UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 24-iyun · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 24 июнь · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 июня 2020 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 June 2020 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг

қарори

ҚОИДАЛАРИ

МАЪЛУМОТЛАР

МАЪЛУМОТЛАР

МАЪЛУМОТЛАР

Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги, « Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида »ги ва « Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:

1. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 24 июндаги 357-В ва 13-сон қарорига ИЛОВА

Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат

Мазкур Қоидалар тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

бенефициар мулкдор — мижозга нисбатан пировард назоратни амалга оширувчи ёки унга бевосита ёхуд билвосита эгалик қилувчи жисмоний шахс(лар), шунингдек номидан операция амалга оширилаётган жисмоний шахс;

ички назорат ― тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг мижозларни лозим даражада текшириш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш, шубҳали операцияларни аниқлаш, ҳамда террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар билан боғлиқ операцияларни аниқлашга доир фаолияти;

ички назорат хизмати — тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг ички назорат тизимини бошқаришга жавобгар бўлган тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг махсус бўлинмаси;

ички қоидалар ― тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи ички ҳужжат;

мижозни идентификациялаш ― мижозни лозим даражада текшириш мақсадида мижозлар ҳақидаги маълумотларни улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки ўрнатилган тартибда учинчи томонлардан олинган маълумотлар, очиқ манбаларда ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган қўшимча тасдиқланган маълумотлар асосида аниқлаш;

мижоз ― тўловни амалга ошириш учун фармойиш берган шахс;

Рўйхат ― махсус ваколатли давлат органи томонидан терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати;

юқори мансабдор шахслар ― давлат органларида доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек, кўрсатилган функцияларни халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида бажарувчи шахслар;

таваккалчилик ― мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;

ички назорат тизими — жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этишга қаратилган ташкилий тузилма, методика ва тартиб-таомиллар мажмуи;

махсус ваколатли давлат органи ― Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;

масъул ходим ― тўлов тизими оператори, электрон пуллар оператори ёки тўлов ташкилоти билан меҳнат шартномасини тузган, ўз лавозим мажбуриятларига асосан ички назоратнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган шахс;

электрон ҳамён ― электрон пуллар сақланадиган ва улардан фойдаланиш имконини берадиган электрон пуллар тизимининг дастурий таъминоти, микропроцессор (чип) ва дастурий-техник воситалар;

электрон ҳамённи блоклаш ― электрон ҳамёнга кириш ва электрон пулларни ишлатишни тақиқлаш, электрон ҳамёнга келиб тушган электрон пулларни ҳисобга киритиб қўйиш операциялари бундан мустасно;

электрон тўлов ― техник воситалар, ахборот технологиялари ва ахборот тизимлари хизматларидан фойдаланган ҳолда электрон тўлов ҳужжатлари орқали нақдсиз пул тўловларини амалга ошириш;

учинчи томон ― Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган ташкилотлар;

юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси — чет давлатнинг қонунчиликка мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган ва ўз иштирокчиларининг (пайчиларнинг, ишонч билдирувчиларнинг ёки бошқа шахсларнинг) ёхуд бошқа бенефициарларнинг манфаатларини кўзлаб даромад (фойда) олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилий тузилма (фондлар, шерикликлар, ширкатлар, трастлар, жамоавий инвестициялар ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари);

аккаунт — тўлов тизими оператори ёки электрон пуллар тизими оператори ёхуд тўлов ташкилотининг мобил иловасида мижоз тўғрисидаги маълумотлар мажмуини ўз ичига оладиган ҳисобга олиш ёзуви;

номинант — жисмоний (жисмоний шахслар гуруҳи) ёки юридик шахс томонидан унинг номидан ташкилотга нисбатан муайян мақомда иш юритиш учун тайинланган жисмоний ёки юридик шахс;

номинатор — номинантга бевосита ёки билвосита ўз номидан раҳбар ёки таъсисчи/акциядор сифатида ҳаракат қилиш тўғрисида кўрсатма берадиган жисмоний (жисмоний шахслар гуруҳи) ёки юридик шахс;

аниқлик даражаси — тўлов тизими операторлари, электрон пуллар тизими операторлари, тўлов ташкилотларининг автоматлаштирилган ахборот тизимларида операция иштирокчиларидан бирининг идентификация маълумотлари Рўйхатдаги шахсларнинг идентификация маълумотлари билан солиштириш жараёнида мос келиш даражасини ифодаловчи кўрсаткич;

ўхшаш ҳолатлар — операция иштирокчиларининг идентификация маълумотлари Рўйхатдаги шахсларнинг идентификация маълумотлари билан қисман мос келиши;

пакетли ўтказма — бир нечта алоҳида тўловлар ёки ўтказмалардан иборат бўлиб, айни бир молиявий муассасага (тижорат банклари, тўлов тизимлари операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқалар) юбориладиган, якунда бир шахсга ёки турли шахсларга мўлжалланган ўтказма.

2. Ички назорат тизими асосий мақсади қуйидагилар ҳисобланади:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларни тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;

тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жиноий фаолиятга жалб қилинишига йўл қўймаслик;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.

3. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари, улар агентлар ва (ёки) субагентлар орқали бевосита ёки билвосита ҳаракат қилишларидан қатъий назар, ички назорат тизимининг асосий вазифалари:

таваккалчиликларни аниқлаш ва баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш;

мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар билан белгиланган тартибда шубҳали операцияларни аниқлаш;

ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялар тўғрисидаги ахборотлар (ҳужжатлар)ни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида тақдим этиш;

Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш;

Рўйхатга киритилган шахсларнинг операциясини кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш, бундан мижознинг банк ҳисобварағига (банк картасига, электрон ҳамёнга) келиб тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар мустасно, ва (ёки) пул маблағларини ёки электрон пулларни ишга солмай тўхтатиб қўйиш;

операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида сақланишини таъминлаш;

сўровлар бўйича мижозлар базасидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, террорчилик фаолиятини молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқадор шахсларни аниқлаш;

янги технологиялар асосида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш учун тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг хизматларидан фойдаланиш таҳдидини олдини олиш мақсадида зарур бўлган чора-тадбирларни қўллаш.

4. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари ўзларининг тўлов агентлари ва (ёки) тўлов субагентларининг фаолиятини ҳисобга олган ҳолда, қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларидан келиб чиқиб қуйидагилар акс эттирилган ички қоидаларни мажбурий тартибда ишлаб чиқадилар:

ички назорат тизимини ташкил этиш тартиби ва унинг тузилмаси, масъул ходимини тайинлаш;

тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари бўлинмалари ходимларининг масъул ходим билан ўзаро муносабатлари тартиби;

тўлов агентлари ва тўлов субагентларининг масъул ходим билан ўзаро муносабатлари тартиби;

мижозларни лозим даражада текшириш, шу жумладан мижозларни ва уларнинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш, шунингдек мижозларнинг операциялари устидан доимий мониторингни амалга ошириш тартиби;

зарур бўлган ахборотни расмийлаштириш ва унинг махфийлигини таъминлаш тартиби;

шубҳали операцияларни аниқлаш тартиби;

шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни тайёрлаш ва уларни махсус ваколатли давлат органига юбориш тартиби;

Рўйхатга киритилган шахсларнинг тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки электрон пуллардан фойдаланишга рухсат олиш бўйича мурожаатларини махсус ваколатли давлат органига юбориш тартиби;

Рўйхатга киритилган шахсларнинг операциясини аниқлаш ҳамда ушбу операцияларни кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш (юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно) ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш ҳамда тўхтатиб турилган операцияларни ва ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларни доимий назорат ва мониторинг қилиш тартиби;

юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар билан амалий иш муносабатларига киришиш тартиби ҳамда улар томонидан амалга оширилаётган операцияларни чуқур мониторинг қилиш тартиби;

масъул ходимни ва бошқа бўлинмалар ходимларини тайёрлаш ва ўқитишга доир малака талаблари;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга оид таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, уларни камайтириш ва расмийлаштириш бўйича тегишли чораларни кўриш тартиби;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган чоралар;

пул маблағларини олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақида талаб қилинган маълумотлари мавжуд бўлмаган пул ўтказмалари аниқланган ҳолларда кўриладиган чоралар;

ходимларни ишга қабул қилишда номзодларнинг лавозимга муносиблигини баҳолашга қаратилган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича рискка асосланган текширув тартиб-таомиллари;

қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар.

Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг ички қоидалари мазкур Қоидаларга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлиши ҳамда аниқланган таваккалчиликлар ва уларнинг баҳосидан келиб чиқиб тузилиши ва янгиланиб борилиши керак.

Ички қоидалар, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўлов тизими оператори, электрон пуллар тизими оператори ва тўлов ташкилотининг бошқарув органи томонидан тасдиқланади.

Ички қоидалар тўлов тизими оператори, электрон пуллар тизими оператори ва тўлов ташкилотининг барча бўлинмаларига ҳамда чет элдаги шуъба, филиал, ваколатхоналари ва бошқа бўлинмаларига ижро учун мажбурийдир.

Тўлов тизими оператори, электрон пуллар тизими оператори ва тўлов ташкилотининг чет давлатдаги шуъбаси, филиали, ваколатхоналари ва бошқа бўлинмаларининг ички назорат қоидалари, уларни рўйхатга олаётган давлат қонунчилиги талаблари инобатга олинган ҳолда тасдиқланади.

4 1 . Тўлов тизими оператори ёки электрон пуллар тизими оператори ёхуд тўлов ташкилотининг назорати остида ёки аҳамиятли таъсири доирасида битта ёки бир нечта пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар бўлган тақдирда ички қоидалар гуруҳий ёндашув асосида ишлаб чиқилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ва мижозларни лозим даражада текшириш учун зарур бўлган маълумотларни алмашиш қоидалари ва тартиб-таомиллари;

комплаенс назоратни, аудитни ва (ёки) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш функцияларини гуруҳ даражасида таъминлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадлари учун зарур бўлган ҳолларда филиаллардан ва шуъба корхоналардан уларнинг мижозлари, ҳисобварақлари ва операциялари тўғрисидаги маълумотларни олинишини таъминлаш;

махфийликни ва маълумотлардан фойдаланишни етарли даражада ҳимоя қилиш.

5. Ички қоидаларга риоя этилиши тўлов агентлари ва тўлов субагентлари учун мажбурийдир.

2-боб. Ички назорат тизимини ташкил этиш

6. Ички назорат тизими тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари ишининг жиҳатлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, агент, субагент ва мижозлар базаси ҳамда мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.

Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг чет элда шуъбаси, филиали ва ваколатхонаси мавжуд бўлган ҳолатда, чет элдаги шуъбанинг, филиалнинг ва ваколатхонанинг ички назоратни амалга оширишга масъул бўлинмаси (масъул ходими) тўлов тизимлари оператори, электрон пуллар тизими оператори ва тўлов ташкилотининг бош офисидаги ички назорат масъул ходимига ҳисобдордир.

7. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг ички назорат тизими тузилмаси бошқарувнинг юқори ёки ижро органининг қарори билан белгиланади.

8. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг ички назорат масъул ходими ижро этувчи раҳбарнинг буйруғи билан тайинланади.

Ички назорат масъул ходими сифатида фақат тўлов тизими операторининг, электрон пуллар тизими операторининг ёки тўлов ташкилотининг ижро этувчи (ижроия) органи аъзоси ёки раҳбарининг ўринбосари тайинланиши мумкин.

9. Масъул ходимнинг лавозим вазифалари тўлов тизими оператори, электрон пуллар тизими оператори ёки тўлов ташкилотининг бошқа ходимига, унда тегишли иш тажрибаси мавжуд бўлганда ёки тегишли малака ўташ жараёнидан ўтганда, юклатилиши мумкин.

10. Ички назорат тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг масъул ходими ва бошқа бўлинмалари ходимлари томонидан амалга оширилади.

11. Масъул ходим лавозимига тайинланувчи шахс қуйидагиларни билиши лозим:

тўлов ва тўлов тизимлари, ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликни;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларни.

Масъул ходим мунтазам равишда малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курсларда иштирок этиб бориши лозим.

12. Масъул ходимнинг функцияларини қуйидаги шахслар бажариши мумкин эмас:

ўз фаолияти ва шахсий хулқ атворида ишониб топширилган бўлинмани нотўғри бошқаргани ёки ишни виждонан юритмаганини намоён этган шахслар;

иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлари, бошқарув тартибига қарши жиноятлари, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва террорчилик фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлари учун аввал суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар.

13. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари ички назорат тизими тузилмасини шакллантириш ва масъул ходимни тайинлаш бўйича қарор қабул қилганларидан сўнг, тайинланган шахс тўғрисидаги сўровнома маълумотларини илова қилган ҳолда бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) ва махсус ваколатли давлат органига ўн кундан кеч бўлмаган муддатда хабар бериши лозим.

14. Масъул ходим қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ички назоратни амалга ошириш мақсадида тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларидан керакли ҳужжатларини талаб қилиб олиш;

ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг электрон маълумотлар базаларида, локал ҳисоблаш тармоқлари ва автоном компьютер тизимларида сақланадиган файллар ва бошқа ёзувлардан фойдаланиш ва нусхалар олиш;

тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг бошқа бўлинмалари ходимларидан ёрдам сўраш ва олиш;

мазкур Қоидалар ва ички қоидаларга мувофиқ бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.

15. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг чет элдаги шуъба, филиал ва ваколатхоналари агарда улар жойлашган мамлакатнинг қонунчилик ҳужжатларида тўлов тизими оператори, электрон пуллар тизими оператори ва тўлов ташкилотининг ички қоидаларига нисбатан енгилроқ ички назорат чоралари белгиланган бўлса, улар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда тўлов тизими оператори, электрон пуллар тизими оператори ва тўлов ташкилотининг ички қоидаларига риоя қилишлари керак.

16. Масъул ходим, ички назоратга тегишли масалалар бўйича бевосита тўлов тизими операторининг, электрон пуллар тизими операторининг ёки тўлов ташкилотининг ижро этувчи органи раҳбарига ҳисобдор ва бошқа бўлинмаларидан мустақилдир.

