UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 19-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 19 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 июня 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 June 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

рўйхати

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Фуқаролар йиғинининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси тўғрисидаги намунавий низомда :

а) 5-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

«Давлат экология қўмитаси инспекторлари билан биргаликда ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб этган ҳолда яшил дов-дарахтларни санитар қирқиш ва кесишда, шунингдек, уларни қайта ишлаш ва чиқиндиларни утилизация қилиш, шу жумладан, ёғочлардан тижорат мақсадида фойдаланишда экология талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш»;

б) тўртинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 8 октябрдаги 287-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 91-модда):

а) Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом (1-илова) нинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«14. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик экологик назорат бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан амалга оширилади»;

б) Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисидаги намунавий низом (2-илова) нинг 3-банди иккинчи хатбошисидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши» сўзлари «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 99-модда) 1-иловада :

а) қуйидаги мазмундаги 28 6 -банд қўшилсин:

«28 6 . Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги».

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 940-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг 1 — 7, 9 — 11, 13 ва 14-позициялари «Масъул ижрочилар» устунидаги «Республика маҳаллалар кенгаши» сўзлари «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатининг «2. Вазирликлар» бўлимига қуйидаги мазмундаги 22-банд қўшилсин:

«22. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги».

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 23 январдаги 42-сон қарорида :

а) 3-банддаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловадаги «Жавлонов Ш.С. — Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари» сўзлари «Маматов Р.Т. — Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-илованинг 12-бандидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳалла институтининг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги 117-сон қарорининг 4-бандидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 137-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 45-модда) билан тасдиқланган Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 4-банддаги «Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида» сўзлари «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-бандда :

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«раис — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари;

раис ўринбосарлари — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жиноят қидирув бошқармалари ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқлари»;

олтинчи хатбошидаги «ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари» сўзлари «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«комиссия котиби — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бошқармалари бошлиқлари»;

в) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«17. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг бир марталик пул ушланишларини ва мукофотларни қўллаш тўғрисидаги буйруқлари комиссиялар хулосалари асосида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 30-кунидан кеч бўлмаган муддатда қабул қилинади»;

г) 19-банддаги «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши» сўзлари «Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2 ва 3-иловалардаги «Жавлонов Ш.С. — Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари» сўзлари «Маматов Р.Т. — Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири» сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг ««Мўътабар аёл» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 апрелдаги 257-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 74-модда):

а) 2-банддаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳайъатининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банддаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 7-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) «Мўътабар аёл» кўкрак нишони тўғрисидаги низом ( 1-илова ) да:

2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«2. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид дастлабки таклифлар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари, фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари ҳамда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан шакллантирилади ва тегишли йиғилиш қарорлари асосида ҳар йили 10 январга қадар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдим этилади»;

3-банддаги «хотин-қизлар қўмиталари» сўзлари «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари» сўзлари билан, «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталарига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари» сўзлари билан, «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқаруви» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳайъати» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳайъатининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банддаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банддаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) «Мўътабар аёл» кўкрак нишони гувоҳномасининг тавсифи ( 3-илова ) да:

тўққизинчи хатбошидаги «Oʻzbekiston Xotin-qizlar» сўзлари «Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani» сўзлари билан, «qoʻmitasi Boshqaruvining» сўзлари «qoʻllab-quvvatlash vazirligi Hayʻatining» сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошидаги «Oʻzbekiston Xotin-qizlar» сўзлари «Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani» сўзлари билан, «qoʻmitasi raisi» сўзлари «qoʻllab-quvvatlash vaziri» сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 90-модда) билан тасдиқланган Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 10-банднинг «и»-кичик бандидаги «хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 19-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят хотин-қизлар қўмиталарига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 20-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари» сўзлари билан, «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 21-банддаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 23-банддаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 24-банддаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази билан биргаликда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғини ҳузуридаги «ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 19 июлдаги 554-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 186-модда):

а) 4-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ижро аппарати билан биргаликда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар» сўзлари «Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 8-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) иловада :

