtirok etish;
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalarining ijtimoiy muammolarini bartaraf etishda muqobil kasbdagi mutaxassislarning oʻzaro hamkorligini taʼminlash;
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalari toʻgʻrisida maʼlumotlar bazasini shakllantirish;
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalarining ijtimoiy muammolari sababini aniqlab, shaxs va oilalarni tegishli tashkilotlarga yoʻnaltirish hamda zarur ijtimoiy yordam va xizmatlar koʻrsatilishida hamkorlik qilish;
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalariga koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlar rejasini tuzish va ularning sifatini monitoring qilish;
nogironligi boʻlgan va psixojismoniy rivojlanishida muammolari boʻlgan farzandlari bor oilalar, qochoqlar va koʻchishga majbur boʻlgan oilalar, baynalmilal burchini oʻtagan shaxslar va tinch davrda harbiy harakatlar ishtirokchilarining oilalari, yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar tarbiyalanayotgan oilalarga, shuningdek, yolgʻiz keksalar, mehnatga layoqatsizlar va nogironligi boʻlgan shaxslarga tibbiy-ijtimoiy patronajni amalga oshirish;
davolash-sogʻlomlashtirish, taʼlim-tarbiya, ijtimoiy xizmat koʻrsatish muassasalariga yoʻllanma berish uchun zarur hujjatlarni rasmiylashtirishda koʻmaklashish;
oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz yashovchi keksalar, nogironligi boʻlgan va ijtimoiy himoyaga muhtoj boshqa shaxslarni davlat ijtimoiy muassasalariga joylashtirishda koʻmaklashish;
nogironligi boʻlgan yoki harakatlanishida muammolari boʻlgan shaxslarga reabilitatsiya texnik vositalarini olish uchun hujjatlarni rasmiylashtirishda koʻmaklashish;
ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishda koʻp bolali oilalar, oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz yashovchi keksalar, mehnatga layoqatsiz shaxslarga yordam beruvchi turli davlat, nodavlat, jamoat tashkilotlari va muassasalar faoliyatiga koʻmaklashish;
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalariga qisqa yoki uzoq muddatli ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish, shifoxonaga joylashtirish, shuningdek vasiylik va homiylikni belgilash uchun hujjatlarni tayyorlashda va rasmiylashtirishda koʻmaklashish;
tibbiy-ijtimoiy patronajga muhtoj shaxslarni aniqlash, koʻrsatilayotgan xizmat turlarining sifati va dinamikasini tahlil qilish;
ijtimoiy xizmatlar dasturlarini ishlab chiqishda ishtirok etish;
ijtimoiy masalalar boʻyicha seminarlar tashkillashtirish va ularni oʻtkazishda ishtirok etish;
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalariga ijtimoiy masalalar boʻyicha maslahat berish;
ish faoliyatiga oid zarur hujjatlarni yuritish.
7. Barcha sohalarda ijtimoiy xizmatlarni tashkil etish boʻyicha mutaxassis lavozimiga quyidagi malakaviy talablar qoʻyiladi:
oliy toifa — ijtimoiy xizmat yoki muqobil (ijtimoiy, tibbiy, pedagogik, psixologik, yuridik) sohada oliy (bakalavriat, magistratura yoki oliy taʼlimdan keyingi taʼlim) maʼlumotga, ijtimoiy xizmat boʻyicha qayta tayyorgarlik toʻgʻrisidagi diplom va ijtimoiy sohada besh yildan kam boʻlmagan mehnat stajiga ega boʻlishi;
birinchi toifa — ijtimoiy xizmat yoki muqobil (ijtimoiy, tibbiy, pedagogik, psixologik, yuridik) sohada oliy (bakalavriat, magistratura yoki oliy taʼlimdan keyingi taʼlim) maʼlumotga, ijtimoiy xizmat boʻyicha qayta tayyorgarlik toʻgʻrisidagi diplom va ijtimoiy sohada uch yildan kam boʻlmagan mehnat stajiga ega boʻlishi;
ikkinchi toifa — ijtimoiy xizmat yoki muqobil (ijtimoiy, tibbiy, pedagogik, psixologik, yuridik) sohada oliy (bakalavriat) maʼlumot, ijtimoiy xizmat boʻyicha qayta tayyorgarlik toʻgʻrisidagi diplom va ijtimoiy sohada bir yildan kam boʻlmagan mehnat stajiga ega boʻlishi;
toifasiz — ijtimoiy xizmat yoki muqobil (ijtimoiy, tibbiy, pedagogik, psixologik, yuridik) oliy (bakalavriat) maʼlumotga ega boʻlishi, mehnat staji talab etilmaydi.
