UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 1-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat soliq qoʻmitasi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 1 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Давлат солиқ қўмитаси

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 1 июня 2020 г. · Документы министерств и ведомств · Государственного налогового комитета

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 1 June 2020 · Ministry and agency documents · Davlat soliq qoʻmitasi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг

Қарори

НИЗОМ

ҚАРОР

Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 96-моддасига асосан Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин .

2. Мазкур қарор 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 1 июндаги 2020-22-сон қарорига ИЛОВА

Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади), Фуқаролик кодекси ва «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди .

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом талаблари бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Солиқ қарзи солиқ органи томонидан қабул қилинган қарорга асосан ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади ва ҳисобдан чиқарилади .

Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзининг ҳисоби уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган солиқ органи томонидан юритилади.

3. Субсидиар тартибда кўрилган чоралар натижасида солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилгандан кейин ундирилган солиқ қарзи айнан ҳисобдан чиқарилган солиқ қарзи учун ҳисобга олинади.

2-боб. Ундирилиши умидсиз деб эътироф этиладиган солиқ қарзи

4. Солиқ қарзи қуйидаги ҳолларда ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади:

юридик шахс тугатилганда — юридик шахснинг мол-мулки етарли эмаслиги ва (ёки) шу юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда унинг солиқ қарзини узиш имкони бўлмаганлиги сабабли унинг Солиқ кодексининг 91-моддасида назарда тутилган тартибда узилмай қолганда ;

якка тартибдаги тадбиркор ёки жисмоний шахс банкрот деб эътироф этилганда — қарздорнинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли солиқ қарзи (унинг қисми) узилмай қолганда ;

жисмоний шахс вафот этганда ёки жисмоний шахс вафот этган деб эълон қилинганда — унинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли, шу жумладан мерос давлат мулкига ўтган тақдирда, унинг солиқ қарзи Солиқ кодексининг 94-моддасида назарда тутилган тартибда узилмай қолганда ;

вафот этган жисмоний шахснинг меросхўри бўлмаганда ёки меросхўр (меросхўрлар) мерос олиш ҳуқуқидан воз кечганда ;

солиқ органи солиқ қарзини ундиришнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати билан уни ундириш имкониятини йўқотганлиги тўғрисида суд томонидан қарор қабул қилинганда, шу жумладан суд томонидан солиқ қарзини ундириш тўғрисида ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилганда ;

чет эл юридик шахс солиқ органидан ҳисобдан чиқарилганда, доимий муассасанинг мол-мулки етарли эмаслиги ва Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахс томонидан тўлаш имконсизлиги сабабли солиқ қарзи тўланмаганда .

Мазкур банднинг еттинчи хатбошисига асосан солиқ қарзи ундирилиши умидсиз деб эътироф этилганидан сўнг чет эллик юридик шахслар солиқ органида қайтадан ҳисобга қўйилганда ёки фаолияти тикланганда солиқ қарзи ҳам қайта тикланади .

5. Қуйидагилар солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга :

мазкур Низомнинг 4-банди иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларда, юридик шахс жойлашган ҳудуддаги ёки жисмоний шахснинг яшаш жойи бўйича солиқ органи ;

мазкур Низомнинг 4-банди олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларда солиқ тўловчи ёки солиқ агенти ҳисобда турган жойдаги солиқ органи .

6. Солиқ тўловчи жойлашган жойдаги солиқ органининг солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарори солиқ тўловчининг бошқа ҳудудларда солиқ мажбурияти юзага келган солиқ органлари ёки йирик солиқ тўловчилари бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси (агар қарздор йирик солиқ тўловчи бўлса) томонидан ижро этилиши шарт.

7. Солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор юқори турувчи солиқ органи томонидан нотўғри ҳисобланган солиқ қарзи аниқланган тақдирда бекор қилиниши мумкин.

3-боб. Солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш

8. Солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор ушбу Низомнинг 9-бандида келтирилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда солиқ органи раҳбари (ўринбосари) томонидан қабул қилинади.

9. Қуйидаги ҳужжатлар солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш учун асос бўлади:

қарздор юридик шахс, чет эл юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлик таомилларига кўра тугатишга доир иш юритуви тамомланганлиги тўғрисидаги суд ажрими асосида солиқ тўловчини ягона давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисида Давлат хизматлари марказининг маълумотномаси;

чет эл юридик шахсни солиқ органидан ҳисобдан чиқарилганлигини тасдиқловчи маълумотнома ва тўланмаган солиқ қарзи бўйича мол-мулк етарли эмаслиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига асосан давлат ижросининг кўрилган чоралар натижасиз бўлганлиги ва солиқ қарзини ундириш имконсизлиги ҳақидаги қарори;

қарздор жисмоний шахснинг вафот этганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги суд ажрими, меросхўрларнинг меросдан воз кечганлиги ёки меросхўрларнинг йўқлиги сабабли, меросни эгасиз деб топиш тўғрисида суд қарори;

солиқ органи солиқ қарзини ундиришнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати билан уни ундириш имкониятини йўқотганлиги ёки солиқ қарзини ундириш тўғрисида ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этганлиги тўғрисида суд қарори.

жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини тамомлаш тўғрисидаги суд ажрими , бундан суд ажримида мажбуриятлардан озод этиш қоидаси қўлланилмаслиги кўрсатилган ҳолатлар ҳамда тўловга қобилияцизлик тўғрисидаги иш тамомланганидан кейин суд томонидан қарздор жисмоний шахсни мажбуриятлардан озод этиш ҳақидаги қоида қўлланилмаслиги тўғрисида ажрим чиқарилган ҳолатлар мустасно .

10. Жисмоний шахснинг вафот этганлиги ҳақида маълумотлар солиқ органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирилиги билан келишилган ҳолда махсус электрон ҳужжат алмашиш тизими орқали ёки солиқ органининг сўрови асосида Давлат хизматлари марказидан олинади.

Вафот этган жисмоний шахс яшаш жойидаги солиқ органи ушбу шахснинг меросхўри (меросхўрлари) тўғрисида ахборот олинган пайтдан эътиборан бир ой ичида уни (уларни) солиқ қарзи мавжудлиги тўғрисида хабардор қилади.

4-боб. Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш ва ҳисобдан чиқарилган солиқ қарзларининг ҳисобини юритиш

11. Солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан кейинги иш кунидан кечиктирмай солиқ органи солиқ тўловчининг шахсий карточкасига тегишли ёзув киритади.

Бунда, ушбу ёзувни шахсий карточкага киритиш алоҳида модул орқали амалга оширилади ҳамда солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида солиқ органи қарорисиз солиқ тўловчининг шахсий карточкасига ёзув киритилиши тақиқланади.

12. Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқаришда ортиқча тўлов юзага келишига йўл қўйилмайди.

Жисмоний шахснинг умидсиз деб топилган ёки ундируви меросхўр(лар)га қаратилган солиқ қарзига ҳисобланган пеня ва жарималар суммаси ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади ва ҳисобдан чиқарилади.

13. Ҳисобдан чиқарилган ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзи ҳисоби солиқ органи томонидан махсус электрон дастури орқали олиб борилади ва асос бўлган ҳужжатлар ушбу дастурга электрон кўринишида сақлаб (бириктириб) қўйилади.

14. Ҳисобдан чиқарилган ундирилиши умидсиз солиқ қарзи бўйича ҳужжатлар солиқ органининг қарори қабул қилинган санадан бошлаб беш йил давомида солиқ қарзини ҳисобдан чиқарган солиқ органида алоҳида иш жилдида сақланади.

15. Солиқ органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобдан чиқарилган ундирилиши умидсиз солиқ қарзлари тўғрисидаги маълумотлар ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5 санасига қадар киритиб борилади.

5-боб. Якуний қоида

16. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида

‎‎20__ йил «____» _________ ________-сон _________ шаҳар (туман) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__ йил ________ ойининг ______куни __________ шаҳар (туман) солиқ инспекцияси бошлиғи (ўринбосари)___________________________________солиқ тўловчи ________________________________ (СТИР __________) нинг ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида ҳужжатларни кўриб чиқиб қуйидагиларни‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎АНИҚЛАДИ: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________ (ҳужжат тақдим этган ваколатли орган номи) томонидан тақдим этилган ______________ (20___ йил «___» _______даги ХХ-сон ________________ ҳужжат номи) ҳужжатлар ўрганиб чиқилганда, солиқ тўловчи ______________________________ (СТИР __________) нинг ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган ___ сўм _____ тийин солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш учун асослар мавжудлиги ҳамда қонунчилик ҳужжатлари талабларига тўлиқ жавоб бериши маълум бўлди. ‎ ‎‎Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 96-моддасига асосан ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ҚАРОР ҚИЛАДИ: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎1. ______________________________ (юридик шахснинг номи, СТИР, жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР)нинг (СТИР ___________) ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган ______ сўм ____ тийин солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилсин. ‎‎2. _________________ бўлими (Ф.И.О.) 3 иш куни ичида ҳисобдан чиқарилган ундирилиши умидсиз солиқ қарзи солиқ тўловчининг шахсий карточкасида белгиланган тартибда акс эттирилсин. ‎‎3. Солиқ қарзини ҳисобдан чиқаришда ортиқча тўлов юзага келишига йўл қўйилмасин. ‎‎4. Мазкур қарор ва унга илова қилинган ҳужжатлар алоҳида очилган иш жилдида беш йил давомида сақланиши таъминлансин. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________________солиқ инспекцияси ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎бошлиғи (ўринбосари) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎М.Ў. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ

Тошкент ш.,

2020 йил 1 июнь,

2020-22-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3256/1046-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон; 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон; 18.07.2024 й., 10/24/3256-1/0524-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining

Qarori

NIZOM

QAROR

Undirilishi umidsiz deb eʼtirof etilgan soliq qarzini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 96-moddasiga asosan Davlat soliq qoʻmitasi qaror qiladi:

1. Undirilishi umidsiz deb eʼtirof etilgan soliq qarzini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin .

2. Mazkur qaror 2020-yil 1-sentabrdan kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining 2020-yil 1-iyundagi 2020-22-son qaroriga ILOVA

Undirilishi umidsiz deb eʼtirof etilgan soliq qarzini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi (bundan buyon matnda Soliq kodeksi deb yuritiladi), Fuqarolik kodeksi va “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq undirilishi umidsiz deb eʼtirof etilgan soliq qarzini hisobdan chiqarish tartibini belgilaydi .

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom talablari budjet tashkilotlari, davlat korxonalari va notijorat tashkilotlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2. Soliq qarzi soliq organi tomonidan qabul qilingan qarorga asosan undirilishi umidsiz deb eʼtirof etiladi va hisobdan chiqariladi .

Undirilishi umidsiz deb eʼtirof etilgan soliq qarzining hisobi ularni hisobdan chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qilgan soliq organi tomonidan yuritiladi.

3. Subsidiar tartibda koʻrilgan choralar natijasida soliq qarzi hisobdan chiqarilgandan keyin undirilgan soliq qarzi aynan hisobdan chiqarilgan soliq qarzi uchun hisobga olinadi.

2-bob. Undirilishi umidsiz deb eʼtirof etiladigan soliq qarzi

4. Soliq qarzi quyidagi hollarda undirilishi umidsiz deb eʼtirof etiladi:

yuridik shaxs tugatilganda — yuridik shaxsning mol-mulki yetarli emasligi va (yoki) shu yuridik shaxsning muassislari (ishtirokchilari) tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan miqdorda va tartibda uning soliq qarzini uzish imkoni boʻlmaganligi sababli uning Soliq kodeksining 91-moddasida nazarda tutilgan tartibda uzilmay qolganda ;

yakka tartibdagi tadbirkor yoki jismoniy shaxs bankrot deb eʼtirof etilganda — qarzdorning mol-mulki yetarli emasligi sababli soliq qarzi (uning qismi) uzilmay qolganda ;

jismoniy shaxs vafot etganda yoki jismoniy shaxs vafot etgan deb eʼlon qilinganda — uning mol-mulki yetarli emasligi sababli, shu jumladan meros davlat mulkiga oʻtgan taqdirda, uning soliq qarzi Soliq kodeksining 94-moddasida nazarda tutilgan tartibda uzilmay qolganda ;

vafot etgan jismoniy shaxsning merosxoʻri boʻlmaganda yoki merosxoʻr (merosxoʻrlar) meros olish huquqidan voz kechganda ;

soliq organi soliq qarzini undirishning belgilangan muddati oʻtishi munosabati bilan uni undirish imkoniyatini yoʻqotganligi toʻgʻrisida sud tomonidan qaror qabul qilinganda, shu jumladan sud tomonidan soliq qarzini undirish toʻgʻrisida ariza berishning oʻtkazib yuborilgan muddatini tiklashni rad etish haqida ajrim chiqarilganda ;

chet el yuridik shaxs soliq organidan hisobdan chiqarilganda, doimiy muassasaning mol-mulki yetarli emasligi va Oʻzbekiston Respublikasining norezidenti boʻlgan yuridik shaxs tomonidan toʻlash imkonsizligi sababli soliq qarzi toʻlanmaganda .

Mazkur bandning yettinchi xatboshisiga asosan soliq qarzi undirilishi umidsiz deb eʼtirof etilganidan soʻng chet ellik yuridik shaxslar soliq organida qaytadan hisobga qoʻyilganda yoki faoliyati tiklanganda soliq qarzi ham qayta tiklanadi .

5. Quyidagilar soliq qarzini undirilishi umidsiz deb eʼtirof etish va uni hisobdan chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qilish vakolatiga ega :

mazkur Nizomning 4-bandi ikkinchi — beshinchi xatboshilarida nazarda tutilgan holatlarda, yuridik shaxs joylashgan hududdagi yoki jismoniy shaxsning yashash joyi boʻyicha soliq organi ;

mazkur Nizomning 4-bandi oltinchi va yettinchi xatboshilarida nazarda tutilgan holatlarda soliq toʻlovchi yoki soliq agenti hisobda turgan joydagi soliq organi .

6. Soliq toʻlovchi joylashgan joydagi soliq organining soliq qarzini undirilishi umidsiz deb eʼtirof etish va uni hisobdan chiqarish toʻgʻrisida qarori soliq toʻlovchining boshqa hududlarda soliq majburiyati yuzaga kelgan soliq organlari yoki yirik soliq toʻlovchilari boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi (agar qarzdor yirik soliq toʻlovchi boʻlsa) tomonidan ijro etilishi shart.

7. Soliq qarzini undirilishi umidsiz deb eʼtirof etish va uni hisobdan chiqarish toʻgʻrisida qaror yuqori turuvchi soliq organi tomonidan notoʻgʻri hisoblangan soliq qarzi aniqlangan taqdirda bekor qilinishi mumkin.

3-bob. Soliq qarzini undirilishi umidsiz deb eʼtirof etish va uni hisobdan chiqarish toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilish

8. Soliq qarzini undirilishi umidsiz deb eʼtirof etish va uni hisobdan chiqarish toʻgʻrisidagi qaror ushbu Nizomning 9-bandida keltirilgan hujjatlar taqdim etilgan kundan boshlab uch ish kunidan kechiktirmay mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq shaklda soliq organi rahbari (oʻrinbosari) tomonidan qabul qilinadi.

9. Quyidagi hujjatlar soliq qarzini undirilishi umidsiz deb eʼtirof etish va uni hisobdan chiqarish uchun asos boʻladi:

qarzdor yuridik shaxs, chet el yuridik shaxslar yoki yakka tartibdagi tadbirkorning toʻlovga qobiliyatsizlik taomillariga koʻra tugatishga doir ish yurituvi tamomlanganligi toʻgʻrisidagi sud ajrimi asosida soliq toʻlovchini yagona davlat reyestridan chiqarilganligi toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markazining maʼlumotnomasi;

chet el yuridik shaxsni soliq organidan hisobdan chiqarilganligini tasdiqlovchi maʼlumotnoma va toʻlanmagan soliq qarzi boʻyicha mol-mulk yetarli emasligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Qonuniga asosan davlat ijrosining koʻrilgan choralar natijasiz boʻlganligi va soliq qarzini undirish imkonsizligi haqidagi qarori;

qarzdor jismoniy shaxsning vafot etganligi toʻgʻrisida guvohnoma yoki vafot etgan deb eʼlon qilinganligi toʻgʻrisidagi sud ajrimi, merosxoʻrlarning merosdan voz kechganligi yoki merosxoʻrlarning yoʻqligi sababli, merosni egasiz deb topish toʻgʻrisida sud qarori;

soliq organi soliq qarzini undirishning belgilangan muddati oʻtishi munosabati bilan uni undirish imkoniyatini yoʻqotganligi yoki soliq qarzini undirish toʻgʻrisida ariza berishning oʻtkazib yuborilgan muddatini tiklashni rad etganligi toʻgʻrisida sud qarori.

jismoniy shaxsning mol-mulkini sotish tartib-taomilini tamomlash toʻgʻrisidagi sud ajrimi , bundan sud ajrimida majburiyatlardan ozod etish qoidasi qoʻllanilmasligi koʻrsatilgan holatlar hamda toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi ish tamomlanganidan keyin sud tomonidan qarzdor jismoniy shaxsni majburiyatlardan ozod etish haqidagi qoida qoʻllanilmasligi toʻgʻrisida ajrim chiqarilgan holatlar mustasno .

10. Jismoniy shaxsning vafot etganligi haqida maʼlumotlar soliq organi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vaziriligi bilan kelishilgan holda maxsus elektron hujjat almashish tizimi orqali yoki soliq organining soʻrovi asosida Davlat xizmatlari markazidan olinadi.

Vafot etgan jismoniy shaxs yashash joyidagi soliq organi ushbu shaxsning merosxoʻri (merosxoʻrlari) toʻgʻrisida axborot olingan paytdan eʼtiboran bir oy ichida uni (ularni) soliq qarzi mavjudligi toʻgʻrisida xabardor qiladi.

4-bob. Undirilishi umidsiz deb eʼtirof etilgan soliq qarzini hisobdan chiqarish va hisobdan chiqarilgan soliq qarzlarining hisobini yuritish

11. Soliq qarzini undirilishi umidsiz deb eʼtirof etish va uni hisobdan chiqarish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan sanadan keyingi ish kunidan kechiktirmay soliq organi soliq toʻlovchining shaxsiy kartochkasiga tegishli yozuv kiritadi.

Bunda, ushbu yozuvni shaxsiy kartochkaga kiritish alohida modul orqali amalga oshiriladi hamda soliq qarzini hisobdan chiqarish toʻgʻrisida soliq organi qarorisiz soliq toʻlovchining shaxsiy kartochkasiga yozuv kiritilishi taqiqlanadi.

12. Undirilishi umidsiz deb eʼtirof etilgan soliq qarzini hisobdan chiqarishda ortiqcha toʻlov yuzaga kelishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Jismoniy shaxsning umidsiz deb topilgan yoki undiruvi merosxoʻr(lar)ga qaratilgan soliq qarziga hisoblangan penya va jarimalar summasi undirilishi umidsiz deb eʼtirof etiladi va hisobdan chiqariladi.

13. Hisobdan chiqarilgan undirilishi umidsiz deb eʼtirof etilgan soliq qarzi hisobi soliq organi tomonidan maxsus elektron dasturi orqali olib boriladi va asos boʻlgan hujjatlar ushbu dasturga elektron koʻrinishida saqlab (biriktirib) qoʻyiladi.

14. Hisobdan chiqarilgan undirilishi umidsiz soliq qarzi boʻyicha hujjatlar soliq organining qarori qabul qilingan sanadan boshlab besh yil davomida soliq qarzini hisobdan chiqargan soliq organida alohida ish jildida saqlanadi.

15. Soliq organi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga hamda Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlariga hisobdan chiqarilgan undirilishi umidsiz soliq qarzlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar har oy yakuni bilan keyingi oyning 5 sanasiga qadar kiritib boriladi.

5-bob. Yakuniy qoida

16. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladilar.

Umidsiz deb eʼtirof etilgan soliq qarzini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Undirilishi umidsiz deb eʼtirof etilgan soliq qarzini hisobdan chiqarish toʻgʻrisida

‎‎20__ yil “____” _________ ________-son _________ shahar (tuman) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__ yil ________ oyining ______kuni __________ shahar (tuman) soliq inspeksiyasi boshligʻi (oʻrinbosari)___________________________________soliq toʻlovchi ________________________________ (STIR __________) ning undirilishi umidsiz deb eʼtirof etilgan soliq qarzini hisobdan chiqarish toʻgʻrisida hujjatlarni koʻrib chiqib quyidagilarni‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ANIQLADI: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________ (hujjat taqdim etgan vakolatli organ nomi) tomonidan taqdim etilgan ______________ (20___ yil “___” _______dagi XX-son ________________ hujjat nomi) hujjatlar oʻrganib chiqilganda, soliq toʻlovchi ______________________________ (STIR __________) ning undirilishi umidsiz deb eʼtirof etilgan ___ soʻm _____ tiyin soliq qarzini hisobdan chiqarish uchun asoslar mavjudligi hamda qonunchilik hujjatlari talablariga toʻliq javob berishi maʼlum boʻldi. ‎ ‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 96-moddasiga asosan ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎QAROR QILADI: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎1. ______________________________ (yuridik shaxsning nomi, STIR, jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, STIR)ning (STIR ___________) undirilishi umidsiz deb eʼtirof etilgan ______ soʻm ____ tiyin soliq qarzi hisobdan chiqarilsin. ‎‎2. _________________ boʻlimi (F.I.O.) 3 ish kuni ichida hisobdan chiqarilgan undirilishi umidsiz soliq qarzi soliq toʻlovchining shaxsiy kartochkasida belgilangan tartibda aks ettirilsin. ‎‎3. Soliq qarzini hisobdan chiqarishda ortiqcha toʻlov yuzaga kelishiga yoʻl qoʻyilmasin. ‎‎4. Mazkur qaror va unga ilova qilingan hujjatlar alohida ochilgan ish jildida besh yil davomida saqlanishi taʼminlansin. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________________soliq inspeksiyasi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎boshligʻi (oʻrinbosari) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎M.Oʻ. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh. KUDBIYEV

Toshkent sh.,

2020-yil 1-iyun,

2020-22-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.06.2020-y., 10/20/3256/1046-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 17.10.2022-y., 10/22/3392/0951-son; 01.08.2023-y., 10/23/3450/0546-son; 18.07.2024-y., 10/24/3256-1/0524-son)

lex.uz