10-банднинг иккинчи хатбошисидаги «туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис» сўзлари «фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;

27-банддаги «хотин-қизлар қўмиталари» сўзлари «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинларида спортнинг футбол турини янада ривожлантириш ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 августдаги 688-сон қарорида :

а) қарорнинг номи , муқаддима , 3-банднинг тўртинчи хатбошисидан «ўринбосарлари» сўзи чиқариб ташлансин;

б) 1-илованинг 4, 10 ва 12-позициялари «Масъул бажарувчилар» устунидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-иловада :

номи , 1 , 3-бандларидан «ўринбосарлари» сўзи чиқариб ташлансин;

10 ва 11-бандлардаги «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом ( 3-илова ) да:

1-иловада :

илова белгиси ва номидан «ўринбосарлари» сўзи чиқариб ташлансин;

3 ва 4-блокларнинг «Тадбирлар номи» устунидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-иловада :

илова белгиси ва номидан «ўринбосарлари» сўзи чиқариб ташлансин;

Фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг фаолиятини баҳолаш ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссиянинг намунавий таркибидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгаши раисининг биринчи ўринбосари» сўзлари «Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 сентябрдаги 736-сон қарорига 2-иловада :

2 ва 4-позицияларнинг «Масъуллар» устунидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзи билан алмаштирилсин;

2 ва 4-позицияларнинг «Масъуллар» устунидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази» сўзлари чиқариб ташлансин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 октябрдаги 841-сон қарорида :

а) 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга 1-илованинг 1.1 — 1.3 ва 3.7-бандлари «Масъул ижрочилар» устунидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловадаги «Ш.С. Жавлонов — Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари» сўзлари «Р.Т. Маматов — Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири» сўзлари билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 январдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистонда спортнинг оммавийлигини янада ошириш мақсадида миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 10 ва 14-позициялари «Ижро учун масъуллар» устунидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 15 майдаги 409-сон қарорига 1-иловадаги «Ш.С. Жавлонов — Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви раиси» сўзлари «Р.Т. Маматов — Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири» сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг «Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида» 2019 йил 8 июндаги 475-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 6-сон, 123-модда) 1-банди иккинчи хатбошисидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

22. Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро вилоятини хотин-қизлар билан ишлаш йўналишида намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 14 июндаги 495-сон қарорига 1-илованинг 3, 6, 8, 14,15, 17,18 ва 25-позициялари «Масъул ижрочилар» устунидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини Мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 17 июлдаги 597-сон қарорига илованинг 2-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг «Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарорида :

а) 1-банддаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Республика кенгаши» сўзлари «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;

в) Кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда уларнинг ўрнини янада ошириш ҳамда «Кексалар ҳафталиги»ни юқори савияда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ( 1-илова ) нинг 8 — 15, 17 ва 18-позициялари «Масъуллар» устунидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) «Кексалар маслаҳати» гуруҳлари тўғрисидаги намунавий низом ( 2-илова ) да:

3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика, ҳудудий (вилоят, туман ва шаҳар) кенгашлар (кейинги ўринларда республика, ҳудудий кенгашлар деб аталади)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ҳудудий (вилоят, туман (шаҳар)) бўлимлар (кейинги ўринларда — вазирлик, ҳудудий бўлимлар)» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банддаги «республика, ҳудудий кенгашлар» сўзлари «вазирлик, ҳудудий бўлимлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

17-банддаги «Республика ва ҳудудий кенгашларининг» сўзлари «Вазирлик ва ҳудудий бўлимларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банддаги «ҳудудий кенгашлар», «ҳудудий кенгашларнинг», «республика кенгаши» сўзлари тегишлича «ҳудудий бўлимлар», «ҳудудий бўлимларнинг», «вазирлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банддаги «республика ва ҳудудий кенгашлар» сўзлари «вазирлик ва ҳудудий бўлимлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

22-банддаги «ҳудудий кенгашлар» сўзлари «ҳудудий бўлимлар» сўзлари билан алмаштирилсин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлаш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий етимликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 824-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 9-сон, 232-модда) 1-илованинг 10, 12 ва 20-позициялари «Ижрога масъуллар» устунидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 ноябрдаги 919-сон қарорида :

а) 6-банддаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 10-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.И. Баситханова» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти» сўзлари билан алмаштирилсин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг «Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 31 декабрдаги 1059-сон қарорига 2-илованинг 2 — 4, 9, 12, 48 — 52, 55, 57-58 ва 61-позициялари «Ижро учун масъуллар» устунидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

30. Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 4 январдаги 3-сон қарорида :

а) Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисидаги низом ( 1-илова ) да:

16-банддаги «(бўлими)нинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) (кейинги ўринларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими деб аталади) бошлиғини» сўзлари «(бўлими) бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарини» сўзлари билан алмаштирилсин;

17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«17. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари ҳимоя ордерини расмийлаштириш учун тўпланган материалларни ўрганиб, тарафлар фикрини эшитган ҳолда профилактика инспекторининг ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилишга ҳақли»;

21-бандг «д»-кичик бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«д) Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари»;

б) Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисидаги низом (1-илова) га 2-иловада :

4-босқич позицияси «Субъектлар» устунидаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи» сўзлари «Туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-босқич позицияси «Субъектлар» устунидаги «Хотин-қизлар қўмитаси ҳудудий бўлимлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши тартиби тўғрисидаги низом ( 2-илова ) да:

5-банддаги «қўмиталари» сўзи «масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банддаги «(бўлими)нинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) бошлиғи» сўзлари «(бўлими) бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банддаги «хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисга (кейинги ўринларда мутахассис деб аталади)» сўзлари «фуқаролар йиғини раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарига (кейинги ўринларда — фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари)» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-банднинг иккинчи хатбошисидаги «яраштириш» сўзи «оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банднинг биринчи хатбошисидаги «Мутахассис» сўзи «Фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банднинг иккинчи хатбошисидаги «яраштириш» сўзи «оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш» сўзлари билан, еттинчи хатбошисидаги «қўмитаси» сўзи «масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

31. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 29 январдаги 39-сон қарорининг 4-бандидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

32. Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 январдаги 53-сон қарорида :

а) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 10-банддаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 7-илованинг 2-3, 7 — 9 ва 10-позициялари «Масъул ижрочилар» устунидаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши», 6-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Республика маҳалла кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 30 сентябрдаги 267-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 68-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларининг намунавий низомларини ва таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 14 декабрдаги 329-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 93-модда).

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинининг масъул котиби фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 7 ноябрдаги 895-сон қарори .

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхати «11. Нодавлат нотижорат ташкилотлари» бўлимининг 2 ва 3-бандлари .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 14 мартдаги 201-сон қарорига 1-илованинг 6-банди.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинининг «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳақида» 2018 йил 3 июлдаги 497-сон қарори .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 19 июнь,

391-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон, 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон; 14.04.2021 й., 09/21/210/0326-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

roʻyxati

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamiyatda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish, mahalla institutini yanada qoʻllab-quvvatlash hamda oila va xotin-qizlar bilan ishlash tizimini yangi darajaga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 18-fevraldagi PF-5938-son Farmoni)

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamiyatda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish, mahalla institutini yanada qoʻllab-quvvatlash hamda oila va xotin-qizlar bilan ishlash tizimini yangi darajaga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 18-fevraldagi PF-5938-son Farmoni ijrosi yuzasidan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri R.T. Mamatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 19-iyundagi 391-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2013-yil 7-oktabrdagi 274-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 10-son, 72-modda) bilan tasdiqlangan Fuqarolar yigʻinining ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiyasi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomda :

a) 5-bandga quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi qoʻshilsin:

“Davlat ekologiya qoʻmitasi inspektorlari bilan birgalikda hamda nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini jalb etgan holda yashil dov-daraxtlarni sanitar qirqish va kesishda, shuningdek, ularni qayta ishlash va chiqindilarni utilizatsiya qilish, shu jumladan, yogʻochlardan tijorat maqsadida foydalanishda ekologiya talablariga rioya etilishi yuzasidan nazoratni amalga oshirish”;

b) toʻrtinchi — oʻn uchinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Jamoatchilik ekologik nazoratini amalga oshirishga doir namunaviy nizomlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2015-yil 8-oktabrdagi 287-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2015-y., 10-son, 91-modda):

a) Jamoatchilik ekologik nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizom (1-ilova) ning 14-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“14. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarining jamoatchilik ekologik nazorat boʻyicha faoliyatini muvofiqlashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi tomonidan, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari, tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari tomonidan amalga oshiriladi”;

b) Ekologik nazoratning jamoatchi inspektori toʻgʻrisidagi namunaviy nizom (2-ilova) ning 3-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi” soʻzlari “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy propiska qilish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 7-oktabrdagi 336-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 10-son, 99-modda) 1-ilovada :

a) quyidagi mazmundagi 28 6 -band qoʻshilsin:

“28 6 . Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi”.

4. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 23-noyabrdagi 940-son qarori bilan tasdiqlangan Hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning dolzarb masalalarini hal etishda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari roli va faoliyati samaradorligini yanada oshirishga doir kompleks chora-tadbirlar dasturining 1 — 7, 9 — 11, 13 va 14-pozitsiyalari “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Respublika mahallalar kengashi” soʻzlari “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-dekabrdagi 1013-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 12-son, 299-modda) bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar matnlari hamda zarur boʻlgan taqdirda ularga tegishli axborot-tahliliy materiallar elektron shaklda yuboriladigan davlat organlari va boshqa tashkilotlarning roʻyxatining “2. Vazirliklar” boʻlimiga quyidagi mazmundagi 22-band qoʻshilsin:

“22. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi”.

6. Vazirlar Mahkamasining “Yoʻlovchi avtotransportida favqulodda vaziyatlar profilaktikasi va ularning oldini olish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi davlat chegarasidan tashqariga chiqadigan fuqarolar xavfsizligini taʼminlashga doir shoshilinch chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 23-yanvardagi 42-son qarorida :

a) 3-banddagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovadagi “Javlonov Sh.S. — Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi raisining birinchi oʻrinbosari” soʻzlari “Mamatov R.T. — Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 2-ilovaning 12-bandidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining “Mahalla institutining yanada samarali faoliyat yuritishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 15-fevraldagi 117-son qarorining 4-bandidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 22-fevraldagi 137-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 2-son, 45-modda) bilan tasdiqlangan Biriktirilgan hududda ichki ishlar organlarining huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish boʻyicha faoliyatini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 4-banddagi “Toshkent shahar Ichki ishlar bosh boshqarmasida” soʻzlari “Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5-bandda :

ikkinchi va uchinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“rais — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vaziri, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlari;

rais oʻrinbosarlari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining jinoyat qidiruv boshqarmalari va huquqbuzarliklar profilaktikasi boshqarmalari boshliqlari”;

oltinchi xatboshidagi “yoshlar masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari — huquqbuzarliklar profilaktikasi boʻlimlari (boʻlinmalari) boshliqlari” soʻzlari “huquqbuzarliklar profilaktikasi masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“komissiya kotibi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining tashkiliy-inspektorlik va axborot-tahlil boshqarmalari boshliqlari”;

v) 17-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“17. Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlarining bir martalik pul ushlanishlarini va mukofotlarni qoʻllash toʻgʻrisidagi buyruqlari komissiyalar xulosalari asosida hisobot choragidan keyingi oyning 30-kunidan kech boʻlmagan muddatda qabul qilinadi”;

g) 19-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining oʻrinbosari — Toshkent shahar ichki ishlar bosh boshqarmasi boshligʻi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 18-martdagi 205-son qarori bilan tasdiqlangan Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish va monitoringini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 4-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha tuman kengashi” soʻzlari “Tuman mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2 va 3-ilovalardagi “Javlonov Sh.S. — Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi raisining birinchi oʻrinbosari” soʻzlari “Mamatov R.T. — Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin.

11. Vazirlar Mahkamasining ““Moʻtabar ayol” koʻkrak nishonini taʼsis etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 2-apreldagi 257-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 4-son, 74-modda):

a) 2-banddagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi Boshqaruvining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi Hayʼatining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-banddagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 7-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi raisi T.K. Narbayeva” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasining Mahalla, oila va yoshlarni qoʻllab-quvvatlash, madaniyat, maʼnaviyat va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyati hamda Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri R.T. Mamatov” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizom ( 1-ilova ) da:

2-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“2. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid dastlabki takliflar Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlari, fuqarolar yigʻini raisining oila, xotin-qizlar va ijtimoiy-maʼnaviy masalalar boʻyicha oʻrinbosari hamda oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi tomonidan shakllantiriladi va tegishli yigʻilish qarorlari asosida har yili 10-yanvarga qadar tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimiga taqdim etiladi”;

3-banddagi “xotin-qizlar qoʻmitalari” soʻzlari “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari” soʻzlari bilan, “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar xotin-qizlar qoʻmitalariga” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligiga, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boshqarmalariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-banddagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar xotin-qizlar qoʻmitalari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari” soʻzlari bilan, “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-bandda :

birinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi Boshqaruvi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi Hayʼati” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi Boshqaruvining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi Hayʼatining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-banddagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi raisi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-banddagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni guvohnomasining tavsifi ( 3-ilova ) da:

toʻqqizinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani” soʻzlari bilan, “qoʻmitasi Boshqaruvining” soʻzlari “qoʻllab-quvvatlash vazirligi Hayʻatining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oʻn ikkinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani” soʻzlari bilan, “qoʻmitasi raisi” soʻzlari “qoʻllab-quvvatlash vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin.

12. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 12-apreldagi 285-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 4-son, 90-modda) bilan tasdiqlangan Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga, nogironligi boʻlgan, kam taʼminlangan, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalarga arzon uy-joylar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 10-bandning “i”-kichik bandidagi “xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 19-banddagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyat xotin-qizlar qoʻmitalariga” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boshqarmalariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 20-banddagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar xotin-qizlar qoʻmitalari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari” soʻzlari bilan, “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 21-banddagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 23-banddagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 24-banddagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi bilan birgalikda” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

13. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolar yigʻini huzuridagi “ota-onalar universiteti” jamoatchilik tuzilmasi faoliyatini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 19-iyuldagi 554-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 7-son, 186-modda):

a) 4-bandda :

birinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi ijro apparati bilan birgalikda” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha hududiy kengashlar” soʻzlari “Tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 8-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi raisi T.K. Narbayeva” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasining Mahalla, oila va yoshlarni qoʻllab-quvvatlash, madaniyat, maʼnaviyat va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyati hamda Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri R.T. Mamatov” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) ilovada :

10-bandning ikkinchi xatboshisidagi “tuman (shahar) xotin-qizlar qoʻmitasining xotin-qizlar bilan ishlash va oilalarda maʼnaviy-axloqiy qadriyatlarni mustahkamlash boʻyicha mutaxassis” soʻzlari “fuqarolar yigʻini raisining oila, xotin-qizlar va ijtimoiy-maʼnaviy masalalar boʻyicha oʻrinbosari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

27-banddagi “xotin-qizlar qoʻmitalari” soʻzlari “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

14. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolar yigʻinlarida sportning futbol turini yanada rivojlantirish hamda fuqarolar yigʻinlari raislarining oʻrinbosarlari — yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchilarni moddiy ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 26-avgustdagi 688-son qarorida :

a) qarorning nomi , muqaddima , 3-bandning toʻrtinchi xatboshisidan “oʻrinbosarlari” soʻzi chiqarib tashlansin;

b) 1-ilovaning 4, 10 va 12-pozitsiyalari “Masʼul bajaruvchilar” ustunidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 3-ilovada :

nomi , 1 , 3-bandlaridan “oʻrinbosarlari” soʻzi chiqarib tashlansin;