3-bob. Barcha sohalarda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi ijtimoiy xodimning vazifalari, funksiyalari va malakaviy talablari
8. Barcha sohalarda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi ijtimoiy xodim ish beruvchi tashkilotda tashkil etilgan shtat birligiga asosan quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:
ijtimoiy xizmatlar sohasidagi organlar va tashkilotlar tomonidan koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlarni amalga oshirish;
ijtimoiy xizmatlarga boʻlgan talabdan kelib chiqqan holda aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalarini kompleks ijtimoiy himoyasini taʼminlash;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan, ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlish xavfida boʻlgan bolalar, zoʻravonlikdan jabr koʻrgan, psixojismoniy rivojlanishida nuqsoni va (yoki) nogironligi boʻlgan va boshqa himoyaga muhtoj bolalarni himoya qilish boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning shaxsiy, mulkiy va nomulkiy huquqlari hamda qonuniy manfaatlarini himoya qilishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish;
davlat taʼlim-tarbiya, davolash-sogʻlomlashtirish, ijtimoiy himoya muassasalarini bitirayotgan bolalar, shuningdek uyushmagan yoshlarning mustaqil hayotga ijtimoiy moslashuvlari davomida yuzaga keluvchi muammolarini hal etish choralarini koʻrish.
9. Barcha sohalarda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi ijtimoiy xodim quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari, ijtimoiy xizmatlar koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlari bilan birgalikda ijtimoiy xizmatlar koʻrsatiladigan shaxslarni aniqlash va hisobini yuritish;
aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalariga qisqa yoki uzoq muddatli ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish, shifoxonaga joylashtirish, shuningdek vasiylik va homiylikni belgilashda koʻmaklashish;
voyaga yetmaganlarning, jumladan Bolalar uyi, “Mehribonlik” uyi, “Bolalar shaharchasi”, “SOS — bolalar mahallalari”, oilaviy bolalar uyi, jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari tarbiyalanuvchilarining mulkiy huquqlarini (aliment, boquvchisini yoʻqotganlik boʻyicha pensiya yoki nafaqa va qonun bilan belgilangan boshqa imtiyozlar) himoya qilish hamda tegishli hujjatlarini rasmiylashtirishda koʻmaklashish;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarini olinishini taʼminlash, doimiy yashash va vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish va roʻyxatdan chiqarish masalalarini amalga oshirishda koʻmaklashish;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar, ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari tarbiyalanuvchilarining manfaatlarini himoya qilish yuzasidan, shuningdek sudda aliment undirish, ota-onalarni ota-onalik huquqidan mahrum qilish yoki tiklash toʻgʻrisidagi daʼvo arizalari yuzasidan huquqshunosga asoslantirilgan material tayyorlashga koʻmaklashish;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning huquqlari buzilganligi yoki ularga nisbatan yomon munosabatda boʻlganlik holatlari toʻgʻrisida maʼlumot kelib tushgan hollarda, ularning hayotiy vaziyatini baholash, himoya va reabilitatsiya qilish choralarini tashkillashtirish va amalga oshirish;
ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari tarbiyalanuvchilari bilan ishlash vazifalari, shakllari va uslublarini, zamonaviy texnologiyalar, shu jumladan axborot texnologiyalari, raqamli taʼlim resurslaridan foydalangan holda shaxsiy va ijtimoiy muammolarni hal etish usullarini belgilash;
bolalar va yoshlarning qiziqishlari va ehtiyojlarini, qiyinchiliklari va muammolarini, ziddiyatli vaziyatlarini, ularning xulq-atvoridagi qiyinchiliklarni aniqlash, oʻz vaqtida bola, yoshlar va ularning oilasiga ruhiy-ijtimoiy koʻmak berish hamda qoʻllab quvvatlash;
ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari tarbiyalanuvchilari va xodimlarining ijtimoiy koʻnikmalari va tashabbuslarini rivojlantirishga yoʻnaltirilgan tadbirlarni, ijtimoiy loyihalar va dasturlarni amalga oshirish hamda ularni ishlab chiqishda ishtirok etish;
vasiylik va homiylik hamda bolalarni oilalarga tarbiyaga berishni (patronat) rasmiylashtirishda bolalar va oilalarga taalluqli hujjatlarni tayyorlashda ishtirok etish;
ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari tarbiyalanuvchilari hamda oilalarga tarbiyaga berilgan (patronat) bolalar va yoshlar uchun yozgi sogʻlomlashtirish va dam olishini taʼminlash choralarini tashkil etish;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga davlat hamda homiylar tomonidan berilgan kiyim-bosh, poyabzal va boshqa zarur jihozlar bilan taʼminlanishini nazorat qilish;
ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari tarbiyalanuvchilarini kasbga yoʻnaltirishga oid ishlarni amalga oshirishda ishtirok etish;
hisobotlar, statistik maʼlumotlar, ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari tarbiyalanuvchilarining batafsil roʻyxatlarini shakllantirish, ota-ona qaramogʻisiz qolgan bolalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz vaqtida maʼlumotlar bazasiga kiritish;
sogʻlomlashtirish, tarbiyalash va boshqa tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazishda ishtirok etish, ota-onalar, shu jumladan tutingan ota-onalarga uslubiy va maslahat yordami berishni tashkil etish.
10. Barcha sohalarda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi ijtimoiy xodim lavozimiga quyidagi malakaviy talablar qoʻyiladi:
oliy toifa — ijtimoiy xizmat yoki muqobil (ijtimoiy, tibbiy, pedagogik, psixologik, yuridik) sohada oliy (bakalavriat, magistratura yoki oliy taʼlimdan keyingi taʼlim) maʼlumot, ijtimoiy xizmat boʻyicha qayta tayyorgarlik toʻgʻrisidagi diplom va ijtimoiy sohada besh yildan kam boʻlmagan mehnat stajiga ega boʻlishi;
birinchi toifa — ijtimoiy xizmat yoki muqobil (ijtimoiy, tibbiy, pedagogik, psixologik, yuridik) sohada oliy (bakalavriat, magistratura yoki oliy taʼlimdan keyingi taʼlim) maʼlumot, ijtimoiy xizmat boʻyicha qayta tayyorgarlik toʻgʻrisidagi diplom va ijtimoiy sohada uch yildan kam boʻlmagan mehnat stajiga ega boʻlishi;
ikkinchi toifa — ijtimoiy xizmat yoki muqobil (ijtimoiy, tibbiy, pedagogik, psixologik, yuridik) sohada oliy (bakalavriat) maʼlumot, ijtimoiy xizmat boʻyicha qayta tayyorgarlik toʻgʻrisidagi diplom va ijtimoiy sohada bir yildan kam boʻlmagan mehnat stajiga ega boʻlishi;
toifasiz — ijtimoiy xizmat yoki muqobil (ijtimoiy, tibbiy, pedagogik, psixologik, yuridik) oliy (bakalavriat) maʼlumotga ega boʻlishi, ish staji talab etilmaydi.
4-bob. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz yashovchi keksalar, shuningdek nogironligi boʻlgan shaxslarga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi ijtimoiy xodim assistentining vazifalari, funksiyalari va malakaviy talablari
11. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz yashovchi keksalar, shuningdek nogironligi boʻlgan shaxslarga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi ijtimoiy xodim assistenti (bundan buyon matnda assistent deb yuritiladi) quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:
fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish va sogʻliqni saqlash organlari bilan birgalikda oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz yashovchi keksalar, shuningdek nogironligi boʻlgan shaxslarni aniqlash va hisobini yuritish;
oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz yashovchi keksalar, shuningdek nogironligi boʻlgan shaxslarga homiylik yordamlarini koʻrsatish maqsadida ularning ilgari ishlagan mehnat jamoalari, jamoat birlashmalari va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan aloqalarini olib borish;
oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz yashovchi keksalarni internat-uylariga joylashtirish uchun koʻmaklashish;
oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz yashovchi keksalar, shuningdek nogironligi boʻlgan shaxslar uchun zarur oziq-ovqat, sanoat mahsulotlari va dori-darmonlarni uyga yetkazib berish;
oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz yashovchi keksalar, shuningdek nogironligi boʻlgan shaxslarning uy-joy ashyolari va kiyim-kechaklarni yuvish, kimyoviy tozalashga topshirish, taʼmirlash va ularni yetkazib berish;
zarur tibbiy yordam koʻrsatilishida koʻmaklashish, tibbiy koʻrsatmalarga koʻra protez-ortopediya buyumlari va reabilitatsiya texnik vositalari bilan taʼminlash;
oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz yashovchi keksalar, shuningdek nogironligi boʻlgan shaxslarga zarur tibbiy yordam koʻrsatish ishlarida, uy-joyni tozalashda, xonadon ichidagi santexnik jihozlarni taʼmirlashda koʻmaklashish;
oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz yashovchi keksalar, shuningdek nogironligi boʻlgan shaxslarning qarindosh va doʻstlar bilan yozishmalar olib borishlariga koʻmaklashish.
12. Assistent oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz yashovchi keksalar, shuningdek nogironligi boʻlgan shaxslarga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish boʻyicha quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz yashovchi keksalar, shuningdek nogironligi boʻlgan shaxslarga kompleks ijtimoiy-maishiy xizmat koʻrsatishni amalga oshirish;
oʻziga biriktirilgan hududdagi oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz yashovchi keksalar, shuningdek nogironligi boʻlgan shaxslarga maishiy masalalarni hal etishda yordam berish;
nogironligi boʻlgan shaxslarga reabilitatsiya xizmatlari koʻrsatilishida, shuningdek protez-ortopediya buyumlarini va reabilitatsiya texnik vositalarini olishda koʻmaklashish.
13. Assistent lavozimiga quyidagi malakaviy talablar qoʻyiladi:
birinchi toifa — oʻrta maxsus, kasb-hunar, boshlangʻich professional, oʻrta professional, oʻrta maxsus professional maʼlumoti (ijtimoiy, pedagogik, tibbiy) yoki umumiy oʻrta taʼlim va kasbiy taʼlim oʻtganligi toʻgʻrisidagi hujjat va ikkinchi toifali assistent lavozimida bir yildan kam boʻlmagan mehnat stajiga ega boʻlishi;
ikkinchi toifa — oʻrta maxsus, kasb-hunar, boshlangʻich professional, oʻrta professional, oʻrta maxsus professional maʼlumoti (ijtimoiy, pedagogik, tibbiy) yoki umumiy oʻrta taʼlim va kasbiy taʼlim oʻtganligi toʻgʻrisidagi hujjat, toifasiz assistent lavozimida bir yildan kam boʻlmagan mehnat stajiga ega boʻlishi;
toifasiz — oʻrta maxsus, kasb-hunar, boshlangʻich professional, oʻrta professional, oʻrta maxsus professional maʼlumot yoki umumiy oʻrta taʼlim va kasbiy taʼlim olganligi toʻgʻrisidagi hujjatga ega boʻlishi, mehnat staji talab etilmaydi.
5-bob. Yakuniy qoida
14. Mazkur Yoʻriqnoma talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortiladilar.
Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri N. XUSANOV
Xalq taʼlimi vaziri Sh. SHERMATOV
Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I. MADJIDOV
Moliya vaziri T. ISHMETOV
Sogʻliqni saqlash vaziri A. SHADMANOV
Maktabgacha taʼlim vaziri A. SHIN
Toshkent sh.,
2020-yil 15-may,
Toshkent sh.,
2020-yil 15-may,
Toshkent sh.,
2020-yil 15-may,
Toshkent sh.,
2020-yil 15-may,
Toshkent sh.,
2020-yil 15-may,
Toshkent sh.,
2020-yil 15-may,
14-2020 q/q-son
6-mh-son
33-q/q-son
16-son
71-son
8-son
(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 10.06.2020-y., 10/20/3240/0761; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son ; 05.08.2026-y., 10/26/3916/0819-son)
lex.uz