📅 2020-yil 23-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 23-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 23 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 июля 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 July 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида
«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ болалар ўйинчоқларининг хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент иловага мувофиқ тасдиқлансин ва расман эълон қилинган кундан бошлаб ўн икки ой ўтгандан кейин амалга киритилсин.
2. «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ техник регламент амалга киритилгач, стандартлаштириш бўйича уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларга доир илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ва белгиланган тартибда ихтиёрий қўлланилиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. «Ўзстандарт» агентлиги ваколатли давлат органлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган техник регламент амалга киритилган кундан бошлаб, болалар ўйинчоқларини стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрий қўллашни таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўрсин.
4. «Ўзстандарт» агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда тасдиқланган ушбу техник регламентнинг мақсадлари, мазмун ва моҳияти ҳамда уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, давлат бошқаруви органлари, тадбиркорлик фаолияти субъектлари кенг хабардор қилинишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июлдаги 451-сон қарорига ИЛОВА
Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисида техник регламент
1-боб. Умумий қоидалар
1-§. Мақсади ва қўллаш соҳаси
1. Ушбу техник регламент (кейинги ўринларда — Техник регламент) болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги, болалар ва уларга қаровчи шахсларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб болалар ўйинчоқларини хавфсиз ишлаб чиқариш ҳамда сотиш талабларини белгилайди. Шунингдек, болалар ўйинчоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хавфсизлиги хусусида истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олади.
2. Техник регламентга 1-иловада келтирилган болалар ўйинчоғи деб қаралмайдиган маҳсулотларга, шунингдек, шахсий буюртмалар ва кўргазма нусхалари сифатида тайёрланган ўйинчоқларга мазкур Техник регламент талаблари татбиқ этилмайди.
2 1 . Мазкур Техник регламентга 1 1 -иловага мувофиқ Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган болалар ўйинчоқларининг рўйхатида келтирилган болалар ўйинчоқлари Техник регламентни тартибга солиш объектлари ҳисобланади.
2-§. Атамалар ва таърифлар
3. Мазкур Техник регламентда қуйидаги атама ва таърифлар қўлланилади:
алангаланиш — ёнғин ҳосил қилувчи манба таъсирида аланганинг ҳосил бўлиши;
бажарадиган вазифасига кўра қўлланилиши — ўйинчоқдан ишлаб чиқарувчининг ўйинчоқда ёки ишлатиш тартиби қайд қилинган ҳужжатларда бажарадиган вазифасига кўра фойдаланиш;
болалар — ўн саккиз ёшга тўлмаган (вояга етмаган) шахслар;
болалар ўйинчоғи — болалар ўйнаши учун мўлжалланган буюм ёки материал;
стол усти йиғма ўйинчоқ — тўлиқ полиграфик усулда тайёрланган, қўшимча ўйин элементлари қўлланилган ёки қўлланилмаган ўйинчоқ;
ишлаб чиқарувчи — Техник регламент асосида ўйинчоқларни ўз номидан хавфсизлик талабларига риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқаришга масъул бўлган ва сотишни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс сифатидаги тадбиркор;
кавшарлаш — материал қисмларини эритилган қўлом билан бир-бирига улаш;
кимёвий ўйинчоқ — болаларнинг кимёвий тажрибаларни бажаришлари учун мўлжалланган бир ёки бир неча кимёвий моддалардан ва (ёки) кимёвий реактивлардан иборат бўлган тажриба ускуналари билан таъминланган ёки тажриба ускуналарисиз кимёвий тўплам;
кимёвий моддаларни ўз ичига олган (кимёвий тажрибалар ўтказишга мўлжалланмаган) ўйин тўплами — гипсли қуймаларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган қолиплар; кичик ҳунармандчилик устахоналарини жиҳозлашда қўлланиладиган сопол материаллар ва қотирувчи эмаллар; пластифицитли поливинилхлорид асосидаги массани қолипловчи тўпламлар (печда тобланадиган), бадиий қуймаларни ҳосил қилишда қўлланиладиган тўпламлар; пломбалар учун қўлланиладиган тўпламлар; фотосуратларни чиқаришда қўлланиладиган тўпламлар; конструкторлик ишларига мўлжалланган елимловчи моддалар, бўёқлар, лаклар, аралаштиргичлар ва тозалагичлар (эритгичлар) тўпламлари;
конструкторлик тўплами — турли ўйинчоқларни йиғиш учун мўлжалланган, механик ва (ёки) электр (электрон) таркибий қисмлардан иборат бўлган тўплам;
модел-нусха ўйинчоқ — ўлчамлари реал техник қурилманинг масштаби бўйича кичрайтилган нусхасидан иборат бўлган ўйинчоқ;
оптик ўйинчоқ — ишлаш принципи геометрик оптика принципларидан фойдаланишга асосланган ўйинчоқ;
ўйинчоқлар материали — ўйинчоқ таркибига кирувчи барча материаллар;
ўйин тўплами — болаларнинг ижодкорлигини оширишга ва қўл меҳнати кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи турли предметлар, материаллар, моддалардан ташкил топган ўйинчоқ;
фойдаланувчи — ўйинчоқдан ўз мақсадига кўра фойдаланувчи бола ва болага қаровчи шахс;
функционал ўйинчоқ — катталар томонидан фойдаланиладиган буюм ёки қурилманинг ишлаши ва унинг бажарадиган вазифаларига тақлид қилиб ясалган ўйинчоқ;
хавф — боланинг ҳамда унга қаровчи шахснинг ҳаёти ва соғлиғига зарар келтирувчи сабаблар, бу зарарлар оқибатларининг эҳтимоллик даражаси;
электр ўйинчоқ — бирор-бир функцияси электр энергияси ҳисобига ишловчи ўйинчоқ;
магнитли ўйинчоқ — ўз тузилишида бир ёки ундан ортиқ магнит ва (ёки) магнит элементларига эга бўлган ўйинчоқ;
ўйинчоқнинг магнит элементи — ўйинчоқнинг бир қисми бўлиб, унда ўрнатилган магнит тўлиқ ёки қисман жойлаштирилган магнитни ўз ичига олган қисмидир;
функционал магнит — магнит, моторлар, релелар, динамиклар ва бошқа электр ёки электрон қисмлар учун мўлжалланган магнит (агар магнит хусусиятлари ўйин хусусиятларига тааллуқли бўлмаса).
2-боб. Хавфсизлик талаблари
1-§. Ёнғин хавфсизлиги талаблари
4. Юмшоқ ўйинчоқлар, карнавал костюмлари ва карнавал ўйинчоқ маҳсулотлари (масалан, соқоллар, мўйловлар, париклар, ниқоблар, тожлар), шуниндек, болалар ичига жойлаша оладиган ўйинчоқлар ёнғиндан ҳимояланган бўлиши зарур.
5. Таркибида кимёвий моддалар мавжуд бўлган, лекин кимёвий тажрибаларга алоқаси бўлмаган ўйинлар тўплами, моддалар аралаштирилганда ёнмайдиган, шунингдек, зарарли тутун ва газларни ҳосил қилмайдиган бўлиши зарур.
6. Болалар ўйинчоғининг таркиби портлаш хусусиятга эга бўлган моддалар ва материаллардан иборат бўлмаслиги керак.
7. Болалар ўйинчоқларининг, шунингдек, кимёвий ўйинчоқларнинг таркибида:
қизиши, шунингдек, оксидланувчи моддаларнинг бирикиши натижасида реакцияга киришиб, портловчи аралашма ҳосил қилиш;
ҳаво билан аралашиши натижасида аланга ёки портлаш хусусиятига эга бўлган буғни ҳосил қилувчи хусусиятга эга бўлган модда ёки реактивлар бўлмаслиги керак.
2-§. Кимёвий хавфсизлик талаблари
8. Ўйинчоқлардан фойдаланиш вақтида унинг таркибидаги кимёвий моддалар фойдаланувчининг нафас йўлига, терисига, кўзлари ва ошқозони шиллиқ қаватига тушиши натижасида соғлиғига зарар келтирмаслиги зарур.
9. Болалар ўйинчоқларида зарарли кимёвий моддаларнинг тарқалиш даражаси ва ажралиб чиқиши Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.
10. Кимёвий тажрибалар тўплами учун фойдаланилмайдиган, таркибида кимёвий моддалар бўлган кимёвий ўйинчоқларда ва ўйин тўпламларида ҳар бир модда учун максимал рухсат этилган миқдордан ошмаган тақдирда, маълум миқдорда моддалар ёки реактивлар бўлишига рухсат этилади.
3-§. Токсикологик-гигиеник хавфсизлик кўрсаткичлари
11. Болалар ўйинчоқларининг гигиеник хавфсизлиги, токсикологик-гигиеник кўрсаткичлари Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мос бўлиши керак.
4-§. Электр хавфсизлик талаблари
12. Электр ўйинчоқларда, шунингдек, уларнинг таркибий қисмининг бирортасида ҳам номинал кучланиш 24 V дан ошмаслиги керак.
13. Болалар ўйинчоқларининг электр энергия билан туташтирувчи ёки туташиш хусусиятига эга бўлган қисмлари, шунингдек, кабеллар ва симлар электр токи уриши хавфини бартараф этиш мақсадида изоляцияланган ва механик ҳимояланган бўлиши керак.
14. Электр токи манбаи билан ишлайдиган болалар ўйинчоқларининг электр таъминот қисмлари электр токидан шикастланишдан ҳимояланиши, намликка чидамлилик, ўтказгичлар қобиғининг электр қаршилиги, ўтказгичлар қобиғининг электр мустаҳкамлиги, механик мустаҳкамлиги каби электр хавфсизлик кўрсаткичлари талабларига жавоб бериши зарур.
15. Радиобошқарувли, электр ва электр-техник ўйинчоқларнинг электр статик, электр магнит ва электр майдонларининг кучланганлик даражаси Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.
16. Учувчи ўйинчоқлар учун шнурлар металл бўлмаган материалдан тайёрланиши ва диэлектрик хусусиятларга эга бўлиши керак.
5-§. Радиацион хавфсизлик талаблари
17. Табиий материаллардан тайёрланган болалар ўйинчоқларининг радиоцион хавфсизлик (табиий радионуклидларнинг солиштирма актив самарадорлиги) кўрсаткичлари Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник талабларга мувофиқ бўлиши керак.
6-§. Микробиологик хавфсизлик кўрсаткичлари
18. Микробиологик кўрсаткичлар Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник талабларга мувофиқ бўлиши зарур.
6 1 -§. Магнит хусусиятлари
18 1 . Ўйинчоқлардаги магнит элементларининг ҳисобланган магнит оқими кўрсаткичи 0,5 Tl 2 mm 2 дан ошмаслиги ҳамда нафас йўлларига тушмаслиги ва ютилмаслиги керак.
7-§. Қадоқлашга оид хавфсизлик кўрсаткичлари
19. Болалар ўйинчоқлари алоҳида ёки бир нечтаси бирга қадоқланади. Қадоқлаш воситасини қўллаш доираси ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади.
20. Озиқ-овқат маҳсулотларида ва (ёки) озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдога чиқарилган болалар ўйинчоқлари ўзларининг алоҳида қадоқларига эга бўлиши талаб этилади. Қадоқлар хавфсиз бўлиши ва ўлчамлари боланинг бўғилиб қолиши хавфини юзага келтирмаслиги керак.
21. Сотувдаги қадоқланган болалар ўйинчоғининг қадоқлари фойдаланишга мўлжалланган бўлса, у ҳолда қадоқлаш воситаси ўйинчоқнинг таркибий қисми деб қаралади.
8-§. Тамғалашга оид хавфсизлик кўрсаткичлари
22. Болалар ўйинчоқларининг тамғаланиши ишончли бўлиши, текшириладиган, аниқ, осон ўқиладиган, кўздан кечириш ва идентификация қилиш имконини берадиган бўлиши керак.
23. Тамғалаш ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси) ва импорт қилувчи томонидан амалга оширилади. Тамғалаш ўрни ва усули ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси) томонидан белгиланади.
24. Тамға қуйидаги маълумотлардан ташкил топган бўлиши зарур:
болалар ўйинчоғининг номланиши;
болалар ўйинчоғини ишлаб чиқарган давлатнинг номи;
белгиланган тартибда берилган мувофиқлик сертификати билан тасдиқланган миллий мувофиқлик белгиси;
ишлаб чиқарувчининг ва импорт қилувчининг номланиши, улар жойлашган манзиллар ҳамда боғланиш учун бошқа ахборотлар;
ишлаб чиқарувчининг товар белгиси (мавжуд бўлса);
болалар ўйинчоқларининг қандай минимал ёшдаги болалар учун мўлжалланганлиги ёки болалар ёшини билдирувчи пиктограмма;
асосий конструкцион материаллар (3 ёшгача бўлган болалар учун) (зарурат туғилганда);
болалар ўйинчоғини сақлаш усуллари (агар керак бўлса);
ишлаб чиқарилган сана (ой, йил);
фойдаланиш ёки яроқлилик муддати (уларни тайёрланишида);
сақлаш шартлари (агар керак бўлса).
25. Болалар ўйинчоқларининг турига қараб тамғаларига қуйидагилар қўшилади: болалар ўйинчоқлари таркибий қисмларининг тўлиқлиги (тўпламлар учун), ўйинчоқдан фойдаланиш қоидалари, гигиеник қайта ишлаш усуллари, ўйинчоқдан фойдаланганда хавфсизлик чоралари, огоҳлантирувчи ёзувлар, уни йиғиш учун йўриқнома.
26. Огоҳлантирувчи ахборотлар Техник регламентга 3-иловада келтирилган болалар ўйинчоқларидан фойдаланишда алоҳида эҳтиёткорликни талаб қилувчи норматив кўрсатмаларни ўз ичига олади.
27. Болалар ўйинчоқлари жамланмаси билан бирга тақдим қилинадиган тамғалаш ва техник ҳужжатлар давлат тилида, экспорт учун мўлжалланган ўйинчоқлар эса экспорт қилинаётган давлат қонунчилиги талабларига мос бўлган ҳолда тайёрланади.
9-§. Бошқа хавфсизлик талаблари
28. Болалар ўйинчоғи шундай ишлаб чиқилиши ва тайёрланиши керакки, у мўлжалланган вазифасининг бажарилишида болалар ва уларга қараб турувчи шахсларнинг соғлиғига ва ҳаёти учун хавф туғдирмаслиги шарт. Жумладан:
ўйинчоқнинг конструкцияси туфайли;
қўлланилган материали туфайли;
конструкцияси ўзгарганда, унинг функциясини ҳам, материали ва асосий таснифини ҳам ўзгартириш талаб қилинадиган ўйинчоқлардан фойдаланишда;
ўйинчоқлардан фойдаланиш хавфи болаларнинг ёш хусусиятига боғлиқ бўлиши керак.
29. Болалар ўйинчоқларини тайёрлашда фойдаланиладиган хомашё тоза (ифлос бўлмаган), юқимли касалликлар билан боғлиқ бўлмаган ва мазкур Техник регламентга 2-иловада келтирилган ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларига мос бўлиши керак.
30. 3 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган ўйинчоқларни тайёрлашда табиий мўйнадан, табиий чармдан, ойнадан, чиннидан, бўялган жунли ёки тукли материаллардан (каучук, картон ва қоғоз), нам муҳитда ўлчамлари 5 фоиздан кўпроққа ошадиган предметлардан ҳамда овоз чиқарувчи болалар ўйинчоқларини ичини тўлдиришда ўлчами 3 mm ва ундан кичик бўлган гранулалардан фойдаланиш мумкин эмас.
31. 3 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган ўйинчоқларда хавфлилик даражаси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда кўрсатилган 1-тоифага мансуб бўлган кимёвий моддаларни қўллашга йўл қўйилмайди.
32. Болалар ўйинчоқларига иккиламчи хомашёлар, яъни бошқа мақсадларда ишлатилган ва қайта ишлаш натижасида олинган хомашёларни қўллашга йўл қўйилмайди. Болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришда ўз корхонасининг чиқиндиларидан фойдаланишга рухсат берилади.
33. Болалар ўйинчоқларининг муҳофаза-декоратив юза қопламаси нам муҳитга, сўлак ва терлаш таъсирига чидамли бўлиши керак.
34. Болалар ўйинчоқлари шундай конструкцияланган ва ишлаб чиқарилган бўлиши керакки, улардан ўз вазифасига кўра фойдаланилганда болаларга ва уларни назорат қилиб турган шахсларнинг ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирмаслиги керак.
35. Болалар ўйинчоқлари органолептик кўрсаткичларининг гигиеник хавфсизлиги Техник регламентга 2-иловада келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
36. Болалар ўйинчоғининг физик ва механик хусусиятлари. Болалар ўйинчоғи ва унинг таркибий қисмлари ҳамда уларни бириктирувчи қисмлари, ундан бажарадиган вазифасига кўра фойдаланилаётганида юзага келадиган механик зўриқишларга чидамли бўлиши, бузилмаслиги ва ўз истеъмол хусусиятларини йўқотмаслиги керак.
37. Болалар ўйинчоғининг қирралари, ўткир учлари, қаттиқ қисмлари, пружиналар, маҳкамловчи қисмлар, оралиқлар, бурчаклар, бугрилар, электр шнурлари, арқонлари ва маҳкамлагичлари болаларга жароҳатланиш хавфини туғдирмаслиги керак. Ўйинчоқларнинг очиқ қирралари ўткир бўлмаслиги ёки у қайрилган бўлиши, ёриқлар бўлмаслиги, маҳкамланган қисмлар болт ва винт резба учлари 3 mm дан кўп ва чуқурлиги 0,5 mm дан кам бўлмаслиги ҳимоя қопламаси билан қопланган бўлиши керак. Конструкторлар бундан мустасно.
38. Ичи суюқлик билан тўлдирилган болалар ўйинчоқларининг суюқлиги сизилиб чиқмаслиги зарур.
39. Ёғочли ўйинчоқлар, қоғоз ва картондан тайёрланган болалар ўйинчоқларида тугун ва қурт тушган жойлари бўлмаслиги зарур.
40. Болалар ўйинчоғининг ҳаракатга келтирувчи қўшимча қисмлар болага жароҳат олиши хавфини юзага келтирмаслиги керак. Ҳаракатга келтирувчи механизмлар қопламалар билан ёпилган бўлиши лозим.
