UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 16-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 16 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 июля 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 July 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЕЖА-ЖАДВАЛИ

«Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 мартдаги ПҚ-4642-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, «Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда «Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини яратиш ишлари амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

«Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага ;

«Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш режа-жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда мазкур режа-жадвалда назарда тутилган тадбирлар тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгилаб қўйилсин.

3. Давлат органлари ва ташкилотлари «Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш режа-жадвалида белгиланган муддатларда давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлигини тартибга солишни назарда тутган ҳолда, технологик йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда режа-жадвалда белгиланган бошқа вазифалар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини ташкил этсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 443-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари) ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларида мавжуд бўлган Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлилий маълумотлари идоралараро ахборот алмашинуви ҳамкорлиги тизимидан фойдаланган ҳолда ахборот алмашиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

ахборот ресурси — ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси;

ахборот тизими — ахборотларни тўплаш, сақлаш, қидириш, ишлаш ва улардан фойдаланиш имконини берадиган ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий жиҳатдан тартибга солинган йиғиндиси;

«Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизими (кейинги ўринларда — «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими) — давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа идора ва ташкилотларнинг шаҳар муассасалари кесимидаги соҳага оид фазовий маълумотлари ва фазовий объектларининг атрибут маълумотлари, ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва бошқа ахборот манбаларидаги статистик маълумотларини ўзида жамловчи, таҳлил қилувчи ва қайта ишловчи ягона ахборот тизими;

идоралараро электрон сўров — давлат органлари ва ташкилотларининг маълумот бор бўлган бошқа давлат органлари ва ташкилотларга электрон шаклида юборилган маълумотни тақдим этиш тўғрисидаги талаби;

«Рақамли Тошкент» геоахборот тизимидан фойдаланувчилар — давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон сўровларни юбориш ва ушбу сўровлар асосида тегишли маълумотларни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслари;

технологик йўриқнома — «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими доирасида давлат органлари ва ташкилотларидан идоралараро электрон сўровлар орқали маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича ўзаро электрон ҳамкорлик тартиби, маълумотларга қўйиладиган талаблар, шакл ва муддатларини ифода этувчи, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда тасдиқланадиган идоравий ҳужжат.

3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Рақамли Тошкент» геоахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш лойиҳаси буюртмачиси ҳисобланади.

4. Қуйидагилар «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими вазифалари ҳисобланади:

идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ўртасида Тошкент шаҳри бўйича тегишли маълумотларнинг самарали алмашинувини таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотларидан маълумотларни тезкор йиғиш ва реал вақт режимида Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминлаш;

Ҳукумат, давлат органлари ва ташкилотларига маълумотларни самарали қайта ишлашда ўз вақтида ва келишилган идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш орқали реал вақт режимида тезкор ва сифатли маълумотларга эга бўлиш имкониятини тақдим этиш;

ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш ва уларни татбиқ этиш, тезкор таҳлилий маълумотлардан самарали фойдаланиш орқали давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш.

5. «Рақамли Тошкент» геоахборот тизимининг асосий функцияси давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тегишли маълумотларни тақдим этадиган бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида идоралараро электрон сўровларни юбориш, қайта ишлаш ва уларга жавоб юборишни таъминлашдан иборат.

2-боб. «Рақамли Тошкент» геоахборот тизимидан фойдаланиш

6. «Рақамли Тошкент» геоахборот тизимига маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳар бир давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларидан келиб чиқиб, уларни «Рақамли Тошкент» геоахборот тизимига интеграция қилиш бўйича ишлаб чиқиладиган технологик йўриқномалар билан белгиланади.

Технологик йўриқномалар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда, «Рақамли Тошкент» геоахборот тизимига интеграция қилинадиган ахборот тизими ёки ахборот ресурси эгаси бўлган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тасдиқланади.

7. «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими учун керакли маълумотнома ва классификаторлар «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимида юритилади.

Бунда давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўзларининг ахборот тизимларида ва ахборот ресурсларида «Электрон ҳукуматнинг маълумотнома ва классификаторлар регистри» ахборот тизимида жойлаштирилган маълумотнома ва классификаторларидан фойдаланишлари шарт.

8. «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими фойдаланувчиларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

а) Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

«Рақамли Тошкент» геоахборот тизимига эгалик қилади, унинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди, иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш ишларида кенг фойдаланади;

«Рақамли Тошкент» геоахборот тизимида иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлари жамланадиган ҳамда таҳлил этиладиган маълумотлар рўйхатини шакллантиради ва уларни тақдим этиш даврийлигини белгилайди;

б) давлат органлари ва ташкилотлари:

«Рақамли Тошкент» геоахборот тизимига жамланиши белгиланган маълумотларни белгиланган рўйхатга ва муддатларга мувофиқ электрон ҳамкорлик орқали тақдим этади ёхуд тизимга доимий равишда киритишни таъминлайди;

тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончлилиги, ҳаққонийлиги ва долзарблигини таъминлайди.

3-боб. «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш

9. «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш ушбу Низом иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

10. Давлат органлари ва ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган маълумотларнинг хатловдан ўтказилишини таъминлайди.

11. «Рақамли Тошкент» геоахборот тизимида жамланиши лозим бўлган маълумотларнинг давлат органлари ва ташкилотлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги сўровига асосан тақдим этилишини таъминлайди.

12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш талабларини ишлаб чиқиш орқали давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан электрон ҳамкорликни босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлайди.

13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда тасдиқланган маълумотлар тўплами асосида маълумотларни «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими орқали йиғади ва таҳлил қилади.

14. «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими доирасида идоралараро электрон сўровларни юбориш, қайта ишлаш ва қабул қилишни автоматлаштириш учун давлат органлари ва ташкилотларнинг тегишли маълумот ва ахборотлар мавжуд бўлган ахборот тизимлари ва ресурслари, «Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари комплекслари ва марказлашган маълумотлар базалари билан интеграция қилинади.

15. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан сўраладиган маълумотлар ва ахборотлар рўйхати (кейинги ўринларда — рўйхат) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

16. Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ўз ичига олган идоралараро электрон сўровлар ҳамда тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишга йўл қўйилмайди.

