UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 20-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 20 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 июня 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 June 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Ўзбекистон Республикасида «Яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, иқтисодиётда хуфиёна айланмани янада қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидаги устувор йўналишларни назарда тутувчи «Яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин:

иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартиришга қаратилган таркибий ўзгаришларни амалга ошириш;

иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларида рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва маркировкалаш;

иқтисодиётда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажмини ошириш;

банк хизматларининг оммабоплигини ошириш;

«яширин иқтисодиёт» субъектларини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш;

ташқи савдода «яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш бўйича самарали тизимни жорий этиш;

«яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил қилиш.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июндаги 394-сон қарорига ИЛОВА

«Яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича

Т/р Тадбир номи Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Ижро учун мас ъ ул вазирлик ва идоралар I. Иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартиришга қаратилган таркибий ўзгаришларни амалга ошириш 1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари тузилмасини «яширин иқтисодиёт » ни қисқартириш нуқтаи назаридан такомиллаштириш. 1. Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг мавжуд таркибий бўлинма таркибида тасдиқланган штат бирлиги доирасида қуйидаги бўлимларни ташкил этишни назарда тутувчи асослантирилган таклифлар тайёрлаш: жисмоний шахсларнинг даромадларини деклaрация асосида солиққа тортиш бўлими; электрон савдони солиққа тортиш бўлими; «яширин иқтисодиёт » ни қисқартириш ва халқаро иқтисодий интеграция бўлими. 2. Таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. 2020 йил 1 октябрь Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов) 2. Қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш ва қайтариш тизимини такомиллаштириш. 1. Қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ва қайтариш ҳуқуқи қўшилган қиймат солиғи тўловчисининг гувоҳномаси мавжудлиги ва ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш шарти билан тақдим этишни назарда тутган ҳолда, қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2020 йил 1 сентябрь Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов) 3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тузилмасини «яширин иқтисодиёт » ни қисқартириш нуқтаи назаридан такомиллаштириш. 1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси таркибида тасдиқланган штат бирликлари доирасида: яширин ва ноқонуний фаолиятни баҳолаш мақсадида энг яхши амалиётларни жорий этиш учун бўлинмаларни ташкил этиш; иқтисодий фаолият турлари бўйича ҳақиқий иш вақтини статистик ҳисобга олиш ва яширин ишсизликни баҳолашни жорий этиш; ходимларнинг ушбу соҳадаги касбий малакасини ошириш мақсадида курсларни ташкил этиш. 2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тузилмасига ўзгартириш киритиш юзасидан ички норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. 2020 йил 1 сентябрь Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) 4. «Яширин иқтисодиёт»га қарши курашиш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 1. Халқаро ташкилотлар (Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва бошқалар) экспертларини жалб қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиётида «яширин иқтисодиёт»ни баҳолаш ва ҳисоблаш бўйича тавсиявий услубий қўлланма ишлаб чиқиш. 2. Иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳалари кесимида яширин иқтисодиёт кўламини аниқлаш методологиясини қабул қилиш. 3. « Яширин иқтисодиёт » ни шакллантирувчи ва унинг кўламини кенгайтирувчи асосий омилларни аниқлаш. 4. Ҳудудларда ишлаб чиқарувчилар ўртасида ижтимоий сўровномалар ўтказиш. 5. Амалга оширилган таҳлил ва ўрганишлар натижаси бўйича иқтисодиётда «яширин иқтисодиёт» улушини баҳолаш. 6. Баҳолаш якунлари бўйича 2021 — 2023 йилларда «яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш ва унга қарши курашишнинг таъсирчан чораларини назарда тутувчи комплекс дастурни ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2021 йил 1 март 2021 йил 1 апрель 2021 йил 1 май Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Марказий банк (М. Нормуратов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар II. Иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларида рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва маркировкалаш 5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармони билан тасдиқланган нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш графиги ижросини таъминлаш. 1. Республиканинг барча тадбиркорлик субъектларини онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими билан босқичма-босқич қамраб олиш. 2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда олис, етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари рўйхатини тасдиқлаб, кейинги назорат учун Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиб бориш. 3. Алкоголь, тамаки, дори воситалари, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ савдоси билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларни тўлиқ онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса ўрнатиш ишларини якунлаш чораларини кўриш. 4. 2019 йил якунлари билан тақдим этилган молиявий ҳисоботларда йиллик обороти 5,0 миллиард сўмдан ошган тадбиркорлик субъектларини аниқлаштириб, хўжалик юритувчи субъектларга онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса ўрнатиш чораларини кўриш. 5. 2020 йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) юз миллион сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган хўжалик юритувчи субъектларни ушбу тизимга ўтказиш. 6. Қолган тадбиркорлик субъектларига онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланиш афзалликлари ва қулайликлари бўйича кенг тушунтириш ишларини олиб бориш орқали уларни ихтиёрий равишда тизимда иштирокини ташкил қилиш. 202 0 йил давомида 2020 йил 1 июль , кейинчалик ҳар йили 20 январга қадар 2020 йил 15 июль 2020 йил 1 сентябрь 2020 йил 25 декабрь йил давомида Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов) 6. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 944-сон қарорига мувофиқ алкоголь ва тамаки маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш бўйича тажриба лойиҳасини якунига етказиш. 1. Идентификация воситалари билан марк?ровкалаш ва келгусида кузатиладиган маҳсулотлар рўйхатини босқичма-босқич кенгайтириш, бунда: биринчи босқичда — тажриба тариқасида тамаки ва алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш тизимини татбиқ этиш; иккинчи босқичда — биринчи босқичдаги тажриба лойиҳалари натижаларига кўра дори воситалари ва тиббий буюмларни маркировкалаш тизими билан қамраб олиш. 2. Тажриба лойиҳасининг натижалари юзасидан якуний ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2020 йил давомида 2020 йил 1 5 сентябрь 2020 йил 1 декабрь 2020 йил 31 декабрь Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов) 7. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ноқонуний фаолиятини қисқартириш механизмларини ишлаб чиқиш. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ноқонуний фаолиятини қисқартириш механизмларини жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритиш. 2020 йил 1 сентябрь Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар 8. Интернет-савдо (электрон тижорат) соҳасидаги субъектларни аниқлаш тартибини такомиллаштириш, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашни ҳисобга олган ҳолда, солиққа тортиш механизмини ишлаб чиқиш. Интернет-савдо (электрон тижорат) соҳасидаги субъектларни аниқлаш тартибини такомиллаштириш, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашни ҳисобга олган ҳолда, солиққа тортиш механизмини ишлаб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 2020 йил 1 сентябрь Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов) 9. Ўзбекистон Республикасида ягона электрон билет тизимини жорий этиш. Ўзбекистон Республикасида ягона электрон билет тизимини жорий этиш ва назорат механизмини назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Махкамасига киритиш. Бунда концерт-томоша фаолиятига маълумотларни реал вақт режимида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиб бориладиган электрон билет тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратиш. 2020 йил 1 октябрь Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов) 10. Барча кадастр ҳужжатларини рақамлаштириш, миллий геоахборот тизимини жорий этиш ҳамда «Давергеодезкадастр» қўмитаси ва Қурилиш вазирлигининг маълумотлар базаларини интеграциялаштириш. Ўзбекистон Республикасида барча кадастр ҳужжатларини рақамлаштириш, миллий геоахборот тизимини жорий этиш, ҳамда «Давергеодезкадастр» қўмитаси ва Қурилиш вазирлигининг маълумотлар базаларини интеграциялаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2020 йил 1 август «Давергеодезкадастр» қўмитаси (А. Абдуллаев), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов) 11. Солиқ текширувларининг самарадорлиги ва сифатини назорат қилувчи «Case management system» (CMS) тизимини жорий этиш ҳамда давлат солиқ хизмати ходимларини ўқитиш. «Case management system» (CMS) тизимини жорий этиш ҳамда Жаҳон банкининг техник кўмаги ёрдамида давлат солиқ хизмати ходимларини ўқитиш бўйича ички идоравий ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш . 2020 йил 1 декабрь Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) , Молия вазирлиги (Т. Ишметов) I II . Иқтисодиётда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажмини ошириш 12. «Humo» ва «Uzcard» тўлов тизимларини интеграциялаштириш. Мавжуд тўлов тизимлари инфратузилмасидан (тўлов терминаллари, банкоматлар, инфокиосклар) иккала тизим фойдаланувчилари учун муқобил фойдаланиш имкониятини яратиш. 2020 йил давомида Марказий банк (М. Нурмуратов) 13. «QR» код орқали амалга ошириладиган тўловларнинг оммабоплигини ошириш ва кўламини кенгайтириш. 1. Савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларига «QR» кодларни шакллантириб бориш ҳамда 2020 йил якуни бўйича махсус кодлар сонини 3 200 тадан 50 000 га етказиш. 2. «QR» код тизими орқали тўловлар амалга оширилишини жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиб бориш. 