📅 2020-yil 16-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 16-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 16 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 16 июля 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 16 July 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
ПАСПОРТИ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
БОСҚИЧЛАРИ
РЎЙХАТИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
НИЗОМ
Электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурсларининг ягона реестрини юритиш, ягона идентификаторлар, маълумотномалар ва таснифлагичлар рўйхатларини шакллантириш, маълумотларни бошқариш ахборот тизимини жорий қилиш орқали электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ:
Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри (кейинги ўринларда — ягона реестр) ахборот тизимини;
давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида қўлланилиши мажбурий бўлган электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари, маълумотномалар ва таснифлагичлар рўйхатлари ахборот тизимини модернизация қилиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш, келгусида прогнозлаштириш имконини берувчи «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини жорий қилиш бўйича чоралар кўрилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
ягона реестрга вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, инспекциялар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши бўлган хўжалик бирлашмалари (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари)нинг ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари (кейинги ўринларда — ахборот тизимлари) киритилади;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари Рақамли технологиялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳамда «Киберхавфсизлик маркази» ДУК томонидан тақдим этилган ижобий хулоса асосидагина амалиётга жорий этилиши мумкин;
Вазирлик ҳамда «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг ижобий хулосаларини олмасдан туриб давлат органлари ва ташкилотлари ўзлари томонидан ишлаб чиқилган ахборот тизимларини ва маълумотлар базаларини амалиётга жорий этиши тақиқланади;
давлат органлари ва ташкилотларига ягона реестрга киритилган ахборот тизимларининг функционал вазифаларини такрорлайдиган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш тақиқланади. Бунда, ягона реестрга киритилган ахборот тизимига нисбатан тезкор, қулай, самарали, камхарж ва хавфсиз фойдаланиш имконини берадиган бошқа ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва фойдаланишга, истисно тариқасида, фақат рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли органнинг хулосасига мувофиқ рухсат берилиши мумкин;
давлат органлари ва ташкилотлари идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда электрон ҳукуматнинг маълумотномалари, классификаторлари ва ягона идентификаторларидан фойдаланишга мажбурдирлар.
3. Қуйидагилар:
Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага ;
Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага ;
«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага ;
Электрон ҳукуматнинг идоралараро ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
2020 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериш тартиби жорий этилади;
мазкур тартиб ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилмаган давлат органлари ва ташкилотлари учун тавсиявий тусга эга ҳисобланади.
Давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартиби тўғрисида низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Вазирлик ва «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси билан биргаликда:
2020 йил 1 октябрга қадар ягона реестрни яратиш ва «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимини модернизация қилиш бўйича техник ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
2021 йил 1 январга қадар ягона реестр ва «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимининг амалиётга жорий этилишини таъминласин.
6. Белгилансинки:
Вазирлик ягона реестр ва «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимларининг эгаси ҳисобланади ва техник фаолият кўрсатишини таъминлайди;
ягона реестрни яратиш, «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимини модернизация қилиш ҳамда кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағи маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича буюртмачи ҳисобланади;
«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси, Халқаро валюта жамғармаси ва халқаро молия институтлари грантлари ҳисобига, ахборот тизимини қўллаб-қувватлаш ҳамда такомиллаштириш эса — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
7. Давлат органлари ва ташкилотлари:
а) 2020 йил 1 августга қадар ягона реестрда ахборот тизимларини рўйхатдан ўтказиш ва маълумотларни киритишга масъул бўлган шахсни белгиласинлар ҳамда масъул шахс тўғрисидаги маълумотларни Вазирликка киритсинлар;
б) 2020 йил 15 августга қадар Вазирлик ва «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси билан келишган ҳолда қуйидагиларни назарда тутувчи «йўл харитаси»ни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар:
«Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизими билан интеграция қилинишини инобатга олган ҳолда ўзларининг ахборот тизимларини такомиллаштириш бўйича ташкилий ва техник чораларни кўриш;
амалдаги ахборот тизимларини рўйхатдан ўтказиш ва улар бўйича маълумотлар доимий янгилаб турилишини инобатга олган ҳолда уларни ягона реестрга киритиш;
«Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимини шакллантириш доирасидаги хабар ва маълумотларнинг доимий долзарблигини таъминлаш.
8. Вазирлик давлат органлари ва ташкилотларининг барча ахборот тизимлари ягона реестрга киритилишининг мунтазам равишда мониторинги олиб борилишини таъминласин.
9. Вазирлик ҳамда «Киберхавфсизлик маркази» ДУК тегишлича давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларининг Ягона реестр орқали экспертизадан ўтказилишини ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги бўйича экспертизадан ўтказилишини таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Вазирлар Маҳкамасининг IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 444-сон қарорига 1-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ахборот ресурси — ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси;
ахборот тизими — ахборотларни тўплаш, сақлаш, қидириш, ишлаш ва улардан фойдаланишга имкон берадиган давлат ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий жиҳатдан тартибга солинган йиғиндиси;
давлат органлари ва ташкилотлари — вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, инспекциялар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши бўлган хўжалик бирлашмалари;
Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри (кейинги ўринларда — ягона реестр) — идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари ҳамда ахборот ресурслари рўйхати ҳамда улар ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган, интернет жаҳон ахборот тармоғидаги очиқ ва умумий фойдаланилиши мумкин бўлган ахборот ресурси;
ягона реестр оператори (кейинги ўринларда — оператор) — ягона реестрдан фойдаланишни ва унинг фаолиятини назорат қилувчи, шу жумладан, маълумотлар базаларида жойлашган ахборотни қайта ишловчи юридик шахс;
постмониторинг — давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизими ва ресурси жорий этилгандан кейинги даврда ундан фойдаланиш самарадорлиги устидан тизимли мониторинг юритиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси ягона реестрнинг оператори ҳисобланади.
4. Қуйидагилар ягона реестрни шакллантириш ва юритишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, ахборот ресурслари, маълумотлар базалари ва дастурий маҳсулотларининг ҳисобини юритиш, уларни яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилиши мониторингини олиб бориш;
давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларида электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари, маълумотномалари ва классификаторларидан фойдаланилиши мониторингини олиб бориш;
давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимларининг ўзаро электрон ҳамкорлигини ташкил этишга қулайлик яратиш, ахборот тизимлари функционал вазифалари такрорланишининг олдини олиш ва уларни ишлаб чиқиш бўйича ортиқча харажатларини қисқартириш.
5. Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини ва жорий этиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларини мажбурий экспертизадан ўтказиш ҳамда ягона реестрга киритиш мажбурий тартибда амалга оширилади.
6. Ахборот тизимларини ягона реестрга киритиш ва ундан чиқариш бепул асосда амалга оширилади.
7. Ягона реестр қуйидаги тузилишга эга:
а) ахборот тизимлари паспортларини жойлаштириш, сақлаш, юритиш ва уларга кириш учун мўлжалланган ахборот тизимларининг ҳисоби қуйи тизими;
б) давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари паспортларининг тўлдирилиши мониторингини таъминлашга мўлжалланган таҳлил қилиш ва мониторинг қуйи тизими;
в) ягона реестр ва бошқа (ташқи) ахборот тизимлари интеграциясини таъминлаш, шунингдек, манфаатдор ташкилотлар ва фуқароларнинг давлат органларини ахборотлаштириш ҳолати тўғрисидаги ахборотга очиқ киришларини таъминлаш учун мўлжалланган ахборот ҳамкорлиги қуйи тизими.
2-боб. Ягона реестрга кириш имкониятини тақдим этиш
8. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ягона реестрга маълумотларни ўз вақтида киритиб бориш бўйича масъул мансабдор шахсни тайинлайди.
Масъул шахс ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш махсус бўлинмасининг раҳбари ёки махсус бўлинма мавжуд бўлмаган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича жавобгар мутахассис бўлиши мумкин.
Масъул шахс ягона реестрга киритилаётган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлилиги учун жавобгардир.
9. Давлат органлари ва ташкилотларининг масъул шахсларига ягона реестрга кириш имкониятини тақдим этиш оператор томонидан амалга оширилади.
10. Давлат органлари ва ташкилотларининг масъул шахслари ягона реестрдан фойдаланишни ягона реестрдаги шахсий кабинети орқали амалга оширади.
11. Давлат органлари ва ташкилотлари ягона реестр шахсий кабинетига киришга рухсат олишлари учун операторга хат кўринишида ягона реестрда шахсий кабинет очиш тўғрисида сўров юборади.
12. Оператор икки иш куни давомида ягона реестрда шахсий кабинетни рўйхатдан ўтказади ва логин ҳамда паролни тегишли давлат органлари ва ташкилотларига хат кўринишида йўллайди.
3-боб. Ягона реестрни шакллантириш ва юритиш
13. Ягона реестрга ахборот тизимларини киритиш ушбу тизимларнинг мулкдори ёки эгаси ҳисобланган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
14. Давлат сирлари мавжуд ахборот тизимлари ягона реестрга киритилмайди.
15. Ягона реестрга давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари тўғрисидаги маълумотларни киритиб бориш ахборот тизимларини яратиш, улардан фойдаланиш, такомиллаштириш ва фойдаланишдан чиқаришнинг барча босқичларида амалга оширилади.
16. Ягона реестрда ахборот тизимларини рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ахборот тизимининг жорий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали электрон ариза юбориш кўринишида амалга оширилади.
17. Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
18. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ахборот тизимларини ягона реестрга киритиш, ахборот тизимларини яратишни бошлаш босқичида (қарор қабул қилинганидан кейин) бошланади.
19. Қуйидаги турдаги ахборот тизимлари ягона реестрда рўйхатдан ўтказилади:
давлат органларининг асосий вазифалари ва функциялари бажарилиши қўллаб-қувватланишини таъминловчи транзакцион ва ҳисобга олиш тизимлари;
давлат органлари ахборот тизимлари ўртасидаги идоралараро электрон ҳамкорлик тизимлари;
давлат органлари фаолиятида маъмурий ва тартибга солиш жараёнларини қўллаб-қувватлашни таъминловчи ресурсларни бошқариш тизимлари;
хўжалик бирлашмалари ва ташкилотларда молиявий-хўжалик фаолиятини ва техник-ишлаб чиқариш жараёнларини юритиш тизимлари;
давлат органларининг асосий вазифалари ва функциялари бажарилиши натижалари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва таҳлил қилишни таъминловчи ахборот-таҳлил тизимлари;
электрон ҳужжат айланиши тизимлари;
ҳужжатларнинг электрон архивларини бошқариш тизимлари;
фойдаланишни бошқариш тизимлари (шу жумладан, инфратузилма компонентларини бошқариш тизимлари);
интернет жаҳон ахборот тармоғи ёки алоқанинг бошқа усуллари орқали давлат органлари электрон давлат хизматларини кўрсатишни таъминловчи юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлик тизимлари, шу жумладан, порталлар.
20. Давлат органлари ва ташкилотларининг ягона реестрдаги шахсий кабинетлари орқали ахборот тизимларини киритиш ҳамда ахборот тизимлари паспортлари маълумотларини ўзгартириш (янгилаш), шунингдек, лойиҳа-техник ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш:
ахборот тизимларини яратиш (такомиллаштириш) бўйича тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан;
техник-лойиҳа ҳужжатлари тасдиқлаш ва экспертиза ўтказишга киритилгандан;
ахборот тизимларини яратиш (такомиллаштириш) бўйича ижрочи (ишлаб чиқувчи) аниқлангандан;
ахборот тизимлари қабул қилингандан ва ишга туширилгандан;
ахборот тизимларини такомиллаштириш тугатилгандан;
ахборот тизимини фойдаланишдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилингандан беш иш кунидан кечикмай амалга оширилади.
21. Ахборот тизимларини ягона реестрга киритиш тўғрисида ариза тақдим этилган кундан бошлаб оператор томонидан уч иш куни мобайнида кўриб чиқилади, сўнгра давлат органлари ва ташкилотларининг ягона реестрдаги шахсий кабинетига ушбу ахборот тизимини ягона реестрга киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисидаги маълумотлар жўнатилади.
22. Ахборот тизимларини ягона реестрга киритишни рад этиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
аризада хатолар ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганида;
ариза тўлиқ тўлдирилмаганида;
ягона реестрга киритилган ахборот тизимларининг функционал вазифаларини такрорлаши аниқланганида.
Ахборот тизимларининг функционал вазифалари такрорланишини аниқлаш оператор томонидан ахборот тизимининг паспортида келтирилган маълумотлар ёки давлат органлари ва ташкилотларидан олинган маълумотлар асосида амалга оширилади.
Бошқа асосларга кўра ахборот тизимларини ягона реестрга киритишни рад этишга йўл қўйилмайди.
23. Камчиликлар бартараф этилган тақдирда, ахборот тизимини ягона реестрга киритиш учун ариза беш иш кунидан кечиктирмасдан қайтадан киритилади.
Бунда, аризани қайта кўриб чиқиш оператор томонидан икки иш куни мобайнида амалга оширилади. Йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилган тақдирда, оператор ахборот тизимини ягона реестрга киритади.
24. Ягона реестрда маълумотларни жойлаштиришга масъул шахс аризани тўлдирганда, ахборот тизими паспортига ўзгартириш киритганда ёки чиқариб ташлаганда уни электрон рақамли имзо билан имзолайди.
25. Ягона реестрга ахборот тизими киритилганда унга ноёб/ўзига хос (уникал) индентификация рақами бириктирилади.
26. Оператор томонидан аниқланган номувофиқликлар рўйхатини ўз ичига олган электрон ҳужжат кўринишидаги хабарнома шакллантирилади ҳамда оператор ваколатли шахсининг электрон рақамли имзоси билан имзоланган ҳолда ягона реестрдаги давлат органлари ва ташкилотларининг шахсий кабинетларига жўнатилади.
4-боб. Ахборот тизимини ягона реестрдан чиқариш
27. Давлат органлари ва ташкилотларининг масъул шахслари операторнинг ягона реестрга киритилувчи ахборот тизимлари тўғрисидаги маълумотларига аниқлик киритиш бўйича сўровига биноан қўшимча ахборотни тақдим этишлари шарт.
Сўровга биноан маълумотларни давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этиш рад этилган тақдирда, оператор тегишли ахборот тизимини ягона реестрдан чиқариш ҳуқуқига эга.
28. Ахборот тизимларини ягона реестрдан чиқариш давлат органлари ва ташкилотларининг ягона реестрдаги шахсий кабинетлари орқали юборган аризаси асосида амалга оширилади.
Бунда давлат органлари ва ташкилотлари ягона реестрга киритилган ахборот тизимларининг фаолиятини тўхтатиш асослари ва сабабларини кўрсатади.
29. Ахборот тизимлари фаолияти тўхтатилгандан сўнг унинг паспорти «фойдаланишдан чиқарилган» мақомини олади ва ягона реестрнинг тегишли бўлимига ўтказилади.
30. Ахборот тизимларининг ягона реестрдан чиқарилганлиги тўғрисидаги хабарлар оператор томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг ягона реестрдаги шахсий кабинетларига юборилади.
5-боб. Ахборот тизимларидан фойдаланиш мониторинги ва постмониторинги
31. Давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхатдан ўтган ахборот тизимлари ҳисобини юритиш оператор томонидан амалга оширилади.
32. Давлат органлари ва ташкилотларида фойдаланилаётган ва шакллантирилаётган ахборот тизимлари тўғрисидаги маълумотларни тайёрлашда оператор уларга методик ёрдам кўрсатади.
33. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Оператор билан биргаликда ягона реестрда ахборот тизимлари паспортларининг ва унга тегишли бошқа лойиҳа-техник ҳужжатлар сифатли тўлдирилиши устидан мониторинг ҳамда улардан келгусида фойдаланиш самарадорлиги устидан тизимли постмониторингни амалга оширади.
6-боб. Якунловчи қоида
34. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрида юритиладиган ахборот тизимлари ва ресурсларининг
Т/р Кўрсаткич номи Тавсифи I. Умумий маълумотлар 1. Номи (тўлиқ ва қисқа) 2. Ташаббускор (буюртмачи) 3. Ташкилотнинг юридик манзили 4. Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар (Ф.И.О, телефон рақами, электрон почта манзили) 5. Яратиш (харид қилиш), такомиллаштириш учун асос (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг рақами ва санаси) 6. Мақсади, вазифаси ва қўлланилиш сохаси 7. Топшириққа мувофиқ амалга ошириш муддати II. Асосий техник хусусиятлар ҳақида маълумот 8. Лойиҳа-техник ҳужжатни ишлаб чиқувчи (тасдиқловчи ҳужжат ва ишлаб чиқувчи номи) 9. Электрон шаклга ўтказилувчи хизматлар рўйхати (мавжуд бўлса) 10. Ахборот тизимининг асосий қуйи тизимлари 11. Бошқа ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлиги (мавжуд бўлса, давлат ташкилоти, ахборот тизими ва узатиладиган ахборотлар номи) 12. Фойдаланиладиган классификаторлар ва маълумотномалар (тақдим этувчи давлат ташкилоти кўрсатилади) 13. Маълумотлар базаларида фойдаланиладиган ягона идентификаторлар 14. Лойиҳа-техник ҳужжат экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисида маълумот (тасдиқловчи ҳужжат ва сана) III. Ишлаб чиқиш, фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш тўғрисида маълумот 15. Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи ( ишлаб чиқувчи номи, ишлаб чиқиш жараёнининг бошланиши ва тугашини тасдиқловчи ҳужжат) 16. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш 17. Ахборот тизимининг ахборот хавфсизлиги ҳамда техник топшириқ талабларига мувофиқлиги юзасидан «Киберхавфсизлик маркази» ДУК экспертизаси (тасдиқловчи ҳужжат ва сана) 18. Ахборот тизимини қабул қилиш (тасдиқловчи ҳужжат ва сана) 19. Ишга тушириш (тасдиқловчи ҳужжат ва сана) 20. Ишлаб чиқиш (харид қилиш), такомиллаштириш харажатлари 21. Техник қўллаб-қувватлаш харажатлари 22. Ахборот тизимини такомиллаштириш (тасдиқловчи ҳужжат ва сана) 23. Фойдаланишдан чиқариш (тасдиқловчи ҳужжат ва сана, ўрнини босувчи ахборот тизими) IV. Сервер қурилмаларининг техник кўрсаткичлари тўғрисида асосий маълумотлар 24. Сервер қурилмасини жойлаштириш (манзил) 25. Сервер кучламаси (процессор, тезкор хотира, хотира) 26. Операцион тизим (тури ва номи) 27. Маълумотлар базаларини бошқариш тизими (тури ва номи) 28. Амалий дастурий таъминот (номи) 29. Ҳимоя воситаси (тури ва номи) 30. Узлуксиз таъминот тизими (тури ва номи)
Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 444-сон қарорига 2-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
давлат органлари ва ташкилотлари — вазирликлар ва идоралар ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши бўлган хўжалик бирлашмалари;
маълумотнома — ахборот тизимларини яратишда ва ишлатишда фойдаланиладиган, битта мавзу билан бирлаштирилган ва бир хил тузилишга эга бўлган, ҳар бир элементи код ва ном билан тавсифланадиган маълумот ва маълумотларнинг тизимли рўйхатини ифодаловчи ҳужжат;
маълумотномалар ва классификаторлар регистри (кейинги ўринларда — регистр) — маълумотлар ва классификаторларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, уларни шакллантириш, сақлаш ва машинада ўқийдиган кўринишда қўллаш учун мўлжалланган ахборот тизими;
маълумотномалар ва классификаторлар регистри оператори (кейинги ўринларда — оператор) — регистрдан фойдаланиш ва унинг фаолиятини назорат қилувчи, шу жумладан, маълумотлар базаларида жойлашган ахборотни қайта ишловчи юридик шахс.
классификатор — ахборот тизимларини яратиш ва ишлатишда фойдаланиладиган, синф, гуруҳ ва тур бўйича ўхшашлик ёки фарқ бўйича унинг бўлинмасига мувофиқ ахборот ва ахборотларни ажратувчи ҳужжат;
ягона идентификаторлар — ҳар бир жисмоний ва юридик шахсга, кадастр ва кўчмас мулк объектларига, географик ва бошқа объектларга бериладиган, уларни электрон ҳукуматда идентификациялаш имконини берувчи ноёб кодлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси маълумотномалар ва классификаторлар регистри оператори ҳисобланади.
4. Регистрга маълумотномаларни ва классификаторларни киритиш, шакллантириш ва юритиш, шунингдек, улардан фойдаланиш бепул тарзда амалга оширилади.
5. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ахборот тизимларида, идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда «Рақамли ҳукумат» тизимининг ягона идентификаторлари ҳамда маълумотномалар ва таснифлагичлар регистри ахборот тизимида жойлаштирилган ягона умумдавлат маълумотномалари ва таснифлагичларидан фойдаланишлари шарт.
2-боб. Регистрнинг асосий вазифалари
6. Қуйидагилар Регистрнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
давлат бошқаруви тизимида қўлланиладиган маълумотномалар ва классификаторларнинг марказлаштирилган манбаини яратиш;
давлат органлари ахборот тизимларини интеграциялашда уларнинг мослигини таъминлаш;
давлат ахборот тизимларида мавжуд бўлган маълумотларнинг таққосланишини таъминлаш, шунингдек, унинг тўлиқлиги, ишончлилиги, долзарблиги ва сифатини ошириш.
7. Кўрсатилган мақсадларга эришиш учун Регистр қуйидаги вазифаларни бажаради:
маълумотномалар ва классификаторларнинг тузилмаси ва маълумотларини шакллантириш учун инструментал воситаларни тақдим этиш;
аввалги тузатишлар (версиялар)ни кўриш имконияти билан маълумотномалар ва классификаторларнинг таркиби ва маълумотларидаги ўзгаришларнинг жараёнини кузатиш;
тегишли веб-хизматлар ёрдамида маълумотномалар ва классификаторларни машина ўқийдиган шаклда тақдим этиш;
Регистрдаги маълумотномалар ва классификаторларнинг тузилмаси ёки маълумотлари ўзгартирилганда билдиришномаларни (хабарномаларни) шакллантириш.
3-боб. Регистрдаги маълумотномалар ва классификаторларнинг таснифи
8. Регистрдаги маълумотномалар ва классификаторлар қўлланилиши соҳасига қараб қуйидагиларга бўлинади:
халқаро классификаторлар;
давлатлараро классификаторлар;
умуммиллий классификаторлар;
соҳавий маълумотномалар ва классификаторлар;
бошқа маълумотномалар ва классификаторлар.
9. Регистрдаги махфийлик даражасига қараб маълумотномалар ва классификаторлар очиқ ва фойдаланиш чекланганга бўлинади.
Очиқ маълумотномалар ва классификаторлар регистр веб-сайтида жойлаштирилади.
4-боб. Регистрни шакллантириш ва юритиш тартиби
10. Регистрда мазкур Низомга 1-иловада келтирилган маълумотнома ёки классификаторлар уларни шакллантириш ва юритишга масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
11. Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрида давлат органларининг масъул шахсларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда янги маълумотномалар ва классификаторларни киритиш ушбу Низомга 2-илова билан тасдиқланган босқичларга мувофиқ амалга оширилади.
12. Давлат органлари белгиланган тартибда Регистрда маълумотнома ва классификаторларни жойлаштириш ва юритишга масъул бўлган ходимларини белгилайдилар, уларни «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимида (id.gov.uz) рўйхатдан ўтказадилар.
13. Масъул ходимлари фойдаланишлари учун давлат органининг шахсий кабинетини рўйхатдан ўтказиш мақсадида давлат органлари операторга хат кўринишида сўров юборади.
14. Оператор 3 иш куни давомида давлат органи томонидан белгиланган масъул ходимлар учун Регистрда тегишли маълумотнома ва классификаторларни жойлаштириш ва юритиш учун мазкур давлат органининг администратори мақомини яратади.
15. Давлат органларининг масъул ходими томонидан Регистрдаги тегишли маълумотнома ва классификаторлар шахсий кабинет орқали мунтазам равишда юритиб (янгилаб) борилади.
16. Регистрга янги маълумотнома ёки классификаторларни қўшиш операторга шахсий кабинет орқали сўровни юбориш йўли билан амалга оширилади.
17. Регистрга янги маълумотнома ёки классификаторларни қўшиш тўғрисидаги сўровда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
маълумотнома ёки классификаторлар номи;
тузилиши;
маълумотлар рўйхати;
маълумотлардан фойдаланадиган давлат органлари рўйхати;
маълумотнома ёки классификаторлар тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўғрисида маълумот.
18. Оператор давлат органининг сўровига асосан сўровни қабул қилинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида янги маълумотнома ёки классификаторларни Регистрда жойлаштириш мақсадга мувофиқлиги (мувофиқ эмаслиги) юзасидан кўриб чиқади.
19. Оператор сўровни кўриб чиққанидан сўнг 2 иш куни мобайнида Регистрда янги маълумотнома ёки классификаторлар жойлаштирилгани ёки жойлаштириш рад этилгани (асосини кўрсатган ҳолда) тўғрисида тегишли давлат органининг шахсий кабинетига маълумот юборади.
20. Маълумотнома ёки классификаторларни Регистрга киритишни рад этиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
сўровда хатолар ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганида;
таклиф этилаётган маълумотнома ёки классификатор долзарб эмас деб аниқланганда;
таклиф этилаётган маълумотнома ва классификатор асосан бошқа давлат органи томонидан юритилиши аниқланганда.
Бошқа асосларга кўра маълумотнома ёки классификаторларни Регистрга киритишни рад этишга йўл қўйилмайди.
21. Регистрдаги маълумотнома ёки классификаторлар тузилиши жиҳатидан ноёб код ва майдонлар рўйхатидан (уларнинг формати ва узунлигини кўрсатувчи), шунингдек, тегишли маълумотлардан иборат.
22. Регистрдаги маълумотнома ёки классификаторларни масъул давлат органи томонидан ўзгартириш тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат ва халқаро стандартлар ёки бошқа норматив ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
23. Маълумотнома ва классификаторларни Регистга киритиш ва янгилаб бориш Регистрини юритиш учун масъул бўлган давлат органлари томонидан икки хил усулда амалга оширилади:
қўлда — давлат органининг Регистрдаги шахсий кабинети орқали;
автоматлаштирилган тарзда — Регистрнинг тегишли веб-сервислари воситасида давлат органларининг ахборот тизимлари орқали.
24. Регистрдаги давлат органига тегишли маълумотнома ва классификаторларнинг автоматлаштирилган тарзда веб-сервислар орқали юритилишини йўлга қўйилиши давлат органининг мурожаатига асосан тегишли давлат органи ва операторнинг мутахассислари томонидан ҳамкорликда амалга оширилади.
25. Регистрда юритиладиган маълумотнома ва классификаторлар Oʻz DSt 6.01.1:2007 «Ўзбекистон Республикасининг техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотини таснифлаш ва кодлашнинг ягона тизими. Асосий низом» ва Oʻz DSt 6.01.2:2007 «Ўзбекистон Республикасининг техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотини таснифлаш ва кодлашнинг ягона тизими. Таснифлагичларни ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби» Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари талабларига мувофиқ бўлиши талаб этилади.
26. Регистрда жойлаштирилган маълумотномалар ва классификаторлар давлат тилида тақдим этилиши керак. Регистрда маълумотномалар ва классификаторларнинг бошқа тилларда эквивалент ёки қисқартирилган версиялари бўлиши мумкин.
5-боб. Регистрда келтирилган маълумотнома ва классификаторлардан фойдаланиш тартиби
27. Регистрда келтирилган маълумотнома ва классификаторлардан фойдаланиш — уларни давлат ахборот тизимларига киритиш жараёнидир.
28. Давлат ахборот тизимларини Регистрга улаш давлат органлари томонидан Регистрнинг тегишли веб-хизматлари орқали амалга оширилади.
29. Давлат ахборот тизимларини Регистрга улаш тартиби ва техник талаблари оператор томонидан ишлаб чиқилади ва Регистр веб-сайтида жойлаштирилади.
6-боб. Ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби
30. Мазкур Низомга 3-илова билан тасдиқланган электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ва ресурсларида қўлланилиши мажбурийдир.
31. Давлат органлари ва ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида ягона идентификаторлардан фойдаланишлари электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари билан электрон ҳамкорлик қилиши орқали амалга оширилади.
32. Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тегишли йўналишларда махсус ўзига хос идентификаторлар белгиланиши мумкин.
7-боб. Якунловчи қоида
33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини юритишга оид маълумотнома ва классификаторлар
Т/р Маълумотнома/классификатор Маълумотнома/классификатор тури Маълумотнома/классификаторлар тавсифи Марказий банк 1. Валюталар классификатори Халқаро классификаторлар Муомаладаги валюталар ва валюта қийматлари таснифлаш объекти ҳисобланади. 2. «Ўзбекистон Республикаси банклари» маълумотномаси Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Давлат ва тижорат банклари ва уларнинг бўлинмалари таснифлаш объекти ҳисобланади. 3. «Ўзбекистон Республикаси банклари филиаллари» маълумотномаси Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Ўзбекистон Республикаси давлат ва тижорат банкларининг филиаллари таснифлаш объекти ҳисобланади. 4. «Ўзбекистон Республикаси нобанк кредит ташкилотлари» маълумотномаси Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Ўзбекистон Республикаси нобанк кредит ташкилотлари ва уларнинг бўлинмалари таснифлаш объекти бўлиб ҳисобланади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси 5. «Жаҳон мамлакатлари» классификаторлари Халқаро классификаторлар Жаҳон мамлакатлари таснифлаш объекти ҳисобланади. 6. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси Давлатлараро классификаторлар Божхона органлари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона операцияларини ўтказиш мақсадидаги товарлар таснифлаш объекти ҳисобланади. 7. Юк божхона декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва ахборот турлари классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Юк божхона декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар таснифлаш объекти ҳисобланади. 8. Транспорт турлари классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидаги назорат пунктига етказиб бериш учун товарлар юкланиши лозим бўлган транспорт воситалари таснифлаш объекти ҳисобланади. 9. Товарлар ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Товарлар ҳаракати турлари таснифлаш объекти ҳисобланади. 10. Афзаллик, имтиёзлар ва божхона тўловларининг бошқа хусусиятлари классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Афзаллик, имтиёзлар ва божхона тўловларининг бошқа хусусиятлари таснифлаш объекти ҳисобланади. 11. Божхона тўловлари классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Божхона тўловлари, шу жумладан, божхона расмийлаштируви учун божхона тўловлари таснифлаш объекти ҳисобланади. 12. Божхона постлари классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Ўзбекистон Республикасининг божхона постлари таснифлаш объекти ҳисобланади. 13. Божхона режимлари классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Божхона режимлари таснифлаш объекти ҳисобланади. 14. Етказиб бериш шартлари классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Товарларни етказиб бериш шартлари таснифлаш объекти ҳисобланади. 15. Битим табиатининг классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Статистик ҳисоб ва ҳисоботларда қўлланиладиган операциялар таснифлаш объекти ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси 16. Миллатлар классификатори Халқаро классификаторлар Фуқароларнинг миллати таснифлаш объекти ҳисобланади. 17. Ўзбекистон Республикаси ташкилий-ҳуқуқий шакллари классификатори Умумдавлат классификаторлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида белгиланган ташкилий-ҳуқуқий шакллар таснифлаш объекти ҳисобланади. 18. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) классификатори Умумдавлат классификаторлар Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) таснифлаш объекти ҳисобланади. 19. Умумдавлат иқтисодий фаолият турлари бўйича классификатори Умумдавлат классификаторлар Иқтисодий фаолиятнинг бирликларини (алоҳида корхоналар ёки корхоналар гуруҳларини) таснифлашга мўлжалланган. 20. Умумдавлат иқтисодий фаолият турлари бўйича классификатори (2-таҳрир) Умумдавлат классификаторлар Иқтисодий фаолиятнинг бирликларини (алоҳида корхоналар ёки корхоналар гуруҳларини) таснифлашга мўлжалланган. 21. Давлат бошқаруви органлари ва ҳўжалик бошқарув органларини белгилаш тизими Бошқа маълумотнома/классификаторлар Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларини таснифлашга мўлжалланган. 22. Маъмурий-ҳудудий тузилма объектлари маълумотлари тўплами Умумдавлат классификаторлар Вилоятлар, шаҳарлар ва туманларни таснифлаш учун мўлжалланган. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 23. Ўлчов бирликлари классификатори Умумдавлат классификаторлар Ўлчов бирликлари таснифлаш объекти ҳисобланади. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 24. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори Умумдавлат классификаторлар Олий таълимнинг бакалавриат ва магистратура босқичларини таснифлашга мўлжалланган. 25. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида тайёрлаш йўналишлари, касблар ва мутахассисликлар классификатори Умумдавлат классификаторлар Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида тайёрлаш йўналишлари, касблари ва мутахассисликларини таснифлашга мўлжалланган. Адлия вазирлиги 26. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Қонунчилик тармоқларини таснифлаш учун мўлжалланган. 26 1 . Товар ва хизматларнинг халқаро классификатори Халқаро классификаторлар Товар ва хизматларни таснифлаш учун мўлжалланган. 26 2 . Халқаро патент классификатори Халқаро патент классификатори Халқаро патент классификатори. 26 3 . Саноат намуналарининг халқаро классификатори Саноат намуналарининг халқаро классификатори Саноат намуналарининг халқаро классификатори. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 27. Ходимларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори Умумдавлат классификаторлар Ходимларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг касбларини тизимлаштириш, ишчиларнинг малака тоифалари ва ходимлар лавозимлари тоифаларини белгилаш учун мўлжалланган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси 28. Солиқ қўмитасининг туман инспекциялари кодлари Тармоқ маълумотнома/классификаторлари Солиқ қўмитасининг туман инспекциялари таснифлаш объекти ҳисобланади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 32. Манзиллар маълумотномаси Бошқа маълумотнома/классификаторлар Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, кўчалар ва бошқа объектларни тизимлаштиришга мўлжалланган. Рақамли технологиялар вазирлиги 33. Давлат ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари классификатори Бошқа маълумотнома/классификаторлар Давлат органларининг ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини таснифлашга мўлжалланган. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 34. Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификатори Тармоқ маълумотнома / классификаторлари Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларини таснифлашга мўлжалланган.
Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрида давлат органларининг масъул шахсларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда янги маълумотномалар ва классификаторларни киритиш
Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари
Т/р Идентификация қилиш объекти Идентификатор Персоналлаштириш агентлиги 1. Жисмоний шахс Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) Солиқ қўмитаси 2. Юридик шахс Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) Кадастр агентлиги 3. Кўчмас мулк объекти Кадастр рақами 4. Манзил Географик код Ички ишлар вазирлиги 5. Транспорт воситаси Транспорт воситасининг идентификация рақами (VIN)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 444-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ахборот ресурси — ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси;
ахборот тизимлари — идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари ҳамда бошқа дастурий маҳсулотлар;
давлат органлари ва ташкилотлари — вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, инспекциялар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши бўлган хўжалик бирлашмалари;
«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими — давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини интеграция қилиш орқали мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш, келгусида прогнозлаштириш имконини берувчи, «Big Data» архитектураси ва «Business Intelligence» технологияларини қўллаш асосида катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва бошқариш ахборот тизими;
«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими оператори (кейинги ўринларда — оператор) — маълумотларни бошқариш ахборот тизимидан фойдаланишни ва унинг фаолиятини назорат қилувчи, техник қўллаб-қувватловчи, шу жумладан, маълумотлар базаларида жойлашган ахборотни қайта ишловчи, белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдоларида ғолиб деб топилган юридик шахс;
«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими фойдаланувчилари — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кўрсатмасига мувофиқ оператор томонидан «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган барча давлат органлари ва ташкилотлари.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш лойиҳаси буюртмачиси ҳисобланади.