4-боб. Идоралараро электрон ҳамкорликни амалга оширишда тегишли маълумотларни тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

17. Идоралараро электрон ҳамкорликни амалга оширишда давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатда белгиланган тегишли маълумотни «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими доирасида бошқа ахборот тизимига тақдим этиш учун тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан маълумотларни сўраш ва қабул қилиш ҳуқуқларига эга.

Давлат органлари ва ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

18. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот таъминотида «Рақамли Тошкент» геоахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, ўзаро электрон ҳамкорликнинг технологик йўриқномага мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидагиларни амалга оширади:

ўз ахборот тизимлари ва ресурсларининг «Рақамли Тошкент» геоахборот тизимига интеграциясини таъминлаш бўйича веб-хизматларни ишлаб чиқади ҳамда уларнинг доимий ишчи ҳолатини таъминлайди;

«Рақамли Тошкент» геоахборот тизимига уланган ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг дастурий ва техник воситаларини ишчи ҳолатини таъминлайди;

«Рақамли Тошкент» геоахборот тизимидан фойдаланган ҳолда маълумотларни қабул қилади, таҳлил қилади ва тақдим этади;

«Рақамли Тошкент» геоахборот тизимидан фойдаланган ҳолда тақдим этилаётган маълумотларнинг долзарблигини, тўғрилигини таъминлайди;

технологик йўриқнома талабларига мувофиқ маълумотларни белгиланган форматларда ва шаклда тақдим этади.

19. Идоралараро электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлари сўралган маълумотларни тўлиқ ҳажмда тақдим этишлари, шунингдек, уларнинг ишончлилигини таъминлашлари шарт.

20. «Рақамли Тошкент» геоахборот тизимидан фойдаланувчилар идоралараро электрон ҳамкорлик доирасида жўнатиладиган ва қабул қилинадиган ҳужжат ва маълумотларнинг белгиланган тартибда сақлашлари ва ҳимоясини таъминлашлари шарт.

21. Давлат органлари ходимларига идоралараро электрон ҳамкорлик орқали маълум бўлган маълумотларни, жисмоний шахснинг шахсий ҳаёти, юридик шахснинг фаолиятига доир маълумотларни, уларнинг ёзма розилигисиз, шунингдек, қонун ҳимоясидаги бошқа сир ва маълумотларни ошкор этишга йўл қўймасликлари керак.

5-боб. Якунловчи қоидалар

22. «Рақамли Тошкент» геоахборот тизимидан фойдаланувчилар давлат органларининг идоралараро электрон сўровлари юзасидан сўралган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш учун жавобгардир.

23. Идоралараро электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими орқали тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳақиқийлигига жавобгардир.

24. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

«Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

«Рақамли Тошкент» геоахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш

Босқичлар Масъуллар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Давлат органлари ва ташкилотлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1. Ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган маълумотларни хатловдан ўтказиш. 2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги сўровига асосан «Рақамли Тошкент» геоахборот тизимида жамланиши лозим бўлган маълумотларни тақдим этиш. икки ҳафта муддатда бир ой муддатда 2-босқич Тошкент шаҳар ҳокимлиги, давлат органлари ва ташкилотлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Рақамли Тошкент» геоахборот тизимида юритиладиган маълумотлар тўпламини шакллантириш ва тасдиқлаш. Бунда бир турдаги ахборотларни аниқлаш ва уларни ягона манбадан олинишини белгилаш. икки ой муддатда 3-босқич Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 1. «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш талабларини ишлаб чиқиш. 2. «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими ни ишлаб чиқиш. 3. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимининг вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан электрон ҳамкорлигини босқичма-босқич таъминлаш. бир ой муддатда 2020 йил октябрь 2020 йил декабрь 4-босқич Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш борасидаги ҳисоботларни «Рақамли Тошкент» геоахборот тизимида шакллантириш ва реал вақт режимида олиш чораларини кўриш. доимий

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 443-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш

Т/р Маълумот номи Амалга ошириш механизми ва шакли Амалга ошириш муддати Маълумотни қабул қиладиган ташкилот Маълумот тақдим этадиган ташкилот I. Cоғлиқни сақлаш соҳаси бўйича (2020 йил) 1. Қуйидагиларни назарда тутувчи тиббиёт муассасаларидаги беморлар сони тўғрисидаги маълумот: шифохона ўринларининг умумий сони, бўш жойлар сони; касалликларнинг турлари ва сони; тиббий хизмат кўрсатилган шахслар сони. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш. 3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. ноябрь ноябрь декабрь декабрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати: хизмат турининг номи; хизматларнинг нархи. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш. 3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш; 4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. ноябрь ноябрь декабрь декабрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги 3. Тез тиббий ёрдам хизматининг статистик кўрсаткичлари, шунингдек, тез ёрдам автомашиналарининг ҳаракатланиш дислокацияси. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш; 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. июль август сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги II. Таълим соҳаси бўйича (2020 йил) 4. Қуйидагиларни назарда тутувчи мактабгача таълим муассасаси фаолияти тўғрисида маълумот: жами ўринлар сони; бўш ўринлар сони; тарбияланувчилар сони; хизматларнинг нархи; жиҳозланиши; жиҳозларга эҳтиёж. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш. 3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. сентябрь сентябрь октябрь ноябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги 5. Мактаб фаолияти тўғрисида маълумот: жами ўринлар сони; бўш ўринлар сони; ўқувчилар сони; хизматлар нархи; жиҳозланиши; жиҳозларга эҳтиёж. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш. 3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. октябрь октябрь ноябрь декабрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги 6. Олий ва ўрта махсус ҳамда касб-ҳунар таълими фаолияти тўғрисида маълумот: жами талабалар сони; давлат грантида таҳсил олаётган талабалар сони; тўлов шартнома асосида таҳсил олаётган талабалар сони. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш. 3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. август август сентябрь октябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги III. Уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси бўйича (2020 йил) 7. Иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни ҳисобга олиш тўғрисида маълумот: маиший истеъмолчилар; юридик шахслар (ишлаб чиқариш); давлат идоралари. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш. 3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. октябрь октябрь ноябрь декабрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 8. Табиий газни ҳисобга олиш маълумотлари: маиший истеъмолчилар; юридик шахслар (ишлаб чиқариш); давлат идоралари. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш. 3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. октябрь ноябрь декабрь декабрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Энергетика вазирлиги, «Ҳудудгазтаъми-нот» АЖ 9. Электр энергиясини ҳисобга олиш маълумотлари: маиший истеъмолчилар; юридик шахслар (ишлаб чиқариш); давлат идоралари. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш. 3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. октябрь ноябрь декабрь декабрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари» АЖ 10. Хонадонларнинг (уйларнинг) ичимлик суви билан таъминланганлиги тўғрисида маълумот. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш. 3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. октябрь октябрь ноябрь декабрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Сувсоз» ДУК 11. Хонадонларнинг (уйларнинг) канализация билан таъминланганлиги тўғрисида маълумот. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш. 3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. октябрь октябрь ноябрь декабрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Сувсоз» ДУК 12. Тошкент шаҳридаги ичимлик суви таъминоти ва канализация объектлари тўғрисида маълумот: манзили ва жойлашуви; объектларнинг қуввати; Тошкент шаҳри аҳолисининг қамров зоналари. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш. 3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. октябрь октябрь ноябрь декабрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги IV. Шаҳарсозлик, ер тузиш, картография ва кадастр соҳаси бўйича (2020 йил) 13. Қурилаётган объектларнинг сони тўғрисида маълумот: объектнинг паспорти; объектнинг координаталари (кенглик ва узунлик). 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш. 3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. сентябрь октябрь ноябрь декабрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қурилиш вазирлиги 14. Кўчмас мулк объектлари ҳақидаги геоахборот: объект тури (турар жой ва нотурар жой); манзилнинг номи; манзили ва жойлашув координаталари (кенглик ва узунлик). 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш. 3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. сентябрь октябрь ноябрь декабрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Давергеодезка-дастр» қўмитаси 15. Ер тўғрисида маълумот: тадбиркорлик учун мўлжалланган бўш ер участкалари; ерлардан фойдаланишнинг белгиланган асосий мақсадига кўра тоифалари. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. июль сентябрь октябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Давергеодезка-дастр» қўмитаси 16. Савдога қўйилган бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари тўғрисида маълумот: сотилган; сотувга қўйилган/қўйилмаган; объектнинг координаталари (кенглик ва узунлик). 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш. 3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. Июль август август сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги V. Ижтимоий таъминот ва фуқаролик бўйича (2020 йил) 17. Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сони тўғрисидаги маълумот. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. июль август сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги 18. Бандлик ва ишсизлик тўғрисидаги маълумотлар: штат жадвалидаги ишчилар сони; бўш иш ўринлари сони; ходимларнинг тоифалари (лавозимлари); ходимларнинг малакаси. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. июль август сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 19. Пенсия ва нафақа олувчилар тўғрисида маълумот: пенсия ва нафақа олувчилар сони; нафақа олувчиларнинг турлари / тоифалари; пенсия ва нафақаларни тўлаш режаси; тўлов тури бўйича миқдор. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. июль август сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 20. Ногиронлар ва ногиронлик гуруҳлари сони тўғрисида маълумот: ногиронлар сони; ногиронлик гуруҳлари. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. август сентябрь октябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий ва ижтимоий экспертиза инспекцияси 21. Кам таъминланган оилалар сони тўғрисида маълумот. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. июль август сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 22. Ишсизлик нафақалари тўғрисида маълумот: нафақа олувчилар сони; нафақа тўлаш режаси; тўланган нафақалар миқдори. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. июль август сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 23. ФҲДЁ бўлими ҳақида маълумот: рўйхатдан ўтган никоҳлар сони; ажралишлар сони; туғилганлар сони; вафот этганлар сони. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. июль август сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги VI. Солиқ ва ташқи иқтисодий фаолият соҳаси бўйича (2020 йил) 24. Юридик шахс тўғрисида маълумот: юридик шахснинг СТИРи; юридик шахснинг номи; юридик шахс мақоми; давлат рўйхатига олиш манзили; юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилган санаси; юридик шахс тугатилган сана; юридик шахснинг мулкчилик шакли; юридик шахснинг мулкчилик шакли; юридик шахснинг шакллари; юридик шахснинг маъмурий-ҳудудий бўлиниши объектларини белгилаш тизими; юридик шахснинг рақами (ИФУТ); юридик шахснинг КТУТ рақами. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. июль август сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, (Юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси) 25. Патент тўғрисида маълумотлар: патент рақами; патент фаолиятининг тури. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. август сентябрь октябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси 26. Кичик тадбиркорлик субъектлари тўғрисида маълумот: сони; фаолият тури. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. август сентябрь октябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси 27. Солиқ бўйича қарздорлик мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумот: қарздорларнинг сони; қарз миқдори. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. июль август сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси 28. Солиқлар ва бошқа тўловлардан тушадиган даромад миқдори: йирик солиқ тўловчилар; кичик тадбиркорлик субъектлари; бюджет ташкилотлари ва бошқалар. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. август сентябрь октябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси 29. Электрон кооперация портали (cooperation.uz) тўғрисида маълумотлар: - тузилган шартномалар сони; - шартномаларнинг умумий суммаси; - иштирокчилар сони; - маҳсулотлар тури, сони ва бошқа очиқ маълумотлар. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш. 3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. июль август август сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 30. Ҳудудлар бўйича ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида маълумотлар: экспорт ҳажми; импорт ҳажми; экспорт қилувчилар сони; импорт қилувчилар сони; экспорт қилинадиган товарларнинг турлари; импорт қилинадиган товарларнинг турлари; манзили ва жойлашуви. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. июль август сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси 31. Туманлар кесимида Тошкент шаҳрида аҳоли сони тўғрисида маълумот. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. август сентябрь октябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат статистика қўмитаси 32. Туманлар кесимида кредитлар тўғрисида маълумот: берилган кредитлар сони; кредитлар тури; кредитлар миқдори. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. август сентябрь октябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказий банк VII. Транспорт ва йўлсозлик соҳаси бўйича (2020-2021 йиллар) 33. Автотураргоҳ ҳақида тафсилотлар: тўхташ жойлари сони; объект координаталари (кенглик ва узунлик); хизматлар нархи. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. 2020 йил июль 2020 йил сентябрь 2020 йил октябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги 34. Рўйхатдан ўтган транспорт воситалари тўғрисида маълумот: жисмоний шахслар; юридик шахслар: транспорт воситаларининг тоифалари; транспорт воситаларининг сони. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. 2020 йил август 2020 йил сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги 35. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида маълумот: ҳодисалар сони; сабаблари; ҳодиса юз берган жой коордианаталари (кенглик ап узунлик); воқеалар натижалари. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. 2020 йил сентябрь 2020 йил октябрь 2020 йил декабрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги 36. Жамоат транспорти ҳақида маълумот: автобусларнинг ҳаракати; жамоат транспорти тури; маршрут йўналишлари; транспорт воситаларининг сони; йўловчилар сони. 1. Маълумотларни мужассамлаштирувчи платформа ишлаб чиқиш. 2. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш. 4. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 5. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. 2020 йил декабрь 2021 йил январь 2021 йил февраль 2021 йил март 2021 йил апрель Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Тошшаҳартранс-хизмат» АЖ VIII. Жамоат хавфсизлиги соҳаси бўйича (2020 йил) 37. Фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижий фуқаролар тўғрисида маълумот: фуқаролиги бўлмаган шахслар сони; хорижий фуқаролар сони. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Бир марталик сўровнома асосида электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. июль сентябрь октябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги IX. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича (2020 йил) 38. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида маълумот: объектлар сони; объектларнинг турлари; манзил ва жойлашув координаталари (кенглик ва узунлик). 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; 2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш. 3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. июль август сентябрь октябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 39. Экологик вазият ҳақида маълумот. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш. 3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. июль август сентябрь октябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази 40. Ҳавога ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши ҳақида маълумот. 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. июль сентябрь октябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Гидрометеорология хизмати маркази X. Маданият соҳаси бўйича 41. Маданий ва кўнгилочар объектлар, шунингдек, сайёҳлик жойлари тўғрисида маълумот: объектлар сони; объектларнинг турлари; манзили ва жойлашув координаталари (кенглик ва узунлик). 1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш. 3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. июль сентябрь октябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Маданият вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 16 июль,

443-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2020 й., 09/20/443/1076-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

REJA-JADVALI

“Raqamli Toshkent” kompleks dasturi doirasida Toshkent shahrining geografik axborot-tahlil tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toshkent shahrida raqamli texnologiyalarni keng joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 17-martdagi PQ-4642-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, “Raqamli Toshkent” kompleks dasturi doirasida davlat organlari va tashkilotlarining oʻzaro elektron hamkorligini yoʻlga qoʻyish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Toshkent shahar hokimligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda “Raqamli Toshkent” kompleks dasturi doirasida Toshkent shahrining geografik axborot-tahlil tizimini yaratish ishlari amalga oshirilayotganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

“Raqamli Toshkent” kompleks dasturi doirasida davlat organlari va tashkilotlarining oʻzaro elektron hamkorligi tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga ;

“Raqamli Toshkent” kompleks dasturi doirasida Toshkent shahrining geografik axborot-tahlil tizimini joriy etish reja-jadvali 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Bunda mazkur reja-jadvalda nazarda tutilgan tadbirlar tegishli davlat organlari va tashkilotlarining oʻz mablagʻlari hisobidan moliyalashtirilishi belgilab qoʻyilsin.

3. Davlat organlari va tashkilotlari “Raqamli Toshkent” kompleks dasturi doirasida Toshkent shahrining geografik axborot-tahlil tizimini joriy etish reja-jadvalida belgilangan muddatlarda davlat organlari va tashkilotlarining oʻzaro elektron hamkorligini tartibga solishni nazarda tutgan holda, texnologik yoʻriqnomalar ishlab chiqilishi va tasdiqlanishini hamda reja-jadvalda belgilangan boshqa vazifalar toʻliq, oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini tashkil etsinlar.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov, Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri Sh.M. Sadikov hamda Toshkent shahar hokimi J.A. Artikxodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-iyuldagi 443-son qaroriga 1-ILOVA

“Raqamli Toshkent” kompleks dasturi doirasida davlat organlari va tashkilotlarining oʻzaro elektron hamkorligi tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Raqamli Toshkent” kompleks dasturi doirasida davlat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlarning (keyingi oʻrinlarda — davlat organlari va tashkilotlari) axborot tizimlari va axborot resurslarida mavjud boʻlgan Toshkent shahrining geografik axborot-tahliliy maʼlumotlari idoralararo axborot almashinuvi hamkorligi tizimidan foydalangan holda axborot almashish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi tushunchalar qoʻllaniladi:

axborot resursi — axborot tizimi tarkibidagi elektron shakldagi axborot, maʼlumotlar banki, maʼlumotlar bazasi;

axborot tizimi — axborotlarni toʻplash, saqlash, qidirish, ishlash va ulardan foydalanish imkonini beradigan axborot resurslari, axborot texnologiyalari va aloqa vositalarining tashkiliy jihatdan tartibga solingan yigʻindisi;

“Raqamli Toshkent” kompleks dasturi doirasida Toshkent shahrining geografik axborot-tahlil tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimi) — davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari, boshqa idora va tashkilotlarning shahar muassasalari kesimidagi sohaga oid fazoviy maʼlumotlari va fazoviy obyektlarining atribut maʼlumotlari, axborot tizimlari, axborot resurslari va boshqa axborot manbalaridagi statistik maʼlumotlarini oʻzida jamlovchi, tahlil qiluvchi va qayta ishlovchi yagona axborot tizimi;

idoralararo elektron soʻrov — davlat organlari va tashkilotlarining maʼlumot bor boʻlgan boshqa davlat organlari va tashkilotlarga elektron shaklida yuborilgan maʼlumotni taqdim etish toʻgʻrisidagi talabi;

“Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimidan foydalanuvchilar — davlat organlari va tashkilotlarining idoralararo elektron soʻrovlarni yuborish va ushbu soʻrovlar asosida tegishli maʼlumotlarni taqdim etishga masʼul boʻlgan mansabdor shaxslari;

texnologik yoʻriqnoma — “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimi doirasida davlat organlari va tashkilotlaridan idoralararo elektron soʻrovlar orqali maʼlumotlarni yigʻish va qayta ishlash boʻyicha oʻzaro elektron hamkorlik tartibi, maʼlumotlarga qoʻyiladigan talablar, shakl va muddatlarini ifoda etuvchi, Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan kelishilgan holda Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda tasdiqlanadigan idoraviy hujjat.