41. Икки ғилдиракли болалар ўйинчоқларининг олд ғилдираги тўғри ҳаракатланиш чизиғига нисбатан ҳар икки томонга 90° ±5° га бурилишни таъминлаши зарур.
42. 3 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган, бевосита озиқ-овқат маҳсулотларига маҳкамланувчи ўйинчоқлар ва уларнинг ажралувчи қисмлари ўлчами шундай бўлиши керакки, у боланинг юқори нафас йўлига тушиб қолиш хавфини туғдирмаслиги керак.
43. Шақилдоқ ўйинчоқларнинг оғирлиги 100 g дан ошмаслиги керак.
44. 3 ёшгача бўлган болалар арғимчоғида болалар йиқилишининг олдини олувчи қурилма бўлиши ва ўриндиққа маҳкамланган оёқлар орасидан ўтадиган камар билан таъминланган бўлиши зарур.
45. Арғимчоққа ўрнатилган ҳимоя камарларининг (арқон, занжир ва бошқалар) диаметри 10 mm дан кам бўлиши мумкин эмас.
46. Юмшоқ ўйинчоқларнинг ичини тўлдирувчи материллар таркибида қаттиқ ёки ўткир бегона предметлар бўлмаслиги, ўйинчоқларнинг чоклари мустаҳкам бўлиши керак.
47. Болалар ўйинчоқлари ва уларнинг таркибий қисмлари болада бўғилиб қолиш хавфини юзага келтирмаслиги керак.
48. Ҳаво ўтказувчи материаллардан тайёрланган, боланинг бошини тўлиқ ёпиб турувчи ниқоблар ва зарбдан сақловчи бош кийимлар шундай тайёрланиши керакки, у ҳаво етмай қолиши натижасида боланинг бўғилиб қолиш хавфини келтириб чиқармаслиги зарур.
49. Болалар гавдасини сув юзасида ушлаб туришга мўлжалланган болалар ўйинчоқлари герметик ва мустаҳкам бўлиши зарур.
50. Болалар ичига жойлашиши мумкин бўлган болалар ўйинчоқларида ичкаридан осон очиладиган тирқишга, шунингдек, ташқи юзасида ҳаво алмаштирувчи вентиляцион туйнукка эга бўлиши зарур.
51. Болалар оғирлигини кўтарадиган ва у билан ҳаракатланадиган ўйинчоқлар, мустаҳкам ва турғун бўлиши керак (икки ғилдиракли велосипедлардан ташқари).
52. Механик ёки электр узатмага эга бўлган, эркин ҳаракатланиш механизми ёки узатиш қутичасининг нейтрал ҳолати бўлган болалар ўйинчоқларида тормозлаш қурилмаси бўлиши шарт. Болалар оғирлигини кўтарадиган ва ғилдирагининг ҳаракати боланинг қўли ёки оёғи орқали амалга ошириладиган ёхуд механик узатма орқали электр юритма билан жиҳозланган болалар ўйинчоқларини тормозлаш қурилмаларсиз ишлаб чиқаришга рухсат этилади. Занжирли узатмага эга бўлган болалар ўйинчоқлари муҳофаза қопламаси билан жиҳозланган бўлиши зарур. Таянч юзасига сирпанишни бартараф этувчи элементлар ўрнатилган бўлиши керак.
53. Болалар оғирлигини кўтарадиган ва у билан ҳаракатланишга мўлжалланмаган болалар ўйинчоқлари мустаҳкам ва ағдарилишга турғун бўлиши керак.
54. Отувчи механизмли снаряди кинетик энергияга эга бўлган ўйинчоқлар болалар ва (ёки) уларга қараб турувчи шахсларга жароҳат олиш хавфини келтириб чиқармаслиги керак.
54 1 . Осма беланчаклар чидамли бўлиши керак, уч ёшгача бўлган болалар учун беланчак ўриндиқлари боланинг йиқилишига йўл қўймаслик учун мўлжалланган бўлиши керак.
55. 10 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган конструктор-йиғилмалар ва моделларни йиғиш жараёнида кавшарлашга йўл қўймаслик керак.
56. Таркибида қиздириш элементи мавжуд бўлган ўйинчоқларни ишлаб чиқаришда қуйидагилар таъминланиши зарур:
фойдаланувчига ўйинчоқ юзасидаги ҳарорат куйиш хавфини келтириб чиқармаслиги зарур;
инфрақизил нурланиш интеграл оқимининг жадаллик даражаси Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мос бўлиши керак;
болалар ўйинчоқларидаги суюқлик, буғ ёки газлар (агар бу ўйинчоқнинг ишлаши учун зарур бўлса) куйиш ёки бошқа шикастланишга олиб келмаслиги учун ҳарорат ёки босимнинг юқори қийматига эга бўлмаслиги керак.
57. Титраш манбаига эга бўлган болалар ўйинчоқларидаги маҳаллий титраш даражаси ҳамда товуш чиқарувчи ўйинчоқлардаги жаранглаш даражаси Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.
58. Болалар учун шақилдоқ ўйинчоқлар ва болалар оғзи билан тўғридан-тўғри алоқада бўлувчи болалар ўйинчоқларининг сиртини бўяш ва расмлар чизишга рухсат этилмайди.
59. Стол усти йиғма болалар ўйинчоқларида қўлланиладиган тушунтириш матнлари ҳамда расмлари аниқ бўлиши, улар асосий фондан ажралиб туриши керак.
60. Йиғиладиган болалар ўйинчоқларининг (қўғирчоқ аравачаси, дазмол қилиш доскаси, йиғиладиган стулча ва бошқалар) қисимлари ўз-ўзидан букилишига ва сирпанишига йўл қўймаслик учун улар чекловчи қурилма ёки илгак билан таъминланган бўлиши зарур.
61. Болалар ўйинчоғининг ғилдираклари ва корпуси ёки унинг қисмлари (ҳимоя тўсқичи) орасидаги масофа ғилдиракнинг ҳар қандай ҳолатида ҳам 5 mm дан кам ёки 12 mm дан кўп бўлиши зарур.
62. Стол усти йиғма ўйинчоқларидаги қоғоз ва картонлар қуюқ бўёқлар билан чапланишига йўл қўймаслик керак.
63. Оптик болалар ўйинчоқлари шундай лойиҳаланиши ва ишлаб чиқарилиши керакки, у боланинг кўриш қобилияти ёмонлашуви хавфини келтириб чиқармаслиги зарур.
64. Светодиодлардан фойдаланиб тайёрланган болалар ўйинчоқлари кўриш органларига салбий таъсир этмаслиги ва зарарли нурланишлар ҳосил қилмаслиги керак.
65. Болалар ўйинчоқларида лазерли нурланиш тизимининг ҳар қандай туридан фойдаланиш тақиқланади.
66. Болалар ўйинчоқлари маънавий-ахлоқий, психологик хавфсизликни таъминлаши ҳамда «оммавий маданият»ни тарғиб этмаслиги лозим.
3-боб. Хавфсизликка мувофиқликни таъминланиш талаблари
67. Болалар ўйинчоқларининг Техник регламентга мувофиқлиги қуйидаги талаблар бажарилиши билан белгиланади:
Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигеник хавфсизлик талаблари;
болалар ўйинчоқларини тадқиқ қилиш (синовдан ўтказиш) усуллари ва қоидалари, ўлчаш, шу билан бирга Техник регламент талабларини қўллаш ва бажариш ҳамда маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш) учун зарур бўлган намуналарни танлаш қоидалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда келтирилган.
4-боб. Болалар ўйинчоқлари мувофиқлигини баҳолаш
68. Болалар ўйинчоқлари эркин муомалага чиқарилишидан олдин мазкур техник регламент талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши лозим.
Болалар ўйинчоқларининг мувофиқлигини тасдиқлаш сертификатлаштириш шаклида амалга оширилади. Сертификатлаштириш белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органлари томонидан 1с, 2с 3с сертификатлаштириш схемаларини қўллаган ҳолда сертификатлаштириш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Сертификатлаштириш учун синашлар Миллий аккредитация тизими реестрига киритилган синаш лабораторияларида амалга оширилади.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган ҳамда техник регламентларда белгиланган маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган, намуналар олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган стандартлар рўйхатидаги ҳужжатлар қўлланмаган ҳолларда ёки ушбу ҳужжатлар бўлмаганда, болалар ўйинчоқларининг мувофиқлиги ушбу техник регламентни 68-бандининг б) кичик бандига асосан (1с, 2с, 3с схемалар) тасдиқланади.
Серияли ишлаб чиқарилган болалар ўйинчоқларини сертификатлаштириш 1с, 2с схемалар бўйича амалга оширилади. Сертификатлаштириш учун болалар ўйинчоқлари намуналари сертификатлаштириш органи ёки унинг ваколатли вакили томонидан танланади. Болалар ўйинчоқлари тўписини сертификатлаштириш 3с схема бўйича амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган болалар ўйинчоқлари тўписи импорт қилувчи ёки ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келингунга қадар сертификатлаштирилади. Сертификатлаш учун болалар ўйинчоқлари намуналари сертификатлаштириш органи томонидан танланади.
а) Болалар ўйинчоқларини сертификатлаштиришда (1с, 2с, 3с схемалар) ишлаб чиқарувчи ёки ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, импорт қилувчи сертификатлаштириш органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқариш учун фойдаланилган ҳужжатлар (1с, 2с схемалар);
болалар ўйинчоқларининг рангли тасвирдаги намуналари;
болалар ўйинчоқларининг конструкторлик ёки техник хусусиятлари берилган ҳужжатлар нусхаси;
хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар, шунингдек, уларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар тўғрисидаги маълумотлар;
фойдаланиш бўйича ҳужжатлари (агар мавжуд бўлса);
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган ҳамда техник регламентларда белгиланган маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган, намуналар олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган стандартлар;
болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришга сифат менежмент тизими жорий қилинганлигини тасдиқловчи мувофиқлик сертификати (2с схема);
шартнома (етказиб бериш шартномаси) ёки жўнатиш ҳужжатлари (болалар ўйинчоқлар тўписи учун) (2с схема).
Сертификатлаштириш органи:
болалар ўйинчоқларини идентификация қилади;
техник регламент талабларини қўллаш ва бажариш ҳамда маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш) учун зарур намуналарни танлаш қоидалари белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текширишни ташкил қилади ва синов баённомаларини таҳлил қилади.
Ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилади (1с схема).
Серияли ишлаб чиқарилган болалар ўйинчоқлари учун мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати 3 йилга, болалар ўйинчоқлари тўписи учун мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати чекланмаган вақтга берилади.
Ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчини ваколатли вакили), импорт қилувчи:
болалар ўйинчоқлари тамғасига мувофиқлик белгисини жойлаштиради;
мувофиқлиги тасдиқлангандан сўнг қуйидаги ҳужжатларни шакллантиради:
ушбу техник регламентнинг 68-банди а) кичик бандида келтирилган ҳужжатларни;
синаш баённомаларини;
ишлаб чиқариш ҳолатининг таҳлили натижаларини;
мувофиқлик сертификатини.
Сертификатлаштириш органи сертификатланган болалар ўйинчоқлари устидан инспекция назоратини қуйидаги тадбирлар орқали амалга оширади:
намуналарни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган синов лабораториясида (марказда) синовдан ўтказиш ва (ёки) ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилиш (1с схема);
намуналарни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган синов лабораториясида (марказда) синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш объектини сифат менежменти тизимини сертификатлаштирган сертификатлаштириш органи томонидан ўтказилган инспекция назорати натижаларини таҳлил қилиш (2с схема).
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган стандартлаштиришга доир ҳамда маҳсулотларнинг намуналарини олиш, синов ва ўлчов усулларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатидаги ҳужжатлар қўлланилмаган ҳолларда ёки ушбу ҳужжатлар бўлмаганда (1с, 2с, 3с схемалар):
ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили), импорт қилувчи болалар ўйинчоқлари ушбу техник регламентнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар тўпламини сертификатлаштириш органига тақдим этади:
болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришда фойдаланилган ҳужжат (1с, 2с схемалар);
болалар ўйинчоқларининг рангли тасвирдаги намуналари;
болалар ўйинчоқларининг конструкторлик ёки техник хусусиятлари берилган ҳужжатлар нусхаси;
фойдаланиш бўйича ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса);
хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар, шунингдек, уларни ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилар тўғрисидаги маълумотлар (1с, 2с схемалар);
ушбу техник регламентнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи қабул қилинган техник ечимларнинг тавсифи ва хатарларни баҳолаш ҳужжатлари;
болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришга сифат менежмент тизими жорий қилинганлигини тасдиқловчи мувофиқлик сертификати (2с схема);
шартнома (етказиб бериш шартномаси) ёки жўнатиш ҳужжатлари (болалар ўйинчоқлар тўписи учун) (3с схема).
69. Сертификатлаштириш органи:
Болалар ўйинчоқларини идентификация қилади;
болалар ўйинчоқларини мазкур техник регламент талабларига мувофиқлиги юзасидан сертификатлаштиради. Бунда сертификатлаштириш органи:
ушбу техник регламентнинг хавфсизлик талабларидан келиб чиқиб, сертификатлаштирилаётган болалар ўйинчоқлари учун аниқ хавфсизлик талабларини аниқлайди;
ишлаб чиқарувчи томонидан амалга оширилган ушбу техник регламентларнинг хавфсизлик талаблари бажарилишини тасдиқловчи қабул қилинган техник ечимларни таҳлил қилиш ва хатарларни баҳолашни амалга оширади;
ўйинчоқларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш учун Техник регламент талабларини қўллаш ва бажариш ҳамда маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш) учун зарур бўлган намуналарни танлаш қоидаларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатидан ушбу белгиланган аниқ хавфсизлик талабларини аниқлаш учун синов усуллари стандариларини аниқлайди;
синовлар ўтказилишини ташкил этади ва синаш баённомаларини таҳлил қилади;
ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилади (1с схема).
Серияли ишлаб чиқарилган болалар ўйинчоқлари учун мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати 3 йилга, болалар ўйинчоқлари тўписи учун мувофиқлик сертификатининг амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.
Ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили), импорт қилувчи:
болалар ўйинчоқлари тамғасига мувофиқлик белгисини жойлаштиради;
мувофиқлиги тасдиқлангандан сўнг қуйидаги ҳужжатларни шакллантиради:
ушбу техник регламентнинг 69-бандида келтирилган ҳужжатларни;
синаш баённомаларини;
ишлаб чиқариш ҳолати таҳлили натижаларини;
мувофиқлик сертификатини.
Сертификатлаштириш органи сертификатланган болалар ўйинчоқлари устидан инспекция назоратини қуйидаги тадбирлар орқали амалга оширади:
намуналарни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган синов лабораториясида (марказда) синовдан ўтказиш ва (ёки) ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилиш (1с схема);
намуналарни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган синов лабораториясида (марказда) синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш объектини сифат менежменти тизимини сертификатлаштирган сертификатлаштириш орган томонидан ўтказилган аудит натижаларини таҳлил қилиш (2с схема).
70. Болалар ўйинчоқларига тегишли ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқарувчилар томонидан болалар ўйинчоқларининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилган (бекор қилинган) кундан, болалар ўйинчоқларини импорт қилувчилар томонидан сўнгги маҳсулот сотилган кундан бошлаб камида 10 йил давомида сақланиши керак.
5-боб. Ўтиш даври
71. Техник регламент амалга киритилган пайтдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган ва болалар ўйинчоғи маҳсулотларига хавфсизлик талабларини белгилайдиган, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар Техник регламентга мувофиқлаштирилгунига қадар Техник регламентга зид бўлмаган қисмлари юзасидан қўлланилади.
6-боб. Техник регламент талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати
72. Техник регламент талабларига риоя қилиш бўйича давлат назоратини Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари, шунингдек, бошқа махсус ваколатли давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
73. Техник регламент талабларига мувофиқ бўлмаган болалар ўйинчоғи маҳсулотларининг муомалага чиқарилишининг олдини олиш давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли органлар томонидан конун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
7-боб. Техник регламент талаблари бузилганлиги учун жавобгарлик
74. Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 1-илова
Болалар ўйинчоғи деб қаралмайдиган маҳсулотлар
1. Арча ўйинчоқлари, сунъий арчалар ва уларга тегишли электр гирляндлар.
2. 18 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланмаган, коллекция учун тўпланган масштабли моделлар.
3. Болаларнинг ўйин майдонлари жиҳозлари.
4. Спорт инвентарлари, шу жумладан сув остида қўлланиладиганлари ҳам.
5. 18 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланмаган фольклёр ва декоратив ўйинчоқлар.
6. Жамоат жойларида умумий фойдаланишга мўлжалланган «профессионал» ўйинчоқлар.
7. Ўйин автоматлари.
8. 500 дан зиёд деталлардан иборат бўлган мураккаб бош қотирмалар.
9. Пневматик қурол.
10. Отувчи қурилмалар ва катапультлар.
11. Металл учли отилувчи снарядлар.
12. Ўйинчоқларни тармоқдан таъминловчи трансформаторлар, аккумуляторларнинг зарядловчи қурилмалари, ўйинчоқлар билан бирга етказилувчилар ҳам.
13. Катталар назоратида ўқув жараёнида фойдаланиладиган, қиздирувчи элементлари бўлган буюмлар.
14. 18 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган ички ёнув двигателли транспорт воситалари.
15. Буғ двигателли ўйинчоқ машиналар.
16. Умумий фойдаланиладиган йўлларда ҳаракатланишга мўлжалланган велосипедлар.
17. Номиналь кучланиши 24 V дан юқори кучланишда ишлайдиган ўйинлар ва ўйинчоқлар.
18. Ўқотар қуролларнинг аниқ нусхалари.
19. Болалар учун бижутериялар.
20. Сузиш учун мосламалар (масалан, қўлга кийиладиган дам берилган манжетлар).
21. Ҳимоя воситалари (сузиш учун кўзойнаклар, қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклар, велосипедчининг ва скейтбордчининг шлемлари).
22. Резина шнур ёрдамида учириладиган ўйинчоқлар.
23. Тортилмаган ҳолатида узунлиги 1 200 mm дан ошадиган камонлар.
24. Латекс, резина ва силиконли эластомердан болалар учун тайёрланган санитар-гигиеник буюмлар.
Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 1 1 -илова
Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган болалар ўйинчоқларининг
Т/р Маҳсулотлар тури номи ТИФ ТН коди Болалар ўйинчоқларининг номи 1. Болалар учун пластилин 3407 00 000 0 2. Болалар тўплари 9503 00 990 9 3. Байрамлар, карнаваллар ёки бошқа кўнгилочар маҳсулотлар, жумладан, фокуслар ва ҳазил-ҳузул кўрсатиш учун буюмлар 9505 10 100 0, 9505 10 900 0, 9505 90 000 0 4. Уч ғилдиракли велосипедлар, самокатлар, педалли автомобиллар ва бошқа ғилдиракли ўйинчоқлар; қўғирчоқлар учун аравачалар 9503 00 100 1, 9503 00 100 9 5. Фақат одамларни ифодалайдиган қўғирчоқлар, уларнинг қисмлари ва жиҳозлари 9503 00 210 0, 9503 00 290 0 6. Электр поездлари (рельслари билан), светофорлар ва уларнинг бошқа жиҳозлари; моделларни кичрайтирилган ўлчамда йиғиш учун элементлар тўпламлари 9503 00 300 0 7. Конструкторлик тўпламлари 9503 00 350 0, 9503 00 390 0 8. Ҳайвонлар ёки бошқа мавжудотларни ифодалайдиган ўйинчоқлар, шунингдек, юмшоқ ўйинчоқлар 9503 00 410 0, 9503 00 490 0 9. Ўйинчоқ шаклидаги қурилма ва уларнинг мусиқавий асбоблари 9503 00 550 0 10. Бошқотирмалар 9503 00 610 0, 9503 00 690 0 11. Қадоқланган тўпламдаги ўйинчоқлар 9503 00 700 0 12. Моторга эга ўйинчоқ ва моделлар 9503 00 750 0, 9503 00 790 0 13. Электрон ўйинчоқлар, кўнгилочар маҳсулотлар, стол ёки хона ўйинлари 9504 90 800 9 14. Қурол шаклидаги ўйинчоқ 9503 00 810 0 15. Металлдан қуйилган кичик моделлар 9503 00 850 0 16. Пластмассадан тайёрланган ўйинчоқ ва моделлар 9503 00 950 0 17. Болалар бино ичида ёки очиқ ҳавода фойдаланадиган ўйин учун баландлиги кўпи билан 120 cm, кенглиги кўпи билан 185 cm, узунлиги кўпи билан 185 cm бўлган газлама ва пластмасса ёки металл (қувур ёки пружинали) каркасли чодирлар, ҳайвонлар, мультипликация персонажлари, транспорт воситалари, геометрик шакллар (масалан, пирамида, конус, куб, кесик пирамида) кўринишида 9503 00 990 1 18. Бир неча турдаги (комбинация) материаллардан ясалган ва юқоридаги мезонларга тўғри келмайдиган ўйинчоқлар 9503 00 990 9 19. Мусобақали ўйинлар учун электрон пойга автомобиллари тўпламлари 9504 90 100 0
Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 2-илова
Болалар ўйинчоқларининг гигиеник хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
1. Болалар ўйинчоқларининг гигиеник хавфсизлигига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:
органолептик кўрсаткичлар (ҳиди, ёқимсиз таъми);
физик омиллар (товуш даражаси, электро статик майдон кучланганлигининг даражаси, электр магнит майдон кучланганлигининг даражаси, радиочастота диапазони, электр магнит майдон кучланганлиги даражаси, инфрақизил нурланиш интеграл оқимининг интенсивлик даражаси, маҳаллий титраш даражаси, табиий радионуклидларнинг активлиги солиштирма самарадорлиги);
санитар-кимёвий кўрсаткичлар (намуна муҳитида зарарли кимёвий моддалар тарқалиши, матриаллар кимёви таркибини аниқлаш билан боғлиқ бўлган рўйхат ва болалар ўйинчоғидан ажралиб чиқадиган зарарли кимёвий моддалар меъёри);
токсикологик-гигиеник кўрсаткичлар (шиллиқ қатламда қичишиш ҳосил қилиши, токсиклик кўрсаткичи);
бундан ташқари, болалар ўйинчоқлари таркибида бўлиши тақиқланган ва концентрацияси болалар ўйинчоғида ёки унинг таркибий қисмларида 100 mg/kg дан ошса, болалар ўйинчоқларининг тамғаларида кўрсатилиши лозим бўлган аллергия чақирувчи ароматизаторлар рўйхати;
микробиологик кўрсаткичлар.
Агар болалар ўйинчоғи гигеник хавфсизликка текширилаётганида назорат қилинадиган бирорта кўрсаткичи мос келмаслиги тасдиқланган тақдирда, болалар ўйинчоғи бўйича бундан кейинги ҳар қандай тадқиқотлар тўхтатилади.
2. Органолептик кўрсаткичлар:
табиий шароитда ва сувли муҳитда болалар ўйинчоғи ҳиди интенсивлиги:
1 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган ўйинчоқларда 1 баллдан ошмаслиги керак;
1 ёшдан катта бўлган болалар учун бу кўрсаткич 2 баллдан ошмаслиги керак;
сувли муҳитда ҳидининг намунавий интенсивлиги 3 ёшдан катта болалар учун болалар ўйинчоқларида 2 баллдан ошмаслиги керак;
3 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган ўйинчоқларда ва оғиз бўшлиғи билан тўғридан-тўғри алоқада бўлувчи болалар ўйинчоқларида ҳосил бўладиган ёқимсиз таъмнинг интенсивлиги 1 баллдан ошмаслиги керак.
3. Физик омиллар:
а) овоз чиқарувчи болалар ўйинчоқларининг товушлари эквивалентлик даражаси (спорт ўйинлари моделларидан ташқари) қуйидаги қийматларга тенг бўлиши талаб этилади:
3 ёшгача бўлган болалар учун — 60 dBA (dBA — акустик децибел);
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун — 65 dBA дан юқори бўлмаслиги керак;
6 ёшдан катта болалар учун — 70 dBA дан юқори бўлмаслиги керак;
б) импульсли товуш чиқарувчи болалар ўйинчоқларидан бошқа очиқ ҳавода ўйналадиган болалар ўйинчоқлари товушининг эквивалентлик даражаси 75 dBA дан юқори бўлмаслиги керак;
в) болалар ўйинчоқлари товушининг энг юқори даражаси қуйида келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ бўлиши керак:
3 ёшгача бўлган болалар учун — 70 dBA дан юқори бўлмаслиги;
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун — 75 dBA дан юқори бўлмаслиги;
6 ёшдан катта болалар учун — 80 dBA дан юқори бўлмаслиги;
очиқ ҳавода ўйналадиган болалар ўйинчоқлари товушнинг энг юқори даражаси 85 dBA дан юқори бўлмаслиги керак;
импульсли товуш чиқарувчи болалар ўйинчоқларининг энг юқори товуш чиқариш даражаси 90 dBA дан ошмаслиги керак;
г) болалар ўйинчоқлари юзасидаги электр статик майдон кучланганлиги даражаси 15 kV/m дан ошмаслиги керак;
д) радио бошқарувли, электрон ва электротехник болалар ўйинчоқлари тарқатадиган электр магнит майдонларининг кучланганлик даражаси, частота оралиғи:
0,3 kHz дан 300 kHz гача оралиқда ўзгарганда 25 V/m дан;
0,3 MHz дан 3 MHz гача оралиқда ўзгарганда 15 V/m дан;
3 MHz дан 30 MHz гача оралиқда ўзгарганда 10 V/m дан;
30 MHz дан 300 MHz гача оралиқда ўзгарганда 3V/m дан;
0,3 дан 300 GHz гача оралиқда ўзгарганда 10 µW/cm 2 дан ошмаслиги керак.
е) болалар ўйинчоғида саноат частотали (50 Hz) электр токи ҳосил қиладиган майдоннинг кучланганлик даражаси 0,5 kV/m дан ошмаслиги керак;
ё) инфрақизил нурланиш интеграл оқимининг интенсивлик даражаси 100 W/m 2 дан ошмаслиги керак;
ж) тебраниш манбаига эга бўлган ўйинчоқларда ўртача геометрик октавалар оралиғидаги 8 Hz ва 16 Hz частоталар учун маҳаллий тебраниш даражаси 63 dB дан ошмаслиги керак, 69 dB бўлганда — 31,5 Hz, 75 dB бўлганда — 63 Hz, 81 dB бўлганда — 125 Hz, 87 dB бўлганда — 250 Hz, 93 dB бўлганда — 500 Hz, 99 dB бўлганда — 1000 Hz частоталарга эга бўлади. Тебраниш тезланишининг тўғриланган даражаси 66 dB дан ошмаслиги керак;
з) табиий материаллардаги табиий радионуклидларнинг ва болаларнинг ижодий ўйинларининг жамланмалари таркибига кирувчи, улардан тайёрланган маҳсулотларнинг солиштирма самарадорлик даражаси 370 Bq/kg дан ошмаслиги керак.
4. Санитар-кимёвий кўрсаткичлар:
а) болалар ўйинчоқларида намунали (сувли, ҳаволи) муҳитда зарарли кимёвий моддаларнинг тарқалиш даражаси 1а-жадвалда ва намунавий муҳитда 1б-жадвалда келтирилган меъёрлардан ошиб кетмаслиги зарур;
1а-жадвал
Намунали (сувли, ҳаволи) муҳитда зарарли кимёвий моддаларнинг тарқалиш даражаси
Материаллар, маҳсулотларнинг номланиши Аниқланадиган зарарли модданинг номланиши Тарқалиш даражаси Сувли муҳит (mg/dm 3 ), юқори бўлмаган Ҳаволи муҳит (mg/m 3 ), юқори бўлмаган Акрилонитрил бутадиенстиролли пластиклар α-метилстирол 0,1 0,04 акрилонитрил 0,02 0,03 бензалдегид 0,003 0,04 бензол 0,01 0,1 ксилоллар (изомерлари қоришмаси) 0,05 0,2 стирол 0,01 0,002 толуол 0,5 0,6 этилбензол 0,01 0,02 формалдегид 0,1 0,003 * Стиролнинг сополимерлари ва простирол ацеталдегид 0,2 0,01 ацетон 0,1 0,35 бензалдегид 0,003 0,04 бензол 0,01 0,1 бутадиен 0,05 1,0 ксилоллар (изомерлар қоришмаси) 0,05 0,2 кумол (изопропилбензол) 0,1 0,014 метилметакрилат 0,25 0,01 бутил спирти 0,5 0,1 метил спирти 0,2 0,5 стирол 0,01 0,002 толуол 0,5 0,6 формалдегид 0,1 0,003 * этилбензол 0,01 0,02 Полиолефинлар асосидаги хом ашё ацеталдегид 0,2 0,01 ацетон 0,1 0,35 гексан 0,1 — гексен — 0,085 гептан 0,1 — гептен — 0,065 изопропил спирти 0,1 0,6 бутил спирти 0,5 0,1 изобутил спирти 0,5 0,1 метил спирти 0,2 0,5 пропил спирти 0,1 0,3 формалдегид 0,1 0,003 * этилацетат 0,1 0,1 Винилацетат асосидаги полимерлар ацеталдегид 0,2 0,01 винилацетат 0,2 0,15 гексан 0,1 — гептан 0,1 — формалдегид 0,1 0,003 * Поливинилхлоридлар ацеталдегид 0,2 0,01 ацетон 0,1 0,35 бензол 0,01 0,1 винилхлорид 0,01 0,01 дибутилфталат ** рухсат этилмайди рухсат этилмайди диметилфталат 0,3 0,007 диоктилфталат 2,0 0,02 диэтилфталат 3,0 0,01 бутил спирти 0,5 0,1 изобутил спирти 0,5 0,1 зопропил спирти 0,1 0,6 метил спирти 0,2 0,5 пропил спирти 0,1 0,3 толуол 0,5 0,6 фенол *** 0,05 0,003 фенолларнингумумий йиғиндиси *** 0,1 — рух 1,0 — қалай 2,0 — Полиуретанлар ацеталдегид 0,2 0,01 ацетон 0,1 0,35 бензол 0,01 0,1 бутилацетат 0,1 0,1 изопропил спирти 0,1 0,6 метил спирти 0,2 0,5 пропил спирти 0,1 0,3 толуол 0,5 0,6 формалдегид 0,1 0,003 * этилацетат 0,1 0,1 этиленгликол 1,0 1,0 Полиамидлар бензол 0,01 0,1 гексаметилендиамин 0,01 0,001 е-капролактам 0,5 0,06 метил спирти 0,2 0,5 фенол *** 0,05 0,003 фенолларнингумумий йиғиндиси *** 0,1 — Полиакрилат акрилонитрил 0,02 0,03 гексан 0,1 — гептан 0,1 — метилметакрилат 0,25 0,01 Полиэфирлар асосидаги хом ашёлар ацеталдегид 0,2 0,01 Ацетон 0,1 0,35 метилацетат 0,1 0,07 метил спирти 0,2 0,5 пропил спирти 0,1 0,3 фенол *** 0,05 0,003 фенолларнинг умумий йиғиндиси *** 0,1 — формалдегид 0,1 0,003 * Терефтал кислота асосидаги полиэтилен терефлат ва сополимерлар ацеталдегид 0,2 0,01 ацетон 0,1 0,35 диметилтерефталат 1,5 0,01 бутил спирти 0,5 0,1 изобутил спирти 0,5 0,1 метил спирти 0,2 0,5 формалдегид 0,1 0,003 * этиленгликол 1,0 1,0 Поликарбонат дифинелолпропан 0,01 0,04 метиленхлорид 7,5 — фенол *** 0,05 0,003 фенолларнинг умумий йиғиндиси *** 0,1 — хлорбензол 0,02 0,1 Фенопластлар ва аминопластлар ацеталдегид 0,2 0,01 фенол *** 0,05 0,003 фенолларнинг умумий йиғиндиси *** 0,1 — формалдегид 0,1 0,003 * Эпоксид смолалар асосидаги полмер хом ашёлар ацеталдегид 0,2 0,01 фенол *** 0,05 0,003 фенолларнинг умумий йиғиндиси *** 0,1 — формалдегид 0,1 0,003 * эпихлоргидрин 0,1 0,2 Парафинлар ва мумлар ацеталдегид 0,2 0,01 ацетон 0,1 0,35 бензапирен ** рухсат этилмайди рухсат этилмайди гексан 0,1 — гептан 0,1 — бутил спирти 0,5 0,1 метил спирти 0,2 0,5 толуол 0,5 0,6 формалдегид 0,1 0,003 * Резиналатексли композициялар агидол 2 2,0 — агидол 40 1,0 — акрилонитрил 0,02 0,03 алтакс 0,4 — ацетофенон 0,1 0,003 бензапирен ** рухсат этилмайди рухсат этилмайди вулкацит (этилфенилдитиокарбамат цинк) 1,0 — диметилдитиокарбамат цинк (цимат) 0,6 — диэтилдитиокарбамат цинк (этилцимат) 0,5 — агидол 2 2,0 — агидол 40 1,0 — акрилонитрил 0,02 0,03 алтакс 0,4 — ацетофенон 0,1 0,003 каптакс(2меркаптобензтиазол) 0,4 — стирол (винилбензол) 0,01 0,002 сулфенамид Ц (циклогексил-2-бензтиазолсулфенамид) 0,4 — тиурам Д (тетраметилтиурам дисулфид) 0,5 — тиурам Е(тетраэтилтиурам дисулфид) 0,5 — рух 1,0 — Силиконлар ацеталдегид 0,2 0,01 бензол 0,01 0,1 бутил спирти 0,5 0,1 метил спирти 0,2 0,5 фенол *** 0,05 0,003 фенолларнинг умумий йиғиндиси *** 0,1 — формалдегид 0,1 0,003 * Қоғоз, картон ацеталдегид 0,2 0,01 ацетон 0,1 0,35 бензол 0,01 0,1 бутилацетат 0,1 0,1 ксилоллар (изомерлар қоришмаси) 0,05 0,2 бутил спирти 0,5 0,1 изобутил спирти 0,5 0,1 метил спирти 0,2 0,5 изопропил спирти 0,1 0,6 толуол 0,5 0,6 формалдегид 0,1 0,003 * этилацетат 0,1 0,1 рух 1,0 — Ёғоч ацеталдегид 0,2 0,01 бутил спирти 0,5 0,1 изобутил спирти 0,5 0,1 метил спирти 0,2 0,5 изопропил спирти 0,1 0,6 фенол *** 0,05 0,003 фенолларнинг умумий йиғиндиси *** 0,1 — формалдегид 0,1 0,003 * Сопол, ойна алюминий 0,5 — бор 0,5 — рух 1,0 — титан 0,1 — Сунъий мўйна, тўқимачилик материаллари акрилонитрил 0,02 0,03 ацетон 0,1 0,35 бензол 0,01 0,1 винилацетат 0,2 0,15 метил спирти 0,2 0,5 толуол 0,5 0,6 фенол *** 0,05 0,003 фенолларнинг умумий йиғиндиси *** 0,1 — формалдегид 50 mkg/g 0,003 * Бўёқлар, қаламлар, фломастерлар, гуаш, пластилин ва шунга ўхшаш маҳсулотлар фенол *** 0,05 0,003 фенолларнинг умумий йиғиндиси *** 0,1 — формалдегид 0,1 0,003 * Пўлат темир 0,3 — марганец 0,1 — хром (Cr 3+) жамланган — хром (Cr 6+) 0,100 — никел 0,1 — мис 1,0 — Қалайли бронза мис 1,0 — рух 1,0 — никел 0,1 — қалай 2,0 — қўрғошин 0,03 — Алюминий қотишмалари алюминий 0,5 — марганец 0,1 — темир 0,3 — мис 1,0 — рух 1,0 — Қўрғошин-кумушли қотишмалар қўрғошин 0,03 — кадмий 0,001 — кумуш 0,05 —
1б-жадвал
Намунали муҳитда зарарли кимёвий моддаларнинг тарқалиш даражаси
Материал, маҳсулотнинг номланиши Аниқланадиган зарарли моддаларнинг номланиши Рухсат этилган тарқалиш даражаси (намунавий муҳит (mg/dm 3 ) гача) 1. Акрилонитрил бутадиенстиролли пластиклар. 2. Стиролнинг сополимерлари ва простирол. 3. Полиолефинлар асосидаги м атериаллар. 4. Винилацетат асосидаги полимерлар. 5. Поливинилхлоридлар . 6. Полиуретанлар . 7. Полиамидлар . 8. Полиакрилат. 9. Полиэфирлар асосидаги материаллар . 10. Терефталли кислоталар асосидаги полиэтилен терефталат ва сополимерлар . 12. Поликарбонат . 13. Фенопластлар ва аминопластлар . 14. Эпоксид смолалар асосидаги полмер. 15. Материаллари . 16. Парафинлар ва мумлар . 17. Резина-латексли композициялар (қўрғошин бундан мустасно). 18. Силиконлар . 19. Қоғоз ва картон . 20. Ёғоч . 21. Сопол ва ойна. 22. Сунъий мўйна ва тўқимачилик материаллари. 23. Бўёқлар, қаламлар, фломастерлар. 24. Гуаш, пластилин ва шунга ўхшаш маҳсулотлар. қўргошин 90 симоб 25 (ҳар килограмда) симоб 60 (ҳар қандай ўйинчоқ материал ларида) кадмий 50 (ҳар килограмда) кад мий 75 (ҳар қандай ўйинчоқ материал ларида) х ром 25 (ҳар килограмда) х ром 60 (ҳар қандай ўйинчоқ материал ларида) ми шяк 25 б арий 250 (ҳар килограмда) б арий 1000 (ҳар қандай ўйинчоқ материал ларида)
б) Намунавий муҳитда (тузли кислотада), болалар ўйинчоғининг материалларидан ажралиб чиқадиган зарарли моддалар 1-в жадвалда келтирилган меъёрлардан ошиб кетмаслиги керак;
1в-жадвал
Болалар ўйинчоғининг материалларидан ажралиб чиқадиган зарарли моддалар меъёрлари рўйхати
Аниқланадиган зарарли кимёвий моддаларнинг номланиши Тарқалиш даражаси Болалар ўйинчоғининг 1 kg ташкил этувчи ҳар қандай материалларидан ажралиб чиқадиган зарарли моддалар миқдори, mg Болалар ўйинчоғининг 1 kg ни ташкил этувчи массасидан ва бармоқ билан суртиладиган бўёқларидан ажралиб чиқадиган зарарли моддалар миқдори, mg сурма 60 60 қўрғошин 90 90 симоб 60 25 кадмий 75 50 хром 60 25 мишяк 25 25 барий 1000 250 селен 500 500
5. Токсикологик-гигиеник кўрсаткичлар:
уч ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган, шунингдек, функционал хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, бола оғиз бўшлиғи билан тўғридан-тўғри алоқада бўладиган болалар ўйинчоқлари бола оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасига яллиғлантирувчи таъсир кўрсатмаслиги керак;
болалар ўйинчоқларида сувли муҳитда (дистирланган муҳитда) аниқланадиган маҳаллий тери қичишиш кўрсаткичлари кузатилмаслиги ёки токсиклик кўрсаткичи сувли муҳитда — 70 фоиздан 120 фоизгача, ҳаволи муҳитда — 80 фоиздан 120 фоизгача бўлиши керак;
6. Болалар ўйинчоқларида 2-жадвалда келтирилган аллергия чақирувчи ароматизаторлар бўлиши тақиқланади.
2-жадвал
Болалар ўйинчоқларида бўлиши тақиқланган аллергия чақирувчи ароматизаторлар рўйхати
Номланиши CAS рақами қора андиз мойи 9767635-2 аллилизотиоцианат 57-06-7 бензил цианити 140-29-4 4-третбутилфенол 98-54-4 мари эфир мойи 8006-993 цикламенол 4756-198 7 диэтилмалеат 141-05-9 дигидрокумарин 119-84-6 2,4-дигидрокси-3-метилбензалдегид 6248-200 3,7-диметил-2-октен-1-ол (6,7-дигидрогераниол) 4060748-5 4,6-диметил-8-третбутилкумарин 1787434-9 диметилцитраконат 617-54-9 7,11-диметил-4,6,10-додекатриен-3-он 2665196-7 6,10-диметил-3,5,9-ундекатриен-2-он 141-10-6 дифениламин 122-39-4 этилакрилат 140-88-5 оддий анжир барги 6891652-9 транс-2-гептенал 1882955-5 транс-2-гексеналдиэтилацетал 6774630-9 транс-2-гексеналдиметилацетал 1831883-7 гидроабиэтанол 1339393-6 4-этоксифенол 622-62-8 6-изопропилдекагидронафталин-2-ол 3413199-2 7-метоксикумарин 531-59-9 4-метоксифенол 150-76-5 4-(п-метоксифенил)-3-бутен-2-он 943-88-4 1-(п-метоксифенил)-1-пентен-3-он 104-27-8 метил-транс-2-бутеноат 623-43-8 6-метилкумарин 92-48-8 7-метилкумарин 2445-832 5-метил-2,3-гександион 1370686-0 костус илдизи мойи 8023-88-9 7-этокси-4-метилкумарин 87-05-8 гексагидрокумарин 700-82-3 тозаланмаган перуан бальзам (myroxylon pereirae (royle) klotzsch) 8007-00-9 2-пентилиденциклогексанон 2567740-1 3,6,10-триметил-3,5,9-ундекатриен-2-он 1117-415 тизмагул вербена мойи 8024-12-2 4-третбутил -3-метокси-2,6-динитротолуол 83-66-9 4-фенил-3-бутен-2-он 122-57-6 амилциннамал 122-40-7 2-пентил-3-фенилпроп-2-ен-1-ол 101-85-9 бензил спирти 100-51-6 бензилсалицилат 118-58-1 стирон (3-фенил-2-пропен-1-ол) 104-54-1 циннамал 104-55-2 цитрал 5392-405 кумарин 91-64-5 эвгенол 97-53-0 гераниол 106-24-1 гидроксицитронеллал 107-75-5 гидроксиметилпентилциклогексенкарбоксиалдегид 31906-04-4 изоэвгенол 97-54-1 evernia prunastri 90028-68-5 pseudevernia furfuracea 90028-67-4
Бундан ташқари, 3-жадвалда келтирилган аллергия чақирувчи ароматизаторларнинг концентрацияси ўйинчоқда ёки унинг таркибий қисмларида 100 mg/kg дан ошса, уларнинг номлари болалар ўйинчоқлари тамғаларида кўрсатилиши лозим.
3-жадвал
Концентрацияси болалар ўйинчоғида ёки унинг таркибий қисмларида 100 mg/kg дан ошса, болалар ўйинчоқларининг тамғаларида кўрсатилиши лозим бўлган аллергия чақирувчи ароматизаторлар рўйхати
Номланиши CAS рақами Арпабодиён спирти 105-13-5 Бензилбензоат 120-51-4 Бензилциннамат 103-41-3 Цитронеллол 106-22-9 Фарнезол 4602-84-0 Гексилциннамал 101-86-0 Лилиал 80-54-6 d-лимонен 5989-27-5 Линалоол 78-70-6 Метилгептинкарбонат 111-12-6 3-метил-4-(2.6,6-триметил-2-циклогексен 1-ил)-3-бутен-2-он 127-51-5
7. Бир ёшгача болаларга мўлжалланган ўйинчоқларни ташкил қилувчи массасида ва бармоқлар билан суртилувчи бўёқлар таркибида микробиологик кўрсаткичлар 4-жадвалда келтирилган меъёрларга мувофиқ бўлиши керак.
4-жадвал
Ўйинчоқларнинг микоробиологик кўрсаткичлари
Ўйинчоқларнинг номланиши Микроорганизмларнинг умумий сони ( мезофиллар , аэроб лар ва факультатив анаэроб лар ), КОЕ * Хамиртурушлар, хамиртурушга ўхшаш, замбуруғлар, ўйинчоқларнинг 1 g ида (1 сm 2 , 1 сm 3 ) Энтеробактериялар оиласидаги бактериялар, ўйинчоқларн инг 1 g ида (1 сm 2 , 1 сm 3 ) Патоген стафилококклар, ўйинчоқларнинг 1 g ида (1 сm 2 , 1 сm 3 ) Псевдомонас аэрогиноза ўйинчоқларнинг 1 g ида (1 сm 2 , 1 сm 3 ) 1 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган ичи тўлдирилган ўйинчоқларни ташкил қилувчи массасида ва бармоқлар билан суртилувчи бўёқларда 10 2 гача мавжуд эмас мавжуд эмас мавжуд эмас мавжуд эмас
Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 3-илова
Хавфлилик даражаси юқори бўлган болалар ўйинчоқларидан фойдаланиш хавфлари ва уларнинг меъёрлари ҳақидаги ахборотларга қўйиладиган талаблар
Болалар учун ва (ёки) уларга қараб турувчи шаҳслар учун энг кўп хавф туғдирувчи болалар ўйинчоқлари, улардан фойдаланишда юзага келадиган хавфлар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳақида ахборотлар билан таъминланиши керак.
1. Уч ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланмаган болалар ўйинчоқларига ёш гуруҳи кўрсатилган, тақиқловчи шартли график белги қўйилган бўлиши керак. 1-расмда шартли график белгининг тасвири келтирилган.
Шартли график белги қуйидаги элементлардан ташкил топган бўлади:
айлана ва ичида кесишувчи қизил ёки қора рангли чизиқ;
айлана фони — оқ рангда;
болалар ўйинчоғининг ёш гуруҳига мўлжалланмаганлиги матни қора сиёҳда ёзилган ва боланинг юз контури қора рангда чизилган бўлади. Шартли график белгининг минимал диаметри 10 mm дан кам бўлмаслиги керак.
2. Осма арғимчоқлар, сирпаниб училадиган ясама тепалик халқалар, трапециялардан фойдаланиш ҳужжатлари.
Арқонлар ва шунга ўхшаш болалар ўйинчоқларидан фойдаланиш ҳужжатларида таркибий қисмларини тўғри йиғилишига қўйиладиган талабларнинг бажарилиши уларнинг нотўғри йиғилишида юзага келадиган хавфнинг ошишига ва техник хизмат кўрсатишнинг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар кўрсатилади.
3. Функционал болалар ўйинчоқларида ёки унинг қадоқловчи қисмида «Диққат! Бевосита фақат катталар назорати остида фойдаланилсин!» деган огоҳлантирувчи ёзув бўлиши керак.
Фойдаланиш ҳужжатларида огоҳлантирувчи чоралар ва кўрсатмалар бўлиши шарт, уларнинг бажарилмаслиги болалар ўйинчоқларидан фойдаланувчиларни хавф остида қолдиради.
Фойдаланиш ҳужжатларида болалар ўйинчоқларини болалар қўли етмайдиган жойларда сақлаш ҳақида кўрсатма бўлиши шарт.
4. Кимёвий болалар ўйинчоқларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳужжатларда хавфли моддалар ва реактивларнинг мавжудлиги ва уларнинг истеъмолчи томонидан қўлланилиши хавфидан келиб чиққан ҳолда, хавфсизлик чораларини кўриш тўғрисида кўрсатмалар берилиши керак. Фойдаланиш ҳужжатларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида ахборот берилиши, шунингдек, қандай ёшдаги болаларга мўлжалланганлиги тўғрисидаги кўрсатма ҳам бўлиши керак.
Кимёвий болалар ўйинчоғининг қадоқловчи қисмида «Диққат! Фақат ёшдан катта бўлган болалар учун! Бевосита катталар назорати остида фойдаланилсин!» деб ёзиб қўйилади. Боланинг ёшини ишлаб чиқарувчи кўрсатади.
5. Озиқ-овқат маҳсулоти қадоқланган идишга болалар ўйинчоғи жойлаштирилган бўлса, у ҳолда қадоқланган идишга «Ичида ўйинчоқ бор» деган огоҳлантирувчи ёзув ёзиб қўйилган бўлиши шарт.
6. Роликли конкилар ва скейтбордлар болалар ўйинчоқлари сифатида сотувга чиқарилганида, уларда «Диққат! Ҳимоя воситаларини кийиб олиш тавсия этилади!» деган огоҳлантирувчи ёрлиғи бўлиши керак.
7. Бундай болалар ўйинчоқларидан фойдаланиш учун маълум кўникмаларга эга бўлиш талаб этилади. Фойдаланиш ҳужжатларида йиқилиши ёки урилиб кетиши натижасида жароҳат олишдан сақланиш мақсадида болалар ўйинчоғидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш тўғрисида, шунингдек, ҳимоя воситаларидан (ҳимоя шлемларидан, қўлқоплардан, тизза ҳимоялагичларидан, тирсакларни ҳимояловчи қалқончалардан ва бошқалар.) фойдаланиш бўйича кўрсатмалар бўлиши талаб этилади.
8. Сув ўйинлари учун фойдаланиладиган болалар ўйинчоқларида «Диққат! Саёз сув ҳавзаларида фақат катталар назорати остида фойдаланилади!» деган ёзув матни қўйилиши шарт.
9. Истеъмолчи қадоғида ва (ёки) магнит ўйинчоқларни эксплуатация қилиш бўйича йўриқномада, электр ёки электрон ўйинчоқ деталларида функционал магнитлар бўлган ўйинчоқлардан ташқари, қуйидаги мазмундаги огоҳлантирувчи ёзув кўрсатилиши керак:
Диққат! Диққат! Унда бўш магнитлар ва магнит элементлари мавжуд. Фақат катталарнинг бевосита назорати остида фойдаланинг. Агар магнит ва магнит элементлари ютиб юборилган бўлса, тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинг!.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 23 июль,
451-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
ROʻYXATI
Bolalar oʻyinchoqlarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentni tasdiqlash haqida
“Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq bolalar oʻyinchoqlarining xavfsizligiga qoʻyiladigan yagona talablarni belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Bolalar oʻyinchoqlarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglament ilovaga muvofiq tasdiqlansin va rasman eʼlon qilingan kundan boshlab oʻn ikki oy oʻtgandan keyin amalga kiritilsin.
2. “Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq texnik reglament amalga kiritilgach, standartlashtirish boʻyicha ularda koʻrsatilgan mahsulotlar va xizmatlarga doir ilgari qabul qilingan normativ hujjatlar majburiylik xususiyatini yoʻqotishi va belgilangan tartibda ixtiyoriy qoʻllanilishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
3. “Oʻzstandart” agentligi vakolatli davlat organlari bilan birgalikda ushbu qaror bilan tasdiqlangan texnik reglament amalga kiritilgan kundan boshlab, bolalar oʻyinchoqlarini standartlashtirish boʻyicha normativ hujjatlarni qoʻllashda majburiylik xususiyatini bekor qilish va ixtiyoriy qoʻllashni taʼminlash yuzasidan belgilangan tartibda choralar koʻrsin.
4. “Oʻzstandart” agentligi Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi bilan birgalikda tasdiqlangan ushbu texnik reglamentning maqsadlari, mazmun va mohiyati hamda uni qoʻllash tartibi toʻgʻrisida aholi, davlat boshqaruvi organlari, tadbirkorlik faoliyati subyektlari keng xabardor qilinishini taʼminlasin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — Sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini hamda kooperatsiya aloqalarini rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi hamda “Oʻzstandart” agentligi bosh direktori D.N. Sattarov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 23-iyuldagi 451-son qaroriga ILOVA
Bolalar oʻyinchoqlarining xavfsizligi toʻgʻrisida texnik reglament
1-bob. Umumiy qoidalar
1-§. Maqsadi va qoʻllash sohasi
1. Ushbu texnik reglament (keyingi oʻrinlarda — Texnik reglament) bolalar oʻyinchoqlari xavfsizligi, bolalar va ularga qarovchi shaxslarning hayotini muhofaza qilish maqsadida ishlab chiqilgan boʻlib bolalar oʻyinchoqlarini xavfsiz ishlab chiqarish hamda sotish talablarini belgilaydi. Shuningdek, bolalar oʻyinchoqlaridan foydalanish va ularning xavfsizligi xususida isteʼmolchilarni chalgʻituvchi harakatlarning oldini oladi.
2. Texnik reglamentga 1-ilovada keltirilgan bolalar oʻyinchogʻi deb qaralmaydigan mahsulotlarga, shuningdek, shaxsiy buyurtmalar va koʻrgazma nusxalari sifatida tayyorlangan oʻyinchoqlarga mazkur Texnik reglament talablari tatbiq etilmaydi.
2 1 . Mazkur Texnik reglamentga 1 1 -ilovaga muvofiq Majburiy tartibda muvofiqligi baholanishi lozim boʻlgan bolalar oʻyinchoqlarining roʻyxatida keltirilgan bolalar oʻyinchoqlari Texnik reglamentni tartibga solish obyektlari hisoblanadi.
2-§. Atamalar va taʼriflar
3. Mazkur Texnik reglamentda quyidagi atama va taʼriflar qoʻllaniladi:
alangalanish — yongʻin hosil qiluvchi manba taʼsirida alanganing hosil boʻlishi;
bajaradigan vazifasiga koʻra qoʻllanilishi — oʻyinchoqdan ishlab chiqaruvchining oʻyinchoqda yoki ishlatish tartibi qayd qilingan hujjatlarda bajaradigan vazifasiga koʻra foydalanish;
bolalar — oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan (voyaga yetmagan) shaxslar;
bolalar oʻyinchogʻi — bolalar oʻynashi uchun moʻljallangan buyum yoki material;
stol usti yigʻma oʻyinchoq — toʻliq poligrafik usulda tayyorlangan, qoʻshimcha oʻyin elementlari qoʻllanilgan yoki qoʻllanilmagan oʻyinchoq;
ishlab chiqaruvchi — Texnik reglament asosida oʻyinchoqlarni oʻz nomidan xavfsizlik talablariga rioya qilingan holda ishlab chiqarishga masʼul boʻlgan va sotishni amalga oshiruvchi yuridik yoki jismoniy shaxs sifatidagi tadbirkor;
kavsharlash — material qismlarini eritilgan qoʻlom bilan bir-biriga ulash;
kimyoviy oʻyinchoq — bolalarning kimyoviy tajribalarni bajarishlari uchun moʻljallangan bir yoki bir necha kimyoviy moddalardan va (yoki) kimyoviy reaktivlardan iborat boʻlgan tajriba uskunalari bilan taʼminlangan yoki tajriba uskunalarisiz kimyoviy toʻplam;
kimyoviy moddalarni oʻz ichiga olgan (kimyoviy tajribalar oʻtkazishga moʻljallanmagan) oʻyin toʻplami — gipsli quymalarni ishlab chiqarishga moʻljallangan qoliplar; kichik hunarmandchilik ustaxonalarini jihozlashda qoʻllaniladigan sopol materiallar va qotiruvchi emallar; plastifitsitli polivinilxlorid asosidagi massani qoliplovchi toʻplamlar (pechda toblanadigan), badiiy quymalarni hosil qilishda qoʻllaniladigan toʻplamlar; plombalar uchun qoʻllaniladigan toʻplamlar; fotosuratlarni chiqarishda qoʻllaniladigan toʻplamlar; konstruktorlik ishlariga moʻljallangan yelimlovchi moddalar, boʻyoqlar, laklar, aralashtirgichlar va tozalagichlar (eritgichlar) toʻplamlari;
konstruktorlik toʻplami — turli oʻyinchoqlarni yigʻish uchun moʻljallangan, mexanik va (yoki) elektr (elektron) tarkibiy qismlardan iborat boʻlgan toʻplam;
model-nusxa oʻyinchoq — oʻlchamlari real texnik qurilmaning masshtabi boʻyicha kichraytilgan nusxasidan iborat boʻlgan oʻyinchoq;
optik oʻyinchoq — ishlash prinsipi geometrik optika prinsiplaridan foydalanishga asoslangan oʻyinchoq;
oʻyinchoqlar materiali — oʻyinchoq tarkibiga kiruvchi barcha materiallar;
oʻyin toʻplami — bolalarning ijodkorligini oshirishga va qoʻl mehnati koʻnikmalarini rivojlantirishga xizmat qiluvchi turli predmetlar, materiallar, moddalardan tashkil topgan oʻyinchoq;
foydalanuvchi — oʻyinchoqdan oʻz maqsadiga koʻra foydalanuvchi bola va bolaga qarovchi shaxs;
funksional oʻyinchoq — kattalar tomonidan foydalaniladigan buyum yoki qurilmaning ishlashi va uning bajaradigan vazifalariga taqlid qilib yasalgan oʻyinchoq;
xavf — bolaning hamda unga qarovchi shaxsning hayoti va sogʻligʻiga zarar keltiruvchi sabablar, bu zararlar oqibatlarining ehtimollik darajasi;
elektr oʻyinchoq — biror-bir funksiyasi elektr energiyasi hisobiga ishlovchi oʻyinchoq;
magnitli oʻyinchoq — oʻz tuzilishida bir yoki undan ortiq magnit va (yoki) magnit elementlariga ega boʻlgan oʻyinchoq;
oʻyinchoqning magnit elementi — oʻyinchoqning bir qismi boʻlib, unda oʻrnatilgan magnit toʻliq yoki qisman joylashtirilgan magnitni oʻz ichiga olgan qismidir;
funksional magnit — magnit, motorlar, relelar, dinamiklar va boshqa elektr yoki elektron qismlar uchun moʻljallangan magnit (agar magnit xususiyatlari oʻyin xususiyatlariga taalluqli boʻlmasa).
2-bob. Xavfsizlik talablari
1-§. Yongʻin xavfsizligi talablari
4. Yumshoq oʻyinchoqlar, karnaval kostumlari va karnaval oʻyinchoq mahsulotlari (masalan, soqollar, moʻylovlar, pariklar, niqoblar, tojlar), shunindek, bolalar ichiga joylasha oladigan oʻyinchoqlar yongʻindan himoyalangan boʻlishi zarur.
5. Tarkibida kimyoviy moddalar mavjud boʻlgan, lekin kimyoviy tajribalarga aloqasi boʻlmagan oʻyinlar toʻplami, moddalar aralashtirilganda yonmaydigan, shuningdek, zararli tutun va gazlarni hosil qilmaydigan boʻlishi zarur.
6. Bolalar oʻyinchogʻining tarkibi portlash xususiyatga ega boʻlgan moddalar va materiallardan iborat boʻlmasligi kerak.
7. Bolalar oʻyinchoqlarining, shuningdek, kimyoviy oʻyinchoqlarning tarkibida:
qizishi, shuningdek, oksidlanuvchi moddalarning birikishi natijasida reaksiyaga kirishib, portlovchi aralashma hosil qilish;
havo bilan aralashishi natijasida alanga yoki portlash xususiyatiga ega boʻlgan bugʻni hosil qiluvchi xususiyatga ega boʻlgan modda yoki reaktivlar boʻlmasligi kerak.
2-§. Kimyoviy xavfsizlik talablari
8. Oʻyinchoqlardan foydalanish vaqtida uning tarkibidagi kimyoviy moddalar foydalanuvchining nafas yoʻliga, terisiga, koʻzlari va oshqozoni shilliq qavatiga tushishi natijasida sogʻligʻiga zarar keltirmasligi zarur.
9. Bolalar oʻyinchoqlarida zararli kimyoviy moddalarning tarqalish darajasi va ajralib chiqishi Texnik reglamentga 2-ilovada keltirilgan gigiyenik xavfsizlik talablariga muvofiq boʻlishi kerak.
10. Kimyoviy tajribalar toʻplami uchun foydalanilmaydigan, tarkibida kimyoviy moddalar boʻlgan kimyoviy oʻyinchoqlarda va oʻyin toʻplamlarida har bir modda uchun maksimal ruxsat etilgan miqdordan oshmagan taqdirda, maʼlum miqdorda moddalar yoki reaktivlar boʻlishiga ruxsat etiladi.
3-§. Toksikologik-gigiyenik xavfsizlik koʻrsatkichlari
11. Bolalar oʻyinchoqlarining gigiyenik xavfsizligi, toksikologik-gigiyenik koʻrsatkichlari Texnik reglamentga 2-ilovada keltirilgan gigiyenik xavfsizlik talablariga mos boʻlishi kerak.
4-§. Elektr xavfsizlik talablari
12. Elektr oʻyinchoqlarda, shuningdek, ularning tarkibiy qismining birortasida ham nominal kuchlanish 24 V dan oshmasligi kerak.
13. Bolalar oʻyinchoqlarining elektr energiya bilan tutashtiruvchi yoki tutashish xususiyatiga ega boʻlgan qismlari, shuningdek, kabellar va simlar elektr toki urishi xavfini bartaraf etish maqsadida izolyatsiyalangan va mexanik himoyalangan boʻlishi kerak.
14. Elektr toki manbai bilan ishlaydigan bolalar oʻyinchoqlarining elektr taʼminot qismlari elektr tokidan shikastlanishdan himoyalanishi, namlikka chidamlilik, oʻtkazgichlar qobigʻining elektr qarshiligi, oʻtkazgichlar qobigʻining elektr mustahkamligi, mexanik mustahkamligi kabi elektr xavfsizlik koʻrsatkichlari talablariga javob berishi zarur.
15. Radioboshqaruvli, elektr va elektr-texnik oʻyinchoqlarning elektr statik, elektr magnit va elektr maydonlarining kuchlanganlik darajasi Texnik reglamentga 2-ilovada keltirilgan gigiyenik xavfsizlik talablariga muvofiq boʻlishi kerak.
16. Uchuvchi oʻyinchoqlar uchun shnurlar metall boʻlmagan materialdan tayyorlanishi va dielektrik xususiyatlarga ega boʻlishi kerak.
5-§. Radiatsion xavfsizlik talablari
17. Tabiiy materiallardan tayyorlangan bolalar oʻyinchoqlarining radiotsion xavfsizlik (tabiiy radionuklidlarning solishtirma aktiv samaradorligi) koʻrsatkichlari Texnik reglamentga 2-ilovada keltirilgan gigiyenik talablarga muvofiq boʻlishi kerak.
6-§. Mikrobiologik xavfsizlik koʻrsatkichlari
18. Mikrobiologik koʻrsatkichlar Texnik reglamentga 2-ilovada keltirilgan gigiyenik talablarga muvofiq boʻlishi zarur.
6 1 -§. Magnit xususiyatlari
18 1 . Oʻyinchoqlardagi magnit elementlarining hisoblangan magnit oqimi koʻrsatkichi 0,5 Tl 2 mm 2 dan oshmasligi hamda nafas yoʻllariga tushmasligi va yutilmasligi kerak.
7-§. Qadoqlashga oid xavfsizlik koʻrsatkichlari
19. Bolalar oʻyinchoqlari alohida yoki bir nechtasi birga qadoqlanadi. Qadoqlash vositasini qoʻllash doirasi ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilanadi.
20. Oziq-ovqat mahsulotlarida va (yoki) oziq-ovqat mahsulotlari bilan chakana savdoga chiqarilgan bolalar oʻyinchoqlari oʻzlarining alohida qadoqlariga ega boʻlishi talab etiladi. Qadoqlar xavfsiz boʻlishi va oʻlchamlari bolaning boʻgʻilib qolishi xavfini yuzaga keltirmasligi kerak.
21. Sotuvdagi qadoqlangan bolalar oʻyinchogʻining qadoqlari foydalanishga moʻljallangan boʻlsa, u holda qadoqlash vositasi oʻyinchoqning tarkibiy qismi deb qaraladi.
8-§. Tamgʻalashga oid xavfsizlik koʻrsatkichlari
22. Bolalar oʻyinchoqlarining tamgʻalanishi ishonchli boʻlishi, tekshiriladigan, aniq, oson oʻqiladigan, koʻzdan kechirish va identifikatsiya qilish imkonini beradigan boʻlishi kerak.
23. Tamgʻalash ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchining vakolatli shaxsi) va import qiluvchi tomonidan amalga oshiriladi. Tamgʻalash oʻrni va usuli ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchining vakolatli shaxsi) tomonidan belgilanadi.
24. Tamgʻa quyidagi maʼlumotlardan tashkil topgan boʻlishi zarur:
bolalar oʻyinchogʻining nomlanishi;
bolalar oʻyinchogʻini ishlab chiqargan davlatning nomi;
belgilangan tartibda berilgan muvofiqlik sertifikati bilan tasdiqlangan milliy muvofiqlik belgisi;
ishlab chiqaruvchining va import qiluvchining nomlanishi, ular joylashgan manzillar hamda bogʻlanish uchun boshqa axborotlar;
ishlab chiqaruvchining tovar belgisi (mavjud boʻlsa);
bolalar oʻyinchoqlarining qanday minimal yoshdagi bolalar uchun moʻljallanganligi yoki bolalar yoshini bildiruvchi piktogramma;
asosiy konstruksion materiallar (3 yoshgacha boʻlgan bolalar uchun) (zarurat tugʻilganda);
bolalar oʻyinchogʻini saqlash usullari (agar kerak boʻlsa);
ishlab chiqarilgan sana (oy, yil);
foydalanish yoki yaroqlilik muddati (ularni tayyorlanishida);
saqlash shartlari (agar kerak boʻlsa).
25. Bolalar oʻyinchoqlarining turiga qarab tamgʻalariga quyidagilar qoʻshiladi: bolalar oʻyinchoqlari tarkibiy qismlarining toʻliqligi (toʻplamlar uchun), oʻyinchoqdan foydalanish qoidalari, gigiyenik qayta ishlash usullari, oʻyinchoqdan foydalanganda xavfsizlik choralari, ogohlantiruvchi yozuvlar, uni yigʻish uchun yoʻriqnoma.
26. Ogohlantiruvchi axborotlar Texnik reglamentga 3-ilovada keltirilgan bolalar oʻyinchoqlaridan foydalanishda alohida ehtiyotkorlikni talab qiluvchi normativ koʻrsatmalarni oʻz ichiga oladi.
27. Bolalar oʻyinchoqlari jamlanmasi bilan birga taqdim qilinadigan tamgʻalash va texnik hujjatlar davlat tilida, eksport uchun moʻljallangan oʻyinchoqlar esa eksport qilinayotgan davlat qonunchiligi talablariga mos boʻlgan holda tayyorlanadi.
9-§. Boshqa xavfsizlik talablari
28. Bolalar oʻyinchogʻi shunday ishlab chiqilishi va tayyorlanishi kerakki, u moʻljallangan vazifasining bajarilishida bolalar va ularga qarab turuvchi shaxslarning sogʻligʻiga va hayoti uchun xavf tugʻdirmasligi shart. Jumladan:
oʻyinchoqning konstruksiyasi tufayli;
qoʻllanilgan materiali tufayli;
konstruksiyasi oʻzgarganda, uning funksiyasini ham, materiali va asosiy tasnifini ham oʻzgartirish talab qilinadigan oʻyinchoqlardan foydalanishda;
oʻyinchoqlardan foydalanish xavfi bolalarning yosh xususiyatiga bogʻliq boʻlishi kerak.
29. Bolalar oʻyinchoqlarini tayyorlashda foydalaniladigan xomashyo toza (iflos boʻlmagan), yuqimli kasalliklar bilan bogʻliq boʻlmagan va mazkur Texnik reglamentga 2-ilovada keltirilgan va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjat talablariga mos boʻlishi kerak.
30. 3 yoshgacha boʻlgan bolalar uchun moʻljallangan oʻyinchoqlarni tayyorlashda tabiiy moʻynadan, tabiiy charmdan, oynadan, chinnidan, boʻyalgan junli yoki tukli materiallardan (kauchuk, karton va qogʻoz), nam muhitda oʻlchamlari 5 foizdan koʻproqqa oshadigan predmetlardan hamda ovoz chiqaruvchi bolalar oʻyinchoqlarini ichini toʻldirishda oʻlchami 3 mm va undan kichik boʻlgan granulalardan foydalanish mumkin emas.
31. 3 yoshgacha boʻlgan bolalar uchun moʻljallangan oʻyinchoqlarda xavflilik darajasi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda koʻrsatilgan 1-toifaga mansub boʻlgan kimyoviy moddalarni qoʻllashga yoʻl qoʻyilmaydi.
32. Bolalar oʻyinchoqlariga ikkilamchi xomashyolar, yaʼni boshqa maqsadlarda ishlatilgan va qayta ishlash natijasida olingan xomashyolarni qoʻllashga yoʻl qoʻyilmaydi. Bolalar oʻyinchoqlarini ishlab chiqarishda oʻz korxonasining chiqindilaridan foydalanishga ruxsat beriladi.
33. Bolalar oʻyinchoqlarining muhofaza-dekorativ yuza qoplamasi nam muhitga, soʻlak va terlash taʼsiriga chidamli boʻlishi kerak.
34. Bolalar oʻyinchoqlari shunday konstruksiyalangan va ishlab chiqarilgan boʻlishi kerakki, ulardan oʻz vazifasiga koʻra foydalanilganda bolalarga va ularni nazorat qilib turgan shaxslarning hayoti va sogʻligiga xavf tugʻdirmasligi kerak.
35. Bolalar oʻyinchoqlari organoleptik koʻrsatkichlarining gigiyenik xavfsizligi Texnik reglamentga 2-ilovada keltirilgan talablarga muvofiq boʻlishi kerak.
36. Bolalar oʻyinchogʻining fizik va mexanik xususiyatlari. Bolalar oʻyinchogʻi va uning tarkibiy qismlari hamda ularni biriktiruvchi qismlari, undan bajaradigan vazifasiga koʻra foydalanilayotganida yuzaga keladigan mexanik zoʻriqishlarga chidamli boʻlishi, buzilmasligi va oʻz isteʼmol xususiyatlarini yoʻqotmasligi kerak.
37. Bolalar oʻyinchogʻining qirralari, oʻtkir uchlari, qattiq qismlari, prujinalar, mahkamlovchi qismlar, oraliqlar, burchaklar, bugrilar, elektr shnurlari, arqonlari va mahkamlagichlari bolalarga jarohatlanish xavfini tugʻdirmasligi kerak. Oʻyinchoqlarning ochiq qirralari oʻtkir boʻlmasligi yoki u qayrilgan boʻlishi, yoriqlar boʻlmasligi, mahkamlangan qismlar bolt va vint rezba uchlari 3 mm dan koʻp va chuqurligi 0,5 mm dan kam boʻlmasligi himoya qoplamasi bilan qoplangan boʻlishi kerak. Konstruktorlar bundan mustasno.
38. Ichi suyuqlik bilan toʻldirilgan bolalar oʻyinchoqlarining suyuqligi sizilib chiqmasligi zarur.
39. Yogʻochli oʻyinchoqlar, qogʻoz va kartondan tayyorlangan bolalar oʻyinchoqlarida tugun va qurt tushgan joylari boʻlmasligi zarur.
40. Bolalar oʻyinchogʻining harakatga keltiruvchi qoʻshimcha qismlar bolaga jarohat olishi xavfini yuzaga keltirmasligi kerak. Harakatga keltiruvchi mexanizmlar qoplamalar bilan yopilgan boʻlishi lozim.
41. Ikki gʻildirakli bolalar oʻyinchoqlarining old gʻildiragi toʻgʻri harakatlanish chizigʻiga nisbatan har ikki tomonga 90° ±5° ga burilishni taʼminlashi zarur.
42. 3 yoshgacha boʻlgan bolalar uchun moʻljallangan, bevosita oziq-ovqat mahsulotlariga mahkamlanuvchi oʻyinchoqlar va ularning ajraluvchi qismlari oʻlchami shunday boʻlishi kerakki, u bolaning yuqori nafas yoʻliga tushib qolish xavfini tugʻdirmasligi kerak.
43. Shaqildoq oʻyinchoqlarning ogʻirligi 100 g dan oshmasligi kerak.
44. 3 yoshgacha boʻlgan bolalar argʻimchogʻida bolalar yiqilishining oldini oluvchi qurilma boʻlishi va oʻrindiqqa mahkamlangan oyoqlar orasidan oʻtadigan kamar bilan taʼminlangan boʻlishi zarur.
45. Argʻimchoqqa oʻrnatilgan himoya kamarlarining (arqon, zanjir va boshqalar) diametri 10 mm dan kam boʻlishi mumkin emas.