4. Қуйидагилар «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:
давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти билан боғлиқ мавжуд ва келгусида ишлаб чиқиладиган барча ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини ягона интеграциялашган тизимга бирлаштириш – интеграция қилиш;
давлат органлари ва ташкилотларидан олинаётган маълумотлардаги (рақамлардаги) тафовутларни бартараф этиш мақсадида бир турдаги маълумотлар тўплами ва ахборотнинг ягона манбадан олинган ҳолда шакллантирилишини таъминлаш;
давлат органлари ва ташкилотларидан олинадиган мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш учун зарур бўлган маълумотларни онлайн равишда автоматик шаклда умумлаштириш, таҳлил қилиш ва келгусида прогнозлаш;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган статистик ҳисоботлар ва маълумотларнинг ишончлилиги, ҳаққонийлиги ва долзарблигини ошириш;
давлат органлари ва ташкилотларидан маълумотларни тезкор йиғиш ва реал вақт режимида мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳолати мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилинишини таъминлаш;
Ҳукумат, жумладан давлат органлари ва ташкилотларига реал вақт режимида тезкор ва сифатли маълумотларга эга бўлиш имкониятини тақдим этиш.
5. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси, Халқаро валюта жамғармаси ва халқаро молия институтлари грантлари ҳисобига, ахборот тизимини қўллаб-қувватлаш ҳамда такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
2-боб. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимидан фойдаланиш
6. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимига маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳар бир давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларидан келиб чиқиб, уларни «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимига интеграция қилиш бўйича ишлаб чиқиладиган технологик йўриқномалар билан белгиланади.
Технологик йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишган ҳолда «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимига интеграция қилинадиган ахборот тизими ёки ахборот ресурси эгаси бўлган давлат органи ёки ташкилоти томонидан тасдиқланади.
7. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими учун керакли ягона маълумотномалар ва классификаторлар «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимида юритилади.
Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимларида ва ахборот ресурсларида «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимида жойлаштирилган маълумотнома ва классификаторлардан фойдаланишлари шарт.
8. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимидан барча давлат органлари ва ташкилотлари бепул асосда фойдаланадилар.
9. Давлат органлари ва ташкилотлари «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимидан белгиланган тартибда Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш орқали фойдаланадилар.
10. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими фойдаланувчиларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимига эгалик қилади, унинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди, иқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш ишларида кенг фойдаланади;
«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлари, жамланадиган ҳамда таҳлил этиладиган маълумотлар рўйхатини шакллантиради ва уларни тақдим этиш даврийлигини белгилайди;
б) Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида фойдаланиш учун зарур бўлган маълумотларни:
давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатига киритади ва уларнинг белгиланган тартибда янгилаб борилишини мувофиқлаштиради;
давлат статистикаси ишлари дастури доирасида шакллантириладиган статистик ва таҳлилий маълумотларни жамланма ҳолатда ва эгаси мавҳумлаштирилган тарзда тақдим этади;
давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда бошқариш учун зарур бўлган иқтисодий-статистика таснифлагичларни ишлаб чиқади ва татбиқ этади;
в) Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги:
«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимининг электрон ҳукумат ахборот тизимлари, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари билан интеграциясини таъминлашда ҳамда идоралараро электрон ҳамкорлик самарали ташкил этилишида кўмаклашади;
«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига интеграция қилади ва узлуксиз ишлаб туришини таъминлайди;
г) давлат органлари ва ташкилотлари:
«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимига жамланиши белгиланган маълумотларни белгиланган рўйхатга ва муддатларга мувофиқ электрон ҳамкорлик орқали тақдим этадилар ёхуд тизимга доимий равишда киритишни таъминлайдилар;
тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончлилиги, ҳаққонийлиги ва долзарблигини таъминлайдилар.
3-боб. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш
11. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
12. Давлат органлари ва ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган маълумотлар хатловдан ўтказилишини таъминлайдилар.
13. Давлат органлари ва ташкилотлари «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида жамланиши лозим бўлган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сўровига асосан тақдим этилишини таъминлайдилар.
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида юритиладиган маълумотлар тўпламини бир турдаги ахборотлар ягона манбадан олинишини белгилаган ҳолда шакллантиради ҳамда тасдиқлайди.
15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш талабларини ишлаб чиқиш орқали давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан электрон ҳамкорлик босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлайди.
16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда тасдиқланган маълумотлар тўплами асосида маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишни «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида амалга оширади.
17. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси билан биргаликда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш борасидаги ҳисоботларни «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида шакллантириш ва реал вақт режимида олиш чораларини кўради.
4-боб. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими фойдаланувчиларининг мажбуриятлари
18. Давлат органлари ва ташкилотлари «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимига:
жамланиши белгиланган маълумотларни белгиланган рўйхатга ва муддатларга мувофиқ электрон ҳамкорлик орқали тақдим этишга ёхуд тизимга доимий равишда киритишга;
тақдим этилаётган маълумотларнинг долзарблиги, ишончлилиги ва ҳаққонийлигини таъминлашга мажбурдирлар.
19. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимининг узлуксиз ишлаб туришини доимий мувофиқлаштириб боришга мажбурдир.
20. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимига эгалик қилади, унинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди, иқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш ишларида кенг фойдаланади.
5-боб. Якунловчи қоида
21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш
Босқичлар Масъуллар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Давлат органлари ва ташкилотлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1. Ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган маълумотлар хатловдан ўтказилишини таъминлаш. Икки ҳафта муддатда 2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сўровига асосан «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида жамланиши лозим бўлган маълумотларни тақдим этиш. Бир ой муддатда 2-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида юритиладиган маълумотлар тўпламини шакллантириш ва тасдиқлаш. Бунда бир турдаги ахборотларни аниқлаш ва улар ягона манбадан олинишини белгилаш. Икки ой муддатда 3-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, оператор 1. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш талабларини ишлаб чиқиш. Уч ой муддатда 2. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 2021 йил апрель 3. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимининг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан электрон ҳамкорлигини босқичма-босқич таъминлаш. 2021 йил июль 4-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, давлат органлари ва ташкилотлари Тасдиқланган маълумотлар тўплами асосида маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишни «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида амалга ошириш. Доимо 5-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, оператор Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш борасидаги ҳисоботларни «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида шакллантириш ва реал вақт режимида олиш чораларини кўриш. Доимо
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 444-сон қарорига 4-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг идоралараро ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича
Т/р Тадбир номи Амалга ошириш механизми/шакли Бажариш муддати Ижро учун масъуллар I . Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш 1. Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри (кейинги ўринларда — Ягона реестр)да давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳақидаги маълумотларни киритишга масъул бўлган шахсларни белгилаш. 1.1. Давлат органлари ва ташкилотларида Я гона реестрни юритишга масъул шахсни тайинлаш бўйича идоравий ҳужжатни қабул қилиш. 1.2. Масъул шахс тўғрисидаги маълумотларни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритиш. 2020 йил 30 июль 2020 йил 1 август Давлат органлари ва ташкилотлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, « Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази » давлат муассасаси 2. Ягона реестрни яратиш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2.1. Ягона реестрни яратиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш. 2.2. Техник топшириқни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш. 2020 йил 25 сентябрь 2020 йил 1 октябрь Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, « Киберхавфсизлик маркази » ДУК, « Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази » давлат муассасаси 3. Ягона реестрни амалиётга жорий этиш. 3.1. Ягона реестр ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 3.2. Ягона реестр ахборот тизимининг тест синов ишларини амалга ошириш ва амалиётга жорий этиш. 2020 йил 20 декабрь 2021 йил 1 январь Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, « Киберхавфсизлик маркази » ДУК 4. Давлат органлари ва ташкилотларида мавжуд ахборот тизимларини хатловдан ўтказиш ва ягона реестрда уларнинг паспортларини тўлдириш. 4.1. Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан мавжуд ахборот тизимларини хатловдан ўтказиш. 4.2. Мавжуд ахборот тизимлари Ягона реестрга киритилишини таъминлаш. 4.3. Давлат органлари ва ташкилотларининг барча ахборот тизимлари Ягона реестрга киритилиши мониторингини олиб бориш. 2020 йил 20 ноябрь 2020 йил 1 декабрь мунтазам равишда Давлат органлари ва ташкилотлари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат ин?пекцияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, « Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази » давлат муассасаси II. « Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри » ахборот тизимини модернизация қилиш 5. «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимини модернизация қилиш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 5.1. « Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри » ахборот тизимини модернизация қилиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш. 5.2. Техник топшириқни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш. 2020 йил 25 июль 2020 йил 1 август Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, « Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази » давлат муассасаси 6. « Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри » ахборот тизимини амалиётга жорий этиш. 6.1. « Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри » ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 6.2. « Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри » ахборот тизимини тест синов ишларини амалга ошириш ва амалиётга жорий этиш. 2020 йил 20 ноябрь 2020 йил 1 декабрь Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, « Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази » давлат муассасаси, давлат органлари ва ташкилотлари 7. Қуйидагиларни назарада тутувчи « йўл харитаси » ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизими билан интеграция қилинишини инобатга олган ҳолда ўзларининг ахборот тизимларини такомиллаштириш бўйича ташкилий ва техник чораларни кўриш; амалдаги ахборот тизимларини рўйхатдан ўтказиш ва улар бўйича маълумотлар доимий янгилаб турилишини инобатга олган ҳолда уларни Ягона реестрга киритиш; «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимини шакллантириш доирасидаги хабар ва маълумотларнинг доимий долзарблигини таъминлаш. 7.1. «Йўл харитаси» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва «Киберхавфсизлик маркази» ДУК билан келишиш ва тасдиқлаш. 7.2. « Йўл харитаси » да белгиланган вазифалар ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш. 2020 йил 15 август Белгиланган муддатларда Давлат органлари ва ташкилотлари, « Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази » давлат муассасаси, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, « Киберхавфсизлик маркази » ДУК III. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш 8. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи идоралараро ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) ташкил этиш. 8. 1. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида Идоралараро ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш. 8 . 2. Ишчи гуруҳ вазифаларини белгилаш ҳамда идоравий ҳужжат билан тасдиқлаш. Икки ҳафта муддатда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, « Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази » давлат муассасаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 9. Давлат бошқаруви органлари фаолиятида маълумотларни бошқариш (жамлаш ва қайта ишлаш) тизимлари ҳамда улар орқали мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш борасида «Big Data» архитектураси ва «Business Intelligence» технологиялари асосида катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва бошқариш бўйича маҳаллий ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш. 9 . 1. Таҳлилий ҳисобот тайёрлаш. 9 . 2. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқишнинг дастурий-техник жиҳатлари бўйича таклифлар тайёрлаш. 2020 йил 15 август Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, ишчи гуруҳ 10. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини нг техник ҳужжатлари ва тизимни ишлаб чиқиш бўйича тендер (танлов) савдолари ўтказиш. 10 . 1. Тендер (танлов) савдоларини белгиланган тартибда ўтказиш 10 .2. Т е н дер ( танлов ) савдоларининг ғолиби (кейинги ўринларда — о ператор) билан «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини нг техник ҳужжатлари ва тизимини ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзолаш. 2020 йил 1 сентябрь Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 11. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими нинг техник ҳужжатларини (лойиҳа паспорти, лойиҳа концепцияси , техник топшири ғи ) ишлаб чиқиш , экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш. 11 . 1. А хборот тизимни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа паспорти ва концепцияни ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш. 11 .2 . Ишлаб чиқилган лойиҳа паспорти ва концепцияни ваколатли органга экспертиза га киритиш. 11. 3. Лойиҳа т ехник топшири ғи ни ишлаб чиқиш ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш. 11 .4 . Ишлаб чиқилган лойиҳа т ехник топшири ғи ни ваколатли органга экспертиза га киритиш. 2020 йил 18 сентябрь 2020 йил 20 сентябрь 2020 йил 1 0 окт ябрь 2020 йил 1 0 окт ябрь Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, « Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази » давлат муассасаси, о ператор , ишчи гуруҳ 12. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида жамланиши лозим бўлган маълумотлар тўпламини шакллантириш. 12 . 1. Ахборот тизим и да жамланиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатини шакллантириш (тақдим этувчи идора, тақдим этиш шакли ва даврийлиги ва ҳ.к.) ва тасдиқланишини таъминлаш. 2020 йил 1 сентябр ь Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технолоялари ва коммуни?ацияларини ривожлантириш вазирлиги, « Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази » давлат муассасаси , давлат органлари ва ташкилотлари , ишчи гуруҳ 13. Маълумотнома, классификатор ва бошқа стандартларни такомиллаштириш. 13 . 1. Илғор хориж тажрибаси асосида халқаро стандартларга мувофиқ маълумотнома ва классификатор ларни қайта кўриб чиқиш ва уларни амалиётда босқичма-босқич қўллаш. 2020 йил 1 декабрь Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қў митаси, давлат органлари ва ташкилотлари 14. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими доирасида маълумотларни тақдим этувчи давлат идоралари ахборот тизимларида фойдаланиладиган маълумотлар ва таснифлагичларни бирхиллаштириш. Бунда, Электрон ҳукумат тизимининг ягона идентификаторлари ҳамда «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимидаги маълумотномалари ва классификаторлардан фойдаланишни ташкил этиш. 14 . 1. Ахборот тизимлари ва маълумотлар базасида фойдаланиладиган ягона идентификаторлар, маълумотномалар ва классификаторларни хатловдан ўтказиш ва унинг натижаси бўйича «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасига ахборот киритиш. 14 . 2. Тақдим этилган маълумотлар асосида «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимида янги маълумотнома ва классификаторларни жойлаштиришни ташкил этиш. 14 . 3. «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизими орқали Электрон ҳукумат тизимининг маълумотнома ва классификаторларидан фойдаланишни таъминлаш. 2020 йил 20 август 2020 йил 10 сентябрь 2020 йил октябрь-ноябрь Давлат органлари ва ташкилотлари « Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази » давлат муассасаси, давлат органлари ва ташкилотлари « Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази » давлат муассасаси, давлат органлари ва ташкилотлари 15. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими доирасида реал сектор субъектлари ва кенг жамоатчиликни иқтисодий ривожланиш тенденциялари ҳолатидан хабардор қилиш ахборот платформасини жорий этиш. 15 . 1. Илғор хориж тажрибаси асосида реал сектор субъектлари ва кенг жамоатчиликни иқтисодий ривожланиш тенденциялари ҳолатидан хабардор қилиш ахборот платформасини жорий этиш. 15 .2. Ахборот платформаси да тегишли маълумот ва шарҳларни нг эълон қилиб бори лиш и ни йўлга қўйиш . 2020 йил 20 декабрь Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Марказий банк , о ператор 16. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва давлат бошқарув органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилиш. 16 . 1. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 16 . 2. Ахборот тизимини давлат идоралари ва ташкилотлари ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича технологик йўриқномаларини ишлаб чиқиш. 16 . 3. Технологик йўриқномалар асосида ахборот тизимлари ўртасида маълумотлар алмашинувини ташкил этиш. 2021 йил апрель 2021 йил февраль-март 2021 йил апрель-май Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, « Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази давлат муассасаси, Давлат статистика қўмитаси, давлат органлари ва ташкилотлари , о ператор 17. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини синов тарзида ишга тушириш ва иштирокчиларини босқичма-босқич тизимга улаш. 1 7 . 1. Синовда иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимларини белгилаш. 1 7 . 2. Масъул ходимларни тизимдан фойдаланиш бўйича ўқитишни ташкил этиш. 1 7 . 3. Синов тариқасида иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотларини Ахборот тизимига улаш. 1 7 . 4. Ахборот тизими ишини синовдан ўтказиш ва иш жараёнида юзага келган камчиликларни бартараф этиш. 2021 йил июнь 2021 йил июль алоҳида график асосида 2021 йил давомида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, о ператор , « Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази » давлат муассасаси, давлат органлари ва ташкилотлари 18. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш. 1 8 . 1. Ахборот тизимини техник қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни доимий равишда таъминлаш. 1 8 . 2. Ахборот тизимини мунтазам такомиллаштириб бориш ва модернизация қилиш. Тизим ишга туширилганидан сўнг доимий равишда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, « Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази » давлат муассасаси, о ператор
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 444-сон қарорига 5-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти юзасидан жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти юзасидан жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини белгилайди.
2. Давлат бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари) томонидан ўз фаолияти юзасидан ярим йиллик ва йил якуни бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот (кейинги ўринларда — ҳисобот) тақдим этилади.
Ушбу Низом қоидалари мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилмаган давлат органлари ва ташкилотлари учун тавсиявий хусусиятга эгадир.
3. Ҳисобот:
давлат органлари ва ташкилотларининг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда, мобил мессенжерлардаги расмий саҳифаларда жойлаштирилиб, ҳисобот ҳақидаги хабарнома марказий (ҳудудий) босма оммавий ахборот воситаларида ва интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилинганидан сўнг;
давлат органлари ва ташкилотларининг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти ва улар биринчи раҳбарларининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари орқали брифинг ва матбуот конференциялари кўринишида онлайн трансляцияларни ташкил этиш йўли билан;
давлат органлари ва ташкилотининг бевосита биринчи раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи бошқа мансабдор шахс (кейинги ўринларда — ташкилот раҳбари) томонидан тақдим этилади.
4. Ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари (матбуот хизматлари, жамоатчилик билан алоқалар хизматлари) (кейинги ўринларда — ахборот хизмати) томонидан таъминланади.
