UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 26-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 26 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 июня 2020 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 June 2020 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

муддатлари

РЎЙХАТИ

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.

4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» ― «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.

5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 26 июндаги 147-мҳ-сон буйруғига 1-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги , вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари (бундан буён матнда малака комиссияси деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди .

1-боб. Умумий қоидалар

1. Қонуннинг 3 1 -моддасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги , вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий адлия бошқармаси деб юритилади) ҳузуридаги малака комиссиялари хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) тўхтатиб туриш ва тугатиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш мақсадида ташкил этилади.

2. Малака комиссияси йиғилишларининг холислиги ва одиллигини таъминлаш мақсадида, заруратга қараб, уларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нинг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси ходимлари овоз бериш ҳуқуқисиз (кузатувчи сифатида) иштирок этиши мумкин.

2-боб. Малака комиссияси фаолиятини ташкил этиш

3. Малака комиссияси ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг (бундан буён матнда Нотариал палата деб юритилади) тегишли ҳудудий бошқармаси вакиллари, нотариуслар ҳамда адлия органларининг ходимлари орасидан беш нафардан тўққиз нафар кишигача бўлган таркибда тоқ миқдорда тузилади .

4. Малака комиссияси таркиби тегишли ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан уч йил муддатга тасдиқланади.

Зарурат бўлганда малака комиссияси раисининг тақдимномасига кўра ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан комиссия таркиби ўзгартирилиши ёки қайта тасдиқланиши мумкин.

5. Малака комиссияси ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилишда мустақил ҳисобланади ва унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

6. Ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг нотариат соҳасига раҳбарлик қилувчи ўринбосари қоида тариқасида малака комиссияси раиси ҳисобланади.

Ҳудудий адлия бошқармаси нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бўлимининг (шуъбасининг) нотариат соҳаси бўйича масъул ходими малака комиссияси котиби (бундан буён матнда котиб деб юритилади) этиб тайинланади.

7. Малака комиссияси раиси меҳнат таътилида, хизмат сафарида бўлган вақтда ёки бошқа узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган ҳолларда ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан унинг бошқа ўринбосари вақтинча малака комиссияси раиси этиб тайинланади.

8. Малака комиссияси раиси комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказиладиган кун ва вақтни белгилайди, шунингдек комиссия йиғилишларини ўтказади ва уларга раҳбарлик қилади.

9. Малака комиссияси раиси комиссия ишини ташкил қилиш ва унинг ўз вақтида, тўғри ва ҳаққоний ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.

10. Малака комиссияси ўз фаолиятини мазкур Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

11. Малака комиссияларининг моддий-техника таъминоти тегишлилиги бўйича ҳудудий адлия бошқармаси томонидан амалга оширилади.

3-боб. Малака комиссияси йиғилишларини ташкил этиш

12. Малака комиссиясига лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш бўйича судга ариза киритиш масаласини кўриб чиқиш учун ҳудудий адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси раҳбарининг тақдимномаси асос бўлади.

Котиб тегишли ҳудудий адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси тақдимномаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни (бундан буён матнда ҳужжатлар деб юритилади) қабул қилиб олади ва шу куннинг ўзида Малака комиссияси йиғилишида кўриб чиқилиши учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхатга олиш китобига тегишли ёзув киритиш орқали қайд қилади.

13. Малака комиссияси йиғилишида кўриб чиқилиши учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхатга олиш китоби ип ўтказилиб тикилган, тегишли ҳудудий адлия бошқармаси девонхонаси муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Ҳужжатларнинг сақланиши учун котиб масъул ҳисобланади.

14. Котиб комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун қабул қилиб олинган ҳужжатлар ҳақида шу куннинг ўзида малака комиссияси раисини хабардор қилади.

15. Котиб комиссиянинг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилиши учун ҳудудий адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳар бири бўйича алоҳида комиссия аъзолари сонига мутаносиб равишда тегишли ҳужжатлар нусхаларини тайёрлайди.

16. Малака комиссияси раиси тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш мақсадида малака комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтадиган кун ва вақтни белгилайди.

Бунда, ҳужжатлар бир ёки бир нечта бўлишидан қатъи назар, улар малака комиссиясига келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида малака комиссияси томонидан кўриб чиқилиши шарт.

17. Котиб комиссия йиғилиши ўтказиладиган кундан камида икки кун олдин малака комиссиясининг барча аъзоларини ҳамда лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилиши режалаштирилган нотариусни (бундан буён матнда нотариус деб юритилади) комиссия йиғилиши ўтказиладиган кун ва вақт ҳақида хабардор қилади.

18. Малака комиссияси раиси комиссия йиғилиши ўтказиладиган кундан камида икки кун олдин навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтадиган кун ва вақт, шунингдек кун тартибидаги масала юзасидан Адлия вазирлиги нинг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармасига ёзма ёки электрон шаклда хабар беради.

19. Нотариус унга хабар берилган кун ва вақтда комиссиянинг йиғилишида иштирок этиши мумкин.

20. Малака комиссияси йиғилишида нотариуснинг қатнашмаслиги йиғилиш ўтказишни қолдириш ёки кун тартибидаги унга тегишли масалани кўриб чиқмаслик учун асос бўлиб ҳисобланмайди.

4-боб. Малака комиссияси йиғилишини ўтказиш

21. Малака комиссияси йиғилишида комиссия аъзолари, шунингдек нотариусдан (масаласи кўриб чиқилиши давомида) бошқа шахсларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди, малака комиссияси раисининг рухсати билан комиссия йиғилишида кўрилаётган масала юзасидан таклиф қилинадиган шахсларни жалб этиш ҳоллари бундан мустасно.

22. Котиб йиғилишда кўриб чиқиш учун кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан тайёрланган ҳужжатлар нусхаларини комиссиянинг барча аъзоларига тарқатади.

23. Раис кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича комиссияга келиб тушган ҳужжатлар мазмуни ҳақида комиссия аъзоларига алоҳида ўқиб эшиттиради.

24. Малака комиссияси кун тартибидаги ҳар бир масалани алоҳида-алоҳида муҳокама қилади. Малака комиссияси муҳокамада таклиф қилинган шахсларнинг тушунтириш ва изоҳларини эшитишга ҳақли.

25. Малака комиссияси томонидан нотариус лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиш Қонуннинг 15 2 -моддаси биринчи қисми ҳамда мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келадиган қоидабузарликлар ҳоллари ва улар бўйича лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатларига асосан амалга оширилади.

Бунда, нотариус томонидан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ қоидабузарликлар ҳоллари ва муддатларида назарда тутилган қоидабузарликларнинг бир нечтаси содир этилганлиги аниқланган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш аниқланган қоидабузарликлар учун белгиланган энг кўп муддат доирасида амалга оширилади.

26. Малака комиссияси томонидан нотариус лицензиясининг амал қилишини тугатиш бўйича маъмурий судга ариза киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш Қонуннинг 15 3 -моддаси иккинчи қисмига асосан амалга оширилади.

Қоидабузарлик содир этилганлиги учун малака комиссиясининг нотариус лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир йил давомида нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ёки Нотариусларнинг касб этикаси қоидалари ёхуд нотариал ҳаракатларнинг сири ва нотариус қасамёдини такроран бузилганлиги мунтазам равишда қоидабузарлик содир этилган деб ҳисобланади.

Қуйидаги қоидабузарликлар нотариуснинг бир марта қўпол равишда қоидабузарлик содир этилганлиги деб ҳисобланади:

нотариал ҳаракатларнинг махфийлигига риоя қилинмаганлиги;

бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилган ва (ёки) хатланган мол-мулкни тасарруф этиш тўғрисида битимнинг тасдиқланганлиги,

нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда нотариус имзосининг факсимилесидан фойдаланилганлиги ва (ёки) муҳрни бошқа шахсларга берилганлиги;

нотариал ҳаракатни нотариус ўрнига бошқа шахс имзолаши, шунингдек нотариал ҳаракатни амалга оширишда битим тарафи (тарафлари) ёки нотариал ҳаракатни расмийлаштиришда тегишли шахс ўрнига бошқа шахсларнинг иштирок этиши ва тегишли ҳужжатни имзолашига йўл қўйилганлиги, бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш учун ўзи ёки воситачи орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланганидан ташқари моддий манфаат кўрганлиги;

нотариал ҳаракатни амалга оширишда ваколати бўлмаган жисмоний шахснинг ёки ваколати бўлмаган юридик шахс вакилининг иштирок этишига йўл қўйилганлиги;

амалга оширилган нотариал ҳаракат «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олинмаганлиги.

27. Малака комиссияси томонидан Қонуннинг 15 2 ва 15 3 -моддалари ҳамда мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳолларда нотариус лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида, шунингдек нотариус лицензиясининг амал қилишини тугатиш бўйича маъмурий судга ариза киритиш тўғрисида қарор қабул қилинишга йўл қўйилмайди.

27 1 . Нотариус лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган даврда ушбу нотариус томонидан содир этилган бошқа қоидабузарлик учун малака комиссияси томонидан янги қарор қабул қилинади. Бунда, қоидабузарлик учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш бўйича қўлланилган янги муддат дастлабки муддат ўтиши бошланган кундан бошлаб ҳисобланади.

28. Малака комиссияси томонидан тегишлилиги бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

нотариус лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида;

нотариус лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туришни рад этиш тўғрисида;

нотариус лицензиясининг амал қилишини тугатиш бўйича маъмурий судга ариза киритиш тўғрисида;

нотариус лицензиясининг амал қилишини тугатиш бўйича маъмурий судга ариза киритишни рад этиш тўғрисида.

29. Малака комиссияси томонидан нотариус лицензияси амал қилишини тугатиш бўйича маъмурий судга ариза киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан нотариус лицензиясининг амал қилиши суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилади .

30. Малака комиссияси қарори комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, малака комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Малака комиссияси йиғилиши унинг аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

31. Малака комиссияси йиғилиши баённома билан расмийлаштирилади. Бунда комиссия йиғилиши баённомаларини расмийлаштириш комиссия котиби томонидан амалга оширилади.

32. Малака комиссияси йиғилиши баённомаси комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланади ҳамда тасдиқлаш учун комиссия раисига тақдим этилади.

33. Малака комиссия котиби комиссия раиси томонидан тасдиқланган баённома нусхасини комиссия йиғилиши бўлиб ўтган кундан бошлаб бир кун ичида тегишли ҳудудий адлия бошқармасига ва Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига ҳамда нотариусга етказилишини таъминлайди.

34. Нотариус малака комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда, комиссия йиғилиш баённомаси нусхасини олган кундан бошлаб ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси га апелляция бериш ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

5-боб. Якуний қоидалар

35. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

36. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси билан келишилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келадиган қоидабузарликлар ҳоллари ва улар бўйича лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш

Т/р Қоидабузарликлар ҳоллари * Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатлари 1. Нотариал тасдиқланадиган битимлар, шунингдек аризалар ва бошқа ҳужжатларнинг нотариус иштирокида имзоланмаганлиги 6 ой 2. Нотариал тасдиқланадиган битимларни томонлар бир вақтда нотариус ҳузурида ҳозир бўлиб имзоламаганлиги 2 ой 3. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда махсус мосламаларда мурожаат этувчиларнинг бармоқ изларини сканер қилиш талабига риоя қилинмаганлиги 1 ой 4. Мурожаат этувчининг жисмоний нуқсони (бармоқларнинг йўқлиги, бармоқ излари йўқолганлиги ва бошқа) сабабли махсус мосламаларда уларнинг бармоқ изларини сканер қилиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда нотариал ҳаракатни имзолаш жараёни мажбурий аудио ёки видеоёзув воситаларида қайд этилмаганлиги 1 ой 5. Нотариал тасдиқланадиган битим, ариза ва бошқа ҳужжатларга оид маълумотлар «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига аниқ ва тўлиқ киритилмаганлиги ёки хато киритилганлиги 1 ой 6. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларида белгилаб қўйилганлардан ташқари ортиқча ҳужжат талаб қилинганлиги 15 кун 7. Нотариал ҳаракатни амалга ошириш ноқонуний равишда рад этилганлиги ёки нотариал ҳаракатни амалга оширишдан, шунингдек тақиқни ечиш ёки нотариал ҳаракатлардан нусха беришдан бош тортилганлиги 1 ой 8. Нотариус томонидан уч йилда камида бир марта ўз касбий малакаси узрсиз сабабларга кўра амалга оширилмаганлиги 1 ой (агар 1 ойда бартараф этилмаса, бартараф этилгунига қадар) 9. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларни архивда сақлашнинг қуйидаги қоидаларнинг биттасига риоя қилинмаганлиги: ҳужжатлар йиғмажилдга тикилмаганлиги ва муқоваланмаганлиги; белгиланган муддат ўтгач адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивга топширилмаганлиги 15 кун 10. Нотариал ҳаракатларни бажариш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда нотариус томонидан қуйидагиларнинг биттасига риоя қилинмаганлиги: уларга ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва битимнинг аҳамияти тушунтирилмаганлиги; нотариал ҳаракатларнинг ҳуқуқий оқибати ҳақида огоҳлантирилмаганлиги 1 ой 11. Нотариус касбий ваколатларини амалга ошириш жараёнида алкоголь, гиёҳванд ёки психотроп моддалар таъсирида маст ҳолатда фуқароларни қабул қилганлиги 3 ой 12. Нотариуснинг фаолият кўрсатиш ҳудудидан (нотариал округ) ташқарида нотариал ҳаракатни амалга оширилганлиги Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно 1 ой 13. Нотариус томонидан фуқаролар ва ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи ножўя ҳатти-ҳаракатлар содир этилганлиги 1 ой 14. Нотариус ўзига нисбатан қўзғатилган жиноий иш ёки фуқаролик ишида унинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган даъво тақдим этилган ҳолларда бу ҳақида Нотариал палата ҳудудий бошқармасини хабардор қилмаганлиги 1 ой 15. Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармасининг ваколатлари доирасида берилаётган сўровлар ёки топшириқларини бажармаслик 15 кун 16. Нотариус томонидан ваколатли органлар ва мансабдор шахсларнинг қонунга асосланган ҳолда сўраган ҳужжатларини, маълумотларини тақдим этилмаганлиги ёки талаблари бажарилмаганлиги 15 кун 17. Нотариус ўз ҳамкасбларининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни оммавий ахборот воситаларида, интернет манбааларида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда оммага тарқатганлиги 1 ой 18. Нотариал палатанинг ёки адлия органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган, шу жумладан нотариуснинг зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юклайдиган қарорлари (кўрсатмалари) нотариус томонидан бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги 1 ой 19. Мурожаат қилган шахс томонидан кўрсатилган «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган мобил телефони рақамига тўловларнинг миқдори, нотариал ҳаракатни тасдиқлаш коди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «ишонч телефони» рақами кўрсатилган SMS хабар йўлланмаганлиги 15 кун 20. Нотариал ҳаракатлар бўйича тўловлар (давлат божи, герб йиғими, ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳақ) нотўғри ундирилганлиги ёки тўловлардан ноқонуний равишда озод қилинганлиги ёхуд тўловнинг имтиёзли тўланишини асослантирувчи ҳужжатларнинг нусхаси олиб қолинмаганлиги ёки «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимидан маълумотнома олиб бириктирилмаганлиги 15 кун 21. Васийликдаги ва ҳомийликдаги шахс номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган ишончномалар тузишда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати олинмаганлиги 1 ой 22. Васийликдаги ва ҳомийликдаги шахс номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган шартномалар тузишда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати олинмаганлиги 3 ой 23. Нотариал ҳаракатни расмийлаштиришда «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали текширилиши лозим бўлган ҳолатлар текширилмаганлиги ёки нотўғри текширилганлиги 1 ой ** 24. Нотариус ўз фаолият кўрсатиш ҳудудида манзили ўзгарганлиги бўйича адлия органига хабарнома бермаганлиги 15 кун 25. Нотариус томонидан ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар учун битимларни уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкинлиги ёки ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар битимларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузиши тўғрисидаги тартибга риоя қилинмаганлиги 6 ой 26. Васийликдаги шахс номидан ҳадя шартномаси тузилганлиги 6 ой 27. Нотариусда фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси мавжуд бўлмаганда 15 кун (агар 15 кунда бартараф этилмаса, бартараф этилгунига қадар) 28. Эрнинг (хотиннинг) умумий биргаликдаги мулки бўлган кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим тузиш учун хотиннинг (эрнинг) ёзма розилиги олинмаганлиги 6 ой 29. Хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш битимларини тасдиқлашда оиланинг биргаликда яшовчи барча вояга етган аъзоларининг ва хусусийлаштирилишига розилик берган шахсларнинг ёзма розилиги олинмаганлиги 3 ой 30. Нотариуснинг илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан, шунингдек Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармаларидаги фаолиятдан ташқари тадбиркорлик ва бошқа фаолият билан шуғулланганлиги 1 ой (агар 1 ойда бартараф этилмаса, бартараф этилгунига қадар) 31. Гаров (ипотека) шартномаларини тасдиқлашда гаровга (ипотекага) қўйилаётган мол-мулк умумий мол-мулкни (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки) ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг) розилиги олинмаганлиги 3 ой 32. Васиятномани имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео ёзувга қайд этилмаганлиги 2 ой 33. Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришда мерос қолдирувчининг меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз меросхўрларини аниқлаш чоралари кўрилмаганлиги 1 ой 34. Умумий улушли мулкдаги улушни олди-сотди шартномасини тасдиқлашда умумий улушли мулк иштирокчиларининг улушли мулкдаги сотилаётган улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тўғрисида огоҳлантирилмаганлиги 1 ой 35. Нотариал тасдиқланган ҳужжатга унинг моҳиятини ўзгартирмайдиган қўшимчаларни киритиш ёки унинг аниқ арифметик хатоларини тузатиш белгиланган тартибда амалга оширилмаганлиги 15 кун 36. Нотариал ҳаракатни амалга ошириш турига риоя этилмаганлиги 1 ой 37. Нотариал ҳаракатлар асосида вужудга келадиган кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотларни Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига киритиш учун давлат рўйхатидан ўтказувчи органга юборилмаганлиги, қонунчилик ҳужжатларида юборилиши белгиланмаган ҳоллар бундан мустасно 15 кун 38. Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари (рўйхат рақами 2020, 2009 йил 19 октябрь) талабларига риоя этилмаганлиги 1 ой 39. Қонунчилик ҳужжатларида бажарилишига тўғридан-тўғри чеклов мавжуд бўлган нотариал ҳаракат амалга оширилганлиги 6 ой 40. Нотариус томонидан нотариал идора ходими ёки бошқа шахснинг нотариал ҳаракат учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланганидан ташқари моддий манфаат кўришига йўл қўйилганлиги 4 ой 41. Иш вақти давомида узрли сабабларсиз иш жойида бўлмаганлиги 15 кун 42. Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилганлиги 3 ой 43. Нотариал фаолиятни ташкил этишга оид минимал талабларнинг биттаси ёки бир нечтаси бажарилмаганлиги 15 кун (агар 15 кунда бартараф этилмаса, бартараф этилгунига қадар

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 26 июндаги 147-мҳ-сон буйруғига 2-ИЛОВА

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 29 октябрдаги 232-мҳ-сон «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2151, 2010 йил 29 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 390-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 3 октябрдаги 228-мҳ-сон «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2151-1, 2011 йил 3 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 438-модда).

3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 26 сентябрдаги 245-мҳ-сон «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2151-2, 2014 йил 26 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 40-сон, 501-модда).

4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги 390-мҳ-сон «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2151-3, 2015 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 52-сон, 653-модда).

5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 6 январдаги 10-мҳ-сон «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомнинг 21-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2151-4, 2018 йил 6 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2018 й., 10/18/2151-4/0522-сон).

6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 10 майдаги 270-мҳ-сон «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2151-5, 2018 йил 10 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 10/18/2151-5/1195-сон).

7. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 567-мҳ-сон «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2151-6, 2018 йил 26 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2151-6/2379-сон).

Вазир Р. ДАВЛЕТОВ

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси раиси Д. АШУРОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 26 июнь,

2020 йил 25 июнь

147-мҳ-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 10/20/3250/1012-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон; 26.07.2023 й., 10/23/3250-1/0521-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining

buyrugʻi

NIZOM

muddatlari

ROʻYXATI

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Notariat toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

3. Mazkur buyruq davlat roʻyxatidan oʻtkazilsin va bu haqda Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boshqarmasi Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestriga tegishli yozuv kiritsin.

4. Qonun hujjatlarini tahlil qilish va turkumlash boshqarmasi ushbu idoraviy normativ-huquqiy hujjatni “Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami” ― “Sobraniye zakonodatelstva Respubliki Uzbekistan”da hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasida eʼlon qilinishini taʼminlasin.

5. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

6. Mazkur buyruqning ijrosini nazorat qilish vazir oʻrinbosari A. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2020-yil 26-iyundagi 147-mh-son buyrugʻiga 1-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Notariat toʻgʻrisida”gi Qonuni (bundan buyon matnda Qonun deb yuritiladi) hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi , viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari (bundan buyon matnda malaka komissiyasi deb yuritiladi) faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi .

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Qonunning 3 1 -moddasiga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi , viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari (bundan buyon matnda hududiy adliya boshqarmasi deb yuritiladi) huzuridagi malaka komissiyalari xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanish huquqini beruvchi litsenziyani (bundan buyon matnda litsenziya deb yuritiladi) toʻxtatib turish va tugatish bilan bogʻliq ishlarni koʻrib chiqish maqsadida tashkil etiladi.

2. Malaka komissiyasi yigʻilishlarining xolisligi va odilligini taʼminlash maqsadida, zaruratga qarab, ularda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi ning Notariat, advokatura va huquqiy xizmatlar boshqarmasi xodimlari ovoz berish huquqisiz (kuzatuvchi sifatida) ishtirok etishi mumkin.

2-bob. Malaka komissiyasi faoliyatini tashkil etish

3. Malaka komissiyasi hududiy adliya boshqarmasi boshligʻining buyrugʻi bilan Oʻzbekiston Respublikasi Notarial palatasining (bundan buyon matnda Notarial palata deb yuritiladi) tegishli hududiy boshqarmasi vakillari, notariuslar hamda adliya organlarining xodimlari orasidan besh nafardan toʻqqiz nafar kishigacha boʻlgan tarkibda toq miqdorda tuziladi .

4. Malaka komissiyasi tarkibi tegishli hududiy adliya boshqarmasi boshligʻining buyrugʻi bilan uch yil muddatga tasdiqlanadi.

Zarurat boʻlganda malaka komissiyasi raisining taqdimnomasiga koʻra hududiy adliya boshqarmasi boshligʻining buyrugʻi bilan komissiya tarkibi oʻzgartirilishi yoki qayta tasdiqlanishi mumkin.

5. Malaka komissiyasi oʻz vakolatlari doirasida qarorlar qabul qilishda mustaqil hisoblanadi va uning faoliyatiga aralashishga yoʻl qoʻyilmaydi.

6. Hududiy adliya boshqarmasi boshligʻining notariat sohasiga rahbarlik qiluvchi oʻrinbosari qoida tariqasida malaka komissiyasi raisi hisoblanadi.

Hududiy adliya boshqarmasi notariat, advokatura va huquqiy xizmatlar boʻlimining (shuʼbasining) notariat sohasi boʻyicha masʼul xodimi malaka komissiyasi kotibi (bundan buyon matnda kotib deb yuritiladi) etib tayinlanadi.

7. Malaka komissiyasi raisi mehnat taʼtilida, xizmat safarida boʻlgan vaqtda yoki boshqa uzrli sabablarga koʻra ishda boʻlmagan hollarda hududiy adliya boshqarmasi boshligʻining buyrugʻi bilan uning boshqa oʻrinbosari vaqtincha malaka komissiyasi raisi etib tayinlanadi.

8. Malaka komissiyasi raisi komissiyaning navbatdagi yigʻilishi oʻtkaziladigan kun va vaqtni belgilaydi, shuningdek komissiya yigʻilishlarini oʻtkazadi va ularga rahbarlik qiladi.

9. Malaka komissiyasi raisi komissiya ishini tashkil qilish va uning oʻz vaqtida, toʻgʻri va haqqoniy oʻtkazilishi uchun masʼul hisoblanadi.

10. Malaka komissiyasi oʻz faoliyatini mazkur Nizom hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiradi.

11. Malaka komissiyalarining moddiy-texnika taʼminoti tegishliligi boʻyicha hududiy adliya boshqarmasi tomonidan amalga oshiriladi.

3-bob. Malaka komissiyasi yigʻilishlarini tashkil etish

12. Malaka komissiyasiga litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish yoki tugatish boʻyicha sudga ariza kiritish masalasini koʻrib chiqish uchun hududiy adliya boshqarmasi yoki Notarial palataning hududiy boshqarmasi rahbarining taqdimnomasi asos boʻladi.

Kotib tegishli hududiy adliya boshqarmasi yoki Notarial palataning hududiy boshqarmasi taqdimnomasi va unga ilova qilingan hujjatlarni (bundan buyon matnda hujjatlar deb yuritiladi) qabul qilib oladi va shu kunning oʻzida Malaka komissiyasi yigʻilishida koʻrib chiqilishi uchun taqdim etilgan hujjatlarni roʻyxatga olish kitobiga tegishli yozuv kiritish orqali qayd qiladi.

13. Malaka komissiyasi yigʻilishida koʻrib chiqilishi uchun taqdim etilgan hujjatlarni roʻyxatga olish kitobi ip oʻtkazilib tikilgan, tegishli hududiy adliya boshqarmasi devonxonasi muhri bilan tasdiqlangan boʻlishi lozim.

Hujjatlarning saqlanishi uchun kotib masʼul hisoblanadi.

14. Kotib komissiya yigʻilishida koʻrib chiqish uchun qabul qilib olingan hujjatlar haqida shu kunning oʻzida malaka komissiyasi raisini xabardor qiladi.

15. Kotib komissiyaning navbatdagi yigʻilishida koʻrib chiqilishi uchun hududiy adliya boshqarmasi yoki Notarial palataning hududiy boshqarmasi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarning har biri boʻyicha alohida komissiya aʼzolari soniga mutanosib ravishda tegishli hujjatlar nusxalarini tayyorlaydi.

16. Malaka komissiyasi raisi taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish maqsadida malaka komissiyasining navbatdagi yigʻilishi boʻlib oʻtadigan kun va vaqtni belgilaydi.

Bunda, hujjatlar bir yoki bir nechta boʻlishidan qatʼi nazar, ular malaka komissiyasiga kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida malaka komissiyasi tomonidan koʻrib chiqilishi shart.

17. Kotib komissiya yigʻilishi oʻtkaziladigan kundan kamida ikki kun oldin malaka komissiyasining barcha aʼzolarini hamda litsenziyasining amal qilishini toʻxtatib turish yoki tugatish bilan bogʻliq ishlar koʻrib chiqilishi rejalashtirilgan notariusni (bundan buyon matnda notarius deb yuritiladi) komissiya yigʻilishi oʻtkaziladigan kun va vaqt haqida xabardor qiladi.

18. Malaka komissiyasi raisi komissiya yigʻilishi oʻtkaziladigan kundan kamida ikki kun oldin navbatdagi yigʻilish boʻlib oʻtadigan kun va vaqt, shuningdek kun tartibidagi masala yuzasidan Adliya vazirligi ning Notariat, advokatura va huquqiy xizmatlar boshqarmasiga yozma yoki elektron shaklda xabar beradi.

19. Notarius unga xabar berilgan kun va vaqtda komissiyaning yigʻilishida ishtirok etishi mumkin.

20. Malaka komissiyasi yigʻilishida notariusning qatnashmasligi yigʻilish oʻtkazishni qoldirish yoki kun tartibidagi unga tegishli masalani koʻrib chiqmaslik uchun asos boʻlib hisoblanmaydi.

4-bob. Malaka komissiyasi yigʻilishini oʻtkazish

21. Malaka komissiyasi yigʻilishida komissiya aʼzolari, shuningdek notariusdan (masalasi koʻrib chiqilishi davomida) boshqa shaxslarning ishtirok etishiga yoʻl qoʻyilmaydi, malaka komissiyasi raisining ruxsati bilan komissiya yigʻilishida koʻrilayotgan masala yuzasidan taklif qilinadigan shaxslarni jalb etish hollari bundan mustasno.

22. Kotib yigʻilishda koʻrib chiqish uchun kun tartibiga qoʻyilgan masalalar yuzasidan tayyorlangan hujjatlar nusxalarini komissiyaning barcha aʼzolariga tarqatadi.

23. Rais kun tartibidagi har bir masala boʻyicha komissiyaga kelib tushgan hujjatlar mazmuni haqida komissiya aʼzolariga alohida oʻqib eshittiradi.

24. Malaka komissiyasi kun tartibidagi har bir masalani alohida-alohida muhokama qiladi. Malaka komissiyasi muhokamada taklif qilingan shaxslarning tushuntirish va izohlarini eshitishga haqli.

25. Malaka komissiyasi tomonidan notarius litsenziyasining amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisida qaror qabul qilish Qonunning 15 2 -moddasi birinchi qismi hamda mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq Xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanish huquqini beruvchi litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishga olib keladigan qoidabuzarliklar hollari va ular boʻyicha litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish muddatlariga asosan amalga oshiriladi.

Bunda, notarius tomonidan mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq qoidabuzarliklar hollari va muddatlarida nazarda tutilgan qoidabuzarliklarning bir nechtasi sodir etilganligi aniqlangan taqdirda, litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish aniqlangan qoidabuzarliklar uchun belgilangan eng koʻp muddat doirasida amalga oshiriladi.

26. Malaka komissiyasi tomonidan notarius litsenziyasining amal qilishini tugatish boʻyicha maʼmuriy sudga ariza kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilish Qonunning 15 3 -moddasi ikkinchi qismiga asosan amalga oshiriladi.

Qoidabuzarlik sodir etilganligi uchun malaka komissiyasining notarius litsenziyasining amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisida qarori qabul qilingan kundan boshlab bir yil davomida notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablari yoki Notariuslarning kasb etikasi qoidalari yoxud notarial harakatlarning siri va notarius qasamyodini takroran buzilganligi muntazam ravishda qoidabuzarlik sodir etilgan deb hisoblanadi.

Quyidagi qoidabuzarliklar notariusning bir marta qoʻpol ravishda qoidabuzarlik sodir etilganligi deb hisoblanadi:

notarial harakatlarning maxfiyligiga rioya qilinmaganligi;

boshqa shaxsga oʻtkazishga taqiq qoʻyilgan va (yoki) xatlangan mol-mulkni tasarruf etish toʻgʻrisida bitimning tasdiqlanganligi,

notarial harakatlarni rasmiylashtirishda notarius imzosining faksimilesidan foydalanilganligi va (yoki) muhrni boshqa shaxslarga berilganligi;

notarial harakatni notarius oʻrniga boshqa shaxs imzolashi, shuningdek notarial harakatni amalga oshirishda bitim tarafi (taraflari) yoki notarial harakatni rasmiylashtirishda tegishli shaxs oʻrniga boshqa shaxslarning ishtirok etishi va tegishli hujjatni imzolashiga yoʻl qoʻyilganligi, bundan qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar mustasno;

notarial harakatlarni rasmiylashtirish uchun oʻzi yoki vositachi orqali qonunchilik hujjatlarida belgilanganidan tashqari moddiy manfaat koʻrganligi;

notarial harakatni amalga oshirishda vakolati boʻlmagan jismoniy shaxsning yoki vakolati boʻlmagan yuridik shaxs vakilining ishtirok etishiga yoʻl qoʻyilganligi;

amalga oshirilgan notarial harakat “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimida roʻyxatga olinmaganligi.

27. Malaka komissiyasi tomonidan Qonunning 15 2 va 15 3 -moddalari hamda mazkur Nizomda nazarda tutilmagan hollarda notarius litsenziyasining amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisida, shuningdek notarius litsenziyasining amal qilishini tugatish boʻyicha maʼmuriy sudga ariza kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilinishga yoʻl qoʻyilmaydi.

27 1 . Notarius litsenziyasining amal qilishi toʻxtatib turilgan davrda ushbu notarius tomonidan sodir etilgan boshqa qoidabuzarlik uchun malaka komissiyasi tomonidan yangi qaror qabul qilinadi. Bunda, qoidabuzarlik uchun litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish boʻyicha qoʻllanilgan yangi muddat dastlabki muddat oʻtishi boshlangan kundan boshlab hisoblanadi.

28. Malaka komissiyasi tomonidan tegishliligi boʻyicha quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:

notarius litsenziyasining amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisida;

notarius litsenziyasining amal qilishini toʻxtatib turishni rad etish toʻgʻrisida;

notarius litsenziyasining amal qilishini tugatish boʻyicha maʼmuriy sudga ariza kiritish toʻgʻrisida;

notarius litsenziyasining amal qilishini tugatish boʻyicha maʼmuriy sudga ariza kiritishni rad etish toʻgʻrisida.

29. Malaka komissiyasi tomonidan notarius litsenziyasi amal qilishini tugatish boʻyicha maʼmuriy sudga ariza kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda hududiy adliya boshqarmasi boshligʻining buyrugʻi bilan notarius litsenziyasining amal qilishi sudning qarori qonuniy kuchga kirguniga qadar, lekin olti oydan koʻp boʻlmagan muddatga toʻxtatib turiladi .

30. Malaka komissiyasi qarori komissiya aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlib qolgan taqdirda, malaka komissiya raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.

Malaka komissiyasi yigʻilishi uning aʼzolari umumiy sonining kamida uchdan ikki qismi ishtirok etgan taqdirda vakolatli hisoblanadi.

31. Malaka komissiyasi yigʻilishi bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi. Bunda komissiya yigʻilishi bayonnomalarini rasmiylashtirish komissiya kotibi tomonidan amalga oshiriladi.

32. Malaka komissiyasi yigʻilishi bayonnomasi komissiyaning har bir aʼzosi tomonidan imzolanadi hamda tasdiqlash uchun komissiya raisiga taqdim etiladi.

33. Malaka komissiya kotibi komissiya raisi tomonidan tasdiqlangan bayonnoma nusxasini komissiya yigʻilishi boʻlib oʻtgan kundan boshlab bir kun ichida tegishli hududiy adliya boshqarmasiga va Notarial palataning tegishli hududiy boshqarmasiga hamda notariusga yetkazilishini taʼminlaydi.

34. Notarius malaka komissiyasi qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, komissiya yigʻilish bayonnomasi nusxasini olgan kundan boshlab oʻn kun ichida Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Oliy malaka komissiyasi ga apellyatsiya berish yoki sudga shikoyat qilish huquqiga ega.

5-bob. Yakuniy qoidalar

35. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

36. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Notarial palatasi bilan kelishilgan.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanish huquqini beruvchi litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishga olib keladigan qoidabuzarliklar hollari va ular boʻyicha litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish

T/r Qoidabuzarliklar hollari * Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish muddatlari 1. Notarial tasdiqlanadigan bitimlar, shuningdek arizalar va boshqa hujjatlarning notarius ishtirokida imzolanmaganligi 6 oy 2. Notarial tasdiqlanadigan bitimlarni tomonlar bir vaqtda notarius huzurida hozir boʻlib imzolamaganligi 2 oy 3. Notarial harakatlarni amalga oshirishda maxsus moslamalarda murojaat etuvchilarning barmoq izlarini skaner qilish talabiga rioya qilinmaganligi 1 oy 4. Murojaat etuvchining jismoniy nuqsoni (barmoqlarning yoʻqligi, barmoq izlari yoʻqolganligi va boshqa) sababli maxsus moslamalarda ularning barmoq izlarini skaner qilish imkoniyati mavjud boʻlmagan hollarda notarial harakatni imzolash jarayoni majburiy audio yoki videoyozuv vositalarida qayd etilmaganligi 1 oy 5. Notarial tasdiqlanadigan bitim, ariza va boshqa hujjatlarga oid maʼlumotlar “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga aniq va toʻliq kiritilmaganligi yoki xato kiritilganligi 1 oy 6. Notarial harakatlarni amalga oshirishda qonunchilik hujjatlarida belgilab qoʻyilganlardan tashqari ortiqcha hujjat talab qilinganligi 15 kun 7. Notarial harakatni amalga oshirish noqonuniy ravishda rad etilganligi yoki notarial harakatni amalga oshirishdan, shuningdek taqiqni yechish yoki notarial harakatlardan nusxa berishdan bosh tortilganligi 1 oy 8. Notarius tomonidan uch yilda kamida bir marta oʻz kasbiy malakasi uzrsiz sabablarga koʻra amalga oshirilmaganligi 1 oy (agar 1 oyda bartaraf etilmasa, bartaraf etilguniga qadar) 9. Notarial tasdiqlangan hujjatlarni arxivda saqlashning quyidagi qoidalarning bittasiga rioya qilinmaganligi: hujjatlar yigʻmajildga tikilmaganligi va muqovalanmaganligi; belgilangan muddat oʻtgach adliya boshqarmalari huzuridagi idoraviy notarial arxivga topshirilmaganligi 15 kun 10. Notarial harakatlarni bajarish jarayonida jismoniy va yuridik shaxslarga ularning huquqlari va qonuniy manfaatlarini amalga oshirishda notarius tomonidan quyidagilarning bittasiga rioya qilinmaganligi: ularga huquqlari, majburiyatlari va bitimning ahamiyati tushuntirilmaganligi; notarial harakatlarning huquqiy oqibati haqida ogohlantirilmaganligi 1 oy 11. Notarius kasbiy vakolatlarini amalga oshirish jarayonida alkogol, giyohvand yoki psixotrop moddalar taʼsirida mast holatda fuqarolarni qabul qilganligi 3 oy 12. Notariusning faoliyat koʻrsatish hududidan (notarial okrug) tashqarida notarial harakatni amalga oshirilganligi Oʻzbekiston Respublikasi “Notariat toʻgʻrisida”gi Qonunida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno 1 oy 13. Notarius tomonidan fuqarolar va xodimlarning shaʼni va qadr-qimmatiga putur yetkazuvchi nojoʻya hatti-harakatlar sodir etilganligi 1 oy 14. Notarius oʻziga nisbatan qoʻzgʻatilgan jinoiy ish yoki fuqarolik ishida uning shaʼni va qadr-qimmatiga dogʻ tushiradigan daʼvo taqdim etilgan hollarda bu haqida Notarial palata hududiy boshqarmasini xabardor qilmaganligi 1 oy 15. Notarial palata va uning hududiy boshqarmasining vakolatlari doirasida berilayotgan soʻrovlar yoki topshiriqlarini bajarmaslik 15 kun 16. Notarius tomonidan vakolatli organlar va mansabdor shaxslarning qonunga asoslangan holda soʻragan hujjatlarini, maʼlumotlarini taqdim etilmaganligi yoki talablari bajarilmaganligi 15 kun 17. Notarius oʻz hamkasblarining shaʼni, qadr-qimmati yoki ishchanlik obroʻsiga putur yetkazuvchi haqiqatga toʻgʻri kelmaydigan maʼlumotlarni ommaviy axborot vositalarida, internet manbaalarida, shu jumladan ijtimoiy tarmoqlarda ommaga tarqatganligi 1 oy 18. Notarial palataning yoki adliya organining oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan, shu jumladan notariusning zimmasiga aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish majburiyatini yuklaydigan qarorlari (koʻrsatmalari) notarius tomonidan bajarilmaganligi yoki lozim darajada bajarilmaganligi 1 oy 19. Murojaat qilgan shaxs tomonidan koʻrsatilgan “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga kiritilgan mobil telefoni raqamiga toʻlovlarning miqdori, notarial harakatni tasdiqlash kodi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining “ishonch telefoni” raqami koʻrsatilgan SMS xabar yoʻllanmaganligi 15 kun 20. Notarial harakatlar boʻyicha toʻlovlar (davlat boji, gerb yigʻimi, huquqiy va texnik tusdagi haq) notoʻgʻri undirilganligi yoki toʻlovlardan noqonuniy ravishda ozod qilinganligi yoxud toʻlovning imtiyozli toʻlanishini asoslantiruvchi hujjatlarning nusxasi olib qolinmaganligi yoki “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimidan maʼlumotnoma olib biriktirilmaganligi 15 kun 21. Vasiylikdagi va homiylikdagi shaxs nomidan notarial tartibda tasdiqlanishi lozim boʻlgan ishonchnomalar tuzishda vasiylik va homiylik organlarining ruxsati olinmaganligi 1 oy 22. Vasiylikdagi va homiylikdagi shaxs nomidan notarial tartibda tasdiqlanishi lozim boʻlgan shartnomalar tuzishda vasiylik va homiylik organlarining ruxsati olinmaganligi 3 oy 23. Notarial harakatni rasmiylashtirishda “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali tekshirilishi lozim boʻlgan holatlar tekshirilmaganligi yoki notoʻgʻri tekshirilganligi 1 oy ** 24. Notarius oʻz faoliyat koʻrsatish hududida manzili oʻzgarganligi boʻyicha adliya organiga xabarnoma bermaganligi 15 kun 25. Notarius tomonidan oʻn toʻrt yoshga toʻlmagan voyaga yetmaganlar uchun bitimlarni ularning nomidan faqat ota-onasi, farzandlikka oluvchilari yoki vasiylari tuzishi mumkinligi yoki oʻn toʻrt yoshdan oʻn sakkiz yoshgacha boʻlgan voyaga yetmaganlar bitimlarni oʻz ota-onalari, farzandlikka oluvchilari yoki homiylarining yozma roziligi bilan tuzishi toʻgʻrisidagi tartibga rioya qilinmaganligi 6 oy 26. Vasiylikdagi shaxs nomidan hadya shartnomasi tuzilganligi 6 oy 27. Notariusda fuqarolik javobgarligini sugʻurta qilish shartnomasi mavjud boʻlmaganda 15 kun (agar 15 kunda bartaraf etilmasa, bartaraf etilguniga qadar) 28. Erning (xotinning) umumiy birgalikdagi mulki boʻlgan koʻchmas mulk va avtomototransport vositasini boshqa shaxsga oʻtkazish boʻyicha bitim tuzish uchun xotinning (erning) yozma roziligi olinmaganligi 6 oy 29. Xususiylashtirilgan uy, kvartira, uyning yoki kvartiraning bir qismini boshqa shaxsga oʻtkazish bitimlarini tasdiqlashda oilaning birgalikda yashovchi barcha voyaga yetgan aʼzolarining va xususiylashtirilishiga rozilik bergan shaxslarning yozma roziligi olinmaganligi 3 oy 30. Notariusning ilmiy, ijodiy va pedagogik faoliyatdan, shuningdek Notarial palata va uning hududiy boshqarmalaridagi faoliyatdan tashqari tadbirkorlik va boshqa faoliyat bilan shugʻullanganligi 1 oy (agar 1 oyda bartaraf etilmasa, bartaraf etilguniga qadar) 31. Garov (ipoteka) shartnomalarini tasdiqlashda garovga (ipotekaga) qoʻyilayotgan mol-mulk umumiy mol-mulkni (er-xotinning birgalikdagi mulki) tashkil etsa, barcha mulkdorlarning (er-xotinning) roziligi olinmaganligi 3 oy 32. Vasiyatnomani imzolash jarayoni majburiy audio va video yozuvga qayd etilmaganligi 2 oy 33. Vasiyatnoma boʻyicha merosga boʻlgan huquq toʻgʻrisida guvohnoma berishda meros qoldiruvchining merosdan majburiy ulush olish huquqiga ega boʻlgan voyaga yetmagan yoki mehnatga qobiliyatsiz merosxoʻrlarini aniqlash choralari koʻrilmaganligi 1 oy 34. Umumiy ulushli mulkdagi ulushni oldi-sotdi shartnomasini tasdiqlashda umumiy ulushli mulk ishtirokchilarining ulushli mulkdagi sotilayotgan ulushni imtiyozli sotib olish huquqi toʻgʻrisida ogohlantirilmaganligi 1 oy 35. Notarial tasdiqlangan hujjatga uning mohiyatini oʻzgartirmaydigan qoʻshimchalarni kiritish yoki uning aniq arifmetik xatolarini tuzatish belgilangan tartibda amalga oshirilmaganligi 15 kun 36. Notarial harakatni amalga oshirish turiga rioya etilmaganligi 1 oy 37. Notarial harakatlar asosida vujudga keladigan koʻchmas mulkka nisbatan mulk huquqi va boshqa ashyoviy huquqlar haqidagi maʼlumotlarni Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestriga kiritish uchun davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchi organga yuborilmaganligi, qonunchilik hujjatlarida yuborilishi belgilanmagan hollar bundan mustasno 15 kun 38. Notarial idoralar va advokatlik tuzilmalarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalari (roʻyxat raqami 2020, 2009-yil 19-oktabr) talablariga rioya etilmaganligi 1 oy 39. Qonunchilik hujjatlarida bajarilishiga toʻgʻridan-toʻgʻri cheklov mavjud boʻlgan notarial harakat amalga oshirilganligi 6 oy 40. Notarius tomonidan notarial idora xodimi yoki boshqa shaxsning notarial harakat uchun qonunchilik hujjatlarida belgilanganidan tashqari moddiy manfaat koʻrishiga yoʻl qoʻyilganligi 4 oy 41. Ish vaqti davomida uzrli sabablarsiz ish joyida boʻlmaganligi 15 kun 42. Qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilmagan hollarda mol-mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishga taqiq qoʻyilganligi 3 oy 43. Notarial faoliyatni tashkil etishga oid minimal talablarning bittasi yoki bir nechtasi bajarilmaganligi 15 kun (agar 15 kunda bartaraf etilmasa, bartaraf etilguniga qadar

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2020-yil 26-iyundagi 147-mh-son buyrugʻiga 2-ILOVA

Oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilayotgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2010-yil 29-oktabrdagi 232-mh-son “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2151, 2010-yil 29-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 44-45-son, 390-modda).

2. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2011-yil 3-oktabrdagi 228-mh-son “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirish kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2151-1, 2011-yil 3-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 40-son, 438-modda).

3. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2014-yil 26-sentabrdagi 245-mh-son “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2151-2, 2014-yil 26-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 40-son, 501-modda).

4. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2015-yil 29-dekabrdagi 390-mh-son “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2151-3, 2015-yil 29-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 52-son, 653-modda).

5. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2018-yil 6-yanvardagi 10-mh-son “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomning 21-bandiga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2151-4, 2018-yil 6-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 08.01.2018-y., 10/18/2151-4/0522-son).

6. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2018-yil 10-maydagi 270-mh-son “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2151-5, 2018-yil 10-may) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 11.05.2018-y., 10/18/2151-5/1195-son).

7. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2018-yil 26-dekabrdagi 567-mh-son “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2151-6, 2018-yil 26-dekabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 27.12.2018-y., 10/18/2151-6/2379-son).

Vazir R. DAVLETOV

Oʻzbekiston Respublikasi Notarial palatasi raisi D. ASHUROV

Toshkent sh.,

2020-yil 26-iyun,

2020-yil 25-iyun

147-mh-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 26.06.2020-y., 10/20/3250/1012-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 17.10.2022-y., 10/22/3392/0951-son; 26.07.2023-y., 10/23/3250-1/0521-son )

lex.uz