UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 23-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 23 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 июня 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 June 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

низом

ТАВСИЯНОМА

СХЕМАСИ

Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.М. Маҳкамова ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошқулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига ИЛОВА

Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг хотин-қизлари;

тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади.

Тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича яшаш жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилади.

3. Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома мазкур Низомга 1-иловадаги шаклга мувофиқ берилади.

4. Тавсиянома ишчи гуруҳ йиғилишининг якуний баённомаларига кўра расмийлаштирилган туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларининг буйруғи асосида электрон ҳужжат шаклида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан берилади.

5. Тавсиянома Низомга 2-иловадаги схема бўйича олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга бир йилга берилади.

6. Тавсиянома ажратилган қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг абитуриент сифатида рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.

7. Республика олий таълим муассасаларига кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари (кейинги ўринларда — қўшимча қабул кўрсаткичлари) ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги тегишли қарори қабул қилингандан сўнг икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) томонидан республика ҳудудлари кесимида тасдиқланади.

8. Қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этувчилар тоифасига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга ва Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан ушбу Низомга мувофиқ берилган тавсияномага эга эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар (кейинги ўринларда — тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар) киради.

2-боб. Ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш

9. Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимларида тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳлар) тузилади.

Ишчи гуруҳлар таркибига тегишлича туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими бошлиғи, Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлими раҳбари киради.

10. Ишчи гуруҳ аъзолари жамоатчилик асосида ишлайди.

11. Ишчи гуруҳ унинг ваколатларига тегишли масалаларни Ишчи гуруҳ раҳбари бошчилигида ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.

12. Ишчи гуруҳ раҳбари:

ишчи гуруҳнинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади ва фаолияти устидан доимий назоратини таъминлайди;

ишчи гуруҳнинг йиғилишларини чақиради ва уларда раҳбарлик қилади;

ишчи гуруҳ ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади;

ишчи гуруҳ баёнларини тасдиқлайди.

13. Ишчи гуруҳнинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади.

14. Ишчи гуруҳ ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Ишчи гуруҳ йиғилишлари ишчи гуруҳ аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

3-боб. Тавсияномани бериш тартиби

15. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ишчи гуруҳи билан биргаликда ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг ҳужжатларини мазкур Низомнинг 2-банди асосида ҳар йили 30 майдан 8 июнга қадар қабул қилади.

Қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этишга тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этиш учун ариза шакли Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

17. Ишчи гуруҳлар қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга талабгорларнинг ҳужжатлари мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади.

18. Ишчи гуруҳлар томонидан мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган мезонлардан бирини тасдиқловчи маълумотлар ва электрон шаклдаги ҳужжатлар (туғилганлик, никоҳ қайд этилганлик, вафот этганлик ҳақида ва бошқа) «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади.

Ишчи гуруҳлар зарур ҳолларда оиланинг эҳтиёжмандлиги даражасини «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар орқали аниқлайди.

19. Ишчи гуруҳлар талабгорларнинг аризаларини ҳар йили 10 июнга қадар кўриб чиқади ва тавсиянома беришга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхатларини шакллантиради.

Ишчи гуруҳлар йиғилишининг якунлари бўйича электрон ҳужжат шаклидаги баённома тузилиб, ишчи гуруҳлар раҳбарлари ва аъзоларининг электрон рақамли имзолари билан имзоланади.

Ишчи гуруҳлар йиғилишининг якуний баённомалари асосида туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг буйруғи электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.

Талабгорларнинг мобил телефон рақамига ёки электрон манзилига тавсиянома беришга тавсия этилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.

20. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳар йили 14 июнга қадар:

қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга ишчи гуруҳлар томонидан тавсия этилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг рўйхати асосида тавсияномаларни тасдиқлайди;

тавсияномалар берилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига тақдим этади;

тавсияномалар берилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади;

эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга берилган тавсияномаларни туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига юборади.

21. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳар йили 15 июнга қадар тавсияноманинг талабгорларга етказилишини таъминлайди»;

4-боб. Олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва кириш имтиҳонларини топшириш тартиби

22. Тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига тақдим этиши лозим бўлган ҳужжатларга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан бериладиган тавсияномани тақдим этиши талаб этилади.

23. Тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар ҳар йили 15 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази) абитуриентлар базасига киритилади.

24. Ўрганиш натижаларига кўра, тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар тоифасига кириши тасдиқланмаган шахслар қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган кириш имтиҳонларига (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) қўйилмайди.

25. Тавсияномага эга бўлган абитуриентларни қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ўқишга қабул қилиш кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига мувофиқ қабул қилинади.

26. Тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул қилиш бўйича белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка тавсия этилади.

27. Қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка қабул қилинмаган тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар тўплаган баллари билан абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш даврида танлаган таълим йўналишларида умумий тартибда танловда иштирок этади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

28. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Олий таълим муассасаларига хотин-қизларнинг қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиши учун

ТАВСИЯНОМА № AA 000000 Ушбу тавсиянома фуқаро ______________________________га (фамилияси, исми, отасининг исми) (___________________) (паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами) Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг 20___ йил «___»___________даги «_____»-сон буйруғига асосан берилди. М.Ў. __________________________________ ____________________________ (мансабдор шахснинг Ф.И.О., имзо) 20___ йил «___»___________ ТАВСИЯНОМА № AA 000000 Ушбу тавсиянома фуқаро _____________________ ___________________ __________________га (фамилияси, исми, отасининг исми) ___________________________ (паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил «___»_________________даги «_____»-сон қарорига мувофиқ республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун ажратилган тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун берилди. Тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг 20___ йил «___»___________даги «_____»-сон буйруғига асосан берилди. Тавсиянома расмийлаштириб берилган санадан эътиборан бир йил муддат давомида кучга эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ____________________________________ ____________________________________ (Ф.И.О.) QR — код (матрик штрихли код) 20___ йил «___»__________

Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Олий таълим муассасаларига хотин-қизларнинг қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиши учун

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими Ишчи гуруҳлари 1. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳузурида тегишли мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. Ўқиш истагини билдирган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг мурожаатларини электрон шаклда қабул қилиш. Ҳар йили 30 майдан 8 июнга қадар 2-босқич Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими Мурожаатларни кўриб чиқиш ва тавсиянома олишга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхатларини шакллантириш ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасига тақдим этиш. Ҳар йили 10 июнга қадар 3-босқич Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 1. Тақдим этилган рўйхатлар асосида тавсияномаларни электрон шаклда тасдиқлаш ва базада шакллантириш. 2. Тасдиқланган тавсияномаларни барча туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига юбориш. Ҳар йили 10 июнга қадар Ҳар йили 14 июнга қадар 4-босқич Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар рўйхатларини Давлат тест марказига юбориш. Ҳар йили 14 июнга қадар 5-босқич Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими Тавсияномаларнинг талабгорларга етказилишини таъминлаш. Ҳар йили 15 июнга қадар

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 23 июнь,

402-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.06.2020 й., 09/20/402/0800-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон; 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

nizom

TAVSIYANOMA

SXEMASI

Oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma berish va ularni oʻqishga qabul qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha harakatlar strategiyasini “Ilm, maʼrifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2020-yil 2-martdagi PF-5953-son Farmoniga muvofiq, shuningdek, xotin-qizlarning oliy taʼlim muassasalarida tahsil olishi uchun yanada keng imkoniyatlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma berish va ularni oʻqishga qabul qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.M. Mahkamova hamda oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.H. Toshqulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 23-iyundagi 402-son qaroriga ILOVA

Oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma berish va ularni oʻqishga qabul qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma berish va ularni oʻqishga qabul qilishni tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Respublika oliy taʼlim muassasalariga ajratilgan qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida oliy maʼlumot olish istagida boʻlgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarning tanlovda ishtirok etishi uchun tavsiyanoma quyidagi mezonlar asosida beriladi:

Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning xotin-qizlari;

toʻliqsiz oilada tarbiyalanayotgan, yaʼni otasi yoki onasi yoxud ularning ikkalasi ham vafot etgan ijtimoiy himoyaga muhtoj qizlar;

turmush oʻrtogʻi vafot etgan, voyaga yetmagan farzandini yolgʻiz tarbiyalayotgan ijtimoiy himoyaga muhtoj ayollar;

nogironligi boʻlgan farzandi bor ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar;

ikki va undan ortiq farzandlarini tarbiyalayotgan, boshqa qarindoshlaridan alohida (ijarada) yashayotgan ijtimoiy himoyaga muhtoj yolgʻiz ayollarning qiz farzandlari;

ota-onalaridan biri yoki har ikkisi ham birinchi yoki ikkinchi guruh nogironi boʻlgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar.