3-боб. Мижозларни лозим даражада текшириш

17. Мижозларни лозим даражада текшириш чора-тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:

мижознинг шахсини текшириш ва идентификациялаш;

мижоз номидан иш кўрувчи шахсни идентификация қилиш, шахсини ва ваколат берувчи ҳужжатларини текшириш;

мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш;

ўрнатилган иш муносабатлари ёки ўтказилиши режалаштирилаётган операцияларнинг мақсади ва характерини ўрганиш;

мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти, таваккалчилик характери тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказиш.

Мижозларни лозим даражада текшириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилмайди:

банк картасидан фойдаланган ҳолда пул маблағларини товарлар (иш, хизматлар) учун тўлов сифатида ўтказилиши, агар бундай банк картасининг рақами ва бошқа идентификация маълумотлари тўловга бириктирилган бўлса;

томонлари тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари, тўлов агентлари (субагентлари) бўлган операциялар амалга оширилганда;

электрон пулларнинг эгаси бўлган жисмоний шахс томонидан амалга ошириладиган битта операциянинг энг кўп суммаси базавий ҳисоблаш миқдорига тенг бўлган суммадан ошмаганда;

электрон пулларнинг эгаси бўлган жисмоний шахснинг битта электрон қурилмасида сақланадиган электрон пулларнинг энг кўп суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараварига тенг бўлган суммадан ошмаганда.

17 1 . Тўлов ташкилотлари қуйидаги ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича мустақил равишда чора-тадбирларни кўришлари керак:

а) хўжалик ва фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишда, шу жумладан:

жисмоний шахс тўлов ташкилоти мобил иловаси орқали аккаунт очиш учун мурожаат қилганда;

товар ва хизматларни етказиб берувчи субъектлар электрон терминалдан (E-POS) фойдаланиш учун мурожаат қилганда;

б) бир марталик операциялар, шу жумладан улар ўзаро боғлиқ бўлган бир ёки бир нечта операцияни бажариш орқали амалга оширилаётган қуйидаги ҳолларда:

175 миллион сўмга тенг ёки ундан ошган суммада тўлов ташкилоти мобил иловасида аккаунт очмасдан ёки мобил иловасидаги аккаунтдан фойдаланмасдан, операцияларни амалга оширишда;

мазкур Қоидаларнинг 31 2 -банди биринчи хатбошисида назарда тутилган пул ўтказмаларини бажаришда ёки қабул қилишда;

в) мижоз тўғрисида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига ёки етарли эканлигига нисбатан гумонлар мавжуд бўлганда.

18. Мижозларни идентификация қилиш тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва(ёки) тўлов ташкилотлари томонидан мижознинг шахсан ҳозирлигида ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда ёхуд қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид бўлмаган бошқа усулда, шу жумладан масофавий идентификация қилиш тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

19. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари, тўлов агентлари (субагентлари) мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг текшириш натижаларига таянишлари мумкин. Мазкур ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик тўлов тизими операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг зиммасида қолади. Бунда тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари қуйидагилар бўйича ишонч ҳосил қилишлари керак:

мижозларни лозим даражада текшириш бўйича зарур маълумотларни (электрон тизимлар орқали) кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;

сўровга асосан идентификация бўйича маълумотлар ва мижозларни лозим даражада текшириш бўйича тегишли ҳужжатларнинг нусхаларини кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;

учинчи томон жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялашгиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қоидалар асосида ишлашига.

20. Мазкур Қоидаларда белгиланган ҳар қандай истисноларга қарамасдан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш бўйича шубҳалар мавжуд бўлганда тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни кўришлари шарт.

Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш бўйича шубҳалар мавжуд бўлган ҳолларда тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари лозим даражада текширишни амалга ошириш мижозга маълумотни ошкор бўлиб қолишига олиб келишига ишончи комил бўлса, лозим даражада текширишни амалга оширмасдан шубҳали операция тўғрисида ваколатли органга хабар юбориши мумкин.

21. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари, шу жумладан улар ўзларининг тўлов агентлари ва (ёки) субагентлари орқали иш олиб борган тақдирда мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаса бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши ва бундай мижоз билан ҳамкорлик муносабатларига киришиш ёки бундай мижознинг операцияларини амалга оширишдан воз кечиши ёхуд у билан ҳар қандай амалий иш муносабатларини тўхтатиши лозим.

22. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари юқори мансабдор шахслар бўйича қуйидаги чораларни кўришлари керак:

мижоз юқори мансабдор шахс эканлигини аниқлаш учун таваккалчиликларни бошқариш тизимларидан фойдаланиш;

юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва операция бўйича пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг манбасини аниқлаш юзасидан ўринли чораларни кўриш;

юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина тўлов тизими оператори, электрон пуллар тизими оператори ва (ёки) тўлов ташкилотининг ижро раҳбари рухсати билан киришиш (ёки мавжуд мижозлар учун давом эттириш);

амалий иш муносабатларини мунтазам равишда чуқур мониторинг қилиб бориш.

23. Мижоз ёки мижоз томонидан амалга оширилаётган операция юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган тақдирда, тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари ушбу мижозга нисбатан лозим даражада текширишнинг қуйидаги кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари шарт:

мижоз ҳақида очиқ манбалар ва маълумотлар базаларидан қўшимча тасдиқланган маълумотларни йиғиш ва қайд этиш;

мижоздан у томонидан амалга оширилаётган операциялар бўйича пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг манбалари ҳақидаги маълумотларни олиш;

мазкур мижоз томонидан ўтказилиши режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг мақсадларини ўрганиш;

ушбу мижоз томонидан амалга оширилаётган операциялар устидан доимий мониторинг юритиш.

23 1 . Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари ахборот тизимларидаги аниқлик даражасини ҳар бир хизмат ёки операция тоифасининг таваккалчилик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилаши керак.

Аниқлик даражаси операция иштирокчилари идентификация маълумотларининг ҳар бир элементи бўйича алоҳида белгиланиши лозим.

24. Лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини амалга оширишни имкони бўлмаган тақдирда тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар беришлари ва бундай мижоз билан амалий иш муносабатларига киришиш ёки бундай мижознинг операцияларини амалга оширишни рад этишлари керак.

25. Мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдори идентификацияси мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларида кўзда тутилган маълумотлар, шунингдек операциялар ва бошқа битимларнинг бажарилиши учун асос ҳисобланувчи ҳужжатлар ва бошқа зарур маълумотлар асосида, тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари томонидан, шу жумладан улар ўзларининг тўлов агентлари (субагентлари) орқали иш олиб борганда ҳам, амалга оширилади.

Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари, олинган маълумотлар (ҳужжатлар) ишончлигига шубҳалар мавжуд бўлганда, ушбу маълумотларни (ҳужжатларни) текшириш (верификациялаш) бўйича чораларни кўришлари лозим. Бундай ҳолатларда, тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари тегишли ташкилотларга мижозлар ҳақидаги маълумотларнинг (ҳужжатларнинг) ишончлигини (ҳақиқийлигини) аниқлаштириш учун мурожаат қилишга ҳақли.

26. Мижозни ва операциянинг бошқа иштирокчиларини идентификациялаш имконини берувчи барча ҳужжатлар ёки учинчи томон маълумотлари мижоз билан амалий иш муносабатларига киришиш ёки операцияни амалга ошириш санасида амалда бўлиши шарт.

27. Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар бажарилаётганда қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни;

юридик шахснинг раҳбарияти ҳақидаги, шунингдек таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар.

Ушбу Қоидалар билан юридик шахслар учун ўрнатилган талаблар юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасига нисбатан ҳам қўлланилади.

Мазкур маълумотлар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими орқали олинади, ушбу тизимдан маълумотларни олиш имконияти бўлмаган тақдирда, улар бевосита мижозни ўзидан олинади.

28. Юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари алоқадор ёки ишончли манбадан олинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда, шу жумладан қуйида келтирилган маълумотларни ўрганиш орқали, мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш ва шахсини текшириш юзасидан ўринли чораларни кўришлари керак:

мижознинг мулкчилик шакли ва бошқарув тузилмалари;

мижознинг таъсисчилари (жамият акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорлари ва иштирокчилари);

пировард натижада юридик шахснинг (камида ўн фоиз) улушига эгалик қилувчи жисмоний шахс(лар)нинг шахсий маълумотлари (агар мавжуд бўлса).

Агар тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари томонидан кўрилган тегишли чоралар бенефициар мулкдорни аниқлаш имконини бермаса, улар мижознинг юқори раҳбарлик лавозимини эгаллаб турган шахсни бенефициар мулкдор сифатида идентификация қилиш юзасидан ўринли чораларни кўришлари мумкин.

28 1 . Тўлов тизими оператори, электрон пуллар тизими оператори ва тўлов ташкилоти юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида мижознинг директори ёки таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) номинант эканлигини аниқлаган тақдирда, бу ҳақида ва номинатор тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар бериши лозим.

29. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари мавжуд мижозларга нисбатан уларнинг аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни кўриши ва тегишли вақтда бундай муносабатларни лозим даражада текширишни, текширишлар қачон ўтказилганлиги ва умуман ўтказилган ёки ўтказилмаганлигини ҳамда олинган маълумотларни етарлилигини ҳисобга олган ҳолда ўтказишлари керак.

30. Мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялашда тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари, шу жумладан улар ўзларининг тўлов агентлари (субагентлари) орқали иш олиб борганда, олинган маълумотларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органи томонидан шакллантириладиган ва тақдим қилинадиган Рўйхат ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар рўйхати билан солиштириб чиқиши шарт.

Мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш жараёнида Рўйхатга киритилган шахслар аниқланган тақдирда тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари мазкур Қоидаларнинг 8-бобида ўрнатилган чора-тадбирларни амалга ошириши шарт.

31. Тўлов ташкилотлари, шу жумладан улар ўзларининг тўлов агентлари (субагентлари) орқали, пул ўтказмалари тизимлари орқали пул маблағларини қабул қилиш ва амалга ошириш бўйича хизматларни кўрсатишда, улар:

ўзларининг бундай хизматларни кўрсатувчи таркибий бўлинмалари (тўлов агентлари (субагентлари), шохобчалари, бўлимлари ва бошқалар) ва ушбу таркибий бўлинмалар ходимларининг ҳисобини юритишлари;

пул ўтказмалари тизими орқали пул маблағларини қабул қилиш ва амалга ошириш бўйича хизматларни мижозларни лозим даражада текширгандан сўнг кўрсатиш;

жўнатиладиган пул ўтказмаларини мижоз-жўнатувчи ҳақидаги ва олувчи ҳақидаги аниқ маълумотлар билан бирга мазкур Қоидаларнинг 31 2 -бандида белгиланган талабларга мувофиқ юборилишини таъминлашлари;

олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўришлари шарт.

Қабул қилувчи тўлов ташкилотлари қуйидагиларни аниқлаш мақсадида таваккалчиликка асосланган сиёсат ва тартиб-таомилга эга бўлишлари лозим:

олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган электрон пул ўтказмасини қачон ижро қилиш ва рад этиш ёки тўхтатишни;

тегишли кейинги хатти-ҳаракатларни (таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиш, махсус ваколатли давлат органига хабар бериш масаласини кўриб чиқиш ва бошқалар).

Жўнатувчи тўлов ташкилотларига, пул ўтказмаси юқорида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса, пул ўтказмаларини амалга ошириш тақиқланади.

31 1 . Пул ўтказилишида воситачи (транзит) сифатида иштирок этувчи тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари:

электрон тўловларга илова қилинадиган жўнатувчи ва олувчи ҳақидаги барча маълумотларни, жўнатув тўғрисидаги маълумотлар билан бирга юборилишини ва беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланишини таъминлашлари;

олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўришлари;

таваккалчиликларни баҳолашга асосланган ҳолда олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланганда амалга ошириладиган чораларни белгиловчи дастурни ишлаб чиқишлари;

олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланганда, бундай ўтказмалар ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар бериш масаласини кўриб чиқишлари;

техник чекловлар халқаро электрон ўтказма бўйича ички электрон пул ўтказмага боғланган жўнатувчи ва олувчи тўғрисидаги талаб қилинаётган маълумотнинг сақланишига тўсқинлик қилган ҳолларда, жўнатувчи молиявий муассасадан ёки бошқа транзит молиявий муассасадан олинган барча маълумотлар бўйича ёзувларни беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақлашлари керак.

31 2 . Базавий ҳисоблаш миқдорининг 28 бараварига тенг ёки ундан ошган суммадаги юборилаётган ички тўловлар ва пул ўтказмалари бўйича маълумотлар жўнатувчи тўғрисидаги маълумотларни (жўнатувчининг номи, манзили, солиқ тўловчининг идентификацион рақами ёки мижознинг идентификация рақами, агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, унинг рақами ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақами, жисмоний шахслар учун эса — унинг исми, фамилияси, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи) ҳамда олувчи тўғрисидаги маълумотларни (олувчининг номи, мамлакати ва шаҳри, солиқ тўловчининг идентификацион рақами ёки мижознинг идентификация рақами, агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, унинг рақами ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақами, жисмоний шахслар учун эса — унинг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш жойи) ўз ичига олиши керак, жўнатувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумот олувчи банк томонидан бошқа манбалар орқали олиниши мумкин бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Бу ҳолатда жўнатувчи тўлов ташкилотига жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини, шунингдек ҳисобварақнинг рақами ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақамини қўшиб қўйиш етарли.

Тўлов ташкилотлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 28 бараваридан ошмаган суммадаги ички тўловлар ва пул ўтказмаларини жўнатувчи ҳақидаги (жўнатувчи юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақами) ва олувчи ҳақидаги (олувчи юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақами) маълумотлар билан бирга юборилишини таъминлашлари керак.

Тўлов ташкилотлари мазкур Қоидаларнинг 49-бандига мувофиқ пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланишга рухсат берилган операция сифатида ички электрон пул ўтказмаларини амалга оширишда томонлардан бирини Рўйхатга киритилган шахс эканлиги ҳақидаги маълумотлар билан бирга олувчи банкка юборилишини таъминлашлари керак.

31 3 . Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари мижоз томонидан банк картаси орқали товар ёки хизмат учун тўлов амалга оширилганда банк картасининг рақамини жўнатувчи молиявий муассасадан олувчи молиявий муассасагача кузатиб борилишини таъминлаши шарт.

