UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 26-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 26 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 июня 2020 г. · Документы министерств и ведомств · Министр высшего и среднего специального образования

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 June 2020 · Ministry and agency documents · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг

буйруғи

«Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 5 сентябрдаги 11-2017-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2936, 2017 йил 23 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси 23.10.2017 й., 10/17/2936/0162-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 26 июндаги 14-2020-сон буйруғига ИЛОВА

«Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар

1. Буйруқнинг муқаддимасидаги «2015 йил 20 августдаги 242-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» деган сўзлар «2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Низомда :

а) муқаддимадаги «2015 йил 20 августдаги 242-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» деган сўзлар «2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 1-банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомда» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) 8-банддаги «3» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин;

г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Тингловчиларининг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлашда раҳбар ва педагог кадрларнинг охирги 3 йиллик касбий, ўқув-методик ва илмий-методик фаолияти натижалари (электрон портфолиода қайд этилган кўрсаткичлари асосида), педагогик (малакавий) амалиёт, курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовлари натижалари, битирув (лойиҳа) ишини ҳимоя қилиш натижалари ҳисобга олинади.»;

д) 14-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;

е) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Тингловчининг педагогик (малакавий) амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида педагогик (малакавий) амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2938, 2017 йил 23 октябрь) ҳамда битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2937, 2017 йил 23 октябрь) мувофиқ амалга оширилади.»;

ж) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат берилади.

Тест саволлари тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг ўқув дастури доирасида тузилади.

Тингловчига тест топшириқларини бажариш учун 100 та тест саволи берилади. Онлайн тест синовларининг натижалари шу вақтнинг ўзида эълон қилинади.»;

з) 17-банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомга» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

и) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовлари, педагогик (малакавий) амалиёт ҳамда педагог кадрларнинг охирги 3 йиллик касбий, ўқув-методик ва илмий-методик фаолияти натижаларига (электрон портфолиода қайд этилган кўрсаткичлари асосида) кўра аттестацияга қўйиш асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтказилади.»;

к) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«19. Тингловчиларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.»;

л) 20-банддаги «якуний онлайн-тест синовларига» деган сўзлар тегишли равишда «онлайн тест синовларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

м) 21-банддаги «тест синовларига» деган сўзлар «онлайн тест синовларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Вазир И. МАДЖИДОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 26 июнь,

14-2020-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 10/20/2936-1/1107-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining

buyrugʻi

“Oliy taʼlim muassasalarining rahbar va pedagog kadrlarini masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 23-sentabrdagi 797-son “Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarining malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining 2017-yil 5-sentabrdagi 11-2017-son “Oliy taʼlim muassasalarining rahbar va pedagog kadrlarini masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻiga (roʻyxat raqami 2936, 2017-yil 23-oktabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi 23.10.2017-y., 10/17/2936/0162-son) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining 2020-yil 26-iyundagi 14-2020-son buyrugʻiga ILOVA

“Oliy taʼlim muassasalarining rahbar va pedagog kadrlarini masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Buyruqning muqaddimasidagi “2015-yil 20-avgustdagi 242-son “Oliy taʼlim muassasalarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” degan soʻzlar “2019-yil 23-sentabrdagi 797-son “Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarining malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

2. Nizomda :

a) muqaddimadagi “2015-yil 20-avgustdagi 242-son “Oliy taʼlim muassasalarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” degan soʻzlar “2019-yil 23-sentabrdagi 797-son “Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarining malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

b) 1-banddagi “Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 20-avgustdagi 242-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslari toʻgʻrisidagi nizomda” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 23-sentabrdagi 797-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarining uzluksiz malakasini oshirish jarayonlarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida nizomda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

v) 8-banddagi “3” raqami “2” raqami bilan almashtirilsin;

g) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Tinglovchilarining oʻquv dasturini oʻzlashtirish darajasini aniqlashda rahbar va pedagog kadrlarning oxirgi 3 yillik kasbiy, oʻquv-metodik va ilmiy-metodik faoliyati natijalari (elektron portfolioda qayd etilgan koʻrsatkichlari asosida), pedagogik (malakaviy) amaliyot, kursni tamomlagandan keyingi onlayn test sinovlari natijalari, bitiruv (loyiha) ishini himoya qilish natijalari hisobga olinadi.”;

d) 14-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

e) 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Tinglovchining pedagogik (malakaviy) amaliyotini tashkil etish va oʻtkazish Oliy taʼlim muassasalarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarida pedagogik (malakaviy) amaliyotni tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 2938, 2017-yil 23-oktabr) hamda bitiruv (loyiha) ishini tayyorlash va himoyaga taqdim etish Oliy taʼlim muassasalarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslari tinglovchilarining bitiruv (loyiha) ishini tayyorlash va himoyaga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 2937, 2017-yil 23-oktabr) muvofiq amalga oshiriladi.”;

j) 16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini toʻliq oʻzlashtirgan tinglovchilarga kursni tamomlagandan keyingi onlayn test sinovlarida ishtirok etishga ruxsat beriladi.

Test savollari tegishli qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalishining oʻquv dasturi doirasida tuziladi.

Tinglovchiga test topshiriqlarini bajarish uchun 100 ta test savoli beriladi. Onlayn test sinovlarining natijalari shu vaqtning oʻzida eʼlon qilinadi.”;

z) 17-banddagi “Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 20-avgustdagi 242-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslari toʻgʻrisidagi nizomga” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 23-sentabrdagi 797-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarining uzluksiz malakasini oshirish jarayonlarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

i) 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilari kursni tamomlagandan keyingi onlayn test sinovlari, pedagogik (malakaviy) amaliyot hamda pedagog kadrlarning oxirgi 3 yillik kasbiy, oʻquv-metodik va ilmiy-metodik faoliyati natijalariga (elektron portfolioda qayd etilgan koʻrsatkichlari asosida) koʻra attestatsiyaga qoʻyish asosida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 23-sentabrdagi 797-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarining uzluksiz malakasini oshirish jarayonlarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq attestatsiya komissiyasi tomonidan attestatsiyadan oʻtkaziladi.”;

k) 19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“19. Tinglovchilarni attestatsiyadan oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 23-sentabrdagi 797-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarining uzluksiz malakasini oshirish jarayonlarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.”;

l) 20-banddagi “yakuniy onlayn-test sinovlariga” degan soʻzlar tegishli ravishda “onlayn test sinovlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

m) 21-banddagi “test sinovlariga” degan soʻzlar “onlayn test sinovlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Vazir I. MADJIDOV

Toshkent sh.,

2020-yil 26-iyun,

14-2020-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 24.07.2020-y., 10/20/2936-1/1107-son)

lex.uz