Tavsiyanoma yuqoridagi mezonlarga mos kelgan ehtiyojmand oilalardagi barcha talabgor xotin-qizlarga beriladi.

Tavsiyanoma olish uchun talabgor ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha yashash joyidagi tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlariga elektron shaklda murojaat qiladi.

3. Ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarning respublika oliy taʼlim muassasalariga ajratilgan qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma mazkur Nizomga 1-ilovadagi shaklga muvofiq beriladi.

4. Tavsiyanoma ishchi guruh yigʻilishining yakuniy bayonnomalariga koʻra rasmiylashtirilgan tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlarining buyrugʻi asosida elektron hujjat shaklida Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi tomonidan beriladi.

5. Tavsiyanoma Nizomga 2-ilovadagi sxema boʻyicha oliy maʼlumot olish istagida boʻlgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga bir yilga beriladi.

6. Tavsiyanoma ajratilgan qoʻshimcha toʻrt foizli davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarning abituriyent sifatida roʻyxatdan oʻtishida tanlagan birinchi taʼlim yoʻnalishi boʻyicha tanlovda ishtirok etish huquqini beradi, ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlim olish uchun tanlovda ishtirok etishga nisbatan tatbiq etilmaydi.

7. Respublika oliy taʼlim muassasalariga kunduzgi taʼlim shakli boʻyicha umumiy belgilangan davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlariga nisbatan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar uchun qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari (keyingi oʻrinlarda — qoʻshimcha qabul koʻrsatkichlari) har yili Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilishning davlat buyurtmasi parametrlari toʻgʻrisidagi tegishli qarori qabul qilingandan soʻng ikki hafta muddatda Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat komissiyasi) tomonidan respublika hududlari kesimida tasdiqlanadi.

8. Qoʻshimcha qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etuvchilar toifasiga umumiy oʻrta taʼlim (11-sinf negizida) yoki oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasasini tugatganligi haqidagi hujjatga va Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi tomonidan ushbu Nizomga muvofiq berilgan tavsiyanomaga ega ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar (keyingi oʻrinlarda — tavsiyanomaga ega boʻlgan xotin-qizlar) kiradi.

2-bob. Ishchi guruh faoliyatini tashkil etish

9. Ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga tavsiyanoma berish masalasini koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining tuman (shahar) boʻlimlarida tegishli tashkilotlardan iborat ishchi guruhlar (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruhlar) tuziladi.

Ishchi guruhlar tarkibiga tegishlicha tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari — oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) moliya boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi boshligʻi, tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimi boshligʻi, Yoshlar ishlari agentligi tuman (shahar) boʻlimi rahbari kiradi.

10. Ishchi guruh aʼzolari jamoatchilik asosida ishlaydi.

11. Ishchi guruh uning vakolatlariga tegishli masalalarni Ishchi guruh rahbari boshchiligida oʻtkaziladigan yigʻilishlarda koʻrib chiqadi.

12. Ishchi guruh rahbari:

ishchi guruhning umumiy faoliyatiga rahbarlik qiladi va faoliyati ustidan doimiy nazoratini taʼminlaydi;

ishchi guruhning yigʻilishlarini chaqiradi va ularda rahbarlik qiladi;

ishchi guruh vakolatiga tegishli boʻlgan masalalarni uning yigʻilishida koʻrib chiqish uchun kiritadi;

ishchi guruh bayonlarini tasdiqlaydi.

13. Ishchi guruhning barcha yigʻilishlari bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.

14. Ishchi guruh ishining tashkiliy shakli yigʻilish hisoblanadi. Ishchi guruh yigʻilishlari ishchi guruh aʼzolari roʻyxatdagi tarkibining kamida uchdan ikki qismi qatnashgan taqdirda vakolatli hisoblanadi.

3-bob. Tavsiyanomani berish tartibi

15. Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari ishchi guruhi bilan birgalikda ajratilgan qoʻshimcha qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma olish maqsadida murojaat etgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarning hujjatlarini mazkur Nizomning 2-bandi asosida har yili 30-maydan 8-iyunga qadar qabul qiladi.

Qoʻshimcha qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etishga tavsiyanoma olish maqsadida murojaat etish uchun ariza shakli Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.

17. Ishchi guruhlar qoʻshimcha qabul koʻrsatkichlari uchun tanlovda ishtirok etishga talabgorlarning hujjatlari mazkur Nizomning 2-bandida nazarda tutilgan mezonlarga muvofiqligini koʻrib chiqadi.

18. Ishchi guruhlar tomonidan mazkur Nizomning 2-bandida koʻrsatilgan mezonlardan birini tasdiqlovchi maʼlumotlar va elektron shakldagi hujjatlar (tugʻilganlik, nikoh qayd etilganlik, vafot etganlik haqida va boshqa) “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali tegishli vazirlik va idoralarning axborot tizimlaridan olingan maʼlumotlarga asosan aniqlanadi.

Ishchi guruhlar zarur hollarda oilaning ehtiyojmandligi darajasini “Temir daftar” va “Ayollar daftari”ga kiritilgan oilalarning qiz farzandlari hamda “Yoshlar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar orqali aniqlaydi.

19. Ishchi guruhlar talabgorlarning arizalarini har yili 10-iyunga qadar koʻrib chiqadi va tavsiyanoma berishga tavsiya etilgan xotin-qizlarning roʻyxatlarini shakllantiradi.

Ishchi guruhlar yigʻilishining yakunlari boʻyicha elektron hujjat shaklidagi bayonnoma tuzilib, ishchi guruhlar rahbarlari va aʼzolarining elektron raqamli imzolari bilan imzolanadi.

Ishchi guruhlar yigʻilishining yakuniy bayonnomalari asosida tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlarining buyrugʻi elektron hujjat shaklida rasmiylashtiriladi.

Talabgorlarning mobil telefon raqamiga yoki elektron manziliga tavsiyanoma berishga tavsiya etilganligi yoki rad etilganligi toʻgʻrisida xabar yuboriladi.

20. Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi har yili 14-iyunga qadar:

qoʻshimcha qabul koʻrsatkichlari uchun tanlovda ishtirok etishga ishchi guruhlar tomonidan tavsiya etilgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarning roʻyxati asosida tavsiyanomalarni tasdiqlaydi;

tavsiyanomalar berilgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarning roʻyxatini Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markaziga taqdim etadi;

tavsiyanomalar berilgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarning roʻyxatini oʻzining rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi;

ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga berilgan tavsiyanomalarni tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlariga yuboradi.

21. Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari har yili 15-iyunga qadar tavsiyanomaning talabgorlarga yetkazilishini taʼminlaydi”;

4-bob. Oliy taʼlim muassasasining qabul komissiyasiga talabgorlarning hujjatlarini qabul qilish va kirish imtihonlarini topshirish tartibi

22. Tavsiyanomaga ega boʻlgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar oliy taʼlim muassasasining qabul komissiyasiga taqdim etishi lozim boʻlgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi tomonidan beriladigan tavsiyanomani taqdim etishi talab etiladi.

23. Tavsiyanomaga ega boʻlgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar har yili 15-iyulga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazining (keyingi oʻrinlarda — Davlat test markazi) abituriyentlar bazasiga kiritiladi.

24. Oʻrganish natijalariga koʻra, tavsiyanomaga ega boʻlgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar toifasiga kirishi tasdiqlanmagan shaxslar qoʻshimcha qabul koʻrsatkichlari doirasida oʻqishga qabul qilish boʻyicha oʻtkaziladigan kirish imtihonlariga (test sinovlari, kasbiy (ijodiy) imtihon, yozma imtihon) qoʻyilmaydi.

25. Tavsiyanomaga ega boʻlgan abituriyentlarni qoʻshimcha qabul koʻrsatkichlari doirasida oʻqishga qabul qilish kirish imtihonlari (test sinovlari, kasbiy (ijodiy) imtihon, yozma imtihon) natijalariga muvofiq qabul qilinadi.

26. Tavsiyanomaga ega boʻlgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar uchun kirish imtihonlari (test sinovlari, kasbiy (ijodiy) imtihon, yozma imtihon) oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga qabul qilish boʻyicha belgilangan tartibga muvofiq amalga oshiriladi.

Kirish imtihonlarida toʻplash mumkin boʻlgan eng yuqori ballning 30 foizidan kam boʻlmagan ball toʻplagan tavsiyanomaga ega boʻlgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar ballar ketma-ketligiga qatʼiy rioya etilgan holda, qoʻshimcha toʻrt foizli davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida talabalikka tavsiya etiladi.

27. Qoʻshimcha qabul koʻrsatkichlari doirasida talabalikka qabul qilinmagan tavsiyanomaga ega boʻlgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar toʻplagan ballari bilan abituriyent sifatida roʻyxatdan oʻtish davrida tanlagan taʼlim yoʻnalishlarida umumiy tartibda tanlovda ishtirok etadi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

28. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

29. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

Oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma berish va ularni oʻqishga qabul qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oliy taʼlim muassasalariga xotin-qizlarning qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etishi uchun

TAVSIYANOMA № AA 000000 Ushbu tavsiyanoma fuqaro ______________________________ga (familiyasi, ismi, otasining ismi) (___________________) (pasport yoki ID-karta seriyasi va raqami) Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisining 20___ yil “___”___________dagi “_____”-son buyrugʻiga asosan berildi. M.Oʻ. __________________________________ ____________________________ (mansabdor shaxsning F.I.O., imzo) 20___ yil “___”___________ TAVSIYANOMA № AA 000000 Ushbu tavsiyanoma fuqaro _____________________ ___________________ __________________ga (familiyasi, ismi, otasining ismi) ___________________________ (pasport yoki ID-karta seriyasi va raqami) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20___ yil “___”_________________dagi “_____”-son qaroriga muvofiq respublika oliy taʼlim muassasalariga umumiy belgilangan davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlariga nisbatan xotin-qizlar uchun ajratilgan toʻrt foizli qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etish uchun berildi. Tavsiyanoma Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisining 20___ yil “___”___________dagi “_____”-son buyrugʻiga asosan berildi. Tavsiyanoma rasmiylashtirib berilgan sanadan eʼtiboran bir yil muddat davomida kuchga ega boʻladi. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi ____________________________________ ____________________________________ (F.I.O.) QR — kod (matrik shtrixli kod) 20___ yil “___”__________

Oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma berish va ularni oʻqishga qabul qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oliy taʼlim muassasalariga xotin-qizlarning qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etishi uchun

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi Ishchi guruhlari 1. Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari huzurida tegishli mutasaddi tashkilotlar vakillaridan iborat ishchi guruhni shakllantirish. 2. Oʻqish istagini bildirgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarning murojaatlarini elektron shaklda qabul qilish. Har yili 30-maydan 8-iyunga qadar 2-bosqich Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi Murojaatlarni koʻrib chiqish va tavsiyanoma olishga tavsiya etilgan xotin-qizlarning roʻyxatlarini shakllantirish hamda Oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga taqdim etish. Har yili 10-iyunga qadar 3-bosqich Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 1. Taqdim etilgan roʻyxatlar asosida tavsiyanomalarni elektron shaklda tasdiqlash va bazada shakllantirish. 2. Tasdiqlangan tavsiyanomalarni barcha tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlariga yuborish. Har yili 10-iyunga qadar Har yili 14-iyunga qadar 4-bosqich Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Tavsiyanomaga ega boʻlgan xotin-qizlar roʻyxatlarini Davlat test markaziga yuborish. Har yili 14-iyunga qadar 5-bosqich Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi Tavsiyanomalarning talabgorlarga yetkazilishini taʼminlash. Har yili 15-iyunga qadar

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 23-iyun,

402-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 23.06.2020-y., 09/20/402/0800-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.03.2021-y., 09/21/132/0202-son, 03.06.2021-y., 09/21/338/0513-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son; 11.12.2024-y., 09/24/833/1016-son; 15.09.2025-y., 09/25/578/0826-son; 02.02.2026-y., 09/26/35/0101-son)

lex.uz