UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 1-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Transport vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 1 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Транспорт вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 1 мая 2020 г. · Документы министерств и ведомств · Министр транспорта

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 1 May 2020 · Ministry and agency documents · Transport vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг

буйруғи

ҚОИДАЛАРИ

Ўзбекистон Республикасининг аэропортлари ва ҳаво ҳудудида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим, тарифларни шакллантириш ва ундириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон « Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ҳамда 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон « Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикасининг аэропортлари ва ҳаво ҳудудида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим, тарифларни шакллантириш ва ундириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2020 йил 1 майдаги 9-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг аэропортлари ва ҳаво ҳудудида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим, тарифларни шакллантириш ва ундириш

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон « Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон « Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари ҳамда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) тавсияларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида парвозларни амалга оширувчи ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун аэропорт ва аэронавигация йиғим ва тарифларини шакллантириш ҳамда ундириш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади :

аэронавигация хизматларини кўрсатиш (аэронавигация хизматлари) ― ҳаво кемалари эксплуатантларига ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича хизматларни тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида ҳаво кемалари парвозларига аэронавигация хизматларини кўрсатиш (транзит фойдаланишда);

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромлари ҳудудида ҳаво кемаларига йўналишда (яқинлашишда) ва учиш-қўнишни таъминлашда кўрсатиладиган хизматлардан иборат аэронавигация хизматларини кўрсатиш;

максимал учиш массаси (вазни) (MTOW) ― ҳаво кемасининг тонналарда акс этган, икки ўнлик белгисигача яхлитланган сертификатланган учиш вазни ;

ҳаво кемаларига ер усти хизматларини кўрсатиш ― ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатишдан ташқари, ҳаво кемаси аэропортга учиб келиши ва аэропортдан учиб кетиши учун зарур бўлган хизматларни кўрсатиш ;

ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш ― парвозда маълумот хизматлари кўрсатилиши, авария тўғрисида хабар етказилиши, ҳаводаги ҳаракатга консультатив ва диспетчерлик хизматларининг кўрсатилиши (ҳудудда диспетчерлик хизматини кўрсатиш, яқинлашишда ёки аэродромда диспетчерлик хизматларини кўрсатиш);

ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича ваколатли орган ― Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзаэронавигация» Маркази давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикасида ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади ;

парвоз режаси (флайт план) ― ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатувчи ташкилотга ҳаво кемасининг режалаштирилган парвози ёки парвознинг бир қисми тўғрисида тақдим этилган маълумотлар ;

аэродром ҳудуди ― горизонтал ва вертикал текисликларда белгиланган чегараларда аэродром ва унга туташган жойларнинг ҳаво ҳудуди ;

ортодромия бўйича масофа ― иккита нуқтани боғловчи катта айлананинг энг қисқа ёйи узунлиги ;

йиғим ― фуқаро авиацияси учун восита ва хизматларни тақдим этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида белгиланадиган ва ундириладиган сумма ;

тариф ― белгиланган хизмат кўрсатиш бирлиги нархи ;

«A» шакл ― Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IAТA) стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган, Ўзбекистон Республикаси аэропортларида хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларига хизмат кўрсатишда расмийлаштириладиган бажарилган ишлар далолатномаси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси аэропортларининг ер усти хизматларини кўрсатиш тўғрисида тузиладиган намунавий келишувига илова қилинади ;

«Р» шакл ― парвозларни бажариш даври, ҳаво кемасининг аэропортга учиб келиши ва кетиши санаси, вақти, ҳаво кемасининг тури ва йўловчи ташиш сиғими, авиаташувчига парвозларни бажариш ҳуқуқларини берадиган ҳамда Авиация маъмурияти томонидан тасдиқланадиган парвозлар жадвали .

2. Аэропорт ва аэронавигация йиғим ва тарифлари Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ва ҳаво ҳудудида хизмат кўрсатиш учун белгиланади ҳамда мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамда эксплуатант давлати томонидан берилган эксплуатант сертификатига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ҳаво қатнови тўғрисидаги халқаро шартномалари асосида тақдим этилган тегишли рухсатномаларга эга бўлган республика ва хорижий ҳаво кемалари эксплуатантларидан ундирилади .

3. Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим ва тарифлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) тавсияларига мувофиқ шакллантирилади .

4. Аэронавигация йиғимлари Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида ҳаво кемалари парвозларига кўрсатилган хизматлар учун ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича ваколатли орган томонидан Европа аэронавигация хавфсизлигини таъминлаш ташкилотининг (EUROCONTROL) Йўналишда аэронавигация хизматлари учун йиғимларни ҳисоблаш асосини яратиш ва хизмат кўрсатиш бирлигига тарифларни ҳисоблаш принциплари методикасига (Doc 99.60.01, 1999 йил 1 февраль) мувофиқ шакллантирилади .

5. Ўзбекистон Республикаси аэропортлари ва ҳаво ҳудудида фуқаро авиацияси корхоналари томонидан ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун қўлланиладиган аэропорт ва aэронавигация йиғим ва тарифлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда эълон қилинади.

6. Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш икки ёки ундан ортиқ ташкилот томонидан таъминланганда, ҳаво кемаларига ер усти хизматларини кўрсатиш бўйича аэропорт йиғим ва тарифлари ҳар бир ташкилот учун алоҳида тегишли хизматлар тақдим этилиши учун белгиланади. Бунда ҳаво кемалари эксплуатантлари ёки улар томонидан ваколат берилган вакиллар ушбу ташкилотлар билан ҳисоб-китобларни мустақил равишда, тегишли шартномалар асосида, шартнома бўлмаган тақдирда эса, хизмат кўрсатиш вақтида амал қилаётган тариф ва йиғимлар бўйича амалга оширади .

7. Aэропорт ва аэронавигация йиғим ва тарифлари Ўзбекистон Республикаси аэропортлари ва ҳаво ҳудудида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатишда ички ва халқаро ташувларни амалга оширадиган ҳаво кемалари учун табақалашган тарзда белгиланади .

Бунда, Ўзбекистон Республикасининг резидент эксплуатантлари учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ягона йиғим ва тарифлар белгиланади .

8. Ўзбекистон Республикаси аэропортлари ва ҳаво ҳудудида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун aэропорт ва аэронавигация йиғим ва тарифлари ҳаво кемалари эксплуатантларига тақдим этиладиган хизматлар учунгина ундирилади .

9. Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатишда ундириладиган йиғим ва тарифлар ҳаво кемаларининг барча эксплуатантлари учун мажбурий тўлов ҳисобланади .

10. Аэропорт ва аэронавигация хизматларини кўрсатиш ва амалга ошириш харажатларини аниқлашда, хизматларни кўрсатиш тарифларини ҳисоблаб чиқишда фуқаро авиацияси корхоналари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом ҳамда 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга амал қилишлари керак.

11. Мазкур Қоидаларда назарда тутилмаган йиғим ва тарифларни жорий этиш, жамлаш (консолидация) ва чиқариб ташлаш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилиши шарт .

12. Ўзбекистон Республикасининг «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ табиий монополия шароитида ишлаб чиқариладиган (реализация қилинадиган) аэропорт ва аэронавигация хизматлари (аэронавигация хизматлари соҳаси ― ҳаводаги ҳаракатни бошқариш, парвозларнинг радиотехник таъминоти, аэронавигация ахборотларини тақдим этиш ҳамда аэропорт хизматлари соҳаси ― самолётларнинг учишини таъминлаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш, юклар, почта ва багажларга ишлов бериш хизматлари) йиғим ва тарифларини ёки уларнинг максимал (энг юқори) даражасини белгилаш ваколатли орган томонидан амалга оширилади.

2-боб. Aэропорт йиғим ва тарифлари

1-§. Ўзбекистон Республикаси aэропортларида ер усти хизматларини кўрсатиш учун йиғим ва тарифларни шакллантириш

13. Aэропортда қуйидаги ер усти хизматларини кўрсатиш учун йиғим ва тарифлар ундирилади:

1) учиш ва қўнишни таъминлаш йиғими ;

2) тунги вақтда ҳаво кемаси учиш-қўнишини таъминлаш йиғими ;

3) aвиация хавфсизлигини таъминлаш йиғими ;

4) йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш йиғими ;

5) юк, почта хавфсизлигини таъминлаш йиғими ;

6) меъёрдан ортиқ вақт давомида тўхтаб туриш йиғими ;

7) аэровокзалдан фойдаланиш йиғими ;

8) учиб кетишда йўловчиларга хизмат кўрсатиш тарифи ;

9) учиб келишда йўловчиларга хизмат кўрсатиш тарифи ;

10) белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган багажга хизмат кўрсатиш тарифи;

11) юкларга ишлов бериш тарифи ;

12) почтага ишлов бериш тарифи ;

13) авиакомпаниялар томонидан аэропортда йўловчиларни рўйхатга олиш тизимидан фойдаланиш тарифи ;

14) телескопик трапни тақдим этиш тарифи ;

15) ҳаво кемасига регламент шакллари бўйича техник хизмат кўрсатиш тарифи ;

16) ҳаво кемасини қабул қилиш ва парвозга тайёрлашни таъминлаш тарифи ;

17) ҳаво кемасининг ичини тозалаш тарифи ;

18) метеотаъминот тарифи ;

19) парвозолди маълумот бюллетенини (ПМБ) тақдим этиш тарифи ;

20) aвиация ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш тарифи ;

21) йўловчиларга махсус хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар тарифи ;

22) ногиронлар аравачасини тақдим этиш тарифи ;

23) йўловчиларнинг иммиграция назорати бўйича хизматлар тарифи ;

24) экипажни етказиш учун транспорт тақдим этиш тарифи ;

25) экипажни меҳмонхонага етказиш учун транспорт тақдим этиш тарифи ;

26) ҳаво кемасини шахсий қўриқлаш тарифи ;

27) ҳаво кемаларини жойлаштириш тарифи ;

28) ҳаво кемасини шатакка олиш тарифи ;

29) санитария узелларида (ҳожатхоналар) хизмат кўрсатиш тарифи;

30) ичимлик суви билан таъминлаш тарифи ;

31) электр энергиясини етказиш тарифи ;

32) ҳаво ҳароратини сақлаш (иситиш) тарифи ;

33) ҳаво кемаларини техник воситалардан фойдаланган ҳолда ташқаридан қор ва муздан тозалаш тарифи ;

34) авиадвигателларга мой қуйиш (тўкиш) тарифи ;

35) тизимни кислород билан таъминлаш тарифи ;

36) тизимни азот ёки сиқилган ҳаво билан таъминлаш тарифи ;

37) авиадвигателларнинг махсус ускуна ёрдамида ҳаво орқали ишга туширилишини таъминлаш тарифи ;

38) ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча ишларни бажариш учун ходимлар билан таъминлаш тарифи ;

39) автонарвон, автокранни тақдим этиш тарифи ;

40) ҳаво кемасини кузатиб борувчи транспорт воситасини тақдим этиш тарифи ;

41) тез ёрдам машинасини тақдим этиш тарифи ;

42) ногиронлиги бўлган шахслар учун транспорт воситасини (автолифтни) тақдим этиш тарифи ;

43) aэропортнинг иш регламентини узайтириш йиғими ;

44) слотларни бузганлик учун йиғим ;

45) ҳаво кемасини борт таомлари билан таъминлаш тарифи .

14. Учиш-қўнишни таъминлаш йиғими ҳаво кемаларининг aэродромга қўниши ва учишини таъминлаш, шу жумладан, қуйидаги хизматлар учун белгиланади :

а) учиш-қўниш йўлаги, ҳаракатланиш йўлаклари ва перронларни тақдим этиш ;

б) аэродромни ёритиш (техник таъминоти );

в) аэропорт ҳудудида ер усти қидирув-қутқарув таъминоти ;

г) аэропорт ҳудудида авариядан қутқариш ва ёнғинга қарши курашиш таъминоти ;

д) аэропорт ҳудудида парвозлар хавфсизлигининг орнитологик таъминоти ;

е) қўнишдан кейин ҳаво кемасига аэродромда 3 соат давомида, қўниш аэропортида ишлов бериш (юк ортиш ва/ёки тушириш) лозим бўлган юк (почта) мавжуд бўлганда юк ташувчи ҳаво кемаларига 6 соат давомида тўхтаб туриш жойини тақдим этиш.

Йиғим тарифи ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификатида кўрсатилган максимал учиш массасининг ҳар бир тоннаси учун белгиланади ва ҳаво кемаси учиб кетиши олдидан ундирилади.

Тўлов белгиланган тариф ва ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификатида кўрсатилган максимал учиш массаси асосида ҳисобланади .

Ҳар бир ҳаво кемасининг учиши ва қўниши битта хизмат сифатида баҳоланади .

15. Тунги вақтда ҳаво кемасининг учиш-қўнишини таъминлаш йиғими 1 октябрдан 31 мартгача маҳаллий вақт билан 17.00 дан 08.00 гача ва 1 апрелдан 30 сентябргача маҳаллий вақт билан 20.00 дан 06.00 гача амалга оширилган ҳар бир қўниш ёки учиш учун учиш-қўнишни таъминлаш йиғимининг 20 фоизгача бўлган миқдорида қўшимча тўлов ундирилади, бунда қўниш ҳам, учиш ҳам тунда амалга оширилишидан қатъи назар бир маротаба ундирилади .

16. Авиция хавфсизлиги мақсадида ундириладиган аэропорт йиғимлари, қуйидаги хизматлар учун олинади :

а) фуқаро авицияни ноқонуний аралашув ҳаракатларидан ҳимоя қилиш ;

б) аэропортнинг назоратдаги ҳудудини, аэропорт фаолиятини таъминловчи объектларни ва фуқаро авиацияси ҳаво кемаларини қўриқлаш ;

в) ҳаво кемаси экипажлари аъзоларини авиация хавфсизлиги бўйича текширувидан ўтказиш ;

г) ҳаво кемалари, борт захиралари, борт озиқ-овқатларини авиация хавфсизлиги бўйича текширувидан ўтказиш ;

д) йўловчиларни, кўл юкларини ва багажларни авиация хавфсизлигига текширувидан ўтказиш ;

е) почта, юк ва тезкор жўнатмаларни авиация хавфсизлиги бўйича текширувидан ўтказиш .

Авиция хавфсизлиги учун аэропорт йиғимлари миқдори аэропорт томонидан белгилайди.

17. Йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида авиция хавфсизлиги учун аэропорт йиғимлари :

а) аэровокзал комплексларида йўловчилар оқимини теле ва видео воситалар орқали кузатиш ;

б) махсус воситаларни қўллаш ва ностандарт вазиятларга нисбатан зудлик билан муносабат билдиришга қодир бўлган ходимларни жалб этиш учун белгиланади .

Йиғим Ўзбекистон Республикасидан ташқарига учиб кетаётган икки ва ундан катта ёшдаги ҳар бир йўловчи учун белгиланади.