10 va 11-bandlardagi “fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar kengashlari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Mahalla fuqarolar yigʻinlari raislarining oʻrinbosarlari — yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchilarni moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ( 3-ilova ) da:

1-ilovada :

ilova belgisi va nomidan “oʻrinbosarlari” soʻzi chiqarib tashlansin;

3 va 4-bloklarning “Tadbirlar nomi” ustunidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar kengashlari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-ilovada :

ilova belgisi va nomidan “oʻrinbosarlari” soʻzi chiqarib tashlansin;

Fuqarolar yigʻinlari raislarining oʻrinbosarlari — yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchilarning faoliyatini baholash va moddiy ragʻbatlantirish boʻyicha komissiyaning namunaviy tarkibidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha tuman (shahar) kengashi raisining birinchi oʻrinbosari” soʻzlari “Tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

15. Vazirlar Mahkamasining “Taʼlim tizimida maʼnaviy-maʼrifiy ishlar samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 17-sentabrdagi 736-son qaroriga 2-ilovada :

2 va 4-pozitsiyalarning “Masʼullar” ustunidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzi bilan almashtirilsin;

2 va 4-pozitsiyalarning “Masʼullar” ustunidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

16. Vazirlar Mahkamasining “2030-yilgacha boʻlgan davrda barqaror rivojlanish sohasidagi milliy maqsad va vazifalarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 20-oktabrdagi 841-son qarorida :

a) 2030-yilgacha boʻlgan davrda barqaror rivojlanish sohasidagi milliy maqsad va vazifalarga 1-ilovaning 1.1 — 1.3 va 3.7-bandlari “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovadagi “Sh.S. Javlonov — Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi raisining birinchi oʻrinbosari” soʻzlari “R.T. Mamatov — Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin.

17. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 29-yanvardagi 65-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekistonda sportning ommaviyligini yanada oshirish maqsadida milliy sport turlari va xalq oʻyinlarini rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturining 10 va 14-pozitsiyalari “Ijro uchun masʼullar” ustunidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

20. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Xalq salomatligi milliy kengashi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 15-maydagi 409-son qaroriga 1-ilovadagi “Sh.S. Javlonov — Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi boshqaruvi raisi” soʻzlari “R.T. Mamatov — Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin.

21. Vazirlar Mahkamasining “Rahbarlari xodimlarni Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy propiska qilish toʻgʻrisida iltimosnoma kiritishi mumkin boʻlgan davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, respublika ahamiyatiga molik boshqa davlat tashkilotlari roʻyxatiga qoʻshimcha kiritish haqida” 2019-yil 8-iyundagi 475-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2019-y., 6-son, 123-modda) 1-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

22. Vazirlar Mahkamasining “Buxoro viloyatini xotin-qizlar bilan ishlash yoʻnalishida namunali hududga aylantirish chora-tadbirlari dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 14-iyundagi 495-son qaroriga 1-ilovaning 3, 6, 8, 14,15, 17,18 va 25-pozitsiyalari “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini Muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

24. Vazirlar Mahkamasining “Birlashgan Millatlar Tashkilotining Bola huquqlari toʻgʻrisidagi konvensiyasi qabul qilinganligining 30 yilligini nishonlashga bagʻishlangan tadbirlar dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 17-iyuldagi 597-son qaroriga ilovaning 2-pozitsiyasi “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

26. Vazirlar Mahkamasining “Keksa avlod vakillarining jamiyatdagi oʻrni va ijtimoiy faolligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 27-sentabrdagi 816-son qarorida :

a) 1-banddagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi (keyingi oʻrinlarda Respublika kengashi deb ataladi)” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5-bandning birinchi xatboshisidagi “Respublika kengashi” soʻzlari “Vazirlik” soʻzi bilan almashtirilsin;

v) Keksa avlod vakillarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash, jamiyatda ularning oʻrnini yanada oshirish hamda “Keksalar haftaligi”ni yuqori saviyada tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi ( 1-ilova ) ning 8 — 15, 17 va 18-pozitsiyalari “Masʼullar” ustunidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) “Keksalar maslahati” guruhlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizom ( 2-ilova ) da:

3-bandning birinchi xatboshisidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika, hududiy (viloyat, tuman va shahar) kengashlar (keyingi oʻrinlarda respublika, hududiy kengashlar deb ataladi)” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, hududiy (viloyat, tuman (shahar)) boʻlimlar (keyingi oʻrinlarda — vazirlik, hududiy boʻlimlar)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-banddagi “respublika, hududiy kengashlar” soʻzlari “vazirlik, hududiy boʻlimlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

17-banddagi “Respublika va hududiy kengashlarining” soʻzlari “Vazirlik va hududiy boʻlimlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

18-banddagi “hududiy kengashlar”, “hududiy kengashlarning”, “respublika kengashi” soʻzlari tegishlicha “hududiy boʻlimlar”, “hududiy boʻlimlarning”, “vazirlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

21-banddagi “respublika va hududiy kengashlar” soʻzlari “vazirlik va hududiy boʻlimlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

22-banddagi “hududiy kengashlar” soʻzlari “hududiy boʻlimlar” soʻzlari bilan almashtirilsin.

27. Vazirlar Mahkamasining “Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni joylashtirishning muqobil shakllarini tanlash, oila institutini mustahkamlash hamda ijtimoiy yetimlikning oldini olish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 824-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2019-y., 9-son, 232-modda) 1-ilovaning 10, 12 va 20-pozitsiyalari “Ijroga masʼullar” ustunidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

28. Vazirlar Mahkamasining “Xotin-qizlarni ish bilan taʼminlash, ular oʻrtasida tadbirkorlikni rivojlantirish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 20-noyabrdagi 919-son qarorida :

a) 6-banddagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 10-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi raisi E.I. Basitxanova” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri R.T. Mamatov zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Mahalla, oila va yoshlarni qoʻllab-quvvatlash, madaniyat, maʼnaviyat va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyati” soʻzlari bilan almashtirilsin.

29. Vazirlar Mahkamasining “Uzluksiz maʼnaviy tarbiya konsepsiyasini tasdiqlash va uni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 31-dekabrdagi 1059-son qaroriga 2-ilovaning 2 — 4, 9, 12, 48 — 52, 55, 57-58 va 61-pozitsiyalari “Ijro uchun masʼullar” ustunidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

30. Vazirlar Mahkamasining “Xotin-qizlarni tazyiq va zoʻravonlikdan himoya qilish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 4-yanvardagi 3-son qarorida :

a) Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarga himoya orderini berish, ijrosini taʼminlash va monitoring olib borish toʻgʻrisidagi nizom ( 1-ilova ) da:

16-banddagi “(boʻlimi)ning huquqbuzarliklar profilaktikasi boʻlimi (boʻlinmasi, guruhi) (keyingi oʻrinlarda huquqbuzarliklar profilaktikasi boʻlimi deb ataladi) boshligʻini” soʻzlari “(boʻlimi) boshligʻining huquqbuzarliklar profilaktikasi masalalari boʻyicha oʻrinbosarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

17-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“17. Tuman (shahar) ichki ishlar organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boshqarmasi, tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmasi (boʻlimi) boshligʻining huquqbuzarliklar profilaktikasi masalalari boʻyicha oʻrinbosari himoya orderini rasmiylashtirish uchun toʻplangan materiallarni oʻrganib, taraflar fikrini eshitgan holda profilaktika inspektorining himoya orderini berish toʻgʻrisidagi qarorini bekor qilishga haqli”;

21-bandg “d”-kichik bandining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“d) Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining hududiy boʻlinmalari”;

b) Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarga himoya orderini berish, ijrosini taʼminlash va monitoring olib borish toʻgʻrisidagi nizom (1-ilova) ga 2-ilovada :

4-bosqich pozitsiyasi “Subyektlar” ustunidagi “Huquqbuzarliklar profilaktikasi boʻlimi boshligʻi” soʻzlari “Tuman (shahar) ichki ishlar organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boshqarmasi, tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmasi (boʻlimi) boshligʻining huquqbuzarliklar profilaktikasi masalalari boʻyicha oʻrinbosari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-bosqich pozitsiyasi “Subyektlar” ustunidagi “Xotin-qizlar qoʻmitasi hududiy boʻlimlari” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) Tazyiq oʻtkazgan va zoʻravonlik sodir etgan yoki sodir etishga moyil boʻlgan shaxslarning zoʻravonlik xulq-atvorini oʻzgartirish boʻyicha tuzatish dasturidan oʻtishi tartibi toʻgʻrisidagi nizom ( 2-ilova ) da:

5-banddagi “qoʻmitalari” soʻzi “masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-banddagi “(boʻlimi)ning huquqbuzarliklar profilaktikasi boʻlimi (boʻlinmasi, guruhi) boshligʻi” soʻzlari “(boʻlimi) boshligʻining huquqbuzarliklar profilaktikasi masalalari boʻyicha oʻrinbosari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-banddagi “xotin-qizlar bilan ishlash va oilalarda maʼnaviy-axloqiy qadriyatlarni mustahkamlash boʻyicha mutaxassisga (keyingi oʻrinlarda mutaxassis deb ataladi)” soʻzlari “fuqarolar yigʻini raislarining oila, xotin-qizlar va ijtimoiy-maʼnaviy masalalar boʻyicha oʻrinbosariga (keyingi oʻrinlarda — fuqarolar yigʻini raisining oʻrinbosari)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-bandning ikkinchi xatboshisidagi “yarashtirish” soʻzi “oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-bandning birinchi xatboshisidagi “Mutaxassis” soʻzi “Fuqarolar yigʻini raisining oʻrinbosari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-bandning ikkinchi xatboshisidagi “yarashtirish” soʻzi “oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash” soʻzlari bilan, yettinchi xatboshisidagi “qoʻmitasi” soʻzi “masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

31. Vazirlar Mahkamasining “Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga koʻp kvartirali uylardan xonadonlar ajratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 29-yanvardagi 39-son qarorining 4-bandidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

32. Vazirlar Mahkamasining “Dehqon xoʻjaliklari va aholi tomorqalari yer uchastkalaridan yanada samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 30-yanvardagi 53-son qarorida :

a) 6-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 10-banddagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 7-ilovaning 2-3, 7 — 9 va 10-pozitsiyalari “Masʼul ijrochilar” ustunidagi Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi”, 6-pozitsiyasi “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Respublika mahalla kengashi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 19-iyundagi 391-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashini tashkil etish toʻgʻrisida” 2013-yil 30-sentabrdagi 267-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 9-son, 68-modda).

2. Vazirlar Mahkamasining “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri hamda tumanlar va shaharlar fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha hududiy kengashlarining namunaviy nizomlarini va tarkiblarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2013-yil 14-dekabrdagi 329-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 12-son, 93-modda).

3. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolar yigʻinining masʼul kotibi faoliyatini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2017-yil 7-noyabrdagi 895-son qarori .

4. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-dekabrdagi 1013-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 12-son, 299-modda) bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar matnlari hamda zarur boʻlgan taqdirda ularga tegishli axborot-tahliliy materiallar elektron shaklda yuboriladigan davlat organlari va boshqa tashkilotlarning roʻyxati “11. Nodavlat notijorat tashkilotlari” boʻlimining 2 va 3-bandlari .

5. Vazirlar Mahkamasining “Xotin-qizlarni va oilani qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 14-martdagi 201-son qaroriga 1-ilovaning 6-bandi.

6. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolar yigʻinining “Mahalla posboni” jamoatchilik tuzilmasi faoliyatini tubdan takomillashtirish haqida” 2018-yil 3-iyuldagi 497-son qarori .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 19-iyun,

391-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 19.06.2020-y., 09/20/391/0777-son, 24.12.2020-y., 09/20/806/1662-son; 14.04.2021-y., 09/21/210/0326-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.05.2024-y., 09/24/266/0329-son; 30.10.2024-y., 09/24/714/0865-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son)

lex.uz