2020 йил давомида Марказий банк (М. Нурмуратов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов) 14. Тўлов тизими субъектлари бўлган тўлов агентлари томонидан ўз депозит маблағлари доирасида мижозларнинг банк карталарини нақд пул билан тўлдириш имконини берувчи механизмни жорий қилиш. Агентлик шартномаси асосида тўлов агентлари томонидан мижозларга очилган виртуал карталарни базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдоригача тўлдириш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан ошган тақдирда, мижозни ички назорат қоидаларига мувофиқ идентификациялаш амалиётини ишлаб чиқиш. 2020 йил 1 октябрь Марказий банк (М. Нурмуратов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов) 15. Республика бўйича тезкор тўлов тизимларидан фойдаланиш оммабоплигини ошириш чораларини кўриш. 1. Мамлакатда B2B (хўжалик субъектларидан хўжалик субъектларига) тўловларини узлуксиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тизимига ўтказиш. 2. Мазкур тизимнинг самарали ишлашини йўлга қўйиш ҳамда ундан хўжалик субъектлари томонидан фойдаланиш кўламини кенгайтириб бориш. 2020 йил давомида Марказий банк (М. Нурмуратов), тижорат банклари 16. Мол-мулк (кўчмас мулк ва транспорт воситалари) олди-сотдисини амалга оширишда замонавий банк хизматларидан фойдаланиш. Мол-мулк (кўчмас мулк ва транспорт воситалари) бўйича томонлар ўртасидаги олди-сотди шартномаларни нотариал идоралар орқали расмийлаштиришда ўзаро ҳисоб-китобларни замонавий банк хизматларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тизимини жорий қилиш бўйича таклиф ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2020 йил 1 август Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Марказий банк (М. Нурмуратов) IV. Банк хизматларининг оммабоплигини ошириш 17. Аҳоли учун истеъмол кредитларини ажратиш тартибини янада соддалаштириш ва такомиллаштириш. 1. «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзг?ртириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тайёрлаш: хорижда ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган ёки реализация қилинадиган товарларни ҳамда иккиламчи бозордан автомобиллар, шу жумладан жисмоний шахслардан сотиб олиш учун кредит ташкилотлари томонидан молиявий истеъмол кредитларини ажратишга рухсат бериш; аҳолининг даромадлар манбаларини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш. 2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2021 йил 31 сентябрь Марказий банк (М. Нурмуратов) 18. Молиявий хизматлар кўрсатувчи муқобил ташкилотларни ривожлантириш. 1. Жаҳон банкининг таклифлари асосида микромолиялашнинг янги турлари ва иштирокчиларини инобатга олган ҳолда, «Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2020 йил 1 ноябрь Марказий банк (М. Нурмуратов) 19. Банк хизматлари қамрови ва оммабоплигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Жаҳон банки билан биргаликда молиявий оммабопликни ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2020 йил 1 ноябрь Марказий банк (М. Нормуратов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) V. «Яширин иқтисодиёт» субъектларини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш, ташқи савдода «яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш бўйича самарали тизимни жорий этиш ҳамда бу борада кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил қилиш 20. «Яширин иқтисодиёт» субъектларини аниқлаш механизмини такомиллаштириш. «Яширин иқтисодиёт» субъектларини аниқлаш механизмини такомиллаштириш, шу жумладан жамоатчилик назорати механизмларини жорий қилиш ва уларни амалга оширувчи шахсларни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига келишилган таклиф киритиш. 2020 йил 1 октябрь Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 21. Ташқи савдода «яширин иқтисодиёт»нинг ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва қисқартириш бўйича амалий таклифлар ҳамда самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. Ташқи савдода яширин иқтисодиётнинг ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва уни самарали қисқартириш бўйича амалий таклифлар ҳамда чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2020 йил 1 август Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов) 22. Республикада ноқонуний фаолият юритаётган йўловчи ва юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларни расмийлаштириш учун соддалаштирилган лицензия бериш тизимини яратиш. «UzTrans» ягона интерактив ахборот тизимида ташувчилар фаолиятини мониторинг ва назорат қилишнинг замонавий усулларини қўллашни ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига: юк ташишни амалга оширишнинг бошланиши тўғрисида хабардор қилиш ва юкларни халқаро ташишни амалга оширувчи транспорт воситаларини «онлайн» рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этиш орқали автомобиль транспортида юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишни амалга ошириш; жисмоний шахсларга автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқини бериш бўйича таклифларни киритиш. 2020 йил 1 август Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) 23. Республикада «яширин иқтисодиёт»улушини қисқартириш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда уларнинг натижасида иқтисодиётга етказилаётган зарарлар тўғрисида кенг тарғибот ишларини амалга ошириш. 1. Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан «яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириб бориш. 2. Оммавий ахборот воситалари орқали «яширин иқтисодиёт» натижасида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларига етказилаётган зарар тўғрисида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш. 2020 йил давомида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 20 июнь,

394-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2020 й., 09/20/394/0784)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

“YOʻL XARITASI”

Oʻzbekiston Respublikasida “Yashirin iqtisodiyot” ulushini qisqartirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha harakatlar strategiyasini “Ilm, maʼrifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili”da amalga oshirishga oid Davlat dasturi toʻgʻrisida” 2020-yil 2-martdagi PF-5953-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, iqtisodiyotda xufiyona aylanmani yanada qisqartirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagi ustuvor yoʻnalishlarni nazarda tutuvchi “Yashirin iqtisodiyot” ulushini qisqartirish chora-tadbirlarini amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

iqtisodiyotda xufiyona aylanmani qisqartirishga qaratilgan tarkibiy oʻzgarishlarni amalga oshirish;

iqtisodiyot sohalari va tarmoqlarida raqamli texnologiyalarni keng joriy etish va markirovkalash;

iqtisodiyotda naqd pulsiz hisob-kitoblar hajmini oshirish;

bank xizmatlarining ommabopligini oshirish;

“yashirin iqtisodiyot” subyektlarini aniqlash mexanizmlarini takomillashtirish;

tashqi savdoda “yashirin iqtisodiyot” ulushini qisqartirish boʻyicha samarali tizimni joriy etish;

“yashirin iqtisodiyot” ulushini qisqartirish boʻyicha keng targʻibot-tashviqot ishlarini tashkil qilish.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-iyundagi 394-son qaroriga ILOVA

“Yashirin iqtisodiyot” ulushini qisqartirish chora-tadbirlarini amalga oshirish boʻyicha

T/r Tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Ijro uchun mas ʼ ul vazirlik va idoralar I. Iqtisodiyotda xufiyona aylanmani qisqartirishga qaratilgan tarkibiy oʻzgarishlarni amalga oshirish 1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari tuzilmasini “yashirin iqtisodiyot ” ni qisqartirish nuqtai nazaridan takomillashtirish. 1. Davlat soliq qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalarining mavjud tarkibiy boʻlinma tarkibida tasdiqlangan shtat birligi doirasida quyidagi boʻlimlarni tashkil etishni nazarda tutuvchi asoslantirilgan takliflar tayyorlash: jismoniy shaxslarning daromadlarini deklaratsiya asosida soliqqa tortish boʻlimi; elektron savdoni soliqqa tortish boʻlimi; “yashirin iqtisodiyot ” ni qisqartirish va xalqaro iqtisodiy integratsiya boʻlimi. 2. Takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritish. 2020-yil 1 oktabr Davlat soliq qoʻmitasi (Sh. Kudbiyev), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sodiqov) 2. Qoʻshilgan qiymat soligʻini hisobga olish va qaytarish tizimini takomillashtirish. 1. Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasini hisobga olish va qaytarish huquqi qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisining guvohnomasi mavjudligi va hisobvaraq-fakturalarni elektron shaklda rasmiylashtirish sharti bilan taqdim etishni nazarda tutgan holda, qonun hujjatlariga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish yuzasidan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini tayyorlash. 2. Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2020-yil 1-sentabr Davlat soliq qoʻmitasi (Sh. Kudbiyev), Moliya vazirligi (T. Ishmetov), Savdo-sanoat palatasi (A. Ikramov) 3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi tuzilmasini “yashirin iqtisodiyot ” ni qisqartirish nuqtai nazaridan takomillashtirish. 1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi tarkibida tasdiqlangan shtat birliklari doirasida: yashirin va noqonuniy faoliyatni baholash maqsadida eng yaxshi amaliyotlarni joriy etish uchun boʻlinmalarni tashkil etish; iqtisodiy faoliyat turlari boʻyicha haqiqiy ish vaqtini statistik hisobga olish va yashirin ishsizlikni baholashni joriy etish; xodimlarning ushbu sohadagi kasbiy malakasini oshirish maqsadida kurslarni tashkil etish. 2. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi tuzilmasiga oʻzgartirish kiritish yuzasidan ichki normativ hujjatlarga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish. 2020-yil 1 sentabr Davlat statistika qoʻmitasi (B. Begalov), Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi (N. Xusanov) 4. “Yashirin iqtisodiyot”ga qarshi kurashish dasturini ishlab chiqish hamda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 1. Xalqaro tashkilotlar (Jahon banki, Xalqaro valyuta jamgʻarmasi va boshqalar) ekspertlarini jalb qilgan holda, Oʻzbekiston Respublikasining iqtisodiyotida “yashirin iqtisodiyot”ni baholash va hisoblash boʻyicha tavsiyaviy uslubiy qoʻllanma ishlab chiqish. 2. Iqtisodiyotning tarmoq va sohalari kesimida yashirin iqtisodiyot koʻlamini aniqlash metodologiyasini qabul qilish. 3. “ Yashirin iqtisodiyot ” ni shakllantiruvchi va uning koʻlamini kengaytiruvchi asosiy omillarni aniqlash. 4. Hududlarda ishlab chiqaruvchilar oʻrtasida ijtimoiy soʻrovnomalar oʻtkazish. 5. Amalga oshirilgan tahlil va oʻrganishlar natijasi boʻyicha iqtisodiyotda “yashirin iqtisodiyot” ulushini baholash. 6. Baholash yakunlari boʻyicha 2021 — 2023-yillarda “yashirin iqtisodiyot” ulushini qisqartirish va unga qarshi kurashishning taʼsirchan choralarini nazarda tutuvchi kompleks dasturni ishlab chiqish hamda belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2021-yil 1-mart 2021-yil 1-aprel 2021-yil 1-may Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (I. Norqulov), Davlat soliq qoʻmitasi (Sh. Kudbiyev), Davlat statistika qoʻmitasi (B. Begalov), Markaziy bank (M. Normuratov), Moliya vazirligi (T. Ishmetov), Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi (N. Xusanov), manfaatdor vazirlik va idoralar II. Iqtisodiyot sohalari va tarmoqlarida raqamli texnologiyalarni keng joriy etish va markirovkalash 5. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 6-sentabrdagi PF-5813-son Farmoni bilan tasdiqlangan naqd pul tushumiga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlarini onlayn nazorat-kassa mashinalari yoki virtual kassadan foydalanishga bosqichma-bosqich oʻtkazish grafigi ijrosini taʼminlash. 1. Respublikaning barcha tadbirkorlik subyektlarini onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassa tizimi bilan bosqichma-bosqich qamrab olish. 2. Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi tomonidan mahalliy hokimliklar bilan birgalikda olis, yetib borish qiyin boʻlgan aholi punktlari roʻyxatini tasdiqlab, keyingi nazorat uchun Davlat soliq qoʻmitasiga taqdim etib borish. 3. Alkogol, tamaki, dori vositalari, avtomobillarga benzin, dizel yoqilgʻisi va gaz savdosi bilan shugʻullanuvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlarni toʻliq onlayn nazorat-kassa mashinalari yoki virtual kassa oʻrnatish ishlarini yakunlash choralarini koʻrish. 4. 2019-yil yakunlari bilan taqdim etilgan moliyaviy hisobotlarda yillik oboroti 5,0 milliard soʻmdan oshgan tadbirkorlik subyektlarini aniqlashtirib, xoʻjalik yurituvchi subyektlarga onlayn nazorat-kassa mashinalari yoki virtual kassa oʻrnatish choralarini koʻrish. 5. 2020-yil yakunlari boʻyicha yillik oboroti (tushumi) yuz million soʻmdan oshgan yoki yil davomida ushbu chegaraviy miqdorga yetgan xoʻjalik yurituvchi subyektlarni ushbu tizimga oʻtkazish. 6. Qolgan tadbirkorlik subyektlariga onlayn nazorat-kassa mashinalari yoki virtual kassadan foydalanish afzalliklari va qulayliklari boʻyicha keng tushuntirish ishlarini olib borish orqali ularni ixtiyoriy ravishda tizimda ishtirokini tashkil qilish. 202 0 yil davomida 2020-yil 1 iyul , keyinchalik har yili 20-yanvarga qadar 2020-yil 15 iyul 2020-yil 1 sentabr 2020-yil 25-dekabr yil davomida Davlat soliq qoʻmitasi (Sh. Kudbiyev), Moliya vazirligi (T. Ishmetov), Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (I. Norqulov), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sodiqov) 6. Vazirlar Mahkamasining “Mahsulotlarni identifikatsiya vositalari yordamida markirovkalash va kelgusida kuzatish tartibini bosqichma-bosqich joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 23-noyabrdagi 944-son qaroriga muvofiq alkogol va tamaki mahsulotlarni identifikatsiya vositalari yordamida markirovkalash va kelgusida kuzatish tartibini bosqichma-bosqich joriy etish boʻyicha tajriba loyihasini yakuniga yetkazish. 1. Identifikatsiya vositalari bilan mark?rovkalash va kelgusida kuzatiladigan mahsulotlar roʻyxatini bosqichma-bosqich kengaytirish, bunda: birinchi bosqichda — tajriba tariqasida tamaki va alkogol mahsulotlarini markirovkalash tizimini tatbiq etish; ikkinchi bosqichda — birinchi bosqichdagi tajriba loyihalari natijalariga koʻra dori vositalari va tibbiy buyumlarni markirovkalash tizimi bilan qamrab olish. 2. Tajriba loyihasining natijalari yuzasidan yakuniy hisobotni Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2020-yil davomida 2020-yil 1 5-sentabr 2020-yil 1 dekabr 2020-yil 31-dekabr Davlat soliq qoʻmitasi (Sh. Kudbiyev), Moliya vazirligi (T. Ishmetov), Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (I. Norqulov) 7. Yakka tartibdagi tadbirkorlarning noqonuniy faoliyatini qisqartirish mexanizmlarini ishlab chiqish. Yakka tartibdagi tadbirkorlarning noqonuniy faoliyatini qisqartirish mexanizmlarini joriy etish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga asoslantirilgan takliflar kiritish. 2020-yil 1-sentabr Davlat soliq qoʻmitasi (Sh. Kudbiyev), manfaatdor vazirlik va idoralar 8. Internet-savdo (elektron tijorat) sohasidagi subyektlarni aniqlash tartibini takomillashtirish, qoʻshilgan qiymat soligʻini hisoblash va toʻlashni hisobga olgan holda, soliqqa tortish mexanizmini ishlab chiqish. Internet-savdo (elektron tijorat) sohasidagi subyektlarni aniqlash tartibini takomillashtirish, qoʻshilgan qiymat soligʻini hisoblash va toʻlashni hisobga olgan holda, soliqqa tortish mexanizmini ishlab chiqish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 2020-yil 1 sentabr Davlat soliq qoʻmitasi (Sh. Kudbiyev), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sodiqov) 9. Oʻzbekiston Respublikasida yagona elektron bilet tizimini joriy etish. Oʻzbekiston Respublikasida yagona elektron bilet tizimini joriy etish va nazorat mexanizmini nazarda tutuvchi chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqib, tasdiqlash uchun Vazirlar Maxkamasiga kiritish. Bunda konsert-tomosha faoliyatiga maʼlumotlarni real vaqt rejimida davlat soliq xizmati organlariga taqdim etib boriladigan elektron bilet tizimini joriy etishga alohida eʼtibor qaratish. 