5. Ҳисобот мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қуйидаги уч босқичда ташкил этилади:
1-босқич — ҳисоботни давлат органи ва ташкилотининг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда, мобил мессенжерлардаги расмий саҳифаларда жойлаштириш;
2-босқич — ҳисобот ҳақидаги хабарномани марказий (ҳудудий) босма оммавий ахборот воситаларида ва интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилиш;
3-босқич — ҳисоботни бевосита тақдим этиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтда ҳамда ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар орқали брифинг, матбуот конференцияларининг онлайн трансляцияларни ташкил этиш ва унинг натижаларини таҳлил қилиш.
6. Ҳисобот «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида кўрсатилган маълумотлар билан бир қаторда:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларини бажариш доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар;
давлат органлари ва ташкилотларига тегишли қонун ҳужжатлари билан юклатилган асосий вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳолати;
бажарилаётган асосий вазифалар ва функциялар, шунингдек, топшириқларнинг давлат органи ва ташкилотининг фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари (индикаторлари)да белгиланган мезонларга мувофиқлиги;
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати;
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида ўтказилган маъмурий ислоҳотларнинг самарадорлиги кўрсаткичлари;
маъмурий тартиб-таомиллар ва давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолияти;
ўтган ҳисобот даврида тегишли маъмурий ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасида амалга оширилган чора-тадбирлар ва эришилган кўрсаткичлар, ҳудудни янада ривожлантириш соҳасидаги вазифалар ва асосий йўналишлар;
ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш борасида маҳаллий бюджетлар лойиҳаларини шакллантириш жараёни;
фаолияти билан боғлиқ аҳолининг муаммоли масалалари ва уларни ҳал қилиш йўллари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.
2-боб. Ҳисоботни интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш тартиби
7. Давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари буйруғи билан ахборот хизмати ёки бошқа ходим ҳисоботни интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш ҳамда уни тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани марказий (ҳудудий) босма оммавий ахборот воситаларида ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилиш, шунингдек, уларнинг трансляцияларини ташкил этиш учун масъул этиб тайинланади.
8. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳисоботни ярим йиллик ва йил якунланган кундан эътиборан 10 кун муддатда ўзларининг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий саҳифаларида жойлаштиради.
Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтда ва ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларда жойлаштирилган ҳисоботлардаги маълумотларга уларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилиниши шарт.
9. Ҳисобот давлат тилида тақдим этилиши керак, бунда ҳисоботлар давлат тили билан биргаликда бошқа тиллардаги версияларга ҳам эга бўлиши мумкин.
10. Ҳисобот жамоатчиликка тушунарли шаклда, оддий ва равон тилда тақдим этилиши лозим.
11. Жойлаштирилган ҳисоботдан фойдаланиш эркин ва бепул бўлиши керак. Ҳар бир ҳисоботнинг жойлаштирилган санаси кўрсатилиши лозим.
12. Давлат органи ёки ташкилотининг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилган маълумотлар ҳаққоний ва ишончли бўлиши керак. Ташкилот раҳбари ушбу маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва ишончлилиги учун шахсан жавобгардир.
13. Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтга жойлаштириладиган маълумотлар брифинг ёки матбуот конференцияси орқали тақдим этилган ҳисоботлар билан ўзаро мувофиқ бўлиши керак.
14. Ҳисоботларда хизмат доирасида фойдаланишга тааллуқли ва қонун ҳужжатлари билан эълон қилиш ва тарқатиш тақиқланган бошқа ахборотлар бўлмаслиги керак.
15. Давлат органлари ва ташкилотлари ўз расмий веб-сайтларида жойлаштирилган ҳисоботларнинг йўқ қилиниши, тўсиб қўйилиши, бузиб талқин қилиниши, қалбакилаштирилишининг ҳамда бошқа шакллардаги рухсатсиз аралашувларнинг олдини олиш бўйича тегишли муҳофаза чора-тадбирларини кўриши керак.
3-боб. Брифинг, матбуот конференцияси ўтказилишини эълон қилиш ва уларнинг онлайн трансляциясини ташкил этиш тартиби
16. Ташкилот раҳбари ҳисобот даври (ярим йиллик ва йиллик) якунланган кундан эътиборан 30 кун муддатда брифинг, матбуот конференциясининг онлайн трансляциясини ташкил этиш йўли билан жамоатчилик олдида ҳисобот бериши керак.
17. Брифинг, матбуот конференциясининг онлайн трансляцияси ўтказилиши ҳақидаги хабарнома марказий (ҳудудий) босма оммавий ахборот воситаларида, давлат органлари ва ташкилотларининг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида ҳамда ижтимоий тармоқларда, мобил мессенжерлардаги аккаунтларда тадбир режалаштирилаётган кундан камида 10 кун олдин эълон қилинади.
18. Брифинг, матбуот конференциясининг онлайн трансляцияси ўтказилиши ҳақидаги хабарномада:
ҳисобот берувчи раҳбарнинг, шунингдек, ҳисоботда иштирок этадиган бошқа мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
брифинг ёки матбуот конференциясининг мавзуси;
тадбир ўтиши режалаштирилган сана ва бошланиш вақти;
тадбирни ўтказиш учун масъул ахборот хизмати ходимининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда унинг хизмат телефони рақамлари;
фуқаролар билан ўзаро алоқани амалга ошириш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш учун мўлжалланган республика (ҳудуд) доирасида ягона қисқа рақам бўйича ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган «тезкор алоқа»нинг телефон рақамлари;
ташкил этилаётган ҳисобот юзасидан жамоатчилик томонидан саволлар ва таклифлар юборилиши усуллари кўрсатилади.
19. Ахборот хизмати ҳисобот тадбири ўтказилишидан бўлган бир ой олдин давлат органлари ва ташкилотларининг электрон манзилига, расмий веб-сайтига, ижтимоий тармоғига, мобил мессенжерига тушган савол ва таклифларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва мавзулар бўйича тақсимлаш ишларини ташкил қилади.
20. Брифинг ёки матбуот конференцияси давомида ташкилот раҳбарининг ҳисоботи мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган маълумотларни қамраб олган бўлиши лозим.
21. Брифинг ва матбуот конференциялари фақат иш кунлари, қоида тариқасида, соат 11.00 дан соат 14.00 га қадар бўлган вақт оралиғида ташкилотнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида ва ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерлардаги аккаунтларда онлайн трансляция қилиш йўли билан ўтказилади ва уларнинг давомийлиги 60 минутдан ошмаслиги керак.
22. Ҳудудда, мамлакатда ёки хорижий давлатларда содир бўлган муҳим воқеалар сабабли брифинглар ёки матбуот конференциялари ўтказиш зарурати пайдо бўлган ҳолларда бундай тадбирлар матбуот хизматлари томонидан ташкилот раҳбари билан келишган ҳолда тезкор равишда ташкил этилади.
23. Расман хабар қилинган брифинглар ёки матбуот конференциялари бекор қилинган ҳолларда ахборот хизмати тадбирнинг тасдиқланган ўтказиш вақтидан камида 48 соат олдин жамоатчилик вакилларини бу ҳақида хабардор қилиши керак.
24. Брифинг, матбуот конференциясининг онлайн трансляцияси вақтида ва ундан сўнг жисмоний ва юридик шахслардан тушган саволлар, изоҳлар, таклифлар ҳамда эътирозлар кўриб чиқилиши ҳамда улар юзасидан батафсил тушунтиришлар 5 кун муддатда тақдим этилиши лозим.
25. Ҳисобот тадбири ўтказилгандан сўнг давлат органи ёки ташкилоти томонидан 10 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига унинг натижалари тўғрисида маълумот берилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг ҳисоботлари юқори турувчи органга тақдим этилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
26. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мазкур Низомга амал қилиниши бўйича доимий мониторинг олиб боради ҳамда ҳисоботлар таҳлилини юритади.
27. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти юзасидан жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти юзасидан жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши
Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич (Ҳисоботни интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш) Давлат органлари ва ташкилотлари 1. Ҳисоботни интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш, уни тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани марказий (ҳудудий) босма оммавий ахборот воситаларида ва интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилиш, шунингдек, уларнинг трансляцияларини ташкил этиш учун масъул ходимни тайинлайди. 2. Масъул ходим ҳисоботни ташкилотнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда, мобил мессенжерлардаги расмий саҳифаларида жойлаштиради. Ярим йиллик ва йил якунланган кундан эътиборан 10 кун муддатда 2-босқич (Ҳисобот ҳақидаги хабарномани интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилиш) Давлат органлари ва ташкилотлари Ҳисобот ҳақидаги хабарномани марказий (ҳудудий) босма оммавий ахборот воситаларида ва интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилади. Ҳисобот режалаштири-лаётган кундан камида 10 кун олдин 3-босқич (Ҳисобот ўтказилишини ташкил этиш ва унинг натижаларини таҳлил қилиш) Давлат органлари ва ташкилотлари 1. Ҳисоботни бевосита тақдим этиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтда ҳамда ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар орқали брифинг, матбуот конференцияларининг онлайн трансляцияларини ташкил этади. 2. Ҳисобот вақтида ва ундан сўнг жисмоний ва юридик шахслардан тушган саволлар, изоҳлар, таклифлар ҳамда эътирозларни кўриб чиқади ва улар юзасидан батафсил тушунтиришлар беради. 3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот натижалари тўғрисида маълумот беради. Белгиланган муддатларда Ҳисобот тадбири тугаган кундан бошлаб 5 кун муддатда Ҳисобот тадбири ўтказилгандан сўнг 10 кун мобайнида
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 16 июль,
444-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
PASPORTI
SXEMASI
NIZOM
ROʻYXATI
BOSQICHLARI
ROʻYXATI
NIZOM
SXEMASI
“YOʻL XARITASI”
NIZOM
Elektron hukumat tizimini yanada rivojlantirish, shuningdek, davlat organlari va tashkilotlarining oʻz faoliyati boʻyicha jamoatchilik oldida elektron hisobot berishi tartibini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha harakatlar strategiyasini “Ilm, maʼrifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili”da amalga oshirishga oid Davlat dasturi toʻgʻrisida” 2020-yil 2-martdagi PF-5953-son Farmoniga muvofiq elektron hukumatning axborot tizimlari va resurslarining yagona reyestrini yuritish, yagona identifikatorlar, maʼlumotnomalar va tasniflagichlar roʻyxatlarini shakllantirish, maʼlumotlarni boshqarish axborot tizimini joriy qilish orqali elektron hukumat tizimini yanada rivojlantirish, shuningdek, davlat organlari va tashkilotlarining oʻz faoliyati boʻyicha jamoatchilik oldida elektron hisobot berishi tartibini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha harakatlar strategiyasini “Ilm, maʼrifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2020-yil 2-martdagi PF-5953-son Farmoniga muvofiq:
Elektron hukumatning axborot tizimlari va resurslari yagona reyestri (keyingi oʻrinlarda — yagona reyestr) axborot tizimini;
davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari va resurslarida qoʻllanilishi majburiy boʻlgan elektron hukumatning yagona identifikatorlari, maʼlumotnomalar va tasniflagichlar roʻyxatlari axborot tizimini modernizatsiya qilish;
davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalarini integratsiya qilish orqali mamlakatning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishini tahlil qilish, kelgusida prognozlashtirish imkonini beruvchi “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimini joriy qilish boʻyicha choralar koʻrilayotganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Belgilansinki:
yagona reyestrga vazirliklar, qoʻmitalar, agentliklar, inspeksiyalar, idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda ustav kapitalida 50 foiz va undan ortiq davlat ulushi boʻlgan xoʻjalik birlashmalari (keyingi oʻrinlarda — davlat organlari va tashkilotlari)ning axborot tizimlari va axborot resurslari (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimlari) kiritiladi;
davlat organlari va tashkilotlari tomonidan ishlab chiqilgan axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalari Raqamli texnologiyalar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) hamda “Kiberxavfsizlik markazi” DUK tomonidan taqdim etilgan ijobiy xulosa asosidagina amaliyotga joriy etilishi mumkin;
Vazirlik hamda “Kiberxavfsizlik markazi” DUKning ijobiy xulosalarini olmasdan turib davlat organlari va tashkilotlari oʻzlari tomonidan ishlab chiqilgan axborot tizimlarini va maʼlumotlar bazalarini amaliyotga joriy etishi taqiqlanadi;
davlat organlari va tashkilotlariga yagona reyestrga kiritilgan axborot tizimlarining funksional vazifalarini takrorlaydigan axborot tizimlarini ishlab chiqish va foydalanish taqiqlanadi. Bunda, yagona reyestrga kiritilgan axborot tizimiga nisbatan tezkor, qulay, samarali, kamxarj va xavfsiz foydalanish imkonini beradigan boshqa axborot tizimlarini ishlab chiqish va foydalanishga, istisno tariqasida, faqat raqamli iqtisodiyot va elektron hukumat sohasidagi vakolatli organning xulosasiga muvofiq ruxsat berilishi mumkin;
davlat organlari va tashkilotlari idoralararo elektron hamkorlik qilishda elektron hukumatning maʼlumotnomalari, klassifikatorlari va yagona identifikatorlaridan foydalanishga majburdirlar.
3. Quyidagilar:
Elektron hukumatning axborot tizimlari va resurslari yagona reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga ;
Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registrini shakllantirish va yuritish hamda yagona identifikatorlardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga ;
“Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi orqali davlat organlari va tashkilotlari maʼlumotlarini yigʻish, qayta ishlash va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga ;
Elektron hukumatning idoralararo axborot tizimlarini ishlab chiqish va joriy etish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Belgilab qoʻyilsinki:
2020-yil 1-sentabrdan boshlab davlat boshqaruvi organlari, ularning hududiy boʻlinmalari, shuningdek Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, tuman (shahar)lar hokimliklari tomonidan oʻz faoliyati boʻyicha jamoatchilik oldida elektron hisobot berish tartibi joriy etiladi;
mazkur tartib ushbu bandning ikkinchi xatboshisida nazarda tutilmagan davlat organlari va tashkilotlari uchun tavsiyaviy tusga ega hisoblanadi.
Davlat organlari va tashkilotlarining oʻz faoliyati boʻyicha jamoatchilik oldida elektron hisobot berishi tartibi toʻgʻrisida nizom 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Vazirlik va “Kiberxavfsizlik markazi” davlat unitar korxonasi bilan birgalikda:
2020-yil 1-oktabrga qadar yagona reyestrni yaratish va “Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri” axborot tizimini modernizatsiya qilish boʻyicha texnik hujjatlarning ishlab chiqilishi va tasdiqlanishini;
2021-yil 1-yanvarga qadar yagona reyestr va “Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri” axborot tizimining amaliyotga joriy etilishini taʼminlasin.
6. Belgilansinki:
Vazirlik yagona reyestr va “Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri” axborot tizimlarining egasi hisoblanadi va texnik faoliyat koʻrsatishini taʼminlaydi;
yagona reyestrni yaratish, “Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri” axborot tizimini modernizatsiya qilish hamda keyinchalik texnik qoʻllab-quvvatlash bilan bogʻliq xarajatlar Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻi mablagʻlari hisobiga amalga oshiriladi;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimini ishlab chiqish va joriy etish boʻyicha buyurtmachi hisoblanadi;
“Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimini ishlab chiqish va joriy etish bilan bogʻliq xarajatlar Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi, Xalqaro valyuta jamgʻarmasi va xalqaro moliya institutlari grantlari hisobiga, axborot tizimini qoʻllab-quvvatlash hamda takomillashtirish esa — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladi.
7. Davlat organlari va tashkilotlari:
a) 2020-yil 1-avgustga qadar yagona reyestrda axborot tizimlarini roʻyxatdan oʻtkazish va maʼlumotlarni kiritishga masʼul boʻlgan shaxsni belgilasinlar hamda masʼul shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Vazirlikka kiritsinlar;
b) 2020-yil 15-avgustga qadar Vazirlik va “Kiberxavfsizlik markazi” davlat unitar korxonasi bilan kelishgan holda quyidagilarni nazarda tutuvchi “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqsinlar va tasdiqlasinlar:
“Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri” axborot tizimi bilan integratsiya qilinishini inobatga olgan holda oʻzlarining axborot tizimlarini takomillashtirish boʻyicha tashkiliy va texnik choralarni koʻrish;
amaldagi axborot tizimlarini roʻyxatdan oʻtkazish va ular boʻyicha maʼlumotlar doimiy yangilab turilishini inobatga olgan holda ularni yagona reyestrga kiritish;
“Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri” axborot tizimini shakllantirish doirasidagi xabar va maʼlumotlarning doimiy dolzarbligini taʼminlash.
8. Vazirlik davlat organlari va tashkilotlarining barcha axborot tizimlari yagona reyestrga kiritilishining muntazam ravishda monitoringi olib borilishini taʼminlasin.
9. Vazirlik hamda “Kiberxavfsizlik markazi” DUK tegishlicha davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlarini yaratish va joriy etish boʻyicha loyiha-texnik hujjatlarining Yagona reyestr orqali ekspertizadan oʻtkazilishini hamda axborot xavfsizligi talablariga muvofiqligi boʻyicha ekspertizadan oʻtkazilishini taʼminlasin.