3. Toshkent shahar hokimligi “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimini ishlab chiqish va joriy etish loyihasi buyurtmachisi hisoblanadi.

4. Quyidagilar “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimi vazifalari hisoblanadi:

idoralararo elektron hamkorlik tizimidan foydalangan holda davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari va resurslari oʻrtasida Toshkent shahri boʻyicha tegishli maʼlumotlarning samarali almashinuvini taʼminlash;

davlat organlari va tashkilotlaridan maʼlumotlarni tezkor yigʻish va real vaqt rejimida Toshkent shahrining ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish holati monitoring va tahlil qilinishini taʼminlash;

Hukumat, davlat organlari va tashkilotlariga maʼlumotlarni samarali qayta ishlashda oʻz vaqtida va kelishilgan idoralararo elektron hamkorlikni taʼminlash orqali real vaqt rejimida tezkor va sifatli maʼlumotlarga ega boʻlish imkoniyatini taqdim etish;

axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan keng foydalanish va ularni tatbiq etish, tezkor tahliliy maʼlumotlardan samarali foydalanish orqali davlat organlari faoliyatining samaradorligini oshirish.

5. “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimining asosiy funksiyasi davlat organlari va tashkilotlari hamda tegishli maʼlumotlarni taqdim etadigan boshqa davlat organlari va tashkilotlari oʻrtasida idoralararo elektron soʻrovlarni yuborish, qayta ishlash va ularga javob yuborishni taʼminlashdan iborat.

2-bob. “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimidan foydalanish

6. “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimiga maʼlumotlarni taqdim etish tartibi har bir davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari va axborot resurslaridan kelib chiqib, ularni “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimiga integratsiya qilish boʻyicha ishlab chiqiladigan texnologik yoʻriqnomalar bilan belgilanadi.

Texnologik yoʻriqnomalar Toshkent shahar hokimligi va Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan kelishilgan holda, “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimiga integratsiya qilinadigan axborot tizimi yoki axborot resursi egasi boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari tomonidan tasdiqlanadi.

7. “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimi uchun kerakli maʼlumotnoma va klassifikatorlar “Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri” axborot tizimida yuritiladi.

Bunda davlat boshqaruvi organlari hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari oʻzlarining axborot tizimlarida va axborot resurslarida “Elektron hukumatning maʼlumotnoma va klassifikatorlar registri” axborot tizimida joylashtirilgan maʼlumotnoma va klassifikatorlaridan foydalanishlari shart.

8. “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimi foydalanuvchilarining vazifalari quyidagilardan iborat:

a) Toshkent shahar hokimligi:

“Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimiga egalik qiladi, uning uzluksiz faoliyat koʻrsatishini taʼminlaydi, iqtisodiy tahlil va prognozlash ishlarida keng foydalanadi;

“Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimida ishtirok etuvchi davlat organlari va tashkilotlari jamlanadigan hamda tahlil etiladigan maʼlumotlar roʻyxatini shakllantiradi va ularni taqdim etish davriyligini belgilaydi;

b) davlat organlari va tashkilotlari:

“Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimiga jamlanishi belgilangan maʼlumotlarni belgilangan roʻyxatga va muddatlarga muvofiq elektron hamkorlik orqali taqdim etadi yoxud tizimga doimiy ravishda kiritishni taʼminlaydi;

taqdim etilayotgan maʼlumotlarning ishonchliligi, haqqoniyligi va dolzarbligini taʼminlaydi.

3-bob. “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimi orqali davlat organlari va tashkilotlarining maʼlumotlarini yigʻish, qayta ishlash va tahlil qilish

9. “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimi orqali davlat organlari va tashkilotlari maʼlumotlarini yigʻish, qayta ishlash va tahlil qilish ushbu Nizom ilovasiga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

10. Davlat organlari va tashkilotlari oʻzlarining axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalarida mavjud boʻlgan maʼlumotlarning xatlovdan oʻtkazilishini taʼminlaydi.

11. “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimida jamlanishi lozim boʻlgan maʼlumotlarning davlat organlari va tashkilotlari Toshkent shahar hokimligi soʻroviga asosan taqdim etilishini taʼminlaydi.

12. Toshkent shahar hokimligi “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimi bilan idoralararo elektron hamkorlik qilish talablarini ishlab chiqish orqali davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalari bilan elektron hamkorlikni bosqichma-bosqich amalga oshirilishini taʼminlaydi.

13. Toshkent shahar hokimligi davlat organlari va tashkilotlari bilan birgalikda tasdiqlangan maʼlumotlar toʻplami asosida maʼlumotlarni “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimi orqali yigʻadi va tahlil qiladi.

14. “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimi doirasida idoralararo elektron soʻrovlarni yuborish, qayta ishlash va qabul qilishni avtomatlashtirish uchun davlat organlari va tashkilotlarning tegishli maʼlumot va axborotlar mavjud boʻlgan axborot tizimlari va resurslari, “Elektron hukumat” tizimining axborot tizimlari komplekslari va markazlashgan maʼlumotlar bazalari bilan integratsiya qilinadi.

15. Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan soʻraladigan maʼlumotlar va axborotlar roʻyxati (keyingi oʻrinlarda — roʻyxat) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.

