UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 25-may · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 25 май · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 мая 2020 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 May 2020 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг

Қарори

НИЗОМ

МАЪЛУМОТЛАР

ТАВСИЯЛАР

МАЪЛУМОТ

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ва « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/1-сон қарорига ИЛОВА

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги

Мазкур Низом банк фаолиятига, шу жумладан исломий банк фаолиятига рухсат бериш, банкнинг раҳбар ходимларини лавозимига киришишидан олдин келишиб олиш, алоҳида бўлинмаларини очиш ва ёпиш, уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш, банкни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби ҳамда шартларини белгилайди.

I БЎЛИМ. БАНКЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-§. Мазкур Низомнинг қўлланилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этиладиган ҳужжатларга қўйилган талаблар

1. Агар ушбу Низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса:

ушбу Низомнинг банкларга нисбатан белгиланган қоидалари микромолия банкларига, исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларга ва исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банкларига нисбатан;

ушбу Низомнинг микромолия банкларига нисбатан белгиланган қоидалари исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банкларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

1 1 . Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

банкнинг барқарор молиявий ҳолати — банкнинг молиявий оқимлари мутаносиблигини, тўлов қобилиятини, ликвидлилиги ва рентабелли фаолиятини сақлаб туриш учун маблағларнинг етарлилигини, шунингдек барча пруденциал нормативлар банк томонидан бажарилишини ифодаловчи ҳолати ;

билвосита эгалик қилувчи — банкнинг акцияларига ўзи назорат қиладиган бошқа шахс орқали эгалик қилувчи шахс ;

исломий банк фаолияти — банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда исломий молия стандартларига мувофиқ амалга ошириладиган банк фаолияти ;

мўлжалланган олиш — потенциал олувчи томонидан банк акцияларини олиш ёки уларга ҳал қилувчи эгалик қилишни кўпайтириш юзасидан қабул қилинган қарор ;

назорат — Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган мезонлардан бирига мос келувчи ўзаро алоқа ;

охирги бенефициар мулкдор — юридик шахс бўлган, банк акцияларининг потенциал олувчисига ёки бу акцияларга бевосита ёхуд билвосита эгалик қилувчига бевосита ёки билвосита эгалик қиладиган ёхуд уни назорат қиладиган жисмоний шахс ;

потенциал олувчи — биргаликда ҳаракат қилаётган, мўлжалланилаётган сотиб олиш муносабати билан банк акцияларини бевосита ёки билвосита, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор сифатида олишни ният қилган шахс ёки шахслар гуруҳи ;

раҳбар ходим — ушбу Низомнинг 77-бандида кўрсатилган лавозимлардан бирига сайланган (тайинланган) шахс;

ҳал қилувчи эгалик — шахс томонидан ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар томонидан юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) бир ёхуд бир неча битим натижасида олинган камида беш фоизига бевосита ёки билвосита эгалик қилиш ;

чет эл банки — чет давлатнинг ҳудудида рўйхатга олинган, ушбу чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ банк деб ҳисобланадиган юридик шахс .

2. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкига (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ариза ва бошқа ҳужжатлар қоғоз шаклида ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда тақдим этилади.

Бунда, қоғоз шаклида тақдим этиладиган ва ҳажми бир варақдан ортиқ бўлган ҳужжатлар варақма-варақ тавсифланган, тикилган, рақамланган ва имзоланган бўлиши лозим. Йиллик молиявий ҳисоботлар (шарҳларни ўз ичига олган жамланма баланс, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот ва молиявий ҳисоботнинг бошқа шакллари), шунингдек молиявий ҳисоботларнинг тўғрилигини тасдиқловчи аудиторлик хулосаси босмахона усулида босилган брошюралар кўринишида тақдим этилиши мумкин.

Марказий банкнинг талабига асосан алоҳида ҳужжатлар электрон шаклда тақдим этилиши лозим.

Электрон шаклда тақдим этилган ариза юзасидан қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарнома ариза берувчига ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда юборилади.

Чет эллик ариза берувчилар томонидан мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлар ариза берувчи рўйхатга олинган ерда жойлашган Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси ёки бошқа консуллик муассасалари томонидан тасдиқланади, бундан мазкур Низомнинг 20-банди 1 — 5 , 8 ва 10 — 13-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар мустасно.

Марказий банкка мазкур Низомга мувофиқ ариза билан мурожаат қилган шахс ариза берувчи ҳисобланади.

3. Мазкур Низомга мувофиқ тақдим этилган ариза чақириб олинган ёки уни қаноатлантириш рад этилган тақдирда ариза берувчи томонидан Марказий банкка тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилмайди.

4. Мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни талабларига риоя этган ҳолда тақдим этилади.

2-§. Банк муассислари ва акциядорлари. Банкнинг устав капитали

5. Юридик ва жисмоний шахс бўлган резидентлар, шунингдек норезидентлар банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин.

6. Давлат Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари асосида бошқа давлат ташкилотлари номидан банк муассиси ва акциядори бўлиши мумкин. Устав фондининг (устав капиталининг) эллик фоизидан ортиғи давлатга тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас.

7. Норезидент бўлган жисмоний шахсларнинг ва халқаро молия институтлари, чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари бўлмаган юридик шахсларнинг жами улуши банк устав капиталининг эллик фоизидан ошмаслиги керак.

Ушбу талаб мақсадларида бошқа кредит ташкилотлари деб қуйидагилар тушунилади:

мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган молиявий фаолият турларини амалга оширувчи компанияларни бошқариш мақсадида ташкил этилган холдинг компанияси (бошқарув компанияси);

ваколатли давлат органининг лицензияси (рухсатномаси) асосида мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган молиявий фаолият турларидан бирини амалга оширувчи ва жойлашган (рўйхатга олинган) давлатида консолидациялашган назорат мавжуд бўлган юридик шахслар.

8. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги фаолият турлари молиявий фаолият турлари ҳисобланади:

банк фаолияти, шу жумладан исломий банк фаолияти;

микромолиялаш фаолияти;

суғурта фаолияти;

лизинг фаолияти;

ипотекани қайта молиялаш фаолиятини амалга ошириш.

9. Банк муассислари (акциядорлари) бўлган юридик шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган ва камида бир йил фаолият юритаётган бўлиши керак.

10. Қуйидаги шахслар банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас:

мазкур Низомнинг II бўлими 2-боби талабларига мувофиқ бўлмаган шахслар;

банкнинг устав капиталини шакллантириш ёки акцияларини олиш учун йўналтириладиган пул маблағларининг келиб чиқиш манбалари қонунийлигини Марказий банк томонидан белгиланган тартибда тасдиқламаган жисмоний ва юридик шахслар;

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ёки чет давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ банк акцияларига эгалик қилишига тақиқлар ёки чекловлар мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахслар;

жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, жамоат фондлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, бюджетдан ташқари жамғармалар.

имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор қилиш ҳамда молиявий операцияларни ўтказиш чоғида ахборот тақдим этиш назарда тутилмайдиган давлатда ёки ҳудудда рўйхатга олинган юридик шахслар ва шундай давлатда ёки ҳудудда яшайдиган жисмоний шахслар (бундан чет эл фонд бозорларида банк акцияларини сотиб олган юридик ва жисмоний шахслар мустасно).

Мазкур банднинг иккинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган шахслар банк акцияларига билвосита ҳам эгалик қилиши мумкин эмас.

11. Банк муассислари банк рўйхатга олинган кундан бошлаб бир йил мобайнида банк акциядорлари таркибидан чиқишга ҳақли эмаслар.

12. Банк устав капиталининг энг кам миқдори ва уни шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланади .

3-§. Банкнинг номига қўйиладиган талаблар

13. Банкнинг номи банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда фирма номлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.

14. Банк ўзининг фирма номи сифатида уставида кўрсатилган номидан фойдаланади. Банк ҳар қандай ҳужжатларда, эълон ёки рекламаларда ўзини уставида кўрсатилган номдан фарқли номлашга ҳақли эмас.

15. Банкнинг фирма номида аҳоли пунктлари номларининг, шу жумладан банкнинг бундай аҳоли пунктларига тўлиқ ёки қисман мансублигини билдирувчи сўзларнинг ишлатилишига қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:

банк акцияларининг жами эллик фоизи ва ундан ортиғига эгалик қилувчи банк муассислари (акциядорлари) улар жойлашган давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бундай аҳоли пунктлари номидан ҳар қандай ташкилотларда иш юритиш ва иштирок этиш ваколатига эга бўлсалар. Бунда улар жойлашган давлатнинг фирма номларидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан берилган ушбу аҳоли пунктлари номларининг, шу жумладан банкнинг бундай аҳоли пунктларига тўлиқ ёки қисман мансублигини билдирувчи сўзларнинг ишлатилиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рухсат этилганлигини тасдиқловчи ёзма тасдиқномаси ёхуд қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бундай рухсатнома (тасдиқнома) талаб этилмаслиги тўғрисидаги ушбу органнинг ёзма тасдиқномаси.

ишлатилаётган ном жойлашган давлатининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рўйхатга олинган, муассис бўлган юридик шахснинг фирма номи ёки рўйхатга олинган товар белгиси билан мос бўлса.

Банкнинг фирма номида бошқа географик номларнинг (Евроосиё, Европа, Осиё ва б.) ишлатилишига банк акцияларининг жами эллик фоизи ва ундан ортиғига эгалик қилувчи банк муассислари (акциядорлари) бўлган юридик шахсларнинг асосий иқтисодий фаолияти кўрсатилган ҳудуднинг катта қисмида амалга оширилаётган бўлса йўл қўйилади.

Банк акциядорларининг таркиби, ҳолати ёки улуши ўзгариши оқибатида ушбу банд талаблари бажарилмаётган бўлса, банк мазкур ҳолат вужудга келган кундан бошлаб 6 ойдан кечиктирмай фирма номини ўзгартириши ва банк уставига киритилган тегишли ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни мазкур Низомнинг V бўлими 4-бобида белгиланган тартибда Марказий банкка тақдим этиши лозим.

2-БОБ. БАНКНИ ТАШКИЛ ЭТИШ. БАНКНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ

1-§. Банкни таъсис этиш

16. Банк икки ва ундан ортиқ шахслар томонидан ташкил этилаётганда муассислар таъсис йиғилишини ўтказади ва ўзаро таъсис шартномасини имзолайди. Банк бир муассис томонидан таъсис этилган тақдирда банкни таъсис этиш ҳақидаги қарор шу муассис томонидан якка тартибда қабул қилинади.

Ушбу ҳаракатлар муассислар (муассис) томонидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва акциядорлик жамиятлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

17. Муассислар банкни ташкил этиш бўйича уларнинг манфаатларини Марказий банкда ифода этишга ваколатли бўлган бир ёки бир неча шахсларни тайинлайди. Ушбу шахсларнинг ваколатлари таъсис шартномаси билан белгиланади.

18. Банк ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ва устави, мазкур Низомга мувофиқ Марказий банк томонидан берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ва (ёки) исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга (бундан буён матнда банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) деб юритилади) асосан амалга оширади.

19. Банкларни лицензиялаш тартиб-таомили қуйидаги икки босқичдан иборат:

Марказий банк томонидан банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш;

бир вақтнинг ўзида банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берган ҳолда банкни давлат рўйхатидан ўтказиш.

2-§. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

20. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи банкни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин уч ойдан кечиктирмай Марказий банкка ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза тақдим этади ва унга қуйидагиларни икки нусхада илова қилади:

1) банк икки ва ундан ортиқ шахслар томонидан ташкил этилганда таъсис шартномасини;

2) банкни ташкил этиш тўғрисидаги қарорни. Банк икки ва ундан ортиқ муассислар томонидан таъсис этилган ҳолларда таъсис йиғилиши баённомасининг банк кузатув кенгаши раиси томонидан тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;

3) муассислар томонидан тасдиқланган ва банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланган банк уставини;

4) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан тасдиқланган муассислар рўйхатини;

5) муассис бўлган юридик шахснинг аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган охирги уч йил учун молиявий ҳисоботларини;

6) мазкур Низомнинг 43-банди 1 — 4 ва 6-кичик бандларига мувофиқ ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган ҳар бир бевосита ва билвосита муассис, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор тўғрисидаги ахборотни. Ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган шахслар мавжуд бўлмаган тақдирда, банкнинг устав капиталида энг кўп улушларга эга бўлган, умумий улуши камида эллик фоизни ташкил этадиган бевосита ва билвосита муассислар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги ахборотни.

7) ариза берувчининг банкни ташкил этишда муассисларнинг манфаатларини Марказий банкда ифода этиш бўйича ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатни;

8) банкнинг устав капиталини шакллантириш учун киритиладиган маблағларнинг манбалари тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни;

9) банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари тўғрисида мазкур Низомнинг 107-банди 5 — 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни;

10) банкнинг ташкилий тузилмасини;

11) банкнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги низом лойиҳасини;

12) банк фаолиятининг стратегиясини, йўналишларини, кўламини, молиявий истиқболларини ва мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ бошқа маълумотларни кўзда тутувчи банкнинг кейинги уч йилга мўлжалланган бизнес-режасини;

13) кейинчалик банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим бўлган, банкнинг кредит (молиялаштириш), инвестиция ва эмиссия сиёсати лойиҳаларининг, шунингдек таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат сиёсати лойиҳаларининг нусхаларини.

20 1 . Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни тақдим этади:

банкнинг исломий молия кенгаши, исломий молия масалалари бўйича махсус бўлинмаси ва исломий молия бўйича ички аудити тўғрисидаги низомлари лойиҳаларини ;

исломий молия стандартларига мувофиқлик сиёсати лойиҳасини ;

банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари тўғрисида ушбу Низомнинг 107-банди 5 — 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни.

20 2 . Таъсис йиғилишининг баённомаси ёки муассиснинг банкни таъсис этиш ҳақидаги якка тартибда қабул қилган қарори банкни ташкил этиш, банкнинг устав капитали миқдорини белгилаш, банк уставини, ташкилий тузилмасини ва бизнес-режасини тасдиқлаш, банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисидаги қарорларни, шунингдек банк исломий банк фаолиятини амалга оширган тақдирда — банкнинг исломий молия кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисидаги қарорни ўз ичига олиши лозим.

20 3 . Таъсис шартномасининг ёки муассиснинг банкни таъсис этиш ҳақидаги якка тартибда қабул қилган қарорининг нусхалари, улардаги жисмоний шахсларнинг имзолари нотариус ёки нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан тасдиқланади.

20 4 . Исломий молия стандартларига мувофиқлик сиёсатида камида қуйидагилар назарда тутилиши лозим:

исломий банк фаолиятини амалга оширишда исломий молия стандартларига мувофиқликни таъминлашнинг аҳамияти;

исломий банк фаолиятини амалга оширишда исломий молия стандартларига мувофиқликни таъминлаш жараёни;

исломий молия стандартларига мувофиқликни таъминлашда банкнинг бошқарув органлари, исломий молия кенгаши, исломий молия масалалари бўйича махсус бўлинмаси ва исломий молия бўйича ички аудитининг вазифа ва мажбуриятлари;

исломий молия стандартларига номувофиқ бўлган даромадлардан халос бўлиш, шу жумладан уларни хайрия мақсадларига йўналтириш тартиби;

ҳисобдорлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш чоралари;

исломий молия бўйича ташқи аудит текширувини ўтказиш тартиби.

21. Агар ариза берувчи томонидан тақдим этилган, мазкур бобнинг 2 ва 3-параграфларида кўрсатилган ҳужжатлар ва ахборот банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаса, Марказий банк ариза берувчидан ушбу қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар ва ахборот сўрашга ҳақли .

3-§. Чет эллик муассисларга нисбатан улар томонидан банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш чоғида қўйиладиган талаблар

22. Банкни ташкил этишда ёки банкнинг устав капиталида чет эл банки иштирок этганда мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада тақдим этилади :

1) чет эл банки ваколатли органининг банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш тўғрисидаги қарори ;

2) чет эл банки банкни назорат қилиш органининг мазкур чет эл банки унинг консолидациялашган назорати остида туриши, пул маблағларини депозитларга қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ва унга банкни назорат қилиш органининг банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш учун рухсатномаси берилганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиқномаси ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги тўғрисидаги тасдиқномаси ;

3) чет эл банкининг устави ;

4) чет эл банки капиталининг ва кредит рейтингининг қуйидаги талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат :

200 млн. евро эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги хусусий капиталнинг мавжудлиги;

«Standard & Poorʼs», «Moodyʼs Investors Service» ёки «Fitch-IBCA» рейтинг агентликлари томонидан берилган инвестицион рейтинг баҳосидан кам бўлмаган узоқ муддатли кредит рейтинги мавжудлиги.

Чет эл банкининг капитал монандлиги ёки кредит рейтинги мазкур кичик бандда кўрсатилган талабларга номувофиқ бўлганда ёки унда кредит рейтинги мавжуд бўлмаганда, пруденциал талаблари Марказий банк томонидан миллий талабларга эквивалент деб топилган чет давлатнинг банк назорати органи томонидан чет эл банки молиявий салоҳиятига берилган баҳоси, агар ушбу орган томонидан Марказий банкка юборилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда, эътиборга олинади.

23. Халқаро молия институтлари, чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари бўлмаган, норезидент бўлган юридик шахсларнинг банкни ташкил этишида ёки банкнинг устав капиталида иштирок этишида мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада тақдим этилади:

1) юридик шахс ваколатли органининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ташкил этиш ёки унинг банк устав капиталида иштирок этиши тўғрисидаги қарори;

2) юридик шахс жойлашган давлатдаги назорат қилиш органининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ташкил этишга ёки банк устав капиталида иштирок этишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат, ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги тўғрисидаги тасдиқномаси;

3) юридик шахс устави;

4) устав капиталидаги ўз улуши учун тўловни амалга оширишга маблағлари мавжудлигининг тасдиғи.

24. Юқори капитал ва кредит рейтинги кўрсаткичларига эга бўлган халқаро молия институтлари, чет эл банклари ҳамда бошқа кредит ташкилотлари томонидан банк ташкил этишда ёки банкнинг устав капиталида иштирок этишда ариза берувчи ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ аризани қуйидагиларни икки нусхада илова қилган ҳолда тақдим этади:

1) муассислар томонидан имзоланган таъсис шартномасини. Банк бир муассис томонидан таъсис этилган тақдирда, муассиснинг банкни таъсис этиш ҳақидаги якка тартибда қабул қилинган қарори тақдим этилади;

2) банк икки ва ундан ортиқ муассислар томонидан таъсис этилган ҳолларда таъсис йиғилишининг баённомасини;

3) муассислар томонидан тасдиқланган ва банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланган банк уставини;

4) муассислар ваколатли органининг банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш тўғрисидаги қарорини;

5) банк устав капиталидаги улушлари миқдорини кўрсатган ҳолда муассислар рўйхатини;

6) муассисларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхасини ва тўлов реквизитларини;

7) капиталининг ва кредит рейтингининг мазкур Низомнинг 25-банди 2-кичик бандида келтирилган мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатни;

8) банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари тўғрисида мазкур Низомнинг 107-банди 5 — 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни;

9) банкнинг ташкилий тузилмасини;

10) банкнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги низом лойиҳасини;

11) банкнинг кейинги уч йилга мўлжалланган бизнес-режасини. Унда банк фаолиятининг стратегиясини, йўналишларини, кўламини, молиявий истиқболларини ва мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ бошқа маълумотларни ёритиш зарур.

12) кейинчалик банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим бўлган, банкнинг кредит (молиялаштириш), инвестиция ва эмиссия сиёсати лойиҳаларининг, шунингдек таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат сиёсати лойиҳаларининг нусхаларини.

Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи ушбу банднинг биринчи — ўн учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда ушбу Низомнинг 20 1 -банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади.

25. Мазкур Низом мақсадларида:

1) халқаро молия институтлари деганда Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Инвестицияларни кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентлик, Халқаро тараққиёт уюшмаси), Халқаро ҳисоб-китоблар банки, Халқаро валюта фонди, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Европа Кенгашининг тараққиёт банк, Европа марказий банки, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестицияси банки, Ислом тараққиёт банки тушунилади;

2) юқори капитал ва кредит рейтинги кўрсаткичларига эга бўлган чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари деганда капитали ва кредит рейтинги қуйидаги талабларга мувофиқ бўлган шахслар тушунилади:

500 млн. евро эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги устав капиталининг мавжудлиги;

«Standard & Poorʼs», «Moodyʼs Investors Service», «Fitch-IBCA» рейтинг агентликларининг мос равишда «А+», «А1», «А+» рейтинг баҳосидан кам бўлмаган узоқ муддатли кредит рейтингининг мавжудлиги.

4-§. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш

26. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 16 ва 19-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

27. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда Марказий банк:

банк капитали, шу жумладан, устав капитали миқдорини доимий кўпайтириб боришнинг режалаштирилганлиги, кўзда тутилаётган даромадлар ҳамда фондларни шакллантириш истиқболлари, шунингдек муассисларнинг зарур ҳолларда қўшимча капитал кирита олиш қобилияти каби омиллар билан аниқланувчи ташкил этилаётган банк капиталининг етарлилик даражасини;

Марказий банк билан чет эл банки бўлган муассиснинг банкни назорат қилиш органи ўртасида ахборот айирбошлаш тўғрисидаги келишув мавжудлигини;

норезидент жойлашган мамлакат ваколатли органларининг ахборотини ва фикрларини инобатга олади.

Марказий банк ушбу ҳолатларни банкнинг устав капиталидаги мазкур Низомнинг 39-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган миқдордаги улушни олишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш чоғида ҳам инобатга олади.

5-§. Банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш

28. Банкни давлат рўйхатига олиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) олиш учун ариза берувчи банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома олинганидан кейин олти ойдан кечиктирмай Марказий банкка қуйидагиларни тақдим этиши керак:

банкни давлат рўйхатига олиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш тўғрисидаги ариза. Бунда аризада ариза берувчининг электрон почта манзилининг кўрсатилиши унинг қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда олишга бўлган розилигидир;

банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимлари тўғрисида мазкур Низомнинг 107-банди 5 — 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар;

ташкил этилаётган банк жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банк бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ишларни ташкил этиш техника воситалари билан жиҳозланганлиги ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда берилган хулосаси;

банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган суммада банкнинг устав капитали шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек муассисларнинг рўйхати;

ногиронлиги бўлган шахслар учун банк биноларида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ қулай шарт-шароитлар яратилганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосаси;

агар ариза бир вақтнинг ўзида банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш учун тақдим этилса, ушбу Низомнинг 29 1 -банди еттинчи ва тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар;

мазкур Низомнинг тегишли равишда 20 — 24-бандлари ҳамда ушбу банднинг иккинчи — еттинчи хатбошиларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларнинг электрон шаклдаги кўчирма нусхалари.

Мазкур банднинг учинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар икки нусхада тақдим этилади.

29. Банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг Марказий банк томонидан кўриб чиқилиши Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 20 ва 21-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

5 1 -§. Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банкка исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш

29 1 . Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банк исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади :

исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш тўғрисидаги ариза;

банк акциядорлари умумий йиғилишининг ёки банкнинг ягона акциядорининг исломий банк фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисидаги қарори;

банкнинг Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган талаблар инобатга олинган ҳолдаги устави;

банкда банкнинг исломий молия кенгаши, исломий молия масалалари бўйича махсус бўлинмаси ва исломий молия бўйича ички аудити ташкил этилганлиги тўғрисидаги маълумот;

ушбу Низомнинг 20 1 -бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар;

банкнинг исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходими тўғрисидаги ушбу Низомнинг 107-банди 2 — 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар;

исломий банк фаолияти бўйича бозор таҳлили, молиялаштириш режалари, маҳсулот ва хизматлар, молиявий прогнозлар ва таваккалчиликларни бошқариш масалаларини, шунингдек ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ бошқа маълумотларни ўз ичига олган уч йиллик бизнес-режа;

исломий банк фаолияти доирасида амалга ошириладиган молиявий операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобини алоҳида юритиш имконияти яратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (автоматлаштирилган банк тизимларига исломий молия операцияларини амалга ошириш бўйича ўзгартиришлар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар).

29 2 . Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банкка исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш ҳақидаги қарор ариза барча зарур ҳужжатлар билан олинган кундан эътиборан икки ойдан ошмаган муддатда қабул қилинади .

Марказий банк тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч иш куни ичида банкни қабул қилинган қарор ҳақида ёзма шаклда, шу жумладан ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади .

6-§. Банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш

32. Банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

7-§. Банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) бериш ва қайта расмийлаштириш учун тўлов

33. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.

34. Банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилганлиги учун тегишинча банк ёки микромолия банки устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Бунда давлат божи берилган ҳар бир лицензия тури учун алоҳида ундирилади.

35. Банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш учун ушбу Низомнинг 33-бандида назарда тутилган йиғим суммасининг ярми ундирилади.

36. Марказий банк томонидан банк ҳақидаги Банкларнинг давлат реестрида сақланувчи маълумотлар кўчирма кўринишида бепул тақдим этилади.

8-§. Ташкилий-техник тадбирларни молиялаштириш

37. Ташкилий-техник тадбирларни бажариш, банк биноларини тайёрлаш, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминлаш, ускуналар, ташкилий-техник воситалари билан жиҳозлаш ва дастурий таъминот билан таъминлаш бўйича харажатлар муассислар ҳисобидан қопланади. Бунинг учун муассислар томонидан банкни ташкил этиш бўйича харажатларнинг тахминий ҳисоб-китоби қилинади ҳамда бир ёки бир неча муассис томонидан харажатларни амалга ошириш тўғрисида ўзаро шартнома тузилади, ушбу ҳужжатлар банк рўйхатга олингунга қадар Марказий банкка тақдим этилади.

38. Банк давлат рўйхатига олинган ва унга банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилгандан сўнг муассислар акциядорлар умумий йиғилишида банкни ташкил этиш бўйича харажатларни амалга ошириш тўғрисидаги шартномага мувофиқ қилинган харажатлар ҳақида ҳисобот беради. Уларнинг ҳаракати акциядорлар умумий йиғилиши томонидан маъқулланган тақдирда, уларнинг қилган харажатлари банк томонидан шартномага мувофиқ қайтариб берилади.

II БЎЛИМ. БАНК АКЦИЯЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШГА ДАСТЛАБКИ РУХСАТНОМАНИ ОЛИШ

1-боб. Банк акцияларини сотиб олишга дастлабки рухсатномани олиш тартиби

39. Жисмоний ва юридик шахслар ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар, шу жумладан норезидентлар бир ёки бир неча битим натижасида банкнинг устав капиталидаги:

беш ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан йигирма фоизни;

йигирма ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан эллик фоизни;

эллик ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушни бевосита ёки билвосита олишдан олдин Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт.

40. Биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар бўлиб Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган шахслар ҳисобланади.

41. Банклар бошқа банкнинг акцияларини бевосита ёки билвосита олишдан олдин Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт. Банклар бошқа банкнинг устав капиталидаги улушини кўпайтириш учун Марказий банкнинг такрорий дастлабки рухсатномасини олиши шарт.

42. Банк томонидан бошқа банкнинг акцияларини сотиб олишда рухсат беришга доир мажбурий талаблар ва шартларга банкнинг барқарор молиявий ҳолати, шунингдек сотиб олиш натижасида пруденциал нормативларга риоя этилиши киради. Ушбу банд талаблари банклар томонидан ўз акцияларини сотиб олиш ҳолатларига ҳам татбиқ этилади.

43. Банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ариза тақдим этилади:

1) потенциал олувчи — жисмоний шахс томонидан:

норезидент бўлган жисмоний шахснинг фуқаролик паспорти нусхаси;

банк акцияларини олиш учун фойдаланиладиган маблағларнинг келиб чиқиш манбалари ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ маълумотлар;

2) потенциал олувчи — юридик шахс томонидан:

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (норезидент бўлган юридик шахслар учун) ва таъсис ҳужжатлари (устав ва таъсис шартномаси);

барча иштирокчилар (акциядорлар) тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ маълумотлар;

ушбу юридик шахсда ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисида мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ маълумотлар;

потенциал олувчи тўғрисида мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ маълумотлар;

банкда ҳал қилувчи эгаликни олиш тўғрисидаги ваколатли органнинг қарори;

охирги 3 йил учун, агар фаолият 3 йилдан кам муддатга амалга оширилган бўлса — амалда фаолият олиб борилган йиллар учун молиявий ҳисоботларнинг ишончлилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи аудиторлик хулосаси нусхаси;

банк акцияларини олиш учун фойдаланиладиган маблағларнинг келиб чиқиш манбалари ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

мазкур Низомнинг 8-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ анкета;

кузатув кенгаши ва ижро этувчи орган аъзоларининг мазкур Низомнинг 52-бандида белгиланган ишчанлик обрўси мезонига мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотлар;

3) потенциал олувчи — банк томонидан, агар банк сотиб олиш натижасида банклар гуруҳининг бир қисмига айланса:

мазкур банднинг 2-кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар;

банклар гуруҳи тузилмаси тўғрисидаги маълумотлар;

банклар гуруҳи иштирокчилари тўғрисидаги ахборот, шу жумладан гуруҳга кирувчи иштирокчиларнинг асосий фаолияти тўғрисидаги маълумотлар;

банклар гуруҳининг таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат бўйича сиёсати;

банклар гуруҳида назоратни амалга оширувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар;

гуруҳ иштирокчиларининг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан ариза берувчининг охирги 3 йил учун консолидациялашган молиявий ҳисоботларининг ишончлилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи аудиторлик хулосаси нусхаси (маълумот ариза топшириш санасига қадар 90 кундан кеч бўлмаган санага бўлиши лозим);

4) потенциал олувчи — чет эл банки томонидан:

мазкур банднинг 2-кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар;

мазкур Низомнинг 22-банди 2 — 4-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар;

5) потенциал олувчи — юқори капитал ва кредит рейтинги кўрсаткичларига эга бўлган халқаро молия институти, чет эл банки ҳамда бошқа кредит ташкилоти томонидан:

мазкур банднинг 2-кичик банди иккинчи , учинчи , олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар;

капиталининг ва кредит рейтингининг мазкур Низомнинг 25-банди 2-кичик бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат;

6) потенциал олвучи — халқаро молия институти, чет эл банки ва бошқа кредит ташкилоти бўлмаган норезидент томонидан:

мазкур банднинг 2-кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар;

мазкур Низомнинг 23-банди 2-кичик бандида кўрсатилган ҳужжат.

44. Ҳал қилувчи эгаликка билвосита эгалик қилувчи, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор томонидан мазкур Низомнинг 43-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилади, бундан биринчи кичик банднинг учинчи хатбошисида ва 2-кичик бандининг саккизинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар мустасно.

45. Шахс ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда, хусусан ҳуқуқий ворислик, мерос, ҳадя тартибида, суднинг қарорига асосан мулк ҳуқуқини олиш ёки банк устав капиталининг камайтирилиши натижасида мазкур Низомнинг 39-бандида кўрсатилган ҳажмдаги банк акцияларига эгалик қилишга Марказий банкнинг рухсатномасини олиши учун мазкур Низомнинг 43-бандида кўрсатилган ҳужжатларни банк акцияларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олган кунидан эътиборан 60 кун ичида тақдим этади.

46. Ҳал қилувчи эгаликка бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор қуйидаги ҳолларда Марказий банкни ва банкни 10 кунлик муддатда ушбу Низомнинг 9-иловасига мувофиқ ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда хабардор қилиши шарт:

банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома олинган битим амалга оширилганда;

дастлабки рухсатнома олинган, ушбу Низомнинг 39-бандида белгиланган акциялар улуши кўпайганда;

банк устав капиталидаги ҳал қилувчи эгаликни бошқа шахсга бериш ёки камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш натижасида ҳал қилувчи эгалик тегишлича эллик фоиздан, йигирма фоиздан ёки беш фоиздан кам бўлиб қолганда;

ушбу Низомнинг 39-бандида белгиланган ҳажмдаги банк акциялари шахс томонидан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олинганда.

47. Потенциал олувчини баҳолашни якунлаш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиш ва тақдим этиш, банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани олиш ёки шахс томонидан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда банк акцияларини олишга Марказий банкнинг рухсатномасини олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни Марказий банк томонидан кўриб чиқиш, ҳал қилувчи эгалик сотиб олинганлиги, ўзгартирилганлиги ёки бошқаларга берилганлиги тўғрисида хабарнома бериш, шунингдек Марказий банкни хабардор килиш Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни билан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

48. Банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

ариза берувчининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги мурожаатига кўра;

банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.

2-боб. Потенциал олувчини баҳолаш

49. Потенциал олувчининг сифатини баҳолаш банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тузулиши ва мураккаблигига, шунингдек баҳолаш жараёнига тадбиқ этиладиган мутаносиблик тамойилига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

50. Марказий банк потенциал олувчининг сифатини қуйидаги мезонларни биргаликда кўриб чиқиш йўли билан:

потенциал олувчининг ишчанлик обрўсини ;

мўлжалланган олиш амалга оширилганидан кейин тайинланиши назарда тутилаётган банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви, исломий молия кенгаши аъзоларининг, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларининг ишчанлик обрўси, билими, малакаси ва тажрибасини ;

потенциал олувчининг молиявий салоҳиятини, хусусан акцияларини олиш мўлжалланилаётган банк фаолиятининг кўлами ва ихтисослашуви жиҳатидан салоҳиятини ;

мўлжалланган сотиб олиш амалга оширилганидан кейин банкнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган пруденциал талабларни бажара олиш имкониятини ;

мўлжалланган сотиб олиш борасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга доир амалга оширилган ёки амалга оширилаётган уринишлар мавжудлиги ҳақидаги шубҳалар, шунингдек мўлжалланган олиш амалга оширилганидан кейин шундай таваккалчиликнинг ортиши тўғрисидаги тахмин мавжуд эмаслигини ;

потенциал олувчи фаолиятининг банк фаолияти билан уйғунлашуви эҳтимолини ва бунинг банк фаолиятининг ривожланишига таъсирини ;

потенциал олувчи корпоратив бошқаруви ташкилий тузилмасининг ва унга алоқадор бўлган шахсларнинг банкни тартибга солишга ҳамда унинг устидан назорат қилишга доир таъсирини баҳолайди .

51. Марказий банк потенциал олувчини баҳолашни амалга оширишда бошқа ваколатли органлар ёки чет давлатларнинг тегишли органлари билан маслаҳатлашишга ҳақли.

52. Потенциал олувчининг ишчанлик обрўси мезонига мувофиқлигини баҳолашда қуйидагилар ҳисобга олинади:

1) потенциал олувчининг ахлоқий фазилатлари ва виждонлилиги (мутаносиблик тамойилини қўлламаган ҳолда):

потенциал олувчига нисбатан иқтисодиёт соҳасидаги, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёки жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганликнинг мавжуд эмаслиги;

потенциал олувчи юридик шахсни тўловга қобилиятсизлик ҳолатига ёки танг молиявий аҳволга олиб келган ҳаракатлар учун жавобгар бўлганлиги тўғрисидаги далилларнинг йўқлиги;

потенциал олувчини молия соҳасида профессионал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги суд қарорининг мавжуд эмаслиги;

ваколатли назорат органи томонидан потенциал олувчига нисбатан юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) эгалик қилишни чеклайдиган санкцияларнинг ўтмишда қўлланилганлиги;

Марказий банкка ҳаққоний бўлган маълумотларни тақдим этганлиги;

потенциал олувчи баҳолашдан ўтмасликка уринганлиги тўғрисидаги далилларнинг мавжуд эмаслиги;

2) касбий лаёқати (мутаносиблик тамойилини қўллаган ҳолда):

потенциал олувчи томонидан юридик шахсларнинг улушларини (акцияларини) эҳтиёткорлик билан бошқариш амалга оширилганлиги;

молия бозорида фаолият юритувчи юридик шахсларнинг назоратни амалга оширувчи иштирокчиси (акциядори) ва (ёки) раҳбари сифатида тўпланган эҳтиёткорлик билан бошқариш тажрибаси.

53. Агар потенциал олувчи юридик шахс бўлса, ишчанлик обрўси мезонига мувофиқлигини баҳолаш юридик шахснинг ўзини, шунингдек унинг иштирокчилари (акциядорлари) ва бошқарув органлари аъзоларини қамраб олади.

54. Марказий банк потенциал олувчининг ахлоқий фазилатлари ва виждонлилигини баҳолашда унга алоқадор шахсларнинг, хусусан потенциал олувчи билан амалий иш ёки қариндошлик муносабатларига эга бўлган ёки бундай муносабатларга эга бўлганлиги тахмин қилинган шахсларнинг ахлоқий фазилатлари ва виждонлилиги тўғрисидаги маълумотларни кўриб чиқиши мумкин.

55. Марказий банк банк устидан назоратни амалга оширадиган потенциал олувчи томонидан ушбу Низомнинг III бўлимига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар асосида мўлжалланган олишдан кейин тайинланиши кўзда тутилган банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек мухим аҳамиятга эга ходимларининг ишчанлик обрўси, билим, кўникма ва тажрибаларини дастлабки баҳолашдан ўтказади.

56. Потенциал олувчи томонидан мазкур Низомнинг III бўлими талабларига мувофиқ келмайдиган банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек мухим аҳамиятга эга ходимларининг тайинлаш учун тақдим этилиши банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш учун асос бўлиши мумкин.

57. Мўлжалланган олиш амалга оширилганидан сўнг тайинланадиган банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоларини, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларини келишиб олиш тўғрисидаги якуний қарор, уларни мазкур Низомнинг III бўлими талабларига мувофиқ деб топиш ёки топмаслик асносида, Марказий банк томонидан банкнинг ваколатли органи уларни тасдиқлаганидан ва мазкур бўлимда белгиланган ҳужжатлар тўпламини тақдим этганидан кейин қабул қилинади.

58. Потенциал олувчининг молиявий салоҳият мезонига мувофиқлигини баҳолаш мазкур Низомнинг 6 ёки 8-иловаларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар асосида, унинг банк акцияларини сотиб олишни молиялаштириш, бакннинг барқарор молиявий ҳолатини сақлаб туриш, шунингдек яқин уч йил мобайнида банкни самарали ва оқилона бошқариш имкониятини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

59. Потенциал олувчининг молиявий салоҳиятини баҳолашда унинг банк акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ҳужжатлар тақдим этгунига қадар иқтисодий, молиявий ва бошқа турдаги фаолиятларда фаоллиги ва самарадорлиги ҳисобга олинади.

60. Марказий банк потенциал олувчи ва банк ўртасидаги молиявий муносабатларни, шунингдек бу муносабатларнинг банкнинг барқарор молиявий ҳолатини беқарорлаштириши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқаришга қодирлигини кўриб чиқади.

61. Агар потенциал олувчи пруденциал талаблари Марказий банк томонидан миллий талабларга эквивалент деб топилган чет давлатнинг банк назорати органи томонидан тартибга солинадиган ва назорат қилинадиган норезидент юридик шахс бўлса, Марказий банк чет давлатнинг банк назорати органи томонидан потенциал олувчининг молиявий салоҳиятига берилган баҳосини, агар ушбу орган томонидан Марказий банкка юборилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда, эътиборга олишга ҳақли.

62. Марказий банкда мўлжалланган олиш амалга оширилгунга қадар потенциал олувчининг молиявий салоҳияти келгусида ёмонлашувига олиб келишини тасдиқлайдиган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу маълумотлар банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлиши мумкин.

63. Потенциал олувчининг сифатини баҳолаш банк устидан назоратни амалга оширадиган потенциал олувчи томонидан банк акциялари олинганидан кейин банкнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган пруденциал талабларни бажара олиш имкониятини кўриб чиқади.

64. Мўлжалланган олиш банкнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган пруденциал талабларга мувофиқлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.

65. Банк томонидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган пруденциал талабларни бажара олиш имкониятларини баҳолаш нафақат мўлжалланган олишни амалга оширгунга қадар, балки доимий тарзда ўтказилади. Шу мақсадда потенциал олувчи Марказий банкка яқин 3 йил учун бизнес-режасини тақдим этади.

66. Мўлжалланган олиш орқали жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга уринишларни амалга оширганлиги ёки амалга ошираётганлиги ҳақида шубҳаларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги мезонга потенциал олувчининг мувофиқлигини, шунингдек мўлжалланган олиш амалга оширилганидан кейин бундай таваккалчиликнинг ортиши ҳақидаги тахминларни баҳолаш мўлжалланган олишнинг миқдоридан қатъи назар ахлоқий фазилатлар ва виждонлиликни баҳолаш билан уйғунликда амалга оширилади.

Мўлжалланган олиш амалга оширилганидан кейин жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликнинг ортиши ҳақидаги тахминларни баҳолаш потенциал олувчига алоқадор шахсларга нисбатан иқтисодиёт соҳасида, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёки жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун судланганликнинг мавжудлиги омили таъсирини баҳолашни ҳам ўз ичига олади.

67. Мўлжалланган олиш учун ишлатиладиган маблағлар қонуний маблағлардан ташкил топиши, молиялаштириш механизми эса шаффоф бўлиши лозим. Ушбу мақсадлар учун потенциал олувчи Марказий банкка қуйидагиларни тақсдиқловчи маълумотлар тақдим этади:

маблағларнинг келиб чиқиш манбалари;

ушбу маблағларнинг ҳаракати схемаси;

имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операцияларни ўтказиш чоғида ахборот тақдим этишни назарда тутмайдиган давлат ёки ҳудуднинг ваколатли органлари назорати остидаги молиявий ташкилотлар орқали ушбу маблағларнинг ҳаракатланмаганлиги.

Мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган маълумот банк акциялари чет эл фонд бозорларида сотиб олинганда тақдим этилмайди.

68. Агар потенциал олувчи мамлакат ичида ёки чет элда ваколатли органлар томонидан қуйидагилар сифатида гумон қилинган ёки танилган бўлса, Марказий банк банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этади:

мўлжалланган олишга уларнинг алоқасидан қатъи назар, жиноятлардан олинган даромадларни легаллаштириш операцияларида ёки шунга ўхшаш уринишларда иштирок этган шахс;

террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахс;

ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошларида кўрсатилган шахслар билан алоқадор бўлган шахс.

69. Мўлжалланган олишни амалга ошириш натижасида банкда бошқа шахслар билан юзага келадиган яқин алоқалар, банк билан яқин алоқада бўлган бир ёки бир нечта шахснинг фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ёки норматив ҳужжатлар, бошқа давлатнинг ваколатли органлари томонидан ушбу шахсларга тақиқ ва чекловлар қўлланилиши Марказий банкнинг назорат функцияларини амалга оширишга тўсқинлик қилмаслиги керак.

70. Марказий банк потенциал олувчига дастлабки рухсатномани қуйидаги ҳолларда беради :

потенциал олувчи ушбу Низомнинг 50-бандида кўрсатилган мезонларга тўлиқ мос келса;

потенциал олувчи мўлжалланган олишнинг охирги бенефициар мулкдори эмаслиги хусусида шубҳа мавжуд бўлмаса ;

акциядорлар бўлган юридик шахсларнинг ҳаддан ташқари (потенциал олувчидан охирги бенефициар мулкдоргача учта поғонадан кўп) даражаларга табақалаштирилиши мавжуд бўлмаса;

ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда топширилган бўлса ;

потенциал олувчи тақдим этган ҳужжатларда ва ахборотда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлмаса .

71. Акциядор бўлган юридик шахсларнинг даражаларга табақалаштирилишини баҳолашда қуйидагилар инобатга олинади:

табақалаштирилиш занжирида иштирок этувчи шахсларнинг шаффофлиги ва уларнинг Марказий банк билан ҳамкорлик қилиши;

табақалаштирилиш занжирида иштирок этувчи барча шахслар тўғрисида банк назорати органлари ва бошқа ваколатли органлар билан самарали маълумот алмашинуви имконияти;

табақалаштирилиш занжирида иштирок этувчи шахсларнинг келиб чиқиш мамлакатидаги банк назорати органи ёки бошқа ваколатли органнинг ушбу шахсларга Ўзбекистон Республикасида банк акцияларини олишга рухсатнома берилганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиқномаси, агар буни ушбу мамлакатлар қонунчилик ҳужжатлари талаб этса.

72. Ҳал қилувчи эгаликка бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда Марказий банк уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддасида назарда тутилган чоралар ва санкцияарни қўллашга ҳақли.

73. Ушбу бобнинг талаблари ариза берувчи томонидан банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш учун ҳужжатлар тақдим этилган пайтда муассисларни, бевосита ва билвосита эгалик қилувчиларни, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорларни баҳолашга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

3-боб. Банк томонидан ўз акцияларини сотиб олиш учун марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини бериш тартиби

74. Банк ўз акцияларини сотиб олиш учун Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт. Банк томонидан сотиб олинадиган ўз акцияларининг суммаси банк устав капиталининг 10 фоизидан ошиши мумкин эмас.

75. Банк томонидан ўз акцияларини сотиб олишга доир Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиш учун ариза берувчи Марказий банкка қуйидагиларни тақдим этади:

банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланган, ушбу Низомнинг 10-иловасига мувофиқ шаклдаги банк томонидан ўз акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани;

банк акциялари уларни кейинчалик бекор қилиш шарти билан банк устав капиталини камайтириш учун сотиб олинганда банк акциядорлари умумий йиғилишининг қарорини, кейинчалик белгиланган тартибда қайта сотиш мақсадида сотиб олинганда — банк кузатув кенгашининг қарорини. Бунда қарорда банк томонидан ўз акцияларини сотиб олиш сабаблари кўрсатилади.

76. Банк устав капиталини камайтириш мақсадида ўз акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатномани олгандан сўнг уставига банк устав капиталини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиришларни киритади.

III бўлим. Банкнинг раҳбар ходимларини Марказий банк билан келишиб олиш тартиби ва баҳолаш мезонлари

1-боб. Умумий қоидалар

77. Қуйидаги раҳбар ходимлар лавозимига киришишидан олдин Марказий банк билан келишиб олиниши лозим:

1) банк кузатув кенгаши аъзолари, шу жумладан раиси;

2) банк бошқаруви аъзолари, шу жумладан раиси ва унинг ўринбосарлари;

3) банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари, шу жумладан раиси ва унинг ўринбосарлари;

4) банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимлари, агар улар бир пайтнинг ўзида банк бошқаруви аъзолари бўлмаса:

банкнинг бош бухгалтери;

ички аудит таркибий бўлинмаси раҳбари;

таваккалчиликларни бошқаришга масъул таркибий бўлинма раҳбари;

ички назорат ва (ёки) комплаенс назорат учун масъул бўлган таркибий бўлинма раҳбари;

банк активлари ва пассивларини (ғазначиликни) бошқаришга масъул бўлган таркибий тузилма раҳбари;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуроллари тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашишга масъул таркибий бўлинма раҳбари;

банкнинг исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходими;

5) ихтиёрий тугатилаётган банкнинг тугатувчиси (агар тугатиш комиссияси тайинланса, унинг раҳбари ва аъзолари);

6) ўз лавозим мажбуриятларидан келиб чиқиб, ушбу банднинг 1 — 5-кичик бандларида кўрсатилган раҳбар ходимларга тенглаштирилган ёки ушбу банднинг 4-кичик бандида кўрсатилган банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимларининг фаолиятини мувофиқлаштириб борувчи шахслар.

78. Банк раҳбар ходимнинг мазкур Низом талабларига мувофиқлигини дастлабки баҳолашдан ўтказиши шарт. Бунда банк раҳбар ходимнинг ишчанлик обрўси, тажриба, билим ва кўникмалари, мулоҳазасининг мустақиллиги, вақтининг етарлилиги ва жамоавий яроқлилигини мазкур Низом ва банкнинг ички талабларига мувофиқлигини баҳолайди, шунингдек раҳбар ходим томонидан баҳолаш учун тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади.

79. Мазкур Низомнинг 78-бандида назарда тутилган баҳолаш банк томонидан раҳбар ходимни сайлаш ёки тайинлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинишидан (ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилишидан) олдин амалга оширилади.

80. Мазкур Низомнинг 78-бандига асосан банк томонидан ўтказилган баҳолаш натижалари раҳбар ходимнинг мазкур Низом талабларига номувофиқлигини кўрсатган тақдирда, у раҳбар ходим сифатида сайланмаслиги ёки тайинланмаслиги лозим.

81. Банк доимий равишда раҳбар ходимларнинг мазкур Низом талабларига мувофиқлигини қайта баҳолаб бориши лозим.

82. Банк томонидан мазкур Низомнинг 81-бандига мувофиқ амалга оширилган қайта баҳолаш натижалари раҳбар ходимларнинг мазкур Низом талабларига эндиликда мувофиқ эмаслигини кўрсатган тақдирда, банк номувофиқлик аниқланган кундан эътиборан уч иш куни ичида Марказий банкни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади ва қуйидаги чоралардан бирини амалга оширади:

тенг даражадаги раҳбар ходимлар ўртасида мажбуриятларни қайта тақсимлаш;

раҳбар ходимларни касбий тайёрлаш;

манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш;

раҳбар ходимларни алмаштириш.

83. Раҳбар ходимларни баҳолаш ва келишиб олиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш ҳамда банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш доирасида;

банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банкларнинг исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш доирасида;

кредит ташкилотлари фаолиятини ўзгартириш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш доирасида;

раҳбар ходимлар лавозимига киришишидан олдин, бундан мазкур Низомнинг 84-бандида кўрсатилган ҳолатлар мустасно;

банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани олиш ҳамда ихтиёрий тугатилаётган банкнинг тугатувчисини алмаштириш тўғрисидаги қарорни келишиш доирасида;

раҳбар ходимларнинг мазкур Низом талабларига мувофиқлигига таъсир кўрсатувчи янги ҳолатлар вужудга келганда.

84. Агар раҳбар ходимларнинг мазкур Низом талабларига мувофиқлигига таъсир кўрсатувчи янги ҳолатлар мавжуд бўлмаса, қуйидагиларни лавозимига киришишидан олдин Марказий банк билан келишиб олиш талаб этилмайди:

ваколат муддатининг тугаши муносабати билан шу банкнинг ўзида янги муддатга қайта сайланган (тайинланган) банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви ва исломий молия кенгаши аъзосини;

келишиб олинган кунидан бошлаб 12 ой мобайнида шу банкнинг ўзида ўша талаблар қўйилган бошқа лавозимга ёки ўзи эгаллаб турган лавозимга қайта сайланган ёки тайинланган раҳбар ходимларни;

шу банкнинг ўзида, ўша талаблар ёки камроқ талаблар қўйилган қуйироқ даражадаги бошқа лавозимга тайинланган раҳбар ходимларни.

85. Раҳбар ходим ўз лавозимига банк уни Марказий банк билан келишиб олгандан сўнггина киришиши мумкин.

Агар муҳим аҳамиятга эга ходимни объектив сабабларга кўра лавозимига киришишидан олдин Марказий банк билан келишиб олишнинг имкони бўлмаса, банк муҳим аҳамиятга эга ходим лавозимига тайинланган кундан эътиборан ўттиз иш куни ичида уни келишиш учун Марказий банкка тегишли объектив сабабларни кўрсатган ҳолда ариза юбориши шарт.

86. Банк бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари вазифаларини улар йўқлигида вақтинча бажариш келишиб олиш тартибидан ўтган раис ўринбосарлари ёки бошқарув аъзолари зиммаларига юкланади.

87. Банкнинг раҳбар ходимлари, мажбурий тугатилаётган банкнинг тугатувчиси, банкнинг махсус бошқарувчиси ва вақтинчалик бошқарувчиси (бундан буён матнда номзод деб юритилади) мазкур Низом талаблари билан белгиланган ишчанлик обрўси, тажриба, билим ва кўникмалар, мулоҳазанинг мустақиллиги, вақтнинг етарлилиги мезонларига мувофиқ бўлиши лозим.

Банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви ва исломий молия кенгаши аъзолари мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган мезонларга қўшимча равишда жамоавий яроқлилик мезонига ҳам мувофиқ бўлиши лозим.

Ушбу Низомнинг 77-банди 6-кичик бандида кўрсатилган раҳбар ходимнинг вазифалари қайси раҳбар ходимнинг вазифаларига тенглаштирилган бўлса (қайси муҳим аҳамиятга эга ходимнинг фаолиятини мувофиқлаштириб борса), уларга нисбатан ўша тенглаштирилган раҳбар ходим (фаолияти улар томонидан мувофиқлаштириб бориладиган муҳим аҳамиятга эга ходим) учун белгиланган талаблар қўлланилади.

88. Марказий банк номзодни алоҳида баҳолайди ва унинг мазкур Низом талабларига мувофиқлигини жумладан асослантирилган мулоҳазадан фойдаланган ҳолда аниқлайди.

2-боб. Номзодни баҳолаш мезонлари

1-§. Ишчанлик обрўси

89. Номзод эгаллаган лавозимидан, шунингдек банкнинг тизимли аҳамиятга моликлиги, хусусияти, кўлами, фаолияти мураккаблилигидан қатъи назар бенуқсон ишчанлик обрўсига эга бўлиши лозим.

90. Номзоднинг ишчанлик обрўсини баҳолашда қуйидагилар эътиборга олинади:

расмий маълумотларда номзоднинг профессионаллигини, виждонлилигини, тартиблилигини ва бошқа сифатларини тасдиқловчи, номзод қонунчилик ҳужжатлар асосида иш юритиши ва банкни хатарга ва унга нисбатан ишончнинг йўқотилишига олиб келувчи ҳаракатлари қилмайди деб ҳисоблашга асос бўлувчи бенуқсон ишчанлик обрўсининг мавжудлиги;

номзодда иқтисодиёт соҳасида, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёхуд жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганликнинг мавжуд эмаслиги;

номзодга алоқадор шахсларга нисбатан иқтисодиёт соҳасида, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёхуд жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун судланганликнинг мавжудлиги омилининг салбий таъсири, хусусан номзод лавозимига киришганидан кейин банкнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштириш фаолиятига жалб этилиши билан боғлиқ таваккалчиликнинг ортиши тўғрисидаги тахмин мавжуд эмаслиги;

номзод юридик шахснинг лицензияси чақириб олиниши ва (ёки) унда вақтинчалик бошқарув режими жорий қилинишига, шунингдек ўзи масъул бўлган фаолият йўналишларида молиявий ва (ёки) маъмурий муаммолари юзага келишига олиб келган ҳаракатлар учун масъул эканлигини тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;

Марказий банк талабига кўра номзоднинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ёки уни эгаллаб турган лавозимидан четлатиш ҳолатларининг мавжуд эмаслиги;

молиявий фирибгарлик ёки солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларининг мавжуд эмаслиги;

номзоднинг Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар молиявий секторни назорат қилувчи органлари билан очиқ ва шаффоф бўлмаганлиги, ёлғон маълумот тақдим этганлиги, ҳамкорлик қилишдан бош тортганлиги ҳолатларини тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;

Марказий банкнинг ёки чет давлат ваколатли органининг номзодни раҳбар лавозимига келишилишига (тайинланиши, тасдиқланиши) унинг ишчанлик обрўси номувофиқлиги сабабли рад этганлигининг мавжуд эмаслиги;

Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органи томонидан номзоднинг раҳбарлик лавозимига келишилганлиги (тайинланганлиги, тасдиқланланлиги) чақириб олинганлиги ҳолати мавжуд эмаслиги;

Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органи томонидан лавозимига киришишидан олдин келишиб олиниши (тайинланиши, тасдиқланиши) талаб қилинадиган номзоднинг раҳбар лавозимига, олдиндан келишиб олинмасдан (тайинланмасдан, тасдиқланмасдан) киришганлиги ҳолатининг мавжуд эмаслиги;

номзод ушбу юридик шахсда ёки унинг алоҳида бўлинмаларида раҳбар сифатида, шахсий ёки гуруҳ манфаатларини кўзлаб, мазкур юридик шахс ёки унинг алоҳида бўлинмасига зарар келтирадиган қарорлар қабул қилганини ёки қарор қабул қилишда иштирок этганини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги;

номзодга нисбатан олиб борилаётган суриштирув, дастлабки тергов, суд жараёнининг мавжуд эмаслиги;

номзод ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида ўзи ҳозирда ёки илгари ижроия органи, кузатув кенгаши аъзоси бўлган ёхуд ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчиси (акциядори) сифатида ёки бошқа усулда назорат қилган ёки назорат қилаётган юридик шахсни тўловга қобилиятсизлик ва мажбурий ликвидация ҳолатига олиб келганлигини тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;

номзод раҳбар бўлиб ишлаётган (ишлаган) юридик шахс ёки унинг алоҳида бўлинмасининг ташқи ёхуд бошқа объектив омиллар билан асосланмаган салбий молиявий кўрсаткичларга эгалигини (эга бўлганлигини) тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;

номзод ҳозирда ёки олдин ижро органи, кузатув кенгаши, банкнинг исломий молия кенгаши аъзоси бўлган ёки ҳал қилувчи эгаси (акциядори) бўлган ёхуд бошқа усулда назорат қилган ёки қилаётган юридик шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлат молиявий сектор назорат органи томонидан қўпол ва жиддий қоидабузарликлар учун қўлланилган чора ва санкцияларнинг мавжуд эмаслиги;

ички ва ташқи аудитнинг номзодга нисбатан мазкур Низомнинг 77-бандида келтирилган, аввалги раҳбарлик лавозимларида номувофиқ фаолият юритганлиги тўғрисида ҳужжатларининг мавжуд эмаслиги;

номзодга нисбатан қўлланилган интизомий чоралар ёки индивидуал чора ва санкцияларнинг мавжуд эмаслиги;

номзод келишилган тақдирда банкнинг имиджи ва обрўсига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа омилларнинг мавжуд эмаслиги.

2-§. Тажриба, билим ва кўникмалар

91. Номзоднинг тажриба, билим ва кўникмалари банкнинг тизимли аҳамиятга моликлиги, хусусияти, кўлами ва фаолияти мураккаблиги ҳамда унинг зиммасига юкланадиган мажбуриятларини инобатга олган ҳолда баҳоланади.

92. Марказий банк номзоднинг тажриба, билим ва кўникмаларига нисбатан ўрнатилган мезонларга мувофиқлигини баҳолашда қуйидагиларни эътиборга олади:

банкнинг сўнгги ҳисобот давридаги бизнес-режаси, жами активлари ҳажми, мижозларнинг депозитлари ва (ёки) банкнинг жами айланмалари;

банкнинг банклар гуруҳига тегишли бўлиши;

банкнинг географик жойлашуви, филиаллар ва бошқа алоҳида бўлинмалари тармоғи;

банк фаолиятини сўнгги уч йил ичида Марказий банк томонидан ўтказилган текшириш ва баҳолаш натижалари;

банкнинг молиявий воситалари, шартномалари ва маҳсулотлариниг хусусияти ва мураккаблиги.

93. Номзод билим ва кўникмаларга нисбатан ўрнатилган мезонларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун банкнинг тизимли аҳамиятга моликлигига, хусусиятига, масштабига ва мураккаблигига, шунингдек, унинг зиммасига юклатилган мажбуриятларга мувофиқ келувчи билимга эгалигини намоён этиши ва камида қуйидаги маълумотга эга бўлиши лозим:

1) кузатув кенгаши аъзолари, шунингдек, унинг раиси учун — молия-иқтисод ёки юридик, шунингдек, банкнинг асосий йўналиши ва хусусиятидан келиб чиқиб, ахборот технологиялари ва бошқа мутахассисликлар бўйича олий маълумотга;

2) банк бошқаруви аъзолари, шунингдек, унинг раиси ва раис ўринбосарлари учун — молия-иқтисод ёки юридик ёки ахборот технологиялари йўналиши бўйича олий маълумотга. Бунда бошқарув аъзоларининг кўпчилиги молия-иқтисод йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлиши лозим;

3) банк исломий молия кенгашининг:

камида уч нафар аъзоси, шу жумладан раиси ва унинг ўринбосари учун — исломшунослик, ислом ҳуқуқи (фиқҳ), усулул фиқҳ ёки фиқҳул муамалат мутахассисликлари ёхуд ушбу фанлар ўқитилган мутахассислик бўйича олий маълумотга;

қолган аъзолари учун (банкнинг исломий молия кенгаши уч нафардан ортиқ аъзога эга бўлган тақдирда) — молия-иқтисод, юридик ёки ушбу кичик банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган мутахассисликлар бўйича олий маълумотга;

4) банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимлари (бундан банкнинг исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходими мустасно), тугатувчиси, вақтинчалик бошқарувчиси ёки махсус бошқарувчиси учун — молия-иқтисод йўналиши ҳамда банкнинг асосий йўналиши ва хусусиятидан келиб чиқиб бошқа мутахассисликлар бўйича олий маълумотга;

5) банкнинг исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходими учун — молия-иқтисод ёки исломий молия йўналишида олий маълумотга ва Исломий молия институтлари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти (ААОИФИ) томонидан берилган қуйидаги сертификатлардан бирига, бундан номзоднинг исломий молия йўналишида олий маълумотга ёки илмий даражага эга бўлган ҳолатлари мустасно:

CIPA (Certified Islamic Professional Accountant) сертификати;

CSAA (Certified Shariʼah Advisor and Auditor) сертификати;

CPSS (Certificate of Proficiency in Shariʼah Standards) сертификати;

CPAAGE (Certificate of Proficiency in Audit, Assurance, Governance and Ethics) сертификати;

CSE (Certified Shariʼah Expert) сертификати.

Банкнинг исломий молия кенгашининг камида бир нафар аъзоси ва 2027 йил 1 июлдан бошлаб барча аъзолари Исломий молия институтлари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти (ААОИФИ) томонидан берилган қуйидаги сертификатлардан бирига эга бўлиши лозим, бундан номзоднинг исломий молия йўналишида ва (ёки) ушбу банднинг 3-кичик банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган йўналишлар бўйича илмий даражага эга бўлган ҳолатлари мустасно:

CIPA (Certified Islamic Professional Accountant) сертификати;

CSAA (Certified Shariʼah Advisor and Auditor) сертификати;

CPSS (Certificate of Proficiency in Shariʼah Standards) сертификати;

CPAAGE (Certificate of Proficiency in Audit, Assurance, Governance and Ethics) сертификати;

CSE (Certified Shariʼah Expert) сертификати.

94. Тажрибага нисбатан ўрнатилган мезонларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун, номзод сўнгги 15 йилда банкнинг тизимли аҳамиятга моликлиги, хусусияти, кўлами ва мураккаблиги, шунингдек, унинг зиммасига юклатилган мажбуриятларга мувофиқ келувчи тажрибага эга бўлиши лозим. Бунда номзоднинг аввалги иш жойидаги мажбурияти ва унинг давомийлиги, уни иш билан таъминлаган ташкилотнинг кўлами, қўл остидаги ходимлари, амалга оширилган фаолиятнинг хусусияти ва мураккаблиги қуйидагича ҳисобланади:

1) банк кузатув кенгаши аъзолари, шунингдек, унинг раиси учун — камида 5 йил иш тажрибасига, шу жумладан, камида 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида ва (ёки) ҳуқуқ, ахборот технологиялари ва молия-иқтисод фанлари бўйича академик тажрибага эга бўлиши;

2) банк бошқаруви раиси учун — банк ва (ёки) молия тизимида камида 10 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан камида 5 йиллик раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши;

3) банк бошқаруви аъзолари учун, бундан бошқарув раиси мустасно — банк ва (ёки) молия тизимида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан камида 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши;

4) банк исломий молия кенгашининг:

исломшунослик, ислом ҳуқуқи (фиқҳ), усулул фиқҳ ёки фиқҳул муамалат мутахассисликлари ёхуд ушбу фанлар ўқитилган мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлган аъзолари (бундан буён матнда ислом ҳуқуқи бўйича мутахассис аъзо деб юритилади) учун — ислом ҳуқуқини қўллаш соҳасида, шу жумладан ислом ҳуқуқи бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш, ислом ҳуқуқи бўйича тадқиқот ёки педагогик фаолиятни олиб бориш соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;

молия-иқтисод ёки юридик мутахассисликлар бўйича олий маълумотга эга бўлган аъзолари (бундан буён матнда техник эксперт аъзо деб юритилади) учун — банк ва (ёки) молия тизимида ва (ёки) ҳуқуқ соҳасида камида 7 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;

5) банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимлари учун, бундан бош бухгалтер ва банкнинг исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходими мустасно — банк ва (ёки) молия тизимида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан камида 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши;

6) бош бухгалтер учун — бухгалтерия ҳисоби ва (ёки) молиявий ҳисоботни тузиш соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан банкнинг бухгалтерия ҳисоби ва (ёки) молиявий ҳисоботини тузиш учун масъул бўлган ташкилий тузилмаси раҳбарлик ёки унинг ўринбосари лавозимида камида 3 йиллик иш тажрибасига ва (ёки) кредит ташкилотларини аудиторлик текширувидан ўтказувчи ташкилотларда аудитор сифатидаги иш тажрибасига эга бўлиши;

7) банкнинг исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходими учун — банк ва (ёки) молия тизимида камида 7 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;

8) банкнинг тугатувчиси, вақтинчалик бошқарувчиси ёки махсус бошқарувчиси учун — банк ва (ёки) молия тизимида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан камида 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши.

Тажрибага нисбатан ўрнатилган талаб мақсадларида раҳбарлик лавозими деганда, ўзига юклатилган мажбуриятларга асосан, бир вақтнинг ўзида белгиланган миқдордаги ходимларини ва жараёнини бошқариш учун масъул шахснинг фаолияти тушунилади.

Бунда, хавфсизликни таъминлаш ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш ишлари иш тажрибаси сифатида инобатга олинмайди.

95. Банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоси банк фаолиятини ва банк дучор бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликларни, банкнинг исломий молия кенгаши аъзоси эса исломий банк фаолиятини ва банк дучор бўлиши мумкин бўлган исломий банк фаолияти билан боғлиқ таваккалчиликларни яхши тушунишини намоён этиши лозим. Бунда номзоднинг бошқа банк кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари билан жамоавий масъул бўлган соҳалар бўйича билимлари инобатга олинади, бундан якка тартибда масъул бўлган соҳалари мустасно.

3-§. Мулоҳазанинг мустақиллиги

96. Банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви, исломий молия кенгаши аъзолари, муҳим аҳамиятга эга ходимлари, тугатувчиси, махсус бошқарувчиси ва вақтинчалик бошқарувчиси ўз мажбуриятларини амалга оширишда асосланган, объектив ва мустақил қарорлар қабул қилиш имкониятига эга бўлишлари керак.

97. Номзод мулоҳазаларининг мустақиллигини баҳолашда қуйидаги ҳақиқий ёки потенциал манфаатлар тўқнашувининг мавжудлигига ва унинг даражасига эътибор қаратилади:

а) шахсий манфаатлар тўқнашуви. Номзод банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви ва (ёки) исломий молия кенгаши аъзолари, муҳим аҳамиятга эга ходимлар ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядорнинг яқин қариндоши ёки улар билан яқин алоқаларга эга бўлса;

б) касбий манфаатлар тўқнашуви. Номзод ёки унинг яқин қариндошлари охирги 2 йил давомида мазкур Низомнинг 77-бандида кўрсатилган лавозимларни рақобатчи банкларда ёки банк ёки унинг исталган рақобатчиси билан сезиларли тижорат алоқалари мавжуд бўлган ташкилотларда тенглаштирилган лавозимларни эгаллаган ёки эгаллаб турган бўлса;

в) молиявий манфаатлар тўқнашуви. Номзод ёки унга алоқадор шахслар ҳозирда қуйидагилар билан муҳим молиявий манфаатларга ёки мажбуриятларга эга бўлса:

банк;

ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядор;

банк устунлик қиладиган улушларга эга бўлган ташкилотлар;

банкнинг ҳар қандай рақобатчилари;

банкнинг ҳар қандай мижозлари;

г) сиёсий манфаатлар тўқнашуви. Номзод ёки унга алоқадор шахслар охирги икки йилда юқори сиёсий лавозимни эгаллаган ёки эгаллаб турган бўлса.

97 1 . Банкнинг исломий молия кенгаши аъзоси мазкур банкнинг ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядори, кузатув кенгаши аъзоси, бошқаруви аъзоси ёки ходими бўлиши мумкин эмас.

4-§. Вақтнинг етарлилиги

98. Номзод ўз мажбуриятларини бажариши, шу жумладан банк фаолиятини, унинг асосий таваккалчиликларини ва уларни бошқариш стратегияларини ҳамда бизнес стратегияларини тушуниши учун етарли миқдордаги вақтга эга бўлиши лозим.

99. Номзоднинг вақти етарлилигини баҳолашда қуйидагиларга эътиборга олинади:

номзод кузатув кенгаши, ижро этувчи орган ёки исломий молия кенгаши аъзоси, вақтинчалик бошқарувчи, махсус бошқарувчи ёки тугатувчи ҳисобланган ташкилотлари сони;

номзод кузатув кенгаши, ижро этувчи орган ёки исломий молия кенгаши аъзоси, вақтинчалик бошқарувчи, махсус бошқарувчи ёки тугатувчи ҳисобланган ташкилотларнинг ҳажми, хусусияти, масштаби, фаолиятининг мураккаблиги ва географик жойлашуви;

номзод кузатув кенгаши аъзоси сифатида сайланган ташкилотларда ўтказиладиган кузатув кенгаши йиғилишлари ва акциядорлар умумий йиғилишларининг сони;

нотижорат ёки бир гуруҳга мансуб бўлган ташкилотларнинг кузатув кенгашлари таркибидаги аъзолиги;

номзоднинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг ташқарисидаги бошқа касбий ёки сиёсий мажбуриятлари;

номзоднинг мажбурий тусдаги касбни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслардаги иштироки.

100. Номзод ташкилот фаолиятининг кўлами, хусусияти, миқёси ва мураккаблиги, шунингдек бажарилаётган касбий мажбуриятларнинг хусусияти ва мураккаблигидан келиб чиқиб, бир вақтнинг ўзида бир нечта молиявий ёки номолиявий ташкилотларда раҳбарлик лавозимларини эгаллаши, бошқа касбий мажбуриятларни бажариши мумкин. Бунда номзодга қуйидагилар тақиқланади:

бир вақтнинг ўзида беш ва ундан ортиқ юридик шахснинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши;

бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ банкнинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши, бундан мазкур банклар бир банк гуруҳига тегишли бўлган ҳоллар мустасно;

банкнинг кузатув кенгаши аъзоси бўла туриб, бир вақтнинг ўзида мазкур банкнинг бошқаруви аъзоси ёки унинг шуъба ва тобе хўжалик жамиятларида бошқарув органлари аъзоси бўлиши ёхуд уларда меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишлаши;

бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикасидаги икки ва ундан ортиқ банкнинг исломий молия кенгаши аъзоси ва (ёки) икки ва ундан ортиқ микромолия ташкилотида, шу жумладан соҳага ихтисослашган уюшмалар ёки бирлашмалар ҳузурида ташкил этилган исломий молия масалаларини мувофиқлаштирувчи махсус кенгаш аъзоси бўлиши, бундан мазкур банклар ёки микромолия ташкилотлари бир банк гуруҳига тегишли бўлган ҳоллар мустасно;

банкнинг бошқаруви аъзоси, муҳим аҳамиятга эга ходими, вақтинчалик бошқарувчиси ёки тугатиш комиссияси аъзоси бўла туриб, бир вақтнинг ўзида бошқа икки ва ундан ортиқ корхона ва ташкилотларда, шу жумладан давлат органларида меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишлаши;

банкнинг бошқаруви аъзоси, муҳим аҳамиятга эга ходими, вақтинчалик бошқарувчиси ёки тугатиш комиссияси аъзоси бўла туриб, бир вақтнинг ўзида бошқа уч ва ундан ортиқ юридик шахснинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши.

5-§. Жамоавий яроқлилик

102. Банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви ёки исломий молия кенгаши аъзосининг ишчанлик обрўси, тажриба, билим ва кўникмалари, мулоҳазасининг мустақиллиги ва вақтининг етарлилигини баҳолаш билан бир пайтда унинг жамоавий яроқлилиги ҳам баҳоланади.

103. Жамоавий яроқлиликни баҳолаш банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви ва исломий молия кенгаши аъзолари учун алоҳида, мазкур параграфда белгиланган тартибда амалга оширилади.

104. Банк кузатуви кенгаши ва бошқаруви аъзоларининг тажриба, билим ва кўникмалари банкни самарали ва тадбирли бошқариш учун қуйидагиларни жамоавий равишда қамраб олиши лозим:

банк фаолиятининг асосий йўналишлари ва уларга боғлиқ бўлган таваккалчиликларни;

молиявий бозорларни, жумладан пул бозори ва қимматли қоғозларни;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини;

банк асосий таваккалчилик турларини аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, назорат қилиш ва юмшатишни ўз ичига олувчи таваккалчиликларни бошқаришни;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашишни;

ички аудитни;

ахборот технологиялари ва хавфсизликни;

Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;

стратегик режалаштириш қобилиятини, шунингдек банкнинг бизнес-режаси ва бизнес-стратегиясини тушуниш ва уларни амалга оширишни;

бошқарувчилик тажрибаси ва кўникмаларини;

экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини ҳамда иқлим ўзгариши билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқаришни.

104 1 . Банкнинг исломий молия кенгаши аъзоларининг тажриба, билим ва кўникмалари банкдаги исломий банк фаолияти исломий молия стандартларига мувофиқ тарзда амалга оширилишини самарали тарзда мувофиқлаштириш учун қуйидагиларни жамоавий равишда қамраб олиши лозим:

исломий молия стандартларини;

исломий банк фаолиятининг асосий йўналишлари ва уларга боғлиқ бўлган таваккалчиликларни;

исломий банк фаолияти билан боғлиқ таваккалчилик турларини аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, назорат қилиш ва юмшатишни ўз ичига олувчи таваккалчиликларни бошқаришни;

Ўзбекистон Республикасининг исломий банк фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини.

105. Кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилиги банкка алоқадор шахслар бўлмаслиги керак, бундан уларнинг кузатув кенгашидаги аъзолиги мустасно. Агар кузатув кенгаши аъзолигига тавсия этилган номзод охирги 2 йил давомида Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган шахслардан бири бўлган бўлса, мазкур шахс ушбу талабга мувофиқ эмас деб ҳисобланади.

106. Банк кузатув кенгашининг камида бир нафар, бошқарувининг ва исломий молия кенгашининг камида икки нафар аъзоси давлат тилини билишлари лозим.

Банк исломий молия кенгашининг барча ислом ҳуқуқи бўйича мутахассис аъзолари араб тилини билиши, шу жумладан араб тилидаги ислом ҳуқуқи масалаларига оид бирламчи манбаларни тушуниши ва изоҳлай олиши лозим.

106 1 . Банкнинг исломий молия кенгаши ислом ҳуқуқи бўйича мутахассис аъзоларининг камида учдан икки қисми Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозим.

3-боб. Номзодни келишиб олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

107. Банк номзодни келишиб олиш учун Марказий банкка қуйидагиларни тақдим этади:

1) банк бошқаруви раиси томонидан имзоланган ариза;

2) банк ваколатли органининг номзодни лавозимига сайлаш (тайинлаш) тўғрисидаги қароридан ёки бошқарув раисининг номзодни лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруғидан кўчирма;

3) номзоднинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари батафсил кўрсатилган ҳужжат нусхаси;

4) номзоднинг мазкур Низом талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун банк томонидан ўтказилган дастлабки баҳолаш натижалари акс эттирилган ҳужжат;

5) мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ номзод томонидан тўлдирилган анкета;

6) номзоднинг мазкур Низомнинг 12-иловасига мувофиқ шаклдаги объективка-маълумотномаси;

7) норезидент бўлган жисмоний шахснинг фуқаролик паспорти нусхаси;

8) номзоднинг меҳнат тажрибасини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, бундан Ўзбекистон Республикасида тўпланган меҳнат тажрибасини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси мустасно;

9) номзоднинг олий маълумотга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, бундан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси мустасно;

10) номзод яшаш жойига эга бўлган, 90 кундан ортиқ яшаган ёки яшаётган барча давлатларнинг (Ўзбекистон Республикасидан ташқари) масъул органлари томонидан сўнги 90 кун ичида берилган номзоднинг судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома.

108. Вақтинчалик бошқарувчи лавозимига ёки банкни тугатиш жараёнида тугатиш комиссияси аъзолигига тавсия этилаётган шахслар Марказий банкка мазкур Низомнинг 107-банди 1 ва 5 — 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни ва қўшимча равишда қуйидагиларни тақдим этади:

1) номзод ёки унинг яқин қариндошлари ва банк ўртасида манфаатлар тўқнашувининг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома, хусусан:

банк олдидаги мажбурияти, эгалик ҳуқуқи ёки ундаги иш фаолияти тўғрисида;

сўнгги 5 йил давомида бошқа банкларнинг ҳал қилувчи эгаликка эга акциядори ёки ишчиси сифатидаги муносабатлари тўғрисида;

банкнинг кўчмас мулкига рақобатчи бўлган мулкка эгалик қилиши тўғрисида, агар тугатиш ёки вақтинчалик бошқарув жараёнида мазкур мулкни баҳолаш, тасарруф этиш ёки бошқариш кўзда тутилган бўлса;

тугатиш жараёнида банк тугатувчиси ёки вақтинчалик бошқарувчи вазифасини холис бажариш учун тўсқинлик қилувчи ҳар қандай молиявий ва ишбилармонлик манфаатлари ёки ҳолатлари тўғрисида;

2) ўзининг шахсий манфаатлари ва Марказий банк билан муносабатлари натижасида манфаатлар тўқнашувининг мавжуд эмаслиги, агар тўқнашув мавжуд бўлса ушбу тўқнашув тўғрисидаги маълумот.

110. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлган ва (ёки) тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар тўплами тақдим этилган ҳолларда Марказий банк мазкур ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан 10 иш куни ичида банкка бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар ва (ёки) тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати тўғрисида хабарнома юборади.

111. Номзоднинг ҳужжатларини кўриб чиқиш жараёнида, тақдим этилган ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, банк Марказий банкни хабардор қилишга ва тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳужжатларни тақдим этишга мажбур.

4-боб. Номзодни келишиб олиш тўғрисидаги қарор

112. Ҳужжатлар тўплами белгиланган тартибда тасдиқланиб, тўлиқ равишда Марказий банкка тақдим этилган кундан эътиборан 30 кун ичида номзодни келишиб олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.

113. Тақдим этилган ҳужжатлар номзодни келишиб олиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаса, Марказий банк банкдан қўшимча ҳужжатларни сўраб олишга, вазирликлар, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа юридик шахслар билан номзоднинг фаолияти юзасидан маслаҳатлашишга ҳақли.

Банк қўшимча сўралган ҳужжатларни 20 кундан ошмаган муддатда, норезидентлар билан боғлиқ ҳолатда эса 30 кундан ошмаган муддатда Марказий банкка тақдим этиши лозим. Бунда номзодни келишиб олиш муддати тўхтатиб турилади.

114. Номзоднинг ўз мажбуриятларини амалга ошириши учун зарур бўлган банк фаолияти соҳасидаги амалий ва назарий билимлари, банк фаолиятини ва у дучор бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликларни тушуниш ҳамда давлат тили ёки араб тилини билиш даражасини баҳолаш мақсадида Марказий банк номзод билан суҳбат ўтказишга ҳақли.

115. Марказий банк номзод билан суҳбат ўтказилиши ва уни ўтказиш санаси тўғрисида банкни хабардор қилади. Банк номзоднинг суҳбатда қатнашиш учун белгиланган кунда ва вақтда Марказий банкда ҳозир бўлишини ёки видеоконференц-алоқа тизимига уланишини таъминлаши лозим.

116. Номзод билан суҳбат шахсни тасдиқловчи ҳужжатга мувофиқ номзоднинг шахси аниқланганидан сўнг, Марказий банк томонидан номзод шахсан иштирок этган ҳолда амалга оширилади.

117. Марказий банк қуйидаги ҳолларда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқмасдан қайтаради:

номзоднинг келишиб олиниши мазкур Низомнинг 100 ва 105-бандлари талабларининг бузилишига олиб келса;

номзодга нисбатан қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда;

Марказий банк томонидан мазкур Низомнинг 113-бандига мувофиқ сўралган қўшимча ҳужжатлар белгиланган муддат ичида тақдим этилмаганда;

номзод белгиланган вақтда суҳбатда ҳозир бўлмаса ва унинг суҳбатда ҳозир бўлмаслик сабабларини асословчи аризаси мавжуд бўлмаса ёки Марказий банк томонидан аризада келтирилган сабаблар узрли деб топилмаса.

118. Марказий банк тақдим этилган ҳужжатлар, ўтказилган суҳбат натижалари ва (ёки) номзод ҳақидаги Марказий банкда мавжуд бўлган бошқа маълумотларга кўра номзодни келишиб олиш ёки келишиб олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

119. Номзодни келишиб олиш ёки келишиб олишни рад этиш тўғрисидаги қарор, мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида банкка ёзма равишда, шу жумладан ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда юборилади.

120. Марказий банк номзодни келишиб олишни рад этиш тўғрисидаги қарорни қуйидаги асосларга кўра қабул қилади:

номзод мазкур Низом билан ўрнатилган бир ёки бир нечта мезонларга ва талабларга мувофиқ бўлмаса;

ёлғон маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар тақдим этилса.

121. Номзод тажриба, билим ва кўникма, мулоҳазанинг мустақиллиги ёки вақтнинг етарлилиги мезонларига номувофиқ бўлганда, Марказий банк номзодни маълум шартлар асосида келишиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бундай ҳолатда номзодни келишиб олиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган шартлар бажарилгандан сўнг номзод лавозимига киришишга ҳақли.

122. Объектив сабабларга кўра Марказий банк билан олдиндан келишиб олинмаган ва банкнинг муҳим аҳамиятга эга ҳодими лавозимига тайинланган шахс келишиб олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги Марказий банкнинг хабарномаси банк томонидан олинган кундан эътиборан 10 иш куни ичида эгаллаб турган лавозимидан озод этилади.

123. Келишиш жараёнидан ўтган раҳбар, ходим ўз фаолиятининг кейинги даврида Марказий банк томонидан мазкур Низом талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида қўшимча суҳбат ўтказиш учун таклиф этилиши мумкин.

5-боб. Хабарнома ва ҳисобдорлик

125. Банк Марказий банкни 5 иш куни ичида мазкур Низомга мувофиқ раҳбар Марказий банк билан қайта келишиб олиш талаб этилмайдиган бошқа лавозимга ўтказилганлиги тўғрисида ёзма равишда ҳабардор қилади. Хабарнома мазкур ўзгаришларнинг сабабини, шунингдек, масъул орган томонидан тасдиқланган шахсни бошқа лавозимга ўтказиш тўғрисидаги қарордан кўчирмани ўз ичига олиши лозим.

126. Банк 2 иш куни ичида раҳбарни мазкур Низом талабларига эндиликда мувофиқ эмаслиги ҳамда банкни самарали ва тадбирли бошқариш учун унинг фаолиятига таъсир кўрсатувчи маълумотлар мавжудлиги тўғрисида Марказий банкни ёзма равишда хабардор қилади.

127. Банкнинг кузатув кенгаши ва исломий молия кенгаши аъзосининг ваколати муддатидан олдин тугатилганида, бошқаруви аъзоси ёки бош бухгалтернинг меҳнат шартномаси бекор қилинганида ва (ёки) бошқа лавозимга ўтказилганда, банк сабабларини кўрсатган ҳолда мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида Марказий банкни ёзма равишда хабардор қилиши лозим. Муҳим аҳамиятга эга ходимлар билан боғлиқ ҳолларда мазкур муддат 5 иш кунини ташкил этади, бундан бош бухгалтер мустасно.

128. Банкнинг ташаббуси билан, меҳнат қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши оқибатида молиявий операцияларни амалга оширишда иштирок этувчи бошқа ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда, банк сабабларини кўрсатган ҳолда мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан 10 иш куни ичида Марказий банкни ёзма равишда хабардор қилиши лозим. Мазкур Низомда молиявий операцияларни амалда оширишда бевосита иштирок этувчи ҳодимлар деганда, молиявий операцияларни амалга оширишнинг ҳар қандай босқичида жалб этиладиган банкнинг ҳодимлари тушунилади.

129. Банк, бошқарув аъзоси ҳамда муҳим аҳамиятга эга ҳодимларнинг бошқа лавозимга ўтказилиши ва (ёки) улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши натижасида бўшаб қолган лавозимларга мазкур Низом талабларига мувофиқ келувчи номзодларни ўттиз иш куни ичида Марказий банкка келишиб олиш учун тақдим этиши лозим. Мазкур тартиб кузатув кенгаши аъзоларига қуйидаги ҳолларда тадбиқ этилади:

уларнинг сони банк Уставида белгиланган миқордан 75 фоиз ёки ундан камини ташкил этса ва (ёки) банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган энг минимал талабдан камроқни ташкил этса;

қисқариш натижасида уларнинг миқдори жуфт сонни ташкил этса;

банк томонидан кузатув кенгаши аъзолари таркибида банкка алоқадор бўлмаган шахсларнинг сонига нисбатан ўрнатилган талаблар бузилса, бундан уларнинг кузатув кенгашидаги аъзолиги мустасно.

Банкнинг исломий молия кенгаши аъзоларининг сони унинг аъзоларидан бири ёки бир нечтасининг аъзолиги тугатилиши натижасида банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан камроқни ташкил этса, банк мазкур ҳолат юзага келган кундан эътиборан ўттиз иш куни ичида исломий молия кенгаши аъзолигига мазкур Низом талабларига мувофиқ келувчи шахсларни сайлаши ва Марказий банкка келишиб олиш учун тақдим этиши лозим.

IV БЎЛИМ. БАНКЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ, ВАКОЛАТХОНАЛАРИ ВА АЛОҲИДА БЎЛИНМАЛАРИ

1-боб. Банк филиалларини ташкил этиш ва ёпиш тартиби

130. Банклар Ўзбекистон Республикасида Марказий банкни хабардор қилган ҳолда филиаллар очиши мумкин.

Банк филиали банкнинг кузатув кенгаши қарорига мувофиқ очилади ва тугатилади ҳамда ўз фаолиятини банкка берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) ва банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган филиал тўғрисидаги низом асосида амалга оширади.

131. Банклар ўз филиалини очганлик ёки тугатганлик тўғрисида Марказий банкка мазкур Низомнинг тегишли равишда 132 ва 139-бандларида белгиланган тартибда хабарнома юбориши шарт.

Банк филиалини очганлик ёки тугатганлик тўғрисида Марказий банкни белгиланган тартибда хабардор қилмай амалга ошириладиган фаолият қонунга хилофдир.

132. Банк филиал очганда ҳамда мазкур Низомнинг 132 1 -бандида кўрсатилган талаблар ва шартларга риоя этган тақдирда мазкур банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган хулоса олинган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай қуйидагиларни Марказий банкка тақдим этади:

банк филиалини очганлик тўғрисида мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома;

банк кузатув кенгашининг филиални очиш тўғрисидаги қарори;

филиал раҳбари ва бош бухгалтерининг мазкур Низомнинг тегишли равишда 134 1 ва 134 2 -бандларида кўрсатилган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотлар;

филиал жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг филиал биноси, унинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозланганлиги ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда берилган хулосаси.

132 1 . Банк филиалини очганлик тўғрисидаги хабарномани Марказий банкка юбориш учун банк қуйидаги талаблар ва шартларга риоя этиши лозим:

банкнинг барқарор молиявий ҳолатга эга бўлиши;

филиал раҳбари ва бош бухгалтерининг мазкур Низомнинг тегишли равишда 134 1 ва 134 2 -бандларида белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлиши;

филиал биноси, унинг муҳофазаси таъминланиши, ускуналар, ташкилий-техника воситалари ва дастурий таъминот билан жиҳозланиши Марказий банк талабларига мувофиқ бўлиши.

133. Филиалга банк мол-мулки бириктирилади ва «филиал» сўзи қўшимча қилинган ҳолда банкнинг номи билан тўлиқ мос бўлган номга эга бўлади.

134. Филиал раҳбари банк уставига мувофиқ ваколатли бошқарув органи томонидан тайинланади ва белгиланган тартибда берилган ишончномага асосан фаолият юритади. Ишончномада филал раҳбарининг ваколатлари рўйхати кўрсатилиши лозим.

134 1 . Филиал раҳбари қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши лозим:

молия-иқтисод йўналишида олий маълумотга эга бўлиши;

банк-молия соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;

иқтисодиёт соҳасидаги, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёхуд жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганликка эга бўлмаслиги;

ижро органи аъзоси, кузатув кенгаши аъзоси ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) сифатида ёхуд бошқа усулда ўзи томонидан назорат қилинган юридик шахсни ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида тўловга қобилиятсизлик ва мажбурий ликвидация ҳолатига олиб келмаган бўлиши;

бир банкда раҳбарлик ёки моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёхуд унинг назорати остида ишловчи яқин қариндошлардан бири бўлмаслиги.

134 2 . Филиал бош бухгалтери қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши лозим:

молия-иқтисод йўналишида олий маълумотга эга бўлиши;

банк-молия соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан банкнинг бухгалтерия ҳисоби ва (ёки) молиявий ҳисоботни тузиш учун масъул бўлган таркибий бўлинмасида камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши.

135. Банк филиалининг жойлашган ерини (почта манзилини) ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинганда банк мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган хулоса олинган санадан эътиборан 10 иш кунидан кечиктирмай Марказий банкка филиалнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида ёзма хабарнома юборади. Хабарномага қуйидагилар илова қилинади:

банк филиалининг жойлашган ерини (почта манзилини) ўзгартириш ҳақидаги банк кузатув кенгашининг қарори. Бунда қарорда филиалнинг янги манзили кўрсатилиши лозим;

банк филиалининг янги биноси жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг филиал биноси, унинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозланганлиги ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда берилган хулосаси;

филиал манзили ўзгаришининг банк омонатчилари ва кредиторларига таъсири тўғрисида ахборот.

Маъмурий-ҳудудий бирликлар (вилоятлар, туманлар, шаҳарлар), аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмлари (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар) номининг ўзгариши натижасида банк филиалининг почта манзили ўзгарганда банк тегишли ўзгаришлар содир бўлган санадан эътиборан 20 иш кунидан кечиктирмай Марказий банкка мазкур ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма хабарнома юборади.

136. Банк қуйидаги ҳолларда филиалининг жойлашган ерини (почта манзилини) ўзгартиришга ҳақли эмас:

банк филиалининг янги биноси, унинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига номувофиқ бўлганда;

банк филиалининг биноси, унинг муҳофаза қилиниши, ускуналар, ташкилий-техник воситалар билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига номувофиқ бўлганда;

филиал жойлашган ерининг ўзгариши натижасида омонатчилар ва кредиторлар маблағларининг сақланишига таҳдид мавжудлигини кўрсатувчи асослар бўлганда;

136 1 . Банк филиалининг номи ўзгарганда банк филиал номини ўзгартириш тўғрисидаги кузатув кенгашининг қарори қабул қилинган санадан эътиборан 10 иш кунидан кечиктирмай Марказий банкка ушбу қарорни илова қилган ҳолда ёзма хабарнома юборади.

137. Банк томонидан филиални ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк мижозларни филиал ёпилишидан 15 кун олдин хабардор қилиши ва уларнинг олдидаги мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш чораларини кўриши ёки бу мажбуриятларни мижоз билан келишилган ҳолда бошқа филиалга ўтказиши шарт.

138. Банк филиални ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан 2 иш куни ичида Марказий банкка қуйидагиларни тақдим қилади:

филиалнинг ёпилиш сабаблари ва муддатлари кўрсатилган хабарнома;

банк кузатув кенгашининг филиални ёпиш тўғрисидаги қарори;

мижозлар олдидаги мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашга доир режа.

139. Филиални тугатиш жараёни якунлангандан сўнг банк Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда банк филиалини тугатганлик тўғрисида ёзма хабарнома юборади:

филиални тугатиш комиссиясини тузиш ҳақидаги банкнинг ваколатли бошқарув органининг қарори;

филиалнинг тугатиш комиссиясини тузиш ҳақидаги қарор;

охирги иш кунида банк филиалининг баланси;

тугатиш (ноль) баланси;

балансдан ташқари ҳисобварақлар бўйича тугатиш (ноль) баланси;

банк филиалининг ҳужжатлари ва йиғмажилдлари йўқ қилиш учун ажратилганлиги тўғрисидаги далолатнома;

ҳужжатларнинг архивга сақланиш учун топшириш-қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома;

банк филиалининг муҳрлари ва штампларининг йўқ қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

банкнинг расмий веб-сайтида қўйилган филиалнинг ёпилиши ҳақидаги эълон нухаси.

2-боб. Банкнинг чет элдаги шуъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари

141. Банклар, бундан микромолия банклари мустасно, Марказий банкнинг рухсатномаси билан Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддасида белгиланган ҳолларда чет элда шуъба банклар очиши ва филиаллар ташкил этиши, банкларнинг капиталида иштирок этиши, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиши мумкин.

Микромолия банкларига чет элда банклар, ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш, чет эл банкларининг капиталида, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиш тақиқланади.

142. Чет элда шуъба банкини очиш, филиални ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиш учун банк Марказий банкка ушбу Низомнинг 14-иловасига мувофиқ аризани қуйидагиларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

банк кузатув кенгашининг чет элда шуъба банкини очиш, филиални ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиш тўғрисидаги қарори;

чет элда шуъба банкини очиш, филиални ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этишнинг иқтисодий асосланиши;

раҳбарлик лавозимига (банк бошқарув органларининг аъзолари, филиал раҳбари) тайинланаётган номзодлар ҳақидаги маълумотлар;

қабул қилаётган давлатда назорат режими бўйича маълумотлар.

143. Марказий банк аризани мазкур Низомнинг 142-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилган кундан бошлаб 20 иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади.

144. Марказий банк банк томонидан мазкур Низомнинг 141-бандида белгиланган талабларга риоя қилинмаган, шунингдек Марказий банк томонидан қуйидагилар аниқланган тақдирда чет элда шуъба банкини очиш, филиални ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этишни рад этиши мумкин:

қабул қилаётган давлатда банк назорати етарлича ва самарали, шу жумладан консолидациялашган асосда таъминланмаганлиги;

қабул қилаётган давлатнинг назорат қилувчи органлари билан самарали ҳамкорлик қилиш имконияти, шу жумладан ахборот алмашиш бўйича имконияти мавжуд эмаслиги.

145. Банкнинг чет элдаги шуъба банки ёки филиалининг раҳбари, жойлашган манзили ўзгарган тақдирда, банк Марказий банкни банкнинг бошқарув органи томонидан тегишли қарори қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни давомида ёзма равишда хабардор қилади.

146. Банкнинг шуъба банклари ҳамда ваколатхоналари улар очиладиган ва (ёки) ташкил этиладиган мамлакат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очилади ва (ёки) филиаллари ташкил этилади.

147. Банк томонидан чет элда ваколатхона очиш, шуъба банкни, ваколатхонани ёки филиални ёпиш, шунингдек чет эл банки акцияларини сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк бундай қарор қабул қилинган санадан эътиборан 30 кун ичида Марказий банкни хабардор қилиши ва ушбу қарор банкнинг молиявий барқарорлигига қандай таъсир кўрсатиши тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.

3-боб. Банкларнинг бошқа бўлинмалари

148. Банк мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида банк хизматлари офисларини ташкил қилишга ҳақли.

149. Банк хизматлари офиси банкнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва банк ёки унинг филиали билан ягона бўлган банк (филиал) баланси ва кодига эга бўлади.

150. Банк хизматлари офиси «минибанк», «чакана хизматлар маркази», «банк хизматлари маркази» ва бошқа сўз ва сўз бирикмалари қўлланилган ҳолда турли хил номланиши мумкин.

153. Банк хизматлари офиси ташкил этилаётган ҳудудда банкнинг филиали мавжуд бўлиши талаб этилмайди.

154. Банк хизматлари офислари пул омбори билан ёки пул омборисиз (қимматликларни сақлаш бўйича шартнома тузилган ҳолларда) ташкил этилиши мумкин.

156. Банк хизматлари офислари Марказий банкни хабардор қилган ҳолда очилади.

157. Банк банк хизматлари офисини очганда ҳамда мазкур Низомнинг 158-бандида кўрсатилган талаблар ва шартларга риоя этган тақдирда мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган хулоса олинган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай қуйидагиларни Марказий банкка тақдим этади:

банк хизматлари офисини очганлик тўғрисида мазкур Низомнинг 13 1 -иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома;

банкнинг ваколатли бошқарув органининг банк хизматлари офисини очиш тўғрисидаги қарори;

банк хизматлари офиси жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банк хизматлари офисининг биноси, унинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозланганлиги ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда берилган хулосаси.

158. Банк хизматлари офисини очганлик тўғрисидаги хабарномани Марказий банкка юбориш учун банк қуйидаги талаблар ва шартларга риоя этиши лозим:

банкнинг барқарор молиявий ҳолатга эга бўлиши;

банк хизматлари офисининг биноси, унинг муҳофазаси таъминланиши, ускуналар, ташкилий-техника воситалари ва дастурий таъминот билан жиҳозланиши Марказий банк талабларига мувофиқ бўлиши.

159. Банк хизматлари офиси тугатилганда банк Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда банк хизматлари офисини тугатганлик тўғрисида ёзма хабарнома юборади:

банк хизматлари офисини тугатиш тўғрисидаги банкнинг ваколатли бошқарув органининг қарори;

банкнинг расмий веб-сайтида ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган банк хизматлари офисининг тугатилиши ҳақидаги эълон нусхаси.

160. Банк хизматлари офисини ёпиш тўғрисидаги ахборот унинг тугатилишидан камида 15 кун олдин банкнинг веб-сайтида ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.

161. Банк хизматлари офисининг номи ўзгарганда банк банк хизматлари офисининг номини ўзгартириш ҳақидаги банк ваколатли органининг қарори қабул қилинган санадан эътиборан 10 иш кунидан кечиктирмай Марказий банкка ушбу қарорни илова қилган ҳолда ёзма хабарнома юборади.

162. Банк хизматлари офисининг жойлашган ерини (почта манзилини) ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинганда банк мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган хулоса берилган санадан эътиборан 10 иш кунидан кечиктирмай Марказий банкка банк хизматлари офисининг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида ёзма хабарнома юборади. Хабарномага қуйидагилар илова қилинади:

банк хизматлари офисининг жойлашган ерини (почта манзилини) ўзгартириш ҳақидаги банкнинг ваколатли органининг қарори. Бунда қарорда банк хизматлари офисининг янги манзили кўрсатилиши лозим;

банк хизматлари офиси жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банк хизматлари офисининг янги биноси, унинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозланганлиги ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда берилган хулосаси.

Маъмурий-ҳудудий бирликлар (вилоятлар, туманлар, шаҳарлар), аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмлари (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар) номининг ўзгариши натижасида банк хизматлари офисининг почта манзили ўзгарганда банк тегишли ўзгаришлар содир бўлган санадан эътиборан 20 иш кунидан кечиктирмай Марказий банкка мазкур ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма хабарнома юборади.

V БЎЛИМ. УСТАВГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ

1-боб. Умумий қоидалар

163. Банк уставига киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар Марказий банкда рўйхатга олиниши лозим.

164. Банк уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан умумий йиғилишда иштирок этувчи овозга эга акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг кўпчилик тўртдан уч қисми овоз берган ҳолда қабул қилинади.

Устав капиталини кўпайтириш, шунингдек банк уставига устав капиталини кўпайтириш ва эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш масалалари акциядорлари умумий йиғилишининг қарорига ёки банк уставига кўра банк кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилиши мумкин.

Барча оддий акциялар битта акциядорга тегишли бўлган банкда, банк уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар ушбу акциядор томонидан якка тартибда қабул қилинади ва ёзма шаклда расмийлаштирилиши керак, банкнинг имтиёзли акциялари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ овоз бериш ҳуқуқини олиш ҳоллари бундан мустасно.

165. Уставга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун банк тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни икки нусхада илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:

уставга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги банкнинг тегишли ваколатли бошқарув органининг қарори (ягона акциядорнинг якка тартибда қабул қилинган қарори, акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси, кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси) нусхаси;

банк кузатув кенгаши раиси (у бўлмаган тақдирда кузатув кенгашининг аъзоларидан бири) имзолаган банк уставига киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар.

166. Тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлса, Марказий банк банк уставига киритиладиган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни рўйхатга олиш масаласини кўриб чиқади, акс ҳолда, ҳужжатлар банкка қайта кўриб чиқиш учун қайтарилади.

Уставга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни кўриб чиқилиш ва рўйхатга олиш 30 кун ичидан амалга оширилади.

167. Банк уставига киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар ҳажми катта бўлиб, улар устав билан ишлашни мураккаблаштирса, Марказий банк банкдан мазкур Низомнинг 165-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда икки нусхада уставнинг янги таҳририни тақдим этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бунда Марказий банк банкнинг янги таҳрирдаги уставини рўйхатдан ўтказади.

168. Банк уставига киритиладиган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар улар Марказий банкда рўйхатга олинган санадан бошлаб кучга киради. Рўйхатга олинган банк уставига киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар унинг ажралмас қисми ҳисобланади.

2-боб. Банк устав капитали миқдорининг кўпайтирилиши билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш

169. Банк устав капитали миқдорининг ўзгариши устав капитали миқдорининг кўпайтирилиши ёки камайтирилиши шаклларида амалга оширилиши мумкин.

170. Банк устав капитали қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

Қўшимча акциялар фақат банк уставида белгиланган, эълон қилинган акцияларнинг сони доирасида банк томонидан жойлаштирилиши мумкин.

171. Устав капиталини кўпайтириш учун ушбу Низомнинг 164-бандида белгиланган ваколатли бошқарув органи томонидан, зарур ҳолларда банк уставига эълон қилинган акциялар, шу жумладан уларнинг миқдори, номинал қиймати ва турлари ҳақида ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

172. Устав капиталининг кўпайтирилиши жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида амалга оширилади. Шу билан бирга, банк уставида белгиланган айрим турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акциялар сонига камайтирилиши лозим.

173. Банк устав капитали кўпайтирилишини, шунингдек эълон қилинган акциялари тўғрисдаги ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни рўйхатга олиниши мазкур Низомнинг 165 ва 166-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

3-боб. Банк устав капитали миқдорининг камайтирилиши билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш

174. Банкнинг устав капитали акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан, акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда банк томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.

Банкнинг устав капиталини акцияларнинг бир қисмини олиш ва бекор қилиш йўли билан камайтиришга, агар бундай имконият банкнинг уставида назарда тутилган бўлса, йўл қўйилади.

175. Банк устав капитали камайтирилиши натижасида унинг миқдори банк уставидаги тегишли ўзгаришларни рўйхатга олиш санасида, Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунда белгиланган устав капиталининг энг кам миқдоридан камайиб кетса, банк устав капитали миқдорини камайтиришига рухсат этилмайди.

176. Устав капиталини камайтириш ҳамда банк уставига тегишли ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Шу билан бирга, қарорда устав капиталининг камайтирилиши сабаблари кўрсатилади ва уни камайтириш тартиби белгиланилади.

Жойлаштирилган акцияларни сотиб олиш йўли билан устав капиталини камайтириш акциядорлар умумий йиғилишининг устав капиталини камайтириш тўғрисидаги қарорида банк томонидан сотиб олинадиган акциялар турлари, сотиб олинадиган ҳар бир турдаги акциялар сони, сотиб олиш нархи, тўлов шакли ва муддати, шунингдек акцияларни харид қилиш муддати белгиланиши лозим.

177. Банк устав капитали камайтирилиши тўғрисдаги ўзгартириш ва (ёки) қўшичаларни рўйхатга олиниши мазкур Низомнинг 165 ва 166-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

4-боб. Банк номини ўзгартириш билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш

178. Банкнинг мўлжалланаётган янги номи ушбу Низомнинг I бўлими 1-боби учинчи параграфи талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

179. Банкни қайта номлаш учун акциядорлар умумий йиғилиши томонидан банк номини ўзгартириш ва шу муносабат билан уставга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

180. Банк номини ўзгартириш ва уставга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг банк 30 кундан кечиктирмаган муддатда Марказий банкка ушбу Низомнинг 165-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади.

181. Марказий банк банк уставига банкнинг фирма номи ўзгариши билан боғлиқ киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда янги ном билан банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириб бериш масаласи юзасидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.

182. Банк номининг ўзгариши билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, Марказий банк томонидан Банкларнинг давлат реестрига тегишли ёзувлар киритилади ва янги ном билан банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилади.

183. Янги ном билан банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилган кундан бошлаб, банкнинг янги номи кучга киради.

184. Банк ўзининг расмий веб-сайтида банк номи ўзгартирилганлиги тўғрисида ахборотни жойлаштириши шарт. Бундай ахборотни жойлаштириш банкнинг янги номи кучга кирган кундан бошлаб 2 иш куни давомида амалга оширилади.

185. Банк номининг ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумот Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

5-боб. Банк жойлашган ерининг (почта манзилининг) ўзгариши билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш

186. Банк жойлашган ерининг (почта манзилининг) ўзгариши банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштиришни талаб этади.

187. Банкнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан банк уставига ўзгартиришлар киритилганда, мазкур Низомнинг 165-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагилар икки нусхада Марказий банкка тақдим этилади:

банкнинг жойлашган ерини (почта манзилини) ўзгартириш тўғрисида банкнинг ваколатли бошқарув органининг асослантирилган қарори;

хизмат кўрсатиш кўзда тутилаётган жойдаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банкнинг янги биноси, унинг муҳофаза қилиниши, ускуналар, ташкилий-техник воситалар билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси — банк жойлашган бино ўзгарган тақдирда;

банк жойлашган бино ўзгармаган ҳолда унинг почта манзили ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар — банк биноси жойлашган географик объект номи ўзгарган тақдирда;

банк жойлашган ерининг ўзгариши банк омонатчиларига таъсир этиши эҳтимоли ва бундай ўзгариш натижасида банк стратегиясида кутилаётган ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида маълумот — банк бошқа маъмурий-ҳудудий бирликка (вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул) кўчган тақдирда.

188. Марказий банк қуйидаги ҳолларда банкнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан банк уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказишни рад этади:

мазкур Низомнинг 165 ва 187-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда ёки тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик талабларига номувофиқ бўлганда;

банкнинг янги биноси, унинг муҳофаза қилиниши, ускуналар, ташкилий-техник воситалар билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига номувофиқ бўлганда;

банк биноси жойлашган ерининг ўзгариши натижасида омонатчилар ва кредиторлар маблағларининг сақланишига таҳдид мавжудлигини кўрсатувчи асослар бўлганда.

189. Банк ўзининг расмий веб-сайтида банк жойлашган ери (почта манзили) ўзгартирилганлиги тўғрисида ахборотни жойлаштириши шарт. Бундай ахборотнинг жойлаштирилиши банк жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан банк уставига киритилган ўзгартиришлар рўйхатга олинган санадан бошлаб 2 иш куни давомида амалга оширилади.

190. Банк манзили ўзгарганлиги тўғрисида маълумот Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

VI БЎЛИМ. БАНКНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ

1-боб. Банкни қайта ташкил этиш

1-§. Марказий банк томонидан банкни қайта ташкил этиш учун рухсатнома бериш тартиби

191. Банкни қайта ташкил этиш рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг талаблари ҳисобга олинган ҳолда, акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида Марказий банкнинг рухсати билан амалга оширилади. Банкни қайта ташкил этиш Марказий банкнинг талабига биноан ҳам амалга оширилиши мумкин.

192. Банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорлар овозларининг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади.

193. Банкни қайта ташкил этишда рухсат беришга доир мажбурий талаблар ва шартларга қуйидагилар киради:

қайта ташкил этиш натижасида омонатчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилиниши;

қайта ташкил этиш натижасида янгидан вужудга келадиган ва (ёки) қоладиган банклар томонидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган пруденциал нормативлар ва бошқа талабларга риоя этилиши;

қайта ташкил этиш жараёнида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши;

қайта ташкил этилаётган банкнинг топшириш ҳужжати ёки тақсимлаш балансида ҳуқуқий вориснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги қоидаларнинг мавжудлиги.

194. Ариза берувчи банкни қайта ташкил этишга доир рухсатнома олиш учун Марказий банкка қуйидагиларни тақдим этади:

банк акциядорларининг умумий йиғилиши ваколат берган шахс томонидан имзоланган, мазкур Низомнинг 15-иловасига мувофиқ банкни қайта ташкил этишга доир рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза.

қайта ташкил этилаётган банк акциядорлари умумий йиғилишининг банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

қайта ташкил этишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигининг асосланганлиги ва оқибатларининг молиявий тахминлари, шу жумладан, қайта ташкил этилгандан сўнг янгидан вужудга келадиган ва қоладиган ҳар бир банкнинг тахминий баланси, бундан банкни ўзгартириш мустасно;

қайта ташкил этишда иштирок этаётган ва ушбу жараён натижасида юзага келаётган банкларнинг қайта ташкил этиш натижасида ҳосил бўладиган тахминий баланслари асосида ҳисобланган пруденциал нормативлар кўрсаткичлари бундан банкни ўзгартириш мустасно;

банкнинг акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган банкнинг янги таҳрирдаги устави, бундан банкни ўзгартириш шаклидаги қайта ташкил этиш мустасно.

195. Марказий банк банкни қайта ташкил этишга доир рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани, мазкур ариза барча зарур ҳужжатлар билан олинган кундан эътиборан 20 иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади. Банкни қайта ташкил этишга доир рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун Марказий банк томонидан йиғим ундирилмайди.

196. Банкни қайта ташкил этишга доир рухсатномани беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

банкни қайта ташкил этишга доир рухсатномани бериш учун талаб этиладиган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;

ариза берувчи рухсат беришга доир мажбурий талаблар ва шартларга мувофиқ бўлмаганда;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда.

197. Марказий банк банкни қайта ташкил этишни рад этган тақдирда, акциядорлар умумий йиғилишининг банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

198. Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин қайта ташкил этилаётган банк 30 кундан кеч бўлмаган муддатда ёзма равишда маълум қилиш ва банкнинг расмий веб-сайтида тегишли эълон бериш йўли билан ўз кредиторларини келгусидаги ўзгаришлар ҳақида хабардор қилиши шарт.

199. Ариза берувчи Марказий банкдан белгиланган тартибда рухсатнома олганидан сўнг, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ монополияга қарши органининг дастлабки розилигини олиши лозим.

200. Банкни қўшиб юбориш, бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этишга доир Марказий банк рухсатномаси олинганидан сўнг, мазкур Низомга мувофиқ янгидан вужудга келадиган ҳар бир банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) олиш учун зарур ташкилий-техник тадбирлар бажарилади.

201. Банкни қўшиб юбориш, бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш натижасида янгидан вужудга келадиган банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

202. Банкни қайта ташкил этиш учун Марказий банкнинг рухсатномаси олинганлиги қайта ташкил этилиши натижасида вужудга келадиган банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш учун кафолат бўла олмайди.

203. Банкни қайта ташкил этиш билан боғлиқ банк уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур Низомнинг V бўлим 1-бобига мувофиқ амалга оширилади.

204. Банкни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ўзгартириш шаклида банкларни қайта ташкил этиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар қайта ташкил этишда иштирок этаётган банклар ҳисобидан амалга оширилади.

Банкни бўлиш ва ажратиб чиқариш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар қайта ташкил этиш натижасида янгидан вужудга келадиган банклар томонидан тўланади.

205. Қайта ташкил этилаётган банк зарур ҳолларда Марказий банк томонидан белгиланган тартибда банк мижозларининг барча ҳисобварақларини қайта рўйхатга олиши лозим.

206. Қайта ташкил этилаётган банк қайта ташкил этиш жараёнини Марказий банкнинг қайта ташкил этиш учун рухсатномаси олинган кундан эътиборан олти ой ичида тамомлаши шарт.

207. Банкни қайта ташкил этишга доир рухсатнома қуйидаги асосларда бекор қилинади:

ариза берувчининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги мурожаатига кўра;

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.

2-§. Банкни қўшиб юбориш

208. Банкларни қўшиб юбориш деганда икки ёки бир неча банклар фаолияти тўхтатилиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бериш йўли билан янги банкнинг ташкил бўлиши тушунилади.

209. Қўшиб юборишда иштирок этувчи банклар ўртасида, қўшиб юбориш тартиби ва шартлари, шунингдек, ҳар бир банк акцияларини янгидан вужудга келадиган банк акцияларига алмаштириш тартиби белгиланишни назарда тутувчи қўшиб юбориш тўғрисидаги шартнома тузадилар. Қўшилишда иштирок этаётган ҳар бир банк кузатув кенгаши қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномани ва топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни акциядорлар умумий йиғилиши муҳокамасига қўяди.

210. Янгидан вужудга келадиган банкнинг уставини тасдиқлаш ва кузатув кенгашини сайлаш қўшиб юборишда иштирок этаётган барча банклар акциядорларининг умумий қўшма йиғилишида амалга оширилиб, бу йиғилиш таъсис йиғилиши ҳисобланади. Акциядорлар умумий қўшма йиғилишида овоз бериш тартиби банкларни қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада белгиланиши мумкин.

211. Янгидан вужудга келган банк рўйхатдан ўтган ва Банкларнинг давлат реестрида қайта ташкил этилаётган банклар фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув киритилган вақтдан бошлаб қўшиб юборишда иштирок этаётган банклар қайта ташкил этилган ҳисобланади.

212. Банкларни қўшиб юбориш натижасида янгидан вужудга келган банкнинг юридик йиғмажилдига қўшиб юборишда иштирок этган банкларнинг қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномаси ва топшириш далолатномалари киритиб қўйилади.

213. Банклар қўшиб юборилганда ҳар бир банкнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш далолатномасига мувофиқ янгидан вужудга келган банкка ўтади.

214. Марказий банк қўшиб юбориш натижасида янгидан банк вужудга келгани ва қайта ташкил этилган банклар фаолияти тўхтатилгани тўғрисидаги ахборотни ўз расмий веб сайтида эълон қилади.

3-§. Банкларни қўшиб олиш

215. Банкларни қўшиб олиш деганда бир ёки бир неча банкнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа банкка берган ҳолда уларнинг фаолиятини тўхтатиш тушунилади.

216. Қўшиб олинаётган банк ва у қўшилаётган банк қўшиб олиш тартиби ва шартлари, шунингдек қўшиб олинаётган банк акцияларини қўшиб олиш амалга оширилаётган банк акцияларига алмаштириш тартибини белгилашни назарда тутувчи шартнома тузадилар. Ҳар бир банк кузатув кенгаши қўшиб олишда иштирок этаётган банклар акциядорлари умумий йиғилиши муҳокамасига қўшиб олиш шаклида банкни қайта ташкил этиш ва қўшиб олиш тўғрисидаги шартномани тасдиқлаш масаласини қўяди. Қўшиб олинаётган банк кузатув кенгаши акциядорлар умумий йиғилишига топшириш далолатномасини тасдиқлаш масаласини ҳам киритади.

217. Қўшиб олишда иштирок этаётган банклар акциядорларининг қўшма умумий йиғилиши уставга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ва банк кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Акциядорлар қўшма умумий йиғилишида овоз бериш тартиби қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада белгиланади.

218. Қўшиб олишда иштирок этаётган банклар Банкларнинг давлат реестрида қўшиб олинаётган банк фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув киритилган вақтдан бошлаб қайта ташкил этилган ҳисобланади (ҳуқуқий вориси ва қайта ташкил этиш шакли кўрсатилган ҳолда). Марказий банк мазкур Низомнинг V бўлим 1-бобига мувофиқ қўшиб олаётган банкнинг уставига киритилган тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатга олади.

219. Марказий банкка тақдим этилган ҳужжатларнинг бир нусхаси қўшиб олинаётган банк юридик йиғмажилдига киритилади.

220. Қўшиб олинаётган банкнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш далолатномасига мувофиқ қўшиб олинаётган банкка ўтади.

221. Марказий банк қўшиб олинган банкнинг қайта ташкил этилгани ва унинг фаолияти тўхтатилгани тўғрисидаги ахборотни ўз расмий веб сайтида эълон қилади.

4-§. Банкни бўлиш

222. Банкни бўлиш деганда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини янги вужудга келадиган банкларга берган ҳолда фаолиятининг тўхтатилиши тушунилади.

223. Бўлиш шаклида қайта ташкил этилаётган банк кузатув кенгаши акциядорлар умумий йиғилиши муҳокамасига банкни бўлиш шаклида қайта ташкил этиш, ушбу қайта ташкил этишнинг тартиби ва шартлари, янги банкларни ташкил этиш ва қайта ташкил этилаётган банк акцияларини янгидан вужудга келаётган банклар акцияларига алмаштириш тартиби каби масалаларни киритади.

224. Бўлиш шаклида қайта ташкил этилаётган банк акциядорлари умумий йиғилиши бўлиш шаклида қайта ташкил этиш, янги банкларни ташкил этиш, қайта ташкил этилаётган банк акцияларини янгидан вужудга келаётган банк акцияларига алмаштириш тартиби тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда тақсимлаш балансини тасдиқлайди.

225. Бўлиш натижасида вужудга келадиган ҳар бир банк акциядорлари таъсис йиғилиши банк уставини тасдиқлайди ва кузатув кенгаши аъзолари ва бошқарув раисини сайлайди.

226. Янгидан вужудга келган банклар рўйхатдан ўтказилиши ва бир вақтнинг ўзида уларга банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилиши ҳамда қайта ташкил этилган банк фаолияти тўхтатилгани тўғрисидаги ёзув (ҳуқуқий ворислар ва қайта ташкил этиш шакллари кўрсатилгани ҳолда) Банкларнинг давлат реестрига киритилиши билан бир пайтда банк қайта ташкил этилган ҳисобланади.

227. Банк бўлинганда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тақсимлаш балансига мувофиқ янги вужудга келган икки ёки ундан ортиқ банкларга берилади.

228. Марказий банк бўлиш натижасида янгидан банк вужудга келгани ва қайта ташкил этилган банк фаолияти тўхтатилгани тўғрисидаги ахборотни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.

5-§. Банкни ажратиб чиқариш

229. Банкни ажратиб чиқариш деганда қайта ташкил этилаётган банк фаолияти тўхтатилмагани ҳолда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бир қисмини бир ёки бир неча банклар ташкил этилиб, уларга берилиши тушунилади.

230. Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилаётган банк кузатув кенгаши акциядорлар умумий йиғилиши муҳокамасига ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш, ажратиб чиқариш тартиби ва шартлари, янги банкни ташкил этиш, қайта ташкил этилаётган банк акцияларини ажратиб чиқарилаётган банк акцияларига алмаштириш ва бундай алмаштириш тартиби, банк уставига ажратиб чиқариш шаклида банк қайта ташкил этилгани, банк устав капитали тўғрисидаги ахборотни ўзида ифодалаган ўзгартиришлар киритиш ва шунингдек тақсимлаш балансини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни киритади.

231. Ажралиб чиқиш шаклида қайта ташкил этилаётган банк акциядорлари умумий йиғилиши банкни қайта ташкил этиш, қайта ташкил этиш тартиби ва шартлари, банк акцияларини ажралиб чиқаётган банк акцияларига алмаштириш ва бундай алмаштириш тартиби, ажралиб чиқиш шаклида банк қайта ташкил этилгани тўғрисидаги ахборотни ўзида ифодалаган банк уставига ўзгартиришлар киритиш ва қайта ташкил этиш натижасида камайтирилган банк устав капитали, шунингдек, тақсимлаш балансини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

232. Ажратиб чиқариш натижасида юзага келган банк акциядорлари таъсис йиғилиши банкларнинг кузатув кенгаши аъзолари ва бошқарув раисини сайлайди ҳамда банкнинг уставини тасдиқлайди.

233. Янгидан вужудга келган банклар Банкларнинг давлар реестрига рўйхатга олинган (ажратилган банк кўрсатилгани ҳолда) ва бир пайтда уларга банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилган вақтдан бошлаб банк қайта ташкил этилган ҳисобланади.

234. Банк таркибидан бир ёки бир неча банклар ажратиб чиқарилганда, қайта ташкил этилган банкнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бир қисми тақсимлаш балансига мувофиқ, уларнинг ҳар бирига ўтади.

235. Марказий банк ажратиб чиқариш натижасида янгидан банклар вужудга келгани тўғрисидаги ахборотни ўз расмий веб сайтида эълон қилади.

6-§. Марказий банкнинг талабига биноан банкни қайта ташкил этиш

236. Банк томонидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилган ва банкнинг олиб бораётган фаолияти республика банк тизимида рақобатни пасайишига сабаб бўлган тақдирда, Марказий банк мазкур банкдан банкни қайта ташкил этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

237. Марказий банкнинг банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги талаби қабул қилинганидан сўнг 30 кундан ошмаган муддатда банк кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилади.

238. Акциядорлар умумий йиғилиши Марказий банк талабига асосан банкни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қайта ташкил этиш режасини тасдиқлайди. Банкни қайта ташкил этиш режаси банкнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ёки банк кредиторлари ва омонатчилари манфаатларига ҳавф солувчи ва (ёки) соладиган қоидабузилишларни бартараф этиш чора тадбирларини ўз ичига олиши лозим.

239. Агар банк Марказий банк талабида белгиланган муддатда банкни қайта ташкил этмаса ёки қайта ташкил этиш режаси банкнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ёки қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича етарли чора-тадбирларни ўз ичига олмаса, Марказий банк қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳар қандай тўғриловчи чора-тадбирлар қўллаш, шу жумладан банкка вақтинчалик бошқарувчини тайинлаш ёки банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

2-боб. Банкни тугатиш

1-§. Банкни тугатиш асослари

240. Банк фаолиятини тугатиш ва банкни тугатиш ихтиёрий тугатиш ёки мажбурий тугатиш шаклида амалга оширилиши мумкин.

241. Банкни ихтиёрий тугатиш Марказий банкнинг банкни ихтиёрий тугатишга доир розилигига асосан амалга оширилади.

Банкни мажбурий тугатиш Марказий банк бошқарувининг банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) чақириб олиш ва банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарори (бундан буён матнда банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор деб юритилади) асосида амалга оширилади.

2-§. Банкни ихтиёрий тугатишга оид умумий қоидалар

242. Агар банк тўловга қобилиятсиз бўлмаса ёки унинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келиши эҳтимоли юқори бўлмаса, у ихтиёрий тугатилиши мумкин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган ҳолатлардан бири юзага келганда банк тўловга қобилиятсиз ёки унинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келиши эҳтимоли юқори деб ҳисобланади.

243. Марказий банкнинг банкни ихтиёрий тугатишга доир розилигини олиш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:

банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш;

банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани олиш.

244. Банк акциядорлари умумий йиғилишининг (акциядорнинг) банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш тўғрисидаги қарорини банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олмасдан туриб ҳамда банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарорини банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани олмасдан туриб учинчи шахсларга ошкор этиш тақиқланади.

245. Тугатувчи банк ихтиёрий тугатилаётганда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тайинланади. Агар тугатувчи тайинланмаган бўлса, у Марказий банк бошқарувининг қарори билан тайинланади.

Тугатувчи ушбу Низомнинг III бўлимида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

246. Ўзбекистон Республикаси «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги Қонунининг 48-моддасига мувофиқ Марказий банк банк ихтиёрий тугатилаётганда Марказий банкка тақдим этилган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланишини банкдан талаб қилишга ҳақли.

3-§. Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш тартиби

247. Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун банк акциядорларининг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорлар овозларининг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Барча овоз берувчи акциялари битта акциядорга тегишли бўлган банкда банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш тўғрисидаги қарор бундай акциядор томонидан якка тартибда қабул қилинади ҳамда ёзма шаклда расмийлаштирилади.

248. Ушбу Низомнинг 247-бандида назарда тутилган қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида банк томонидан банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун Марказий банкка қуйидагилар тақдим этилади:

ушбу Низомнинг 16-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;

банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш тўғрисидаги қарор. Бунда банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш тўғрисидаги қарорда банкни ихтиёрий тугатиш сабаблари батафсил кўрсатилади;

банк акциядорларининг умумий йиғилиши ёки банкнинг ягона акциядори томонидан тасдиқланган банкнинг ихтиёрий тугатиш режаси;

банкнинг банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги баланс ҳисоботи.

249. Банкнинг ихтиёрий тугатиш режаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган, банк активлари ва мажбуриятларининг тугатилиш қиймати ҳақидаги маълумотларни;

банкнинг кредиторлари тўғрисидаги маълумотларни;

жорий ва эҳтимолий суд жараёнлари ҳақидаги, шунингдек суд харажатлари ва суд қарорларини ижро этиш билан боғлиқ харажатлар ҳақидаги маълумотларни;

операцион харажатлар, активларни сотишдан кўриладиган эҳтимолий зарарлар, банк тарафларидан бири бўлган шартномаларни муддатидан илгари бекор қилиш чоғида юзага келадиган зарарлар, шунингдек прогноз қилинаётган ҳар қандай бошқа харажатлар ҳақидаги маълумотларни;

банкни ихтиёрий тугатишни амалга ошириш муддатини;

банкни ихтиёрий тугатиш жараёни босқичларининг, шу жумладан ҳар бир босқич давомийлигининг, ҳар бир босқичда амалга ошириладиган ҳаракатларнинг тавсифини;

банкни ихтиёрий тугатиш жараёнининг ҳар бир босқичи учун истиқболли балансни, шунингдек уни тузишда фойдаланилган фаразлар ва эҳтимолликлар тавсифини.

250. Агар ушбу Низомнинг 248-бандида кўрсатилган, банк томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаса, Марказий банк банкдан бундай қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олишга ҳақли.

Банк ушбу банднинг биринчи хатбошисига мувофиқ сўралган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни сўров олинган кундан эътиборан 30 кун ичида Марказий банкка тақдим этиши лозим. Бунда ушбу Низомнинг 251-банди биринчи хатбошисида белгиланган, банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.

251. Марказий банк банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги ёки банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани беришни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақидаги қарорни ушбу Низомнинг 248-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан икки ой ичида қабул қилади.

Марказий банк ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч иш куни ичида банкни қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма шаклда, шу жумладан ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади, бундан банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани бериш ушбу Низомнинг 252-банди бешинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра рад этилган ҳолатлар мустасно.

252. Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ушбу Низомнинг 248 ва 250-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки қонунчилик талабларига мувофиқ эмаслиги;

банк кредиторларнинг талабларини асосли кечиктиришсиз қаноатлантиришга қодир эмаслиги;

банкнинг ихтиёрий тугатиш режаси ушбу Низомнинг 249-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслиги;

банкнинг тўловга қобилиятсизлиги ёки тўловга қобилиятсизлигининг юзага келиши эҳтимоли юқорилиги.

253. Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани бериш ушбу Низомнинг 252-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган асосларга кўра рад этилган тақдирда, банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома рад этиш асослари ҳамда банк рад этиш асосларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади. Мазкур муддат рад этиш асосларини бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, аммо ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

254. Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш асослари банк томонидан банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддатда бартараф этилган тақдирда, аризани қайта кўриб чиқиш банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.

Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар янгидан топширилган ҳисобланади ва Марказий банк томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

255. Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқиш чоғида банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

256. Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани бериш банкнинг тўловга қобилиятсизлигига ёки тўловга қобилиятсизлиги юзага келиши эҳтимолининг юқорилигига доир асосларга кўра Марказий банк томонидан рад этилган тақдирда, Марказий банк банкни мажбурий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганлиги ҳақида банк ушбу Низомнинг 291-бандида белгиланган тартибда хабардор қилинади.

257. Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

258. Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатнома берилганидан кейин банк Ўзбекистон Республикаси «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддасида назарда тутилган кафолатлаш объектларининг (бундан буён матнда кафолатлаш объектлари деб юритилади) тўлиқ қайтарилиши ва (ёки) бошқа банкка ўтказилиши бўйича чоралар кўради.

4-§. Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани олиш тартиби

259. Кафолатлаш объектлари тўлиқ қайтарилган ва (ёки) бошқа банкка ўтказилгандан сўнг банк акциядорларининг умумий йиғилиши йиғилишда иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорлар овозларининг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Барча овоз берувчи акциялари битта акциядорга тегишли бўлган банкда банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор бундай акциядор томонидан якка тартибда қабул қилинади.

260. Ушбу Низомнинг 259-бандида назарда тутилган қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида банк томонидан банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани олиш учун Марказий банкка қуйидагилар тақдим этилади:

1) ушбу Низомнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;

2) банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор;

3) кафолатлаш объектлари тўлиқ қайтарилганлигини ва (ёки) бошқа банкка ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

4) кафолатлаш объектлари тўлиқ қайтарилганидан ва (ёки) бошқа банкка ўтказилганидан кейин банкнинг зиммасида қолган мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар;

5) банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги банкнинг баланс ҳисоботи;

6) тугатувчининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи қуйидаги ахборот ва ҳужжатлар:

ушбу Низомнинг 107-банди 4 — 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар;

тугатувчи ва тугатилаётган банк ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви юзасидан ушбу Низомнинг 18-иловасига мувофиқ шаклдаги ахборот.

261. Агар ушбу Низомнинг 260-бандида кўрсатилган, банк томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаса, Марказий банк банкдан бундай қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олишга ҳақли.

Банк ушбу банднинг биринчи хатбошисига мувофиқ сўралган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни сўров олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида Марказий банкка тақдим этиши лозим. Бунда ушбу Низомнинг 262-бандида белгиланган, банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.

262. Марказий банк банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш тўғрисидаги ёки банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани беришни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақидаги қарорни ушбу Низомнинг 260-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан йигирма иш куни ичида қабул қилади.

263. Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ушбу Низомнинг 260 ва 261-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки қонунчилик талабларига мувофиқ эмаслиги;

кафолатлаш объектларининг тўлиқ ҳажмда қайтарилмаганлиги ва (ёки) бошқа банкка ўтказилмаганлиги;

тугатувчининг ушбу Низомнинг III бўлимида белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги;

банкнинг тўловга қобилиятсизлиги ёки тўловга қобилиятсизлигининг юзага келиши эҳтимоли юқорилиги.

264. Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш ушбу Низомнинг 263-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган асосларга кўра рад этилган тақдирда, Марказий банк тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида банкни бу ҳақда ёзма шаклда, шу жумладан ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади.

Бунда банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада рад этиш асослари ҳамда банк рад этиш асосларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади. Мазкур муддат рад этиш асосларини бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, аммо ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

265. Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани беришни рад этиш асослари банк томонидан банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддатда бартараф этилган тақдирда, аризани қайта кўриб чиқиш банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани олиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўн иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.

Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар янгидан топширилган ҳисобланади ва Марказий банк томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

266. Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқиш чоғида банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

267. Банкни тўловга қобилиятсиз ёки унинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келиши эҳтимоли юқори деб ҳисобланишига асос мавжуд бўлган тақдирда, Марказий банк банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани беришни рад этади ва банкни мажбурий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганлиги ҳақида банк ушбу Низомнинг 291-бандида белгиланган тартибда хабардор қилинади.

268. Марказий банк томонидан банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш тўғрисидаги қарор билан бир вақтда банкнинг банк фаолиятига доир тегишли лицензиясини (лицензияларини) чақириб олиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш ва банкнинг банк фаолиятига доир тегишли лицензиясини (лицензияларини) чақириб олиш тўғрисидаги қарор ўша куннинг ўзида банкка етказилади ҳамда Марказий банкнинг расмий веб-сайтида ва унинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилинади.

269. Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш ва банкнинг банк фаолиятига доир тегишли лицензиясини (лицензияларини) чақириб олиш тўғрисидаги қарор банкка етказилган пайтдан бошлаб банк банкни тугатиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолиятни (ҳаракатни) амалга оширишга ҳақли эмас.

270. Банкнинг ваколатли бошқарув органининг банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарори банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатнома берилганидан кейин кучга киради.

271. Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

5-§. Банкни ихтиёрий тугатишда амалга ошириладиган вазифалар

272. Ихтиёрий тугатилаётган банк кузатув кенгашининг ва бошқарувининг ваколатлари банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатнома берилган пайтдан эътиборан тугатувчига ўтади.

273. Тугатувчи банкни ихтиёрий тугатиш чоғида қуйидаги вазифаларни бажаради:

банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш ва банкнинг банк фаолиятига доир тегишли лицензиясини (лицензияларини) чақириб олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситаларида ва банкнинг расмий веб-сайтида банкни ихтиёрий тугатиш жараёни бошланганлиги, шунингдек кредиторлар томонидан талабларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида эълон қилиш;

кредиторлар томонидан талабларни тақдим этиш муддати тугаганидан кейин бир ой ичида банкнинг оралиқ тугатиш балансини тузиш;

банкнинг кредиторлари билан ҳисоб-китобни амалга ошириш;

банк активларини сотиш бўйича чоралар кўриш;

кредиторлар билан ҳисоб-китоблар якунланганидан кейин банкнинг якуний тугатиш балансини тузиш;

ушбу бобнинг 11-параграфида белгиланган тартибда Марказий банкка ҳисобот ва маълумотларни тақдим этиш.

274. Тугатувчи Марказий банкнинг банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш ва банкнинг банк фаолиятига доир тегишли лицензиясини (лицензияларини) чақириб олиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн икки ой ичида ушбу Низомнинг 273-бандида кўрсатилган, банкни ихтиёрий тугатиш билан боғлиқ барча ишларни якунлаши лозим. Тугатувчининг асослантирилган сўровига асосан Марказий банк ушбу муддатни кўпи билан олти ойга узайтиришга ҳақли.

275. Агар ихтиёрий тугатиш жараёнида банкнинг тўловга қобилиятсиз эканлиги аниқланса, тугатувчи зудлик билан Марказий банкни бу ҳақда хабардор қилиши ҳамда банкнинг молиявий ҳолатини тасдиқловчи тегишли ҳисоботни ва ҳужжатларни тақдим этиши керак.

Марказий банк ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларни ўн иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган асослардан бирортаси мавжуд бўлган тақдирда, банкни мажбурий тугатиш ҳақида тегишли қарор қабул қилади.

276. Банкнинг якуний тугатиш баланси тузилганидан сўнг банкнинг қолган мол-мулки акциядорлар ўртасида қонунчиликка мувофиқ тақсимланади.

277. Тугатувчи банкнинг қолган мол-мулки акциядорлар ўртасида тақсимланганидан сўнг ушбу бобнинг 10-параграфида белгиланган банкни тугатишни якунлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

6-§. Ихтиёрий тугатишда Марказий банк билан келишилиши лозим бўлган қарорлар

278. Ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қуйидаги қарорлари (бундан буён матнда ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарори деб юритилади) Марказий банк билан келишилиши лозим:

тугатувчини алмаштиришни назарда тутувчи қарор;

банкнинг тугатиш режасига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қарор.

279. Ушбу Низомнинг 278-бандида кўрсатилган ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишиш учун банк мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:

1) тугатувчини алмаштиришни назарда тутувчи қарорни келишиш учун:

банк акциядорлари умумий йиғилишининг ёки банкнинг ягона акциядорининг тугатувчини алмаштириш ҳақидаги қарори;

ушбу Низомнинг 260-банди 6-кичик бандида кўрсатилган ахборот ва ҳужжатлар;

2) банкнинг тугатиш режасига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қарорини келишиш учун:

банк акциядорлари умумий йиғилишининг (акциядорнинг) банкнинг тугатиш режасига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарори;

банкнинг тугатиш режасига киритилаётган ўзгартиришлар матни ва мазкур ўзгартиришларни киритиш асослари.

280. Марказий банк ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини ушбу Низомнинг 279-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан бир ой ичида келишади ёки келишишни рад этади.

281. Ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ушбу Низомнинг 279-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки қонунчилик талабларига мувофиқ эмаслиги;

киритилаётган ўзгартиришлар натижасида ихтиёрий тугатиш режасининг ушбу Низомнинг 249-бандида кўрсатилган талабларга номувофиқ бўлиши — банкнинг тугатиш режасига ўзгартиришлар киритилган тақдирда;

тугатувчининг ушбу Низомнинг III бўлимида белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги — тугатувчи алмаштирилган тақдирда.

282. Марказий банк ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишиш ёки келишишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида банкни бу ҳақда ёзма шаклда, шу жумладан ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади.

Ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишишни рад этиш ушбу Низомнинг 281-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган асосларга кўра рад этилган тақдирда, ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада рад этиш асослари ҳамда банк рад этиш асосларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади. Мазкур муддат рад этиш асосларини бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, аммо ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

283. Ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишишни рад этиш асослари банк томонидан ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддатда бартараф этилган тақдирда, аризани қайта кўриб чиқиш рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўн иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.

Ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар янгидан топширилган ҳисобланади ва Марказий банк томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

284. Ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишиш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқиш чоғида ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

285. Ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишиш ушбу Низомнинг 281-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра рад этилган тақдирда, банк янги тугатувчини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиши ва мазкур қарорни келишиш учун Марказий банкка қайта ариза тақдим этиши мумкин. Бунда ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва Марказий банк томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

286. Ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарори Марказий банк билан келишилгандан сўнг кучга киради.

287. Ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

7-§. Банкни мажбурий тугатиш тартиби

288. Агар банк тизимли аҳамиятга молик деб эътироф этилмаган бўлса, у Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 77-моддасида назарда тутилган ҳолларда мажбурий тугатилиши мумкин.

Ихтиёрий тугатиш жараёнидаги банк ушбу Низомнинг 256 , 267 ва 275-бандларида кўрсатилган ҳолларда мажбурий тугатилади.

289. Банкни мажбурий тугатиш суддан ташқари тартибда ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги Қонунининг 62-моддасига мувофиқ суд тартибида амалга оширилиши мумкин.

290. Банкни мажбурий тугатиш учун Марказий банк бошқаруви банкни мажбурий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарорда мазкур қарорнинг кучга кириш санаси ҳамда аниқ вақти кўрсатилган бўлиши керак.

291. Банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор мазкур қарор кучга кирган кунда мажбурий тугатиладиган банк раҳбариятига имзо қўйдириб топширилади.

292. Банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор кучга кирган вақтдан бошлаб банк банкни тугатиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолиятни (ҳаракатни) амалга оширишга ҳақли эмас.

293. Банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор кучга кирган кунда Марказий банк бу ҳақда Омонатларни кафолатлаш агентлигини, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини, тугатилаётган банк иштирокчиси бўлган тўлов тизимларини, тугатилаётган банк вакиллик ҳисобварақларига эга бўлган чет эл банкларини хабардор қилади.

Банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор тугатилаётган банкнинг акциядорларини ва манфаатдор тарафларни хабардор қилиш мақсадида қарор кучга кирган куннинг ўзида Марказий банкнинг расмий веб-сайтида, қарор кучга кирган кундан эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

294. Банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор кучга кирган кундан эътиборан:

банкнинг барча пул мажбуриятларини, шунингдек солиқлар ва йиғимлар бўйича кечиктирилган мажбуриятларини бажариш муддати бошланган деб ҳисобланади;

банкнинг барча турдаги мажбуриятлари бўйича фоизлар ва неустойкалар ҳисобланиши тўхтатилади;

мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар ва йиғимлар бўйича аввал ҳисобланган ҳамда ундирилмаган мажбуриятлар юзасидан пенялар ва жарималарнинг ҳисобланиши тўхтатиб турилади;

банк мол-мулкини сотишдан тушумларнинг кредиторлар талабларини қаноатлантиришга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат солиғидан ва даромад солиғидан озод этилади;

банк активларига нисбатан учинчи шахслар томонидан ҳар қандай ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан талабларни қаноатлантириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори ва ижро ишини юритиш бўйича ундирувни амалга ошириш тўхтатиб турилади, банкнинг мол-мулки хатлашдан озод этилади ва банкка нисбатан бошқа чекловлар олиб ташланади;

мижозларнинг банк ҳисобварақлари бўйича кирим ва чиқим операциялари тўхтатиб турилади;

банкнинг бошқа банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари тўхтатиб турилади;

агар талаб ўтказилса ёки ундан бошқа шахс фойдасига воз кечилса, олувчи ёки сертификат бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини олаётган тараф (сессионарий) мазкур талаб бўйича дастлабки устуворликни сақлаб қолади;

банк томонидан берилган ишончномалар бекор қилинган деб ҳисобланади, бундан судда иш юритиш учун берилган ишончномалар мустасно;

ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари, солиқлар ва йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат мажбурий тугатиш доирасида банкка тақдим этилиши мумкин, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги, маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунга хилоф эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш ҳақидаги, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар мустасно.

Ушбу банднинг олтинчи хатбошисига мувофиқ тўхтатиб турилган жараёнлар, агар жараённинг предмети бўлган талаб оралиқ тугатиш балансига киритилган бўлса ва мазкур талабга нисбатан эътирозлар бўлмаса, Марказий банк томонидан оралиқ тугатиш баланси тасдиқланганидан кейин тугатилади.

295. Банк мажбурий тугатилаётганда тугатувчи Марказий банк бошқарувининг қарори билан тайинланади. Марказий банк тугатиш комиссияси таркибига Марказий банк ходимларини киритишга ҳақли.

Тугатувчи ушбу Низомнинг III бўлимида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Тугатувчи мажбурий тугатилаётган банкнинг ягона вакилидир.

296. Банкни мажбурий тугатишда тугатувчи тайинланган пайтдан эътиборан банк ишларини бошқариш бўйича ваколатлар, шу жумладан банк акциядорлари умумий йиғилишининг, кузатув кенгашининг ва бошқарувининг ваколатлари унга ўтади.

297. Тугатувчи банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор кучга кирган кундан эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситаларида ва банкнинг расмий веб-сайтида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборотни эълон қилади:

банкни мажбурий тугатиш бошланганлиги тўғрисидаги;

тугатилаётган банкнинг фирма номи ва реквизитлари ҳақидаги;

банкнинг тугатувчиси тўғрисидаги;

кредиторлар томонидан талаблар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги, шу жумладан кафолатлаш объектлари эгалари бўлган кредиторларни (омонатчиларни) Омонатларни кафолатлаш агентлигига компенсациялар тўланиши учун тугатувчи томонидан тақдим этилган реестрдаги маълумотлар билан таништириш ҳақидаги;

зарур бўлган бошқа маълумотларни.

298. Тугатувчи ушбу Низомнинг 297-бандида назарда тутилган ахборот эълон қилинган кундан эътиборан икки ой ичида:

барча кредиторларга уларнинг банкка нисбатан талабларининг тури ва миқдори тўғрисида хабарнома юбориши;

банк сейфларида сақлашга топширилган қимматликларни ўз эгаларига қайтариш учун зарур чоралар кўриши;

банк активларини аниқлаши, уларни талаб қилиб олиш ва мазкур активларни баҳолаш бўйича чоралар кўриши керак.

299. Тугатувчи тугатилаётган банк жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг ҳисоб-китоб касса марказида ҳар бир валюта тури бўйича алоҳида тугатиш ҳисобварағини очади.

Тугатилаётган банкнинг барча маблағлари, шу жумладан чет эл валютасидаги маблағлар ушбу тугатиш ҳисобварақларида сақланади.

300. Тугатувчи ушбу Низомнинг 306-бандида кўрсатилган, кредиторлар томонидан талабларни тақдим этиш муддати тугаганидан кейин икки ой ичида:

банк мол-мулкининг таркиби тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради;

кредиторларнинг талаблари реестрини шакллантиради;

оралиқ тугатиш балансини тузади.

301. Тугатувчи томонидан кредиторларнинг талаблари реестрини шакллантириш ушбу бобнинг 8-параграфида белгиланган тартибда амалга оширилади.

302. Оралиқ тугатиш баланси у тузилган кундан эътиборан уч иш куни ичида Марказий банкка кредиторларнинг талаблари реестри билан бирга тақдим этилади.

Марказий банк оралиқ тугатиш балансини у тақдим этилган кундан эътиборан ўн иш куни ичида тасдиқлайди.

303. Кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш оралиқ тугатиш баланси Марказий банк томонидан тасдиқланганидан сўнг кейинги кундан бошланади, бундан ушбу Низомнинг 304-бандида кўрсатилган ҳоллар мустасно.

Кредиторларнинг талаблари ушбу бобнинг 9-параграфида белгиланган тартибда қаноатлантирилади.

304. Тугатувчи оралиқ тугатиш баланси Марказий банк томонидан тасдиқланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги Қонунининг 62-моддасида кўрсатилган ҳолларда ва тартибда судга мажбурий тугатилаётган банкни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.

Банкни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида суд томонидан қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан тугатувчининг банкни мажбурий тугатишга доир вазифалари ва Марказий банкнинг бу борадаги ваколатлари тугатилади.

305. Банкни мажбурий тугатиш жараёнида мажбурий тугатилаётган банкнинг активлари ҳамда мажбуриятларини бошқа банкка ўтказиш ва (ёки) банкнинг активларини сотиш воситаларидан фойдаланилади.

Ушбу Низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мажбурий тугатиш воситаларидан фойдаланишда акциядорларнинг, омонатчилар ва кредиторларнинг, шунингдек бошқа манфаатдор шахсларнинг (тугатилаётган банкка гаров таъминотини ва кафолатлар тақдим этган шахсларнинг) розилиги талаб этилмайди.

Банкнинг мажбуриятлари бошқа банкка ўтказилган тақдирда, тугатувчи бу ҳақда кредиторларни банкнинг мажбуриятлари ўтказилган кундан эътиборан ўн иш куни ичида хабардор қилиши шарт.

8-§. Мажбурий тугатилаётган банк кредиторларининг талаблари реестрини шакллантириш тартиби

306. Кредиторлар томонидан талабларни тақдим этиш муддати банкни мажбурий тугатиш тўғрисида эълон қилинган пайтдан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги керак. Бунда мазкур муддат ушбу Низомнинг 297-бандига мувофиқ оммавий ахборот воситаларида ва банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинган ахборотда кўрсатилади.

Кредиторларнинг барча талаблари фақат тугатувчига тақдим этилиши мумкин.

307. Тугатувчига кредиторларнинг талаблари ёзма шаклда, ариза ва мазкур талабларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Кредитор талаблар баён этилган аризада қуйидагиларни кўрсатиши шарт:

ўзи ҳақидаги маълумотларни;

юридик шахслар учун — фирманинг тўлиқ номини, жойлашган ерини (почта манзилини), банк реквизитларини;

жисмоний шахслар учун — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини, почта манзили, банк реквизитларини (мавжуд бўлган тақдирда);

электрон почта манзилини (мавжуд бўлган тақдирда).

Аризада электрон почта манзилининг кўрсатилиши кредиторнинг банкка нисбатан талабларининг тури ва миқдори тўғрисидаги хабарномани, унинг талаблари тўлиқ қаноатлантирилиши рад этилган тақдирда, бу ҳақдаги хабарномани электрон шаклда олишга бўлган розилигидир.

308. Кафолатлаш объектининг эгаси бўлган кредитор (омонатчи) тугатувчидан кафолатлаш объектининг фақат кафолатланган омонатдан ошадиган қисмини талаб қилишга ҳақли.

309. Тугатувчи кредиторлар томонидан талаблар тақдим этиш учун белгиланган муддат тугаганидан кейин икки ой ичида банкнинг бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларига, шунингдек кредиторлар томонидан тақдим этилган аризаларга асосан кредиторларнинг талаблари реестрини шакллантиради.

310. Банкнинг бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларига кўра аниқланган кредиторнинг талаблари ва кредитор томонидан ушбу Низомнинг 307-бандида белгиланган тартибда тақдим этилган талаблар мувофиқ бўлмаган тақдирда, бундай талабларнинг миқдори мазкур талабларни асословчи ҳужжатларга ёки суд қарорига асосан белгиланади.

311. Кредиторларнинг талаблари реестрида ҳар бир кредитор тўғрисидаги маълумотлар, талабларни кўриб чиқиш натижалари, яъни қаноатлантириш учун қабул қилинган ёки қаноатлантириш рад этилган талаблар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

Кредиторларнинг талаблари реестри шакллантирилганидан кейин тугатувчи кредиторлар ўз талабларининг кўриб чиқилиши натижалари тўғрисида, талабларни қаноатлантиришнинг навбати ва бошланиши ҳақида ахборот олиши мумкин бўлган сана ва жой тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши керак.

Кредиторларга кредиторларнинг талаблари реестри билан танишиш имконияти таъминланиши керак.

312. Тугатувчи кредиторнинг ёки унинг вакилининг талабига кўра, бундай талабнома олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида мазкур кредиторга ёки унинг вакилига унинг талабларини қаноатлантириш миқдори, таркиби ва навбати тўғрисида кредиторларнинг талаблари реестридан кўчирма юбориши шарт. Бундай кўчирмани тайёрлашга ва юборишга доир харажатлар кредиторнинг зиммасига юклатилади.

9-§. Мажбурий тугатилаётган банк кредиторларининг талабларини қаноатлантириш тартиби

313. Кредиторларнинг қуйидаги талаблари (бундан буён матнда банкни мажбурий тугатиш билан боғлиқ харажатлар деб юритилади) навбатдан ташқари қаноатлантирилади:

коммунал хизматлар учун тўловлар, ижара ҳақи ва бошқа жорий хизматлар бўйича тўловлар;

тугатувчини мукофотлаш, банкнинг ходимларига ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш, тугатувчининг ва у банкни тугатишга жалб қилган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар;

суд харажатлари;

эълон бериш ҳамда хабарномалар юбориш билан боғлиқ харажатлар;

банк активларининг бут сақланишини таъминлаш, уларни бошқариш, баҳолаш ва инвентаризация қилиш билан боғлиқ харажатлар;

банкни мажбурий тугатиш билан боғлиқ бошқа харажатлар, шу жумладан солиқлар ва йиғимлар.

314. Кредиторларнинг банкни мажбурий тугатиш билан боғлиқ харажатлар деб ҳисобланмайдиган талаблари қуйидаги навбатда қаноатлантирилади:

биринчи навбатда — санация қилиш воситаларини қўллаш ва банкни тугатиш мақсадида берилган маблағлар бўйича Марказий банкнинг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳамда Омонатларни кафолатлаш агентлигининг талаблари;

иккинчи навбатда — Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни 150-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган талаблар;

учинчи навбатда — Ўзбекистон Республикаси «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддасига мувофиқ Омонатларни кафолатлаш агентлигига ўтган талаблар;

тўртинчи навбатда — Ўзбекистон Республикаси «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган кафолатлаш объектларининг кафолатланган омонат миқдоридан ошадиган қисмига доир талаблар;

бешинчи навбатда — ушбу банднинг учинчи — олтинчи ва саккизинчи — ўн биринчи хатбошиларида назарда тутилган тоифаларга тушмайдиган таъминланмаган талаблар, шу жумладан банкнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида тақдим этилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар етарли бўлмаганлиги натижасида қаноатлантирилмаган талаблар;

олтинчи навбатда — банкка алоқадор шахсларнинг талаблари;

еттинчи навбатда — капитал воситаси бўлмаган субординар қарзларга доир талаблар;

саккизинчи навбатда — иккинчи даражали капитал воситаси бўлган талаблар;

тўққизинчи навбатда — биринчи даражали қўшимча капитал воситаси бўлган талаблар.

Ҳар бир кейинги навбатнинг талаблари олдинги навбатнинг талаблари тўлиқ қаноатлантирилганидан кейин қаноатлантирилади.

315. Тугатувчи кредиторлар билан ҳисоб-китобларни тугатиш массаси ҳисобидан, кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ амалга оширади.

316. Тугатиш жараёни бошланиши пайтида банкнинг барча активлари ҳамда тугатиш жараёни давомида аниқланган мол-мулки тугатиш массасини шакллантириш манбаси бўлади. Бунда тугатиш массасига қуйидагилар кирмайди:

гаров нарсаси бўлган мол-мулк, бундан ушбу Низомнинг 319-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

банк сейфларида сақлаш учун топширилган қимматликлар;

банк ижара ҳуқуқи асосида фойдаланаётган, ишончли бошқарувда бўлган мол-мулк;

мажбурий тугатиш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун Марказий банкдан жалб этилган маблағлар;

қонунчиликка мувофиқ банкнинг мулки бўлмаган бошқа мол-мулк.

317. Кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, тугатувчи банкнинг активларини, шу жумладан мол-мулкини сотишга ҳақли. Бунда тугатувчи оралиқ тугатиш баланси Марказий банк томонидан тасдиқланган кундан эътиборан ўн икки ой ичида банк активлари сотилишини таъминлаши керак.

Тугатувчининг асослантирилган сўровига асосан Марказий банк активларни сотиш муддатини кўпи билан ўн икки ойга узайтиришга ҳақли.

318. Банкнинг сотилиши қийин бўлган мол-мулки бир турдаги кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун уларнинг розилиги билан уларга тўғридан-тўғри топширилиши мумкин.

Ушбу Низом мақсадларида банкнинг сотилиши қийин бўлган мол-мулки деганда тугатувчи томонидан тугатилаётган банкнинг мол-мулкини сотиш учун барча мавжуд имкониятлар қўлланилгандан сўнг сотилмай қолган банкнинг мол-мулки тушунилади.

319. Кредиторларнинг банк мол-мулки билан таъминланган талабларини қаноатлантириш ушбу мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда гаров нарсаси бўлган банк мол-мулкини баҳолаш баҳоловчи ташкилот томонидан мажбурий тартибда амалга оширилади.

Банк мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида тақдим этилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар мазкур кредиторларнинг талабларидан ортган тақдирда, уларнинг қолган қисми тугатиш массасига йўналтирилади.

Банк мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида тақдим этилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаган тақдирда, мазкур талабларнинг қаноатлантирилмаган қисми ушбу Низомнинг 314-бандида белгиланган навбатга мувофиқ қаноатлантирилади.

320. Кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган талабни кредиторга қайтариш ёки маблағларни унинг ҳисобварағига ўтказиш мумкин бўлмаган тақдирда, мазкур кредиторга тегишли маблағлар бошқа банкда унинг фойдасига очилган ҳисобвараққа ўтказилади.

321. Бир турдаги кредиторларнинг талабларини тўлиқ қаноатлантириш учун маблағлар етарли бўлмаганда ушбу талаблар ҳар бир кредиторга тегишли бўлган суммага мутаносиб равишда қаноатлантирилади.

322. Кредиторларнинг тугатувчи томонидан шакллантирилган талаблар реестрига киритилмаган, банкни мажбурий тугатишни бошлаш тўғрисидаги эълонда белгиланган кредиторлар талабларини тақдим этиш муддати тугаганидан кейин билдирилган талаблари, шунингдек мажбурий тугатиш бошланганидан кейин юзага келган солиқлар ва йиғимлар бўйича талаблар ушбу Низомнинг 313 ва 314-бандларида назарда тутилган тартибда, улар қайси муддатда тақдим этилганидан қатъи назар, талаблар рўйхатига киритилган кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин қаноатлантирилади.

323. Кредиторларнинг талаблари тугатилаётган банк ва кредитор талабларини ўзаро ҳисобга олиш йўли билан қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда қаноатлантирилиши мумкин:

талаблар бўйича тўлов муддатининг етиб келган бўлиши;

иккала тарафнинг қарзни инкассо қилиш ва тўлаш ҳуқуқига эга бўлиши;

кредиторнинг талабларини қаноатлантириш навбати етиб келган бўлиши;

тарафлар бир-бирига ариза билан мурожаат қилган бўлиши;

турли валюталардаги талаблар ўзаро ҳисобга олинишининг уларни қаноатлантириш кунидаги Марказий банк курси бўйича амалга оширилиши;

кредиторнинг тугатилаётган банкка нисбатан талаблари талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечишга доир шартнома туфайли юзага келмаган бўлиши;

кредиторнинг банкка алоқадор шахс бўлмаслиги.

324. Кредиторларнинг банкнинг мол-мулки етарли бўлмаганлиги сабабли қаноатлантирилмаган талаблари қаноатлантирилган деб ҳисобланади.

325. Тугатувчи кредиторларнинг талаблари реестрига кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади.

326. Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар якунланганидан кейин тугатувчи якуний тугатиш балансини тузади.

327. Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар якунланганидан кейин қолган тугатиш массаси акциядорлар ўртасида қонунчиликка мувофиқ тақсимланади.

10-§. Банкни тугатишни якунлаш

328. Тугатувчи ушбу бобнинг тегишинча 5 ёки 9-параграфларида назарда тутилган тартиб-таомиллар якунланганидан кейин банк қимматли қоғозлари чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини бекор қилиш учун зарур бўлган чора-тадбирларни қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширади.

329. Тугатувчи банк қимматли қоғозлари чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бекор қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида Марказий банкка тугатиш якунланганлигини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

тугатувчи томонидан қилинган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни;

банкни тугатиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида берилган эълонларнинг кўчирма нусхаларини;

банкнинг охирги иш кунидаги балансини;

якуний тугатиш балансини;

балансдан ташқари ҳисобварақлар бўйича якуний тугатиш балансини;

банк ҳужжатларини ва йиғмажилдларини йўқ қилиш учун ажратиш тўғрисидаги далолатномани;

банк ҳужжатларини ва электрон базаси маълумотларини архивда сақлаш учун тузилган қабул қилиш-топшириш тўғрисидаги далолатномани;

банкнинг муҳрлари ва штамплари йўқ қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатни;

банк қимматли қоғозлари чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни.

330. Тугатувчи томонидан қилинган ишлар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагилар акс эттирилиши керак:

тугатилаётган банкнинг номи ва манзили;

тугатувчи тўғрисидаги маълумотлар;

ундирилган дебиторлик қарзларининг умумий суммаси;

шакллантирилган тугатиш массаси тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан банкнинг мол-мулкини инвентаризация қилиш жараёни ва натижалари ҳақидаги, мол-мулкни баҳолаш жараёни ҳамда натижалари тўғрисидаги, уларни сотишдан тушган маблағлар ҳақидаги, банкнинг мол-мулкини сотиб олган шахслар тўғрисидаги маълумотлар;

яроқсиз ёки қимматга эга бўлмаган деб топилган активлар тўғрисидаги маълумотлар;

тугатувчининг банкнинг қолган активлари ликвидли эмаслиги ёки уларни сотиш мураккаблиги ҳақидаги хулосасининг асоси;

кредиторлар томонидан тақдим этилган талабларнинг умумий суммаси, шу жумладан тугатувчи томонидан тан олинган ва тан олинмаган талаблар суммаси, ҳар бир навбат кредиторлари талабларининг қаноатлантирилган умумий суммаси, банкнинг сотилмаган мол-мулки ҳисобидан тўғридан-тўғри қаноатлантирилган талаблар суммаси;

банкнинг мол-мулки етарли бўлмаганлиги сабабли қаноатлантирилган деб ҳисобланадиган талаблар суммаси, шунингдек банкни мажбурий тугатиш билан боғлиқ харажатларнинг ҳар бир моддаси тўғрисидаги маълумотлар — банк мажбурий тугатилган тақдирда. Бунда банкни мажбурий тугатиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш учун Марказий банкнинг маблағларидан фойдаланилган ҳолларда мазкур маблағлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

331. Банк ихтиёрий тугатилганда ёки суддан ташқари тартибда мажбурий тугатилган тақдирда, Марказий банк якуний тугатиш балансини ушбу Низомнинг 330-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўн иш куни ичида тасдиқлайди ҳамда Банкларнинг давлат реестрига банкни тугатиш якунланганлиги ва банк тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритади.

332. Банкларнинг давлат реестрига банк тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган кундан эътиборан банкни тугатиш тамомланган, банк эса тугатилган деб ҳисобланади.

11-§. Банкни тугатиш жараёнида тугатувчининг ҳисобдорлиги

333. Тугатувчи ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар ушбу Низомнинг 334-бандида кўрсатилган ҳисобот ва маълумотларни Марказий банкка тақдим этиши лозим.

334. Тугатувчи томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисобот ва маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

тугатиш жараёни тўғрисидаги, шу жумладан кредиторларнинг қаноатлантирилган талаблари, сотилган ва сотилаётган активлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳисоботни;

банкни тугатиш режасини амалга оширишга ёки банкни тугатишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатлар тўғрисидаги ахборотни;

Марказий банкнинг сўровига кўра унинг тугатиш жараёни устидан назоратни амалга ошириши учун зарур бўлган бошқа маълумотларни.

VII БЎЛИМ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

335. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

336. Банк фаолиятига рухсат беришга доир низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.

337. Марказий банкнинг қарорлари устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Муассислар (иштирокчилар ёки акциядорлар) рўйхати ва улар ҳақидаги асосий

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР Т/р Фамилияси Исми Отасининг исми Жисмоний шахснинг хос рақами (ЖШШИР,D код) Шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари Яшаш жойи Телефон рақами Иш жойи тўғрисида маълумот Устав капиталига киритилган улуш миқдори Серияси (мавжуд бўлса) ва рақами Берган орган Берилган санаси Ташкилот номи Фаолият тури Эгаллаб турган лавозими Почта манзили Телефон рақами минг сўмда фоизда А 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 1. 2. 3. 4. 5. 0,00 0,00%

ЮРИДИК ШАХСЛАР Т/р Юридик шахснинг тўлиқ номи Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида маълумот (рақами ва санаси) СТИР Почта манзили Телефон рақами Тўлов реквизитлари Устав капиталига киритилган улуш миқдори хизмат кўрсатувчи банк МФО асосий ҳисобварағи минг сўмда фоизда А 1 2 3 4 5 6 7 8 9 1. 2. 3. 4. 5. 0,00 0,00% Кузатув кенгаши раиси ________________________ (Ф.И.Ш.) (имзо)

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Бизнес-режани тайёрлаш учун

I. Бизнес-режада акс этиши лозим бўлган асосий масалалар

Бизнес-режа банк фаолиятининг кейинги уч йили давомида ўз мақсадларига эришиши учун унинг фаолият стратегиясини, фаолиятининг йўналишлари ва кўламини, банк томонидан амалга ошириладиган операцияларни белгиловчи асосий ҳужжат бўлиб, қуйидагиларни баҳолаш имконини беради:

а) банкнинг молиявий барқарорликни таъминлаш, пруденциал нормативларни бажариш ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш лаёқатини;

б) банкнинг узоқ муддат давомида даромадли молиявий ташкилот сифатида фаолият юритиш лаёқатини;

в) банк томонидан қабул қилинадиган таваккалчиликларни бошқариш тизимининг монандлигини.

Бизнес-режа қуйидагиларни инобатга олган ҳолда тузилиши лозим:

1) ҳисоб-китоб ва прогнозлар банк фаолият кўрсатадиган бозор сегментининг реал иқтисодий ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлиши керак;

2) банк операцияларининг ҳудуд ёки мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга таъсири кўрсатилган бўлиши керак;

3) бизнес-режа банкнинг яқин уч йилдаги даромадлилик прогнозини акс эттириши лозим;

4) тахминий кўрсаткичлар ва прогнозлар ҳақиқатга яқин ҳамда сифатли, тасдиқланган маълумотлар асосида тайёрланган бўлиши лозим;

5) банк капиталининг монандлиги капитал монандлигига қўйилган стандартларга мос бўлиши ҳамда активларнинг прогноз қилинган ўсишини ва банк фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ дастлабки харажатларни қоплашга етарли бўлиши керак. Бу капитал даражасининг банкни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ барча харажатлар ва йўқотишлар чегириб ташлангандан кейин банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги кераклигини англатади.

Бизнес-режа қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:

1) банкни ташкил этишнинг иқтисодий асослари ва банк фаолиятининг молиявий истиқболлари (бюджет, прогноз қилинган: баланс ҳисоботи, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот, капитал монандлиги);

2) банкнинг бошқарув ва ички назорат тизимининг тузилиши;

3) банкнинг кредит ва (ёки) молиялаштириш сиёсати (кредитларни ажратишда ва (ёки) исломий молия операцияларини амалга оширишда таваккалчиликни баҳолаш ва уларни узлуксиз назорат қилиш механизмлари, шунингдек банкнинг кредит ва (ёки) молиялаштириш сиёсати билан боғлиқ бошқа масалалар);

4) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида кўриладиган чоралар;

5) мижозларни жалб қилиш ва мижозлар базасини яратиш режаси;

6) ходимларни жалб қилиш ва кадрлар сиёсатини амалга ошириш режаси;

7) актив ва пассивларни бошқариш режаси;

8) банк фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа жиҳатлар.

Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкнинг бизнес-режаси исломий банк фаолияти бўйича бозор таҳлили, молиялаштириш режалари, маҳсулот ва хизматлар, молиявий прогнозлар ва таваккалчиликларни бошқариш масалаларини ҳам ўз ичига олиши лозим.

II. Бизнес-режанинг намунавий тузилмаси

1.1. Умумий маълумотлар

Ташкил этилаётган банк номи ва жойлашган жойини кўрсатинг. Банк банклар гуруҳига кирадими, агар кирса айнан қайси гуруҳга киришини кўрсатинг.

Масъул вакилнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг манзили ва телефон рақамини кўрсатинг.

Бизнес-режанинг қисқача мазмунини ва уни тузишдан мақсадни тақдим этинг.

1.2. Банкни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари

Банк мақсад ва вазифаларни белгилашда ўзининг банк хизматлари бозоридаги узоқ муддатдаги роли ва ўрнини акс эттириши лозим.

1.3. Банк фаолияти

Банк фаолияти масаласини ёритишда, банк бозорга йўналтирилган бўлишини, яъни ўз фаолиятини республикадаги сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий ҳолатни инобатга олган ҳолда белгилашини ва ўз рақобатчиларини тўғри баҳолашини инобатга олиш лозим. Муайян банк операцияларини амалга оширишни таклиф этаётганда, банк келажакдаги мижозлар доирасини ва уларнинг хусусиятларини билиши керак.

Банк фаолиятининг асосий йўналишларини тасвирлаб беринг, уларнинг кўлами, прогноз қилинган даромад ҳажми ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар, бозорнинг ўсиши, фоиз ставкаларини кўрсатиб беринг. Актив ва пассивлар таркибини ёритинг. Прогноз қилинган баланс ҳисоботлари ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботлар актив ва пассивлардаги ўзгаришларни, ҳар бир хизмат турининг ҳажмини, мансабдор шахслар ва банк ходимларининг иш ҳақлари миқдорини акс эттириши лозим.

Бозорда кутилаётган ўзгаришлар, ушбу ўзгаришларга таъсир қилувчи омиллар ва уларнинг банк фаолиятига таъсири.

Мўлжалланаётган кредит сиёсатини (кредит ажратилишида таваккалчиликни баҳолаш механизми, ажратилган кредитларни узликсиз назорат қилиш механизми, мўлжалланаётган кредит сиёсати билан боғлиқ бошқа масалалар), депозит хизматлари бўйича, шунингдек ташкил этилаётган банк учун устувор бўлган бошқа банк операциялари бўйича сиёсатларни тасвирлаб беринг.

Кредитлар концентрациясини ёритишда, банк кредит ажратишда ўз маблағларини ҳисобга олиши зарур, иқтисодиётнинг аниқ бир секторига, битта қарз олувчига, ўзаро дахлдор қарз олувчилар гуруҳига ёки банкка алоқадор бўлган шахсларга кредит ажратишда муайян чекловлар ўрнатилишини кўрсатиш лозим.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича кўриладиган чоралар тизимини таърифланг.

Янги банкни мустақил ташқи аудит билан таъминлашга доир режаларни баён қилинг.

Ички назорат тизими, шу жумладан ички аудит, риск менежмент ва комплаенс-назорати хизмати ходимларининг сони ва шахсий таркиби, аудит, таваккалчиликларни бошқариш, тайинлаш ва мукофотлаш бўйича қўмиталарнинг фаолияти, қўмиталарнинг сон жиҳатдан таркиби, пруденциал нормативларга риоя қилиш масалалари бўйича банк фаолиятини назорат қилиш қандай амалга оширилиши, активлар сифати, кассадаги нақд пуллар ва ҳакозоларнинг сақланишини ва мониторинг қилинишини таъминлаш ҳамда текширув материаллари бўйича кейинги ишлар қай тартибда олиб борилиши акс эттирилиши лозим.

Банкнинг ўз мажбуриятларини бажара олиш лаёқатини таъминлаш мақсадида ликвидликни бошқариш сиёсатини таърифланг.

Бундан ташқари, банк томонидан эҳтимолий зарарларни қоплаш учун захираларнинг ташкил қилинишини ёритиш, активларнинг мўлжалланган таснифини кўрсатиш лозим.

Қайси сиёсатлар ва тартиб-таомиллар қандай муддатларда ишлаб чиқилишини кўрсатиш керак.

Банк фаолиятини бино, офис ва банк жиҳозлари, транспорт воситалари билан таъминлаш, шунингдек хавфсизлик тизими билан таъминлаш, жумладан ахборотлардан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қиладиган дастурий воситалар, ёнғин хавфсизлиги тизими билан таъминлаш тўғрисидаги маълумотларни кўрсатинг.

1.4. Бозор таҳлили ва маркетинг

Режалаштирилаётган маркетинг фаолияти прогноз қилинган бозор улушини қандай таъминлаб беришини акс эттириш лозим. Иқтисодий кўрсаткичлар ва молиявий бозорларни тавсифловчи кўрсаткичлар ривожланиш динамикасининг фаолиятнинг асосий йўналишларига, шу жумладан асосий банк маҳсулотлари ва хизматларига ҳамда ҳудудлардаги ишчанлик фаоллигини оширишга таъсирини баҳоланг, банк операцияларининг ҳудуд ёки мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга таъсирини таърифланг. Хусусан, қуйидагиларнинг тавсифини тақдим қилинг:

1) банк тизимининг хусусиятлари;

2) банкнинг фаолияти банк ва молиявий хизматлар бозорининг қайси мақсадли сегментларига қаратилади, банк фаолият кўрсатиши мўлжалланаётган бозор ҳудуди, тахмин қилинаётган ривожланиш динамикаси, бозорни эгаллаш учун имкониятлар ва чекловлар;

3) банк операцияларининг ҳудуд ёки мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга таъсири;

4) бозорда сифат, нарх, хизмат кўрсатиш ва ҳоказолар бўйича маҳсулот ва хизматларни фарқлашга қаратилган банк режалари, тарқатиш, тарғиб қилиш ва рекламага доир режалари, нарх-наво сиёсати (талаб ёки харажатлар асосида тарифларни белгилаш, шу жумладан келажакда режалаштирилган тарифлар даражаси), мижозларга хизмат кўрсатиш, географик кенгайтириш (ички бозорда, чет элда), банк хизматлари бозоридаги улушни эгаллаш учун тадбирлар.

5) уларнинг ва ўзингизнинг кучли ва заиф томонларингизни объектив баҳолаган ҳолда ҳозирги ва келажакдаги эҳтимолий рақобатчилар, улар орасида банк қандай ўринни эгалламоқчилиги, бозорда банк пайдо бўлишига уларнинг муносабати, қандай қилиб банк мувоффақиятга эришмоқчи?

1.5. IT инфратузилма

Банкнинг таклиф қилинаётган IT инфратузилмасининг асосий йўналишларини кўрсатинг. Мижозларга хизмат кўрсатиш ва операцион фаолиятни амалга ошириш жараёнига банк қанақа технологик ечимларни жорий қилишни кўзламоқда. Хусусан, мижозларга масофадан туриб банк хизматларини кўрсатишда кандай инновацион технологиялар ва дастурий таъминотлардан фойдаланиш режалаштирилганлигини ва бу инфратузилмани ишлаб чиқиш қандай амалга оширилишини таърифланг.

1.6. Раҳбарият ва бошқарув

Банкнинг ташкилий тузилмасини, банкнинг бошқарув органлари ўртасида бошқарув функцияларининг тақсимланиш тамойилларини ҳамда бошқарув раиси ва бошқарув аъзоларининг мажбурият доираларини, шу жумладан таркибий бўлинмаларнинг ҳисобдорлиги ва вазифаларини тавсифланг. Банкнинг ҳар бир фаолият тури учун банк раҳбарияти аъзоларининг масъулияти, уларнинг ваколатлари (масалан, кредитлар бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш масаласида), фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича доимий равишда таваккалчиликларни бошқариш тизими аниқ баён етилиши лозим.

Банкнинг кўзда тутилаётган фаолияти учун зарур бўлган мўлжалланган штат жадвали (таркибий тузилмалардаги ходимларнинг режалаштирилган сони), кадрларни жалб қилиш ва банкнинг кадрлар сиёсатини амалга ошириш режаси, ходимларни жалб қилиш ва сақлаб қолиш, кўзда тутилган мукофотлар ва бошқа рағбатлантиришларни ҳисобга олган ҳолда ходимларнинг иш ҳақини тўлаш режалари, ходимларга қилинадиган умумий харажатлар сметасининг прогнозини кўрсатинг. Банкнинг ташкилий тузилмаси банкнинг барча даражалари орасида ахборот тарқатилиши механизмларини ўз ичига олиши керак, яъни банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви ва қўмиталар мажлислари ҳамда раҳбариятнинг бошқа мажлислари ёки йиғилишлари қанчалик тез-тез ўтказилиши режалаштирилади, қандай маълумотлар, қандай даврийлик билан банкнинг кузатув кенгаши ва бошқа бошқарув органларига тақдим этилади.

Банкнинг кузатув кенгаши ҳамда бошқаруви раиси ва бошқа муҳим аҳамиятга эга ходимлари лавозимига таклиф этилаётган номзодларни, шунингдек, ушбу лавозимга қабул қилинаётган раҳбарлар эгаллаши лозим бўлган сифатларни санаб ўтинг. Банк томонидан қўйилган мақсадларга эришиши учун улар эгаллаши лозим бўлган асосий мезонларни кўрсатинг.

Муҳим таркибий бўлинмалар раҳбарлари учун ўрнатилган асосий мезонларни, уларни тасдиқлаш тартибини баён етинг. Банкнинг дастлабки уч йиллик фаолияти давомида ходимларнинг режалаштирилган ўсиш суръатларини тавсифланг.

Банкнинг корпоратив бошқарув тамойилларини кенгайтириш ва сақлаш бўйича сиёсати, ушбу масала қандай ички меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

1.7. Капиталлаштириш

Ҳал қилувчи эгаликка эга бўладиган ёки назоратни амалга оширадиган асосий муассисларни (акциядорларни), муассислар ўртасидаги алоқа хусусиятини, баланс тақдим этилган санадаги маълумотларни қўшган ҳолда муассисларнинг фаолиятининг охирги уч йили давомидаги молиявий ҳолатини, фаолиятининг асосий йўналишлари, раҳбарлари (кузатув кенгаши ва бошқарув / ижро этувчи орган аъзолари) ҳақидаги маълумотларни кўрсатинг.

Агар банк банклар гуруҳи таркибига кирса, банклар гуруҳининг молиявий ҳолати ҳақидаги маълумотлар.

Муассисларнинг (акциядорларнинг) зарур ҳолларда қўшимча капитал билан таъминлай олиши бўйича молиявий имкониятлари. Ҳар бир муассис улушининг банк томонидан чиқариладиган акциялар умумий ҳажмига фоиздаги нисбатини кўрсатинг.

Капиталнинг тахмин қилинаётган таркиби, банк капитални қандай сақлаб қолишни режалаштираётганлигини баён этинг, банкнинг кўзда тутилаётган йўналиши ва асосий амалиётларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ активларнинг даражаси бўйича рискка тортилганлигини инобатга олиб, прогноз қилинаётган капитал монандлигига баҳо беринг, капитал монандлиги бўйича ўрнатилган пруденциал нормативларнинг бажарилишини таъминлаш қандай режалаштирилмоқда. Чиқарилаётган акциялар сонини кўрсатинг.

Бизнес-режани тайёрлаш учун тавсияларга 1-ИЛОВА

Бизнес-режани тайёрлаш учун тавсияларга 2-ИЛОВА

Бизнес-режани тайёрлаш учун тавсияларга 3-ИЛОВА

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Жисмоний шахс бўлган потенциал олувчи (муассис) томонидан тўлдириладиган АНКЕТА 1-қисм. Умумий маълумотлар 1.1. Ф.И.Ш. __________________________________________________________________________ 1.2. Агар фамилия, исм ёки ота исмингизни ўзгартирган бўлсангиз, ўзгартириш вақти ва сабабини, шунингдек аввалги фамилиянгиз (фамилияларингиз), исмингиз (исмларингиз) ёки ота исмингизни (ота исмларингизни) кўрсатинг. Аввалги фамилия, исм ва ота исмингиз Ўзгартириш вақти Ўзгартириш сабаби 1.3. Туғилган сана (кун, ой, йил) ________________________________________________________ 1.4. Туғилган жой (шаҳар/туман, вилоят, мамлакат) ________________________________________ 1.5. Фуқаролик (кўп фуқаролик мавжуд бўлса ҳаммасини кўрсатинг) _________________________ Ушбу фуқаролик қандай олинганлигини кўрсатинг: туғилган жой бўйича, никоҳдан ўтгандан кейин, бошқа сабабларга кўра-тушунтириш беринг ______________________________________________ 1.6. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат: серияси (мавжуд бўлса) ____ рақами _________ ким томонидан берилгани __________________________ берилган санаси ____________ (бир нечта давлат фуқаролигига эга бўлганда, уларнинг барчаси томонидан берилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг маълумотларини кўрсатинг) 1.7. Яшаш жойи ____________________________________ 1.8. Турган жойи __________________________________________________ 1.9. Телефон рақамлари (уяли, уй) _______________________________________________________ 1.10. Хизмат манзили, телефон рақами, факс, электрон почтаси ______________________________ 1.11. Маълумоти _____________________________ (олий, тугалланмаган олий, ўрта махсус, ўрта) Ўқув муассасаси номи Жойлашган ери Факультети еки бўлинмаси Кирган ва тамомлаган йили Олинган дипломига мувофиқ мутахассислиги 1.12. Касбий фаолияти (меҳнат фаолиятининг бошланишидан) Ишга қабул қилинган санаси (ойи, йили) Ишдан бўшаган санаси (ойи, йили) Муассаса номи Жойлашган ери Эгаллаб турган лавозими Бўшаш сабаби 1.13. Сизга нисбатан ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) ва (ёки) мансабдор шахс (кузатув кенгаши аъзоси, ижро этувчи орган аъзоси, бош бухгалтер ёки молиявий бошқарувчи, директор в.х.) сифатида Сиз билан алоқадор бўлган юридик шахсга нисбатан қачондир календар давлатда: - маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун айблов эълон қилинганми, шу жумладан иш тугатилган ёки айблов олиб ташланган ҳолатларда (ҳа / йўқ) ______________ - интизомий жазо чоралари қўлланилганми (ҳа / йўқ) ______________ - жиноятлар содир этганлик учун жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ айблов эълон қилинганми, шу жумладан жиноят иши тугатилган, оқлов ҳукми чиқарилган ва жиноий жавобгарликдан озод қилинган ҳолатларда (ҳа / йўқ) ____________________________ Агар ҳа бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган номини кўрсатган холда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг айблови, ҳукми, хар қандай давлат органининг айблови ёки кўллаган интизомий жазо чоралари, суд муҳокамаларининг натижалари ва қарорлари (шу жумладан, иш тугатилган, айблов олиб ташланган, оқлов ҳукми чиқарилган ёки жиноий жавобгарликдан озод қилинган ҳолатларда) ҳақида батафсил маълумот беринг: ___________________________________________ 1.14. Сизда тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганлик ҳолатлари мавжудми? Агар мавжуд бўлса, тушунтириш беринг: _________________________________________ Сизга нисбатан муайян касбий фаолият билан шуғулланишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинганми? Агар ҳа бўлса, тушунтириш беринг: ________________________________________ Анкетага ушбу бандда кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилинг. 1.15. Ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) ва (ёки) мансабдор шахс (кузатув кенгаши аъзоси, ижро этувчи органи аъзоси, бош бухгалтер ёки молиявий бошқарувчи, директор в.х.) сифатида Сиз билан алоқадор бўлган, мажбурий тартибда банкрот деб топилган ёки мажбурий тутатиш жараёнидаги хар бир юридик шахсни кўрсатинг: __________________________________ Сиз билан алоқадор бўлган ва банкротлик, мажбурий тугатиш ҳолатига қўйилган юридик шахсда Сизнинг ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) ва (ёки) мансабдор шахс сифатидаги ролингиз ва масъул бўлган соҳаларингиз тўғрисида батафсил асослантирилган маълумот беринг: ________________________________________________ 1.16. Сизга нисбатан ёки хат қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) ва (ёки) мансабдор шахс (кузатув кенгаши аъзоси, ижро этувчи орган аъзоси, бош бухгалтер ёки молиявий бошқарувчи, директор в.х.) сифатида Сиз билан алоқадор бўлган юридик шахсга нисбатан давлат ёки назорат органлари томонидан тергов ишлари амалга оширилганми? Агар ҳа бўлса. тушунтириш беринг: ________________________________________________ 1.17. Айни вақтда сизга нисбатан суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси олиб борилмоқдами? Агар ҳа бўлса. тушунтириш беринг: ______________________________ Анкетага ушбу бандда кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилинг. 1.18. Чет давлатнинг ваколатли органи томонидан Сизни банк акциядори сифатида баҳолаш амалга оширилганми? Агар ҳа бўлса, анкетага тегишли орган қарорини (хулосасини) илова қилинг. 1.19. Илгари ваколатли органлар томонидан Сизга нисбатан устав фондига (устав капиталига) эгалик қилишни чекловчи санкциялар қўлланилганми? Агар ва бўлса, тушунтириш беринг: 1.20. Оилавий ҳолатингиз 2-қисм. Молиявий ҳолати 2.1. Қайсидир шахснинг олдида кредит қарздорлиги (бошқа мажбуриятлар) мавжуд бўлса, хар бир қарздорлик (мажбурият) бўйича тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган холда қуйидаги маълумотларни кўрсатинг:

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА

Банк раҳбарлигига номзоднинг АНКЕТАСИ 1. Умумий маълумотлар 1.1. Лавозим тўғрисидаги маълумот Банк номи Номзод тавсия этилаётган лавозим 1.2. Ф.И.Ш. Фамилияси Исми Шарифи 1.3. Аввалги Ф.И.Ш. Фамилияси Исми Шарифи Ўзгарган санаси Ўзгариш сабаби 1.4. Турган жойи Манзили Шаҳар / туман Вилоят Мамлакат Ушбу манзилда яшай бошлаган сана 1.5. Яшаш жойи Манзили Шаҳар туман Вилоят Мамлакат Ушбу манзил бўйича рўйхатга олинган сана 1.6. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари (бир нечта давлат фуқаролигига эга бўлганда, уларнинг барчаси томонидан берилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг маълумотларини кўрсатинг) Серияси (мавжуд бўлса) ва рақами Берилган сана Амал қилиш муддати Берган мамлакат Берган орган 1.7. Бошқа маълумотлар Туғилган вақти (кун, ой, йил) Туғилган жойи (шаҳар, мамлакат) Фуқаролиги (бир неча фуқаролик мавжуд бўлганда барчасини кўрсатинг) 1.8. Боғланиш учун маълумотлар Мобил телефон рақами Хизмат телефони рақами Электрон почта манзили 2. Ишчанлик обрўси 2.1. Сизда иқтисодиёт соҳасида, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёхуд жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун муддати ўтмаган ёки олиб ташланмаган судланганлик ҳолати мавжудми? □ ҲА □ ЙЎҚ Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг. 2.2. Сиз юридик шахснинг лицензияси чақириб олиниши ва (ёки) унда вақтинчалик бошқарув режими жорий қилинишига, шунингдек унинг ўзингиз масъул бўлган фаолият йўналишларида молиявий ва (ёки) маъмурий муаммолар юзага келишига олиб келган ҳаракатлар учун масъул бўлганмисиз? □ ҲА □ ЙЎҚ Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг. 2.3. Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органининг талабига кўра эгаллаб турган лавозимингиздан четлатилганмисиз ёхуд ваколатларингиз муддатидан олдин тугатилганми? □ ХА □ ЙЎК Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг. 2.4. Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органи томонидан Сизнинг номзодингизни раҳбарлик лавозимига келишиб олиш (тайинлаш, тасдиқлаш) рад этилганми? □ ҲА □ ЙЎК Агар ҳа бўлса, қуйидаги маълумотларни тақдим этинг: а) баҳолашни ўтказган ваколатли орган номи: б) банк номи: в) қайси лавозимга баҳолангансиз: г) баҳолаш ўтказилган сана: д) куйидаги мезонлардан қайси бири асосида Сизга келишиб олишга (тайинлашга, тасдиқлашга) рад этилган (агар бир неча мезонга асосан рад этилган бўлса, барчасини кўрсатинг): □ ишчанлик обрўси: □ тажриба, билим ва кўникмалар; □ мулоҳазанинг мустақиллиги; □ вақтнинг етарлилиги; □ жамоавий яроқлилик; □ бошқа мезонга асосан (мезонни кўрсатинг): Ушбу ҳолатга алоқадор бўлган бошқа хар қандай маълумотни кўрсатинг. 2.5. Сизнинг раҳбарлик лавозимига келишиб олинганлигингиз (тайинланганлигингиз, тасдиқланганлигингиз) Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органи томонидан чақириб олинганми? □ ҲА □ ЙЎҚ Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг. 2.6. Лавозимга киришишдан олдин Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органининг келишиб олиниши (тайинланиши, тасдиқланиши) талаб қилинадиган раҳбарлик лавозимига бундай келишиб олишсиз (тайинланишсиз, тасдиқланишсиз) киришганмисиз? □ ҲА □ ЙЎК Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг. 2.7. Юридик шахсда ёки унинг алоҳида бўлинмасида раҳбар сифатида ушбу юридик шахс ёки унинг алоҳида бўлинмасига зарар етказган холда шахсий ёки гуруҳ манфаатларини кўзлаб қарорлар қабул қилганмисиз ёхуд бундай қарор қабул қилишда иштирок этганмисиз? □ ҲА □ ЙЎК Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг. 2.8. Сизга нисбатан бугунги кунда суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси олиб бориляптими? □ ҲА □ ЙЎК Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг. 2.9. Ҳаракатларингиз ёки ҳаракатсизлигингиз оқибатида Сиз кузатув кенгаши, ижроия органи аъзоси ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) сифатида иштирок этаётган ёки иштирок этган ёхуд бошқа усулда назорат қилган ёки назорат қилаётган юридик шахсни банкротлик ва мажбурий ликвидация ҳолатига олиб келганмисиз? □ ҲА □ ЙЎК Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг. 2.10. Сиз томониздан кузатув кенгаши, ижроия органи аъзоси ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) сифатида иштирок этилаётган ёки иштирок этилган ёхуд бошқа усулда назорат қилинган ёки назорат қилинаётган юридик шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатнинг молия секторини назорат қилувчи органлари томонидан қўпол ва жиддий қоидабузарликлар учун чоралар ва санкциялар қўлланилганми? □ ҲА □ ЙЎК Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг. 2.11. Сизга нисбатан интизомий чоралар ёки индивидуал чоралар ва санкциялар қўлланилганми? □ ҲА □ ЙЎК Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг. 3. Тажриба, билим ва кўникмалар 3.1. Олий маълумоти тўғрисидаги ахборот: Таълим муассасасининг номи Таълим муассасасининг жойлашган ери Таълим олиш муддати (ой, йил) Факультети Олий маълумот даражаси (бакалавр, магистр...) Диплом бўйича мутахассислиги 3.2. Ўқув марказларида қатнашган таълим олиш курслари (семинарлар): Таълим олиш курси (семинар) ташкилотчиси Ўтказилган жойи Таълим олиш курси (семинар) мавзуси Ўтказиш муддати Сертификатнинг мавжудлиги (ҳа/йўқ) 3.3. Меҳнат фаолияти тўғрисида маълумотлар (раҳбарлик лавозимидаги меҳнат фаолиятидан ташқари): Ишлаган муддати (кун, ой, йил) Ташкилот номи Ташкилотнинг асосий фаолият тури Ташкилотнинг жойлашган ери (почта манзили) Ташкилотнинг таркибий тузилмаси Эгаллаган лавозими (шу жумладан кузатув кенгашидаги аъзолиги) Интизомий жазо чорасининг мавжудлиги Лавозимидан четлатиш / ваколатини муддатидан олдин тугатиш сабаблари 3.4. Раҳбарлик лавозимидаги меҳнат фаолияти тўғрисида маълумотлар*: Ишлаган муддати (кун.ой.йил) Ташкилот номи Ташкилотнинг асосий фаолият тури Ташкилотнинг жойлашган ери (почта манзили) Ташкилотнинг таркибий тузилмаси Эгаллаган лавозими Интизомий жазо чорасининг мавжудлиги Лавозимидан четлатиш сабаблари * Раҳбарлик лавозими деганда мазкур Низомнинг 94-бандида белгиланган фаолият тушунилади. 4. Мулоҳазанинг мустақиллиги 4.1. Сизнинг яқин қариндошларингиздан бирортаси банкнинг кузатув кенгаши ёки бошқаруви аъзоси, муҳим аҳамиятга эга ходими ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядори ҳисобланадими? □ ҲА □ ЙЎК Агар ҳа бўлса. қуйидаги маълумотларни тақдим этинг: а) Ф.И.Ш.: б) қариндошлиги: в) эгаллаб турган лавозими: г) ушбу шахс томонидан лавозим эгаллаб турилган муддат: 4.2. Банкнинг кузатув кенгаши ёки бошқаруви аъзоси, муҳим аҳамиятга эга ходими ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядори билан яқин алоқаларга эгамисиз? □ ҲА □ ЙЎК Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг. 4.3. Сиз ёки яқин қариндошларингиз томонидан рақобат қилувчи банкда ёхуд банк ёки унинг исталган рақобатчиси билан сезиларли тижорат алоқаларига эга бўлган ташкилотда охирги 2 йил давомида раҳбарлик лавозими эгалланганми? □ ҲА □ ЙЎК Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг. 4.4. Сиз ёки Сиз билан яқин алоқаларга эга бўлган шахслар ҳозирги пайтда банкка, банкнинг ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядорига, устунлик қиладиган улуши банк томонидан эгалик қилинувчи ташкилотга. банк рақобатчилари ёки мижозларига нисбатан сезиларли молиявий манфаатлар ёки мажбуриятларга эгами? □ ҲА □ ЙЎК Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг. 5. Вақтнинг етарлилиги 5.1. Сиз кузатув кенгаши ёки ижроия органи аъзоси, вақтинчалик бошқарувчи ёки тутатиш комиссияси аъзоси бўлган ташкилотлар: Ташкилотнинг номи Асосий фаолият тури Жойлашган ери Гуруҳ таркибига кириши (ҳа/йўқ) ва гуруҳнинг номи Ҳисобот йили охирида активлари миқдори Эгаллаб турган лавозими (аъзолиги) Лавозимни (аъзоликни) эгаллаб турган муддати Йил давомидаги мажлислар сони 5.2. Бошқа касбни ва сиёсий мажбуриятлар: _____________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________________________ 6. Жамоавий яроқлилик 6.1. Сизнинг қуйида келтирилган соҳалардаги билим даражангиз: Соҳа номи Билим даражаси юқори ўртача паст мавжуд эмас Банк фаолиятининг асосий йўналишлари ва улар билан боғлиқ бўлган таваккалчиликлар Молиявий бозорлар, шу жумладан пул бозори ва қимматли қоғозлар бозори Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи Таваккалчиликларни бошқариш Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш Ички аудит Ахборот технологиялари ва хавфсизлик Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Стратегик режалаштириш Экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари Номзоднинг ушбу соҳаларда таҳсил олганлигини тасдиқловчи тегишли сертификатлар ва маълумотномалар илова қилиниши лозим. 7. Якуний қисм 7.1. Мен — _______________________________________________________ (Ф.И.Ш.). Марказни банк томонидан баҳолашни амалга ошириш учун зарур бўлган барча қўшимча маълумотларни тегишли (давлат ва нодавлат) ташкилотлардан олинишига ўз розилигимни тақдим этаман. 7.2. Мен — _______________________________________________________ (Ф.И.Ш.). анкетадаги юқорида тақдим этилган маълумотлар ишончли ва тўлиқ эканлигини хамда анкетада келтирилган саволлар бўйича менинг билганларим ва маълумотларим асосида тақдим этилганлигини тасдиқлайман. Мен томонимдан маълумотлар қасддан бузиб кўрсатилган ва тўлиқ кўрсатилмаган тақдирда, ушбу ҳолат номзодимни келишиб олишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилишини тан оламан. ________________ имзо «____» ________________ й. Изоҳ: 1. Номзод анкетанинг ҳар бир варағига имзо қўяди; 2. Анкетадаги тузатишлар «тузатишга ишонилсин» сўзлари ва номзоднинг имзоси билан тасдиқланади.

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ Ўзбекистон Республикаси ‎Марказий банки ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎Банк филиалини очганлик тўғрисида ‎ХАБАРНОМА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________ (банк номи) _____________________________________________ филиали очилганлиги тўғрисида ‎хабардор қилади. Банк ушбу хабарномани юбориш орқали қуйидагиларни тасдиқлайди: 1) банкнинг барқарор молиявий ҳолатга* эга эканлигини; ‎2) филиал раҳбари ва бош бухгалтерининг малакаси Марказий банк томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини; ‎3) филиал биноси, унинг муҳофазаси таъминланиши, ускуналар, ташкилий-техника воситалари ва дастурий таъминот билан жиҳозланиши Марказий банк талабларига мувофиқлигини. * банкнинг барқарор молиявий ҳолати — банкнинг молиявий оқимлар мутаносиблигини, тўлов қобилиятини, ликвидлилиги ва рентабелли фаолиятини сақлаб туриш учун маблағларнинг етарлилигини, шунингдек барча пруденциал нормативлар банк томонидан бажарилишини ифодаловчи ҳолати. Филиал тўғрисидаги маълумотлар: ‎Жойлашган ери/почта манзили ______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (вилоят, шаҳар/туман, МФЙ/ШФЙ, кўча номи ва уй рақами кўрсатилади) Почта индекси ____________ Телефон _________________ Факс _______________ ‎Хабарномага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати ______ варақда: 1) ______________________________________________________________; ‎2) ______________________________________________________________; ‎3) ______________________________________________________________. «____» _________________ й. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Бошқарув раиси ‎ ‎ _____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 13 1 -ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ Ўзбекистон Республикаси ‎Марказий банки ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Банк хизматлари офисини очганлик тўғрисида ‎ХАБАРНОМА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________ (банк номи) ___________________________________________________________ банк хизматлари офиси очилганлиги тўғрисида хабардор қилади. Банк ушбу хабарномани юбориш орқали қуйидагиларни тасдиқлайди: 1) банкнинг барқарор молиявий ҳолатга* эга эканлигини; ‎2) банк хизматлари офиси биноси, унинг муҳофазаси таъминланиши, ускуналар, ташкилий-техника воситалари ва дастурий таъминот билан жиҳозланиши Марказий банк талабларига мувофиқлигини. * банкнинг барқарор молиявий ҳолати — банкнинг молиявий оқимлар мутаносиблигини, тўлов қобилиятини, ликвидлилиги ва рентабелли фаолиятини сақлаб туриш учун маблағларнинг етарлилигини, шунингдек барча пруденциал нормативлар банк томонидан бажарилишини ифодаловчи ҳолати. Банк хизматлари офиси тўғрисидаги маълумотлар: ‎Жойлашган ери/почта манзили ______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (вилоят, шаҳар/туман, МФЙ/ШФЙ, кўча номи ва уй рақами кўрсатилади) Почта индекси ____________ Телефон _________________ Факс _______________ Банк хизматлари офиси бириктирилган филиал номи ва коди:___________________ ‎Хабарномага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати ______ варақда: 1) ______________________________________________________________; ‎2) ______________________________________________________________; ‎3) ______________________________________________________________. «____» _________________ й. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Бошқарув раиси ‎ ‎ _____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 15-ИЛОВА

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 16-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатнома бериш тўғрисида АРИЗА ____________________________________________________________________________ (банкнинг тўлиқ фирма номи) акциядорлари умумий йиғилишининг (ягона акциядорининг) 20__ йил «__» _________ даги банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш тўғрисидаги ______-сон қарори қабул қилинганлиги муносабати билан Сиздан банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатнома беришингизни сўраймиз. I. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР): __________________________ II. Боғланиш учун масъул шахс: Ф.И.О.: __________________________________________________________________ Эгаллаб турган лавозими: ___________________________________________________ Телефон рақами: __________________________________________________________ Электрон почта манзили: ___________________________________________________ III. Аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати (___ варақда) : 1) __________________________________________ (___ варақда) 2) __________________________________________ (___ варақда) 3) __________________________________________ (___ варақда) … «___» _________________ 20___ й. Кузатув кенгаши раиси ___________ (имзо)

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 17-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатнома бериш тўғрисида АРИЗА ___________________________________________________________________________ (банкнинг тўлиқ фирма номи) акциядорлари умумий йиғилишининг (ягона акциядорининг) 20__ йил «__» _________ даги банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги ______-сон қарори қабул қилинганлиги муносабати билан Сиздан банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатнома беришингизни сўраймиз. Ушбу орқали банкдаги кафолатлаш объектлари тўлиқ қайтарилганлигини ва (ёки) бошқа банкка ўтказилганлигини тасдиқлаймиз. I. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР): __________________________ II. Боғланиш учун масъул шахс: Ф.И.О.: __________________________________________________________________ Эгаллаб турган лавозими: ___________________________________________________ Телефон рақами: __________________________________________________________ Электрон почта манзили: ___________________________________________________ III. Аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати (___ варақда) : 1) __________________________________________ (___ варақда) 2) __________________________________________ (___ варақда) 3) __________________________________________ (___ варақда) … «___» _________________ 20___ й. Кузатув кенгаши раиси ___________ (имзо)

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 18-ИЛОВА

Тугатувчи ва тугатилаётган банк ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви юзасидан

1. Тугатувчининг Ф.И.О.: __________________________________________________; 2. Тугатувчи ва унинг яқин қариндошларининг тугатилаётган банк олдидаги мажбуриятлари. Бунда яқин қариндошлар деганда ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари тушунилади. Ф.И.О. ЖШШИР Қариндошлик даражаси 1 Мажбурият миқдори Мажбурият тури 2 Мажбурият юзага келган сана Миллий валютадаги мажбурият Хорижий валютадаги мажбурият 3. Тугатилаётган банкнинг тугатувчи ва унинг яқин қариндошлари олдидаги мажбуриятлари: Ф.И.О. ЖШШИР Қариндошлик даражаси Талаб миқдори Талаб тури 3 Талаб юзага келган сана Миллий валютадаги талаб Хорижий валютадаги талаб 4. Тугатувчи ва унинг яқин қариндошларининг тугатилаётган банкда сўнгги 5 йил ичидаги меҳнат фаолияти: Ф.И.О. ЖШШИР Қариндошлик даражаси Эгаллаган лавозими Меҳнат фаолияти даври Бошланган сана Якунланган сана 5. Тугатилаётган банкда тугатувчи ва унинг яқин қариндошлари томонидан эгалик қилинаётган ёки сўнгги 5 йил ичида эгалик қилинган улушлар: Ф.И.О. ЖШШИР Қариндошлик даражаси Улуш миқдори 4 Улушга эгалик қилиш даври Сўмда Фоизда Бошланган сана Якунланган сана 5 6. Тугатувчининг сўнгги 5 йил давомида бошқа банкларнинг ҳал қилувчи эгаликка эга акциядори ва (ёки) бошқарув органлари аъзоси сифатидаги муносабатлари: Банк номи Эгаллаган лавозими Улуш миқдори Меҳнат фаолияти (улушга эгалик қилиш) даври Сўмда Фоизда Бошланган сана Якунланган сана 7. Тугатиш жараёнида тугатувчи ўз вазифаларини холис бажаришига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа молиявий ва ишбилармонлик манфаатлари ёки ҳолатлар ҳақида батафсил маълумотлар: ___________________________________________

Марказий банки раиси М. НУРМУРАТОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 25 май,

12/1-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3252/1098-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон; 25.01.2023 й., 10/23/3252-2/0052-сон; 05.06.2023 й., 10/23/3252-3/0330-сон; 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон; 25.06.2024 й., 10/24/3252-4/0443-сон; 25.04.2025 й., 10/25/3252-5/0381-сон; 24.11.2025 й., 10/25/3709/1082-сон; 07.01.2026 й., 10/26/3252-6/0018-сон; 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining

Qarori

NIZOM

MAʼLUMOTLAR

TAVSIYALAR

MAʼLUMOT

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi va “ Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2020-yil 25-maydagi 12/1-son qaroriga ILOVA

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom bank faoliyatiga, shu jumladan islomiy bank faoliyatiga ruxsat berish, bankning rahbar xodimlarini lavozimiga kirishishidan oldin kelishib olish, alohida boʻlinmalarini ochish va yopish, ustaviga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni roʻyxatdan oʻtkazish, bankni qayta tashkil etish va tugatish tartibi hamda shartlarini belgilaydi.

I BOʻLIM. BANKLARNI DAVLAT ROʻYXATIDAN OʻTKAZISH VA LITSENZIYA BERISH

1-BOB. UMUMIY QOIDALAR

1-§. Mazkur Nizomning qoʻllanilishi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga taqdim etiladigan hujjatlarga qoʻyilgan talablar

1. Agar ushbu Nizomda boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa:

ushbu Nizomning banklarga nisbatan belgilangan qoidalari mikromoliya banklariga, islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi banklarga va islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banklariga nisbatan;

ushbu Nizomning mikromoliya banklariga nisbatan belgilangan qoidalari islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banklariga nisbatan ham tatbiq etiladi.

1 1 . Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

bankning barqaror moliyaviy holati — bankning moliyaviy oqimlari mutanosibligini, toʻlov qobiliyatini, likvidliligi va rentabelli faoliyatini saqlab turish uchun mablagʻlarning yetarliligini, shuningdek barcha prudensial normativlar bank tomonidan bajarilishini ifodalovchi holati ;

bilvosita egalik qiluvchi — bankning aksiyalariga oʻzi nazorat qiladigan boshqa shaxs orqali egalik qiluvchi shaxs ;

islomiy bank faoliyati — banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilikka hamda islomiy moliya standartlariga muvofiq amalga oshiriladigan bank faoliyati ;

moʻljallangan olish — potensial oluvchi tomonidan bank aksiyalarini olish yoki ularga hal qiluvchi egalik qilishni koʻpaytirish yuzasidan qabul qilingan qaror ;

nazorat — Oʻzbekiston Respublikasi “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 19-moddasi uchinchi qismida koʻrsatilgan mezonlardan biriga mos keluvchi oʻzaro aloqa ;

oxirgi benefitsiar mulkdor — yuridik shaxs boʻlgan, bank aksiyalarining potensial oluvchisiga yoki bu aksiyalarga bevosita yoxud bilvosita egalik qiluvchiga bevosita yoki bilvosita egalik qiladigan yoxud uni nazorat qiladigan jismoniy shaxs ;

potensial oluvchi — birgalikda harakat qilayotgan, moʻljallanilayotgan sotib olish munosabati bilan bank aksiyalarini bevosita yoki bilvosita, shu jumladan oxirgi benefitsiar mulkdor sifatida olishni niyat qilgan shaxs yoki shaxslar guruhi ;

rahbar xodim — ushbu Nizomning 77-bandida koʻrsatilgan lavozimlardan biriga saylangan (tayinlangan) shaxs;

hal qiluvchi egalik — shaxs tomonidan yoki birgalikda harakat qiluvchi shaxslar tomonidan yuridik shaxs ustav fondining (ustav kapitalining) bir yoxud bir necha bitim natijasida olingan kamida besh foiziga bevosita yoki bilvosita egalik qilish ;

chet el banki — chet davlatning hududida roʻyxatga olingan, ushbu chet davlatning qonunchiligiga muvofiq bank deb hisoblanadigan yuridik shaxs .

2. Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy bankiga (bundan buyon matnda Markaziy bank deb yuritiladi) mazkur Nizomga muvofiq taqdim etiladigan ariza va boshqa hujjatlar qogʻoz shaklida yoki elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali elektron shaklda taqdim etiladi.

Bunda, qogʻoz shaklida taqdim etiladigan va hajmi bir varaqdan ortiq boʻlgan hujjatlar varaqma-varaq tavsiflangan, tikilgan, raqamlangan va imzolangan boʻlishi lozim. Yillik moliyaviy hisobotlar (sharhlarni oʻz ichiga olgan jamlanma balans, foyda va zararlar toʻgʻrisidagi hisobot va moliyaviy hisobotning boshqa shakllari), shuningdek moliyaviy hisobotlarning toʻgʻriligini tasdiqlovchi auditorlik xulosasi bosmaxona usulida bosilgan broshyuralar koʻrinishida taqdim etilishi mumkin.

Markaziy bankning talabiga asosan alohida hujjatlar elektron shaklda taqdim etilishi lozim.

Elektron shaklda taqdim etilgan ariza yuzasidan qabul qilingan qaror toʻgʻrisidagi xabarnoma ariza beruvchiga axborot-kommunikatsiya tizimi orqali elektron shaklda yuboriladi.

Chet ellik ariza beruvchilar tomonidan mazkur Nizomga muvofiq taqdim etiladigan hujjatlar ariza beruvchi roʻyxatga olingan yerda joylashgan Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasasi yoki boshqa konsullik muassasalari tomonidan tasdiqlanadi, bundan mazkur Nizomning 20-bandi 1 — 5 , 8 va 10 — 13-kichik bandlarida koʻrsatilgan hujjatlar mustasno.

Markaziy bankka mazkur Nizomga muvofiq ariza bilan murojaat qilgan shaxs ariza beruvchi hisoblanadi.

3. Mazkur Nizomga muvofiq taqdim etilgan ariza chaqirib olingan yoki uni qanoatlantirish rad etilgan taqdirda ariza beruvchi tomonidan Markaziy bankka taqdim etilgan hujjatlar qaytarilmaydi.

4. Mazkur Nizomga muvofiq taqdim etiladigan hujjatlar Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat tili haqida”gi Qonuni talablariga rioya etgan holda taqdim etiladi.

2-§. Bank muassislari va aksiyadorlari. Bankning ustav kapitali

5. Yuridik va jismoniy shaxs boʻlgan rezidentlar, shuningdek norezidentlar bank muassislari va aksiyadorlari boʻlishi mumkin.

6. Davlat Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti qarorlari asosida boshqa davlat tashkilotlari nomidan bank muassisi va aksiyadori boʻlishi mumkin. Ustav fondining (ustav kapitalining) ellik foizidan ortigʻi davlatga tegishli boʻlgan korxonalar va tashkilotlar, agar qonun hujjatlarida boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, bank muassislari va aksiyadorlari boʻlishi mumkin emas.

7. Norezident boʻlgan jismoniy shaxslarning va xalqaro moliya institutlari, chet el banklari va boshqa kredit tashkilotlari boʻlmagan yuridik shaxslarning jami ulushi bank ustav kapitalining ellik foizidan oshmasligi kerak.

Ushbu talab maqsadlarida boshqa kredit tashkilotlari deb quyidagilar tushuniladi:

mazkur Nizomning 8-bandida koʻrsatilgan moliyaviy faoliyat turlarini amalga oshiruvchi kompaniyalarni boshqarish maqsadida tashkil etilgan xolding kompaniyasi (boshqaruv kompaniyasi);

vakolatli davlat organining litsenziyasi (ruxsatnomasi) asosida mazkur Nizomning 8-bandida koʻrsatilgan moliyaviy faoliyat turlaridan birini amalga oshiruvchi va joylashgan (roʻyxatga olingan) davlatida konsolidatsiyalashgan nazorat mavjud boʻlgan yuridik shaxslar.

8. Mazkur Nizom maqsadlarida quyidagi faoliyat turlari moliyaviy faoliyat turlari hisoblanadi:

bank faoliyati, shu jumladan islomiy bank faoliyati;

mikromoliyalash faoliyati;

sugʻurta faoliyati;

lizing faoliyati;

ipotekani qayta moliyalash faoliyatini amalga oshirish.

9. Bank muassislari (aksiyadorlari) boʻlgan yuridik shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda roʻyxatga olingan va kamida bir yil faoliyat yuritayotgan boʻlishi kerak.

10. Quyidagi shaxslar bank muassislari va aksiyadorlari boʻlishi mumkin emas:

mazkur Nizomning II boʻlimi 2-bobi talablariga muvofiq boʻlmagan shaxslar;

bankning ustav kapitalini shakllantirish yoki aksiyalarini olish uchun yoʻnaltiriladigan pul mablagʻlarining kelib chiqish manbalari qonuniyligini Markaziy bank tomonidan belgilangan tartibda tasdiqlamagan jismoniy va yuridik shaxslar;

Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlari yoki chet davlatning qonunchilik hujjatlariga muvofiq bank aksiyalariga egalik qilishiga taqiqlar yoki cheklovlar mavjud boʻlgan jismoniy va yuridik shaxslar;

jamoat birlashmalari va diniy tashkilotlar, jamoat fondlari, nodavlat notijorat tashkilotlari, budjetdan tashqari jamgʻarmalar.

imtiyozli soliq rejimini taqdim etuvchi va (yoki) oxirgi benefitsiar mulkdorning shaxsini oshkor qilish hamda moliyaviy operatsiyalarni oʻtkazish chogʻida axborot taqdim etish nazarda tutilmaydigan davlatda yoki hududda roʻyxatga olingan yuridik shaxslar va shunday davlatda yoki hududda yashaydigan jismoniy shaxslar (bundan chet el fond bozorlarida bank aksiyalarini sotib olgan yuridik va jismoniy shaxslar mustasno).

Mazkur bandning ikkinchi — beshinchi xatboshilarida koʻrsatilgan shaxslar bank aksiyalariga bilvosita ham egalik qilishi mumkin emas.

11. Bank muassislari bank roʻyxatga olingan kundan boshlab bir yil mobaynida bank aksiyadorlari tarkibidan chiqishga haqli emaslar.

12. Bank ustav kapitalining eng kam miqdori va uni shakllantirish tartibi Oʻzbekiston Respublikasining “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuni bilan belgilanadi .

3-§. Bankning nomiga qoʻyiladigan talablar

13. Bankning nomi banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari hamda firma nomlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq boʻlishi kerak.

14. Bank oʻzining firma nomi sifatida ustavida koʻrsatilgan nomidan foydalanadi. Bank har qanday hujjatlarda, eʼlon yoki reklamalarda oʻzini ustavida koʻrsatilgan nomdan farqli nomlashga haqli emas.

15. Bankning firma nomida aholi punktlari nomlarining, shu jumladan bankning bunday aholi punktlariga toʻliq yoki qisman mansubligini bildiruvchi soʻzlarning ishlatilishiga quyidagi hollarda yoʻl qoʻyiladi:

bank aksiyalarining jami ellik foizi va undan ortigʻiga egalik qiluvchi bank muassislari (aksiyadorlari) ular joylashgan davlatning qonunchilik hujjatlariga muvofiq bunday aholi punktlari nomidan har qanday tashkilotlarda ish yuritish va ishtirok etish vakolatiga ega boʻlsalar. Bunda ular joylashgan davlatning firma nomlaridan foydalanish sohasidagi vakolatli davlat organi tomonidan berilgan ushbu aholi punktlari nomlarining, shu jumladan bankning bunday aholi punktlariga toʻliq yoki qisman mansubligini bildiruvchi soʻzlarning ishlatilishi qonunchilik hujjatlariga muvofiq ruxsat etilganligini tasdiqlovchi yozma tasdiqnomasi yoxud qonunchilik hujjatlariga muvofiq bunday ruxsatnoma (tasdiqnoma) talab etilmasligi toʻgʻrisidagi ushbu organning yozma tasdiqnomasi.

ishlatilayotgan nom joylashgan davlatining qonunchilik hujjatlariga muvofiq roʻyxatga olingan, muassis boʻlgan yuridik shaxsning firma nomi yoki roʻyxatga olingan tovar belgisi bilan mos boʻlsa.

Bankning firma nomida boshqa geografik nomlarning (Yevroosiyo, Yevropa, Osiyo va b.) ishlatilishiga bank aksiyalarining jami ellik foizi va undan ortigʻiga egalik qiluvchi bank muassislari (aksiyadorlari) boʻlgan yuridik shaxslarning asosiy iqtisodiy faoliyati koʻrsatilgan hududning katta qismida amalga oshirilayotgan boʻlsa yoʻl qoʻyiladi.

Bank aksiyadorlarining tarkibi, holati yoki ulushi oʻzgarishi oqibatida ushbu band talablari bajarilmayotgan boʻlsa, bank mazkur holat vujudga kelgan kundan boshlab 6 oydan kechiktirmay firma nomini oʻzgartirishi va bank ustaviga kiritilgan tegishli oʻzgartirishlarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun hujjatlarni mazkur Nizomning V boʻlimi 4-bobida belgilangan tartibda Markaziy bankka taqdim etishi lozim.

2-BOB. BANKNI TASHKIL ETISH. BANKNI LITSENZIYALASH TARTIBI

1-§. Bankni taʼsis etish

16. Bank ikki va undan ortiq shaxslar tomonidan tashkil etilayotganda muassislar taʼsis yigʻilishini oʻtkazadi va oʻzaro taʼsis shartnomasini imzolaydi. Bank bir muassis tomonidan taʼsis etilgan taqdirda bankni taʼsis etish haqidagi qaror shu muassis tomonidan yakka tartibda qabul qilinadi.

Ushbu harakatlar muassislar (muassis) tomonidan banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari va aksiyadorlik jamiyatlari faoliyatini tartibga soluvchi boshqa qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etgan holda amalga oshiriladi.

17. Muassislar bankni tashkil etish boʻyicha ularning manfaatlarini Markaziy bankda ifoda etishga vakolatli boʻlgan bir yoki bir necha shaxslarni tayinlaydi. Ushbu shaxslarning vakolatlari taʼsis shartnomasi bilan belgilanadi.

18. Bank oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlari va ustavi, mazkur Nizomga muvofiq Markaziy bank tomonidan berilgan bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya va (yoki) islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga (bundan buyon matnda bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) deb yuritiladi) asosan amalga oshiradi.

19. Banklarni litsenziyalash tartib-taomili quyidagi ikki bosqichdan iborat:

Markaziy bank tomonidan bankni tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani berish;

bir vaqtning oʻzida bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) bergan holda bankni davlat roʻyxatidan oʻtkazish.

2-§. Bankni tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani olish uchun taqdim etiladigan hujjatlar

20. Bankni tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani olish uchun ariza beruvchi bankni tashkil etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganidan keyin uch oydan kechiktirmay Markaziy bankka ushbu Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shaklda ariza taqdim etadi va unga quyidagilarni ikki nusxada ilova qiladi:

1) bank ikki va undan ortiq shaxslar tomonidan tashkil etilganda taʼsis shartnomasini;

2) bankni tashkil etish toʻgʻrisidagi qarorni. Bank ikki va undan ortiq muassislar tomonidan taʼsis etilgan hollarda taʼsis yigʻilishi bayonnomasining bank kuzatuv kengashi raisi tomonidan tasdiqlangan nusxasi taqdim etiladi;

3) muassislar tomonidan tasdiqlangan va bankning kuzatuv kengashi raisi tomonidan imzolangan bank ustavini;

4) mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq bankning kuzatuv kengashi raisi tomonidan tasdiqlangan muassislar roʻyxatini;

5) muassis boʻlgan yuridik shaxsning auditorlik tashkiloti tomonidan tasdiqlangan oxirgi uch yil uchun moliyaviy hisobotlarini;

6) mazkur Nizomning 43-bandi 1 — 4 va 6-kichik bandlariga muvofiq hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan har bir bevosita va bilvosita muassis, shu jumladan oxirgi benefitsiar mulkdor toʻgʻrisidagi axborotni. Hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan shaxslar mavjud boʻlmagan taqdirda, bankning ustav kapitalida eng koʻp ulushlarga ega boʻlgan, umumiy ulushi kamida ellik foizni tashkil etadigan bevosita va bilvosita muassislar, shu jumladan oxirgi benefitsiar mulkdorlar toʻgʻrisidagi axborotni.

7) ariza beruvchining bankni tashkil etishda muassislarning manfaatlarini Markaziy bankda ifoda etish boʻyicha vakolatlarini tasdiqlovchi hujjatni;

8) bankning ustav kapitalini shakllantirish uchun kiritiladigan mablagʻlarning manbalari toʻgʻrisidagi hujjatlar bilan tasdiqlangan axborotni;

9) bankning kuzatuv kengashi va boshqaruvi aʼzolari toʻgʻrisida mazkur Nizomning 107-bandi 5 — 10-kichik bandlarida koʻrsatilgan hujjatlarni;

10) bankning tashkiliy tuzilmasini;

11) bankning ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi nizom loyihasini;

12) bank faoliyatining strategiyasini, yoʻnalishlarini, koʻlamini, moliyaviy istiqbollarini va mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq boshqa maʼlumotlarni koʻzda tutuvchi bankning keyingi uch yilga moʻljallangan biznes-rejasini;

13) keyinchalik bankning kuzatuv kengashi tomonidan tasdiqlanishi lozim boʻlgan, bankning kredit (moliyalashtirish), investitsiya va emissiya siyosati loyihalarining, shuningdek tavakkalchiliklarni boshqarish va ichki nazorat siyosati loyihalarining nusxalarini.

20 1 . Islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bankni tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani olish uchun ariza beruvchi ushbu Nizomning 20-bandida nazarda tutilgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda quyidagilarni taqdim etadi:

bankning islomiy moliya kengashi, islomiy moliya masalalari boʻyicha maxsus boʻlinmasi va islomiy moliya boʻyicha ichki auditi toʻgʻrisidagi nizomlari loyihalarini ;

islomiy moliya standartlariga muvofiqlik siyosati loyihasini ;

bankning islomiy moliya kengashi aʼzolari toʻgʻrisida ushbu Nizomning 107-bandi 5 — 10-kichik bandlarida koʻrsatilgan hujjatlarni.

20 2 . Taʼsis yigʻilishining bayonnomasi yoki muassisning bankni taʼsis etish haqidagi yakka tartibda qabul qilgan qarori bankni tashkil etish, bankning ustav kapitali miqdorini belgilash, bank ustavini, tashkiliy tuzilmasini va biznes-rejasini tasdiqlash, bankning kuzatuv kengashi va boshqaruvi aʼzolarini saylash (tayinlash) toʻgʻrisidagi qarorlarni, shuningdek bank islomiy bank faoliyatini amalga oshirgan taqdirda — bankning islomiy moliya kengashi aʼzolarini saylash toʻgʻrisidagi qarorni oʻz ichiga olishi lozim.

20 3 . Taʼsis shartnomasining yoki muassisning bankni taʼsis etish haqidagi yakka tartibda qabul qilgan qarorining nusxalari, ulardagi jismoniy shaxslarning imzolari notarius yoki notarial harakatlarni amalga oshirish huquqiga ega boʻlgan boshqa mansabdor shaxs tomonidan tasdiqlanadi.

20 4 . Islomiy moliya standartlariga muvofiqlik siyosatida kamida quyidagilar nazarda tutilishi lozim:

islomiy bank faoliyatini amalga oshirishda islomiy moliya standartlariga muvofiqlikni taʼminlashning ahamiyati;

islomiy bank faoliyatini amalga oshirishda islomiy moliya standartlariga muvofiqlikni taʼminlash jarayoni;

islomiy moliya standartlariga muvofiqlikni taʼminlashda bankning boshqaruv organlari, islomiy moliya kengashi, islomiy moliya masalalari boʻyicha maxsus boʻlinmasi va islomiy moliya boʻyicha ichki auditining vazifa va majburiyatlari;

islomiy moliya standartlariga nomuvofiq boʻlgan daromadlardan xalos boʻlish, shu jumladan ularni xayriya maqsadlariga yoʻnaltirish tartibi;

hisobdorlik, oshkoralik va shaffoflikni taʼminlash choralari;

islomiy moliya boʻyicha tashqi audit tekshiruvini oʻtkazish tartibi.

21. Agar ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan, mazkur bobning 2 va 3-paragraflarida koʻrsatilgan hujjatlar va axborot bankni tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani berish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun yetarli boʻlmasa, Markaziy bank ariza beruvchidan ushbu qarorni qabul qilish uchun zarur boʻlgan qoʻshimcha hujjatlar va axborot soʻrashga haqli .

3-§. Chet ellik muassislarga nisbatan ular tomonidan bankni tashkil etish yoki bankning ustav kapitalida ishtirok etish chogʻida qoʻyiladigan talablar

22. Bankni tashkil etishda yoki bankning ustav kapitalida chet el banki ishtirok etganda mazkur Nizomning 20-bandida koʻrsatilgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda quyidagi hujjatlar ikki nusxada taqdim etiladi :

1) chet el banki vakolatli organining bankni tashkil etish yoki bankning ustav kapitalida ishtirok etish toʻgʻrisidagi qarori ;

2) chet el banki bankni nazorat qilish organining mazkur chet el banki uning konsolidatsiyalashgan nazorati ostida turishi, pul mablagʻlarini depozitlarga qabul qilish huquqiga ega ekanligi va unga bankni nazorat qilish organining bankni tashkil etish yoki bankning ustav kapitalida ishtirok etish uchun ruxsatnomasi berilganligi toʻgʻrisidagi yozma tasdiqnomasi yoxud shunday ruxsatnoma talab etilmasligi toʻgʻrisidagi tasdiqnomasi ;

3) chet el bankining ustavi ;

4) chet el banki kapitalining va kredit reytingining quyidagi talablarga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjat :

200 mln. yevro ekvivalentidan kam boʻlmagan miqdordagi xususiy kapitalning mavjudligi;

“Standard & Poorʼs”, “Moodyʼs Investors Service” yoki “Fitch-IBCA” reyting agentliklari tomonidan berilgan investitsion reyting bahosidan kam boʻlmagan uzoq muddatli kredit reytingi mavjudligi.

Chet el bankining kapital monandligi yoki kredit reytingi mazkur kichik bandda koʻrsatilgan talablarga nomuvofiq boʻlganda yoki unda kredit reytingi mavjud boʻlmaganda, prudensial talablari Markaziy bank tomonidan milliy talablarga ekvivalent deb topilgan chet davlatning bank nazorati organi tomonidan chet el banki moliyaviy salohiyatiga berilgan bahosi, agar ushbu organ tomonidan Markaziy bankka yuborilgan hujjatlar mavjud boʻlganda, eʼtiborga olinadi.

23. Xalqaro moliya institutlari, chet el banklari va boshqa kredit tashkilotlari boʻlmagan, norezident boʻlgan yuridik shaxslarning bankni tashkil etishida yoki bankning ustav kapitalida ishtirok etishida mazkur Nizomning 20-bandida koʻrsatilgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda quyidagi hujjatlar ikki nusxada taqdim etiladi:

1) yuridik shaxs vakolatli organining Oʻzbekiston Respublikasi hududida bank tashkil etish yoki uning bank ustav kapitalida ishtirok etishi toʻgʻrisidagi qarori;

2) yuridik shaxs joylashgan davlatdagi nazorat qilish organining Oʻzbekiston Respublikasi hududida bank tashkil etishga yoki bank ustav kapitalida ishtirok etishga roziligini tasdiqlovchi hujjat, yoxud shunday ruxsatnoma talab etilmasligi toʻgʻrisidagi tasdiqnomasi;

3) yuridik shaxs ustavi;

4) ustav kapitalidagi oʻz ulushi uchun toʻlovni amalga oshirishga mablagʻlari mavjudligining tasdigʻi.

24. Yuqori kapital va kredit reytingi koʻrsatkichlariga ega boʻlgan xalqaro moliya institutlari, chet el banklari hamda boshqa kredit tashkilotlari tomonidan bank tashkil etishda yoki bankning ustav kapitalida ishtirok etishda ariza beruvchi ushbu Nizomning 1-ilovasiga muvofiq arizani quyidagilarni ikki nusxada ilova qilgan holda taqdim etadi:

1) muassislar tomonidan imzolangan taʼsis shartnomasini. Bank bir muassis tomonidan taʼsis etilgan taqdirda, muassisning bankni taʼsis etish haqidagi yakka tartibda qabul qilingan qarori taqdim etiladi;

2) bank ikki va undan ortiq muassislar tomonidan taʼsis etilgan hollarda taʼsis yigʻilishining bayonnomasini;

3) muassislar tomonidan tasdiqlangan va bankning kuzatuv kengashi raisi tomonidan imzolangan bank ustavini;

4) muassislar vakolatli organining bankni tashkil etish yoki bankning ustav kapitalida ishtirok etish toʻgʻrisidagi qarorini;

5) bank ustav kapitalidagi ulushlari miqdorini koʻrsatgan holda muassislar roʻyxatini;

6) muassislarning davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi nusxasini va toʻlov rekvizitlarini;

7) kapitalining va kredit reytingining mazkur Nizomning 25-bandi 2-kichik bandida keltirilgan mezonlarga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatni;

8) bankning kuzatuv kengashi va boshqaruvi aʼzolari toʻgʻrisida mazkur Nizomning 107-bandi 5 — 10-kichik bandlarida koʻrsatilgan hujjatlarni;

9) bankning tashkiliy tuzilmasini;

10) bankning ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi nizom loyihasini;

11) bankning keyingi uch yilga moʻljallangan biznes-rejasini. Unda bank faoliyatining strategiyasini, yoʻnalishlarini, koʻlamini, moliyaviy istiqbollarini va mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq boshqa maʼlumotlarni yoritish zarur.

12) keyinchalik bankning kuzatuv kengashi tomonidan tasdiqlanishi lozim boʻlgan, bankning kredit (moliyalashtirish), investitsiya va emissiya siyosati loyihalarining, shuningdek tavakkalchiliklarni boshqarish va ichki nazorat siyosati loyihalarining nusxalarini.

Islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bankni tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani olish uchun ariza beruvchi ushbu bandning birinchi — oʻn uchinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda ushbu Nizomning 20 1 -bandi ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hujjatlarni taqdim etadi.

25. Mazkur Nizom maqsadlarida:

1) xalqaro moliya institutlari deganda Jahon banki guruhi (Xalqaro tiklanish va taraqqiyot banki, Xalqaro moliya korporatsiyasi, Investitsiyalarni kafolatlash boʻyicha koʻp tomonlama agentlik, Xalqaro taraqqiyot uyushmasi), Xalqaro hisob-kitoblar banki, Xalqaro valyuta fondi, Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki, Yevropa investitsiya banki, Yevropa investitsiya jamgʻarmasi, Yevropa Kengashining taraqqiyot bank, Yevropa markaziy banki, Osiyo taraqqiyot banki, Osiyo infratuzilma investitsiyasi banki, Islom taraqqiyot banki tushuniladi;

2) yuqori kapital va kredit reytingi koʻrsatkichlariga ega boʻlgan chet el banklari va boshqa kredit tashkilotlari deganda kapitali va kredit reytingi quyidagi talablarga muvofiq boʻlgan shaxslar tushuniladi:

500 mln. yevro ekvivalentidan kam boʻlmagan miqdordagi ustav kapitalining mavjudligi;

“Standard & Poorʼs”, “Moodyʼs Investors Service”, “Fitch-IBCA” reyting agentliklarining mos ravishda “A+”, “A1”, “A+” reyting bahosidan kam boʻlmagan uzoq muddatli kredit reytingining mavjudligi.

4-§. Bankni tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish

26. Bankni tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish Markaziy bank tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 16 va 19-moddalarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

27. Bankni tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqishda Markaziy bank:

bank kapitali, shu jumladan, ustav kapitali miqdorini doimiy koʻpaytirib borishning rejalashtirilganligi, koʻzda tutilayotgan daromadlar hamda fondlarni shakllantirish istiqbollari, shuningdek muassislarning zarur hollarda qoʻshimcha kapital kirita olish qobiliyati kabi omillar bilan aniqlanuvchi tashkil etilayotgan bank kapitalining yetarlilik darajasini;

Markaziy bank bilan chet el banki boʻlgan muassisning bankni nazorat qilish organi oʻrtasida axborot ayirboshlash toʻgʻrisidagi kelishuv mavjudligini;

norezident joylashgan mamlakat vakolatli organlarining axborotini va fikrlarini inobatga oladi.

Markaziy bank ushbu holatlarni bankning ustav kapitalidagi mazkur Nizomning 39-bandi toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan miqdordagi ulushni olishga doir dastlabki ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish chogʻida ham inobatga oladi.

5-§. Bankni davlat roʻyxatidan oʻtkazish va bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berish

28. Bankni davlat roʻyxatiga olish va bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) olish uchun ariza beruvchi bankni tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnoma olinganidan keyin olti oydan kechiktirmay Markaziy bankka quyidagilarni taqdim etishi kerak:

bankni davlat roʻyxatiga olish va bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berish toʻgʻrisidagi ariza. Bunda arizada ariza beruvchining elektron pochta manzilining koʻrsatilishi uning qabul qilingan qaror toʻgʻrisidagi xabarnomani axborot-kommunikatsiya tizimi orqali elektron shaklda olishga boʻlgan roziligidir;

bankning muhim ahamiyatga ega xodimlari toʻgʻrisida mazkur Nizomning 107-bandi 5 — 10-kichik bandlarida koʻrsatilgan hujjatlar;

tashkil etilayotgan bank joylashgan yerdagi Markaziy bank hududiy bosh boshqarmasining bank binolari, ularning muhofaza qilinishi taʼminlanganligi, uskunalar, ishlarni tashkil etish texnika vositalari bilan jihozlanganligi va dasturiy taʼminotining Markaziy bank talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shaklda berilgan xulosasi;

banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan eng kam miqdordan kam boʻlmagan summada bankning ustav kapitali shakllantirilganligini tasdiqlovchi hujjat, shuningdek muassislarning roʻyxati;

nogironligi boʻlgan shaxslar uchun bank binolarida shaharsozlik normalari va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq qulay shart-sharoitlar yaratilganligi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining xulosasi;

agar ariza bir vaqtning oʻzida bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya hamda islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya berish uchun taqdim etilsa, ushbu Nizomning 29 1 -bandi yettinchi va toʻqqizinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hujjatlar;

mazkur Nizomning tegishli ravishda 20 — 24-bandlari hamda ushbu bandning ikkinchi — yettinchi xatboshilariga muvofiq taqdim etilgan hujjatlarning elektron shakldagi koʻchirma nusxalari.

Mazkur bandning uchinchi — yettinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hujjatlar ikki nusxada taqdim etiladi.

29. Bankni davlat roʻyxatidan oʻtkazish va bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berish uchun taqdim etilgan hujjatlarning Markaziy bank tomonidan koʻrib chiqilishi Oʻzbekiston Respublikasi “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 20 va 21-moddalarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

5 1 -§. Bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan bankka islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyani berish

29 1 . Bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan bank islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyani olish uchun Markaziy bankka quyidagi hujjatlarni taqdim etadi :

islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyani berish toʻgʻrisidagi ariza;

bank aksiyadorlari umumiy yigʻilishining yoki bankning yagona aksiyadorining islomiy bank faoliyatini yoʻlga qoʻyish toʻgʻrisidagi qarori;

bankning Oʻzbekiston Respublikasi “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 14-moddasi toʻrtinchi qismida koʻrsatilgan talablar inobatga olingan holdagi ustavi;

bankda bankning islomiy moliya kengashi, islomiy moliya masalalari boʻyicha maxsus boʻlinmasi va islomiy moliya boʻyicha ichki auditi tashkil etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot;

ushbu Nizomning 20 1 -bandida koʻrsatib oʻtilgan hujjatlar;

bankning islomiy bank faoliyatiga masʼul boʻlgan rahbar xodimi toʻgʻrisidagi ushbu Nizomning 107-bandi 2 — 10-kichik bandlarida koʻrsatilgan hujjatlar;

islomiy bank faoliyati boʻyicha bozor tahlili, moliyalashtirish rejalari, mahsulot va xizmatlar, moliyaviy prognozlar va tavakkalchiliklarni boshqarish masalalarini, shuningdek ushbu Nizomning 3-ilovasiga muvofiq boshqa maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan uch yillik biznes-reja;

islomiy bank faoliyati doirasida amalga oshiriladigan moliyaviy operatsiyalar boʻyicha buxgalteriya hisobini alohida yuritish imkoniyati yaratilganligini tasdiqlovchi hujjatlar (avtomatlashtirilgan bank tizimlariga islomiy moliya operatsiyalarini amalga oshirish boʻyicha oʻzgartirishlar kiritilganligini tasdiqlovchi hujjatlar).

29 2 . Bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan bankka islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyani berish haqidagi qaror ariza barcha zarur hujjatlar bilan olingan kundan eʼtiboran ikki oydan oshmagan muddatda qabul qilinadi .

Markaziy bank tegishli qaror qabul qilingan sanadan eʼtiboran uch ish kuni ichida bankni qabul qilingan qaror haqida yozma shaklda, shu jumladan axborot-kommunikatsiya tizimi orqali elektron shaklda xabardor qiladi .

6-§. Bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyani (litsenziyalarni) qayta rasmiylashtirish

32. Bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyani (litsenziyalarni) qayta rasmiylashtirish Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq amalga oshiriladi.

7-§. Bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyani (litsenziyalarni) berish va qayta rasmiylashtirish uchun toʻlov

33. Bankni tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish uchun bazaviy hisoblash miqdorining besh baravari miqdorida yigʻim undiriladi.

34. Bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berilganligi uchun tegishincha bank yoki mikromoliya banki ustav kapitali eng kam miqdorining 0,1 foizi miqdorida davlat boji undiriladi. Bunda davlat boji berilgan har bir litsenziya turi uchun alohida undiriladi.

35. Bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyani (litsenziyalarni) qayta rasmiylashtirish uchun ushbu Nizomning 33-bandida nazarda tutilgan yigʻim summasining yarmi undiriladi.

36. Markaziy bank tomonidan bank haqidagi Banklarning davlat reyestrida saqlanuvchi maʼlumotlar koʻchirma koʻrinishida bepul taqdim etiladi.

8-§. Tashkiliy-texnik tadbirlarni moliyalashtirish

37. Tashkiliy-texnik tadbirlarni bajarish, bank binolarini tayyorlash, ularning muhofaza qilinishi taʼminlash, uskunalar, tashkiliy-texnik vositalari bilan jihozlash va dasturiy taʼminot bilan taʼminlash boʻyicha xarajatlar muassislar hisobidan qoplanadi. Buning uchun muassislar tomonidan bankni tashkil etish boʻyicha xarajatlarning taxminiy hisob-kitobi qilinadi hamda bir yoki bir necha muassis tomonidan xarajatlarni amalga oshirish toʻgʻrisida oʻzaro shartnoma tuziladi, ushbu hujjatlar bank roʻyxatga olingunga qadar Markaziy bankka taqdim etiladi.

38. Bank davlat roʻyxatiga olingan va unga bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berilgandan soʻng muassislar aksiyadorlar umumiy yigʻilishida bankni tashkil etish boʻyicha xarajatlarni amalga oshirish toʻgʻrisidagi shartnomaga muvofiq qilingan xarajatlar haqida hisobot beradi. Ularning harakati aksiyadorlar umumiy yigʻilishi tomonidan maʼqullangan taqdirda, ularning qilgan xarajatlari bank tomonidan shartnomaga muvofiq qaytarib beriladi.

II BOʻLIM. BANK AKSIYALARINI SOTIB OLISHGA DASTLABKI RUXSATNOMANI OLISH

1-bob. Bank aksiyalarini sotib olishga dastlabki ruxsatnomani olish tartibi

39. Jismoniy va yuridik shaxslar yoki birgalikda harakat qiluvchi shaxslar, shu jumladan norezidentlar bir yoki bir necha bitim natijasida bankning ustav kapitalidagi:

besh va undan koʻproq foizni, lekin koʻpi bilan yigirma foizni;

yigirma va undan koʻproq foizni, lekin koʻpi bilan ellik foizni;

ellik va undan koʻproq foizni tashkil etadigan ulushni bevosita yoki bilvosita olishdan oldin Markaziy bankning dastlabki ruxsatnomasini olishi shart.

40. Birgalikda harakat qiluvchi shaxslar boʻlib Oʻzbekiston Respublikasi “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 22-moddasida nazarda tutilgan shaxslar hisoblanadi.

41. Banklar boshqa bankning aksiyalarini bevosita yoki bilvosita olishdan oldin Markaziy bankning dastlabki ruxsatnomasini olishi shart. Banklar boshqa bankning ustav kapitalidagi ulushini koʻpaytirish uchun Markaziy bankning takroriy dastlabki ruxsatnomasini olishi shart.

42. Bank tomonidan boshqa bankning aksiyalarini sotib olishda ruxsat berishga doir majburiy talablar va shartlarga bankning barqaror moliyaviy holati, shuningdek sotib olish natijasida prudensial normativlarga rioya etilishi kiradi. Ushbu band talablari banklar tomonidan oʻz aksiyalarini sotib olish holatlariga ham tatbiq etiladi.

43. Bank aksiyalarini olishga doir dastlabki ruxsatnomani olish uchun Markaziy bankka quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq ariza taqdim etiladi:

1) potensial oluvchi — jismoniy shaxs tomonidan:

norezident boʻlgan jismoniy shaxsning fuqarolik pasporti nusxasi;

bank aksiyalarini olish uchun foydalaniladigan mablagʻlarning kelib chiqish manbalari va harakati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tasdiqlovchi hujjatlar;

mazkur Nizomning 6-ilovasida keltirilgan shaklga muvofiq maʼlumotlar;

2) potensial oluvchi — yuridik shaxs tomonidan:

davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma (norezident boʻlgan yuridik shaxslar uchun) va taʼsis hujjatlari (ustav va taʼsis shartnomasi);

barcha ishtirokchilar (aksiyadorlar) toʻgʻrisida mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq maʼlumotlar;

ushbu yuridik shaxsda hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan oxirgi benefitsiar mulkdorlar toʻgʻrisida mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq maʼlumotlar;

potensial oluvchi toʻgʻrisida mazkur Nizomning 7-ilovasiga muvofiq maʼlumotlar;

bankda hal qiluvchi egalikni olish toʻgʻrisidagi vakolatli organning qarori;

oxirgi 3 yil uchun, agar faoliyat 3 yildan kam muddatga amalga oshirilgan boʻlsa — amalda faoliyat olib borilgan yillar uchun moliyaviy hisobotlarning ishonchliligi va buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi auditorlik xulosasi nusxasi;

bank aksiyalarini olish uchun foydalaniladigan mablagʻlarning kelib chiqish manbalari va harakati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tasdiqlovchi hujjatlar;

mazkur Nizomning 8-ilovasida keltirilgan shaklga muvofiq anketa;

kuzatuv kengashi va ijro etuvchi organ aʼzolarining mazkur Nizomning 52-bandida belgilangan ishchanlik obroʻsi mezoniga muvofiqligini tasdiqlovchi maʼlumotlar;

3) potensial oluvchi — bank tomonidan, agar bank sotib olish natijasida banklar guruhining bir qismiga aylansa:

mazkur bandning 2-kichik bandida koʻrsatilgan hujjatlar va maʼlumotlar;

banklar guruhi tuzilmasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

banklar guruhi ishtirokchilari toʻgʻrisidagi axborot, shu jumladan guruhga kiruvchi ishtirokchilarning asosiy faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

banklar guruhining tavakkalchiliklarni boshqarish va ichki nazorat boʻyicha siyosati;

banklar guruhida nazoratni amalga oshiruvchi shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

guruh ishtirokchilarining moliyaviy holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, shu jumladan ariza beruvchining oxirgi 3 yil uchun konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotlarining ishonchliligi va buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi auditorlik xulosasi nusxasi (maʼlumot ariza topshirish sanasiga qadar 90 kundan kech boʻlmagan sanaga boʻlishi lozim);

4) potensial oluvchi — chet el banki tomonidan:

mazkur bandning 2-kichik bandida koʻrsatilgan hujjatlar va maʼlumotlar;

mazkur Nizomning 22-bandi 2 — 4-kichik bandlarida koʻrsatilgan hujjatlar;

5) potensial oluvchi — yuqori kapital va kredit reytingi koʻrsatkichlariga ega boʻlgan xalqaro moliya instituti, chet el banki hamda boshqa kredit tashkiloti tomonidan:

mazkur bandning 2-kichik bandi ikkinchi , uchinchi , oltinchi va yettinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hujjatlar;

kapitalining va kredit reytingining mazkur Nizomning 25-bandi 2-kichik bandida koʻrsatilgan mezonlarga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjat;

6) potensial olvuchi — xalqaro moliya instituti, chet el banki va boshqa kredit tashkiloti boʻlmagan norezident tomonidan:

mazkur bandning 2-kichik bandida koʻrsatilgan hujjatlar va maʼlumotlar;

mazkur Nizomning 23-bandi 2-kichik bandida koʻrsatilgan hujjat.

44. Hal qiluvchi egalikka bilvosita egalik qiluvchi, shu jumladan oxirgi benefitsiar mulkdor tomonidan mazkur Nizomning 43-bandida nazarda tutilgan hujjatlar taqdim etiladi, bundan birinchi kichik bandning uchinchi xatboshisida va 2-kichik bandining sakkizinchi xatboshisida koʻrsatilgan hujjatlar mustasno.

45. Shaxs oʻziga bogʻliq boʻlmagan holatlarda, xususan huquqiy vorislik, meros, hadya tartibida, sudning qaroriga asosan mulk huquqini olish yoki bank ustav kapitalining kamaytirilishi natijasida mazkur Nizomning 39-bandida koʻrsatilgan hajmdagi bank aksiyalariga egalik qilishga Markaziy bankning ruxsatnomasini olishi uchun mazkur Nizomning 43-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni bank aksiyalarini oʻziga bogʻliq boʻlmagan holatlarda olgan kunidan eʼtiboran 60 kun ichida taqdim etadi.

46. Hal qiluvchi egalikka bevosita yoki bilvosita egalik qiluvchi, shu jumladan oxirgi benefitsiar mulkdor quyidagi hollarda Markaziy bankni va bankni 10 kunlik muddatda ushbu Nizomning 9-ilovasiga muvofiq yozma shaklda, shu jumladan elektron shaklda xabardor qilishi shart:

bank aksiyalarini olishga doir dastlabki ruxsatnoma olingan bitim amalga oshirilganda;

dastlabki ruxsatnoma olingan, ushbu Nizomning 39-bandida belgilangan aksiyalar ulushi koʻpayganda;

bank ustav kapitalidagi hal qiluvchi egalikni boshqa shaxsga berish yoki kamaytirish toʻgʻrisida qaror qabul qilish natijasida hal qiluvchi egalik tegishlicha ellik foizdan, yigirma foizdan yoki besh foizdan kam boʻlib qolganda;

ushbu Nizomning 39-bandida belgilangan hajmdagi bank aksiyalari shaxs tomonidan oʻziga bogʻliq boʻlmagan holatlarda olinganda.

47. Potensial oluvchini baholashni yakunlash uchun zarur boʻlgan qoʻshimcha hujjatlar va maʼlumotlarni talab qilish va taqdim etish, bank aksiyalarini olishga doir dastlabki ruxsatnomani olish yoki shaxs tomonidan oʻziga bogʻliq boʻlmagan holatlarda bank aksiyalarini olishga Markaziy bankning ruxsatnomasini olish uchun taqdim etilgan hujjatlarni Markaziy bank tomonidan koʻrib chiqish, hal qiluvchi egalik sotib olinganligi, oʻzgartirilganligi yoki boshqalarga berilganligi toʻgʻrisida xabarnoma berish, shuningdek Markaziy bankni xabardor kilish Oʻzbekiston Respublikasining “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuni bilan oʻrnatilgan tartibda amalga oshiriladi.

48. Bank aksiyalarini olishga doir dastlabki ruxsatnoma quyidagi hollarda bekor qilinadi:

ariza beruvchining ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni bekor qilish toʻgʻrisidagi murojaatiga koʻra;

bank aksiyalarini olishga doir dastlabki ruxsatnoma qalbaki hujjatlardan foydalangan holda olinganligi fakti aniqlanganda.

2-bob. Potensial oluvchini baholash

49. Potensial oluvchining sifatini baholash bank aksiyalarini olishga doir dastlabki ruxsatnomani olish uchun taqdim etiladigan hujjatlarning tuzulishi va murakkabligiga, shuningdek baholash jarayoniga tadbiq etiladigan mutanosiblik tamoyiliga rioya qilgan holda amalga oshiriladi.

50. Markaziy bank potensial oluvchining sifatini quyidagi mezonlarni birgalikda koʻrib chiqish yoʻli bilan:

potensial oluvchining ishchanlik obroʻsini ;

moʻljallangan olish amalga oshirilganidan keyin tayinlanishi nazarda tutilayotgan bankning kuzatuv kengashi va boshqaruvi, islomiy moliya kengashi aʼzolarining, shuningdek muhim ahamiyatga ega xodimlarining ishchanlik obroʻsi, bilimi, malakasi va tajribasini ;

potensial oluvchining moliyaviy salohiyatini, xususan aksiyalarini olish moʻljallanilayotgan bank faoliyatining koʻlami va ixtisoslashuvi jihatidan salohiyatini ;

moʻljallangan sotib olish amalga oshirilganidan keyin bankning banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan prudensial talablarni bajara olish imkoniyatini ;

moʻljallangan sotib olish borasida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolining tarqatilishini moliyalashtirishga doir amalga oshirilgan yoki amalga oshirilayotgan urinishlar mavjudligi haqidagi shubhalar, shuningdek moʻljallangan olish amalga oshirilganidan keyin shunday tavakkalchilikning ortishi toʻgʻrisidagi taxmin mavjud emasligini ;

potensial oluvchi faoliyatining bank faoliyati bilan uygʻunlashuvi ehtimolini va buning bank faoliyatining rivojlanishiga taʼsirini ;

potensial oluvchi korporativ boshqaruvi tashkiliy tuzilmasining va unga aloqador boʻlgan shaxslarning bankni tartibga solishga hamda uning ustidan nazorat qilishga doir taʼsirini baholaydi .

51. Markaziy bank potensial oluvchini baholashni amalga oshirishda boshqa vakolatli organlar yoki chet davlatlarning tegishli organlari bilan maslahatlashishga haqli.

52. Potensial oluvchining ishchanlik obroʻsi mezoniga muvofiqligini baholashda quyidagilar hisobga olinadi:

1) potensial oluvchining axloqiy fazilatlari va vijdonliligi (mutanosiblik tamoyilini qoʻllamagan holda):

potensial oluvchiga nisbatan iqtisodiyot sohasidagi, boshqaruv tartibiga qarshi jinoyatlar yoki jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish bilan bogʻliq jinoyatlar uchun tugallanmagan yoki olib tashlanmagan sudlanganlikning mavjud emasligi;

potensial oluvchi yuridik shaxsni toʻlovga qobiliyatsizlik holatiga yoki tang moliyaviy ahvolga olib kelgan harakatlar uchun javobgar boʻlganligi toʻgʻrisidagi dalillarning yoʻqligi;

potensial oluvchini moliya sohasida professional faoliyat bilan shugʻullanish huquqidan mahrum qilish toʻgʻrisidagi sud qarorining mavjud emasligi;

vakolatli nazorat organi tomonidan potensial oluvchiga nisbatan yuridik shaxsning ustav fondiga (ustav kapitaliga) egalik qilishni cheklaydigan sanksiyalarning oʻtmishda qoʻllanilganligi;

Markaziy bankka haqqoniy boʻlgan maʼlumotlarni taqdim etganligi;

potensial oluvchi baholashdan oʻtmaslikka uringanligi toʻgʻrisidagi dalillarning mavjud emasligi;

2) kasbiy layoqati (mutanosiblik tamoyilini qoʻllagan holda):

potensial oluvchi tomonidan yuridik shaxslarning ulushlarini (aksiyalarini) ehtiyotkorlik bilan boshqarish amalga oshirilganligi;

moliya bozorida faoliyat yurituvchi yuridik shaxslarning nazoratni amalga oshiruvchi ishtirokchisi (aksiyadori) va (yoki) rahbari sifatida toʻplangan ehtiyotkorlik bilan boshqarish tajribasi.

53. Agar potensial oluvchi yuridik shaxs boʻlsa, ishchanlik obroʻsi mezoniga muvofiqligini baholash yuridik shaxsning oʻzini, shuningdek uning ishtirokchilari (aksiyadorlari) va boshqaruv organlari aʼzolarini qamrab oladi.

54. Markaziy bank potensial oluvchining axloqiy fazilatlari va vijdonliligini baholashda unga aloqador shaxslarning, xususan potensial oluvchi bilan amaliy ish yoki qarindoshlik munosabatlariga ega boʻlgan yoki bunday munosabatlarga ega boʻlganligi taxmin qilingan shaxslarning axloqiy fazilatlari va vijdonliligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni koʻrib chiqishi mumkin.

55. Markaziy bank bank ustidan nazoratni amalga oshiradigan potensial oluvchi tomonidan ushbu Nizomning III boʻlimiga muvofiq taqdim etilgan hujjatlar asosida moʻljallangan olishdan keyin tayinlanishi koʻzda tutilgan bankning kuzatuv kengashi va boshqaruvi aʼzolari, shuningdek muxim ahamiyatga ega xodimlarining ishchanlik obroʻsi, bilim, koʻnikma va tajribalarini dastlabki baholashdan oʻtkazadi.

56. Potensial oluvchi tomonidan mazkur Nizomning III boʻlimi talablariga muvofiq kelmaydigan bankning kuzatuv kengashi va boshqaruvi aʼzolari, shuningdek muxim ahamiyatga ega xodimlarining tayinlash uchun taqdim etilishi bank aksiyalarini olishga doir dastlabki ruxsatnomani berishni rad etish uchun asos boʻlishi mumkin.

57. Moʻljallangan olish amalga oshirilganidan soʻng tayinlanadigan bankning kuzatuv kengashi va boshqaruvi aʼzolarini, shuningdek muhim ahamiyatga ega xodimlarini kelishib olish toʻgʻrisidagi yakuniy qaror, ularni mazkur Nizomning III boʻlimi talablariga muvofiq deb topish yoki topmaslik asnosida, Markaziy bank tomonidan bankning vakolatli organi ularni tasdiqlaganidan va mazkur boʻlimda belgilangan hujjatlar toʻplamini taqdim etganidan keyin qabul qilinadi.

58. Potensial oluvchining moliyaviy salohiyat mezoniga muvofiqligini baholash mazkur Nizomning 6 yoki 8-ilovalariga muvofiq taqdim etilgan hujjatlar asosida, uning bank aksiyalarini sotib olishni moliyalashtirish, baknning barqaror moliyaviy holatini saqlab turish, shuningdek yaqin uch yil mobaynida bankni samarali va oqilona boshqarish imkoniyatini hisobga olgan holda amalga oshiriladi.

59. Potensial oluvchining moliyaviy salohiyatini baholashda uning bank aksiyalarini sotib olishga doir dastlabki ruxsatnomani olish uchun hujjatlar taqdim etguniga qadar iqtisodiy, moliyaviy va boshqa turdagi faoliyatlarda faolligi va samaradorligi hisobga olinadi.

60. Markaziy bank potensial oluvchi va bank oʻrtasidagi moliyaviy munosabatlarni, shuningdek bu munosabatlarning bankning barqaror moliyaviy holatini beqarorlashtirishi mumkin boʻlgan manfaatlar toʻqnashuvini keltirib chiqarishga qodirligini koʻrib chiqadi.

61. Agar potensial oluvchi prudensial talablari Markaziy bank tomonidan milliy talablarga ekvivalent deb topilgan chet davlatning bank nazorati organi tomonidan tartibga solinadigan va nazorat qilinadigan norezident yuridik shaxs boʻlsa, Markaziy bank chet davlatning bank nazorati organi tomonidan potensial oluvchining moliyaviy salohiyatiga berilgan bahosini, agar ushbu organ tomonidan Markaziy bankka yuborilgan hujjatlar mavjud boʻlganda, eʼtiborga olishga haqli.

62. Markaziy bankda moʻljallangan olish amalga oshirilgunga qadar potensial oluvchining moliyaviy salohiyati kelgusida yomonlashuviga olib kelishini tasdiqlaydigan maʼlumotlar mavjud boʻlgan taqdirda, ushbu maʼlumotlar bank aksiyalarini olishga doir dastlabki ruxsatnoma berishni rad etish uchun asos boʻlishi mumkin.

63. Potensial oluvchining sifatini baholash bank ustidan nazoratni amalga oshiradigan potensial oluvchi tomonidan bank aksiyalari olinganidan keyin bankning banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan prudensial talablarni bajara olish imkoniyatini koʻrib chiqadi.

64. Moʻljallangan olish bankning banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan prudensial talablarga muvofiqligiga salbiy taʼsir koʻrsatmasligi kerak.

65. Bank tomonidan banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan prudensial talablarni bajara olish imkoniyatlarini baholash nafaqat moʻljallangan olishni amalga oshirgunga qadar, balki doimiy tarzda oʻtkaziladi. Shu maqsadda potensial oluvchi Markaziy bankka yaqin 3 yil uchun biznes-rejasini taqdim etadi.

66. Moʻljallangan olish orqali jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va ommaviy qirgʻin qurolining tarqatilishini moliyalashtirishga urinishlarni amalga oshirganligi yoki amalga oshirayotganligi haqida shubhalarning mavjud emasligi toʻgʻrisidagi mezonga potensial oluvchining muvofiqligini, shuningdek moʻljallangan olish amalga oshirilganidan keyin bunday tavakkalchilikning ortishi haqidagi taxminlarni baholash moʻljallangan olishning miqdoridan qatʼi nazar axloqiy fazilatlar va vijdonlilikni baholash bilan uygʻunlikda amalga oshiriladi.

Moʻljallangan olish amalga oshirilganidan keyin jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va ommaviy qirgʻin qurolining tarqatilishini moliyalashtirish bilan bogʻliq tavakkalchilikning ortishi haqidagi taxminlarni baholash potensial oluvchiga aloqador shaxslarga nisbatan iqtisodiyot sohasida, boshqaruv tartibiga qarshi jinoyatlar yoki jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish bilan bogʻliq jinoyatlar uchun sudlanganlikning mavjudligi omili taʼsirini baholashni ham oʻz ichiga oladi.

67. Moʻljallangan olish uchun ishlatiladigan mablagʻlar qonuniy mablagʻlardan tashkil topishi, moliyalashtirish mexanizmi esa shaffof boʻlishi lozim. Ushbu maqsadlar uchun potensial oluvchi Markaziy bankka quyidagilarni taqsdiqlovchi maʼlumotlar taqdim etadi:

mablagʻlarning kelib chiqish manbalari;

ushbu mablagʻlarning harakati sxemasi;

imtiyozli soliq rejimini taqdim etuvchi va (yoki) oxirgi benefitsiar mulkdorning shaxsini oshkor etishni hamda moliyaviy operatsiyalarni oʻtkazish chogʻida axborot taqdim etishni nazarda tutmaydigan davlat yoki hududning vakolatli organlari nazorati ostidagi moliyaviy tashkilotlar orqali ushbu mablagʻlarning harakatlanmaganligi.

Mazkur bandning toʻrtinchi xatboshisida koʻrsatilgan maʼlumot bank aksiyalari chet el fond bozorlarida sotib olinganda taqdim etilmaydi.

68. Agar potensial oluvchi mamlakat ichida yoki chet elda vakolatli organlar tomonidan quyidagilar sifatida gumon qilingan yoki tanilgan boʻlsa, Markaziy bank bank aksiyalarini olishga doir dastlabki ruxsatnomani berishni rad etadi:

moʻljallangan olishga ularning aloqasidan qatʼi nazar, jinoyatlardan olingan daromadlarni legallashtirish operatsiyalarida yoki shunga oʻxshash urinishlarda ishtirok etgan shaxs;

terrorchilik faoliyatida yoki ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishda ishtirok etayotgan yoki ishtirok etishda gumon qilinayotgan shaxslar roʻyxatiga kiritilgan shaxs;

ushbu bandning ikkinchi va uchinchi xatboshlarida koʻrsatilgan shaxslar bilan aloqador boʻlgan shaxs.

69. Moʻljallangan olishni amalga oshirish natijasida bankda boshqa shaxslar bilan yuzaga keladigan yaqin aloqalar, bank bilan yaqin aloqada boʻlgan bir yoki bir nechta shaxsning faoliyatini tartibga soluvchi qonunlar yoki normativ hujjatlar, boshqa davlatning vakolatli organlari tomonidan ushbu shaxslarga taqiq va cheklovlar qoʻllanilishi Markaziy bankning nazorat funksiyalarini amalga oshirishga toʻsqinlik qilmasligi kerak.

70. Markaziy bank potensial oluvchiga dastlabki ruxsatnomani quyidagi hollarda beradi :

potensial oluvchi ushbu Nizomning 50-bandida koʻrsatilgan mezonlarga toʻliq mos kelsa;

potensial oluvchi moʻljallangan olishning oxirgi benefitsiar mulkdori emasligi xususida shubha mavjud boʻlmasa ;

aksiyadorlar boʻlgan yuridik shaxslarning haddan tashqari (potensial oluvchidan oxirgi benefitsiar mulkdorgacha uchta pogʻonadan koʻp) darajalarga tabaqalashtirilishi mavjud boʻlmasa;

hujjatlar toʻliq hajmda topshirilgan boʻlsa ;

potensial oluvchi taqdim etgan hujjatlarda va axborotda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjud boʻlmasa .

71. Aksiyador boʻlgan yuridik shaxslarning darajalarga tabaqalashtirilishini baholashda quyidagilar inobatga olinadi:

tabaqalashtirilish zanjirida ishtirok etuvchi shaxslarning shaffofligi va ularning Markaziy bank bilan hamkorlik qilishi;

tabaqalashtirilish zanjirida ishtirok etuvchi barcha shaxslar toʻgʻrisida bank nazorati organlari va boshqa vakolatli organlar bilan samarali maʼlumot almashinuvi imkoniyati;

tabaqalashtirilish zanjirida ishtirok etuvchi shaxslarning kelib chiqish mamlakatidagi bank nazorati organi yoki boshqa vakolatli organning ushbu shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasida bank aksiyalarini olishga ruxsatnoma berilganligi toʻgʻrisidagi yozma tasdiqnomasi, agar buni ushbu mamlakatlar qonunchilik hujjatlari talab etsa.

72. Hal qiluvchi egalikka bevosita yoki bilvosita egalik qiluvchi, shu jumladan oxirgi benefitsiar mulkdor banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga nomuvofiq boʻlgan hollarda Markaziy bank ularga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 25-moddasida nazarda tutilgan choralar va sanksiyaarni qoʻllashga haqli.

73. Ushbu bobning talablari ariza beruvchi tomonidan bankni tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani berish uchun hujjatlar taqdim etilgan paytda muassislarni, bevosita va bilvosita egalik qiluvchilarni, shu jumladan oxirgi benefitsiar mulkdorlarni baholashga nisbatan ham tatbiq etiladi.

3-bob. Bank tomonidan oʻz aksiyalarini sotib olish uchun markaziy bankning dastlabki ruxsatnomasini berish tartibi

74. Bank oʻz aksiyalarini sotib olish uchun Markaziy bankning dastlabki ruxsatnomasini olishi shart. Bank tomonidan sotib olinadigan oʻz aksiyalarining summasi bank ustav kapitalining 10 foizidan oshishi mumkin emas.

75. Bank tomonidan oʻz aksiyalarini sotib olishga doir Markaziy bankning dastlabki ruxsatnomasini olish uchun ariza beruvchi Markaziy bankka quyidagilarni taqdim etadi:

bankning kuzatuv kengashi raisi tomonidan imzolangan, ushbu Nizomning 10-ilovasiga muvofiq shakldagi bank tomonidan oʻz aksiyalarini sotib olishga doir dastlabki ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizani;

bank aksiyalari ularni keyinchalik bekor qilish sharti bilan bank ustav kapitalini kamaytirish uchun sotib olinganda bank aksiyadorlari umumiy yigʻilishining qarorini, keyinchalik belgilangan tartibda qayta sotish maqsadida sotib olinganda — bank kuzatuv kengashining qarorini. Bunda qarorda bank tomonidan oʻz aksiyalarini sotib olish sabablari koʻrsatiladi.

76. Bank ustav kapitalini kamaytirish maqsadida oʻz aksiyalarini sotib olishga doir dastlabki ruxsatnomani olgandan soʻng ustaviga bank ustav kapitalini kamaytirish bilan bogʻliq oʻzgartirishlarni kiritadi.

III boʻlim. Bankning rahbar xodimlarini Markaziy bank bilan kelishib olish tartibi va baholash mezonlari

1-bob. Umumiy qoidalar

77. Quyidagi rahbar xodimlar lavozimiga kirishishidan oldin Markaziy bank bilan kelishib olinishi lozim:

1) bank kuzatuv kengashi aʼzolari, shu jumladan raisi;

2) bank boshqaruvi aʼzolari, shu jumladan raisi va uning oʻrinbosarlari;

3) bankning islomiy moliya kengashi aʼzolari, shu jumladan raisi va uning oʻrinbosarlari;

4) bankning muhim ahamiyatga ega xodimlari, agar ular bir paytning oʻzida bank boshqaruvi aʼzolari boʻlmasa:

bankning bosh buxgalteri;

ichki audit tarkibiy boʻlinmasi rahbari;

tavakkalchiliklarni boshqarishga masʼul tarkibiy boʻlinma rahbari;

ichki nazorat va (yoki) komplayens nazorat uchun masʼul boʻlgan tarkibiy boʻlinma rahbari;

bank aktivlari va passivlarini (gʻaznachilikni) boshqarishga masʼul boʻlgan tarkibiy tuzilma rahbari;

jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni va ommaviy qirgʻin qurollari tarqatilishini moliyalashtirishga qarshi kurashishga masʼul tarkibiy boʻlinma rahbari;

bankning islomiy bank faoliyatiga masʼul boʻlgan rahbar xodimi;

5) ixtiyoriy tugatilayotgan bankning tugatuvchisi (agar tugatish komissiyasi tayinlansa, uning rahbari va aʼzolari);

6) oʻz lavozim majburiyatlaridan kelib chiqib, ushbu bandning 1 — 5-kichik bandlarida koʻrsatilgan rahbar xodimlarga tenglashtirilgan yoki ushbu bandning 4-kichik bandida koʻrsatilgan bankning muhim ahamiyatga ega xodimlarining faoliyatini muvofiqlashtirib boruvchi shaxslar.

78. Bank rahbar xodimning mazkur Nizom talablariga muvofiqligini dastlabki baholashdan oʻtkazishi shart. Bunda bank rahbar xodimning ishchanlik obroʻsi, tajriba, bilim va koʻnikmalari, mulohazasining mustaqilligi, vaqtining yetarliligi va jamoaviy yaroqliligini mazkur Nizom va bankning ichki talablariga muvofiqligini baholaydi, shuningdek rahbar xodim tomonidan baholash uchun taqdim etilgan maʼlumotlarning haqqoniyligini tekshiradi.

79. Mazkur Nizomning 78-bandida nazarda tutilgan baholash bank tomonidan rahbar xodimni saylash yoki tayinlash toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinishidan (ishga qabul qilish toʻgʻrisida buyruq rasmiylashtirilishidan) oldin amalga oshiriladi.

80. Mazkur Nizomning 78-bandiga asosan bank tomonidan oʻtkazilgan baholash natijalari rahbar xodimning mazkur Nizom talablariga nomuvofiqligini koʻrsatgan taqdirda, u rahbar xodim sifatida saylanmasligi yoki tayinlanmasligi lozim.

81. Bank doimiy ravishda rahbar xodimlarning mazkur Nizom talablariga muvofiqligini qayta baholab borishi lozim.

82. Bank tomonidan mazkur Nizomning 81-bandiga muvofiq amalga oshirilgan qayta baholash natijalari rahbar xodimlarning mazkur Nizom talablariga endilikda muvofiq emasligini koʻrsatgan taqdirda, bank nomuvofiqlik aniqlangan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida Markaziy bankni bu haqda yozma ravishda xabardor qiladi va quyidagi choralardan birini amalga oshiradi:

teng darajadagi rahbar xodimlar oʻrtasida majburiyatlarni qayta taqsimlash;

rahbar xodimlarni kasbiy tayyorlash;

manfaatlar toʻqnashuvini tartibga solish;

rahbar xodimlarni almashtirish.

83. Rahbar xodimlarni baholash va kelishib olish quyidagi holatlarda amalga oshiriladi:

bankni tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani olish hamda bankni davlat roʻyxatidan oʻtkazish va bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berish toʻgʻrisidagi arizalarni koʻrib chiqish doirasida;

bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan banklarning islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyani berish toʻgʻrisidagi arizalarini koʻrib chiqish doirasida;

kredit tashkilotlari faoliyatini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi arizalarni koʻrib chiqish doirasida;

rahbar xodimlar lavozimiga kirishishidan oldin, bundan mazkur Nizomning 84-bandida koʻrsatilgan holatlar mustasno;

bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani olish hamda ixtiyoriy tugatilayotgan bankning tugatuvchisini almashtirish toʻgʻrisidagi qarorni kelishish doirasida;

rahbar xodimlarning mazkur Nizom talablariga muvofiqligiga taʼsir koʻrsatuvchi yangi holatlar vujudga kelganda.

84. Agar rahbar xodimlarning mazkur Nizom talablariga muvofiqligiga taʼsir koʻrsatuvchi yangi holatlar mavjud boʻlmasa, quyidagilarni lavozimiga kirishishidan oldin Markaziy bank bilan kelishib olish talab etilmaydi:

vakolat muddatining tugashi munosabati bilan shu bankning oʻzida yangi muddatga qayta saylangan (tayinlangan) bankning kuzatuv kengashi, boshqaruvi va islomiy moliya kengashi aʼzosini;

kelishib olingan kunidan boshlab 12 oy mobaynida shu bankning oʻzida oʻsha talablar qoʻyilgan boshqa lavozimga yoki oʻzi egallab turgan lavozimga qayta saylangan yoki tayinlangan rahbar xodimlarni;

shu bankning oʻzida, oʻsha talablar yoki kamroq talablar qoʻyilgan quyiroq darajadagi boshqa lavozimga tayinlangan rahbar xodimlarni.

85. Rahbar xodim oʻz lavozimiga bank uni Markaziy bank bilan kelishib olgandan soʻnggina kirishishi mumkin.

Agar muhim ahamiyatga ega xodimni obyektiv sabablarga koʻra lavozimiga kirishishidan oldin Markaziy bank bilan kelishib olishning imkoni boʻlmasa, bank muhim ahamiyatga ega xodim lavozimiga tayinlangan kundan eʼtiboran oʻttiz ish kuni ichida uni kelishish uchun Markaziy bankka tegishli obyektiv sabablarni koʻrsatgan holda ariza yuborishi shart.

86. Bank boshqaruvi raisi va uning oʻrinbosarlari vazifalarini ular yoʻqligida vaqtincha bajarish kelishib olish tartibidan oʻtgan rais oʻrinbosarlari yoki boshqaruv aʼzolari zimmalariga yuklanadi.

87. Bankning rahbar xodimlari, majburiy tugatilayotgan bankning tugatuvchisi, bankning maxsus boshqaruvchisi va vaqtinchalik boshqaruvchisi (bundan buyon matnda nomzod deb yuritiladi) mazkur Nizom talablari bilan belgilangan ishchanlik obroʻsi, tajriba, bilim va koʻnikmalar, mulohazaning mustaqilligi, vaqtning yetarliligi mezonlariga muvofiq boʻlishi lozim.

Bankning kuzatuv kengashi, boshqaruvi va islomiy moliya kengashi aʼzolari mazkur bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan mezonlarga qoʻshimcha ravishda jamoaviy yaroqlilik mezoniga ham muvofiq boʻlishi lozim.

Ushbu Nizomning 77-bandi 6-kichik bandida koʻrsatilgan rahbar xodimning vazifalari qaysi rahbar xodimning vazifalariga tenglashtirilgan boʻlsa (qaysi muhim ahamiyatga ega xodimning faoliyatini muvofiqlashtirib borsa), ularga nisbatan oʻsha tenglashtirilgan rahbar xodim (faoliyati ular tomonidan muvofiqlashtirib boriladigan muhim ahamiyatga ega xodim) uchun belgilangan talablar qoʻllaniladi.

88. Markaziy bank nomzodni alohida baholaydi va uning mazkur Nizom talablariga muvofiqligini jumladan asoslantirilgan mulohazadan foydalangan holda aniqlaydi.

2-bob. Nomzodni baholash mezonlari

1-§. Ishchanlik obroʻsi

89. Nomzod egallagan lavozimidan, shuningdek bankning tizimli ahamiyatga molikligi, xususiyati, koʻlami, faoliyati murakkabliligidan qatʼi nazar benuqson ishchanlik obroʻsiga ega boʻlishi lozim.

90. Nomzodning ishchanlik obroʻsini baholashda quyidagilar eʼtiborga olinadi:

rasmiy maʼlumotlarda nomzodning professionalligini, vijdonliligini, tartibliligini va boshqa sifatlarini tasdiqlovchi, nomzod qonunchilik hujjatlar asosida ish yuritishi va bankni xatarga va unga nisbatan ishonchning yoʻqotilishiga olib keluvchi harakatlari qilmaydi deb hisoblashga asos boʻluvchi benuqson ishchanlik obroʻsining mavjudligi;

nomzodda iqtisodiyot sohasida, boshqaruv tartibiga qarshi jinoyatlar yoxud jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni va ommaviy qirgʻin qurollarini tarqatishni moliyalashtirish bilan bogʻliq jinoyatlar uchun tugallanmagan yoki olib tashlanmagan sudlanganlikning mavjud emasligi;

nomzodga aloqador shaxslarga nisbatan iqtisodiyot sohasida, boshqaruv tartibiga qarshi jinoyatlar yoxud jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni va ommaviy qirgʻin qurollarini tarqatishni moliyalashtirish bilan bogʻliq jinoyatlar uchun sudlanganlikning mavjudligi omilining salbiy taʼsiri, xususan nomzod lavozimiga kirishganidan keyin bankning jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish yoki terrorizmni moliyalashtirish yoki ommaviy qirgʻin qurolining tarqatilishini moliyalashtirish faoliyatiga jalb etilishi bilan bogʻliq tavakkalchilikning ortishi toʻgʻrisidagi taxmin mavjud emasligi;

nomzod yuridik shaxsning litsenziyasi chaqirib olinishi va (yoki) unda vaqtinchalik boshqaruv rejimi joriy qilinishiga, shuningdek oʻzi masʼul boʻlgan faoliyat yoʻnalishlarida moliyaviy va (yoki) maʼmuriy muammolari yuzaga kelishiga olib kelgan harakatlar uchun masʼul ekanligini tasdiqlovchi dalillarning mavjud emasligi;

Markaziy bank talabiga koʻra nomzodning vakolatlarini muddatidan ilgari tugatish yoki uni egallab turgan lavozimidan chetlatish holatlarining mavjud emasligi;

moliyaviy firibgarlik yoki soliqlarni toʻlashdan boʻyin tovlash holatlarining mavjud emasligi;

nomzodning Oʻzbekiston Respublikasi yoki chet davlatlar moliyaviy sektorni nazorat qiluvchi organlari bilan ochiq va shaffof boʻlmaganligi, yolgʻon maʼlumot taqdim etganligi, hamkorlik qilishdan bosh tortganligi holatlarini tasdiqlovchi dalillarning mavjud emasligi;

Markaziy bankning yoki chet davlat vakolatli organining nomzodni rahbar lavozimiga kelishilishiga (tayinlanishi, tasdiqlanishi) uning ishchanlik obroʻsi nomuvofiqligi sababli rad etganligining mavjud emasligi;

Markaziy bank yoki chet davlat vakolatli organi tomonidan nomzodning rahbarlik lavozimiga kelishilganligi (tayinlanganligi, tasdiqlanlanligi) chaqirib olinganligi holati mavjud emasligi;

Markaziy bank yoki chet davlat vakolatli organi tomonidan lavozimiga kirishishidan oldin kelishib olinishi (tayinlanishi, tasdiqlanishi) talab qilinadigan nomzodning rahbar lavozimiga, oldindan kelishib olinmasdan (tayinlanmasdan, tasdiqlanmasdan) kirishganligi holatining mavjud emasligi;

nomzod ushbu yuridik shaxsda yoki uning alohida boʻlinmalarida rahbar sifatida, shaxsiy yoki guruh manfaatlarini koʻzlab, mazkur yuridik shaxs yoki uning alohida boʻlinmasiga zarar keltiradigan qarorlar qabul qilganini yoki qaror qabul qilishda ishtirok etganini tasdiqlovchi dalillar mavjud emasligi;

nomzodga nisbatan olib borilayotgan surishtiruv, dastlabki tergov, sud jarayonining mavjud emasligi;

nomzod harakatlari yoki harakatsizligi oqibatida oʻzi hozirda yoki ilgari ijroiya organi, kuzatuv kengashi aʼzosi boʻlgan yoxud hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan ishtirokchisi (aksiyadori) sifatida yoki boshqa usulda nazorat qilgan yoki nazorat qilayotgan yuridik shaxsni toʻlovga qobiliyatsizlik va majburiy likvidatsiya holatiga olib kelganligini tasdiqlovchi dalillarning mavjud emasligi;

nomzod rahbar boʻlib ishlayotgan (ishlagan) yuridik shaxs yoki uning alohida boʻlinmasining tashqi yoxud boshqa obyektiv omillar bilan asoslanmagan salbiy moliyaviy koʻrsatkichlarga egaligini (ega boʻlganligini) tasdiqlovchi dalillarning mavjud emasligi;

nomzod hozirda yoki oldin ijro organi, kuzatuv kengashi, bankning islomiy moliya kengashi aʼzosi boʻlgan yoki hal qiluvchi egasi (aksiyadori) boʻlgan yoxud boshqa usulda nazorat qilgan yoki qilayotgan yuridik shaxsga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi yoki chet davlat moliyaviy sektor nazorat organi tomonidan qoʻpol va jiddiy qoidabuzarliklar uchun qoʻllanilgan chora va sanksiyalarning mavjud emasligi;

ichki va tashqi auditning nomzodga nisbatan mazkur Nizomning 77-bandida keltirilgan, avvalgi rahbarlik lavozimlarida nomuvofiq faoliyat yuritganligi toʻgʻrisida hujjatlarining mavjud emasligi;

nomzodga nisbatan qoʻllanilgan intizomiy choralar yoki individual chora va sanksiyalarning mavjud emasligi;

nomzod kelishilgan taqdirda bankning imidji va obroʻsiga salbiy taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan boshqa omillarning mavjud emasligi.

2-§. Tajriba, bilim va koʻnikmalar

91. Nomzodning tajriba, bilim va koʻnikmalari bankning tizimli ahamiyatga molikligi, xususiyati, koʻlami va faoliyati murakkabligi hamda uning zimmasiga yuklanadigan majburiyatlarini inobatga olgan holda baholanadi.

92. Markaziy bank nomzodning tajriba, bilim va koʻnikmalariga nisbatan oʻrnatilgan mezonlarga muvofiqligini baholashda quyidagilarni eʼtiborga oladi:

bankning soʻnggi hisobot davridagi biznes-rejasi, jami aktivlari hajmi, mijozlarning depozitlari va (yoki) bankning jami aylanmalari;

bankning banklar guruhiga tegishli boʻlishi;

bankning geografik joylashuvi, filiallar va boshqa alohida boʻlinmalari tarmogʻi;

bank faoliyatini soʻnggi uch yil ichida Markaziy bank tomonidan oʻtkazilgan tekshirish va baholash natijalari;

bankning moliyaviy vositalari, shartnomalari va mahsulotlarinig xususiyati va murakkabligi.

93. Nomzod bilim va koʻnikmalarga nisbatan oʻrnatilgan mezonlarga muvofiqligini tasdiqlash uchun bankning tizimli ahamiyatga molikligiga, xususiyatiga, masshtabiga va murakkabligiga, shuningdek, uning zimmasiga yuklatilgan majburiyatlarga muvofiq keluvchi bilimga egaligini namoyon etishi va kamida quyidagi maʼlumotga ega boʻlishi lozim:

1) kuzatuv kengashi aʼzolari, shuningdek, uning raisi uchun — moliya-iqtisod yoki yuridik, shuningdek, bankning asosiy yoʻnalishi va xususiyatidan kelib chiqib, axborot texnologiyalari va boshqa mutaxassisliklar boʻyicha oliy maʼlumotga;

2) bank boshqaruvi aʼzolari, shuningdek, uning raisi va rais oʻrinbosarlari uchun — moliya-iqtisod yoki yuridik yoki axborot texnologiyalari yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumotga. Bunda boshqaruv aʼzolarining koʻpchiligi moliya-iqtisod yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlishi lozim;

3) bank islomiy moliya kengashining:

kamida uch nafar aʼzosi, shu jumladan raisi va uning oʻrinbosari uchun — islomshunoslik, islom huquqi (fiqh), usulul fiqh yoki fiqhul muamalat mutaxassisliklari yoxud ushbu fanlar oʻqitilgan mutaxassislik boʻyicha oliy maʼlumotga;

qolgan aʼzolari uchun (bankning islomiy moliya kengashi uch nafardan ortiq aʼzoga ega boʻlgan taqdirda) — moliya-iqtisod, yuridik yoki ushbu kichik bandning ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan mutaxassisliklar boʻyicha oliy maʼlumotga;

4) bankning muhim ahamiyatga ega xodimlari (bundan bankning islomiy bank faoliyatiga masʼul boʻlgan rahbar xodimi mustasno), tugatuvchisi, vaqtinchalik boshqaruvchisi yoki maxsus boshqaruvchisi uchun — moliya-iqtisod yoʻnalishi hamda bankning asosiy yoʻnalishi va xususiyatidan kelib chiqib boshqa mutaxassisliklar boʻyicha oliy maʼlumotga;

5) bankning islomiy bank faoliyatiga masʼul boʻlgan rahbar xodimi uchun — moliya-iqtisod yoki islomiy moliya yoʻnalishida oliy maʼlumotga va Islomiy moliya institutlari uchun buxgalteriya hisobi va audit tashkiloti (AAOIFI) tomonidan berilgan quyidagi sertifikatlardan biriga, bundan nomzodning islomiy moliya yoʻnalishida oliy maʼlumotga yoki ilmiy darajaga ega boʻlgan holatlari mustasno:

CIPA (Certified Islamic Professional Accountant) sertifikati;

CSAA (Certified Shariʼah Advisor and Auditor) sertifikati;

CPSS (Certificate of Proficiency in Shariʼah Standards) sertifikati;

CPAAGE (Certificate of Proficiency in Audit, Assurance, Governance and Ethics) sertifikati;

CSE (Certified Shariʼah Expert) sertifikati.

Bankning islomiy moliya kengashining kamida bir nafar aʼzosi va 2027-yil 1-iyuldan boshlab barcha aʼzolari Islomiy moliya institutlari uchun buxgalteriya hisobi va audit tashkiloti (AAOIFI) tomonidan berilgan quyidagi sertifikatlardan biriga ega boʻlishi lozim, bundan nomzodning islomiy moliya yoʻnalishida va (yoki) ushbu bandning 3-kichik bandi ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan yoʻnalishlar boʻyicha ilmiy darajaga ega boʻlgan holatlari mustasno:

CIPA (Certified Islamic Professional Accountant) sertifikati;

CSAA (Certified Shariʼah Advisor and Auditor) sertifikati;

CPSS (Certificate of Proficiency in Shariʼah Standards) sertifikati;

CPAAGE (Certificate of Proficiency in Audit, Assurance, Governance and Ethics) sertifikati;

CSE (Certified Shariʼah Expert) sertifikati.

94. Tajribaga nisbatan oʻrnatilgan mezonlarga muvofiqligini tasdiqlash uchun, nomzod soʻnggi 15 yilda bankning tizimli ahamiyatga molikligi, xususiyati, koʻlami va murakkabligi, shuningdek, uning zimmasiga yuklatilgan majburiyatlarga muvofiq keluvchi tajribaga ega boʻlishi lozim. Bunda nomzodning avvalgi ish joyidagi majburiyati va uning davomiyligi, uni ish bilan taʼminlagan tashkilotning koʻlami, qoʻl ostidagi xodimlari, amalga oshirilgan faoliyatning xususiyati va murakkabligi quyidagicha hisoblanadi:

1) bank kuzatuv kengashi aʼzolari, shuningdek, uning raisi uchun — kamida 5 yil ish tajribasiga, shu jumladan, kamida 3 yillik rahbarlik lavozimlarida va (yoki) huquq, axborot texnologiyalari va moliya-iqtisod fanlari boʻyicha akademik tajribaga ega boʻlishi;

2) bank boshqaruvi raisi uchun — bank va (yoki) moliya tizimida kamida 10 yillik ish tajribasiga, shu jumladan kamida 5 yillik rahbarlik lavozimlarida ish tajribasiga ega boʻlishi;

3) bank boshqaruvi aʼzolari uchun, bundan boshqaruv raisi mustasno — bank va (yoki) moliya tizimida kamida 5 yillik ish tajribasiga, shu jumladan kamida 3 yillik rahbarlik lavozimlarida ish tajribasiga ega boʻlishi;

4) bank islomiy moliya kengashining:

islomshunoslik, islom huquqi (fiqh), usulul fiqh yoki fiqhul muamalat mutaxassisliklari yoxud ushbu fanlar oʻqitilgan mutaxassislik boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlgan aʼzolari (bundan buyon matnda islom huquqi boʻyicha mutaxassis aʼzo deb yuritiladi) uchun — islom huquqini qoʻllash sohasida, shu jumladan islom huquqi boʻyicha maslahat xizmatlarini koʻrsatish, islom huquqi boʻyicha tadqiqot yoki pedagogik faoliyatni olib borish sohasida kamida 5 yillik ish tajribasiga ega boʻlishi;

moliya-iqtisod yoki yuridik mutaxassisliklar boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlgan aʼzolari (bundan buyon matnda texnik ekspert aʼzo deb yuritiladi) uchun — bank va (yoki) moliya tizimida va (yoki) huquq sohasida kamida 7 yillik ish tajribasiga ega boʻlishi;

5) bankning muhim ahamiyatga ega xodimlari uchun, bundan bosh buxgalter va bankning islomiy bank faoliyatiga masʼul boʻlgan rahbar xodimi mustasno — bank va (yoki) moliya tizimida kamida 5 yillik ish tajribasiga, shu jumladan kamida 3 yillik rahbarlik lavozimlarida ish tajribasiga ega boʻlishi;

6) bosh buxgalter uchun — buxgalteriya hisobi va (yoki) moliyaviy hisobotni tuzish sohasida kamida 5 yillik ish tajribasiga, shu jumladan bankning buxgalteriya hisobi va (yoki) moliyaviy hisobotini tuzish uchun masʼul boʻlgan tashkiliy tuzilmasi rahbarlik yoki uning oʻrinbosari lavozimida kamida 3 yillik ish tajribasiga va (yoki) kredit tashkilotlarini auditorlik tekshiruvidan oʻtkazuvchi tashkilotlarda auditor sifatidagi ish tajribasiga ega boʻlishi;

7) bankning islomiy bank faoliyatiga masʼul boʻlgan rahbar xodimi uchun — bank va (yoki) moliya tizimida kamida 7 yillik ish tajribasiga ega boʻlishi;

8) bankning tugatuvchisi, vaqtinchalik boshqaruvchisi yoki maxsus boshqaruvchisi uchun — bank va (yoki) moliya tizimida kamida 5 yillik ish tajribasiga, shu jumladan kamida 3 yillik rahbarlik lavozimlarida ish tajribasiga ega boʻlishi.

Tajribaga nisbatan oʻrnatilgan talab maqsadlarida rahbarlik lavozimi deganda, oʻziga yuklatilgan majburiyatlarga asosan, bir vaqtning oʻzida belgilangan miqdordagi xodimlarini va jarayonini boshqarish uchun masʼul shaxsning faoliyati tushuniladi.

Bunda, xavfsizlikni taʼminlash va xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish bilan bogʻliq masalalarni muvofiqlashtirish ishlari ish tajribasi sifatida inobatga olinmaydi.

95. Bankning kuzatuv kengashi va boshqaruvi aʼzosi bank faoliyatini va bank duchor boʻlishi mumkin boʻlgan tavakkalchiliklarni, bankning islomiy moliya kengashi aʼzosi esa islomiy bank faoliyatini va bank duchor boʻlishi mumkin boʻlgan islomiy bank faoliyati bilan bogʻliq tavakkalchiliklarni yaxshi tushunishini namoyon etishi lozim. Bunda nomzodning boshqa bank kuzatuv kengashi va boshqaruvi aʼzolari bilan jamoaviy masʼul boʻlgan sohalar boʻyicha bilimlari inobatga olinadi, bundan yakka tartibda masʼul boʻlgan sohalari mustasno.

3-§. Mulohazaning mustaqilligi

96. Bankning kuzatuv kengashi, boshqaruvi, islomiy moliya kengashi aʼzolari, muhim ahamiyatga ega xodimlari, tugatuvchisi, maxsus boshqaruvchisi va vaqtinchalik boshqaruvchisi oʻz majburiyatlarini amalga oshirishda asoslangan, obyektiv va mustaqil qarorlar qabul qilish imkoniyatiga ega boʻlishlari kerak.

97. Nomzod mulohazalarining mustaqilligini baholashda quyidagi haqiqiy yoki potensial manfaatlar toʻqnashuvining mavjudligiga va uning darajasiga eʼtibor qaratiladi:

a) shaxsiy manfaatlar toʻqnashuvi. Nomzod bankning kuzatuv kengashi, boshqaruvi va (yoki) islomiy moliya kengashi aʼzolari, muhim ahamiyatga ega xodimlar yoki hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan aksiyadorning yaqin qarindoshi yoki ular bilan yaqin aloqalarga ega boʻlsa;

b) kasbiy manfaatlar toʻqnashuvi. Nomzod yoki uning yaqin qarindoshlari oxirgi 2 yil davomida mazkur Nizomning 77-bandida koʻrsatilgan lavozimlarni raqobatchi banklarda yoki bank yoki uning istalgan raqobatchisi bilan sezilarli tijorat aloqalari mavjud boʻlgan tashkilotlarda tenglashtirilgan lavozimlarni egallagan yoki egallab turgan boʻlsa;

v) moliyaviy manfaatlar toʻqnashuvi. Nomzod yoki unga aloqador shaxslar hozirda quyidagilar bilan muhim moliyaviy manfaatlarga yoki majburiyatlarga ega boʻlsa:

bank;

hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan aksiyador;

bank ustunlik qiladigan ulushlarga ega boʻlgan tashkilotlar;

bankning har qanday raqobatchilari;

bankning har qanday mijozlari;

g) siyosiy manfaatlar toʻqnashuvi. Nomzod yoki unga aloqador shaxslar oxirgi ikki yilda yuqori siyosiy lavozimni egallagan yoki egallab turgan boʻlsa.

97 1 . Bankning islomiy moliya kengashi aʼzosi mazkur bankning hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan aksiyadori, kuzatuv kengashi aʼzosi, boshqaruvi aʼzosi yoki xodimi boʻlishi mumkin emas.

4-§. Vaqtning yetarliligi

98. Nomzod oʻz majburiyatlarini bajarishi, shu jumladan bank faoliyatini, uning asosiy tavakkalchiliklarini va ularni boshqarish strategiyalarini hamda biznes strategiyalarini tushunishi uchun yetarli miqdordagi vaqtga ega boʻlishi lozim.

99. Nomzodning vaqti yetarliligini baholashda quyidagilarga eʼtiborga olinadi:

nomzod kuzatuv kengashi, ijro etuvchi organ yoki islomiy moliya kengashi aʼzosi, vaqtinchalik boshqaruvchi, maxsus boshqaruvchi yoki tugatuvchi hisoblangan tashkilotlari soni;

nomzod kuzatuv kengashi, ijro etuvchi organ yoki islomiy moliya kengashi aʼzosi, vaqtinchalik boshqaruvchi, maxsus boshqaruvchi yoki tugatuvchi hisoblangan tashkilotlarning hajmi, xususiyati, masshtabi, faoliyatining murakkabligi va geografik joylashuvi;

nomzod kuzatuv kengashi aʼzosi sifatida saylangan tashkilotlarda oʻtkaziladigan kuzatuv kengashi yigʻilishlari va aksiyadorlar umumiy yigʻilishlarining soni;

notijorat yoki bir guruhga mansub boʻlgan tashkilotlarning kuzatuv kengashlari tarkibidagi aʼzoligi;

nomzodning Oʻzbekiston Respublikasi hududida yoki uning tashqarisidagi boshqa kasbiy yoki siyosiy majburiyatlari;

nomzodning majburiy tusdagi kasbni qayta tayyorlash va malakasini oshirish kurslardagi ishtiroki.

100. Nomzod tashkilot faoliyatining koʻlami, xususiyati, miqyosi va murakkabligi, shuningdek bajarilayotgan kasbiy majburiyatlarning xususiyati va murakkabligidan kelib chiqib, bir vaqtning oʻzida bir nechta moliyaviy yoki nomoliyaviy tashkilotlarda rahbarlik lavozimlarini egallashi, boshqa kasbiy majburiyatlarni bajarishi mumkin. Bunda nomzodga quyidagilar taqiqlanadi:

bir vaqtning oʻzida besh va undan ortiq yuridik shaxsning kuzatuv kengashi aʼzosi boʻlishi;

bir vaqtning oʻzida ikki va undan ortiq bankning kuzatuv kengashi aʼzosi boʻlishi, bundan mazkur banklar bir bank guruhiga tegishli boʻlgan hollar mustasno;

bankning kuzatuv kengashi aʼzosi boʻla turib, bir vaqtning oʻzida mazkur bankning boshqaruvi aʼzosi yoki uning shuʼba va tobe xoʻjalik jamiyatlarida boshqaruv organlari aʼzosi boʻlishi yoxud ularda mehnat shartnomasi (kontrakt) asosida ishlashi;

bir vaqtning oʻzida Oʻzbekiston Respublikasidagi ikki va undan ortiq bankning islomiy moliya kengashi aʼzosi va (yoki) ikki va undan ortiq mikromoliya tashkilotida, shu jumladan sohaga ixtisoslashgan uyushmalar yoki birlashmalar huzurida tashkil etilgan islomiy moliya masalalarini muvofiqlashtiruvchi maxsus kengash aʼzosi boʻlishi, bundan mazkur banklar yoki mikromoliya tashkilotlari bir bank guruhiga tegishli boʻlgan hollar mustasno;

bankning boshqaruvi aʼzosi, muhim ahamiyatga ega xodimi, vaqtinchalik boshqaruvchisi yoki tugatish komissiyasi aʼzosi boʻla turib, bir vaqtning oʻzida boshqa ikki va undan ortiq korxona va tashkilotlarda, shu jumladan davlat organlarida mehnat shartnomasi (kontrakt) asosida ishlashi;

bankning boshqaruvi aʼzosi, muhim ahamiyatga ega xodimi, vaqtinchalik boshqaruvchisi yoki tugatish komissiyasi aʼzosi boʻla turib, bir vaqtning oʻzida boshqa uch va undan ortiq yuridik shaxsning kuzatuv kengashi aʼzosi boʻlishi.

5-§. Jamoaviy yaroqlilik

102. Bankning kuzatuv kengashi, boshqaruvi yoki islomiy moliya kengashi aʼzosining ishchanlik obroʻsi, tajriba, bilim va koʻnikmalari, mulohazasining mustaqilligi va vaqtining yetarliligini baholash bilan bir paytda uning jamoaviy yaroqliligi ham baholanadi.

103. Jamoaviy yaroqlilikni baholash bankning kuzatuv kengashi, boshqaruvi va islomiy moliya kengashi aʼzolari uchun alohida, mazkur paragrafda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

104. Bank kuzatuvi kengashi va boshqaruvi aʼzolarining tajriba, bilim va koʻnikmalari bankni samarali va tadbirli boshqarish uchun quyidagilarni jamoaviy ravishda qamrab olishi lozim:

bank faoliyatining asosiy yoʻnalishlari va ularga bogʻliq boʻlgan tavakkalchiliklarni;

moliyaviy bozorlarni, jumladan pul bozori va qimmatli qogʻozlarni;

buxgalteriya hisobi va hisobotini;

bank asosiy tavakkalchilik turlarini aniqlash, baholash, monitoring qilish, nazorat qilish va yumshatishni oʻz ichiga oluvchi tavakkalchiliklarni boshqarishni;

jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolining tarqatilishini moliyalashtirishga qarshi kurashishni;

ichki auditni;

axborot texnologiyalari va xavfsizlikni;

Oʻzbekiston Respublikasining normativ-huquqiy hujjatlarini;

strategik rejalashtirish qobiliyatini, shuningdek bankning biznes-rejasi va biznes-strategiyasini tushunish va ularni amalga oshirishni;

boshqaruvchilik tajribasi va koʻnikmalarini;

ekologik, ijtimoiy va korporativ boshqaruv (ESG) tamoyillarini hamda iqlim oʻzgarishi bilan bogʻliq tavakkalchiliklarni boshqarishni.

104 1 . Bankning islomiy moliya kengashi aʼzolarining tajriba, bilim va koʻnikmalari bankdagi islomiy bank faoliyati islomiy moliya standartlariga muvofiq tarzda amalga oshirilishini samarali tarzda muvofiqlashtirish uchun quyidagilarni jamoaviy ravishda qamrab olishi lozim:

islomiy moliya standartlarini;

islomiy bank faoliyatining asosiy yoʻnalishlari va ularga bogʻliq boʻlgan tavakkalchiliklarni;

islomiy bank faoliyati bilan bogʻliq tavakkalchilik turlarini aniqlash, baholash, monitoring qilish, nazorat qilish va yumshatishni oʻz ichiga oluvchi tavakkalchiliklarni boshqarishni;

Oʻzbekiston Respublikasining islomiy bank faoliyatiga oid normativ-huquqiy hujjatlarini.

105. Kuzatuv kengashi aʼzolarining koʻpchiligi bankka aloqador shaxslar boʻlmasligi kerak, bundan ularning kuzatuv kengashidagi aʼzoligi mustasno. Agar kuzatuv kengashi aʼzoligiga tavsiya etilgan nomzod oxirgi 2 yil davomida Oʻzbekiston Respublikasi “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 24-moddasi ikkinchi qismida koʻrsatilgan shaxslardan biri boʻlgan boʻlsa, mazkur shaxs ushbu talabga muvofiq emas deb hisoblanadi.

106. Bank kuzatuv kengashining kamida bir nafar, boshqaruvining va islomiy moliya kengashining kamida ikki nafar aʼzosi davlat tilini bilishlari lozim.

Bank islomiy moliya kengashining barcha islom huquqi boʻyicha mutaxassis aʼzolari arab tilini bilishi, shu jumladan arab tilidagi islom huquqi masalalariga oid birlamchi manbalarni tushunishi va izohlay olishi lozim.

106 1 . Bankning islomiy moliya kengashi islom huquqi boʻyicha mutaxassis aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlishi lozim.

3-bob. Nomzodni kelishib olish uchun taqdim etiladigan hujjatlar

107. Bank nomzodni kelishib olish uchun Markaziy bankka quyidagilarni taqdim etadi:

1) bank boshqaruvi raisi tomonidan imzolangan ariza;

2) bank vakolatli organining nomzodni lavozimiga saylash (tayinlash) toʻgʻrisidagi qaroridan yoki boshqaruv raisining nomzodni lavozimiga tayinlash toʻgʻrisidagi buyrugʻidan koʻchirma;

3) nomzodning huquq va majburiyatlari batafsil koʻrsatilgan hujjat nusxasi;

4) nomzodning mazkur Nizom talablariga muvofiqligini aniqlash uchun bank tomonidan oʻtkazilgan dastlabki baholash natijalari aks ettirilgan hujjat;

5) mazkur Nizomning 11-ilovasiga muvofiq nomzod tomonidan toʻldirilgan anketa;

6) nomzodning mazkur Nizomning 12-ilovasiga muvofiq shakldagi obyektivka-maʼlumotnomasi;

7) norezident boʻlgan jismoniy shaxsning fuqarolik pasporti nusxasi;

8) nomzodning mehnat tajribasini tasdiqlovchi hujjat nusxasi, bundan Oʻzbekiston Respublikasida toʻplangan mehnat tajribasini tasdiqlovchi hujjat nusxasi mustasno;

9) nomzodning oliy maʼlumotga ega ekanligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi, bundan Oʻzbekiston Respublikasi hududida olingan oliy maʼlumotni tasdiqlovchi hujjat nusxasi mustasno;

10) nomzod yashash joyiga ega boʻlgan, 90 kundan ortiq yashagan yoki yashayotgan barcha davlatlarning (Oʻzbekiston Respublikasidan tashqari) masʼul organlari tomonidan soʻngi 90 kun ichida berilgan nomzodning sudlanmaganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma.

108. Vaqtinchalik boshqaruvchi lavozimiga yoki bankni tugatish jarayonida tugatish komissiyasi aʼzoligiga tavsiya etilayotgan shaxslar Markaziy bankka mazkur Nizomning 107-bandi 1 va 5 — 10-kichik bandlarida koʻrsatilgan hujjatlarni va qoʻshimcha ravishda quyidagilarni taqdim etadi:

1) nomzod yoki uning yaqin qarindoshlari va bank oʻrtasida manfaatlar toʻqnashuvining mavjud emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma, xususan:

bank oldidagi majburiyati, egalik huquqi yoki undagi ish faoliyati toʻgʻrisida;

soʻnggi 5 yil davomida boshqa banklarning hal qiluvchi egalikka ega aksiyadori yoki ishchisi sifatidagi munosabatlari toʻgʻrisida;

bankning koʻchmas mulkiga raqobatchi boʻlgan mulkka egalik qilishi toʻgʻrisida, agar tugatish yoki vaqtinchalik boshqaruv jarayonida mazkur mulkni baholash, tasarruf etish yoki boshqarish koʻzda tutilgan boʻlsa;

tugatish jarayonida bank tugatuvchisi yoki vaqtinchalik boshqaruvchi vazifasini xolis bajarish uchun toʻsqinlik qiluvchi har qanday moliyaviy va ishbilarmonlik manfaatlari yoki holatlari toʻgʻrisida;

2) oʻzining shaxsiy manfaatlari va Markaziy bank bilan munosabatlari natijasida manfaatlar toʻqnashuvining mavjud emasligi, agar toʻqnashuv mavjud boʻlsa ushbu toʻqnashuv toʻgʻrisidagi maʼlumot.

110. Taqdim etilgan hujjatlarda kamchiliklar mavjud boʻlgan va (yoki) toʻliq boʻlmagan hujjatlar toʻplami taqdim etilgan hollarda Markaziy bank mazkur hujjatlar taqdim etilgan kundan eʼtiboran 10 ish kuni ichida bankka bartaraf etilishi lozim boʻlgan kamchiliklar va (yoki) taqdim etilishi lozim boʻlgan hujjatlar roʻyxati toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi.

111. Nomzodning hujjatlarini koʻrib chiqish jarayonida, taqdim etilgan hujjatlarga oʻzgartirishlar kiritilgan taqdirda, bank Markaziy bankni xabardor qilishga va tegishli oʻzgartirishlar kiritilgan hujjatlarni taqdim etishga majbur.

4-bob. Nomzodni kelishib olish toʻgʻrisidagi qaror

112. Hujjatlar toʻplami belgilangan tartibda tasdiqlanib, toʻliq ravishda Markaziy bankka taqdim etilgan kundan eʼtiboran 30 kun ichida nomzodni kelishib olish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinadi.

113. Taqdim etilgan hujjatlar nomzodni kelishib olish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilish uchun yetarli boʻlmasa, Markaziy bank bankdan qoʻshimcha hujjatlarni soʻrab olishga, vazirliklar, idoralar, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hamda boshqa yuridik shaxslar bilan nomzodning faoliyati yuzasidan maslahatlashishga haqli.

Bank qoʻshimcha soʻralgan hujjatlarni 20 kundan oshmagan muddatda, norezidentlar bilan bogʻliq holatda esa 30 kundan oshmagan muddatda Markaziy bankka taqdim etishi lozim. Bunda nomzodni kelishib olish muddati toʻxtatib turiladi.

114. Nomzodning oʻz majburiyatlarini amalga oshirishi uchun zarur boʻlgan bank faoliyati sohasidagi amaliy va nazariy bilimlari, bank faoliyatini va u duchor boʻlishi mumkin boʻlgan tavakkalchiliklarni tushunish hamda davlat tili yoki arab tilini bilish darajasini baholash maqsadida Markaziy bank nomzod bilan suhbat oʻtkazishga haqli.

115. Markaziy bank nomzod bilan suhbat oʻtkazilishi va uni oʻtkazish sanasi toʻgʻrisida bankni xabardor qiladi. Bank nomzodning suhbatda qatnashish uchun belgilangan kunda va vaqtda Markaziy bankda hozir boʻlishini yoki videokonferens-aloqa tizimiga ulanishini taʼminlashi lozim.

116. Nomzod bilan suhbat shaxsni tasdiqlovchi hujjatga muvofiq nomzodning shaxsi aniqlanganidan soʻng, Markaziy bank tomonidan nomzod shaxsan ishtirok etgan holda amalga oshiriladi.

117. Markaziy bank quyidagi hollarda taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqmasdan qaytaradi:

nomzodning kelishib olinishi mazkur Nizomning 100 va 105-bandlari talablarining buzilishiga olib kelsa;

nomzodga nisbatan qoʻzgʻatilgan jinoyat ishi mavjud boʻlgan taqdirda;

Markaziy bank tomonidan mazkur Nizomning 113-bandiga muvofiq soʻralgan qoʻshimcha hujjatlar belgilangan muddat ichida taqdim etilmaganda;

nomzod belgilangan vaqtda suhbatda hozir boʻlmasa va uning suhbatda hozir boʻlmaslik sabablarini asoslovchi arizasi mavjud boʻlmasa yoki Markaziy bank tomonidan arizada keltirilgan sabablar uzrli deb topilmasa.

118. Markaziy bank taqdim etilgan hujjatlar, oʻtkazilgan suhbat natijalari va (yoki) nomzod haqidagi Markaziy bankda mavjud boʻlgan boshqa maʼlumotlarga koʻra nomzodni kelishib olish yoki kelishib olishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

119. Nomzodni kelishib olish yoki kelishib olishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror, mazkur qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida bankka yozma ravishda, shu jumladan axborot-kommunikatsiya tizimi orqali elektron shaklda yuboriladi.

120. Markaziy bank nomzodni kelishib olishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorni quyidagi asoslarga koʻra qabul qiladi:

nomzod mazkur Nizom bilan oʻrnatilgan bir yoki bir nechta mezonlarga va talablarga muvofiq boʻlmasa;

yolgʻon maʼlumotlar mavjud boʻlgan hujjatlar taqdim etilsa.

121. Nomzod tajriba, bilim va koʻnikma, mulohazaning mustaqilligi yoki vaqtning yetarliligi mezonlariga nomuvofiq boʻlganda, Markaziy bank nomzodni maʼlum shartlar asosida kelishib olish toʻgʻrisida qaror qabul qilishi mumkin. Bunday holatda nomzodni kelishib olish toʻgʻrisidagi qarorda koʻrsatilgan shartlar bajarilgandan soʻng nomzod lavozimiga kirishishga haqli.

122. Obyektiv sabablarga koʻra Markaziy bank bilan oldindan kelishib olinmagan va bankning muhim ahamiyatga ega hodimi lavozimiga tayinlangan shaxs kelishib olishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi haqidagi Markaziy bankning xabarnomasi bank tomonidan olingan kundan eʼtiboran 10 ish kuni ichida egallab turgan lavozimidan ozod etiladi.

123. Kelishish jarayonidan oʻtgan rahbar, xodim oʻz faoliyatining keyingi davrida Markaziy bank tomonidan mazkur Nizom talablariga muvofiqligini tekshirish maqsadida qoʻshimcha suhbat oʻtkazish uchun taklif etilishi mumkin.

5-bob. Xabarnoma va hisobdorlik

125. Bank Markaziy bankni 5 ish kuni ichida mazkur Nizomga muvofiq rahbar Markaziy bank bilan qayta kelishib olish talab etilmaydigan boshqa lavozimga oʻtkazilganligi toʻgʻrisida yozma ravishda habardor qiladi. Xabarnoma mazkur oʻzgarishlarning sababini, shuningdek, masʼul organ tomonidan tasdiqlangan shaxsni boshqa lavozimga oʻtkazish toʻgʻrisidagi qarordan koʻchirmani oʻz ichiga olishi lozim.

126. Bank 2 ish kuni ichida rahbarni mazkur Nizom talablariga endilikda muvofiq emasligi hamda bankni samarali va tadbirli boshqarish uchun uning faoliyatiga taʼsir koʻrsatuvchi maʼlumotlar mavjudligi toʻgʻrisida Markaziy bankni yozma ravishda xabardor qiladi.

127. Bankning kuzatuv kengashi va islomiy moliya kengashi aʼzosining vakolati muddatidan oldin tugatilganida, boshqaruvi aʼzosi yoki bosh buxgalterning mehnat shartnomasi bekor qilinganida va (yoki) boshqa lavozimga oʻtkazilganda, bank sabablarini koʻrsatgan holda mazkur qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida Markaziy bankni yozma ravishda xabardor qilishi lozim. Muhim ahamiyatga ega xodimlar bilan bogʻliq hollarda mazkur muddat 5 ish kunini tashkil etadi, bundan bosh buxgalter mustasno.

128. Bankning tashabbusi bilan, mehnat qonunchilik hujjatlari talablari buzilishi oqibatida moliyaviy operatsiyalarni amalga oshirishda ishtirok etuvchi boshqa xodimlar bilan tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilingan hollarda, bank sabablarini koʻrsatgan holda mazkur qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran 10 ish kuni ichida Markaziy bankni yozma ravishda xabardor qilishi lozim. Mazkur Nizomda moliyaviy operatsiyalarni amalda oshirishda bevosita ishtirok etuvchi hodimlar deganda, moliyaviy operatsiyalarni amalga oshirishning har qanday bosqichida jalb etiladigan bankning hodimlari tushuniladi.

129. Bank, boshqaruv aʼzosi hamda muhim ahamiyatga ega hodimlarning boshqa lavozimga oʻtkazilishi va (yoki) ular bilan tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilinishi natijasida boʻshab qolgan lavozimlarga mazkur Nizom talablariga muvofiq keluvchi nomzodlarni oʻttiz ish kuni ichida Markaziy bankka kelishib olish uchun taqdim etishi lozim. Mazkur tartib kuzatuv kengashi aʼzolariga quyidagi hollarda tadbiq etiladi:

ularning soni bank Ustavida belgilangan miqordan 75 foiz yoki undan kamini tashkil etsa va (yoki) banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻrnatilgan eng minimal talabdan kamroqni tashkil etsa;

qisqarish natijasida ularning miqdori juft sonni tashkil etsa;

bank tomonidan kuzatuv kengashi aʼzolari tarkibida bankka aloqador boʻlmagan shaxslarning soniga nisbatan oʻrnatilgan talablar buzilsa, bundan ularning kuzatuv kengashidagi aʼzoligi mustasno.

Bankning islomiy moliya kengashi aʼzolarining soni uning aʼzolaridan biri yoki bir nechtasining aʼzoligi tugatilishi natijasida banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan eng kam miqdordan kamroqni tashkil etsa, bank mazkur holat yuzaga kelgan kundan eʼtiboran oʻttiz ish kuni ichida islomiy moliya kengashi aʼzoligiga mazkur Nizom talablariga muvofiq keluvchi shaxslarni saylashi va Markaziy bankka kelishib olish uchun taqdim etishi lozim.

IV BOʻLIM. BANKLARNING FILIALLARI, VAKOLATXONALARI VA ALOHIDA BOʻLINMALARI

1-bob. Bank filiallarini tashkil etish va yopish tartibi

130. Banklar Oʻzbekiston Respublikasida Markaziy bankni xabardor qilgan holda filiallar ochishi mumkin.

Bank filiali bankning kuzatuv kengashi qaroriga muvofiq ochiladi va tugatiladi hamda oʻz faoliyatini bankka berilgan bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) va bankning kuzatuv kengashi tomonidan tasdiqlangan filial toʻgʻrisidagi nizom asosida amalga oshiradi.

131. Banklar oʻz filialini ochganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida Markaziy bankka mazkur Nizomning tegishli ravishda 132 va 139-bandlarida belgilangan tartibda xabarnoma yuborishi shart.

Bank filialini ochganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida Markaziy bankni belgilangan tartibda xabardor qilmay amalga oshiriladigan faoliyat qonunga xilofdir.

132. Bank filial ochganda hamda mazkur Nizomning 132 1 -bandida koʻrsatilgan talablar va shartlarga rioya etgan taqdirda mazkur bandning beshinchi xatboshisida koʻrsatilgan xulosa olingan sanadan eʼtiboran 30 kundan kechiktirmay quyidagilarni Markaziy bankka taqdim etadi:

bank filialini ochganlik toʻgʻrisida mazkur Nizomning 13-ilovasiga muvofiq shaklda yozma xabarnoma;

bank kuzatuv kengashining filialni ochish toʻgʻrisidagi qarori;

filial rahbari va bosh buxgalterining mazkur Nizomning tegishli ravishda 134 1 va 134 2 -bandlarida koʻrsatilgan talablarga muvofiqligini tasdiqlovchi maʼlumotlar;

filial joylashgan yerdagi Markaziy bank hududiy bosh boshqarmasining filial binosi, uning muhofaza qilinishi taʼminlanganligi, uskunalar, tashkiliy-texnika vositalari bilan jihozlanganligi va dasturiy taʼminotining Markaziy bank talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shaklda berilgan xulosasi.

132 1 . Bank filialini ochganlik toʻgʻrisidagi xabarnomani Markaziy bankka yuborish uchun bank quyidagi talablar va shartlarga rioya etishi lozim:

bankning barqaror moliyaviy holatga ega boʻlishi;

filial rahbari va bosh buxgalterining mazkur Nizomning tegishli ravishda 134 1 va 134 2 -bandlarida belgilangan malaka talablariga muvofiq boʻlishi;

filial binosi, uning muhofazasi taʼminlanishi, uskunalar, tashkiliy-texnika vositalari va dasturiy taʼminot bilan jihozlanishi Markaziy bank talablariga muvofiq boʻlishi.

133. Filialga bank mol-mulki biriktiriladi va “filial” soʻzi qoʻshimcha qilingan holda bankning nomi bilan toʻliq mos boʻlgan nomga ega boʻladi.

134. Filial rahbari bank ustaviga muvofiq vakolatli boshqaruv organi tomonidan tayinlanadi va belgilangan tartibda berilgan ishonchnomaga asosan faoliyat yuritadi. Ishonchnomada filal rahbarining vakolatlari roʻyxati koʻrsatilishi lozim.

134 1 . Filial rahbari quyidagi talablarga muvofiq boʻlishi lozim:

moliya-iqtisod yoʻnalishida oliy maʼlumotga ega boʻlishi;

bank-moliya sohasida kamida 5 yillik ish tajribasiga, shu jumladan rahbarlik lavozimlarida kamida 2 yillik ish tajribasiga ega boʻlishi;

iqtisodiyot sohasidagi, boshqaruv tartibiga qarshi jinoyatlar yoxud jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni va ommaviy qirgʻin qurollarini tarqatishni moliyalashtirish bilan bogʻliq jinoyatlar uchun tugallanmagan yoki olib tashlanmagan sudlanganlikka ega boʻlmasligi;

ijro organi aʼzosi, kuzatuv kengashi aʼzosi yoki hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan ishtirokchi (aksiyador) sifatida yoxud boshqa usulda oʻzi tomonidan nazorat qilingan yuridik shaxsni harakatlari yoki harakatsizligi oqibatida toʻlovga qobiliyatsizlik va majburiy likvidatsiya holatiga olib kelmagan boʻlishi;

bir bankda rahbarlik yoki moddiy javobgarlik bilan bogʻliq lavozimlarda biri ikkinchisiga bevosita boʻysunib yoxud uning nazorati ostida ishlovchi yaqin qarindoshlardan biri boʻlmasligi.

134 2 . Filial bosh buxgalteri quyidagi talablarga muvofiq boʻlishi lozim:

moliya-iqtisod yoʻnalishida oliy maʼlumotga ega boʻlishi;

bank-moliya sohasida kamida 5 yillik ish tajribasiga, shu jumladan bankning buxgalteriya hisobi va (yoki) moliyaviy hisobotni tuzish uchun masʼul boʻlgan tarkibiy boʻlinmasida kamida 2 yillik ish tajribasiga ega boʻlishi.

135. Bank filialining joylashgan yerini (pochta manzilini) oʻzgartirish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda bank mazkur bandning uchinchi xatboshisida koʻrsatilgan xulosa olingan sanadan eʼtiboran 10 ish kunidan kechiktirmay Markaziy bankka filialning joylashgan yeri (pochta manzili) oʻzgarganligi toʻgʻrisida yozma xabarnoma yuboradi. Xabarnomaga quyidagilar ilova qilinadi:

bank filialining joylashgan yerini (pochta manzilini) oʻzgartirish haqidagi bank kuzatuv kengashining qarori. Bunda qarorda filialning yangi manzili koʻrsatilishi lozim;

bank filialining yangi binosi joylashgan yerdagi Markaziy bank hududiy bosh boshqarmasining filial binosi, uning muhofaza qilinishi taʼminlanganligi, uskunalar, tashkiliy-texnika vositalari bilan jihozlanganligi va dasturiy taʼminotining Markaziy bank talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shaklda berilgan xulosasi;

filial manzili oʻzgarishining bank omonatchilari va kreditorlariga taʼsiri toʻgʻrisida axborot.

Maʼmuriy-hududiy birliklar (viloyatlar, tumanlar, shaharlar), aholi punktlari va ularning tarkibiy qismlari (mahallalar, shohkoʻchalar, koʻchalar) nomining oʻzgarishi natijasida bank filialining pochta manzili oʻzgarganda bank tegishli oʻzgarishlar sodir boʻlgan sanadan eʼtiboran 20 ish kunidan kechiktirmay Markaziy bankka mazkur oʻzgarishlarni tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda yozma xabarnoma yuboradi.

136. Bank quyidagi hollarda filialining joylashgan yerini (pochta manzilini) oʻzgartirishga haqli emas:

bank filialining yangi binosi, uning muhofaza qilinishi taʼminlanganligi, uskunalar, tashkiliy-texnika vositalari bilan jihozlanishi va dasturiy taʼminoti Markaziy bank talablariga nomuvofiq boʻlganda;

bank filialining binosi, uning muhofaza qilinishi, uskunalar, tashkiliy-texnik vositalar bilan jihozlanishi va dasturiy taʼminoti Markaziy bank talablariga nomuvofiq boʻlganda;

filial joylashgan yerining oʻzgarishi natijasida omonatchilar va kreditorlar mablagʻlarining saqlanishiga tahdid mavjudligini koʻrsatuvchi asoslar boʻlganda;

136 1 . Bank filialining nomi oʻzgarganda bank filial nomini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi kuzatuv kengashining qarori qabul qilingan sanadan eʼtiboran 10 ish kunidan kechiktirmay Markaziy bankka ushbu qarorni ilova qilgan holda yozma xabarnoma yuboradi.

137. Bank tomonidan filialni yopish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, bank mijozlarni filial yopilishidan 15 kun oldin xabardor qilishi va ularning oldidagi majburiyatlar bajarilishini taʼminlash choralarini koʻrishi yoki bu majburiyatlarni mijoz bilan kelishilgan holda boshqa filialga oʻtkazishi shart.

138. Bank filialni yopish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan sanadan eʼtiboran 2 ish kuni ichida Markaziy bankka quyidagilarni taqdim qiladi:

filialning yopilish sabablari va muddatlari koʻrsatilgan xabarnoma;

bank kuzatuv kengashining filialni yopish toʻgʻrisidagi qarori;

mijozlar oldidagi majburiyatlarning bajarilishini taʼminlashga doir reja.

139. Filialni tugatish jarayoni yakunlangandan soʻng bank Markaziy bankka quyidagilarni ilova qilgan holda bank filialini tugatganlik toʻgʻrisida yozma xabarnoma yuboradi:

filialni tugatish komissiyasini tuzish haqidagi bankning vakolatli boshqaruv organining qarori;

filialning tugatish komissiyasini tuzish haqidagi qaror;

oxirgi ish kunida bank filialining balansi;

tugatish (nol) balansi;

balansdan tashqari hisobvaraqlar boʻyicha tugatish (nol) balansi;

bank filialining hujjatlari va yigʻmajildlari yoʻq qilish uchun ajratilganligi toʻgʻrisidagi dalolatnoma;

hujjatlarning arxivga saqlanish uchun topshirish-qabul qilish toʻgʻrisidagi dalolatnoma;

bank filialining muhrlari va shtamplarining yoʻq qilinganligini tasdiqlovchi hujjat;

bankning rasmiy veb-saytida qoʻyilgan filialning yopilishi haqidagi eʼlon nuxasi.

2-bob. Bankning chet eldagi shuʼba banklari, filiallari va vakolatxonalari

141. Banklar, bundan mikromoliya banklari mustasno, Markaziy bankning ruxsatnomasi bilan Oʻzbekiston Respublikasi “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 31-moddasida belgilangan hollarda chet elda shuʼba banklar ochishi va filiallar tashkil etishi, banklarning kapitalida ishtirok etishi, shu jumladan chet el banklarini tashkil etishda ishtirok etishi mumkin.

Mikromoliya banklariga chet elda banklar, vakolatxonalar ochish va filiallar tashkil etish, chet el banklarining kapitalida, shu jumladan chet el banklarini tashkil etishda ishtirok etish taqiqlanadi.

142. Chet elda shuʼba bankini ochish, filialni tashkil etish, banklarning kapitalida ishtirok etish, shu jumladan chet el banklarini tashkil etishda ishtirok etish uchun bank Markaziy bankka ushbu Nizomning 14-ilovasiga muvofiq arizani quyidagilarni ilova qilgan holda taqdim etadi:

bank kuzatuv kengashining chet elda shuʼba bankini ochish, filialni tashkil etish, banklarning kapitalida ishtirok etish, shu jumladan chet el banklarini tashkil etishda ishtirok etish toʻgʻrisidagi qarori;

chet elda shuʼba bankini ochish, filialni tashkil etish, banklarning kapitalida ishtirok etish, shu jumladan chet el banklarini tashkil etishda ishtirok etishning iqtisodiy asoslanishi;

rahbarlik lavozimiga (bank boshqaruv organlarining aʼzolari, filial rahbari) tayinlanayotgan nomzodlar haqidagi maʼlumotlar;

qabul qilayotgan davlatda nazorat rejimi boʻyicha maʼlumotlar.

143. Markaziy bank arizani mazkur Nizomning 142-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq hajmda taqdim etilgan kundan boshlab 20 ish kunidan oshmagan muddatda koʻrib chiqadi.

144. Markaziy bank bank tomonidan mazkur Nizomning 141-bandida belgilangan talablarga rioya qilinmagan, shuningdek Markaziy bank tomonidan quyidagilar aniqlangan taqdirda chet elda shuʼba bankini ochish, filialni tashkil etish, banklarning kapitalida ishtirok etish, shu jumladan chet el banklarini tashkil etishda ishtirok etishni rad etishi mumkin:

qabul qilayotgan davlatda bank nazorati yetarlicha va samarali, shu jumladan konsolidatsiyalashgan asosda taʼminlanmaganligi;

qabul qilayotgan davlatning nazorat qiluvchi organlari bilan samarali hamkorlik qilish imkoniyati, shu jumladan axborot almashish boʻyicha imkoniyati mavjud emasligi.

145. Bankning chet eldagi shuʼba banki yoki filialining rahbari, joylashgan manzili oʻzgargan taqdirda, bank Markaziy bankni bankning boshqaruv organi tomonidan tegishli qarori qabul qilingan kundan boshlab 5 ish kuni davomida yozma ravishda xabardor qiladi.

146. Bankning shuʼba banklari hamda vakolatxonalari ular ochiladigan va (yoki) tashkil etiladigan mamlakat qonunchilik hujjatlariga muvofiq ochiladi va (yoki) filiallari tashkil etiladi.

147. Bank tomonidan chet elda vakolatxona ochish, shuʼba bankni, vakolatxonani yoki filialni yopish, shuningdek chet el banki aksiyalarini sotish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, bank bunday qaror qabul qilingan sanadan eʼtiboran 30 kun ichida Markaziy bankni xabardor qilishi va ushbu qaror bankning moliyaviy barqarorligiga qanday taʼsir koʻrsatishi toʻgʻrisida axborot taqdim etishi shart.

3-bob. Banklarning boshqa boʻlinmalari

148. Bank mijozlarga tezkor xizmat koʻrsatish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasida bank xizmatlari ofislarini tashkil qilishga haqli.

149. Bank xizmatlari ofisi bankning tarkibiy boʻlinmasi hisoblanadi va bank yoki uning filiali bilan yagona boʻlgan bank (filial) balansi va kodiga ega boʻladi.

150. Bank xizmatlari ofisi “minibank”, “chakana xizmatlar markazi”, “bank xizmatlari markazi” va boshqa soʻz va soʻz birikmalari qoʻllanilgan holda turli xil nomlanishi mumkin.

153. Bank xizmatlari ofisi tashkil etilayotgan hududda bankning filiali mavjud boʻlishi talab etilmaydi.

154. Bank xizmatlari ofislari pul ombori bilan yoki pul omborisiz (qimmatliklarni saqlash boʻyicha shartnoma tuzilgan hollarda) tashkil etilishi mumkin.

156. Bank xizmatlari ofislari Markaziy bankni xabardor qilgan holda ochiladi.

157. Bank bank xizmatlari ofisini ochganda hamda mazkur Nizomning 158-bandida koʻrsatilgan talablar va shartlarga rioya etgan taqdirda mazkur bandning toʻrtinchi xatboshisida koʻrsatilgan xulosa olingan sanadan eʼtiboran 30 kundan kechiktirmay quyidagilarni Markaziy bankka taqdim etadi:

bank xizmatlari ofisini ochganlik toʻgʻrisida mazkur Nizomning 13 1 -ilovasiga muvofiq shaklda yozma xabarnoma;

bankning vakolatli boshqaruv organining bank xizmatlari ofisini ochish toʻgʻrisidagi qarori;

bank xizmatlari ofisi joylashgan yerdagi Markaziy bank hududiy bosh boshqarmasining bank xizmatlari ofisining binosi, uning muhofaza qilinishi taʼminlanganligi, uskunalar, tashkiliy-texnika vositalari bilan jihozlanganligi va dasturiy taʼminotining Markaziy bank talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shaklda berilgan xulosasi.

158. Bank xizmatlari ofisini ochganlik toʻgʻrisidagi xabarnomani Markaziy bankka yuborish uchun bank quyidagi talablar va shartlarga rioya etishi lozim:

bankning barqaror moliyaviy holatga ega boʻlishi;

bank xizmatlari ofisining binosi, uning muhofazasi taʼminlanishi, uskunalar, tashkiliy-texnika vositalari va dasturiy taʼminot bilan jihozlanishi Markaziy bank talablariga muvofiq boʻlishi.

159. Bank xizmatlari ofisi tugatilganda bank Markaziy bankka quyidagilarni ilova qilgan holda bank xizmatlari ofisini tugatganlik toʻgʻrisida yozma xabarnoma yuboradi:

bank xizmatlari ofisini tugatish toʻgʻrisidagi bankning vakolatli boshqaruv organining qarori;

bankning rasmiy veb-saytida yoki boshqa ommaviy axborot vositalarida joylashtirilgan bank xizmatlari ofisining tugatilishi haqidagi eʼlon nusxasi.

160. Bank xizmatlari ofisini yopish toʻgʻrisidagi axborot uning tugatilishidan kamida 15 kun oldin bankning veb-saytida yoki boshqa ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinishi lozim.

161. Bank xizmatlari ofisining nomi oʻzgarganda bank bank xizmatlari ofisining nomini oʻzgartirish haqidagi bank vakolatli organining qarori qabul qilingan sanadan eʼtiboran 10 ish kunidan kechiktirmay Markaziy bankka ushbu qarorni ilova qilgan holda yozma xabarnoma yuboradi.

162. Bank xizmatlari ofisining joylashgan yerini (pochta manzilini) oʻzgartirish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda bank mazkur bandning uchinchi xatboshisida koʻrsatilgan xulosa berilgan sanadan eʼtiboran 10 ish kunidan kechiktirmay Markaziy bankka bank xizmatlari ofisining joylashgan yeri (pochta manzili) oʻzgarganligi toʻgʻrisida yozma xabarnoma yuboradi. Xabarnomaga quyidagilar ilova qilinadi:

bank xizmatlari ofisining joylashgan yerini (pochta manzilini) oʻzgartirish haqidagi bankning vakolatli organining qarori. Bunda qarorda bank xizmatlari ofisining yangi manzili koʻrsatilishi lozim;

bank xizmatlari ofisi joylashgan yerdagi Markaziy bank hududiy bosh boshqarmasining bank xizmatlari ofisining yangi binosi, uning muhofaza qilinishi taʼminlanganligi, uskunalar, tashkiliy-texnika vositalari bilan jihozlanganligi va dasturiy taʼminotining Markaziy bank talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shaklda berilgan xulosasi.

Maʼmuriy-hududiy birliklar (viloyatlar, tumanlar, shaharlar), aholi punktlari va ularning tarkibiy qismlari (mahallalar, shohkoʻchalar, koʻchalar) nomining oʻzgarishi natijasida bank xizmatlari ofisining pochta manzili oʻzgarganda bank tegishli oʻzgarishlar sodir boʻlgan sanadan eʼtiboran 20 ish kunidan kechiktirmay Markaziy bankka mazkur oʻzgarishlarni tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda yozma xabarnoma yuboradi.

V BOʻLIM. USTAVGA KIRITILGAN OʻZGARTIRISH VA QOʻSHIMCHALARNI ROʻYXATGA OLISH TARTIBI

1-bob. Umumiy qoidalar

163. Bank ustaviga kiritiladigan barcha oʻzgartirish va qoʻshimchalar Markaziy bankda roʻyxatga olinishi lozim.

164. Bank ustaviga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisidagi qaror aksiyadorlar umumiy yigʻilishi tomonidan umumiy yigʻilishda ishtirok etuvchi ovozga ega aksiyalar egalari boʻlgan aksiyadorlarning koʻpchilik toʻrtdan uch qismi ovoz bergan holda qabul qilinadi.

Ustav kapitalini koʻpaytirish, shuningdek bank ustaviga ustav kapitalini koʻpaytirish va eʼlon qilingan aksiyalari sonini kamaytirish bilan bogʻliq oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish masalalari aksiyadorlari umumiy yigʻilishining qaroriga yoki bank ustaviga koʻra bank kuzatuv kengashining vakolat doirasiga kiritilishi mumkin.

Barcha oddiy aksiyalar bitta aksiyadorga tegishli boʻlgan bankda, bank ustaviga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida qarorlar ushbu aksiyador tomonidan yakka tartibda qabul qilinadi va yozma shaklda rasmiylashtirilishi kerak, bankning imtiyozli aksiyalari qonunchilik hujjatlariga muvofiq ovoz berish huquqini olish hollari bundan mustasno.

165. Ustavga kiritilgan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun bank tegishli qaror qabul qilingan kundan boshlab 30 kun mobaynida Markaziy bankka quyidagi hujjatlarni ikki nusxada ilova qilgan holda ariza taqdim etadi:

ustavga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisidagi bankning tegishli vakolatli boshqaruv organining qarori (yagona aksiyadorning yakka tartibda qabul qilingan qarori, aksiyadorlar umumiy yigʻilishining bayonnomasi, kuzatuv kengashi majlisining bayonnomasi) nusxasi;

bank kuzatuv kengashi raisi (u boʻlmagan taqdirda kuzatuv kengashining aʼzolaridan biri) imzolagan bank ustaviga kiritilgan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar.

166. Taqdim etilgan hujjatlar qonunchilik hujjatlariga va mazkur Nizom talablariga muvofiq boʻlsa, Markaziy bank bank ustaviga kiritiladigan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalarni roʻyxatga olish masalasini koʻrib chiqadi, aks holda, hujjatlar bankka qayta koʻrib chiqish uchun qaytariladi.

Ustavga kiritilgan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalarni koʻrib chiqilish va roʻyxatga olish 30 kun ichidan amalga oshiriladi.

167. Bank ustaviga kiritilgan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar hajmi katta boʻlib, ular ustav bilan ishlashni murakkablashtirsa, Markaziy bank bankdan mazkur Nizomning 165-bandida koʻrsatilgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda ikki nusxada ustavning yangi tahririni taqdim etishni talab qilish huquqiga ega. Bunda Markaziy bank bankning yangi tahrirdagi ustavini roʻyxatdan oʻtkazadi.

168. Bank ustaviga kiritiladigan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar ular Markaziy bankda roʻyxatga olingan sanadan boshlab kuchga kiradi. Roʻyxatga olingan bank ustaviga kiritilgan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar uning ajralmas qismi hisoblanadi.

2-bob. Bank ustav kapitali miqdorining koʻpaytirilishi bilan bogʻliq bank ustaviga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni roʻyxatdan oʻtkazish

169. Bank ustav kapitali miqdorining oʻzgarishi ustav kapitali miqdorining koʻpaytirilishi yoki kamaytirilishi shakllarida amalga oshirilishi mumkin.

170. Bank ustav kapitali qoʻshimcha aksiyalarni joylashtirish yoʻli bilan koʻpaytirilishi mumkin.

Qoʻshimcha aksiyalar faqat bank ustavida belgilangan, eʼlon qilingan aksiyalarning soni doirasida bank tomonidan joylashtirilishi mumkin.

171. Ustav kapitalini koʻpaytirish uchun ushbu Nizomning 164-bandida belgilangan vakolatli boshqaruv organi tomonidan, zarur hollarda bank ustaviga eʼlon qilingan aksiyalar, shu jumladan ularning miqdori, nominal qiymati va turlari haqida oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

172. Ustav kapitalining koʻpaytirilishi joylashtirilgan qoʻshimcha aksiyalarning nominal qiymati miqdorida amalga oshiriladi. Shu bilan birga, bank ustavida belgilangan ayrim turdagi aksiyalarning soni ushbu turdagi joylashtirilgan qoʻshimcha aksiyalar soniga kamaytirilishi lozim.

173. Bank ustav kapitali koʻpaytirilishini, shuningdek eʼlon qilingan aksiyalari toʻgʻrisdagi oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalarni roʻyxatga olinishi mazkur Nizomning 165 va 166-bandlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

3-bob. Bank ustav kapitali miqdorining kamaytirilishi bilan bogʻliq bank ustaviga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni roʻyxatdan oʻtkazish

174. Bankning ustav kapitali aksiyalarning nominal qiymatini kamaytirish yoki aksiyalarning umumiy sonini qisqartirish yoʻli bilan, shu jumladan, aksiyalarning bir qismini keyinchalik bekor qilgan holda bank tomonidan aksiyalarni olish yoʻli bilan kamaytirilishi mumkin.

Bankning ustav kapitalini aksiyalarning bir qismini olish va bekor qilish yoʻli bilan kamaytirishga, agar bunday imkoniyat bankning ustavida nazarda tutilgan boʻlsa, yoʻl qoʻyiladi.

175. Bank ustav kapitali kamaytirilishi natijasida uning miqdori bank ustavidagi tegishli oʻzgarishlarni roʻyxatga olish sanasida, Oʻzbekiston Respublikasining “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunda belgilangan ustav kapitalining eng kam miqdoridan kamayib ketsa, bank ustav kapitali miqdorini kamaytirishiga ruxsat etilmaydi.

176. Ustav kapitalini kamaytirish hamda bank ustaviga tegishli oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisidagi qaror aksiyadorlar umumiy yigʻilishi tomonidan qabul qilinadi. Shu bilan birga, qarorda ustav kapitalining kamaytirilishi sabablari koʻrsatiladi va uni kamaytirish tartibi belgilaniladi.

Joylashtirilgan aksiyalarni sotib olish yoʻli bilan ustav kapitalini kamaytirish aksiyadorlar umumiy yigʻilishining ustav kapitalini kamaytirish toʻgʻrisidagi qarorida bank tomonidan sotib olinadigan aksiyalar turlari, sotib olinadigan har bir turdagi aksiyalar soni, sotib olish narxi, toʻlov shakli va muddati, shuningdek aksiyalarni xarid qilish muddati belgilanishi lozim.

177. Bank ustav kapitali kamaytirilishi toʻgʻrisdagi oʻzgartirish va (yoki) qoʻshichalarni roʻyxatga olinishi mazkur Nizomning 165 va 166-bandlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

4-bob. Bank nomini oʻzgartirish bilan bogʻliq bank ustaviga kiritilgan oʻzgartirishlarni roʻyxatdan oʻtkazish

178. Bankning moʻljallanayotgan yangi nomi ushbu Nizomning I boʻlimi 1-bobi uchinchi paragrafi talablariga muvofiq boʻlishi lozim.

179. Bankni qayta nomlash uchun aksiyadorlar umumiy yigʻilishi tomonidan bank nomini oʻzgartirish va shu munosabat bilan ustavga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

180. Bank nomini oʻzgartirish va ustavga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinganidan soʻng bank 30 kundan kechiktirmagan muddatda Markaziy bankka ushbu Nizomning 165-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni taqdim etadi.

181. Markaziy bank bank ustaviga bankning firma nomi oʻzgarishi bilan bogʻliq kiritilgan oʻzgartirishlarni roʻyxatdan oʻtkazish hamda yangi nom bilan bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyani (litsenziyalarni) qayta rasmiylashtirib berish masalasi yuzasidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi.

182. Bank nomining oʻzgarishi bilan bogʻliq bank ustaviga kiritilgan oʻzgartirishlar roʻyxatdan oʻtkazilgandan soʻng, Markaziy bank tomonidan Banklarning davlat reyestriga tegishli yozuvlar kiritiladi va yangi nom bilan bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) beriladi.

183. Yangi nom bilan bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berilgan kundan boshlab, bankning yangi nomi kuchga kiradi.

184. Bank oʻzining rasmiy veb-saytida bank nomi oʻzgartirilganligi toʻgʻrisida axborotni joylashtirishi shart. Bunday axborotni joylashtirish bankning yangi nomi kuchga kirgan kundan boshlab 2 ish kuni davomida amalga oshiriladi.

185. Bank nomining oʻzgarganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot Markaziy bankning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

5-bob. Bank joylashgan yerining (pochta manzilining) oʻzgarishi bilan bogʻliq bank ustaviga kiritilgan oʻzgartirishlarni roʻyxatdan oʻtkazish

186. Bank joylashgan yerining (pochta manzilining) oʻzgarishi bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyani (litsenziyalarni) qayta rasmiylashtirishni talab etadi.

187. Bankning joylashgan yeri (pochta manzili) oʻzgarganligi munosabati bilan bank ustaviga oʻzgartirishlar kiritilganda, mazkur Nizomning 165-bandida koʻrsatilgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda quyidagilar ikki nusxada Markaziy bankka taqdim etiladi:

bankning joylashgan yerini (pochta manzilini) oʻzgartirish toʻgʻrisida bankning vakolatli boshqaruv organining asoslantirilgan qarori;

xizmat koʻrsatish koʻzda tutilayotgan joydagi Markaziy bank hududiy bosh boshqarmasining bankning yangi binosi, uning muhofaza qilinishi, uskunalar, tashkiliy-texnik vositalar bilan jihozlanishi va dasturiy taʼminoti Markaziy bank talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosasi — bank joylashgan bino oʻzgargan taqdirda;

bank joylashgan bino oʻzgarmagan holda uning pochta manzili oʻzgarganligini tasdiqlovchi hujjatlar — bank binosi joylashgan geografik obyekt nomi oʻzgargan taqdirda;

bank joylashgan yerining oʻzgarishi bank omonatchilariga taʼsir etishi ehtimoli va bunday oʻzgarish natijasida bank strategiyasida kutilayotgan har qanday oʻzgarishlar toʻgʻrisida maʼlumot — bank boshqa maʼmuriy-hududiy birlikka (viloyat, tuman, shahar, shaharcha, qishloq, ovul) koʻchgan taqdirda.

188. Markaziy bank quyidagi hollarda bankning joylashgan yeri (pochta manzili) oʻzgarganligi munosabati bilan bank ustaviga kiritilgan oʻzgartirishlarni roʻyxatdan oʻtkazishni rad etadi:

mazkur Nizomning 165 va 187-bandlarida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq hajmda taqdim etilmaganda yoki taqdim etilgan hujjatlar qonunchilik talablariga nomuvofiq boʻlganda;

bankning yangi binosi, uning muhofaza qilinishi, uskunalar, tashkiliy-texnik vositalar bilan jihozlanishi va dasturiy taʼminoti Markaziy bank talablariga nomuvofiq boʻlganda;

bank binosi joylashgan yerining oʻzgarishi natijasida omonatchilar va kreditorlar mablagʻlarining saqlanishiga tahdid mavjudligini koʻrsatuvchi asoslar boʻlganda.

189. Bank oʻzining rasmiy veb-saytida bank joylashgan yeri (pochta manzili) oʻzgartirilganligi toʻgʻrisida axborotni joylashtirishi shart. Bunday axborotning joylashtirilishi bank joylashgan yeri (pochta manzili) oʻzgarganligi munosabati bilan bank ustaviga kiritilgan oʻzgartirishlar roʻyxatga olingan sanadan boshlab 2 ish kuni davomida amalga oshiriladi.

190. Bank manzili oʻzgarganligi toʻgʻrisida maʼlumot Markaziy bankning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

VI BOʻLIM. BANKNI QAYTA TASHKIL ETISH VA TUGATISH

1-bob. Bankni qayta tashkil etish

1-§. Markaziy bank tomonidan bankni qayta tashkil etish uchun ruxsatnoma berish tartibi

191. Bankni qayta tashkil etish raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining talablari hisobga olingan holda, aksiyadorlar umumiy yigʻilishining qaroriga muvofiq qoʻshib yuborish, qoʻshib olish, boʻlish, ajratib chiqarish va oʻzgartirish shaklida Markaziy bankning ruxsati bilan amalga oshiriladi. Bankni qayta tashkil etish Markaziy bankning talabiga binoan ham amalga oshirilishi mumkin.

192. Bankni qayta tashkil etish toʻgʻrisidagi qaror aksiyadorlarning umumiy yigʻilishida ishtirok etayotgan ovoz beruvchi aksiyalar egalari boʻlgan aksiyadorlar ovozlarining toʻrtdan uch qismidan iborat koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi.

193. Bankni qayta tashkil etishda ruxsat berishga doir majburiy talablar va shartlarga quyidagilar kiradi:

qayta tashkil etish natijasida omonatchilarning huquqlari va qonuniy manfaatlarining himoya qilinishi;

qayta tashkil etish natijasida yangidan vujudga keladigan va (yoki) qoladigan banklar tomonidan banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida oʻrnatilgan prudensial normativlar va boshqa talablarga rioya etilishi;

qayta tashkil etish jarayonida raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilishi;

qayta tashkil etilayotgan bankning topshirish hujjati yoki taqsimlash balansida huquqiy vorisning huquq va majburiyatlari toʻgʻrisidagi qoidalarning mavjudligi.

194. Ariza beruvchi bankni qayta tashkil etishga doir ruxsatnoma olish uchun Markaziy bankka quyidagilarni taqdim etadi:

bank aksiyadorlarining umumiy yigʻilishi vakolat bergan shaxs tomonidan imzolangan, mazkur Nizomning 15-ilovasiga muvofiq bankni qayta tashkil etishga doir ruxsatnoma berish toʻgʻrisidagi ariza.

qayta tashkil etilayotgan bank aksiyadorlari umumiy yigʻilishining bankni qayta tashkil etish toʻgʻrisidagi qarori;

qayta tashkil etishning iqtisodiy jihatdan maqsadga muvofiqligining asoslanganligi va oqibatlarining moliyaviy taxminlari, shu jumladan, qayta tashkil etilgandan soʻng yangidan vujudga keladigan va qoladigan har bir bankning taxminiy balansi, bundan bankni oʻzgartirish mustasno;

qayta tashkil etishda ishtirok etayotgan va ushbu jarayon natijasida yuzaga kelayotgan banklarning qayta tashkil etish natijasida hosil boʻladigan taxminiy balanslari asosida hisoblangan prudensial normativlar koʻrsatkichlari bundan bankni oʻzgartirish mustasno;

bankning aksiyadorlar umumiy yigʻilishi tomonidan tasdiqlangan bankning yangi tahrirdagi ustavi, bundan bankni oʻzgartirish shaklidagi qayta tashkil etish mustasno.

195. Markaziy bank bankni qayta tashkil etishga doir ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizani, mazkur ariza barcha zarur hujjatlar bilan olingan kundan eʼtiboran 20 ish kunidan oshmagan muddatda koʻrib chiqadi. Bankni qayta tashkil etishga doir ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish uchun Markaziy bank tomonidan yigʻim undirilmaydi.

196. Bankni qayta tashkil etishga doir ruxsatnomani berishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

bankni qayta tashkil etishga doir ruxsatnomani berish uchun talab etiladigan hujjatlar toʻliq hajmda taqdim etilmaganda;

ariza beruvchi ruxsat berishga doir majburiy talablar va shartlarga muvofiq boʻlmaganda;

ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjud boʻlganda.

197. Markaziy bank bankni qayta tashkil etishni rad etgan taqdirda, aksiyadorlar umumiy yigʻilishining bankni qayta tashkil etish toʻgʻrisidagi qarori haqiqiy emas deb hisoblanadi.

198. Aksiyadorlar umumiy yigʻilishi tomonidan bankni qayta tashkil etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinganidan keyin qayta tashkil etilayotgan bank 30 kundan kech boʻlmagan muddatda yozma ravishda maʼlum qilish va bankning rasmiy veb-saytida tegishli eʼlon berish yoʻli bilan oʻz kreditorlarini kelgusidagi oʻzgarishlar haqida xabardor qilishi shart.

199. Ariza beruvchi Markaziy bankdan belgilangan tartibda ruxsatnoma olganidan soʻng, raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq monopoliyaga qarshi organining dastlabki roziligini olishi lozim.

200. Bankni qoʻshib yuborish, boʻlish va ajratib chiqarish shaklida qayta tashkil etishga doir Markaziy bank ruxsatnomasi olinganidan soʻng, mazkur Nizomga muvofiq yangidan vujudga keladigan har bir bankni davlat roʻyxatidan oʻtkazish va bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) olish uchun zarur tashkiliy-texnik tadbirlar bajariladi.

201. Bankni qoʻshib yuborish, boʻlish va ajratib chiqarish shaklida qayta tashkil etish natijasida yangidan vujudga keladigan banklarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish va ularga bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berish mazkur Nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

202. Bankni qayta tashkil etish uchun Markaziy bankning ruxsatnomasi olinganligi qayta tashkil etilishi natijasida vujudga keladigan banklarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish va ularga bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berish uchun kafolat boʻla olmaydi.

203. Bankni qayta tashkil etish bilan bogʻliq bank ustaviga kiritiladigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar mazkur Nizomning V boʻlim 1-bobiga muvofiq amalga oshiriladi.

204. Bankni qoʻshib yuborish, qoʻshib olish va oʻzgartirish shaklida banklarni qayta tashkil etish bilan bogʻliq boʻlgan barcha xarajatlar qayta tashkil etishda ishtirok etayotgan banklar hisobidan amalga oshiriladi.

Bankni boʻlish va ajratib chiqarish bilan bogʻliq boʻlgan barcha xarajatlar qayta tashkil etish natijasida yangidan vujudga keladigan banklar tomonidan toʻlanadi.

205. Qayta tashkil etilayotgan bank zarur hollarda Markaziy bank tomonidan belgilangan tartibda bank mijozlarining barcha hisobvaraqlarini qayta roʻyxatga olishi lozim.

206. Qayta tashkil etilayotgan bank qayta tashkil etish jarayonini Markaziy bankning qayta tashkil etish uchun ruxsatnomasi olingan kundan eʼtiboran olti oy ichida tamomlashi shart.

207. Bankni qayta tashkil etishga doir ruxsatnoma quyidagi asoslarda bekor qilinadi:

ariza beruvchining ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni bekor qilish toʻgʻrisidagi murojaatiga koʻra;

ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat qalbaki hujjatlardan foydalangan holda olinganligi fakti aniqlanganda.

2-§. Bankni qoʻshib yuborish

208. Banklarni qoʻshib yuborish deganda ikki yoki bir necha banklar faoliyati toʻxtatilib, ularning huquq va majburiyatlarini berish yoʻli bilan yangi bankning tashkil boʻlishi tushuniladi.

209. Qoʻshib yuborishda ishtirok etuvchi banklar oʻrtasida, qoʻshib yuborish tartibi va shartlari, shuningdek, har bir bank aksiyalarini yangidan vujudga keladigan bank aksiyalariga almashtirish tartibi belgilanishni nazarda tutuvchi qoʻshib yuborish toʻgʻrisidagi shartnoma tuzadilar. Qoʻshilishda ishtirok etayotgan har bir bank kuzatuv kengashi qoʻshib yuborish toʻgʻrisidagi shartnomani va topshirish dalolatnomasini tasdiqlash toʻgʻrisidagi masalalarni aksiyadorlar umumiy yigʻilishi muhokamasiga qoʻyadi.

210. Yangidan vujudga keladigan bankning ustavini tasdiqlash va kuzatuv kengashini saylash qoʻshib yuborishda ishtirok etayotgan barcha banklar aksiyadorlarining umumiy qoʻshma yigʻilishida amalga oshirilib, bu yigʻilish taʼsis yigʻilishi hisoblanadi. Aksiyadorlar umumiy qoʻshma yigʻilishida ovoz berish tartibi banklarni qoʻshib yuborish toʻgʻrisidagi shartnomada belgilanishi mumkin.

211. Yangidan vujudga kelgan bank roʻyxatdan oʻtgan va Banklarning davlat reyestrida qayta tashkil etilayotgan banklar faoliyatini toʻxtatish toʻgʻrisidagi yozuv kiritilgan vaqtdan boshlab qoʻshib yuborishda ishtirok etayotgan banklar qayta tashkil etilgan hisoblanadi.

212. Banklarni qoʻshib yuborish natijasida yangidan vujudga kelgan bankning yuridik yigʻmajildiga qoʻshib yuborishda ishtirok etgan banklarning qoʻshib yuborish toʻgʻrisidagi shartnomasi va topshirish dalolatnomalari kiritib qoʻyiladi.

213. Banklar qoʻshib yuborilganda har bir bankning huquq va majburiyatlari topshirish dalolatnomasiga muvofiq yangidan vujudga kelgan bankka oʻtadi.

214. Markaziy bank qoʻshib yuborish natijasida yangidan bank vujudga kelgani va qayta tashkil etilgan banklar faoliyati toʻxtatilgani toʻgʻrisidagi axborotni oʻz rasmiy veb saytida eʼlon qiladi.

3-§. Banklarni qoʻshib olish

215. Banklarni qoʻshib olish deganda bir yoki bir necha bankning huquq va majburiyatlarini boshqa bankka bergan holda ularning faoliyatini toʻxtatish tushuniladi.

216. Qoʻshib olinayotgan bank va u qoʻshilayotgan bank qoʻshib olish tartibi va shartlari, shuningdek qoʻshib olinayotgan bank aksiyalarini qoʻshib olish amalga oshirilayotgan bank aksiyalariga almashtirish tartibini belgilashni nazarda tutuvchi shartnoma tuzadilar. Har bir bank kuzatuv kengashi qoʻshib olishda ishtirok etayotgan banklar aksiyadorlari umumiy yigʻilishi muhokamasiga qoʻshib olish shaklida bankni qayta tashkil etish va qoʻshib olish toʻgʻrisidagi shartnomani tasdiqlash masalasini qoʻyadi. Qoʻshib olinayotgan bank kuzatuv kengashi aksiyadorlar umumiy yigʻilishiga topshirish dalolatnomasini tasdiqlash masalasini ham kiritadi.

217. Qoʻshib olishda ishtirok etayotgan banklar aksiyadorlarining qoʻshma umumiy yigʻilishi ustavga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish va bank kuzatuv kengashining yangi tarkibini saylash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Aksiyadorlar qoʻshma umumiy yigʻilishida ovoz berish tartibi qoʻshib olish toʻgʻrisidagi shartnomada belgilanadi.

218. Qoʻshib olishda ishtirok etayotgan banklar Banklarning davlat reyestrida qoʻshib olinayotgan bank faoliyatini toʻxtatish toʻgʻrisidagi yozuv kiritilgan vaqtdan boshlab qayta tashkil etilgan hisoblanadi (huquqiy vorisi va qayta tashkil etish shakli koʻrsatilgan holda). Markaziy bank mazkur Nizomning V boʻlim 1-bobiga muvofiq qoʻshib olayotgan bankning ustaviga kiritilgan tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalarni roʻyxatga oladi.

219. Markaziy bankka taqdim etilgan hujjatlarning bir nusxasi qoʻshib olinayotgan bank yuridik yigʻmajildiga kiritiladi.

220. Qoʻshib olinayotgan bankning barcha huquq va majburiyatlari topshirish dalolatnomasiga muvofiq qoʻshib olinayotgan bankka oʻtadi.

221. Markaziy bank qoʻshib olingan bankning qayta tashkil etilgani va uning faoliyati toʻxtatilgani toʻgʻrisidagi axborotni oʻz rasmiy veb saytida eʼlon qiladi.

4-§. Bankni boʻlish

222. Bankni boʻlish deganda uning huquq va majburiyatlarini yangi vujudga keladigan banklarga bergan holda faoliyatining toʻxtatilishi tushuniladi.

223. Boʻlish shaklida qayta tashkil etilayotgan bank kuzatuv kengashi aksiyadorlar umumiy yigʻilishi muhokamasiga bankni boʻlish shaklida qayta tashkil etish, ushbu qayta tashkil etishning tartibi va shartlari, yangi banklarni tashkil etish va qayta tashkil etilayotgan bank aksiyalarini yangidan vujudga kelayotgan banklar aksiyalariga almashtirish tartibi kabi masalalarni kiritadi.

224. Boʻlish shaklida qayta tashkil etilayotgan bank aksiyadorlari umumiy yigʻilishi boʻlish shaklida qayta tashkil etish, yangi banklarni tashkil etish, qayta tashkil etilayotgan bank aksiyalarini yangidan vujudga kelayotgan bank aksiyalariga almashtirish tartibi toʻgʻrisida qaror qabul qiladi hamda taqsimlash balansini tasdiqlaydi.

225. Boʻlish natijasida vujudga keladigan har bir bank aksiyadorlari taʼsis yigʻilishi bank ustavini tasdiqlaydi va kuzatuv kengashi aʼzolari va boshqaruv raisini saylaydi.

226. Yangidan vujudga kelgan banklar roʻyxatdan oʻtkazilishi va bir vaqtning oʻzida ularga bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berilishi hamda qayta tashkil etilgan bank faoliyati toʻxtatilgani toʻgʻrisidagi yozuv (huquqiy vorislar va qayta tashkil etish shakllari koʻrsatilgani holda) Banklarning davlat reyestriga kiritilishi bilan bir paytda bank qayta tashkil etilgan hisoblanadi.

227. Bank boʻlinganda uning huquq va majburiyatlari taqsimlash balansiga muvofiq yangi vujudga kelgan ikki yoki undan ortiq banklarga beriladi.

228. Markaziy bank boʻlish natijasida yangidan bank vujudga kelgani va qayta tashkil etilgan bank faoliyati toʻxtatilgani toʻgʻrisidagi axborotni oʻzining rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi.

5-§. Bankni ajratib chiqarish

229. Bankni ajratib chiqarish deganda qayta tashkil etilayotgan bank faoliyati toʻxtatilmagani holda uning huquq va majburiyatlarining bir qismini bir yoki bir necha banklar tashkil etilib, ularga berilishi tushuniladi.

230. Ajratib chiqarish shaklida qayta tashkil etilayotgan bank kuzatuv kengashi aksiyadorlar umumiy yigʻilishi muhokamasiga ajratib chiqarish shaklida qayta tashkil etish, ajratib chiqarish tartibi va shartlari, yangi bankni tashkil etish, qayta tashkil etilayotgan bank aksiyalarini ajratib chiqarilayotgan bank aksiyalariga almashtirish va bunday almashtirish tartibi, bank ustaviga ajratib chiqarish shaklida bank qayta tashkil etilgani, bank ustav kapitali toʻgʻrisidagi axborotni oʻzida ifodalagan oʻzgartirishlar kiritish va shuningdek taqsimlash balansini tasdiqlash toʻgʻrisidagi masalalarni kiritadi.

231. Ajralib chiqish shaklida qayta tashkil etilayotgan bank aksiyadorlari umumiy yigʻilishi bankni qayta tashkil etish, qayta tashkil etish tartibi va shartlari, bank aksiyalarini ajralib chiqayotgan bank aksiyalariga almashtirish va bunday almashtirish tartibi, ajralib chiqish shaklida bank qayta tashkil etilgani toʻgʻrisidagi axborotni oʻzida ifodalagan bank ustaviga oʻzgartirishlar kiritish va qayta tashkil etish natijasida kamaytirilgan bank ustav kapitali, shuningdek, taqsimlash balansini tasdiqlash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

232. Ajratib chiqarish natijasida yuzaga kelgan bank aksiyadorlari taʼsis yigʻilishi banklarning kuzatuv kengashi aʼzolari va boshqaruv raisini saylaydi hamda bankning ustavini tasdiqlaydi.

233. Yangidan vujudga kelgan banklar Banklarning davlar reyestriga roʻyxatga olingan (ajratilgan bank koʻrsatilgani holda) va bir paytda ularga bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berilgan vaqtdan boshlab bank qayta tashkil etilgan hisoblanadi.

234. Bank tarkibidan bir yoki bir necha banklar ajratib chiqarilganda, qayta tashkil etilgan bankning huquq va majburiyatlarining bir qismi taqsimlash balansiga muvofiq, ularning har biriga oʻtadi.

235. Markaziy bank ajratib chiqarish natijasida yangidan banklar vujudga kelgani toʻgʻrisidagi axborotni oʻz rasmiy veb saytida eʼlon qiladi.

6-§. Markaziy bankning talabiga binoan bankni qayta tashkil etish

236. Bank tomonidan banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilgan va bankning olib borayotgan faoliyati respublika bank tizimida raqobatni pasayishiga sabab boʻlgan taqdirda, Markaziy bank mazkur bankdan bankni qayta tashkil etishni talab qilish huquqiga ega.

237. Markaziy bankning bankni qayta tashkil etish toʻgʻrisidagi talabi qabul qilinganidan soʻng 30 kundan oshmagan muddatda bank kuzatuv kengashi tomonidan aksiyadorlarning navbatdan tashqari umumiy yigʻilishi chaqiriladi.

238. Aksiyadorlar umumiy yigʻilishi Markaziy bank talabiga asosan bankni qayta tashkil etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va qayta tashkil etish rejasini tasdiqlaydi. Bankni qayta tashkil etish rejasi bankning moliyaviy holatini yaxshilash yoki bank kreditorlari va omonatchilari manfaatlariga havf soluvchi va (yoki) soladigan qoidabuzilishlarni bartaraf etish chora tadbirlarini oʻz ichiga olishi lozim.

239. Agar bank Markaziy bank talabida belgilangan muddatda bankni qayta tashkil etmasa yoki qayta tashkil etish rejasi bankning moliyaviy holatini yaxshilash yoki qoidabuzarliklarni bartaraf etish boʻyicha yetarli chora-tadbirlarni oʻz ichiga olmasa, Markaziy bank qonunchilik hujjatlariga muvofiq har qanday toʻgʻrilovchi chora-tadbirlar qoʻllash, shu jumladan bankka vaqtinchalik boshqaruvchini tayinlash yoki bankni majburiy tugatish toʻgʻrisidagi masalani koʻrib chiqish huquqiga ega.

2-bob. Bankni tugatish

1-§. Bankni tugatish asoslari

240. Bank faoliyatini tugatish va bankni tugatish ixtiyoriy tugatish yoki majburiy tugatish shaklida amalga oshirilishi mumkin.

241. Bankni ixtiyoriy tugatish Markaziy bankning bankni ixtiyoriy tugatishga doir roziligiga asosan amalga oshiriladi.

Bankni majburiy tugatish Markaziy bank boshqaruvining bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyani (litsenziyalarni) chaqirib olish va bankni majburiy tugatish toʻgʻrisidagi qarori (bundan buyon matnda bankni majburiy tugatish toʻgʻrisidagi qaror deb yuritiladi) asosida amalga oshiriladi.

2-§. Bankni ixtiyoriy tugatishga oid umumiy qoidalar

242. Agar bank toʻlovga qobiliyatsiz boʻlmasa yoki uning toʻlovga qobiliyatsizligi yuzaga kelishi ehtimoli yuqori boʻlmasa, u ixtiyoriy tugatilishi mumkin.

Bunda Oʻzbekiston Respublikasi “Banklarni sanatsiya qilish va tugatish toʻgʻrisida”gi Qonunining 20-moddasi ikkinchi va uchinchi qismlarida koʻrsatilgan holatlardan biri yuzaga kelganda bank toʻlovga qobiliyatsiz yoki uning toʻlovga qobiliyatsizligi yuzaga kelishi ehtimoli yuqori deb hisoblanadi.

243. Markaziy bankning bankni ixtiyoriy tugatishga doir roziligini olish quyidagi ikki bosqichda amalga oshiriladi:

bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani olish;

bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani olish.

244. Bank aksiyadorlari umumiy yigʻilishining (aksiyadorning) bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani olish toʻgʻrisidagi qarorini bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani olmasdan turib hamda bankni ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi qarorini bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani olmasdan turib uchinchi shaxslarga oshkor etish taqiqlanadi.

245. Tugatuvchi bank ixtiyoriy tugatilayotganda aksiyadorlarning umumiy yigʻilishi tomonidan tayinlanadi. Agar tugatuvchi tayinlanmagan boʻlsa, u Markaziy bank boshqaruvining qarori bilan tayinlanadi.

Tugatuvchi ushbu Nizomning III boʻlimida belgilangan talablarga muvofiq boʻlishi kerak.

246. Oʻzbekiston Respublikasi “Banklarni sanatsiya qilish va tugatish toʻgʻrisida”gi Qonunining 48-moddasiga muvofiq Markaziy bank bank ixtiyoriy tugatilayotganda Markaziy bankka taqdim etilgan hujjatlar va (yoki) maʼlumotlar auditorlik tashkiloti tomonidan tasdiqlanishini bankdan talab qilishga haqli.

3-§. Bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani olish tartibi

247. Bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani olish uchun bank aksiyadorlarining umumiy yigʻilishida ishtirok etayotgan ovoz beruvchi aksiyalar egalari boʻlgan aksiyadorlar ovozlarining toʻrtdan uch qismidan iborat koʻpchilik ovozi bilan bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani olish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

Barcha ovoz beruvchi aksiyalari bitta aksiyadorga tegishli boʻlgan bankda bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani olish toʻgʻrisidagi qaror bunday aksiyador tomonidan yakka tartibda qabul qilinadi hamda yozma shaklda rasmiylashtiriladi.

248. Ushbu Nizomning 247-bandida nazarda tutilgan qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida bank tomonidan bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani olish uchun Markaziy bankka quyidagilar taqdim etiladi:

ushbu Nizomning 16-ilovasiga muvofiq shakldagi ariza;

bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani olish toʻgʻrisidagi qaror. Bunda bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani olish toʻgʻrisidagi qarorda bankni ixtiyoriy tugatish sabablari batafsil koʻrsatiladi;

bank aksiyadorlarining umumiy yigʻilishi yoki bankning yagona aksiyadori tomonidan tasdiqlangan bankning ixtiyoriy tugatish rejasi;

bankning bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani olish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan sanadagi balans hisoboti.

249. Bankning ixtiyoriy tugatish rejasi quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:

auditorlik tashkiloti tomonidan tasdiqlangan, bank aktivlari va majburiyatlarining tugatilish qiymati haqidagi maʼlumotlarni;

bankning kreditorlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;

joriy va ehtimoliy sud jarayonlari haqidagi, shuningdek sud xarajatlari va sud qarorlarini ijro etish bilan bogʻliq xarajatlar haqidagi maʼlumotlarni;

operatsion xarajatlar, aktivlarni sotishdan koʻriladigan ehtimoliy zararlar, bank taraflaridan biri boʻlgan shartnomalarni muddatidan ilgari bekor qilish chogʻida yuzaga keladigan zararlar, shuningdek prognoz qilinayotgan har qanday boshqa xarajatlar haqidagi maʼlumotlarni;

bankni ixtiyoriy tugatishni amalga oshirish muddatini;

bankni ixtiyoriy tugatish jarayoni bosqichlarining, shu jumladan har bir bosqich davomiyligining, har bir bosqichda amalga oshiriladigan harakatlarning tavsifini;

bankni ixtiyoriy tugatish jarayonining har bir bosqichi uchun istiqbolli balansni, shuningdek uni tuzishda foydalanilgan farazlar va ehtimolliklar tavsifini.

250. Agar ushbu Nizomning 248-bandida koʻrsatilgan, bank tomonidan taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlar bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani berish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun yetarli boʻlmasa, Markaziy bank bankdan bunday qarorni qabul qilish uchun zarur boʻlgan qoʻshimcha hujjatlar va maʼlumotlarni soʻrab olishga haqli.

Bank ushbu bandning birinchi xatboshisiga muvofiq soʻralgan qoʻshimcha hujjatlar va maʼlumotlarni soʻrov olingan kundan eʼtiboran 30 kun ichida Markaziy bankka taqdim etishi lozim. Bunda ushbu Nizomning 251-bandi birinchi xatboshisida belgilangan, bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish muddati toʻxtatib turiladi.

251. Markaziy bank bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi yoki bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani berishni asoslantirilgan holda rad etish haqidagi qarorni ushbu Nizomning 248-bandida koʻrsatilgan barcha hujjatlar taqdim etilgan kundan eʼtiboran ikki oy ichida qabul qiladi.

Markaziy bank ushbu bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan qaror qabul qilingan sanadan eʼtiboran uch ish kuni ichida bankni qabul qilingan qaror toʻgʻrisida yozma shaklda, shu jumladan axborot-kommunikatsiya tizimi orqali elektron shaklda xabardor qiladi, bundan bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani berish ushbu Nizomning 252-bandi beshinchi xatboshisida koʻrsatilgan asosga koʻra rad etilgan holatlar mustasno.

252. Bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani berishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

ushbu Nizomning 248 va 250-bandlarida koʻrsatilgan hujjatlar va maʼlumotlarning toʻliq taqdim etilmaganligi yoki qonunchilik talablariga muvofiq emasligi;

bank kreditorlarning talablarini asosli kechiktirishsiz qanoatlantirishga qodir emasligi;

bankning ixtiyoriy tugatish rejasi ushbu Nizomning 249-bandida koʻrsatilgan talablarga muvofiq emasligi;

bankning toʻlovga qobiliyatsizligi yoki toʻlovga qobiliyatsizligining yuzaga kelishi ehtimoli yuqoriligi.

253. Bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani berish ushbu Nizomning 252-bandi ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilarida koʻrsatilgan asoslarga koʻra rad etilgan taqdirda, bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani berishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnoma rad etish asoslari hamda bank rad etish asoslarini bartaraf etib, hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishi mumkin boʻlgan muddat koʻrsatilgan holda yuboriladi. Mazkur muddat rad etish asoslarini bartaraf etish uchun zarur boʻlgan vaqtga mutanosib boʻlishi, ammo oʻn ish kunidan kam boʻlmasligi kerak.

254. Bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani berishni rad etish asoslari bank tomonidan bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani berishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilgan muddatda bartaraf etilgan taqdirda, arizani qayta koʻrib chiqish bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani olish uchun zarur boʻlgan barcha hujjatlar taqdim etilgan kundan eʼtiboran oʻttiz ish kunidan oshmagan muddatda amalga oshiriladi.

Bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani berishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilgan muddat oʻtganidan keyin taqdim etilgan ariza va hujjatlar yangidan topshirilgan hisoblanadi va Markaziy bank tomonidan umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.

255. Bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizani qayta koʻrib chiqish chogʻida bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani berishni rad etish haqidagi xabarnomada ilgari koʻrsatilmagan yangi asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

256. Bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani berish bankning toʻlovga qobiliyatsizligiga yoki toʻlovga qobiliyatsizligi yuzaga kelishi ehtimolining yuqoriligiga doir asoslarga koʻra Markaziy bank tomonidan rad etilgan taqdirda, Markaziy bank bankni majburiy tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Bankni majburiy tugatish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinganligi haqida bank ushbu Nizomning 291-bandida belgilangan tartibda xabardor qilinadi.

257. Bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish va qayta koʻrib chiqish uchun yigʻim undirilmaydi.

258. Bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnoma berilganidan keyin bank Oʻzbekiston Respublikasi “Banklardagi omonatlarni himoya qilish kafolatlari toʻgʻrisida”gi Qonunining 25-moddasida nazarda tutilgan kafolatlash obyektlarining (bundan buyon matnda kafolatlash obyektlari deb yuritiladi) toʻliq qaytarilishi va (yoki) boshqa bankka oʻtkazilishi boʻyicha choralar koʻradi.

4-§. Bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani olish tartibi

259. Kafolatlash obyektlari toʻliq qaytarilgan va (yoki) boshqa bankka oʻtkazilgandan soʻng bank aksiyadorlarining umumiy yigʻilishi yigʻilishda ishtirok etayotgan ovoz beruvchi aksiyalar egalari boʻlgan aksiyadorlar ovozlarining toʻrtdan uch qismidan iborat koʻpchilik ovozi bilan bankni ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Barcha ovoz beruvchi aksiyalari bitta aksiyadorga tegishli boʻlgan bankda bankni ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi qaror bunday aksiyador tomonidan yakka tartibda qabul qilinadi.

260. Ushbu Nizomning 259-bandida nazarda tutilgan qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida bank tomonidan bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani olish uchun Markaziy bankka quyidagilar taqdim etiladi:

1) ushbu Nizomning 17-ilovasiga muvofiq shakldagi ariza;

2) bankni ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi qaror;

3) kafolatlash obyektlari toʻliq qaytarilganligini va (yoki) boshqa bankka oʻtkazilganligini tasdiqlovchi hujjatlar;

4) kafolatlash obyektlari toʻliq qaytarilganidan va (yoki) boshqa bankka oʻtkazilganidan keyin bankning zimmasida qolgan majburiyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

5) bankni ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan sanadagi bankning balans hisoboti;

6) tugatuvchining belgilangan talablarga muvofiqligini tasdiqlovchi quyidagi axborot va hujjatlar:

ushbu Nizomning 107-bandi 4 — 10-kichik bandlarida koʻrsatilgan hujjatlar;

tugatuvchi va tugatilayotgan bank oʻrtasidagi manfaatlar toʻqnashuvi yuzasidan ushbu Nizomning 18-ilovasiga muvofiq shakldagi axborot.

261. Agar ushbu Nizomning 260-bandida koʻrsatilgan, bank tomonidan taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlar bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani berish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun yetarli boʻlmasa, Markaziy bank bankdan bunday qarorni qabul qilish uchun zarur boʻlgan qoʻshimcha hujjatlar va maʼlumotlarni soʻrab olishga haqli.

Bank ushbu bandning birinchi xatboshisiga muvofiq soʻralgan qoʻshimcha hujjatlar va maʼlumotlarni soʻrov olingan kundan eʼtiboran oʻttiz kun ichida Markaziy bankka taqdim etishi lozim. Bunda ushbu Nizomning 262-bandida belgilangan, bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish muddati toʻxtatib turiladi.

262. Markaziy bank bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi yoki bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani berishni asoslantirilgan holda rad etish haqidagi qarorni ushbu Nizomning 260-bandida koʻrsatilgan barcha hujjatlar taqdim etilgan kundan eʼtiboran yigirma ish kuni ichida qabul qiladi.

263. Bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani berishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

ushbu Nizomning 260 va 261-bandlarida koʻrsatilgan hujjatlar va maʼlumotlarning toʻliq taqdim etilmaganligi yoki qonunchilik talablariga muvofiq emasligi;

kafolatlash obyektlarining toʻliq hajmda qaytarilmaganligi va (yoki) boshqa bankka oʻtkazilmaganligi;

tugatuvchining ushbu Nizomning III boʻlimida belgilangan talablarga muvofiq emasligi;

bankning toʻlovga qobiliyatsizligi yoki toʻlovga qobiliyatsizligining yuzaga kelishi ehtimoli yuqoriligi.

264. Bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani berish ushbu Nizomning 263-bandi ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilarida koʻrsatilgan asoslarga koʻra rad etilgan taqdirda, Markaziy bank tegishli qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida bankni bu haqda yozma shaklda, shu jumladan axborot-kommunikatsiya tizimi orqali elektron shaklda xabardor qiladi.

Bunda bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani berishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomada rad etish asoslari hamda bank rad etish asoslarini bartaraf etib, hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishi mumkin boʻlgan muddat koʻrsatiladi. Mazkur muddat rad etish asoslarini bartaraf etish uchun zarur boʻlgan vaqtga mutanosib boʻlishi, ammo oʻn ish kunidan kam boʻlmasligi kerak.

265. Bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani berishni rad etish asoslari bank tomonidan bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani berishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilgan muddatda bartaraf etilgan taqdirda, arizani qayta koʻrib chiqish bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani olish uchun zarur boʻlgan barcha hujjatlar taqdim etilgan kundan eʼtiboran oʻn ish kunidan oshmagan muddatda amalga oshiriladi.

Bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani berishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilgan muddat oʻtganidan keyin taqdim etilgan ariza va hujjatlar yangidan topshirilgan hisoblanadi va Markaziy bank tomonidan umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.

266. Bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizani qayta koʻrib chiqish chogʻida bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani berishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomada ilgari koʻrsatilmagan yangi asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

267. Bankni toʻlovga qobiliyatsiz yoki uning toʻlovga qobiliyatsizligi yuzaga kelishi ehtimoli yuqori deb hisoblanishiga asos mavjud boʻlgan taqdirda, Markaziy bank bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani berishni rad etadi va bankni majburiy tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Bankni majburiy tugatish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinganligi haqida bank ushbu Nizomning 291-bandida belgilangan tartibda xabardor qilinadi.

268. Markaziy bank tomonidan bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi qaror bilan bir vaqtda bankning bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyasini (litsenziyalarini) chaqirib olish haqida qaror qabul qilinadi.

Bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani berish va bankning bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyasini (litsenziyalarini) chaqirib olish toʻgʻrisidagi qaror oʻsha kunning oʻzida bankka yetkaziladi hamda Markaziy bankning rasmiy veb-saytida va uning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarida eʼlon qilinadi.

269. Bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani berish va bankning bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyasini (litsenziyalarini) chaqirib olish toʻgʻrisidagi qaror bankka yetkazilgan paytdan boshlab bank bankni tugatish bilan bogʻliq boʻlmagan boshqa faoliyatni (harakatni) amalga oshirishga haqli emas.

270. Bankning vakolatli boshqaruv organining bankni ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi qarori bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnoma berilganidan keyin kuchga kiradi.

271. Bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish va qayta koʻrib chiqish uchun yigʻim undirilmaydi.

5-§. Bankni ixtiyoriy tugatishda amalga oshiriladigan vazifalar

272. Ixtiyoriy tugatilayotgan bank kuzatuv kengashining va boshqaruvining vakolatlari bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnoma berilgan paytdan eʼtiboran tugatuvchiga oʻtadi.

273. Tugatuvchi bankni ixtiyoriy tugatish chogʻida quyidagi vazifalarni bajaradi:

bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani berish va bankning bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyasini (litsenziyalarini) chaqirib olish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran uch kun ichida ommaviy axborot vositalarida va bankning rasmiy veb-saytida bankni ixtiyoriy tugatish jarayoni boshlanganligi, shuningdek kreditorlar tomonidan talablarni taqdim etish muddatlari toʻgʻrisida eʼlon qilish;

kreditorlar tomonidan talablarni taqdim etish muddati tugaganidan keyin bir oy ichida bankning oraliq tugatish balansini tuzish;

bankning kreditorlari bilan hisob-kitobni amalga oshirish;

bank aktivlarini sotish boʻyicha choralar koʻrish;

kreditorlar bilan hisob-kitoblar yakunlanganidan keyin bankning yakuniy tugatish balansini tuzish;

ushbu bobning 11-paragrafida belgilangan tartibda Markaziy bankka hisobot va maʼlumotlarni taqdim etish.

274. Tugatuvchi Markaziy bankning bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnomani berish va bankning bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyasini (litsenziyalarini) chaqirib olish toʻgʻrisidagi qarori qabul qilingan kundan eʼtiboran oʻn ikki oy ichida ushbu Nizomning 273-bandida koʻrsatilgan, bankni ixtiyoriy tugatish bilan bogʻliq barcha ishlarni yakunlashi lozim. Tugatuvchining asoslantirilgan soʻroviga asosan Markaziy bank ushbu muddatni koʻpi bilan olti oyga uzaytirishga haqli.

275. Agar ixtiyoriy tugatish jarayonida bankning toʻlovga qobiliyatsiz ekanligi aniqlansa, tugatuvchi zudlik bilan Markaziy bankni bu haqda xabardor qilishi hamda bankning moliyaviy holatini tasdiqlovchi tegishli hisobotni va hujjatlarni taqdim etishi kerak.

Markaziy bank ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan hujjatlarni oʻn ish kuni ichida koʻrib chiqadi hamda Oʻzbekiston Respublikasi “Banklarni sanatsiya qilish va tugatish toʻgʻrisida”gi Qonunining 20-moddasi ikkinchi va uchinchi qismlarida koʻrsatilgan asoslardan birortasi mavjud boʻlgan taqdirda, bankni majburiy tugatish haqida tegishli qaror qabul qiladi.

276. Bankning yakuniy tugatish balansi tuzilganidan soʻng bankning qolgan mol-mulki aksiyadorlar oʻrtasida qonunchilikka muvofiq taqsimlanadi.

277. Tugatuvchi bankning qolgan mol-mulki aksiyadorlar oʻrtasida taqsimlanganidan soʻng ushbu bobning 10-paragrafida belgilangan bankni tugatishni yakunlash boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshiradi.

6-§. Ixtiyoriy tugatishda Markaziy bank bilan kelishilishi lozim boʻlgan qarorlar

278. Ixtiyoriy tugatilayotgan bankning quyidagi qarorlari (bundan buyon matnda ixtiyoriy tugatilayotgan bankning qarori deb yuritiladi) Markaziy bank bilan kelishilishi lozim:

tugatuvchini almashtirishni nazarda tutuvchi qaror;

bankning tugatish rejasiga oʻzgartirishlar kiritishni nazarda tutuvchi qaror.

279. Ushbu Nizomning 278-bandida koʻrsatilgan ixtiyoriy tugatilayotgan bankning qarorini kelishish uchun bank mazkur qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran oʻn kun ichida Markaziy bankka quyidagilarni ilova qilgan holda ariza taqdim etadi:

1) tugatuvchini almashtirishni nazarda tutuvchi qarorni kelishish uchun:

bank aksiyadorlari umumiy yigʻilishining yoki bankning yagona aksiyadorining tugatuvchini almashtirish haqidagi qarori;

ushbu Nizomning 260-bandi 6-kichik bandida koʻrsatilgan axborot va hujjatlar;

2) bankning tugatish rejasiga oʻzgartirishlar kiritishni nazarda tutuvchi qarorini kelishish uchun:

bank aksiyadorlari umumiy yigʻilishining (aksiyadorning) bankning tugatish rejasiga oʻzgartirishlar kiritish haqidagi qarori;

bankning tugatish rejasiga kiritilayotgan oʻzgartirishlar matni va mazkur oʻzgartirishlarni kiritish asoslari.

280. Markaziy bank ixtiyoriy tugatilayotgan bankning qarorini ushbu Nizomning 279-bandida koʻrsatilgan tegishli hujjatlar taqdim etilgan kundan eʼtiboran bir oy ichida kelishadi yoki kelishishni rad etadi.

281. Ixtiyoriy tugatilayotgan bankning qarorini kelishishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

ushbu Nizomning 279-bandida koʻrsatilgan hujjatlar va maʼlumotlarning toʻliq taqdim etilmaganligi yoki qonunchilik talablariga muvofiq emasligi;

kiritilayotgan oʻzgartirishlar natijasida ixtiyoriy tugatish rejasining ushbu Nizomning 249-bandida koʻrsatilgan talablarga nomuvofiq boʻlishi — bankning tugatish rejasiga oʻzgartirishlar kiritilgan taqdirda;

tugatuvchining ushbu Nizomning III boʻlimida belgilangan talablarga muvofiq emasligi — tugatuvchi almashtirilgan taqdirda.

282. Markaziy bank ixtiyoriy tugatilayotgan bankning qarorini kelishish yoki kelishishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida bankni bu haqda yozma shaklda, shu jumladan axborot-kommunikatsiya tizimi orqali elektron shaklda xabardor qiladi.

Ixtiyoriy tugatilayotgan bankning qarorini kelishishni rad etish ushbu Nizomning 281-bandi ikkinchi va uchinchi xatboshilarida koʻrsatilgan asoslarga koʻra rad etilgan taqdirda, ixtiyoriy tugatilayotgan bankning qarorini kelishishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomada rad etish asoslari hamda bank rad etish asoslarini bartaraf etib, hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishi mumkin boʻlgan muddat koʻrsatiladi. Mazkur muddat rad etish asoslarini bartaraf etish uchun zarur boʻlgan vaqtga mutanosib boʻlishi, ammo oʻn ish kunidan kam boʻlmasligi kerak.

283. Ixtiyoriy tugatilayotgan bankning qarorini kelishishni rad etish asoslari bank tomonidan ixtiyoriy tugatilayotgan bankning qarorini kelishishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilgan muddatda bartaraf etilgan taqdirda, arizani qayta koʻrib chiqish rad etish sabablari bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etilgan kundan eʼtiboran oʻn ish kunidan oshmagan muddatda amalga oshiriladi.

Ixtiyoriy tugatilayotgan bankning qarorini kelishishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilgan muddat oʻtganidan keyin taqdim etilgan ariza va hujjatlar yangidan topshirilgan hisoblanadi va Markaziy bank tomonidan umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.

284. Ixtiyoriy tugatilayotgan bankning qarorini kelishish toʻgʻrisidagi arizani qayta koʻrib chiqish chogʻida ixtiyoriy tugatilayotgan bankning qarorini kelishishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomada ilgari koʻrsatilmagan yangi asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

285. Ixtiyoriy tugatilayotgan bankning qarorini kelishish ushbu Nizomning 281-bandi toʻrtinchi xatboshisida koʻrsatilgan asosga koʻra rad etilgan taqdirda, bank yangi tugatuvchini tayinlash haqida qaror qabul qilishi va mazkur qarorni kelishish uchun Markaziy bankka qayta ariza taqdim etishi mumkin. Bunda ariza yangidan topshirilgan hisoblanadi va Markaziy bank tomonidan umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.

286. Ixtiyoriy tugatilayotgan bankning qarori Markaziy bank bilan kelishilgandan soʻng kuchga kiradi.

287. Ixtiyoriy tugatilayotgan bankning qarorini kelishish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish va qayta koʻrib chiqish uchun yigʻim undirilmaydi.

7-§. Bankni majburiy tugatish tartibi

288. Agar bank tizimli ahamiyatga molik deb eʼtirof etilmagan boʻlsa, u Oʻzbekiston Respublikasi “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 77-moddasida nazarda tutilgan hollarda majburiy tugatilishi mumkin.

Ixtiyoriy tugatish jarayonidagi bank ushbu Nizomning 256 , 267 va 275-bandlarida koʻrsatilgan hollarda majburiy tugatiladi.

289. Bankni majburiy tugatish suddan tashqari tartibda va (yoki) Oʻzbekiston Respublikasi “Banklarni sanatsiya qilish va tugatish toʻgʻrisida”gi Qonunining 62-moddasiga muvofiq sud tartibida amalga oshirilishi mumkin.

290. Bankni majburiy tugatish uchun Markaziy bank boshqaruvi bankni majburiy tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Bankni majburiy tugatish toʻgʻrisidagi qarorda mazkur qarorning kuchga kirish sanasi hamda aniq vaqti koʻrsatilgan boʻlishi kerak.

291. Bankni majburiy tugatish toʻgʻrisidagi qaror mazkur qaror kuchga kirgan kunda majburiy tugatiladigan bank rahbariyatiga imzo qoʻydirib topshiriladi.

292. Bankni majburiy tugatish toʻgʻrisidagi qaror kuchga kirgan vaqtdan boshlab bank bankni tugatish bilan bogʻliq boʻlmagan boshqa faoliyatni (harakatni) amalga oshirishga haqli emas.

293. Bankni majburiy tugatish toʻgʻrisidagi qaror kuchga kirgan kunda Markaziy bank bu haqda Omonatlarni kafolatlash agentligini, Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysini, tugatilayotgan bank ishtirokchisi boʻlgan toʻlov tizimlarini, tugatilayotgan bank vakillik hisobvaraqlariga ega boʻlgan chet el banklarini xabardor qiladi.

Bankni majburiy tugatish toʻgʻrisidagi qaror tugatilayotgan bankning aksiyadorlarini va manfaatdor taraflarni xabardor qilish maqsadida qaror kuchga kirgan kunning oʻzida Markaziy bankning rasmiy veb-saytida, qaror kuchga kirgan kundan eʼtiboran uch kun ichida ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.

294. Bankni majburiy tugatish toʻgʻrisidagi qaror kuchga kirgan kundan eʼtiboran:

bankning barcha pul majburiyatlarini, shuningdek soliqlar va yigʻimlar boʻyicha kechiktirilgan majburiyatlarini bajarish muddati boshlangan deb hisoblanadi;

bankning barcha turdagi majburiyatlari boʻyicha foizlar va neustoykalar hisoblanishi toʻxtatiladi;

mol-mulk soligʻi, yer soligʻi, shuningdek soliqlar va yigʻimlar boʻyicha avval hisoblangan hamda undirilmagan majburiyatlar yuzasidan penyalar va jarimalarning hisoblanishi toʻxtatib turiladi;

bank mol-mulkini sotishdan tushumlarning kreditorlar talablarini qanoatlantirishga yoʻnaltirilgan qismi qoʻshilgan qiymat soligʻidan va daromad soligʻidan ozod etiladi;

bank aktivlariga nisbatan uchinchi shaxslar tomonidan har qanday harakatlarni amalga oshirish, shu jumladan talablarni qanoatlantirish boʻyicha sudning hal qiluv qarori va ijro ishini yuritish boʻyicha undiruvni amalga oshirish toʻxtatib turiladi, bankning mol-mulki xatlashdan ozod etiladi va bankka nisbatan boshqa cheklovlar olib tashlanadi;

mijozlarning bank hisobvaraqlari boʻyicha kirim va chiqim operatsiyalari toʻxtatib turiladi;

bankning boshqa banklardagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalari toʻxtatib turiladi;

agar talab oʻtkazilsa yoki undan boshqa shaxs foydasiga voz kechilsa, oluvchi yoki sertifikat boʻyicha talab qilib olish huquqini olayotgan taraf (sessionariy) mazkur talab boʻyicha dastlabki ustuvorlikni saqlab qoladi;

bank tomonidan berilgan ishonchnomalar bekor qilingan deb hisoblanadi, bundan sudda ish yuritish uchun berilgan ishonchnomalar mustasno;

ijro hujjatlarini ijro etish tugatiladi. Pul majburiyatlari, soliqlar va yigʻimlar boʻyicha barcha talablar, boshqa mulkiy talablar faqat majburiy tugatish doirasida bankka taqdim etilishi mumkin, bundan mulk huquqini eʼtirof etish toʻgʻrisidagi, maʼnaviy ziyonni kompensatsiya qilish haqidagi, mol-mulkni boshqa shaxsning qonunga xilof egaligidan talab qilib olish toʻgʻrisidagi, asossiz orttirilgan boylikni qaytarish haqidagi, bitimlarni haqiqiy emas deb topish va ularning haqiqiy emasligi oqibatlarini qoʻllash toʻgʻrisidagi talablar, shuningdek joriy toʻlovlar boʻyicha talablar mustasno.

Ushbu bandning oltinchi xatboshisiga muvofiq toʻxtatib turilgan jarayonlar, agar jarayonning predmeti boʻlgan talab oraliq tugatish balansiga kiritilgan boʻlsa va mazkur talabga nisbatan eʼtirozlar boʻlmasa, Markaziy bank tomonidan oraliq tugatish balansi tasdiqlanganidan keyin tugatiladi.

295. Bank majburiy tugatilayotganda tugatuvchi Markaziy bank boshqaruvining qarori bilan tayinlanadi. Markaziy bank tugatish komissiyasi tarkibiga Markaziy bank xodimlarini kiritishga haqli.

Tugatuvchi ushbu Nizomning III boʻlimida belgilangan talablarga muvofiq boʻlishi kerak.

Tugatuvchi majburiy tugatilayotgan bankning yagona vakilidir.

296. Bankni majburiy tugatishda tugatuvchi tayinlangan paytdan eʼtiboran bank ishlarini boshqarish boʻyicha vakolatlar, shu jumladan bank aksiyadorlari umumiy yigʻilishining, kuzatuv kengashining va boshqaruvining vakolatlari unga oʻtadi.

297. Tugatuvchi bankni majburiy tugatish toʻgʻrisidagi qaror kuchga kirgan kundan eʼtiboran uch kun ichida ommaviy axborot vositalarida va bankning rasmiy veb-saytida quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan axborotni eʼlon qiladi:

bankni majburiy tugatish boshlanganligi toʻgʻrisidagi;

tugatilayotgan bankning firma nomi va rekvizitlari haqidagi;

bankning tugatuvchisi toʻgʻrisidagi;

kreditorlar tomonidan talablar taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi, shu jumladan kafolatlash obyektlari egalari boʻlgan kreditorlarni (omonatchilarni) Omonatlarni kafolatlash agentligiga kompensatsiyalar toʻlanishi uchun tugatuvchi tomonidan taqdim etilgan reyestrdagi maʼlumotlar bilan tanishtirish haqidagi;

zarur boʻlgan boshqa maʼlumotlarni.

298. Tugatuvchi ushbu Nizomning 297-bandida nazarda tutilgan axborot eʼlon qilingan kundan eʼtiboran ikki oy ichida:

barcha kreditorlarga ularning bankka nisbatan talablarining turi va miqdori toʻgʻrisida xabarnoma yuborishi;

bank seyflarida saqlashga topshirilgan qimmatliklarni oʻz egalariga qaytarish uchun zarur choralar koʻrishi;

bank aktivlarini aniqlashi, ularni talab qilib olish va mazkur aktivlarni baholash boʻyicha choralar koʻrishi kerak.

299. Tugatuvchi tugatilayotgan bank joylashgan yerdagi Markaziy bank hududiy bosh boshqarmasining hisob-kitob kassa markazida har bir valyuta turi boʻyicha alohida tugatish hisobvaragʻini ochadi.

Tugatilayotgan bankning barcha mablagʻlari, shu jumladan chet el valyutasidagi mablagʻlar ushbu tugatish hisobvaraqlarida saqlanadi.

300. Tugatuvchi ushbu Nizomning 306-bandida koʻrsatilgan, kreditorlar tomonidan talablarni taqdim etish muddati tugaganidan keyin ikki oy ichida:

bank mol-mulkining tarkibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni shakllantiradi;

kreditorlarning talablari reyestrini shakllantiradi;

oraliq tugatish balansini tuzadi.

301. Tugatuvchi tomonidan kreditorlarning talablari reyestrini shakllantirish ushbu bobning 8-paragrafida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

302. Oraliq tugatish balansi u tuzilgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida Markaziy bankka kreditorlarning talablari reyestri bilan birga taqdim etiladi.

Markaziy bank oraliq tugatish balansini u taqdim etilgan kundan eʼtiboran oʻn ish kuni ichida tasdiqlaydi.

303. Kreditorlarning talablarini qanoatlantirish oraliq tugatish balansi Markaziy bank tomonidan tasdiqlanganidan soʻng keyingi kundan boshlanadi, bundan ushbu Nizomning 304-bandida koʻrsatilgan hollar mustasno.

Kreditorlarning talablari ushbu bobning 9-paragrafida belgilangan tartibda qanoatlantiriladi.

304. Tugatuvchi oraliq tugatish balansi Markaziy bank tomonidan tasdiqlanganidan keyin Oʻzbekiston Respublikasi “Banklarni sanatsiya qilish va tugatish toʻgʻrisida”gi Qonunining 62-moddasida koʻrsatilgan hollarda va tartibda sudga majburiy tugatilayotgan bankni bankrot deb topish va tugatishga doir ish yuritishni boshlash toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqish haqidagi ariza bilan murojaat qilishga haqli.

Bankni bankrot deb topish va tugatishga doir ish yuritishni boshlash toʻgʻrisida sud tomonidan qaror qabul qilingan paytdan eʼtiboran tugatuvchining bankni majburiy tugatishga doir vazifalari va Markaziy bankning bu boradagi vakolatlari tugatiladi.

305. Bankni majburiy tugatish jarayonida majburiy tugatilayotgan bankning aktivlari hamda majburiyatlarini boshqa bankka oʻtkazish va (yoki) bankning aktivlarini sotish vositalaridan foydalaniladi.

Ushbu Nizomda boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, majburiy tugatish vositalaridan foydalanishda aksiyadorlarning, omonatchilar va kreditorlarning, shuningdek boshqa manfaatdor shaxslarning (tugatilayotgan bankka garov taʼminotini va kafolatlar taqdim etgan shaxslarning) roziligi talab etilmaydi.

Bankning majburiyatlari boshqa bankka oʻtkazilgan taqdirda, tugatuvchi bu haqda kreditorlarni bankning majburiyatlari oʻtkazilgan kundan eʼtiboran oʻn ish kuni ichida xabardor qilishi shart.

8-§. Majburiy tugatilayotgan bank kreditorlarining talablari reyestrini shakllantirish tartibi

306. Kreditorlar tomonidan talablarni taqdim etish muddati bankni majburiy tugatish toʻgʻrisida eʼlon qilingan paytdan eʼtiboran ikki oydan kam boʻlmasligi kerak. Bunda mazkur muddat ushbu Nizomning 297-bandiga muvofiq ommaviy axborot vositalarida va bankning rasmiy veb-saytida eʼlon qilingan axborotda koʻrsatiladi.

Kreditorlarning barcha talablari faqat tugatuvchiga taqdim etilishi mumkin.

307. Tugatuvchiga kreditorlarning talablari yozma shaklda, ariza va mazkur talablarni tasdiqlovchi hujjatlar bilan birga taqdim etiladi. Kreditor talablar bayon etilgan arizada quyidagilarni koʻrsatishi shart:

oʻzi haqidagi maʼlumotlarni;

yuridik shaxslar uchun — firmaning toʻliq nomini, joylashgan yerini (pochta manzilini), bank rekvizitlarini;

jismoniy shaxslar uchun — jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamini, pochta manzili, bank rekvizitlarini (mavjud boʻlgan taqdirda);

elektron pochta manzilini (mavjud boʻlgan taqdirda).

Arizada elektron pochta manzilining koʻrsatilishi kreditorning bankka nisbatan talablarining turi va miqdori toʻgʻrisidagi xabarnomani, uning talablari toʻliq qanoatlantirilishi rad etilgan taqdirda, bu haqdagi xabarnomani elektron shaklda olishga boʻlgan roziligidir.

308. Kafolatlash obyektining egasi boʻlgan kreditor (omonatchi) tugatuvchidan kafolatlash obyektining faqat kafolatlangan omonatdan oshadigan qismini talab qilishga haqli.

309. Tugatuvchi kreditorlar tomonidan talablar taqdim etish uchun belgilangan muddat tugaganidan keyin ikki oy ichida bankning buxgalteriya hisobi hujjatlariga, shuningdek kreditorlar tomonidan taqdim etilgan arizalarga asosan kreditorlarning talablari reyestrini shakllantiradi.

310. Bankning buxgalteriya hisobi hujjatlariga koʻra aniqlangan kreditorning talablari va kreditor tomonidan ushbu Nizomning 307-bandida belgilangan tartibda taqdim etilgan talablar muvofiq boʻlmagan taqdirda, bunday talablarning miqdori mazkur talablarni asoslovchi hujjatlarga yoki sud qaroriga asosan belgilanadi.

311. Kreditorlarning talablari reyestrida har bir kreditor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, talablarni koʻrib chiqish natijalari, yaʼni qanoatlantirish uchun qabul qilingan yoki qanoatlantirish rad etilgan talablar haqidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi.

Kreditorlarning talablari reyestri shakllantirilganidan keyin tugatuvchi kreditorlar oʻz talablarining koʻrib chiqilishi natijalari toʻgʻrisida, talablarni qanoatlantirishning navbati va boshlanishi haqida axborot olishi mumkin boʻlgan sana va joy toʻgʻrisida ommaviy axborot vositalarida eʼlon berishi kerak.

Kreditorlarga kreditorlarning talablari reyestri bilan tanishish imkoniyati taʼminlanishi kerak.

312. Tugatuvchi kreditorning yoki uning vakilining talabiga koʻra, bunday talabnoma olingan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida mazkur kreditorga yoki uning vakiliga uning talablarini qanoatlantirish miqdori, tarkibi va navbati toʻgʻrisida kreditorlarning talablari reyestridan koʻchirma yuborishi shart. Bunday koʻchirmani tayyorlashga va yuborishga doir xarajatlar kreditorning zimmasiga yuklatiladi.

9-§. Majburiy tugatilayotgan bank kreditorlarining talablarini qanoatlantirish tartibi

313. Kreditorlarning quyidagi talablari (bundan buyon matnda bankni majburiy tugatish bilan bogʻliq xarajatlar deb yuritiladi) navbatdan tashqari qanoatlantiriladi:

kommunal xizmatlar uchun toʻlovlar, ijara haqi va boshqa joriy xizmatlar boʻyicha toʻlovlar;

tugatuvchini mukofotlash, bankning xodimlariga ishdan boʻshatish nafaqasini toʻlash, tugatuvchining va u bankni tugatishga jalb qilgan shaxslarning mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar;

sud xarajatlari;

eʼlon berish hamda xabarnomalar yuborish bilan bogʻliq xarajatlar;

bank aktivlarining but saqlanishini taʼminlash, ularni boshqarish, baholash va inventarizatsiya qilish bilan bogʻliq xarajatlar;

bankni majburiy tugatish bilan bogʻliq boshqa xarajatlar, shu jumladan soliqlar va yigʻimlar.

314. Kreditorlarning bankni majburiy tugatish bilan bogʻliq xarajatlar deb hisoblanmaydigan talablari quyidagi navbatda qanoatlantiriladi:

birinchi navbatda — sanatsiya qilish vositalarini qoʻllash va bankni tugatish maqsadida berilgan mablagʻlar boʻyicha Markaziy bankning, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining hamda Omonatlarni kafolatlash agentligining talablari;

ikkinchi navbatda — Oʻzbekiston Respublikasi “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Qonuni 150-moddasining ikkinchi qismida nazarda tutilgan talablar;

uchinchi navbatda — Oʻzbekiston Respublikasi “Banklardagi omonatlarni himoya qilish kafolatlari toʻgʻrisida”gi Qonunining 31-moddasiga muvofiq Omonatlarni kafolatlash agentligiga oʻtgan talablar;

toʻrtinchi navbatda — Oʻzbekiston Respublikasi “Banklardagi omonatlarni himoya qilish kafolatlari toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan kafolatlash obyektlarining kafolatlangan omonat miqdoridan oshadigan qismiga doir talablar;

beshinchi navbatda — ushbu bandning uchinchi — oltinchi va sakkizinchi — oʻn birinchi xatboshilarida nazarda tutilgan toifalarga tushmaydigan taʼminlanmagan talablar, shu jumladan bankning majburiyatlari bajarilishining taʼminoti sifatida taqdim etilgan mol-mulkni sotishdan tushgan mablagʻlar yetarli boʻlmaganligi natijasida qanoatlantirilmagan talablar;

oltinchi navbatda — bankka aloqador shaxslarning talablari;

yettinchi navbatda — kapital vositasi boʻlmagan subordinar qarzlarga doir talablar;

sakkizinchi navbatda — ikkinchi darajali kapital vositasi boʻlgan talablar;

toʻqqizinchi navbatda — birinchi darajali qoʻshimcha kapital vositasi boʻlgan talablar.

Har bir keyingi navbatning talablari oldingi navbatning talablari toʻliq qanoatlantirilganidan keyin qanoatlantiriladi.

315. Tugatuvchi kreditorlar bilan hisob-kitoblarni tugatish massasi hisobidan, kreditorlarning talablari reyestriga muvofiq amalga oshiradi.

316. Tugatish jarayoni boshlanishi paytida bankning barcha aktivlari hamda tugatish jarayoni davomida aniqlangan mol-mulki tugatish massasini shakllantirish manbasi boʻladi. Bunda tugatish massasiga quyidagilar kirmaydi:

garov narsasi boʻlgan mol-mulk, bundan ushbu Nizomning 319-bandi ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan hollar mustasno;

bank seyflarida saqlash uchun topshirilgan qimmatliklar;

bank ijara huquqi asosida foydalanayotgan, ishonchli boshqaruvda boʻlgan mol-mulk;

majburiy tugatish bilan bogʻliq xarajatlarni amalga oshirish uchun Markaziy bankdan jalb etilgan mablagʻlar;

qonunchilikka muvofiq bankning mulki boʻlmagan boshqa mol-mulk.

317. Kreditorlarning talablarini qanoatlantirish uchun mablagʻlar yetarli boʻlmagan taqdirda, tugatuvchi bankning aktivlarini, shu jumladan mol-mulkini sotishga haqli. Bunda tugatuvchi oraliq tugatish balansi Markaziy bank tomonidan tasdiqlangan kundan eʼtiboran oʻn ikki oy ichida bank aktivlari sotilishini taʼminlashi kerak.

Tugatuvchining asoslantirilgan soʻroviga asosan Markaziy bank aktivlarni sotish muddatini koʻpi bilan oʻn ikki oyga uzaytirishga haqli.

318. Bankning sotilishi qiyin boʻlgan mol-mulki bir turdagi kreditorlarning talablarini qanoatlantirish uchun ularning roziligi bilan ularga toʻgʻridan-toʻgʻri topshirilishi mumkin.

Ushbu Nizom maqsadlarida bankning sotilishi qiyin boʻlgan mol-mulki deganda tugatuvchi tomonidan tugatilayotgan bankning mol-mulkini sotish uchun barcha mavjud imkoniyatlar qoʻllanilgandan soʻng sotilmay qolgan bankning mol-mulki tushuniladi.

319. Kreditorlarning bank mol-mulki bilan taʼminlangan talablarini qanoatlantirish ushbu mol-mulkni sotishdan tushgan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi. Bunda garov narsasi boʻlgan bank mol-mulkini baholash baholovchi tashkilot tomonidan majburiy tartibda amalga oshiriladi.

Bank majburiyatlari bajarilishining taʼminoti sifatida taqdim etilgan mol-mulkni sotishdan tushgan mablagʻlar mazkur kreditorlarning talablaridan ortgan taqdirda, ularning qolgan qismi tugatish massasiga yoʻnaltiriladi.

Bank majburiyatlari bajarilishining taʼminoti sifatida taqdim etilgan mol-mulkni sotishdan tushgan mablagʻlar kreditorlarning talablarini qanoatlantirish uchun yetarli boʻlmagan taqdirda, mazkur talablarning qanoatlantirilmagan qismi ushbu Nizomning 314-bandida belgilangan navbatga muvofiq qanoatlantiriladi.

320. Kreditorlarning talablari reyestriga kiritilgan talabni kreditorga qaytarish yoki mablagʻlarni uning hisobvaragʻiga oʻtkazish mumkin boʻlmagan taqdirda, mazkur kreditorga tegishli mablagʻlar boshqa bankda uning foydasiga ochilgan hisobvaraqqa oʻtkaziladi.

321. Bir turdagi kreditorlarning talablarini toʻliq qanoatlantirish uchun mablagʻlar yetarli boʻlmaganda ushbu talablar har bir kreditorga tegishli boʻlgan summaga mutanosib ravishda qanoatlantiriladi.

322. Kreditorlarning tugatuvchi tomonidan shakllantirilgan talablar reyestriga kiritilmagan, bankni majburiy tugatishni boshlash toʻgʻrisidagi eʼlonda belgilangan kreditorlar talablarini taqdim etish muddati tugaganidan keyin bildirilgan talablari, shuningdek majburiy tugatish boshlanganidan keyin yuzaga kelgan soliqlar va yigʻimlar boʻyicha talablar ushbu Nizomning 313 va 314-bandlarida nazarda tutilgan tartibda, ular qaysi muddatda taqdim etilganidan qatʼi nazar, talablar roʻyxatiga kiritilgan kreditorlarning talablari qanoatlantirilganidan keyin qanoatlantiriladi.

323. Kreditorlarning talablari tugatilayotgan bank va kreditor talablarini oʻzaro hisobga olish yoʻli bilan quyidagi shartlarga rioya etgan holda qanoatlantirilishi mumkin:

talablar boʻyicha toʻlov muddatining yetib kelgan boʻlishi;

ikkala tarafning qarzni inkasso qilish va toʻlash huquqiga ega boʻlishi;

kreditorning talablarini qanoatlantirish navbati yetib kelgan boʻlishi;

taraflar bir-biriga ariza bilan murojaat qilgan boʻlishi;

turli valyutalardagi talablar oʻzaro hisobga olinishining ularni qanoatlantirish kunidagi Markaziy bank kursi boʻyicha amalga oshirilishi;

kreditorning tugatilayotgan bankka nisbatan talablari talab qilish huquqidan boshqa shaxs foydasiga voz kechishga doir shartnoma tufayli yuzaga kelmagan boʻlishi;

kreditorning bankka aloqador shaxs boʻlmasligi.

324. Kreditorlarning bankning mol-mulki yetarli boʻlmaganligi sababli qanoatlantirilmagan talablari qanoatlantirilgan deb hisoblanadi.

325. Tugatuvchi kreditorlarning talablari reyestriga kreditorlarning talablari qanoatlantirilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritadi.

326. Kreditorlar bilan hisob-kitoblar yakunlanganidan keyin tugatuvchi yakuniy tugatish balansini tuzadi.

327. Kreditorlar bilan hisob-kitoblar yakunlanganidan keyin qolgan tugatish massasi aksiyadorlar oʻrtasida qonunchilikka muvofiq taqsimlanadi.

10-§. Bankni tugatishni yakunlash

328. Tugatuvchi ushbu bobning tegishincha 5 yoki 9-paragraflarida nazarda tutilgan tartib-taomillar yakunlanganidan keyin bank qimmatli qogʻozlari chiqarilishining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligini bekor qilish uchun zarur boʻlgan chora-tadbirlarni qonunchilikda belgilangan tartibda va muddatlarda amalga oshiradi.

329. Tugatuvchi bank qimmatli qogʻozlari chiqarilishining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi bekor qilingan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida Markaziy bankka tugatish yakunlanganligini tasdiqlovchi quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

tugatuvchi tomonidan qilingan ishlar toʻgʻrisidagi hisobotni;

bankni tugatish toʻgʻrisida ommaviy axborot vositalarida berilgan eʼlonlarning koʻchirma nusxalarini;

bankning oxirgi ish kunidagi balansini;

yakuniy tugatish balansini;

balansdan tashqari hisobvaraqlar boʻyicha yakuniy tugatish balansini;

bank hujjatlarini va yigʻmajildlarini yoʻq qilish uchun ajratish toʻgʻrisidagi dalolatnomani;

bank hujjatlarini va elektron bazasi maʼlumotlarini arxivda saqlash uchun tuzilgan qabul qilish-topshirish toʻgʻrisidagi dalolatnomani;

bankning muhrlari va shtamplari yoʻq qilinganligini tasdiqlovchi hujjatni;

bank qimmatli qogʻozlari chiqarilishining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi bekor qilinganligini tasdiqlovchi hujjatlarni.

330. Tugatuvchi tomonidan qilingan ishlar toʻgʻrisidagi hisobotda quyidagilar aks ettirilishi kerak:

tugatilayotgan bankning nomi va manzili;

tugatuvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

undirilgan debitorlik qarzlarining umumiy summasi;

shakllantirilgan tugatish massasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, shu jumladan bankning mol-mulkini inventarizatsiya qilish jarayoni va natijalari haqidagi, mol-mulkni baholash jarayoni hamda natijalari toʻgʻrisidagi, ularni sotishdan tushgan mablagʻlar haqidagi, bankning mol-mulkini sotib olgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

yaroqsiz yoki qimmatga ega boʻlmagan deb topilgan aktivlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

tugatuvchining bankning qolgan aktivlari likvidli emasligi yoki ularni sotish murakkabligi haqidagi xulosasining asosi;

kreditorlar tomonidan taqdim etilgan talablarning umumiy summasi, shu jumladan tugatuvchi tomonidan tan olingan va tan olinmagan talablar summasi, har bir navbat kreditorlari talablarining qanoatlantirilgan umumiy summasi, bankning sotilmagan mol-mulki hisobidan toʻgʻridan-toʻgʻri qanoatlantirilgan talablar summasi;

bankning mol-mulki yetarli boʻlmaganligi sababli qanoatlantirilgan deb hisoblanadigan talablar summasi, shuningdek bankni majburiy tugatish bilan bogʻliq xarajatlarning har bir moddasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar — bank majburiy tugatilgan taqdirda. Bunda bankni majburiy tugatish bilan bogʻliq xarajatlarning oʻrnini qoplash uchun Markaziy bankning mablagʻlaridan foydalanilgan hollarda mazkur mablagʻlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi.

331. Bank ixtiyoriy tugatilganda yoki suddan tashqari tartibda majburiy tugatilgan taqdirda, Markaziy bank yakuniy tugatish balansini ushbu Nizomning 330-bandida koʻrsatilgan hujjatlar taqdim etilgan kundan eʼtiboran oʻn ish kuni ichida tasdiqlaydi hamda Banklarning davlat reyestriga bankni tugatish yakunlanganligi va bank tugatilganligi toʻgʻrisidagi yozuvni kiritadi.

332. Banklarning davlat reyestriga bank tugatilganligi toʻgʻrisidagi yozuv kiritilgan kundan eʼtiboran bankni tugatish tamomlangan, bank esa tugatilgan deb hisoblanadi.

11-§. Bankni tugatish jarayonida tugatuvchining hisobdorligi

333. Tugatuvchi har oyda, hisobot oyidan keyingi oyning 10-sanasiga qadar ushbu Nizomning 334-bandida koʻrsatilgan hisobot va maʼlumotlarni Markaziy bankka taqdim etishi lozim.

334. Tugatuvchi tomonidan Markaziy bankka taqdim etiladigan hisobot va maʼlumotlar quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

tugatish jarayoni toʻgʻrisidagi, shu jumladan kreditorlarning qanoatlantirilgan talablari, sotilgan va sotilayotgan aktivlar haqidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan hisobotni;

bankni tugatish rejasini amalga oshirishga yoki bankni tugatishga toʻsqinlik qilishi mumkin boʻlgan har qanday holatlar toʻgʻrisidagi axborotni;

Markaziy bankning soʻroviga koʻra uning tugatish jarayoni ustidan nazoratni amalga oshirishi uchun zarur boʻlgan boshqa maʼlumotlarni.

VII BOʻLIM. YAKUNIY QOIDALAR

335. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.

336. Bank faoliyatiga ruxsat berishga doir nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal qilinadi.

337. Markaziy bankning qarorlari ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Muassislar (ishtirokchilar yoki aksiyadorlar) roʻyxati va ular haqidagi asosiy

JISMONIY SHAXSLAR T/r Familiyasi Ismi Otasining ismi Jismoniy shaxsning xos raqami (JSHSHIR,D kod) Shaxsni tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari Yashash joyi Telefon raqami Ish joyi toʻgʻrisida maʼlumot Ustav kapitaliga kiritilgan ulush miqdori Seriyasi (mavjud boʻlsa) va raqami Bergan organ Berilgan sanasi Tashkilot nomi Faoliyat turi Egallab turgan lavozimi Pochta manzili Telefon raqami ming soʻmda foizda A 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 1. 2. 3. 4. 5. 0,00 0,00%

YURIDIK SHAXSLAR T/r Yuridik shaxsning toʻliq nomi Davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida maʼlumot (raqami va sanasi) STIR Pochta manzili Telefon raqami Toʻlov rekvizitlari Ustav kapitaliga kiritilgan ulush miqdori xizmat koʻrsatuvchi bank MFO asosiy hisobvaragʻi ming soʻmda foizda A 1 2 3 4 5 6 7 8 9 1. 2. 3. 4. 5. 0,00 0,00% Kuzatuv kengashi raisi ________________________ (F.I.Sh.) (imzo)

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Biznes-rejani tayyorlash uchun

I. Biznes-rejada aks etishi lozim boʻlgan asosiy masalalar

Biznes-reja bank faoliyatining keyingi uch yili davomida oʻz maqsadlariga erishishi uchun uning faoliyat strategiyasini, faoliyatining yoʻnalishlari va koʻlamini, bank tomonidan amalga oshiriladigan operatsiyalarni belgilovchi asosiy hujjat boʻlib, quyidagilarni baholash imkonini beradi:

a) bankning moliyaviy barqarorlikni taʼminlash, prudensial normativlarni bajarish hamda banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etish layoqatini;

b) bankning uzoq muddat davomida daromadli moliyaviy tashkilot sifatida faoliyat yuritish layoqatini;

v) bank tomonidan qabul qilinadigan tavakkalchiliklarni boshqarish tizimining monandligini.

Biznes-reja quyidagilarni inobatga olgan holda tuzilishi lozim:

1) hisob-kitob va prognozlar bank faoliyat koʻrsatadigan bozor segmentining real iqtisodiy holatlarini hisobga olgan holda tuzilgan boʻlishi kerak;

2) bank operatsiyalarining hudud yoki mamlakat iqtisodiyotini rivojlantirishga taʼsiri koʻrsatilgan boʻlishi kerak;

3) biznes-reja bankning yaqin uch yildagi daromadlilik prognozini aks ettirishi lozim;

4) taxminiy koʻrsatkichlar va prognozlar haqiqatga yaqin hamda sifatli, tasdiqlangan maʼlumotlar asosida tayyorlangan boʻlishi lozim;

5) bank kapitalining monandligi kapital monandligiga qoʻyilgan standartlarga mos boʻlishi hamda aktivlarning prognoz qilingan oʻsishini va bank faoliyatini tashkil etish bilan bogʻliq dastlabki xarajatlarni qoplashga yetarli boʻlishi kerak. Bu kapital darajasining bankni tashkil etish va faoliyatini yoʻlga qoʻyish bilan bogʻliq barcha xarajatlar va yoʻqotishlar chegirib tashlangandan keyin banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan miqdordan kam boʻlmasligi kerakligini anglatadi.

Biznes-reja quyidagilarni oʻz ichiga olishi shart:

1) bankni tashkil etishning iqtisodiy asoslari va bank faoliyatining moliyaviy istiqbollari (budjet, prognoz qilingan: balans hisoboti, foyda va zararlar toʻgʻrisidagi hisobot, kapital monandligi);

2) bankning boshqaruv va ichki nazorat tizimining tuzilishi;

3) bankning kredit va (yoki) moliyalashtirish siyosati (kreditlarni ajratishda va (yoki) islomiy moliya operatsiyalarini amalga oshirishda tavakkalchilikni baholash va ularni uzluksiz nazorat qilish mexanizmlari, shuningdek bankning kredit va (yoki) moliyalashtirish siyosati bilan bogʻliq boshqa masalalar);

4) jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolining tarqatilishini moliyalashtirishga qarshi kurashish maqsadida koʻriladigan choralar;

5) mijozlarni jalb qilish va mijozlar bazasini yaratish rejasi;

6) xodimlarni jalb qilish va kadrlar siyosatini amalga oshirish rejasi;

7) aktiv va passivlarni boshqarish rejasi;

8) bank faoliyatini tashkil qilish va amalga oshirish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa jihatlar.

Islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bankning biznes-rejasi islomiy bank faoliyati boʻyicha bozor tahlili, moliyalashtirish rejalari, mahsulot va xizmatlar, moliyaviy prognozlar va tavakkalchiliklarni boshqarish masalalarini ham oʻz ichiga olishi lozim.

II. Biznes-rejaning namunaviy tuzilmasi

1.1. Umumiy maʼlumotlar

Tashkil etilayotgan bank nomi va joylashgan joyini koʻrsating. Bank banklar guruhiga kiradimi, agar kirsa aynan qaysi guruhga kirishini koʻrsating.

Masʼul vakilning familiyasi, ismi va otasining ismi, uning manzili va telefon raqamini koʻrsating.

Biznes-rejaning qisqacha mazmunini va uni tuzishdan maqsadni taqdim eting.

1.2. Bankni tashkil etishning maqsad va vazifalari

Bank maqsad va vazifalarni belgilashda oʻzining bank xizmatlari bozoridagi uzoq muddatdagi roli va oʻrnini aks ettirishi lozim.

1.3. Bank faoliyati

Bank faoliyati masalasini yoritishda, bank bozorga yoʻnaltirilgan boʻlishini, yaʼni oʻz faoliyatini respublikadagi siyosiy, ijtimoiy, huquqiy va iqtisodiy holatni inobatga olgan holda belgilashini va oʻz raqobatchilarini toʻgʻri baholashini inobatga olish lozim. Muayyan bank operatsiyalarini amalga oshirishni taklif etayotganda, bank kelajakdagi mijozlar doirasini va ularning xususiyatlarini bilishi kerak.

Bank faoliyatining asosiy yoʻnalishlarini tasvirlab bering, ularning koʻlami, prognoz qilingan daromad hajmi va boshqa iqtisodiy koʻrsatkichlar, bozorning oʻsishi, foiz stavkalarini koʻrsatib bering. Aktiv va passivlar tarkibini yoriting. Prognoz qilingan balans hisobotlari hamda foyda va zararlar toʻgʻrisidagi hisobotlar aktiv va passivlardagi oʻzgarishlarni, har bir xizmat turining hajmini, mansabdor shaxslar va bank xodimlarining ish haqlari miqdorini aks ettirishi lozim.

Bozorda kutilayotgan oʻzgarishlar, ushbu oʻzgarishlarga taʼsir qiluvchi omillar va ularning bank faoliyatiga taʼsiri.

Moʻljallanayotgan kredit siyosatini (kredit ajratilishida tavakkalchilikni baholash mexanizmi, ajratilgan kreditlarni uzliksiz nazorat qilish mexanizmi, moʻljallanayotgan kredit siyosati bilan bogʻliq boshqa masalalar), depozit xizmatlari boʻyicha, shuningdek tashkil etilayotgan bank uchun ustuvor boʻlgan boshqa bank operatsiyalari boʻyicha siyosatlarni tasvirlab bering.

Kreditlar konsentratsiyasini yoritishda, bank kredit ajratishda oʻz mablagʻlarini hisobga olishi zarur, iqtisodiyotning aniq bir sektoriga, bitta qarz oluvchiga, oʻzaro daxldor qarz oluvchilar guruhiga yoki bankka aloqador boʻlgan shaxslarga kredit ajratishda muayyan cheklovlar oʻrnatilishini koʻrsatish lozim.

Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolining tarqatilishini moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha koʻriladigan choralar tizimini taʼriflang.

Yangi bankni mustaqil tashqi audit bilan taʼminlashga doir rejalarni bayon qiling.

Ichki nazorat tizimi, shu jumladan ichki audit, risk menejment va komplayens-nazorati xizmati xodimlarining soni va shaxsiy tarkibi, audit, tavakkalchiliklarni boshqarish, tayinlash va mukofotlash boʻyicha qoʻmitalarning faoliyati, qoʻmitalarning son jihatdan tarkibi, prudensial normativlarga rioya qilish masalalari boʻyicha bank faoliyatini nazorat qilish qanday amalga oshirilishi, aktivlar sifati, kassadagi naqd pullar va hakozolarning saqlanishini va monitoring qilinishini taʼminlash hamda tekshiruv materiallari boʻyicha keyingi ishlar qay tartibda olib borilishi aks ettirilishi lozim.

Bankning oʻz majburiyatlarini bajara olish layoqatini taʼminlash maqsadida likvidlikni boshqarish siyosatini taʼriflang.

Bundan tashqari, bank tomonidan ehtimoliy zararlarni qoplash uchun zaxiralarning tashkil qilinishini yoritish, aktivlarning moʻljallangan tasnifini koʻrsatish lozim.

Qaysi siyosatlar va tartib-taomillar qanday muddatlarda ishlab chiqilishini koʻrsatish kerak.

Bank faoliyatini bino, ofis va bank jihozlari, transport vositalari bilan taʼminlash, shuningdek xavfsizlik tizimi bilan taʼminlash, jumladan axborotlardan ruxsatsiz foydalanishdan himoya qiladigan dasturiy vositalar, yongʻin xavfsizligi tizimi bilan taʼminlash toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni koʻrsating.

1.4. Bozor tahlili va marketing

Rejalashtirilayotgan marketing faoliyati prognoz qilingan bozor ulushini qanday taʼminlab berishini aks ettirish lozim. Iqtisodiy koʻrsatkichlar va moliyaviy bozorlarni tavsiflovchi koʻrsatkichlar rivojlanish dinamikasining faoliyatning asosiy yoʻnalishlariga, shu jumladan asosiy bank mahsulotlari va xizmatlariga hamda hududlardagi ishchanlik faolligini oshirishga taʼsirini baholang, bank operatsiyalarining hudud yoki mamlakat iqtisodiyotini rivojlantirishga taʼsirini taʼriflang. Xususan, quyidagilarning tavsifini taqdim qiling:

1) bank tizimining xususiyatlari;

2) bankning faoliyati bank va moliyaviy xizmatlar bozorining qaysi maqsadli segmentlariga qaratiladi, bank faoliyat koʻrsatishi moʻljallanayotgan bozor hududi, taxmin qilinayotgan rivojlanish dinamikasi, bozorni egallash uchun imkoniyatlar va cheklovlar;

3) bank operatsiyalarining hudud yoki mamlakat iqtisodiyotini rivojlantirishga taʼsiri;

4) bozorda sifat, narx, xizmat koʻrsatish va hokazolar boʻyicha mahsulot va xizmatlarni farqlashga qaratilgan bank rejalari, tarqatish, targʻib qilish va reklamaga doir rejalari, narx-navo siyosati (talab yoki xarajatlar asosida tariflarni belgilash, shu jumladan kelajakda rejalashtirilgan tariflar darajasi), mijozlarga xizmat koʻrsatish, geografik kengaytirish (ichki bozorda, chet elda), bank xizmatlari bozoridagi ulushni egallash uchun tadbirlar.

5) ularning va oʻzingizning kuchli va zaif tomonlaringizni obyektiv baholagan holda hozirgi va kelajakdagi ehtimoliy raqobatchilar, ular orasida bank qanday oʻrinni egallamoqchiligi, bozorda bank paydo boʻlishiga ularning munosabati, qanday qilib bank muvoffaqiyatga erishmoqchi?

1.5. IT infratuzilma

Bankning taklif qilinayotgan IT infratuzilmasining asosiy yoʻnalishlarini koʻrsating. Mijozlarga xizmat koʻrsatish va operatsion faoliyatni amalga oshirish jarayoniga bank qanaqa texnologik yechimlarni joriy qilishni koʻzlamoqda. Xususan, mijozlarga masofadan turib bank xizmatlarini koʻrsatishda kanday innovatsion texnologiyalar va dasturiy taʼminotlardan foydalanish rejalashtirilganligini va bu infratuzilmani ishlab chiqish qanday amalga oshirilishini taʼriflang.

1.6. Rahbariyat va boshqaruv

Bankning tashkiliy tuzilmasini, bankning boshqaruv organlari oʻrtasida boshqaruv funksiyalarining taqsimlanish tamoyillarini hamda boshqaruv raisi va boshqaruv aʼzolarining majburiyat doiralarini, shu jumladan tarkibiy boʻlinmalarning hisobdorligi va vazifalarini tavsiflang. Bankning har bir faoliyat turi uchun bank rahbariyati aʼzolarining masʼuliyati, ularning vakolatlari (masalan, kreditlar berish toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilish masalasida), faoliyatning barcha yoʻnalishlari boʻyicha doimiy ravishda tavakkalchiliklarni boshqarish tizimi aniq bayon yetilishi lozim.

Bankning koʻzda tutilayotgan faoliyati uchun zarur boʻlgan moʻljallangan shtat jadvali (tarkibiy tuzilmalardagi xodimlarning rejalashtirilgan soni), kadrlarni jalb qilish va bankning kadrlar siyosatini amalga oshirish rejasi, xodimlarni jalb qilish va saqlab qolish, koʻzda tutilgan mukofotlar va boshqa ragʻbatlantirishlarni hisobga olgan holda xodimlarning ish haqini toʻlash rejalari, xodimlarga qilinadigan umumiy xarajatlar smetasining prognozini koʻrsating. Bankning tashkiliy tuzilmasi bankning barcha darajalari orasida axborot tarqatilishi mexanizmlarini oʻz ichiga olishi kerak, yaʼni bankning kuzatuv kengashi, boshqaruvi va qoʻmitalar majlislari hamda rahbariyatning boshqa majlislari yoki yigʻilishlari qanchalik tez-tez oʻtkazilishi rejalashtiriladi, qanday maʼlumotlar, qanday davriylik bilan bankning kuzatuv kengashi va boshqa boshqaruv organlariga taqdim etiladi.

Bankning kuzatuv kengashi hamda boshqaruvi raisi va boshqa muhim ahamiyatga ega xodimlari lavozimiga taklif etilayotgan nomzodlarni, shuningdek, ushbu lavozimga qabul qilinayotgan rahbarlar egallashi lozim boʻlgan sifatlarni sanab oʻting. Bank tomonidan qoʻyilgan maqsadlarga erishishi uchun ular egallashi lozim boʻlgan asosiy mezonlarni koʻrsating.

Muhim tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari uchun oʻrnatilgan asosiy mezonlarni, ularni tasdiqlash tartibini bayon yeting. Bankning dastlabki uch yillik faoliyati davomida xodimlarning rejalashtirilgan oʻsish surʼatlarini tavsiflang.

Bankning korporativ boshqaruv tamoyillarini kengaytirish va saqlash boʻyicha siyosati, ushbu masala qanday ichki meʼyoriy hujjatlar bilan tartibga solinadi.

1.7. Kapitallashtirish

Hal qiluvchi egalikka ega boʻladigan yoki nazoratni amalga oshiradigan asosiy muassislarni (aksiyadorlarni), muassislar oʻrtasidagi aloqa xususiyatini, balans taqdim etilgan sanadagi maʼlumotlarni qoʻshgan holda muassislarning faoliyatining oxirgi uch yili davomidagi moliyaviy holatini, faoliyatining asosiy yoʻnalishlari, rahbarlari (kuzatuv kengashi va boshqaruv / ijro etuvchi organ aʼzolari) haqidagi maʼlumotlarni koʻrsating.

Agar bank banklar guruhi tarkibiga kirsa, banklar guruhining moliyaviy holati haqidagi maʼlumotlar.

Muassislarning (aksiyadorlarning) zarur hollarda qoʻshimcha kapital bilan taʼminlay olishi boʻyicha moliyaviy imkoniyatlari. Har bir muassis ulushining bank tomonidan chiqariladigan aksiyalar umumiy hajmiga foizdagi nisbatini koʻrsating.

Kapitalning taxmin qilinayotgan tarkibi, bank kapitalni qanday saqlab qolishni rejalashtirayotganligini bayon eting, bankning koʻzda tutilayotgan yoʻnalishi va asosiy amaliyotlarini hisobga olgan holda, Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining meʼyoriy hujjatlariga muvofiq aktivlarning darajasi boʻyicha riskka tortilganligini inobatga olib, prognoz qilinayotgan kapital monandligiga baho bering, kapital monandligi boʻyicha oʻrnatilgan prudensial normativlarning bajarilishini taʼminlash qanday rejalashtirilmoqda. Chiqarilayotgan aksiyalar sonini koʻrsating.

Biznes-rejani tayyorlash uchun tavsiyalarga 1-ILOVA

Biznes-rejani tayyorlash uchun tavsiyalarga 2-ILOVA

Biznes-rejani tayyorlash uchun tavsiyalarga 3-ILOVA

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Jismoniy shaxs boʻlgan potensial oluvchi (muassis) tomonidan toʻldiriladigan ANKETA 1-qism. Umumiy maʼlumotlar 1.1. F.I.Sh. __________________________________________________________________________ 1.2. Agar familiya, ism yoki ota ismingizni oʻzgartirgan boʻlsangiz, oʻzgartirish vaqti va sababini, shuningdek avvalgi familiyangiz (familiyalaringiz), ismingiz (ismlaringiz) yoki ota ismingizni (ota ismlaringizni) koʻrsating. Avvalgi familiya, ism va ota ismingiz Oʻzgartirish vaqti Oʻzgartirish sababi 1.3. Tugʻilgan sana (kun, oy, yil) ________________________________________________________ 1.4. Tugʻilgan joy (shahar/tuman, viloyat, mamlakat) ________________________________________ 1.5. Fuqarolik (koʻp fuqarolik mavjud boʻlsa hammasini koʻrsating) _________________________ Ushbu fuqarolik qanday olinganligini koʻrsating: tugʻilgan joy boʻyicha, nikohdan oʻtgandan keyin, boshqa sabablarga koʻra-tushuntirish bering ______________________________________________ 1.6. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat: seriyasi (mavjud boʻlsa) ____ raqami _________ kim tomonidan berilgani __________________________ berilgan sanasi ____________ (bir nechta davlat fuqaroligiga ega boʻlganda, ularning barchasi tomonidan berilgan shaxsni tasdiqlovchi hujjatlarning maʼlumotlarini koʻrsating) 1.7. Yashash joyi ____________________________________ 1.8. Turgan joyi __________________________________________________ 1.9. Telefon raqamlari (uyali, uy) _______________________________________________________ 1.10. Xizmat manzili, telefon raqami, faks, elektron pochtasi ______________________________ 1.11. Maʼlumoti _____________________________ (oliy, tugallanmagan oliy, oʻrta maxsus, oʻrta) Oʻquv muassasasi nomi Joylashgan yeri Fakulteti yeki boʻlinmasi Kirgan va tamomlagan yili Olingan diplomiga muvofiq mutaxassisligi 1.12. Kasbiy faoliyati (mehnat faoliyatining boshlanishidan) Ishga qabul qilingan sanasi (oyi, yili) Ishdan boʻshagan sanasi (oyi, yili) Muassasa nomi Joylashgan yeri Egallab turgan lavozimi Boʻshash sababi 1.13. Sizga nisbatan yoki hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan ishtirokchi (aksiyador) va (yoki) mansabdor shaxs (kuzatuv kengashi aʼzosi, ijro etuvchi organ aʼzosi, bosh buxgalter yoki moliyaviy boshqaruvchi, direktor v.x.) sifatida Siz bilan aloqador boʻlgan yuridik shaxsga nisbatan qachondir kalendar davlatda: - maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etganlik uchun ayblov eʼlon qilinganmi, shu jumladan ish tugatilgan yoki ayblov olib tashlangan holatlarda (ha / yoʻq) ______________ - intizomiy jazo choralari qoʻllanilganmi (ha / yoʻq) ______________ - jinoyatlar sodir etganlik uchun jinoyat toʻgʻrisidagi qonun hujjatlariga muvofiq ayblov eʼlon qilinganmi, shu jumladan jinoyat ishi tugatilgan, oqlov hukmi chiqarilgan va jinoiy javobgarlikdan ozod qilingan holatlarda (ha / yoʻq) ____________________________ Agar ha boʻlsa, huquqni muhofaza qiluvchi organ nomini koʻrsatgan xolda huquqni muhofaza qiluvchi organning ayblovi, hukmi, xar qanday davlat organining ayblovi yoki koʻllagan intizomiy jazo choralari, sud muhokamalarining natijalari va qarorlari (shu jumladan, ish tugatilgan, ayblov olib tashlangan, oqlov hukmi chiqarilgan yoki jinoiy javobgarlikdan ozod qilingan holatlarda) haqida batafsil maʼlumot bering: ___________________________________________ 1.14. Sizda tugallanmagan yoki olib tashlanmagan sudlanganlik holatlari mavjudmi? Agar mavjud boʻlsa, tushuntirish bering: _________________________________________ Sizga nisbatan muayyan kasbiy faoliyat bilan shugʻullanishni taqiqlash toʻgʻrisida qaror qabul qilinganmi? Agar ha boʻlsa, tushuntirish bering: ________________________________________ Anketaga ushbu bandda koʻrsatilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qiling. 1.15. Hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan ishtirokchi (aksiyador) va (yoki) mansabdor shaxs (kuzatuv kengashi aʼzosi, ijro etuvchi organi aʼzosi, bosh buxgalter yoki moliyaviy boshqaruvchi, direktor v.x.) sifatida Siz bilan aloqador boʻlgan, majburiy tartibda bankrot deb topilgan yoki majburiy tutatish jarayonidagi xar bir yuridik shaxsni koʻrsating: __________________________________ Siz bilan aloqador boʻlgan va bankrotlik, majburiy tugatish holatiga qoʻyilgan yuridik shaxsda Sizning hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan ishtirokchi (aksiyador) va (yoki) mansabdor shaxs sifatidagi rolingiz va masʼul boʻlgan sohalaringiz toʻgʻrisida batafsil asoslantirilgan maʼlumot bering: ________________________________________________ 1.16. Sizga nisbatan yoki xat qiluvchi egalikka ega boʻlgan ishtirokchi (aksiyador) va (yoki) mansabdor shaxs (kuzatuv kengashi aʼzosi, ijro etuvchi organ aʼzosi, bosh buxgalter yoki moliyaviy boshqaruvchi, direktor v.x.) sifatida Siz bilan aloqador boʻlgan yuridik shaxsga nisbatan davlat yoki nazorat organlari tomonidan tergov ishlari amalga oshirilganmi? Agar ha boʻlsa. tushuntirish bering: ________________________________________________ 1.17. Ayni vaqtda sizga nisbatan surishtiruv, dastlabki tergov yoki sud muhokamasi olib borilmoqdami? Agar ha boʻlsa. tushuntirish bering: ______________________________ Anketaga ushbu bandda koʻrsatilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qiling. 1.18. Chet davlatning vakolatli organi tomonidan Sizni bank aksiyadori sifatida baholash amalga oshirilganmi? Agar ha boʻlsa, anketaga tegishli organ qarorini (xulosasini) ilova qiling. 1.19. Ilgari vakolatli organlar tomonidan Sizga nisbatan ustav fondiga (ustav kapitaliga) egalik qilishni cheklovchi sanksiyalar qoʻllanilganmi? Agar va boʻlsa, tushuntirish bering: 1.20. Oilaviy holatingiz 2-qism. Moliyaviy holati 2.1. Qaysidir shaxsning oldida kredit qarzdorligi (boshqa majburiyatlar) mavjud boʻlsa, xar bir qarzdorlik (majburiyat) boʻyicha tegishli tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan xolda quyidagi maʼlumotlarni koʻrsating:

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA

Bank rahbarligiga nomzodning ANKETASI 1. Umumiy maʼlumotlar 1.1. Lavozim toʻgʻrisidagi maʼlumot Bank nomi Nomzod tavsiya etilayotgan lavozim 1.2. F.I.Sh. Familiyasi Ismi Sharifi 1.3. Avvalgi F.I.Sh. Familiyasi Ismi Sharifi Oʻzgargan sanasi Oʻzgarish sababi 1.4. Turgan joyi Manzili Shahar / tuman Viloyat Mamlakat Ushbu manzilda yashay boshlagan sana 1.5. Yashash joyi Manzili Shahar tuman Viloyat Mamlakat Ushbu manzil boʻyicha roʻyxatga olingan sana 1.6. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari (bir nechta davlat fuqaroligiga ega boʻlganda, ularning barchasi tomonidan berilgan shaxsni tasdiqlovchi hujjatlarning maʼlumotlarini koʻrsating) Seriyasi (mavjud boʻlsa) va raqami Berilgan sana Amal qilish muddati Bergan mamlakat Bergan organ 1.7. Boshqa maʼlumotlar Tugʻilgan vaqti (kun, oy, yil) Tugʻilgan joyi (shahar, mamlakat) Fuqaroligi (bir necha fuqarolik mavjud boʻlganda barchasini koʻrsating) 1.8. Bogʻlanish uchun maʼlumotlar Mobil telefon raqami Xizmat telefoni raqami Elektron pochta manzili 2. Ishchanlik obroʻsi 2.1. Sizda iqtisodiyot sohasida, boshqaruv tartibiga qarshi jinoyatlar yoxud jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni va ommaviy qirgʻin qurollarini tarqatishni moliyalashtirish bilan bogʻliq jinoyatlar uchun muddati oʻtmagan yoki olib tashlanmagan sudlanganlik holati mavjudmi? □ HA □ YOʻQ Agar ha boʻlsa, toʻliq tushuntirish bering. 2.2. Siz yuridik shaxsning litsenziyasi chaqirib olinishi va (yoki) unda vaqtinchalik boshqaruv rejimi joriy qilinishiga, shuningdek uning oʻzingiz masʼul boʻlgan faoliyat yoʻnalishlarida moliyaviy va (yoki) maʼmuriy muammolar yuzaga kelishiga olib kelgan harakatlar uchun masʼul boʻlganmisiz? □ HA □ YOʻQ Agar ha boʻlsa, toʻliq tushuntirish bering. 2.3. Markaziy bank yoki chet davlat vakolatli organining talabiga koʻra egallab turgan lavozimingizdan chetlatilganmisiz yoxud vakolatlaringiz muddatidan oldin tugatilganmi? □ XA □ YOʻK Agar ha boʻlsa, toʻliq tushuntirish bering. 2.4. Markaziy bank yoki chet davlat vakolatli organi tomonidan Sizning nomzodingizni rahbarlik lavozimiga kelishib olish (tayinlash, tasdiqlash) rad etilganmi? □ HA □ YOʻK Agar ha boʻlsa, quyidagi maʼlumotlarni taqdim eting: a) baholashni oʻtkazgan vakolatli organ nomi: b) bank nomi: v) qaysi lavozimga baholangansiz: g) baholash oʻtkazilgan sana: d) kuyidagi mezonlardan qaysi biri asosida Sizga kelishib olishga (tayinlashga, tasdiqlashga) rad etilgan (agar bir necha mezonga asosan rad etilgan boʻlsa, barchasini koʻrsating): □ ishchanlik obroʻsi: □ tajriba, bilim va koʻnikmalar; □ mulohazaning mustaqilligi; □ vaqtning yetarliligi; □ jamoaviy yaroqlilik; □ boshqa mezonga asosan (mezonni koʻrsating): Ushbu holatga aloqador boʻlgan boshqa xar qanday maʼlumotni koʻrsating. 2.5. Sizning rahbarlik lavozimiga kelishib olinganligingiz (tayinlanganligingiz, tasdiqlanganligingiz) Markaziy bank yoki chet davlat vakolatli organi tomonidan chaqirib olinganmi? □ HA □ YOʻQ Agar ha boʻlsa, toʻliq tushuntirish bering. 2.6. Lavozimga kirishishdan oldin Markaziy bank yoki chet davlat vakolatli organining kelishib olinishi (tayinlanishi, tasdiqlanishi) talab qilinadigan rahbarlik lavozimiga bunday kelishib olishsiz (tayinlanishsiz, tasdiqlanishsiz) kirishganmisiz? □ HA □ YOʻK Agar ha boʻlsa, toʻliq tushuntirish bering. 2.7. Yuridik shaxsda yoki uning alohida boʻlinmasida rahbar sifatida ushbu yuridik shaxs yoki uning alohida boʻlinmasiga zarar yetkazgan xolda shaxsiy yoki guruh manfaatlarini koʻzlab qarorlar qabul qilganmisiz yoxud bunday qaror qabul qilishda ishtirok etganmisiz? □ HA □ YOʻK Agar ha boʻlsa, toʻliq tushuntirish bering. 2.8. Sizga nisbatan bugungi kunda surishtiruv, dastlabki tergov yoki sud muhokamasi olib borilyaptimi? □ HA □ YOʻK Agar ha boʻlsa, toʻliq tushuntirish bering. 2.9. Harakatlaringiz yoki harakatsizligingiz oqibatida Siz kuzatuv kengashi, ijroiya organi aʼzosi yoki hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan ishtirokchi (aksiyador) sifatida ishtirok etayotgan yoki ishtirok etgan yoxud boshqa usulda nazorat qilgan yoki nazorat qilayotgan yuridik shaxsni bankrotlik va majburiy likvidatsiya holatiga olib kelganmisiz? □ HA □ YOʻK Agar ha boʻlsa, toʻliq tushuntirish bering. 2.10. Siz tomonizdan kuzatuv kengashi, ijroiya organi aʼzosi yoki hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan ishtirokchi (aksiyador) sifatida ishtirok etilayotgan yoki ishtirok etilgan yoxud boshqa usulda nazorat qilingan yoki nazorat qilinayotgan yuridik shaxsga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi yoki chet davlatning moliya sektorini nazorat qiluvchi organlari tomonidan qoʻpol va jiddiy qoidabuzarliklar uchun choralar va sanksiyalar qoʻllanilganmi? □ HA □ YOʻK Agar ha boʻlsa, toʻliq tushuntirish bering. 2.11. Sizga nisbatan intizomiy choralar yoki individual choralar va sanksiyalar qoʻllanilganmi? □ HA □ YOʻK Agar ha boʻlsa, toʻliq tushuntirish bering. 3. Tajriba, bilim va koʻnikmalar 3.1. Oliy maʼlumoti toʻgʻrisidagi axborot: Taʼlim muassasasining nomi Taʼlim muassasasining joylashgan yeri Taʼlim olish muddati (oy, yil) Fakulteti Oliy maʼlumot darajasi (bakalavr, magistr...) Diplom boʻyicha mutaxassisligi 3.2. Oʻquv markazlarida qatnashgan taʼlim olish kurslari (seminarlar): Taʼlim olish kursi (seminar) tashkilotchisi Oʻtkazilgan joyi Taʼlim olish kursi (seminar) mavzusi Oʻtkazish muddati Sertifikatning mavjudligi (ha/yoʻq) 3.3. Mehnat faoliyati toʻgʻrisida maʼlumotlar (rahbarlik lavozimidagi mehnat faoliyatidan tashqari): Ishlagan muddati (kun, oy, yil) Tashkilot nomi Tashkilotning asosiy faoliyat turi Tashkilotning joylashgan yeri (pochta manzili) Tashkilotning tarkibiy tuzilmasi Egallagan lavozimi (shu jumladan kuzatuv kengashidagi aʼzoligi) Intizomiy jazo chorasining mavjudligi Lavozimidan chetlatish / vakolatini muddatidan oldin tugatish sabablari 3.4. Rahbarlik lavozimidagi mehnat faoliyati toʻgʻrisida maʼlumotlar*: Ishlagan muddati (kun.oy.yil) Tashkilot nomi Tashkilotning asosiy faoliyat turi Tashkilotning joylashgan yeri (pochta manzili) Tashkilotning tarkibiy tuzilmasi Egallagan lavozimi Intizomiy jazo chorasining mavjudligi Lavozimidan chetlatish sabablari * Rahbarlik lavozimi deganda mazkur Nizomning 94-bandida belgilangan faoliyat tushuniladi. 4. Mulohazaning mustaqilligi 4.1. Sizning yaqin qarindoshlaringizdan birortasi bankning kuzatuv kengashi yoki boshqaruvi aʼzosi, muhim ahamiyatga ega xodimi yoki hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan aksiyadori hisoblanadimi? □ HA □ YOʻK Agar ha boʻlsa. quyidagi maʼlumotlarni taqdim eting: a) F.I.Sh.: b) qarindoshligi: v) egallab turgan lavozimi: g) ushbu shaxs tomonidan lavozim egallab turilgan muddat: 4.2. Bankning kuzatuv kengashi yoki boshqaruvi aʼzosi, muhim ahamiyatga ega xodimi yoki hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan aksiyadori bilan yaqin aloqalarga egamisiz? □ HA □ YOʻK Agar ha boʻlsa, toʻliq tushuntirish bering. 4.3. Siz yoki yaqin qarindoshlaringiz tomonidan raqobat qiluvchi bankda yoxud bank yoki uning istalgan raqobatchisi bilan sezilarli tijorat aloqalariga ega boʻlgan tashkilotda oxirgi 2 yil davomida rahbarlik lavozimi egallanganmi? □ HA □ YOʻK Agar ha boʻlsa, toʻliq tushuntirish bering. 4.4. Siz yoki Siz bilan yaqin aloqalarga ega boʻlgan shaxslar hozirgi paytda bankka, bankning hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan aksiyadoriga, ustunlik qiladigan ulushi bank tomonidan egalik qilinuvchi tashkilotga. bank raqobatchilari yoki mijozlariga nisbatan sezilarli moliyaviy manfaatlar yoki majburiyatlarga egami? □ HA □ YOʻK Agar ha boʻlsa, toʻliq tushuntirish bering. 5. Vaqtning yetarliligi 5.1. Siz kuzatuv kengashi yoki ijroiya organi aʼzosi, vaqtinchalik boshqaruvchi yoki tutatish komissiyasi aʼzosi boʻlgan tashkilotlar: Tashkilotning nomi Asosiy faoliyat turi Joylashgan yeri Guruh tarkibiga kirishi (ha/yoʻq) va guruhning nomi Hisobot yili oxirida aktivlari miqdori Egallab turgan lavozimi (aʼzoligi) Lavozimni (aʼzolikni) egallab turgan muddati Yil davomidagi majlislar soni 5.2. Boshqa kasbni va siyosiy majburiyatlar: _____________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________________________ 6. Jamoaviy yaroqlilik 6.1. Sizning quyida keltirilgan sohalardagi bilim darajangiz: Soha nomi Bilim darajasi yuqori oʻrtacha past mavjud emas Bank faoliyatining asosiy yoʻnalishlari va ular bilan bogʻliq boʻlgan tavakkalchiliklar Moliyaviy bozorlar, shu jumladan pul bozori va qimmatli qogʻozlar bozori Buxgalteriya hisobi va hisoboti Tavakkalchiliklarni boshqarish Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish Ichki audit Axborot texnologiyalari va xavfsizlik Oʻzbekiston Respublikasining normativ-huquqiy hujjatlari Strategik rejalashtirish Ekologik, ijtimoiy va korporativ boshqaruv (ESG) tamoyillari Nomzodning ushbu sohalarda tahsil olganligini tasdiqlovchi tegishli sertifikatlar va maʼlumotnomalar ilova qilinishi lozim. 7. Yakuniy qism 7.1. Men — _______________________________________________________ (F.I.Sh.). Markazni bank tomonidan baholashni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan barcha qoʻshimcha maʼlumotlarni tegishli (davlat va nodavlat) tashkilotlardan olinishiga oʻz roziligimni taqdim etaman. 7.2. Men — _______________________________________________________ (F.I.Sh.). anketadagi yuqorida taqdim etilgan maʼlumotlar ishonchli va toʻliq ekanligini xamda anketada keltirilgan savollar boʻyicha mening bilganlarim va maʼlumotlarim asosida taqdim etilganligini tasdiqlayman. Men tomonimdan maʼlumotlar qasddan buzib koʻrsatilgan va toʻliq koʻrsatilmagan taqdirda, ushbu holat nomzodimni kelishib olishni rad etish uchun asos boʻlib xizmat qilishini tan olaman. ________________ imzo “____” ________________ y. Izoh: 1. Nomzod anketaning har bir varagʻiga imzo qoʻyadi; 2. Anketadagi tuzatishlar “tuzatishga ishonilsin” soʻzlari va nomzodning imzosi bilan tasdiqlanadi.

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 13-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ Oʻzbekiston Respublikasi ‎Markaziy banki ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎Bank filialini ochganlik toʻgʻrisida ‎XABARNOMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________ (bank nomi) _____________________________________________ filiali ochilganligi toʻgʻrisida ‎xabardor qiladi. Bank ushbu xabarnomani yuborish orqali quyidagilarni tasdiqlaydi: 1) bankning barqaror moliyaviy holatga* ega ekanligini; ‎2) filial rahbari va bosh buxgalterining malakasi Markaziy bank tomonidan belgilangan malaka talablariga muvofiqligini; ‎3) filial binosi, uning muhofazasi taʼminlanishi, uskunalar, tashkiliy-texnika vositalari va dasturiy taʼminot bilan jihozlanishi Markaziy bank talablariga muvofiqligini. * bankning barqaror moliyaviy holati — bankning moliyaviy oqimlar mutanosibligini, toʻlov qobiliyatini, likvidliligi va rentabelli faoliyatini saqlab turish uchun mablagʻlarning yetarliligini, shuningdek barcha prudensial normativlar bank tomonidan bajarilishini ifodalovchi holati. Filial toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: ‎Joylashgan yeri/pochta manzili ______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (viloyat, shahar/tuman, MFY/SHFY, koʻcha nomi va uy raqami koʻrsatiladi) Pochta indeksi ____________ Telefon _________________ Faks _______________ ‎Xabarnomaga ilova qilingan hujjatlar roʻyxati ______ varaqda: 1) ______________________________________________________________; ‎2) ______________________________________________________________; ‎3) ______________________________________________________________. “____” _________________ y. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Boshqaruv raisi ‎ ‎ _____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 13 1 -ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ Oʻzbekiston Respublikasi ‎Markaziy banki ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Bank xizmatlari ofisini ochganlik toʻgʻrisida ‎XABARNOMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________ (bank nomi) ___________________________________________________________ bank xizmatlari ofisi ochilganligi toʻgʻrisida xabardor qiladi. Bank ushbu xabarnomani yuborish orqali quyidagilarni tasdiqlaydi: 1) bankning barqaror moliyaviy holatga* ega ekanligini; ‎2) bank xizmatlari ofisi binosi, uning muhofazasi taʼminlanishi, uskunalar, tashkiliy-texnika vositalari va dasturiy taʼminot bilan jihozlanishi Markaziy bank talablariga muvofiqligini. * bankning barqaror moliyaviy holati — bankning moliyaviy oqimlar mutanosibligini, toʻlov qobiliyatini, likvidliligi va rentabelli faoliyatini saqlab turish uchun mablagʻlarning yetarliligini, shuningdek barcha prudensial normativlar bank tomonidan bajarilishini ifodalovchi holati. Bank xizmatlari ofisi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: ‎Joylashgan yeri/pochta manzili ______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (viloyat, shahar/tuman, MFY/SHFY, koʻcha nomi va uy raqami koʻrsatiladi) Pochta indeksi ____________ Telefon _________________ Faks _______________ Bank xizmatlari ofisi biriktirilgan filial nomi va kodi:___________________ ‎Xabarnomaga ilova qilingan hujjatlar roʻyxati ______ varaqda: 1) ______________________________________________________________; ‎2) ______________________________________________________________; ‎3) ______________________________________________________________. “____” _________________ y. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Boshqaruv raisi ‎ ‎ _____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 14-ILOVA

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 15-ILOVA

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 16-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnoma berish toʻgʻrisida ARIZA ____________________________________________________________________________ (bankning toʻliq firma nomi) aksiyadorlari umumiy yigʻilishining (yagona aksiyadorining) 20__ yil “__” _________ dagi bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnomani olish toʻgʻrisidagi ______-son qarori qabul qilinganligi munosabati bilan Sizdan bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki ruxsatnoma berishingizni soʻraymiz. I. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR): __________________________ II. Bogʻlanish uchun masʼul shaxs: F.I.O.: __________________________________________________________________ Egallab turgan lavozimi: ___________________________________________________ Telefon raqami: __________________________________________________________ Elektron pochta manzili: ___________________________________________________ III. Arizaga ilova qilingan hujjatlar roʻyxati (___ varaqda) : 1) __________________________________________ (___ varaqda) 2) __________________________________________ (___ varaqda) 3) __________________________________________ (___ varaqda) … “___” _________________ 20___ y. Kuzatuv kengashi raisi ___________ (imzo)

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 17-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnoma berish toʻgʻrisida ARIZA ___________________________________________________________________________ (bankning toʻliq firma nomi) aksiyadorlari umumiy yigʻilishining (yagona aksiyadorining) 20__ yil “__” _________ dagi bankni ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi ______-son qarori qabul qilinganligi munosabati bilan Sizdan bankni ixtiyoriy tugatishga doir yakuniy ruxsatnoma berishingizni soʻraymiz. Ushbu orqali bankdagi kafolatlash obyektlari toʻliq qaytarilganligini va (yoki) boshqa bankka oʻtkazilganligini tasdiqlaymiz. I. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR): __________________________ II. Bogʻlanish uchun masʼul shaxs: F.I.O.: __________________________________________________________________ Egallab turgan lavozimi: ___________________________________________________ Telefon raqami: __________________________________________________________ Elektron pochta manzili: ___________________________________________________ III. Arizaga ilova qilingan hujjatlar roʻyxati (___ varaqda) : 1) __________________________________________ (___ varaqda) 2) __________________________________________ (___ varaqda) 3) __________________________________________ (___ varaqda) … “___” _________________ 20___ y. Kuzatuv kengashi raisi ___________ (imzo)

Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 18-ILOVA

Tugatuvchi va tugatilayotgan bank oʻrtasidagi manfaatlar toʻqnashuvi yuzasidan

1. Tugatuvchining F.I.O.: __________________________________________________; 2. Tugatuvchi va uning yaqin qarindoshlarining tugatilayotgan bank oldidagi majburiyatlari. Bunda yaqin qarindoshlar deganda ota-onalar, aka-ukalar, opa-singillar, oʻgʻillar, qizlar, er-xotinlar, shuningdek er-xotinlarning ota-onalari, aka-ukalari, opa-singillari va farzandlari tushuniladi. F.I.O. JSHSHIR Qarindoshlik darajasi 1 Majburiyat miqdori Majburiyat turi 2 Majburiyat yuzaga kelgan sana Milliy valyutadagi majburiyat Xorijiy valyutadagi majburiyat 3. Tugatilayotgan bankning tugatuvchi va uning yaqin qarindoshlari oldidagi majburiyatlari: F.I.O. JSHSHIR Qarindoshlik darajasi Talab miqdori Talab turi 3 Talab yuzaga kelgan sana Milliy valyutadagi talab Xorijiy valyutadagi talab 4. Tugatuvchi va uning yaqin qarindoshlarining tugatilayotgan bankda soʻnggi 5 yil ichidagi mehnat faoliyati: F.I.O. JSHSHIR Qarindoshlik darajasi Egallagan lavozimi Mehnat faoliyati davri Boshlangan sana Yakunlangan sana 5. Tugatilayotgan bankda tugatuvchi va uning yaqin qarindoshlari tomonidan egalik qilinayotgan yoki soʻnggi 5 yil ichida egalik qilingan ulushlar: F.I.O. JSHSHIR Qarindoshlik darajasi Ulush miqdori 4 Ulushga egalik qilish davri Soʻmda Foizda Boshlangan sana Yakunlangan sana 5 6. Tugatuvchining soʻnggi 5 yil davomida boshqa banklarning hal qiluvchi egalikka ega aksiyadori va (yoki) boshqaruv organlari aʼzosi sifatidagi munosabatlari: Bank nomi Egallagan lavozimi Ulush miqdori Mehnat faoliyati (ulushga egalik qilish) davri Soʻmda Foizda Boshlangan sana Yakunlangan sana 7. Tugatish jarayonida tugatuvchi oʻz vazifalarini xolis bajarishiga toʻsqinlik qilishi mumkin boʻlgan har qanday boshqa moliyaviy va ishbilarmonlik manfaatlari yoki holatlar haqida batafsil maʼlumotlar: ___________________________________________

Markaziy banki raisi M. NURMURATOV

Toshkent sh.,

2020-yil 25-may,

12/1-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.06.2020-y., 10/20/3252/1098-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 05.10.2022-y., 10/22/3252-1/0896-son; 25.01.2023-y., 10/23/3252-2/0052-son; 05.06.2023-y., 10/23/3252-3/0330-son; 13.02.2024-y., 10/24/3495/0122-son; 25.06.2024-y., 10/24/3252-4/0443-son; 25.04.2025-y., 10/25/3252-5/0381-son; 24.11.2025-y., 10/25/3709/1082-son; 07.01.2026-y., 10/26/3252-6/0018-son; 20.07.2026-y., 10/26/3252-7/0753-son)

lex.uz