10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — Vazirlar Mahkamasining IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov hamda Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri Sh.M. Sadikov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-iyuldagi 444-son qaroriga 1-ILOVA
Elektron hukumatning axborot tizimlari va resurslari yagona reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Elektron hukumatning axborot tizimlari va resurslari yagona reyestrini shakllantirish va yuritish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
axborot resursi — axborot tizimi tarkibidagi elektron shakldagi axborot, maʼlumotlar banki, maʼlumotlar bazasi;
axborot tizimi — axborotlarni toʻplash, saqlash, qidirish, ishlash va ulardan foydalanishga imkon beradigan davlat axborot resurslari, axborot texnologiyalari va aloqa vositalarining tashkiliy jihatdan tartibga solingan yigʻindisi;
davlat organlari va tashkilotlari — vazirliklar, qoʻmitalar, agentliklar, inspeksiyalar, idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda ustav kapitalida 50 foiz va undan ortiq davlat ulushi boʻlgan xoʻjalik birlashmalari;
Elektron hukumatning axborot tizimlari va resurslari yagona reyestri (keyingi oʻrinlarda — yagona reyestr) — idoralararo va idoraviy axborot tizimlari hamda axborot resurslari roʻyxati hamda ular haqidagi axborotni oʻz ichiga olgan, internet jahon axborot tarmogʻidagi ochiq va umumiy foydalanilishi mumkin boʻlgan axborot resursi;
yagona reyestr operatori (keyingi oʻrinlarda — operator) — yagona reyestrdan foydalanishni va uning faoliyatini nazorat qiluvchi, shu jumladan, maʼlumotlar bazalarida joylashgan axborotni qayta ishlovchi yuridik shaxs;
postmonitoring — davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimi va resursi joriy etilgandan keyingi davrda undan foydalanish samaradorligi ustidan tizimli monitoring yuritish.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi yagona reyestrning operatori hisoblanadi.
4. Quyidagilar yagona reyestrni shakllantirish va yuritishning asosiy vazifalari hisoblanadi:
davlat organlari va tashkilotlarining idoralararo va idoraviy axborot tizimlari, axborot resurslari, maʼlumotlar bazalari va dasturiy mahsulotlarining hisobini yuritish, ularni yaratish boʻyicha loyihalar amalga oshirilishi monitoringini olib borish;
davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlarida elektron hukumatning yagona identifikatorlari, maʼlumotnomalari va klassifikatorlaridan foydalanilishi monitoringini olib borish;
davlat organlari va tashkilotlari axborot tizimlarining oʻzaro elektron hamkorligini tashkil etishga qulaylik yaratish, axborot tizimlari funksional vazifalari takrorlanishining oldini olish va ularni ishlab chiqish boʻyicha ortiqcha xarajatlarini qisqartirish.
5. Davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlarini va joriy etish boʻyicha loyiha-texnik hujjatlarini majburiy ekspertizadan oʻtkazish hamda yagona reyestrga kiritish majburiy tartibda amalga oshiriladi.
6. Axborot tizimlarini yagona reyestrga kiritish va undan chiqarish bepul asosda amalga oshiriladi.
7. Yagona reyestr quyidagi tuzilishga ega:
a) axborot tizimlari pasportlarini joylashtirish, saqlash, yuritish va ularga kirish uchun moʻljallangan axborot tizimlarining hisobi quyi tizimi;
b) davlat organlari va tashkilotlari axborot tizimlari pasportlarining toʻldirilishi monitoringini taʼminlashga moʻljallangan tahlil qilish va monitoring quyi tizimi;
v) yagona reyestr va boshqa (tashqi) axborot tizimlari integratsiyasini taʼminlash, shuningdek, manfaatdor tashkilotlar va fuqarolarning davlat organlarini axborotlashtirish holati toʻgʻrisidagi axborotga ochiq kirishlarini taʼminlash uchun moʻljallangan axborot hamkorligi quyi tizimi.
2-bob. Yagona reyestrga kirish imkoniyatini taqdim etish
8. Davlat organlari va tashkilotlari rahbarlari yagona reyestrga maʼlumotlarni oʻz vaqtida kiritib borish boʻyicha masʼul mansabdor shaxsni tayinlaydi.
Masʼul shaxs axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish maxsus boʻlinmasining rahbari yoki maxsus boʻlinma mavjud boʻlmagan holda axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish boʻyicha javobgar mutaxassis boʻlishi mumkin.
Masʼul shaxs yagona reyestrga kiritilayotgan maʼlumotlarning ishonchliligi va toʻliqliligi uchun javobgardir.
9. Davlat organlari va tashkilotlarining masʼul shaxslariga yagona reyestrga kirish imkoniyatini taqdim etish operator tomonidan amalga oshiriladi.
10. Davlat organlari va tashkilotlarining masʼul shaxslari yagona reyestrdan foydalanishni yagona reyestrdagi shaxsiy kabineti orqali amalga oshiradi.
11. Davlat organlari va tashkilotlari yagona reyestr shaxsiy kabinetiga kirishga ruxsat olishlari uchun operatorga xat koʻrinishida yagona reyestrda shaxsiy kabinet ochish toʻgʻrisida soʻrov yuboradi.
12. Operator ikki ish kuni davomida yagona reyestrda shaxsiy kabinetni roʻyxatdan oʻtkazadi va login hamda parolni tegishli davlat organlari va tashkilotlariga xat koʻrinishida yoʻllaydi.
3-bob. Yagona reyestrni shakllantirish va yuritish
13. Yagona reyestrga axborot tizimlarini kiritish ushbu tizimlarning mulkdori yoki egasi hisoblangan davlat organlari va tashkilotlari tomonidan amalga oshiriladi.
14. Davlat sirlari mavjud axborot tizimlari yagona reyestrga kiritilmaydi.
15. Yagona reyestrga davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritib borish axborot tizimlarini yaratish, ulardan foydalanish, takomillashtirish va foydalanishdan chiqarishning barcha bosqichlarida amalga oshiriladi.
16. Yagona reyestrda axborot tizimlarini roʻyxatdan oʻtkazish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq axborot tizimining joriy holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritish orqali elektron ariza yuborish koʻrinishida amalga oshiriladi.
17. Elektron hukumatning axborot tizimlari va resurslari yagona reyestrini shakllantirish va yuritish ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
18. Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan axborot tizimlarini yagona reyestrga kiritish, axborot tizimlarini yaratishni boshlash bosqichida (qaror qabul qilinganidan keyin) boshlanadi.
19. Quyidagi turdagi axborot tizimlari yagona reyestrda roʻyxatdan oʻtkaziladi:
davlat organlarining asosiy vazifalari va funksiyalari bajarilishi qoʻllab-quvvatlanishini taʼminlovchi tranzaksion va hisobga olish tizimlari;
davlat organlari axborot tizimlari oʻrtasidagi idoralararo elektron hamkorlik tizimlari;
davlat organlari faoliyatida maʼmuriy va tartibga solish jarayonlarini qoʻllab-quvvatlashni taʼminlovchi resurslarni boshqarish tizimlari;
xoʻjalik birlashmalari va tashkilotlarda moliyaviy-xoʻjalik faoliyatini va texnik-ishlab chiqarish jarayonlarini yuritish tizimlari;
davlat organlarining asosiy vazifalari va funksiyalari bajarilishi natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻish, qayta ishlash, saqlash va tahlil qilishni taʼminlovchi axborot-tahlil tizimlari;
elektron hujjat aylanishi tizimlari;
hujjatlarning elektron arxivlarini boshqarish tizimlari;
foydalanishni boshqarish tizimlari (shu jumladan, infratuzilma komponentlarini boshqarish tizimlari);
internet jahon axborot tarmogʻi yoki aloqaning boshqa usullari orqali davlat organlari elektron davlat xizmatlarini koʻrsatishni taʼminlovchi yuridik va jismoniy shaxslar bilan oʻzaro hamkorlik tizimlari, shu jumladan, portallar.
20. Davlat organlari va tashkilotlarining yagona reyestrdagi shaxsiy kabinetlari orqali axborot tizimlarini kiritish hamda axborot tizimlari pasportlari maʼlumotlarini oʻzgartirish (yangilash), shuningdek, loyiha-texnik hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish:
axborot tizimlarini yaratish (takomillashtirish) boʻyicha tegishli hujjatlar qabul qilingandan;
texnik-loyiha hujjatlari tasdiqlash va ekspertiza oʻtkazishga kiritilgandan;
axborot tizimlarini yaratish (takomillashtirish) boʻyicha ijrochi (ishlab chiquvchi) aniqlangandan;
axborot tizimlari qabul qilingandan va ishga tushirilgandan;
axborot tizimlarini takomillashtirish tugatilgandan;
axborot tizimini foydalanishdan chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan besh ish kunidan kechikmay amalga oshiriladi.
21. Axborot tizimlarini yagona reyestrga kiritish toʻgʻrisida ariza taqdim etilgan kundan boshlab operator tomonidan uch ish kuni mobaynida koʻrib chiqiladi, soʻngra davlat organlari va tashkilotlarining yagona reyestrdagi shaxsiy kabinetiga ushbu axborot tizimini yagona reyestrga kiritish yoki kiritishni rad etish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar joʻnatiladi.
22. Axborot tizimlarini yagona reyestrga kiritishni rad etish quyidagi hollarda amalga oshiriladi:
arizada xatolar yoki notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi aniqlanganida;
ariza toʻliq toʻldirilmaganida;
yagona reyestrga kiritilgan axborot tizimlarining funksional vazifalarini takrorlashi aniqlanganida.
Axborot tizimlarining funksional vazifalari takrorlanishini aniqlash operator tomonidan axborot tizimining pasportida keltirilgan maʼlumotlar yoki davlat organlari va tashkilotlaridan olingan maʼlumotlar asosida amalga oshiriladi.
Boshqa asoslarga koʻra axborot tizimlarini yagona reyestrga kiritishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
23. Kamchiliklar bartaraf etilgan taqdirda, axborot tizimini yagona reyestrga kiritish uchun ariza besh ish kunidan kechiktirmasdan qaytadan kiritiladi.
Bunda, arizani qayta koʻrib chiqish operator tomonidan ikki ish kuni mobaynida amalga oshiriladi. Yoʻl qoʻyilgan kamchiliklar bartaraf etilgan taqdirda, operator axborot tizimini yagona reyestrga kiritadi.
24. Yagona reyestrda maʼlumotlarni joylashtirishga masʼul shaxs arizani toʻldirganda, axborot tizimi pasportiga oʻzgartirish kiritganda yoki chiqarib tashlaganda uni elektron raqamli imzo bilan imzolaydi.
25. Yagona reyestrga axborot tizimi kiritilganda unga noyob/oʻziga xos (unikal) indentifikatsiya raqami biriktiriladi.
26. Operator tomonidan aniqlangan nomuvofiqliklar roʻyxatini oʻz ichiga olgan elektron hujjat koʻrinishidagi xabarnoma shakllantiriladi hamda operator vakolatli shaxsining elektron raqamli imzosi bilan imzolangan holda yagona reyestrdagi davlat organlari va tashkilotlarining shaxsiy kabinetlariga joʻnatiladi.
4-bob. Axborot tizimini yagona reyestrdan chiqarish
27. Davlat organlari va tashkilotlarining masʼul shaxslari operatorning yagona reyestrga kiritiluvchi axborot tizimlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlariga aniqlik kiritish boʻyicha soʻroviga binoan qoʻshimcha axborotni taqdim etishlari shart.
Soʻrovga binoan maʼlumotlarni davlat organlari va tashkilotlari tomonidan taqdim etish rad etilgan taqdirda, operator tegishli axborot tizimini yagona reyestrdan chiqarish huquqiga ega.
28. Axborot tizimlarini yagona reyestrdan chiqarish davlat organlari va tashkilotlarining yagona reyestrdagi shaxsiy kabinetlari orqali yuborgan arizasi asosida amalga oshiriladi.
Bunda davlat organlari va tashkilotlari yagona reyestrga kiritilgan axborot tizimlarining faoliyatini toʻxtatish asoslari va sabablarini koʻrsatadi.
29. Axborot tizimlari faoliyati toʻxtatilgandan soʻng uning pasporti “foydalanishdan chiqarilgan” maqomini oladi va yagona reyestrning tegishli boʻlimiga oʻtkaziladi.
30. Axborot tizimlarining yagona reyestrdan chiqarilganligi toʻgʻrisidagi xabarlar operator tomonidan davlat organlari va tashkilotlarining yagona reyestrdagi shaxsiy kabinetlariga yuboriladi.
5-bob. Axborot tizimlaridan foydalanish monitoringi va postmonitoringi
31. Davlat organlari va tashkilotlarining roʻyxatdan oʻtgan axborot tizimlari hisobini yuritish operator tomonidan amalga oshiriladi.
32. Davlat organlari va tashkilotlarida foydalanilayotgan va shakllantirilayotgan axborot tizimlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tayyorlashda operator ularga metodik yordam koʻrsatadi.
33. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Operator bilan birgalikda yagona reyestrda axborot tizimlari pasportlarining va unga tegishli boshqa loyiha-texnik hujjatlar sifatli toʻldirilishi ustidan monitoring hamda ulardan kelgusida foydalanish samaradorligi ustidan tizimli postmonitoringni amalga oshiradi.
6-bob. Yakunlovchi qoida
34. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Elektron hukumatning axborot tizimlari va resurslari yagona reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Elektron hukumatning axborot tizimlari va resurslari yagona reyestrida yuritiladigan axborot tizimlari va resurslarining
T/r Koʻrsatkich nomi Tavsifi I. Umumiy maʼlumotlar 1. Nomi (toʻliq va qisqa) 2. Tashabbuskor (buyurtmachi) 3. Tashkilotning yuridik manzili 4. Loyihani amalga oshirish uchun masʼul shaxslar (F.I.O, telefon raqami, elektron pochta manzili) 5. Yaratish (xarid qilish), takomillashtirish uchun asos (normativ-huquqiy hujjatning raqami va sanasi) 6. Maqsadi, vazifasi va qoʻllanilish soxasi 7. Topshiriqqa muvofiq amalga oshirish muddati II. Asosiy texnik xususiyatlar haqida maʼlumot 8. Loyiha-texnik hujjatni ishlab chiquvchi (tasdiqlovchi hujjat va ishlab chiquvchi nomi) 9. Elektron shaklga oʻtkaziluvchi xizmatlar roʻyxati (mavjud boʻlsa) 10. Axborot tizimining asosiy quyi tizimlari 11. Boshqa axborot tizimlari bilan oʻzaro hamkorligi (mavjud boʻlsa, davlat tashkiloti, axborot tizimi va uzatiladigan axborotlar nomi) 12. Foydalaniladigan klassifikatorlar va maʼlumotnomalar (taqdim etuvchi davlat tashkiloti koʻrsatiladi) 13. Maʼlumotlar bazalarida foydalaniladigan yagona identifikatorlar 14. Loyiha-texnik hujjat ekspertizadan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida maʼlumot (tasdiqlovchi hujjat va sana) III. Ishlab chiqish, foydalanish va foydalanishdan chiqarish toʻgʻrisida maʼlumot 15. Axborot tizimini ishlab chiquvchi ( ishlab chiquvchi nomi, ishlab chiqish jarayonining boshlanishi va tugashini tasdiqlovchi hujjat) 16. Axborot tizimini ishlab chiqish 17. Axborot tizimining axborot xavfsizligi hamda texnik topshiriq talablariga muvofiqligi yuzasidan “Kiberxavfsizlik markazi” DUK ekspertizasi (tasdiqlovchi hujjat va sana) 18. Axborot tizimini qabul qilish (tasdiqlovchi hujjat va sana) 19. Ishga tushirish (tasdiqlovchi hujjat va sana) 20. Ishlab chiqish (xarid qilish), takomillashtirish xarajatlari 21. Texnik qoʻllab-quvvatlash xarajatlari 22. Axborot tizimini takomillashtirish (tasdiqlovchi hujjat va sana) 23. Foydalanishdan chiqarish (tasdiqlovchi hujjat va sana, oʻrnini bosuvchi axborot tizimi) IV. Server qurilmalarining texnik koʻrsatkichlari toʻgʻrisida asosiy maʼlumotlar 24. Server qurilmasini joylashtirish (manzil) 25. Server kuchlamasi (protsessor, tezkor xotira, xotira) 26. Operatsion tizim (turi va nomi) 27. Maʼlumotlar bazalarini boshqarish tizimi (turi va nomi) 28. Amaliy dasturiy taʼminot (nomi) 29. Himoya vositasi (turi va nomi) 30. Uzluksiz taʼminot tizimi (turi va nomi)
Elektron hukumatning axborot tizimlari va resurslari yagona reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Elektron hukumatning axborot tizimlari va resurslari yagona reyestrini shakllantirish va yuritish
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-iyuldagi 444-son qaroriga 2-ILOVA
Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registrini shakllantirish va yuritish hamda yagona identifikatorlardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registrini shakllantirish va yuritish hamda yagona identifikatorlardan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
davlat organlari va tashkilotlari — vazirliklar va idoralar hamda ustav kapitalida 50 foiz va undan ortiq davlat ulushi boʻlgan xoʻjalik birlashmalari;
maʼlumotnoma — axborot tizimlarini yaratishda va ishlatishda foydalaniladigan, bitta mavzu bilan birlashtirilgan va bir xil tuzilishga ega boʻlgan, har bir elementi kod va nom bilan tavsiflanadigan maʼlumot va maʼlumotlarning tizimli roʻyxatini ifodalovchi hujjat;
maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri (keyingi oʻrinlarda — registr) — maʼlumotlar va klassifikatorlarni qoʻllab-quvvatlash, shu jumladan, ularni shakllantirish, saqlash va mashinada oʻqiydigan koʻrinishda qoʻllash uchun moʻljallangan axborot tizimi;
maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri operatori (keyingi oʻrinlarda — operator) — registrdan foydalanish va uning faoliyatini nazorat qiluvchi, shu jumladan, maʼlumotlar bazalarida joylashgan axborotni qayta ishlovchi yuridik shaxs.
klassifikator — axborot tizimlarini yaratish va ishlatishda foydalaniladigan, sinf, guruh va tur boʻyicha oʻxshashlik yoki farq boʻyicha uning boʻlinmasiga muvofiq axborot va axborotlarni ajratuvchi hujjat;
yagona identifikatorlar — har bir jismoniy va yuridik shaxsga, kadastr va koʻchmas mulk obyektlariga, geografik va boshqa obyektlarga beriladigan, ularni elektron hukumatda identifikatsiyalash imkonini beruvchi noyob kodlar.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri operatori hisoblanadi.
4. Registrga maʼlumotnomalarni va klassifikatorlarni kiritish, shakllantirish va yuritish, shuningdek, ulardan foydalanish bepul tarzda amalga oshiriladi.
5. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari axborot tizimlarida, idoralararo elektron hamkorlik qilishda “Raqamli hukumat” tizimining yagona identifikatorlari hamda maʼlumotnomalar va tasniflagichlar registri axborot tizimida joylashtirilgan yagona umumdavlat maʼlumotnomalari va tasniflagichlaridan foydalanishlari shart.
2-bob. Registrning asosiy vazifalari
6. Quyidagilar Registrning asosiy vazifalari hisoblanadi:
davlat boshqaruvi tizimida qoʻllaniladigan maʼlumotnomalar va klassifikatorlarning markazlashtirilgan manbaini yaratish;
davlat organlari axborot tizimlarini integratsiyalashda ularning mosligini taʼminlash;
davlat axborot tizimlarida mavjud boʻlgan maʼlumotlarning taqqoslanishini taʼminlash, shuningdek, uning toʻliqligi, ishonchliligi, dolzarbligi va sifatini oshirish.
7. Koʻrsatilgan maqsadlarga erishish uchun Registr quyidagi vazifalarni bajaradi:
maʼlumotnomalar va klassifikatorlarning tuzilmasi va maʼlumotlarini shakllantirish uchun instrumental vositalarni taqdim etish;
avvalgi tuzatishlar (versiyalar)ni koʻrish imkoniyati bilan maʼlumotnomalar va klassifikatorlarning tarkibi va maʼlumotlaridagi oʻzgarishlarning jarayonini kuzatish;
tegishli veb-xizmatlar yordamida maʼlumotnomalar va klassifikatorlarni mashina oʻqiydigan shaklda taqdim etish;
Registrdagi maʼlumotnomalar va klassifikatorlarning tuzilmasi yoki maʼlumotlari oʻzgartirilganda bildirishnomalarni (xabarnomalarni) shakllantirish.
3-bob. Registrdagi maʼlumotnomalar va klassifikatorlarning tasnifi
8. Registrdagi maʼlumotnomalar va klassifikatorlar qoʻllanilishi sohasiga qarab quyidagilarga boʻlinadi:
xalqaro klassifikatorlar;
davlatlararo klassifikatorlar;
umummilliy klassifikatorlar;
sohaviy maʼlumotnomalar va klassifikatorlar;
boshqa maʼlumotnomalar va klassifikatorlar.
9. Registrdagi maxfiylik darajasiga qarab maʼlumotnomalar va klassifikatorlar ochiq va foydalanish cheklanganga boʻlinadi.
Ochiq maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registr veb-saytida joylashtiriladi.
4-bob. Registrni shakllantirish va yuritish tartibi
10. Registrda mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan maʼlumotnoma yoki klassifikatorlar ularni shakllantirish va yuritishga masʼul boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari tomonidan amalga oshiriladi.
11. Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registrida davlat organlarining masʼul shaxslarini roʻyxatdan oʻtkazish hamda yangi maʼlumotnomalar va klassifikatorlarni kiritish ushbu Nizomga 2-ilova bilan tasdiqlangan bosqichlarga muvofiq amalga oshiriladi.
12. Davlat organlari belgilangan tartibda Registrda maʼlumotnoma va klassifikatorlarni joylashtirish va yuritishga masʼul boʻlgan xodimlarini belgilaydilar, ularni “Elektron hukumat” tizimi foydalanuvchilarini identifikatsiyalashning yagona axborot tizimida (id.gov.uz) roʻyxatdan oʻtkazadilar.
13. Masʼul xodimlari foydalanishlari uchun davlat organining shaxsiy kabinetini roʻyxatdan oʻtkazish maqsadida davlat organlari operatorga xat koʻrinishida soʻrov yuboradi.
14. Operator 3 ish kuni davomida davlat organi tomonidan belgilangan masʼul xodimlar uchun Registrda tegishli maʼlumotnoma va klassifikatorlarni joylashtirish va yuritish uchun mazkur davlat organining administratori maqomini yaratadi.
15. Davlat organlarining masʼul xodimi tomonidan Registrdagi tegishli maʼlumotnoma va klassifikatorlar shaxsiy kabinet orqali muntazam ravishda yuritib (yangilab) boriladi.
16. Registrga yangi maʼlumotnoma yoki klassifikatorlarni qoʻshish operatorga shaxsiy kabinet orqali soʻrovni yuborish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
17. Registrga yangi maʼlumotnoma yoki klassifikatorlarni qoʻshish toʻgʻrisidagi soʻrovda quyidagilar koʻrsatilishi kerak:
maʼlumotnoma yoki klassifikatorlar nomi;
tuzilishi;
maʼlumotlar roʻyxati;
maʼlumotlardan foydalanadigan davlat organlari roʻyxati;
maʼlumotnoma yoki klassifikatorlar tasdiqlangan normativ-huquqiy hujjat toʻgʻrisida maʼlumot.
18. Operator davlat organining soʻroviga asosan soʻrovni qabul qilingan kundan boshlab 3 ish kuni mobaynida yangi maʼlumotnoma yoki klassifikatorlarni Registrda joylashtirish maqsadga muvofiqligi (muvofiq emasligi) yuzasidan koʻrib chiqadi.
19. Operator soʻrovni koʻrib chiqqanidan soʻng 2 ish kuni mobaynida Registrda yangi maʼlumotnoma yoki klassifikatorlar joylashtirilgani yoki joylashtirish rad etilgani (asosini koʻrsatgan holda) toʻgʻrisida tegishli davlat organining shaxsiy kabinetiga maʼlumot yuboradi.
20. Maʼlumotnoma yoki klassifikatorlarni Registrga kiritishni rad etish quyidagi hollarda amalga oshiriladi:
soʻrovda xatolar yoki notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi aniqlanganida;
taklif etilayotgan maʼlumotnoma yoki klassifikator dolzarb emas deb aniqlanganda;
taklif etilayotgan maʼlumotnoma va klassifikator asosan boshqa davlat organi tomonidan yuritilishi aniqlanganda.
Boshqa asoslarga koʻra maʼlumotnoma yoki klassifikatorlarni Registrga kiritishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
21. Registrdagi maʼlumotnoma yoki klassifikatorlar tuzilishi jihatidan noyob kod va maydonlar roʻyxatidan (ularning formati va uzunligini koʻrsatuvchi), shuningdek, tegishli maʼlumotlardan iborat.
22. Registrdagi maʼlumotnoma yoki klassifikatorlarni masʼul davlat organi tomonidan oʻzgartirish tegishli normativ-huquqiy hujjatlar, davlat va xalqaro standartlar yoki boshqa normativ hujjatlar asosida amalga oshiriladi.
23. Maʼlumotnoma va klassifikatorlarni Registga kiritish va yangilab borish Registrini yuritish uchun masʼul boʻlgan davlat organlari tomonidan ikki xil usulda amalga oshiriladi:
qoʻlda — davlat organining Registrdagi shaxsiy kabineti orqali;
avtomatlashtirilgan tarzda — Registrning tegishli veb-servislari vositasida davlat organlarining axborot tizimlari orqali.
24. Registrdagi davlat organiga tegishli maʼlumotnoma va klassifikatorlarning avtomatlashtirilgan tarzda veb-servislar orqali yuritilishini yoʻlga qoʻyilishi davlat organining murojaatiga asosan tegishli davlat organi va operatorning mutaxassislari tomonidan hamkorlikda amalga oshiriladi.
25. Registrda yuritiladigan maʼlumotnoma va klassifikatorlar Oʻz DSt 6.01.1:2007 “Oʻzbekiston Respublikasining texnik-iqtisodiy va ijtimoiy axborotini tasniflash va kodlashning yagona tizimi. Asosiy nizom” va Oʻz DSt 6.01.2:2007 “Oʻzbekiston Respublikasining texnik-iqtisodiy va ijtimoiy axborotini tasniflash va kodlashning yagona tizimi. Tasniflagichlarni ishlab chiqish va yuritish tartibi” Oʻzbekiston Respublikasining davlat standartlari talablariga muvofiq boʻlishi talab etiladi.
26. Registrda joylashtirilgan maʼlumotnomalar va klassifikatorlar davlat tilida taqdim etilishi kerak. Registrda maʼlumotnomalar va klassifikatorlarning boshqa tillarda ekvivalent yoki qisqartirilgan versiyalari boʻlishi mumkin.
5-bob. Registrda keltirilgan maʼlumotnoma va klassifikatorlardan foydalanish tartibi
27. Registrda keltirilgan maʼlumotnoma va klassifikatorlardan foydalanish — ularni davlat axborot tizimlariga kiritish jarayonidir.
28. Davlat axborot tizimlarini Registrga ulash davlat organlari tomonidan Registrning tegishli veb-xizmatlari orqali amalga oshiriladi.
29. Davlat axborot tizimlarini Registrga ulash tartibi va texnik talablari operator tomonidan ishlab chiqiladi va Registr veb-saytida joylashtiriladi.
6-bob. Yagona identifikatorlardan foydalanish tartibi
30. Mazkur Nizomga 3-ilova bilan tasdiqlangan elektron hukumatning yagona identifikatorlari davlat organlari va tashkilotlari axborot tizimlari va resurslarida qoʻllanilishi majburiydir.
31. Davlat organlari va tashkilotlari oʻzlarining axborot tizimlari va resurslarida yagona identifikatorlardan foydalanishlari elektron hukumatning axborot tizimlari bilan elektron hamkorlik qilishi orqali amalga oshiriladi.
32. Alohida hollarda Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan tegishli yoʻnalishlarda maxsus oʻziga xos identifikatorlar belgilanishi mumkin.
7-bob. Yakunlovchi qoida
33. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registrini shakllantirish va yuritish hamda yagona identifikatorlardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registrini yuritishga oid maʼlumotnoma va klassifikatorlar
T/r Maʼlumotnoma/klassifikator Maʼlumotnoma/klassifikator turi Maʼlumotnoma/klassifikatorlar tavsifi Markaziy bank 1. Valyutalar klassifikatori Xalqaro klassifikatorlar Muomaladagi valyutalar va valyuta qiymatlari tasniflash obyekti hisoblanadi. 2. “Oʻzbekiston Respublikasi banklari” maʼlumotnomasi Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Davlat va tijorat banklari va ularning boʻlinmalari tasniflash obyekti hisoblanadi. 3. “Oʻzbekiston Respublikasi banklari filiallari” maʼlumotnomasi Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Oʻzbekiston Respublikasi davlat va tijorat banklarining filiallari tasniflash obyekti hisoblanadi. 4. “Oʻzbekiston Respublikasi nobank kredit tashkilotlari” maʼlumotnomasi Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Oʻzbekiston Respublikasi nobank kredit tashkilotlari va ularning boʻlinmalari tasniflash obyekti boʻlib hisoblanadi. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi 5. “Jahon mamlakatlari” klassifikatorlari Xalqaro klassifikatorlar Jahon mamlakatlari tasniflash obyekti hisoblanadi. 6. Tashqi iqtisodiy faoliyatning tovar nomenklaturasi Davlatlararo klassifikatorlar Bojxona organlari va tashqi iqtisodiy faoliyat ishtirokchilari tomonidan bojxona operatsiyalarini oʻtkazish maqsadidagi tovarlar tasniflash obyekti hisoblanadi. 7. Yuk bojxona deklaratsiyasini toʻldirishda foydalaniladigan hujjatlar va axborot turlari klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Yuk bojxona deklaratsiyasini toʻldirishda foydalaniladigan hujjatlar va maʼlumotlar tasniflash obyekti hisoblanadi. 8. Transport turlari klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasidagi nazorat punktiga yetkazib berish uchun tovarlar yuklanishi lozim boʻlgan transport vositalari tasniflash obyekti hisoblanadi. 9. Tovarlar harakatining oʻziga xos xususiyatlari klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Tovarlar harakati turlari tasniflash obyekti hisoblanadi. 10. Afzallik, imtiyozlar va bojxona toʻlovlarining boshqa xususiyatlari klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Afzallik, imtiyozlar va bojxona toʻlovlarining boshqa xususiyatlari tasniflash obyekti hisoblanadi. 11. Bojxona toʻlovlari klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Bojxona toʻlovlari, shu jumladan, bojxona rasmiylashtiruvi uchun bojxona toʻlovlari tasniflash obyekti hisoblanadi. 12. Bojxona postlari klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Oʻzbekiston Respublikasining bojxona postlari tasniflash obyekti hisoblanadi. 13. Bojxona rejimlari klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Bojxona rejimlari tasniflash obyekti hisoblanadi. 14. Yetkazib berish shartlari klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Tovarlarni yetkazib berish shartlari tasniflash obyekti hisoblanadi. 15. Bitim tabiatining klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Statistik hisob va hisobotlarda qoʻllaniladigan operatsiyalar tasniflash obyekti hisoblanadi. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi 16. Millatlar klassifikatori Xalqaro klassifikatorlar Fuqarolarning millati tasniflash obyekti hisoblanadi. 17. Oʻzbekiston Respublikasi tashkiliy-huquqiy shakllari klassifikatori Umumdavlat klassifikatorlar Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksi va Oʻzbekiston Respublikasining boshqa qonunlarida belgilangan tashkiliy-huquqiy shakllar tasniflash obyekti hisoblanadi. 18. Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiy faoliyat turlari boʻyicha mahsulotlar (tovarlar, ishlar, xizmatlar) klassifikatori Umumdavlat klassifikatorlar Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiy faoliyat turlari boʻyicha mahsulotlar (tovarlar, ishlar, xizmatlar) tasniflash obyekti hisoblanadi. 19. Umumdavlat iqtisodiy faoliyat turlari boʻyicha klassifikatori Umumdavlat klassifikatorlar Iqtisodiy faoliyatning birliklarini (alohida korxonalar yoki korxonalar guruhlarini) tasniflashga moʻljallangan. 20. Umumdavlat iqtisodiy faoliyat turlari boʻyicha klassifikatori (2-tahrir) Umumdavlat klassifikatorlar Iqtisodiy faoliyatning birliklarini (alohida korxonalar yoki korxonalar guruhlarini) tasniflashga moʻljallangan. 21. Davlat boshqaruvi organlari va hoʻjalik boshqaruv organlarini belgilash tizimi Boshqa maʼlumotnoma/klassifikatorlar Davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalarini tasniflashga moʻljallangan. 22. Maʼmuriy-hududiy tuzilma obyektlari maʼlumotlari toʻplami Umumdavlat klassifikatorlar Viloyatlar, shaharlar va tumanlarni tasniflash uchun moʻljallangan. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi 23. Oʻlchov birliklari klassifikatori Umumdavlat klassifikatorlar Oʻlchov birliklari tasniflash obyekti hisoblanadi. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 24. Oliy taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari klassifikatori Umumdavlat klassifikatorlar Oliy taʼlimning bakalavriat va magistratura bosqichlarini tasniflashga moʻljallangan. 25. Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimida tayyorlash yoʻnalishlari, kasblar va mutaxassisliklar klassifikatori Umumdavlat klassifikatorlar Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimida tayyorlash yoʻnalishlari, kasblari va mutaxassisliklarini tasniflashga moʻljallangan. Adliya vazirligi 26. Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik tarmoqlarining umumhuquqiy klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Qonunchilik tarmoqlarini tasniflash uchun moʻljallangan. 26 1 . Tovar va xizmatlarning xalqaro klassifikatori Xalqaro klassifikatorlar Tovar va xizmatlarni tasniflash uchun moʻljallangan. 26 2 . Xalqaro patent klassifikatori Xalqaro patent klassifikatori Xalqaro patent klassifikatori. 26 3 . Sanoat namunalarining xalqaro klassifikatori Sanoat namunalarining xalqaro klassifikatori Sanoat namunalarining xalqaro klassifikatori. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 27. Xodimlarning asosiy lavozimlari va ishchilar kasblari klassifikatori Umumdavlat klassifikatorlar Xodimlarning asosiy lavozimlari va ishchilarning kasblarini tizimlashtirish, ishchilarning malaka toifalari va xodimlar lavozimlari toifalarini belgilash uchun moʻljallangan. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasi 28. Soliq qoʻmitasining tuman inspeksiyalari kodlari Tarmoq maʼlumotnoma/klassifikatorlari Soliq qoʻmitasining tuman inspeksiyalari tasniflash obyekti hisoblanadi. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi 32. Manzillar maʼlumotnomasi Boshqa maʼlumotnoma/klassifikatorlar Viloyatlar, tumanlar, shaharlar, koʻchalar va boshqa obyektlarni tizimlashtirishga moʻljallangan. Raqamli texnologiyalar vazirligi 33. Davlat axborot resurslari va axborot tizimlari klassifikatori Boshqa maʼlumotnoma/klassifikatorlar Davlat organlarining axborot resurslari va axborot tizimlarini tasniflashga moʻljallangan. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 34. Yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turlari va kapital qurilish obyektlarining yagona klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma / klassifikatorlari Yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turlari va kapital qurilish obyektlarini tasniflashga moʻljallangan.
Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registrini shakllantirish va yuritish hamda yagona identifikatorlardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registrida davlat organlarining masʼul shaxslarini roʻyxatdan oʻtkazish hamda yangi maʼlumotnomalar va klassifikatorlarni kiritish
Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registrini shakllantirish va yuritish hamda yagona identifikatorlardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Elektron hukumatning yagona identifikatorlari
T/r Identifikatsiya qilish obyekti Identifikator Personallashtirish agentligi 1. Jismoniy shaxs Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) Soliq qoʻmitasi 2. Yuridik shaxs Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) Kadastr agentligi 3. Koʻchmas mulk obyekti Kadastr raqami 4. Manzil Geografik kod Ichki ishlar vazirligi 5. Transport vositasi Transport vositasining identifikatsiya raqami (VIN)
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-iyuldagi 444-son qaroriga 3-ILOVA
“Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi orqali davlat organlari va tashkilotlari maʼlumotlarini yigʻish, qayta ishlash va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi orqali davlat organlari va tashkilotlari maʼlumotlarini yigʻish, qayta ishlash va tahlil qilish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
axborot resursi — axborot tizimi tarkibidagi elektron shakldagi axborot, maʼlumotlar banki, maʼlumotlar bazasi;
axborot tizimlari — idoralararo va idoraviy axborot tizimlari va axborot resurslari hamda boshqa dasturiy mahsulotlar;
davlat organlari va tashkilotlari — vazirliklar, qoʻmitalar, agentliklar, inspeksiyalar, idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda ustav kapitalida 50 foiz va undan ortiq davlat ulushi boʻlgan xoʻjalik birlashmalari;
“Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi — davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari va axborot resurslarini integratsiya qilish orqali mamlakatning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishini tahlil qilish, kelgusida prognozlashtirish imkonini beruvchi, “Big Data” arxitekturasi va “Business Intelligence” texnologiyalarini qoʻllash asosida katta hajmdagi maʼlumotlarni qayta ishlash va boshqarish axborot tizimi;
“Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi operatori (keyingi oʻrinlarda — operator) — maʼlumotlarni boshqarish axborot tizimidan foydalanishni va uning faoliyatini nazorat qiluvchi, texnik qoʻllab-quvvatlovchi, shu jumladan, maʼlumotlar bazalarida joylashgan axborotni qayta ishlovchi, belgilangan tartibda oʻtkazilgan tender (tanlov) savdolarida gʻolib deb topilgan yuridik shaxs;
“Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi foydalanuvchilari — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi koʻrsatmasiga muvofiq operator tomonidan “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimidan foydalanish huquqi berilgan barcha davlat organlari va tashkilotlari.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimini ishlab chiqish va joriy etish loyihasi buyurtmachisi hisoblanadi.
4. Quyidagilar “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimining asosiy vazifalari hisoblanadi:
davlat organlari va tashkilotlarining faoliyati bilan bogʻliq mavjud va kelgusida ishlab chiqiladigan barcha axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalarini yagona integratsiyalashgan tizimga birlashtirish – integratsiya qilish;
davlat organlari va tashkilotlaridan olinayotgan maʼlumotlardagi (raqamlardagi) tafovutlarni bartaraf etish maqsadida bir turdagi maʼlumotlar toʻplami va axborotning yagona manbadan olingan holda shakllantirilishini taʼminlash;
davlat organlari va tashkilotlaridan olinadigan mamlakatning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishini tahlil qilish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni onlayn ravishda avtomatik shaklda umumlashtirish, tahlil qilish va kelgusida prognozlash;
davlat organlari va tashkilotlari tomonidan taqdim etiladigan statistik hisobotlar va maʼlumotlarning ishonchliligi, haqqoniyligi va dolzarbligini oshirish;
davlat organlari va tashkilotlaridan maʼlumotlarni tezkor yigʻish va real vaqt rejimida mamlakatning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishi holati monitoringi olib borilishi va tahlil qilinishini taʼminlash;
Hukumat, jumladan davlat organlari va tashkilotlariga real vaqt rejimida tezkor va sifatli maʼlumotlarga ega boʻlish imkoniyatini taqdim etish.
5. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimini ishlab chiqish va joriy etish bilan bogʻliq xarajatlar Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi, Xalqaro valyuta jamgʻarmasi va xalqaro moliya institutlari grantlari hisobiga, axborot tizimini qoʻllab-quvvatlash hamda takomillashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladi.
2-bob. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimidan foydalanish
6. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimiga maʼlumotlarni taqdim etish tartibi har bir davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari va axborot resurslaridan kelib chiqib, ularni “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimiga integratsiya qilish boʻyicha ishlab chiqiladigan texnologik yoʻriqnomalar bilan belgilanadi.
Texnologik yoʻriqnomalar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan kelishgan holda “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimiga integratsiya qilinadigan axborot tizimi yoki axborot resursi egasi boʻlgan davlat organi yoki tashkiloti tomonidan tasdiqlanadi.
7. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi uchun kerakli yagona maʼlumotnomalar va klassifikatorlar “Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri” axborot tizimida yuritiladi.
Bunda, davlat organlari va tashkilotlari oʻzlarining axborot tizimlarida va axborot resurslarida “Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri” axborot tizimida joylashtirilgan maʼlumotnoma va klassifikatorlardan foydalanishlari shart.
8. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimidan barcha davlat organlari va tashkilotlari bepul asosda foydalanadilar.
9. Davlat organlari va tashkilotlari “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimidan belgilangan tartibda Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga ulanish orqali foydalanadilar.
10. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi foydalanuvchilarining vazifalari quyidagilardan iborat:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi:
“Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimiga egalik qiladi, uning uzluksiz faoliyat koʻrsatishini taʼminlaydi, iqtisodiy tahlil va prognozlashtirish ishlarida keng foydalanadi;
“Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimida ishtirok etuvchi davlat organlari va tashkilotlari, jamlanadigan hamda tahlil etiladigan maʼlumotlar roʻyxatini shakllantiradi va ularni taqdim etish davriyligini belgilaydi;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimida foydalanish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni:
davlat organlari va tashkilotlarining ochiq maʼlumotlar toʻplamlari roʻyxatiga kiritadi va ularning belgilangan tartibda yangilab borilishini muvofiqlashtiradi;
davlat statistikasi ishlari dasturi doirasida shakllantiriladigan statistik va tahliliy maʼlumotlarni jamlanma holatda va egasi mavhumlashtirilgan tarzda taqdim etadi;
davlat organlari va tashkilotlari bilan birgalikda boshqarish uchun zarur boʻlgan iqtisodiy-statistika tasniflagichlarni ishlab chiqadi va tatbiq etadi;
v) Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi:
“Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimining elektron hukumat axborot tizimlari, davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari va axborot resurslari bilan integratsiyasini taʼminlashda hamda idoralararo elektron hamkorlik samarali tashkil etilishida koʻmaklashadi;
“Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimini Oʻzbekiston Respublikasining Ochiq maʼlumotlar portaliga integratsiya qiladi va uzluksiz ishlab turishini taʼminlaydi;
g) davlat organlari va tashkilotlari:
“Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimiga jamlanishi belgilangan maʼlumotlarni belgilangan roʻyxatga va muddatlarga muvofiq elektron hamkorlik orqali taqdim etadilar yoxud tizimga doimiy ravishda kiritishni taʼminlaydilar;
taqdim etilayotgan maʼlumotlarning ishonchliligi, haqqoniyligi va dolzarbligini taʼminlaydilar.
3-bob. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi orqali davlat organlari va tashkilotlari maʼlumotlarini yigʻish, qayta ishlash va tahlil qilish
11. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi orqali davlat organlari va tashkilotlari maʼlumotlarini yigʻish, qayta ishlash va tahlil qilish ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
12. Davlat organlari va tashkilotlari oʻzlarining axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalarida mavjud boʻlgan maʼlumotlar xatlovdan oʻtkazilishini taʼminlaydilar.
13. Davlat organlari va tashkilotlari “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimida jamlanishi lozim boʻlgan maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi soʻroviga asosan taqdim etilishini taʼminlaydilar.
14. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan hamkorlikda “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimida yuritiladigan maʼlumotlar toʻplamini bir turdagi axborotlar yagona manbadan olinishini belgilagan holda shakllantiradi hamda tasdiqlaydi.
15. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi bilan idoralararo elektron hamkorlik qilish talablarini ishlab chiqish orqali davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalari bilan elektron hamkorlik bosqichma-bosqich amalga oshirilishini taʼminlaydi.
16. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi davlat organlari va tashkilotlari bilan birgalikda tasdiqlangan maʼlumotlar toʻplami asosida maʼlumotlarni yigʻish va tahlil qilishni “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimida amalga oshiradi.
17. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi bilan birgalikda mamlakatning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishini tahlil qilish borasidagi hisobotlarni “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimida shakllantirish va real vaqt rejimida olish choralarini koʻradi.
4-bob. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi foydalanuvchilarining majburiyatlari
18. Davlat organlari va tashkilotlari “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimiga:
jamlanishi belgilangan maʼlumotlarni belgilangan roʻyxatga va muddatlarga muvofiq elektron hamkorlik orqali taqdim etishga yoxud tizimga doimiy ravishda kiritishga;
taqdim etilayotgan maʼlumotlarning dolzarbligi, ishonchliligi va haqqoniyligini taʼminlashga majburdirlar.
19. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimining uzluksiz ishlab turishini doimiy muvofiqlashtirib borishga majburdir.
20. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimiga egalik qiladi, uning uzluksiz faoliyat koʻrsatishini taʼminlaydi, iqtisodiy tahlil va prognozlashtirish ishlarida keng foydalanadi.
5-bob. Yakunlovchi qoida
21. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
“Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi orqali davlat organlari va tashkilotlari maʼlumotlarini yigʻish, qayta ishlash va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
“Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi orqali davlat organlari va tashkilotlari maʼlumotlarini yigʻish, qayta ishlash va tahlil qilish
Bosqichlar Masʼullar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Davlat organlari va tashkilotlari, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 1. Oʻzlarining axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalarida mavjud boʻlgan maʼlumotlar xatlovdan oʻtkazilishini taʼminlash. Ikki hafta muddatda 2. Iqtisodiyot va moliya vazirligi soʻroviga asosan “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimida jamlanishi lozim boʻlgan maʼlumotlarni taqdim etish. Bir oy muddatda 2-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimida yuritiladigan maʼlumotlar toʻplamini shakllantirish va tasdiqlash. Bunda bir turdagi axborotlarni aniqlash va ular yagona manbadan olinishini belgilash. Ikki oy muddatda 3-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, operator 1. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi bilan idoralararo elektron hamkorlik qilish talablarini ishlab chiqish. Uch oy muddatda 2. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimini ishlab chiqish. 2021-yil aprel 3. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimining vazirliklar, davlat qoʻmitalari, idoralar va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalari bilan elektron hamkorligini bosqichma-bosqich taʼminlash. 2021-yil iyul 4-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi, davlat organlari va tashkilotlari Tasdiqlangan maʼlumotlar toʻplami asosida maʼlumotlarni yigʻish va tahlil qilishni “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimida amalga oshirish. Doimo 5-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi, operator Mamlakatning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishini tahlil qilish borasidagi hisobotlarni “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimida shakllantirish va real vaqt rejimida olish choralarini koʻrish. Doimo
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-iyuldagi 444-son qaroriga 4-ILOVA
Elektron hukumatning idoralararo axborot tizimlarini ishlab chiqish va joriy etish boʻyicha
T/r Tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi/shakli Bajarish muddati Ijro uchun masʼullar I . Elektron hukumatning axborot tizimlari va resurslari yagona reyestri axborot tizimini ishlab chiqish va joriy etish 1. Elektron hukumatning axborot tizimlari va resurslari yagona reyestri (keyingi oʻrinlarda — Yagona reyestr)da davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari va resurslari haqidagi maʼlumotlarni kiritishga masʼul boʻlgan shaxslarni belgilash. 1.1. Davlat organlari va tashkilotlarida Ya gona reyestrni yuritishga masʼul shaxsni tayinlash boʻyicha idoraviy hujjatni qabul qilish. 1.2. Masʼul shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligiga kiritish. 2020-yil 30-iyul 2020-yil 1-avgust Davlat organlari va tashkilotlari, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, “ Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi ” davlat muassasasi 2. Yagona reyestrni yaratish boʻyicha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2.1. Yagona reyestrni yaratish boʻyicha texnik topshiriqni ishlab chiqish. 2.2. Texnik topshiriqni belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazish va tasdiqlash. 2020-yil 25-sentabr 2020-yil 1-oktabr Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi, “ Kiberxavfsizlik markazi ” DUK, “ Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi ” davlat muassasasi 3. Yagona reyestrni amaliyotga joriy etish. 3.1. Yagona reyestr axborot tizimini ishlab chiqish. 3.2. Yagona reyestr axborot tizimining test sinov ishlarini amalga oshirish va amaliyotga joriy etish. 2020-yil 20-dekabr 2021-yil 1-yanvar Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi, Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi, “ Kiberxavfsizlik markazi ” DUK 4. Davlat organlari va tashkilotlarida mavjud axborot tizimlarini xatlovdan oʻtkazish va yagona reyestrda ularning pasportlarini toʻldirish. 4.1. Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registrini shakllantirish va yuritish hamda yagona identifikatorlardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan mavjud axborot tizimlarini xatlovdan oʻtkazish. 4.2. Mavjud axborot tizimlari Yagona reyestrga kiritilishini taʼminlash. 4.3. Davlat organlari va tashkilotlarining barcha axborot tizimlari Yagona reyestrga kiritilishi monitoringini olib borish. 2020-yil 20-noyabr 2020-yil 1-dekabr muntazam ravishda Davlat organlari va tashkilotlari Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat boʻyicha davlat in?peksiyasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, “ Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi ” davlat muassasasi II. “ Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri ” axborot tizimini modernizatsiya qilish 5. “Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri” axborot tizimini modernizatsiya qilish boʻyicha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 5.1. “ Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri ” axborot tizimini modernizatsiya qilish boʻyicha texnik topshiriqni ishlab chiqish. 5.2. Texnik topshiriqni belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazish va tasdiqlash. 2020-yil 25-iyul 2020-yil 1-avgust Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, “ Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi ” davlat muassasasi 6. “ Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri ” axborot tizimini amaliyotga joriy etish. 6.1. “ Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri ” axborot tizimini ishlab chiqish. 6.2. “ Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri ” axborot tizimini test sinov ishlarini amalga oshirish va amaliyotga joriy etish. 2020-yil 20-noyabr 2020-yil 1-dekabr Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, “ Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi ” davlat muassasasi, davlat organlari va tashkilotlari 7. Quyidagilarni nazarada tutuvchi “ yoʻl xaritasi ” ni ishlab chiqish va tasdiqlash: “Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri” axborot tizimi bilan integratsiya qilinishini inobatga olgan holda oʻzlarining axborot tizimlarini takomillashtirish boʻyicha tashkiliy va texnik choralarni koʻrish; amaldagi axborot tizimlarini roʻyxatdan oʻtkazish va ular boʻyicha maʼlumotlar doimiy yangilab turilishini inobatga olgan holda ularni Yagona reyestrga kiritish; “Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri” axborot tizimini shakllantirish doirasidagi xabar va maʼlumotlarning doimiy dolzarbligini taʼminlash. 7.1. “Yoʻl xaritasi” loyihasini ishlab chiqish va Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi va “Kiberxavfsizlik markazi” DUK bilan kelishish va tasdiqlash. 7.2. “ Yoʻl xaritasi ” da belgilangan vazifalar oʻz muddatida va sifatli bajarilishini taʼminlash. 2020-yil 15-avgust Belgilangan muddatlarda Davlat organlari va tashkilotlari, “ Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi ” davlat muassasasi, Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi, “ Kiberxavfsizlik markazi ” DUK III. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimini ishlab chiqish va joriy etish 8. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimini ishlab chiqish va joriy qilish boʻyicha ishlarni muvofiqlashtiruvchi idoralararo ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruh) tashkil etish. 8. 1. Manfaatdor vazirliklar va idoralarning masʼul xodimlari ishtirokida Idoralararo ishchi guruh tarkibini shakllantirish. 8 . 2. Ishchi guruh vazifalarini belgilash hamda idoraviy hujjat bilan tasdiqlash. Ikki hafta muddatda Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi, “ Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi ” davlat muassasasi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 9. Davlat boshqaruvi organlari faoliyatida maʼlumotlarni boshqarish (jamlash va qayta ishlash) tizimlari hamda ular orqali mamlakatning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishini tahlil qilish borasida “Big Data” arxitekturasi va “Business Intelligence” texnologiyalari asosida katta hajmdagi maʼlumotlarni qayta ishlash va boshqarish boʻyicha mahalliy va ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish. 9 . 1. Tahliliy hisobot tayyorlash. 9 . 2. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimini ishlab chiqishning dasturiy-texnik jihatlari boʻyicha takliflar tayyorlash. 2020-yil 15-avgust Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, ishchi guruh 10. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimini ng texnik hujjatlari va tizimni ishlab chiqish boʻyicha tender (tanlov) savdolari oʻtkazish. 10 . 1. Tender (tanlov) savdolarini belgilangan tartibda oʻtkazish 10 .2. T e n der ( tanlov ) savdolarining gʻolibi (keyingi oʻrinlarda — o perator) bilan “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimini ng texnik hujjatlari va tizimini ishlab chiqish boʻyicha shartnoma imzolash. 2020-yil 1 sentabr Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 11. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi ning texnik hujjatlarini (loyiha pasporti, loyiha konsepsiyasi , texnik topshiri gʻi ) ishlab chiqish , ekspertizadan oʻtkazish va tasdiqlash. 11 . 1. A xborot tizimni ishlab chiqish boʻyicha loyiha pasporti va konsepsiyani ishlab chiqish hamda manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan kelishish. 11 .2 . Ishlab chiqilgan loyiha pasporti va konsepsiyani vakolatli organga ekspertiza ga kiritish. 11. 3. Loyiha t yexnik topshiri gʻi ni ishlab chiqish va manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan kelishish. 11 .4 . Ishlab chiqilgan loyiha t yexnik topshiri gʻi ni vakolatli organga ekspertiza ga kiritish. 2020-yil 18 sentabr 2020-yil 20 sentabr 2020-yil 1 0 okt yabr 2020-yil 1 0 okt yabr Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, “ Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi ” davlat muassasasi, o perator , ishchi guruh 12. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimida jamlanishi lozim boʻlgan maʼlumotlar toʻplamini shakllantirish. 12 . 1. Axborot tizim i da jamlanishi lozim boʻlgan maʼlumotlar roʻyxatini shakllantirish (taqdim etuvchi idora, taqdim etish shakli va davriyligi va h.k.) va tasdiqlanishini taʼminlash. 2020-yil 1 sentabr Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi, Axborot texnoloyalari va kommuni?atsiyalarini rivojlantirish vazirligi, “ Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi ” davlat muassasasi , davlat organlari va tashkilotlari , ishchi guruh 13. Maʼlumotnoma, klassifikator va boshqa standartlarni takomillashtirish. 13 . 1. Ilgʻor xorij tajribasi asosida xalqaro standartlarga muvofiq maʼlumotnoma va klassifikator larni qayta koʻrib chiqish va ularni amaliyotda bosqichma-bosqich qoʻllash. 2020-yil 1-dekabr Davlat statistika qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Davlat soliq qoʻ mitasi, davlat organlari va tashkilotlari 14. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi doirasida maʼlumotlarni taqdim etuvchi davlat idoralari axborot tizimlarida foydalaniladigan maʼlumotlar va tasniflagichlarni birxillashtirish. Bunda, Elektron hukumat tizimining yagona identifikatorlari hamda “Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri” axborot tizimidagi maʼlumotnomalari va klassifikatorlardan foydalanishni tashkil etish. 14 . 1. Axborot tizimlari va maʼlumotlar bazasida foydalaniladigan yagona identifikatorlar, maʼlumotnomalar va klassifikatorlarni xatlovdan oʻtkazish va uning natijasi boʻyicha “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasiga axborot kiritish. 14 . 2. Taqdim etilgan maʼlumotlar asosida “Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri” axborot tizimida yangi maʼlumotnoma va klassifikatorlarni joylashtirishni tashkil etish. 14 . 3. “Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri” axborot tizimi orqali Elektron hukumat tizimining maʼlumotnoma va klassifikatorlaridan foydalanishni taʼminlash. 2020-yil 20-avgust 2020-yil 10 sentabr 2020-yil oktabr-noyabr Davlat organlari va tashkilotlari “ Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi ” davlat muassasasi, davlat organlari va tashkilotlari “ Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi ” davlat muassasasi, davlat organlari va tashkilotlari 15. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimi doirasida real sektor subyektlari va keng jamoatchilikni iqtisodiy rivojlanish tendensiyalari holatidan xabardor qilish axborot platformasini joriy etish. 15 . 1. Ilgʻor xorij tajribasi asosida real sektor subyektlari va keng jamoatchilikni iqtisodiy rivojlanish tendensiyalari holatidan xabardor qilish axborot platformasini joriy etish. 15 .2. Axborot platformasi da tegishli maʼlumot va sharhlarni ng eʼlon qilib bori lish i ni yoʻlga qoʻyish . 2020-yil 20-dekabr Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi, Markaziy bank , o perator 16. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimini ishlab chiqish va davlat boshqaruv organlari hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari axborot tizimlari bilan integratsiya qilish. 16 . 1. Axborot tizimini ishlab chiqish. 16 . 2. Axborot tizimini davlat idoralari va tashkilotlari axborot tizimlari bilan integratsiya qilish boʻyicha texnologik yoʻriqnomalarini ishlab chiqish. 16 . 3. Texnologik yoʻriqnomalar asosida axborot tizimlari oʻrtasida maʼlumotlar almashinuvini tashkil etish. 2021-yil aprel 2021-yil fevral-mart 2021-yil aprel-may Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “ Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi davlat muassasasi, Davlat statistika qoʻmitasi, davlat organlari va tashkilotlari , o perator 17. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimini sinov tarzida ishga tushirish va ishtirokchilarini bosqichma-bosqich tizimga ulash. 1 7 . 1. Sinovda ishtirok etuvchi davlat organlari va tashkilotlarining masʼul xodimlarini belgilash. 1 7 . 2. Masʼul xodimlarni tizimdan foydalanish boʻyicha oʻqitishni tashkil etish. 1 7 . 3. Sinov tariqasida ishtirok etuvchi davlat organlari va tashkilotlarini Axborot tizimiga ulash. 1 7 . 4. Axborot tizimi ishini sinovdan oʻtkazish va ish jarayonida yuzaga kelgan kamchiliklarni bartaraf etish. 2021-yil iyun 2021-yil iyul alohida grafik asosida 2021-yil davomida Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, o perator , “ Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi ” davlat muassasasi, davlat organlari va tashkilotlari 18. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimining sifatli va uzluksiz faoliyat koʻrsatishini taʼminlash. 1 8 . 1. Axborot tizimini texnik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha ishlarni doimiy ravishda taʼminlash. 1 8 . 2. Axborot tizimini muntazam takomillashtirib borish va modernizatsiya qilish. Tizim ishga tushirilganidan soʻng doimiy ravishda Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “ Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi ” davlat muassasasi, o perator
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-iyuldagi 444-son qaroriga 5-ILOVA
Davlat organlari va tashkilotlarining oʻz faoliyati yuzasidan jamoatchilik oldida elektron hisobot berishi tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom davlat organlari va tashkilotlarining oʻz faoliyati yuzasidan jamoatchilik oldida elektron hisobot berishi tartibini belgilaydi.