16. Idoralararo elektron hamkorlik tizimi orqali davlat siri va qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirlarni oʻz ichiga olgan idoralararo elektron soʻrovlar hamda tegishli hujjatlar va maʼlumotlarni taqdim etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

4-bob. Idoralararo elektron hamkorlikni amalga oshirishda tegishli maʼlumotlarni taqdim etuvchi davlat organlari va tashkilotlarining huquq va majburiyatlari

17. Idoralararo elektron hamkorlikni amalga oshirishda davlat organlari va tashkilotlari roʻyxatda belgilangan tegishli maʼlumotni “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimi doirasida boshqa axborot tizimiga taqdim etish uchun tegishli davlat organlari va tashkilotlardan maʼlumotlarni soʻrash va qabul qilish huquqlariga ega.

Davlat organlari va tashkilotlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

18. Davlat organlari va tashkilotlari axborot taʼminotida “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimidan foydalangan holda, oʻzaro elektron hamkorlikning texnologik yoʻriqnomaga muvofiqligini taʼminlash uchun quyidagilarni amalga oshiradi:

oʻz axborot tizimlari va resurslarining “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimiga integratsiyasini taʼminlash boʻyicha veb-xizmatlarni ishlab chiqadi hamda ularning doimiy ishchi holatini taʼminlaydi;

“Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimiga ulangan axborot tizimlari va axborot resurslarining dasturiy va texnik vositalarini ishchi holatini taʼminlaydi;

“Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimidan foydalangan holda maʼlumotlarni qabul qiladi, tahlil qiladi va taqdim etadi;

“Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimidan foydalangan holda taqdim etilayotgan maʼlumotlarning dolzarbligini, toʻgʻriligini taʼminlaydi;

texnologik yoʻriqnoma talablariga muvofiq maʼlumotlarni belgilangan formatlarda va shaklda taqdim etadi.

19. Idoralararo elektron hamkorlikni amalga oshiruvchi davlat organlari va tashkilotlari soʻralgan maʼlumotlarni toʻliq hajmda taqdim etishlari, shuningdek, ularning ishonchliligini taʼminlashlari shart.

20. “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimidan foydalanuvchilar idoralararo elektron hamkorlik doirasida joʻnatiladigan va qabul qilinadigan hujjat va maʼlumotlarning belgilangan tartibda saqlashlari va himoyasini taʼminlashlari shart.

21. Davlat organlari xodimlariga idoralararo elektron hamkorlik orqali maʼlum boʻlgan maʼlumotlarni, jismoniy shaxsning shaxsiy hayoti, yuridik shaxsning faoliyatiga doir maʼlumotlarni, ularning yozma roziligisiz, shuningdek, qonun himoyasidagi boshqa sir va maʼlumotlarni oshkor etishga yoʻl qoʻymasliklari kerak.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

22. “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimidan foydalanuvchilar davlat organlarining idoralararo elektron soʻrovlari yuzasidan soʻralgan maʼlumotlarni oʻz vaqtida taqdim etish uchun javobgardir.

23. Idoralararo elektron hamkorlikni amalga oshiruvchi davlat organlari “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimi orqali taqdim etiladigan maʼlumotlarning haqiqiyligiga javobgardir.

24. Mazkur Nizom talablarini buzganlikda aybdor shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

“Raqamli Toshkent” kompleks dasturi doirasida davlat organlari va tashkilotlarining oʻzaro elektron hamkorligi tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

“Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimi orqali davlat organlari va tashkilotlari maʼlumotlarini yigʻish, qayta ishlash va tahlil qilish

Bosqichlar Masʼullar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Davlat organlari va tashkilotlari, Toshkent shahar hokimligi 1. Oʻzlarining axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalarida mavjud boʻlgan maʼlumotlarni xatlovdan oʻtkazish. 2. Toshkent shahar hokimligi soʻroviga asosan “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimida jamlanishi lozim boʻlgan maʼlumotlarni taqdim etish. ikki hafta muddatda bir oy muddatda 2-bosqich Toshkent shahar hokimligi, davlat organlari va tashkilotlari, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimida yuritiladigan maʼlumotlar toʻplamini shakllantirish va tasdiqlash. Bunda bir turdagi axborotlarni aniqlash va ularni yagona manbadan olinishini belgilash. ikki oy muddatda 3-bosqich Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 1. “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimi bilan idoralararo elektron hamkorlik qilish talablarini ishlab chiqish. 2. “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimi ni ishlab chiqish. 3. “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimining vazirlik va idoralarning axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalari bilan elektron hamkorligini bosqichma-bosqich taʼminlash. bir oy muddatda 2020-yil oktabr 2020-yil dekabr 4-bosqich Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Toshkent shahrining ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishini tahlil qilish borasidagi hisobotlarni “Raqamli Toshkent” geoaxborot tizimida shakllantirish va real vaqt rejimida olish choralarini koʻrish. doimiy

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-iyuldagi 443-son qaroriga 2-ILOVA

“Raqamli Toshkent” kompleks dasturi doirasida Toshkent shahrining geografik axborot-tahlil tizimini joriy etish

