📅 2020-yil 4-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 4-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 4 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 июля 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 July 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ГУВОҲНОМА НАМУНАСИ
СЕРТИФИКАТ НАМУНАСИ
Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармонига ва «Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4276-сон қарорига мувофиқ кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
а) кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ― I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ― кичик ҳажмли кемалар бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ― ўзига тегишли I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар ҳамда кичик ҳажмли кемалар бўйича;
б) I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар ва (ёки) кичик ҳажмли кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият бўйича берилган лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин;
в) аввал берилган кема ҳайдовчиси гувоҳномалари 2022 йил 31 декабрга қадар ҳақиқий ҳисобланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари:
а) икки ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича намунавий ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
кема ҳайдовчиси гувоҳномаларининг бланкаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонасида тайёрлашни ташкил этсин;
б) амалдаги кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини кема ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш натижалари бўйича алмаштирсин;
в) кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, транспорт вазири Э.М. Ганиев, фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони С.Э. Хусанов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июлдаги 421-сон қарорига ИЛОВА
Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ваколатига эга бўлган барча давлат таълим ташкилотлари ҳамда нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда ― таълим ташкилотлари) учун мажбурий ҳисобланади.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
лоция ― хавфсиз сузиш шартлари нуқтаи назаридан, қирғоқ ва сув ости рельефи навигацион хусусиятларининг батафсил баёнини қамраб олган сув объектларини ўрганувчи кемачилик соҳаси;
кема ― жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг ички сув йўлларида кемачилик мақсадида фойдаланиладиган, асосий двигателининг қуввати 55 кВт (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлган ўзиюрар сузиш воситалари, юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлган ўзиюрмас кемалар;
кичик ҳажмли кема ― асосий двигателининг қуввати 55 кВт (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар, моторларнинг қуввати ва сонидан қатъи назар осма моторли кемалар, елканли кемалар, сув мотоцикллари (гидроцикллар), юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлмаган ўзиюрмас кемалар (эшкакли қайиқлар ва сув велосипедлари (катамаранлар), ҳаво босими билан тўлдириладиган ёки шишириладиган моторсиз эшкакли қайиқлар;
катер ― хоналарга эга бўлган, турғун двигатель (двигателлар) ёки осма мотор (моторлар) билан жиҳозланган кичик ҳажмли кема;
гидроцикл ― сув юзасида сирпаниш йўли билан ҳаракатланишга мўлжалланган ички ёнув (кўчмас) двигателига эга бўлган алоҳида тезюрар сув транспорти воситаси;
елканли кема ― шамол кучининг елканларга таъсири натижасида ҳаракатга келувчи кема;
кема ҳайдовчиси ― кема ёки кичик ҳажмли кемани бошқарувчи шахс;
кемани бошқариш ― ички сув йўлларида сузишни амалга оширувчи кемаларни бошқариш билан боғлиқ бўлган фаолият;
кема ҳайдовчиси гувоҳномаси ― кема ёки кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
ўқув режаси ― блоклар ва ўқув фанларининг номларини, уларни ўзлаштириш учун ажратилган соатлар ҳажмини ҳамда ўқувчиларнинг билимларини назорат қилиш шаклларини белгилаб берувчи асосий ҳужжат;
ўқув дастури ― ўқув фанининг таълим мазмунини, унинг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишининг мақсадга мувофиқ усулларини ташкил этишни назарда тутадиган, ахборот манбаи бўлган, ўқув фанининг асосий мазмуни ва методик тузилишини аниқлаб берувчи асосий ҳужжат.
3. Барча кемалар тури, вазифаси ва бошқариш хусусиятларига кўра ― I, II, III гуруҳ кемаларга ва кичик ҳажмли кемалар турига бўлинади.
Кемалар гуруҳи асосий двигателининг қуввати бўйича қуйидагича белгиланади:
I гуруҳ ― 55 кВтдан 400 кВтгача;
II гуруҳ ― 400 кВтдан 800 кВтгача;
III гуруҳ ― 800 кВтдан 1600 кВтгача.
Кичик ҳажмли кемалар тури қуйидагича белгиланади:
катер;
гидроцикл;
моторли қайиқ;
елканли (моторли) кема.
4. Мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган кемаларни бошқариш ҳуқуқи махсус ўқув режаси ва дастурларга мувофиқ тайёргарликдан ўтиб, имтиҳонларни муваффақиятли топширган ва тегишли кема ҳайдовчиси гувоҳномасига эга бўлган шахсларга берилади.
5. Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари (кейинги ўринларда ― Чегара қўшинлари) ҳарбий қисми;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган ушбу таълим хизматлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган нодавлат таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.
2-боб. Таълим ташкилотларига қўйиладиган талаблар
6. Таълим ташкилотлари ўқув жараёнини сифатли ва самарали ташкил этиш учун зарур ўқув-моддий база билан таъминланган ҳамда тегишли тайёргарликка эга бўлган ўқитувчилар ва инструкторлар (Чегара қўшинларида ― кема командири ва дарё флотилияси мутахассислари) таркибига эга бўлиши шарт.
7. Таълим ташкилотларининг ўқув-моддий базаси қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши лозим:
замонавий ўқув-техника воситалари ва кўргазмали ўқув қуроллари билан жиҳозланган ўқув хоналари (аудиториялар) билан таъминланган бўлиши;
кемаларни амалда бошқаришни ўргатиш учун жиҳозланган сув ҳавзасига эга бўлиши;
амалий машғулотларни ўтказиш учун техник яроқли ўқув кемаси билан таъминланган бўлиши керак.
8. Ўқув хоналари (аудиториялар) ва уларнинг жиҳозланишига қўйиладиган умумий талаблар:
ҳар бирининг майдони 40 м. кв. дан кам бўлмаган ҳамда зарур мебеллар билан жиҳозланган камида иккита аудитория мавжуд бўлиши;
ҳар бир аудитория замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, ўқув-техник воситалар (макетлар, стендлар ва б.) ҳамда ўқув фанларини самарали ўзлаштиришга, мустақил таълим олишига кўмаклашувчи видео материаллар, билимларни назоратдан ўтказиш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган дастурий ўқув материаллари билан таъминланган бўлиши;
ўқув аудиторияларининг санитария ва гигиена ҳолати, ёритилганлиги ва мавсумга мослиги санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига жавоб бериши лозим.
9. Амалий машғулотлар ўтказиладиган сув ҳавзасига қўйиладиган асосий талаблар:
сув йўлининг габаритлари (чуқурлиги, эни, кема юрадиган йўлнинг қайрилиш радиуси) ўқув кемалари эркин ва хавфсиз сузишига мувофиқ бўлиши;
қирғоқ ва сузувчи навигация белгилари билан жиҳозланган бўлиши;
кемаларнинг қирғоққа (причалга) хавфсиз келиши, одамларни чиқариш ва тушириш учун мўлжалланган махсус мосламаларга (причал қирғоқ йўли қисмига) эга бўлиши шарт.
10. Ўқув кемаларига қўйиладиган асосий талаблар:
амалий машғулотларга мос равишда қайта жиҳозланган бўлиши;
белгиланган тартибда рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказилган бўлиши;
белгиланган қутқарув анжомлари, ёнғинга қарши ва сув чиқариш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
11. Ўқитувчилар ва инструкторлар таркибига қўйиладиган асосий талаблар:
назарий машғулотларни олиб борувчи ўқитувчилар сув транспорти соҳаси бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга, шунингдек, кемачилик фаолияти йўналиши бўйича уч йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши;
амалий машғулотларни олиб борувчи инструкторлар сузишнинг маҳаллий шароити хусусиятларидан келиб чиқиб лоцияни пухта эгаллаган, кемачилик соҳасида уч йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши;
кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлиши лозим.
3-боб. Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби
12. Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномасини бериш тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
13. Таълим ташкилотларига юк ташишда банд бўлган кема ҳайдовчилигига 18 ёшга тўлган, йўловчи ташишда банд бўлган кема ҳайдовчилигига 21 ёшга тўлган шахслар қабул қилинади.
14. I, II, III гуруҳ ва кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш бўйича тайёргарликдан ўтишга номзодларни таълим ташкилотига қабул қилиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
номзоднинг ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунага мувофиқ аризаси;
юридик шахс томонидан ўқишга юборилган номзодлар учун юридик шахснинг йўлланмаси;
соғлиғи ва тегишли турдаги кемаларни бошқаришга лаёқатлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;
фуқаролик кийимдаги 3х4 см ҳажмдаги 3 дона фотосурат (Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва хизматчиларидан ташқари);
маълумоти (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;
паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;
ўқиш учун тўлов топшириқномаси нусхаси ёки квитанцияси.
15. Кема ҳайдовчисини бошқа гуруҳга мансуб кемаларни ёки кичик ҳажмли кемаларни бошқаришга қайта тайёрлаш учун мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома нусхаси ҳам тақдим этилади.
16. Малака ошириш ўқув курсида ўқиш учун кема ҳайдовчилари ариза ҳамда кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома нусхасини тақдим этади.
Юридик шахс томонидан малака оширишга юборилган кема ҳайдовчиси учун қўшимча равишда юридик шахснинг йўлланмаси тақдим этилади.
17. Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шартнома асосида амалга оширилади.
Шартнома тўловлари қуйидаги миқдорда белгиланади:
кема ҳайдовчиларини тайёрлаш учун ― базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари;
кема ҳайдовчисини бошқа гуруҳга мансуб кемаларни ёки кичик ҳажмли кемаларни бошқаришга қайта тайёрлаш учун ― базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;
кема ҳайдовчиларининг малакасини ошириш учун ― базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари.
Ўқиш учун тўловлар тегишли таълим ташкилотининг банкдаги ҳисобварағига ўтказилади (тўланади).
Мазкур банднинг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бўлимлари ва Чегара қўшинларининг кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга нисбатан татбиқ этилмайди.
18. Таълим ташкилотларида кема ҳайдовчиларини ўқитиш ўқувчиларнинг жамланишига қараб ўтказилади. Ҳар бир гуруҳда ўқувчилар сони 10 кишидан кам ва 25 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
19. Ўқув гуруҳи жамлангандан сўнг кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун номзодларни таълим ташкилотларига қабул қилиш таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилади.
20. Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари мувофиқ назарий ва амалий машғулотлар асосида амалга оширилади.
I, II ва III гуруҳ кемалар ёки кичик ҳажмли кемалар (гидроцикл, катер, моторли қайиқ ва елканли (моторли) қайиқ) ҳайдовчиларини ўқитиш жараёни алоҳида белгиланган ўқув дастурлари асосида олиб борилади.
21. Ўқув дастурларига мувофиқ ўқиш давомийлиги қуйидагича белгиланади:
а) I, II ва III гуруҳ кемалар бўйича:
кема ҳайдовчиларини тайёрлаш ― 108 соат (18 иш куни);
кема ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш ― 36 соат (6 иш куни);
кема ҳайдовчиларининг малакасини ошириш ― 24 соат (4 иш куни);
б) кичик ҳажмли кемалар бўйича:
кема ҳайдовчиларини тайёрлаш ― 72 соат (12 иш куни);
кема ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш ― 48 соат (8 иш куни);
кема ҳайдовчиларининг малакасини ошириш ― 36 соат (6 иш куни).
22. Назарий машғулотлар жиҳозланган хоналар (аудиториялар) ва лабораторияларда ўтказилади. Назарий машғулотларни ўтказиш жараёнида ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ методик ўқув қўлланма, ўқув-техник жиҳозлар ва кўргазмали ўқув қуролларидан фойдаланилади.
23. Ўқув режаси ва дастурларида назарда тутилган барча назарий машғулот турлари тасдиқланган дарс жадвали асосида, кемаларни амалда бошқариш эса ― кемаларни бошқаришга ўргатиш навбат жадвали асосида ўтказилади.
24. Амалий ўқув машғулотларининг дастлабки босқичи ёпиқ сув ҳавзаларида, кемалар ва бошқа сузиш воситалари бўлмаган ҳамда чўмилиш тақиқланган ҳудудларда олиб борилади, якуний босқич эса кемалар қатнайдиган ҳақиқий шароитда ўтказилади.
Сув ҳавзаларида ўтказилган амалий машғулотлар тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ кемалар бошқарувини қайд этиш дафтарига ёзиб борилади.
25. Амалий машғулотларни ўтиш даврида бир ўриндиқли кемалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
26. Ўқув якуни бўйича ўқувчиларнинг билимлари ва амалий кўникмалари синовдан ўтказилади ҳамда таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
27. Синовларни муваффақиятли топширган ўқувчиларга ушбу Низомга 4-иловада келтирилган намунага мувофиқ тегишли равишда кема ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсини тугатганлиги тўғрисида гувоҳномалар ҳамда малака ошириш курсини тугатганлиги тўғрисида сертификат берилади.
Мазкур гувоҳномалар ва сертификат кемаларни бошқариш ҳуқуқини бермайди.
28. Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилгандан сўнг кема ҳайдовчиси гувоҳномасини олиш учун ўқувчилар ушбу Низомга 5-иловада келтирилган намунага мувофиқ Кема ҳайдовчисининг шахсий варақасидаги тегишли устунларни ва аризани тўлдириб, уни ўз имзоси билан тасдиқлайди.
29. Таълим ташкилоти томонидан уч иш куни мобайнида кема ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсини тугатган ҳар бир ўқувчи бўйича Кема ҳайдовчисининг шахсий варақаси, икки дона фотосурати ва кема ҳайдовчиси курсини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида ташкил этилган аттестация комиссиясига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бўлимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари таркибидаги кема ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсини тугатган ҳарбий хизматчиларнинг ҳужжатлари Чегара қўшинларида ташкил этилган аттестация комиссиясига тақдим этилади.
30. Ўқув гуруҳларининг ҳужжатлари, кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (сертификат) берилган кундан бошлаб ўн йил давомида таълим ташкилотида сақланади.
Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳнома йўқотилган тақдирда, таълим ташкилоти томонидан кема ҳайдовчисининг аризаси ва шахсий варақасига асосан унинг дубликати берилади.
4-боб. Таълим ташкилотлари, ўқувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
31. Таълим ташкилоти:
назарий ва амалий машғулотлар жадвалларини белгилаш;
ўқув курси учун тўлов амалга оширилишини ўз вақтида талаб этиш;
олдиндан ўқувчиларни огоҳлантирган ҳолда машғулотларни ўтказиш санаси ва вақтини ўзгартириш ҳуқуқига эга.
Таълим ташкилоти қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
32. Таълим ташкилоти:
ўқув режаси ва дастурларида назарда тутилган таълим беришни сифатли ташкил этиши;
машғулотларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига жавоб берадиган, зарур жиҳозлар билан таъминланган хоналар (синфлар) ва лабораторияларда ўтказиши;
ўқувчиларни ўқув-методик қўлланма (материаллар) ва адабиётлар билан таъминлаши;
амалий машғулотларни ўтказишдан аввал йўриқнома (инструктаж) ўтказиши;
амалий машғулотларни ўтказишда техник соз бўлган кемадан фойдаланиши;
билимларни синовдан ўтказиш ва кема ҳайдовчиси курсини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериши шарт.
Таълим ташкилоти қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
33. Ўқувчилар:
таълим ташкилоти томонидан таълим олиш мақсадида тақдим этилган ўқув-методик қўлланмалар (материаллар), адабиётлар ва жиҳозлар ҳамда кемалардан фойдаланиш;
таълим ташкилотидан тегишли соҳа бўйича керакли маълумотларни олиш;
кема ҳайдовчиси курсини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш;
кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиш учун малака имтиҳонларини топшириш ҳуқуқига эга.
Ўқувчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
34. Ўқувчилар:
ўқиш жадвалига мувофиқ машғулотларда ўз вақтида қатнашиши;
ўқишда бўлмагани сабаби тўғрисида узрли сабабларни тасдиқловчи ҳужжат билан таълим ташкилоти раҳбариятини хабардор қилиши;
таълим ташкилотининг мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиши;
кема бошқариш бўйича амалий машғулотларда тасдиқланган дастур ва навбат (график) жадвалига мувофиқ қатнашиши;
ўқиш учун тўловни ўз вақтида амалга ошириши;
таълим ташкилотининг мулкига етказилган зарарни қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ қоплаши шарт.
Ўқувчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
5-боб. Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби
35. Кема ҳайдовчиси гувоҳномалари:
I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар бўйича ― Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг тегишли ҳудудий бўлинмалари;
кичик ҳажмли кемалар бўйича ― Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармалари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бўлимлари ва Чегара қўшинларига тегишли I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар ҳамда кичик ҳажмли кемалар бўйича ― Чегара қўшинлари ҳарбий қисми (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) томонидан берилади.
36. Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини олиш учун талабгорлар тегишли ваколатли органларда ташкил этилган аттестация комиссиясига назарий ва амалий имтиҳонлар топширадилар.
37. Аттестация комиссияси таркиби 5 кишидан кам бўлмаган таркибда масъул ходим, касаба уюшмалари ташкилоти вакилларидан тузилади ва комиссия раиси, аъзолари ва комиссия котибидан иборат бўлади.
Аттестация комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармаси бошлиғининг буйруғи, Чегара қўшинлари ҳарбий қисми командирининг буйруғи билан шакллантирилади.
38. Қуйидагилар Аттестация комиссиясининг вазифалари ҳисобланади:
комиссия ишини ташкил этиш;
комиссия аъзоларининг вазифаларини тақсимлаш;
комиссия фаолияти бўйича жисмоний шахсларни, шунингдек, юридик шахслар вакилларини қабул қилиш;
тушаётган мурожаатлардан келиб чиқиб комиссия йиғилишини ўтказиш даврийлигини белгилаш.
Аттестация комиссияси комиссия йиғилишида ўз аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганда қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади.
39. Аттестация комиссиясига раис раҳбарлик қилади ва қуйидагилар унинг вазифалари ҳисобланади:
комиссия ишини ташкил этиш;
комиссия фаолияти бўйича жисмоний шахсларни, шунингдек, юридик шахслар вакилларини қабул қилиш;
тушаётган мурожаатлардан келиб чиқиб комиссия йиғилишини ўтказиш даврийлигини белгилаш;
комиссия аъзоларининг ишини назорат қилиш.
40. Аттестация комиссияси котиби:
комиссияда кўриб чиқиладиган кундалик масалалар бўйича йиғилиш кун тартибини шакллантиради ва белгилайди;
комиссия аъзоларини ўтказиладиган йиғилиш (ўтказиш санаси, вақти ва жойи) тўғрисида огоҳлантиради;
тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишини назорат қилади;
талаб даражасида тўлдирилмаган ариза ва ҳужжатлар қайтарилишини таъминлайди;
комиссиянинг йиғилиш баённомаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш ҳамда улардан кўчирмалар беришни амалга оширади;
комиссия томонидан кўриб чиқиш жараёнидаги ҳужжатлар ва аризалар сақланишини таъминлайди;
тушаётган ариза ва ҳужжатларнинг электрон маълумотлар базасини юритишни таъминлайди;
талабгорларни имтиҳон ўтказиш куни ва жойи тўғрисида хабардор қилади.
41. Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини олиш учун талабгорлар тегишли ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
тегишли гуруҳ ва турдаги кема ҳайдовчиларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ўқув дастури бўйича ўқишни тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
соғлиғи ва кемаларни бошқаришга лаёқатлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;
кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиш учун тўловлар тўланганлиги ҳақидаги банк муассасасининг тўлов қоғози;
фуқаролик паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат.
42. Тегишли ваколатли орган томонидан кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш учун талабгорларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмалари имтиҳондан ўтказилади.
43. Талабгорларнинг назарий билимлари тест синовлари ва суҳбат шаклида (билет асосида) ўтказиладиган назарий имтиҳонлар орқали баҳоланади.
Назарий имтиҳонлар учун тест саволлари ва билетлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва Чегара қўшинлари томонидан шакллантирилади.
Назарий имтиҳонлар учун жами 300 тадан кам бўлмаган тест топшириқлари ва 100 тадан кам бўлмаган назарий саволлар тайёрланади.
Тест синовлари учун ҳар бир вариант 15 та топшириқдан, суҳбат учун ҳар бир билет 3 та саволдан иборат бўлиши шарт.
44. Тест синовлари «Кема назарияси ва асослари», «Кемаларни бошқариш», «Кема ва кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш қоидалари», «Кичик ҳажмли кемалар ҳайдовчиларининг жавобгарлиги» ва «Ўзбекистон Республикаси ички кема йўлларида сузиш қоидалари» йўналишлари бўйича ўтказилади.
Тест синовларини топшириш учун 30 дақиқа ажратилади.
45. Тест синовлари пайтида кўпи билан иккита хатога йўл қўйган талабгорлар имтиҳонни муваффақиятли топширган ҳисобланади.
46. Билет асосида суҳбатга тайёргарлик кўриш учун 10 дақиқагача ажратилади.
47. Тест синовлари ва суҳбатдан муваффақиятли ўтган талабгорларга амалий кўникмаларни топширишга рухсат этилади.
Тест синовидан ўта олмаган талабгорлар учун такрорий имтиҳонлар олдинги имтиҳонлардан сўнг камида етти кун ўтгандан кейин ўтказилади.
Назарий имтиҳонларда олинган ижобий баҳо икки ой давомида ҳақиқий деб ҳисобланади.
Узрли сабабларга кўра тест синовлари ва назарий имтиҳонларни ўз вақтида топширмаган талабгорлар узрли сабабни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда бир йил ичида тест синовлари ва назарий имтиҳонларни топширишлари мумкин.
48. Кемани бошқариш бўйича талабгорларнинг амалий кўникмаларини имтиҳондан ўтказиш махсус жиҳозланган сув ҳавзаларида амалга оширилади.
Кемани бошқариш бўйича амалий кўникмаларни имтиҳондан ўтказиш сузишнинг маҳаллий шароитини пухта эгаллаган ҳамда кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлган аттестация комиссияси аъзоси томонидан амалга оширилади.
49. Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини олишга талабгорлар амалий имтиҳонни топшира олмаса, қайта назарий имтиҳонларга юборилади.
50. Назарий ва амалий имтиҳонлар натижалари кема ҳайдовчисининг шахсий варақасига киритилади ҳамда ушбу Низомга 6-иловада келтирилган намунага мувофиқ Аттестация комиссияси йиғилиши баённомасида «топширди» ва «топширмади» ёзувлари билан расмийлаштирилади.
Баённома Аттестация комиссиясининг барча аъзолари (узрли сабабларга кўра қатнашмаган ҳолатлар бундан мустасно) томонидан имзоланади ва аттестация комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
51. Назарий ва амалий имтиҳонларни топширган талабгорларга Аттестация комиссияси баённомаси асосида ушбу Низомга 7-иловада келтирилган намунадаги шаклда тегишли гуруҳ ва турдаги кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи кема ҳайдовчиси гувоҳномалари берилади.
52. Берилган кема ҳайдовчиси гувоҳномалари тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 8-иловада келтирилган намунага мувофиқ юритилган Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини қайд этиш журналига киритилади.
Мазкур журнал доимий сақланадиган ҳужжат ҳисобланади, у рақамланган, тикилган, масъул шахс имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
53. Кема ҳайдовчиси гувоҳномалари тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари фондига, Транспорт вазирлигининг банкдаги ҳисобварағига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўловлар амалга оширилгандан сўнг аттестация комиссияси котиби томонидан берилади.
Кема ҳайдовчиси гувоҳномаси фақат унинг эгасига берилади. Ушбу шахс паспортини ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатган ҳолда Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини қайд этиш журналига имзо қўяди.
Кема ҳайдовчиси гувоҳномалари ваколатнома (ишончнома) билан берилмайди.
54. Кема ҳайдовчиси гувоҳномалари берилган кундан бошлаб ўн йил муддатга амал қилади.
55. Юридик шахсларга тегишли кема ёки кичик ҳажмли кема ҳайдовчилари (якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда қисқа муддатли ижара (прокат) асосида кема ёки кичик ҳажмли кемаларни бошқараётган жисмоний шахслар бундан мустасно) икки йилда бир марта белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида малака оширишлари шарт.
56. Кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини қайтариб олишлари учун кемани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган вақтидан қатъи назар, маъмурий жазо ижро этилганидан кейин назарий ҳамда амалий имтиҳонлар топширгунига қадар малака оширишлари шарт.
Кема ҳайдовчиларини кемани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор жиноят ишлар бўйича судлар томонидан қабул қилинади.
6-боб. Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини алмаштириш ва йўқолгани ўрнига дубликатини бериш тартиби
57. Амал қилиш муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган кема ҳайдовчиси гувоҳномалари улар эгаларининг белгиланган тартибдаги аризаси ва 3х4 см ҳажмдаги 2 дона фотосурат белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома ҳамда кема эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилганидан сўнг алмаштирилади.
Кема ҳайдовчиси гувоҳномалари кема ҳайдовчисининг шахсий варақаси асосида аввал берилган кема ҳайдовчиси гувоҳномалари топширилгандан сўнг алмаштирилади.
58. Йўқолган кема ҳайдовчиси гувоҳномаларининг дубликатлари назарий ва амалий имтиҳонлар топширилгандан ҳамда кемани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган кема ҳайдовчиси гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилганидан сўнг берилади ва «Дубликат» белгиси қўйилади.
Ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа шу каби сабабларга кўра йўқолган ҳамда дахлдор ваколатли идораларнинг ҳужжатлари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно.
Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларининг дубликатлари берилганлиги ҳақидаги маълумотлар Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини қайд этиш журналига киритилади.
59. Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини алмаштириш ва дубликатини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади.
60. Кема ҳайдовчиси гувоҳномалари ўрнига уларнинг дубликатлари берилгандан кейин кема ҳайдовчиси гувоҳномалари топилган тақдирда, улар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва уларни берган ваколатли органга топширилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.
7-боб. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби
61. Талабгорларнинг тест синовлари натижалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг буйруқлари билан Апелляция комиссияси ташкил этилади.
62. Аттестация комиссияси қароридан норози бўлган ёки тест синовларидан ўта олмаган талабгорлар Аттестация комиссияси йиғилиши баённомаси берилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида Апелляция комиссиясига шикоят қилишга ҳақли.
63. Мурожаат қилинган кун Апелляция комиссиясига мурожаат тушган кун ҳисобланади.
Мурожаатда унинг санаси кўрсатилиб, Аттестация комиссияси йиғилиши баённомасидан нусха илова қилиниши лозим.
64. Апелляция комиссияси котиби тушган мурожаатни кирувчи хатлар журналида қайд этади, шунингдек, комиссия йиғилишигача 15 кундан кечиктирмай мурожаат қилган талабгорга мурожаат кўриб чиқиладиган кун тўғрисида хабар беради.
65. Апелляция комиссиясига тушган мурожаатлар қонунчиликда белгиланган муддатлардан кечиктирилмаган ҳолда кўриб чиқилиши шарт.
Мурожаат қилган талабгор ўз мурожаати кўриб чиқилишида Апелляция комиссияси йиғилишида иштирок этишга ҳақли.
66. Апелляция комиссияси котиби Апелляция комиссияси йиғилишида барча тушган мурожаатлар, шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар тўғрисида ҳам маълумот беради.
Агар мурожаат қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса ва (ёки) уни бериш муддати бузилган бўлса, Апелляция комиссияси мурожаат муаллифини мавжуд камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
67. Апелляция комиссияси мурожаатнинг матнини кўриб чиқиб қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:
Аттестация комиссияси қарорини ўзгаришсиз, мурожаатни эса қаноатлантирмасдан қолдириш;
Аттестация комиссияси қарорини бекор қилиш ва мурожаат муаллифи (талабгор)га тест синовларини қайта топширишга рухсат бериш;
Аттестация комиссияси қарорини бекор қилиш ва берилган якуний балларни ўзгартириш.
68. Апелляция комиссияси қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
69. Апелляция комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 67-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган қарор қабул қилинган тақдирда, Аттестация комиссияси мурожаатчи биринчи навбатда ўтказиладиган имтиҳонда иштирок этишига рухсат бериши шарт.
70. Апелляция комиссияси котиби Апелляция комиссияси йиғилишининг баённомасини тузишда қуйидаги маълумотларни киритади:
йиғилиш ўтказилган сана, вақти ва жойи;
Апелляция комиссияси аъзолари ва йиғилишда иштирок этган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
мурожаат муаллифининг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш манзили, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотлар;
кўриб чиқилаётган мурожаатнинг мазмуни;
Апелляция комиссияси қабул қилган қарор.
Баённома Апелляция комиссияси раиси ва котиби томонидан имзоланади.
71. Мурожаат бўйича Апелляция комиссияси йиғилишининг баённомасидан кўчирма комиссия йиғилишидан кейин 5 иш куни давомида комиссия котиби томонидан мурожаат муаллифига ва нусхаси Аттестация комиссиясига юборилади.
8-боб. Якунловчи қоида
72. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби
Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Таълим ташкилоти раҳбарига __________________________ (ариза берувчининг) ___________________________ (Ф.И.О.) Кема ёки кичик ҳажмли кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курсига қабул қилиш юзасидан (ўқув йўналиши бўйича ёзилади) Ариза Сиздан мени кема бошқарувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курсига қабул қилишингизни сўрайман. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар: 1. _______________________________________________________________________ (фамилияси, исми ва отасининг исми) 2. _______________________________________________________________________ (турар жойи бўйича манзили ва телефон рақами) 3. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумот (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат серияси, рақами, берилган санаси, ким томондан берилган) ________________________________________________________________________ (бошқа ҳужжатлар кўрсатилсин) ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 4. Туғилган йили ва санаси___________________________________________________ 5. Туғилган жойи __________________________________________________________ Илова: 1. Соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома; 2. 3 х 4 см ҳажмдаги 3 дона фотосурат. 20__йил «___» ______ _____________________ (ариза берувчининг имзоси)
Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Сув ҳавзаларида ўтказиладиган машғулотларда кемалар бошқарувини қайд этиш ДАФТАРИ __________________________________________________________________ (таълим ташкилотининг номи) Т/р Кема ҳайдовчисининг фамилияси, исми, отасининг исми Кема ҳайдовчисининг шахсий варақаси рақами Назарий ва амалий машғулот ўтказиш санаси, вақти ва давомийлиги Амалий машғулот ўтказиш жойи, сув ҳавзасининг номи ва тури Амалий машғулот ўтказилган кеманинг тури ва тавсифи Назарий ва амалий машғулот ўтказилган мавзу номи Назарий ва амалий машғулотлар натижаси ҳақида ёзув Машғулот ўтказган шахснинг Ф.И.О 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9.
Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсини тугатганлик тўғрисида
Кема ҳайдовчиларининг малакасини ошириш курсини тугатганлиги тўғрисида
Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Сурат ўрни (3х4 см) М.Ў. Кема ҳайдовчисининг шахсий варақаси (йўқолганда тикланмайди) ________-сон Аттестация комиссияси раисига __________________________________________ (муассаса номи) _______________________________________ дан (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили) __________________________________________ (яшаш манзили) Мени ___________________________________________________________________ (кема гуруҳи ёки кичик ҳажмли кемалар тури: катер, моторли қайиқ, елканли қайиқ, гидроцикл; сузиш ҳудуди: маҳаллий сув йўллари — МСЙ, ички сув йўллари — ИСЙ, сув йўллари — СЙ) кемани бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун имтиҳон топширишга рухсат беришингизни сўрайман. Қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 1. _______________________________________________________________________ (ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг номи, ким томондан берилган, рақами ва берилган санаси) 2. _______________________________________________________________________ (кема ёки кичик ҳажмли кемани бошқаришга яроқлилик тўғрисида тиббий маълумотноманинг рақами, берилган санаси, берган тиббиёт муассасанинг номи) 3. _______________________________________________________________________ (бошқа ҳужжатлар, кўрсатилсин) Тақдим этилди: ____________________________________________________________ (паспорт, серияси, рақами, берилган санаси, ким томондан берилган) ________________________________________________________________________ (Комиссия котиби томонидан имтиҳон ўтказиш куни тўлдирилади) 20 й. «____» _________________________ _______________________ (ариза берувчининг имзоси) Имтиҳонга рухсат берилганлиги тўғрисида белги _________________________________ ________________________________________________________________________ (комиссия раиси томонидан тўлдирилади: рад этиш асоси, сана, имзо)
(орқа томони) ИМТИҲОНЛАР НАТИЖАЛАРИ Фанлар номи ва сузиш ҳудуди Билимига берилган баҳо (топширди, топширмади) Имтиҳон олинган сана Имтиҳон олган шахснинг имзоси Изоҳ Кемани бошқариш ва сузиш қоидалари МСЙ — Маҳаллий сув йўллари ИСЙ — Ички сузиш сув йўллари ИЙ — Ички йўллар (Ички сузиш сув йўллари рўйхатига киритилмаган) Аттестация комиссияси йиғилишининг 20__ йил «___»______даги ____-сон баённомасига мувофиқ _______________ __________________________________________________________________________________ га (кема ҳайдовчисининг фамилияси, исми, отасининг исми) серияси «_____» рақами ___________________________________________________________________________ (кемалар тури, елкан майдони) _________________________________________________________________сузиш ҳудудида сузиш ҳуқуқи берилди. Аттестация комиссияси раиси _______________ _______________________ (раис имзо) (фамилияси, исми, отасининг исми) 20____ й. «_____» ___________ М.Ў. Аттестация комиссияси аъзолари _______________ _______________________ (имзо) (фамилияси, исми, отасининг исми) _______________ _______________________ (имзо) (фамилияси, исми, отасининг исми) Кемани амалий бошқариш кўникмалари: текширилган _________________________________________ (кема тури (турлари)) 20____ й. «_____» ___________ ________________ _______________________ (инспектор имзоси) (фамилияси, исми, отасининг исми)
Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
«Тасдиқлайман» Аттестация комиссияси раиси _______________________________ (Ф.И.О.) _______________ (сана) Аттестация комиссияси йиғилиши баённомаси _____ -сон 20 й. «___» ________________ ____________________________________________________________________________________ (имтиҳон олаётган органнинг номи) Раис ___________________________________ Котиб ___________________________ Комиссия аъзолари ____________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ Бошланиши _________соат __________ дақиқада. Тугаши ________соат __________ дақиқада. т /р Фамилияси, исми, отасининг исми Туғилган йили Имтиҳон натижаси Рухсат этилди Назарий Амалий Сузиш ҳудуди Кема тури тест (вариант рақами) суҳбат (билет рақами) ____________________________________________________________________________________ М.Ў. Комиссия аъзоси ____________________ Комиссия аъзоси ____________________ Комиссия аъзоси ____________________ Котиб ____________________
Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
1-шакл
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан бериладиган Кема ҳайдовчиси гувоҳномасининг намунаси ва тавсифи
Кема ҳайдовчиси гувоҳномаси (кейинги ўринларда — гувоҳнома) 148х105 миллиметр ўлчамдаги китобча кўринишига эга бўлади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) тўқ ҳаво рангда бўлади.
Гувоҳноманинг биринчи бетида:
юқори қисми марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилади;
Давлат герби тасвирининг пастида икки сатрда «O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI», «РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН» сўзлари ёзилади;
марказида кема чамбараги сурати туширилади;
қуйи қисмида икки сатрда «KEMA HAYDOVCHISI GUVOHNOMASI», «УДОСТОВЕРЕНИЕ СУДОВОДИТЕЛЯ» сўзлари ёзилади.
Гувоҳноманинг ички томонида (иккинчи ва учинчи бетлари):
асосий фони ҳаво ранг;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш натижасида турли ранглар ҳосил қилинади;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар бўлади;
иккинчи ва учинчи бетларнинг марказида «кема чамбараги (штурвали)» ва «кема адмиралтеец лангари» акс эттирилади;
матн қора рангда ўзбек ва рус тилларида чоп этилади.
Гувоҳноманинг иккинчи бетида (ички чап томонида):
юқори қисмида беш сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRLIGI HUZURIDAGI TRANSPORT NAZORATI INSPEKTSIYASI», иккинчи ва учинчи сатрларда «ИНСПЕКЦИЯ ПО НАДЗОРУ В СФЕРЕ ТРАНСПОРТА ПРИ МИНИСТЕРСТВЕ ТРАНСПОРТА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН», биринчи-учинчи сатрлардан пастроқда икки сатрда «KEMA HAYDOVCHISI GUVOHNOMASI», «УДОСТОВЕРЕНИЕ СУДОВОДИТЕЛЯ» сўзлари ёзилади;
матндан пастда кетма-кет гувоҳнома эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, гувоҳноманинг амал қилиш муддати, аттестация комиссияси раисининг имзоси ҳамда гувоҳнома берилган сана қайд этилади;
қуйи қисмининг ўнг томонида гувоҳнома эгасининг 30х40 миллиметр катталикдаги рангли фотосурати жойлаштирилади. Фотосурат чап томонининг пастки бурчагига гувоҳнома берган органнинг муҳри босилади.
Гувоҳноманинг учинчи бетида (ички ўнг томонида):
аттестация комиссиясининг номи, қабул қилинган қарор рақами, санаси, бошқариш учун рухсат этилган кема гуруҳи ҳамда гувоҳнома кема бошқариш даврида эгасининг ёнида бўлиши шартлиги кўрсатилади;
қуйи қисмида гувоҳномани қайд этиш учун DT ҳарфлари ва ўзгарадиган олтита рақам қўлланилади. Олти хонали рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларда яшил рангда ёруғлик сочади.
Гувоҳнома махсус қоғозда офсет ва юқори усулда босиб чиқарилади.
2-шакл
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан бериладиган кичик ҳажмли кема ҳайдовчиси гувоҳномаси намунаси ва тавсифи
Кичик ҳажмли кема ҳайдовчиси гувоҳномаси (кейинги ўринларда ― гувоҳнома) 105х75 миллиметр ўлчамда вертикал кўринишга эга бўлади.
Гувоҳноманинг олд ва орқа томонларида:
асосий фони ҳаво ранг;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш натижасида турли ранглар ҳосил қилинади;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар бўлади;
иккинчи ва учинчи бетларнинг марказида «кема чамбараги (штурвали)» ва «кема адмиралтеец лангари» акс эттирилади;
матн қора рангда ўзбек ва рус тилларида чоп этилади.
Гувоҳноманинг олд томонида:
юқори марказ қисмида икки сатрда «O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI», «РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН» сўзлари ёзилади;
пастроқда уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «KICHIK HAJMLI KEMA HAYDOVCHISI GUVOHNOMASI», иккинчи ва учинчи сатрларда «УДОСТОВЕРЕНИЕ ВОДИТЕЛЯ МАЛОМЕРНОГО СУДНА» сўзлари ёзилади;
қуйироқда кетма-кет гувоҳнома эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, гувоҳнома ким томонидан берилганлиги, гувоҳноманинг амал қилиш муддати, аттестация комиссияси раиси ва котибининг имзоси, гувоҳнома берилган сана қайд этилади;
энг қуйи қисмининг ўнг томонида гувоҳнома эгасининг 30х40 миллиметр катталикдаги рангли фотосурати жойлаштирилади. Фотосурат чап томонининг пастки бурчагига гувоҳнома берган органнинг муҳри босилади.
Гувоҳноманинг орқа томонида:
икки устундан иборат жадвал жойлашган. Биринчи устинида ― бошқаришга рухсат берилган кемаларнинг турлари, иккинчи устунида ― рухсат берувчи белгилар қайд этилади;
қуйи қисмида гувоҳномани қайд этиш учун FVV ҳарфлари ва ўзгарадиган олтита рақам қўлланилади. Олти хонали рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларда яшил рангда ёруғлик сочади.
Гувоҳнома махсус қоғозда офсет ва юқори усулда босиб чиқарилади.
3-шакл
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан бериладиган Кема ҳайдовчиси гувоҳномаси намунаси ва тавсифи
Кема ҳайдовчиси гувоҳномаси (кейинги ўринларда ― гувоҳнома) 148х105 миллиметр ўлчамдаги китобча кўринишига эга бўлади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) тўқ ҳаво рангда бўлади.
Гувоҳноманинг биринчи бетида:
юқори қисми марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилади;
Давлат герби тасвирининг пастида икки сатрда «O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI», «РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН» сўзлари ёзилади;
марказида кема чамбараги сурати туширилади;
қуйи қисмида икки сатрда «KEMA HAYDOVCHISI GUVOHNOMASI», «УДОСТОВЕРЕНИЕ СУДОВОДИТЕЛЯ» сўзлари ёзилади.
Гувоҳноманинг ички томонида (иккинчи ва учинчи бетлари):
асосий фони ҳаво ранг;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш натижасида турли ранглар ҳосил қилинади;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар бўлади;
иккинчи ва учинчи бетларнинг марказида «кема чамбараги (штурвали)» ва «кема адмиралтеец лангари» акс эттирилади;
матн қора рангда ўзбек ва рус тилларида чоп этилади.
Гувоҳноманинг иккинчи бетида (ички чап томонида):
юқори қисмида олти сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи, иккинчи сатрларда «O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT XAVFSIZLIK XIZMATI CHEGARA QO'SHINLARI», учинчи ва тўртинчи сатрларда «ПОГРАНИЧНЫЕ ВОЙСКА СЛУЖБЫ ГОСУДАРСТВЕННОЙ БЕЗОПАСНОСТИ» сўзлари, тўртинчи сатрдан пастроқда икки сатрда «KEMA HAYDOVCHISI GUVOHNOMASI», «УДОСТОВЕРЕНИЕ СУДОВОДИТЕЛЯ» сўзлари ёзилади;
матндан пастда кетма-кет гувоҳнома эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, гувоҳноманинг амал қилиш муддати, аттестация комиссияси раисининг имзоси ҳамда гувоҳнома берилган сана қайд этилади;
қуйи қисмининг ўнг томонида гувоҳнома эгасининг 30х40 миллиметр катталикдаги рангли фотосурати жойлаштирилади. Фотосурат чап томонининг пастки бурчагига гувоҳнома берган органнинг муҳри босилади.
Гувоҳноманинг учинчи бетида (ички ўнг томонида):
аттестация комиссиясининг номи, қабул қилинган қарор рақами, санаси, бошқариш учун рухсат этилган кема гуруҳи ҳамда гувоҳнома кема бошқариш даврида эгасининг ёнида бўлиши шартлиги кўрсатилади;
қуйи қисмида гувоҳномани қайд этиш учун CHQ ҳарфлари ва ўзгарадиган олтита рақам қўлланилади. Олти хонали рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларда яшил рангда ёруғлик сочади.
Гувоҳнома махсус қоғозда офсет ва юқори усулда босиб чиқарилади.
4-шакл
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан бериладиган Кичик ҳажмли кема ҳайдовчиси гувоҳномаси намунаси ва тавсифи
Кичик ҳажмли кема ҳайдовчиси гувоҳномаси (кейинги ўринларда ― гувоҳнома) 105х75 миллиметр ўлчамда вертикал кўринишга эга бўлади.
Гувоҳноманинг олд ва орқа томонларида:
асосий фони ҳаво ранг;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш натижасида турли ранглар ҳосил қилинади;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар бўлади;
иккинчи ва учинчи бетларнинг марказида «кема чамбараги (штурвали)» ва «кема адмиралтеец лангари» акс эттирилади;
матн қора рангда ўзбек ва рус тилларида чоп этилади.
Гувоҳноманинг олд томонида:
юқори марказ қисмида икки сатрда «O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI», «РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН» сўзлари ёзилади;
пастроқда уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «KICHIK HAJMLI KEMA HAYDOVCHISI GUVOHNOMASI», иккинчи ва учинчи сатрларда «УДОСТОВЕРЕНИЕ ВОДИТЕЛЯ МАЛОМЕРНОГО СУДНА» сўзлари ёзилади;
қуйироқда кетма-кет гувоҳнома эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, гувоҳнома ким томонидан берилганлиги, гувоҳноманинг амал қилиш муддати, аттестация комиссияси раиси ва котибининг имзоси, гувоҳнома берилган сана қайд этилади;
энг қуйи қисмининг ўнг томонида гувоҳнома эгасининг 30х40 миллиметр катталикдаги рангли фотосурати жойлаштирилади. Фотосурат чап томонининг пастки бурчагига гувоҳнома берган органнинг муҳри босилади.
Гувоҳноманинг орқа томонида:
икки устундан иборат жадвал жойлашган. Биринчи устинида ― бошқаришга рухсат берилган кемаларнинг турлари, иккинчи устунида ― рухсат берувчи белгилар қайд этилади;
қуйи қисмида гувоҳномани қайд этиш учун CHQ ҳарфлари ва ўзгарадиган олтита рақам қўлланилади. Олти хонали рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларда яшил рангда ёруғлик сочади.
Гувоҳнома махсус қоғозда офсет ва юқори усулда босиб чиқарилади.
Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини қайд этиш журнали
Ички тарафи, чап томони: Т/р Кема ҳайдовчисининг Ф.И.О. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган) Кема гуруҳи ёки тури Кема ҳайдовчиси курсини тамомлагани тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва берилган вақти Ўқув курси муддати 1 2 3 4 5 6 Ички тарафи, ўнг томони: Тест синовлари натижалари бўйича Аттестация комиссияси баённомасининг рақами ва тузилган вақти Кема ҳайдовчиси гувоҳномасининг рақами ва берилган вақти Гувоҳномани олган шахснинг имзоси 7 8 9
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 4 июль,
421-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
GUVOHNOMA NAMUNASI
SERTIFIKAT NAMUNASI
Kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Transport sohasida davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 1-fevraldagi PF-5647-son Farmoniga va “Favqulodda vaziyatlar tuzilmalarining faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 10-apreldagi PQ-4276-son qaroriga muvofiq kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hamda kema haydovchisi guvohnomalarini berish tartibini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hamda kema haydovchisi guvohnomalarini berish tartibi toʻgʻrisida nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Belgilansinki:
a) kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hamda kema haydovchisi guvohnomalarini berish quyidagilar tomonidan amalga oshiriladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi ― I, II va III guruhlarga kiruvchi kemalar boʻyicha;
Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi ― kichik hajmli kemalar boʻyicha;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari ― oʻziga tegishli I, II va III guruhlarga kiruvchi kemalar hamda kichik hajmli kemalar boʻyicha;
b) I, II va III guruhlarga kiruvchi kemalar va (yoki) kichik hajmli kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi tomonidan nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish sohasidagi faoliyat boʻyicha berilgan litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslar tomonidan ham amalga oshirilishi mumkin;
v) avval berilgan kema haydovchisi guvohnomalari 2022-yil 31-dekabrga qadar haqiqiy hisoblanadi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari:
a) ikki oy muddatda:
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan birgalikda kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha namunaviy oʻquv rejasi va dasturlarini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda tasdiqlasin;
kema haydovchisi guvohnomalarining blankalarini Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasida tayyorlashni tashkil etsin;
b) amaldagi kema haydovchisi guvohnomalarini kema haydovchilarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish natijalari boʻyicha almashtirsin;
v) kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hamda kema haydovchisi guvohnomalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ommaviy axborot vositalari orqali keng yoritilishini taʼminlasin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov, transport vaziri E.M. Ganiyev, favqulodda vaziyatlar vaziri vazifasini bajaruvchi T.A. Xudaybergenov va Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari qoʻmondoni S.E. Xusanov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 4-iyuldagi 421-son qaroriga ILOVA
Kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hamda kema haydovchisi guvohnomalarini berish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hamda kema haydovchisi guvohnomalarini berish tartibini belgilaydi.
Ushbu Nizom talablari kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish vakolatiga ega boʻlgan barcha davlat taʼlim tashkilotlari hamda nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyati bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslar (keyingi oʻrinlarda ― taʼlim tashkilotlari) uchun majburiy hisoblanadi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
lotsiya ― xavfsiz suzish shartlari nuqtai nazaridan, qirgʻoq va suv osti relyefi navigatsion xususiyatlarining batafsil bayonini qamrab olgan suv obyektlarini oʻrganuvchi kemachilik sohasi;
kema ― jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining ichki suv yoʻllarida kemachilik maqsadida foydalaniladigan, asosiy dvigatelining quvvati 55 kVt (75 ot kuchi) va yoʻlovchi sigʻimi 12 kishidan ortiq boʻlgan oʻziyurar suzish vositalari, yuk koʻtarish qobiliyati 80 registr tonnadan ortiq boʻlgan oʻziyurmas kemalar;
kichik hajmli kema ― asosiy dvigatelining quvvati 55 kVt (75 ot kuchi) va yoʻlovchi sigʻimi 12 kishidan ortiq boʻlmagan oʻziyurar kemalar, motorlarning quvvati va sonidan qatʼi nazar osma motorli kemalar, yelkanli kemalar, suv mototsikllari (gidrotsikllar), yuk koʻtarish qobiliyati 80 registr tonnadan ortiq boʻlmagan oʻziyurmas kemalar (eshkakli qayiqlar va suv velosipedlari (katamaranlar), havo bosimi bilan toʻldiriladigan yoki shishiriladigan motorsiz eshkakli qayiqlar;
kater ― xonalarga ega boʻlgan, turgʻun dvigatel (dvigatellar) yoki osma motor (motorlar) bilan jihozlangan kichik hajmli kema;
gidrotsikl ― suv yuzasida sirpanish yoʻli bilan harakatlanishga moʻljallangan ichki yonuv (koʻchmas) dvigateliga ega boʻlgan alohida tezyurar suv transporti vositasi;
yelkanli kema ― shamol kuchining yelkanlarga taʼsiri natijasida harakatga keluvchi kema;
kema haydovchisi ― kema yoki kichik hajmli kemani boshqaruvchi shaxs;
kemani boshqarish ― ichki suv yoʻllarida suzishni amalga oshiruvchi kemalarni boshqarish bilan bogʻliq boʻlgan faoliyat;
kema haydovchisi guvohnomasi ― kema yoki kichik hajmli kemalarni boshqarish huquqiga ega ekanligini tasdiqlovchi hujjat;
oʻquv rejasi ― bloklar va oʻquv fanlarining nomlarini, ularni oʻzlashtirish uchun ajratilgan soatlar hajmini hamda oʻquvchilarning bilimlarini nazorat qilish shakllarini belgilab beruvchi asosiy hujjat;
oʻquv dasturi ― oʻquv fanining taʼlim mazmunini, uning oʻquvchilar tomonidan oʻzlashtirilishining maqsadga muvofiq usullarini tashkil etishni nazarda tutadigan, axborot manbai boʻlgan, oʻquv fanining asosiy mazmuni va metodik tuzilishini aniqlab beruvchi asosiy hujjat.
3. Barcha kemalar turi, vazifasi va boshqarish xususiyatlariga koʻra ― I, II, III guruh kemalarga va kichik hajmli kemalar turiga boʻlinadi.
Kemalar guruhi asosiy dvigatelining quvvati boʻyicha quyidagicha belgilanadi:
I guruh ― 55 kVtdan 400 kVtgacha;
II guruh ― 400 kVtdan 800 kVtgacha;
III guruh ― 800 kVtdan 1600 kVtgacha.
Kichik hajmli kemalar turi quyidagicha belgilanadi:
kater;
gidrotsikl;
motorli qayiq;
yelkanli (motorli) kema.
4. Mazkur Nizomning 3-bandida koʻrsatilgan kemalarni boshqarish huquqi maxsus oʻquv rejasi va dasturlarga muvofiq tayyorgarlikdan oʻtib, imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirgan va tegishli kema haydovchisi guvohnomasiga ega boʻlgan shaxslarga beriladi.
5. Kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish:
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport sohasi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti;
Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Akademiyasi huzuridagi Fuqaro muhofazasi instituti;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari (keyingi oʻrinlarda ― Chegara qoʻshinlari) harbiy qismi;
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi tomonidan berilgan ushbu taʼlim xizmatlari faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan nodavlat taʼlim muassasalari tomonidan amalga oshiriladi.
2-bob. Taʼlim tashkilotlariga qoʻyiladigan talablar
6. Taʼlim tashkilotlari oʻquv jarayonini sifatli va samarali tashkil etish uchun zarur oʻquv-moddiy baza bilan taʼminlangan hamda tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan oʻqituvchilar va instruktorlar (Chegara qoʻshinlarida ― kema komandiri va daryo flotiliyasi mutaxassislari) tarkibiga ega boʻlishi shart.
7. Taʼlim tashkilotlarining oʻquv-moddiy bazasi quyidagi asosiy talablarga javob berishi lozim:
zamonaviy oʻquv-texnika vositalari va koʻrgazmali oʻquv qurollari bilan jihozlangan oʻquv xonalari (auditoriyalar) bilan taʼminlangan boʻlishi;
kemalarni amalda boshqarishni oʻrgatish uchun jihozlangan suv havzasiga ega boʻlishi;
amaliy mashgʻulotlarni oʻtkazish uchun texnik yaroqli oʻquv kemasi bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.
8. Oʻquv xonalari (auditoriyalar) va ularning jihozlanishiga qoʻyiladigan umumiy talablar:
har birining maydoni 40 m. kv. dan kam boʻlmagan hamda zarur mebellar bilan jihozlangan kamida ikkita auditoriya mavjud boʻlishi;
har bir auditoriya zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari, oʻquv-texnik vositalar (maketlar, stendlar va b.) hamda oʻquv fanlarini samarali oʻzlashtirishga, mustaqil taʼlim olishiga koʻmaklashuvchi video materiallar, bilimlarni nazoratdan oʻtkazish va mustahkamlashga yoʻnaltirilgan dasturiy oʻquv materiallari bilan taʼminlangan boʻlishi;
oʻquv auditoriyalarining sanitariya va gigiyena holati, yoritilganligi va mavsumga mosligi sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlariga javob berishi lozim.
9. Amaliy mashgʻulotlar oʻtkaziladigan suv havzasiga qoʻyiladigan asosiy talablar:
suv yoʻlining gabaritlari (chuqurligi, eni, kema yuradigan yoʻlning qayrilish radiusi) oʻquv kemalari erkin va xavfsiz suzishiga muvofiq boʻlishi;
qirgʻoq va suzuvchi navigatsiya belgilari bilan jihozlangan boʻlishi;
kemalarning qirgʻoqqa (prichalga) xavfsiz kelishi, odamlarni chiqarish va tushirish uchun moʻljallangan maxsus moslamalarga (prichal qirgʻoq yoʻli qismiga) ega boʻlishi shart.
10. Oʻquv kemalariga qoʻyiladigan asosiy talablar:
amaliy mashgʻulotlarga mos ravishda qayta jihozlangan boʻlishi;
belgilangan tartibda roʻyxatdan va texnik koʻrikdan oʻtkazilgan boʻlishi;
belgilangan qutqaruv anjomlari, yongʻinga qarshi va suv chiqarish vositalari bilan taʼminlangan boʻlishi shart.
11. Oʻqituvchilar va instruktorlar tarkibiga qoʻyiladigan asosiy talablar:
nazariy mashgʻulotlarni olib boruvchi oʻqituvchilar suv transporti sohasi boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga, shuningdek, kemachilik faoliyati yoʻnalishi boʻyicha uch yildan kam boʻlmagan ish stajiga ega boʻlishi;
amaliy mashgʻulotlarni olib boruvchi instruktorlar suzishning mahalliy sharoiti xususiyatlaridan kelib chiqib lotsiyani puxta egallagan, kemachilik sohasida uch yildan kam boʻlmagan ish stajiga ega boʻlishi;
kemalarni boshqarish huquqini beruvchi guvohnomaga ega boʻlishi lozim.
3-bob. Kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tartibi
12. Kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hamda kema haydovchisi guvohnomasini berish tartibi ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
13. Taʼlim tashkilotlariga yuk tashishda band boʻlgan kema haydovchiligiga 18 yoshga toʻlgan, yoʻlovchi tashishda band boʻlgan kema haydovchiligiga 21 yoshga toʻlgan shaxslar qabul qilinadi.
14. I, II, III guruh va kichik hajmli kemalarni boshqarish huquqiga ega boʻlish boʻyicha tayyorgarlikdan oʻtishga nomzodlarni taʼlim tashkilotiga qabul qilish quyidagi hujjatlar asosida amalga oshiriladi:
nomzodning ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan namunaga muvofiq arizasi;
yuridik shaxs tomonidan oʻqishga yuborilgan nomzodlar uchun yuridik shaxsning yoʻllanmasi;
sogʻligʻi va tegishli turdagi kemalarni boshqarishga layoqatliligi toʻgʻrisidagi tibbiy maʼlumotnoma;
fuqarolik kiyimdagi 3x4 sm hajmdagi 3 dona fotosurat (Chegara qoʻshinlari harbiy xizmatchilari va xizmatchilaridan tashqari);
maʼlumoti (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi hujjatning nusxasi;
pasport yoki uning oʻrnini bosuvchi hujjat;
oʻqish uchun toʻlov topshiriqnomasi nusxasi yoki kvitansiyasi.
15. Kema haydovchisini boshqa guruhga mansub kemalarni yoki kichik hajmli kemalarni boshqarishga qayta tayyorlash uchun mazkur Nizomning 14-bandida koʻrsatilgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda kemani boshqarish huquqini beruvchi guvohnoma nusxasi ham taqdim etiladi.
16. Malaka oshirish oʻquv kursida oʻqish uchun kema haydovchilari ariza hamda kemani boshqarish huquqini beruvchi guvohnoma nusxasini taqdim etadi.
Yuridik shaxs tomonidan malaka oshirishga yuborilgan kema haydovchisi uchun qoʻshimcha ravishda yuridik shaxsning yoʻllanmasi taqdim etiladi.
17. Kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish shartnoma asosida amalga oshiriladi.
Shartnoma toʻlovlari quyidagi miqdorda belgilanadi:
kema haydovchilarini tayyorlash uchun ― bazaviy hisoblash miqdorining besh baravari;
kema haydovchisini boshqa guruhga mansub kemalarni yoki kichik hajmli kemalarni boshqarishga qayta tayyorlash uchun ― bazaviy hisoblash miqdorining uch baravari;
kema haydovchilarining malakasini oshirish uchun ― bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari.
Oʻqish uchun toʻlovlar tegishli taʼlim tashkilotining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkaziladi (toʻlanadi).
Mazkur bandning qoidalari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati boʻlimlari va Chegara qoʻshinlarining kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga nisbatan tatbiq etilmaydi.
18. Taʼlim tashkilotlarida kema haydovchilarini oʻqitish oʻquvchilarning jamlanishiga qarab oʻtkaziladi. Har bir guruhda oʻquvchilar soni 10 kishidan kam va 25 kishidan ortiq boʻlmasligi lozim.
19. Oʻquv guruhi jamlangandan soʻng kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish uchun nomzodlarni taʼlim tashkilotlariga qabul qilish taʼlim tashkiloti rahbarining buyrugʻi bilan amalga oshiriladi.
20. Kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish taʼlim tashkiloti rahbari tomonidan tasdiqlangan oʻquv rejasi va dasturlari muvofiq nazariy va amaliy mashgʻulotlar asosida amalga oshiriladi.
I, II va III guruh kemalar yoki kichik hajmli kemalar (gidrotsikl, kater, motorli qayiq va yelkanli (motorli) qayiq) haydovchilarini oʻqitish jarayoni alohida belgilangan oʻquv dasturlari asosida olib boriladi.
21. Oʻquv dasturlariga muvofiq oʻqish davomiyligi quyidagicha belgilanadi:
a) I, II va III guruh kemalar boʻyicha:
kema haydovchilarini tayyorlash ― 108 soat (18 ish kuni);
kema haydovchilarini qayta tayyorlash ― 36 soat (6 ish kuni);
kema haydovchilarining malakasini oshirish ― 24 soat (4 ish kuni);
b) kichik hajmli kemalar boʻyicha:
kema haydovchilarini tayyorlash ― 72 soat (12 ish kuni);
kema haydovchilarini qayta tayyorlash ― 48 soat (8 ish kuni);
kema haydovchilarining malakasini oshirish ― 36 soat (6 ish kuni).
22. Nazariy mashgʻulotlar jihozlangan xonalar (auditoriyalar) va laboratoriyalarda oʻtkaziladi. Nazariy mashgʻulotlarni oʻtkazish jarayonida oʻquv rejasi va dasturlariga muvofiq metodik oʻquv qoʻllanma, oʻquv-texnik jihozlar va koʻrgazmali oʻquv qurollaridan foydalaniladi.
23. Oʻquv rejasi va dasturlarida nazarda tutilgan barcha nazariy mashgʻulot turlari tasdiqlangan dars jadvali asosida, kemalarni amalda boshqarish esa ― kemalarni boshqarishga oʻrgatish navbat jadvali asosida oʻtkaziladi.
24. Amaliy oʻquv mashgʻulotlarining dastlabki bosqichi yopiq suv havzalarida, kemalar va boshqa suzish vositalari boʻlmagan hamda choʻmilish taqiqlangan hududlarda olib boriladi, yakuniy bosqich esa kemalar qatnaydigan haqiqiy sharoitda oʻtkaziladi.
Suv havzalarida oʻtkazilgan amaliy mashgʻulotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq kemalar boshqaruvini qayd etish daftariga yozib boriladi.
25. Amaliy mashgʻulotlarni oʻtish davrida bir oʻrindiqli kemalardan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
26. Oʻquv yakuni boʻyicha oʻquvchilarning bilimlari va amaliy koʻnikmalari sinovdan oʻtkaziladi hamda taʼlim tashkiloti rahbarining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.
27. Sinovlarni muvaffaqiyatli topshirgan oʻquvchilarga ushbu Nizomga 4-ilovada keltirilgan namunaga muvofiq tegishli ravishda kema haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash kursini tugatganligi toʻgʻrisida guvohnomalar hamda malaka oshirish kursini tugatganligi toʻgʻrisida sertifikat beriladi.
Mazkur guvohnomalar va sertifikat kemalarni boshqarish huquqini bermaydi.
28. Kema haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash kursini tugatganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma berilgandan soʻng kema haydovchisi guvohnomasini olish uchun oʻquvchilar ushbu Nizomga 5-ilovada keltirilgan namunaga muvofiq Kema haydovchisining shaxsiy varaqasidagi tegishli ustunlarni va arizani toʻldirib, uni oʻz imzosi bilan tasdiqlaydi.
29. Taʼlim tashkiloti tomonidan uch ish kuni mobaynida kema haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash kursini tugatgan har bir oʻquvchi boʻyicha Kema haydovchisining shaxsiy varaqasi, ikki dona fotosurati va kema haydovchisi kursini tugatganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasi tegishli ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi va Favqulodda vaziyatlar vazirligining hududiy boshqarmalarida tashkil etilgan attestatsiya komissiyasiga yuboriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati boʻlimlari va Chegara qoʻshinlari harbiy xizmatchilari tarkibidagi kema haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash kursini tugatgan harbiy xizmatchilarning hujjatlari Chegara qoʻshinlarida tashkil etilgan attestatsiya komissiyasiga taqdim etiladi.
30. Oʻquv guruhlarining hujjatlari, kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kursini tugatganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma (sertifikat) berilgan kundan boshlab oʻn yil davomida taʼlim tashkilotida saqlanadi.
Kema haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash kursini tugatganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma yoʻqotilgan taqdirda, taʼlim tashkiloti tomonidan kema haydovchisining arizasi va shaxsiy varaqasiga asosan uning dublikati beriladi.
4-bob. Taʼlim tashkilotlari, oʻquvchilarning huquqlari va majburiyatlari
31. Taʼlim tashkiloti:
nazariy va amaliy mashgʻulotlar jadvallarini belgilash;
oʻquv kursi uchun toʻlov amalga oshirilishini oʻz vaqtida talab etish;
oldindan oʻquvchilarni ogohlantirgan holda mashgʻulotlarni oʻtkazish sanasi va vaqtini oʻzgartirish huquqiga ega.
Taʼlim tashkiloti qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
32. Taʼlim tashkiloti:
oʻquv rejasi va dasturlarida nazarda tutilgan taʼlim berishni sifatli tashkil etishi;
mashgʻulotlarni sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlariga javob beradigan, zarur jihozlar bilan taʼminlangan xonalar (sinflar) va laboratoriyalarda oʻtkazishi;
oʻquvchilarni oʻquv-metodik qoʻllanma (materiallar) va adabiyotlar bilan taʼminlashi;
amaliy mashgʻulotlarni oʻtkazishdan avval yoʻriqnoma (instruktaj) oʻtkazishi;
amaliy mashgʻulotlarni oʻtkazishda texnik soz boʻlgan kemadan foydalanishi;
bilimlarni sinovdan oʻtkazish va kema haydovchisi kursini tugatganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani berishi shart.
Taʼlim tashkiloti qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarni ham bajarishi mumkin.
33. Oʻquvchilar:
taʼlim tashkiloti tomonidan taʼlim olish maqsadida taqdim etilgan oʻquv-metodik qoʻllanmalar (materiallar), adabiyotlar va jihozlar hamda kemalardan foydalanish;
taʼlim tashkilotidan tegishli soha boʻyicha kerakli maʼlumotlarni olish;
kema haydovchisi kursini tugatganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani olish;
kemani boshqarish huquqini beruvchi guvohnomani olish uchun malaka imtihonlarini topshirish huquqiga ega.
Oʻquvchilar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
34. Oʻquvchilar:
oʻqish jadvaliga muvofiq mashgʻulotlarda oʻz vaqtida qatnashishi;
oʻqishda boʻlmagani sababi toʻgʻrisida uzrli sabablarni tasdiqlovchi hujjat bilan taʼlim tashkiloti rahbariyatini xabardor qilishi;
taʼlim tashkilotining mulkiga ehtiyotkorona munosabatda boʻlishi;
kema boshqarish boʻyicha amaliy mashgʻulotlarda tasdiqlangan dastur va navbat (grafik) jadvaliga muvofiq qatnashishi;
oʻqish uchun toʻlovni oʻz vaqtida amalga oshirishi;
taʼlim tashkilotining mulkiga yetkazilgan zararni qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq qoplashi shart.
Oʻquvchilar qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻz zimmasiga boshqa majburiyatlarni ham olishi mumkin.
5-bob. Kema haydovchisi guvohnomalarini berish tartibi
35. Kema haydovchisi guvohnomalari:
I, II va III guruhlarga kiruvchi kemalar boʻyicha ― Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasining tegishli hududiy boʻlinmalari;
kichik hajmli kemalar boʻyicha ― Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining tegishli hududiy boshqarmalari;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati boʻlimlari va Chegara qoʻshinlariga tegishli I, II va III guruhlarga kiruvchi kemalar hamda kichik hajmli kemalar boʻyicha ― Chegara qoʻshinlari harbiy qismi (keyingi oʻrinlarda vakolatli organlar deb ataladi) tomonidan beriladi.
36. Kema haydovchisi guvohnomalarini olish uchun talabgorlar tegishli vakolatli organlarda tashkil etilgan attestatsiya komissiyasiga nazariy va amaliy imtihonlar topshiradilar.
37. Attestatsiya komissiyasi tarkibi 5 kishidan kam boʻlmagan tarkibda masʼul xodim, kasaba uyushmalari tashkiloti vakillaridan tuziladi va komissiya raisi, aʼzolari va komissiya kotibidan iborat boʻladi.
Attestatsiya komissiyasi tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi boshligʻi va Favqulodda vaziyatlar vazirligining tegishli hududiy boshqarmasi boshligʻining buyrugʻi, Chegara qoʻshinlari harbiy qismi komandirining buyrugʻi bilan shakllantiriladi.
38. Quyidagilar Attestatsiya komissiyasining vazifalari hisoblanadi:
komissiya ishini tashkil etish;
komissiya aʼzolarining vazifalarini taqsimlash;
komissiya faoliyati boʻyicha jismoniy shaxslarni, shuningdek, yuridik shaxslar vakillarini qabul qilish;
tushayotgan murojaatlardan kelib chiqib komissiya yigʻilishini oʻtkazish davriyligini belgilash.
Attestatsiya komissiyasi komissiya yigʻilishida oʻz aʼzolarining uchdan ikki qismi ishtirok etganda qaror qabul qilishga vakolatli hisoblanadi.
39. Attestatsiya komissiyasiga rais rahbarlik qiladi va quyidagilar uning vazifalari hisoblanadi:
komissiya ishini tashkil etish;
komissiya faoliyati boʻyicha jismoniy shaxslarni, shuningdek, yuridik shaxslar vakillarini qabul qilish;
tushayotgan murojaatlardan kelib chiqib komissiya yigʻilishini oʻtkazish davriyligini belgilash;
komissiya aʼzolarining ishini nazorat qilish.
40. Attestatsiya komissiyasi kotibi:
komissiyada koʻrib chiqiladigan kundalik masalalar boʻyicha yigʻilish kun tartibini shakllantiradi va belgilaydi;
komissiya aʼzolarini oʻtkaziladigan yigʻilish (oʻtkazish sanasi, vaqti va joyi) toʻgʻrisida ogohlantiradi;
taqdim etilgan hujjatlarning toʻgʻri rasmiylashtirilishini nazorat qiladi;
talab darajasida toʻldirilmagan ariza va hujjatlar qaytarilishini taʼminlaydi;
komissiyaning yigʻilish bayonnomalarini tayyorlash va rasmiylashtirish hamda ulardan koʻchirmalar berishni amalga oshiradi;
komissiya tomonidan koʻrib chiqish jarayonidagi hujjatlar va arizalar saqlanishini taʼminlaydi;
tushayotgan ariza va hujjatlarning elektron maʼlumotlar bazasini yuritishni taʼminlaydi;
talabgorlarni imtihon oʻtkazish kuni va joyi toʻgʻrisida xabardor qiladi.
41. Kema haydovchisi guvohnomalarini olish uchun talabgorlar tegishli vakolatli organga quyidagi hujjatlarni taqdim etishi lozim:
tegishli guruh va turdagi kema haydovchilarini tayyorlash (qayta tayyorlash) oʻquv dasturi boʻyicha oʻqishni tugatganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma;
sogʻligʻi va kemalarni boshqarishga layoqatliligi toʻgʻrisidagi tibbiy maʼlumotnoma;
kemalarni boshqarish huquqini beruvchi guvohnomani olish uchun toʻlovlar toʻlanganligi haqidagi bank muassasasining toʻlov qogʻozi;
fuqarolik pasporti yoki uning oʻrnini bosuvchi boshqa hujjat.
42. Tegishli vakolatli organ tomonidan kema haydovchisi guvohnomalarini berish uchun talabgorlarning nazariy bilimlari va amaliy koʻnikmalari imtihondan oʻtkaziladi.
43. Talabgorlarning nazariy bilimlari test sinovlari va suhbat shaklida (bilet asosida) oʻtkaziladigan nazariy imtihonlar orqali baholanadi.
Nazariy imtihonlar uchun test savollari va biletlar Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi va Chegara qoʻshinlari tomonidan shakllantiriladi.
Nazariy imtihonlar uchun jami 300 tadan kam boʻlmagan test topshiriqlari va 100 tadan kam boʻlmagan nazariy savollar tayyorlanadi.
Test sinovlari uchun har bir variant 15 ta topshiriqdan, suhbat uchun har bir bilet 3 ta savoldan iborat boʻlishi shart.
44. Test sinovlari “Kema nazariyasi va asoslari”, “Kemalarni boshqarish”, “Kema va kichik hajmli kemalardan foydalanish qoidalari”, “Kichik hajmli kemalar haydovchilarining javobgarligi” va “Oʻzbekiston Respublikasi ichki kema yoʻllarida suzish qoidalari” yoʻnalishlari boʻyicha oʻtkaziladi.
Test sinovlarini topshirish uchun 30 daqiqa ajratiladi.
45. Test sinovlari paytida koʻpi bilan ikkita xatoga yoʻl qoʻygan talabgorlar imtihonni muvaffaqiyatli topshirgan hisoblanadi.
46. Bilet asosida suhbatga tayyorgarlik koʻrish uchun 10 daqiqagacha ajratiladi.
47. Test sinovlari va suhbatdan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorlarga amaliy koʻnikmalarni topshirishga ruxsat etiladi.
Test sinovidan oʻta olmagan talabgorlar uchun takroriy imtihonlar oldingi imtihonlardan soʻng kamida yetti kun oʻtgandan keyin oʻtkaziladi.
Nazariy imtihonlarda olingan ijobiy baho ikki oy davomida haqiqiy deb hisoblanadi.
Uzrli sabablarga koʻra test sinovlari va nazariy imtihonlarni oʻz vaqtida topshirmagan talabgorlar uzrli sababni tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim etgan holda bir yil ichida test sinovlari va nazariy imtihonlarni topshirishlari mumkin.
48. Kemani boshqarish boʻyicha talabgorlarning amaliy koʻnikmalarini imtihondan oʻtkazish maxsus jihozlangan suv havzalarida amalga oshiriladi.
Kemani boshqarish boʻyicha amaliy koʻnikmalarni imtihondan oʻtkazish suzishning mahalliy sharoitini puxta egallagan hamda kemalarni boshqarish huquqini beruvchi guvohnomaga ega boʻlgan attestatsiya komissiyasi aʼzosi tomonidan amalga oshiriladi.
49. Kema haydovchisi guvohnomalarini olishga talabgorlar amaliy imtihonni topshira olmasa, qayta nazariy imtihonlarga yuboriladi.
50. Nazariy va amaliy imtihonlar natijalari kema haydovchisining shaxsiy varaqasiga kiritiladi hamda ushbu Nizomga 6-ilovada keltirilgan namunaga muvofiq Attestatsiya komissiyasi yigʻilishi bayonnomasida “topshirdi” va “topshirmadi” yozuvlari bilan rasmiylashtiriladi.
Bayonnoma Attestatsiya komissiyasining barcha aʼzolari (uzrli sabablarga koʻra qatnashmagan holatlar bundan mustasno) tomonidan imzolanadi va attestatsiya komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlanadi.
51. Nazariy va amaliy imtihonlarni topshirgan talabgorlarga Attestatsiya komissiyasi bayonnomasi asosida ushbu Nizomga 7-ilovada keltirilgan namunadagi shaklda tegishli guruh va turdagi kemani boshqarish huquqini beruvchi kema haydovchisi guvohnomalari beriladi.
52. Berilgan kema haydovchisi guvohnomalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ushbu Nizomga 8-ilovada keltirilgan namunaga muvofiq yuritilgan Kema haydovchisi guvohnomalarini qayd etish jurnaliga kiritiladi.
Mazkur jurnal doimiy saqlanadigan hujjat hisoblanadi, u raqamlangan, tikilgan, masʼul shaxs imzosi va muhri bilan tasdiqlangan boʻlishi lozim.
53. Kema haydovchisi guvohnomalari tegishliligi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining budjetdan tashqari fondiga, Transport vazirligining bankdagi hisobvaragʻiga belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida toʻlovlar amalga oshirilgandan soʻng attestatsiya komissiyasi kotibi tomonidan beriladi.
Kema haydovchisi guvohnomasi faqat uning egasiga beriladi. Ushbu shaxs pasportini yoki uning oʻrnini bosuvchi hujjatni koʻrsatgan holda Kema haydovchisi guvohnomalarini qayd etish jurnaliga imzo qoʻyadi.
Kema haydovchisi guvohnomalari vakolatnoma (ishonchnoma) bilan berilmaydi.
54. Kema haydovchisi guvohnomalari berilgan kundan boshlab oʻn yil muddatga amal qiladi.
55. Yuridik shaxslarga tegishli kema yoki kichik hajmli kema haydovchilari (yakka tartibdagi tadbirkorlar hamda qisqa muddatli ijara (prokat) asosida kema yoki kichik hajmli kemalarni boshqarayotgan jismoniy shaxslar bundan mustasno) ikki yilda bir marta belgilangan tartibda tasdiqlangan oʻquv rejasi va dasturlari asosida malaka oshirishlari shart.
56. Kemalarni boshqarish huquqidan mahrum qilingan shaxslar kema haydovchisi guvohnomalarini qaytarib olishlari uchun kemani boshqarish huquqidan mahrum qilingan vaqtidan qatʼi nazar, maʼmuriy jazo ijro etilganidan keyin nazariy hamda amaliy imtihonlar topshirguniga qadar malaka oshirishlari shart.
Kema haydovchilarini kemani boshqarish huquqidan mahrum qilish toʻgʻrisidagi qaror jinoyat ishlar boʻyicha sudlar tomonidan qabul qilinadi.
6-bob. Kema haydovchisi guvohnomalarini almashtirish va yoʻqolgani oʻrniga dublikatini berish tartibi
57. Amal qilish muddati tugagan yoki yaroqsiz holga kelib qolgan kema haydovchisi guvohnomalari ular egalarining belgilangan tartibdagi arizasi va 3x4 sm hajmdagi 2 dona fotosurat belgilangan shakldagi tibbiy maʼlumotnoma hamda kema egasining shaxsini tasdiqlovchi hujjat (pasport) yoki uning oʻrnini bosuvchi boshqa hujjat taqdim etilganidan soʻng almashtiriladi.
Kema haydovchisi guvohnomalari kema haydovchisining shaxsiy varaqasi asosida avval berilgan kema haydovchisi guvohnomalari topshirilgandan soʻng almashtiriladi.
58. Yoʻqolgan kema haydovchisi guvohnomalarining dublikatlari nazariy va amaliy imtihonlar topshirilgandan hamda kemani boshqarish huquqidan mahrum etilgan kema haydovchisi guvohnomalari maʼlumotlar bazasidan tekshirilganidan soʻng beriladi va “Dublikat” belgisi qoʻyiladi.
Oʻgʻirlangan, yongʻin, tabiiy ofat oqibatida va boshqa shu kabi sabablarga koʻra yoʻqolgan hamda daxldor vakolatli idoralarning hujjatlari bilan tasdiqlangan holatlar bundan mustasno.
Kema haydovchisi guvohnomalarining dublikatlari berilganligi haqidagi maʼlumotlar Kema haydovchisi guvohnomalarini qayd etish jurnaliga kiritiladi.
59. Kema haydovchisi guvohnomalarini almashtirish va dublikatini berish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida toʻlov amalga oshiriladi.
60. Kema haydovchisi guvohnomalari oʻrniga ularning dublikatlari berilgandan keyin kema haydovchisi guvohnomalari topilgan taqdirda, ular haqiqiy emas deb hisoblanadi va ularni bergan vakolatli organga topshiriladi va belgilangan tartibda yoʻq qilinadi.
7-bob. Murojaatlarni koʻrib chiqish tartibi
61. Talabgorlarning test sinovlari natijalari boʻyicha murojaatlarini koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining hududiy boshqarmalari va Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasining buyruqlari bilan Apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.
62. Attestatsiya komissiyasi qaroridan norozi boʻlgan yoki test sinovlaridan oʻta olmagan talabgorlar Attestatsiya komissiyasi yigʻilishi bayonnomasi berilgan kundan boshlab bir oy muddat ichida Apellyatsiya komissiyasiga shikoyat qilishga haqli.
63. Murojaat qilingan kun Apellyatsiya komissiyasiga murojaat tushgan kun hisoblanadi.
Murojaatda uning sanasi koʻrsatilib, Attestatsiya komissiyasi yigʻilishi bayonnomasidan nusxa ilova qilinishi lozim.
64. Apellyatsiya komissiyasi kotibi tushgan murojaatni kiruvchi xatlar jurnalida qayd etadi, shuningdek, komissiya yigʻilishigacha 15 kundan kechiktirmay murojaat qilgan talabgorga murojaat koʻrib chiqiladigan kun toʻgʻrisida xabar beradi.
65. Apellyatsiya komissiyasiga tushgan murojaatlar qonunchilikda belgilangan muddatlardan kechiktirilmagan holda koʻrib chiqilishi shart.
Murojaat qilgan talabgor oʻz murojaati koʻrib chiqilishida Apellyatsiya komissiyasi yigʻilishida ishtirok etishga haqli.
66. Apellyatsiya komissiyasi kotibi Apellyatsiya komissiyasi yigʻilishida barcha tushgan murojaatlar, shu jumladan, qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga muvofiq boʻlmagan murojaatlar toʻgʻrisida ham maʼlumot beradi.
Agar murojaat qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga muvofiq boʻlmasa va (yoki) uni berish muddati buzilgan boʻlsa, Apellyatsiya komissiyasi murojaat muallifini mavjud kamchiliklarni bartaraf etgan holda takroran murojaat qilish toʻgʻrisida yozma ravishda xabardor qiladi.
67. Apellyatsiya komissiyasi murojaatning matnini koʻrib chiqib quyidagi qarorlardan birini qabul qilishga haqli:
Attestatsiya komissiyasi qarorini oʻzgarishsiz, murojaatni esa qanoatlantirmasdan qoldirish;
Attestatsiya komissiyasi qarorini bekor qilish va murojaat muallifi (talabgor)ga test sinovlarini qayta topshirishga ruxsat berish;
Attestatsiya komissiyasi qarorini bekor qilish va berilgan yakuniy ballarni oʻzgartirish.
68. Apellyatsiya komissiyasi qarori ustidan qonunchilikda belgilangan tartibda sudga shikoyat qilinishi mumkin.
69. Apellyatsiya komissiyasi tomonidan mazkur Nizomning 67-bandi uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan qaror qabul qilingan taqdirda, Attestatsiya komissiyasi murojaatchi birinchi navbatda oʻtkaziladigan imtihonda ishtirok etishiga ruxsat berishi shart.
70. Apellyatsiya komissiyasi kotibi Apellyatsiya komissiyasi yigʻilishining bayonnomasini tuzishda quyidagi maʼlumotlarni kiritadi:
yigʻilish oʻtkazilgan sana, vaqti va joyi;
Apellyatsiya komissiyasi aʼzolari va yigʻilishda ishtirok etgan shaxslarning familiyasi, ismi va otasining ismi;
murojaat muallifining familiyasi, ismi va otasining ismi, yashash manzili, uning shaxsini tasdiqlovchi hujjat va maʼlumotlar;
koʻrib chiqilayotgan murojaatning mazmuni;
Apellyatsiya komissiyasi qabul qilgan qaror.
Bayonnoma Apellyatsiya komissiyasi raisi va kotibi tomonidan imzolanadi.
71. Murojaat boʻyicha Apellyatsiya komissiyasi yigʻilishining bayonnomasidan koʻchirma komissiya yigʻilishidan keyin 5 ish kuni davomida komissiya kotibi tomonidan murojaat muallifiga va nusxasi Attestatsiya komissiyasiga yuboriladi.
8-bob. Yakunlovchi qoida
72. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hamda kema haydovchisi guvohnomalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hamda kema haydovchisi guvohnomalarini berish tartibi
Kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hamda kema haydovchisi guvohnomalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Taʼlim tashkiloti rahbariga __________________________ (ariza beruvchining) ___________________________ (F.I.O.) Kema yoki kichik hajmli kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha oʻquv kursiga qabul qilish yuzasidan (oʻquv yoʻnalishi boʻyicha yoziladi) Ariza Sizdan meni kema boshqaruvchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha oʻquv kursiga qabul qilishingizni soʻrayman. Ariza beruvchi haqidagi maʼlumotlar: 1. _______________________________________________________________________ (familiyasi, ismi va otasining ismi) 2. _______________________________________________________________________ (turar joyi boʻyicha manzili va telefon raqami) 3. Shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar toʻgʻrisidagi maʼlumot (pasport yoki uning oʻrnini bosuvchi hujjat seriyasi, raqami, berilgan sanasi, kim tomondan berilgan) ________________________________________________________________________ (boshqa hujjatlar koʻrsatilsin) ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 4. Tugʻilgan yili va sanasi___________________________________________________ 5. Tugʻilgan joyi __________________________________________________________ Ilova: 1. Sogʻligʻi toʻgʻrisida tibbiy maʼlumotnoma; 2. 3 x 4 sm hajmdagi 3 dona fotosurat. 20__yil “___” ______ _____________________ (ariza beruvchining imzosi)
Kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hamda kema haydovchisi guvohnomalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Suv havzalarida oʻtkaziladigan mashgʻulotlarda kemalar boshqaruvini qayd etish DAFTARI __________________________________________________________________ (taʼlim tashkilotining nomi) T/r Kema haydovchisining familiyasi, ismi, otasining ismi Kema haydovchisining shaxsiy varaqasi raqami Nazariy va amaliy mashgʻulot oʻtkazish sanasi, vaqti va davomiyligi Amaliy mashgʻulot oʻtkazish joyi, suv havzasining nomi va turi Amaliy mashgʻulot oʻtkazilgan kemaning turi va tavsifi Nazariy va amaliy mashgʻulot oʻtkazilgan mavzu nomi Nazariy va amaliy mashgʻulotlar natijasi haqida yozuv Mashgʻulot oʻtkazgan shaxsning F.I.O 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9.
Kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hamda kema haydovchisi guvohnomalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Kema haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash kursini tugatganlik toʻgʻrisida
Kema haydovchilarining malakasini oshirish kursini tugatganligi toʻgʻrisida
Kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hamda kema haydovchisi guvohnomalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Surat oʻrni (3x4 sm) M.Oʻ. Kema haydovchisining shaxsiy varaqasi (yoʻqolganda tiklanmaydi) ________-son Attestatsiya komissiyasi raisiga __________________________________________ (muassasa nomi) _______________________________________ dan (familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan yili) __________________________________________ (yashash manzili) Meni ___________________________________________________________________ (kema guruhi yoki kichik hajmli kemalar turi: kater, motorli qayiq, yelkanli qayiq, gidrotsikl; suzish hududi: mahalliy suv yoʻllari — MSY, ichki suv yoʻllari — ISY, suv yoʻllari — SY) kemani boshqarish huquqiga ega boʻlish uchun imtihon topshirishga ruxsat berishingizni soʻrayman. Quyidagi hujjatlar taqdim etiladi: 1. _______________________________________________________________________ (oʻquv kursini tugatganligi toʻgʻrisidagi hujjatning nomi, kim tomondan berilgan, raqami va berilgan sanasi) 2. _______________________________________________________________________ (kema yoki kichik hajmli kemani boshqarishga yaroqlilik toʻgʻrisida tibbiy maʼlumotnomaning raqami, berilgan sanasi, bergan tibbiyot muassasaning nomi) 3. _______________________________________________________________________ (boshqa hujjatlar, koʻrsatilsin) Taqdim etildi: ____________________________________________________________ (pasport, seriyasi, raqami, berilgan sanasi, kim tomondan berilgan) ________________________________________________________________________ (Komissiya kotibi tomonidan imtihon oʻtkazish kuni toʻldiriladi) 20 y. “____” _________________________ _______________________ (ariza beruvchining imzosi) Imtihonga ruxsat berilganligi toʻgʻrisida belgi _________________________________ ________________________________________________________________________ (komissiya raisi tomonidan toʻldiriladi: rad etish asosi, sana, imzo)
(orqa tomoni) IMTIHONLAR NATIJALARI Fanlar nomi va suzish hududi Bilimiga berilgan baho (topshirdi, topshirmadi) Imtihon olingan sana Imtihon olgan shaxsning imzosi Izoh Kemani boshqarish va suzish qoidalari MSY — Mahalliy suv yoʻllari ISY — Ichki suzish suv yoʻllari IY — Ichki yoʻllar (Ichki suzish suv yoʻllari roʻyxatiga kiritilmagan) Attestatsiya komissiyasi yigʻilishining 20__ yil “___”______dagi ____-son bayonnomasiga muvofiq _______________ __________________________________________________________________________________ ga (kema haydovchisining familiyasi, ismi, otasining ismi) seriyasi “_____” raqami ___________________________________________________________________________ (kemalar turi, yelkan maydoni) _________________________________________________________________suzish hududida suzish huquqi berildi. Attestatsiya komissiyasi raisi _______________ _______________________ (rais imzo) (familiyasi, ismi, otasining ismi) 20____ y. “_____” ___________ M.Oʻ. Attestatsiya komissiyasi aʼzolari _______________ _______________________ (imzo) (familiyasi, ismi, otasining ismi) _______________ _______________________ (imzo) (familiyasi, ismi, otasining ismi) Kemani amaliy boshqarish koʻnikmalari: tekshirilgan _________________________________________ (kema turi (turlari)) 20____ y. “_____” ___________ ________________ _______________________ (inspektor imzosi) (familiyasi, ismi, otasining ismi)
Kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hamda kema haydovchisi guvohnomalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
“Tasdiqlayman” Attestatsiya komissiyasi raisi _______________________________ (F.I.O.) _______________ (sana) Attestatsiya komissiyasi yigʻilishi bayonnomasi _____ -son 20 y. “___” ________________ ____________________________________________________________________________________ (imtihon olayotgan organning nomi) Rais ___________________________________ Kotib ___________________________ Komissiya aʼzolari ____________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ Boshlanishi _________soat __________ daqiqada. Tugashi ________soat __________ daqiqada. t /r Familiyasi, ismi, otasining ismi Tugʻilgan yili Imtihon natijasi Ruxsat etildi Nazariy Amaliy Suzish hududi Kema turi test (variant raqami) suhbat (bilet raqami) ____________________________________________________________________________________ M.Oʻ. Komissiya aʼzosi ____________________ Komissiya aʼzosi ____________________ Komissiya aʼzosi ____________________ Kotib ____________________
Kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hamda kema haydovchisi guvohnomalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
1-shakl
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi tomonidan beriladigan Kema haydovchisi guvohnomasining namunasi va tavsifi
Kema haydovchisi guvohnomasi (keyingi oʻrinlarda — guvohnoma) 148x105 millimetr oʻlchamdagi kitobcha koʻrinishiga ega boʻladi.
Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) toʻq havo rangda boʻladi.
Guvohnomaning birinchi betida:
yuqori qismi markazida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushiriladi;
Davlat gerbi tasvirining pastida ikki satrda “O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI”, “RESPUBLIKA UZBEKISTAN” soʻzlari yoziladi;
markazida kema chambaragi surati tushiriladi;
quyi qismida ikki satrda “KEMA HAYDOVCHISI GUVOHNOMASI”, “UDOSTOVERENIYE SUDOVODITELYA” soʻzlari yoziladi.
Guvohnomaning ichki tomonida (ikkinchi va uchinchi betlari):
asosiy foni havo rang;
naqshli rastr;
har xil rangli rastrlardan foydalanish natijasida turli ranglar hosil qilinadi;
yorugʻlik vositasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtirish uchun ochiq ranglar boʻladi;
ikkinchi va uchinchi betlarning markazida “kema chambaragi (shturvali)” va “kema admiralteyets langari” aks ettiriladi;
matn qora rangda oʻzbek va rus tillarida chop etiladi.
Guvohnomaning ikkinchi betida (ichki chap tomonida):
yuqori qismida besh satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRLIGI HUZURIDAGI TRANSPORT NAZORATI INSPEKTSIYASI”, ikkinchi va uchinchi satrlarda “INSPEKSIYA PO NADZORU V SFERE TRANSPORTA PRI MINISTERSTVE TRANSPORTA RESPUBLIKI UZBEKISTAN”, birinchi-uchinchi satrlardan pastroqda ikki satrda “KEMA HAYDOVCHISI GUVOHNOMASI”, “UDOSTOVERENIYE SUDOVODITELYA” soʻzlari yoziladi;
matndan pastda ketma-ket guvohnoma egasining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi, guvohnomaning amal qilish muddati, attestatsiya komissiyasi raisining imzosi hamda guvohnoma berilgan sana qayd etiladi;
quyi qismining oʻng tomonida guvohnoma egasining 30x40 millimetr kattalikdagi rangli fotosurati joylashtiriladi. Fotosurat chap tomonining pastki burchagiga guvohnoma bergan organning muhri bosiladi.
Guvohnomaning uchinchi betida (ichki oʻng tomonida):
attestatsiya komissiyasining nomi, qabul qilingan qaror raqami, sanasi, boshqarish uchun ruxsat etilgan kema guruhi hamda guvohnoma kema boshqarish davrida egasining yonida boʻlishi shartligi koʻrsatiladi;
quyi qismida guvohnomani qayd etish uchun DT harflari va oʻzgaradigan oltita raqam qoʻllaniladi. Olti xonali raqam qora fluoressensiya boʻyogʻida chop etiladi, ultrabinafsha nurlarda yashil rangda yorugʻlik sochadi.
Guvohnoma maxsus qogʻozda ofset va yuqori usulda bosib chiqariladi.
2-shakl
Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tomonidan beriladigan kichik hajmli kema haydovchisi guvohnomasi namunasi va tavsifi
Kichik hajmli kema haydovchisi guvohnomasi (keyingi oʻrinlarda ― guvohnoma) 105x75 millimetr oʻlchamda vertikal koʻrinishga ega boʻladi.
Guvohnomaning old va orqa tomonlarida:
asosiy foni havo rang;
naqshli rastr;
har xil rangli rastrlardan foydalanish natijasida turli ranglar hosil qilinadi;
yorugʻlik vositasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtirish uchun ochiq ranglar boʻladi;
ikkinchi va uchinchi betlarning markazida “kema chambaragi (shturvali)” va “kema admiralteyets langari” aks ettiriladi;
matn qora rangda oʻzbek va rus tillarida chop etiladi.
Guvohnomaning old tomonida:
yuqori markaz qismida ikki satrda “O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI”, “RESPUBLIKA UZBEKISTAN” soʻzlari yoziladi;
pastroqda uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “KICHIK HAJMLI KEMA HAYDOVCHISI GUVOHNOMASI”, ikkinchi va uchinchi satrlarda “UDOSTOVERENIYE VODITELYA MALOMERNOGO SUDNA” soʻzlari yoziladi;
quyiroqda ketma-ket guvohnoma egasining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan yili, guvohnoma kim tomonidan berilganligi, guvohnomaning amal qilish muddati, attestatsiya komissiyasi raisi va kotibining imzosi, guvohnoma berilgan sana qayd etiladi;
eng quyi qismining oʻng tomonida guvohnoma egasining 30x40 millimetr kattalikdagi rangli fotosurati joylashtiriladi. Fotosurat chap tomonining pastki burchagiga guvohnoma bergan organning muhri bosiladi.
Guvohnomaning orqa tomonida:
ikki ustundan iborat jadval joylashgan. Birinchi ustinida ― boshqarishga ruxsat berilgan kemalarning turlari, ikkinchi ustunida ― ruxsat beruvchi belgilar qayd etiladi;
quyi qismida guvohnomani qayd etish uchun FVV harflari va oʻzgaradigan oltita raqam qoʻllaniladi. Olti xonali raqam qora fluoressensiya boʻyogʻida chop etiladi, ultrabinafsha nurlarda yashil rangda yorugʻlik sochadi.
Guvohnoma maxsus qogʻozda ofset va yuqori usulda bosib chiqariladi.
3-shakl
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari tomonidan beriladigan Kema haydovchisi guvohnomasi namunasi va tavsifi
Kema haydovchisi guvohnomasi (keyingi oʻrinlarda ― guvohnoma) 148x105 millimetr oʻlchamdagi kitobcha koʻrinishiga ega boʻladi.
Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) toʻq havo rangda boʻladi.
Guvohnomaning birinchi betida:
yuqori qismi markazida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushiriladi;
Davlat gerbi tasvirining pastida ikki satrda “O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI”, “RESPUBLIKA UZBEKISTAN” soʻzlari yoziladi;
markazida kema chambaragi surati tushiriladi;
quyi qismida ikki satrda “KEMA HAYDOVCHISI GUVOHNOMASI”, “UDOSTOVERENIYE SUDOVODITELYA” soʻzlari yoziladi.
Guvohnomaning ichki tomonida (ikkinchi va uchinchi betlari):
asosiy foni havo rang;
naqshli rastr;
har xil rangli rastrlardan foydalanish natijasida turli ranglar hosil qilinadi;
yorugʻlik vositasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtirish uchun ochiq ranglar boʻladi;
ikkinchi va uchinchi betlarning markazida “kema chambaragi (shturvali)” va “kema admiralteyets langari” aks ettiriladi;
matn qora rangda oʻzbek va rus tillarida chop etiladi.
Guvohnomaning ikkinchi betida (ichki chap tomonida):
yuqori qismida olti satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi, ikkinchi satrlarda “O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT XAVFSIZLIK XIZMATI CHEGARA QO'SHINLARI”, uchinchi va toʻrtinchi satrlarda “POGRANICHNIE VOYSKA SLUJBI GOSUDARSTVENNOY BEZOPASNOSTI” soʻzlari, toʻrtinchi satrdan pastroqda ikki satrda “KEMA HAYDOVCHISI GUVOHNOMASI”, “UDOSTOVERENIYE SUDOVODITELYA” soʻzlari yoziladi;
matndan pastda ketma-ket guvohnoma egasining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi, guvohnomaning amal qilish muddati, attestatsiya komissiyasi raisining imzosi hamda guvohnoma berilgan sana qayd etiladi;
quyi qismining oʻng tomonida guvohnoma egasining 30x40 millimetr kattalikdagi rangli fotosurati joylashtiriladi. Fotosurat chap tomonining pastki burchagiga guvohnoma bergan organning muhri bosiladi.
Guvohnomaning uchinchi betida (ichki oʻng tomonida):
attestatsiya komissiyasining nomi, qabul qilingan qaror raqami, sanasi, boshqarish uchun ruxsat etilgan kema guruhi hamda guvohnoma kema boshqarish davrida egasining yonida boʻlishi shartligi koʻrsatiladi;
quyi qismida guvohnomani qayd etish uchun CHQ harflari va oʻzgaradigan oltita raqam qoʻllaniladi. Olti xonali raqam qora fluoressensiya boʻyogʻida chop etiladi, ultrabinafsha nurlarda yashil rangda yorugʻlik sochadi.
Guvohnoma maxsus qogʻozda ofset va yuqori usulda bosib chiqariladi.
4-shakl
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari tomonidan beriladigan Kichik hajmli kema haydovchisi guvohnomasi namunasi va tavsifi
Kichik hajmli kema haydovchisi guvohnomasi (keyingi oʻrinlarda ― guvohnoma) 105x75 millimetr oʻlchamda vertikal koʻrinishga ega boʻladi.
Guvohnomaning old va orqa tomonlarida:
asosiy foni havo rang;
naqshli rastr;
har xil rangli rastrlardan foydalanish natijasida turli ranglar hosil qilinadi;
yorugʻlik vositasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtirish uchun ochiq ranglar boʻladi;
ikkinchi va uchinchi betlarning markazida “kema chambaragi (shturvali)” va “kema admiralteyets langari” aks ettiriladi;
matn qora rangda oʻzbek va rus tillarida chop etiladi.
Guvohnomaning old tomonida:
yuqori markaz qismida ikki satrda “O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI”, “RESPUBLIKA UZBEKISTAN” soʻzlari yoziladi;
pastroqda uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “KICHIK HAJMLI KEMA HAYDOVCHISI GUVOHNOMASI”, ikkinchi va uchinchi satrlarda “UDOSTOVERENIYE VODITELYA MALOMERNOGO SUDNA” soʻzlari yoziladi;
quyiroqda ketma-ket guvohnoma egasining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan yili, guvohnoma kim tomonidan berilganligi, guvohnomaning amal qilish muddati, attestatsiya komissiyasi raisi va kotibining imzosi, guvohnoma berilgan sana qayd etiladi;
eng quyi qismining oʻng tomonida guvohnoma egasining 30x40 millimetr kattalikdagi rangli fotosurati joylashtiriladi. Fotosurat chap tomonining pastki burchagiga guvohnoma bergan organning muhri bosiladi.
Guvohnomaning orqa tomonida:
ikki ustundan iborat jadval joylashgan. Birinchi ustinida ― boshqarishga ruxsat berilgan kemalarning turlari, ikkinchi ustunida ― ruxsat beruvchi belgilar qayd etiladi;
quyi qismida guvohnomani qayd etish uchun CHQ harflari va oʻzgaradigan oltita raqam qoʻllaniladi. Olti xonali raqam qora fluoressensiya boʻyogʻida chop etiladi, ultrabinafsha nurlarda yashil rangda yorugʻlik sochadi.
Guvohnoma maxsus qogʻozda ofset va yuqori usulda bosib chiqariladi.
Kema haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hamda kema haydovchisi guvohnomalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Kema haydovchisi guvohnomalarini qayd etish jurnali
Ichki tarafi, chap tomoni: T/r Kema haydovchisining F.I.O. Shaxsini tasdiqlovchi hujjat (pasport seriyasi, raqami, qachon va kim tomonidan berilgan) Kema guruhi yoki turi Kema haydovchisi kursini tamomlagani toʻgʻrisidagi guvohnoma raqami va berilgan vaqti Oʻquv kursi muddati 1 2 3 4 5 6 Ichki tarafi, oʻng tomoni: Test sinovlari natijalari boʻyicha Attestatsiya komissiyasi bayonnomasining raqami va tuzilgan vaqti Kema haydovchisi guvohnomasining raqami va berilgan vaqti Guvohnomani olgan shaxsning imzosi 7 8 9
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 4-iyul,
421-son