Тўлов белгиланган йиғим ва учиб кетаётган икки ва ундан катта ёшдаги йўловчилар сони асосида ҳисобланади .

18. Юк, почта хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ундириладиган авиция хавфсизлиги учун аэропорт йиғимлари :

а) рентген ускунасидан фойдаланган ҳолда авиация хавфсизлигига текширувидан ўтказиш ;

б) портловчи моддаларни аниқлаш тизимидан фойдаланган ҳолда авиация хавфсизлигига текширувидан ўтказиш ;

в) қўлда текшириш ;

г) юкка (почтага) тегилишининг олдини олиш мақсадида теле ва видео воситалар орқали кузатиш учун белгиланади .

Йиғим Ўзбекистон Республикасидан ташқарига жўнатилган, ишлов берилган юкнинг (почтанинг) ҳар бир тоннаси учун белгиланади.

Тўлов белгиланган йиғим ва ишлов берилган юк, почтанинг юкхатларида қайд этилган миқдори асосида ҳисобланади .

19. Меъёрдан ортиқ вақт давомида тўхтаб туриш йиғими йўловчи ташувчи ҳаво кемаларига қўнгандан кейин аэродромда 3 соатдан ортиқ, юк ташувчи ҳаво кемаларига қўниш аэропортида ишлов бериладиган (юк ортиш ва/ёки тушириш) юк (почта) мавжуд бўлганда 6 соатдан ортиқ вақтга тўхтаб туриш жойини тақдим этиш учун белгиланади.

Йиғим тарифи ҳар 24 соат ёки унинг бир қисми учун учиш-қўниш йиғимининг 25 фоизигача бўлган миқдорда белгиланади .

Йиғим белгиланган тариф ва ҳаво кемасининг меъёрдан ортиқ тўхтаб туриш вақти асосида белгиланади. Меъёрдан ортиқ тўхтаб туриш вақти ҳаво кемасининг норматив вақтига ва яна 15 дақиқага камайтирилган (ерда ҳаракатланиш) қўниш ва учиш вақти ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади .

20. Аэровокзалдан фойдаланиш йиғими аэровокзал ҳудуди ва биносида учиб кетаётган йўловчиларга (аэропорт ҳудудига келгандан бошлаб рўйхатдан ўтиш бошлангунча) ва учиб келаётган йўловчиларга (ҳаво кемасидан аэровокзалга келган вақтдан бошлаб аэропорт ҳудудидан чиқиб кетгунча) белгиланган технологияга мувофиқ сервис хизматларини кўрсатиш, шу жумладан:

а) вокзал олди ҳудудини тақдим этиш ;

б) вестибюль, маълумот-ахборот зонаси, хоналар ва кутиш жойларини тақдим этиш ;

в) йўловчиларга шартли қўшимча хизматларни кўрсатиш хоналарини тақдим этиш (она ва бола хоналари, тиббий ёрдам пункти, ҳожатхона ва фойдаланиш учун алоҳида тўлов ундирилмайдиган бошқа хоналар );

г) йўловчиларни ахборот (маълумот) билан таъминлаш учун белгиланади .

Йиғим учиб кетаётган ҳар бир икки ва ундан катта ёшдаги йўловчига белгиланади. Тўлов учиб кетаётган икки ва ундан катта ёшдаги йўловчилар сони ва белгиланган йиғим асосида ҳисобланади .

21. Учиб кетишда йўловчиларга хизмат кўрсатиш тарифи учиб кетаётган йўловчиларни рўйхатга олиш ва ҳаво кемасига чиқариш (шу жумладан, транзит зоналарда хизмат кўрсатиш) ҳамда белгиланган меъёр доирасида багажга ишлов бериш чоғида тақдим этиладиган хизматлар, шу жумладан:

а) йўловчиларни рўйхатга олиш, багаж вазнини ўлчаш ва расмийлаштириш ;

б) йўловчилар паспорт ва божхона назоратидан ўтишини таъминлаш учун техник воситаларни тақдим этиш ;

в) багажни транспорт воситаларига жойлаш ;

г) багажни ортиш, тушириш, аэровокзал биноси ва ҳаво кемаси ўртасида транспортда ташиш ҳамда багажни бериш ;

д) рейс натижаларини умумлаштириш ва топшириш, юклаш учун ҳаво кемасининг багаж люклари рақамлари тўғрисидаги маълумотларни етказиш, бўш жойлар мавжудлигини аниқлаш, рўйхатга олиш натижаларини умумлаштириш, дастлабки ва якуний босқичда йиғма юклаш ведомостини тузиш, рейс ҳужжатларини расмийлаштириш, ҳужжатларни экипажга етказиш, ҳаво кемасига юкланишни назорат қилиш;

е) йўловчиларни йиғиш ва ҳаво кемасигача кузатиб бориш, ҳаво кемасига чиққанидан кейин йўловчилар сонини текшириш ;

ж) йўловчиларни ҳаво кемасигача етказиш ва ҳаво кемасига чиқаришни таъминлаш учун ходимлар, техник ва транспорт воситаларини тақдим этиш;

з) ҳаво кемасининг тижорат юкланиши тўғрисидаги маълумотларни бориш белгиланган аэропортга етказиш учун белгиланади.

Тариф учиб кетаётган икки ва ундан катта ёшдаги ҳар бир йўловчи учун белгиланади. Тўлов учиб кетаётган икки ва ундан катта ёшдаги йўловчилар сони ва белгиланган тариф асосида ҳисобланади .

22. Учиб келишда йўловчиларга хизмат кўрсатиш тарифи учиб келаётган йўловчиларни кутиб олиш ва аэровокзал биносигача кузатиб бориш, багажга ишлов бериш чоғида кўрсатиладиган хизматлар, шу жумладан:

а) йўловчиларни ҳаво кемасидан тушириш ва аэровокзал биносигача етказишни таъминлаш учун ходимлар, техник ва транспорт воситаларини тақдим этиш;

б) учиб келаётган йўловчиларни кутиб олиш ва аэровокзалгача кузатиб бориш ;

в) йўловчилар паспорт ва божхона назоратидан ўтишини таъминлаш учун техник воситаларни тақдим этиш ;

г) багажни тушириш ва ҳаво кемаси билан аэровокзал биноси ўртасида транспортда ташиш, шунингдек, багажни бериш ;

д) багажни қидириш хизматлари ;

е) рейс натижаларини умумлаштириш ва топшириш учун белгиланади .

Тариф учиб келаётган икки ва ундан катта ёшдаги ҳар бир йўловчи учун белгиланади .

Тўлов учиб келган икки ва ундан катта ёшдаги йўловчилар сони ва белгиланган тариф асосида ҳисобланади .

23. Белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган багажга хизмат кўрсатиш тарифи белгиланган меъёрдан ортиқ багажга ишлов бериш хизматлари, шу жумладан:

а) меъёрдан ортиқ багаж вазнини ўлчаш ва расмийлаштириш;

б) меъёрдан ортиқ багажни транспорт воситаларига жойлаш;

в) меъёрдан ортиқ багажни аэровокзал биносидан ҳаво кемасигача бориш ва қайтишда транспортда ташиш;

г) меъёрдан ортиқ багажни ҳаво кемасига/дан ортиш, тушириш;

д) меъёрдан ортиқ багажни бериш;

е) ҳужжатларни расмийлаштириш учун белгиланади.

Бепул багаж меъёри ҳар бир эксплуатант томонидан мустақил равишда белгиланади ва аэропорт ходимлари эътиборига белгиланган тартибда етказилади.

Тариф учиб кетишда хизмат кўрсатилган белгиланган меъёрдан ортиқ багажнинг ҳар бир тоннаси учун белгиланади.

Тўлов белгиланган меъёрдан ортиқ жўнатилаётган багаж миқдори ҳамда белгиланган тариф асосида ҳисобланади.

24. Юкларга ишлов бериш тарифи етказилган ва жўнатилаётган юкларга ер устида ишлов беришда кўрсатиладиган хизматлар, шу жумладан :

а) вазнни ўлчаш ва белги қўйиш ( маркировка );

б) омборда саралаш, шу жумладан, юк қабул қилувчилар бўйича саралаш, ҳужжатларни расмийлаштириш ;

в) рейслар бўйича комплектларни шакллантириш, шу жумладан, контейнер ва поддонларга жойлаштириш, комплектларга ажратиш ;

г) белгиланган муддатларда қисқа вақт сақлаш ;

д) ҳаво кемасига олиб бориш ва ундан олиб қайтишда транспортда ташиш учун перрондаги юклаш-тушириш воситаларига ортиш-тушириш ;

е) ҳаво кемасига транспортда олиб бориш ва олиб қайтиш ;

ж) ҳаво кемасига юкланишни назорат қилиш;

з) ҳаво кемасига/дан юклаш ва тушириш учун белгиланади .

Тариф ишлов берилган (етказилган ёки жўнатилаётган) юкнинг ҳар бир тоннаси, шу жумладан, аэропорт ҳудудида транспорт воситасидан тушириш, транспорт воситасига юклаш учун белгиланади.

Тўлов белгиланган тариф ва ишлов берилган юкнинг (етказилган ёки жўнатилаётган) юкхатида кўрсатилган вазни асосида ҳисобланади .

25. Почтага ишлов бериш тарифи етказилган ва жўнатилаётган почтага ер устида ишлов беришда кўрсатиладиган хизматлар, шу жумладан :

а) вазнни ўлчаш ва белги қўйиш ( маркировка );

б) омборда саралаш, шу жумладан, юк қабул қилувчилар бўйича саралаш, ҳужжатларни расмийлаштириш ;

в) рейслар бўйича комплектларни шакллантириш, комплектларга ажратиш ;

г) белгиланган муддатларда қисқа вақт сақлаш ;

д) ҳаво кемасига олиб бориш ва ундан олиб қайтишда транспортда ташиш учун перрондаги юклаш-тушириш воситаларига ортиш-тушириш ;

е) ҳаво кемасига транспортда олиб бориш ва олиб қайтиш ;

ж) ҳаво кемасига юкланишни назорат қилиш;

з) ҳаво кемасига/дан юклаш ва тушириш учун белгиланади .

Тариф ишлов берилган (етказилган ёки жўнатилаётган) почтанинг ҳар бир тоннаси, шу жумладан, аэропорт ҳудудида транспорт воситасидан тушириш, транспорт воситасига юклаш учун белгиланади.

Тўлов белгиланган тариф ва ишлов берилган (етказилган ёки жўнатилаётган) почтанинг почта юкхатида кўрсатилган вазни асосида ҳисобланади .

26. Авиакомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси аэропортларида йўловчиларни рўйхатга олиш тизимидан фойдаланиш тарифи ҳар бир учиб кетаётган йўловчи учун белгиланади .

Тўлов учиб кетаётган йўловчилар сони ва белгиланган тариф асосида ҳисобланади .

27. Телескопик трапни тақдим этиш тарифи битта телескопик трапнинг ҳаво кемасига ҳар бир етказилиши учун белгиланади. Тўлов етказиб беришлар сони ва белгиланган тариф асосида ҳисобланади .

28. Ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш регламент шакллари бўйича техник хизмат кўрсатиш тарифи транзит A-I шакли бўйича техник хизмат кўрсатиш регламентида белгиланган мажбурий ишлар комплекси бўйича ёки хизмат кўрсатилаётган ҳаво кемасининг тури ва/ёки учиш массасига кўра шу каби мақсадлар учун мўлжалланган регламентнинг бошқа шакллари бўйича ҳаво кемалари парвозларига муҳандислик-авиация хизматлари кўрсатилиши учун белгиланади (экипаж ёки буюртмачи талабномасига биноан амалга ошириладиган қўшимча ишлардан ташқари ).

Тариф ҳаво кемаси тури бўйича ва/ёки хизмат кўрсатилаётган ҳаво кемасининг максимал учиш массасига мувофиқ ҳаво кемасига ҳар бир хизмат кўрсатиш учун белгиланади .

Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатиш сони асосида ҳисобланади .

29. Ҳаво кемасини қабул қилиш ва парвозга тайёрлашни таъминлаш тарифи ҳаво кемасини қабул қилиш ва парвозга тайёрлашни таъминлаш бўйича кўрсатилган хизматлар, шу жумладан :

а) тўхтаб туриш жойини тайёрлаш ва тўхтаб туриш жойида ҳаво кемасини қабул қилиш ;

б) шасси ғилдираклари остига тўхтатиш колодкаларини ўрнатиш ;

в) тўхтатиш колодкаларини йиғиб олиш ;

г) ҳаво кемасини ерга сим билан улаш ;

д) ҳаво кемаси билан боғланиш мосламаси ёки перрон ва экипаж кабинаси ўртасидаги радиоалоқа орқали экипаж билан алоқа ўрнатиш ;

е) двигателлар ишга туширилишини назорат қилиш ;

ж) ҳаво кемаси ҳаракатланишига рухсат бериш ;

з) ҳаво кемасининг тўхтаб туриш жойидан чиқиш ҳаракатини назорат қилиш учун белгиланади .

Тариф ҳаво кемаси тури бўйича ва/ёки хизмат кўрсатилаётган ҳаво кемасининг максимал учиш массасига мувофиқ ҳаво кемасига ҳар бир хизмат кўрсатиш учун белгиланади .

Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатишлар сони асосида ҳисобланади .

30. Ҳаво кемасининг ичини тозалаш тарифи ҳаво кемаси ичини тозалаш технологиясида назарда тутилган комплекс ишларни таъминлаш, шу жумладан :

а) чиқиндиларни чиқариб ташлаш ;

б) креслолар суянчиғининг чўнтаклари ва юқоридаги багаж полкаларидан чиқиндиларни чиқариб ташлаш ;

в) йўловчи креслолари, улардаги жиҳозларни тозалаш ва тартибга келтириш, шу жумладан, хавфсизлик камарларини текислаш ва пледларни тарқатиш ;

г) креслоларнинг бош қисми учун бир марталик салфеткаларни алмаштириш ;

д) полларни тозалаш, шу жумладан, ишни махсус ускуналардан фойдаланган ҳолда (чангютгич) амалга ошириш ;

е) чиқиндиларни чиқариб ташлаш ва йўқ қилиш учун белгиланади .

Тариф хизмат кўрсатилаётган ҳаво кемасининг максимал учиш массасига мувофиқ ҳар бир хизмат кўрсатиш учун белгиланади .

Тўлов хизмат кўрсатиш сони ва белгиланган тариф асосида ҳисобланади .

Креслоларнинг бош қисми учун бир марталик салфеткалар қиймати тарифга киритилмайди .

31. Метеотаъминот тарифи Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг метеорология таъминоти бўйича норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳажмда аэропортларда экипажларга метеорология маълумотини тақдим этиш учун белгиланади .

Тариф хизмат кўрсатилаётган ҳаво кемасининг максимал учиш массасига мувофиқ ҳар бир учиш-қўниш учун белгиланади .

Тўлов белгиланган тариф ва учиш-қўнишлар сони асосида ҳисобланади .

32. Парвозолди маълумот бюллетенини (ПМБ) тақдим этиш тарифи ҳаво кемаси экипажларига парвозларни ер усти аэронавигация маълумотлари билан таъминлаш, шу жумладан, аэродромлар ва ҳаво трассалари бўйича аэронавигация маълумотларини ҳамда аэронавигация вазиятидаги ўзгаришларни шакллантириш ва тақдим этиш (шартнома асосида ёки ҳаво кемаси эксплуатанти талабномаси бўйича) хизматларини кўрсатиш учун белгиланади .

Тариф ушбу аэропортдан ҳаво кемасининг ҳар бир учиш-қўниши учун белгиланади .

Тўлов белгиланган тариф асосида мазкур аэропортдан ҳаво кемаларининг ҳақиқий учиш-қўниш сони бўйича ҳисобланади .

33. Aвиация ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш тарифи ҳаво кемаларини ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш бўйича комплекс хизматларни тақдим этиш, шу жумладан :

а) ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашни ташкил этиш ;

б) ёқилғи-мойлаш материалларини сақлаш ;

в) ёқилғи-мойлаш материаллари сифатини таҳлил қилиш ;

г) ёқилғи-мойлаш материалларини қабул қилиш ва бериш ;

д) ҳаво кемаларига ёқилғи-мойлаш материалларини қуйиш учун ходимлар ва техник воситаларни тақдим этиш ;

е) фуқаро авиациясида қабул қилинган талаб ва қоидаларга ҳамда ҳаво кемаларини ёқилғи билан таъминлаш бўйича белгиланган хизмат кўрсатиш технологиясига мувофиқ бошқа хизматлар учун белгиланади .

Тариф қуйилган ёқилғи-мойлаш материалларининг ҳар бир тоннаси учун белгиланади .

Тўлов белгиланган тариф ва қуйилган ёқилғи-мойлаш материаллари миқдори (тонна) асосида ҳисобланади. Бир тонна ёқилғи-мойлаш материалларининг нархи алоҳида белгиланади ва ушбу тарифга киритилмайди .

34. Йўловчиларга махсус хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар тарифи ихтисослашган зоналар, секторлар ва юқори қулайликларга эга хоналар ҳамда алоҳида муҳим шахслар хоналари орқали учиб келаётган ва кетаётган йўловчиларга аэропортнинг ички технологиясига биноан махсус сервис хизматларини кўрсатиш бўйича хизматлар учун белгиланади .

Тариф учиб келаётган ёки кетаётган (белгиланган имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда) ҳар бир йўловчи учун махсус хизмат кўрсатиш секторлари бўйича алоҳида белгиланади .

Тўлов кетаётган ёки келаётган йўловчилар сони ва белгиланган тариф бўйича қуйидаги тартибда ҳисобланади :

а) икки ёшгача бўлган болалар учун тўлов олинмайди ;

б) катталар билан бирга бўлган икки ёшдан ўн икки ёшгача бўлган болалар учун тўлов белгиланган тарифнинг 50 фоизигача миқдорида ундирилади;

в) катталар билан бирга бўлмаган икки ёшдан ўн икки ёшгача бўлган болалар учун тўлов тўлиқ тариф бўйича ундирилади ;

г) ўн икки ёш ва ундан катта ёшдаги йўловчилар учун белгиланган тариф бўйича ундирилади .

35. Ногиронлиги бўлган шахслар аравачасини тақдим этиш тарифи учиб кетишда ҳаво кемаси трапигача ёки учиб келишда трапдан аэровокзалдан чиқишгача жисмоний имкониятлари чекланган йўловчиларни кузатиб бориш учун белгиланади .

Аэропорт кузатувчиси билан ногиронлиги бўлган шахслар аравачаси фақатгина рўйхатга олиш жойидан текшириш пунктлари орқали ҳаво кемаси трапигача тақдим этилади .

Ногиронлиги бўлган шахслар аравачасида ҳаракатланадиган йўловчилар учун самолётга чиқишда устуворлик ҳуқуқи тақдим этилади .

Тариф битта ногиронлиги бўлган шахслар аравачасини бир марта тақдим этиш учун белгиланади. Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатишлар сони бўйича ҳисобланади .

36. Иммиграция назорати бўйича хизматлар тарифи махсус техник воситалар ёрдамида йўловчиларнинг бориши белгиланган мамлакатга йўловчилар кириши қонунийлигининг иммиграция назоратини амалга ошириш хизмати учун белгиланади .

Тариф ҳар бир кетаётган йўловчи учун белгиланади. Тўлов учиб кетаётган йўловчилар сони ва белгиланган тариф асосида ҳисобланади .

Иммиграция назорати хизмати алоҳида шартнома асосида тақдим этилади .

37. Экипажни етказиш учун транспорт тақдим этиш тарифи экипажни аэропорт ҳудудида ҳаво кемасига олиб бориш ва ҳаво кемасидан олиб қайтиш учун ходимлар ва транспорт воситалари билан таъминлаш учун белгиланади .

Тариф экипаж аъзолари сонидан, фойдаланилаётган транспорт воситаси ва ҳаво кемаси туридан (маркасидан) қатъи назар экипажга ҳар бир хизмат кўрсатиш учун белгиланади .

Тўлов белгиланган тариф ва ҳаво кемасининг учиб келиши ёки учиб кетишида транспорт воситаларини етказиб бериш сони бўйича ҳисобланади .

38. Экипажни меҳмонхонага етказиш учун транспорт тақдим этиш тарифи экипажни аэропортдан ташқаридаги меҳмонхонага етказиш учун ходимлар ва транспорт воситаларини тақдим этишда белгиланади .

Тариф транспорт воситаси туридан қатъи назар экипажга ҳар бир хизмат кўрсатиш (меҳмонхонага ёки меҳмонхонадан рейсга етказиш) учун белгиланади .

39. Ҳаво кемасини қўриқлаш тарифи ҳаво кемасининг туридан қатъи назар уни қўриқлашнинг ҳар бир соати учун белгиланади .

Тўлов белгиланган тариф ва ҳаво кемасини қўриқлаш вақти бўйича ҳисобланади, бунда соатнинг ҳар қандай қисми кўпайишга қараб тўлиқ соатгача яхлитланади .

40. Ҳаво кемаларини жойлаштириш тарифи аэродромда ҳаво кемаларини жойлаштиришда тўхтаб туриш жойини тақдим этиш учун белгиланади .

Тариф ҳаво кемасининг максимал учиш массасига кўра ҳар бир сутка ёки унинг бир қисми учун белгиланади .

Тўлов белгиланган тариф ва ҳаво кемаси тўхтаб турган суткалар сони бўйича ҳисобланади, бунда сутканинг ҳар қандай қисми бутун суткагача кўпайишга қараб яхлитланади .

41. Ҳаво кемасини шатакка олиш тарифи, ҳаво кемаси туридан қатъи назар, ҳаво кемасини шатакка олишни таъминлаш бўйича комплекс хизматлар ва техник воситаларни тақдим этиш учун белгиланади .

Тариф, тақдим этилган техник воситалар туридан (маркасидан) қатъи назар, ҳар бир шатакка олиш учун белгиланади. Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатиш сони бўйича ҳисобланади .

42. Санитария узелларида (ҳожатхоналар) хизмат кўрсатиш тарифи ҳаво кемаси санузелларида (ҳожатхоналарида) хизмат кўрсатиш бўйича комплекс ишларни таъминлаш, шу жумладан, ҳаво кемаси туридан қатъи назар санузелларни (ҳожатхоналарни) оқизиш (бўшатиш, тозалаш, ювиш) ва сув билан тўлдириш, чиқиндиларни чиқариб ташлаш ва утилизация қилиш учун белгиланади .

Тариф ҳар бир ҳаво кемасига хизмат кўрсатиш учун белгиланади. Тўлов белгиланган тариф бўйича ҳисобланади.

43. Ичимлик суви билан таъминлаш тарифи ҳаво кемасига ичимлик суви қуйишни таъминлаш бўйича хизматлар комплексини тақдим этиш учун белгиланади .

Тариф битта ҳаво кемасига хизмат кўрсатиш учун белгиланади .

Тўлов белгиланган тариф бўйича ҳисобланади .

44. Электр энергиясини етказиш тарифи, ҳаво кемаси туридан қатъи назар, ҳаво кемасига электр энергиясини етказиб беришни таъминлаш бўйича хизматлар комплексини тақдим этиш учун белгиланади .

Тариф электр таъминот манбаи туридан қатъи назар ҳаво кемасига электр энергия етказишнинг ҳар бир дақиқаси учун белгиланади .

Тўлов белгиланган тариф ва электр энергиясини етказиш вақти асосида ҳисобланади .

45. Ҳаво ҳароратини сақлаш (иситиш) тарифи, ҳаво кемаси туридан қатъи назар, ҳаво кемасининг ҳарорати сақланишини (иситиш) таъминлаш бўйича хизматлар комплексини тақдим этиш учун белгиланади .

Тариф ҳаво ҳароратини сақлашнинг ҳар бир дақиқаси учун белгиланади .

Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатиш вақтининг миқдори бўйича ҳисобланади .

46. Ҳаво кемаларини техник воситалардан фойдаланган ҳолда ташқаридан қор ва муздан тозалаш тарифи ҳаво кемасини ташқаридан тозалашни таъминлаш бўйича хизматлар комплексини тақдим этиш учун белгиланади .

Тариф ҳаво кемасининг максимал учиш массасига кўра ҳаво кемасига ҳар бир хизмат кўрсатиш учун белгиланади .

Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатишлар сони бўйича ҳисобланади .

Махсус суюқликнинг хизмат кўрсатиш вақтида алоҳида белгиланган нархи ушбу тарифга киритилмайди .

47. Авиадвигателларга мой қуйиш (тўкиш) тарифи ҳаво кемаси туридан қатъи назар хизматлар комплексини тақдим этиш учун белгиланади .

Тариф ҳаво кемасига ҳар бир хизмат кўрсатиш учун белгиланади. Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатишлар сони бўйича ҳисобланади. Мойнинг хизмат кўрсатиш вақтида алоҳида белгиланган нархи ушбу тарифга киритилмайди .

48. Тизимни кислород билан таъминлаш тарифи, ҳаво кемаси туридан қатъи назар, ҳаво кемаси тизимини кислород билан таъминлаш бўйича хизматлар комплексини тақдим этиш учун белгиланади .

Тариф ҳаво кемасига ҳар бир хизмат кўрсатиш учун белгиланади. Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатишлар сони бўйича ҳисобланади .

49. Тизимни азот ёки сиқилган ҳаво билан таъминлаш тарифи, ҳаво кемаси туридан қатъи назар, ҳаво кемаси тизимини азот ёки сиқилган ҳаво билан таъминлаш бўйича хизматлар комплексини тақдим этиш учун белгиланади .

Тариф ҳаво кемасига ҳар бир хизмат кўрсатиш учун белгиланади. Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатишлар сони бўйича ҳисобланади .

50. Авиадвигателларнинг махсус ускуна ёрдамида ҳаво орқали ишга туширилишини таъминлаш тарифи, ҳаво кемаси туридан қатъи назар, авиадвигателларнинг махсус ускуна ёрдамида ҳаво орқали ишга туширилишини таъминлаш бўйича ишлар комплексини тақдим этиш учун белгиланади .

Тариф ҳаво кемасига ҳар бир хизмат кўрсатиш учун белгиланади. Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатишлар сони бўйича ҳисобланади .

51. Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча ишларни бажариш учун ходимлар билан таъминлаш тарифи мутахассисликлар ва малака даражалари бўйича тақдим этилган ҳар бир ишчи учун белгиланади .

Тариф бир нафар ишчининг бир киши/соати учун белгиланади .

Тўлов белгиланган тариф ва мутахассиснинг иш вақти бўйича ҳаво кемасига ҳар бир хизмат кўрсатиш учун ҳисобланади .

Ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча ишларни бажариш вақтида тақдим этилган материалларнинг амалдаги қонунчиликка биноан алоҳида белгиланган нархи ушбу тарифга киритилмайди .

52. Автонарвон, автокранни тақдим этиш тарифи ҳаво кемасига хизмат кўрсатиш учун автонарвон, автокран ёки бошқа шу каби кўтарувчи ускуналарни тақдим этиш учун белгиланади .

Тариф ҳар бир транспорт воситасини тақдим этиш учун белгиланади. Тўлов белгиланган тариф ва тақдим этилган транспорт ёки техник воситалар сони бўйича ҳисобланади .

53. Ҳаво кемасини кузатиб борувчи транспорт воситасини тақдим этиш тарифи экипажнинг талабномаси бўйича ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳаво кемасини кузатиб борувчи машинанинг ҳар бир тақдим этилиши учун белгиланади .

Тўлов белгиланган тариф ва кузатиб боришлар сони бўйича ҳисобланади .

54. Тез ёрдам машинасини тақдим этиш тарифи ҳаво кемасига тез ёрдам машинасининг ҳар бир етказилиши учун белгиланади. Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатишлар сони бўйича ҳисобланади .

55. Ногиронлиги бўлган шахслар учун транспорт воситасини (автолифт) тақдим этиш тарифи битта ногиронлиги бўлган шахслар машинасининг ҳаво кемасига ҳар бир етказилиши учун белгиланади .

Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатишлар сони бўйича ҳисобланади. Ногиронлиги бўлган шахснинг ҳаво кемасидан/гача босган йўли ушбу тарифга киритилмайди .

56. Aэропортнинг иш регламентини узайтириш йиғими аэропортнинг эълон қилинган ва тасдиқланган иш регламенти доирасидан четга чиқишлар сабабли юзага келган ҳолларда маҳаллий вақт бўйича белгиланган ренгламентдан ортиқ вақт давомида ҳаво кемаси эксплуатантларига хизмат кўрсатиш учун белгиланади .

Ҳаво кемасини қабул қилиш учун аэропортнинг иш регламентини узайтириш тўғрисидаги талабнома ҳаво кемаси эксплуатанти томонидан ҳаво кемасининг келиш ва унга хизмат кўрсатиш вақтини, учиб кетиш учун эса, ҳаво кемасининг аэродром ҳудудидан учиб кетиш вақтини ҳисобга олган ҳолда аэропорт ишлаб чиқариш диспетчерлик хизматига берилади .

Йиғим ҳаво кемасига хизмат кўрсатиш мақсадида аэропортнинг иш регламенти узайтирилган вақт учун ер устида кўрсатиладиган комплекс хизматлар суммасининг 10 фоизигача миқдорида ундирилади, бундан авиация ёқилғиси мустасно .

Аэропорт иш регламентини узайтириш вақти учун тўлов ҳаво кемаси эксплуатанти томонидан белгиланган тариф бўйича амалга оширилади. Аэропорт иш регламенти 30 дақиқагача узайтирилгани учун йиғим олинмайди .

57. Слотларни бузганлик учун йиғим мунтазам йўловчи рейси ҳаво кемаси слотни бузган ҳолда қўниши учун белгиланади ва ундирилади (+/- 40 дақиқагача рухсат берилган ҳолда). Слот форс-мажор ва метеорология шароити сабабли мажбуран бузилган бўлса, йиғим ундирилмайди .

58. Ҳаво кемасини борт таомлари билан таъминлаш тарифи ҳаво кемаси турлари бўйича ҳаво кемасини борт таомлари билан таъминлаш, шу жумладан :

а) идиш-товоқлар ва ечиб олинадиган ускуналарни қабул қилиш ва ҳаво кемаси бортидан тушириш, уларни транспорт воситаларига ортиш, борт таомлари комплексига етказиш ва тушириш ;

б) чиқиндиларни йўқ қилиш, идиш-товоқлар ва ечиб олинадиган ускуналарга санитария ишловини бериш ;

в) борт таомлари комплексида транспорт воситаларига борт таомларини ортиш, борт таомларини ҳаво кемасига етказиш ;

г) борт таомларини топшириш ва ҳаво кемаси бортига олиб чиқиш учун белгиланади .

Тариф ҳар бир учиш-қўниш учун белгиланади. Тўлов белгиланган тариф ва учиш-қўниш сони бўйича ҳисобланади .

2-§. Ер усти хизматларини кўрсатиш учун aэропорт йиғим ва тарифларини ундириш

59. Ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғимлар аэропортлар томонидан ҳаво кемалари эксплуатантлари ёки улар томонидан ваколат берилган вакиллар билан тузилган шартномалар асосида ундирилади .

60. Ҳаво кемаси перронга қайтиши чоғида хизмат кўрсатилганда, юкланиш ҳажми жисмонан ўзгармаслиги шарти билан, хизмат кўрсатиш учун қўшимча тўлов ундирилмайди .

61. Ҳаво кемаси метеошароитлар, техник сабабларга кўра (тижорат мақсадларисиз) захира аэродромга (аэропортларга) қўнишни амалга оширганда :

йўловчиларга хизмат кўрсатиш тарифи нархларнинг амалдаги меъёридан 50 фоиз миқдорида ундирилади ;

аэровокзалдан фойдаланиш йиғими ва йўловчилар хавфсизлиги йиғими ундирилмайди .

62. Аэропортларда ҳаво кемаларига қуйиладиган ёқилғи ва бошқа ёқилғи-мойлаш материалларининг нархи рейсни бажариш санасида амал қилган нархлар асосида белгиланади .

63. Ҳаво кемалари тўхташ жойида меъёрдан ортиқ туриши ва аэропортнинг иш регламенти бузилиши учун йиғим ҳаво кемасининг аэропортдан (аэродромда) учиб кетиши (тўхтаб туриши) кечиктирилган вақти учун қуйидаги ҳолларда ундирилмайди :

а) метеошароитлар бўйича учиб кетишлар кечиктирилганда ёки учиб кетиш аэропортига қайтиб қўнишда ёхуд кейинги қўниш пунктига қадар парвоз йўналиши бўйича қўнишда ;

б) аэропортнинг айби билан учиб кетишлар кечиктирилганда ;

в) ёқилғи-мойлаш материалларининг йўқлиги туфайли учиб кетишлар кечиктирилганда ;

г) фуқаро авиацияси фаолиятига ноқонуний аралашув ҳаракати билан боғлиқ фавқулодда вазият сабабли ҳаво кемаси мажбурий равишда қўнганда ёки учиб кетиш кечиктирилганда .

64. Жадвалдан ташқари (чартер) рейсни бажариш чоғида учиш-қўнишни таъминлаш йиғимининг 25 фоизгача кўпайтирилади .

Кетма-кет бажариладиган жадвалдан ташқари (чартер) парвозларини (ойига камида 4 та рейс) амалга оширувчи йўловчи ва юк ташиш рейсларидан «Р» шакли тасдиқлангунга қадар чартер йиғими ундирилмайди .

3-§. Ер усти хизматларини кўрсатиш учун aэропорт йиғимларига пасаювчи коэффициентларни қўллаш

65. Аэропортлар ҳаво кемаларига ер усти хизматларини кўрсатиш учун пасаювчи коэффициентлар қўлланилган тўловни муайян давр давомида, вақтинча асосда ундириш ҳуқуқига эга .

Бунда, пасаювчи коэффициентни қўллаш ҳаво кемаларининг барча эксплуатантлари учун бир хил шартларда амалга оширилади .

66. Ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ер усти хизматларини кўрсатиш йиғимлари, тарифларини ундиришга, пасаювчи коэффициентлар, моддий-техник ресурслар нархларини қўллашга йўл қўйилмайди .

4-§. Йиғимлардан озод этиш

67. Табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда қидирув-қутқарув ишларида, инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишда иштирок этаётган ҳаво кемалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳаво кемалари аэропорт йиғимларидан озод этилади, бундан авиация ёқилғиси нархи мустасно .

68. Аэровокзалдан фойдаланиш йиғими қўлланилганда йўловчиларнинг қуйидаги тоифалари тўловдан озод этилади :

аэропортларда чиптасида «стоп-овер» (мажбурий тўхташ) йўқлигини англатувчи белги қўйилган, йигирма тўрт соатгача энг яқин туташувни кутаётган транзит йўловчилар ;

дипломатик курьерлар .

3-боб. Аэронавигация йиғим ва тарифлари

1-§. Аэронавигация хизматларини кўрсатиш йиғимини шакллантириш

69. Аэронавигация йиғимлари Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан транзит фойдаланиш чоғида маршрутда аэронавигация хизматларини кўрсатиш ва аэродром ҳудудида (яқинлашиш ва учиш/қўнишни таъминлаш учун аэронавигация йиғими) аэронавигация хизматларини кўрсатиш учун белгиланади .

Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан транзит фойдаланиш чоғида маршрутда ва Ўзбекистон Республикаси аэродромларига қўниш амалга оширилганда маршрутда (яқинлашишда) аэронавигация хизматларини кўрсатиш йиғими Европа аэронавигация хавфсизлигини таъминлаш ташкилотининг (EUROCONTROL) ҳисоб-китоб тизими бўйича белгиланади .

Aэронавигация хизматлари учун йиғим миқдори ҳаво кемасининг вазн омилига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудига кириш нуқтаси ва ҳаво ҳудудидан чиқиш нуқтаси орасидаги ортодромик масофанинг 100 километри учун белгиланиб, ички ва халқаро парвозлар учун табақалашган тарзда икки ўнлик белгисигача яхлитланади .

Ўзбекистон Республикаси аэродромларига қўниш амалга оширилганда маршрутда (яқинлашишда) аэронавигация хизматларини кўрсатиш йиғимини белгилаш чоғида масофа Ўзбекистон Республикаси аэродромларида ҳар бир учиш ва ҳар бир қўниш учун 20 километрга қисқартирилади .

70. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган аэропортларга/дан амалга ошириладиган ҳар қандай парвозларда учиш/қўнишни таъминлаш учун аэронавигация йиғими Ўзбекистон Республикаси аэродромларига учиш/қўнишни таъминлашда аэронавигация хизматлари тарифини ҳаво кемасининг максимал учиш массасига кўпайтириш йўли билан аниқланади .

71. Махсус авиация ишларини бажариш чоғида ҳаво кемаларига аэронавигация хизматларини кўрсатиш йиғими масофага қараб амалга оширилади. Оператив нуқталарда ишлаш чоғида аэронавигация хизматлари учун йиғим ушбу оператив нуқтага/дан биринчи қўниш ва сўнгги учиш учун ундирилади .

Йўналиш бўйича масофа тасдиқланган ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўли трассалари рўйхатига мувофиқ белгиланади. Парвоз йўналиши тасдиқланган трасса ёки маҳаллий ҳаво йўли трассасидан ташқарида бўлса, масофа фактори ҳаво кемасининг крейсер тезлиги ва парвоз вақтига боғлиқ бўлади.

72. Ўқув машғулоти парвозлари чоғида ҳар бир учиш/қўниш учун тўлов тўлиқ учиш-қўнишга аэронавигация хизматлари тарифининг 20 фоизи миқдорида белгиланади. Тўлов биринчи учиш ва охирги қўниш учун амалга оширилади.

73. Парвоз режасига (флайт-план) ва ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш маълумотларига ишлов бериш тарифи ушбу аэропортдан учиб кетаётган рейслар учун ҳаво кемаси экипажи мурожаат қилгандагина белгиланади .

Тўлов ушбу рейс бўйича ишлов берилган парвоз режалари (флайт-план) миқдоридан қатъи назар ҳаво кемаси эксплуатанти мурожаатига кўра парвоз режаси (флайт-план) учун белгиланган тариф бўйича аниқланади .

74. Ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумотлар тарифи ҳаво кемаси экипажи мурожаат қилсагина, ҳаво кемасининг парвоз йўналиши бўйича белгиланади .

Тўлов ҳаво кемаси эксплуатанти мурожаатига кўра ушбу рейс бўйича ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш маълумотлари миқдоридан қатъи назар ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш маълумоти учун белгиланган тариф бўйича аниқланади .

2-§. Аэронавигация йиғимларини ундириш

75. Аэронавигация хизматларини кўрсатиш йиғими мулкчилик шакли, давлатга мансублиги, идоравий бўйсунишидан қатъи назар ҳаво кемаларининг барча эксплуатантларидан улар томонидан ички ва халқаро ҳаво йўналишларида мунтазам ва номунтазам парвозлар амалга оширилганда Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудида аэронавигация хизматларини тақдим этиш учун ундирилади, бундан ушбу Қоидаларнинг 80 ва 81-бандларида кўрсатилган парвозлар тоифалари мустасно .

76. Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан транзит фойдаланиш чоғида йўналишда аэронавигация хизматларини кўрсатиш йиғимларини ундириш Ўзбекистон Республикасида ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича ваколатли орган ва Европа аэронавигация хавфсизлигини таъминлаш ташкилоти (EUROCONTROL) ўртасида тузилган келишув асосида амалга оширилади.

77. Аэродром ҳудудида аэронавигация хизматларини кўрсатиш йиғимлари тарифлар бўйича ҳаво кемаси эксплуатантлари ёки улар томонидан ваколат берилган вакиллар билан тузилган тўғридан-тўғри икки томонлама шартномалар асосида ундирилади. Шартнома бўлмаганда, аэронавигация йиғимлари «A» шакл асосида хизмат кўрсатиш вақтида амал қилаётган тарифлар бўйича ундирилади .

3-§. Аэронавигация хизматларини кўрсатиш тарифларига пасаювчи коэффициентларни қўллаш

78. Ўзбекистон Республикаси резидент авиакомпаниялари авиаташувлар бозорида фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича ваколатли орган аэронавигация хизматлари учун белгиланган тарифларга нисбатан пасаювчи коэффициентларни қўллаш ҳуқуқига эга бўлиб, бунда ҳаво кемаси парвозларининг такрорийлиги (частотаси) ва мунтазамлиги мезон сифатида ҳисобланади.

79. Пасаювчи коэффициентларни қўллаган ҳолда авиакомпанияларга тақдим этиладиган тарифлар вақтинча асосда, муайян даврга белгиланади .

4-§. Йиғимлардан озод этиш

80. Табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар юзага келган ҳолларда қидирув-қутқарув ишларида, инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишда иштирок этаётган ҳаво кемалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳаво кемалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аэронавигация хизматларини кўрсатиш йиғимларидан озод этилади .

81. Маршрутда аэронавигация хизматларини кўрсатиш йиғимларидан парвозларнинг қуйидаги тоифалари озод этилади :

циркуляр парвозлар ;

максимал сертификатланган оғирлиги 2,0 тоннадан кам бўлган ҳаво кемаларида бажарилган парвозлар ;

давлат раҳбарлари ва ҳукумат раҳбарларининг расмий миссиялари учун фойдаланиладиган парвозлар. Барча ҳолатларда бу парвозлар режасида рейснинг тегишли мақоми ― Давлат раҳбари (STS/HEAD) кўринишида қайд этилиши лозим .

4-боб. Якуний қоидалар

82. Мазкур Қоидалар талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади .

83. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Вазир Э. ГАНИЕВ

Молия вазири Т. ИШМЕТОВ

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н. ШАРИПОВ

Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 1 май,

2020 йил 15 апрель

2020 йил 1 апрель

2020 йил 26 март

9-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.06.2020 й., 10/20/3244/0781-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi transport vazirining

buyrugʻi

QOIDALARI

Oʻzbekiston Respublikasining aeroportlari va havo hududida havo kemalariga xizmat koʻrsatish uchun yigʻim, tariflarni shakllantirish va undirish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining Havo kodeksi , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 27-noyabrdagi PF-5584-son “ Oʻzbekiston Respublikasining fuqaro aviatsiyasini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi hamda 2019-yil 13-avgustdagi PF-5781-son “ Oʻzbekiston Respublikasida turizm sohasini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlariga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasining aeroportlari va havo hududida havo kemalariga xizmat koʻrsatish uchun yigʻim, tariflarni shakllantirish va undirish qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi transport vazirining 2020-yil 1-maydagi 9-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining aeroportlari va havo hududida havo kemalariga xizmat koʻrsatish uchun yigʻim, tariflarni shakllantirish va undirish

Mazkur Qoidalar Oʻzbekiston Respublikasining Havo kodeksi , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 27-noyabrdagi PF-5584-son “ Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro aviatsiyasini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2019-yil 13-avgustdagi PF-5781-son “ Oʻzbekiston Respublikasida turizm sohasini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari hamda Xalqaro fuqaro aviatsiyasi tashkiloti (IKAO) tavsiyalariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasida parvozlarni amalga oshiruvchi havo kemalariga xizmat koʻrsatish uchun aeroport va aeronavigatsiya yigʻim va tariflarini shakllantirish hamda undirish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Qoidalarda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi :

aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish (aeronavigatsiya xizmatlari) ― havo kemalari ekspluatantlariga havodagi harakatga xizmat koʻrsatishni taʼminlash boʻyicha xizmatlarni taqdim etish;

Oʻzbekiston Respublikasi havo hududida havo kemalari parvozlariga aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish (tranzit foydalanishda);

Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro aviatsiyasi aerodromlari hududida havo kemalariga yoʻnalishda (yaqinlashishda) va uchish-qoʻnishni taʼminlashda koʻrsatiladigan xizmatlardan iborat aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish;

maksimal uchish massasi (vazni) (MTOW) ― havo kemasining tonnalarda aks etgan, ikki oʻnlik belgisigacha yaxlitlangan sertifikatlangan uchish vazni ;

havo kemalariga yer usti xizmatlarini koʻrsatish ― havodagi harakatga xizmat koʻrsatishdan tashqari, havo kemasi aeroportga uchib kelishi va aeroportdan uchib ketishi uchun zarur boʻlgan xizmatlarni koʻrsatish ;

havodagi harakatga xizmat koʻrsatish ― parvozda maʼlumot xizmatlari koʻrsatilishi, avariya toʻgʻrisida xabar yetkazilishi, havodagi harakatga konsultativ va dispetcherlik xizmatlarining koʻrsatilishi (hududda dispetcherlik xizmatini koʻrsatish, yaqinlashishda yoki aerodromda dispetcherlik xizmatlarini koʻrsatish);

havodagi harakatga xizmat koʻrsatishni taʼminlash boʻyicha vakolatli organ ― Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi “Oʻzaeronavigatsiya” Markazi davlat unitar korxonasi Oʻzbekiston Respublikasida havodagi harakatga xizmat koʻrsatishni taʼminlash boʻyicha vakolatli organ hisoblanadi ;

parvoz rejasi (flayt plan) ― havodagi harakatga xizmat koʻrsatuvchi tashkilotga havo kemasining rejalashtirilgan parvozi yoki parvozning bir qismi toʻgʻrisida taqdim etilgan maʼlumotlar ;

aerodrom hududi ― gorizontal va vertikal tekisliklarda belgilangan chegaralarda aerodrom va unga tutashgan joylarning havo hududi ;

ortodromiya boʻyicha masofa ― ikkita nuqtani bogʻlovchi katta aylananing eng qisqa yoyi uzunligi ;

yigʻim ― fuqaro aviatsiyasi uchun vosita va xizmatlarni taqdim etish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash maqsadida belgilanadigan va undiriladigan summa ;

tarif ― belgilangan xizmat koʻrsatish birligi narxi ;

“A” shakl ― Xalqaro havo transporti assotsiatsiyasi (IATA) standartlariga muvofiq ishlab chiqilgan, Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida xorijiy aviakompaniyalarning havo kemalariga xizmat koʻrsatishda rasmiylashtiriladigan bajarilgan ishlar dalolatnomasi boʻlib, Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarining yer usti xizmatlarini koʻrsatish toʻgʻrisida tuziladigan namunaviy kelishuviga ilova qilinadi ;

“R” shakl ― parvozlarni bajarish davri, havo kemasining aeroportga uchib kelishi va ketishi sanasi, vaqti, havo kemasining turi va yoʻlovchi tashish sigʻimi, aviatashuvchiga parvozlarni bajarish huquqlarini beradigan hamda Aviatsiya maʼmuriyati tomonidan tasdiqlanadigan parvozlar jadvali .

2. Aeroport va aeronavigatsiya yigʻim va tariflari Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida va havo hududida xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi hamda mulkchilik va tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hamda ekspluatant davlati tomonidan berilgan ekspluatant sertifikatiga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining havo qatnovi toʻgʻrisidagi xalqaro shartnomalari asosida taqdim etilgan tegishli ruxsatnomalarga ega boʻlgan respublika va xorijiy havo kemalari ekspluatantlaridan undiriladi .

3. Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida havo kemalariga xizmat koʻrsatish uchun yigʻim va tariflar Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlari hamda Xalqaro fuqaro aviatsiyasi tashkiloti (IKAO) tavsiyalariga muvofiq shakllantiriladi .

4. Aeronavigatsiya yigʻimlari Oʻzbekiston Respublikasi havo hududida havo kemalari parvozlariga koʻrsatilgan xizmatlar uchun havodagi harakatga xizmat koʻrsatishni taʼminlash boʻyicha vakolatli organ tomonidan Yevropa aeronavigatsiya xavfsizligini taʼminlash tashkilotining (EUROCONTROL) Yoʻnalishda aeronavigatsiya xizmatlari uchun yigʻimlarni hisoblash asosini yaratish va xizmat koʻrsatish birligiga tariflarni hisoblash prinsiplari metodikasiga (Doc 99.60.01, 1999-yil 1-fevral) muvofiq shakllantiriladi .

5. Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlari va havo hududida fuqaro aviatsiyasi korxonalari tomonidan havo kemalariga xizmat koʻrsatish uchun qoʻllaniladigan aeroport va aeronavigatsiya yigʻim va tariflari Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda eʼlon qilinadi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida havo kemalariga xizmat koʻrsatish ikki yoki undan ortiq tashkilot tomonidan taʼminlanganda, havo kemalariga yer usti xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha aeroport yigʻim va tariflari har bir tashkilot uchun alohida tegishli xizmatlar taqdim etilishi uchun belgilanadi. Bunda havo kemalari ekspluatantlari yoki ular tomonidan vakolat berilgan vakillar ushbu tashkilotlar bilan hisob-kitoblarni mustaqil ravishda, tegishli shartnomalar asosida, shartnoma boʻlmagan taqdirda esa, xizmat koʻrsatish vaqtida amal qilayotgan tarif va yigʻimlar boʻyicha amalga oshiradi .

7. Aeroport va aeronavigatsiya yigʻim va tariflari Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlari va havo hududida havo kemalariga xizmat koʻrsatishda ichki va xalqaro tashuvlarni amalga oshiradigan havo kemalari uchun tabaqalashgan tarzda belgilanadi .

Bunda, Oʻzbekiston Respublikasining rezident ekspluatantlari uchun Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlariga muvofiq yagona yigʻim va tariflar belgilanadi .

8. Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlari va havo hududida havo kemalariga xizmat koʻrsatish uchun aeroport va aeronavigatsiya yigʻim va tariflari havo kemalari ekspluatantlariga taqdim etiladigan xizmatlar uchungina undiriladi .

9. Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida havo kemalariga xizmat koʻrsatishda undiriladigan yigʻim va tariflar havo kemalarining barcha ekspluatantlari uchun majburiy toʻlov hisoblanadi .

10. Aeroport va aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish va amalga oshirish xarajatlarini aniqlashda, xizmatlarni koʻrsatish tariflarini hisoblab chiqishda fuqaro aviatsiyasi korxonalari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1999-yil 5-fevraldagi 54-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulot (ishlar, xizmatlar)ni ishlab chiqarish va sotish xarajatlarining tarkibi hamda moliyaviy natijalarni shakllantirish tartibi toʻgʻrisida nizom hamda 2010-yil 28-oktabrdagi 239-son qarori bilan tasdiqlangan Tovarlar (ishlar, xizmatlar)ga tartibga solinadigan narxlar (tariflar)ni shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanilishini davlat tomonidan nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga amal qilishlari kerak.

11. Mazkur Qoidalarda nazarda tutilmagan yigʻim va tariflarni joriy etish, jamlash (konsolidatsiya) va chiqarib tashlash Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi bilan majburiy tartibda kelishilishi shart .

12. Oʻzbekiston Respublikasining “Tabiiy monopoliyalar toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq tabiiy monopoliya sharoitida ishlab chiqariladigan (realizatsiya qilinadigan) aeroport va aeronavigatsiya xizmatlari (aeronavigatsiya xizmatlari sohasi ― havodagi harakatni boshqarish, parvozlarning radiotexnik taʼminoti, aeronavigatsiya axborotlarini taqdim etish hamda aeroport xizmatlari sohasi ― samolyotlarning uchishini taʼminlash, yoʻlovchilarga xizmat koʻrsatish, yuklar, pochta va bagajlarga ishlov berish xizmatlari) yigʻim va tariflarini yoki ularning maksimal (eng yuqori) darajasini belgilash vakolatli organ tomonidan amalga oshiriladi.

2-bob. Aeroport yigʻim va tariflari

1-§. Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida yer usti xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim va tariflarni shakllantirish

13. Aeroportda quyidagi yer usti xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim va tariflar undiriladi:

1) uchish va qoʻnishni taʼminlash yigʻimi ;

2) tungi vaqtda havo kemasi uchish-qoʻnishini taʼminlash yigʻimi ;

3) aviatsiya xavfsizligini taʼminlash yigʻimi ;

4) yoʻlovchilar xavfsizligini taʼminlash yigʻimi ;

5) yuk, pochta xavfsizligini taʼminlash yigʻimi ;

6) meʼyordan ortiq vaqt davomida toʻxtab turish yigʻimi ;

7) aerovokzaldan foydalanish yigʻimi ;

8) uchib ketishda yoʻlovchilarga xizmat koʻrsatish tarifi ;

9) uchib kelishda yoʻlovchilarga xizmat koʻrsatish tarifi ;

10) belgilangan meʼyordan ortiq boʻlgan bagajga xizmat koʻrsatish tarifi;

11) yuklarga ishlov berish tarifi ;

12) pochtaga ishlov berish tarifi ;

13) aviakompaniyalar tomonidan aeroportda yoʻlovchilarni roʻyxatga olish tizimidan foydalanish tarifi ;

14) teleskopik trapni taqdim etish tarifi ;

15) havo kemasiga reglament shakllari boʻyicha texnik xizmat koʻrsatish tarifi ;

16) havo kemasini qabul qilish va parvozga tayyorlashni taʼminlash tarifi ;

17) havo kemasining ichini tozalash tarifi ;

18) meteotaʼminot tarifi ;

19) parvozoldi maʼlumot byulletenini (PMB) taqdim etish tarifi ;

20) aviatsiya yoqilgʻi-moylash materiallari bilan taʼminlash tarifi ;

21) yoʻlovchilarga maxsus xizmat koʻrsatish boʻyicha xizmatlar tarifi ;

22) nogironlar aravachasini taqdim etish tarifi ;

23) yoʻlovchilarning immigratsiya nazorati boʻyicha xizmatlar tarifi ;

24) ekipajni yetkazish uchun transport taqdim etish tarifi ;

25) ekipajni mehmonxonaga yetkazish uchun transport taqdim etish tarifi ;

26) havo kemasini shaxsiy qoʻriqlash tarifi ;

27) havo kemalarini joylashtirish tarifi ;

28) havo kemasini shatakka olish tarifi ;

29) sanitariya uzellarida (hojatxonalar) xizmat koʻrsatish tarifi;

30) ichimlik suvi bilan taʼminlash tarifi ;

31) elektr energiyasini yetkazish tarifi ;

32) havo haroratini saqlash (isitish) tarifi ;

33) havo kemalarini texnik vositalardan foydalangan holda tashqaridan qor va muzdan tozalash tarifi ;

34) aviadvigatellarga moy quyish (toʻkish) tarifi ;

35) tizimni kislorod bilan taʼminlash tarifi ;

36) tizimni azot yoki siqilgan havo bilan taʼminlash tarifi ;

37) aviadvigatellarning maxsus uskuna yordamida havo orqali ishga tushirilishini taʼminlash tarifi ;

38) havo kemalariga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha qoʻshimcha ishlarni bajarish uchun xodimlar bilan taʼminlash tarifi ;

39) avtonarvon, avtokranni taqdim etish tarifi ;

40) havo kemasini kuzatib boruvchi transport vositasini taqdim etish tarifi ;

41) tez yordam mashinasini taqdim etish tarifi ;

42) nogironligi boʻlgan shaxslar uchun transport vositasini (avtoliftni) taqdim etish tarifi ;

43) aeroportning ish reglamentini uzaytirish yigʻimi ;

44) slotlarni buzganlik uchun yigʻim ;

45) havo kemasini bort taomlari bilan taʼminlash tarifi .

14. Uchish-qoʻnishni taʼminlash yigʻimi havo kemalarining aerodromga qoʻnishi va uchishini taʼminlash, shu jumladan, quyidagi xizmatlar uchun belgilanadi :

a) uchish-qoʻnish yoʻlagi, harakatlanish yoʻlaklari va perronlarni taqdim etish ;

b) aerodromni yoritish (texnik taʼminoti );

v) aeroport hududida yer usti qidiruv-qutqaruv taʼminoti ;

g) aeroport hududida avariyadan qutqarish va yongʻinga qarshi kurashish taʼminoti ;

d) aeroport hududida parvozlar xavfsizligining ornitologik taʼminoti ;

e) qoʻnishdan keyin havo kemasiga aerodromda 3 soat davomida, qoʻnish aeroportida ishlov berish (yuk ortish va/yoki tushirish) lozim boʻlgan yuk (pochta) mavjud boʻlganda yuk tashuvchi havo kemalariga 6 soat davomida toʻxtab turish joyini taqdim etish.

Yigʻim tarifi havo kemasining uchishga yaroqlilik sertifikatida koʻrsatilgan maksimal uchish massasining har bir tonnasi uchun belgilanadi va havo kemasi uchib ketishi oldidan undiriladi.

Toʻlov belgilangan tarif va havo kemasining uchishga yaroqlilik sertifikatida koʻrsatilgan maksimal uchish massasi asosida hisoblanadi .

Har bir havo kemasining uchishi va qoʻnishi bitta xizmat sifatida baholanadi .

15. Tungi vaqtda havo kemasining uchish-qoʻnishini taʼminlash yigʻimi 1-oktabrdan 31-martgacha mahalliy vaqt bilan 17.00 dan 08.00 gacha va 1-apreldan 30-sentabrgacha mahalliy vaqt bilan 20.00 dan 06.00 gacha amalga oshirilgan har bir qoʻnish yoki uchish uchun uchish-qoʻnishni taʼminlash yigʻimining 20 foizgacha boʻlgan miqdorida qoʻshimcha toʻlov undiriladi, bunda qoʻnish ham, uchish ham tunda amalga oshirilishidan qatʼi nazar bir marotaba undiriladi .

16. Avitsiya xavfsizligi maqsadida undiriladigan aeroport yigʻimlari, quyidagi xizmatlar uchun olinadi :

a) fuqaro avitsiyani noqonuniy aralashuv harakatlaridan himoya qilish ;

b) aeroportning nazoratdagi hududini, aeroport faoliyatini taʼminlovchi obyektlarni va fuqaro aviatsiyasi havo kemalarini qoʻriqlash ;

v) havo kemasi ekipajlari aʼzolarini aviatsiya xavfsizligi boʻyicha tekshiruvidan oʻtkazish ;

g) havo kemalari, bort zaxiralari, bort oziq-ovqatlarini aviatsiya xavfsizligi boʻyicha tekshiruvidan oʻtkazish ;

d) yoʻlovchilarni, koʻl yuklarini va bagajlarni aviatsiya xavfsizligiga tekshiruvidan oʻtkazish ;

e) pochta, yuk va tezkor joʻnatmalarni aviatsiya xavfsizligi boʻyicha tekshiruvidan oʻtkazish .

Avitsiya xavfsizligi uchun aeroport yigʻimlari miqdori aeroport tomonidan belgilaydi.

17. Yoʻlovchilarning xavfsizligini taʼminlash maqsadida avitsiya xavfsizligi uchun aeroport yigʻimlari :

a) aerovokzal komplekslarida yoʻlovchilar oqimini tele va video vositalar orqali kuzatish ;

b) maxsus vositalarni qoʻllash va nostandart vaziyatlarga nisbatan zudlik bilan munosabat bildirishga qodir boʻlgan xodimlarni jalb etish uchun belgilanadi .

Yigʻim Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga uchib ketayotgan ikki va undan katta yoshdagi har bir yoʻlovchi uchun belgilanadi.

Toʻlov belgilangan yigʻim va uchib ketayotgan ikki va undan katta yoshdagi yoʻlovchilar soni asosida hisoblanadi .

18. Yuk, pochta xavfsizligini taʼminlash maqsadida undiriladigan avitsiya xavfsizligi uchun aeroport yigʻimlari :

a) rentgen uskunasidan foydalangan holda aviatsiya xavfsizligiga tekshiruvidan oʻtkazish ;

b) portlovchi moddalarni aniqlash tizimidan foydalangan holda aviatsiya xavfsizligiga tekshiruvidan oʻtkazish ;

v) qoʻlda tekshirish ;

g) yukka (pochtaga) tegilishining oldini olish maqsadida tele va video vositalar orqali kuzatish uchun belgilanadi .

Yigʻim Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga joʻnatilgan, ishlov berilgan yukning (pochtaning) har bir tonnasi uchun belgilanadi.

Toʻlov belgilangan yigʻim va ishlov berilgan yuk, pochtaning yukxatlarida qayd etilgan miqdori asosida hisoblanadi .

19. Meʼyordan ortiq vaqt davomida toʻxtab turish yigʻimi yoʻlovchi tashuvchi havo kemalariga qoʻngandan keyin aerodromda 3 soatdan ortiq, yuk tashuvchi havo kemalariga qoʻnish aeroportida ishlov beriladigan (yuk ortish va/yoki tushirish) yuk (pochta) mavjud boʻlganda 6 soatdan ortiq vaqtga toʻxtab turish joyini taqdim etish uchun belgilanadi.

Yigʻim tarifi har 24 soat yoki uning bir qismi uchun uchish-qoʻnish yigʻimining 25 foizigacha boʻlgan miqdorda belgilanadi .

Yigʻim belgilangan tarif va havo kemasining meʼyordan ortiq toʻxtab turish vaqti asosida belgilanadi. Meʼyordan ortiq toʻxtab turish vaqti havo kemasining normativ vaqtiga va yana 15 daqiqaga kamaytirilgan (yerda harakatlanish) qoʻnish va uchish vaqti oʻrtasidagi tafovut sifatida aniqlanadi .

20. Aerovokzaldan foydalanish yigʻimi aerovokzal hududi va binosida uchib ketayotgan yoʻlovchilarga (aeroport hududiga kelgandan boshlab roʻyxatdan oʻtish boshlanguncha) va uchib kelayotgan yoʻlovchilarga (havo kemasidan aerovokzalga kelgan vaqtdan boshlab aeroport hududidan chiqib ketguncha) belgilangan texnologiyaga muvofiq servis xizmatlarini koʻrsatish, shu jumladan:

a) vokzal oldi hududini taqdim etish ;

b) vestibyul, maʼlumot-axborot zonasi, xonalar va kutish joylarini taqdim etish ;

v) yoʻlovchilarga shartli qoʻshimcha xizmatlarni koʻrsatish xonalarini taqdim etish (ona va bola xonalari, tibbiy yordam punkti, hojatxona va foydalanish uchun alohida toʻlov undirilmaydigan boshqa xonalar );

g) yoʻlovchilarni axborot (maʼlumot) bilan taʼminlash uchun belgilanadi .

Yigʻim uchib ketayotgan har bir ikki va undan katta yoshdagi yoʻlovchiga belgilanadi. Toʻlov uchib ketayotgan ikki va undan katta yoshdagi yoʻlovchilar soni va belgilangan yigʻim asosida hisoblanadi .

21. Uchib ketishda yoʻlovchilarga xizmat koʻrsatish tarifi uchib ketayotgan yoʻlovchilarni roʻyxatga olish va havo kemasiga chiqarish (shu jumladan, tranzit zonalarda xizmat koʻrsatish) hamda belgilangan meʼyor doirasida bagajga ishlov berish chogʻida taqdim etiladigan xizmatlar, shu jumladan:

a) yoʻlovchilarni roʻyxatga olish, bagaj vaznini oʻlchash va rasmiylashtirish ;

b) yoʻlovchilar pasport va bojxona nazoratidan oʻtishini taʼminlash uchun texnik vositalarni taqdim etish ;

v) bagajni transport vositalariga joylash ;

g) bagajni ortish, tushirish, aerovokzal binosi va havo kemasi oʻrtasida transportda tashish hamda bagajni berish ;

d) reys natijalarini umumlashtirish va topshirish, yuklash uchun havo kemasining bagaj lyuklari raqamlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yetkazish, boʻsh joylar mavjudligini aniqlash, roʻyxatga olish natijalarini umumlashtirish, dastlabki va yakuniy bosqichda yigʻma yuklash vedomostini tuzish, reys hujjatlarini rasmiylashtirish, hujjatlarni ekipajga yetkazish, havo kemasiga yuklanishni nazorat qilish;

e) yoʻlovchilarni yigʻish va havo kemasigacha kuzatib borish, havo kemasiga chiqqanidan keyin yoʻlovchilar sonini tekshirish ;

j) yoʻlovchilarni havo kemasigacha yetkazish va havo kemasiga chiqarishni taʼminlash uchun xodimlar, texnik va transport vositalarini taqdim etish;

z) havo kemasining tijorat yuklanishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni borish belgilangan aeroportga yetkazish uchun belgilanadi.

Tarif uchib ketayotgan ikki va undan katta yoshdagi har bir yoʻlovchi uchun belgilanadi. Toʻlov uchib ketayotgan ikki va undan katta yoshdagi yoʻlovchilar soni va belgilangan tarif asosida hisoblanadi .

22. Uchib kelishda yoʻlovchilarga xizmat koʻrsatish tarifi uchib kelayotgan yoʻlovchilarni kutib olish va aerovokzal binosigacha kuzatib borish, bagajga ishlov berish chogʻida koʻrsatiladigan xizmatlar, shu jumladan:

a) yoʻlovchilarni havo kemasidan tushirish va aerovokzal binosigacha yetkazishni taʼminlash uchun xodimlar, texnik va transport vositalarini taqdim etish;

b) uchib kelayotgan yoʻlovchilarni kutib olish va aerovokzalgacha kuzatib borish ;

v) yoʻlovchilar pasport va bojxona nazoratidan oʻtishini taʼminlash uchun texnik vositalarni taqdim etish ;

g) bagajni tushirish va havo kemasi bilan aerovokzal binosi oʻrtasida transportda tashish, shuningdek, bagajni berish ;

d) bagajni qidirish xizmatlari ;

e) reys natijalarini umumlashtirish va topshirish uchun belgilanadi .

Tarif uchib kelayotgan ikki va undan katta yoshdagi har bir yoʻlovchi uchun belgilanadi .

Toʻlov uchib kelgan ikki va undan katta yoshdagi yoʻlovchilar soni va belgilangan tarif asosida hisoblanadi .

23. Belgilangan meʼyordan ortiq boʻlgan bagajga xizmat koʻrsatish tarifi belgilangan meʼyordan ortiq bagajga ishlov berish xizmatlari, shu jumladan:

a) meʼyordan ortiq bagaj vaznini oʻlchash va rasmiylashtirish;

b) meʼyordan ortiq bagajni transport vositalariga joylash;

v) meʼyordan ortiq bagajni aerovokzal binosidan havo kemasigacha borish va qaytishda transportda tashish;

g) meʼyordan ortiq bagajni havo kemasiga/dan ortish, tushirish;

d) meʼyordan ortiq bagajni berish;

e) hujjatlarni rasmiylashtirish uchun belgilanadi.

Bepul bagaj meʼyori har bir ekspluatant tomonidan mustaqil ravishda belgilanadi va aeroport xodimlari eʼtiboriga belgilangan tartibda yetkaziladi.

Tarif uchib ketishda xizmat koʻrsatilgan belgilangan meʼyordan ortiq bagajning har bir tonnasi uchun belgilanadi.

Toʻlov belgilangan meʼyordan ortiq joʻnatilayotgan bagaj miqdori hamda belgilangan tarif asosida hisoblanadi.

24. Yuklarga ishlov berish tarifi yetkazilgan va joʻnatilayotgan yuklarga yer ustida ishlov berishda koʻrsatiladigan xizmatlar, shu jumladan :

a) vaznni oʻlchash va belgi qoʻyish ( markirovka );

b) omborda saralash, shu jumladan, yuk qabul qiluvchilar boʻyicha saralash, hujjatlarni rasmiylashtirish ;

v) reyslar boʻyicha komplektlarni shakllantirish, shu jumladan, konteyner va poddonlarga joylashtirish, komplektlarga ajratish ;

g) belgilangan muddatlarda qisqa vaqt saqlash ;

d) havo kemasiga olib borish va undan olib qaytishda transportda tashish uchun perrondagi yuklash-tushirish vositalariga ortish-tushirish ;

e) havo kemasiga transportda olib borish va olib qaytish ;

j) havo kemasiga yuklanishni nazorat qilish;

z) havo kemasiga/dan yuklash va tushirish uchun belgilanadi .

Tarif ishlov berilgan (yetkazilgan yoki joʻnatilayotgan) yukning har bir tonnasi, shu jumladan, aeroport hududida transport vositasidan tushirish, transport vositasiga yuklash uchun belgilanadi.

Toʻlov belgilangan tarif va ishlov berilgan yukning (yetkazilgan yoki joʻnatilayotgan) yukxatida koʻrsatilgan vazni asosida hisoblanadi .

25. Pochtaga ishlov berish tarifi yetkazilgan va joʻnatilayotgan pochtaga yer ustida ishlov berishda koʻrsatiladigan xizmatlar, shu jumladan :

a) vaznni oʻlchash va belgi qoʻyish ( markirovka );

b) omborda saralash, shu jumladan, yuk qabul qiluvchilar boʻyicha saralash, hujjatlarni rasmiylashtirish ;

v) reyslar boʻyicha komplektlarni shakllantirish, komplektlarga ajratish ;

g) belgilangan muddatlarda qisqa vaqt saqlash ;

d) havo kemasiga olib borish va undan olib qaytishda transportda tashish uchun perrondagi yuklash-tushirish vositalariga ortish-tushirish ;

e) havo kemasiga transportda olib borish va olib qaytish ;

j) havo kemasiga yuklanishni nazorat qilish;

z) havo kemasiga/dan yuklash va tushirish uchun belgilanadi .

Tarif ishlov berilgan (yetkazilgan yoki joʻnatilayotgan) pochtaning har bir tonnasi, shu jumladan, aeroport hududida transport vositasidan tushirish, transport vositasiga yuklash uchun belgilanadi.

Toʻlov belgilangan tarif va ishlov berilgan (yetkazilgan yoki joʻnatilayotgan) pochtaning pochta yukxatida koʻrsatilgan vazni asosida hisoblanadi .

26. Aviakompaniyalar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida yoʻlovchilarni roʻyxatga olish tizimidan foydalanish tarifi har bir uchib ketayotgan yoʻlovchi uchun belgilanadi .

Toʻlov uchib ketayotgan yoʻlovchilar soni va belgilangan tarif asosida hisoblanadi .

27. Teleskopik trapni taqdim etish tarifi bitta teleskopik trapning havo kemasiga har bir yetkazilishi uchun belgilanadi. Toʻlov yetkazib berishlar soni va belgilangan tarif asosida hisoblanadi .

28. Havo kemasiga texnik xizmat koʻrsatish reglament shakllari boʻyicha texnik xizmat koʻrsatish tarifi tranzit A-I shakli boʻyicha texnik xizmat koʻrsatish reglamentida belgilangan majburiy ishlar kompleksi boʻyicha yoki xizmat koʻrsatilayotgan havo kemasining turi va/yoki uchish massasiga koʻra shu kabi maqsadlar uchun moʻljallangan reglamentning boshqa shakllari boʻyicha havo kemalari parvozlariga muhandislik-aviatsiya xizmatlari koʻrsatilishi uchun belgilanadi (ekipaj yoki buyurtmachi talabnomasiga binoan amalga oshiriladigan qoʻshimcha ishlardan tashqari ).

Tarif havo kemasi turi boʻyicha va/yoki xizmat koʻrsatilayotgan havo kemasining maksimal uchish massasiga muvofiq havo kemasiga har bir xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi .

Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatish soni asosida hisoblanadi .

29. Havo kemasini qabul qilish va parvozga tayyorlashni taʼminlash tarifi havo kemasini qabul qilish va parvozga tayyorlashni taʼminlash boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlar, shu jumladan :

a) toʻxtab turish joyini tayyorlash va toʻxtab turish joyida havo kemasini qabul qilish ;

b) shassi gʻildiraklari ostiga toʻxtatish kolodkalarini oʻrnatish ;

v) toʻxtatish kolodkalarini yigʻib olish ;

g) havo kemasini yerga sim bilan ulash ;

d) havo kemasi bilan bogʻlanish moslamasi yoki perron va ekipaj kabinasi oʻrtasidagi radioaloqa orqali ekipaj bilan aloqa oʻrnatish ;

e) dvigatellar ishga tushirilishini nazorat qilish ;

j) havo kemasi harakatlanishiga ruxsat berish ;

z) havo kemasining toʻxtab turish joyidan chiqish harakatini nazorat qilish uchun belgilanadi .

Tarif havo kemasi turi boʻyicha va/yoki xizmat koʻrsatilayotgan havo kemasining maksimal uchish massasiga muvofiq havo kemasiga har bir xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi .

Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatishlar soni asosida hisoblanadi .

30. Havo kemasining ichini tozalash tarifi havo kemasi ichini tozalash texnologiyasida nazarda tutilgan kompleks ishlarni taʼminlash, shu jumladan :

a) chiqindilarni chiqarib tashlash ;

b) kreslolar suyanchigʻining choʻntaklari va yuqoridagi bagaj polkalaridan chiqindilarni chiqarib tashlash ;

v) yoʻlovchi kreslolari, ulardagi jihozlarni tozalash va tartibga keltirish, shu jumladan, xavfsizlik kamarlarini tekislash va pledlarni tarqatish ;

g) kreslolarning bosh qismi uchun bir martalik salfetkalarni almashtirish ;

d) pollarni tozalash, shu jumladan, ishni maxsus uskunalardan foydalangan holda (changyutgich) amalga oshirish ;

e) chiqindilarni chiqarib tashlash va yoʻq qilish uchun belgilanadi .

Tarif xizmat koʻrsatilayotgan havo kemasining maksimal uchish massasiga muvofiq har bir xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi .

Toʻlov xizmat koʻrsatish soni va belgilangan tarif asosida hisoblanadi .

Kreslolarning bosh qismi uchun bir martalik salfetkalar qiymati tarifga kiritilmaydi .

31. Meteotaʼminot tarifi Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro aviatsiyasining meteorologiya taʼminoti boʻyicha normativ hujjatlarda nazarda tutilgan hajmda aeroportlarda ekipajlarga meteorologiya maʼlumotini taqdim etish uchun belgilanadi .

Tarif xizmat koʻrsatilayotgan havo kemasining maksimal uchish massasiga muvofiq har bir uchish-qoʻnish uchun belgilanadi .

Toʻlov belgilangan tarif va uchish-qoʻnishlar soni asosida hisoblanadi .

32. Parvozoldi maʼlumot byulletenini (PMB) taqdim etish tarifi havo kemasi ekipajlariga parvozlarni yer usti aeronavigatsiya maʼlumotlari bilan taʼminlash, shu jumladan, aerodromlar va havo trassalari boʻyicha aeronavigatsiya maʼlumotlarini hamda aeronavigatsiya vaziyatidagi oʻzgarishlarni shakllantirish va taqdim etish (shartnoma asosida yoki havo kemasi ekspluatanti talabnomasi boʻyicha) xizmatlarini koʻrsatish uchun belgilanadi .

Tarif ushbu aeroportdan havo kemasining har bir uchish-qoʻnishi uchun belgilanadi .

Toʻlov belgilangan tarif asosida mazkur aeroportdan havo kemalarining haqiqiy uchish-qoʻnish soni boʻyicha hisoblanadi .

33. Aviatsiya yoqilgʻi-moylash materiallari bilan taʼminlash tarifi havo kemalarini yoqilgʻi-moylash materiallari bilan taʼminlash boʻyicha kompleks xizmatlarni taqdim etish, shu jumladan :

a) yoqilgʻi-moylash materiallari bilan taʼminlashni tashkil etish ;

b) yoqilgʻi-moylash materiallarini saqlash ;

v) yoqilgʻi-moylash materiallari sifatini tahlil qilish ;

g) yoqilgʻi-moylash materiallarini qabul qilish va berish ;

d) havo kemalariga yoqilgʻi-moylash materiallarini quyish uchun xodimlar va texnik vositalarni taqdim etish ;

e) fuqaro aviatsiyasida qabul qilingan talab va qoidalarga hamda havo kemalarini yoqilgʻi bilan taʼminlash boʻyicha belgilangan xizmat koʻrsatish texnologiyasiga muvofiq boshqa xizmatlar uchun belgilanadi .

Tarif quyilgan yoqilgʻi-moylash materiallarining har bir tonnasi uchun belgilanadi .

Toʻlov belgilangan tarif va quyilgan yoqilgʻi-moylash materiallari miqdori (tonna) asosida hisoblanadi. Bir tonna yoqilgʻi-moylash materiallarining narxi alohida belgilanadi va ushbu tarifga kiritilmaydi .

34. Yoʻlovchilarga maxsus xizmat koʻrsatish boʻyicha xizmatlar tarifi ixtisoslashgan zonalar, sektorlar va yuqori qulayliklarga ega xonalar hamda alohida muhim shaxslar xonalari orqali uchib kelayotgan va ketayotgan yoʻlovchilarga aeroportning ichki texnologiyasiga binoan maxsus servis xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha xizmatlar uchun belgilanadi .

Tarif uchib kelayotgan yoki ketayotgan (belgilangan imtiyozlarni hisobga olgan holda) har bir yoʻlovchi uchun maxsus xizmat koʻrsatish sektorlari boʻyicha alohida belgilanadi .

Toʻlov ketayotgan yoki kelayotgan yoʻlovchilar soni va belgilangan tarif boʻyicha quyidagi tartibda hisoblanadi :

a) ikki yoshgacha boʻlgan bolalar uchun toʻlov olinmaydi ;

b) kattalar bilan birga boʻlgan ikki yoshdan oʻn ikki yoshgacha boʻlgan bolalar uchun toʻlov belgilangan tarifning 50 foizigacha miqdorida undiriladi;

v) kattalar bilan birga boʻlmagan ikki yoshdan oʻn ikki yoshgacha boʻlgan bolalar uchun toʻlov toʻliq tarif boʻyicha undiriladi ;

g) oʻn ikki yosh va undan katta yoshdagi yoʻlovchilar uchun belgilangan tarif boʻyicha undiriladi .

35. Nogironligi boʻlgan shaxslar aravachasini taqdim etish tarifi uchib ketishda havo kemasi trapigacha yoki uchib kelishda trapdan aerovokzaldan chiqishgacha jismoniy imkoniyatlari cheklangan yoʻlovchilarni kuzatib borish uchun belgilanadi .

Aeroport kuzatuvchisi bilan nogironligi boʻlgan shaxslar aravachasi faqatgina roʻyxatga olish joyidan tekshirish punktlari orqali havo kemasi trapigacha taqdim etiladi .

Nogironligi boʻlgan shaxslar aravachasida harakatlanadigan yoʻlovchilar uchun samolyotga chiqishda ustuvorlik huquqi taqdim etiladi .

Tarif bitta nogironligi boʻlgan shaxslar aravachasini bir marta taqdim etish uchun belgilanadi. Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatishlar soni boʻyicha hisoblanadi .

36. Immigratsiya nazorati boʻyicha xizmatlar tarifi maxsus texnik vositalar yordamida yoʻlovchilarning borishi belgilangan mamlakatga yoʻlovchilar kirishi qonuniyligining immigratsiya nazoratini amalga oshirish xizmati uchun belgilanadi .

Tarif har bir ketayotgan yoʻlovchi uchun belgilanadi. Toʻlov uchib ketayotgan yoʻlovchilar soni va belgilangan tarif asosida hisoblanadi .

Immigratsiya nazorati xizmati alohida shartnoma asosida taqdim etiladi .

37. Ekipajni yetkazish uchun transport taqdim etish tarifi ekipajni aeroport hududida havo kemasiga olib borish va havo kemasidan olib qaytish uchun xodimlar va transport vositalari bilan taʼminlash uchun belgilanadi .

Tarif ekipaj aʼzolari sonidan, foydalanilayotgan transport vositasi va havo kemasi turidan (markasidan) qatʼi nazar ekipajga har bir xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi .

Toʻlov belgilangan tarif va havo kemasining uchib kelishi yoki uchib ketishida transport vositalarini yetkazib berish soni boʻyicha hisoblanadi .

38. Ekipajni mehmonxonaga yetkazish uchun transport taqdim etish tarifi ekipajni aeroportdan tashqaridagi mehmonxonaga yetkazish uchun xodimlar va transport vositalarini taqdim etishda belgilanadi .

Tarif transport vositasi turidan qatʼi nazar ekipajga har bir xizmat koʻrsatish (mehmonxonaga yoki mehmonxonadan reysga yetkazish) uchun belgilanadi .

39. Havo kemasini qoʻriqlash tarifi havo kemasining turidan qatʼi nazar uni qoʻriqlashning har bir soati uchun belgilanadi .

Toʻlov belgilangan tarif va havo kemasini qoʻriqlash vaqti boʻyicha hisoblanadi, bunda soatning har qanday qismi koʻpayishga qarab toʻliq soatgacha yaxlitlanadi .

40. Havo kemalarini joylashtirish tarifi aerodromda havo kemalarini joylashtirishda toʻxtab turish joyini taqdim etish uchun belgilanadi .

Tarif havo kemasining maksimal uchish massasiga koʻra har bir sutka yoki uning bir qismi uchun belgilanadi .

Toʻlov belgilangan tarif va havo kemasi toʻxtab turgan sutkalar soni boʻyicha hisoblanadi, bunda sutkaning har qanday qismi butun sutkagacha koʻpayishga qarab yaxlitlanadi .

41. Havo kemasini shatakka olish tarifi, havo kemasi turidan qatʼi nazar, havo kemasini shatakka olishni taʼminlash boʻyicha kompleks xizmatlar va texnik vositalarni taqdim etish uchun belgilanadi .

Tarif, taqdim etilgan texnik vositalar turidan (markasidan) qatʼi nazar, har bir shatakka olish uchun belgilanadi. Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatish soni boʻyicha hisoblanadi .

42. Sanitariya uzellarida (hojatxonalar) xizmat koʻrsatish tarifi havo kemasi sanuzellarida (hojatxonalarida) xizmat koʻrsatish boʻyicha kompleks ishlarni taʼminlash, shu jumladan, havo kemasi turidan qatʼi nazar sanuzellarni (hojatxonalarni) oqizish (boʻshatish, tozalash, yuvish) va suv bilan toʻldirish, chiqindilarni chiqarib tashlash va utilizatsiya qilish uchun belgilanadi .

Tarif har bir havo kemasiga xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi. Toʻlov belgilangan tarif boʻyicha hisoblanadi.

43. Ichimlik suvi bilan taʼminlash tarifi havo kemasiga ichimlik suvi quyishni taʼminlash boʻyicha xizmatlar kompleksini taqdim etish uchun belgilanadi .

Tarif bitta havo kemasiga xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi .

Toʻlov belgilangan tarif boʻyicha hisoblanadi .

44. Elektr energiyasini yetkazish tarifi, havo kemasi turidan qatʼi nazar, havo kemasiga elektr energiyasini yetkazib berishni taʼminlash boʻyicha xizmatlar kompleksini taqdim etish uchun belgilanadi .

Tarif elektr taʼminot manbai turidan qatʼi nazar havo kemasiga elektr energiya yetkazishning har bir daqiqasi uchun belgilanadi .

Toʻlov belgilangan tarif va elektr energiyasini yetkazish vaqti asosida hisoblanadi .

45. Havo haroratini saqlash (isitish) tarifi, havo kemasi turidan qatʼi nazar, havo kemasining harorati saqlanishini (isitish) taʼminlash boʻyicha xizmatlar kompleksini taqdim etish uchun belgilanadi .

Tarif havo haroratini saqlashning har bir daqiqasi uchun belgilanadi .

Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatish vaqtining miqdori boʻyicha hisoblanadi .

46. Havo kemalarini texnik vositalardan foydalangan holda tashqaridan qor va muzdan tozalash tarifi havo kemasini tashqaridan tozalashni taʼminlash boʻyicha xizmatlar kompleksini taqdim etish uchun belgilanadi .

Tarif havo kemasining maksimal uchish massasiga koʻra havo kemasiga har bir xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi .

Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatishlar soni boʻyicha hisoblanadi .

Maxsus suyuqlikning xizmat koʻrsatish vaqtida alohida belgilangan narxi ushbu tarifga kiritilmaydi .

47. Aviadvigatellarga moy quyish (toʻkish) tarifi havo kemasi turidan qatʼi nazar xizmatlar kompleksini taqdim etish uchun belgilanadi .

Tarif havo kemasiga har bir xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi. Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatishlar soni boʻyicha hisoblanadi. Moyning xizmat koʻrsatish vaqtida alohida belgilangan narxi ushbu tarifga kiritilmaydi .

48. Tizimni kislorod bilan taʼminlash tarifi, havo kemasi turidan qatʼi nazar, havo kemasi tizimini kislorod bilan taʼminlash boʻyicha xizmatlar kompleksini taqdim etish uchun belgilanadi .

Tarif havo kemasiga har bir xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi. Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatishlar soni boʻyicha hisoblanadi .

49. Tizimni azot yoki siqilgan havo bilan taʼminlash tarifi, havo kemasi turidan qatʼi nazar, havo kemasi tizimini azot yoki siqilgan havo bilan taʼminlash boʻyicha xizmatlar kompleksini taqdim etish uchun belgilanadi .

Tarif havo kemasiga har bir xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi. Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatishlar soni boʻyicha hisoblanadi .

50. Aviadvigatellarning maxsus uskuna yordamida havo orqali ishga tushirilishini taʼminlash tarifi, havo kemasi turidan qatʼi nazar, aviadvigatellarning maxsus uskuna yordamida havo orqali ishga tushirilishini taʼminlash boʻyicha ishlar kompleksini taqdim etish uchun belgilanadi .

Tarif havo kemasiga har bir xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi. Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatishlar soni boʻyicha hisoblanadi .

51. Havo kemalariga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha qoʻshimcha ishlarni bajarish uchun xodimlar bilan taʼminlash tarifi mutaxassisliklar va malaka darajalari boʻyicha taqdim etilgan har bir ishchi uchun belgilanadi .

Tarif bir nafar ishchining bir kishi/soati uchun belgilanadi .

Toʻlov belgilangan tarif va mutaxassisning ish vaqti boʻyicha havo kemasiga har bir xizmat koʻrsatish uchun hisoblanadi .

Havo kemasiga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha qoʻshimcha ishlarni bajarish vaqtida taqdim etilgan materiallarning amaldagi qonunchilikka binoan alohida belgilangan narxi ushbu tarifga kiritilmaydi .

52. Avtonarvon, avtokranni taqdim etish tarifi havo kemasiga xizmat koʻrsatish uchun avtonarvon, avtokran yoki boshqa shu kabi koʻtaruvchi uskunalarni taqdim etish uchun belgilanadi .

Tarif har bir transport vositasini taqdim etish uchun belgilanadi. Toʻlov belgilangan tarif va taqdim etilgan transport yoki texnik vositalar soni boʻyicha hisoblanadi .

53. Havo kemasini kuzatib boruvchi transport vositasini taqdim etish tarifi ekipajning talabnomasi boʻyicha yoki qonunchilik hujjatlariga muvofiq havo kemasini kuzatib boruvchi mashinaning har bir taqdim etilishi uchun belgilanadi .

Toʻlov belgilangan tarif va kuzatib borishlar soni boʻyicha hisoblanadi .

54. Tez yordam mashinasini taqdim etish tarifi havo kemasiga tez yordam mashinasining har bir yetkazilishi uchun belgilanadi. Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatishlar soni boʻyicha hisoblanadi .

55. Nogironligi boʻlgan shaxslar uchun transport vositasini (avtolift) taqdim etish tarifi bitta nogironligi boʻlgan shaxslar mashinasining havo kemasiga har bir yetkazilishi uchun belgilanadi .

Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatishlar soni boʻyicha hisoblanadi. Nogironligi boʻlgan shaxsning havo kemasidan/gacha bosgan yoʻli ushbu tarifga kiritilmaydi .

56. Aeroportning ish reglamentini uzaytirish yigʻimi aeroportning eʼlon qilingan va tasdiqlangan ish reglamenti doirasidan chetga chiqishlar sababli yuzaga kelgan hollarda mahalliy vaqt boʻyicha belgilangan renglamentdan ortiq vaqt davomida havo kemasi ekspluatantlariga xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi .

Havo kemasini qabul qilish uchun aeroportning ish reglamentini uzaytirish toʻgʻrisidagi talabnoma havo kemasi ekspluatanti tomonidan havo kemasining kelish va unga xizmat koʻrsatish vaqtini, uchib ketish uchun esa, havo kemasining aerodrom hududidan uchib ketish vaqtini hisobga olgan holda aeroport ishlab chiqarish dispetcherlik xizmatiga beriladi .

Yigʻim havo kemasiga xizmat koʻrsatish maqsadida aeroportning ish reglamenti uzaytirilgan vaqt uchun yer ustida koʻrsatiladigan kompleks xizmatlar summasining 10 foizigacha miqdorida undiriladi, bundan aviatsiya yoqilgʻisi mustasno .

Aeroport ish reglamentini uzaytirish vaqti uchun toʻlov havo kemasi ekspluatanti tomonidan belgilangan tarif boʻyicha amalga oshiriladi. Aeroport ish reglamenti 30 daqiqagacha uzaytirilgani uchun yigʻim olinmaydi .

57. Slotlarni buzganlik uchun yigʻim muntazam yoʻlovchi reysi havo kemasi slotni buzgan holda qoʻnishi uchun belgilanadi va undiriladi (+/- 40 daqiqagacha ruxsat berilgan holda). Slot fors-major va meteorologiya sharoiti sababli majburan buzilgan boʻlsa, yigʻim undirilmaydi .

58. Havo kemasini bort taomlari bilan taʼminlash tarifi havo kemasi turlari boʻyicha havo kemasini bort taomlari bilan taʼminlash, shu jumladan :

a) idish-tovoqlar va yechib olinadigan uskunalarni qabul qilish va havo kemasi bortidan tushirish, ularni transport vositalariga ortish, bort taomlari kompleksiga yetkazish va tushirish ;

b) chiqindilarni yoʻq qilish, idish-tovoqlar va yechib olinadigan uskunalarga sanitariya ishlovini berish ;

v) bort taomlari kompleksida transport vositalariga bort taomlarini ortish, bort taomlarini havo kemasiga yetkazish ;

g) bort taomlarini topshirish va havo kemasi bortiga olib chiqish uchun belgilanadi .

Tarif har bir uchish-qoʻnish uchun belgilanadi. Toʻlov belgilangan tarif va uchish-qoʻnish soni boʻyicha hisoblanadi .

2-§. Yer usti xizmatlarini koʻrsatish uchun aeroport yigʻim va tariflarini undirish

59. Havo kemalariga xizmat koʻrsatish uchun yigʻimlar aeroportlar tomonidan havo kemalari ekspluatantlari yoki ular tomonidan vakolat berilgan vakillar bilan tuzilgan shartnomalar asosida undiriladi .

60. Havo kemasi perronga qaytishi chogʻida xizmat koʻrsatilganda, yuklanish hajmi jismonan oʻzgarmasligi sharti bilan, xizmat koʻrsatish uchun qoʻshimcha toʻlov undirilmaydi .

61. Havo kemasi meteosharoitlar, texnik sabablarga koʻra (tijorat maqsadlarisiz) zaxira aerodromga (aeroportlarga) qoʻnishni amalga oshirganda :

yoʻlovchilarga xizmat koʻrsatish tarifi narxlarning amaldagi meʼyoridan 50 foiz miqdorida undiriladi ;

aerovokzaldan foydalanish yigʻimi va yoʻlovchilar xavfsizligi yigʻimi undirilmaydi .

62. Aeroportlarda havo kemalariga quyiladigan yoqilgʻi va boshqa yoqilgʻi-moylash materiallarining narxi reysni bajarish sanasida amal qilgan narxlar asosida belgilanadi .

63. Havo kemalari toʻxtash joyida meʼyordan ortiq turishi va aeroportning ish reglamenti buzilishi uchun yigʻim havo kemasining aeroportdan (aerodromda) uchib ketishi (toʻxtab turishi) kechiktirilgan vaqti uchun quyidagi hollarda undirilmaydi :

a) meteosharoitlar boʻyicha uchib ketishlar kechiktirilganda yoki uchib ketish aeroportiga qaytib qoʻnishda yoxud keyingi qoʻnish punktiga qadar parvoz yoʻnalishi boʻyicha qoʻnishda ;

b) aeroportning aybi bilan uchib ketishlar kechiktirilganda ;

v) yoqilgʻi-moylash materiallarining yoʻqligi tufayli uchib ketishlar kechiktirilganda ;

g) fuqaro aviatsiyasi faoliyatiga noqonuniy aralashuv harakati bilan bogʻliq favqulodda vaziyat sababli havo kemasi majburiy ravishda qoʻnganda yoki uchib ketish kechiktirilganda .

64. Jadvaldan tashqari (charter) reysni bajarish chogʻida uchish-qoʻnishni taʼminlash yigʻimining 25 foizgacha koʻpaytiriladi .

Ketma-ket bajariladigan jadvaldan tashqari (charter) parvozlarini (oyiga kamida 4 ta reys) amalga oshiruvchi yoʻlovchi va yuk tashish reyslaridan “R” shakli tasdiqlangunga qadar charter yigʻimi undirilmaydi .

3-§. Yer usti xizmatlarini koʻrsatish uchun aeroport yigʻimlariga pasayuvchi koeffitsiyentlarni qoʻllash

65. Aeroportlar havo kemalariga yer usti xizmatlarini koʻrsatish uchun pasayuvchi koeffitsiyentlar qoʻllanilgan toʻlovni muayyan davr davomida, vaqtincha asosda undirish huquqiga ega .

Bunda, pasayuvchi koeffitsiyentni qoʻllash havo kemalarining barcha ekspluatantlari uchun bir xil shartlarda amalga oshiriladi .

66. Oʻrnatilgan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilmagan yer usti xizmatlarini koʻrsatish yigʻimlari, tariflarini undirishga, pasayuvchi koeffitsiyentlar, moddiy-texnik resurslar narxlarini qoʻllashga yoʻl qoʻyilmaydi .

4-§. Yigʻimlardan ozod etish

67. Tabiiy va texnogen xususiyatdagi favqulodda vaziyatlar yuzaga kelganda qidiruv-qutqaruv ishlarida, insonparvarlik yordamini koʻrsatishda ishtirok etayotgan havo kemalari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining havo kemalari aeroport yigʻimlaridan ozod etiladi, bundan aviatsiya yoqilgʻisi narxi mustasno .

68. Aerovokzaldan foydalanish yigʻimi qoʻllanilganda yoʻlovchilarning quyidagi toifalari toʻlovdan ozod etiladi :

aeroportlarda chiptasida “stop-over” (majburiy toʻxtash) yoʻqligini anglatuvchi belgi qoʻyilgan, yigirma toʻrt soatgacha eng yaqin tutashuvni kutayotgan tranzit yoʻlovchilar ;

diplomatik kuryerlar .

3-bob. Aeronavigatsiya yigʻim va tariflari

1-§. Aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish yigʻimini shakllantirish

69. Aeronavigatsiya yigʻimlari Oʻzbekiston Respublikasi havo hududidan tranzit foydalanish chogʻida marshrutda aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish va aerodrom hududida (yaqinlashish va uchish/qoʻnishni taʼminlash uchun aeronavigatsiya yigʻimi) aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish uchun belgilanadi .

Oʻzbekiston Respublikasi havo hududidan tranzit foydalanish chogʻida marshrutda va Oʻzbekiston Respublikasi aerodromlariga qoʻnish amalga oshirilganda marshrutda (yaqinlashishda) aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish yigʻimi Yevropa aeronavigatsiya xavfsizligini taʼminlash tashkilotining (EUROCONTROL) hisob-kitob tizimi boʻyicha belgilanadi .

Aeronavigatsiya xizmatlari uchun yigʻim miqdori havo kemasining vazn omiliga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi havo hududiga kirish nuqtasi va havo hududidan chiqish nuqtasi orasidagi ortodromik masofaning 100 kilometri uchun belgilanib, ichki va xalqaro parvozlar uchun tabaqalashgan tarzda ikki oʻnlik belgisigacha yaxlitlanadi .

Oʻzbekiston Respublikasi aerodromlariga qoʻnish amalga oshirilganda marshrutda (yaqinlashishda) aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish yigʻimini belgilash chogʻida masofa Oʻzbekiston Respublikasi aerodromlarida har bir uchish va har bir qoʻnish uchun 20 kilometrga qisqartiriladi .

70. Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashgan aeroportlarga/dan amalga oshiriladigan har qanday parvozlarda uchish/qoʻnishni taʼminlash uchun aeronavigatsiya yigʻimi Oʻzbekiston Respublikasi aerodromlariga uchish/qoʻnishni taʼminlashda aeronavigatsiya xizmatlari tarifini havo kemasining maksimal uchish massasiga koʻpaytirish yoʻli bilan aniqlanadi .

71. Maxsus aviatsiya ishlarini bajarish chogʻida havo kemalariga aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish yigʻimi masofaga qarab amalga oshiriladi. Operativ nuqtalarda ishlash chogʻida aeronavigatsiya xizmatlari uchun yigʻim ushbu operativ nuqtaga/dan birinchi qoʻnish va soʻnggi uchish uchun undiriladi .

Yoʻnalish boʻyicha masofa tasdiqlangan havo trassalari va mahalliy havo yoʻli trassalari roʻyxatiga muvofiq belgilanadi. Parvoz yoʻnalishi tasdiqlangan trassa yoki mahalliy havo yoʻli trassasidan tashqarida boʻlsa, masofa faktori havo kemasining kreyser tezligi va parvoz vaqtiga bogʻliq boʻladi.

72. Oʻquv mashgʻuloti parvozlari chogʻida har bir uchish/qoʻnish uchun toʻlov toʻliq uchish-qoʻnishga aeronavigatsiya xizmatlari tarifining 20 foizi miqdorida belgilanadi. Toʻlov birinchi uchish va oxirgi qoʻnish uchun amalga oshiriladi.

73. Parvoz rejasiga (flayt-plan) va havodagi harakatga xizmat koʻrsatish maʼlumotlariga ishlov berish tarifi ushbu aeroportdan uchib ketayotgan reyslar uchun havo kemasi ekipaji murojaat qilgandagina belgilanadi .

Toʻlov ushbu reys boʻyicha ishlov berilgan parvoz rejalari (flayt-plan) miqdoridan qatʼi nazar havo kemasi ekspluatanti murojaatiga koʻra parvoz rejasi (flayt-plan) uchun belgilangan tarif boʻyicha aniqlanadi .

74. Havodagi harakatga xizmat koʻrsatish bilan bogʻliq barcha maʼlumotlar tarifi havo kemasi ekipaji murojaat qilsagina, havo kemasining parvoz yoʻnalishi boʻyicha belgilanadi .

Toʻlov havo kemasi ekspluatanti murojaatiga koʻra ushbu reys boʻyicha havodagi harakatga xizmat koʻrsatish maʼlumotlari miqdoridan qatʼi nazar havodagi harakatga xizmat koʻrsatish maʼlumoti uchun belgilangan tarif boʻyicha aniqlanadi .

2-§. Aeronavigatsiya yigʻimlarini undirish

75. Aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish yigʻimi mulkchilik shakli, davlatga mansubligi, idoraviy boʻysunishidan qatʼi nazar havo kemalarining barcha ekspluatantlaridan ular tomonidan ichki va xalqaro havo yoʻnalishlarida muntazam va nomuntazam parvozlar amalga oshirilganda Oʻzbekiston Respublikasining havo hududida aeronavigatsiya xizmatlarini taqdim etish uchun undiriladi, bundan ushbu Qoidalarning 80 va 81-bandlarida koʻrsatilgan parvozlar toifalari mustasno .

76. Oʻzbekiston Respublikasi havo hududidan tranzit foydalanish chogʻida yoʻnalishda aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish yigʻimlarini undirish Oʻzbekiston Respublikasida havodagi harakatga xizmat koʻrsatishni taʼminlash boʻyicha vakolatli organ va Yevropa aeronavigatsiya xavfsizligini taʼminlash tashkiloti (EUROCONTROL) oʻrtasida tuzilgan kelishuv asosida amalga oshiriladi.

77. Aerodrom hududida aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish yigʻimlari tariflar boʻyicha havo kemasi ekspluatantlari yoki ular tomonidan vakolat berilgan vakillar bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri ikki tomonlama shartnomalar asosida undiriladi. Shartnoma boʻlmaganda, aeronavigatsiya yigʻimlari “A” shakl asosida xizmat koʻrsatish vaqtida amal qilayotgan tariflar boʻyicha undiriladi .

3-§. Aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish tariflariga pasayuvchi koeffitsiyentlarni qoʻllash

78. Oʻzbekiston Respublikasi rezident aviakompaniyalari aviatashuvlar bozorida faoliyat yuritishi uchun qulay shart-sharoitlarni yaratish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasida havodagi harakatga xizmat koʻrsatishni taʼminlash boʻyicha vakolatli organ aeronavigatsiya xizmatlari uchun belgilangan tariflarga nisbatan pasayuvchi koeffitsiyentlarni qoʻllash huquqiga ega boʻlib, bunda havo kemasi parvozlarining takroriyligi (chastotasi) va muntazamligi mezon sifatida hisoblanadi.

79. Pasayuvchi koeffitsiyentlarni qoʻllagan holda aviakompaniyalarga taqdim etiladigan tariflar vaqtincha asosda, muayyan davrga belgilanadi .

4-§. Yigʻimlardan ozod etish

80. Tabiiy va texnogen xususiyatdagi favqulodda vaziyatlar yuzaga kelgan hollarda qidiruv-qutqaruv ishlarida, insonparvarlik yordamini koʻrsatishda ishtirok etayotgan havo kemalari, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining havo kemalari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish yigʻimlaridan ozod etiladi .

81. Marshrutda aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish yigʻimlaridan parvozlarning quyidagi toifalari ozod etiladi :

sirkulyar parvozlar ;

maksimal sertifikatlangan ogʻirligi 2,0 tonnadan kam boʻlgan havo kemalarida bajarilgan parvozlar ;

davlat rahbarlari va hukumat rahbarlarining rasmiy missiyalari uchun foydalaniladigan parvozlar. Barcha holatlarda bu parvozlar rejasida reysning tegishli maqomi ― Davlat rahbari (STS/HEAD) koʻrinishida qayd etilishi lozim .

4-bob. Yakuniy qoidalar

82. Mazkur Qoidalar talablarini buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi .

83. Ushbu Qoidalar Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

Vazir E. GANIYEV

Moliya vaziri T. ISHMETOV

Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi raisi N. SHARIPOV

Savdo-sanoat palatasi raisi A. IKRAMOV

Toshkent sh.,

2020-yil 1-may,

2020-yil 15-aprel

2020-yil 1-aprel

2020-yil 26-mart

9-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 13.06.2020-y., 10/20/3244/0781-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son )

lex.uz