31 4 . Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари айни бир жўнатувчидан халқаро пул ўтказмалари бўйича пакетли ўтказма амалга оширилганда, бундай ўтказмалар жўнатувчининг ҳисобварағи ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақамини ўз ичига олса ҳамда пакетли ўтказмада жўнатувчи тўғрисидаги зарур ва аниқ маълумотлар, шунингдек олувчи тўғрисида қабул қилувчи мамлакатда уни тўлиқ кузатиб бориш имконини берувчи маълумотлар мавжуд бўлса, мазкур Қоидаларнинг 31 2 -бандида белгиланган жўнатувчи тўғрисидаги маълумотларга доир талабларни қўлламасликлари мумкин.

32. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга шубҳалар мавжуд бўлганда, амалий иш муносабатларига киришиш ёки операцияларни (пул маблағларини ва электрон пулларни ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно) амалга оширишни рад этишлари ва бу ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар беришлари шарт.

4-боб. Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш

33. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари оператолари ва тўлов ташкилотлари таваккалчилик даражасини ўрганиш, таҳлил қилиш, аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш, ҳужжатлаштириш ва уни минималлаштириш юзасидан тегишли режаларни ишлаб чиқиши ва амалга оширишга доир чораларни кўришлари керак.

Таваккалчилик даражаси мижознинг амалга оширадиган фаолият ва операциялари турларини, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим даражада текшириш натижаларини, таваккалчилик омилларини инобатга олган ҳолда маълумотларни, шу жумладан, мижоз томонидан тақдим қилинган маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида, масъул ходим томонидан аниқланади ва баҳоланади.

Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари ўз фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимолий таваккалчиликларни ўрганишни, таҳлил қилишни ва аниқлашни тизимли йилига камида бир марта амалга оширишлари, ҳамда ўрганиш натижаларини ҳужжатлар билан қайд этишлари лозим.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларидан ўзларида ўтказилган таваккалчиликларни баҳолаш натижаларини сўраб олишга ҳақли .

34. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари аввалдан қуйидаги мезонларга жавоб берадиган мижозларни юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритиб, уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратишлари лозим:

а) шубҳали операцияларни амалга оширувчи мижозлар;

б) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган ёки рўйхатга олинган шахслар;

в) Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органи томонидан тақдим этилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига эга мижозлар бундан мустасно);

г) юқори мансабдор шахслар, уларнинг яқин қариндошлари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар;

г 1 ) аккаунтларига 20 та ва ундан ортиқ банк карталари бириктирилган шахслар;

д) ички қоидалар билан белгиланадиган бошқа шахслар.

35. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган чораларни кўришлари керак. Ушбу мақсадда тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари қуйида келтирилган ҳолатлардан келиб чиқиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини аниқлашлари ва баҳолашлари керак:

янги хизмат турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;

янги ёки мавжуд хизмат турлари учун янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланилиши.

Таваккалчиликни бундай баҳолаш янги хизмат турларини, иш амалиётини татбиқ қилишдан ёки янги ёхуд ривожланаётган технологиялардан фойдаланишдан аввал ўтказилиши керак.

36. Электрон пуллар тизими фирибгарлик ҳатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилиш ва шубҳали транзакцияларни (операцияларни) аниқлаш, Рўйхатга киритилган шахслар томонидан амалга ошириладиган операцияларни ёки уларга тегишли бўлган электрон ҳамёнларни Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларининг талабларига мувофиқ блоклаш ва тўхтатиб туриш механизмларига эга бўлиши керак.

5-боб. Шубҳали операциялар мезонлари ва аломатлари

37. Операциялар қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда, тўлов ташкилоти ёки электрон пуллар тизими операторлари томонидан шубҳали деб тан олинади:

операция бажарувчи томонлардан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса;

пул маблағларининг битта шахсга тегишли ёки унга расмийлаштирилган бир ёки бир нечта банк карталарига ёхуд электрон ҳамёнларга бир ёки бир неча маротаба 30 кун давомида умумий ҳисобда базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ортиқ миқдорда ўтказилиши;

суммалари бўйича (масалан, четга чиқиш операцияларнинг ўртача суммасининг 50 фоизидан ошмайди) ўхшаш пул маблағлари ва электрон пулларнинг мунтазам равишда (3 ой ичида кетма-кет) бир хил мижозлар томонидан бир хил бенефициарларга ўтказилиши ёки бир хил жўнатувчилардан бир хил мижозларга келиб тушиши;

пул маблағларини ўтказилиши бўйича аҳамиятга молик миқдордаги операцияларнинг кўп мижозлар томонидан битта бенефициарга ёки аҳамиятга молик миқдордаги манбалардан битта мижозга амалга оширилиши (аҳамиятга молик миқдор сифатида, мижоз операциялари сонининг таққосланаётган вақт давридаги мижознинг шу тусдаги операцияларининг ўртача сонидан 10 баравардан ортиқ миқдорда ошиши тан олинади);

1 та аккаунт ёки электрон ҳамёндан бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммадапул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталарига ёхуд электрон ҳамёнларга ўтказилиши;

1 та электрон ҳамёнга бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталаридан ёхуд электрон ҳамёнлардан келиб тушиши;

5 та ва ундан ортиқ электрон ҳамёндан бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 1 та хорижий электрон ҳамёнга пул маблағларини ўтказилиши;

5 та ва ундан ортиқ электрон ҳамёнга бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 1 та хорижий электрон ҳамёндан пул маблағларини келиб тушиши;

1 та аккаунтдан (электрон ҳамёндан) мобил илова орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 5 та ва ундан ортиқ хорижий банк картасига ёки хорижий электрон ҳамёнга пул маблағларини ўтказилиши;

1 та электрон ҳамёнга бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 5 та ва ундан ортиқ хорижий банк картасидан ёки хорижий электрон ҳамёндан пул маблағларини келиб тушиши;

мазкур бандда назарда тутилган, мазкур Қоидалар ва ички қоидалар билан ўрнатилаган мезон ва аломатларга эга бўлмаган, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқадорлигига электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида шубҳа мавжуд бўлган бошқа операциялар.

38. Ички қоидалар билан шубҳали операцияларни қўшимча мезонлари ва аломатлари белгиланиши мумкин.

Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари оператолари ва тўлов ташкилотлари махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Марказий банк томонидан ишлаб чиқиладиган ва тавсиявий характерга эга бўлган услубий қўлланмалар асосида шубҳали операцияларни дастлабки аниқлаш индикаторлари тизимини йўлга қўйишлари мумкин.

39. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратишлари, лозим ҳолларда мазкур операцияларни шубхали сифатида тавсифлаб, бу ҳақида махсус ваколатли органига хабар беришлари керак.

40. Пул ўтказмалари бўйича юборувчи ва қабул қилувчи томонни ҳам назорат қилувчи электрон пуллар тизимлари операторлари ёки тўлов ташкилотлари:

шубҳали операцияларни аниқлаш учун барча маълумотларни, шу жумладан юборувчи томондан ҳам, қабул қилувчи томондан ҳам олинган маълумотларни инобатга олишлари;

шубҳали пул ўтказмаси боғлиқ бўлган мамлакат(лар)да шубҳали операция тўғрисида хабар юборишлари ва пул ўтказмаси тўғрисидаги тегишли маълумотларни тегишли мамлакат(лар)нинг молиявий разведка бўлимларига тақдим этишлари керак.

6-боб. Террорчилик фаолияти ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда қатнашаётган ёки қатнашишда гумон қилинаётган шахслар иштирокида амалга ошириладиган операциялар

41. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари, шу жумладан улар ўзларининг агентлари (субагентлари) орқали, операцияларни амалга оширишда уларнинг иштирокчиларининг идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.

Тўлов тизимлари операторлари тижорат банкидан жисмоний шахсга банк картасини очиш бўйича топшириқ келиб тушганда, уларнинг идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.

42. Мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келган тақдирда тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари бу операцияни кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туради (мижознинг банк ҳисобварағига (электрон ҳамёнга) тушган пул маблағларини (электрон пулларни) ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно) ва (ёки) пул маблағларини ёки электрон пулларни ишга солмай тўхтатиб қўяди.

Тўлиқ мос келиши дейилганда мижоз ёки операция иштирокчиси идентификация маълумотларининг Рўйхатда келтирилган барча тегишли маълумотлар билан аниқ ва сўзсиз мос келиши тушунилади.

Қуйидаги ҳолатларда ҳам пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни тўхтатиб туриш ва пул маблағларини ёки электрон пулларни ишга солмай тўхтатиб қўйиш лозим:

агарда операция қатнашчиларидан бири Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига биноан фаолият кўрсатаётган бўлса;

операцияни амалга оширишда фойдаланилаётган пул маблағлари ёки электрон пуллар тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса;

операция қатнашчиси — юридик шахс Рўйхатга киритилган шахснинг мулкида ёки назорати остида бўлса.

43. Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатиб турилганда ва (ёки) пул маблағларини ёки электрон пулларини ишга солмай тўхтатиб қўйилганда тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари ишга солмай тўхтатиб қўйилган суммани кўрсатган ҳолда махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция тўғрисида хабар юборишлари лозим.

7-боб. Махсус ваколатли давлат органига маълумотларни тақдим этиш

44. Шубҳали операция ҳақидаги хабар Ички назорат хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.

45. Ҳар бир хабар тўғрисидаги маълумот масъул ходим томонидан сақланилиши таъминланадиган махсус журналга киритилади.

46. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари тегишли операциянинг шубҳали эканлигини тасдиқловчи ёки шубҳалилигини олиб ташловчи ҳар қандай маълумот юзасидан дарҳол махсус ваколатли давлат органига хабар беришлари шарт.

8-боб. Рўйхатга киритилган шахслар иштирокидаги операциялар аниқланганда амалга ошириладиган чора-тадбирлар

47. Агар мижоз билан муносабатларни ўрнатиш даврида ёки операцияни амалга оширишда мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келганлиги аниқланган тақдирда, масъул ходим кечиктирмасдан ва мижозни хабардор қилмасдан қуйидаги чора-тадбирларни кўриши лозим:

операцияни тўхтатиб қўйиш ва бундай операция бўйича пул маблағлари ёки электрон пулларни ишга солмай тўхтатиб қўйиш;

қонунчилик талабларига мувофиқ операция бўйича ишга солмай тўхтатиб қўйиш лозим бўлган пул маблағлари ёки электрон пулларни аниқлаш;

ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ва электрон пулларнинг миқдорини кўрсатган ҳолда шубҳали операция тўғрисидаги хабарни зудлик билан махсус ваколатли давлат органига юбориш;

операция ҳақидаги маълумотни масъул ходимнинг электрон журналига киритиш.

48. Ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки электрон пуллардан фойдаланишга рухсат бериш тартиби қонунчилик билан белгиланади.

49. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари тўхтатилган операцияни ўтказишни тиклашни ва ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ва электрон пуллардан фойдаланишга рухсат беришни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширадилар.

9-боб. Маълумотлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш ва махфийлигини таъминлаш

50. Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида олинган мижоз тўғрисидаги маълумотлар, мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ маълумотларни ўз ичига олувчи мижознинг электрон анкетасида қайд этилади. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари ички ҳужжатларга мувофиқ мижоз анкетасига бошқа маълумотларни киритиш ҳуқуқига эга.

51. Барча мижозлар (лозим даражада текшириш талаб этилмайдиган мижозлар бундан мустасно) бўйича анкеталар электрон шаклда тўлдирилади. Барча мижозлар, шу жумладан шубҳали операцияларни амалга оширувчи мижозлар бўйича анкеталар реестри электрон шаклда юритилади.

52. Электрон шаклда тўлдирилган анкеталар мижозларнинг идентификациясини амалга оширувчи тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари ҳамда уларнинг тўлов агентларининг (субагентлари) ходимларига мижоз тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун доимий режимда тезкор фойдаланиш имкониятини берувчи электрон базада сақланади.

53. Мижоз анкетасида кўрсатиладиган маълумотларнинг ўзгаришига, шунингдек у томонидан амалга оширилаётган молиявий операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари зарур ҳолларда мижоз билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқади.

54. Операциялар тўғрисидаги ахборот, зарурат туғилган тақдирда, операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.

55. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш ва мижозларни лозим даражада текширишга доир барча маълумотларни, хизмат ёзишмалари, ҳар қандай ўрганиш ёки таҳлил натижаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида, лекин бундай операциялар амалга оширилганидан ёки мижозлар билан амалий иш муносабатлари тўхтатилганидан кейин камида беш йил мобайнида сақлашлари шарт.

56. Электрон шаклдаги ҳужжатлар дастурий усул асосида архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзилиши ва масъул ходим томонидан сақланиши керак.

57. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотга, шу жумладан, архивда сақланаётган ҳужжатларга кириш имкониятини чеклайдилар, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда мижозларга уларнинг операциялари ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар берилганлиги тўғрисида маълум қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари ички назорат вазифаларини бажариш жараёнида олинган маълумотларнинг унинг ходимлари томонидан ошкор қилинмаслигини (ёки шахсий мақсадда ёхуд учинчи шахслар манфаатларида фойдаланилмаслигини) таъминлайди, мазкур Қоидаларда кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бундан мустасно.

58. Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, бироқ мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги тўлов тизими оператори, электрон пуллар тизими оператори ёки тўлов ташкилоти томонидан юқори баҳоланганда йилига камида бир маротаба, бошқа ҳолларда икки йилда камида бир маротаба янгиланиши лозим.

10-боб. Ички назорат хизмати ҳамда бошқа бўлинмалар раҳбар ва ходимларининг жавобгарлиги

59. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари, шу жумладан, масъул ходимлар ва бошқа бўлинмалар ходимлари мазкур Қоидаларни бузганлиги учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.

60. Қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари ходимлари томонидан операцияларни амалга ошириш жараёнида бузиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлиб қолганда, тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари ходимлари ушбу далилларни дарҳол ижрочи раҳбарга ёки масъул ходимга ёзма равишда етказадилар.

61. Тўлов ташкилотлари тўлов агентлари ва субагентлари томонидан ушбу Қоидалар ва ташкилотнинг ички қоидалари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишлари лозим.

62. Тўлов ташкилотлари ўзларининг тўлов агентлари ва субагентлари томонидан ушбу Қоидаларнинг талабларини бузганликлари учун жавобгар бўлади.

63. Тўлов агентлари ва субагентлари тўлов ташкилотининг ички қоидалари талабларини бузганликлари учун жавобгар бўлади.

11-боб. Якуний қоидалар

64. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Марказий банк томонидан, зарур ҳолларда махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда, амалга оширилади.

65. Марказий банк тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда тақдим этилаётган ҳисоботлар асосида ички назоратни ташкил этилиши ва унинг самарадорлиги бўйича мазкур Қоидаларга риоя қилиниши устидан масофавий мониторингни амалга оширади.

66. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг ижро этувчи органи ўзгараётган ички ва ташқи вазиятларни инобатга олган ҳолда, ички назорат тизимини доимий равишда мониторинг қилади ва самарадорлигини баҳолаб боради, шунингдек самарали ишлашини таъминлаш учун заруратга қараб уни мустаҳкамлайди.

Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг фаолияти ички аудит хизмати ёки ташқи аудит томонидан текшириб борилади.

67. Ички назорат тизимининг камчиликлари аниқланган тақдирда тўлов тизими операторининг, электрон пуллар тизими операторининг ёки тўлов ташкилотининг ижро этувчи органи раҳбари ушбу камчиликларини ўз вақтида бартараф қилинишини таъминлаши лозим.

Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига 1-ИЛОВА

Жисмоний шахсларни идентификациялашда зарур бўладиган

1. Фамилияси, исми, отасининг исми.

2. Туғилган санаси ва жойи.

3. Фуқаролиги.

4. Доимий ва (ёки) вақтинчалик яшаш жойи.

5. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат реквизитлари: ҳужжат серияси ва рақами, ҳужжат берилган сана, ҳужжатни берган орган номи.

6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами.

7. Мобил телефони рақами (агар мавжуд бўлса).

Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига 2-ИЛОВА

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўладиган

1. Юридик шахсларни идентификациялашда зарур бўладиган маълумотлар:

а) тўлиқ, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи;

б) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи;

в) солиқ тўловчининг идентификация рақами;

г) жойлашган ери (почта манзили);

д) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;

е) лицензияланиши лозим бўлган фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд бўлган лицензиялар тўғрисида маълумотлар: фаолият тури, лицензиянинг рақами ва берилган санаси, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати;

ж) имзо ҳуқуқига эга жисмоний шахсни ёки юридик шахс номидан иш кўрувчи жисмоний шахсни идентификацияси тўғрисидаги маълумотлар;

з) таъсисчилар (акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда уларнинг устав фонди (капитали)даги улушлари тўғрисидаги маълумотлар;

и) рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар;

к) бошқарув органлари (бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар;

л) телефон рақамлари.

2. Якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўлган маълумотлар:

а) Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг 1-иловасида назарда тутилган маълумотлар;

б) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи;

в) фаолият амалга ошириладиган жой;

г) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;

д) фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд гувоҳномалар ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар: фаолият тури, лицензия рақами, берилган санаси, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати;

е) телефон рақамлари.

Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига 3-ИЛОВА

Мижоз анкетасида кўрсатиладиган

1. Мижозни идентификациялаш жараёнида олинган, Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган маълумотлар.

2. Мижознинг бенефициар мулкдори тўғрисидаги маълумотлар.

3. Мижознинг юқори мансабдор шахс (унинг оила аъзоси ёки унга яқин шахс) эканлиги тўғрисида белги.

4. Таваккалчилик даражаси ҳақида маълумот, шу жумладан, таваккалчиликни баҳолаш асослари.

5. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари томонидан мижозни идентификациялашда амалга оширилган қўшимча чора-тадбирлар натижалари.

6. Мижоз билан муносабатлар ўрнатилган сана.

7. Мижоз анкетаси тўлдирилган ва ўзгартириш киритилган сана.

8. Мижоз билан ишлашга масъул ходим, хусусан, ҳисобварақ очган ва ҳисобварақ очилганлигини тасдиқлаган ходим (бош бухгалтер ва унинг муовини) фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими.

9. Электрон кўринишдаги мижоз анкетасини тўлдирган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими.

10. Ички қоидаларда белгиланадиган бошқа маълумотлар.

Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Д. РАХИМОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 24 июнь,

Тошкент ш.,

2020 йил 24 июнь,

357-В-сон

13-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3266/1110-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 10/21/3266-1/0664-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 07.06.2022 й., 10/22/3266-2/0521-сон; 04.04.2023 й., 10/23/3266-3/0188-сон; 01.04.2025 й., 10/25/3266-4/0294-сон; 08.05.2026 й., 10/26/3266-5/0472-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvi Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining

qarori

QOIDALARI

MAʼLUMOTLAR

MAʼLUMOTLAR

MAʼLUMOTLAR

Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalarini tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi, “ Toʻlovlar va toʻlov tizimlari toʻgʻrisida ”gi va “ Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti qaror qiladi:

1. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining 2020-yil 24-iyundagi 357-V va 13-son qaroriga ILOVA

Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat

Mazkur Qoidalar toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari tomonidan jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish maqsadida ichki nazoratni tashkil qilish va amalga oshirish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Qoidalarda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

benefitsiar mulkdor — mijozga nisbatan pirovard nazoratni amalga oshiruvchi yoki unga bevosita yoxud bilvosita egalik qiluvchi jismoniy shaxs(lar), shuningdek nomidan operatsiya amalga oshirilayotgan jismoniy shaxs;

ichki nazorat ― toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarining mijozlarni lozim darajada tekshirish, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirish bilan bogʻliq tavakkalchiliklarni boshqarish, shubhali operatsiyalarni aniqlash, hamda terrorchilik faoliyatida yoki ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishda ishtirok etayotgan yoxud ishtirok etishda gumon qilinayotgan shaxslar bilan bogʻliq operatsiyalarni aniqlashga doir faoliyati;

ichki nazorat xizmati — toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarining ichki nazorat tizimini boshqarishga javobgar boʻlgan toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarining maxsus boʻlinmasi;

ichki qoidalar ― toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida ichki nazoratni tashkil etish va amalga oshirish tartibini belgilab beruvchi ichki hujjat;

mijozni identifikatsiyalash ― mijozni lozim darajada tekshirish maqsadida mijozlar haqidagi maʼlumotlarni ular tomonidan taqdim etilgan hujjatlar yoki oʻrnatilgan tartibda uchinchi tomonlardan olingan maʼlumotlar, ochiq manbalarda va maʼlumotlar bazalarida mavjud boʻlgan qoʻshimcha tasdiqlangan maʼlumotlar asosida aniqlash;

mijoz ― toʻlovni amalga oshirish uchun farmoyish bergan shaxs;

Roʻyxat ― maxsus vakolatli davlat organi tomonidan terrorizmga, ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishga qarshi kurashishni amalga oshiruvchi davlat organlari va Oʻzbekiston Respublikasining boshqa vakolatli organlaridan taqdim etilayotgan maʼlumotlar, shuningdek chet davlatlarning vakolatli organlari va xalqaro tashkilotlaridan rasmiy kanallar orqali taqdim etilayotgan maʼlumotlar asosida tuzilgan terrorchilik faoliyatida yoki ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishda ishtirok etayotgan yoki ishtirok etishda gumon qilinayotgan shaxslar roʻyxati;

yuqori mansabdor shaxslar ― davlat organlarida doimiy, vaqtincha yoki maxsus vakolat boʻyicha tayinlanadigan yoki saylanadigan, tashkiliy-boshqaruv vazifalarini bajaruvchi va yuridik ahamiyatga ega boʻlgan harakatlarni sodir etishga vakolatli shaxslar, shuningdek, koʻrsatilgan funksiyalarni xalqaro tashkilotda yoxud chet davlatning qonun chiqaruvchi, ijro etuvchi, maʼmuriy yoki sud organida bajaruvchi shaxslar;

tavakkalchilik ― mijozlar tomonidan jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirish maqsadida operatsiyalarni amalga oshirish tavakkalchiligi;

ichki nazorat tizimi — jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etishga qaratilgan tashkiliy tuzilma, metodika va tartib-taomillar majmui;

maxsus vakolatli davlat organi ― Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti;

masʼul xodim ― toʻlov tizimi operatori, elektron pullar operatori yoki toʻlov tashkiloti bilan mehnat shartnomasini tuzgan, oʻz lavozim majburiyatlariga asosan ichki nazoratning amalga oshirilishi uchun masʼul boʻlgan shaxs;

elektron hamyon ― elektron pullar saqlanadigan va ulardan foydalanish imkonini beradigan elektron pullar tizimining dasturiy taʼminoti, mikroprotsessor (chip) va dasturiy-texnik vositalar;

elektron hamyonni bloklash ― elektron hamyonga kirish va elektron pullarni ishlatishni taqiqlash, elektron hamyonga kelib tushgan elektron pullarni hisobga kiritib qoʻyish operatsiyalari bundan mustasno;

elektron toʻlov ― texnik vositalar, axborot texnologiyalari va axborot tizimlari xizmatlaridan foydalangan holda elektron toʻlov hujjatlari orqali naqdsiz pul toʻlovlarini amalga oshirish;

uchinchi tomon ― Oʻzbekiston Respublikasi hududida roʻyxatdan oʻtgan pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi Oʻzbekiston Respublikasining “Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasida koʻrsatilgan tashkilotlar;

yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasi — chet davlatning qonunchilikka muvofiq yuridik shaxs tashkil etmagan holda tashkil etilgan va oʻz ishtirokchilarining (paychilarning, ishonch bildiruvchilarning yoki boshqa shaxslarning) yoxud boshqa benefitsiarlarning manfaatlarini koʻzlab daromad (foyda) olishga qaratilgan faoliyatni amalga oshirish huquqiga ega boʻlgan tashkiliy tuzilma (fondlar, sherikliklar, shirkatlar, trastlar, jamoaviy investitsiyalar va (yoki) ishonchli boshqaruvning boshqa shakllari);

akkaunt — toʻlov tizimi operatori yoki elektron pullar tizimi operatori yoxud toʻlov tashkilotining mobil ilovasida mijoz toʻgʻrisidagi maʼlumotlar majmuini oʻz ichiga oladigan hisobga olish yozuvi;

nominant — jismoniy (jismoniy shaxslar guruhi) yoki yuridik shaxs tomonidan uning nomidan tashkilotga nisbatan muayyan maqomda ish yuritish uchun tayinlangan jismoniy yoki yuridik shaxs;

nominator — nominantga bevosita yoki bilvosita oʻz nomidan rahbar yoki taʼsischi/aksiyador sifatida harakat qilish toʻgʻrisida koʻrsatma beradigan jismoniy (jismoniy shaxslar guruhi) yoki yuridik shaxs;

aniqlik darajasi — toʻlov tizimi operatorlari, elektron pullar tizimi operatorlari, toʻlov tashkilotlarining avtomatlashtirilgan axborot tizimlarida operatsiya ishtirokchilaridan birining identifikatsiya maʼlumotlari Roʻyxatdagi shaxslarning identifikatsiya maʼlumotlari bilan solishtirish jarayonida mos kelish darajasini ifodalovchi koʻrsatkich;

oʻxshash holatlar — operatsiya ishtirokchilarining identifikatsiya maʼlumotlari Roʻyxatdagi shaxslarning identifikatsiya maʼlumotlari bilan qisman mos kelishi;

paketli oʻtkazma — bir nechta alohida toʻlovlar yoki oʻtkazmalardan iborat boʻlib, ayni bir moliyaviy muassasaga (tijorat banklari, toʻlov tizimlari operatorlari, toʻlov tashkilotlari va boshqalar) yuboriladigan, yakunda bir shaxsga yoki turli shaxslarga moʻljallangan oʻtkazma.

2. Ichki nazorat tizimi asosiy maqsadi quyidagilar hisoblanadi:

jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurollarni tarqatishni moliyalashtirishga yoʻnaltirilgan operatsiyalarni samarali aniqlash va oldini olish;

toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarining qasddan yoki qasddan boʻlmagan holda jinoiy faoliyatga jalb qilinishiga yoʻl qoʻymaslik;

jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga qatʼiy rioya etilishini taʼminlash.

3. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari, ular agentlar va (yoki) subagentlar orqali bevosita yoki bilvosita harakat qilishlaridan qatʼiy nazar, ichki nazorat tizimining asosiy vazifalari:

tavakkalchiliklarni aniqlash va baholash, hujjatlashtirish va ularni kamaytirish boʻyicha tegishli choralarni koʻrish;

mazkur Qoidalar va ichki hujjatlar bilan belgilangan tartibda shubhali operatsiyalarni aniqlash;

ichki nazoratni amalga oshirish davomida aniqlangan shubhali operatsiyalar toʻgʻrisidagi axborotlar (hujjatlar)ni maxsus vakolatli davlat organiga oʻz vaqtida taqdim etish;

Roʻyxat bilan solishtirish orqali operatsiya ishtirokchilari orasida terrorchilik faoliyatida yoki ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishda ishtirok etayotgan yoki ishtirok etishda gumon qilinayotgan shaxslarni aniqlash;

Roʻyxatga kiritilgan shaxslarning operatsiyasini kechiktirmasdan va oldindan xabar qilmasdan toʻxtatib turish, bundan mijozning bank hisobvaragʻiga (bank kartasiga, elektron hamyonga) kelib tushgan pul mablagʻlarini hisobga kiritish boʻyicha operatsiyalar mustasno, va (yoki) pul mablagʻlarini yoki elektron pullarni ishga solmay toʻxtatib qoʻyish;

operatsiyalar toʻgʻrisidagi axborotni, shuningdek identifikatsiyalash maʼlumotlarini va mijozlarni lozim darajada tekshirishga doir materiallarning qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlar davomida saqlanishini taʼminlash;

soʻrovlar boʻyicha mijozlar bazasidan jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorchilik faoliyatini moliyalashtirishga va (yoki) ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga aloqador shaxslarni aniqlash;

yangi texnologiyalar asosida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va (yoki) ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirish uchun toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarining xizmatlaridan foydalanish tahdidini oldini olish maqsadida zarur boʻlgan chora-tadbirlarni qoʻllash.

4. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari oʻzlarining toʻlov agentlari va (yoki) toʻlov subagentlarining faoliyatini hisobga olgan holda, qonunchilik hujjatlari va mazkur Qoidalar talablaridan kelib chiqib quyidagilar aks ettirilgan ichki qoidalarni majburiy tartibda ishlab chiqadilar:

ichki nazorat tizimini tashkil etish tartibi va uning tuzilmasi, masʼul xodimini tayinlash;

toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari boʻlinmalari xodimlarining masʼul xodim bilan oʻzaro munosabatlari tartibi;

toʻlov agentlari va toʻlov subagentlarining masʼul xodim bilan oʻzaro munosabatlari tartibi;

mijozlarni lozim darajada tekshirish, shu jumladan mijozlarni va ularning benefitsiar mulkdorini identifikatsiyalash, shuningdek mijozlarning operatsiyalari ustidan doimiy monitoringni amalga oshirish tartibi;

zarur boʻlgan axborotni rasmiylashtirish va uning maxfiyligini taʼminlash tartibi;

shubhali operatsiyalarni aniqlash tartibi;

shubhali operatsiyalar toʻgʻrisidagi xabarlarni tayyorlash va ularni maxsus vakolatli davlat organiga yuborish tartibi;

Roʻyxatga kiritilgan shaxslarning toʻxtatib qoʻyilgan pul mablagʻlari yoki elektron pullardan foydalanishga ruxsat olish boʻyicha murojaatlarini maxsus vakolatli davlat organiga yuborish tartibi;

Roʻyxatga kiritilgan shaxslarning operatsiyasini aniqlash hamda ushbu operatsiyalarni kechiktirmasdan va oldindan xabar qilmasdan toʻxtatib turish (yuridik yoki jismoniy shaxsning hisobvaragʻiga tushgan pul mablagʻlarini hisobga kiritish boʻyicha operatsiyalar bundan mustasno) va (yoki) pul mablagʻlarini yoki boshqa mol-mulkini ishga solmay toʻxtatib qoʻyish hamda toʻxtatib turilgan operatsiyalarni va ishga solmay toʻxtatib qoʻyilgan pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulklarni doimiy nazorat va monitoring qilish tartibi;

yuqori mansabdor shaxslar, ularning oila aʼzolari va yuqori mansabdor shaxslarga yaqin shaxslar bilan amaliy ish munosabatlariga kirishish tartibi hamda ular tomonidan amalga oshirilayotgan operatsiyalarni chuqur monitoring qilish tartibi;

masʼul xodimni va boshqa boʻlinmalar xodimlarini tayyorlash va oʻqitishga doir malaka talablari;

jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga oid tavakkalchiliklarni aniqlash, baholash, ularni kamaytirish va rasmiylashtirish boʻyicha tegishli choralarni koʻrish tartibi;

jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va (yoki) ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirish maqsadida texnologik yutuqlardan foydalanilishining oldini olishga qaratilgan choralar;

pul mablagʻlarini oluvchisi va (yoki) joʻnatuvchisi haqida talab qilingan maʼlumotlari mavjud boʻlmagan pul oʻtkazmalari aniqlangan hollarda koʻriladigan choralar;

xodimlarni ishga qabul qilishda nomzodlarning lavozimga munosibligini baholashga qaratilgan jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish va terrorizmni moliyalashtirish boʻyicha riskka asoslangan tekshiruv tartib-taomillari;

qonunchilik hujjatlariga zid boʻlmagan boshqa qoidalar.

Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarining ichki qoidalari mazkur Qoidalarga va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq boʻlishi hamda aniqlangan tavakkalchiliklar va ularning bahosidan kelib chiqib tuzilishi va yangilanib borilishi kerak.

Ichki qoidalar, ularga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻlov tizimi operatori, elektron pullar tizimi operatori va toʻlov tashkilotining boshqaruv organi tomonidan tasdiqlanadi.

Ichki qoidalar toʻlov tizimi operatori, elektron pullar tizimi operatori va toʻlov tashkilotining barcha boʻlinmalariga hamda chet eldagi shuʼba, filial, vakolatxonalari va boshqa boʻlinmalariga ijro uchun majburiydir.

Toʻlov tizimi operatori, elektron pullar tizimi operatori va toʻlov tashkilotining chet davlatdagi shuʼbasi, filiali, vakolatxonalari va boshqa boʻlinmalarining ichki nazorat qoidalari, ularni roʻyxatga olayotgan davlat qonunchiligi talablari inobatga olingan holda tasdiqlanadi.

4 1 . Toʻlov tizimi operatori yoki elektron pullar tizimi operatori yoxud toʻlov tashkilotining nazorati ostida yoki ahamiyatli taʼsiri doirasida bitta yoki bir nechta pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar boʻlgan taqdirda ichki qoidalar guruhiy yondashuv asosida ishlab chiqilishi va quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:

jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va (yoki) ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirish bilan bogʻliq tavakkalchiliklarni boshqarish va mijozlarni lozim darajada tekshirish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni almashish qoidalari va tartib-taomillari;

komplayens nazoratni, auditni va (yoki) jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va (yoki) ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish funksiyalarini guruh darajasida taʼminlash, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va (yoki) ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish maqsadlari uchun zarur boʻlgan hollarda filiallardan va shuʼba korxonalardan ularning mijozlari, hisobvaraqlari va operatsiyalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olinishini taʼminlash;

maxfiylikni va maʼlumotlardan foydalanishni yetarli darajada himoya qilish.

5. Ichki qoidalarga rioya etilishi toʻlov agentlari va toʻlov subagentlari uchun majburiydir.

2-bob. Ichki nazorat tizimini tashkil etish

6. Ichki nazorat tizimi toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari ishining jihatlari, faoliyatining asosiy yoʻnalishlari, agent, subagent va mijozlar bazasi hamda mijozlar va ularning operatsiyalari bilan bogʻliq tavakkalchilik darajasini hisobga olgan holda tashkil etiladi.

Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarining chet elda shuʼbasi, filiali va vakolatxonasi mavjud boʻlgan holatda, chet eldagi shuʼbaning, filialning va vakolatxonaning ichki nazoratni amalga oshirishga masʼul boʻlinmasi (masʼul xodimi) toʻlov tizimlari operatori, elektron pullar tizimi operatori va toʻlov tashkilotining bosh ofisidagi ichki nazorat masʼul xodimiga hisobdordir.

7. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarining ichki nazorat tizimi tuzilmasi boshqaruvning yuqori yoki ijro organining qarori bilan belgilanadi.

8. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarining ichki nazorat masʼul xodimi ijro etuvchi rahbarning buyrugʻi bilan tayinlanadi.

Ichki nazorat masʼul xodimi sifatida faqat toʻlov tizimi operatorining, elektron pullar tizimi operatorining yoki toʻlov tashkilotining ijro etuvchi (ijroiya) organi aʼzosi yoki rahbarining oʻrinbosari tayinlanishi mumkin.

9. Masʼul xodimning lavozim vazifalari toʻlov tizimi operatori, elektron pullar tizimi operatori yoki toʻlov tashkilotining boshqa xodimiga, unda tegishli ish tajribasi mavjud boʻlganda yoki tegishli malaka oʻtash jarayonidan oʻtganda, yuklatilishi mumkin.

10. Ichki nazorat toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarining masʼul xodimi va boshqa boʻlinmalari xodimlari tomonidan amalga oshiriladi.

11. Masʼul xodim lavozimiga tayinlanuvchi shaxs quyidagilarni bilishi lozim:

toʻlov va toʻlov tizimlari, va jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilikni;

jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha xalqaro standartlarni.

Masʼul xodim muntazam ravishda malakasini oshirish boʻyicha maxsus oʻquv kurslarda ishtirok etib borishi lozim.

12. Masʼul xodimning funksiyalarini quyidagi shaxslar bajarishi mumkin emas:

oʻz faoliyati va shaxsiy xulq atvorida ishonib topshirilgan boʻlinmani notoʻgʻri boshqargani yoki ishni vijdonan yuritmaganini namoyon etgan shaxslar;

iqtisodiyot sohasidagi jinoyatlari, boshqaruv tartibiga qarshi jinoyatlari, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish va terrorchilik faoliyatini moliyalashtirish bilan bogʻliq jinoyatlari uchun avval sud tomonidan jinoiy javobgarlikka tortilgan shaxslar.

13. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari ichki nazorat tizimi tuzilmasini shakllantirish va masʼul xodimni tayinlash boʻyicha qaror qabul qilganlaridan soʻng, tayinlangan shaxs toʻgʻrisidagi soʻrovnoma maʼlumotlarini ilova qilgan holda bu haqda Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga (bundan buyon matnda Markaziy bank deb yuritiladi) va maxsus vakolatli davlat organiga oʻn kundan kech boʻlmagan muddatda xabar berishi lozim.

14. Masʼul xodim quyidagi huquqlarga ega:

ichki nazoratni amalga oshirish maqsadida toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari boʻlinmalari rahbarlari va xodimlaridan kerakli hujjatlarini talab qilib olish;

ichki nazoratni amalga oshirish maqsadida olingan hujjatlardan nusxa koʻchirish, toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarining elektron maʼlumotlar bazalarida, lokal hisoblash tarmoqlari va avtonom kompyuter tizimlarida saqlanadigan fayllar va boshqa yozuvlardan foydalanish va nusxalar olish;

toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarining boshqa boʻlinmalari xodimlaridan yordam soʻrash va olish;

mazkur Qoidalar va ichki qoidalarga muvofiq boshqa harakatlarni amalga oshirish.

15. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarining chet eldagi shuʼba, filial va vakolatxonalari agarda ular joylashgan mamlakatning qonunchilik hujjatlarida toʻlov tizimi operatori, elektron pullar tizimi operatori va toʻlov tashkilotining ichki qoidalariga nisbatan yengilroq ichki nazorat choralari belgilangan boʻlsa, ular jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish borasidagi chora-tadbirlarni amalga oshirishda toʻlov tizimi operatori, elektron pullar tizimi operatori va toʻlov tashkilotining ichki qoidalariga rioya qilishlari kerak.

16. Masʼul xodim, ichki nazoratga tegishli masalalar boʻyicha bevosita toʻlov tizimi operatorining, elektron pullar tizimi operatorining yoki toʻlov tashkilotining ijro etuvchi organi rahbariga hisobdor va boshqa boʻlinmalaridan mustaqildir.

3-bob. Mijozlarni lozim darajada tekshirish

17. Mijozlarni lozim darajada tekshirish chora-tadbirlari quyidagilarni oʻz ichiga olishi shart:

mijozning shaxsini tekshirish va identifikatsiyalash;

mijoz nomidan ish koʻruvchi shaxsni identifikatsiya qilish, shaxsini va vakolat beruvchi hujjatlarini tekshirish;

mijozning benefitsiar mulkdorini identifikatsiyalash;

oʻrnatilgan ish munosabatlari yoki oʻtkazilishi rejalashtirilayotgan operatsiyalarning maqsadi va xarakterini oʻrganish;

mijoz tomonidan amalga oshiriladigan ish munosabatlari va operatsiyalarni ularning bunday mijoz va uning faoliyati, tavakkalchilik xarakteri toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga muvofiqligini tekshirish maqsadida doimiy asosda oʻrganish oʻtkazish.

Mijozlarni lozim darajada tekshirish quyidagi hollarda amalga oshirilmaydi:

bank kartasidan foydalangan holda pul mablagʻlarini tovarlar (ish, xizmatlar) uchun toʻlov sifatida oʻtkazilishi, agar bunday bank kartasining raqami va boshqa identifikatsiya maʼlumotlari toʻlovga biriktirilgan boʻlsa;

tomonlari toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari, toʻlov agentlari (subagentlari) boʻlgan operatsiyalar amalga oshirilganda;

elektron pullarning egasi boʻlgan jismoniy shaxs tomonidan amalga oshiriladigan bitta operatsiyaning eng koʻp summasi bazaviy hisoblash miqdoriga teng boʻlgan summadan oshmaganda;

elektron pullarning egasi boʻlgan jismoniy shaxsning bitta elektron qurilmasida saqlanadigan elektron pullarning eng koʻp summasi bazaviy hisoblash miqdorining besh baravariga teng boʻlgan summadan oshmaganda.

17 1 . Toʻlov tashkilotlari quyidagi hollarda mijozlarni lozim darajada tekshirish boʻyicha mustaqil ravishda chora-tadbirlarni koʻrishlari kerak:

a) xoʻjalik va fuqaroviy-huquqiy munosabatlarni oʻrnatishda, shu jumladan:

jismoniy shaxs toʻlov tashkiloti mobil ilovasi orqali akkaunt ochish uchun murojaat qilganda;

tovar va xizmatlarni yetkazib beruvchi subyektlar elektron terminaldan (E-POS) foydalanish uchun murojaat qilganda;

b) bir martalik operatsiyalar, shu jumladan ular oʻzaro bogʻliq boʻlgan bir yoki bir nechta operatsiyani bajarish orqali amalga oshirilayotgan quyidagi hollarda:

175 million soʻmga teng yoki undan oshgan summada toʻlov tashkiloti mobil ilovasida akkaunt ochmasdan yoki mobil ilovasidagi akkauntdan foydalanmasdan, operatsiyalarni amalga oshirishda;

mazkur Qoidalarning 31 2 -bandi birinchi xatboshisida nazarda tutilgan pul oʻtkazmalarini bajarishda yoki qabul qilishda;

v) mijoz toʻgʻrisida avval olingan maʼlumotlarning toʻgʻriligiga yoki yetarli ekanligiga nisbatan gumonlar mavjud boʻlganda.

18. Mijozlarni identifikatsiya qilish toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va(yoki) toʻlov tashkilotlari tomonidan mijozning shaxsan hozirligida va oʻz shaxsini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etganda yoxud qonunchilik hujjatlari talablariga zid boʻlmagan boshqa usulda, shu jumladan masofaviy identifikatsiya qilish tizimlaridan foydalangan holda amalga oshiriladi.

19. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari, toʻlov agentlari (subagentlari) mijozlarni lozim darajada tekshirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirgan uchinchi tomonlarning tekshirish natijalariga tayanishlari mumkin. Mazkur hollarda mijozlarni lozim darajada tekshirish natijalari boʻyicha soʻnggi javobgarlik toʻlov tizimi operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarining zimmasida qoladi. Bunda toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari quyidagilar boʻyicha ishonch hosil qilishlari kerak:

mijozlarni lozim darajada tekshirish boʻyicha zarur maʼlumotlarni (elektron tizimlar orqali) kechiktirmasdan olish imkoniyatiga ega boʻlishi;

soʻrovga asosan identifikatsiya boʻyicha maʼlumotlar va mijozlarni lozim darajada tekshirish boʻyicha tegishli hujjatlarning nusxalarini kechiktirmasdan olish imkoniyatiga ega boʻlishi;

uchinchi tomon jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashgirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha qoidalar asosida ishlashiga.

20. Mazkur Qoidalarda belgilangan har qanday istisnolarga qaramasdan, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirish boʻyicha shubhalar mavjud boʻlganda toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari mijozlarni lozim darajada tekshirish boʻyicha chora-tadbirlarni koʻrishlari shart.

Mijozni lozim darajada tekshirish jarayonida, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirish boʻyicha shubhalar mavjud boʻlgan hollarda toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari lozim darajada tekshirishni amalga oshirish mijozga maʼlumotni oshkor boʻlib qolishiga olib kelishiga ishonchi komil boʻlsa, lozim darajada tekshirishni amalga oshirmasdan shubhali operatsiya toʻgʻrisida vakolatli organga xabar yuborishi mumkin.

21. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari, shu jumladan ular oʻzlarining toʻlov agentlari va (yoki) subagentlari orqali ish olib borgan taqdirda mijozni lozim darajada tekshirish imkoniyati mavjud boʻlmasa bu haqda maxsus vakolatli davlat organiga xabar berishi va bunday mijoz bilan hamkorlik munosabatlariga kirishish yoki bunday mijozning operatsiyalarini amalga oshirishdan voz kechishi yoxud u bilan har qanday amaliy ish munosabatlarini toʻxtatishi lozim.

22. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari yuqori mansabdor shaxslar boʻyicha quyidagi choralarni koʻrishlari kerak:

mijoz yuqori mansabdor shaxs ekanligini aniqlash uchun tavakkalchiliklarni boshqarish tizimlaridan foydalanish;

yuqori mansabdor shaxsning mavqeyi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tekshirish va operatsiya boʻyicha pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulkning manbasini aniqlash yuzasidan oʻrinli choralarni koʻrish;

yuqori mansabdor shaxs bilan amaliy ish munosabatlariga faqatgina toʻlov tizimi operatori, elektron pullar tizimi operatori va (yoki) toʻlov tashkilotining ijro rahbari ruxsati bilan kirishish (yoki mavjud mijozlar uchun davom ettirish);

amaliy ish munosabatlarini muntazam ravishda chuqur monitoring qilib borish.

23. Mijoz yoki mijoz tomonidan amalga oshirilayotgan operatsiya yuqori darajadagi tavakkalchilik toifasiga kiritilgan taqdirda, toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari ushbu mijozga nisbatan lozim darajada tekshirishning quyidagi kuchaytirilgan chora-tadbirlarini koʻrishlari shart:

mijoz haqida ochiq manbalar va maʼlumotlar bazalaridan qoʻshimcha tasdiqlangan maʼlumotlarni yigʻish va qayd etish;

mijozdan u tomonidan amalga oshirilayotgan operatsiyalar boʻyicha pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulkning manbalari haqidagi maʼlumotlarni olish;

mazkur mijoz tomonidan oʻtkazilishi rejalashtirilgan yoki oʻtkazilgan operatsiyalarning maqsadlarini oʻrganish;

ushbu mijoz tomonidan amalga oshirilayotgan operatsiyalar ustidan doimiy monitoring yuritish.

23 1 . Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari axborot tizimlaridagi aniqlik darajasini har bir xizmat yoki operatsiya toifasining tavakkalchilik darajasidan kelib chiqqan holda belgilashi kerak.

Aniqlik darajasi operatsiya ishtirokchilari identifikatsiya maʼlumotlarining har bir elementi boʻyicha alohida belgilanishi lozim.

24. Lozim darajada tekshirishning kuchaytirilgan chora-tadbirlarini amalga oshirishni imkoni boʻlmagan taqdirda toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari bu haqda maxsus vakolatli davlat organiga xabar berishlari va bunday mijoz bilan amaliy ish munosabatlariga kirishish yoki bunday mijozning operatsiyalarini amalga oshirishni rad etishlari kerak.

25. Mijoz va mijozning benefitsiar mulkdori identifikatsiyasi mazkur Qoidalarning 1 va 2-ilovalarida koʻzda tutilgan maʼlumotlar, shuningdek operatsiyalar va boshqa bitimlarning bajarilishi uchun asos hisoblanuvchi hujjatlar va boshqa zarur maʼlumotlar asosida, toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari tomonidan, shu jumladan ular oʻzlarining toʻlov agentlari (subagentlari) orqali ish olib borganda ham, amalga oshiriladi.

Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari, olingan maʼlumotlar (hujjatlar) ishonchligiga shubhalar mavjud boʻlganda, ushbu maʼlumotlarni (hujjatlarni) tekshirish (verifikatsiyalash) boʻyicha choralarni koʻrishlari lozim. Bunday holatlarda, toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari tegishli tashkilotlarga mijozlar haqidagi maʼlumotlarning (hujjatlarning) ishonchligini (haqiqiyligini) aniqlashtirish uchun murojaat qilishga haqli.

26. Mijozni va operatsiyaning boshqa ishtirokchilarini identifikatsiyalash imkonini beruvchi barcha hujjatlar yoki uchinchi tomon maʼlumotlari mijoz bilan amaliy ish munosabatlariga kirishish yoki operatsiyani amalga oshirish sanasida amalda boʻlishi shart.

27. Yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkorlarga nisbatan mijozlarni lozim darajada tekshirish boʻyicha chora-tadbirlar bajarilayotganda quyidagilarni oʻz ichiga olishi lozim:

yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkorlarning davlat roʻyxatidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi tegishli hujjatlarni;

yuridik shaxsning rahbariyati haqidagi, shuningdek taʼsis hujjatlarida koʻrsatilgan maʼlumotlar.

Ushbu Qoidalar bilan yuridik shaxslar uchun oʻrnatilgan talablar yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasiga nisbatan ham qoʻllaniladi.

Mazkur maʼlumotlar tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishni avtomatlashtirilgan tizimi orqali olinadi, ushbu tizimdan maʼlumotlarni olish imkoniyati boʻlmagan taqdirda, ular bevosita mijozni oʻzidan olinadi.

28. Yuridik shaxslarni lozim darajada tekshirish jarayonida toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari aloqador yoki ishonchli manbadan olingan maʼlumotlardan foydalangan holda, shu jumladan quyida keltirilgan maʼlumotlarni oʻrganish orqali, mijozning benefitsiar mulkdorini identifikatsiyalash va shaxsini tekshirish yuzasidan oʻrinli choralarni koʻrishlari kerak:

mijozning mulkchilik shakli va boshqaruv tuzilmalari;

mijozning taʼsischilari (jamiyat aksiyalarining kamida oʻn foiziga ega boʻlgan aksiyadorlari va ishtirokchilari);

pirovard natijada yuridik shaxsning (kamida oʻn foiz) ulushiga egalik qiluvchi jismoniy shaxs(lar)ning shaxsiy maʼlumotlari (agar mavjud boʻlsa).

Agar toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari tomonidan koʻrilgan tegishli choralar benefitsiar mulkdorni aniqlash imkonini bermasa, ular mijozning yuqori rahbarlik lavozimini egallab turgan shaxsni benefitsiar mulkdor sifatida identifikatsiya qilish yuzasidan oʻrinli choralarni koʻrishlari mumkin.

28 1 . Toʻlov tizimi operatori, elektron pullar tizimi operatori va toʻlov tashkiloti yuridik shaxslarni lozim darajada tekshirish jarayonida mijozning direktori yoki taʼsischilari (aksiyadorlari, ishtirokchilari) nominant ekanligini aniqlagan taqdirda, bu haqida va nominator toʻgʻrisida maxsus vakolatli davlat organiga xabar berishi lozim.

29. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari mavjud mijozlarga nisbatan ularning ahamiyati va tavakkalchiliklardan kelib chiqqan holda lozim darajada tekshirish boʻyicha chora-tadbirlarni koʻrishi va tegishli vaqtda bunday munosabatlarni lozim darajada tekshirishni, tekshirishlar qachon oʻtkazilganligi va umuman oʻtkazilgan yoki oʻtkazilmaganligini hamda olingan maʼlumotlarni yetarliligini hisobga olgan holda oʻtkazishlari kerak.

30. Mijoz va mijozning benefitsiar mulkdorini identifikatsiyalashda toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari, shu jumladan ular oʻzlarining toʻlov agentlari (subagentlari) orqali ish olib borganda, olingan maʼlumotlarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda maxsus vakolatli davlat organi tomonidan shakllantiriladigan va taqdim qilinadigan Roʻyxat hamda jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasida xalqaro hamkorlikda ishtirok etmayotgan davlatlar roʻyxati bilan solishtirib chiqishi shart.

Mijoz va mijozning benefitsiar mulkdorini identifikatsiyalash jarayonida Roʻyxatga kiritilgan shaxslar aniqlangan taqdirda toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari mazkur Qoidalarning 8-bobida oʻrnatilgan chora-tadbirlarni amalga oshirishi shart.

31. Toʻlov tashkilotlari, shu jumladan ular oʻzlarining toʻlov agentlari (subagentlari) orqali, pul oʻtkazmalari tizimlari orqali pul mablagʻlarini qabul qilish va amalga oshirish boʻyicha xizmatlarni koʻrsatishda, ular:

oʻzlarining bunday xizmatlarni koʻrsatuvchi tarkibiy boʻlinmalari (toʻlov agentlari (subagentlari), shoxobchalari, boʻlimlari va boshqalar) va ushbu tarkibiy boʻlinmalar xodimlarining hisobini yuritishlari;

pul oʻtkazmalari tizimi orqali pul mablagʻlarini qabul qilish va amalga oshirish boʻyicha xizmatlarni mijozlarni lozim darajada tekshirgandan soʻng koʻrsatish;

joʻnatiladigan pul oʻtkazmalarini mijoz-joʻnatuvchi haqidagi va oluvchi haqidagi aniq maʼlumotlar bilan birga mazkur Qoidalarning 31 2 -bandida belgilangan talablarga muvofiq yuborilishini taʼminlashlari;

oluvchisi va (yoki) joʻnatuvchisi haqidagi talab qilingan maʼlumotlarga ega boʻlmagan pul oʻtkazmalarini aniqlash boʻyicha asosli va imkoni mavjud boʻlgan choralarni koʻrishlari shart.

Qabul qiluvchi toʻlov tashkilotlari quyidagilarni aniqlash maqsadida tavakkalchilikka asoslangan siyosat va tartib-taomilga ega boʻlishlari lozim:

oluvchisi va (yoki) joʻnatuvchisi haqidagi talab qilingan maʼlumotlarga ega boʻlmagan elektron pul oʻtkazmasini qachon ijro qilish va rad etish yoki toʻxtatishni;

tegishli keyingi xatti-harakatlarni (tavakkalchilik darajasini qayta koʻrib chiqish, maxsus vakolatli davlat organiga xabar berish masalasini koʻrib chiqish va boshqalar).

Joʻnatuvchi toʻlov tashkilotlariga, pul oʻtkazmasi yuqorida koʻrsatilgan talablarga javob bermasa, pul oʻtkazmalarini amalga oshirish taqiqlanadi.

31 1 . Pul oʻtkazilishida vositachi (tranzit) sifatida ishtirok etuvchi toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari:

elektron toʻlovlarga ilova qilinadigan joʻnatuvchi va oluvchi haqidagi barcha maʼlumotlarni, joʻnatuv toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan birga yuborilishini va besh yildan kam boʻlmagan muddat davomida saqlanishini taʼminlashlari;

oluvchisi va (yoki) joʻnatuvchisi haqidagi talab qilingan maʼlumotlarga ega boʻlmagan xalqaro pul oʻtkazmalarini aniqlash boʻyicha asosli va imkoni mavjud boʻlgan choralarni koʻrishlari;

tavakkalchiliklarni baholashga asoslangan holda oluvchisi va (yoki) joʻnatuvchisi haqidagi talab qilingan maʼlumotlarga ega boʻlmagan xalqaro pul oʻtkazmalari aniqlanganda amalga oshiriladigan choralarni belgilovchi dasturni ishlab chiqishlari;

oluvchisi va (yoki) joʻnatuvchisi haqidagi talab qilingan maʼlumotlarga ega boʻlmagan xalqaro pul oʻtkazmalari aniqlanganda, bunday oʻtkazmalar haqida maxsus vakolatli davlat organiga xabar berish masalasini koʻrib chiqishlari;

texnik cheklovlar xalqaro elektron oʻtkazma boʻyicha ichki elektron pul oʻtkazmaga bogʻlangan joʻnatuvchi va oluvchi toʻgʻrisidagi talab qilinayotgan maʼlumotning saqlanishiga toʻsqinlik qilgan hollarda, joʻnatuvchi moliyaviy muassasadan yoki boshqa tranzit moliyaviy muassasadan olingan barcha maʼlumotlar boʻyicha yozuvlarni besh yildan kam boʻlmagan muddat davomida saqlashlari kerak.

31 2 . Bazaviy hisoblash miqdorining 28 baravariga teng yoki undan oshgan summadagi yuborilayotgan ichki toʻlovlar va pul oʻtkazmalari boʻyicha maʼlumotlar joʻnatuvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni (joʻnatuvchining nomi, manzili, soliq toʻlovchining identifikatsion raqami yoki mijozning identifikatsiya raqami, agar operatsiya jarayonida hisobvaraq ishlatilgan boʻlsa, uning raqami yoki operatsiyani joʻnatuvchidan oluvchigacha kuzatib borish imkonini beradigan operatsiyaning xos raqami, jismoniy shaxslar uchun esa — uning ismi, familiyasi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va yashash joyi) hamda oluvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni (oluvchining nomi, mamlakati va shahri, soliq toʻlovchining identifikatsion raqami yoki mijozning identifikatsiya raqami, agar operatsiya jarayonida hisobvaraq ishlatilgan boʻlsa, uning raqami yoki operatsiyani joʻnatuvchidan oluvchigacha kuzatib borish imkonini beradigan operatsiyaning xos raqami, jismoniy shaxslar uchun esa — uning ismi, familiyasi, otasining ismi va yashash joyi) oʻz ichiga olishi kerak, joʻnatuvchi toʻgʻrisidagi toʻliq maʼlumot oluvchi bank tomonidan boshqa manbalar orqali olinishi mumkin boʻlgan holatlar bundan mustasno. Bu holatda joʻnatuvchi toʻlov tashkilotiga jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamini, shuningdek hisobvaraqning raqami yoki operatsiyani joʻnatuvchidan oluvchigacha kuzatib borish imkonini beradigan operatsiyaning xos raqamini qoʻshib qoʻyish yetarli.

Toʻlov tashkilotlari bazaviy hisoblash miqdorining 28 baravaridan oshmagan summadagi ichki toʻlovlar va pul oʻtkazmalarini joʻnatuvchi haqidagi (joʻnatuvchi yuridik shaxsning nomi yoki jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi; agar operatsiya jarayonida hisobvaraq ishlatilgan boʻlsa, u holda ushbu hisobvaraqning raqami yoki operatsiyani joʻnatuvchidan oluvchigacha kuzatib borish imkonini beradigan operatsiyaning xos raqami) va oluvchi haqidagi (oluvchi yuridik shaxsning nomi yoki jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi; agar operatsiya jarayonida hisobvaraq ishlatilgan boʻlsa, u holda ushbu hisobvaraqning raqami yoki operatsiyani joʻnatuvchidan oluvchigacha kuzatib borish imkonini beradigan operatsiyaning xos raqami) maʼlumotlar bilan birga yuborilishini taʼminlashlari kerak.

Toʻlov tashkilotlari mazkur Qoidalarning 49-bandiga muvofiq pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulkdan foydalanishga ruxsat berilgan operatsiya sifatida ichki elektron pul oʻtkazmalarini amalga oshirishda tomonlardan birini Roʻyxatga kiritilgan shaxs ekanligi haqidagi maʼlumotlar bilan birga oluvchi bankka yuborilishini taʼminlashlari kerak.

31 3 . Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari mijoz tomonidan bank kartasi orqali tovar yoki xizmat uchun toʻlov amalga oshirilganda bank kartasining raqamini joʻnatuvchi moliyaviy muassasadan oluvchi moliyaviy muassasagacha kuzatib borilishini taʼminlashi shart.

31 4 . Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari ayni bir joʻnatuvchidan xalqaro pul oʻtkazmalari boʻyicha paketli oʻtkazma amalga oshirilganda, bunday oʻtkazmalar joʻnatuvchining hisobvaragʻi yoki operatsiyani joʻnatuvchidan oluvchigacha kuzatib borish imkonini beradigan operatsiyaning xos raqamini oʻz ichiga olsa hamda paketli oʻtkazmada joʻnatuvchi toʻgʻrisidagi zarur va aniq maʼlumotlar, shuningdek oluvchi toʻgʻrisida qabul qiluvchi mamlakatda uni toʻliq kuzatib borish imkonini beruvchi maʼlumotlar mavjud boʻlsa, mazkur Qoidalarning 31 2 -bandida belgilangan joʻnatuvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga doir talablarni qoʻllamasliklari mumkin.

32. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga shubhalar mavjud boʻlganda, amaliy ish munosabatlariga kirishish yoki operatsiyalarni (pul mablagʻlarini va elektron pullarni hisobga kiritish boʻyicha operatsiyalar bundan mustasno) amalga oshirishni rad etishlari va bu haqida maxsus vakolatli davlat organiga xabar berishlari shart.

4-bob. Tavakkalchilik darajasini aniqlash va baholash

33. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatolari va toʻlov tashkilotlari tavakkalchilik darajasini oʻrganish, tahlil qilish, aniqlash, baholash, monitoring qilish, boshqarish, hujjatlashtirish va uni minimallashtirish yuzasidan tegishli rejalarni ishlab chiqishi va amalga oshirishga doir choralarni koʻrishlari kerak.

Tavakkalchilik darajasi mijozning amalga oshiradigan faoliyat va operatsiyalari turlarini, mazkur Qoidalarda belgilangan mezonlar, mijozni lozim darajada tekshirish natijalarini, tavakkalchilik omillarini inobatga olgan holda maʼlumotlarni, shu jumladan, mijoz tomonidan taqdim qilingan maʼlumotlarni oʻrganish va tahlil qilish asosida, masʼul xodim tomonidan aniqlanadi va baholanadi.

Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari oʻz faoliyatida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirish yuzasidan ehtimoliy tavakkalchiliklarni oʻrganishni, tahlil qilishni va aniqlashni tizimli yiliga kamida bir marta amalga oshirishlari, hamda oʻrganish natijalarini hujjatlar bilan qayd etishlari lozim.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki toʻlov tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlaridan oʻzlarida oʻtkazilgan tavakkalchiliklarni baholash natijalarini soʻrab olishga haqli .

34. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari avvaldan quyidagi mezonlarga javob beradigan mijozlarni yuqori darajadagi tavakkalchilik toifasiga kiritib, ularga nisbatan kuchaytirilgan eʼtibor qaratishlari lozim:

a) shubhali operatsiyalarni amalga oshiruvchi mijozlar;

b) jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasida xalqaro hamkorlikda ishtirok etmayotgan davlatda doimiy yashayotgan yoki roʻyxatga olingan shaxslar;

v) Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlari (Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli davlat organi tomonidan taqdim etilgan jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamiga ega mijozlar bundan mustasno);

g) yuqori mansabdor shaxslar, ularning yaqin qarindoshlari va yuqori mansabdor shaxslarga yaqin shaxslar;

g 1 ) akkauntlariga 20 ta va undan ortiq bank kartalari biriktirilgan shaxslar;

d) ichki qoidalar bilan belgilanadigan boshqa shaxslar.

35. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va (yoki) ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirish maqsadida texnologik yutuqlardan foydalanilishining oldini olishga qaratilgan choralarni koʻrishlari kerak. Ushbu maqsadda toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari quyida keltirilgan holatlardan kelib chiqishi mumkin boʻlgan tavakkalchilik darajasini aniqlashlari va baholashlari kerak:

yangi xizmat turlari va yangi ish amaliyoti ishlab chiqilishi;

yangi yoki mavjud xizmat turlari uchun yangi yoki rivojlanayotgan texnologiyalardan foydalanilishi.

Tavakkalchilikni bunday baholash yangi xizmat turlarini, ish amaliyotini tatbiq qilishdan yoki yangi yoxud rivojlanayotgan texnologiyalardan foydalanishdan avval oʻtkazilishi kerak.

36. Elektron pullar tizimi firibgarlik hatti-harakatlaridan himoya qilish va shubhali tranzaksiyalarni (operatsiyalarni) aniqlash, Roʻyxatga kiritilgan shaxslar tomonidan amalga oshiriladigan operatsiyalarni yoki ularga tegishli boʻlgan elektron hamyonlarni Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlarining talablariga muvofiq bloklash va toʻxtatib turish mexanizmlariga ega boʻlishi kerak.

5-bob. Shubhali operatsiyalar mezonlari va alomatlari

37. Operatsiyalar quyidagi mezon va alomatlarning biri mavjud boʻlganda, toʻlov tashkiloti yoki elektron pullar tizimi operatorlari tomonidan shubhali deb tan olinadi:

operatsiya bajaruvchi tomonlardan biri jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasida xalqaro hamkorlikda ishtirok etmayotgan davlatda doimiy yashayotgan, turgan yoki roʻyxatga olingan shaxs boʻlsa;

pul mablagʻlarining bitta shaxsga tegishli yoki unga rasmiylashtirilgan bir yoki bir nechta bank kartalariga yoxud elektron hamyonlarga bir yoki bir necha marotaba 30 kun davomida umumiy hisobda bazaviy hisoblash miqdorining 500 baravariga teng yoki undan ortiq miqdorda oʻtkazilishi;

summalari boʻyicha (masalan, chetga chiqish operatsiyalarning oʻrtacha summasining 50 foizidan oshmaydi) oʻxshash pul mablagʻlari va elektron pullarning muntazam ravishda (3 oy ichida ketma-ket) bir xil mijozlar tomonidan bir xil benefitsiarlarga oʻtkazilishi yoki bir xil joʻnatuvchilardan bir xil mijozlarga kelib tushishi;

pul mablagʻlarini oʻtkazilishi boʻyicha ahamiyatga molik miqdordagi operatsiyalarning koʻp mijozlar tomonidan bitta benefitsiarga yoki ahamiyatga molik miqdordagi manbalardan bitta mijozga amalga oshirilishi (ahamiyatga molik miqdor sifatida, mijoz operatsiyalari sonining taqqoslanayotgan vaqt davridagi mijozning shu tusdagi operatsiyalarining oʻrtacha sonidan 10 baravardan ortiq miqdorda oshishi tan olinadi);

1 ta akkaunt yoki elektron hamyondan bir vaqtda yoki koʻp marotaba 30 kundan oshmagan muddat davomida bazaviy hisoblash miqdorining 500 baravariga teng yoki undan oshadigan umumiy summadapul mablagʻlarini bir yoki bir nechta bank kartalariga yoxud elektron hamyonlarga oʻtkazilishi;

1 ta elektron hamyonga bir vaqtda yoki koʻp marotaba 30 kundan oshmagan muddat davomida bazaviy hisoblash miqdorining 500 baravariga teng yoki undan oshadigan umumiy summada pul mablagʻlarini bir yoki bir nechta bank kartalaridan yoxud elektron hamyonlardan kelib tushishi;

5 ta va undan ortiq elektron hamyondan bir vaqtda yoki koʻp marotaba 30 kundan oshmagan muddat davomida 1 ta xorijiy elektron hamyonga pul mablagʻlarini oʻtkazilishi;

5 ta va undan ortiq elektron hamyonga bir vaqtda yoki koʻp marotaba 30 kundan oshmagan muddat davomida 1 ta xorijiy elektron hamyondan pul mablagʻlarini kelib tushishi;

1 ta akkauntdan (elektron hamyondan) mobil ilova orqali bir vaqtda yoki koʻp marotaba 30 kundan oshmagan muddat davomida 5 ta va undan ortiq xorijiy bank kartasiga yoki xorijiy elektron hamyonga pul mablagʻlarini oʻtkazilishi;

1 ta elektron hamyonga bir vaqtda yoki koʻp marotaba 30 kundan oshmagan muddat davomida 5 ta va undan ortiq xorijiy bank kartasidan yoki xorijiy elektron hamyondan pul mablagʻlarini kelib tushishi;

mazkur bandda nazarda tutilgan, mazkur Qoidalar va ichki qoidalar bilan oʻrnatilagan mezon va alomatlarga ega boʻlmagan, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va (yoki) ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga aloqadorligiga elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida shubha mavjud boʻlgan boshqa operatsiyalar.

38. Ichki qoidalar bilan shubhali operatsiyalarni qoʻshimcha mezonlari va alomatlari belgilanishi mumkin.

Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatolari va toʻlov tashkilotlari maxsus vakolatli davlat organi bilan kelishilgan holda Markaziy bank tomonidan ishlab chiqiladigan va tavsiyaviy xarakterga ega boʻlgan uslubiy qoʻllanmalar asosida shubhali operatsiyalarni dastlabki aniqlash indikatorlari tizimini yoʻlga qoʻyishlari mumkin.

39. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari barcha murakkab, gʻayrioddiy yirik operatsiyalarga, shuningdek aniq iqtisodiy yoki qonuniy maqsadga ega boʻlmagan operatsiyani amalga oshirishning gʻayrioddiy sxemalariga kuchaytirilgan eʼtibor qaratishlari, lozim hollarda mazkur operatsiyalarni shubxali sifatida tavsiflab, bu haqida maxsus vakolatli organiga xabar berishlari kerak.

40. Pul oʻtkazmalari boʻyicha yuboruvchi va qabul qiluvchi tomonni ham nazorat qiluvchi elektron pullar tizimlari operatorlari yoki toʻlov tashkilotlari:

shubhali operatsiyalarni aniqlash uchun barcha maʼlumotlarni, shu jumladan yuboruvchi tomondan ham, qabul qiluvchi tomondan ham olingan maʼlumotlarni inobatga olishlari;

shubhali pul oʻtkazmasi bogʻliq boʻlgan mamlakat(lar)da shubhali operatsiya toʻgʻrisida xabar yuborishlari va pul oʻtkazmasi toʻgʻrisidagi tegishli maʼlumotlarni tegishli mamlakat(lar)ning moliyaviy razvedka boʻlimlariga taqdim etishlari kerak.

6-bob. Terrorchilik faoliyati yoki ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishda qatnashayotgan yoki qatnashishda gumon qilinayotgan shaxslar ishtirokida amalga oshiriladigan operatsiyalar

41. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari, shu jumladan ular oʻzlarining agentlari (subagentlari) orqali, operatsiyalarni amalga oshirishda ularning ishtirokchilarining identifikatsiya maʼlumotlarini Roʻyxat bilan solishtirishlari shart.

Toʻlov tizimlari operatorlari tijorat bankidan jismoniy shaxsga bank kartasini ochish boʻyicha topshiriq kelib tushganda, ularning identifikatsiya maʼlumotlarini Roʻyxat bilan solishtirishlari shart.

42. Mijoz yoki operatsiya qatnashchilaridan birining barcha identifikatsiya maʼlumotlari Roʻyxatga kiritilgan shaxsning maʼlumotlari bilan toʻliq mos kelgan taqdirda toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari bu operatsiyani kechiktirmasdan va oldindan xabar qilmasdan toʻxtatib turadi (mijozning bank hisobvaragʻiga (elektron hamyonga) tushgan pul mablagʻlarini (elektron pullarni) hisobga kiritish boʻyicha operatsiyalar bundan mustasno) va (yoki) pul mablagʻlarini yoki elektron pullarni ishga solmay toʻxtatib qoʻyadi.

Toʻliq mos kelishi deyilganda mijoz yoki operatsiya ishtirokchisi identifikatsiya maʼlumotlarining Roʻyxatda keltirilgan barcha tegishli maʼlumotlar bilan aniq va soʻzsiz mos kelishi tushuniladi.

Quyidagi holatlarda ham pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyani toʻxtatib turish va pul mablagʻlarini yoki elektron pullarni ishga solmay toʻxtatib qoʻyish lozim:

agarda operatsiya qatnashchilaridan biri Roʻyxatga kiritilgan shaxs nomidan yoki uning topshirigʻiga binoan faoliyat koʻrsatayotgan boʻlsa;

operatsiyani amalga oshirishda foydalanilayotgan pul mablagʻlari yoki elektron pullar toʻliq yoki qisman Roʻyxatga kiritilgan shaxsga tegishli boʻlsa;

operatsiya qatnashchisi — yuridik shaxs Roʻyxatga kiritilgan shaxsning mulkida yoki nazorati ostida boʻlsa.

43. Roʻyxatga kiritilgan shaxsning operatsiyasi toʻxtatib turilganda va (yoki) pul mablagʻlarini yoki elektron pullarini ishga solmay toʻxtatib qoʻyilganda toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari ishga solmay toʻxtatib qoʻyilgan summani koʻrsatgan holda maxsus vakolatli davlat organiga shubhali operatsiya toʻgʻrisida xabar yuborishlari lozim.

7-bob. Maxsus vakolatli davlat organiga maʼlumotlarni taqdim etish

44. Shubhali operatsiya haqidagi xabar Ichki nazorat xizmati tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-iyundagi 402-son qarori bilan tasdiqlangan Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish bilan bogʻliq maʼlumotlarni taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq maxsus vakolatli davlat organiga beriladi.

45. Har bir xabar toʻgʻrisidagi maʼlumot masʼul xodim tomonidan saqlanilishi taʼminlanadigan maxsus jurnalga kiritiladi.

46. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari tegishli operatsiyaning shubhali ekanligini tasdiqlovchi yoki shubhaliligini olib tashlovchi har qanday maʼlumot yuzasidan darhol maxsus vakolatli davlat organiga xabar berishlari shart.

8-bob. Roʻyxatga kiritilgan shaxslar ishtirokidagi operatsiyalar aniqlanganda amalga oshiriladigan chora-tadbirlar

47. Agar mijoz bilan munosabatlarni oʻrnatish davrida yoki operatsiyani amalga oshirishda mijoz yoki operatsiya qatnashchilaridan birining barcha identifikatsiya maʼlumotlari Roʻyxatga kiritilgan shaxsning maʼlumotlari bilan toʻliq mos kelganligi aniqlangan taqdirda, masʼul xodim kechiktirmasdan va mijozni xabardor qilmasdan quyidagi chora-tadbirlarni koʻrishi lozim:

operatsiyani toʻxtatib qoʻyish va bunday operatsiya boʻyicha pul mablagʻlari yoki elektron pullarni ishga solmay toʻxtatib qoʻyish;

qonunchilik talablariga muvofiq operatsiya boʻyicha ishga solmay toʻxtatib qoʻyish lozim boʻlgan pul mablagʻlari yoki elektron pullarni aniqlash;

ishga solmay toʻxtatib qoʻyilgan pul mablagʻlari va elektron pullarning miqdorini koʻrsatgan holda shubhali operatsiya toʻgʻrisidagi xabarni zudlik bilan maxsus vakolatli davlat organiga yuborish;

operatsiya haqidagi maʼlumotni masʼul xodimning elektron jurnaliga kiritish.

48. Ishga solmay toʻxtatib qoʻyilgan pul mablagʻlari yoki elektron pullardan foydalanishga ruxsat berish tartibi qonunchilik bilan belgilanadi.

49. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari toʻxtatilgan operatsiyani oʻtkazishni tiklashni va ishga solmay toʻxtatib qoʻyilgan pul mablagʻlari va elektron pullardan foydalanishga ruxsat berishni Terrorchilik faoliyatida yoki ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishda ishtirok etayotgan yoki ishtirok etishda gumon qilinayotgan shaxslar roʻyxatiga kiritilgan shaxslarning operatsiyalarini toʻxtatib turish, pul mablagʻlarini yoki boshqa mol-mulkini ishga solmay toʻxtatib qoʻyish, ishga solmay toʻxtatib qoʻyilgan mol-mulkidan foydalanishga ruxsat berish va operatsiyalarini tiklash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda (roʻyxat raqami 3327, 2021-yil 19-oktabr) belgilangan tartibda amalga oshiradilar.

9-bob. Maʼlumotlar va hujjatlarni rasmiylashtirish, saqlash va maxfiyligini taʼminlash

50. Mijozni lozim darajada tekshirish jarayonida olingan mijoz toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, mazkur Qoidalarning 3-ilovasiga muvofiq maʼlumotlarni oʻz ichiga oluvchi mijozning elektron anketasida qayd etiladi. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari ichki hujjatlarga muvofiq mijoz anketasiga boshqa maʼlumotlarni kiritish huquqiga ega.

51. Barcha mijozlar (lozim darajada tekshirish talab etilmaydigan mijozlar bundan mustasno) boʻyicha anketalar elektron shaklda toʻldiriladi. Barcha mijozlar, shu jumladan shubhali operatsiyalarni amalga oshiruvchi mijozlar boʻyicha anketalar reyestri elektron shaklda yuritiladi.

52. Elektron shaklda toʻldirilgan anketalar mijozlarning identifikatsiyasini amalga oshiruvchi toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari hamda ularning toʻlov agentlarining (subagentlari) xodimlariga mijoz toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tekshirish uchun doimiy rejimda tezkor foydalanish imkoniyatini beruvchi elektron bazada saqlanadi.

53. Mijoz anketasida koʻrsatiladigan maʼlumotlarning oʻzgarishiga, shuningdek u tomonidan amalga oshirilayotgan moliyaviy operatsiyalarning tavsifi oʻzgarishiga qarab, toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari zarur hollarda mijoz bilan ishlash boʻyicha tavakkalchilik darajasini qayta koʻrib chiqadi.

54. Operatsiyalar toʻgʻrisidagi axborot, zarurat tugʻilgan taqdirda, operatsiya tafsilotlarini qayta tiklash mumkin boʻlgan tarzda rasmiylashtirilishi lozim.

55. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari operatsiyalar toʻgʻrisidagi axborotni, shuningdek identifikatsiyalash va mijozlarni lozim darajada tekshirishga doir barcha maʼlumotlarni, xizmat yozishmalari, har qanday oʻrganish yoki tahlil natijalarini qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlar davomida, lekin bunday operatsiyalar amalga oshirilganidan yoki mijozlar bilan amaliy ish munosabatlari toʻxtatilganidan keyin kamida besh yil mobaynida saqlashlari shart.

56. Elektron shakldagi hujjatlar dasturiy usul asosida arxivlashtirilishi, elektron axborot tashuvchi vositalarga yozilishi va masʼul xodim tomonidan saqlanishi kerak.

57. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish bilan bogʻliq boʻlgan axborotga, shu jumladan, arxivda saqlanayotgan hujjatlarga kirish imkoniyatini cheklaydilar, uning tarqalib ketmasligini taʼminlaydilar hamda mijozlarga ularning operatsiyalari haqida maxsus vakolatli davlat organiga xabar berilganligi toʻgʻrisida maʼlum qilish huquqiga ega emaslar.

Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari ichki nazorat vazifalarini bajarish jarayonida olingan maʼlumotlarning uning xodimlari tomonidan oshkor qilinmasligini (yoki shaxsiy maqsadda yoxud uchinchi shaxslar manfaatlarida foydalanilmasligini) taʼminlaydi, mazkur Qoidalarda koʻrsatib oʻtilgan holatlar bundan mustasno.

58. Mijozlarni lozim darajada tekshirish natijasida olingan maʼlumotlar ahamiyati va tavakkalchiliklardan kelib chiqqan holda hamda mijoz maʼlumotlarida oʻzgarishlar boʻlganda, biroq mijoz tomonidan jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishni amalga oshirish tavakkalchiligi toʻlov tizimi operatori, elektron pullar tizimi operatori yoki toʻlov tashkiloti tomonidan yuqori baholanganda yiliga kamida bir marotaba, boshqa hollarda ikki yilda kamida bir marotaba yangilanishi lozim.

10-bob. Ichki nazorat xizmati hamda boshqa boʻlinmalar rahbar va xodimlarining javobgarligi

59. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari, shu jumladan, masʼul xodimlar va boshqa boʻlinmalar xodimlari mazkur Qoidalarni buzganligi uchun qonunchilikka muvofiq javobgar boʻladilar.

60. Qonunchilik hujjatlari, shuningdek jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlarini toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari xodimlari tomonidan operatsiyalarni amalga oshirish jarayonida buzish holatlariga yoʻl qoʻyilganligi toʻgʻrisida dalillar maʼlum boʻlib qolganda, toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari xodimlari ushbu dalillarni darhol ijrochi rahbarga yoki masʼul xodimga yozma ravishda yetkazadilar.

61. Toʻlov tashkilotlari toʻlov agentlari va subagentlari tomonidan ushbu Qoidalar va tashkilotning ichki qoidalari talablariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishlari lozim.

62. Toʻlov tashkilotlari oʻzlarining toʻlov agentlari va subagentlari tomonidan ushbu Qoidalarning talablarini buzganliklari uchun javobgar boʻladi.

63. Toʻlov agentlari va subagentlari toʻlov tashkilotining ichki qoidalari talablarini buzganliklari uchun javobgar boʻladi.

11-bob. Yakuniy qoidalar

64. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari tomonidan mazkur Qoidalar talablariga rioya etilishi ustidan monitoring va nazorat Markaziy bank tomonidan, zarur hollarda maxsus vakolatli davlat organi bilan birgalikda, amalga oshiriladi.

65. Markaziy bank toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari tomonidan belgilangan tartibda taqdim etilayotgan hisobotlar asosida ichki nazoratni tashkil etilishi va uning samaradorligi boʻyicha mazkur Qoidalarga rioya qilinishi ustidan masofaviy monitoringni amalga oshiradi.

66. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarining ijro etuvchi organi oʻzgarayotgan ichki va tashqi vaziyatlarni inobatga olgan holda, ichki nazorat tizimini doimiy ravishda monitoring qiladi va samaradorligini baholab boradi, shuningdek samarali ishlashini taʼminlash uchun zaruratga qarab uni mustahkamlaydi.

Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida masʼul xodim yoki Ichki nazorat xizmatining faoliyati ichki audit xizmati yoki tashqi audit tomonidan tekshirib boriladi.

67. Ichki nazorat tizimining kamchiliklari aniqlangan taqdirda toʻlov tizimi operatorining, elektron pullar tizimi operatorining yoki toʻlov tashkilotining ijro etuvchi organi rahbari ushbu kamchiliklarini oʻz vaqtida bartaraf qilinishini taʼminlashi lozim.

Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalariga 1-ILOVA

Jismoniy shaxslarni identifikatsiyalashda zarur boʻladigan

1. Familiyasi, ismi, otasining ismi.

2. Tugʻilgan sanasi va joyi.

3. Fuqaroligi.

4. Doimiy va (yoki) vaqtinchalik yashash joyi.

5. Pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-karta yoxud ularning oʻrnini bosadigan boshqa hujjat rekvizitlari: hujjat seriyasi va raqami, hujjat berilgan sana, hujjatni bergan organ nomi.

6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami.

7. Mobil telefoni raqami (agar mavjud boʻlsa).

Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalariga 2-ILOVA

Yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlarni identifikatsiyalashda zarur boʻladigan

1. Yuridik shaxslarni identifikatsiyalashda zarur boʻladigan maʼlumotlar:

a) toʻliq, shuningdek, davlat roʻyxatidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasida koʻrsatilgan boʻlsa, qisqartirilgan nomi;

b) davlat roʻyxatidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot: sana, raqam, roʻyxatga oluvchi organ nomi;

v) soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami;

g) joylashgan yeri (pochta manzili);

d) davlat roʻyxatidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi guvohnomada koʻrsatilgan boshqa maʼlumotlar;

e) litsenziyalanishi lozim boʻlgan faoliyat turlarini amalga oshirish uchun mavjud boʻlgan litsenziyalar toʻgʻrisida maʼlumotlar: faoliyat turi, litsenziyaning raqami va berilgan sanasi, kim tomonidan berilganligi, amal qilish muddati;

j) imzo huquqiga ega jismoniy shaxsni yoki yuridik shaxs nomidan ish koʻruvchi jismoniy shaxsni identifikatsiyasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

z) taʼsischilar (aksiyadorlari, ishtirokchilari) haqidagi hamda ularning ustav fondi (kapitali)dagi ulushlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

i) roʻyxatga olingan va toʻlangan ustav fondi (kapitali) miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

k) boshqaruv organlari (boshqaruv organlarining tuzilmasi va shaxsiy tarkibi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

l) telefon raqamlari.

2. Yakka tartibdagi tadbirkorlarni identifikatsiyalashda zarur boʻlgan maʼlumotlar:

a) Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalarining 1-ilovasida nazarda tutilgan maʼlumotlar;

b) davlat roʻyxatidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot: sana, raqam, roʻyxatga oluvchi organ nomi;

v) faoliyat amalga oshiriladigan joy;

g) davlat roʻyxatidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi guvohnomada koʻrsatilgan boshqa maʼlumotlar;

d) faoliyat turlarini amalga oshirish uchun mavjud guvohnomalar va litsenziyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: faoliyat turi, litsenziya raqami, berilgan sanasi, kim tomonidan berilganligi, amal qilish muddati;

e) telefon raqamlari.

Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalariga 3-ILOVA

Mijoz anketasida koʻrsatiladigan

1. Mijozni identifikatsiyalash jarayonida olingan, Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga va terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalarning 1 va 2-ilovalarida koʻrsatilgan maʼlumotlar.

2. Mijozning benefitsiar mulkdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

3. Mijozning yuqori mansabdor shaxs (uning oila aʼzosi yoki unga yaqin shaxs) ekanligi toʻgʻrisida belgi.

4. Tavakkalchilik darajasi haqida maʼlumot, shu jumladan, tavakkalchilikni baholash asoslari.

5. Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari tomonidan mijozni identifikatsiyalashda amalga oshirilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar natijalari.

6. Mijoz bilan munosabatlar oʻrnatilgan sana.

7. Mijoz anketasi toʻldirilgan va oʻzgartirish kiritilgan sana.

8. Mijoz bilan ishlashga masʼul xodim, xususan, hisobvaraq ochgan va hisobvaraq ochilganligini tasdiqlagan xodim (bosh buxgalter va uning muovini) familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi.

9. Elektron koʻrinishdagi mijoz anketasini toʻldirgan xodimning familiyasi, ismi, otasining ismi va lavozimi.

10. Ichki qoidalarda belgilanadigan boshqa maʼlumotlar.

Markaziy bank raisi M. NURMURATOV

Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti boshligʻi D. RAXIMOV

Toshkent sh.,

2020-yil 24-iyun,

Toshkent sh.,

2020-yil 24-iyun,

357-V-son

13-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.06.2020-y., 10/20/3266/1110-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.07.2021-y., 10/21/3266-1/0664-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 07.06.2022-y., 10/22/3266-2/0521-son; 04.04.2023-y., 10/23/3266-3/0188-son; 01.04.2025-y., 10/25/3266-4/0294-son; 08.05.2026-y., 10/26/3266-5/0472-son)

lex.uz