46. Yumshoq oʻyinchoqlarning ichini toʻldiruvchi materillar tarkibida qattiq yoki oʻtkir begona predmetlar boʻlmasligi, oʻyinchoqlarning choklari mustahkam boʻlishi kerak.
47. Bolalar oʻyinchoqlari va ularning tarkibiy qismlari bolada boʻgʻilib qolish xavfini yuzaga keltirmasligi kerak.
48. Havo oʻtkazuvchi materiallardan tayyorlangan, bolaning boshini toʻliq yopib turuvchi niqoblar va zarbdan saqlovchi bosh kiyimlar shunday tayyorlanishi kerakki, u havo yetmay qolishi natijasida bolaning boʻgʻilib qolish xavfini keltirib chiqarmasligi zarur.
49. Bolalar gavdasini suv yuzasida ushlab turishga moʻljallangan bolalar oʻyinchoqlari germetik va mustahkam boʻlishi zarur.
50. Bolalar ichiga joylashishi mumkin boʻlgan bolalar oʻyinchoqlarida ichkaridan oson ochiladigan tirqishga, shuningdek, tashqi yuzasida havo almashtiruvchi ventilyatsion tuynukka ega boʻlishi zarur.
51. Bolalar ogʻirligini koʻtaradigan va u bilan harakatlanadigan oʻyinchoqlar, mustahkam va turgʻun boʻlishi kerak (ikki gʻildirakli velosipedlardan tashqari).
52. Mexanik yoki elektr uzatmaga ega boʻlgan, erkin harakatlanish mexanizmi yoki uzatish qutichasining neytral holati boʻlgan bolalar oʻyinchoqlarida tormozlash qurilmasi boʻlishi shart. Bolalar ogʻirligini koʻtaradigan va gʻildiragining harakati bolaning qoʻli yoki oyogʻi orqali amalga oshiriladigan yoxud mexanik uzatma orqali elektr yuritma bilan jihozlangan bolalar oʻyinchoqlarini tormozlash qurilmalarsiz ishlab chiqarishga ruxsat etiladi. Zanjirli uzatmaga ega boʻlgan bolalar oʻyinchoqlari muhofaza qoplamasi bilan jihozlangan boʻlishi zarur. Tayanch yuzasiga sirpanishni bartaraf etuvchi elementlar oʻrnatilgan boʻlishi kerak.
53. Bolalar ogʻirligini koʻtaradigan va u bilan harakatlanishga moʻljallanmagan bolalar oʻyinchoqlari mustahkam va agʻdarilishga turgʻun boʻlishi kerak.
54. Otuvchi mexanizmli snaryadi kinetik energiyaga ega boʻlgan oʻyinchoqlar bolalar va (yoki) ularga qarab turuvchi shaxslarga jarohat olish xavfini keltirib chiqarmasligi kerak.
54 1 . Osma belanchaklar chidamli boʻlishi kerak, uch yoshgacha boʻlgan bolalar uchun belanchak oʻrindiqlari bolaning yiqilishiga yoʻl qoʻymaslik uchun moʻljallangan boʻlishi kerak.
55. 10 yoshgacha boʻlgan bolalarga moʻljallangan konstruktor-yigʻilmalar va modellarni yigʻish jarayonida kavsharlashga yoʻl qoʻymaslik kerak.
56. Tarkibida qizdirish elementi mavjud boʻlgan oʻyinchoqlarni ishlab chiqarishda quyidagilar taʼminlanishi zarur:
foydalanuvchiga oʻyinchoq yuzasidagi harorat kuyish xavfini keltirib chiqarmasligi zarur;
infraqizil nurlanish integral oqimining jadallik darajasi Texnik reglamentga 2-ilovada keltirilgan gigiyenik xavfsizlik talablariga mos boʻlishi kerak;
bolalar oʻyinchoqlaridagi suyuqlik, bugʻ yoki gazlar (agar bu oʻyinchoqning ishlashi uchun zarur boʻlsa) kuyish yoki boshqa shikastlanishga olib kelmasligi uchun harorat yoki bosimning yuqori qiymatiga ega boʻlmasligi kerak.
57. Titrash manbaiga ega boʻlgan bolalar oʻyinchoqlaridagi mahalliy titrash darajasi hamda tovush chiqaruvchi oʻyinchoqlardagi jaranglash darajasi Texnik reglamentga 2-ilovada keltirilgan gigiyenik xavfsizlik talablariga muvofiq boʻlishi kerak.
58. Bolalar uchun shaqildoq oʻyinchoqlar va bolalar ogʻzi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri aloqada boʻluvchi bolalar oʻyinchoqlarining sirtini boʻyash va rasmlar chizishga ruxsat etilmaydi.
59. Stol usti yigʻma bolalar oʻyinchoqlarida qoʻllaniladigan tushuntirish matnlari hamda rasmlari aniq boʻlishi, ular asosiy fondan ajralib turishi kerak.
60. Yigʻiladigan bolalar oʻyinchoqlarining (qoʻgʻirchoq aravachasi, dazmol qilish doskasi, yigʻiladigan stulcha va boshqalar) qisimlari oʻz-oʻzidan bukilishiga va sirpanishiga yoʻl qoʻymaslik uchun ular cheklovchi qurilma yoki ilgak bilan taʼminlangan boʻlishi zarur.
61. Bolalar oʻyinchogʻining gʻildiraklari va korpusi yoki uning qismlari (himoya toʻsqichi) orasidagi masofa gʻildirakning har qanday holatida ham 5 mm dan kam yoki 12 mm dan koʻp boʻlishi zarur.
62. Stol usti yigʻma oʻyinchoqlaridagi qogʻoz va kartonlar quyuq boʻyoqlar bilan chaplanishiga yoʻl qoʻymaslik kerak.
63. Optik bolalar oʻyinchoqlari shunday loyihalanishi va ishlab chiqarilishi kerakki, u bolaning koʻrish qobiliyati yomonlashuvi xavfini keltirib chiqarmasligi zarur.
64. Svetodiodlardan foydalanib tayyorlangan bolalar oʻyinchoqlari koʻrish organlariga salbiy taʼsir etmasligi va zararli nurlanishlar hosil qilmasligi kerak.
65. Bolalar oʻyinchoqlarida lazerli nurlanish tizimining har qanday turidan foydalanish taqiqlanadi.
66. Bolalar oʻyinchoqlari maʼnaviy-axloqiy, psixologik xavfsizlikni taʼminlashi hamda “ommaviy madaniyat”ni targʻib etmasligi lozim.
3-bob. Xavfsizlikka muvofiqlikni taʼminlanish talablari
67. Bolalar oʻyinchoqlarining Texnik reglamentga muvofiqligi quyidagi talablar bajarilishi bilan belgilanadi:
Texnik reglamentga 2-ilovada keltirilgan gigenik xavfsizlik talablari;
bolalar oʻyinchoqlarini tadqiq qilish (sinovdan oʻtkazish) usullari va qoidalari, oʻlchash, shu bilan birga Texnik reglament talablarini qoʻllash va bajarish hamda mahsulotning muvofiqligini baholash (tasdiqlash) uchun zarur boʻlgan namunalarni tanlash qoidalari texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda keltirilgan.
4-bob. Bolalar oʻyinchoqlari muvofiqligini baholash
68. Bolalar oʻyinchoqlari erkin muomalaga chiqarilishidan oldin mazkur texnik reglament talablariga muvofiqligi tasdiqlanishi lozim.
Bolalar oʻyinchoqlarining muvofiqligini tasdiqlash sertifikatlashtirish shaklida amalga oshiriladi. Sertifikatlashtirish belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan sertifikatlashtirish organlari tomonidan 1s, 2s 3s sertifikatlashtirish sxemalarini qoʻllagan holda sertifikatlashtirish tartibiga muvofiq amalga oshiriladi.
Sertifikatlashtirish uchun sinashlar Milliy akkreditatsiya tizimi reyestriga kiritilgan sinash laboratoriyalarida amalga oshiriladi.
Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan tasdiqlanadigan bolalar oʻyinchoqlari xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglament talablariga rioya etilishini taʼminlaydigan hamda texnik reglamentlarda belgilangan mahsulotning muvofiqligini baholash uchun zarur boʻlgan, namunalar olish, sinash va oʻlchash usullarini belgilaydigan standartlar roʻyxatidagi hujjatlar qoʻllanmagan hollarda yoki ushbu hujjatlar boʻlmaganda, bolalar oʻyinchoqlarining muvofiqligi ushbu texnik reglamentni 68-bandining b) kichik bandiga asosan (1s, 2s, 3s sxemalar) tasdiqlanadi.
Seriyali ishlab chiqarilgan bolalar oʻyinchoqlarini sertifikatlashtirish 1s, 2s sxemalar boʻyicha amalga oshiriladi. Sertifikatlashtirish uchun bolalar oʻyinchoqlari namunalari sertifikatlashtirish organi yoki uning vakolatli vakili tomonidan tanlanadi. Bolalar oʻyinchoqlari toʻpisini sertifikatlashtirish 3s sxema boʻyicha amalga oshiriladi. Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kiriladigan bolalar oʻyinchoqlari toʻpisi import qiluvchi yoki ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kelingunga qadar sertifikatlashtiriladi. Sertifikatlash uchun bolalar oʻyinchoqlari namunalari sertifikatlashtirish organi tomonidan tanlanadi.
a) Bolalar oʻyinchoqlarini sertifikatlashtirishda (1s, 2s, 3s sxemalar) ishlab chiqaruvchi yoki ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili, import qiluvchi sertifikatlashtirish organiga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
bolalar oʻyinchoqlarini ishlab chiqarish uchun foydalanilgan hujjatlar (1s, 2s sxemalar);
bolalar oʻyinchoqlarining rangli tasvirdagi namunalari;
bolalar oʻyinchoqlarining konstruktorlik yoki texnik xususiyatlari berilgan hujjatlar nusxasi;
xom ashyo, materiallar va butlovchi qismlar, shuningdek, ularni ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
foydalanish boʻyicha hujjatlari (agar mavjud boʻlsa);
Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan tasdiqlanadigan bolalar oʻyinchoqlari xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglament talablariga rioya etilishini taʼminlaydigan hamda texnik reglamentlarda belgilangan mahsulotning muvofiqligini baholash uchun zarur boʻlgan, namunalar olish, sinash va oʻlchash usullarini belgilaydigan standartlar;
bolalar oʻyinchoqlarini ishlab chiqarishga sifat menejment tizimi joriy qilinganligini tasdiqlovchi muvofiqlik sertifikati (2s sxema);
shartnoma (yetkazib berish shartnomasi) yoki joʻnatish hujjatlari (bolalar oʻyinchoqlar toʻpisi uchun) (2s sxema).
Sertifikatlashtirish organi:
bolalar oʻyinchoqlarini identifikatsiya qiladi;
texnik reglament talablarini qoʻllash va bajarish hamda mahsulotning muvofiqligini baholash (tasdiqlash) uchun zarur namunalarni tanlash qoidalari belgilovchi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar talablariga muvofiqligini tekshirishni tashkil qiladi va sinov bayonnomalarini tahlil qiladi.
Ishlab chiqarish holatini tahlil qiladi (1s sxema).
Seriyali ishlab chiqarilgan bolalar oʻyinchoqlari uchun muvofiqlik sertifikatining amal qilish muddati 3 yilga, bolalar oʻyinchoqlari toʻpisi uchun muvofiqlik sertifikatining amal qilish muddati cheklanmagan vaqtga beriladi.
Ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchini vakolatli vakili), import qiluvchi:
bolalar oʻyinchoqlari tamgʻasiga muvofiqlik belgisini joylashtiradi;
muvofiqligi tasdiqlangandan soʻng quyidagi hujjatlarni shakllantiradi:
ushbu texnik reglamentning 68-bandi a) kichik bandida keltirilgan hujjatlarni;
sinash bayonnomalarini;
ishlab chiqarish holatining tahlili natijalarini;
muvofiqlik sertifikatini.
Sertifikatlashtirish organi sertifikatlangan bolalar oʻyinchoqlari ustidan inspeksiya nazoratini quyidagi tadbirlar orqali amalga oshiradi:
namunalarni belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan sinov laboratoriyasida (markazda) sinovdan oʻtkazish va (yoki) ishlab chiqarish holatini tahlil qilish (1s sxema);
namunalarni belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan sinov laboratoriyasida (markazda) sinovdan oʻtkazish va ishlab chiqarish obyektini sifat menejmenti tizimini sertifikatlashtirgan sertifikatlashtirish organi tomonidan oʻtkazilgan inspeksiya nazorati natijalarini tahlil qilish (2s sxema).
b) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan tasdiqlanadigan bolalar oʻyinchoqlari xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglament talablariga rioya etilishini taʼminlaydigan standartlashtirishga doir hamda mahsulotlarning namunalarini olish, sinov va oʻlchov usullarini belgilovchi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar roʻyxatidagi hujjatlar qoʻllanilmagan hollarda yoki ushbu hujjatlar boʻlmaganda (1s, 2s, 3s sxemalar):
ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili), import qiluvchi bolalar oʻyinchoqlari ushbu texnik reglamentning xavfsizlik talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi quyidagi hujjatlar toʻplamini sertifikatlashtirish organiga taqdim etadi:
bolalar oʻyinchoqlarini ishlab chiqarishda foydalanilgan hujjat (1s, 2s sxemalar);
bolalar oʻyinchoqlarining rangli tasvirdagi namunalari;
bolalar oʻyinchoqlarining konstruktorlik yoki texnik xususiyatlari berilgan hujjatlar nusxasi;
foydalanish boʻyicha hujjatlar (agar mavjud boʻlsa);
xom ashyo, materiallar va butlovchi qismlar, shuningdek, ularni ishlab chiqaruvchi va import qiluvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (1s, 2s sxemalar);
ushbu texnik reglamentning xavfsizlik talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi qabul qilingan texnik yechimlarning tavsifi va xatarlarni baholash hujjatlari;
bolalar oʻyinchoqlarini ishlab chiqarishga sifat menejment tizimi joriy qilinganligini tasdiqlovchi muvofiqlik sertifikati (2s sxema);
shartnoma (yetkazib berish shartnomasi) yoki joʻnatish hujjatlari (bolalar oʻyinchoqlar toʻpisi uchun) (3s sxema).
69. Sertifikatlashtirish organi:
Bolalar oʻyinchoqlarini identifikatsiya qiladi;
bolalar oʻyinchoqlarini mazkur texnik reglament talablariga muvofiqligi yuzasidan sertifikatlashtiradi. Bunda sertifikatlashtirish organi:
ushbu texnik reglamentning xavfsizlik talablaridan kelib chiqib, sertifikatlashtirilayotgan bolalar oʻyinchoqlari uchun aniq xavfsizlik talablarini aniqlaydi;
ishlab chiqaruvchi tomonidan amalga oshirilgan ushbu texnik reglamentlarning xavfsizlik talablari bajarilishini tasdiqlovchi qabul qilingan texnik yechimlarni tahlil qilish va xatarlarni baholashni amalga oshiradi;
oʻyinchoqlarning muvofiqligini tasdiqlash uchun Texnik reglament talablarini qoʻllash va bajarish hamda mahsulotning muvofiqligini baholash (tasdiqlash) uchun zarur boʻlgan namunalarni tanlash qoidalarini belgilovchi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar roʻyxatidan ushbu belgilangan aniq xavfsizlik talablarini aniqlash uchun sinov usullari standarilarini aniqlaydi;
sinovlar oʻtkazilishini tashkil etadi va sinash bayonnomalarini tahlil qiladi;
ishlab chiqarish holatini tahlil qiladi (1s sxema).
Seriyali ishlab chiqarilgan bolalar oʻyinchoqlari uchun muvofiqlik sertifikatining amal qilish muddati 3 yilga, bolalar oʻyinchoqlari toʻpisi uchun muvofiqlik sertifikatining amal qilishi cheklanmagan muddatga beriladi.
Ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili), import qiluvchi:
bolalar oʻyinchoqlari tamgʻasiga muvofiqlik belgisini joylashtiradi;
muvofiqligi tasdiqlangandan soʻng quyidagi hujjatlarni shakllantiradi:
ushbu texnik reglamentning 69-bandida keltirilgan hujjatlarni;
sinash bayonnomalarini;
ishlab chiqarish holati tahlili natijalarini;
muvofiqlik sertifikatini.
Sertifikatlashtirish organi sertifikatlangan bolalar oʻyinchoqlari ustidan inspeksiya nazoratini quyidagi tadbirlar orqali amalga oshiradi:
namunalarni belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan sinov laboratoriyasida (markazda) sinovdan oʻtkazish va (yoki) ishlab chiqarish holatini tahlil qilish (1s sxema);
namunalarni belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan sinov laboratoriyasida (markazda) sinovdan oʻtkazish va ishlab chiqarish obyektini sifat menejmenti tizimini sertifikatlashtirgan sertifikatlashtirish organ tomonidan oʻtkazilgan audit natijalarini tahlil qilish (2s sxema).
70. Bolalar oʻyinchoqlariga tegishli hujjatlar toʻplami ishlab chiqaruvchilar tomonidan bolalar oʻyinchoqlarining ishlab chiqarilishi toʻxtatilgan (bekor qilingan) kundan, bolalar oʻyinchoqlarini import qiluvchilar tomonidan soʻnggi mahsulot sotilgan kundan boshlab kamida 10 yil davomida saqlanishi kerak.
5-bob. Oʻtish davri
71. Texnik reglament amalga kiritilgan paytdan boshlab, Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalda boʻlgan va bolalar oʻyinchogʻi mahsulotlariga xavfsizlik talablarini belgilaydigan, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar Texnik reglamentga muvofiqlashtirilguniga qadar Texnik reglamentga zid boʻlmagan qismlari yuzasidan qoʻllaniladi.
6-bob. Texnik reglament talablariga rioya etilishi boʻyicha davlat nazorati
72. Texnik reglament talablariga rioya qilish boʻyicha davlat nazoratini Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va uning hududiy organlari, shuningdek, boshqa maxsus vakolatli davlat organlari tomonidan oʻz vakolatlari doirasida amalga oshiradi.
73. Texnik reglament talablariga muvofiq boʻlmagan bolalar oʻyinchogʻi mahsulotlarining muomalaga chiqarilishining oldini olish davlat nazoratini amalga oshiruvchi vakolatli organlar tomonidan konun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
7-bob. Texnik reglament talablari buzilganligi uchun javobgarlik
74. Texnik reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Bolalar oʻyinchoqlarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 1-ilova
Bolalar oʻyinchogʻi deb qaralmaydigan mahsulotlar
1. Archa oʻyinchoqlari, sunʼiy archalar va ularga tegishli elektr girlyandlar.
2. 18 yoshgacha boʻlgan bolalarga moʻljallanmagan, kolleksiya uchun toʻplangan masshtabli modellar.
3. Bolalarning oʻyin maydonlari jihozlari.
4. Sport inventarlari, shu jumladan suv ostida qoʻllaniladiganlari ham.
5. 18 yoshgacha boʻlgan bolalarga moʻljallanmagan folklyor va dekorativ oʻyinchoqlar.
6. Jamoat joylarida umumiy foydalanishga moʻljallangan “professional” oʻyinchoqlar.
7. Oʻyin avtomatlari.
8. 500 dan ziyod detallardan iborat boʻlgan murakkab bosh qotirmalar.
9. Pnevmatik qurol.
10. Otuvchi qurilmalar va katapultlar.
11. Metall uchli otiluvchi snaryadlar.
12. Oʻyinchoqlarni tarmoqdan taʼminlovchi transformatorlar, akkumulyatorlarning zaryadlovchi qurilmalari, oʻyinchoqlar bilan birga yetkaziluvchilar ham.
13. Kattalar nazoratida oʻquv jarayonida foydalaniladigan, qizdiruvchi elementlari boʻlgan buyumlar.
14. 18 yoshgacha boʻlgan bolalar uchun moʻljallangan ichki yonuv dvigatelli transport vositalari.
15. Bugʻ dvigatelli oʻyinchoq mashinalar.
16. Umumiy foydalaniladigan yoʻllarda harakatlanishga moʻljallangan velosipedlar.
17. Nominal kuchlanishi 24 V dan yuqori kuchlanishda ishlaydigan oʻyinlar va oʻyinchoqlar.
18. Oʻqotar qurollarning aniq nusxalari.
19. Bolalar uchun bijuteriyalar.
20. Suzish uchun moslamalar (masalan, qoʻlga kiyiladigan dam berilgan manjetlar).
21. Himoya vositalari (suzish uchun koʻzoynaklar, quyoshdan himoyalovchi koʻzoynaklar, velosipedchining va skeytbordchining shlemlari).
22. Rezina shnur yordamida uchiriladigan oʻyinchoqlar.
23. Tortilmagan holatida uzunligi 1 200 mm dan oshadigan kamonlar.
24. Lateks, rezina va silikonli elastomerdan bolalar uchun tayyorlangan sanitar-gigiyenik buyumlar.
Bolalar oʻyinchoqlarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 1 1 -ilova
Majburiy tartibda muvofiqligi baholanishi lozim boʻlgan bolalar oʻyinchoqlarining
T/r Mahsulotlar turi nomi TIF TN kodi Bolalar oʻyinchoqlarining nomi 1. Bolalar uchun plastilin 3407 00 000 0 2. Bolalar toʻplari 9503 00 990 9 3. Bayramlar, karnavallar yoki boshqa koʻngilochar mahsulotlar, jumladan, fokuslar va hazil-huzul koʻrsatish uchun buyumlar 9505 10 100 0, 9505 10 900 0, 9505 90 000 0 4. Uch gʻildirakli velosipedlar, samokatlar, pedalli avtomobillar va boshqa gʻildirakli oʻyinchoqlar; qoʻgʻirchoqlar uchun aravachalar 9503 00 100 1, 9503 00 100 9 5. Faqat odamlarni ifodalaydigan qoʻgʻirchoqlar, ularning qismlari va jihozlari 9503 00 210 0, 9503 00 290 0 6. Elektr poyezdlari (relslari bilan), svetoforlar va ularning boshqa jihozlari; modellarni kichraytirilgan oʻlchamda yigʻish uchun elementlar toʻplamlari 9503 00 300 0 7. Konstruktorlik toʻplamlari 9503 00 350 0, 9503 00 390 0 8. Hayvonlar yoki boshqa mavjudotlarni ifodalaydigan oʻyinchoqlar, shuningdek, yumshoq oʻyinchoqlar 9503 00 410 0, 9503 00 490 0 9. Oʻyinchoq shaklidagi qurilma va ularning musiqaviy asboblari 9503 00 550 0 10. Boshqotirmalar 9503 00 610 0, 9503 00 690 0 11. Qadoqlangan toʻplamdagi oʻyinchoqlar 9503 00 700 0 12. Motorga ega oʻyinchoq va modellar 9503 00 750 0, 9503 00 790 0 13. Elektron oʻyinchoqlar, koʻngilochar mahsulotlar, stol yoki xona oʻyinlari 9504 90 800 9 14. Qurol shaklidagi oʻyinchoq 9503 00 810 0 15. Metalldan quyilgan kichik modellar 9503 00 850 0 16. Plastmassadan tayyorlangan oʻyinchoq va modellar 9503 00 950 0 17. Bolalar bino ichida yoki ochiq havoda foydalanadigan oʻyin uchun balandligi koʻpi bilan 120 cm, kengligi koʻpi bilan 185 cm, uzunligi koʻpi bilan 185 cm boʻlgan gazlama va plastmassa yoki metall (quvur yoki prujinali) karkasli chodirlar, hayvonlar, multiplikatsiya personajlari, transport vositalari, geometrik shakllar (masalan, piramida, konus, kub, kesik piramida) koʻrinishida 9503 00 990 1 18. Bir necha turdagi (kombinatsiya) materiallardan yasalgan va yuqoridagi mezonlarga toʻgʻri kelmaydigan oʻyinchoqlar 9503 00 990 9 19. Musobaqali oʻyinlar uchun elektron poyga avtomobillari toʻplamlari 9504 90 100 0
Bolalar oʻyinchoqlarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 2-ilova
Bolalar oʻyinchoqlarining gigiyenik xavfsizligiga qoʻyiladigan talablar
1. Bolalar oʻyinchoqlarining gigiyenik xavfsizligiga qoʻyiladigan talablar quyidagilardan iborat:
organoleptik koʻrsatkichlar (hidi, yoqimsiz taʼmi);
fizik omillar (tovush darajasi, elektro statik maydon kuchlanganligining darajasi, elektr magnit maydon kuchlanganligining darajasi, radiochastota diapazoni, elektr magnit maydon kuchlanganligi darajasi, infraqizil nurlanish integral oqimining intensivlik darajasi, mahalliy titrash darajasi, tabiiy radionuklidlarning aktivligi solishtirma samaradorligi);
sanitar-kimyoviy koʻrsatkichlar (namuna muhitida zararli kimyoviy moddalar tarqalishi, matriallar kimyovi tarkibini aniqlash bilan bogʻliq boʻlgan roʻyxat va bolalar oʻyinchogʻidan ajralib chiqadigan zararli kimyoviy moddalar meʼyori);
toksikologik-gigiyenik koʻrsatkichlar (shilliq qatlamda qichishish hosil qilishi, toksiklik koʻrsatkichi);
bundan tashqari, bolalar oʻyinchoqlari tarkibida boʻlishi taqiqlangan va konsentratsiyasi bolalar oʻyinchogʻida yoki uning tarkibiy qismlarida 100 mg/kg dan oshsa, bolalar oʻyinchoqlarining tamgʻalarida koʻrsatilishi lozim boʻlgan allergiya chaqiruvchi aromatizatorlar roʻyxati;
mikrobiologik koʻrsatkichlar.
Agar bolalar oʻyinchogʻi gigenik xavfsizlikka tekshirilayotganida nazorat qilinadigan birorta koʻrsatkichi mos kelmasligi tasdiqlangan taqdirda, bolalar oʻyinchogʻi boʻyicha bundan keyingi har qanday tadqiqotlar toʻxtatiladi.
2. Organoleptik koʻrsatkichlar:
tabiiy sharoitda va suvli muhitda bolalar oʻyinchogʻi hidi intensivligi:
1 yoshgacha boʻlgan bolalarga moʻljallangan oʻyinchoqlarda 1 balldan oshmasligi kerak;
1 yoshdan katta boʻlgan bolalar uchun bu koʻrsatkich 2 balldan oshmasligi kerak;
suvli muhitda hidining namunaviy intensivligi 3 yoshdan katta bolalar uchun bolalar oʻyinchoqlarida 2 balldan oshmasligi kerak;
3 yoshgacha boʻlgan bolalar uchun moʻljallangan oʻyinchoqlarda va ogʻiz boʻshligʻi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri aloqada boʻluvchi bolalar oʻyinchoqlarida hosil boʻladigan yoqimsiz taʼmning intensivligi 1 balldan oshmasligi kerak.
3. Fizik omillar:
a) ovoz chiqaruvchi bolalar oʻyinchoqlarining tovushlari ekvivalentlik darajasi (sport oʻyinlari modellaridan tashqari) quyidagi qiymatlarga teng boʻlishi talab etiladi:
3 yoshgacha boʻlgan bolalar uchun — 60 dBA (dBA — akustik detsibel);
3 yoshdan 6 yoshgacha boʻlgan bolalar uchun — 65 dBA dan yuqori boʻlmasligi kerak;
6 yoshdan katta bolalar uchun — 70 dBA dan yuqori boʻlmasligi kerak;
b) impulsli tovush chiqaruvchi bolalar oʻyinchoqlaridan boshqa ochiq havoda oʻynaladigan bolalar oʻyinchoqlari tovushining ekvivalentlik darajasi 75 dBA dan yuqori boʻlmasligi kerak;
v) bolalar oʻyinchoqlari tovushining eng yuqori darajasi quyida keltirilgan koʻrsatkichlarga muvofiq boʻlishi kerak:
3 yoshgacha boʻlgan bolalar uchun — 70 dBA dan yuqori boʻlmasligi;
3 yoshdan 6 yoshgacha boʻlgan bolalar uchun — 75 dBA dan yuqori boʻlmasligi;
6 yoshdan katta bolalar uchun — 80 dBA dan yuqori boʻlmasligi;
ochiq havoda oʻynaladigan bolalar oʻyinchoqlari tovushning eng yuqori darajasi 85 dBA dan yuqori boʻlmasligi kerak;
impulsli tovush chiqaruvchi bolalar oʻyinchoqlarining eng yuqori tovush chiqarish darajasi 90 dBA dan oshmasligi kerak;
g) bolalar oʻyinchoqlari yuzasidagi elektr statik maydon kuchlanganligi darajasi 15 kV/m dan oshmasligi kerak;
d) radio boshqaruvli, elektron va elektrotexnik bolalar oʻyinchoqlari tarqatadigan elektr magnit maydonlarining kuchlanganlik darajasi, chastota oraligʻi:
0,3 kHz dan 300 kHz gacha oraliqda oʻzgarganda 25 V/m dan;
0,3 MHz dan 3 MHz gacha oraliqda oʻzgarganda 15 V/m dan;
3 MHz dan 30 MHz gacha oraliqda oʻzgarganda 10 V/m dan;
30 MHz dan 300 MHz gacha oraliqda oʻzgarganda 3V/m dan;
0,3 dan 300 GHz gacha oraliqda oʻzgarganda 10 µW/cm 2 dan oshmasligi kerak.
e) bolalar oʻyinchogʻida sanoat chastotali (50 Hz) elektr toki hosil qiladigan maydonning kuchlanganlik darajasi 0,5 kV/m dan oshmasligi kerak;
yo) infraqizil nurlanish integral oqimining intensivlik darajasi 100 W/m 2 dan oshmasligi kerak;
j) tebranish manbaiga ega boʻlgan oʻyinchoqlarda oʻrtacha geometrik oktavalar oraligʻidagi 8 Hz va 16 Hz chastotalar uchun mahalliy tebranish darajasi 63 dB dan oshmasligi kerak, 69 dB boʻlganda — 31,5 Hz, 75 dB boʻlganda — 63 Hz, 81 dB boʻlganda — 125 Hz, 87 dB boʻlganda — 250 Hz, 93 dB boʻlganda — 500 Hz, 99 dB boʻlganda — 1000 Hz chastotalarga ega boʻladi. Tebranish tezlanishining toʻgʻrilangan darajasi 66 dB dan oshmasligi kerak;
z) tabiiy materiallardagi tabiiy radionuklidlarning va bolalarning ijodiy oʻyinlarining jamlanmalari tarkibiga kiruvchi, ulardan tayyorlangan mahsulotlarning solishtirma samaradorlik darajasi 370 Bq/kg dan oshmasligi kerak.
4. Sanitar-kimyoviy koʻrsatkichlar:
a) bolalar oʻyinchoqlarida namunali (suvli, havoli) muhitda zararli kimyoviy moddalarning tarqalish darajasi 1a-jadvalda va namunaviy muhitda 1b-jadvalda keltirilgan meʼyorlardan oshib ketmasligi zarur;
1a-jadval
Namunali (suvli, havoli) muhitda zararli kimyoviy moddalarning tarqalish darajasi
Materiallar, mahsulotlarning nomlanishi Aniqlanadigan zararli moddaning nomlanishi Tarqalish darajasi Suvli muhit (mg/dm 3 ), yuqori boʻlmagan Havoli muhit (mg/m 3 ), yuqori boʻlmagan Akrilonitril butadiyenstirolli plastiklar α-metilstirol 0,1 0,04 akrilonitril 0,02 0,03 benzaldegid 0,003 0,04 benzol 0,01 0,1 ksilollar (izomerlari qorishmasi) 0,05 0,2 stirol 0,01 0,002 toluol 0,5 0,6 etilbenzol 0,01 0,02 formaldegid 0,1 0,003 * Stirolning sopolimerlari va prostirol atsetaldegid 0,2 0,01 atseton 0,1 0,35 benzaldegid 0,003 0,04 benzol 0,01 0,1 butadiyen 0,05 1,0 ksilollar (izomerlar qorishmasi) 0,05 0,2 kumol (izopropilbenzol) 0,1 0,014 metilmetakrilat 0,25 0,01 butil spirti 0,5 0,1 metil spirti 0,2 0,5 stirol 0,01 0,002 toluol 0,5 0,6 formaldegid 0,1 0,003 * etilbenzol 0,01 0,02 Poliolefinlar asosidagi xom ashyo atsetaldegid 0,2 0,01 atseton 0,1 0,35 geksan 0,1 — geksen — 0,085 geptan 0,1 — gepten — 0,065 izopropil spirti 0,1 0,6 butil spirti 0,5 0,1 izobutil spirti 0,5 0,1 metil spirti 0,2 0,5 propil spirti 0,1 0,3 formaldegid 0,1 0,003 * etilatsetat 0,1 0,1 Vinilatsetat asosidagi polimerlar atsetaldegid 0,2 0,01 vinilatsetat 0,2 0,15 geksan 0,1 — geptan 0,1 — formaldegid 0,1 0,003 * Polivinilxloridlar atsetaldegid 0,2 0,01 atseton 0,1 0,35 benzol 0,01 0,1 vinilxlorid 0,01 0,01 dibutilftalat ** ruxsat etilmaydi ruxsat etilmaydi dimetilftalat 0,3 0,007 dioktilftalat 2,0 0,02 dietilftalat 3,0 0,01 butil spirti 0,5 0,1 izobutil spirti 0,5 0,1 zopropil spirti 0,1 0,6 metil spirti 0,2 0,5 propil spirti 0,1 0,3 toluol 0,5 0,6 fenol *** 0,05 0,003 fenollarningumumiy yigʻindisi *** 0,1 — rux 1,0 — qalay 2,0 — Poliuretanlar atsetaldegid 0,2 0,01 atseton 0,1 0,35 benzol 0,01 0,1 butilatsetat 0,1 0,1 izopropil spirti 0,1 0,6 metil spirti 0,2 0,5 propil spirti 0,1 0,3 toluol 0,5 0,6 formaldegid 0,1 0,003 * etilatsetat 0,1 0,1 etilenglikol 1,0 1,0 Poliamidlar benzol 0,01 0,1 geksametilendiamin 0,01 0,001 e-kaprolaktam 0,5 0,06 metil spirti 0,2 0,5 fenol *** 0,05 0,003 fenollarningumumiy yigʻindisi *** 0,1 — Poliakrilat akrilonitril 0,02 0,03 geksan 0,1 — geptan 0,1 — metilmetakrilat 0,25 0,01 Poliefirlar asosidagi xom ashyolar atsetaldegid 0,2 0,01 Atseton 0,1 0,35 metilatsetat 0,1 0,07 metil spirti 0,2 0,5 propil spirti 0,1 0,3 fenol *** 0,05 0,003 fenollarning umumiy yigʻindisi *** 0,1 — formaldegid 0,1 0,003 * Tereftal kislota asosidagi polietilen tereflat va sopolimerlar atsetaldegid 0,2 0,01 atseton 0,1 0,35 dimetiltereftalat 1,5 0,01 butil spirti 0,5 0,1 izobutil spirti 0,5 0,1 metil spirti 0,2 0,5 formaldegid 0,1 0,003 * etilenglikol 1,0 1,0 Polikarbonat difinelolpropan 0,01 0,04 metilenxlorid 7,5 — fenol *** 0,05 0,003 fenollarning umumiy yigʻindisi *** 0,1 — xlorbenzol 0,02 0,1 Fenoplastlar va aminoplastlar atsetaldegid 0,2 0,01 fenol *** 0,05 0,003 fenollarning umumiy yigʻindisi *** 0,1 — formaldegid 0,1 0,003 * Epoksid smolalar asosidagi polmer xom ashyolar atsetaldegid 0,2 0,01 fenol *** 0,05 0,003 fenollarning umumiy yigʻindisi *** 0,1 — formaldegid 0,1 0,003 * epixlorgidrin 0,1 0,2 Parafinlar va mumlar atsetaldegid 0,2 0,01 atseton 0,1 0,35 benzapiren ** ruxsat etilmaydi ruxsat etilmaydi geksan 0,1 — geptan 0,1 — butil spirti 0,5 0,1 metil spirti 0,2 0,5 toluol 0,5 0,6 formaldegid 0,1 0,003 * Rezinalateksli kompozitsiyalar agidol 2 2,0 — agidol 40 1,0 — akrilonitril 0,02 0,03 altaks 0,4 — atsetofenon 0,1 0,003 benzapiren ** ruxsat etilmaydi ruxsat etilmaydi vulkatsit (etilfenilditiokarbamat sink) 1,0 — dimetilditiokarbamat sink (simat) 0,6 — dietilditiokarbamat sink (etilsimat) 0,5 — agidol 2 2,0 — agidol 40 1,0 — akrilonitril 0,02 0,03 altaks 0,4 — atsetofenon 0,1 0,003 kaptaks(2merkaptobenztiazol) 0,4 — stirol (vinilbenzol) 0,01 0,002 sulfenamid S (siklogeksil-2-benztiazolsulfenamid) 0,4 — tiuram D (tetrametiltiuram disulfid) 0,5 — tiuram E(tetraetiltiuram disulfid) 0,5 — rux 1,0 — Silikonlar atsetaldegid 0,2 0,01 benzol 0,01 0,1 butil spirti 0,5 0,1 metil spirti 0,2 0,5 fenol *** 0,05 0,003 fenollarning umumiy yigʻindisi *** 0,1 — formaldegid 0,1 0,003 * Qogʻoz, karton atsetaldegid 0,2 0,01 atseton 0,1 0,35 benzol 0,01 0,1 butilatsetat 0,1 0,1 ksilollar (izomerlar qorishmasi) 0,05 0,2 butil spirti 0,5 0,1 izobutil spirti 0,5 0,1 metil spirti 0,2 0,5 izopropil spirti 0,1 0,6 toluol 0,5 0,6 formaldegid 0,1 0,003 * etilatsetat 0,1 0,1 rux 1,0 — Yogʻoch atsetaldegid 0,2 0,01 butil spirti 0,5 0,1 izobutil spirti 0,5 0,1 metil spirti 0,2 0,5 izopropil spirti 0,1 0,6 fenol *** 0,05 0,003 fenollarning umumiy yigʻindisi *** 0,1 — formaldegid 0,1 0,003 * Sopol, oyna aluminiy 0,5 — bor 0,5 — rux 1,0 — titan 0,1 — Sunʼiy moʻyna, toʻqimachilik materiallari akrilonitril 0,02 0,03 atseton 0,1 0,35 benzol 0,01 0,1 vinilatsetat 0,2 0,15 metil spirti 0,2 0,5 toluol 0,5 0,6 fenol *** 0,05 0,003 fenollarning umumiy yigʻindisi *** 0,1 — formaldegid 50 mkg/g 0,003 * Boʻyoqlar, qalamlar, flomasterlar, guash, plastilin va shunga oʻxshash mahsulotlar fenol *** 0,05 0,003 fenollarning umumiy yigʻindisi *** 0,1 — formaldegid 0,1 0,003 * Poʻlat temir 0,3 — marganets 0,1 — xrom (Cr 3+) jamlangan — xrom (Cr 6+) 0,100 — nikel 0,1 — mis 1,0 — Qalayli bronza mis 1,0 — rux 1,0 — nikel 0,1 — qalay 2,0 — qoʻrgʻoshin 0,03 — Aluminiy qotishmalari aluminiy 0,5 — marganets 0,1 — temir 0,3 — mis 1,0 — rux 1,0 — Qoʻrgʻoshin-kumushli qotishmalar qoʻrgʻoshin 0,03 — kadmiy 0,001 — kumush 0,05 —
1b-jadval
Namunali muhitda zararli kimyoviy moddalarning tarqalish darajasi
Material, mahsulotning nomlanishi Aniqlanadigan zararli moddalarning nomlanishi Ruxsat etilgan tarqalish darajasi (namunaviy muhit (mg/dm 3 ) gacha) 1. Akrilonitril butadiyenstirolli plastiklar. 2. Stirolning sopolimerlari va prostirol. 3. Poliolefinlar asosidagi m ateriallar. 4. Vinilatsetat asosidagi polimerlar. 5. Polivinilxloridlar . 6. Poliuretanlar . 7. Poliamidlar . 8. Poliakrilat. 9. Poliefirlar asosidagi materiallar . 10. Tereftalli kislotalar asosidagi polietilen tereftalat va sopolimerlar . 12. Polikarbonat . 13. Fenoplastlar va aminoplastlar . 14. Epoksid smolalar asosidagi polmer. 15. Materiallari . 16. Parafinlar va mumlar . 17. Rezina-lateksli kompozitsiyalar (qoʻrgʻoshin bundan mustasno). 18. Silikonlar . 19. Qogʻoz va karton . 20. Yogʻoch . 21. Sopol va oyna. 22. Sunʼiy moʻyna va toʻqimachilik materiallari. 23. Boʻyoqlar, qalamlar, flomasterlar. 24. Guash, plastilin va shunga oʻxshash mahsulotlar. qoʻrgoshin 90 simob 25 (har kilogramda) simob 60 (har qanday oʻyinchoq material larida) kadmiy 50 (har kilogramda) kad miy 75 (har qanday oʻyinchoq material larida) x rom 25 (har kilogramda) x rom 60 (har qanday oʻyinchoq material larida) mi shyak 25 b ariy 250 (har kilogramda) b ariy 1000 (har qanday oʻyinchoq material larida)
b) Namunaviy muhitda (tuzli kislotada), bolalar oʻyinchogʻining materiallaridan ajralib chiqadigan zararli moddalar 1-v jadvalda keltirilgan meʼyorlardan oshib ketmasligi kerak;
1v-jadval
Bolalar oʻyinchogʻining materiallaridan ajralib chiqadigan zararli moddalar meʼyorlari roʻyxati
Aniqlanadigan zararli kimyoviy moddalarning nomlanishi Tarqalish darajasi Bolalar oʻyinchogʻining 1 kg tashkil etuvchi har qanday materiallaridan ajralib chiqadigan zararli moddalar miqdori, mg Bolalar oʻyinchogʻining 1 kg ni tashkil etuvchi massasidan va barmoq bilan surtiladigan boʻyoqlaridan ajralib chiqadigan zararli moddalar miqdori, mg surma 60 60 qoʻrgʻoshin 90 90 simob 60 25 kadmiy 75 50 xrom 60 25 mishyak 25 25 bariy 1000 250 selen 500 500
5. Toksikologik-gigiyenik koʻrsatkichlar:
uch yoshgacha boʻlgan bolalarga moʻljallangan, shuningdek, funksional xususiyatidan kelib chiqqan holda, bola ogʻiz boʻshligʻi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri aloqada boʻladigan bolalar oʻyinchoqlari bola ogʻiz boʻshligʻi shilliq pardasiga yalligʻlantiruvchi taʼsir koʻrsatmasligi kerak;
bolalar oʻyinchoqlarida suvli muhitda (distirlangan muhitda) aniqlanadigan mahalliy teri qichishish koʻrsatkichlari kuzatilmasligi yoki toksiklik koʻrsatkichi suvli muhitda — 70 foizdan 120 foizgacha, havoli muhitda — 80 foizdan 120 foizgacha boʻlishi kerak;
6. Bolalar oʻyinchoqlarida 2-jadvalda keltirilgan allergiya chaqiruvchi aromatizatorlar boʻlishi taqiqlanadi.
2-jadval
Bolalar oʻyinchoqlarida boʻlishi taqiqlangan allergiya chaqiruvchi aromatizatorlar roʻyxati
Nomlanishi CAS raqami qora andiz moyi 9767635-2 allilizotiotsianat 57-06-7 benzil sianiti 140-29-4 4-tretbutilfenol 98-54-4 mari efir moyi 8006-993 siklamenol 4756-198 7 dietilmaleat 141-05-9 digidrokumarin 119-84-6 2,4-digidroksi-3-metilbenzaldegid 6248-200 3,7-dimetil-2-okten-1-ol (6,7-digidrogeraniol) 4060748-5 4,6-dimetil-8-tretbutilkumarin 1787434-9 dimetilsitrakonat 617-54-9 7,11-dimetil-4,6,10-dodekatriyen-3-on 2665196-7 6,10-dimetil-3,5,9-undekatriyen-2-on 141-10-6 difenilamin 122-39-4 etilakrilat 140-88-5 oddiy anjir bargi 6891652-9 trans-2-geptenal 1882955-5 trans-2-geksenaldietilatsetal 6774630-9 trans-2-geksenaldimetilatsetal 1831883-7 gidroabietanol 1339393-6 4-etoksifenol 622-62-8 6-izopropildekagidronaftalin-2-ol 3413199-2 7-metoksikumarin 531-59-9 4-metoksifenol 150-76-5 4-(p-metoksifenil)-3-buten-2-on 943-88-4 1-(p-metoksifenil)-1-penten-3-on 104-27-8 metil-trans-2-butenoat 623-43-8 6-metilkumarin 92-48-8 7-metilkumarin 2445-832 5-metil-2,3-geksandion 1370686-0 kostus ildizi moyi 8023-88-9 7-etoksi-4-metilkumarin 87-05-8 geksagidrokumarin 700-82-3 tozalanmagan peruan balzam (myroxylon pereirae (royle) klotzsch) 8007-00-9 2-pentilidensiklogeksanon 2567740-1 3,6,10-trimetil-3,5,9-undekatriyen-2-on 1117-415 tizmagul verbena moyi 8024-12-2 4-tretbutil -3-metoksi-2,6-dinitrotoluol 83-66-9 4-fenil-3-buten-2-on 122-57-6 amilsinnamal 122-40-7 2-pentil-3-fenilprop-2-yen-1-ol 101-85-9 benzil spirti 100-51-6 benzilsalitsilat 118-58-1 stiron (3-fenil-2-propen-1-ol) 104-54-1 sinnamal 104-55-2 sitral 5392-405 kumarin 91-64-5 evgenol 97-53-0 geraniol 106-24-1 gidroksitsitronellal 107-75-5 gidroksimetilpentilsiklogeksenkarboksialdegid 31906-04-4 izoevgenol 97-54-1 evernia prunastri 90028-68-5 pseudevernia furfuracea 90028-67-4
Bundan tashqari, 3-jadvalda keltirilgan allergiya chaqiruvchi aromatizatorlarning konsentratsiyasi oʻyinchoqda yoki uning tarkibiy qismlarida 100 mg/kg dan oshsa, ularning nomlari bolalar oʻyinchoqlari tamgʻalarida koʻrsatilishi lozim.
3-jadval
Konsentratsiyasi bolalar oʻyinchogʻida yoki uning tarkibiy qismlarida 100 mg/kg dan oshsa, bolalar oʻyinchoqlarining tamgʻalarida koʻrsatilishi lozim boʻlgan allergiya chaqiruvchi aromatizatorlar roʻyxati
Nomlanishi CAS raqami Arpabodiyon spirti 105-13-5 Benzilbenzoat 120-51-4 Benzilsinnamat 103-41-3 Sitronellol 106-22-9 Farnezol 4602-84-0 Geksilsinnamal 101-86-0 Lilial 80-54-6 d-limonen 5989-27-5 Linalool 78-70-6 Metilgeptinkarbonat 111-12-6 3-metil-4-(2.6,6-trimetil-2-siklogeksen 1-il)-3-buten-2-on 127-51-5
7. Bir yoshgacha bolalarga moʻljallangan oʻyinchoqlarni tashkil qiluvchi massasida va barmoqlar bilan surtiluvchi boʻyoqlar tarkibida mikrobiologik koʻrsatkichlar 4-jadvalda keltirilgan meʼyorlarga muvofiq boʻlishi kerak.
4-jadval
Oʻyinchoqlarning mikorobiologik koʻrsatkichlari
Oʻyinchoqlarning nomlanishi Mikroorganizmlarning umumiy soni ( mezofillar , aerob lar va fakultativ anaerob lar ), KOYE * Xamirturushlar, xamirturushga oʻxshash, zamburugʻlar, oʻyinchoqlarning 1 g ida (1 sm 2 , 1 sm 3 ) Enterobakteriyalar oilasidagi bakteriyalar, oʻyinchoqlarn ing 1 g ida (1 sm 2 , 1 sm 3 ) Patogen stafilokokklar, oʻyinchoqlarning 1 g ida (1 sm 2 , 1 sm 3 ) Psevdomonas aeroginoza oʻyinchoqlarning 1 g ida (1 sm 2 , 1 sm 3 ) 1 yoshgacha boʻlgan bolalarga moʻljallangan ichi toʻldirilgan oʻyinchoqlarni tashkil qiluvchi massasida va barmoqlar bilan surtiluvchi boʻyoqlarda 10 2 gacha mavjud emas mavjud emas mavjud emas mavjud emas
Bolalar oʻyinchoqlarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 3-ilova
Xavflilik darajasi yuqori boʻlgan bolalar oʻyinchoqlaridan foydalanish xavflari va ularning meʼyorlari haqidagi axborotlarga qoʻyiladigan talablar
Bolalar uchun va (yoki) ularga qarab turuvchi shahslar uchun eng koʻp xavf tugʻdiruvchi bolalar oʻyinchoqlari, ulardan foydalanishda yuzaga keladigan xavflar va ularni bartaraf etish choralari haqida axborotlar bilan taʼminlanishi kerak.
1. Uch yoshgacha boʻlgan bolalar uchun moʻljallanmagan bolalar oʻyinchoqlariga yosh guruhi koʻrsatilgan, taqiqlovchi shartli grafik belgi qoʻyilgan boʻlishi kerak. 1-rasmda shartli grafik belgining tasviri keltirilgan.
Shartli grafik belgi quyidagi elementlardan tashkil topgan boʻladi:
aylana va ichida kesishuvchi qizil yoki qora rangli chiziq;
aylana foni — oq rangda;
bolalar oʻyinchogʻining yosh guruhiga moʻljallanmaganligi matni qora siyohda yozilgan va bolaning yuz konturi qora rangda chizilgan boʻladi. Shartli grafik belgining minimal diametri 10 mm dan kam boʻlmasligi kerak.
2. Osma argʻimchoqlar, sirpanib uchiladigan yasama tepalik xalqalar, trapetsiyalardan foydalanish hujjatlari.
Arqonlar va shunga oʻxshash bolalar oʻyinchoqlaridan foydalanish hujjatlarida tarkibiy qismlarini toʻgʻri yigʻilishiga qoʻyiladigan talablarning bajarilishi ularning notoʻgʻri yigʻilishida yuzaga keladigan xavfning oshishiga va texnik xizmat koʻrsatishning buzilishiga olib kelishi mumkin boʻlgan holatlar koʻrsatiladi.
3. Funksional bolalar oʻyinchoqlarida yoki uning qadoqlovchi qismida “Diqqat! Bevosita faqat kattalar nazorati ostida foydalanilsin!” degan ogohlantiruvchi yozuv boʻlishi kerak.
Foydalanish hujjatlarida ogohlantiruvchi choralar va koʻrsatmalar boʻlishi shart, ularning bajarilmasligi bolalar oʻyinchoqlaridan foydalanuvchilarni xavf ostida qoldiradi.
Foydalanish hujjatlarida bolalar oʻyinchoqlarini bolalar qoʻli yetmaydigan joylarda saqlash haqida koʻrsatma boʻlishi shart.
4. Kimyoviy bolalar oʻyinchoqlaridan foydalanish toʻgʻrisidagi hujjatlarda xavfli moddalar va reaktivlarning mavjudligi va ularning isteʼmolchi tomonidan qoʻllanilishi xavfidan kelib chiqqan holda, xavfsizlik choralarini koʻrish toʻgʻrisida koʻrsatmalar berilishi kerak. Foydalanish hujjatlarida birinchi tibbiy yordam koʻrsatish toʻgʻrisida axborot berilishi, shuningdek, qanday yoshdagi bolalarga moʻljallanganligi toʻgʻrisidagi koʻrsatma ham boʻlishi kerak.
Kimyoviy bolalar oʻyinchogʻining qadoqlovchi qismida “Diqqat! Faqat yoshdan katta boʻlgan bolalar uchun! Bevosita kattalar nazorati ostida foydalanilsin!” deb yozib qoʻyiladi. Bolaning yoshini ishlab chiqaruvchi koʻrsatadi.
5. Oziq-ovqat mahsuloti qadoqlangan idishga bolalar oʻyinchogʻi joylashtirilgan boʻlsa, u holda qadoqlangan idishga “Ichida oʻyinchoq bor” degan ogohlantiruvchi yozuv yozib qoʻyilgan boʻlishi shart.
6. Rolikli konkilar va skeytbordlar bolalar oʻyinchoqlari sifatida sotuvga chiqarilganida, ularda “Diqqat! Himoya vositalarini kiyib olish tavsiya etiladi!” degan ogohlantiruvchi yorligʻi boʻlishi kerak.
7. Bunday bolalar oʻyinchoqlaridan foydalanish uchun maʼlum koʻnikmalarga ega boʻlish talab etiladi. Foydalanish hujjatlarida yiqilishi yoki urilib ketishi natijasida jarohat olishdan saqlanish maqsadida bolalar oʻyinchogʻidan ehtiyotkorlik bilan foydalanish toʻgʻrisida, shuningdek, himoya vositalaridan (himoya shlemlaridan, qoʻlqoplardan, tizza himoyalagichlaridan, tirsaklarni himoyalovchi qalqonchalardan va boshqalar.) foydalanish boʻyicha koʻrsatmalar boʻlishi talab etiladi.
8. Suv oʻyinlari uchun foydalaniladigan bolalar oʻyinchoqlarida “Diqqat! Sayoz suv havzalarida faqat kattalar nazorati ostida foydalaniladi!” degan yozuv matni qoʻyilishi shart.
9. Isteʼmolchi qadogʻida va (yoki) magnit oʻyinchoqlarni ekspluatatsiya qilish boʻyicha yoʻriqnomada, elektr yoki elektron oʻyinchoq detallarida funksional magnitlar boʻlgan oʻyinchoqlardan tashqari, quyidagi mazmundagi ogohlantiruvchi yozuv koʻrsatilishi kerak:
Diqqat! Diqqat! Unda boʻsh magnitlar va magnit elementlari mavjud. Faqat kattalarning bevosita nazorati ostida foydalaning. Agar magnit va magnit elementlari yutib yuborilgan boʻlsa, tez tibbiy yordamga murojaat qiling!.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 23-iyul,
451-son