📅 2020-yil 17-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 17-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 17 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 июня 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 June 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлигини таъминлаш, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизани ташкил этиш, ўтказиш ва хулосасини расмийлаштириш;
атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза хулосасини қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза хулосасининг дубликатини бериш тартиби.
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б.В. Гулямов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 июндаги 390-сон қарорига ИЛОВА
Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза (кейинги ўринларда — экспертиза) ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
атом энергиясидан фойдаланиш объектлари — ядровий қурилмалар, сақлаш пунктлари, ядровий материаллар, радиациявий манбалар, радиоактив моддалар, ядровий ёқилғи, ядровий реакторларнинг иссиқлик ажратувчи тўпламлари, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи, радиоактив чиқиндилар;
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги эксперт (кейинги ўринларда — эксперт) — экспертизани амалга оширувчи малакали мутахассис;
атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган (кейинги ўринларда — махсус ваколатли орган) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;
буюртмачи — экспертиза ўтказиш учун буюртманома билан мурожаат қилган ташкилот;
эксперт ташкилоти — атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза қисми бўйича атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш)ни амалга ошириш учун лицензия (кейинги ўринларда — лицензия)га эга бўлган юридик шахс;
экспертиза — экспертиза объектининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида унга қўйиладиган хавфсизлик талабларига мувофиқлиги таҳлили;
экспертиза объектлари — атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асословчи ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиладиган объект хавфсизлигининг таъминланганлигини асословчи ҳужжатлар ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиладиган объект ҳақиқий ҳолатининг хавфсизлиги таъминланганлигини асословчи ҳужжатлар;
экспертиза хулосаси — экспертиза объектининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқлиги (мувофиқ эмаслиги) тўғрисидаги асосли хулосаларни ўз ичига олган ҳужжат.
3. Махсус ваколатли органга лицензия ва рухсатнома олиш учун буюртмачи томонидан тақдим қилинган атом энергиясидан фойдаланиладиган объект хавфсизлигининг таъминланганлигини асословчи ҳужжатларни ва унинг ҳақиқий ҳолатини ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асословчи ҳужжатлари экспертизадан ўтказилади.
Атом энергиясидан фойдаланиладиган объект хавфсизлигининг таъминланганлигини ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиладиган объектнинг ҳақиқий ҳолатини тасдиқловчи хавфсизликни асослаш бўйича ҳисоботнинг тузилишига қўйиладиган талаблар махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
4. Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларига тааллуқли экспертизани амалга ошириш учун махсус ваколатли орган ўзининг илмий-техникавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ташкилотларидан бирини ёки чет давлат томонидан рўйхатга олинган ва ушбу давлатнинг ваколатли органи томонидан тақдим этилган экспертизани амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга илмий-техникавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ташкилотини жалб қилиши мумкин.
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги бошқа объектларнинг экспертизаси махсус ваколатли органнинг экспертизани амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиясига эга ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган ишларни бажариш учун лицензияга эга бўлган бошқа ташкилотлар ҳам пудрат шартномаси шартлари асосида субпудратчилар сифатида экспертизага жалб этилиши мумкин.
Экспертиза ўтказиш жараёнида эксперт ташкилоти ўзида ўрнатилган сифат менежменти тизимига амал қилади.
5. Турли экспертиза объектларини экспертизадан ўтказишда инобатга олиниши лозим бўлган талаблар экспертиза объектларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
6. Эксперт ташкилоти, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асословчи ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиладиган объект хавфсизлигининг таъминланганлигини асословчи ҳужжатлар ишлаб чиқишда иштирок этган шахсларни экспертизага жалб қилишга ҳақли эмас.
7. Экспертга у билан меҳнат муносабатлари бўлган ёки унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган объектлар экспертизасида иштирок этиш тақиқланади.
8. Экспертизани ўтказиш муддати экспертиза объектининг мураккаблигига қараб техник топшириққа мувофиқ белгиланади.
9. Экспертиза ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
10. Экспертиза хулосаси дубликатини бериш экспертиза хулосасини аввал расмийлаштириб берган эксперт ташкилоти томонидан, у фаолият юритмаётган ҳолларда эса махсус ваколатли орган томонидан берилади.
2-боб. Экспертизани ташкил этиш тартиби
11. Экспертиза эксперт ташкилоти ва буюртмачи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган техник топшириқ асосида амалга оширилади.
12. Экспертизани ўтказиш бўйича техник топшириқда қолганлардан ташқари қуйидаги тематик масалаларни ўз ичига олади:
лойиҳавий, конструкторлик ва технологик ечимларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларига, шунингдек фаолият (иш)ни амалга оширишда радиоактив чиқиндилар билан хавфсиз муомала қилиш шароитларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги;
фаолият (иш) турини амалга оширишда хавфсизликни таъминлаш бўйича техник ва ташкилий чора-тадбирларнинг тўлиқлиги;
ядровий қурилмаларни жисман ҳимоя қилиш, нурланиш манбаи, ядровий материаллар ва радиоактив моддаларни сақлаш пунктлари, ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни сақлаш, ҳисобга олишни ва назорат қилишни ташкил этиш шароитларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларга мувофиқлиги, авария юз берган ҳолларда атом энергиясидан фойдаланиладиган объект ишчилари ва аҳолини ҳимоя қилиш бўйича тадбир режалари ва тадбирларни бажаришга шайлиги, шунингдек, сифатни таъминлаш тизими ва зарур муҳандислик-техник таъминотнинг мавжудлиги;
буюртмачининг амалга ошириладиган фаолият (иш) тури хавфсизлиги, атом энергиясидан фойдаланиладиган объектнинг ва бажарилаётган ишларнинг хавфсизлигини таъминлашга лаёқатлилиги, шунингдек, тақдим этилаётган хизматлар ва бажарилаётган ишлар сифатининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги меъёр ва қоидаларга жавоб бериши;
атом энергиясидан фойдаланиладиган объектда ядровий ва радиациявий авария юз берган тақдирда фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш учун куч ва воситаларнинг мавжудлиги ва шайлиги;
буюртмачининг лицензияланадиган фаолият (иш) турини тугатиш ва атом энергиясидан фойдаланиладиган объектни фойдаланишдан хавфсиз чиқариш бўйича шароитларни таъминлашга лаёқатлилиги, шунингдек тегишли лойиҳа ҳужжатларининг мавжудлиги.
13. Экспертизани ўтказиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш буюртмачининг ҳужжатлари махсус ваколатли органга келиб тушган кундан кейин ўттиз иш куни ичида амалга оширилади.
Экспертизани ўтказиш бўйича техник топшириқда экспертизанинг масалалари, эксперт хулосасига ва уни махсус ваколатли органга тақдим этиш бўйича талаблар, шунингдек, экспертизадан ўтказилиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати ва уни ўтказиш муддати акс этади.
Экспертизани ўтказиш бўйича техник топшириққа киритилган аниқ тематик масалалар атом энергиясидан фойдаланиладиган объектнинг потенциал хавфлилигига, амалга ошириладиган фаолият (иш) турига қараб тузилади. Саволлар сони минимал, аммо ҳар тарафлама ва асосланган экспертиза ўтказиш учун етарли бўлиши зарур. Саволлар қуйидагиларни қамраб олиши лозим:
буюртмачи томонидан фаолият (иш)нинг эълон қилинган турини (турларини) амалга ошириш хавфсизлигини асослашда қабул қилинган меъёрлар ва қоидалар базасининг етарлилигини баҳолаш;
объектнинг хавфсизлигини асослаш ва унинг ҳақиқий ҳолати ва (ёки) буюртмачининг фаолияти (иши) тўғрисидаги маълумотни баҳолаш;
эълон қилинган фаолиятни (иш) амалга ошириш шароитини, шу жумладан ходимларни тайёрлаш ва рухсат бериш, зарур бўлган сифат менежменти тизимининг ишлашини баҳолаш.
14. Ваколатли орган томонидан экспертиза хулосасини қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилингунгача экспертизани ўтказиш бўйича техник топшириққа махсус ўзгартириш киритилиши мумкин.
Экспертизани ўтказиш бўйича техник топшириққа:
атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган илгари маълум бўлмаган ҳолатлар аниқланганда;
Ўзбекистон Республикасининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидалари талаблари ўзгарган тақдирда;
буюртмачи томонидан атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асословчи қўшимча ҳужжатлар тақдим қилинганда ўзгартиришлар киритиш мумкин.
15. Техник топшириқ (унга киритилган ўзгартиришлар) махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
16. Махсус ваколатли орган техник топшириқ тасдиқлангандан сўнг уч кун ичида уни буюртмачига юборади.
3-боб. Экспертизани ўтказиш тартиби
17. Экспертиза қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
экспертиза ўтказиш учун буюртманомани қабул қилиш;
ҳужжатларни дастлабки баҳолаш ҳамда экспертизани амалга ошириш бўйича шартнома тузиш;
экспертиза объекти мувофиқлигини баҳолаш;
экспертиза натижалари юзасидан хулосасини расмийлаштириш ва бериш.
Экспертизанинг ҳар бир кейинги босқичи аввалги босқичда ижобий натижаларга эришилганда ўтказилади.
18. Буюртмачи экспертизани амалга ошириш учун эксперт ташкилотига махсус ваколатли орган томонидан экспертизани амалга ошириш учун техник топшириқ тасдиқланганидан сўнг беш иш куни ичида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилган буюртманомани бевосита почта алоқа воситаси орқали ёхуд электрон шаклда, унинг олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этади. Электрон шаклда тақдим этилган буюртманома электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
Буюртманомага экспертизани амалга ошириш учун техник топшириқ илова қилинади.
19. Нотўғри тўлдирилган ёки расмийлаштирилган буюртманома кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Экспертизани ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун буюртмачи жавобгар бўлади.
20. Эксперт ташкилоти келиб тушган буюртманома бетларига рақамлар қўйиладиган, тикиб боғланадиган ва эксперт ташкилотининг муҳри билан тасдиқланадиган журналда ҳужжатлар тақдим этилган кунда рўйхатга олади.
Эксперт ташкилоти буюртманомани олгани ҳақида белги экспертизага буюртманома берилган сана ҳисобланади.
21. Буюртманома рўйхатга олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатлар дастлабки баҳолашдан ўтказилади.
Эксперт ташкилоти томонидан дастлабки баҳолаш жараёнида экспертизани амалга ошириш учун техник топшириқни ўрганиб чиқади.
Буюртманомани ва техник топшириқни дастлабки баҳолаш натижаси асосида, техник топшириқда қўйилган масалалар юзасидан экспертизани тўлақонли амалга ошириш бўйича эксперт ташкилотининг имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда буюртмачига экспертизани амалга оширишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда асосланган ёзма хабарни юборади.
Буюртманомани ва техник топшириқни дастлабки баҳолаш натижасида, техник топшириқда қўйилган масалалар бўйича эксперт ташкилотининг экспертизани тўлақонли амалга ошириш юзасидан имконияти мавжуд бўлган тақдирда, буюртмачи билан экспертизани амалга ошириш юзасидан тегишли шартнома расмийлаштиради.
Экспертизани ўтказиш бўйича техник топшириққа махсус ваколатли орган томонидан мазкур Низомнинг 14-бандига мувофиқ ўзгартириш киритилган ҳолатларда, бу ишлар буюртмачи билан экспертизани амалга ошириш юзасидан шартномага қўшимча битим асосида бажарилиши мумкин.
Эксперт ташкилоти шартнома расмийлаштирилганидан сўнг икки иш куни мобайнида махсус ваколатли органни расмийлаштирилган шартнома тўғрисида хабардор қилади.
Махсус ваколатли орган шартнома расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги хабарни олган куни буюртмачи томонидан лицензия ва рухсатнома олиш учун тақдим қилинган атом энергиясидан фойдаланиладиган объект хавфсизлигининг таъминланганлигини асословчи ҳужжатларни ва унинг ҳақиқий ҳолатини ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш)нинг хавфсизлигини асословчи ҳужжатлари тўпламини эксперт ташкилотининг вакилига имзо қўйиш орқали тилхат асосида беради.
Экспертиза объектини баҳолаш ишлари буюртмачи томонидан шартномада белгиланган миқдорда олдиндан тўлов амалга оширилганидан сўнг амалга оширилади.
22. Эксперт ташкилоти экспертиза объектини баҳолаш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ эксперт гуруҳини шакллантиради.
23. Экспертлар орасидан етакчи эксперт тайинланади ва у эксперт гуруҳига раҳбарлик қилиб, экспертизанинг ўз вақтида ўтказилиши, натижаларни умумлаштириш ва экспертиза хулосасини тайёрлаш учун жавобгар бўлади.
24. Эксперт гуруҳи экспертиза объектининг ҳақиқий ҳолати ва унга қўйиладиган атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқлигини баҳолайди ҳамда экспертиза объектига тааллуқли ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлайди.
25. Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларидаги техник қурилмалар, бинолар ва иншоотларнинг ҳақиқий ҳолатини баҳолаш учун улар жойига чиққан ҳолда белгиланган тартибда текширилади ҳамда техник диагностикадан ўтказилади.
26. Буюртмачи экспертизани ўтказишда иштирок этадиган экспертлар ва мутахассисларнинг экспертиза объектига киришини таъминлаши шарт.
27. Эксперт хулосаси:
техник топшириққа тўлиқ жавоб бериши;
хавфсизликни асослаш тўғрисидаги ҳисоботга киритилган барча бўлимларнинг таҳлили натижаларини ўз ичига олиши;
қабул қилинган лойиҳавий, муҳандислик, техникавий ва ташкилий ечимларнинг мувофиқлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларнинг бажарилиши натижалари бўйича илмий-техник баҳо ва оқилона хулосаларни ўз ичига олиши лозим.
28. Экспертиза ўтказиш жараёнида, экспертиза объектларига саволлар юзага келганда, эксперт ташкилоти мазкур саволларни буюртмачи билан муҳокама қилади.
Эксперт ташкилоти, экспертизани ташкиллаштирган махсус ваколатли органга, экспертизани амалга ошириш жараёнида юзага келган саволларни муҳокама қилиш жойи ва вақти тўғрисида хабар беради.
29. Махсус ваколатли орган ва (ёки) эксперт ташкилотида ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, буюртмачи томонидан тақдим қилинган ҳужжатларда муайян ҳужжатларга ҳаволалар мавжуд бўлган тақдирда, мазкур ҳужжатлар олиниши махсус ваколатли орган сўровномаси асосида амалга оширилади. Сўровнома, экспертизани амалга ошириш учун техник топшириқни тасдиқлаган мансабдор шахс томонидан хат орқали буюртмачи манзилига юборилади.
30. Эксперт ташкилоти экспертиза натижалари бўйича атом энергиясидан фойдаланиш объекти ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш)нинг хавфсизлигини асослаш тўғрисида эксперт хулосасини тузади.
Экспертиза хулосасига, эксперт ташкилоти томонидан белгиланган рўйхатдан ўтказиш тартибига мувофиқ, рўйхат рақами берилади.
Эксперт хулосаси эксперт ташкилотининг раҳбари томонидан тасдиқланиб, ушбу ташкилотнинг муҳри қўйилади ва махсус ваколатли органга юборилади, унда ўтказилган экспертизанинг экспертиза топшириғи талабларига мувофиқлиги баҳоланади.
4-боб. Экспертиза хулосасини расмийлаштириш тартиби
31. Экспертиза хулосаси қуйидаги қисмларни ўз ичига олади:
а) кириш қисми:
экспертиза мақсади;
экспертиза объекти номи;
экспертиза ўтказиш учун техник топшириқ тўғрисидаги маълумотлар;
экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган тематик масалалар номенклатураси;
экспертизага тақдим этилган буюртмачининг асослари (материаллари, ҳужжатлари) тўғрисидаги маълумотлар;
буюртмачи томонидан қўшимча асослар тақдим этилиши тўғрисидаги буюртманома (агар мавжуд бўлса) юзасидан маълумотлар;
экспертизада ишлатилган меъёрий ҳужжатлар, экспертиза қатнашчиларининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
қўлланиладиган қисқартмалар;
б) илмий (тадқиқот) қисми:
буюртмачининг ўрганилиши лозим бўлган, материалларнинг сифат кўрсаткичлари;
эксперт тадқиқотларда қўлланилган усуллар, методлар ва воситалар;
эксперт тадқиқотнинг бориши ва унинг натижалари тавсифи;
экспертиза натижалари бўйича аниқланган фактлар ва ҳолатлар, уларнинг илмий изоҳи;
норматив ҳужжатлар, маълумотнома ва адабий манбаларга ҳаволалар;
в) хулосалар.
32. Экспертиза хулосаси натижалари экспертларнинг олдига қўйилган саволларга жавобларини ўзида акс эттириб, эксперт тадқиқотининг якуний мақсади, асосий моҳияти ҳисобланади.
33. Экспертиза хулосасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
экспертизага тақдим этилган буюртмачининг асослари (материаллари, ҳужжатлари) рўйхати;
экспертиза ўтказиш жараёнида фойдаланилган меъёрий ҳужжатлар рўйхати;
экспертлар гуруҳи таркиби.
5-боб. Экспертиза хулосасини қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби
34. Экспертиза хулосаси расмийлаштирилгандан сўнг беш иш куни мобайнида эксперт ташкилоти экспертиза хулосасини тегишли қарор қабул қилиш учун махсус ваколатли органга тақдим этади. Агар кўрсатилган муддат тугаши иш кунига тўғри келмаса, топшириш муддати кейинги иш кунигача узайтирилади.
Экспертиза хулосасининг махсус ваколатли орган ҳақиқатда тақдим этилганлиги муддати девонхона томонидан кириш хатига қўйилган сана билан, агар экспертиза хулосаси почта орқали юборилган бўлса, хат почта бўлими томонидан қабул қилинган сана билан белгиланади.
35. Экспертиза хулосаси учта асл нусхада эксперт ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган кузатув хати билан махсус ваколатли органга тақдим этилади. Кузатув хатида экспертиза хулосасининг рўйхат рақами кўрсатилиши лозим.
36. Кузатув хати ва унга илова қилинган экспертиза хулосаси иш юритишнинг амалдаги тартибига мувофиқ қабул қилинади ва қайд этилади.
37. Экспертиза хулосасини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги қарор, махсус ваколатли орган томонидан экспертиза хулосаси келиб тушган кундан бошлаб йигирма иш куни мобайнида қабул қилинади.
Агар қарор қабул қилиш малакали мутахассислар ёки манфаатдор томонлар (эксперт ташкилоти, буюртмачи, лаборатория ва бошқалар) вакилларини жалб қилган ҳолда қўшимча ўрганишни талаб этадиган бўлса, эксперт хулосасини кўриб чиқиш муддати махсус ваколатли органнинг қарорига асосан йигирма кунгача узайтирилиши мумкин.
38. Экспертиза хулосасини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги қарор қуйидагиларни ўз ичига олади:
экспертиза хулосасини кўриб чиқиш;
экспертиза хулосасини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилиш;
экспертиза хулосалари реестрини юритиш.
39. Махсус ваколатли органда экспертиза хулосаларини кўриб чиқиш ва реестрини юритиш учун жавобгар бўлган бўлинма ва (ёки) ходимлар тайинланади. Экспертиза хулосаларини кўриб чиқишда тегишли бўлим ходимларининг иштироки мажбурийдир.
40. Экспертиза хулосаларини кўриб чиқиш экспертиза объектининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
экспертиза хулосасининг расмийлаштириш талабларига мувофиқлиги;
экспертизани ўтказиш учун техник топшириқ талабларига мувофиқлиги;
экспертиза ўтказиш талабларига мувофиқлиги;
экспертиза ўтказишда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги тегишли норма ва қоидалардан фойдаланиш;
экспертизани ўтказиш вақтида тегишли синовларни ўтказиш ва ушбу синовларда зарур назорат, синов, диагностика ускуналари ва ўлчов воситаларидан фойдаланиш.
41. Экспертиза хулосасини кўриб чиқишда махсус ваколатли орган томонидан эксперт ташкилоти ва буюртмачидан қўшимча маълумотлар талаб қилиниши мумкин. Зарурат бўлганда, юзага келган саволларни муҳокама қилиш учун манфаатдор томонларнинг вакиллари таклиф қилиниши мумкин.
42. Эксперт хулосасини кўриб чиқиш натижалари салбий бўлган тақдирда экспертиза хулосасини қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Экспертиза хулосасини қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, уни рад этишнинг асосланган сабаблари ва камчиликларини кўрсатган ҳолда (камчиликларини бартараф этиб экспертиза хулосасини қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддатни кўрсатган ҳолда) рад этиш тўғрисидаги қарорининг ва экспертиза хулосасининг икки асл нусхасини эксперт ташкилотининг вакилига тилхат асосида топширади ёки эксперт ташкилоти манзилига почта орқали юборади.
43. Экспертиза хулосасини қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, эксперт ташкилоти экспертиза хулосасини рад этиш сабабларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади ва қарор қабул қилиш учун махсус ваколатли органга қайта тақдим этади.
Экспертиза хулосасини қайта топширишда, кузатув хатида экспертиза хулосасини рад этиш тўғрисидаги қарорнинг санаси ва рақами кўрсатилиши керак.
44. Экспертиза хулосасини кўриб чиқиш натижалари ижобий бўлган тақдирда, экспертиза хулосасини қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
45. Экспертиза хулосасини қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарор Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти бошлиғи томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.
46. Экспертиза хулосасини қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарорнинг ва экспертиза хулосасининг икки асл нусхалари эксперт ташкилотининг вакилига тилхат асосида топширилади ёки эксперт ташкилоти манзилига почта орқали юборилади.
47. Махсус ваколатли орган томонидан экспертиза хулосаси бўйича қабул қилинган қарорни ҳамда экспертиза хулосасини битта асл нусхасини экспертизани ўтказиш учун шартнома шартлари тўлиқ бажарилгандан кейин эксперт ташкилоти томонидан уч иш куни мобайнида буюртмачига тақдим этилади.
48. Экспертиза хулосаларининг асл нусхалари экспертизани ўтказган эксперт ташкилотида ва махсус ваколатли органда сақланади.
6-боб. Экспертиза хулосасининг дубликатини бериш тартиби
49. Экспертиза хулосаси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳолатларда, буюртмачи экспертиза хулосасини аввал расмийлаштирилган эксперт ташкилотига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда буюртманома тақдим этади.
Экспертиза хулосасининг яроқсиз ҳолга келиши сабабли унинг дубликатини беришда буюртманомага кейинчалик белгиланган тартибда йўқ қилиш учун аввал берилган экспертиза хулосаси илова қилинади.
Экспертиза хулосаси дубликати ушбу хулосани илгари расмийлаштирган эксперт ташкилоти билан тузилган шартнома асосида берилади.
50. Шартнома суммаси эксперт ташкилотининг экспертиза хулосаси дубликатини бериш учун сарфлаган харажатлари доирасида белгиланади.
51. Экспертиза хулосани аввал расмийлаштирган эксперт ташкилоти эксперт хулосасининг дубликатини бериш учун буюртмачи шартнома шартлари бажарилган кундан эътиборан уч иш куни ичида экспертиза хулосасининг дубликатини беришга мажбурдир.
52. Экспертиза хулосасининг дубликати буюртмачига шартнома шартларини бажарган тақдирда берилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
53. Экспертизани ўтказиш сифати ва натижаларининг ҳаққонийлиги, шунингдек, экспертиза натижаларини сақлаш учун жавобгарлик экспертизани ўтказган эксперт ташкилотига юкланади.
54. Экспертиза натижалари юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин.
55. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари | 1 босқич Буюртмачи (экспертиза ўтказиш учун буюртманома билан мурожаат қилган ташкилот) Буюртмачи экспертизани амалга ошириш учун эксперт ташкилотига ўрнатилган шаклдаги буюртманомани ва махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган техник топшириқни бевосита, унинг олингани тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали ёхуд электрон шаклда тақдим этади. Электрон шаклда тақдим этилган буюртманома электрон рақамли имзо билан тасдиқланади. Махсус ваколатли орган томонидан экспертизани амалга ошириш учун техник топшириқ тасдиқланган санадан кейин беш иш куни мобайнида. | 2 босқич Эксперт ташкилоти ( экспертизани амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахс ) 1. Экспертизани амалга ошириш учун тақдим қилинган буюртманомани қабул қилади. 1. Тақдим қилинган кунда. 2. Экспертизани амалга ошириш учун буюртманомани ва техник топшириқни дастлабки баҳолашдан ўтказади. 2. Беш иш куни мобайнида. 3. Буюртманомани ва техник топшириқни дастлабки баҳолаш натижаси асосида техник топшириқда қўйилган масалалар юзасидан экспертизани тўлақонли амалга ошириш бўйича эксперт ташкилотининг имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, буюртмачига экспертизани амалга оширишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда асосланган ёзма хабарни юборади. 3. Бир иш куни мобайнида. 4. Буюртманомани ва техник топшириқни дастлабки баҳолаш натижасида техник топшириқда қўйилган масалалар бўйича эксперт ташкилотининг экспертизани тўлақонли амалга ошириш юзасидан имконияти мавжуд бўлган тақдирда, буюртмачи билан экспертизани амалга ошириш юзасидан тегишли шартномани расмийлаштиради. 4. Ўн иш куни мобайнида. 5. Расмийлаштирилган шартнома тўғрисида махсус ваколатли органни хабардор қилади. 5. Икки иш куни мобайнида | 3 босқич Махсус ваколатли орган ( Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ) Эксперт ташкилотидан тегишли шартнома расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги хабарни олгандан сўнг буюртмачи томонидан лицензия ва рухсатнома олиш учун тақдим қилинган атом энергиясидан фойдаланиладиган объект хавфсизлигининг таъминланганлигини асословчи ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш)нинг хавфсизлигини асословчи ҳужжатлар тўпламини эксперт ташкилотининг масъул вакилига имзо қўйилган тилхат асосида тақдим этади. Буюртмачи билан тегишли шартнома расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги хабарни олган санада. | 4 босқич Эксперт ташкилоти Буюртмачи шартномада белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширгандан сўнг белгиланган тартибда атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизани амалга оширади. Техник топшириқда кўрсатилган муддатда. | 5 босқич Эксперт ташкилоти Экспертиза хулосасини расмийлаштириб, уни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик бўйича кўриб чиқиш учун махсус ваколатли органга (3 та асл нусхада) тақдим этади. Экспертиза хулосаси расмийлаштирилгандан сўнг беш иш куни мобайнида. | 6 босқич Махсус ваколатли орган 1. Экспертиза хулосасини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги қарор қабул қилади ва уни рўйхатга олиб, тегишли реестрини юритади. 1. Йигирма иш куни мобайнида. Агар қарор қабул қилиш қўшимча ўрганишни талаб этадиган бўлса, тегишли соҳа вакилларини (махсус лаборатория ва тегишли соҳа малакали мутахассислари) ёки манфаатдор томонларни (эксперт ташкилоти, буюртмачи) жалб қилган ҳолда эксперт хулосасини қўшимча кўриб чиқиш муддати махсус ваколатли органнинг қарорига асосан йигирма иш кунигача узайтирилиши мумкин). 2. Экспертиза хулосасини қабул қилиш тўғрисидаги қарорнинг ва экспертиза хулосасининг икки асл нусхасини эксперт ташкилотининг вакилига тилхат асосида топширади ёки эксперт ташкилоти манзилига почта орқали юборади. 2. Бир иш куни мобайнида. 3. Экспертиза хулосасини қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, уни рад этишнинг асосланган сабаблари ва камчиликларини кўрсатган ҳолда (камчиликларини бартараф этиб, экспертиза хулосасини қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддатни кўрсатган ҳолда) рад этиш тўғрисидаги қарорнинг ва экспертиза хулосасининг икки асл нусхасини эксперт ташкилотининг вакилига тилхат асосида топширади ёки эксперт ташкилоти манзилига почта орқали юборади. 3. Бир иш куни мобайнида. Эксперт ташкилоти Экспертиза хулосасини рад этиш сабабларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади ва қарор қабул қилиш учун махсус ваколатли органга қайта тақдим этади. Экспертиза хулосасини қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддатда. Экспертиза хулосасини махсус ваколатли органга қайта топширишда, кузатув хатида экспертиза хулосасини рад этиш тўғрисидаги қарорнинг санаси ва рақами кўрсатилади. | 7 босқич Эксперт ташкилоти Махсус ваколатли орган томонидан экспертиза хулосаси бўйича қабул қилинган қарор ҳамда экспертиза хулосасининг битта асл нусхасини буюртмачига тақдим этади. Шартнома шартлари бажарилган тақдирда, уч иш куни мобайнида.
Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
____________________________ раҳбарига /эксперт ташкилоти номи/ Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш учун / атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза хулосаси дубликатини олиш учун БУЮРТМАНОМА ____________________________________________________________________________ /буюртмачининг номи/ атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказишни / атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза хулосаси дубликатини беришингизни / сўрайди ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ /экспертиза объектининг номи/ Илова қилинадиган ҳужжатлар: 1.___________________________________________________________________________ 2.___________________________________________________________________________3.___________________________________________________________________________ _______________________________ _______________________ /масъул раҳбарнинг лавозими/ /Ф.И.О./ ____________________________________________________________________________ /эксперт ташкилоти номи/ 20___й. «___» _____ да буюртманома ва унга илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинганлигини тасдиқлайди. ____________________________________ _____________ _____________________ /олувчининг Ф.И.О., лавозими, имзоси/
Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
(Эксперт ташкилотининг эксперт гуруҳини шакллантириш ҳақидаги буйруғи шакли) ____________________________________________________________________________ /эксперт ташкилоти/ ____________________________________________________________________________ /экспертиза объекти/ ____________________________________________________________________________ /буюртмачи/ ____________________________________________________________________________ /техник топшириқ тасдиқланган сана ва рақами/ ____________________________________________________________________________ /шартнома рақами ва санаси/ 1. Мазкур экспертизани амалга ошириш учун қуйидаги таркибдаги эксперт гуруҳи шакллантирилсин: ________________________ — эксперт ________________________ — эксперт ________________________ — эксперт ________________________ — мутахассис ________________________ — мутахассис 2. Экспертизани амалга ошириш мобайнида _____________________________ етакчи эксперт сифатида тайинлансин. /Ф.И.О./ Эксперт ташкилоти раҳбари __________ ____________________ __________ /имзо/ /Ф.И.О./ /сана/
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 июнь,
390-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
“Atom energiyasidan tinchlik maqsadlarida foydalanish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasida davlat boshqaruvi va nazorati tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 12-dekabrdagi PF-5594-son Farmoniga muvofiq, shuningdek, atom energiyasidan foydalanish obyektlari xavfsizligini taʼminlash, atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza oʻtkazish tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertizani tashkil etish, oʻtkazish va xulosasini rasmiylashtirish;
atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza xulosasini qabul qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilish;
atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza xulosasining dublikatini berish tartibi.
2. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — Sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini hamda kooperatsiya aloqalarini rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi va Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi raisi B.V. Gulyamov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-iyundagi 390-son qaroriga ILOVA
Atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza (keyingi oʻrinlarda — ekspertiza) oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
atom energiyasidan foydalanish obyektlari — yadroviy qurilmalar, saqlash punktlari, yadroviy materiallar, radiatsiyaviy manbalar, radioaktiv moddalar, yadroviy yoqilgʻi, yadroviy reaktorlarning issiqlik ajratuvchi toʻplamlari, ishlatib boʻlingan yadroviy yoqilgʻi, radioaktiv chiqindilar;
atom energiyasidan foydalanish sohasidagi ekspert (keyingi oʻrinlarda — ekspert) — ekspertizani amalga oshiruvchi malakali mutaxassis;
atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ (keyingi oʻrinlarda — maxsus vakolatli organ) — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi;
buyurtmachi — ekspertiza oʻtkazish uchun buyurtmanoma bilan murojaat qilgan tashkilot;
ekspert tashkiloti — atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza qismi boʻyicha atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish)ni amalga oshirish uchun litsenziya (keyingi oʻrinlarda — litsenziya)ga ega boʻlgan yuridik shaxs;
ekspertiza — ekspertiza obyektining atom energiyasidan foydalanish sohasida unga qoʻyiladigan xavfsizlik talablariga muvofiqligi tahlili;
ekspertiza obyektlari — atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslovchi va (yoki) atom energiyasidan foydalaniladigan obyekt xavfsizligining taʼminlanganligini asoslovchi hujjatlar va (yoki) atom energiyasidan foydalaniladigan obyekt haqiqiy holatining xavfsizligi taʼminlanganligini asoslovchi hujjatlar;
ekspertiza xulosasi — ekspertiza obyektining atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalar talablariga muvofiqligi (muvofiq emasligi) toʻgʻrisidagi asosli xulosalarni oʻz ichiga olgan hujjat.
3. Maxsus vakolatli organga litsenziya va ruxsatnoma olish uchun buyurtmachi tomonidan taqdim qilingan atom energiyasidan foydalaniladigan obyekt xavfsizligining taʼminlanganligini asoslovchi hujjatlarni va uning haqiqiy holatini va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslovchi hujjatlari ekspertizadan oʻtkaziladi.