2020-yil 1 oktabr Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sodiqov) 10. Barcha kadastr hujjatlarini raqamlashtirish, milliy geoaxborot tizimini joriy etish hamda “Davergeodezkadastr” qoʻmitasi va Qurilish vazirligining maʼlumotlar bazalarini integratsiyalashtirish. Oʻzbekiston Respublikasida barcha kadastr hujjatlarini raqamlashtirish, milliy geoaxborot tizimini joriy etish, hamda “Davergeodezkadastr” qoʻmitasi va Qurilish vazirligining maʼlumotlar bazalarini integratsiyalashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqib, Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2020-yil 1-avgust “Davergeodezkadastr” qoʻmitasi (A. Abdullayev), Qurilish vazirligi (B. Zakirov), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sodiqov) 11. Soliq tekshiruvlarining samaradorligi va sifatini nazorat qiluvchi “Case management system” (CMS) tizimini joriy etish hamda davlat soliq xizmati xodimlarini oʻqitish. “Case management system” (CMS) tizimini joriy etish hamda Jahon bankining texnik koʻmagi yordamida davlat soliq xizmati xodimlarini oʻqitish boʻyicha ichki idoraviy hujjat loyihasini qabul qilish . 2020-yil 1-dekabr Davlat soliq qoʻmitasi (Sh. Kudbiyev) , Moliya vazirligi (T. Ishmetov) I II . Iqtisodiyotda naqd pulsiz hisob-kitoblar hajmini oshirish 12. “Humo” va “Uzcard” toʻlov tizimlarini integratsiyalashtirish. Mavjud toʻlov tizimlari infratuzilmasidan (toʻlov terminallari, bankomatlar, infokiosklar) ikkala tizim foydalanuvchilari uchun muqobil foydalanish imkoniyatini yaratish. 2020-yil davomida Markaziy bank (M. Nurmuratov) 13. “QR” kod orqali amalga oshiriladigan toʻlovlarning ommabopligini oshirish va koʻlamini kengaytirish. 1. Savdo va xizmat koʻrsatish shaxobchalariga “QR” kodlarni shakllantirib borish hamda 2020-yil yakuni boʻyicha maxsus kodlar sonini 3 200 tadan 50 000 ga yetkazish. 2. “QR” kod tizimi orqali toʻlovlar amalga oshirilishini jamoatchilik oʻrtasida targʻib qilib borish. 2020-yil davomida Markaziy bank (M. Nurmuratov), Savdo-sanoat palatasi (A. Ikramov) 14. Toʻlov tizimi subyektlari boʻlgan toʻlov agentlari tomonidan oʻz depozit mablagʻlari doirasida mijozlarning bank kartalarini naqd pul bilan toʻldirish imkonini beruvchi mexanizmni joriy qilish. Agentlik shartnomasi asosida toʻlov agentlari tomonidan mijozlarga ochilgan virtual kartalarni bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari miqdorigacha toʻldirish hamda bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravaridan oshgan taqdirda, mijozni ichki nazorat qoidalariga muvofiq identifikatsiyalash amaliyotini ishlab chiqish. 2020-yil 1-oktabr Markaziy bank (M. Nurmuratov), Davlat soliq qoʻmitasi (Sh. Kudbiyev), Savdo-sanoat palatasi (A. Ikramov) 15. Respublika boʻyicha tezkor toʻlov tizimlaridan foydalanish ommabopligini oshirish choralarini koʻrish. 1. Mamlakatda B2B (xoʻjalik subyektlaridan xoʻjalik subyektlariga) toʻlovlarini uzluksiz hisob-kitoblarni amalga oshirish tizimiga oʻtkazish. 2. Mazkur tizimning samarali ishlashini yoʻlga qoʻyish hamda undan xoʻjalik subyektlari tomonidan foydalanish koʻlamini kengaytirib borish. 2020-yil davomida Markaziy bank (M. Nurmuratov), tijorat banklari 16. Mol-mulk (koʻchmas mulk va transport vositalari) oldi-sotdisini amalga oshirishda zamonaviy bank xizmatlaridan foydalanish. Mol-mulk (koʻchmas mulk va transport vositalari) boʻyicha tomonlar oʻrtasidagi oldi-sotdi shartnomalarni notarial idoralar orqali rasmiylashtirishda oʻzaro hisob-kitoblarni zamonaviy bank xizmatlaridan foydalangan holda amalga oshirish tizimini joriy qilish boʻyicha taklif ishlab chiqib, Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2020-yil 1-avgust Adliya vazirligi (R. Davletov), Markaziy bank (M. Nurmuratov) IV. Bank xizmatlarining ommabopligini oshirish 17. Aholi uchun isteʼmol kreditlarini ajratish tartibini yanada soddalashtirish va takomillashtirish. 1. “Isteʼmol krediti toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzg?rtirish va qoʻshimchalar kiritish haqidagi qonun loyihasini tayyorlash: xorijda ishlab chiqarilgan isteʼmol tovarlarini, yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan ishlab chiqarilgan yoki realizatsiya qilinadigan tovarlarni hamda ikkilamchi bozordan avtomobillar, shu jumladan jismoniy shaxslardan sotib olish uchun kredit tashkilotlari tomonidan moliyaviy isteʼmol kreditlarini ajratishga ruxsat berish; aholining daromadlar manbalarini aniqlash mexanizmlarini takomillashtirish. 2. Qonun loyihasini belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2021-yil 31-sentabr Markaziy bank (M. Nurmuratov) 18. Moliyaviy xizmatlar koʻrsatuvchi muqobil tashkilotlarni rivojlantirish. 1. Jahon bankining takliflari asosida mikromoliyalashning yangi turlari va ishtirokchilarini inobatga olgan holda, “Nobank kredit tashkilotlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni loyihasini ishlab chiqish. 2. Qonun loyihasini belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2020-yil 1-noyabr Markaziy bank (M. Nurmuratov) 19. Bank xizmatlari qamrovi va ommabopligini oshirishga qaratilgan kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish. Jahon banki bilan birgalikda moliyaviy ommaboplikni oshirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2020-yil 1-noyabr Markaziy bank (M. Normuratov), Moliya vazirligi (T. Ishmetov) V. “Yashirin iqtisodiyot” subyektlarini aniqlash mexanizmlarini takomillashtirish, tashqi savdoda “yashirin iqtisodiyot” ulushini qisqartirish boʻyicha samarali tizimni joriy etish hamda bu borada keng targʻibot-tashviqot ishlarini tashkil qilish 20. “Yashirin iqtisodiyot” subyektlarini aniqlash mexanizmini takomillashtirish. “Yashirin iqtisodiyot” subyektlarini aniqlash mexanizmini takomillashtirish, shu jumladan jamoatchilik nazorati mexanizmlarini joriy qilish va ularni amalga oshiruvchi shaxslarni ragʻbatlantirish mexanizmini ishlab chiqish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga kelishilgan taklif kiritish. 2020-yil 1-oktabr Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (I. Norqulov) , manfaatdor vazirlik va idoralar 21. Tashqi savdoda “yashirin iqtisodiyot”ning holatini chuqur tahlil qilish va qisqartirish boʻyicha amaliy takliflar hamda samarali chora-tadbirlar ishlab chiqish. Tashqi savdoda yashirin iqtisodiyotning holatini chuqur tahlil qilish va uni samarali qisqartirish boʻyicha amaliy takliflar hamda chora-tadbirlar ishlab chiqib, Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2020-yil 1-avgust Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Kudratov), Davlat bojxona qoʻmitasi (M. Azimov) 22. Respublikada noqonuniy faoliyat yuritayotgan yoʻlovchi va yuk tashish faoliyatini amalga oshiruvchi jismoniy shaxslarni rasmiylashtirish uchun soddalashtirilgan litsenziya berish tizimini yaratish. “UzTrans” yagona interaktiv axborot tizimida tashuvchilar faoliyatini monitoring va nazorat qilishning zamonaviy usullarini qoʻllashni hisobga olgan holda Vazirlar Mahkamasiga: yuk tashishni amalga oshirishning boshlanishi toʻgʻrisida xabardor qilish va yuklarni xalqaro tashishni amalga oshiruvchi transport vositalarini “onlayn” roʻyxatdan oʻtkazish tartibini joriy etish orqali avtomobil transportida yuklarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo va xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashishni amalga oshirish; jismoniy shaxslarga avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida va shaharlararo yoʻnalishlar boʻyicha tashish huquqini berish boʻyicha takliflarni kiritish. 2020-yil 1-avgust Transport vazirligi (E. Ganiyev), Davlat soliq qoʻmitasi (Sh. Kudbiyev), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sodiqov), Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (I. Norqulov), Moliya vazirligi (T. Ishmetov) 23. Respublikada “yashirin iqtisodiyot”ulushini qisqartirish yuzasidan olib borilayotgan islohotlar hamda ularning natijasida iqtisodiyotga yetkazilayotgan zararlar toʻgʻrisida keng targʻibot ishlarini amalga oshirish. 1. Tegishli vazirlik va idoralar tomonidan “yashirin iqtisodiyot” ulushini qisqartirish yuzasidan amalga oshirilayotgan chora-tadbirlarni Internet jahon axborot tarmogʻida joylashtirib borish. 2. Ommaviy axborot vositalari orqali “yashirin iqtisodiyot” natijasida iqtisodiyot va ijtimoiy sohalariga yetkazilayotgan zarar toʻgʻrisida targʻibot va tushuntirish ishlarini olib borish. 2020-yil davomida Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (I. Norqulov), manfaatdor vazirlik va idoralar

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 20-iyun,

394-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 20.06.2020-y., 09/20/394/0784)

lex.uz