UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 25-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 25 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 июня 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 June 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Самарқанд вилоятидаги ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Самарқанд вилоятидаги давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш, шу жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни қабул қилиш қувватларини меъёрлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Самарқанд вилоятидаги таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида бўш турган ижтимоий соҳа объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича иловага мувофиқ чора-тадбирлар режасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда ушбу қарорга иловада назарда тутилган самарасиз фойдаланилаётган ва бўш турган ижтимоий соҳа объектларини белгиланган тартибда топшириш ва қабул қилиш ишларини амалга оширсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги:

9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган Пастдарғом туман 3-сон касб-ҳунар мактабига 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларни қабул қилиш ва тўлақонли ўқув жараёнини ташкил этиш чорасини кўрсин;

икки ой муддатда Ургут туманидаги 3-сон академик лицейнинг бино ва иншоотлари негизида Самарқанд давлат университети ҳузурида аниқ фанларга ихтисослаштирилган иқтидорли ўқувчилар мактаби фаолиятини ташкил этишга оид тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ушбу қарорга иловада келтирилган касб-ҳунар коллежларидаги мавжуд кичик технологик жиҳозлар ва устахона асбоб-ускуналарини келгусида фаолиятини давом эттирадиган профессионал таълим муассасаларига белгиланган тартибда қайта тақсимласин.

5. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг:

а) Самарқанд туман агросаноат касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини туғруқ бўлимига мослаштириш бўйича ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилиш-таъмирлаш ишларини 2020 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига мувофиқ Самарқанд шаҳар 3-сон туғруқ бўлимини реконструкция қилиш ишлари учун ажратилган маблағлар доирасида амалга ошириш;

б) ташаббускор инвесторларни жалб қилган ҳолда, ўзаро келишув битимларига асосан салоҳиятли инвесторларга бериладиган объектларнинг қувватларидан кам бўлмаган ҳолда:

Самарқанд тумани, «Гулистон» массиви ҳудудидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонида Л.М. Исаев номидаги тиббий паразитология илмий-текшириш институтини жойлаштириш учун институт биноси, клиника, поликлиника ҳамда бошқа ёрдамчи биноларни қуриш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

6. Белгилаб қўйилсинки:

ушбу қарор 5-бандининг «б» кичик бандида назарда тутилган объектларни қуриш бўйича ташаббускор инвесторлар билан тегишли битимларни расмийлаштириш, ушбу объектларнинг лойиҳа таклифлари белгиланган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишилгандан сўнг амалга оширилади;

Л.М. Исаев номидаги тиббий паразитология илмий-тадқиқот институтига тегишли Самарқанд шаҳар, Хўжа Аҳрор Валий кўчаси, 25-уй манзилида жойлашган шифохона, лаборатория, бошқа бино ва иншоотлар мавжуд ер майдонлари билан биргаликда тузиладиган тегишли шартномаларга мувофиқ янги биноларни қуриш ва фойдаланишга топшириш эвазига салоҳиятли инвесторларга берилади;

Л.М. Исаев номидаги тиббий паразитология илмий-текшириш институтига тегишли Самарқанд шаҳар, Исаев кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар ер майдони билан биргаликда келгусида самарали фойдаланиш мақсадида Самарқанд шаҳар ҳокимлигига берилади.

6 1 . Самарқанд вилояти ҳокимлиги:

а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 5-банди «б» кичик банди ва 6-бандида назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш учун салоҳиятли ташаббускор инвесторлар танлаб олинишини ва улар билан ўзаро инвестиция битами расмийлаштирилишини;

б) Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда танлаб олинган инвестор билан тегишли шартнома тузилишини ҳамда қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини;

инвестиция мажбуриятлари белгиланган тартибда тўлиқ бажарилган деб эътироф этилгандан сўнг, ташаббускор инвесторларга мазкур объектларга нисбатан «тасарруф этиш ҳуқуқи» билан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилишини таъминласин.

7. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2020 йил якунига қадар Самарқанд туманидаги 24-сон умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 340 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилиши ва жиҳозланишини таъминласин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Бош вазир ўринбосари Б.А. Мусаев ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 июндаги 410-сон қарорига ИЛОВА

Самарқанд вилоятидаги бўш турган ижтимоий соҳа объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича

Т/р Туман (шаҳар) номи Объект номи Юқори турувчи вазирлик, идора ва ташкилот номи Объектдан самарали фойдаланиш бўйича кўриладиган чоралар 2. Самарқанд шаҳри Самарқанд шаҳар 3-сон туғруқ бўлимининг мавжуд бино ва иншоотлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалига қўшимча бино сифатида бериш 3. Самарқанд шаҳри Самарқанд ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг бўш турган икки қаватли ўқув биноси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Самарқанд шаҳридаги 23-сон умумий ўрта таълим мактабига қўшимча бино сифатида бериш 4. Самарқанд тумани Самарқанд туман агросаноат касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари Халқ таълими вазирлиги Тиббиёт муассасасига мослаштирган ҳолда, Самарқанд шаҳар 3-сон туғруқ бўлимини жойлаштириш 5. Пастдарғом тумани Пастдарғом тумани Чандир иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Пастдарғом туманидаги 126-сон умумий ўрта таълим мактабини жойлаштириш 6. Пастдарғом тумани Пастдарғом агросаноат касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали Пастдарғом туманида 3-сон касб-ҳунар мактабини ташкил этиш учун бериш 7. Булунғур тумани Булунғур агросаноат ва сервис касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Булунғур туманидаги 9 ва 40-сон умумий ўрта таълим мактабларининг қувватларини мақбуллаштириш учун ҳудудда янги мактаб ташкил этиш 8. Каттақўрғон тумани Каттақўрғон туман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари Самарқанд давлат университети Каттақўрғон туманидаги 10-сон умумий ўрта таълим мактабини жойлаштириш учун бериш 9. Каттақўрғон тумани Каттақўрғон туманидаги 10-сон мактабнинг мавжуд бино ва иншоотлари Халқ таълими вазирлиги Келгусида таълим муассасаси ташкил этиш учун Каттақўрғон тумани ҳокимлигига бериш 10. Каттақўрғон тумани Каттақўрғон тумани иқтисодиёт ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари Самарқанд давлат университети Каттақўрғон туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига бериш 11. Қўшработ тумани Қўшработ хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари Самарқанд давлат университети Қўшробот туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабига қўшимча бино сифатида бериш 12. Пайариқ тумани Пайариқ маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари Самарқанд давлат тиббиёт институти Пайариқ туманидаги 20-сон умумий ўрта таълим мактабига қўшимча бино сифатида бериш 13. Ургут тумани Ургут агросаноат ва сервис касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Ургут туманидаги 11-сон умумий ўрта таълим мактабига қўшимча бино сифатида бериш 14. Ургут тумани Ургут иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Самарқанд давлат университетининг филиалини ташкил этиш 15. Ургут тумани Ургут туманидаги 3-сон академик лицейнинг бино ва иншоотлари Самарқанд давлат университети Самарқанд давлат университети ҳузурида аниқ фанларга ихтисослаштирилган иқтидорли ўқувчилар мактабини ташкил этиш

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 25 июнь,

410-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 09/20/410/0956-сон; 22.02.2021 й., 09/21/90/0137-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

CHORA-TADBIRLAR REJASI

Samarqand viloyatidagi ijtimoiy soha muassasalarining moddiy-texnik bazasini yanada mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Samarqand viloyatidagi davlat mulki obyektlaridan kelgusida samarali foydalanish, shu jumladan taʼlim va sogʻliqni saqlash muassasalarining moddiy-texnik bazasini yanada mustahkamlash, umumiy oʻrta taʼlim maktablarida oʻquvchilarni qabul qilish quvvatlarini meʼyorlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Samarqand viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi va Sogʻliqni saqlash vazirligining Samarqand viloyatidagi taʼlim va sogʻliqni saqlash muassasalarining moddiy-texnik bazasini yanada mustahkamlash maqsadida boʻsh turgan ijtimoiy soha obyektlaridan samarali foydalanishni tashkil etish boʻyicha ilovaga muvofiq chora-tadbirlar rejasini amalga oshirish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi va Samarqand viloyati hokimligi bir oy muddatda ushbu qarorga ilovada nazarda tutilgan samarasiz foydalanilayotgan va boʻsh turgan ijtimoiy soha obyektlarini belgilangan tartibda topshirish va qabul qilish ishlarini amalga oshirsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi va Samarqand viloyati hokimligi:

9-sinf bitiruvchilarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan boshlangʻich professional taʼlim bosqichida kadrlar tayyorlaydigan Pastdargʻom tuman 3-son kasb-hunar maktabiga 2020/2021 oʻquv yilidan boshlab oʻquvchilarni qabul qilish va toʻlaqonli oʻquv jarayonini tashkil etish chorasini koʻrsin;

ikki oy muddatda Urgut tumanidagi 3-son akademik litseyning bino va inshootlari negizida Samarqand davlat universiteti huzurida aniq fanlarga ixtisoslashtirilgan iqtidorli oʻquvchilar maktabi faoliyatini tashkil etishga oid tegishli normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqib, belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Samarqand viloyati hokimligi bilan birgalikda ushbu qarorga ilovada keltirilgan kasb-hunar kollejlaridagi mavjud kichik texnologik jihozlar va ustaxona asbob-uskunalarini kelgusida faoliyatini davom ettiradigan professional taʼlim muassasalariga belgilangan tartibda qayta taqsimlasin.

5. Samarqand viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi va Moliya vazirligining:

a) Samarqand tuman agrosanoat kasb-hunar kollejining bino va inshootlarini tugʻruq boʻlimiga moslashtirish boʻyicha ishlab chiqiladigan loyiha-smeta hujjatlari asosida qurilish-taʼmirlash ishlarini 2020 — 2022-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga muvofiq Samarqand shahar 3-son tugʻruq boʻlimini rekonstruksiya qilish ishlari uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida amalga oshirish;

b) tashabbuskor investorlarni jalb qilgan holda, oʻzaro kelishuv bitimlariga asosan salohiyatli investorlarga beriladigan obyektlarning quvvatlaridan kam boʻlmagan holda:

Samarqand tumani, “Guliston” massivi hududidagi qishloq xoʻjaligida foydalanilmaydigan yer maydonida L.M. Isayev nomidagi tibbiy parazitologiya ilmiy-tekshirish institutini joylashtirish uchun institut binosi, klinika, poliklinika hamda boshqa yordamchi binolarni qurish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

6. Belgilab qoʻyilsinki:

ushbu qaror 5-bandining “b” kichik bandida nazarda tutilgan obyektlarni qurish boʻyicha tashabbuskor investorlar bilan tegishli bitimlarni rasmiylashtirish, ushbu obyektlarning loyiha takliflari belgilangan tartibda Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan kelishilgandan soʻng amalga oshiriladi;

L.M. Isayev nomidagi tibbiy parazitologiya ilmiy-tadqiqot institutiga tegishli Samarqand shahar, Xoʻja Ahror Valiy koʻchasi, 25-uy manzilida joylashgan shifoxona, laboratoriya, boshqa bino va inshootlar mavjud yer maydonlari bilan birgalikda tuziladigan tegishli shartnomalarga muvofiq yangi binolarni qurish va foydalanishga topshirish evaziga salohiyatli investorlarga beriladi;

L.M. Isayev nomidagi tibbiy parazitologiya ilmiy-tekshirish institutiga tegishli Samarqand shahar, Isayev koʻchasi, 38-uy manzilida joylashgan bino va inshootlar yer maydoni bilan birgalikda kelgusida samarali foydalanish maqsadida Samarqand shahar hokimligiga beriladi.

6 1 . Samarqand viloyati hokimligi:

a) Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan birgalikda bir hafta muddatda ushbu qarorning 5-bandi “b” kichik bandi va 6-bandida nazarda tutilgan loyihalarni amalga oshirish uchun salohiyatli tashabbuskor investorlar tanlab olinishini va ular bilan oʻzaro investitsiya bitami rasmiylashtirilishini;

b) Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan birgalikda:

ikki hafta muddatda tanlab olingan investor bilan tegishli shartnoma tuzilishini hamda qabul qilingan investitsiya majburiyatlari bajarilishi yuzasidan monitoring olib borilishini;

investitsiya majburiyatlari belgilangan tartibda toʻliq bajarilgan deb eʼtirof etilgandan soʻng, tashabbuskor investorlarga mazkur obyektlarga nisbatan “tasarruf etish huquqi” bilan mulk huquqini tasdiqlovchi davlat orderi berilishini taʼminlasin.

7. Samarqand viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi bilan birgalikda 2020-yil yakuniga qadar Samarqand tumanidagi 24-son umumiy oʻrta taʼlim maktabi hududida mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan 340 oʻrinli qoʻshimcha oʻquv binosi qurilishi va jihozlanishini taʼminlasin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov, Bosh vazir oʻrinbosari B.A. Musayev va Samarqand viloyati hokimi E.O. Turdimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-iyundagi 410-son qaroriga ILOVA

Samarqand viloyatidagi boʻsh turgan ijtimoiy soha obyektlaridan samarali foydalanishni tashkil etish boʻyicha

T/r Tuman (shahar) nomi Obyekt nomi Yuqori turuvchi vazirlik, idora va tashkilot nomi Obyektdan samarali foydalanish boʻyicha koʻriladigan choralar 2. Samarqand shahri Samarqand shahar 3-son tugʻruq boʻlimining mavjud bino va inshootlari Sogʻliqni saqlash vazirligi Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Samarqand filialiga qoʻshimcha bino sifatida berish 3. Samarqand shahri Samarqand axborot texnologiyalari kasb-hunar kollejining boʻsh turgan ikki qavatli oʻquv binosi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi Samarqand shahridagi 23-son umumiy oʻrta taʼlim maktabiga qoʻshimcha bino sifatida berish 4. Samarqand tumani Samarqand tuman agrosanoat kasb-hunar kollejining bino va inshootlari Xalq taʼlimi vazirligi Tibbiyot muassasasiga moslashtirgan holda, Samarqand shahar 3-son tugʻruq boʻlimini joylashtirish 5. Pastdargʻom tumani Pastdargʻom tumani Chandir iqtisodiyot va servis kasb-hunar kollejining bino va inshootlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Pastdargʻom tumanidagi 126-son umumiy oʻrta taʼlim maktabini joylashtirish 6. Pastdargʻom tumani Pastdargʻom agrosanoat kasb-hunar kollejining bino va inshootlari Toshkent axborot texnologiyalari universiteti Samarqand filiali Pastdargʻom tumanida 3-son kasb-hunar maktabini tashkil etish uchun berish 7. Bulungʻur tumani Bulungʻur agrosanoat va servis kasb-hunar kollejining bino va inshootlari Samarqand iqtisodiyot va servis instituti Bulungʻur tumanidagi 9 va 40-son umumiy oʻrta taʼlim maktablarining quvvatlarini maqbullashtirish uchun hududda yangi maktab tashkil etish 8. Kattaqoʻrgʻon tumani Kattaqoʻrgʻon tuman qishloq xoʻjalik kasb-hunar kollejining bino va inshootlari Samarqand davlat universiteti Kattaqoʻrgʻon tumanidagi 10-son umumiy oʻrta taʼlim maktabini joylashtirish uchun berish 9. Kattaqoʻrgʻon tumani Kattaqoʻrgʻon tumanidagi 10-son maktabning mavjud bino va inshootlari Xalq taʼlimi vazirligi Kelgusida taʼlim muassasasi tashkil etish uchun Kattaqoʻrgʻon tumani hokimligiga berish 10. Kattaqoʻrgʻon tumani Kattaqoʻrgʻon tumani iqtisodiyot va tadbirkorlik kasb-hunar kollejining bino va inshootlari Samarqand davlat universiteti Kattaqoʻrgʻon tumanidagi 1-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktabiga berish 11. Qoʻshrabot tumani Qoʻshrabot xizmat koʻrsatish va servis kasb-hunar kollejining bino va inshootlari Samarqand davlat universiteti Qoʻshrobot tumanidagi 36-son umumiy oʻrta taʼlim maktabiga qoʻshimcha bino sifatida berish 12. Payariq tumani Payariq maishiy xizmat kasb-hunar kollejining bino va inshootlari Samarqand davlat tibbiyot instituti Payariq tumanidagi 20-son umumiy oʻrta taʼlim maktabiga qoʻshimcha bino sifatida berish 13. Urgut tumani Urgut agrosanoat va servis kasb-hunar kollejining bino va inshootlari Samarqand davlat arxitektura-qurilish instituti Urgut tumanidagi 11-son umumiy oʻrta taʼlim maktabiga qoʻshimcha bino sifatida berish 14. Urgut tumani Urgut iqtisodiyot va servis kasb-hunar kollejining bino va inshootlari Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti Samarqand filiali Samarqand davlat universitetining filialini tashkil etish 15. Urgut tumani Urgut tumanidagi 3-son akademik litseyning bino va inshootlari Samarqand davlat universiteti Samarqand davlat universiteti huzurida aniq fanlarga ixtisoslashtirilgan iqtidorli oʻquvchilar maktabini tashkil etish

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 25-iyun,

410-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 26.06.2020-y., 09/20/410/0956-son; 22.02.2021-y., 09/21/90/0137-son)

lex.uz