T/r Maʼlumot nomi Amalga oshirish mexanizmi va shakli Amalga oshirish muddati Maʼlumotni qabul qiladigan tashkilot Maʼlumot taqdim etadigan tashkilot I. Cogʻliqni saqlash sohasi boʻyicha (2020-yil) 1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi tibbiyot muassasalaridagi bemorlar soni toʻgʻrisidagi maʼlumot: shifoxona oʻrinlarining umumiy soni, boʻsh joylar soni; kasalliklarning turlari va soni; tibbiy xizmat koʻrsatilgan shaxslar soni. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga ulanish. 3. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 4. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. noyabr noyabr dekabr dekabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Tibbiyot muassasalari tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlar roʻyxati: xizmat turining nomi; xizmatlarning narxi. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga ulanish. 3. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish; 4. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. noyabr noyabr dekabr dekabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi 3. Tez tibbiy yordam xizmatining statistik koʻrsatkichlari, shuningdek, tez yordam avtomashinalarining harakatlanish dislokatsiyasi. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash; 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish; 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. iyul avgust sentabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi II. Taʼlim sohasi boʻyicha (2020-yil) 4. Quyidagilarni nazarda tutuvchi maktabgacha taʼlim muassasasi faoliyati toʻgʻrisida maʼlumot: jami oʻrinlar soni; boʻsh oʻrinlar soni; tarbiyalanuvchilar soni; xizmatlarning narxi; jihozlanishi; jihozlarga ehtiyoj. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga ulanish. 3. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 4. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. sentabr sentabr oktabr noyabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Maktabgacha taʼlim vazirligi 5. Maktab faoliyati toʻgʻrisida maʼlumot: jami oʻrinlar soni; boʻsh oʻrinlar soni; oʻquvchilar soni; xizmatlar narxi; jihozlanishi; jihozlarga ehtiyoj. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga ulanish. 3. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 4. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. oktabr oktabr noyabr dekabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Xalq taʼlimi vazirligi 6. Oliy va oʻrta maxsus hamda kasb-hunar taʼlimi faoliyati toʻgʻrisida maʼlumot: jami talabalar soni; davlat grantida tahsil olayotgan talabalar soni; toʻlov shartnoma asosida tahsil olayotgan talabalar soni. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga ulanish. 3. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 4. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. avgust avgust sentabr oktabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi III. Uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasi boʻyicha (2020-yil) 7. Issiqlik energiyasi va issiq suvni hisobga olish toʻgʻrisida maʼlumot: maishiy isteʼmolchilar; yuridik shaxslar (ishlab chiqarish); davlat idoralari. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga ulanish. 3. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 4. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. oktabr oktabr noyabr dekabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi 8. Tabiiy gazni hisobga olish maʼlumotlari: maishiy isteʼmolchilar; yuridik shaxslar (ishlab chiqarish); davlat idoralari. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga ulanish. 3. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 4. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. oktabr noyabr dekabr dekabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Energetika vazirligi, “Hududgaztaʼmi-not” AJ 9. Elektr energiyasini hisobga olish maʼlumotlari: maishiy isteʼmolchilar; yuridik shaxslar (ishlab chiqarish); davlat idoralari. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga ulanish. 3. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 4. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. oktabr noyabr dekabr dekabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Energetika vazirligi, “Hududiy elektr tarmoqlari korxonalari” AJ 10. Xonadonlarning (uylarning) ichimlik suvi bilan taʼminlanganligi toʻgʻrisida maʼlumot. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga ulanish. 3. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 4. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. oktabr oktabr noyabr dekabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, “Suvsoz” DUK 11. Xonadonlarning (uylarning) kanalizatsiya bilan taʼminlanganligi toʻgʻrisida maʼlumot. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga ulanish. 3. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 4. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. oktabr oktabr noyabr dekabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, “Suvsoz” DUK 12. Toshkent shahridagi ichimlik suvi taʼminoti va kanalizatsiya obyektlari toʻgʻrisida maʼlumot: manzili va joylashuvi; obyektlarning quvvati; Toshkent shahri aholisining qamrov zonalari. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga ulanish. 3. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 4. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. oktabr oktabr noyabr dekabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi IV. Shaharsozlik, yer tuzish, kartografiya va kadastr sohasi boʻyicha (2020-yil) 13. Qurilayotgan obyektlarning soni toʻgʻrisida maʼlumot: obyektning pasporti; obyektning koordinatalari (kenglik va uzunlik). 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga ulanish. 3. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 4. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. sentabr oktabr noyabr dekabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Qurilish vazirligi 14. Koʻchmas mulk obyektlari haqidagi geoaxborot: obyekt turi (turar joy va noturar joy); manzilning nomi; manzili va joylashuv koordinatalari (kenglik va uzunlik). 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga ulanish. 3. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 4. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. sentabr oktabr noyabr dekabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi “Davergeodezka-dastr” qoʻmitasi 15. Yer toʻgʻrisida maʼlumot: tadbirkorlik uchun moʻljallangan boʻsh yer uchastkalari; yerlardan foydalanishning belgilangan asosiy maqsadiga koʻra toifalari. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. iyul sentabr oktabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi “Davergeodezka-dastr” qoʻmitasi 16. Savdoga qoʻyilgan boʻsh turgan va foydalanilmayotgan davlat mulki obyektlari toʻgʻrisida maʼlumot: sotilgan; sotuvga qoʻyilgan/qoʻyilmagan; obyektning koordinatalari (kenglik va uzunlik). 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga ulanish. 3. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 4. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. Iyul avgust avgust sentabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi V. Ijtimoiy taʼminot va fuqarolik boʻyicha (2020-yil) 17. Toshkent shahrida doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan shaxslar soni toʻgʻrisidagi maʼlumot. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. iyul avgust sentabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Ichki ishlar vazirligi 18. Bandlik va ishsizlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: shtat jadvalidagi ishchilar soni; boʻsh ish oʻrinlari soni; xodimlarning toifalari (lavozimlari); xodimlarning malakasi. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. iyul avgust sentabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi 19. Pensiya va nafaqa oluvchilar toʻgʻrisida maʼlumot: pensiya va nafaqa oluvchilar soni; nafaqa oluvchilarning turlari / toifalari; pensiya va nafaqalarni toʻlash rejasi; toʻlov turi boʻyicha miqdor. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. iyul avgust sentabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi 20. Nogironlar va nogironlik guruhlari soni toʻgʻrisida maʼlumot: nogironlar soni; nogironlik guruhlari. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. avgust sentabr oktabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligining Respublika tibbiy va ijtimoiy ekspertiza inspeksiyasi 21. Kam taʼminlangan oilalar soni toʻgʻrisida maʼlumot. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. iyul avgust sentabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Moliya vazirligi, Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi 22. Ishsizlik nafaqalari toʻgʻrisida maʼlumot: nafaqa oluvchilar soni; nafaqa toʻlash rejasi; toʻlangan nafaqalar miqdori. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. iyul avgust sentabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi 23. FHDY boʻlimi haqida maʼlumot: roʻyxatdan oʻtgan nikohlar soni; ajralishlar soni; tugʻilganlar soni; vafot etganlar soni. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. iyul avgust sentabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Adliya vazirligi VI. Soliq va tashqi iqtisodiy faoliyat sohasi boʻyicha (2020-yil) 24. Yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: yuridik shaxsning STIRi; yuridik shaxsning nomi; yuridik shaxs maqomi; davlat roʻyxatiga olish manzili; yuridik shaxsning davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sanasi; yuridik shaxs tugatilgan sana; yuridik shaxsning mulkchilik shakli; yuridik shaxsning mulkchilik shakli; yuridik shaxsning shakllari; yuridik shaxsning maʼmuriy-hududiy boʻlinishi obyektlarini belgilash tizimi; yuridik shaxsning raqami (IFUT); yuridik shaxsning KTUT raqami. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. iyul avgust sentabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Davlat soliq qoʻmitasi, Davlat statistika qoʻmitasi, (Yuridik shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasi) 25. Patent toʻgʻrisida maʼlumotlar: patent raqami; patent faoliyatining turi. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. avgust sentabr oktabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Davlat soliq qoʻmitasi 26. Kichik tadbirkorlik subyektlari toʻgʻrisida maʼlumot: soni; faoliyat turi. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. avgust sentabr oktabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Davlat statistika qoʻmitasi, Davlat soliq qoʻmitasi 27. Soliq boʻyicha qarzdorlik mavjudligi yoki yoʻqligi toʻgʻrisida maʼlumot: qarzdorlarning soni; qarz miqdori. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. iyul avgust sentabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Davlat soliq qoʻmitasi 28. Soliqlar va boshqa toʻlovlardan tushadigan daromad miqdori: yirik soliq toʻlovchilar; kichik tadbirkorlik subyektlari; budjet tashkilotlari va boshqalar. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. avgust sentabr oktabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Davlat soliq qoʻmitasi 29. Elektron kooperatsiya portali (cooperation.uz) toʻgʻrisida maʼlumotlar: - tuzilgan shartnomalar soni; - shartnomalarning umumiy summasi; - ishtirokchilar soni; - mahsulotlar turi, soni va boshqa ochiq maʼlumotlar. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga ulanish. 3. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 4. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. iyul avgust avgust sentabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi 30. Hududlar boʻyicha tashqi iqtisodiy faoliyat toʻgʻrisida maʼlumotlar: eksport hajmi; import hajmi; eksport qiluvchilar soni; import qiluvchilar soni; eksport qilinadigan tovarlarning turlari; import qilinadigan tovarlarning turlari; manzili va joylashuvi. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. iyul avgust sentabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Davlat statistika qoʻmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi 31. Tumanlar kesimida Toshkent shahrida aholi soni toʻgʻrisida maʼlumot. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. avgust sentabr oktabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Davlat statistika qoʻmitasi 32. Tumanlar kesimida kreditlar toʻgʻrisida maʼlumot: berilgan kreditlar soni; kreditlar turi; kreditlar miqdori. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. avgust sentabr oktabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Markaziy bank VII. Transport va yoʻlsozlik sohasi boʻyicha (2020-2021-yillar) 33. Avtoturargoh haqida tafsilotlar: toʻxtash joylari soni; obyekt koordinatalari (kenglik va uzunlik); xizmatlar narxi. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 2020-yil iyul 2020-yil sentabr 2020-yil oktabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Toshkent shahar hokimligi 34. Roʻyxatdan oʻtgan transport vositalari toʻgʻrisida maʼlumot: jismoniy shaxslar; yuridik shaxslar: transport vositalarining toifalari; transport vositalarining soni. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 2020-yil avgust 2020-yil sentabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Ichki ishlar vazirligi 35. Yoʻl-transport hodisasi toʻgʻrisida maʼlumot: hodisalar soni; sabablari; hodisa yuz bergan joy koordianatalari (kenglik ap uzunlik); voqealar natijalari. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 2020-yil sentabr 2020-yil oktabr 2020-yil dekabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Ichki ishlar vazirligi 36. Jamoat transporti haqida maʼlumot: avtobuslarning harakati; jamoat transporti turi; marshrut yoʻnalishlari; transport vositalarining soni; yoʻlovchilar soni. 1. Maʼlumotlarni mujassamlashtiruvchi platforma ishlab chiqish. 2. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga ulanish. 4. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 5. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 2020-yil dekabr 2021-yil yanvar 2021-yil fevral 2021-yil mart 2021-yil aprel Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Transport vazirligi, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, “Toshshahartrans-xizmat” AJ VIII. Jamoat xavfsizligi sohasi boʻyicha (2020-yil) 37. Fuqaroligi boʻlmagan shaxslar va xorijiy fuqarolar toʻgʻrisida maʼlumot: fuqaroligi boʻlmagan shaxslar soni; xorijiy fuqarolar soni. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Bir martalik soʻrovnoma asosida elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. iyul sentabr oktabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Ichki ishlar vazirligi IX. Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasi boʻyicha (2020-yil) 38. Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar toʻgʻrisida maʼlumot: obyektlar soni; obyektlarning turlari; manzil va joylashuv koordinatalari (kenglik va uzunlik). 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash; 2. Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga ulanish. 3. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 4. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. iyul avgust sentabr oktabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi 39. Ekologik vaziyat haqida maʼlumot. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga ulanish. 3. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 4. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. iyul avgust sentabr oktabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Gidrometeorologiya xizmati markazi 40. Havoga ifloslantiruvchi moddalar chiqarilishi haqida maʼlumot. 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. iyul sentabr oktabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Gidrometeorologiya xizmati markazi X. Madaniyat sohasi boʻyicha 41. Madaniy va koʻngilochar obyektlar, shuningdek, sayyohlik joylari toʻgʻrisida maʼlumot: obyektlar soni; obyektlarning turlari; manzili va joylashuv koordinatalari (kenglik va uzunlik). 1. Elektron hamkorlik boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Elektron hamkorlik modulini (veb-servis) yaratish. 3. Elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. iyul sentabr oktabr Toshkent shahar hokimligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Madaniyat vazirligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 16-iyul,

443-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 17.07.2020-y., 09/20/443/1076-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz