UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 23-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 23 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 июля 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 July 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

МАЪЛУМОТ

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган энергияни ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларининг давлат ҳисобини юритишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги «UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар белгиланган тартибда, қуйидагиларни:

қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчиларга ягона идентификация рақамини онлайн режимида тақдим этишни;

мазкур қарор билан белгиланган тартиб ва талабларга мувофиқ қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган энергия бўйича ҳисоботларни электрон шаклда онлайн режимда тақдим этишни;

қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган ва (ёки) етказиб бериладиган энергияни ҳисобга олиш бўйича маълумотларни автоматлаштирилган тарзда йиғиш, тизимлаштириш ва таҳлил қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Ягона маълумотлар базасини ташкил қилишни таъминловчи автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиб жорий этсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Ягона маълумотлар базасини жорий этишда қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги — буюртмачи этиб;

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар — молиялаштириш манбалари этиб;

Ягона маълумотлар базасини Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ахборот тизими билан интеграциялаштиришни таъминлаш белгилансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июлдаги 452-сон қарорига ИЛОВА

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом қайта тикланувчи энергия манбалари (кейинги ўринларда — ҚТЭМ) қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

қайта тикланувчи энергия манбалари — атроф-муҳитда табиий ҳолда қайта тикланувчи қуёш энергияси, шамол энергияси, ер ҳарорати (геотермал), сув оқимларининг табиий ҳаракати, биогаз ва биомасса энергияси;

қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар (кейинги ўринларда — энергия ишлаб чиқарувчилар) — ҚТЭМдан энергия ишлаб чиқаришни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахслар;

қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчи — ҚТЭМнинг қурилмаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар;

қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмалари — ҚТЭМдан энергия ишлаб чиқариш, энергияни қабул қилиб олиш, ўзгартириш, тўплаш ва (ёки) узатиш, шунингдек ҳисобга олиш бўйича технологик асбоб-ускуналар мажмуаси, технологик ва (ёки) бутловчи асбоб-ускуналар;

қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган энергияни ҳисоблаш — ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва ваколатли органларга ҳисобот бериш учун ҚТЭМдан ишлаб чиқарилган энергиянинг ҳақиқий миқдорини тегишли замонавий ҳисоблаш приборлари ва ҳисоблагичлар кўрсаткичлари асосида қайд қилиш ва ҳисоблаш тизими.

махсус ваколатли давлат орган — қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат орган — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги.

ягона маълумотлар базаси — ҚТЭМ қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини автоматлаштирилган тарзда юритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг ягона маълумотлар базаси.

3. Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

4. ҚТЭМ қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш энергия ишлаб чиқарувчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда — идентификация рақами) ва муайян вақт давомида ҚТЭМдан ишлаб чиқариладиган энергия тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлади.

5. Махсус ваколатли давлат орган томонидан ҚТЭМ қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш учун 2021 йил 1 мартдан бошлаб энергия ишлаб чиқарувчилар ушбу Низомда белгиланган тартибда ягона маълумотлар базаси орқали идентификация рақамини олишлари лозим.

2-боб. Энергия ишлаб чиқарувчиларни ва ҚТЭМ қурилмаларини ҳисобга олиш тартиби

6. Энергия ишлаб чиқарувчилар идентификация рақамини олиш учун махсус ваколатли давлат органига қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган аризани online тарзда автоматлаштирилган тартибда ягона маълумотлар базаси орқали тақдим этади:

энергия ишлаб чиқарувчилар тўғрисидаги маълумотлар (юридик шахслар учун — реквизитлари (жойлашган манзили), жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) учун — фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш (почта) манзили);

энергия ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган ҚТЭМнинг тури (қуёш, шамол, биогаз, геотермал ва бошқалар);

энергия ишлаб чиқариш қувватларининг жойлашуви ва улар эгаллаган майдони;

қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқарган давлат ва ишлаб чиқарилган санаси, энергия ишлаб чиқарувчи асосий қурилмаларнинг тури ва қуввати, мувофиқлик сертификати мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ишга тушириш санаси.

7. Энергия ишлаб чиқарувчилар идентификация рақамини олгандан кейин ўз фаолияти давоми ушбу Низомнинг 6-бандида келтирилган унга тегишли маълумотлари ўзгарган тақдирда ўттиз календарь куни мобайнида махсус ваколатли давлат органига тегишли ўзгарган маълумотларни илова қилган ҳолда идентификация рақами бўйича тузатишлар киритилиши юзасидан ягона маълумотлар базасида қўшимча ариза тўлдиради ва ушбу ариза махсус ваколатли давлат органи томонидан икки иш куни мобайнида кўриб чиқилиб индентификация рақами бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилади.

3-боб. Энергия ишлаб чиқарувчиларга идентификация рақамини тақдим этиш ва ҚТЭМ қурилмаларидан ишлаб чиқариладиган энергиянинг ҳисобини юритиш тартиби

8. Энергия ишлаб чиқарувчиларга идентификация рақамини тақдим етиш, улар томонидан ягона маълумотлар базаси орқали online ариза тўлақонли тўлдирилгандан сўнг махсус ваколатли давлат органи томонидан икки иш куни давомида бепул амалга оширилади.

9. Идентификация рақамини олиш учун энергия ишлаб чиқарувчилар ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган маълумотларни электрон тарзда ягона маълумотлар базасига тўлиқ киритади.

10. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган маълумотларни энергия ишлаб чиқарувчилар томонидан тўлиқ тўлдирилмаганлиги идентификация рақамини тақдим этмаслик учун асос бўлиб ҳисобланади ва бундай ҳолатларда идентификация рақамини олиш учун киритилган ариза ягона маълумотлар базасида автоматлаштирилган тартибда қабул қилинмайди.

11. ҚТЭМдан ишлаб чиқарилган энергияни ҳисобга олувчи тегишли замонавий ҳисоблаш приборларининг ва ҳисоблагичларнинг техник кўрсаткичлари, метрологик тавсифлари ушбу приборлар ва ҳисоблагичлар бўйича қабул қилинган техник регламентлар ҳамда стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бериши лозим.

12. Ҳар бир энергия ишлаб чиқарувчи унга махсус ваколатли давлат органи томонидан тақдим этилган идентификация рақами бўйича ҳар чоракда электрон тарзда ҚТЭМдан ишлаб чиқарилган ва (ёки) етказиб берилган энергия миқдори тўғрисидаги маълумотларни (ҳисоботни) ягона маълумотлар базасига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда киритиб боради.

13. Махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмасига мувофиқ, ҚТЭМдан ишлаб чиқарилган энергияни ҳисобга олишнинг тегишли ҳисоблаш приборлари ва ҳисоблагичларининг кўрсаткичлари ҳар чоракда бир марта «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ва «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти томонидан кўрикдан ўтказилиши мумкин.

14. Энергия ишлаб чиқарувчилар ҚТЭМнинг қурилмаларидан фойдаланишни ва (ёки) уларда энергия ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатса ёки улардан воз кечса, бу ҳақида ягона маълумотлар базасида орқали махсус ваколатли давлат органини ариза билан хабардор қилади ҳамда уларнинг индентификация рақами бекор қилинади.

4-боб. Назорат қилиш тартиби

15. Энергия ишлаб чиқарувчилар томонидан ушбу Низом талабларининг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Назорат қилиш давомийлиги бир кундан кўп бўлмаслиги ва даврийлиги, агар номувофиқликлар аниқланмаса, уч йилда бир мартадан кўп бўлмаслиги лозим.

5-боб. Якунловчи қоидалар

16. Тегишли давлат органлари ҚТЭМдан фойдаланиш соҳасидаги имтиёзлар ва преференцияларни татбиқ этишда энергия ишлаб чиқарувчиларнинг тегишли маълумотларини Ягона маълумотлар базасидан уларнинг идентификация рақами орқали олишлари лозим.

17. Ушбу Низомга мувофиқ ҚТЭМ қурилмалари ва уларда ишлаб чиқарилган ва (ёки) етказиб берилган энергия миқдори тўғрисидаги тақдим этилган маълумотларнинг тўғри расмийлаштирилганлигига, асослилигига ва ҳаққонийлигига энергия ишлаб чиқарувчилар жавобгардирлар.

18. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

19. Мазкур Низом расман тасдиқланган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш

Босқичлар – Субъектлар – Тадбирлар – Бажариш муддатлари 1-босқич – Қайта тикланувчи энергия манба-ларидан энергия ишлаб чиқарувчилар – Қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ)дан энергия ишлаб чиқарувчилар (Энергия ишлаб чиқарувчилар) идентификация рақамини олиш учун аризани (тегишли тўлиқ маълумотлар билан) online тарзда ҚТЭМ қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини автоматлаштирилган тарзда юритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Ягона маълумотлар базасига (Ягона маълумотлар базаси) киритади. – ҚТЭМ ускуналарини илк бор ўрнатганда тўқсон кун мобайнида / ускуналарга ўзгартиришлар киритганда ўттиз кун мобайнида 2-босқич – Ягона маълумотлар базаси – Энергия ишлаб чиқарувчилар томонидан идентификация рақамини олиш учун Ягона маълумотлар базасига online ариза тўлақонли тўлдирилгандан сўнг идентификация рақами шакллантирилади ва энергия ишлаб чиқарувчига тақдим этади. – икки иш куни муддатда 3-босқич – Энергия ишлаб чиқарувчилар – Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан тақдим этилган идентификация рақами бўйича ҳар чоракда электрон тарзда ҚТЭМдан ишлаб чиқарилган ва (ёки) етказиб берилган энергия миқдори тўғрисидаги маълумотларни (ҳисоботни) ягона маълумотлар базасига киритиб боради. – ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасигача 4-босқич – Ягона маълумотлар базаси – Энергия ишлаб чиқарувчилар томонидан ҚТЭМдан ишлаб чиқарилган ва (ёки) етказиб берилган энергия миқдори тўғрисидаги Ягона маълумотлар базасига киритилган ҳисоботларни таҳлил қилиб бориш. – Доимий равишда 5 -босқич – Ўзэнергоинспекция – Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш. – ҳар уч йилда бир марта

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган ва етказиб берилган энергия миқдори тўғрисида

Т/р Кўрсаткичлар Ўлчов бирлиги ____ _____ ____ ____ (идентификация рақами) _______йил 1-чорак 2-чорак 3-чорак 4-чорак 1. Ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори кВт.соат 2. Ягона электр энергетика тизимига етказиб берилган электр энергияси миқдори кВт.соат 3. Локал тармоққа етказиб берилган электр энергияси миқдори кВт.соат 4. Ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси миқдори Гкал . 5. Локал тармоққа етказиб берилган иссиқлик энергияси миқдори Гкал . 6. Ишлаб чиқарилган биогаз миқдори минг м 3 7. Локал тармоққа етказиб берилган биогаз миқдори минг м 3

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 23 июль,

452-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 09/20/452/1097-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

MAʼLUMOT

Qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalarining va ulardan ishlab chiqariladigan energiyaning davlat hisobini yuritish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Iqtisodiyot tarmoqlari va ijtimoiy sohaning energiya samaradorligini oshirish, energiya tejovchi texnologiyalarni joriy etish va qayta tiklanuvchi energiya manbalarini rivojlantirishning tezkor chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 22-avgustdagi PQ-4422-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida hamda qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan ishlab chiqariladigan energiyani va qayta tiklanuvchi energiya manbalarining qurilmalarining davlat hisobini yuritishni tartibga solish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalarining va ulardan ishlab chiqariladigan energiyaning davlat hisobini yuritish toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi “UZINFOCOM” davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator” MCHJ bilan birgalikda 2021-yil 1-martga qadar belgilangan tartibda, quyidagilarni:

qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan energiya ishlab chiqaruvchilarga yagona identifikatsiya raqamini onlayn rejimida taqdim etishni;

mazkur qaror bilan belgilangan tartib va talablarga muvofiq qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan ishlab chiqariladigan energiya boʻyicha hisobotlarni elektron shaklda onlayn rejimda taqdim etishni;

qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan ishlab chiqariladigan va (yoki) yetkazib beriladigan energiyani hisobga olish boʻyicha maʼlumotlarni avtomatlashtirilgan tarzda yigʻish, tizimlashtirish va tahlil qilish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligining Yagona maʼlumotlar bazasini tashkil qilishni taʼminlovchi avtomatlashtirilgan axborot tizimini ishlab chiqib joriy etsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligining Yagona maʼlumotlar bazasini joriy etishda quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi — buyurtmachi etib;

Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari, xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlari mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar — moliyalashtirish manbalari etib;

Yagona maʼlumotlar bazasini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasining axborot tizimi bilan integratsiyalashtirishni taʼminlash belgilansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — Sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini hamda kooperatsiya aloqalarini rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi va Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri A.S. Sultanov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 23-iyuldagi 452-son qaroriga ILOVA

Qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalarining va ulardan ishlab chiqariladigan energiyaning davlat hisobini yuritish toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom qayta tiklanuvchi energiya manbalari (keyingi oʻrinlarda — QTEM) qurilmalarining va ulardan ishlab chiqariladigan energiyaning davlat hisobini yuritish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

qayta tiklanuvchi energiya manbalari — atrof-muhitda tabiiy holda qayta tiklanuvchi quyosh energiyasi, shamol energiyasi, yer harorati (geotermal), suv oqimlarining tabiiy harakati, biogaz va biomassa energiyasi;

qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan energiya ishlab chiqaruvchilar (keyingi oʻrinlarda — energiya ishlab chiqaruvchilar) — QTEMdan energiya ishlab chiqarishni amalga oshiruvchi yuridik yoki jismoniy shaxslar;

qayta tiklanuvchi energiya manbalarining qurilmalarini ishlab chiqaruvchi — QTEMning qurilmalarini ishlab chiqarishga ixtisoslashgan yuridik shaxslar;

qayta tiklanuvchi energiya manbalarining qurilmalari — QTEMdan energiya ishlab chiqarish, energiyani qabul qilib olish, oʻzgartirish, toʻplash va (yoki) uzatish, shuningdek hisobga olish boʻyicha texnologik asbob-uskunalar majmuasi, texnologik va (yoki) butlovchi asbob-uskunalar;

qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan ishlab chiqarilgan energiyani hisoblash — oʻzaro hisob-kitoblarni amalga oshirish va vakolatli organlarga hisobot berish uchun QTEMdan ishlab chiqarilgan energiyaning haqiqiy miqdorini tegishli zamonaviy hisoblash priborlari va hisoblagichlar koʻrsatkichlari asosida qayd qilish va hisoblash tizimi.

maxsus vakolatli davlat organ — qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanish sohasidagi maxsus vakolatli davlat organ — Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi.

yagona maʼlumotlar bazasi — QTEM qurilmalarining va ulardan ishlab chiqariladigan energiyaning davlat hisobini avtomatlashtirilgan tarzda yuritish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligining yagona maʼlumotlar bazasi.

3. Qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalarining va ulardan ishlab chiqariladigan energiyaning davlat hisobini yuritish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

4. QTEM qurilmalarining va ulardan ishlab chiqariladigan energiyaning davlat hisobini yuritish energiya ishlab chiqaruvchining identifikatsiya raqami (keyingi oʻrinlarda — identifikatsiya raqami) va muayyan vaqt davomida QTEMdan ishlab chiqariladigan energiya toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan iborat boʻladi.

5. Maxsus vakolatli davlat organ tomonidan QTEM qurilmalarining va ulardan ishlab chiqariladigan energiyaning davlat hisobini yuritish uchun 2021-yil 1-martdan boshlab energiya ishlab chiqaruvchilar ushbu Nizomda belgilangan tartibda yagona maʼlumotlar bazasi orqali identifikatsiya raqamini olishlari lozim.

2-bob. Energiya ishlab chiqaruvchilarni va QTEM qurilmalarini hisobga olish tartibi

6. Energiya ishlab chiqaruvchilar identifikatsiya raqamini olish uchun maxsus vakolatli davlat organiga quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan arizani online tarzda avtomatlashtirilgan tartibda yagona maʼlumotlar bazasi orqali taqdim etadi:

energiya ishlab chiqaruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (yuridik shaxslar uchun — rekvizitlari (joylashgan manzili), jismoniy shaxs (yakka tartibdagi tadbirkor) uchun — familiyasi, ismi, otasining ismi va yashash (pochta) manzili);

energiya ishlab chiqarish uchun foydalaniladigan QTEMning turi (quyosh, shamol, biogaz, geotermal va boshqalar);

energiya ishlab chiqarish quvvatlarining joylashuvi va ular egallagan maydoni;

qayta tiklanuvchi energiya manbalarining qurilmalarini ishlab chiqaruvchisi, ishlab chiqargan davlat va ishlab chiqarilgan sanasi, energiya ishlab chiqaruvchi asosiy qurilmalarning turi va quvvati, muvofiqlik sertifikati mavjudligi (mavjud emasligi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, shuningdek ishga tushirish sanasi.

7. Energiya ishlab chiqaruvchilar identifikatsiya raqamini olgandan keyin oʻz faoliyati davomi ushbu Nizomning 6-bandida keltirilgan unga tegishli maʼlumotlari oʻzgargan taqdirda oʻttiz kalendar kuni mobaynida maxsus vakolatli davlat organiga tegishli oʻzgargan maʼlumotlarni ilova qilgan holda identifikatsiya raqami boʻyicha tuzatishlar kiritilishi yuzasidan yagona maʼlumotlar bazasida qoʻshimcha ariza toʻldiradi va ushbu ariza maxsus vakolatli davlat organi tomonidan ikki ish kuni mobaynida koʻrib chiqilib indentifikatsiya raqami boʻyicha tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.

3-bob. Energiya ishlab chiqaruvchilarga identifikatsiya raqamini taqdim etish va QTEM qurilmalaridan ishlab chiqariladigan energiyaning hisobini yuritish tartibi

8. Energiya ishlab chiqaruvchilarga identifikatsiya raqamini taqdim yetish, ular tomonidan yagona maʼlumotlar bazasi orqali online ariza toʻlaqonli toʻldirilgandan soʻng maxsus vakolatli davlat organi tomonidan ikki ish kuni davomida bepul amalga oshiriladi.

9. Identifikatsiya raqamini olish uchun energiya ishlab chiqaruvchilar ushbu Nizomning 6-bandida belgilangan maʼlumotlarni elektron tarzda yagona maʼlumotlar bazasiga toʻliq kiritadi.

10. Ushbu Nizomning 6-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlarni energiya ishlab chiqaruvchilar tomonidan toʻliq toʻldirilmaganligi identifikatsiya raqamini taqdim etmaslik uchun asos boʻlib hisoblanadi va bunday holatlarda identifikatsiya raqamini olish uchun kiritilgan ariza yagona maʼlumotlar bazasida avtomatlashtirilgan tartibda qabul qilinmaydi.

11. QTEMdan ishlab chiqarilgan energiyani hisobga oluvchi tegishli zamonaviy hisoblash priborlarining va hisoblagichlarning texnik koʻrsatkichlari, metrologik tavsiflari ushbu priborlar va hisoblagichlar boʻyicha qabul qilingan texnik reglamentlar hamda standartlashtirish boʻyicha normativ hujjatlar talablariga javob berishi lozim.

12. Har bir energiya ishlab chiqaruvchi unga maxsus vakolatli davlat organi tomonidan taqdim etilgan identifikatsiya raqami boʻyicha har chorakda elektron tarzda QTEMdan ishlab chiqarilgan va (yoki) yetkazib berilgan energiya miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni (hisobotni) yagona maʼlumotlar bazasiga ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda kiritib boradi.

13. Maxsus vakolatli davlat organining koʻrsatmasiga muvofiq, QTEMdan ishlab chiqarilgan energiyani hisobga olishning tegishli hisoblash priborlari va hisoblagichlarining koʻrsatkichlari har chorakda bir marta “Hududiy elektr tarmoqlari” aksiyadorlik jamiyati va “Hududgaztaʼminot” aksiyadorlik jamiyati tomonidan koʻrikdan oʻtkazilishi mumkin.

14. Energiya ishlab chiqaruvchilar QTEMning qurilmalaridan foydalanishni va (yoki) ularda energiya ishlab chiqarishni butunlay toʻxtatsa yoki ulardan voz kechsa, bu haqida yagona maʼlumotlar bazasida orqali maxsus vakolatli davlat organini ariza bilan xabardor qiladi hamda ularning indentifikatsiya raqami bekor qilinadi.

4-bob. Nazorat qilish tartibi

15. Energiya ishlab chiqaruvchilar tomonidan ushbu Nizom talablarining bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi huzuridagi Elektr energetikada nazorat inspeksiyasi tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Nazorat qilish davomiyligi bir kundan koʻp boʻlmasligi va davriyligi, agar nomuvofiqliklar aniqlanmasa, uch yilda bir martadan koʻp boʻlmasligi lozim.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

16. Tegishli davlat organlari QTEMdan foydalanish sohasidagi imtiyozlar va preferensiyalarni tatbiq etishda energiya ishlab chiqaruvchilarning tegishli maʼlumotlarini Yagona maʼlumotlar bazasidan ularning identifikatsiya raqami orqali olishlari lozim.

17. Ushbu Nizomga muvofiq QTEM qurilmalari va ularda ishlab chiqarilgan va (yoki) yetkazib berilgan energiya miqdori toʻgʻrisidagi taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻri rasmiylashtirilganligiga, asosliligiga va haqqoniyligiga energiya ishlab chiqaruvchilar javobgardirlar.

18. Mazkur Nizomning buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

19. Mazkur Nizom rasman tasdiqlangan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalarining va ulardan ishlab chiqariladigan energiyaning davlat hisobini yuritish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalarining va ulardan ishlab chiqariladigan energiyaning davlat hisobini yuritish

Bosqichlar – Subyektlar – Tadbirlar – Bajarish muddatlari 1-bosqich – Qayta tiklanuvchi energiya manba-laridan energiya ishlab chiqaruvchilar – Qayta tiklanuvchi energiya manbalari (QTEM)dan energiya ishlab chiqaruvchilar (Energiya ishlab chiqaruvchilar) identifikatsiya raqamini olish uchun arizani (tegishli toʻliq maʼlumotlar bilan) online tarzda QTEM qurilmalarining va ulardan ishlab chiqariladigan energiyaning davlat hisobini avtomatlashtirilgan tarzda yuritish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligining Yagona maʼlumotlar bazasiga (Yagona maʼlumotlar bazasi) kiritadi. – QTEM uskunalarini ilk bor oʻrnatganda toʻqson kun mobaynida / uskunalarga oʻzgartirishlar kiritganda oʻttiz kun mobaynida 2-bosqich – Yagona maʼlumotlar bazasi – Energiya ishlab chiqaruvchilar tomonidan identifikatsiya raqamini olish uchun Yagona maʼlumotlar bazasiga online ariza toʻlaqonli toʻldirilgandan soʻng identifikatsiya raqami shakllantiriladi va energiya ishlab chiqaruvchiga taqdim etadi. – ikki ish kuni muddatda 3-bosqich – Energiya ishlab chiqaruvchilar – Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi tomonidan taqdim etilgan identifikatsiya raqami boʻyicha har chorakda elektron tarzda QTEMdan ishlab chiqarilgan va (yoki) yetkazib berilgan energiya miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni (hisobotni) yagona maʼlumotlar bazasiga kiritib boradi. – har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning beshinchi sanasigacha 4-bosqich – Yagona maʼlumotlar bazasi – Energiya ishlab chiqaruvchilar tomonidan QTEMdan ishlab chiqarilgan va (yoki) yetkazib berilgan energiya miqdori toʻgʻrisidagi Yagona maʼlumotlar bazasiga kiritilgan hisobotlarni tahlil qilib borish. – Doimiy ravishda 5 -bosqich – Oʻzenergoinspeksiya – Qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalarining va ulardan ishlab chiqariladigan energiyaning davlat hisobini yuritish talablariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirish. – har uch yilda bir marta

Qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalarining va ulardan ishlab chiqariladigan energiyaning davlat hisobini yuritish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan ishlab chiqarilgan va yetkazib berilgan energiya miqdori toʻgʻrisida

T/r Koʻrsatkichlar Oʻlchov birligi ____ _____ ____ ____ (identifikatsiya raqami) _______yil 1-chorak 2-chorak 3-chorak 4-chorak 1. Ishlab chiqarilgan elektr energiyasi miqdori kVt.soat 2. Yagona elektr energetika tizimiga yetkazib berilgan elektr energiyasi miqdori kVt.soat 3. Lokal tarmoqqa yetkazib berilgan elektr energiyasi miqdori kVt.soat 4. Ishlab chiqarilgan issiqlik energiyasi miqdori Gkal . 5. Lokal tarmoqqa yetkazib berilgan issiqlik energiyasi miqdori Gkal . 6. Ishlab chiqarilgan biogaz miqdori ming m 3 7. Lokal tarmoqqa yetkazib berilgan biogaz miqdori ming m 3

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 23-iyul,

452-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 24.07.2020-y., 09/20/452/1097-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz