📅 2020-yil 25-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 25-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 25 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 июня 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 June 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқаришни тартибга солиш тўғрисида» 2018 йил 22 майдаги 383-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни самарали бошқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқаришни тартибга солиш тўғрисида» 2018 йил 22 майдаги 383-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия — иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 июндаги 408-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқаришни тартибга солиш тўғрисида» 2018 йил 22 майдаги 383-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарорда :
а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Пул-кредит сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида Молия вазирлиги Ғазначилиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни ушбу Низомнинг 13-бандида белгиланган тартибда ҳамда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган ставкада депозит шартномаси асосида тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозитига жойлаштириши мумкин»;
б) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шунингдек, бюджет ташкилотлари ўзининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига Молия вазирлиги Ғазначилигига буюртманомалар тақдим этиш йўли билан жойлаштирадилар».
2. Қарорга иловада :
а) 1 — 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги (кейинги ўринларда — Молия вазирлигининг Ғазначилиги) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни (кейинги ўринларда — вақтинча бўш маблағлар) ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шунингдек, бюджет ташкилотларининг вақтинча бўш маблағларини (кейинги ўринларда — бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар) тижорат банкларининг бош офислари (кейинги ўринларда — тижорат банклари) депозитларига жойлаштириш тартибини ва уларни жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.
Вақтинча бўш маблағлар ҳамда бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар тижорат банклари депозитларига ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича жойлаштирилади.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ ажратиладиган бюджет ссудаларига;
техник кўмаклашиш маблағларига;
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг касса узилишини қоплаш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағлар жалб қилиш ҳолатларига.
3. Пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсати соҳасидаги ҳаракатлар мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги Ғазначилиги келгуси чорак учун ойлар бўйича тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилиши режалаштирилаётган вақтинча бўш маблағлар ҳажми тўғрисидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (кейинги ўринларда — Марказий банк) келишиш учун тақдим этади.
Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан тақдим этиладиган маълумотдан келиб чиқиб, Марказий банк жойлаштириладиган вақтинча бўш пул маблағларнинг энг кўп миқдорини аниқлайди ҳамда бу ҳақда Молия вазирлиги Ғазначилигини хабардор қилади. Зарурат бўлганда, ушбу кўрсаткичлар ойлик ва чораклик асосда аниқлаштирилади.
Молия вазирлиги Ғазначилиги Марказий банк билан биргаликда битта тижорат банки томонидан депозитга жалб этилиши мумкин бўлган вақтинча бўш пул маблағларнинг энг юқори чегарасини белгилашга ҳақли.
Тижорат банки томонидан депозитга жалб этилиши мумкин бўлган вақтинча бўш маблағларнинг энг юқори чегарасини белгилаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Марказий банк билан келишилган ҳолда белгиланади»;
б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи, вақтинча бўш маблағлар ҳамда бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар депозитларига жойлаштирилиши мумкин бўлган тижорат банкларини аниқлаш бўйича танлов Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ахборот тизими) эълон жойлаштириш йўли билан ўтказилади.
Вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳажми ва муддатлари, фоиз ставкасининг энг кам миқдори, лотлар сони ва жойлаштириш вақти махсус комиссия томонидан белгиланади.
Махсус комиссия таркиби ҳамда унинг ваколатлари Молия вазирлиги томонидан белгиланади»;
в) қуйидаги мазмундаги 7 1 -банд қўшилсин:
«7 1 . Танловларда қатнашиш истаги бўлган тижорат банклари Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш учун Молия вазирлиги Ғазначилигига мурожаатнома йўллайди.
Мурожаатноманинг шакли Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан белгиланади»;
г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар тижорат банклари депозитларига Молия вазирлиги Ғазначилигига буюртманомалар тақдим этиш йўли билан жойлаштирилади.
Бунда танловларда иштирок этиш учун бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағларнинг энг кўп миқдори, жойлаштириш муддатлари ва энг кам фоиз ставкаси давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шунингдек, бюджет ташкилотлари томонидан белгиланади»;
д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Вақтинча бўш маблағлар тижорат банклари депозитларига 24 ойгача бўлган муддатга жойлаштирилади.
Бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар тижорат банклари депозитларига 12 ойгача муддатга жойлаштирилади»;
е) 15-16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«15. Тижорат банкларининг депозитларига маблағлар:
вақтинча бўш маблағлар бўйича Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан;
бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар бўйича давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар ҳамда бюджет ташкилотлари томонидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи ва Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтган тижорат банки билан тузиладиган депозит шартномаси асосида жойлаштирилади.
16. Шартнома ахборот тизими орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
Шартнома танлов ғолиби билан:
вақтинча бўш маблағлар бўйича Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан;
бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар бўйича давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар ҳамда бюджет ташкилотлари томонидан имзоланади ва Молия вазирлиги Ғазначилигида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг кучга киради.
Бунда шартнома ваколатли шахснинг электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда электрон шартнома шаклида тузилади»;
ж) 18-19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«18. Вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
70 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятига кўмаклашиш жамғармасига;
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига.
Бунда вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришдан Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига олинган даромадлар фақат Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда фойдаланилади.
19. Бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар икки иш куни мобайнида тўлиқ ҳажмда уларнинг тегишли ғазна ҳисобварақларига ўтказилади»;
з) Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Вақтинча бўш маблағларни ҳамда бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш
».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 июнь,
408-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi mablagʻlarni boshqarishni tartibga solish toʻgʻrisida” 2018-yil 22-maydagi 383-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining “2020-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 30-dekabrdagi PQ-4555-son qarori)
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining “2020-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 30-dekabrdagi PQ-4555-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi vaqtincha boʻsh mablagʻlarni samarali boshqarishni tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi mablagʻlarni boshqarishni tartibga solish toʻgʻrisida” 2018-yil 22-maydagi 383-son qaroriga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya — iqtisodiyot va kambagʻalikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri T.A. Ishmetov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-iyundagi 408-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi mablagʻlarni boshqarishni tartibga solish toʻgʻrisida” 2018-yil 22-maydagi 383-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Qarorda :
a) 1-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Pul-kredit siyosatini samarali amalga oshirish maqsadida Moliya vazirligi Gʻaznachiligi Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi vaqtincha boʻsh mablagʻlarni ushbu Nizomning 13-bandida belgilangan tartibda hamda Markaziy bankning qayta moliyalashtirish stavkasidan kam boʻlmagan stavkada depozit shartnomasi asosida toʻgʻridan toʻgʻri Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki depozitiga joylashtirishi mumkin”;
b) 3-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“davlat maqsadli jamgʻarmalari va budjetdan tashqari boshqa jamgʻarmalar, shuningdek, budjet tashkilotlari oʻzining vaqtincha boʻsh mablagʻlarini tijorat banklari depozitlariga Moliya vazirligi Gʻaznachiligiga buyurtmanomalar taqdim etish yoʻli bilan joylashtiradilar”.
2. Qarorga ilovada :
a) 1 — 3-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligi (keyingi oʻrinlarda — Moliya vazirligining Gʻaznachiligi) tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi vaqtincha boʻsh mablagʻlarni (keyingi oʻrinlarda — vaqtincha boʻsh mablagʻlar) hamda davlat maqsadli jamgʻarmalari va budjetdan tashqari boshqa jamgʻarmalar, shuningdek, budjet tashkilotlarining vaqtincha boʻsh mablagʻlarini (keyingi oʻrinlarda — budjetdan tashqari vaqtincha boʻsh mablagʻlar) tijorat banklarining bosh ofislari (keyingi oʻrinlarda — tijorat banklari) depozitlariga joylashtirish tartibini va ularni joylashtirishdan olingan daromadlardan foydalanish yoʻnalishlarini belgilaydi.
Vaqtincha boʻsh mablagʻlar hamda budjetdan tashqari vaqtincha boʻsh mablagʻlar tijorat banklari depozitlariga ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema boʻyicha joylashtiriladi.
2. Ushbu Nizomning amal qilishi quyidagilarga nisbatan tatbiq etilmaydi:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi qarorlariga muvofiq ajratiladigan budjet ssudalariga;
texnik koʻmaklashish mablagʻlariga;
Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining kassa uzilishini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi vaqtincha boʻsh mablagʻlar jalb qilish holatlariga.
3. Pul-kredit va soliq-budjet siyosati sohasidagi harakatlar muvofiqlashtirilishini taʼminlash maqsadida Moliya vazirligi Gʻaznachiligi kelgusi chorak uchun oylar boʻyicha tijorat banklarining depozitlariga joylashtirilishi rejalashtirilayotgan vaqtincha boʻsh mablagʻlar hajmi toʻgʻrisidagi maʼlumotni Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga (keyingi oʻrinlarda — Markaziy bank) kelishish uchun taqdim etadi.
Moliya vazirligi Gʻaznachiligi tomonidan taqdim etiladigan maʼlumotdan kelib chiqib, Markaziy bank joylashtiriladigan vaqtincha boʻsh pul mablagʻlarning eng koʻp miqdorini aniqlaydi hamda bu haqda Moliya vazirligi Gʻaznachiligini xabardor qiladi. Zarurat boʻlganda, ushbu koʻrsatkichlar oylik va choraklik asosda aniqlashtiriladi.
Moliya vazirligi Gʻaznachiligi Markaziy bank bilan birgalikda bitta tijorat banki tomonidan depozitga jalb etilishi mumkin boʻlgan vaqtincha boʻsh pul mablagʻlarning eng yuqori chegarasini belgilashga haqli.
Tijorat banki tomonidan depozitga jalb etilishi mumkin boʻlgan vaqtincha boʻsh mablagʻlarning eng yuqori chegarasini belgilash tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan Markaziy bank bilan kelishilgan holda belgilanadi”;
b) 7-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“7. Ushbu Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan talablarga javob beruvchi, vaqtincha boʻsh mablagʻlar hamda budjetdan tashqari vaqtincha boʻsh mablagʻlar depozitlariga joylashtirilishi mumkin boʻlgan tijorat banklarini aniqlash boʻyicha tanlov Moliya vazirligi Gʻaznachiligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining tegishli axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) eʼlon joylashtirish yoʻli bilan oʻtkaziladi.
Vaqtincha boʻsh mablagʻlarni tijorat banklari depozitlariga joylashtirish hajmi va muddatlari, foiz stavkasining eng kam miqdori, lotlar soni va joylashtirish vaqti maxsus komissiya tomonidan belgilanadi.
Maxsus komissiya tarkibi hamda uning vakolatlari Moliya vazirligi tomonidan belgilanadi”;
v) quyidagi mazmundagi 7 1 -band qoʻshilsin:
“7 1 . Tanlovlarda qatnashish istagi boʻlgan tijorat banklari Moliya vazirligining tegishli axborot tizimida roʻyxatdan oʻtish uchun Moliya vazirligi Gʻaznachiligiga murojaatnoma yoʻllaydi.
Murojaatnomaning shakli Moliya vazirligi Gʻaznachiligi tomonidan belgilanadi”;
g) 8-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“8. Budjetdan tashqari vaqtincha boʻsh mablagʻlar tijorat banklari depozitlariga Moliya vazirligi Gʻaznachiligiga buyurtmanomalar taqdim etish yoʻli bilan joylashtiriladi.
Bunda tanlovlarda ishtirok etish uchun budjetdan tashqari vaqtincha boʻsh mablagʻlarning eng koʻp miqdori, joylashtirish muddatlari va eng kam foiz stavkasi davlat maqsadli jamgʻarmalari va budjetdan tashqari boshqa jamgʻarmalar, shuningdek, budjet tashkilotlari tomonidan belgilanadi”;
d) 10-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“10. Vaqtincha boʻsh mablagʻlar tijorat banklari depozitlariga 24 oygacha boʻlgan muddatga joylashtiriladi.
Budjetdan tashqari vaqtincha boʻsh mablagʻlar tijorat banklari depozitlariga 12 oygacha muddatga joylashtiriladi”;
e) 15-16-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“15. Tijorat banklarining depozitlariga mablagʻlar:
vaqtincha boʻsh mablagʻlar boʻyicha Moliya vazirligi Gʻaznachiligi tomonidan;
budjetdan tashqari vaqtincha boʻsh mablagʻlar boʻyicha davlat maqsadli jamgʻarmalari va budjetdan tashqari boshqa jamgʻarmalar hamda budjet tashkilotlari tomonidan ushbu Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan talablarga javob beruvchi va Moliya vazirligining tegishli axborot tizimida roʻyxatdan oʻtgan tijorat banki bilan tuziladigan depozit shartnomasi asosida joylashtiriladi.
16. Shartnoma axborot tizimi orqali avtomatik tarzda shakllantiriladi.
Shartnoma tanlov gʻolibi bilan:
vaqtincha boʻsh mablagʻlar boʻyicha Moliya vazirligi Gʻaznachiligi tomonidan;
budjetdan tashqari vaqtincha boʻsh mablagʻlar boʻyicha davlat maqsadli jamgʻarmalari va budjetdan tashqari boshqa jamgʻarmalar hamda budjet tashkilotlari tomonidan imzolanadi va Moliya vazirligi Gʻaznachiligida roʻyxatdan oʻtkazilgandan soʻng kuchga kiradi.
Bunda shartnoma vakolatli shaxsning elektron raqamli imzosidan foydalangan holda elektron shartnoma shaklida tuziladi”;
j) 18-19-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“18. Vaqtincha boʻsh mablagʻlarni tijorat banklarining depozitlariga joylashtirishdan olingan daromadlar quyidagi tartibda taqsimlanadi:
70 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi faoliyatiga koʻmaklashish jamgʻarmasiga;
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi moliya tizimini ijtimoiy rivojlantirish va xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasiga;
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti daromadiga.
Bunda vaqtincha boʻsh mablagʻlarni joylashtirishdan Oʻzbekiston Respublikasi moliya tizimini ijtimoiy rivojlantirish va xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasiga olingan daromadlar faqat Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirligi tomonidan belgilangan tartibda foydalaniladi.
19. Budjetdan tashqari vaqtincha boʻsh mablagʻlarni tijorat banklari depozitlariga joylashtirishdan olingan daromadlar ikki ish kuni mobaynida toʻliq hajmda ularning tegishli gʻazna hisobvaraqlariga oʻtkaziladi”;
z) Nizomga ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Vaqtincha boʻsh mablagʻlarni hamda budjetdan tashqari vaqtincha boʻsh mablagʻlarni tijorat banklari depozitlariga joylashtirish
”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 25-iyun,
408-son