Atom energiyasidan foydalaniladigan obyekt xavfsizligining taʼminlanganligini va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini va (yoki) atom energiyasidan foydalaniladigan obyektning haqiqiy holatini tasdiqlovchi xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobotning tuzilishiga qoʻyiladigan talablar maxsus vakolatli organ tomonidan belgilanadi.
4. Yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlariga taalluqli ekspertizani amalga oshirish uchun maxsus vakolatli organ oʻzining ilmiy-texnikaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tashkilotlaridan birini yoki chet davlat tomonidan roʻyxatga olingan va ushbu davlatning vakolatli organi tomonidan taqdim etilgan ekspertizani amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega ilmiy-texnikaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tashkilotini jalb qilishi mumkin.
Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi boshqa obyektlarning ekspertizasi maxsus vakolatli organning ekspertizani amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyasiga ega tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi hududida belgilangan ishlarni bajarish uchun litsenziyaga ega boʻlgan boshqa tashkilotlar ham pudrat shartnomasi shartlari asosida subpudratchilar sifatida ekspertizaga jalb etilishi mumkin.
Ekspertiza oʻtkazish jarayonida ekspert tashkiloti oʻzida oʻrnatilgan sifat menejmenti tizimiga amal qiladi.
5. Turli ekspertiza obyektlarini ekspertizadan oʻtkazishda inobatga olinishi lozim boʻlgan talablar ekspertiza obyektlarining oʻziga xos xususiyatlaridan kelib chiqqan holda maxsus vakolatli organ tomonidan belgilanadi.
6. Ekspert tashkiloti, atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslovchi va (yoki) atom energiyasidan foydalaniladigan obyekt xavfsizligining taʼminlanganligini asoslovchi hujjatlar ishlab chiqishda ishtirok etgan shaxslarni ekspertizaga jalb qilishga haqli emas.
7. Ekspertga u bilan mehnat munosabatlari boʻlgan yoki unga mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquqlar asosida tegishli boʻlgan obyektlar ekspertizasida ishtirok etish taqiqlanadi.
8. Ekspertizani oʻtkazish muddati ekspertiza obyektining murakkabligiga qarab texnik topshiriqqa muvofiq belgilanadi.
9. Ekspertiza oʻtkazish va ekspertiza xulosasini berish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
10. Ekspertiza xulosasi dublikatini berish ekspertiza xulosasini avval rasmiylashtirib bergan ekspert tashkiloti tomonidan, u faoliyat yuritmayotgan hollarda esa maxsus vakolatli organ tomonidan beriladi.
2-bob. Ekspertizani tashkil etish tartibi
11. Ekspertiza ekspert tashkiloti va buyurtmachi oʻrtasida tuzilgan shartnomaga muvofiq maxsus vakolatli organ tomonidan tasdiqlangan texnik topshiriq asosida amalga oshiriladi.
12. Ekspertizani oʻtkazish boʻyicha texnik topshiriqda qolganlardan tashqari quyidagi tematik masalalarni oʻz ichiga oladi:
loyihaviy, konstruktorlik va texnologik yechimlarning atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablariga, shuningdek faoliyat (ish)ni amalga oshirishda radioaktiv chiqindilar bilan xavfsiz muomala qilish sharoitlarining belgilangan talablarga muvofiqligi;
faoliyat (ish) turini amalga oshirishda xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha texnik va tashkiliy chora-tadbirlarning toʻliqligi;
yadroviy qurilmalarni jisman himoya qilish, nurlanish manbai, yadroviy materiallar va radioaktiv moddalarni saqlash punktlari, yadroviy materiallar, radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni saqlash, hisobga olishni va nazorat qilishni tashkil etish sharoitlarining xavfsizligini taʼminlash boʻyicha talablarga muvofiqligi, avariya yuz bergan hollarda atom energiyasidan foydalaniladigan obyekt ishchilari va aholini himoya qilish boʻyicha tadbir rejalari va tadbirlarni bajarishga shayligi, shuningdek, sifatni taʼminlash tizimi va zarur muhandislik-texnik taʼminotning mavjudligi;
buyurtmachining amalga oshiriladigan faoliyat (ish) turi xavfsizligi, atom energiyasidan foydalaniladigan obyektning va bajarilayotgan ishlarning xavfsizligini taʼminlashga layoqatliligi, shuningdek, taqdim etilayotgan xizmatlar va bajarilayotgan ishlar sifatining atom energiyasidan foydalanish sohasidagi meʼyor va qoidalarga javob berishi;
atom energiyasidan foydalaniladigan obyektda yadroviy va radiatsiyaviy avariya yuz bergan taqdirda favqulodda holatlarni bartaraf etish uchun kuch va vositalarning mavjudligi va shayligi;
buyurtmachining litsenziyalanadigan faoliyat (ish) turini tugatish va atom energiyasidan foydalaniladigan obyektni foydalanishdan xavfsiz chiqarish boʻyicha sharoitlarni taʼminlashga layoqatliligi, shuningdek tegishli loyiha hujjatlarining mavjudligi.
13. Ekspertizani oʻtkazish boʻyicha texnik topshiriqni ishlab chiqish va tasdiqlash buyurtmachining hujjatlari maxsus vakolatli organga kelib tushgan kundan keyin oʻttiz ish kuni ichida amalga oshiriladi.
Ekspertizani oʻtkazish boʻyicha texnik topshiriqda ekspertizaning masalalari, ekspert xulosasiga va uni maxsus vakolatli organga taqdim etish boʻyicha talablar, shuningdek, ekspertizadan oʻtkazilishi kerak boʻlgan hujjatlar roʻyxati va uni oʻtkazish muddati aks etadi.
Ekspertizani oʻtkazish boʻyicha texnik topshiriqqa kiritilgan aniq tematik masalalar atom energiyasidan foydalaniladigan obyektning potensial xavfliligiga, amalga oshiriladigan faoliyat (ish) turiga qarab tuziladi. Savollar soni minimal, ammo har taraflama va asoslangan ekspertiza oʻtkazish uchun yetarli boʻlishi zarur. Savollar quyidagilarni qamrab olishi lozim:
buyurtmachi tomonidan faoliyat (ish)ning eʼlon qilingan turini (turlarini) amalga oshirish xavfsizligini asoslashda qabul qilingan meʼyorlar va qoidalar bazasining yetarliligini baholash;
obyektning xavfsizligini asoslash va uning haqiqiy holati va (yoki) buyurtmachining faoliyati (ishi) toʻgʻrisidagi maʼlumotni baholash;
eʼlon qilingan faoliyatni (ish) amalga oshirish sharoitini, shu jumladan xodimlarni tayyorlash va ruxsat berish, zarur boʻlgan sifat menejmenti tizimining ishlashini baholash.
14. Vakolatli organ tomonidan ekspertiza xulosasini qabul qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilingungacha ekspertizani oʻtkazish boʻyicha texnik topshiriqqa maxsus oʻzgartirish kiritilishi mumkin.
Ekspertizani oʻtkazish boʻyicha texnik topshiriqqa:
atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligi bilan bogʻliq boʻlgan ilgari maʼlum boʻlmagan holatlar aniqlanganda;
Oʻzbekiston Respublikasining atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalari talablari oʻzgargan taqdirda;
buyurtmachi tomonidan atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslovchi qoʻshimcha hujjatlar taqdim qilinganda oʻzgartirishlar kiritish mumkin.
15. Texnik topshiriq (unga kiritilgan oʻzgartirishlar) maxsus vakolatli organ tomonidan tasdiqlanadi.
16. Maxsus vakolatli organ texnik topshiriq tasdiqlangandan soʻng uch kun ichida uni buyurtmachiga yuboradi.
3-bob. Ekspertizani oʻtkazish tartibi
17. Ekspertiza quyidagi bosqichlarda amalga oshiriladi:
ekspertiza oʻtkazish uchun buyurtmanomani qabul qilish;
hujjatlarni dastlabki baholash hamda ekspertizani amalga oshirish boʻyicha shartnoma tuzish;
ekspertiza obyekti muvofiqligini baholash;
ekspertiza natijalari yuzasidan xulosasini rasmiylashtirish va berish.
Ekspertizaning har bir keyingi bosqichi avvalgi bosqichda ijobiy natijalarga erishilganda oʻtkaziladi.
18. Buyurtmachi ekspertizani amalga oshirish uchun ekspert tashkilotiga maxsus vakolatli organ tomonidan ekspertizani amalga oshirish uchun texnik topshiriq tasdiqlanganidan soʻng besh ish kuni ichida ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda rasmiylashtirilgan buyurtmanomani bevosita pochta aloqa vositasi orqali yoxud elektron shaklda, uning olinganligi haqida xabardor qilingan holda taqdim etadi. Elektron shaklda taqdim etilgan buyurtmanoma elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadi.
Buyurtmanomaga ekspertizani amalga oshirish uchun texnik topshiriq ilova qilinadi.
19. Notoʻgʻri toʻldirilgan yoki rasmiylashtirilgan buyurtmanoma koʻrib chiqish uchun qabul qilinmaydi.
Ekspertizani oʻtkazish uchun taqdim etiladigan hujjatlarning toʻliqligi va ishonchliligi uchun buyurtmachi javobgar boʻladi.
20. Ekspert tashkiloti kelib tushgan buyurtmanoma betlariga raqamlar qoʻyiladigan, tikib bogʻlanadigan va ekspert tashkilotining muhri bilan tasdiqlanadigan jurnalda hujjatlar taqdim etilgan kunda roʻyxatga oladi.
Ekspert tashkiloti buyurtmanomani olgani haqida belgi ekspertizaga buyurtmanoma berilgan sana hisoblanadi.
21. Buyurtmanoma roʻyxatga olingan kundan boshlab besh ish kuni ichida taqdim etilgan hujjatlar dastlabki baholashdan oʻtkaziladi.
Ekspert tashkiloti tomonidan dastlabki baholash jarayonida ekspertizani amalga oshirish uchun texnik topshiriqni oʻrganib chiqadi.
Buyurtmanomani va texnik topshiriqni dastlabki baholash natijasi asosida, texnik topshiriqda qoʻyilgan masalalar yuzasidan ekspertizani toʻlaqonli amalga oshirish boʻyicha ekspert tashkilotining imkoniyati mavjud boʻlmagan taqdirda buyurtmachiga ekspertizani amalga oshirishni rad etish sabablarini koʻrsatgan holda asoslangan yozma xabarni yuboradi.
Buyurtmanomani va texnik topshiriqni dastlabki baholash natijasida, texnik topshiriqda qoʻyilgan masalalar boʻyicha ekspert tashkilotining ekspertizani toʻlaqonli amalga oshirish yuzasidan imkoniyati mavjud boʻlgan taqdirda, buyurtmachi bilan ekspertizani amalga oshirish yuzasidan tegishli shartnoma rasmiylashtiradi.
Ekspertizani oʻtkazish boʻyicha texnik topshiriqqa maxsus vakolatli organ tomonidan mazkur Nizomning 14-bandiga muvofiq oʻzgartirish kiritilgan holatlarda, bu ishlar buyurtmachi bilan ekspertizani amalga oshirish yuzasidan shartnomaga qoʻshimcha bitim asosida bajarilishi mumkin.
Ekspert tashkiloti shartnoma rasmiylashtirilganidan soʻng ikki ish kuni mobaynida maxsus vakolatli organni rasmiylashtirilgan shartnoma toʻgʻrisida xabardor qiladi.
Maxsus vakolatli organ shartnoma rasmiylashtirilganligi toʻgʻrisidagi xabarni olgan kuni buyurtmachi tomonidan litsenziya va ruxsatnoma olish uchun taqdim qilingan atom energiyasidan foydalaniladigan obyekt xavfsizligining taʼminlanganligini asoslovchi hujjatlarni va uning haqiqiy holatini va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish)ning xavfsizligini asoslovchi hujjatlari toʻplamini ekspert tashkilotining vakiliga imzo qoʻyish orqali tilxat asosida beradi.
Ekspertiza obyektini baholash ishlari buyurtmachi tomonidan shartnomada belgilangan miqdorda oldindan toʻlov amalga oshirilganidan soʻng amalga oshiriladi.
22. Ekspert tashkiloti ekspertiza obyektini baholash uchun ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq ekspert guruhini shakllantiradi.
23. Ekspertlar orasidan yetakchi ekspert tayinlanadi va u ekspert guruhiga rahbarlik qilib, ekspertizaning oʻz vaqtida oʻtkazilishi, natijalarni umumlashtirish va ekspertiza xulosasini tayyorlash uchun javobgar boʻladi.
24. Ekspert guruhi ekspertiza obyektining haqiqiy holati va unga qoʻyiladigan atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalar talablariga muvofiqligini baholaydi hamda ekspertiza obyektiga taalluqli hujjatlarning toʻliqligi va ishonchliligini aniqlaydi.
25. Yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlaridagi texnik qurilmalar, binolar va inshootlarning haqiqiy holatini baholash uchun ular joyiga chiqqan holda belgilangan tartibda tekshiriladi hamda texnik diagnostikadan oʻtkaziladi.
26. Buyurtmachi ekspertizani oʻtkazishda ishtirok etadigan ekspertlar va mutaxassislarning ekspertiza obyektiga kirishini taʼminlashi shart.
27. Ekspert xulosasi:
texnik topshiriqqa toʻliq javob berishi;
xavfsizlikni asoslash toʻgʻrisidagi hisobotga kiritilgan barcha boʻlimlarning tahlili natijalarini oʻz ichiga olishi;
qabul qilingan loyihaviy, muhandislik, texnikaviy va tashkiliy yechimlarning muvofiqligi hamda atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalarning bajarilishi natijalari boʻyicha ilmiy-texnik baho va oqilona xulosalarni oʻz ichiga olishi lozim.
28. Ekspertiza oʻtkazish jarayonida, ekspertiza obyektlariga savollar yuzaga kelganda, ekspert tashkiloti mazkur savollarni buyurtmachi bilan muhokama qiladi.
Ekspert tashkiloti, ekspertizani tashkillashtirgan maxsus vakolatli organga, ekspertizani amalga oshirish jarayonida yuzaga kelgan savollarni muhokama qilish joyi va vaqti toʻgʻrisida xabar beradi.
29. Maxsus vakolatli organ va (yoki) ekspert tashkilotida oʻtkazilgan tahlil natijalariga koʻra, buyurtmachi tomonidan taqdim qilingan hujjatlarda muayyan hujjatlarga havolalar mavjud boʻlgan taqdirda, mazkur hujjatlar olinishi maxsus vakolatli organ soʻrovnomasi asosida amalga oshiriladi. Soʻrovnoma, ekspertizani amalga oshirish uchun texnik topshiriqni tasdiqlagan mansabdor shaxs tomonidan xat orqali buyurtmachi manziliga yuboriladi.
30. Ekspert tashkiloti ekspertiza natijalari boʻyicha atom energiyasidan foydalanish obyekti va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish)ning xavfsizligini asoslash toʻgʻrisida ekspert xulosasini tuzadi.
Ekspertiza xulosasiga, ekspert tashkiloti tomonidan belgilangan roʻyxatdan oʻtkazish tartibiga muvofiq, roʻyxat raqami beriladi.
Ekspert xulosasi ekspert tashkilotining rahbari tomonidan tasdiqlanib, ushbu tashkilotning muhri qoʻyiladi va maxsus vakolatli organga yuboriladi, unda oʻtkazilgan ekspertizaning ekspertiza topshirigʻi talablariga muvofiqligi baholanadi.
4-bob. Ekspertiza xulosasini rasmiylashtirish tartibi
31. Ekspertiza xulosasi quyidagi qismlarni oʻz ichiga oladi:
a) kirish qismi:
ekspertiza maqsadi;
ekspertiza obyekti nomi;
ekspertiza oʻtkazish uchun texnik topshiriq toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
ekspertiza oʻtkazish uchun zarur boʻlgan tematik masalalar nomenklaturasi;
ekspertizaga taqdim etilgan buyurtmachining asoslari (materiallari, hujjatlari) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
buyurtmachi tomonidan qoʻshimcha asoslar taqdim etilishi toʻgʻrisidagi buyurtmanoma (agar mavjud boʻlsa) yuzasidan maʼlumotlar;
ekspertizada ishlatilgan meʼyoriy hujjatlar, ekspertiza qatnashchilarining tarkibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
qoʻllaniladigan qisqartmalar;
b) ilmiy (tadqiqot) qismi:
buyurtmachining oʻrganilishi lozim boʻlgan, materiallarning sifat koʻrsatkichlari;
ekspert tadqiqotlarda qoʻllanilgan usullar, metodlar va vositalar;
ekspert tadqiqotning borishi va uning natijalari tavsifi;
ekspertiza natijalari boʻyicha aniqlangan faktlar va holatlar, ularning ilmiy izohi;
normativ hujjatlar, maʼlumotnoma va adabiy manbalarga havolalar;
v) xulosalar.
32. Ekspertiza xulosasi natijalari ekspertlarning oldiga qoʻyilgan savollarga javoblarini oʻzida aks ettirib, ekspert tadqiqotining yakuniy maqsadi, asosiy mohiyati hisoblanadi.
33. Ekspertiza xulosasiga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
ekspertizaga taqdim etilgan buyurtmachining asoslari (materiallari, hujjatlari) roʻyxati;
ekspertiza oʻtkazish jarayonida foydalanilgan meʼyoriy hujjatlar roʻyxati;
ekspertlar guruhi tarkibi.
5-bob. Ekspertiza xulosasini qabul qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilish tartibi
34. Ekspertiza xulosasi rasmiylashtirilgandan soʻng besh ish kuni mobaynida ekspert tashkiloti ekspertiza xulosasini tegishli qaror qabul qilish uchun maxsus vakolatli organga taqdim etadi. Agar koʻrsatilgan muddat tugashi ish kuniga toʻgʻri kelmasa, topshirish muddati keyingi ish kunigacha uzaytiriladi.
Ekspertiza xulosasining maxsus vakolatli organ haqiqatda taqdim etilganligi muddati devonxona tomonidan kirish xatiga qoʻyilgan sana bilan, agar ekspertiza xulosasi pochta orqali yuborilgan boʻlsa, xat pochta boʻlimi tomonidan qabul qilingan sana bilan belgilanadi.
35. Ekspertiza xulosasi uchta asl nusxada ekspert tashkilotining rahbari tomonidan imzolangan kuzatuv xati bilan maxsus vakolatli organga taqdim etiladi. Kuzatuv xatida ekspertiza xulosasining roʻyxat raqami koʻrsatilishi lozim.
36. Kuzatuv xati va unga ilova qilingan ekspertiza xulosasi ish yuritishning amaldagi tartibiga muvofiq qabul qilinadi va qayd etiladi.
37. Ekspertiza xulosasini qabul qilish yoki qabul qilmaslik toʻgʻrisidagi qaror, maxsus vakolatli organ tomonidan ekspertiza xulosasi kelib tushgan kundan boshlab yigirma ish kuni mobaynida qabul qilinadi.
Agar qaror qabul qilish malakali mutaxassislar yoki manfaatdor tomonlar (ekspert tashkiloti, buyurtmachi, laboratoriya va boshqalar) vakillarini jalb qilgan holda qoʻshimcha oʻrganishni talab etadigan boʻlsa, ekspert xulosasini koʻrib chiqish muddati maxsus vakolatli organning qaroriga asosan yigirma kungacha uzaytirilishi mumkin.
38. Ekspertiza xulosasini qabul qilish yoki qabul qilmaslik toʻgʻrisidagi qaror quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
ekspertiza xulosasini koʻrib chiqish;
ekspertiza xulosasini koʻrib chiqish natijalari boʻyicha qaror qabul qilish;
ekspertiza xulosalari reyestrini yuritish.
39. Maxsus vakolatli organda ekspertiza xulosalarini koʻrib chiqish va reyestrini yuritish uchun javobgar boʻlgan boʻlinma va (yoki) xodimlar tayinlanadi. Ekspertiza xulosalarini koʻrib chiqishda tegishli boʻlim xodimlarining ishtiroki majburiydir.
40. Ekspertiza xulosalarini koʻrib chiqish ekspertiza obyektining oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olgan holda quyidagi yoʻnalishlarda amalga oshiriladi:
ekspertiza xulosasining rasmiylashtirish talablariga muvofiqligi;
ekspertizani oʻtkazish uchun texnik topshiriq talablariga muvofiqligi;
ekspertiza oʻtkazish talablariga muvofiqligi;
ekspertiza oʻtkazishda atom energiyasidan foydalanish sohasidagi tegishli norma va qoidalardan foydalanish;
ekspertizani oʻtkazish vaqtida tegishli sinovlarni oʻtkazish va ushbu sinovlarda zarur nazorat, sinov, diagnostika uskunalari va oʻlchov vositalaridan foydalanish.
41. Ekspertiza xulosasini koʻrib chiqishda maxsus vakolatli organ tomonidan ekspert tashkiloti va buyurtmachidan qoʻshimcha maʼlumotlar talab qilinishi mumkin. Zarurat boʻlganda, yuzaga kelgan savollarni muhokama qilish uchun manfaatdor tomonlarning vakillari taklif qilinishi mumkin.
42. Ekspert xulosasini koʻrib chiqish natijalari salbiy boʻlgan taqdirda ekspertiza xulosasini qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.
Ekspertiza xulosasini qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, uni rad etishning asoslangan sabablari va kamchiliklarini koʻrsatgan holda (kamchiliklarini bartaraf etib ekspertiza xulosasini qayta taqdim etishi uchun yetarli boʻlgan muddatni koʻrsatgan holda) rad etish toʻgʻrisidagi qarorining va ekspertiza xulosasining ikki asl nusxasini ekspert tashkilotining vakiliga tilxat asosida topshiradi yoki ekspert tashkiloti manziliga pochta orqali yuboradi.
43. Ekspertiza xulosasini qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, ekspert tashkiloti ekspertiza xulosasini rad etish sabablarini hisobga olgan holda koʻrib chiqadi va qaror qabul qilish uchun maxsus vakolatli organga qayta taqdim etadi.
Ekspertiza xulosasini qayta topshirishda, kuzatuv xatida ekspertiza xulosasini rad etish toʻgʻrisidagi qarorning sanasi va raqami koʻrsatilishi kerak.
44. Ekspertiza xulosasini koʻrib chiqish natijalari ijobiy boʻlgan taqdirda, ekspertiza xulosasini qabul qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.
45. Ekspertiza xulosasini qabul qilish yoki qabul qilishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror Radiatsiya va yadro xavfsizligi departamenti boshligʻi tomonidan imzolanadi va gerbli muhr bilan tasdiqlanadi.
46. Ekspertiza xulosasini qabul qilish yoki qabul qilishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorning va ekspertiza xulosasining ikki asl nusxalari ekspert tashkilotining vakiliga tilxat asosida topshiriladi yoki ekspert tashkiloti manziliga pochta orqali yuboriladi.
47. Maxsus vakolatli organ tomonidan ekspertiza xulosasi boʻyicha qabul qilingan qarorni hamda ekspertiza xulosasini bitta asl nusxasini ekspertizani oʻtkazish uchun shartnoma shartlari toʻliq bajarilgandan keyin ekspert tashkiloti tomonidan uch ish kuni mobaynida buyurtmachiga taqdim etiladi.
48. Ekspertiza xulosalarining asl nusxalari ekspertizani oʻtkazgan ekspert tashkilotida va maxsus vakolatli organda saqlanadi.
6-bob. Ekspertiza xulosasining dublikatini berish tartibi
49. Ekspertiza xulosasi yoʻqolgan yoki yaroqsiz holga kelgan holatlarda, buyurtmachi ekspertiza xulosasini avval rasmiylashtirilgan ekspert tashkilotiga ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda buyurtmanoma taqdim etadi.
Ekspertiza xulosasining yaroqsiz holga kelishi sababli uning dublikatini berishda buyurtmanomaga keyinchalik belgilangan tartibda yoʻq qilish uchun avval berilgan ekspertiza xulosasi ilova qilinadi.
Ekspertiza xulosasi dublikati ushbu xulosani ilgari rasmiylashtirgan ekspert tashkiloti bilan tuzilgan shartnoma asosida beriladi.
50. Shartnoma summasi ekspert tashkilotining ekspertiza xulosasi dublikatini berish uchun sarflagan xarajatlari doirasida belgilanadi.
51. Ekspertiza xulosani avval rasmiylashtirgan ekspert tashkiloti ekspert xulosasining dublikatini berish uchun buyurtmachi shartnoma shartlari bajarilgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida ekspertiza xulosasining dublikatini berishga majburdir.
52. Ekspertiza xulosasining dublikati buyurtmachiga shartnoma shartlarini bajargan taqdirda beriladi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
53. Ekspertizani oʻtkazish sifati va natijalarining haqqoniyligi, shuningdek, ekspertiza natijalarini saqlash uchun javobgarlik ekspertizani oʻtkazgan ekspert tashkilotiga yuklanadi.
54. Ekspertiza natijalari yuzasidan sudga shikoyat qilinishi mumkin.
55. Mazkur Nizomning buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza oʻtkazish va ekspertiza xulosasini berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari | 1 bosqich Buyurtmachi (ekspertiza oʻtkazish uchun buyurtmanoma bilan murojaat qilgan tashkilot) Buyurtmachi ekspertizani amalga oshirish uchun ekspert tashkilotiga oʻrnatilgan shakldagi buyurtmanomani va maxsus vakolatli organ tomonidan tasdiqlangan texnik topshiriqni bevosita, uning olingani toʻgʻrisidagi bildirishnoma bilan birga pochta aloqa vositasi orqali yoxud elektron shaklda taqdim etadi. Elektron shaklda taqdim etilgan buyurtmanoma elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadi. Maxsus vakolatli organ tomonidan ekspertizani amalga oshirish uchun texnik topshiriq tasdiqlangan sanadan keyin besh ish kuni mobaynida. | 2 bosqich Ekspert tashkiloti ( ekspertizani amalga oshirish uchun tegishli litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxs ) 1. Ekspertizani amalga oshirish uchun taqdim qilingan buyurtmanomani qabul qiladi. 1. Taqdim qilingan kunda. 2. Ekspertizani amalga oshirish uchun buyurtmanomani va texnik topshiriqni dastlabki baholashdan oʻtkazadi. 2. Besh ish kuni mobaynida. 3. Buyurtmanomani va texnik topshiriqni dastlabki baholash natijasi asosida texnik topshiriqda qoʻyilgan masalalar yuzasidan ekspertizani toʻlaqonli amalga oshirish boʻyicha ekspert tashkilotining imkoniyati mavjud boʻlmagan taqdirda, buyurtmachiga ekspertizani amalga oshirishni rad etish sabablarini koʻrsatgan holda asoslangan yozma xabarni yuboradi. 3. Bir ish kuni mobaynida. 4. Buyurtmanomani va texnik topshiriqni dastlabki baholash natijasida texnik topshiriqda qoʻyilgan masalalar boʻyicha ekspert tashkilotining ekspertizani toʻlaqonli amalga oshirish yuzasidan imkoniyati mavjud boʻlgan taqdirda, buyurtmachi bilan ekspertizani amalga oshirish yuzasidan tegishli shartnomani rasmiylashtiradi. 4. Oʻn ish kuni mobaynida. 5. Rasmiylashtirilgan shartnoma toʻgʻrisida maxsus vakolatli organni xabardor qiladi. 5. Ikki ish kuni mobaynida | 3 bosqich Maxsus vakolatli organ ( Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi ) Ekspert tashkilotidan tegishli shartnoma rasmiylashtirilganligi toʻgʻrisidagi xabarni olgandan soʻng buyurtmachi tomonidan litsenziya va ruxsatnoma olish uchun taqdim qilingan atom energiyasidan foydalaniladigan obyekt xavfsizligining taʼminlanganligini asoslovchi va atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish)ning xavfsizligini asoslovchi hujjatlar toʻplamini ekspert tashkilotining masʼul vakiliga imzo qoʻyilgan tilxat asosida taqdim etadi. Buyurtmachi bilan tegishli shartnoma rasmiylashtirilganligi toʻgʻrisidagi xabarni olgan sanada. | 4 bosqich Ekspert tashkiloti Buyurtmachi shartnomada belgilangan miqdordagi toʻlovni amalga oshirgandan soʻng belgilangan tartibda atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertizani amalga oshiradi. Texnik topshiriqda koʻrsatilgan muddatda. | 5 bosqich Ekspert tashkiloti Ekspertiza xulosasini rasmiylashtirib, uni qabul qilish yoki qabul qilmaslik boʻyicha koʻrib chiqish uchun maxsus vakolatli organga (3 ta asl nusxada) taqdim etadi. Ekspertiza xulosasi rasmiylashtirilgandan soʻng besh ish kuni mobaynida. | 6 bosqich Maxsus vakolatli organ 1. Ekspertiza xulosasini qabul qilish yoki qabul qilmaslik toʻgʻrisidagi qaror qabul qiladi va uni roʻyxatga olib, tegishli reyestrini yuritadi. 1. Yigirma ish kuni mobaynida. Agar qaror qabul qilish qoʻshimcha oʻrganishni talab etadigan boʻlsa, tegishli soha vakillarini (maxsus laboratoriya va tegishli soha malakali mutaxassislari) yoki manfaatdor tomonlarni (ekspert tashkiloti, buyurtmachi) jalb qilgan holda ekspert xulosasini qoʻshimcha koʻrib chiqish muddati maxsus vakolatli organning qaroriga asosan yigirma ish kunigacha uzaytirilishi mumkin). 2. Ekspertiza xulosasini qabul qilish toʻgʻrisidagi qarorning va ekspertiza xulosasining ikki asl nusxasini ekspert tashkilotining vakiliga tilxat asosida topshiradi yoki ekspert tashkiloti manziliga pochta orqali yuboradi. 2. Bir ish kuni mobaynida. 3. Ekspertiza xulosasini qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, uni rad etishning asoslangan sabablari va kamchiliklarini koʻrsatgan holda (kamchiliklarini bartaraf etib, ekspertiza xulosasini qayta taqdim etishi uchun yetarli boʻlgan muddatni koʻrsatgan holda) rad etish toʻgʻrisidagi qarorning va ekspertiza xulosasining ikki asl nusxasini ekspert tashkilotining vakiliga tilxat asosida topshiradi yoki ekspert tashkiloti manziliga pochta orqali yuboradi. 3. Bir ish kuni mobaynida. Ekspert tashkiloti Ekspertiza xulosasini rad etish sabablarini hisobga olgan holda koʻrib chiqadi va qaror qabul qilish uchun maxsus vakolatli organga qayta taqdim etadi. Ekspertiza xulosasini qabul qilish rad etilganligi toʻgʻrisidagi qarorda koʻrsatilgan muddatda. Ekspertiza xulosasini maxsus vakolatli organga qayta topshirishda, kuzatuv xatida ekspertiza xulosasini rad etish toʻgʻrisidagi qarorning sanasi va raqami koʻrsatiladi. | 7 bosqich Ekspert tashkiloti Maxsus vakolatli organ tomonidan ekspertiza xulosasi boʻyicha qabul qilingan qaror hamda ekspertiza xulosasining bitta asl nusxasini buyurtmachiga taqdim etadi. Shartnoma shartlari bajarilgan taqdirda, uch ish kuni mobaynida.
Atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
____________________________ rahbariga /ekspert tashkiloti nomi/ Atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza oʻtkazish uchun / atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza xulosasi dublikatini olish uchun BUYURTMANOMA ____________________________________________________________________________ /buyurtmachining nomi/ atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza oʻtkazishni / atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza xulosasi dublikatini berishingizni / soʻraydi ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ /ekspertiza obyektining nomi/ Ilova qilinadigan hujjatlar: 1.___________________________________________________________________________ 2.___________________________________________________________________________3.___________________________________________________________________________ _______________________________ _______________________ /masʼul rahbarning lavozimi/ /F.I.O./ ____________________________________________________________________________ /ekspert tashkiloti nomi/ 20___y. “___” _____ da buyurtmanoma va unga ilova qilingan hujjatlar qabul qilinganligini tasdiqlaydi. ____________________________________ _____________ _____________________ /oluvchining F.I.O., lavozimi, imzosi/
Atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
(Ekspert tashkilotining ekspert guruhini shakllantirish haqidagi buyrugʻi shakli) ____________________________________________________________________________ /ekspert tashkiloti/ ____________________________________________________________________________ /ekspertiza obyekti/ ____________________________________________________________________________ /buyurtmachi/ ____________________________________________________________________________ /texnik topshiriq tasdiqlangan sana va raqami/ ____________________________________________________________________________ /shartnoma raqami va sanasi/ 1. Mazkur ekspertizani amalga oshirish uchun quyidagi tarkibdagi ekspert guruhi shakllantirilsin: ________________________ — ekspert ________________________ — ekspert ________________________ — ekspert ________________________ — mutaxassis ________________________ — mutaxassis 2. Ekspertizani amalga oshirish mobaynida _____________________________ yetakchi ekspert sifatida tayinlansin. /F.I.O./ Ekspert tashkiloti rahbari __________ ____________________ __________ /imzo/ /F.I.O./ /sana/
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 17-iyun,
390-son