📅 2020-yil 1-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 1-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 1 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 1 июля 2020 г. · Документы министерств и ведомств · Министр здравоохранения
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 1 July 2020 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
ЖУРНАЛИ
РЎЙХАТИ
Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4554-сон «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 1 июлдаги 121-сон буйруғига 1-ИЛОВА
Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4554-сон «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом талаблари дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаларига ҳамда таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари, прекурсорлар ва заҳарли моддалар бўлган дори воситаларини беморга тайинлашга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
дори воситалари ― касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори моддалари (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, дори моддалари (субстанциялар), дори препаратлари;
дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи (бундан буён матнда халқаро патентланмаган ном деб юритилади) ― Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан дори воситаси таркибидаги фаол дори моддасининг (субстанциясининг) қисқартирилган номини бериш орқали дори воситасини идентификация қилиш;
рецепт ― шифокорнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори препаратларини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланилиш усули тўғрисидаги электрон ёки ёзма шаклдаги кўрсатмаси;
электрон рецепт ― шифокорнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори воситасини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланилиш усули тўғрисидаги кўрсатмасини тезкор равишда олиш имконини берувчи электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификациялаш имконини берадиган бошқа реквизитларга эга бўлган электрон ҳужжат;
экстемпорал усулда тайёрланадиган дори воситалари ― беморга шифокор томонидан берилган рецепт асосида дорихона шароитида тайёрланган дори препаратлари.
2-боб. Дори воситаларини тайинлаш ва халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш
3. Мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар барча тиббиёт ташкилотларида беморга мажбурий тартибда халқаро патентланмаган ном бўйича рецепт ёзилиши лозим.
4. Беморга тайинланган дори воситалари (ҳалқаро патентланмаган номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий ҳисоб ҳужжатларида (касаллик тарихи, амбулатория картаси) қайд қилинади ва бевосита даволовчи шифокор томонидан имзоланади.
5. Беморга дори воситалари ва (ёки) экстемпорал усулда тайёрланадиган дори воситалари даволовчи шифокор томонидан имзоланадиган қоғоз кўринишидаги рецепт бланкаси (бундан буён матнда қоғоз кўринишидаги рецепт деб юритилади) ёки электрон рецепт шаклида расмийлаштирилади.
6. Тиббиёт ташкилотларида беморларга дори воситаларини тайинлаш ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари асосида бир марталик, кунлик ва курс дозаларини аниқлаш орқали касалликнинг тури, оғирлиги ва хусусиятига ҳамда беморнинг ёшини ва дори воситаларини тиббиётда қўлланишига доир йўриқномада кўрсатилган дориларининг ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда даволовчи шифокор томонидан амалга оширилади.
7. Қуйидаги ҳолларда беморга тайинланган дори воситаларининг асослилиги тиббиёт ташкилотларининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи билан келишилиши лозим:
беморга бир вақтнинг ўзида беш ва ундан ортиқ дори воситалари (дори воситаларининг туридан қатъи назар) тайинланганда;
асосий касалликнинг асоратлари ёки ҳамроҳ касалликлари мавжуд бўлганда.
Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда тайинланган дори воситаларининг асослилиги беморнинг тиббий ҳисоб ҳужжатларида (касаллик тарихи, амбулатория картаси) қайд этилиши ва ушбу тиббий ҳужжатлар бевосита даволовчи шифокор ҳамда мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар томонидан ҳам имзоланиши лозим.
8. Даволовчи шифокор тиббиёт ташкилотларида стационар шароитда даволанаётган беморга ушбу муассасада мавжуд бўлмаган дори воситаларини тайинлаши мумкин.
9. Тиббий кўрсатмалар бўлган ҳолатда (ҳаётий кўрсатмалари бўйича, индивидуал кўтара олмаслик) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартларига кирмаган, ушбу муассасада мавжуд бўлмаган дори воситалари шифокорлар консилиуми асосида тайинланади ва тиббий ҳужжатларда қайд этилади.
10. Тиббиёт ташкилотининг даволовчи шифокори томонидан тайинланган рецептда дори воситасининг халқаро патентланмаган номи, таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса давлат тилида кўрсатилиши шарт. Зарур ҳолларда рецепт малакали таржимани таъминлаган ҳолда бемор тушунадиган бошқа тилда ёзилиши мумкин.
11. Рецепт беморга унинг ёши, дори воситасини халқаро патентланмаган номи, экстемпорал усулда тайёрланадиган дори воситалари таркибидаги дори моддаларининг номлари, шунингдек уларнинг дозаси, даврийлиги, қабул қилиш вақти ва давомийлиги, дори воситаларининг озиқ-овқат истеъмолига қараб оқилона қўлланиши (овқатдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатдан кейин) кўрсатилган ҳолда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда берилади.
Бунда, рецептда тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг ҳалқаро патентланмаган номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) рецептнинг йиртма корешогида ҳам бир-биридан фарқланмайдиган ҳолатда кўрсатилиши шарт.
Даволовчи шифокор томонидан тиббиёт ташкилотида стационар шароитда даволанаётган беморга тайинланган рецептда дори воситаларини озиқ-овқат истеъмолига қараб (овқатланишдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатланишдан кейин) қўлланилиши бўйича маълумотлар кўрсатилмаслиги мумкин.
12. Даволанаётган беморга (беморнинг қариндошлари ёки унинг ҳолидан хабар олувчи шахсларга) дори воситаларига рецепт берилганлиги ҳақидаги маълумотлар унинг тиббий ҳисоб ҳужжатларида (касаллик тарихи, амбулатория картаси) қайд этилади.
13. Даволовчи шифокор томонидан қуйидаги ҳолатларда дори воситаларига рецепт расмийлаштирилиши тақиқланади:
мижознинг тиббий кўрсатмаси бўлмаган ҳолатларда;
Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори воситаларига (орфан дори воситалари бундан мустасно);
фақат тиббиёт ташкилотларида қўллашга мўлжалланган дори воситалари, шу жумладан наркоз воситаси сифатида ишлатиладиган дори воситаларига.
14. Рецепт ёзишда даволовчи шифокор томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланилиши мумкин.
15. Рецептда айнан қандай дори воситаси ёзилганлигини аниқлашда чалғитувчи ингредиентларнинг номига яқин қисқартмаларни ёзишга йўл қўйилмайди.
16. Ҳар бир тиббиёт ташкилотидаги даволовчи шифокорларга рецепт бланкалари ушбу муассаса раҳбарининг буйруғи билан тайинланадиган жавобгар шахс томонидан, дам олиш ва байрам кунлари, шунингдек тунги вақтларда эса тиббиёт ташкилотининг масъул навбатчи шифокори томонидан берилади.
Шифокорларга бериладиган рецепт бланкаларининг ҳисоби мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича юритилади.
17. Рецепт Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотлари томонидан берилганда уларнинг юқори қисми чап бурчагида тиббиёт ташкилотининг номи ва манзили тегишли штамп қўйилган ҳолда кўрсатилиши, хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан берилганда эса қўшимча равишда рецептнинг юқори қисми ўнг бурчагида ушбу муассасанинг фаолият кўрсатиши бўйича берилган лицензиянинг тартиб рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилиши лозим.
18. Рецептда «Ичиш учун», «Маълум», «Қоида тариқасида» ва бошқа шу каби қисқартма сўзлардан фойдаланиш ман этилади.
Рецептда кўрсатилган маълумотлар аниқ ва тушунарли тарзда тўлдирилиши, унда ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмаслиги лозим.
19. Экстемпорал усулда тайёрланадиган дори воситалари учун рецепт расмийлаштирилишида қаттиқ ва сочилувчан дори моддалари граммларда (0,001; 0,5; 1,0), суюқ дори моддаларининг миқдори миллилитр, томчиларда кўрсатилади.
20. Беморга дори воситаларини шошилинч равишда ёки зудлик билан бериш зарур бўлган тақдирда, рецепт бланкасининг юқори қисмига «cito» (шошилинч) ёки «statim» (зудлик билан) белгиси қўйилади.
21. Тайёр дори воситаси учун рецепт расмийлаштирилганда уларнинг миқдори дори воситасини қўллаш бўйича йўриқномага мувофиқ бўлиши керак.
22. Рецепт даволовчи шифокорнинг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланиши лозим. Бунда даволовчи шифокор шахсий муҳрининг ташқи айлана диаметри 20 мм, кичик айлана диаметри 10 мм, айланалар орасидаги масофа 3 мм ва кичик айлана ичидаги чизиқ узунлиги 8 мм бўлиши ҳамда катта айлана ичида даволовчи шифокорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, кичик айлана ичидаги чизиқда «шифокор» сўзи ёзилади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган талаблар электрон рецептга нисбатан татбиқ этилмайди.
23. Рецептлар даволовчи шифокор томонидан расмийлаштирилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида амал қилади.
24. Касаллиги сурункали бўлган беморлар учун амбулатория шароитида касалликларнинг халкаро таснифи рўйхатига киритилган дори воситалари ҳамда асосий фармакологик таъсирига кўра анаболик фаоллиги билан ажралиб турадиган дори воситаларига рецепт берилганда даволовчи шифокор томонидан истисно тариқасида рецептда уларнинг 60 кунлик даволаш курсига етарли миқдори, қолган тайёр дори воситаларига эса 90 кунлик даволаш курсига етарли миқдори кўрсатилиши мумкин.
Бунда, рецептда дорихонадан дори воситаларини бериш даври (ҳар ҳафта, ҳар ой ва бошқалар) кўрсатилиши шарт. Қоғоз кўринишидаги рецепт «махсус мақсадлар учун» ёзуви билан даволовчи шифокор томонидан имзоланади, электрон рецептларга эса «махсус мақсадлар учун» белгиси ва электрон рақамли имзо қўйилади.
25. Стационар тиббиёт ташкилотида даволанган беморга амбулатория шароитида даволанишни давом эттириш зарур бўлган ҳолларда рецепт тиббиёт ташкилотининг шифокори томонидан беморнинг тиббий ҳужжатларидан олинган кўчирмасидаги даволовчи шифокорнинг амбулатория шароитида дори воситасининг қўлланилиши ҳақидаги тавсиясига асосан берилади.
26. Ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилмаган қоғоз кўринишидаги ёки электрон рецепт ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
3-боб. Тиббиёт ташкилотларида беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш
27. Тиббиёт ташкилотлари томонидан стационар шароитида даволанаётган бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг ҳолидан хабар олувчи шахслар) томонидан олиб келинган дори воситалари ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берган ҳолларда қабул қилиниши мумкин.
28. Тиббиёт ташкилотининг даволовчи шифокори томонидан беморнинг дори воситалари қабул қилиб олинаётганда ушбу дори воситалари рецептнинг йиртма корешогида кўрсатилган дори воситалари билан ўзаро мувофиқлиги, шу жумладан дори воситасида кўрсатилган яроқлилик муддати, бирламчи ва иккиламчи ўрамнинг бутунлиги, ташқи кўриниши текширилади ва ижобий хулосага караб рецептнинг йиртма корешоги беморнинг тиббий ҳужжатига тикилади.
29. Тиббиёт ташкилотларида стационар шароитида даволанаётган беморлар (беморнинг қариндошлари ёки унинг ҳолидан хабар олувчи шахс) томонидан олиб келинган ва алоҳида сақлаш шароитларини талаб этмайдиган дори воситалари бемор жойлаштирилган хонада, алоҳида сақлаш шароитларини талаб этадиган дори воситалари эса ушбу муассасанинг муолажа хонасида сақланади.
30. Тиббиёт ташкилотида даволанувчи беморга дори воситалари даволовчи шифокор томонидан тайинланган усулда ҳар бир дори воситаси учун белгиланган тиббиёт амалиётида қўлланиш йўриқномасига асосан ушбу муассасанинг ҳамшираси томонидан қўлланилади.
31. Дори воситалари беморга электрон рецепт асосида расмийлаштирилганда уларни қабул қилиш тиббиёт ташкилотининг даволовчи шифокори томонидан ягона электрон рецептлар маълумотлар базасида электрон шаклдаги рецепт қайд этилганлиги ва рецепт орқали дори воситалари берилганлиги тўғрисида маълумот сақланиши орқали амалга оширилади.
32. Бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг ҳолидан хабар олувчи шахслар) томонидан даволовчи шифокорга дори воситалари билан биргаликда рецептнинг йиртма корешоги тақдим этилмаса ёки унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 31 1 -бандида кўрсатилган маълумотлар қайд этилмаган бўлса, тиббиёт ташкилотининг даволовчи шифокори томонидан дори воситаларни қабул қилиш тақиқланади.
33. Рецептнинг йиртма корешоги бемор (унинг қариндошлари ёки унинг ҳолидан хабар олувчи шахс) томонидан йўқотилган ёки у яроқсиз ҳолга келиб қолган ҳолатларда дорихона ходими томонидан рецептнинг дорихонада сақланаётган, йиртма корешоги ўрнини босувчи, тасдиқланган нусхаси берилиши мумкин.
Бунда дори воситаларини берган дорихона ходими ўзида сақланаётган рецептнинг нусхасини тасдиқлаб беради ва ушбу рецепт нусхаси рецептнинг йиртма корешоги кучига эга бўлади.
34. Рецепт бланкаларини сақлаш ва йўқ қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
4-боб. Якуний қоидалар
35. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
36. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси билан келишилган.
Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(рецепт қисмининг орқа томони)
ЭСЛАТМА
Тиббиёт ташкилотининг реквизитлари босма усулда ёзилади ёки штамп қўйилади.
Рецептда шифокорнинг фармацевт ходимга дори воситасининг халқаро патентланмаган номи, таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса давлат тилида кўрсатилиши шарт. Зарур ҳолларда малакали таржимани таъминлаган ҳолда бемор тушунадиган бошқа тилда ёзилиши лозим.
Рецептда битта дори воситаси ёзилади.
Рухсат этилган асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланилиши мумкин.
Рецепт беморни даволаниши учун керакли миқдорда берилади.
Каттиқ ва сочилувчан дори моддалари граммларда (0,001; 0,5; 1,0), суюқ дори моддаларининг миқдори миллилитр, томчиларда кўрсатилади.
Рецептда «Ичиш учун», «Маълум», «Қоида тариқасида» ва бошқа шу каби қисқартма сўзлардан фойдаланиш ман этилади.
Шифокор имзоси унинг шахсий муҳри билан тасдиқланади.
Дори воситалари берилгандан кейин рецепт дорихонада қолдирилади, рецепт йиртма корешоглари расмийлаштириб берилади.
Рецептда тайинланган дори воситаси бўйича тушунмовчилик келиб чиққан ҳолларда, рецептда кўрсатилган шифокорнинг телефон рақами орқали шифокор билан боғланиб аниқлик киритилиши мумкин.
Экстемпорал усулда тайёрланган дори воситаси № ___ Дорихона штампи Қабул қилган дорихона фармацевт ходимининг Ф.И.О. Тайёрлаган дорихона фармацевт ходимининг Ф.И.О. Текширган дорихона фармацевт ходимининг Ф.И.О. Берган дорихона фармацевт ходимининг Ф.И.О.
(рецепт йиртма корешогининг орқа томони)
БЕМОР УЧУН ЭСЛАТМА
Рецептнинг йиртма корешоги (стикер, дори воситаси ҳақида тўлиқ маълумот берувчи товар чеки) дори воситаси билан даволаниш якунига қадар сақланиши лозим.
Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Асосий рецептура қисқартмалари
Т/р Қисқартмалар Тўлиқ ёзилган ҳолати Давлат тилидаги таржимаси 1. аа аnа тенг миқдорда 2. ас. асid асidum кислота 3. aer аerosolum аэрозоль 4. аmр. аmpulla ампула 5. aq. аquа сув 6. аq. рur. аquа рurificata тозаланган сув 7. but. butyrum мой (қаттиқ мой) 8. соmр., срs. соmpositus (а, um) мураккаб 9. D. Dа (Dеtur, Dеntur) бер (берилсин) 10. D.S. Dа, Signа, Detur, Signetur бер, белгила, берилсин, белгилансин 11. D.t.d. Dа (Dеntur) tales doses бер (берилсин) ушбу дозада 12. dil. dilutus суюлтирилган 13. div.in p.аеq divide in partes aequales тенг миқдорга бўлинг (қисмларга ажратинг) 14. emuls. emulsio эмульсия 15. ехtr. ехtractum экстракт 16. F fiat (fiant) ҳосил бўлсин 17. gran. granulum грануллар 18. gtt. gutta, guttaе томчи, томчилар 19. gtt. peror. guttae peroralis ичиш учун томчилар 20. inf. infusum дамлама 21. in amp. in ampullis ампулаларда 22. in tabl. in tab(u)lettes таблеткаларда 23. in tab. prolong. obd. in tab(u)lettis prolongatis obductis узоқ таъсир қилувчи қопланган таблеткалар 24. lin. linimentum линимент 25. Liq. liquor суюқлик 26. lot. lotion лосьон 27. mixt. mixtura микстура 28. М.рil. massa pilularum пилюля массаси 29. М. Мisсе, Мisсеаtur аралаштир (аралаштирилган бўлсин) 30. N. numero рақам билан 31. ol. оleum мой (суюқ) 32. pаst. раstа паста 33. рil. рilula хаб дори 34. р.аеq. pаrtes аеquales тенг миқдорда 35. pрt., рrаес. рrаесipitatus чўкма 36. рulv. рulvis кукун 37. q.s. quantum satis қанча талаб қилса, керагича 38. r., rаd. radix илдиз 39. Rр. Recipе ол 40. Rер. Rереtе, Rереtatur қайтар (қайтарилсин) 41. rhiz. rhizoma илдизпоя 42. S. Signa, Signetur белгила (белгилансин) 43. sem. semen уруғ 44. simpl. simplех оддий 45. sir. sirupus сироп (шарбат) 46. sol. solutio эритма 47. suрр. suрроsitorium шамча (суппозиторий) 48. spr. spray спрей 49. tabl. tab(u)letta таблетка 50. t-rа, tinct. tinctura тиндирма 51. ung. unguentum суртма 52. vitr. vitrum шиша идиш
Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Тиббиёт ташкилотларида рецепт бланкаларини беришни қайд қилиш
Т/р Рецепт бланкалари сони Тиббиёт ташкилоти бўлими Рецепт бланкасини берган ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми Имзо Рецепт бланкасини олган ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми Имзо Сана
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 1 июлдаги 121-сон буйруғига 2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 18 июндаги 191-сон «Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2118, 2010 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 26-27-сон, 219-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2013 йил 26 сентябрдаги 327-сон «Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2118-1, 2013 йил 3 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 40-сон, 538-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 25 августдаги 62-сон «Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2118-2, 2016 йил 23 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 455-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 15 ноябрдаги 121-сон «Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2118-3, 2017 йил 22 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/2118-3/0293-сон).
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Раис Ш. ИЗАМОВ
Раиснинг биринчи ўринбосари И. ДЖАСИМОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 1 июль,
2020 йил 1 июль
2020 йил 1 июль
121-сон
Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining
buyrugʻi
NIZOM
JURNALI
ROʻYXATI
Tibbiyot tashkilotlarida dori vositalarini tayinlash, xalqaro patentlanmagan nomlanishi boʻyicha retseptlarni rasmiylashtirish hamda bemorning dori vositalarini qabul qilish, saqlash va qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Dori vositalari va farmatsevtika faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 30-dekabrdagi PQ-4554-son “Oʻzbekiston Respublikasi farmatsevtika tarmogʻida islohotlarni chuqurlashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarori va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 12-sentabrdagi 714-son “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Tibbiyot tashkilotlarida dori vositalarini tayinlash, xalqaro patentlanmagan nomlanishi boʻyicha retseptlarni rasmiylashtirish hamda bemorning dori vositalarini qabul qilish, saqlash va qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2020-yil 1-iyuldagi 121-son buyrugʻiga 1-ILOVA
Tibbiyot tashkilotlarida dori vositalarini tayinlash, xalqaro patentlanmagan nomlanishi boʻyicha retseptlarni rasmiylashtirish hamda bemorning dori vositalarini qabul qilish, saqlash va qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Dori vositalari va farmatsevtika faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 30-dekabrdagi PQ-4554-son “Oʻzbekiston Respublikasi farmatsevtika tarmogʻida islohotlarni chuqurlashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarori va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 12-sentabrdagi 714-son “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq tibbiyot tashkilotlarida dori vositalarini tayinlash, xalqaro patentlanmagan nomlanishi boʻyicha retseptlarni rasmiylashtirish hamda bemorning dori vositalarini qabul qilish, saqlash va qoʻllash tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom talablari dori vositalari bilan imtiyozli taʼminlanish huquqiga ega boʻlgan shaxslar toifalariga hamda tarkibida giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar yoki ularning analoglari, prekursorlar va zaharli moddalar boʻlgan dori vositalarini bemorga tayinlashga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
dori vositalari ― kasalliklar profilaktikasi, ularga tashxis qoʻyish va ularni davolash, shuningdek odam organizmining holati va funksiyalarini oʻzgartirish uchun tibbiyot amaliyotida qoʻllanilishiga ruxsat etilgan dori moddalari (substansiyalar) va yordamchi moddalar asosida olingan vositalar, dori moddalari (substansiyalar), dori preparatlari;
dori vositalarining xalqaro patentlanmagan nomi (bundan buyon matnda xalqaro patentlanmagan nom deb yuritiladi) ― Jahon sogʻliqni saqlash tashkiloti tomonidan dori vositasi tarkibidagi faol dori moddasining (substansiyasining) qisqartirilgan nomini berish orqali dori vositasini identifikatsiya qilish;
retsept ― shifokorning farmatsevtik maʼlumotga ega boʻlgan mutaxassisga dori preparatlarini tayyorlash va (yoki) berish hamda uning qoʻllanilish usuli toʻgʻrisidagi elektron yoki yozma shakldagi koʻrsatmasi;
elektron retsept ― shifokorning farmatsevtik maʼlumotga ega boʻlgan mutaxassisga dori vositasini tayyorlash va (yoki) berish hamda uning qoʻllanilish usuli toʻgʻrisidagi koʻrsatmasini tezkor ravishda olish imkonini beruvchi elektron shaklda qayd etilgan, elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan va elektron hujjatning uni identifikatsiyalash imkonini beradigan boshqa rekvizitlarga ega boʻlgan elektron hujjat;
ekstemporal usulda tayyorlanadigan dori vositalari ― bemorga shifokor tomonidan berilgan retsept asosida dorixona sharoitida tayyorlangan dori preparatlari.
2-bob. Dori vositalarini tayinlash va xalqaro patentlanmagan nomlanishi boʻyicha retseptlarni rasmiylashtirish
3. Mulkchilik shaklidan va idoraviy mansubligidan qatʼi nazar barcha tibbiyot tashkilotlarida bemorga majburiy tartibda xalqaro patentlanmagan nom boʻyicha retsept yozilishi lozim.
4. Bemorga tayinlangan dori vositalari (halqaro patentlanmagan nomi, bir kunlik dozasi, qabul qilish yoki yuborish usuli, miqdori, davomiyligi va boshqalar) uning tibbiy hisob hujjatlarida (kasallik tarixi, ambulatoriya kartasi) qayd qilinadi va bevosita davolovchi shifokor tomonidan imzolanadi.
5. Bemorga dori vositalari va (yoki) ekstemporal usulda tayyorlanadigan dori vositalari davolovchi shifokor tomonidan imzolanadigan qogʻoz koʻrinishidagi retsept blankasi (bundan buyon matnda qogʻoz koʻrinishidagi retsept deb yuritiladi) yoki elektron retsept shaklida rasmiylashtiriladi.
6. Tibbiyot tashkilotlarida bemorlarga dori vositalarini tayinlash tashxis qoʻyish va davolash standartlari asosida bir martalik, kunlik va kurs dozalarini aniqlash orqali kasallikning turi, ogʻirligi va xususiyatiga hamda bemorning yoshini va dori vositalarini tibbiyotda qoʻllanishiga doir yoʻriqnomada koʻrsatilgan dorilarining oʻzaro taʼsirini hisobga olgan holda davolovchi shifokor tomonidan amalga oshiriladi.
7. Quyidagi hollarda bemorga tayinlangan dori vositalarining asosliligi tibbiyot tashkilotlarining boʻlim mudiri yoki navbatchi shifokori yoxud klinik farmakologi bilan kelishilishi lozim:
bemorga bir vaqtning oʻzida besh va undan ortiq dori vositalari (dori vositalarining turidan qatʼi nazar) tayinlanganda;
asosiy kasallikning asoratlari yoki hamroh kasalliklari mavjud boʻlganda.
Mazkur bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda tayinlangan dori vositalarining asosliligi bemorning tibbiy hisob hujjatlarida (kasallik tarixi, ambulatoriya kartasi) qayd etilishi va ushbu tibbiy hujjatlar bevosita davolovchi shifokor hamda mazkur bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan shaxslar tomonidan ham imzolanishi lozim.
8. Davolovchi shifokor tibbiyot tashkilotlarida statsionar sharoitda davolanayotgan bemorga ushbu muassasada mavjud boʻlmagan dori vositalarini tayinlashi mumkin.
9. Tibbiy koʻrsatmalar boʻlgan holatda (hayotiy koʻrsatmalari boʻyicha, individual koʻtara olmaslik) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan diagnostika va davolash standartlariga kirmagan, ushbu muassasada mavjud boʻlmagan dori vositalari shifokorlar konsiliumi asosida tayinlanadi va tibbiy hujjatlarda qayd etiladi.
10. Tibbiyot tashkilotining davolovchi shifokori tomonidan tayinlangan retseptda dori vositasining xalqaro patentlanmagan nomi, tarkibi, shakli, uni tayyorlash va berish haqidagi yozma koʻrsatmasi lotin tilida, dori vositalarini qoʻllash usuli esa davlat tilida koʻrsatilishi shart. Zarur hollarda retsept malakali tarjimani taʼminlagan holda bemor tushunadigan boshqa tilda yozilishi mumkin.
11. Retsept bemorga uning yoshi, dori vositasini xalqaro patentlanmagan nomi, ekstemporal usulda tayyorlanadigan dori vositalari tarkibidagi dori moddalarining nomlari, shuningdek ularning dozasi, davriyligi, qabul qilish vaqti va davomiyligi, dori vositalarining oziq-ovqat isteʼmoliga qarab oqilona qoʻllanishi (ovqatdan oldin, ovqatlanish vaqtida, ovqatdan keyin) koʻrsatilgan holda mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shaklda beriladi.
Bunda, retseptda tayinlangan dori vositalari (dori vositalarining halqaro patentlanmagan nomi, bir kunlik dozasi, qabul qilish yoki yuborish usuli, miqdori, davomiyligi va boshqalar) retseptning yirtma koreshogida ham bir-biridan farqlanmaydigan holatda koʻrsatilishi shart.
Davolovchi shifokor tomonidan tibbiyot tashkilotida statsionar sharoitda davolanayotgan bemorga tayinlangan retseptda dori vositalarini oziq-ovqat isteʼmoliga qarab (ovqatlanishdan oldin, ovqatlanish vaqtida, ovqatlanishdan keyin) qoʻllanilishi boʻyicha maʼlumotlar koʻrsatilmasligi mumkin.
12. Davolanayotgan bemorga (bemorning qarindoshlari yoki uning holidan xabar oluvchi shaxslarga) dori vositalariga retsept berilganligi haqidagi maʼlumotlar uning tibbiy hisob hujjatlarida (kasallik tarixi, ambulatoriya kartasi) qayd etiladi.
13. Davolovchi shifokor tomonidan quyidagi holatlarda dori vositalariga retsept rasmiylashtirilishi taqiqlanadi:
mijozning tibbiy koʻrsatmasi boʻlmagan holatlarda;
Oʻzbekiston Respublikasida davlat roʻyxatidan oʻtkazilmagan dori vositalariga (orfan dori vositalari bundan mustasno);
faqat tibbiyot tashkilotlarida qoʻllashga moʻljallangan dori vositalari, shu jumladan narkoz vositasi sifatida ishlatiladigan dori vositalariga.
14. Retsept yozishda davolovchi shifokor tomonidan mazkur Nizomning 2-ilovasida koʻrsatilgan asosiy retseptura qisqartmalaridan foydalanilishi mumkin.
15. Retseptda aynan qanday dori vositasi yozilganligini aniqlashda chalgʻituvchi ingrediyentlarning nomiga yaqin qisqartmalarni yozishga yoʻl qoʻyilmaydi.
16. Har bir tibbiyot tashkilotidagi davolovchi shifokorlarga retsept blankalari ushbu muassasa rahbarining buyrugʻi bilan tayinlanadigan javobgar shaxs tomonidan, dam olish va bayram kunlari, shuningdek tungi vaqtlarda esa tibbiyot tashkilotining masʼul navbatchi shifokori tomonidan beriladi.
Shifokorlarga beriladigan retsept blankalarining hisobi mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha yuritiladi.
17. Retsept Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi tibbiyot tashkilotlari tomonidan berilganda ularning yuqori qismi chap burchagida tibbiyot tashkilotining nomi va manzili tegishli shtamp qoʻyilgan holda koʻrsatilishi, xususiy tibbiyot tashkilotlari tomonidan berilganda esa qoʻshimcha ravishda retseptning yuqori qismi oʻng burchagida ushbu muassasaning faoliyat koʻrsatishi boʻyicha berilgan litsenziyaning tartib raqami, berilgan sanasi va amal qilish muddati koʻrsatilishi lozim.
18. Retseptda “Ichish uchun”, “Maʼlum”, “Qoida tariqasida” va boshqa shu kabi qisqartma soʻzlardan foydalanish man etiladi.
Retseptda koʻrsatilgan maʼlumotlar aniq va tushunarli tarzda toʻldirilishi, unda oʻchirish va tuzatishlarga yoʻl qoʻyilmasligi lozim.
19. Ekstemporal usulda tayyorlanadigan dori vositalari uchun retsept rasmiylashtirilishida qattiq va sochiluvchan dori moddalari grammlarda (0,001; 0,5; 1,0), suyuq dori moddalarining miqdori millilitr, tomchilarda koʻrsatiladi.
20. Bemorga dori vositalarini shoshilinch ravishda yoki zudlik bilan berish zarur boʻlgan taqdirda, retsept blankasining yuqori qismiga “cito” (shoshilinch) yoki “statim” (zudlik bilan) belgisi qoʻyiladi.
21. Tayyor dori vositasi uchun retsept rasmiylashtirilganda ularning miqdori dori vositasini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga muvofiq boʻlishi kerak.
22. Retsept davolovchi shifokorning imzosi va shaxsiy muhri bilan tasdiqlanishi lozim. Bunda davolovchi shifokor shaxsiy muhrining tashqi aylana diametri 20 mm, kichik aylana diametri 10 mm, aylanalar orasidagi masofa 3 mm va kichik aylana ichidagi chiziq uzunligi 8 mm boʻlishi hamda katta aylana ichida davolovchi shifokorning familiyasi, ismi va otasining ismi, kichik aylana ichidagi chiziqda “shifokor” soʻzi yoziladi.
Mazkur bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan talablar elektron retseptga nisbatan tatbiq etilmaydi.
23. Retseptlar davolovchi shifokor tomonidan rasmiylashtirilgan kundan boshlab 30 kun mobaynida amal qiladi.
24. Kasalligi surunkali boʻlgan bemorlar uchun ambulatoriya sharoitida kasalliklarning xalkaro tasnifi roʻyxatiga kiritilgan dori vositalari hamda asosiy farmakologik taʼsiriga koʻra anabolik faolligi bilan ajralib turadigan dori vositalariga retsept berilganda davolovchi shifokor tomonidan istisno tariqasida retseptda ularning 60 kunlik davolash kursiga yetarli miqdori, qolgan tayyor dori vositalariga esa 90 kunlik davolash kursiga yetarli miqdori koʻrsatilishi mumkin.
Bunda, retseptda dorixonadan dori vositalarini berish davri (har hafta, har oy va boshqalar) koʻrsatilishi shart. Qogʻoz koʻrinishidagi retsept “maxsus maqsadlar uchun” yozuvi bilan davolovchi shifokor tomonidan imzolanadi, elektron retseptlarga esa “maxsus maqsadlar uchun” belgisi va elektron raqamli imzo qoʻyiladi.
25. Statsionar tibbiyot tashkilotida davolangan bemorga ambulatoriya sharoitida davolanishni davom ettirish zarur boʻlgan hollarda retsept tibbiyot tashkilotining shifokori tomonidan bemorning tibbiy hujjatlaridan olingan koʻchirmasidagi davolovchi shifokorning ambulatoriya sharoitida dori vositasining qoʻllanilishi haqidagi tavsiyasiga asosan beriladi.
26. Ushbu Nizomda belgilangan talablarga muvofiq rasmiylashtirilmagan qogʻoz koʻrinishidagi yoki elektron retsept haqiqiy emas deb hisoblanadi.
3-bob. Tibbiyot tashkilotlarida bemorning dori vositalarini qabul qilish, saqlash va qoʻllash
27. Tibbiyot tashkilotlari tomonidan statsionar sharoitida davolanayotgan bemor (bemorning qarindoshlari yoki uning holidan xabar oluvchi shaxslar) tomonidan olib kelingan dori vositalari ushbu Nizomning 8-bandida koʻrsatilgan talablarga javob bergan hollarda qabul qilinishi mumkin.
28. Tibbiyot tashkilotining davolovchi shifokori tomonidan bemorning dori vositalari qabul qilib olinayotganda ushbu dori vositalari retseptning yirtma koreshogida koʻrsatilgan dori vositalari bilan oʻzaro muvofiqligi, shu jumladan dori vositasida koʻrsatilgan yaroqlilik muddati, birlamchi va ikkilamchi oʻramning butunligi, tashqi koʻrinishi tekshiriladi va ijobiy xulosaga karab retseptning yirtma koreshogi bemorning tibbiy hujjatiga tikiladi.
29. Tibbiyot tashkilotlarida statsionar sharoitida davolanayotgan bemorlar (bemorning qarindoshlari yoki uning holidan xabar oluvchi shaxs) tomonidan olib kelingan va alohida saqlash sharoitlarini talab etmaydigan dori vositalari bemor joylashtirilgan xonada, alohida saqlash sharoitlarini talab etadigan dori vositalari esa ushbu muassasaning muolaja xonasida saqlanadi.
30. Tibbiyot tashkilotida davolanuvchi bemorga dori vositalari davolovchi shifokor tomonidan tayinlangan usulda har bir dori vositasi uchun belgilangan tibbiyot amaliyotida qoʻllanish yoʻriqnomasiga asosan ushbu muassasaning hamshirasi tomonidan qoʻllaniladi.
31. Dori vositalari bemorga elektron retsept asosida rasmiylashtirilganda ularni qabul qilish tibbiyot tashkilotining davolovchi shifokori tomonidan yagona elektron retseptlar maʼlumotlar bazasida elektron shakldagi retsept qayd etilganligi va retsept orqali dori vositalari berilganligi toʻgʻrisida maʼlumot saqlanishi orqali amalga oshiriladi.
32. Bemor (bemorning qarindoshlari yoki uning holidan xabar oluvchi shaxslar) tomonidan davolovchi shifokorga dori vositalari bilan birgalikda retseptning yirtma koreshogi taqdim etilmasa yoki unda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 6-apreldagi 185-son qarori bilan tasdiqlangan Dori vositalarini va tibbiy buyumlarni chakana realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 31 1 -bandida koʻrsatilgan maʼlumotlar qayd etilmagan boʻlsa, tibbiyot tashkilotining davolovchi shifokori tomonidan dori vositalarni qabul qilish taqiqlanadi.
33. Retseptning yirtma koreshogi bemor (uning qarindoshlari yoki uning holidan xabar oluvchi shaxs) tomonidan yoʻqotilgan yoki u yaroqsiz holga kelib qolgan holatlarda dorixona xodimi tomonidan retseptning dorixonada saqlanayotgan, yirtma koreshogi oʻrnini bosuvchi, tasdiqlangan nusxasi berilishi mumkin.
Bunda dori vositalarini bergan dorixona xodimi oʻzida saqlanayotgan retseptning nusxasini tasdiqlab beradi va ushbu retsept nusxasi retseptning yirtma koreshogi kuchiga ega boʻladi.
34. Retsept blankalarini saqlash va yoʻq qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 6-apreldagi 185-son qarori bilan tasdiqlangan Dori vositalarini va tibbiy buyumlarni chakana realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
4-bob. Yakuniy qoidalar
35. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
36. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi va Innovatsion sogʻliqni saqlash milliy palatasi bilan kelishilgan.
Tibbiyot tashkilotlarida dori vositalarini tayinlash, xalqaro patentlanmagan nomlanishi boʻyicha retseptlarni rasmiylashtirish hamda bemorning dori vositalarini qabul qilish, saqlash va qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
(retsept qismining orqa tomoni)
ESLATMA
Tibbiyot tashkilotining rekvizitlari bosma usulda yoziladi yoki shtamp qoʻyiladi.
Retseptda shifokorning farmatsevt xodimga dori vositasining xalqaro patentlanmagan nomi, tarkibi, shakli, uni tayyorlash va berish haqidagi yozma koʻrsatmasi lotin tilida, dori vositalarini qoʻllash usuli esa davlat tilida koʻrsatilishi shart. Zarur hollarda malakali tarjimani taʼminlagan holda bemor tushunadigan boshqa tilda yozilishi lozim.
Retseptda bitta dori vositasi yoziladi.
Ruxsat etilgan asosiy retseptura qisqartmalaridan foydalanilishi mumkin.
Retsept bemorni davolanishi uchun kerakli miqdorda beriladi.
Kattiq va sochiluvchan dori moddalari grammlarda (0,001; 0,5; 1,0), suyuq dori moddalarining miqdori millilitr, tomchilarda koʻrsatiladi.
Retseptda “Ichish uchun”, “Maʼlum”, “Qoida tariqasida” va boshqa shu kabi qisqartma soʻzlardan foydalanish man etiladi.
Shifokor imzosi uning shaxsiy muhri bilan tasdiqlanadi.
Dori vositalari berilgandan keyin retsept dorixonada qoldiriladi, retsept yirtma koreshoglari rasmiylashtirib beriladi.
Retseptda tayinlangan dori vositasi boʻyicha tushunmovchilik kelib chiqqan hollarda, retseptda koʻrsatilgan shifokorning telefon raqami orqali shifokor bilan bogʻlanib aniqlik kiritilishi mumkin.
Ekstemporal usulda tayyorlangan dori vositasi № ___ Dorixona shtampi Qabul qilgan dorixona farmatsevt xodimining F.I.O. Tayyorlagan dorixona farmatsevt xodimining F.I.O. Tekshirgan dorixona farmatsevt xodimining F.I.O. Bergan dorixona farmatsevt xodimining F.I.O.
(retsept yirtma koreshogining orqa tomoni)
BEMOR UCHUN ESLATMA
Retseptning yirtma koreshogi (stiker, dori vositasi haqida toʻliq maʼlumot beruvchi tovar cheki) dori vositasi bilan davolanish yakuniga qadar saqlanishi lozim.
Tibbiyot tashkilotlarida dori vositalarini tayinlash, xalqaro patentlanmagan nomlanishi boʻyicha retseptlarni rasmiylashtirish hamda bemorning dori vositalarini qabul qilish, saqlash va qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Asosiy retseptura qisqartmalari
T/r Qisqartmalar Toʻliq yozilgan holati Davlat tilidagi tarjimasi 1. aa ana teng miqdorda 2. as. asid asidum kislota 3. aer aerosolum aerozol 4. amr. ampulla ampula 5. aq. aqua suv 6. aq. rur. aqua rurificata tozalangan suv 7. but. butyrum moy (qattiq moy) 8. somr., srs. sompositus (a, um) murakkab 9. D. Da (Detur, Dentur) ber (berilsin) 10. D.S. Da, Signa, Detur, Signetur ber, belgila, berilsin, belgilansin 11. D.t.d. Da (Dentur) tales doses ber (berilsin) ushbu dozada 12. dil. dilutus suyultirilgan 13. div.in p.ayeq divide in partes aequales teng miqdorga boʻling (qismlarga ajrating) 14. emuls. emulsio emulsiya 15. yextr. yextractum ekstrakt 16. F fiat (fiant) hosil boʻlsin 17. gran. granulum granullar 18. gtt. gutta, guttae tomchi, tomchilar 19. gtt. peror. guttae peroralis ichish uchun tomchilar 20. inf. infusum damlama 21. in amp. in ampullis ampulalarda 22. in tabl. in tab(u)lettes tabletkalarda 23. in tab. prolong. obd. in tab(u)lettis prolongatis obductis uzoq taʼsir qiluvchi qoplangan tabletkalar 24. lin. linimentum liniment 25. Liq. liquor suyuqlik 26. lot. lotion loson 27. mixt. mixtura mikstura 28. M.ril. massa pilularum pilyulya massasi 29. M. Misse, Misseatur aralashtir (aralashtirilgan boʻlsin) 30. N. numero raqam bilan 31. ol. oleum moy (suyuq) 32. past. rasta pasta 33. ril. rilula xab dori 34. r.ayeq. partes ayequales teng miqdorda 35. prt., rrayes. rrayesipitatus choʻkma 36. rulv. rulvis kukun 37. q.s. quantum satis qancha talab qilsa, keragicha 38. r., rad. radix ildiz 39. Rr. Recipe ol 40. Rer. Rerete, Reretatur qaytar (qaytarilsin) 41. rhiz. rhizoma ildizpoya 42. S. Signa, Signetur belgila (belgilansin) 43. sem. semen urugʻ 44. simpl. simplex oddiy 45. sir. sirupus sirop (sharbat) 46. sol. solutio eritma 47. surr. surrositorium shamcha (suppozitoriy) 48. spr. spray sprey 49. tabl. tab(u)letta tabletka 50. t-ra, tinct. tinctura tindirma 51. ung. unguentum surtma 52. vitr. vitrum shisha idish
Tibbiyot tashkilotlarida dori vositalarini tayinlash, xalqaro patentlanmagan nomlanishi boʻyicha retseptlarni rasmiylashtirish hamda bemorning dori vositalarini qabul qilish, saqlash va qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Tibbiyot tashkilotlarida retsept blankalarini berishni qayd qilish
T/r Retsept blankalari soni Tibbiyot tashkiloti boʻlimi Retsept blankasini bergan xodimning familiyasi, ismi va otasining ismi Imzo Retsept blankasini olgan xodimning familiyasi, ismi va otasining ismi Imzo Sana
Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2020-yil 1-iyuldagi 121-son buyrugʻiga 2-ILOVA
Oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilayotgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar
1. Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2010-yil 18-iyundagi 191-son “Davolash-profilaktika muassasalarida dori vositalarini tayinlash hamda bemorning dori vositalarini qabul qilish, saqlash va qoʻllash tartibi, shuningdek dorixonalar tomonidan aholiga dori vositalarini retsept asosida berish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2118, 2010-yil 29-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 26-27-son, 219-modda).
2. Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2013-yil 26-sentabrdagi 327-son “Davolash-profilaktika muassasalarida dori vositalarini tayinlash hamda bemorning dori vositalarini qabul qilish, saqlash va qoʻllash tartibi, shuningdek dorixona muassasalari tomonidan aholiga dori vositalarini retsept asosida berish toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandiga oʻzgartirish kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2118-1, 2013-yil 3-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 40-son, 538-modda).
3. Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2016-yil 25-avgustdagi 62-son “Davolash-profilaktika muassasalarida dori vositalarini tayinlash hamda bemorning dori vositalarini qabul qilish, saqlash va qoʻllash tartibi, shuningdek dorixona muassasalari tomonidan aholiga dori vositalarini retsept asosida berish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2118-2, 2016-yil 23-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 38-son, 455-modda).
4. Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2017-yil 15-noyabrdagi 121-son “Davolash-profilaktika muassasalarida dori vositalarini tayinlash hamda bemorning dori vositalarini qabul qilish, saqlash va qoʻllash tartibi, shuningdek dorixonalar tomonidan aholiga dori vositalarini retsept asosida berish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2118-3, 2017-yil 22-noyabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 22.11.2017-y., 10/17/2118-3/0293-son).
Sogʻliqni saqlash vaziri A. SHADMANOV
Rais Sh. IZAMOV
Raisning birinchi oʻrinbosari I. DJASIMOV
Toshkent sh.,
2020-yil 1-iyul,
2020-yil 1-iyul
2020-yil 1-iyul
121-son