2. Davlat boshqaruvi organlari, ularning hududiy boʻlinmalari, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, tuman (shahar)lar hokimliklari (keyingi oʻrinlarda — davlat organlari va tashkilotlari) tomonidan oʻz faoliyati yuzasidan yarim yillik va yil yakuni boʻyicha jamoatchilik oldida elektron hisobot (keyingi oʻrinlarda — hisobot) taqdim etiladi.
Ushbu Nizom qoidalari mazkur Nizomning 2-bandida nazarda tutilmagan davlat organlari va tashkilotlari uchun tavsiyaviy xususiyatga egadir.
3. Hisobot:
davlat organlari va tashkilotlarining internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida, shuningdek, ijtimoiy tarmoqlarda, mobil messenjerlardagi rasmiy sahifalarda joylashtirilib, hisobot haqidagi xabarnoma markaziy (hududiy) bosma ommaviy axborot vositalarida va internet jahon axborot tarmogʻida eʼlon qilinganidan soʻng;
davlat organlari va tashkilotlarining internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-sayti va ular birinchi rahbarlarining ijtimoiy tarmoqlardagi akkauntlari orqali brifing va matbuot konferensiyalari koʻrinishida onlayn translyatsiyalarni tashkil etish yoʻli bilan;
davlat organlari va tashkilotining bevosita birinchi rahbari yoki uning vazifasini bajaruvchi boshqa mansabdor shaxs (keyingi oʻrinlarda — tashkilot rahbari) tomonidan taqdim etiladi.
4. Hisobotni tayyorlash va taqdim etish boʻyicha tashkiliy-texnik, axborot-tahliliy va boshqa chora-tadbirlarni amalga oshirish davlat organlari va tashkilotlarining axborot xizmatlari (matbuot xizmatlari, jamoatchilik bilan aloqalar xizmatlari) (keyingi oʻrinlarda — axborot xizmati) tomonidan taʼminlanadi.
5. Hisobot mazkur Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq quyidagi uch bosqichda tashkil etiladi:
1-bosqich — hisobotni davlat organi va tashkilotining internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida, shuningdek, ijtimoiy tarmoqlarda, mobil messenjerlardagi rasmiy sahifalarda joylashtirish;
2-bosqich — hisobot haqidagi xabarnomani markaziy (hududiy) bosma ommaviy axborot vositalarida va internet jahon axborot tarmogʻida eʼlon qilish;
3-bosqich — hisobotni bevosita taqdim etish maqsadida internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytda hamda ijtimoiy tarmoqlardagi akkauntlar orqali brifing, matbuot konferensiyalarining onlayn translyatsiyalarni tashkil etish va uning natijalarini tahlil qilish.
6. Hisobot “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 5-moddasida koʻrsatilgan maʼlumotlar bilan bir qatorda:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlari, shuningdek, boshqa qonun hujjatlarini bajarish doirasida amalga oshirilgan chora-tadbirlar;
davlat organlari va tashkilotlariga tegishli qonun hujjatlari bilan yuklatilgan asosiy vazifalar va funksiyalarning bajarilishi holati;
bajarilayotgan asosiy vazifalar va funksiyalar, shuningdek, topshiriqlarning davlat organi va tashkilotining faoliyati samaradorligi koʻrsatkichlari (indikatorlari)da belgilangan mezonlarga muvofiqligi;
davlat organlari va tashkilotlari faoliyatida huquqni qoʻllash amaliyotining holati;
davlat organlari va tashkilotlari faoliyatida oʻtkazilgan maʼmuriy islohotlarning samaradorligi koʻrsatkichlari;
maʼmuriy tartib-taomillar va davlat xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi faoliyati;
oʻtgan hisobot davrida tegishli maʼmuriy hududni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish sohasida amalga oshirilgan chora-tadbirlar va erishilgan koʻrsatkichlar, hududni yanada rivojlantirish sohasidagi vazifalar va asosiy yoʻnalishlar;
hududni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlarini belgilash borasida mahalliy budjetlar loyihalarini shakllantirish jarayoni;
faoliyati bilan bogʻliq aholining muammoli masalalari va ularni hal qilish yoʻllari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi kerak.
2-bob. Hisobotni internet jahon axborot tarmogʻida joylashtirish tartibi
7. Davlat organlari va tashkilotlarining rahbarlari buyrugʻi bilan axborot xizmati yoki boshqa xodim hisobotni internet jahon axborot tarmogʻida joylashtirish hamda uni taqdim etish toʻgʻrisidagi xabarnomani markaziy (hududiy) bosma ommaviy axborot vositalarida va Internet jahon axborot tarmogʻida eʼlon qilish, shuningdek, ularning translyatsiyalarini tashkil etish uchun masʼul etib tayinlanadi.
8. Davlat organlari va tashkilotlari hisobotni yarim yillik va yil yakunlangan kundan eʼtiboran 10 kun muddatda oʻzlarining internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy sahifalarida joylashtiradi.
Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytda va ijtimoiy tarmoqlardagi akkauntlarda joylashtirilgan hisobotlardagi maʼlumotlarga ularni tasdiqlovchi tegishli hujjatlar ilova qilinishi shart.
9. Hisobot davlat tilida taqdim etilishi kerak, bunda hisobotlar davlat tili bilan birgalikda boshqa tillardagi versiyalarga ham ega boʻlishi mumkin.
10. Hisobot jamoatchilikka tushunarli shaklda, oddiy va ravon tilda taqdim etilishi lozim.
11. Joylashtirilgan hisobotdan foydalanish erkin va bepul boʻlishi kerak. Har bir hisobotning joylashtirilgan sanasi koʻrsatilishi lozim.
12. Davlat organi yoki tashkilotining internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytiga joylashtirilgan maʼlumotlar haqqoniy va ishonchli boʻlishi kerak. Tashkilot rahbari ushbu maʼlumotlarning haqqoniyligi va ishonchliligi uchun shaxsan javobgardir.
13. Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytga joylashtiriladigan maʼlumotlar brifing yoki matbuot konferensiyasi orqali taqdim etilgan hisobotlar bilan oʻzaro muvofiq boʻlishi kerak.
14. Hisobotlarda xizmat doirasida foydalanishga taalluqli va qonun hujjatlari bilan eʼlon qilish va tarqatish taqiqlangan boshqa axborotlar boʻlmasligi kerak.
15. Davlat organlari va tashkilotlari oʻz rasmiy veb-saytlarida joylashtirilgan hisobotlarning yoʻq qilinishi, toʻsib qoʻyilishi, buzib talqin qilinishi, qalbakilashtirilishining hamda boshqa shakllardagi ruxsatsiz aralashuvlarning oldini olish boʻyicha tegishli muhofaza chora-tadbirlarini koʻrishi kerak.
3-bob. Brifing, matbuot konferensiyasi oʻtkazilishini eʼlon qilish va ularning onlayn translyatsiyasini tashkil etish tartibi
16. Tashkilot rahbari hisobot davri (yarim yillik va yillik) yakunlangan kundan eʼtiboran 30 kun muddatda brifing, matbuot konferensiyasining onlayn translyatsiyasini tashkil etish yoʻli bilan jamoatchilik oldida hisobot berishi kerak.
17. Brifing, matbuot konferensiyasining onlayn translyatsiyasi oʻtkazilishi haqidagi xabarnoma markaziy (hududiy) bosma ommaviy axborot vositalarida, davlat organlari va tashkilotlarining internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytlarida hamda ijtimoiy tarmoqlarda, mobil messenjerlardagi akkauntlarda tadbir rejalashtirilayotgan kundan kamida 10 kun oldin eʼlon qilinadi.
18. Brifing, matbuot konferensiyasining onlayn translyatsiyasi oʻtkazilishi haqidagi xabarnomada:
hisobot beruvchi rahbarning, shuningdek, hisobotda ishtirok etadigan boshqa mansabdor shaxslarning familiyasi, ismi va otasining ismi;
brifing yoki matbuot konferensiyasining mavzusi;
tadbir oʻtishi rejalashtirilgan sana va boshlanish vaqti;
tadbirni oʻtkazish uchun masʼul axborot xizmati xodimining familiyasi, ismi va otasining ismi hamda uning xizmat telefoni raqamlari;
fuqarolar bilan oʻzaro aloqani amalga oshirish, maslahat berish va axborot taqdim etish uchun moʻljallangan respublika (hudud) doirasida yagona qisqa raqam boʻyicha hamma foydalanishi mumkin boʻlgan “tezkor aloqa”ning telefon raqamlari;
tashkil etilayotgan hisobot yuzasidan jamoatchilik tomonidan savollar va takliflar yuborilishi usullari koʻrsatiladi.
19. Axborot xizmati hisobot tadbiri oʻtkazilishidan boʻlgan bir oy oldin davlat organlari va tashkilotlarining elektron manziliga, rasmiy veb-saytiga, ijtimoiy tarmogʻiga, mobil messenjeriga tushgan savol va takliflarni umumlashtirish, tahlil qilish va mavzular boʻyicha taqsimlash ishlarini tashkil qiladi.
20. Brifing yoki matbuot konferensiyasi davomida tashkilot rahbarining hisoboti mazkur Nizomning 6-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlarni qamrab olgan boʻlishi lozim.
21. Brifing va matbuot konferensiyalari faqat ish kunlari, qoida tariqasida, soat 11.00 dan soat 14.00 ga qadar boʻlgan vaqt oraligʻida tashkilotning internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida va ijtimoiy tarmoqlar va mobil messenjerlardagi akkauntlarda onlayn translyatsiya qilish yoʻli bilan oʻtkaziladi va ularning davomiyligi 60 minutdan oshmasligi kerak.
22. Hududda, mamlakatda yoki xorijiy davlatlarda sodir boʻlgan muhim voqealar sababli brifinglar yoki matbuot konferensiyalari oʻtkazish zarurati paydo boʻlgan hollarda bunday tadbirlar matbuot xizmatlari tomonidan tashkilot rahbari bilan kelishgan holda tezkor ravishda tashkil etiladi.
23. Rasman xabar qilingan brifinglar yoki matbuot konferensiyalari bekor qilingan hollarda axborot xizmati tadbirning tasdiqlangan oʻtkazish vaqtidan kamida 48 soat oldin jamoatchilik vakillarini bu haqida xabardor qilishi kerak.
24. Brifing, matbuot konferensiyasining onlayn translyatsiyasi vaqtida va undan soʻng jismoniy va yuridik shaxslardan tushgan savollar, izohlar, takliflar hamda eʼtirozlar koʻrib chiqilishi hamda ular yuzasidan batafsil tushuntirishlar 5 kun muddatda taqdim etilishi lozim.
25. Hisobot tadbiri oʻtkazilgandan soʻng davlat organi yoki tashkiloti tomonidan 10 kun ichida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasiga uning natijalari toʻgʻrisida maʼlumot beriladi.
Davlat organlari va tashkilotlari hududiy boʻlinmalarining hisobotlari yuqori turuvchi organga taqdim etiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
26. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi davlat organlari va tashkilotlari tomonidan mazkur Nizomga amal qilinishi boʻyicha doimiy monitoring olib boradi hamda hisobotlar tahlilini yuritadi.
27. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Davlat organlari va tashkilotlarining oʻz faoliyati yuzasidan jamoatchilik oldida elektron hisobot berishi tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Davlat organlari va tashkilotlarining oʻz faoliyati yuzasidan jamoatchilik oldida elektron hisobot berishi
Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich (Hisobotni internet jahon axborot tarmogʻida joylashtirish) Davlat organlari va tashkilotlari 1. Hisobotni internet jahon axborot tarmogʻida joylashtirish, uni taqdim etish toʻgʻrisidagi xabarnomani markaziy (hududiy) bosma ommaviy axborot vositalarida va internet jahon axborot tarmogʻida eʼlon qilish, shuningdek, ularning translyatsiyalarini tashkil etish uchun masʼul xodimni tayinlaydi. 2. Masʼul xodim hisobotni tashkilotning internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida, shuningdek, ijtimoiy tarmoqlarda, mobil messenjerlardagi rasmiy sahifalarida joylashtiradi. Yarim yillik va yil yakunlangan kundan eʼtiboran 10 kun muddatda 2-bosqich (Hisobot haqidagi xabarnomani internet jahon axborot tarmogʻida eʼlon qilish) Davlat organlari va tashkilotlari Hisobot haqidagi xabarnomani markaziy (hududiy) bosma ommaviy axborot vositalarida va internet jahon axborot tarmogʻida eʼlon qiladi. Hisobot rejalashtiri-layotgan kundan kamida 10 kun oldin 3-bosqich (Hisobot oʻtkazilishini tashkil etish va uning natijalarini tahlil qilish) Davlat organlari va tashkilotlari 1. Hisobotni bevosita taqdim etish maqsadida internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytda hamda ijtimoiy tarmoqlardagi akkauntlar orqali brifing, matbuot konferensiyalarining onlayn translyatsiyalarini tashkil etadi. 2. Hisobot vaqtida va undan soʻng jismoniy va yuridik shaxslardan tushgan savollar, izohlar, takliflar hamda eʼtirozlarni koʻrib chiqadi va ular yuzasidan batafsil tushuntirishlar beradi. 3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasiga hisobot natijalari toʻgʻrisida maʼlumot beradi. Belgilangan muddatlarda Hisobot tadbiri tugagan kundan boshlab 5 kun muddatda Hisobot tadbiri oʻtkazilgandan soʻng 10 kun mobaynida
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 16-iyul,
444-son